Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) 10 bob

Эмерсон Эггерих. Севги ва ҳурмат - (10-боб) Ўзбек тилида

Sevgi va hurmat (Emerson Eggerix) O‘zbek tilida AudiokitobЭмерсон Эггерих. Севги ва ҳурмат - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида

 

 

МУНДАРИЖА

Кириш

МУҚАДДИМА. Севгининг ўзи камлик қилади

БИРИНЧИ ҚИСМ. ТАНГЛИК ДОИРАСИ

1. Никоҳ муносабатларини такомиллаштиришнинг оддий сири

2. Мулоқот қилиш учун шифрни топиш зарур

3. Аёл нега ҳурмат қилмайди, эр нега севмайди?

4. Танглик доираси эркаклар кўпинча қўрқадиган нарсага таянади

5. Аёл остонадаги гиламча бўлишдан қўрқади, эр унинг кўнглини ололмай сарсон

6. Аёл иккиюзламачи бўлишни истамайди, эр ўзига ҳурмат йўқлигидан нолийди

7. Аёл эрини кечиролмайди, эр аёлини севиб бўлмайди, деб ҳисоблайди

ИККИНЧИ ҚИСМ. ҚУВВАТ ДОИРАСИ

8. Оилавий ҳаёт – аёлга севгини қандай намоён этиш керак

9. Бирлашув – аёл яқинликни хоҳлайди

10. Очиқлик – аёл унга нисбатан самимий бўлишингизни истайди

11. Тушуниш – уни тузатишга уринманг, шунчаки тингланг

12. Муроса – аёл сизнинг зийрак бўлишингизни хоҳлайди

13. Садоқат – аёл сиз учун ўзининг энг қадрли эканини ҳис қилишни истайди

14. Иззат – аёл уни ҳурмат қилишингизни ва ардоқлашингизни истайди

15. Эрга ҳурматни қандай намоён этиш мумкин

16. Бўйсуниш – эрингизнинг ишлаш ва муваффақиятга эришиш истагини қадрланг

17. Иерархия – эрингизнинг оилани ҳимоя қилиш ва таъминлаш истагини қадрланг

18. Нуфуз – эрингизнинг хизмат қилиш ва бошқариш истагини қадрланг

19. Зийраклик – эрингизнинг таҳлил қилиш ва маслаҳат бериш истагини қадрланг

20. Муносабатлар – эрингизнинг чин дўстликка интилишини қадрланг

21. Шаҳвоният – эрингизнинг жинсий алоқага интилишини қадрланг

22. Агар сиз ҳаракат қилсангиз, қувват доираси ҳам ҳаракатда бўлади

УЧИНЧИ ҚИСМ. ҒАЛАБА ДОИРАСИ

23. Севги ва ҳурмат учун асл асос

24. Ҳақиқат чиндан ҳам сизни эркин қилиши мумкин

ХОТИМА. Пушти ва мовий рангларни Илоҳий қирмизи рангга айлантириш мумкин


10-БОБ. ОЧИҚЛИК – АЁЛ УНГА НИСБАТАН САМИМИЙ БЎЛИШИНГИЗНИ ИСТАЙДИ

Оилавий жуфтликларга маслаҳатлар бериш жараёнида олдимга маслаҳат сўраб келган одамларда яққол тенденцияларни кузатдим. Улар хонамга киришганида эр мени кўриб турадиган бўлиб ўтиришга ҳаракат қиларди. У юқорига ёки пастга, ёхуд тескари томонга қарар, камдан кам хотинига кўз ташлар, баъзида эса унга ёмон қараб қўярди.  Хотин эса ҳам эрини, ҳам мени кўриб турадиган бўлиб ўтиришга ҳаракат қиларди. У ҳар иккаламизни кузатиб, эрининг ички кечинмаларини ёки у нима ҳақда ўйлаётганини билишга интиларди. Аёллар ҳис-ҳаяжонли таъсирланишга эга эканини унутманг. Улар бўлаётган воқеа-ҳодисаларни муҳокама қилишга тайёр бўлишади. У ўзининг муаммоларини муҳокама қилиш ва уларга ечим топиш учун ташқарига чиқаришни истайди.

Эри эса, бу вақтда бекинмачоқ ўйнайди. Эр хотинининг ҳис-ҳаяжонли ҳолатининг акси бўлиб, четга чиқиб тош девор ортига беркиниб ўтиришни маъқул кўради. Хотини эрини нимадир қийнаётганини сезиб туради, аммо эр буни ташқарига чиқаргиси, бу ҳақда гаплашгиси келмайди. «Ҳаммаси жойида» - дейди у. Аммо хотини эри нимадандир сиқилаётганини сезиб туради. Шу боис у иккиланиб қолади ва буни шундай изоҳлайди: «Баъзида мен нимага ишонишни ҳам билмай қоламан». Аммо хотин ҳеч қачон таслим бўлмайди. У гап нимада эканлигини аниқлаш учун яна ва яна ўша муаммога тўхталаверади. Хотин севгига муштоқ, унинг тушунчасида эса севги юракларининг бир-бирига бирлашувида акс этади.

Битта лампочкани синдирсангиз, бошқалари ҳам ўчиб қолади

Эр-хотинлар менинг кабинетимда ўтиришганида нима содир бўлишини тўлақонли тасаввур қилиш учун, уларга хос бўлган тенденцияларни оддий тилда, аниқ мисолларда тушунтириб бераман. Биз юқорида эркаклар ва аёллар турлича эканини, улар оламни турли рангларда, турли даражада кўришларини ва эшитишларини кўриб ўтгандик. Бу фарқни электр занжирининг иккита тури, деб тасаввур қилинг. Занжирлардан бирида уч юзта лампочка ёниб туради ва у шундай тузилганки, агар битта лампочка синдирилса, қолган ҳаммаси ўчиб қолади. Иккинчи занжирда эса уч мингта лампочка бор ва у шундай тузилганки, агар сиз икки мингта лампочкани синдириб ташласангиз ҳам, қолган мингтаси нур сочиб тураверади.

Ишқий муносабатлар нуқтаи назаридан хотинни биринчи электр занжирига ўхшатиш мумкин. Оилада жиддий келишмовчилик юз берса, у буткул тушкунликка тушиб қолади. Унинг барча лампочкалари куйиб, ўзи эса ўчиб қолади. Бунинг сабаби аёлнинг яхлит шахс экани билан боғлиқ. Яъни унинг онги, танаси ва руҳияти бир-бири билан шу қадар бирлашиб кетганки, дилгирлик ва дилозорликлар унинг бутун тизимига таъсир кўрсатади. Агар эри хотинига севги йўқлигини исботловчи биттагина танбеҳ берса, хотин то барқарорлик тикланмагунича дили оғриб юради. Аёллардан бири айтганидек: «агар мен эрим билан битта соҳада жангга киришсам, барча бошқа йўналишларда ҳам уруш очаман».

Баъзида аёл эри ўзини ёлғиз сезишига мажбур қилгани учун унга қарши уруш очади. Қуйида мен кўплаб аёллардан оладиган мактублардан бирини келтириб ўтаман: 

Эрим аксарият ҳолларда уйга келиб, ярим кечагача телевизор кўради, тўшакка ётгач эса, жинсий яқинликни хоҳлайди. Бунақа пайтда у мени умуман яхши кўрмайди, шунчаки мендан фойдаланаяпти холос, деган хаёлга бораман. Кеча ҳам худди шундай – ўзимни ёлғиз ҳис этдим, ўзимни шундай ҳис қилишим менга умуман ёқмайди... Худди, телевизор унинг учун мендан кўра муҳимроқ деган тасаввур уйғонади. Бунақа эмаслигини биламан, аммо туйғуларим шундай дейди. Менинг хафа бўлганимни кўриб, эримнинг ҳам кайфияти бузилади. Бунақа пайтда у кун давомида мен билан гаплашмай қўяди.   

Ҳар бир эр бу аёлнинг сўзларини эшитиб қўйсин. Аёлни муаммолар қийнаётганида, унинг дили оғриганида, у ўзини ёлғиз ҳис этганида ва бунга сизнинг бепарволигингиз қўшилганида, унда жинсий яқинликка умуман майл бўлмаслиги тайин. Унинг руҳияти чўкканида танаси сизнинг даъватингизга жавоб бермайди.

Аёлнинг тушкун кайфиятини тушуниш қийин эмас. Унинг юзи ҳаммасини ва яққол акс эттириб туради. Агар аёлнинг юзида ҳаммаси акс этиб турса, эркакнинг юзи покер ўйинчисиники билан бир хил бўлади. Аёллар ўзлари тушкун кайфиятда ва ёмон ҳис қилаётган бўлсаларда, эрлари худди муносабатларида ҳеч қандай муаммо йўқдек ўзларини тутишларидан шикоят қилишади. Эр эрталаб ишга кетади, ишдан қайтгач эса, хотини анча олдин юз берган воқеага ойдинлик киритиб олиш истагида экани маълум бўлади. Бунақа пайтда эр гап нима ҳақдалигини эслаб олиши керак бўлади, чунки у ҳамма нарсани аллақачон эсидан эсидан чиқариб юборган бўлади. Аёл эса бутун кунини эрталаб нонушта пайтида рўй берган келишмовчилик ҳақида ўйлаб ўтказган бўлади. У ўша вазиятни ўн марталаб эсга олади ва кўз олдидан ўтказади. Хотинининг истагига жавобан эр: «Э, у гапми?... Кел, шуни унутамиз, хўпми?» - дейди. Хотин эри қандай қилиб бундай дейиши мумкинлигини тушунмайди. Нега эри у каби ташвишланмаяпти?  

Бу саволнинг жавоби оддий. Икки хил электр занжири эсингиздами? Эр – сиз икки мингта лампочкани синдирсангиз ҳам қолган мингтаси ёниб тураверадиган занжир. Эркак муаммоларга айнан мана шундай муносабатда бўлади. У ўз таъсирланишини яхшироқ назорат қила олади. Унинг қон босими шифтга етгудек бўлиб ошиб кетиши мумкин, аммо буни сездирмасликка ҳаракат қилади. У кучли оғриқни ҳис этиши мумкин, аммо оғриқни ичига ютиб, ўзига ўзи: «Агар хотиним шундай ҳис этаётган бўлса, бу ҳақда гаплашишдан нима фойда?» - дейди.

Аёллар эркакларни сирли оролга қиёслашади

Ҳозир мен айтиб берган нарса, эркаклар учун жуда қимматли маълумот ҳисобланади. Аёл яхлит, бир бутун мавжудот эканини ва унинг тезда таъсирланиш билан боғлиқлигини тушуниш сизга у сизни очиқчасига гаплашиб олишга чақирганида нима қилишингизни англаб етишингизга ёрдам беради. Оилавий жуфтлик хонамда ўтирганида хотин эри нима ҳақида ўйлаётганини билишга уринади. У эри нима учун бир вақтлар танишган ва учрашиб юрган пайтларидагидек очиқ бўла олмаслигини тушунмайди.

Учрашиб юрганларининг дастлабки ойларида ҳар иккаласи бир-бирлари учун тўла очиқ бўлишган. Улар орзу-истакларини, қўрқув ва омадсизликларини бир-бирлари билан бўлишганлар. Улар чин дилдан суҳбат қурганлар ва бир-бирларининг олдиларидаги очиқликларини худдики бутун таналари билан ҳис этишади ва бу гўёки Қўшиқларнинг қўшиғидаги икки севишган қалб соҳибларидаги каби бўлади: «Очгин эшигингни, жоним, севгилим, кабутарим, комилим» (5:2). Очиқ эшик тимсоли икки инсоннинг яқинлашуви ва икки қалбнинг очиқ мулоқотининг рамзидир. Улар бир-бири билан ишқий, ҳиссий ва маънавий-руҳий ришталар билан боғланган бўлади.

Аммо турмуш қургандан кейин эркакларнинг бу оддий очиқлиги қаёққа йўқолади? Учрашув ва кўнгил олишлар даврида эркак орзусидаги аёлни тушунишга ҳаракат қилади. Унинг учун бу мисли бир саргузашт бўлади. Аммо у ўзи излаган, орзу қилган аёл шу эканига ишонч ҳосил қилгач, кўнгли хотиржам бўлади. Энди у аёл билан очиқчасига диллашишига зарурат қолмайди. У энди шунчаки бирга бўлсак, елкама елка турсак бўлди, гап-сўзларга на ҳожат, деб ҳисоблайди (бу ҳақда йигирманчи бобда бафуржа гаплашамиз). Эр учрашувлар давридаги ўзининг очиқлиги хотини учун яққол ва очиқ севги иқрори бўлганини, ҳамда у ушбу очиқ ва самимий мулоқотлар жараёнида ўзгача куч олганини тушунмайди. Энди эса, улар оила қуришганидан кейин, эр хотинининг ўзини очиқ ҳолда кўриш эҳтиёжини тушунмайди, ҳамда хотини билан шунчаки суҳбатлар ва мулоқотларда маъни кўрмайди.

Аёлларга кўпинча эркаклар сирли орол бўлиб туюлишади. Улар қирғоқда қулай жой топиб, ўша ерга лангар ташлаш учун эрларининг атрофида тинмай айланишади, аммо орол қалин туман билан қоплангани учун буни амалга ошира олишмайди. Улар бандаргоҳ тополмай овора бўлишади. Орол уларни ўзига яқин келтиришни истамаётгандек тасаввур уйғотади. Бу ҳақда бир аёл менга шундай мактуб ёзганди:

“Умуман эримнинг ҳамдардлиги сезилмайди. Унинг ёнида туриш ростдан ҳам жуда қийин. У ҲЕЧ ҚАЧОН гаплашмайди. Унинг муз қалбини нима эрита олиши мумкинлигига ақлим етмаяпти, буни билишни жуда ҳам истардим. Худдики, мен тим қоронғу хонада чалишиб, уриниб-суриниб юрибману, чироқни ёққач эса жойида йўқдек”.

Албатта, бу ерда ҳам истиснолар бўлиши мумкин. Мен хотинлар камгап ва босиқ, эрлар эса аксинча юрагини очиб-сочишга тайёр бўлган оилавий жуфтликлар билан ҳам ишлаганман. Аммо узоқ йиллик тажрибамда бундай оилалар жуда кам сонли бўлган. Умуман олганда, эрлар ва хотинлар мен юқорида сўз юритган тоифаларга мос келишади (Г Иловага қаранг).

Сара ҳар кунги воқеалардан хабардор бўлишни истайди

Аксарият аёллар хотиним Сарага ўхшашади. Ўзаро муносабатларимиз яхши бўлиши учун у оилавий муаммоларимизни ҳар куни аниқлаштириб боришни афзал кўради. Унинг фикрича, шундай қилсак, муаммолар чуқурлашиб кетмас экан. Оилавий ҳаётимизнинг дастлабки йилларида мен ростдан ҳам у кескин вазиятларнинг олдини олиш учун доимий равишда муносабатларни ойдинлаштириб олиш, деганда нимани назарда тутишини тушунмас эдим. Қолаверса, мен кўпинча эҳтимоли бўлган муаммоларни муҳокама қилиш улар аслида қандай пайдо бўлганини англатади, деб ўйлардим.

Шу ўтган йиллар давомида мен Саранинг мақсадини нотўғри тушунган эканман. У ўз сўзлари билан унга бўлган севгимни изҳор қила олмаётганим учун мени танқид қилаяпти, деб ўйлардим, шу боис унинг сўзларидаги ҳурматсизликни ҳис этмаслик учун ўз қобиғимга ўралиб олардим. Унинг саволларига сукут билан жавоб қайтарганимда, у муаммо нимада эканлигини билиш учун менга янада яқинроқ бўлишга интиларди. Ниҳоят, мен гап нимада эканлигини тушуниб етдим, аммо менинг кўзим очилгунича, Танглик доираси жуда тез айлана бошлаган эди.

Ҳозир эса Қувват доирасидан чиқиб кетмаслик учун, Сара саволлар бера бошлаганида ва ўзига бирор бир маълумотни етказишимни талаб қилганида, унинг хабарини тўғри ўқиш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан. Менда ҳозир ҳам вақти-вақти билан хотиним ҳамма нарсага бурнини тиқаверади, нималарнидир билгиси келаверади, мени танқид қилгани-қилган, ҳатто менга хўжайинчилик қилмоқчи, деган эркакларга хос бўлган шубҳалар пайдо бўлиб туради. Гоҳида менга бир эркак ўз мактубида ёзган қуйидаги гапларни хотинимга айтиш истаги ҳам уйғонади: «Хотиним доим ҳамма жойга буринини тиқиб, искаланиб юради. Хотинимда худди ҳалокатга учраган автомашиналарнинг ичидан одамларни тортиб олишга мўлжалланган қисқичга ўхшаш қисқичлар бор ва у ўшалар ёрдамида қалбимга кириб боришга уринади, деган хаёлга бораман гоҳида. Аммо менга эркин макон керак. Менга эркинлик керак».

Бу эркак нимани ҳис этаётганини тушунаман, аммо мен онгли равишда бундай ўйлашдан бош тортаман. Чунки Сара мени назорат қилишни хаёлига ҳам келтирмаётганини, чунки у яхши инсонлигини биламан. У шунчаки мен билан бирга бўлишни, менинг очиқ ва самимийлигимни ҳис этишни, бир-биримизга чин маънода яқин бўлишимизни исташини биламан. Ундаги аёлларга хос назокатнинг мазмуни маълум маънода шундан иборат ва шунинг учун ҳам мен уни севиб қолганман.

Эр сифатида сиз ҳаётингизда худди сизни сўроқ қилишаётгандек, хотинингиз доим ниималарнидир билгиси келиб искаланиб юргандек, ҳамда жуда кўп кераксиз савол берадигандек ҳиссиёт албатта пайдо бўлишини билишингиз керак. Бундан қочиб қутулиб бўлмайди ва бунга кўникиш керак. Шунчаки, хотинингиз нимага шундай қилаётганини ўйлаб кўринг. У ҳамма ишлардан хабардор бўлишни истайди. У сизни севгани боис сизга яқинлашади – унинг ҳаётидаги энг муҳим инсонсиз!

Алам, андух бўлмаслиги учун ҳаракат қилинг

Афсуски, айрим эркаклар хотинлари билан мулоқот борасидаги муаммоларни ҳал этишни исташмайди ёки эслашолмайди, чунки улар бу масалани ҳал қилишга уринишлари жараёнида тутуруқсиз бўлиб кўринишдан ёхуд беҳурмат сўзлар эшитишдан қўрқишади. «Биргаликдаги ҳаётимиз давомида мен муносабатларимизни яхшилашга уриндим, аммо эрим бу каби муҳокамаларни уни бурчакка қисиш, устидан ҳукмронлик қилиш учун бошлаяпман, деган хаёл билан нуқул ўзини олиб қочарди».

Хотини билан бирга Қувват доирасига маҳкам ўрнашиб олишга ҳаракат қилаётган бир эркак ўз мактубида бир вақтлар хотинининг олдида ўзини намоён этиш, унга очилиш ўзи учун асосий муаммо бўлганини тан олиб ёзганди. Мана, у нима дейди:

“Мен хотинимнинг олдида очиқ бўлмаганман. Ўзимнинг кўплаб фикрларимни, туйғуларимни, эҳтиёжларимни ичимда сақлаганман, чунки уларни очиқласам, хотиним мени тушунмайди, деб қўрққанман... Оқибатда хотиним мендан узоқлашди... Менимча, шу орқали мен муносабатларимиз учун жавобгарлигимдан қочгандим. Кўп йиллар двомида мен самимийлик ва очиқлик мулоқот борасида Худонинг инояти эканини яхши тушунганман, аммо яқин-яқингача ўзимнинг амалий фаолиятимда бу ҳақиқатларга амал қилмаганман”.

Ўтган йиллар давомида мен ташқи барқарорлиги остида андуҳ яширинган кўплаб эркаклар билан учрашдим. Бундай эркак хотини билан очиқчасига, ҳеч нарсани яширмай гаплаша олмайди. Бунинг ўрнига уни гумонлар эзади, ҳамда хотини унинг жаҳлини чиқариш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилаётгандек бўлиб туюлаверади. Хотини эри ич-ичидан ўзига жаҳл қилаётганини сезиб туради, ёки тахмин қилади. Эҳтимол, Павлус Янги Аҳдда эрлар хотинларига қандай муносабатда бўлишлари кераклиги борасида қуйидаги ягона амрни қолдирганида айнан амна шундай эркакларни назарда тутган бўлса керак: «Эй эрлар, хотинингизни севинглар, уларга қўпол муомалада бўлманглар» (Кол. 3:19).

Бу концепция юнон тилида баён этилган ва оғизда аччиқ таъм қолдиради. Бундай аччиқлик сизнинг асабийлашганингизни, умидсизликка тушганингизни, норози бўлганингизни ва жаҳлингиз чиққанини билдиради. Биз хафа бўлган одам ҳақида гапирганимизда, одатда, унинг норозилиги ичида мавжудлигини ва қандайдир ўтган даврдаги воқеа-ҳодисалар билан боғлиқлигини назарда тутамиз. Хафа бўлган эр қўпол, беадаб бўлиши, хотинини ўзидан четга итариши мумкин. Хотини билан очиқ муносабатда бўлиш ўрнига, у қалбини хотини учун ёпиб, бу орқали унда ўзи учун бирор бир ёқимли нарса кўрмаётганини билдириб қўяди.

Ичида алами бор эркак хотини билан очиқ муносабатда бўлиш имкониятини кўрмайди. Гарчи, хотинингиз билан бир-бирларингизга Танглик доирасидан чиқиб, бир-бирларингизни янги қувват билан қувватлантиришга ваъдалашган бўлсаларингизда, балки бу каби алам сизнинг юрагингиздан ҳам жой олгандир. Алам билан боғлиқ муаммонинг ечими Муқаддас Руҳнинг майин истагига қулоқ солиш қобилиятига боғлиқ (қаранг: Юҳ. 14:17, 26; Рим. 8:9). Бир аёлнинг мактубида баён этилганидек, шунда мўъжизалар рўй бера бошлайди. У эри билан бизнинг конференцияларимиздан бирида иштирок этибди. Шундан кейин ҳам у ўзини ожиз ва руҳий жиҳатдан яралангандек ҳис этаверибди. Эртаси куниёқ эри уни машинани яхши бошқара олмагани учун қаттиқ уришиб берган. Хотинининг дили оғриганини сезиб, у кейинроқ ҳаммаси жойидами, деб сўраган. У кўнгилдаги бор гапни тўкиб солган ва машина бошқариши ҳар доим эрига ёқмаганини айтган. Эри у ноҳақлигини, ўзининг ҳислари билан вазиятни кескинлаштираётганини айтиб, у билан баҳслаша бошлаган. Мактубининг давомида у шундай ёзади:

“Аммо орадан тахминан беш дақиқалар вақт ўтиб, у яна ёнимга келди ва у аслида ёрдам бериш мақсадида айтган гаплари ва хатти-ҳаракати амалда озор берган бўлса, бундай қилишни дарҳол тўхтатишини айтиб кечирим сўради. Биз бир-бирмизни қучоқладик ва ҳаммаси ўтиб кетди. Бу жуда ажойиб! Арзимаган қадам, аммо натижаси жуда гўзал!”

Бу эркак эътиборини ўзининг ичидаги инсонга қаратишга қарор қилган. У ўзининг салбий қараши ва танқидини асослашга уриниш ўрнига, ҳаммасини қалбидан ўтказиб ўйлаб кўрган. У майин ва осуда ички овозига қулоқ солган. У хотинига очиқ муносабатда бўлганида, хотини унинг севгисини ҳис этган! Эрлар ўз муҳаббатларининг кучини ва хотинлари унга қанчалик муҳтожлигини билишса эди! Қуйида эрларининг очиқ ва озгина мулойим муносабатда бўлишларини истайдиган турли аёлларнинг мактубларидан парчалар келтирилган: 

“Мен эримнинг дилгирлик ва ғазаб туйғулари таъсирида эмас, балки очиқ ва тўғрисини, чин юракдан гапиришини хоҳлайман, чунки биринчи вариант иш бермайди”.   

“Ўз қобиғига ўралиб олиш ва хавфсираш ўрнига, эрим мен илгари орзу қилган нарсани қила бошлади (яъни у менга қалбини очадиган бўлди)”.

“Биз билан ажойиб ишлар содир бўлмоқда. У менга қалбини оча бошлади. Энди бизнинг суҳбатларимиз монологдан эмас, ҳақиқий диалоглардан иборат бўлмоқда”.

Бундай ўта сезгир инсон билан қандай яшаш мумкин?

Ҳозир кўплаб эркаклар шундай дейишлари мумкин: «Э, йўқ, мен бундай ўта сезгир аёлга уйланаман, деб ўйламагандим!» Дарҳақиқат, сиз буни билмагансиз. Аммо сиз хотинингизнинг сезгирлиги ва бу сифатининг кўп қирралари учун миннатдор бўлишингиз керак. Айнан ана шу сезгирлиги унга фарзандларингиз касал бўлганида кечаси билан уларнинг ёнида қолиш имкониятини беради. Айнан ана шу меҳрибонлиги сабаб у сизнинг ҳароратингиз ошиб, яна битта хапдори беришини сўраб оҳ-воҳ қилиб ётганингизда ёнингизда бўлади. Тўғриси, унинг ана шу сезгиси унга баъзида сиз ундан ўзингизни олиб қочаётганингизни, жаҳлингиз чиққанини айтиб туради. Балки, сиз унга шундай дейишни истарсиз: «Бу қадар ўта сезгир бўлиш шарт эмас!» Аммо сиз унинг бу ожизлигини бошқа афзалликлари билан бирга қабул қилганингиз маъқул.

Ҳар бир эр хотинининг сезгирлиги ва эҳтиёжлари борасида қарор қабул қилиши керак. У хотинига қалбини очишни истамай, ундан ўзини олиб  қочиши, ёки аксинча, унга яқинлашиб, ўзаро муносабатларини янги, қалин даражага олиб чиқиши мумкин. Хотини билан яқинлик ўрнатишнинг энг оддий ва самарали усули куни қандай ўтгани ҳақидаги тафсилотларни гапириб бериш бўлиши мумкин. Агар ҳозир, айни дамда гаплашгингиз келмаётган бўлса, тахминан шундай дейишингиз мумкин: «Ишхонамда бир нималар содир бўлди, фақат бу ҳақда ҳозир эмас, сал кейинроқ гаплашамиз. Ҳозирги кайфиятим сен билан боғлиқ эмас». Хотинингиз айнан мана шу охирги сўзларингизни кутади. У ҳозирги кайфиятингиз асло ўзи билан боғлиқ эмаслигига ишонч ҳосил қилиши керак.

Аммо сиз у билан суҳбатлаша бошлаганингизда, кескин оҳангда гапирмасликка ҳаракат қилинг. Эркаклар одатда ўз фикрларини анчайин кескин баён этишади. Сўзларингиз қўпол жаранглаши мумкин, сиз эса буни ҳатто сезмайсиз ҳам. Эҳтимол, сиз буни атайлаб қилмассиз, аммо хотинингиз кўз олдингизда руҳан чўка бошлайди. Сиз шунчаки далилларни санаб ўтасиз ва ўз фикрингизни қатъий ифода этасиз – оқибатда, унинг шлангини босиб, кислороддан маҳрум қиласиз.

Бир неча йил олдин ўсмир ўғилларимиздан бири онаси Сара билан гаплашиб турганди, шунда хотиним унинг гапириш оҳангини қўпол деб ҳисоблаганди. Хотиним қатъий оҳангда шундай деганди ўшанда:

  • Дэвид, илтимос, мен билан бунақа оҳангда гаплашма.

Саранинг айтишича, шунда ўғлимиз унга худди ҳозиргина бошқа сайёрадан учиб келган ўзга сайёраликка қарагандек қараган. У онасига шундай жавоб қайтарган:

  • Мен нима дедим? Мен дўстларим билан шунақа оҳангда гаплашаман.
  • Биласанми, нима? – эътироз билдирди Сара. – Мен дўстларингдан бири эмасман. Мен сенинг онангман, бунинг устига аёлман.

Шу куни Дэвид «Нега қўпол гаплашиш мумкин эмас?» - деган мавзуда жуда яхши сабоқ олди, десам адашмаган бўламан.

(бу мавзуга оид маълумотларни А, Б ва В Иловалардан топасиз)

Яна бир гап. Балки сийқаси чиққан пластинкага ўхшаб туюларман, аммо яна бир бор – агар сиз хотинингизга илиқ туйғуларни ҳис этсангиз ва у билан очиқ муносабатда бўлсангиз, у жон-жон деб сиз билан яқинлашади ҳамда жинсий алоқа учун сиз учун очиқ бўлади, десам ишонверинг. Аммо, бошқа томондан, фақат жинсий алоқа учунгина очиқ бўлишга интилиш ҳам тўғри эмас. Аёллар бундай истак-ҳаракатларни дарров сезишади ва агар мақсадингиз шу эканини ҳис этишса, жинсий алоқа учун йўлларни ёпиб қўйишлари мумкин. Аммо агар сиз хотинингизнинг ҳиссий эҳтиёжларига самимий жавоб қайтарсангиз, у сизнинг жинсий эҳтиёжларингизга «лаббай» деб жавоб беради. Худо никоҳни симбиотик тушунча, яъни биргаликда яшайдиган иккита жинс сифатида яратган.

Қуйидаги рўйхатдан ушбу мавзуга оид яна бир қанча фикрларни топишингиз мумкин. Аммо, энг асосийси – хотинингизнинг қалбига қулоқ солинг, юрагига ишонинг. Унга очиқ муносабатда бўлинг, шунда Танглик доирасидан сакраб, Қувват доирасига ўтасиз ва ҳаммаси яхши бўлади.

Қуйидаги ҳолатларда хотинингиз сизнинг унга очиқ муносабатда бўлмоқчилигингизни ҳис этади...

  • У билан ўз туйғуларингизни ўртоқлашсангиз, ўтган кунингиз ҳақида ва мавжуд муаммолар тўғрисида гапириб берсангиз;
  • Ундан ўзини қандай ҳис этаётганини сўраб, кўнглидагиларни сиз билан ўртоқлашишни илтимос қилиб, «кел, гаплашиб оламиз» десангиз;
  • Юз ифодангиз мулоқотга тайёр эканингизни билдириб турса, буни ўз хотиржамлигингиз, майин қарашларингиз, тана ҳаракатларингиз билан намоён этсангиз;
  • Уни бирга сайр қилиб, танишган даврларингизни эслаб суҳбат қуришга, ёки фарзандлар ҳамда улар билан мулоқот ва муносабатда хотинингиз дуч келаётган муаммолар тўғрисида гаплашиб олишга таклиф этсангиз;
  • У билан бирга ибодат қилсангиз;
  • Телевизор кўриш, газета ўқиш ёки компьютерда ишлаш пайтида ора-сирада унга гап ташлаб қўймасдан, хотинингизга алоҳида эътибор қаратганингизда;
  • У билан молиявий масалаларни, иш жойингизни ўзгартириш эҳтимолини ёки келажак ҳақидаги ўйларингизни ўртоқлашганингизда.

Книга  на узбекском языке:  Любовь и уважение (Эмерсон Эггерих)

Женщина нуждается в удовлетворении одного лишь желания - быть любимой. Когда эта потребность удовлетворена, она счастлива. Мужчина имеет лишь одну нужду - уважение к себе. Когда его потребность удовлетворена, он счастлив.
Когда обе эти потребности восполнены, начинают происходить удивительные вещи. "Любовь и уважение" объясняет супругам, почему они реагируют негативно друг на друга, как справиться с подобной реакцией быстро, легко и в соответствии с библейскими истинами.
Основываясь на трех десятках лет консультационной деятельности и на научных и библейских исследованиях, доктор Эмерсон Эггерих с женой Сарой уже пронесли послание любви и уважения по всей Америке, изменяя общение, мышление и отношение друг к другу супружеских пар.
Чего вы хотите для своего брака? Хотите мира? Хотите чувствовать близость друг к другу? Хотите испытывать признательность? Хотите жить в браке по замыслу Божьему? Тогда почему бы вам не попробовать впустить в свою жизнь немного любви и уважения?



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак