Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) 11 bob

Эмерсон Эггерих. Севги ва ҳурмат - (11-боб) Ўзбек тилида

Sevgi va hurmat (Emerson Eggerix) O‘zbek tilida AudiokitobЭмерсон Эггерих. Севги ва ҳурмат - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида

 

 

МУНДАРИЖА

Кириш

МУҚАДДИМА. Севгининг ўзи камлик қилади

БИРИНЧИ ҚИСМ. ТАНГЛИК ДОИРАСИ

1. Никоҳ муносабатларини такомиллаштиришнинг оддий сири

2. Мулоқот қилиш учун шифрни топиш зарур

3. Аёл нега ҳурмат қилмайди, эр нега севмайди?

4. Танглик доираси эркаклар кўпинча қўрқадиган нарсага таянади

5. Аёл остонадаги гиламча бўлишдан қўрқади, эр унинг кўнглини ололмай сарсон

6. Аёл иккиюзламачи бўлишни истамайди, эр ўзига ҳурмат йўқлигидан нолийди

7. Аёл эрини кечиролмайди, эр аёлини севиб бўлмайди, деб ҳисоблайди

ИККИНЧИ ҚИСМ. ҚУВВАТ ДОИРАСИ

8. Оилавий ҳаёт – аёлга севгини қандай намоён этиш керак

9. Бирлашув – аёл яқинликни хоҳлайди

10. Очиқлик – аёл унга нисбатан самимий бўлишингизни истайди

11. Тушуниш – уни тузатишга уринманг, шунчаки тингланг

12. Муроса – аёл сизнинг зийрак бўлишингизни хоҳлайди

13. Садоқат – аёл сиз учун ўзининг энг қадрли эканини ҳис қилишни истайди

14. Иззат – аёл уни ҳурмат қилишингизни ва ардоқлашингизни истайди

15. Эрга ҳурматни қандай намоён этиш мумкин

16. Бўйсуниш – эрингизнинг ишлаш ва муваффақиятга эришиш истагини қадрланг

17. Иерархия – эрингизнинг оилани ҳимоя қилиш ва таъминлаш истагини қадрланг

18. Нуфуз – эрингизнинг хизмат қилиш ва бошқариш истагини қадрланг

19. Зийраклик – эрингизнинг таҳлил қилиш ва маслаҳат бериш истагини қадрланг

20. Муносабатлар – эрингизнинг чин дўстликка интилишини қадрланг

21. Шаҳвоният – эрингизнинг жинсий алоқага интилишини қадрланг

22. Агар сиз ҳаракат қилсангиз, қувват доираси ҳам ҳаракатда бўлади

УЧИНЧИ ҚИСМ. ҒАЛАБА ДОИРАСИ

23. Севги ва ҳурмат учун асл асос

24. Ҳақиқат чиндан ҳам сизни эркин қилиши мумкин

ХОТИМА. Пушти ва мовий рангларни Илоҳий қирмизи рангга айлантириш мумкин


11-БОБ. ТУШУНИШ – УНИ ТУЗАТИШГА УРИНМАНГ, ШУНЧАКИ ТИНГЛАНГ

Иккинчи ва учинчи бобларда биз Бутруснинг биринчи Мактуби учинчи боб, еттинчи оятини эслаб ўтгандик, аммо энди биз ушбу оятни «хотинимизга нисбатан эмпатияни (раҳм-шафқатли муносабат) шакллантириш»га ёрдам берадиган линзалар орқали кўриб чиқишимиз зарур бўлади. Бутрус эрларга «хотинлари билан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш»ни маслаҳат берган. Бу оят менга жуда ёқади, чунки Бутрус мен Сарани тушунишим кераклигини айтмайди. Ҳар қандай бошқа эркак сингари мен ҳам аёлларни, жумладан бутун вужудим билан севадиган аёлни ҳам, охиригача тўлиқ тушуна олмаслигимни яхши биламан. Мен учун бу оятнинг мазмун-моҳияти Сара билан ақлни ишлатиб, эҳтиёт бўлиб яшаш истагим бўлиши, қолаверса, унинг қалбига қулоқ солишим ва ишонишимни билишидан иборатдир.

