Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) 19 bob

Эмерсон Эггерих. Севги ва ҳурмат - (19-боб) Ўзбек тилида

Sevgi va hurmat (Emerson Eggerix) O‘zbek tilida AudiokitobЭмерсон Эггерих. Севги ва ҳурмат - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида

 

 

МУНДАРИЖА

Кириш

МУҚАДДИМА. Севгининг ўзи камлик қилади

БИРИНЧИ ҚИСМ. ТАНГЛИК ДОИРАСИ

1. Никоҳ муносабатларини такомиллаштиришнинг оддий сири

2. Мулоқот қилиш учун шифрни топиш зарур

3. Аёл нега ҳурмат қилмайди, эр нега севмайди?

4. Танглик доираси эркаклар кўпинча қўрқадиган нарсага таянади

5. Аёл остонадаги гиламча бўлишдан қўрқади, эр унинг кўнглини ололмай сарсон

6. Аёл иккиюзламачи бўлишни истамайди, эр ўзига ҳурмат йўқлигидан нолийди

7. Аёл эрини кечиролмайди, эр аёлини севиб бўлмайди, деб ҳисоблайди

ИККИНЧИ ҚИСМ. ҚУВВАТ ДОИРАСИ

8. Оилавий ҳаёт – аёлга севгини қандай намоён этиш керак

9. Бирлашув – аёл яқинликни хоҳлайди

10. Очиқлик – аёл унга нисбатан самимий бўлишингизни истайди

11. Тушуниш – уни тузатишга уринманг, шунчаки тингланг

12. Муроса – аёл сизнинг зийрак бўлишингизни хоҳлайди

13. Садоқат – аёл сиз учун ўзининг энг қадрли эканини ҳис қилишни истайди

14. Иззат – аёл уни ҳурмат қилишингизни ва ардоқлашингизни истайди

15. Эрга ҳурматни қандай намоён этиш мумкин

16. Бўйсуниш – эрингизнинг ишлаш ва муваффақиятга эришиш истагини қадрланг

17. Иерархия – эрингизнинг оилани ҳимоя қилиш ва таъминлаш истагини қадрланг

18. Нуфуз – эрингизнинг хизмат қилиш ва бошқариш истагини қадрланг

19. Зийраклик – эрингизнинг таҳлил қилиш ва маслаҳат бериш истагини қадрланг

20. Муносабатлар – эрингизнинг чин дўстликка интилишини қадрланг

21. Шаҳвоният – эрингизнинг жинсий алоқага интилишини қадрланг

22. Агар сиз ҳаракат қилсангиз, қувват доираси ҳам ҳаракатда бўлади

УЧИНЧИ ҚИСМ. ҒАЛАБА ДОИРАСИ

23. Севги ва ҳурмат учун асл асос

24. Ҳақиқат чиндан ҳам сизни эркин қилиши мумкин

ХОТИМА. Пушти ва мовий рангларни Илоҳий қирмизи рангга айлантириш мумкин


19-БОБ. ЗИЙРАКЛИК – ЭРИНГИЗНИНГ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ВА МАСЛАҲАТ БЕРИШ ИСТАГИНИ ҚАДРЛАНГ

У эрини деярли ҳурмат қилмас эди. Ортидан эрини доим камситар, унинг ғоя ва фикрларининг устидан куларди. Бир куни, у дўконда харид қилиб турганида, эрининг ишхонасига кириб, у қаерда ва нима иш билан бандлигини кўриш истаги пайдо бўлади. У эрининг уяли телефонига қўнғироқ қилди, эри: «Албатта, келавер. Озроқ банд эдим, лекин ҳечқиси йўқ, сен келавер» - деб жавоб қилди.

Аёл эрининг ишхонасига киприб борганида у ростдан ҳам банд экан, шу боис у эри ишларини ҳал қилиб олгунича кутиб туришига тўғри келди. Аёл ўтирган жойдан ҳамкасблари эрига жуда ҳурмат билан муносабатда бўлишаётгани кўриниб турарди. Раҳбар ва ёшгина кўҳликкина котиба қизнинг ҳурмати ҳам уларникидан кам эмасди. Кейин эрининг иш столи олдига узоқ йиллардан бери шу ерда ишлаши ва катта тажрибага эга экани кўриниб турган, лекин унинг қўл остида ишлайдиган ёши улуғ киши келди. Шу кекса киши эрига: «Хўп бўлади, сэр» - деганида негадир аёлнинг ичидан бир нарса ўтгандек бўлди. Шундан сўнг эрининг олдига бояги ёш ва кўҳлик котиба қиз келиб, қандайдир қоғозларни берди, унинг эрига қандай қараганини кўриб, аёл бир томондан ўзидан уялиб кетган бўлса, иккинчи томондан қўрқувга ҳам тушди.

Ниҳоят, у эрининг олдига боришга имкон топди, лекин гапни қисқа қилиб, кечқурун кўришишларини айтиб хайрлашди. У машинасига ўтиргач, беихтиёр йиғлаб юборди. У эрининг орқасидан камситган ва устидан кулган ҳамма ҳолатларни кўз олдидан ўтказди. Бирдан у ҳаммасини тушуниб етди. У эрининг ўзига бўлган муносабати, ёки ёмон эр бўлгани учун ҳурматсизлик кўрсатмаган экан. Ҳамма гап эрининг у кўришни хоҳлагандек эркак эмаслигида экан1.

Бу аёл ўз эрида камида иккита нарсани қўлдан чиқарган. (1) Эри ажойиб қобилият ва заковат эгаси бўлса-да, аёл буни менсимаган; (2) Эр уйда ҳам ишхонасидагидек ҳурмат кўрсатилиши истаган.

Бу аёлни камёб нусха, деб бўлмайди. Мен унга ўхшаган кўплаб аёллар билан суҳбатлашганман. У эрим мени нимагадир ўргатишга лаёқатли эмас, у мен билан ўртоқлашадиган даражада жуда катта ақл соҳиби эмас, деб ўйлайди. Охир-оқибат, аёл оилани бошқариш, фарзандлар тарбияси ва қарорлар қабул қилиш менинг ишим, деган хаёлга бориб қолади. Бунақа аёллар бизнинг севги ва ҳурмат мавзусига бағишланган конференциямизга келганида ёки бизнинг манбаларимиз билан танишганида, кўпинча унга ҳақиқатни англаб етишига ҳалақит бераётган, кўзини босиб қолган ёғ йўқолади. Ниҳоят гап нимадалигини тушуниб етган бир аёлнинг фикрларига қулоқ осинг:

Йигирма уч йил давомида мен эрим билан никоҳда яқин муносабатларни кутиб яшадим. Аммо менинг эримга ҳурмат кўрсатмаётганим ниятимнинг амалга ошиши йўлидаги асосий тўсиқлардан бири эканини билмасдим. Кибр борасида муаммоларим бор эди. Мен ҳар доим ўзимнинг ҳақлигимга ишонардим ва унинг фикрларини муҳокама қилишга арзимайди, деб ҳисоблардим. Ўзимни ҳеч нарсага ярамайдиган эримга ёрдам бераяпман, деб ўйлардим. Ҳайратланарлиси, бир куни Раббим мени бурчакка сиқиб қўйди. Мен ўз фикримни мажбурлаб сингдиришни бас қилиб, эримга ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашиш имконини берганимда ажойиб ўзгаришлар юз бера бошлади. У менга қалбини оча бошлади. Энди илгариги менинг монологларим ўрнини чин маънодаги суҳбатларимиз эгаллади. Менинг унга бўлган севги ва ҳурматим кўкларга чиқиб кетди. Бунга жавобан у аста-секин мен бир умр орзу қилган инсонга айлана бошлади. 

Энди мен аёлларнинг ички сезгисига умуман ишонмайман

Юқорида мактуби келтириб ўтилган аёлнинг сўзларида мен илгари тўғри деб ҳисоблаб юрган фикрга зид бўлган ниманидир эшитдим. Ана шундай фикрлардан бири аксарият эркакларни ўзига бино қўйган, бир ёқлама, эътиборсиз одамлар, деб ҳисоблашдан иборат. Узоқ йиллар давомида мен маслаҳат берган кўпчилик аёллардан қуйидаги сўзларни эшитганман: «У севишни, ғамхўрлик қилишни билмайди, у ёмон эр». Аммо юқорида сиз танишган мактуб муаллифи бўлган аёлнинг сўзларида бошқа воқеликни кўрамиз. У авваллари эрининг ғояларини муҳокама қилишга лойиқ эмас, деб ҳисоблаганини тан олаяпти. У ўзининг кибри баланд бўлганини ва эрига ҳаттоки ўз фикрини айтишга ҳам имкон бермаганини тан олмоқда. Раббим уни «бурчакка сиқиб қўйганидан» кейин, у эрига гапириш учун имконият берди ва уларнинг никоҳи яшнаб кетди.

Мен ҳозир тўғри деб ҳисобламайдиган бошқа бир мулоҳаза аёлларнинг ўзига хос ва ноёб ички сезги соҳибаси экани билан боғлиқ. Йигирма йил давомида мен: «Эркаклар, аёлларингизнинг ички сезгисига қулоқ тутинг. Сизларда ўлик жойлар бўлгани боис, Худо уларга сизларга гапирганидан бошқачароқ мурожаат қилади. Худо сизларга хотинларингиз орқали таълим беради» - деб ўргатиб келдим. Мен у пайтлар фақат эрлар ўз хотинларини севишлари ва эъзозлаши зарурлигига ўргатардим. Аммо мен тарозининг палласи бир томонга жуда ҳам тош босиб кетаётганини англай бошладим. Аёлларда ички сезги борлиги рост ва эркаклар унга қулоқ тутишлари керак. Шу билан бирга, аёлларда ҳам ўлик ҳудудлар борлиги ва улар ҳам эрларининг закийлигига қулоқ солишлари кераклиги кундек равшан. Бу борада бир аёл шундай деган эди: «Эрим бутун умр бирор нарсани тўғри айтолмайман ёки қила олмайман, деган қўрқув остида яшаб ўтди. Фақат мен қилаётган ишлар тўғри, у бажараётган ишлар эса тўғри бўлмагани боис, охир-оқибат у умуман гапирмай қўйди». 

Одам Ато эмас, Момо Ҳаво алданган эди

Барча ақлий меҳнатни мен бажаришим ва ҳамма масалаларга жавоб беришим керак, деб ҳисоблайдиган аёл Муқаддас Китобни диққат билан ўқиб чиқиши керак. Барчамиз Адан боғидаги воқеани яхши биламиз. Парвардигор Эгамиз одамга буюриб деди: «Сен бу боғнинг ҳар бир дарахтидан еявергин.  Фақат яхши ва ёмонни билиш дарахтидан ема. Чунки ундан еган куниёқ ўласан» (қаранг: Ибтидо 2:17). Кейинроқ, Момо Ҳаво яратилганидан кейин Одам Ато унга ҳам Худонинг буйруғини етказади. Аммо бир куни илон Момо Ҳавони ёлғиз учратиб қолгач, унга шунақа савол беради: «Худо ҳақиқатни айтганмикан?» Момо Ҳаво бу алдовга учади. Тақиқланган дарахтнинг меваси чиройли бўлиб, унга доноликни кафолатлар эди. Алдовга учган Момо Ҳаво тақиқланган мевани ейди. Кейин Одам Ато келади (балки Момо Ҳаво уни ўзи ўйлаб топгандир). Момо Ҳаво Одам Атога ҳам мевадан беради ва у ҳам ейди (қаранг: Ибт. 3:1-6). Одам Ато ҳам алданганмиди? Муқаддас Китобда унинг алдангани ҳақида гапирилмайди, аммо у буйруққа итоат этмади. У туфайли бутун олам гуноҳга ботди (қаранг: Рим. 5:12-19).

Одам Ато ақлли бўлгани боис тақиқланган мевани ейиш мумкин эмаслигин биларди. Шунга қарамай, у мевани ейди. Балки бу хотин эрининг бурнидан ип ўтказиб ўз йўлидан юришга мажбур қилган тарихдаги илк ҳодисадир? Ёки Одам Ато ҳам Момо Ҳаво олган билимларга эга бўлини истадимикан? Биз асл ҳақиқатни билмаймиз.

Павлус Тимўтийга биринчи Мактубнинг иккинчи боб, ўн тўртинчи оятида аёлнинг жамоатдаги ўрнини муҳокама қилар экан, шундай дейди:  «Одам Ато эмас, хотин шайтонга алданиб, гуноҳ қилди».

Кўриниб турибдики, Момо Ҳаво ўзи ва эри учун нима яхшироқ экани ҳақида у кўпроқ нарса билиши борасида хулосага келади, ҳамда эрини ўзига эргашишга мажбур қилади. Одам Ато «хотинининг гапига қулоқ солди» ҳамда шу боис у гуноҳкор бўлди (қаранг: Ибт. 3:14-19).

Никоҳда аёлнинг ички сезгиси ва эркакнинг зийраклиги керак бўлади

Павлус Момо Ҳаво илоннинг айёрлигига учгани ҳақида гапирганида (қаранг: 1 Тим. 2:14; 2 Кор. 11:3), феминистлар таъкидлаганидек, у аёлларни камситиш учун шовинистик мулоҳазаларни илгари сурмайди. Бу ўринда, биз асл ҳақиқатни кўрамиз ва бу борада мулоҳаза юритиб кўришимиз керак бўлади. Тўғри, эркаклар аёлларига қулоқ солишлари керак, аёллар ростдан ҳам табиий ички сезгига эга бўлишади. Аммо аёллар ҳам эрларига Худо ато этган зийракликни қадрлашлари ва уларнинг маслаҳатларини инкор этмасликлари зарур. Момо Ҳаво Одам Атонинг сўзларига қулоқ солиши зарур эди, бунинг ўрнига у ташаббусни қўлига олиб, аслида нима қилиш кераклигини биладиган Одам Атони ўз йўриғига юргизди. 

Хўш, буларнинг барчасини бугун қай тарзда ҳаётда қўллаш мумкин? Оилаларда хотинлар устунликни қўлга олиб, улар ҳал қилувчи овозга эга бўлишаяптими? Гарчи ҳар доим шундай бўлмаса-да, бундай хавфни ҳам инкор этиб бўлмайди. Мен Муқаддас Китобда қайд этилган тенгликка қайтишга ундайман. Эр ва хотинлар бир-бирларига кераклар. Мен эрига шартсиз ҳурмат кўрсатиш шкаласида ўз ўрнини билишни истаган аёлларга иккита савол бермоқчиман. Биринчидан, ўзингизнинг табиат ато этган ички сезги ва зийраклигингизни юқори баҳолайсизми? Иккинчидан, айрим масалаларда алданиб қолганингизда, сиз эрингиз кўраётган нарсаларни кўрмаётганингиз боис унинг зийраклигидан фойдаланишингиз керак бўлиши эҳтимоли мавжудми?  

Ҳаётда ҳар биримиз алданиб қолишимиз мумкин, аммо аёллар илон уларни бугун ҳам жуда усталик билан алдаётган айрим соҳалар тўғрисида ўйлаб кўриши керак. Ана шундай соҳалардан бири танқид бўлиб, аёллар эрларини оилада маънавий-руҳий раҳбарликни уддалай олмаётганликда айблаб, танқид қилишади. Оилавий жуфтликларга маслаҳатлар бериб юрган даврим мобайнида кўплаб аёллардан эрлари оиланинг маънавий-руҳий етакчиси сифатида нима қилишлари кераклиги борасида қатъий фикрларни эшитганман. Шунингдек, мен аёллардан эрларининг «маънавий-руҳий етакчи бўла олиш қобилиятига эга эмаслиги» таъкидланган кўплаб мактублар ҳам олганман. Мана улардан айримлари:

Мени ва фарзандларимизни севадиган, аммо ҳамма ишни, режалаштириш, таълим ва бошқаларни ҳатто муҳокама ҳам қилиб ўтирмасдан, менинг зиммамга юклаб қўйдиган эримни ҳурмат қилишни истайман. У пул топади ва уйга биз билан ўйнаш учун келади. Оилавий ибодатларимизга бошчилик қилади, аммо болалар (ёки мен) билан яккама-якка суҳбатларда маънавий-руҳий масалаларни муҳокама қилмайди. Кўпинча мен беш нафар фарзандим бор, фақат уларнинг биттасининг ёши катта, деб ўйлаб қоламан. У индамасдан мени етакчилик мақомига чиқариб қўйса, қандай қилиб уни ҳурматлашим мумкин?

Мен олти ярим йиллик биргаликдаги турмушимиздан кейин, менга энг катта оғриқ берадиган нарса эримда оиламизда маънавий-руҳий етакчиликни ўз қўлига олиш қобилиятининг йўқлиги бўлиб турибди. Эрим Худога кўпроқ вақт ажратаётганини ва Унга яқин бўлишга интилаётганини кўришни истайман. У Худога илтижо қилиб, ўз ҳаётига Парвардигор йўлбошчи бўлиши йўлида изланаётганини кўришни хоҳлайман. У Яратгам Эгам билан мулоқот қилаётганини билгим келади. Мен яна кўп нарсаларни ёзишим мумкин эди, аммо асосий моҳиятни тушундингиз деб ўйлайман.

Агар сиз ҳам шундай ўйласангиз, ҳақ ёки ноҳақлигингизни айтишга ожизман. Аммо бир нарсани айтишим мумкин, агар сиз ўз эрингизни камситиб, унга нафрат билан қараётган бўлсангиз, демак Худонинг қалбига озор бераётган экансиз. Сизнинг қарашларингиз Худога маъқул келиши мумкин, сизнинг нафратингиз эса Уни хафа қилади. Парвардигор сизни севади ва қалбингизнинг интилишларини ва истакларини билади. Отамиз сиз билан бирга қарашларингиз устида йиғлайди. Бироқ, Осмондаги Отангиз сиздаги нафратли ва танқидий руҳ «қулоқсиз» эрингизнинг қалбини забт этолмаслигини ва у сизнинг қарашларингизни қабул қила олмаслигини сизга очиб бермоқда. Ҳатто сизнинг юрагингизда амалга ошмаган орзулар сабаб оғриқ турганда ҳам, У сизни мулойимлик билан «Худодан қўрқиб яшашга» (1 Бут. 3:1-2) ундайди. Эрининг етакчилигидан норози бўлган аёл ўзига бериши керак бўлган айрим саволларни қуйида келтириб ўтамиз:

  • Бирор марта эрим оиламизда раҳбарликни ўз қўлига олишга интилдими, шунда мен буни аҳмоқона иш деб ҳисоблаб унга қарши чиқдимми? 
  • Агар у мен тўғри деб биладиган қарорларга зид келадиган қарорлар қабул қилса, унга эргашмаслигимни билдириб қўяманми?
  • Агар у менинг истакларимни қўллаб-қувватласа ва бажарсагина, унинг етакчилик мақомида бўлишига розилик беришимни билдириб қўяманми? 
  • Эрим масъулиятни ўз зимасига олишини истайманми, лекин мабодо, у менинг назаримда, масъулиятсизлик қилса, ўзимнинг қарши чиқиш ҳуқуқимдан фойдаланаманми?
  • Менинг сўзларим ва хатти-ҳаракатларимдан у оилада масъул эканлиги, мен эса ҳукмфармонлигим сезилиб турадими?

Юқорида баён этилган саволларни оиладаги етакчиликнинг барча йўналишларига нисбатан қўлласа бўлади. Қолаверса, уларнинг ҳаммасини қуйидаги битта ўзакка олиб келиш мумкин: ўзингиздан сўраб кўрингчи, сизда бирор бир даражада ўзингизнинг ҳақлигингизга ортиқча ишонч йўқмикан. Сиз ёмон ниятлисиз, демоқчи эмасман. Сиз эрингизни жуда яхши кўрасиз, аммо унинг хато, камчилик ва ожиз томонларини ҳам кўрасиз. Кўпчилик аёллар сингари сиз ҳам ўзингизни “ундан яхшироқман, эрим ўзгариши керак”, деб ўйлашингиз мумкин.

Кўпчилик оилаларда хотин мен гуноҳ қилмайман деб ўйлайди, ёки унга шундай туюлади. Аксарият оилаларда хотин биттагина гуноҳини – эрининг сева олиш қобилиятига эга эмаслигига ёки болаларга нисбатан чидамсизлигига салбий муносабатини тан олади. Аёллар ўзларида шундай бошқа айбни кўришмайди, аммо ўзларининг ёмон одатлари ва нотўғри муносабатларини тан олишади. Улар бунга кимёвий баланс бузилишини, гормонал муаммоларини ёки ўзлари вояга етган оилалардаги носоғлом муҳитни сабаб қилиб кўрсатишади.

Масалан, эр хотинига қуйидаги сўзларни айтганида тақиқланган ҳудудга кириб қолиши мумкин: «Азизам, сал тўлишиб қолибсан». Аслида аёл салгина тўлишмаган, балки ўзини бутунлай қўйиб юборган бўлади ва эр бу ҳақда тўғрисини айтиш керак, деган қарорга келади. Аммо бунга жавобан у одатда қуйидаги сўзларни эшитади: «Сен мени қандай кўринишмдан қатъий назар севишинг керак». Ёки эрга овқат ҳазм қилиш тизимидаги бузилишлар ҳақида умуман тасаввурга эга эмаслигини, ҳамда ўзининг қорнига қараб қўйса ёмон бўлмаслигини айтишлари мумкин. Агар эр келишган бўлса (тўладан келган аёлларнинг эрлари одатда шундай бўлишади), хотини унга кўзига тушган яна бир чўпни олиб ташлаши кераклигини айтиб, бу сафар уни интернетда порнографик суратларни томоша қилишда ёки спиртли ичимликларга ўта ружу қўйишда айблайди.

Ҳамма гап шундаки, хотин ўзига тааллуқли бўлган ва ечиш талаб этиладиган муаммолар ҳақидаги эрининг мулоҳазаларини осонгина рад этади ёки уларга қўл силтаб қўя қолади. Ҳатто эр ўз фикрини енгил шаклда ва дипломатик усулда айтган бўлса ҳам, уни тезгина жим бўлишга мажбур қилишади. Хотин унинг сўзларидан ўзини ҳақоратланган, дили оғриган ҳис этади ва жаҳли чиқади. Эрни тушунмасликда ва ҳамдардлик ҳиссининг йўқлигида айблашади. У гапириш ҳуқуқига эга эмас. Аксарият ҳолларда буларнинг барчаси эрга нисбатан нафратнинг намоён этилиши билан якун топади.   

Севги ва ҳурмат мавзусига бағишланган конференцияларимизда мен шу ҳақда гапирганимда, аксарият ҳолларда ижобий бўлмаган акс-садоларни эшитаман. Юқорида эслатиб ўтилган руҳшуносик ва тиббий модель айрим масиҳийларнинг онгига шу қадар сингиб кетганки, мен аксарият ҳолларда қуйидаги мазмундаги мактублар оламан: «Нима сиз чиндан ҳам аёлларнинг ота-оналарининг оилаларида муаммолар бўлмайди ва улар гормонал етишмовчиликдан азият чекишмайди, демоқчимисиз? Уларда кимёвий баланс бузилиш ҳам рўй бермайдими?» Бу саволларга мен оддийгина қилиб: мен ҳар бир вазиятни алоҳида баҳолай олмайман, деб жавоб бераман. Аммо мен Муқаддас Китобда баён этилган севги ҳаворийси Юҳаннонинг қуйидаги сўзларини иқтибос сифатида келтиришим мумкин: «Агар гуноҳимиз йўқ десак, ўзимизни ўзимиз алдаган бўламиз ва бизда ҳақиқат бўлмайди» (1 Юҳанно 1:8).

Кўпчилик оилаларда аёл эрининг зийраклигини ва унинг маслаҳатларини ҳисобга олишни истамайди, чунки ўзини уларга муҳтож эмас ва эри уларни ўзига беришга ҳақли эмас, деб ҳисоблайди. Аммо мен ишонаманки, эр ва хотин нимадир етишмаган жойда бир қарорга келиш ёхуд агар зарур бўлса, четдан муносиб маслаҳат олиш учун ҳар қандай вазиятни кўриб чиқишлари зарур. Кўп йиллар давомида одамлар менга, масалан, шахслараро муносабатлардаги ҳал бўлмай қолаётган муаммоларини енгиб ўтиш учун дори-дармонлар ичишгани ҳақида гапириб беришган. Улар соғлиқлари жойида эканини яхши билишган. Бу улар учун муҳокамалардан қочишнинг классик усули бўлиб, дори-дармонлар бу вазифани осонлаштирган. Яқинда менинг олдимга бир қавмбошининг хотини келди ва кўз ёш тўкиб, худди шундай муаммони бошдан кечирганини айтиб берди.

Сиз эрингиз учун Муқаддас Руҳ бўлишга интилаяпсизми?

Мен ўзим ўтказадиган конференцияларда тақдим этадиган яна бир мавзу эрларнинг аксарият қисми ўзларини тақводор эмас, хотинларини эса аксинча тақводор, деб билишлари билан боғлиқ. Бу нотўғри қараш, бунинг оқибатида оилада шундай вазият юзага келиши мумкинки, хотин ҳам эрини тақвосиз, деб ҳисоблай бошлайди. Хотин, ўзининг назарида, ҳамма нарсани қўлида ушлаб тургани, болаларни тарбиялаётгани ва уларга (шунингдек, эрига ҳам) танбеҳ бераётгани учун тез орада ўзини ҳатто буни англамаган ҳолда тақводор ҳисоблай бошлайди. Аксарият ҳолларда бу англанмаган тасаввур бўлади, аммо хотинни сезилар-сезилмас айблаш руҳияти қамраб олади. Кўпчилик аёллар «фақат яқиндагина эрлари учун Муқаддас Руҳ ролини ўйнашни бас қилишганини» тан олишади. Мен уларни тўлиқ қўллаб-қувватлайман, чунки Учликда бўш жой йўқ. Аммо мен ҳеч қачон эркаклар ўз хотинлари учун Муқаддас руҳ ролини ўйнашга ҳаракат қилишганини эшитмаганман.   

Муқаддас Китоб модели сифатида келинг, Исо Масиҳ Марта ва Марямнинг уйига келган саҳнани кўриб ўтамиз. Марта тинмай ишлар ва дастурхон учун таомлар ҳақида ўйларди. У Исонинг ёнига келиб: – Ҳазрат! Синглим бир ўзимни хизматда қолдириб қўйганига эътибор бермаяпсанми? Унга айтгин, менга ёрдам берсин! – деди. (қаранг: Луқ. 10:40). Марта бу ерда ҳеч нарса сўрамаяпти, балки ўзи далил деб билган нарсани таъкидлаяпти. У Севги Тимсолининг кўзига қараб, ўзи нимани муҳим деб ҳисоблаши унга қизиқ бўлмагани учун У ўзини тушунмаслигини ва ўзи тўғрисида қайғурмаслигини таъкидлаяпти. Аммо Исо Масиҳ кескин эътирозлар билдирмайди, У меҳр билан Мартага елиб-югуришлар ва ташвишлар билан бўлиб энг муҳим нарсани, яъни Ўзи билан мулоқотни унутиб қўяётгани учун койийди. Бу ўринда яна кўп гапириш мумкин эди, чунки мен ушбу мавзуда кўплаб маърузалар қилганман, аммо муҳими Марта ноҳақ эканида. Марта оламга мовий кўзойнакларнинг ўзига хос модели орқали боққани сабабли нотўғри хулосалар чиқарарди. Нима деб ўйлайсиз, сиз ҳам шунга ўхшаш сабаблар туфайли хато қилишингиз мумкинми? Шундай пайтда эрингиз шунчаки танқид қилиш ёки ташвиш билдириш билан чекланмай, сизга ёрдам беришга уринадими?

Эркакнинг таҳлил қилиш ва маслаҳат бериш истагини баҳолаш ва тан олишдаги муҳим жиҳат у ростдан ҳам зийрак эканини англашдан иборатдир. Бу ўринда ҳам ўзини ҳақ деб билишга алданиб қолмаслик керак, йўқса сиз эрингизнинг зийраклик қобилиятига путур етказиб қўйишингиз мумкин. Сизнинг ўзингизни ҳақ деб билишингиз бошқа исталган гуноҳдан кўра кўпроқ сизни алдаб қўйиши мумкин. Агар сиз ўзингизни эрингиздан, жумладан маънавий-руҳий жиҳатдан устунроқ деб билсангиз, у маънавий-руҳий томондан, балки бошқа жиҳатларда ҳам, сиздан узоқлашади. Йиллар ўтиб эрингиз сизга бирор бир масалада умуман маслаҳат бермай қўяди. Доимо ҳақ ва тақводор бўлган одамга нима ҳам дейиш мумкин? Эр ўзига нафрат билан қарайдиган хотинига нима ҳам дейиши мумкин? У хотинида умуман муаммолар бўлмагани ҳолда барча муаммолар ўзининг зиммасига тушгандек ҳис қилади. Шу боис, у янада қаттиқроқ танқидга учрамаслик учун жим бўлиб қолади. Унинг жимлиги ёқмаган хотини шундай дейди: «Нега сен доим жимсан?» Эр эса ичидан қайнаб-тошиб шундай ўйлайди: «Бирор нарса десам, бошимда калтак синиши аниқ. Ҳеч нарса демасам ҳам гап эшитаман. Аммо жим ўтирсам, камроқ танқидга учрайман». Ушбу вазиятнинг якуни ана шундай қайғули, аммо аксарият кўпчилик эркаклар шундай ўйлашади.

Бир кўҳна ҳикояда Гретел асабий ҳолда эрига шундай дегани ҳақида сўз боради: «Ганс, сен жуда кўп тортишасан ва сўкинасан. Биласанми, мен нимани ўйлаяпман. Биз Парвардигор Эгамизга иккаламиздан биримизни, барча келишмовчиликларимиз сабабчиси бўлганимизни даргоҳига чақириб олишини сўраб илтижо қилишимиз керак. Шу боис сен Ундан биримизни олишини сўраб илтижо қил, мен ҳам биримизни даргоҳига олишни сўраб илтижо қиламан, шундан кейин мен синглимникига кўчиб ўтаман». 

Бу, айниқса сиз аёл бўлсангиз, кулгули воқеа. Барча муаммоларнинг сабабчиси ҳар доим фақат ва фақат эрингиз экани ҳақидаги фикрга кўникиб қолмаслик учун ўзингизга эътиборли бўлинг. Сизда ҳам гуноҳлар, муамолар ва ожиз томонлар (айниқса, эрингиз кучли бўлган соҳаларда) борлигини ҳамда мукаммал бўлмаганингиз боис эрингизни муҳокама қилишга, айблашга ҳаққингиз йўқ. Шунда эрингиз қанақа куч ва қувватга тўлиб-тошишини кўриб, лол қоласиз. Унга Худо мақбул кўрган нарсани, яъни ҳурматни бериб, яқинлашганингиз сари унинг юраги сизга нисбатан севги билан тўлиб бораётганини кўрасиз. Бир аёл бу ҳақда шундай ёзади:

“То эримнинг ўзи сўрамагунича унга бирор бир маслаҳат бермай қўйдим, шундан кейин унинг ўзига бўлган ишончи кўз олдимда ошиб, бошқача бўлиб кетди. Менинг эса елкамдан улкан тош ағдарилгандек бўлди! Энди мен икки киши учун ўйлашдан қутулдим! Илгарилари мени асабийлаштирган нарсалар (эрим мен каби ўйламагани учун) энди мен учун қувонч ва завқ-шавқ манбаига айланди, чунки Худойим Ўзининг ижодкор сифатида буюклиги олдида кўзимни очди – У эримни қандай бўлса, шундайлигича яратган. Ахир бу ажойибку!”

Қуйидаги ҳолатларда эрингиз сиз унинг зийраклиги ва маслаҳатларини қадрлашингизни ҳис қилади

  • Унга олдиндан шунчаки ўзини тинглашини исташингизни, ҳамда кейин доим ҳамма нарсани ўз билганича қилишга уриниши борасида шикоят қилмаслигингизни олдиндан тушунтирсангиз;
  • Унга маслаҳати учун миннатдорчилик билдирсангиз, уни сизнинг туйғуларингиз қизиқтирмаслигини айтиб айбламасангиз;
  • Унинг муаммоларни ечишга ёндашувини ўзига хос эркаклик эмпатияси сифатида қабул қилсангиз;
  • Ўзингизнинг, айниқса эркаклар борасида ҳимояга муҳтож эканингизни тан олиб, унинг сизни ҳимоя қилишини қадрласангиз;
  • Ўз фикрингизни ўта нозиклик билан баён этиб, унинг ғояларига қўшилмаган пайтингизда маслаҳат берсангиз (моҳиятан ҳақ бўлсангизда, овозингизни кўтарганингиз нотўғри бўлиши мумкин);
  • Баъзида унга ҳамма нарсани ўз билганича ҳал қилишга имкон бериб, муаммони ҳал қилишда унинг вариантини мақтасангиз;
  • Худо эркак ва аёлни маълум бир мақсадда яратганини ва сизлар бир-бирингизга кераклигингизни тушунишингизни унга билдириб қўйсангиз;
  • Сиз ҳам хатоларга йўл қўйишингизни тан олиб, унга сизни тушунгани ва тўғри маслаҳатлар бергани учун миннатдорчилик билдириб қўйсангиз.

Книга  на узбекском языке:  Любовь и уважение (Эмерсон Эггерих)

Женщина нуждается в удовлетворении одного лишь желания - быть любимой. Когда эта потребность удовлетворена, она счастлива. Мужчина имеет лишь одну нужду - уважение к себе. Когда его потребность удовлетворена, он счастлив.
Когда обе эти потребности восполнены, начинают происходить удивительные вещи. "Любовь и уважение" объясняет супругам, почему они реагируют негативно друг на друга, как справиться с подобной реакцией быстро, легко и в соответствии с библейскими истинами.
Основываясь на трех десятках лет консультационной деятельности и на научных и библейских исследованиях, доктор Эмерсон Эггерих с женой Сарой уже пронесли послание любви и уважения по всей Америке, изменяя общение, мышление и отношение друг к другу супружеских пар.
Чего вы хотите для своего брака? Хотите мира? Хотите чувствовать близость друг к другу? Хотите испытывать признательность? Хотите жить в браке по замыслу Божьему? Тогда почему бы вам не попробовать впустить в свою жизнь немного любви и уважения?



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак