Сторми Омартиан. Ўсмир ибодатининг кучи - (9-боб) Китоб Ўзбек тилида
O‘smir ibodatining kuchi (Stormi Omartian) O‘zbek tilida Audiokitob
МУНДАРИЖА
Ибодатнинг кучи нимада? Нима учун мен ибодатга муҳтожман?
1-боб. Эй Худойим, Сени билишим учун менга ёрдам бер
2-боб. Эй Худойим, олдинги хатоларимдан халос бўлишимга ёрдам бер
3-боб. Эй Худойим, бошқаларни кечиришни менга ўргат
4-боб. Эй Худойим, солиҳларча иш тутишга мени ўргат
5-боб. Эй Худойим, аҳмоқона таъсирларга қарши туришим учун менга ёрдам бер.
6-боб. Эй Худойим, ўз фикрларимни бошқаришга мени ўргат
7-боб. Худойим, Сенинг Каломингни тушунишга мени ўргат
8-боб. Эй Худойим, тенгдошларим таъсиридан халос бўлишимга ёрдам бер
9-боб. Эй Худойим, одамлар билан яхши муносабатлар ўрнатишни менга ўргат
10-боб. Эй Худойим, ҳаётим давомида Сенга ҳамду сано айтишга мени ўргат
11-боб. Эй Худойим, ҳаётимда Сенинг мақсадингни тушунишимга ёрдам бер
12-боб. Эй Худойим, тўғри танлов қилишим учун мени доноликка ўргат
13-боб. Эй Худойим, салбий эмоциялардан қутулишимга ёрдам бер
14-боб. Эй Худойим, ҳаётимда васвасалар билан курашувимга ёрдам бер
15-боб. Эй Худойим, ҳаётимнинг қийин лаҳзаларида кучли бўлишимга ёрдам бер.
16-боб. Эй Худойим, ўзимни бехатар ҳис қилишим учун ёрдам бер
17-боб. Эй Худойим, ҳаётбахш сўзларни гапиришга мени ўргат
18-боб. Эй Худойим, имконсиз нарсага ишонишни менга ўргат
19-боб. Эй Худойим, ҳаётим учун Сенинг хоҳиш-иродангни билишимга ёрдам бер
20-боб. Эй Худойим, Сен мен учун тайёрлаган меросни қўлга киритишимга ёрдам бер
9-боб. Эй Худойим, одамлар билан яхши муносабатлар ўрнатишни менга ўргат
Ўсмир учун яхши ва солиҳ дўстлардан муҳими йўқ. Инсон ҳаётининг бу томонига Муқаддас Китоб шунчалик кўп эътибор берадики, биз бунга жиддий эътибор бермаслигимиз мумкин эмас. Мана, Муқаддас Китоб нима дейди: «Солиҳ ўзгаларга йўл кўрсатади, фосиқ эса йўлдан адаштиради» (Ҳикмат. 12:26). Агар биз биронта одам билан бирга вақтни кўп ўтказадиган бўлсак, дўстлар танлашда жуда эътиборли бўлиб, ўзимизга шундай жавоб беришга мажбурмиз: «Мен шу одамга ўхшаган бўлишим керакми?” Агар шу одам бўлмаса, Худодан, мени бу одам билан мулоқот қилишдан қутқар, ҳаётимга бошқа маъқул одамни юбор, деб сўрайлик. Сизнинг эътиборингизни жалб қиладиган яқин дўстингизнинг энг асосий сифатлари унинг ташқи томони – ташқи жозибадорлиги, истеъдоди, бойлиги, ақли, таъсири, таниқлилиги эмас, балки Худога бўлган севгиси ва Унинг олдидаги қўрқувидир. Худонинг комил хоҳиш-иродаси бўйича яшаётган одам сиз учун ҳақиқий дўстдир, чунки сиз ҳар сафар у билан суҳбатлашганингизда, ўша дўстингиз Худода шодлигингизни бирга баҳам кўради.
Бизнинг фазилатларимиз имонсизлар томонидан қандайдир тарзда таҳқирланса, бу Худога маъқул эмас. Аммо бу дегани – Худони танимайдиганлардан ўзимизни олиб қочишимиз керак дегани эмас. Агар сизнинг ҳақиқий имонли дўсталарингиз бўлмаса, Худодан, менга шундай дўстлар юбор, деб сўранг. Худо сизнинг илтимосингизни жавобсиз қолдирмайди. Қуйидаги мезонлар ёрдамида сиз ҳақиқий дўст ва сохта дўст қандай бўлишини билиб оласиз. Бу мезонлар сизга одамлар билан бўлган реал муносабатларингизни кўришингизга ёрдам беради.
- Ҳақиқий дўстнинг еттита аломати
1. Ҳақиқий дўст сизга ҳақиқатни севги билан гапиради. «Душманнинг ширин сўзи эмас, дўстнинг калтаклаши садоқатни кўрсатади» (Ҳикмат. 27:6).
2. Ҳақиқий дўст сизга доно маслаҳат беради. «Хушбўй мой ва муаттар атир кўнгилни шод қилади, дўстнинг самимий маслаҳати эса қувонч келтиради» (Ҳикмат. 27:9).
3. Ҳақиқий дўст сизга ҳозирги ҳолатингиздан кўра яхши одам бўлишингизга ёрдам беради: «Темир темирни ўткирлайди, инсон эса дўстини» (Ҳикмат. 27:17).
4. Ҳақиқий дўст сизга доно одам бўлишингиз учун ёрдам беради: «Доно билан юрган доно бўлади, аҳмоққа йўлдош бўлган эса ҳалок бўлади» (Ҳикмат. 13:20).
5. Ҳақиқий дўст сизни қийин ҳолатда ташлаб кетмайди. «Шундай дўст борки, у ҳалокат келтиради, дўст борки, у туғишгандан ҳам яқинроқдир» (Ҳикмат. 18:24).
6. Ҳақиқий дўст сизни яхши кўради ва ҳатто сиз аҳмоқлик қилганингизда ҳам сизнинг ёнингизда туради: «Дўст ҳар қачон севиш учундир, ака–укалар ҳам оғир кун учун туғилган» (Ҳикмат 17:17).
7. Ҳақиқий дўст кулфатда қолганингизда ёрдам беради, шу боис бир ўзингиз кулфатни бошингиздан кечирмайсиз: «Икки киши бир кишидан кўпроқ иш бажара олади, улар ўз меҳнатлари учун яхши тақдирланадилар. Агар биттаси йиқилса, иккинчиси турғизади, лекин ёлғиз бўлганнинг аҳволи чатоқдир, у йиқилса, турғизишга ёнида ҳеч ким бўлмайди» (Воиз 4:9–10).
Агар юқорида санаб ўтилган сифатларга эга дўстларингиз бўлса, ибодатда ўша дўстларингиз билан муносабатларингизни ҳимоя қилинг. Агар қуйида санаб ўтилган номаъқул сифатларга эга дўстларингиз бўлса, сиз улар учун ибодат қилишингиз керак. Худодан, у билан мулоқот қилишим Сенга маъқулми, йўқми, деб сўранг. Агар Худо йўқ деса, Худодан, бу одамлар билан мулоқот қилишимга чек қўй, мулоқот қиладиган янги одамлар бер, деб сўранг.
МЕН ХУДОНИ ЎЗИМ УЧУН ҚУЙИДАГИЧА ТАСАВВУР ҚИЛАМАН:
- Менинг Нажоткорим;
- Менинг Таъминловчим;
- Менинг Яратувчим;
- Менинг Дўстим;
- Менинг Эгам (16 – 19 ёш).
Номаъқул дўстнинг етти белгиси
1. Сохта дўст солиҳ эмас ва у бошқаларни ранжитиб қўйишдан кўрқмайди. «Мен сизларга, ўзини биродар, деб атаб туриб, зинокор, тамагир, бутпараст, ғийбатчи, майхўр ёки товламачи одам билан алоқа қилманглар, у билан бирга ҳатто овқат ҳам еманглар, деб айтган эдим» (1 Кор. 5:11).
2. Сохта дўст ўзгарувчан ва беқарор, эртага у ўзини қандай тутишини сиз билмайсиз. «Эй, ўғлим, Эгамиздан ҳам, шоҳдан ҳам қўрқ, уларга қарши бош кўтарма. Чунки улардан кулфат кутилмаганда келади, икковидан келадиган ҳалокатни ким билади?!» (Ҳикмат. 24:21–22).
3. Сохта дўст баджаҳл бўлади, арзимаган нарсага ҳам жаҳли чиқади. «Уришқоқ билан дўстлашма, баджаҳл билан юрма. Бўлмаса сен ҳам уларнинг йўлига тушиб қоласан, жонингни тузоққа илинтирасан» (Ҳикмат. 22:24–25).
4. Сохта дўст Худога номаъқул, ёмон маслаҳат беради. «Шундай инсонлар саодатлидир: улар фосиқлар маслаҳатига юрмайди, гуноҳкорлар йўлида улар турмайди, мазахчилар орасида улар ўтирмайди» (Забур 1:1).
5. Сохта дўст Худога ишонмайди ва Унинг қонунларини бажармайди. «Имонсизлар билан шерик бўлманглар. Солиҳлик билан қабиҳликнинг орасида қандай алоқа бор?! Нур билан зулмат орасида қандай умумийлик бўлиши мумкин?! Масиҳ билан шайтон орасида қандай иттифоқлик бўлиши мумкин?! Имонли билан имонсизнинг орасида қандай шериклик бўлиши мумкин?!» (2 Кор. 6:14–15).
6. Сохта дўст оқибатини ўйламасдан, аҳмоқона ишлар қилади. «Доно билан юрган доно бўлади, аҳмоққа йўлдош бўлган эса ҳалок бўлади» (Ҳикмат. 13:20).
7. Сохта дўст Худони ва Унинг қонунини иззат-ҳурмат қилмайди. «Сендан қўрққанларга мен дўстман, буйруқларингга риоя қилганларга шерикман» (Забур 118:63).
Руҳий оилага эга бўлиш нега шунчалик муҳим?
Худо – бизнинг Отамиз, биз эса Унинг болаларимиз. Бундан келиб чиқадики, Исо Масиҳга ишонадиган биз ҳаммамиз ака–укалар ва опа–сингиллар ҳисобланамиз. Биз ҳаммамиз бирга битта уйда яшашимиз имкони йўқ, чунки биз кўпчиликмиз. Шунинг учун Худо ҳаммамизни турли жойларга ўрнаштирган. Бу жойларни жамоат деб атаймиз. Бу жамоат оилалари ичида ниҳоятда муҳим бўлган нарса – бизнинг ўзаро муносабатларимиздир. Жамоатлардаги бошқа одамлар билан бизнинг ўзаро муносабатларимиз Худодаги ҳаётимиз сифатига кучли таъсир этади. Ҳаёт йўлимизда Худо бизга пешвоз юборадиган одамлар билан мулоқот қилмасдан туриб, биз ўзимизнинг ҳақиқий вазифамизни бажара олмаймиз. Бундан, мазкур одамлар сизнинг ҳаётий мақсадларингизга эришишингизда дарров ёрдам беради, деган маъно келиб чиқмайди. Улар билан мулоқот қилишингиз ҳаётингизга ҳар томонлама ижобий таъсир қилади.
Ҳар биримизнинг заиф томонларимиз бор, шунинг учун ўзимиз ҳақимизда ва ҳаётимиз ҳақида ҳақиқатни бизга намоён қиладиган бундай одамларга муҳтожмиз. Биз тўғри йўлдан оғиб кетганимизда, бизни тўхтатадиган одамларга муҳтожмиз. Ҳақиқатни севги билан юзига айтганда бизни тушунадиган одамларга муҳтожмиз.
Бу дегани – жамоатда сиз одамлар билан мулоқот қилганингизда, ҳеч қандай мураккаблик бўлмайди дегани эмас. Одамлар ўртасидаги ҳар қандай муносабатлар тўғрилашни талаб қилади, тушунмовчиликка ечим излаш жараёнида ўзаро муносабатларимиз бойийди. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам муносабатларимизни ибодат билан қўллаб-қувватлаш зарур.
Яхши жамоатга бориш — сиз учун ниҳоятда муҳим, чунки сиз фақат у ерда соғлом муҳитни топасиз. Агар бугунги кунда сиз бирон жамоатга бормаётган бўлсангиз, сиз Худодан, қайси жамоатга борай, деб сўранг. Сиз ҳозир бораётган жамоатни ёқтирмасангиз, ота-онангиздан, менга бошқа жамоат топиб беринглар, деб илтимос қилинг. Агар улар, биз бораётган жамоатга борасан, деб мажбурласалар, уларнинг айтганларини қилинг, чунки оила бирлиги бошқа ҳамма нарсадан муҳимроқдир. Агар сиз илгаригидай, бу жамоат сизга маъқул эмаслигини ҳис қилаверсангиз, Худодан, ота-онамнинг юрагини ўзгартир, ёки уларга таъсир ўтказгин, токи улар менинг гапимни тингласинлар, деб илтимос қилинг.
Одатда, мен ота-оналарга: “Ўсмир фарзандингиз Муқаддас Китобдан тўғри таълим берадиган яхши жамоатга бориши ва яхши ёшлар гуруҳига бирлашгани муҳим”, деб ўргатаман. Агар сизнинг жамоатингизда шулар бўлмаса-ю дўстингизнинг жамоатида булар яхши йўлга қўйилган бўлса, ота-онангиздан, дўстим борадиган жамоатнинг ёшлар гуруҳига борсам бўладими, деб илтимос қилинг. Ота-онангиз ҳам ўша гуруҳга борсинлар, ўз кўзлари билан кўриб хотиржам бўлсин. Аммо уларнинг охирги қарорини кутинг, чунки Худо ота-онанинг фикрларини ҳурмат қилишга амр этади. Зотан, Худо уларга донолик ато этган. Жамоатга бориш сизнинг ҳаётингизда устивор иш бўлиши керак, чунки ҳамма ёшлар сингари сизга ҳам Худодаги соғлом, ҳақиқий руҳий оиланинг қўллаб-қувватлаши зарурдир, бусиз осон бўлмайди.
Шуни ёдда тутингки, сизнинг душманингиз қандай қилиб бўлса ҳам руҳий оила ичида бўлишингизга, Худога маъқул, олижаноб муҳитда ўсишингизга қаршилик кўрсатади, чунки душман бу мулоқотнинг сизга таъсирини ва фойдасини тушунади. Сизнинг тўғри руҳий ўсишингиз руҳий оиласиз бўлиши мумкин эмас. Руҳий оиладан маҳрум ўсмир эртами, кечми, у буни истайдими, йўқми – итоатсиз бўлиб қолади ва бу исён билан тугайди, душман буни жуда яхши билади. Агар сиз Худони чуқур ва онгли равишда севадиган одамлар билан яқин мулоқотда бўлмасангиз, Унинг ҳақиқий ижоди бўлишингизга ҳеч қачон кучингиз етмаслигидан душман хабардор.
МЕН ИБОДАТ ҚИЛДИМ, ХУДО ЖАВОБ БЕРДИ: бир куни кечқурун, дўстим жарга қулаб кетаётганини тушунсин, деб ибодат қилдим. Ўша куни кечқурун дўстим менга қўнғироқ қилиб, “Менинг ҳаётим жарга қуламоқда” деб айтди, суҳбатимиз натижасида у ҳаётини Масиҳга бағишлади. Ўша куни кечқурун менинг ибодатим катта кучга эга бўлганини билдим (18 ёш).
МЕН ИБОДАТ ҚИЛДИМ, ХУДО ЖАВОБ БЕРДИ: онам туғишга ожиз эди, аммо менинг укам бўлсин, деб ибодат қилдим. Бир неча ойдан кейин онам фарзанд кутаётганини айтди. Фарзанд ўғил экан (13 ёш).
МЕНИНГ ХУДОГА ИБОДАТИМ: Худойим, Сен ҳақингда одамларга айтиб беришим учун менга ёрдам бер (13 ёш).
Ўзаро муносабатлар учун ибодат
Ўзаро муносабатларни тасодифларга қолдириш керак эмас. Ўзаро муносабатлар учун ибодат қилинг. Бу муносабатларни кейин тиклашдан кўра, ибодатда ҳимоя қилиш осонроқ. Худодан, бошқа одамларга яхши дўст бўлишим учун менга ёрдам бер, одамлар билан мулоқот қилишим учун соф ва севгучи юрак ато қилгин, деб сўранг. Худо сизнинг ҳаётингизга солиҳ одамларни юборишини ҳам сўранг. Ўз кучингиз билан ўзаро муносабатлар ўрнатишга ҳаракат қилманг – яхшиси, улар учун ибодат қилинг.
Сизнинг одамлар билан муносабатларингиз бутун бўлғуси ҳаётингиз давомида катта роль ўйнайди, чунки муносабатларингиз ҳаётингизга шодлик ва бахт олиб келади. Одамлар билан мулоқот ҳаётингизни бойитади ва мувозанатга солади, ҳаётингизни ижобий томонга йўналтириб, дунёқарашингизни шакллантиради. Худога маъқул одамлар тўғри йўлдан юришингизга ёрдам берадилар, чунки улар юракларида олиб юрадиган яхшилик албатта сизга ҳам алоқадор бўлади. Ўзаро муносабатларингиз сифати сизнинг ҳаётингиз сифатини белгилайди. Бунинг учун ҳақиқатан ҳам ибодат қилса арзийди.
Ибодатнинг кучи
Эй Худойим, барча муносабатларимни Сенга олиб келаман, ҳамма муносабатларимни Сен марҳаматлашингни илтимос қиламан. Адашмаслигим учун дўстлар танлашимга ёрдам бер. Менга салбий таъсир кўрсатадиган одамлардан узоқлашишимга ёрдам бер.
Оиламнинг ҳар бир аъзоси билан, айниқса (муносабатларингиз сизни хавотирга солаётган оилангиз аъзоси исмини айтинг), муносабатларим учун ибодат қиламан. Мен билан бу одам ўртасидаги яхши муносабатларни тиклашинг учун Сендан сўрайман. Мулоқотимизда Сенинг кечириминг ва севгинг тасдиқлансин.
Сендан сўрайман: менинг ҳаётимга тақлид учун намуна бўладиган яхши дўстлар, устозлар келсин; менинг ҳаётимга ишончга сазовор, олижаноб ва севгучи одамларни юборгин. Улар кучли имонга эга бўлсинлар, менинг ишончимни мустаҳкамлашга лойиқ бўлсинлар, бу менинг энг кучли истагимдир. Менга яхши ва мустаҳкам жамоат оиласини инъом этгин. Исо номи билан ибодат қиламан.
- Сўзнинг қудрати
«Ҳар қандай гина–кудурат, қаҳру ғазаб, жанжалкашлик, ғийбатчиликни ҳамда бошқа ҳар хил ёмонликларни ўзингиздан соқит қилинглар. Бир–бирингизга нисбатан кўнгилчан ва меҳр–шафқатли бўлинглар. Худо сизларни Масиҳ орқали кечирганидай, сизлар ҳам бир–бирингизни кечиринглар» (Эфес. 4:31–32).
«Худони севган одам биродарини ҳам яхши кўриши керак! Бу амрни бизга Худо берган» (1 Юҳ. 4:21).
«У Худодир, макони муқаддасдир,
Етимларнинг отаси, бевалар ҳимоячисидир» (Забур 67:6).
Ибодат мавзусида кейинги ўйлар
1. Дўстларингиздан ва оила аъзоларингиздан шундай одамлар рўйхатини тузингки, сизда улар учун муттасил равишда ибодат қилиш истаги пайдо бўлсин.
2. Ўзингиз ҳақида фикр юритинг: сиз яқин дўстларингиз учун қандай дўстсиз? Ўз фикрларингизни юқорида келтирилган ҳақиқий дўст ва сохта дўст рўйхати билан қиёсланг. Сиз ўзингизда биронта салбий сифат топдингизми? Агар топган бўлсангиз, ўша сифатларнинг ҳар бири номини ибодат матнида ёзинг ва Худодан, мени ана шу салбий сифатлардан халос қилгин, деб ибодат қилинг. Агар топмаган бўлсангиз, Худодан, ўша одамлар учун мен яхши дўст бўлиб қолишимга ёрдам бер, деб сўранг.
3. Фикрингизча, сизга салбий таъсир этадиган дўстларингиз борми? “Исталмаган” дўст тоифасига кимлар киради? Агар шундай бўлса, Худодан, ўша одамни ё ўзгартир ёки менинг ҳаётимдан тамомила ўчириб ташла, деган илтимос билан ибодат матнини ёзинг. Агар атрофингиздан шундай номаъқул дўстни топа олмасангиз, Худодан сўранг, у сизга салбий таъсир кўрсатадиган одамни кўрсатгин. Ибодатингиз матнини ёзинг.
Книга на Узбекском языке: - Сила молящегося подростка (Сторми Омартиан)
Познай силу молитвы. Измени свою жизнь. Изменяй мир.
Ты сомневаюсь в том, что Бог слышит твои молитвы? Тебе кажется, что они растворяются в воздухе, не достигая небес? Ты думаешь, что твои молитвы вряд ли способны что-то изменить?
Автор этой книги убеждает в том, что молитва способна изменить не только обстоятельства, но и жизнь в целом. В двадцати главах книги рассказывается о том, как...
- научиться ходить Божьими путями;
- избавиться от негативных эмоций;
- строить добрые отношения с людьми;
- освободиться от давления сверстников;
- стать светом для окружающих.