Бутруснинг биринчи Мактубининг учинчи боб еттинчи оятида, жумла тўлиқ олинганда, эрларга «хотинларингиз заиф жинсдан эканлигини ҳисобга олиб, улар билан оқилона муносабатда бўлинглар» дейилгани боис, айримлар учун зиддиятли фикр бўлиб туюлиши мумкинлигини тушунаман. Феминистлар ушбу чақириққа эътироз билдиришади ва «эркаклар кучли жинс эмас, аёллар улар билан барча соҳада тенг» дейишади. Аммо биз бу ўринда Бутрус сифат ҳақида гапирмаганини, балки солиштирганини тушунишимиз керак. У аёлларни ожиза, демаяпти. У никоҳ муносабатлари доирасида ўзининг яхши ҳимояланмаганлиги боис аёлни «заиф жинс»га қиёслайди.

Хотинингиз камида икки жиҳатдан сизнинг олдингизда яхши ҳимояланмагандир: (1) унинг гаплари оқилона эканига шубҳангиз бўлганида, уни тушунмаслигингизни айтганингизда, ҳамда (2) агар сиз уни ўзингизга тенг бўлмаган шахс деб билиб, беҳурмат қилганингизда, ваҳоланки, сиз каби у ҳам «абадий ҳаёт иноятидан баҳраманд» бўлган. (қаранг: 1 Бут. 3:7). Феминистлар ушбу оятни асос қилиб олиб, Муқаддас Китоб аёлларни ожиза деб камситади, дея исботлашга уринишади. Аммо Бутрус аёл фақат эрининг олдида яхши ҳимояланмаганлигини, эри сифатида сиз уни тушунишга ҳаракат қилмасангиз, у ўзини янада ожизроқ ҳис этишини таъкидлайди (у барча аёллар эркакларга нисбатан ожизроқ, кучсизроқ демаган).

Эри шундай тушунчага эга бўлган бир хотин қуйидагиларни ёзади: «Ҳатто мен эримнинг хўжайинлик қилишига қарши бош кўтарганимда ҳам, у мени тушунган ва боримча қабул қилган, ҳеч қачон мендан жаҳли чиқмаган».

Чинни идишга эҳтиёткорона муносабатда бўлинг

«Заиф жинс» ҳақида ўқиганингда, кўз олдингга иккита идиш келади. Бири чиннидан, иккинчиси мисдан ясалган. Эр – мис, хотин эса – чинни. Ҳеч ким бундан аёлнинг қадри пасайиб кетади демоқчи эмас, аксинча аксарият ҳолларда чинни буюмлар мис буюмлардан кўра қимматроқ бўлади. Турли идишлар ҳар хил вазиятларда турлича вазифаларни бажаради.

Аммо чинни идиш бўлган хотинингиз нафис, нозик ҳилқат. Агар у билан эҳтиёткорона муносабатда бўлмасангиз, у дарз кетиши, ҳатто чил-чил синиши ҳам мумкин. Ҳиссиётлар жунбушга келганида эр: «Аёлларни, айниқса сени тушунишнинг иложи йўқ» - дейиши мумкин. Шундан сўнг эр ўзига хотинининг найрангларига учмасликка ваъда бериб, то хотини ҳурмат қила бошламагунича, тош девор ортига беркиниб ўтириши мумкин.

Агар сиз бу каби вазиятга тушган ва шу каби сўзларни айтган бўлсангиз, эгилиб, оёқларингизда тешикларни кўришингиз мумкин. Сиз оёқларингизни ўқ отиб тешиб қўйибсиз, энг асосийси, биринчи марта эмас. Худо хотинингизни у ўз вазифаларини бунақа вазиятда бажариши учун яратмаган. Худо эркакларни хотинлари ўзи томонидан «Эҳтиёткорона муносабатда бўлинг» деган ёрлиқ ёпиштирилган чинни идиш эканини тушунишга даъват этади.

Бир эркак ниҳоят хотини ўзига душман эмас, балки иттифоқчи, дўст эканини англаб етибди. У хотинида Бутрус ёзганидек, нафис ҳамда ҳурматга муносиб аёлни кўра олган. Хотинини борича қабул қилиб ва уни юксак даражада қадрлаб, ўзларининг ўзаро муносабатларини буткул ўзгартириб юборган. Бу ҳақда эркак шундай дейди:

«Бир-биримизни тушунишда янги босқичга чиқдик. Илгарилари мен ҳар доим қуйидаги сўзларни айтиб, ибодат қилардим: «Худойим, илтимос, никоҳимизни дарддан фориғ этгин, оғриқ жуда ҳам кучли. Негаям бизни бирлаштирдинг?» Ҳозир эса мен Худодан шундай хотинга етказгани учун жуда-жуда МИННАТДОРМАН! Гарчи, илгари мен буни ҳеч қилмаган бўлсамда, хотиним – ҳамма нарсада менинг ёрдамчим ва дўстим. Елкамдан жуда катта тоғ ағдарилгандек гўё... ўзим ҳам жуда кескин ўзгардим».

Бу тамойиллар биргаликда иш беради

Эҳтимол сиз эркакларнинг ҳаётида амал қиладиган тамойиллар ўртасидаги алоқани сезган бўлсангиз керак. Яқинлик ва очиқлик ўзаро жуда ўхшаш, шу боис бир сифат кўпинча иккинчиси билан алмашиб келади. Тушуниш ҳам очиқлик ва яқинликни тўлдиришга хизмат қилади. Сиз хотинингиз билан яқин бўлиб, у билан очиқ муносабатда бўлганингизда, у сиз ўзини тушунаётганингизни, ёки ҳеч бўлмаганда, тушунишга уринаётганингизни ҳис қилади. Ёдингизда бўлсин, эр бамисоли Исо Масиҳ бўлса, хотин Жамоатдир. Худди Жамоат ўз юкини Исонинг елкасига ташлашга ҳаракат қилганидек, хотин ҳам ўз оғирлигини эрининг зиммасига ташлашга уринади. Ҳатто хотинингиз бу ҳақиқатни сўзда ифодалаб беролмаса ҳам, у сизда ўзининг елкасидан турмушнинг оғир юкларини олиб, ўз елкасига ташлайдиган инсонни кўради. У ўзини тушунишингизни истаб сиз томон юриш қилса, буни ўзингиз учун хушомад сифатида қабул қилинг. Севгининг катта қисми айнан хотинингиздан тўқилган. Аммо сиз ундан ўзингизни олиб қочсангиз, ёки унинг гапларини эшитишни истамасангиз, хотинингиз руҳан чўкиб қолади ва елкасида юк туфайли тиззалари букилиб кетади.

Хотинингизни тушуниш учун, шунчаки уни эшитинг

Қандай қилиб тушунадиган эр бўлиш мумкин? Сиз эга бўлган энг кучли қурол қулоқларингиздир. Шунчаки хотинингизни тингланг, шунда, у сиз ўзини тушунаётганингизни ҳис қилса, ажабмас.

Аммо эркакларнинг эшитиш аппарати мовий рангли бўлгани учун у асосий тўсиққа дуч келади. Тинглаш – эркакнинг энг кучли сифатларидан бири эмас. У кўпроқ таҳлил қилишга, жавобларга ва вазиятни «тузатиш»га мойил бўлади. Тайёр бўлмаган эр хотини ўзининг олдига муаммолари билан келганида унинг хабарини ўқий олмайди. Мен Сара билан Уитондаги коллежда илк маротаба учрашган вазият бунга ёрқин мисол бўла олади. У испан тилини ўрганаётган эди, тўғриси бу иш Сара учун осон кечмаётганди. Бир куни биз кутубхонада ўтирганимизда у менга испан тилини ўрганишда қийналаётгани ҳақида гапириб қолди. У вазиятни батафсил тушунтиргунича жимгина эшитиб ўтирдим, сўнгра унга шундай дедим: «Бўпти, яхши, мен бунинг устида ишлаб кўраман. Асосийси, иш режасини тузиб олиш. Биз сенинг дарсларингни кичик бўлакларга бўлиб чиқамиз ва сен ҳар куни бу манбани бўлакларга бўлинган ҳолда ўрганиб борасан».

Ўша ернинг ўзида, кутубхонада мен Сара учун иш режаси тузишга киришдим. Орадан бир неча дақиқа ўтиб режа тайёр бўлди, аммо ёнимда Сара йўқ эди. Мен атрофга аланглаб, у дугоналари билан ниманидир гаплашиб, хурсанд ҳолда кулиб ўтирганини кўрдим. Гап нимадалигини тушунмай, ўзимча ўйлаб қўйдим:

«Балки ўзим билмаган ҳолда қандайдир йўл билан бу муаммони ҳал этиб қўйгандирман?»

У менга қараганида, имлаб чақирдим. У дарров ёнимга келиб ўтирди, юзи хурсандчиликдан лов-лов ёниб турарди.

  • Испан тили билан боғлиқ муаммонгни ҳал қила олдимми? – сўрадим мен.
  • Унчалик эмас.
  • Унда нимадан бунчалик хурсандсан?
  • Шунчаки кимдир мени тинглашини хоҳлаган эдим, - деди Сара кулиб. – Энди анча енгил тортдим.

Ўзим билмаган ҳолда мен Сарага керак бўлган нарсани бергандим, ўша пайтда у ўзини диққат билан тинглайдиган қулоққа эҳтиёж сезганди. Табиийки, мен шу жойда тўхтаб қолмадим, вазиятни «тузатиш»ни истаб қолдим. Аммо ҳали мен ишга киришмасимданоқ, у ўзини анча енгил ҳис эта бошлаганди. Балки сиз «ўша пайтда сенинг омадинг келиб қолган» - дерсиз. Аммо, кейинчалик, биз учрашиб юрган пайтларимизда, оила қурганимиздан кейин шундай вазиятлар бўлганки, мен эшитишдан кўра вазиятни тузатишга ҳаракат қилганим учун айбдор бўлиб қолганман. Менинг муаммойим айнан мана шунда эди, менга бу ҳақда юзимга очиқчасига айтишарди.

Ўша куни кутубхонада Сара менга испан тили билан боғлиқ муаммосини айтиб бераётгандаги динамика жуда кучли эди. Ҳамма гап шундаки, аслида менинг вазиятни тузатишимга умуман ҳожат йўқ эди. Сарага шунчаки уни эшитадиган одам керак эди, холос (Сарада менда умуман бўлмаган эҳтиёжлар борлигини аниқладим ва бу нормал ҳолат. Сара ҳам менда ўзида йўқ эҳтиёжлар борлигини ва бу одатий ҳолат эканини билиб олди). Агар сиз эр сифатида ҳар сафар хотинингизнинг муаммоларини ҳал этишингиз шарт эмаслигини англаб етсангиз, унга нисбатан эмпатия ёки хайрихоҳ муносабатни намоён этиш ва тушуниш сари улкан қадам ташлаган бўласиз. Фақат шугина эмас, балки кўп вақтингизни тежаб, асабларингизни асраб қоласиз, ҳамда Танглик доирасининг ҳаракатини тўхтатасиз.

Сенга муаммонинг ечими керакми ёки менинг эътиборимми?

Ўтган йиллар давомида менда тинглай олиш қобилияти борасида ютуқлар ҳам, муваффақиятсизликлар ҳам бўлган, аммо мен, Сара ўз муаммолари билан ёнимга келганида унга иккита савол беришни ўрганиб олганман. Биринчи савол: «Мен ножўя иш қилиб қўймадимми?» Одатда, бу саволнинг жавоби қуйидагича бўлади: «Йўқ, йўқ, ҳаммаси жойида». Иккинчи савол одатда биринчисидан муҳимроқ бўлади: «Сен учун муаммони ҳал қилишим муҳимроқми ёки сени тинглашимми?» Бу саволга жавобан одатда Сара кўпинча қуйидагича жавоб беради: «Мени тинглашинг муҳимроқ». Бунақа пайтда мен шунчаки уни тинглайман. Сара ўзининг катта ёки кичкина муаммоси ҳақидаги кечинмаларини тўкиб солгач, анча енгил тортади. У ўзини тушунилган ва суюкли ҳис қилганча ёнимдан узоқлашади. Қувват доираси ҳаракатга тушиб, бизни ўз қуввати билан тўйинтиради.

Аммо маслаҳатлар жараёнида ва конференциялар пайтида мен буни тушунмайдиган эркаклар билан учрашаман. Айнан шунчаки эшитиши керак бўлган жойда вазиятни тузатишга уриниш оилалардаги кўплаб низо ва келишмовчиликларга сабаб бўлади. Эрлар ўзларининг мовий рангли кўзойнаклари орқали кўриб, мовий эшитиш аппаратлари орқали эшитганларидан келиб чиқиб, иш қилишади. Улар муаммога эркакчасига ёндашадилар.

Баъзида бир эркак иккинчисининг олдига ўз муаммоси билан келади. Гарри ич-ичидан дўсти Джон шунчаки ичидагини тўкиб солиб, енгил тортиш учун олдига келмаётганини ҳис қилади. У Джон «ўзини шунчаки эшитишлари»дан умид қилмаётганини билади (Ўта оғир ва кескин, муаммо энг юқори нуқтасига чиққандагина эркак ўзини шунчаки тинглашларини исташи мумкин). Эркакларнинг 95–98% бир-бирларининг ёнига ўз муаммоларига аниқ бир маслаҳат, ёрдам олиш умидида келишади. Бундай вазиятда Гарри:

  • Мана шундай қилиб кўрмадингми? –деб савол беради. Ва муаммо ечимининг бир нечта йўлларини таклиф этади.
  • Гапингда жон бор, катта раҳмат! - дейди Джон.

Кўрганингиздек, эркаклар мавжуд муаммони ҳал қилиш орқали бир-бирларига ёрдам бераяпмиз, деб ўйлашади. Ҳаммага маълумки, эркаклар ва аёллар бир хил тест саволларига жавоб берганларида турлича балл тўплашади. Эркаклар таҳлилга кучли, аёллар эса сўзга бой бўлишади. Эркак таҳлилий фикрлашга мойил бўлса, аёл маълумотни яхшироқ қайта ишлайди (бу ҳақда эркакларнинг зийраклиги мавзусига бағишланган ўн тўққизинчи бобда батафсил сўз юритамиз).

Шундай қилиб, Джонга ёрдам берганидан кейин Гарри уйига борса, унинг ёнига хотини ўз муаммоси билан келади. Гарри дўсти Джонга жуда яхши ёрдам бергани учун хотинининг муаммосини ҳам худди шу йўл билан ҳал қилишга интилади, аммо бунга жавобан қуйидаги сўзларни эшитади: «Менга қандай яшашни ўргатишинг шарт эмас, шунчаки мени тингласанг бўлди». Аммо барча эркаклар сингари Гарри ҳам хотинининг бундай муносабатидан кўнгли тўлмайди. У қандай қилиб бунчалар ношукур ва ҳурматсиз бўлиш мумкинлигини хазм қилолмайди. Ахир у хотинига ёрдам беришни истагандику. Аммо айни шу вақтда Гарри ўзини босиб олиши керак. У қуйидаги саволни ёдлаб, сув қилиб ичиб юбориши керак: «Сенга муаммонинг ечими муҳимми, ёки сени тинглашимми?»

Биз учун бу нотабиий туюлади, аммо, сизни ишонтириб айтаманки, бундай ёндашув панд бермайди. Хотин ўз муаммоси билан эрининг ёнига келганида ана шу муаммога ечим топишни эмас, балки эри ўзини тинглашини исташи ёдимизда туриши зарур. Аслида, аксарият ҳолларда у нима қилиш кераклигини жуда яхши билади. У шунчаки кўнглидагини тўкиб солишни, бошқача даражада мулоқот қилишни, ўзини тинглашларини истайди, холос. Эркаклар фақат ягона сабаб туфайли мулоқот қилишга мойил бўлишади. Хотинлар эса ахборот ва маълумот алмашадилар.

Улар: «Яна гаплашиш нимага керак? Гапни қисқа қил. Фикрингни айт. Хулоса чиқар. Яна нима керак?» - деб ўйлашади

Шу боис хотин ёнига келиб, ундан: «Гаплашиб олсак бўладими?» – деб сўраганида, эр унга шундай жавоб қайтаради: «Нима ҳақда?» У ахборот алмашишга ва ҳатто муаммога ечим топишга тайёр бўлади. Лекин шу пайтда хотин: «Тўғриси, билмайман. Шунчаки гаплашгим келди» - деб қолади. Одатда эркаклар бундай ёндашувни тушунишга қийналишади. Оқибатда унинг ахборот алмашиш тизими панд беради. Унда турли-туман шубҳа-гумонлар пайдо бўлади. Хотиним ниманидир ўйлаб қўйган, менга фириб бермоқчи шекилли, деб ўйлаб қолади.

Тушунишнинг калити оддий суҳбатда

Тўққизинчи ва ўнинчи бобларда сиз хотинингиз билан мулоқотга ажратишингиз мумкин бўлган вақт нақадар муҳимлигини таъкидлаб ўтган эдим. Албатта бу ишни қилиш керак. Бошқа вариант ҳам йўқ. Айнан мана шундай суҳбатлар жараёнида хотинингиз ўзаро муносабатларингиздаги уйғунликни яратади. Эркакларга бу суҳбатлар аҳамиятсиз бўлиб туюлиши мумкин. Сиз бундай мулоқотларга ёки тайёр бўласиз, ёхуд тайёр бўлмаслигингиз мумкин, масалан, оғир иш кунидан кейин уйга қайтганингизда. Аммо бунинг озгина иложи бўлса, хотинингиз билан суҳбатлашишга вақт ажратинг. Тушунинг, унинг учун кун бўйи ўзи билан нималар содир бўлганини сизга айтиб бериш, ҳамда сиздан кунингиз қандай ўтганини эшитиш жуда муҳим. Бутун кунни барча тафсилотлари билан айтиб ўтириш шарт эмас, албатта. Аммо энг муҳим, энг қизиқ, энг аҳамиятли нарсалар, аниқ воқеа-ҳодисалар ҳақида гапириб беришга ҳаракат қилинг, булар унга ўзини суюкли ҳис этиш имконини беради, чунки шу орқали у ҳаётида ўзи учун энг муҳим ва аҳамиятли бўлган инсони билан уйғунликни ҳосил қилади.

Шунингдек, аёллар ўзларидаги руҳий босим ва кескинликни йўқотиш учун ҳам гаплашишни ёқтиришларини ёдда тутинг. Аёл киришимли шахс бўлгани боис, уни чой дамланадиган чойнакка қиёслаш мумкин: у кун давомида ўзи билан содир бўлган ҳамма нарсани ичига тўплаб олади, натижада елкасига маълум бир юкни олиб қўяди. Оқибатда, унда айрим ҳиссиётларидан халос бўлиш эҳтиёжи туғилади, шу боис у на эрталабгача, на кейинги кунгача кутиб туролмайди. Ўнинчи бобда таъкидлаганимиздек, эркаклар айрим муаммолардан ўзларини четга олишни маъқул кўришади. Сиз айрим нарсаларни четга суриб қўйиб, уларни бошқа эсламаслигингиз мумкин. Ичингизда худди хотинингизда бўлгани каби катта босим ва кескинлик юзага келмайди. Агар хотинингизга сиз билан ҳар хил майда-чуйда гапларни бўлишишга ва шу орқали «ичидагини чиқариб юборишга» имкон берсангиз, у ўзини анча яхши ҳис эта бошлайди. У сиз билан бирликни ва мустаҳкам алоқани ҳис қилади.   

Аёллар, шунингдек, ўз туйғуларига аниқлик киритиб олиш учун ҳам гаплашиб олишга эҳтиёж сезадилар. Эркаклар эса одатда нимани ҳис қилаётганларини билишади ва шу боис, бу ҳақда зарур деб билсаларгина гаплашишлари мумкин. Аёллар эса, бошқа томондан, жуда кўп нарсани ҳис этишлари мумкин, аммо булар қанақа туйғулар эканини аниқ билишга қийналадилар. Улар кун давомида ўзлари билан содир бўлган нарсалар ҳақида гапира бошлаганларида, улар аниқлай олмай турган муаммоларига яна қайтадилар. Шу боис аёллар баъзида: «Гаплашиб олсак бўладими?» - деб сўрашади. Нима ҳақда гаплашмоқчи эканликлари ҳақидаги саволга эса аниқ бир жавоб ҳам айта олишмайди. Кун оғир ўтган бўлади ёки шунчаки гаплашгилари келиб қолади, тамом-вассалом. Эр сифатида сиз хотинингизнинг ўз туйғуларига аниқлик киритиб олишга эҳтиёжи борлигини тушунишингиз керак, чунки у айнан нимани ҳис қилаётганини аниқлаб олишни истайди. Сиз билан гаплашганида эса ҳамма нарса анча ойдинлашгандек бўлади, натижада у ўзини яхши сеза бошлайди ва уни тушунганингиз учун сиздан миннатдор бўлади.

Тушуниш учун алоҳида вақт ажратиш керак

Сара билан ҳаётимизда болалар кичкиналиги сабаб турмуш ташвишлари юки иккаламиз учун ҳам оғирлик қилган даврларни бошдан ўтказишимизга тўғри келган. Шу боис кечки овқатдан кейин катта ўғлимизга укаларига қараб туришни тайинлаб, ўзимиз ётоқхонага қамалиб олардик. Бу ота ва онага махсус ажратиладиган ўн беш дақиқа бўларди. Ёзилмаган қоидага кўра, биз ҳамма ишимизни тугатмагунимизча, бизга ҳеч ким ҳалақит бермаслиги керак бўларди.

Энг асосийси, кечки овқатдан кейинги мана шу ўн беш дақиқа олдиндан маълум ва режалаштирилган иш бўларди. Сара мана шу ўн беш дақиқа ўзига ажратилганини ва бу вақтда мен билан гаплашиб, ўй-туйғу ва ҳислари билан ўртоқлашиши мумкинлигини биларди. Шундай давр бўлганки, мен жуда бандлигим боис Сара билан гаплашишга вақт ажрата олмаганимдан ўзаро муносабатларимиз таранглашиб кетганди. Менинг ишга кетиш ва ишдан келганимдан кейинги оралиқдаги озгина фурсатлар унга камлик қиларди, Шу боис биз оқшомги учрашувга келишиб олгандик. Кескинлик дарҳол йўқолди, чунки энди Сара ҳар ҳафтанинг пайшанба кунги оқшомида аниқ вақти борлигини биларди. Шу боис у кўнглидагиларни шу вақтга асраб қўярди. У рўйхатлар тузиб қўяр, қайдлар қилиб борарди, кечки овақтдан кейин ёлғиз қолганимизда, у ўз қайдларига қараб чиқар ва биз суҳбатлашардик. Айрим эркакларнинг хаёлига: «Хўп, яхши, Сара билан суҳбатлашар экансизлар. Аммо нима ҳақда?» - деган фикр келиши мумкин. Агар хотинингиз одатий аёллардан бири бўлса, суҳбатлашишингиз шарт эмас, шунчаки уни тингласангиз бўлди. Аммо бу вақтда эртанги кунга мўлжалланган иш юзасидан учрашувларингиз, ёки машинангиз таъмирланадиган устахонага кириб ўтиш ҳақида ўйлай кўрманг. Вақти-вақти билан унинг сўзларини такрорлаб туринг. Масалан: «Жуда қизиқ. Улар .... дейишдими». Шунда хотинингиз сиз уни тинглаётганингизга, ҳамда унинг сўзлари сиз учун қизиқлигига ишонч ҳосил қилади. 

Хотинингизга унинг ҳисларини, ҳар куни у тўқнаш келадиган нарсаларни тушунишга ҳаракат қилаётганингизни унга билдириб қўйишнинг кўплаб усуллари мавжуд. Ҳар бир қулай вазият туғилганида унга қилаётган барча ишлари учун миннатдорчилик билдириб қўйишни канда қилманг. Биз хотинига ўзига хос откритка совға қилган эркакни биламиз. Откриткада у хотинига кир ювишдан овқат пиширишгача, болаларга нонушта тайёрлаб, уларни мактабга кузатишдан, дарс тайёрлашларида ёрдам беришгача барча уй юмушларини бажараётгани учун миннатдорчилик билдирган. Унда ёки ўн, ёки ўн беш банддан иборат рўйхат бор эди. Хотин бу откриткадан шу қадар тўлқинланиб кетадики, эрига шундай дейди: «Мен уни Муқаддас Китобнинг ичига солиб қўяман ва вақти-вақти билан ўқиб тураман».

Бу аёл эри томонидан қисман бўлсада тушунилаётганини ҳис этди. Аммо, хотинингизнинг ўзини тушунишлари борасидаги эҳтиёжи чегара билмаслигини ёддан чиқарманг. Сиз бу борада доим эътиборли бўлишингизга тўғри келади, бу йўналишда ҳеч қачон мукаммалликка эриша олмайсиз, лекин ҳар бир уринишингиз хотинингизга сизнинг номингиздан: «Мен сени севаман» - деб хабар беради. 

Бир эрнинг мактуби мавзуга ўзига хос тарзда якун ясаб, хулоса беради, сиз ҳам уни бир ўқиб кўринг-а:

“Мен ҳар доим хотиним учун Худонинг ўйлаганларига мос келадиган, у шахс сифатида ривожланиши мумкин бўлган хавфсиз шароитларни яратиб беришни орзу қилганман, ҳамда шундай бўляпти, деб ўйлайман. Ҳозир у очиқчасига бундан икки йил аввал бахтсиз бўлганлигини, энди эса ўша кунлар ортда қолганини айтмоқда. Умид қиламанки, ҳозир мен уни яхши тушунаман, ҳамда унинг учун энг яхши дўстга айланиб боряпман. Биз тўрт фарзандни катта қилаётганимиз боис ҳар куни кўплаб муаммо ва қийинчиликлар билан тўқнаш келамиз, аммо биз у билан бир жамоамиз ва биз Худонинг марҳамати ва ёрдами билан бу қийинчиликларни енгиб ўтишимизга ишонаман”.

Қуйидаги ҳолатларда хотинингиз уни тушунишга уринаётганингизни ҳис қилади...

  • Хотинингизни тинглаб, унинг сўзларини такрорлаганингизда;
  • Агар унинг ўзи илтимос қилмаса, муаммони ҳал қилишга уринмасангиз;
  • Унинг туйғуларига аниқлик киритишга ҳаракат қилсангиз;
  • Унинг ҳислари сизга қанчалик мантиқсиз бўлиб туюлмасин, уларни инкор этмасангиз;
  • «бу ҳақда менга гапириб берганинг учун раҳмат» - десангиз;
  • У сизга ўз туйғулари ҳақида гапириб беришга уринаётганида сўзларини бўлмасангиз;
  • Ноҳақ бўлганингизни тан олиб, кечирим сўрасангиз;
  • Унинг оғир кунларида у билан хушмуомала бўлсангиз;
  • Нима қилиш кераклигини билиб, ортиқча ҳовлиқишларсиз ва узоқ гап-сўзларсиз ўша ишни қилсангиз;
  • У қилаётган барча юмушлар учун миннатдорчилик билдириб: «Азизам, сен қилаётган бунча ишни мен қилолмаган бўлардим» - десангиз;

У билан бирга ибодат қилиб, унинг ҳақига ибодатда бўлсангиз.


Книга  на узбекском языке:  Любовь и уважение (Эмерсон Эггерих)

Женщина нуждается в удовлетворении одного лишь желания - быть любимой. Когда эта потребность удовлетворена, она счастлива. Мужчина имеет лишь одну нужду - уважение к себе. Когда его потребность удовлетворена, он счастлив.
Когда обе эти потребности восполнены, начинают происходить удивительные вещи. "Любовь и уважение" объясняет супругам, почему они реагируют негативно друг на друга, как справиться с подобной реакцией быстро, легко и в соответствии с библейскими истинами.
Основываясь на трех десятках лет консультационной деятельности и на научных и библейских исследованиях, доктор Эмерсон Эггерих с женой Сарой уже пронесли послание любви и уважения по всей Америке, изменяя общение, мышление и отношение друг к другу супружеских пар.
Чего вы хотите для своего брака? Хотите мира? Хотите чувствовать близость друг к другу? Хотите испытывать признательность? Хотите жить в браке по замыслу Божьему? Тогда почему бы вам не попробовать впустить в свою жизнь немного любви и уважения?



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак