Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) 17 bob

Эмерсон Эггерих. Севги ва ҳурмат - (17-боб) Ўзбек тилида

Sevgi va hurmat (Emerson Eggerix) O‘zbek tilida AudiokitobЭмерсон Эггерих. Севги ва ҳурмат - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида

 

 

МУНДАРИЖА

Кириш

МУҚАДДИМА. Севгининг ўзи камлик қилади

БИРИНЧИ ҚИСМ. ТАНГЛИК ДОИРАСИ

1. Никоҳ муносабатларини такомиллаштиришнинг оддий сири

2. Мулоқот қилиш учун шифрни топиш зарур

3. Аёл нега ҳурмат қилмайди, эр нега севмайди?

4. Танглик доираси эркаклар кўпинча қўрқадиган нарсага таянади

5. Аёл остонадаги гиламча бўлишдан қўрқади, эр унинг кўнглини ололмай сарсон

6. Аёл иккиюзламачи бўлишни истамайди, эр ўзига ҳурмат йўқлигидан нолийди

7. Аёл эрини кечиролмайди, эр аёлини севиб бўлмайди, деб ҳисоблайди

ИККИНЧИ ҚИСМ. ҚУВВАТ ДОИРАСИ

8. Оилавий ҳаёт – аёлга севгини қандай намоён этиш керак

9. Бирлашув – аёл яқинликни хоҳлайди

10. Очиқлик – аёл унга нисбатан самимий бўлишингизни истайди

11. Тушуниш – уни тузатишга уринманг, шунчаки тингланг

12. Муроса – аёл сизнинг зийрак бўлишингизни хоҳлайди

13. Садоқат – аёл сиз учун ўзининг энг қадрли эканини ҳис қилишни истайди

14. Иззат – аёл уни ҳурмат қилишингизни ва ардоқлашингизни истайди

15. Эрга ҳурматни қандай намоён этиш мумкин

16. Бўйсуниш – эрингизнинг ишлаш ва муваффақиятга эришиш истагини қадрланг

17. Иерархия – эрингизнинг оилани ҳимоя қилиш ва таъминлаш истагини қадрланг

18. Нуфуз – эрингизнинг хизмат қилиш ва бошқариш истагини қадрланг

19. Зийраклик – эрингизнинг таҳлил қилиш ва маслаҳат бериш истагини қадрланг

20. Муносабатлар – эрингизнинг чин дўстликка интилишини қадрланг

21. Шаҳвоният – эрингизнинг жинсий алоқага интилишини қадрланг

22. Агар сиз ҳаракат қилсангиз, қувват доираси ҳам ҳаракатда бўлади

УЧИНЧИ ҚИСМ. ҒАЛАБА ДОИРАСИ

23. Севги ва ҳурмат учун асл асос

24. Ҳақиқат чиндан ҳам сизни эркин қилиши мумкин

ХОТИМА. Пушти ва мовий рангларни Илоҳий қирмизи рангга айлантириш мумкин


17-БОБ. ИЕРАРХИЯ – ЭРИНГИЗНИНГ ОИЛАНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА ТАЪМИНЛАШ ИСТАГИНИ ҚАДРЛАНГ

Эски мақолда айтилганидек: «Фаришталар киришга қўрқадиган жойга аҳмоқлар бурун тиқишади». Мен бутун мамлакат бўйлаб севги ва ҳурмат уйғунлиги ҳақидаги ғояни тарғиб қила бошлаганимдан бери, айримлар учун маълум даражада сиёсий одобсизлик бўлиб туюладиган атамаларни қўллаганимдан аҳмоқ бўлиб кўринишга ҳам тайёрман. Ана шундай сўзлардан бири - «иерархия». Айрим ҳолларда ушбу сўзни эшитиши билан аёлларнинг хаёлига қуйидагича шовинистик фикр келади:  «Эркак аёлнинг устидан ҳукмронлик қилади...», «Бу эркакларнинг дунёси...», «Эркаклар ўзларининг аёллардан устун эканликларини намоён этишади» ва бошқалар.

Бундай аёлларни айблай олмайман, чунки кўп асрлар давомида эркаклар ростдан ҳам Муқаддас Китобдан аёлларни ҳақорат қилиш, камситиш ва ҳатто уларга зарар етказиш мақсадида фойдаланиб келишган. Улар шу орқали ўзларининг аёлларга бўлган ғайриинсоний муносабатларини оқламоқчи бўлишган, «Муқаддас Китобда шундай дейилгани» учун бу ишлар бўлаяпти, дейишган.

Аммо Муқаддас Китобда бундай дейилмаган! Унда шовинистларнинг фикрларидан мутлақо фарқ қиладиган гаплар айтилган. Шунингдек, Муқаддас Китобдаги нуқтаи назар феминистларнинг фикридан ҳам фарқ қилади. Ўн олтинчи бобда биз Худо эркакларнинг кўнглига жойлаган меҳнат қилиш ва муваффақиятга эришиш истаги ҳақида гаплашган эдик. Худо эркакка берган бошқа бир истак эса уни хотини ва фарзандларини ҳимоя қилиш ва таъминлашга, зарур бўлса улар учун ўлишга мажбур қилади. Оилани ҳимоя қилиш ва таъминлаш истаги маълум маънода эркакнинг моҳиятини ташкил этади, десак ҳам бўлади. Суғурта бунинг ёрқин мисолидир. Америка Қўшма Штатларида суғурта бадаллари учун миллиард ва миллирад долларлар асосан эркакларнинг чўнтагидан тўланмоқда. Нима учун? Уларда оиласини ҳимоя қилиш истаги бор. Улар мабодо ўзлари вафот этиб қолсалар, оилалари тўғрисида ғамхўрлик қилинишидан кўнгиллари хотиржам ҳолда ишлайдилар.

«Муқаддас Китоб иерархия»си тушунчасининг асл моҳияти нимада?

«Эҳтимол буларнинг ҳаммаси яхшидир, - дейишади айрим аёллар, - аммо қандай қилиб эркакнинг ҳимоя қилиш ва таъминлашга тайёрлиги уни иерархия пиллапоясида мендан юқорироқ мақомга қўяди?» Узоқ йиллик хизматим давомида мен эрларининг устунлигидан қўрқадиган, шу боис жуда ҳам чуқур кириб кетиб, эрларини ҳақорат қилган ҳолда уларга нафрат билан қарайдиган кўплаб аёллар билан гаплашганман. Аммо мен ишонаманки, аёл иерархия масаласини Муқаддас Китоб нуқтаи назаридан тушуна бошлагач, ана шу тушуниш унинг қалбидаги қўрқувни кўп жиҳатдан буткул йўқотмаса ҳам ҳар ҳолда камайтиради. Эфесликларга мактубнинг 5-боб, 22-24 оятларда айнан ана шундай иерархия ҳақида сўз боради:

«Эй хотинлар, сиз Раббимиз Исога қандай бўйсунсангиз, эрларингизга ҳам шундай бўйсунинг. Масиҳ имонлилар жамоатининг боши бўлгани каби, эр ҳам хотиннинг бошидир. Масиҳ Ўз танаси бўлган жамоатнинг Нажоткоридир. Жамоат Масиҳга қандай тобе бўлса, хотинлар ҳам ҳар жиҳатдан ўз эрларига шундай тобе бўлишлари керак».

Айрим таржималарда «тобе бўлинг» сўзи «бўйсунинг» тарзида таржима қилинган. Бу ерда юнонча сўз hupotasso қўлланилган. Бу мураккаб сўз мақом нуқтаи назаридан пастроқда ёки кимдандир пастда туришни англатади. Аммо Худо эркакларга «устунлик» бермаган. У эркакларнинг зиммасига улкан масъулият юклайди. Қуйидаги оятларда Павлус буни аниқ баён этган:

«Эй эрлар, Масиҳ жамоатни яхши кўриб, Ўзини жамоат учун фидо қилганидай, сизлар ҳам хотинларингизни шундай яхши кўринглар. Масиҳ жамоатни сув ва Худонинг каломи орқали поклаб, муқаддас қилиш ниятида Ўзини фидо қилди. Жамоатни Ўз ҳузурига келтирганда, жамоат ҳар қандай ғубор, ажин ва доғдан холи бўлиб, улуғвор, муқаддас ва бенуқсон бўлиши учун Масиҳ Ўз жонини аямади» (25-27-оятлар).

Бу ўринда «раҳбар»нинг масъулияти ҳақида аниқ айтиб қўйилган. Эркакларга ўз аҳли аёлини худди Исо Масиҳ ўз Жамоатини севгани ва унинг учун жони бергани каби севиш буюрилаяпти. Шу боис бу оятнинг мазмунини яхши англайдиган эр хотинини ҳимоя қилишни ўзининг бурчи деб билади. Шу билан бирга хотинга ўзи эрининг ҳимояси остига ўтиши буюрилган. Иерархиянинг Муқаддас Китобдаги талқини ана шундай. Бу ерда аёлни камситиш учун эркакка устунлик бериш ҳақида бир оғиз сўз ҳам йўқ. Эрнинг масъулияти шундаки, у аёлнинг юқорида туриб уни ҳимоя қилиши керак. Ушбу ўзаро боғлиқ ҳолатнинг амалга оширилиши никоҳда жуда қизиқарли шаклларни олиши мумкин. Бу борада бир аёл шундай ёзади:

“Узоқ йиллар давомида машинамнинг ғилдираги музда сирпана бошласа, мен тормозни босардим. Эрим эса мени тормозни қўйиб юборишга ўргатди. Яқинда мен бир ўзим кетаётиб, йўлда музламага тушиб қолдим. Машинам сирпана бошлагач, мен яна тормозни босидим, шунда кутилмаганда эримнинг овози эшитилгандек бўлди, у: «Тормозни қўйиб юбор» - дерди. Шу нарса менинг ҳаётимни сақлаб қолди. Конференциянгиздан кейин эримнинг маслаҳатлари мен учун ҳимоя вазифасини ўтаганини англаб етдим. Унинг менга нисбатан қаттиққўллиги ҳимоячилик вазифаси билан боғлиқ экан. Шу боис уйга келгач, мен унга: «Бугун ҳаётимни сақлаб қолдинг» - дедим. Мен унга миннатдорчилик билдирдим ва ўз ҳурматимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. Илгарилари эса унинг ўзини бундай тутишини менга босим ўтказишга уриниш деб тушунардим, аммо у мутлақо бошқа мақсадларни кўзлаган экан.”

Иерархия борасидаги Муқаддас Китоб концепцияси суиистеъмолларга олиб келиши мумкинми? Эркак, ўзининг бошчилик ўрнидан фойдаланиб, хотини ва фарзандларини камситиши мумкинми? Ҳа, шундай бўлиши ҳам мумкин, аммо бундай эҳтимол аёлга эрининг оила бошлиғи бўлиш истагини рад этиш ҳуқуқини бермаслиги керак. Агар эр ёмон феълли бўлса, оиладаги ўрни ва мақомидан қатъий назар атрофидагиларга зулм қилаверади. Эр иерархияда эгаллаган ҳар қандай ўрин ва мавқенинг унинг ёмон ҳулқи билан ҳеч қандай боғлиқлик жойи йўқ. Золим одам ҳар доим атрофдагиларга ёмонлик қилаверади. Агар инсон меҳрли бўлса, хотини кўрсатаётган ҳурмат ва ўзининг иерархиядаги мақоми уни зулм қилишга мажбур этмайди, чунки ёмон ишлар унинг ҳулқига зид бўлади. Эр оиладаги бошчилик мақомидан ўзи яхши кўрадиган ва ҳимоя қилаётган инсонларига қарши фойдаланмайди.

Павлус ва замонавий маданият

Эфесликларга мактубнинг бешинчи бобида Павлус оиладаги идеал муносабатлар ҳақида сўз юритади. Хотин эрига тобе ва унинг ҳимояси остида бўлади. Эр ўз хотинини севади ва унинг учун ўлишга ҳам тайёр.

Ўз мақомидан хотинига зарар етказиш мақсадида фойдаланиш, уни камситиш эрнинг хаёлидан ҳам ўтмайди. Мен маслаҳат берган кўплаб аёллар ушбу идеал тасвирни маълум маънода маъқуллашади. Бу борада бир аёл шундай деган эди: «мен эримнинг бошлиқ бўлишини хоҳлайман, аммо у, менинг эҳтиёжларимни юрагида сақлаётганини билишим керак».

Аксарият аёллар эрларини оила бошлиғи сифатида кўришни исташлари ҳақида гапирганларида, улар жуда кўп нарсани ҳам, жуда оз нарсани ҳам эмас, айнан нима керак бўлса, ўшани назарда тутишади. Имонли аёл Муқаддас Китоб таълимотидан эмас, эрининг ҳаддидан ошиб кетишидан қўрқади. Аёл ўзаро муносабатларида эри устун бўлиб кетишини ҳам, шу билан бирга, эри ҳамма юкни ўзининг елкасига ташлаб қўйишини ҳам истамайди. 

Аммо, одатда, масиҳий оилалар яшайдиган дунёвий маданият кўпинча тушунмовчилик ва зиддиятларга олиб келади. Кўпинча ҳамма нарса етарли бўлиши учун турмуш ўртоқларнинг иккаласи ҳам ишлашига тўғри келади. Кўп ҳолларда хотин эри билан бир хил, баъзида Ҳатто ундан кўпроқ пул топади. Мана шу ерда қутқу пайдо бўлади, аёлга эри ўзини тенг кўрмаётгандек туюла бошлайди. Иккита даромад манбаи бўлган замонавий ўта фаол оилада эрнинг бошчилик ва хотиннинг унга бўйсунувчи роли эскилик сарқити тусини ола бошлайди. 

Кўплаб замонавий аёллар, жумладан, имонли аёлларнинг муаммоси шундаки, улар ўзларига худди маликалардек муносабатда бўлишларини исташади, аммо юракларининг туб тубида эрларига шаҳзодалардек муносабатда бўлишга қаршилик қиладилар. Улар ҳар бир эркакнинг қалбида боқувчи ва ҳимоячи бўлиш истаги борлигини, у хотини учун ҳимоя соябони бўлишни исташини, зарур бўлса унинг учун ҳатто ўлимга ҳам тайёрлигини тан олишни исташмайди.

Биз оила қурганимизда Сара ҳамма молиявий муаммоларни ҳал қила олмаслигим эҳтимолидан қўрқа бошлаган эди. У отасиз ўсган, шу боис узоқ вақт зориқиб яшаш нималигини яхши биларди. Мен Сарага шундай дедим: «Бу менинг зиммамдаги масъулият. Мен сени таъминлайман. Бу ҳақда ўйлашингга ҳожат йўқ». Унинг айтишича, менинг мана шу сўзларим боис елкасидан тоғ ағдарилгандек бўлган ва у ушбу муаммо ҳақида ўйлашни бас қилган. У менга ишонишга қарор қилганди. Агар у ташвишланишда давом этиб, мендан тез-тез пулимиз етарли ёки етарли эмаслиги ҳақида сўрайверганида, бундан менда бошқа вазиятларда юзага келмаслиги мумкин бўлган тушкунлик пайдо бўларди.

Қандай қилиб бир неча сўз билан эрнинг иззат-нафсига тегиш мумкин

Оилани таъминлаш истаги Худо ўз истагидан келиб чиқиб ҳар бир эркакнинг қалбига солган туғма хоҳишдир. Табиийки, эркаклар бу соҳага оид камситувчи танбеҳларга ўта сезгир бўлишади. Севги ва ҳурмат мавзусидаги навбатдаги конференциямиздан кейин, Сара иккаламизнинг олдимизга бир жуфтлик келиб, ўз тарихини сўзлаб берди. Маълум бўлишича, улар яқинда янги уйларини қуриб битказишган, шунда бошқа бир жуфтлик улардан янги уйларини кўрсатишни илтимос қилган. Янги уй соҳиблари бунга рози бўлиб, тез орада танишларини уйлари билан таништиришни бошлаб юборишган. Улар қурилиш учун пулни аяшмаган эди.

Янги уй бўйлаб сайрнинг тахминан ярмида, улар ҳар бирида ваннахонаси бўлган ётоқхоналарни кўриб, зинадан пастга тушишаётганда, меҳмон аёл эрига юзланиб: «Яна битта иш топишинг керак» - дейди. Уй соҳиблари меҳмон аёлнинг бу сўзларидан лол бўлиб қолишади. Чунки улар ўша аёлнинг эрининг руҳи бир сонияда чўкиб қолганини кўриб туришган эди. Орадан озгина ўтиб меҳмонлар кетишади. 

Энг муҳими, эрига танбеҳ берган ўша аёл нима иш қилиб қўйганини тушунмаслиги ачинарлидир. У мезбонлар уйни зўр қилиб қуришганини таъкидлаб қўйдию, лекин эрининг қалбини яралаганини сезмади ҳам. У эрининг дилини оғритди, чунки у на эрини, на унинг ҳурматга бўлган эҳтиёжини тушунади. Агар ҳар бир аёл: «Менинг хатти-ҳаракатларим ёки сўзларим эримга нисбатан ҳурматсизлик бўлиб қолмайдими?»  қабилидаги саволни доимо ўзига бериб турса, зарар қилмасди. (Шунингдек, А Иловага ҳам қаранг.)

Шам ёғдуси остида ҳурмат кўрсатиш

Эрга ҳурмат кўрсатишнинг усуллари бисёр. Шунчаки, унинг сизни таъминлаш ва ҳимоя қилиш истагини қадрлаш имкониятини топинг, айниқса иши юришмай тургна пайтларда у бунга муҳтож бўлади.

 Лос-Анжелесдаги «Сион тоғи» элчилик баптистлар Жамоати катта Қавмбошии вазифасини бажарувчи доктор И.В.Хиллнинг хотини Жейн бир неча йил олдин саратон касаллигидан вафот этган эди. Дафн маросимида доктор Хилл хотини унинг ўзига бўлган ишончи ортишида муҳим роль ўйнаганини айтиб берганди. Хилл ҳали ёш ва тажрибасиз руҳоний бўлган пайтларда оиласини таъминлашда қийналиб қолади. Бир куни Хилл уйга қайтгач, уйнинг қороғулигини сезиб қолади. Эшикни очиб эса, хотини шам ёғдусида икки кишилик кечки овқат тайёрлаганини кўради. У ажойиб иш бўлади, деган хаёлга боради ва қўлини ювиш учун ваннага ўтади. У чироқни ёқишга уринади, аммо самарасиз. Шунда у ётоқхонага ўтиб, включателни пайпаслаб топади, яна чироқ ёнмайди. Ёш Қавмбоши ошхонага қайтиб, Жейндан нега чироқ ёнмаётганини сўрайди. Хотини йиғлаб юборади ва шундай дейди: «Сен шунга ҳаракат қилиб ишлаяпсан, биз уринаяпмиз, аммо ишларимиз яхши эмас. Электр учун тўлашга пулим етмай қолди. Буни билишингни истмаганим учун шам ёғдусида кечки овқат ташкил қилгандим»2.

Доктор Хилл ўша воқеани ҳаяжон билан сўзлаб берди. «Хотиним: «Мен илгари ҳеч қачон бунақа вазиятга тушмаган эдим. Мен доктор Карутерс хонадонида вояга етганман ва бизникида ҳеч қачон электрни узиб кетишмас эди» - деса ҳам бўларди. У менинг руҳиятимни синдириши, мени камситадиган гаплар айтиши ҳам мумкин эди. Аммо бунинг ўрнига у: «Албатта, ҳали яна уйимизда чироқ ёнади. Бугунча эса шам ёғдусида овқатланамиз» - деди».

Ушбу таъсирли воқеа хотин эрининг ҳимоя қилиш ва таъминлаш истагини қандай қилиб қадрлаши мумкинлигига яққол мисол бўла олади. Тўғри, миссис Хилл шамни ёқаётганида Муқаддас Китобдаги иерархиянинг тўлиқ таърифини назарда тутмаган, аммо у, эрининг оиласини ҳимоя қилиш ва таъминлаш истагини қандай қўллаб-қувватлашни қалбан ҳис этган. Доктор Хилл айтганидек, у танқид ва камситишлар билан эрининг руҳини синдириши ҳам мумкин эди. Эркаклар ўзларини маълум маънода оиласидан «юқорида» тургандек тасаввур қилишади. Шу боис эркаклар аёлларни камситишга уринишларга, низоли вазиятларга сезгир бўлишади. Пушти рангли кўзойнак тақиб олган аёл моддий таъминот борасидаги жиддий мунозара пайтида эрини камситаётганини сезмайди ҳам. У шунчаки, ўзи нимани ҳис этаётганини баён этади ва эри бунга севги ва тушуниш билан жавоб қайтаришини истайди. Аммо мовий рангли кўзойнаги ва бошчиликка хос фикрлаши боис хотинининг танбеҳлари эрга камситиш бўлиб туюлади. Шуни ёдда тутинг. Ўзининг оила бошлиқлиги масаласида гап кетганда эркаклар танқидни қабул қилишда заифроқ бўлишади.

Эрингиз бир умр сақлаб қўйдиган откритка

Тахмин қилайлик, сиз эрига ишонадиган аёлсиз. У оила бошлиғи сифатида мукаммал бўлмаслиги мумкин, аммо сиз унинг бошлиқлик мақомига бўйсуниб, ушбу ролни ижро этишига қарши эмассиз. Аммо мен айтиб ўтган ҳамма нарсани қандай қўллаш мумкин? Сиз эрингиз оила бошлиғи ва етакчиси ролида бўлганида унга ҳурмат кўрсата оласизми? Мен аёлларга тавсия этадиган оддий усуллардан бири эрларга «ҳурмат откриткаси» жўнатишдан иборат. Тадқиқотларимнинг кўрсатишича, эркаклар хотинлари уларга тақдим этган ҳар хил юракчалар ва бошқа тасвирлар туширилган севги откриткаларини камдам кам ҳолларда сақлаб қўйишар экан. Аммо мен кафолат бераманки, у қуйидаги сўзлар битилган откриткани сақлаб қўяди: «Ҳар доим мен учун ўлишга ҳам тайёрлигинг ҳақида ўйлайман. Бу мен учун жуда таъсирчан ва улуғ неъмат». Откриткага қуйидагича имзо қўйинг: «чуқур ҳурмат билан сендан ғурурланадиган инсондан». 

Аммо «севги ила» деб имзо қўймаганингиз маъқул. Эрингиз уни яхши кўришингизни билади. Яхшиси «чуқур ҳурмат ила» деб имзо қўйинг. Эрингиз бу откриткани бир умрга сақлаб қўяди. Орадан йиллар ўтиб, сиз уни ушбу откриткани қайта ўқиб турган ҳолатда учратишингиз ҳеч гап эмас. Нима учун? Чунки сиз унга бўлган ҳурматингизни у тушунадиган тилда изҳор этдингиз. Эрга у тушунадиган ҳурмат тилида мурожаат этиш – жуда улкан кучга эга. Бир эркак бу борада менга шундай мактуб йўллаган эди:

Мен хотинимдан «ҳурмат мактуби» олдим. Бу мактуб мени шу қадар лол қолдирдики, мен уни сақлаб қўйдим. У менга жуда кучли таъсир кўрсатди. Мен уни нафақат сақлаб қўйдим, балки вақти-вақти билан қайта ўқиб тураман. Ўйлашимча, агар бирорта мухлисам бўлишини истасам, шубҳасиз, у хотиним бўлишини хоҳлар эдим. Бу мактуб танловим тўғри бўлганини исботлаб берди. Хотиним менинг фидойи эканлигимни тан олганидан хурсандман. Ўйламанг, ўзимдан жфокаш ясаш ниятим йўқ, лекин сиз айтган севги ва ҳурмат даврийлиги чинданда иш берар экан.

Бу инсон ҳис қилган ҳурматни қуйидаги воқеада ҳам кўришингиз мумкин. Жо тўқсон ёшларга кирган бўлиб, ўлим тўшагида ётарди. Ҳамма катта ёшдаги фарзандлари отасининг тўшаги атрофига йиғилган, бирдан у охшона томондан келаётган хотини пишираётган олмали булочканинг ҳидини туйди. У кучсиз овозда шундай деди:

  • Мэри, мен онанг пишираётган булочкаларнинг ҳидини сезяпман. Қандай ажойиб аёл! У билан ўтказган етмиш йиллик умрим ҳурмати ундан мен учун бир бўлак булочка сўра. 

Мэри ошхонага чиқиб, тезда қуруқ қайтиб киради. Кекса Жо уни саволга тутади:

  • Мэри, қизгинам, булочка қани?

Унга жавобан Мэри шундай дейди:

  • Ойимнинг айтишича бу булочкалар сизга эмас экан. Уларни маърака учун пишираётган экан.  

Тўғри, аҳмоқона воқеа, аммо унда эрни ҳаётининг сўнги сонияларигача ҳурмат қилиш кераклиги ҳақидаги ҳақиқат мавжуд. Агар сиз севги ва ҳурмат асосига қурилган никоҳда яшашни истасангиз, тортишманг ва иерархия борасида баҳслашманг. Бундан ташқари, аста-секин ҳокимиятни ўз қўлингизга олишга ҳам интилманг. Жонинг хотини бошқа одамларнинг эҳтиёжларини ўйлаб, беихтиёр оила бошлиғи ўрнига чиқиб олди ва эри яна камситилган, эътиборсиз қолдирилган аҳволга тушди. Бу воқеа аёлнинг оиласига бўлган севгиси эрига нисбатан ҳурматсизлигининг юзага келишига турки беришининг ёрқин мисолидир. Шу боис мен доим аёлларни Худонинг эрларнинг боқувчи ва ҳимоячи сифатидаги мақоми, шунингдек, уларнинг ҳурматга бўлган эҳтиёжи борасидаги даъватига эътиборли бўлишга чақираман. Балки, бир аёл ёзган мана бу мактуб фикримни тўлдирар:

Ишониш қийин, аммо мен илгари ҳеч қачон шартсиз ҳурмат ҳақида эшитмаган эдим. Отам қавмбоши бўлган. Биз никоҳгача бўлган маслаҳатхонада ишлардик, мен катта Жамоатнинг штатдаги ходими эдим, биз бу ерда аёллар билан Муқаддас Китобни ўрганиш машғулотларини ўтказар эдик. Мен ёши улуғ, тажрибали аёллардан маслаҳат сўрардим, оила ва никоҳ масалаларида ўзимиз ҳам маслаҳатлар олиб турардик, буларнинг ҳаммаси сизнинг китобингиз сабабли кўзим очилиши учун бўлган экан. Эрим ўзига ҳурмат кўрсатилмаётгани ҳақида гапирганида, эрим манманлик қилмаслигини энди тушуниб етаяпман. Бу унинг севги тили экан. Шунингдек, энди мен уни ҳурматга лойиқ ёки нолойиқ деб ҳисоблаганим учун эмас, балки Худо уни оиламизда шу мақомга қўйгани учун ҳурмат қилишни ўрганишим кераклигини англадим. Мен шунингдек, Худо Муқаддас Китобга бўйсунишимни истагани учун ҳам эримни ҳурмат қилишим керак. Эгам мен учун нима яхшилигини билади ва Унинг йўли энг тўғри йўлдир.

Қуйидаги ҳолатларда эрингиз унинг ҳимоя қилиш ва таъминлаш истагини қадрлашингизни тушуниб етади...

  • Унинг оилани ҳимоя қилиш ва таъминлашга бўлган интилишига таҳсин айтсангиз (у сиз буни шундай бўлиши керак бўлган ҳолат сифатида қабул қилмаётганингизни билиши керак);
  • Эрингизнинг бошқа инсонлар орасида, айниқса ишхонадаги мавқе, мақом ва даража борасидаги нуқтаи назари билан таниша бориб, уни тушунишингизни ва унга хайрихоҳлигингизни намоён этсангиз;
  • Унга ўзингизнинг ҳимоячингиз сифатида пастдан юқорига қараганингизда ҳеч қачон кулмасангиз, ҳеч қачон унга юқоридан пастга назар ташлашга уринмасангиз; ҳеч қачон на сўзингиз, на хатти-ҳаракатингиз, на қарашларингиз билан ишининг, ёхуд у нимани ва қандай бажараётганининг устидан кулмасангиз;
  • Қавмбоши И.В.Хиллнинг хотини улар электр учун пул тўлай олмай қолишганида «шам ёғдусида кечки овқат» ташкил этганидек йўл тутишга ҳар доим тайёр бўлсангиз;

Молиявий муаммоларни мулойимлик ва тинчгина муҳокама қилиб, озгина бўлсада тежашингиз мумкин бўлган жойда таклиф беришга уринсангиз.


Книга  на узбекском языке:  Любовь и уважение (Эмерсон Эггерих)

Женщина нуждается в удовлетворении одного лишь желания - быть любимой. Когда эта потребность удовлетворена, она счастлива. Мужчина имеет лишь одну нужду - уважение к себе. Когда его потребность удовлетворена, он счастлив.
Когда обе эти потребности восполнены, начинают происходить удивительные вещи. "Любовь и уважение" объясняет супругам, почему они реагируют негативно друг на друга, как справиться с подобной реакцией быстро, легко и в соответствии с библейскими истинами.
Основываясь на трех десятках лет консультационной деятельности и на научных и библейских исследованиях, доктор Эмерсон Эггерих с женой Сарой уже пронесли послание любви и уважения по всей Америке, изменяя общение, мышление и отношение друг к другу супружеских пар.
Чего вы хотите для своего брака? Хотите мира? Хотите чувствовать близость друг к другу? Хотите испытывать признательность? Хотите жить в браке по замыслу Божьему? Тогда почему бы вам не попробовать впустить в свою жизнь немного любви и уважения?



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак