Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) 19 bob

Сторми Омартиан. Ўсмир ибодатининг кучи - (19-боб) Китоб Ўзбек тилида

O‘smir ibodatining kuchi (Stormi Omartian) O‘zbek tilida AudiokitobO‘smir ibodatining kuchi (Stormi Omartian) O‘zbek tilida Audiokitob

 

МУНДАРИЖА

Ибодатнинг кучи нимада? Нима учун мен ибодатга муҳтожман?

1-боб. Эй Худойим, Сени билишим учун менга ёрдам бер

2-боб. Эй Худойим, олдинги хатоларимдан халос бўлишимга ёрдам бер

3-боб. Эй Худойим, бошқаларни кечиришни менга ўргат

4-боб. Эй Худойим, солиҳларча иш тутишга мени ўргат

5-боб. Эй Худойим, аҳмоқона таъсирларга қарши туришим учун менга ёрдам  бер.

6-боб. Эй Худойим, ўз фикрларимни бошқаришга мени ўргат

7-боб. Худойим, Сенинг Каломингни тушунишга мени ўргат

8-боб. Эй Худойим, тенгдошларим таъсиридан халос бўлишимга ёрдам бер

9-боб. Эй Худойим, одамлар билан яхши муносабатлар ўрнатишни менга ўргат

10-боб. Эй Худойим, ҳаётим давомида Сенга ҳамду сано айтишга мени ўргат

11-боб. Эй Худойим, ҳаётимда Сенинг мақсадингни тушунишимга ёрдам бер

12-боб. Эй Худойим, тўғри танлов қилишим учун мени доноликка ўргат

13-боб. Эй Худойим, салбий эмоциялардан қутулишимга ёрдам бер

14-боб. Эй Худойим, ҳаётимда васвасалар билан курашувимга ёрдам бер

15-боб. Эй Худойим, ҳаётимнинг қийин лаҳзаларида кучли бўлишимга ёрдам бер.

16-боб. Эй Худойим, ўзимни бехатар ҳис қилишим учун ёрдам бер

17-боб. Эй Худойим, ҳаётбахш сўзларни гапиришга мени ўргат

18-боб. Эй Худойим, имконсиз нарсага ишонишни менга ўргат

19-боб. Эй Худойим, ҳаётим учун Сенинг хоҳиш-иродангни билишимга ёрдам бер

20-боб. Эй Худойим, Сен мен учун тайёрлаган меросни қўлга киритишимга ёрдам бер


19-боб. Эй Худойим, ҳаётим учун Сенинг хоҳиш-иродангни билишимга ёрдам бер

Менинг оилам Калифорниядан бошқа жойга кўчиб ўтганда, биз уйимизни ҳечам сота олмадик. Биринчидан, мен бу ердан кетишни истамаган эдим, аммо узоқ ибодатлардан ва ички курашлардан кейин тушундимки, биз учун Худонинг хоҳиш-иродаси шундай экан. Биз уй сотилишини кутиб ўтирмасдан, зудлик билан кетишимиз керак экан.

Биз Теннесидаги янги уйимизга кўчиб кетганимиздан кейиноқ, Калифорнияда биз яшаган ҳудудда даҳшатли зилзила юз берди. Бизнинг эски уйимиз зилзиланинг нақ марказида бўлиб, шунчалик вайрон бўлган эдики, у жойга кириб боришнинг ўзи ниҳоятда хавфли эди.

Имконият топдиму, олдинги уйимиздан нима қолганини ўз кўзим билан кўриш учун Лос-Анжелесга учиб кетдим.   Манзарани кўришим биланоқ, фалокат юз берганда, уйда ҳеч ким бўлмагани учун Худога шукр айта бошладим. Ҳаётимиз учун Худонинг хоҳиш-иродасини изламаганимизда эди, У бизга айтганларга қулоқ солмаганимизда эди, У айтган ишларни қилмаганимизда эди, биз ўша уйда бўлган бўлардик. Оиламиздан ҳар қандай одам ҳалок бўлиши турган гап эди.

Кўчиб кетмасимиздан ва зилзиладан олдин бир неча ой давомида кўчиш ҳақидаги ғояга мен астойдил қаршилик қилдим. Ҳақиқатан, ҳаммаси мен кутгандан ҳам баттар экан: мен эски уйимни ва дўстларимни кўп соғингандим. Очиғини айтганда, Худо бизни кўчиб кетишга мажбур қилди, деб Ундан қаттиқ ғазабланиб юрдим. Аммо вайрон бўлган уйимизни кўздан кечирганимда, нодонлигим учун ва Унинг бизга қилган яхшилигини менсимаганим учун кечирим сўрадим. Унга ишонмаганимдан афсусландим. Ҳақиқатни тушуниш ўрнига ҳаётимдан нолиганимга афсусландим: Унинг хоҳиш-иродаси биз учун ўша лаҳзада энг бехатар ва марҳаматланган жой экан. Агар мен ва оилам ўшанда Худонинг хоҳиш-иродасини изламаганимизда ва бажармаганимизда эди, зилзила бўлган жойда қолган бўлардик.

ИБОДАТДА МЕН УЧУН ЭНГ ҚИЙИНИ:

  • Кимга ибодат қилаётганимни ўйлаш;
  • Ибодатда шошилмаслик;
  • Мени эшитиши мумкин бўлган одамнинг ёнимда йўқлиги;
  • Фикрларимни тўғри сўзлар билан ифодалаш;
  • Ўзимни ноқулай ҳис қилишим (16 – 19 ёш).

Худонинг хоҳиш-иродаси  бехатар жой

Мен, ўша пайтда Калифорнияда қолган одамлар Худонинг хоҳиш-иродасига итоат этмадилар, деб айтмоқчи эмасман, бу фақат бизнинг оиламиз билан юз берганига ишонаман, холос.  Нима учун уйимиз узоқ вақт сотилмагани энди менга тушунарли: уйимизни сотиб олган оила ўша фожианинг қурбони бўлишлари табиий эди. Биз Худонинг йўлларидан юриб, Унинг хоҳиш-иродасига итоат этганимизда, бехатар жойимизни топамиз; У биз учун белгилаган йўлни тарк этганимизда эса, Унинг ҳимоясидан маҳрум бўламиз.

Ҳар доим Худодан, мени Ўзингнинг хоҳиш-иродангда бўлишга ўргатиш орқали муҳофаза этгин, деб сўранг. Ҳаётингизда жиддий қадам ташлашдан олдин (коллеж танлаш, лавозим пиллапоялари бўйлаб ҳаракат қилиш, янги жойга кўчиб ўтиш) албатта ибодат қилинг. Худодан сўранг, ўйлаган қадамингизни ташлашга Унинг хоҳиш-иродаси борлигини юрагингизда сезмагунингизча кутиб туринг.

Худога итоаткор бўлсангиз ва ҳаётингизда Унинг хоҳиш–иродасини бажарсангиз илоҳий ҳимоя остида бўласиз. Агар бу икки шартни бажармасангиз, ўзингизни Худонинг ҳимоясидан маҳрум қиласиз. Борди–ю одамлар Худодан, менга йўл кўрсат, раҳнамолик қил, деб сўраганларида ва кейин итоаткорлик билан Унинг хоҳиш-иродасига итоат этганларида эди, улар қанчалар оғир фожиаларнинг олдини олган бўлардилар.   

Агар сиз тез-тез ибодат қилиб, Худодан, ҳар доим менга Ўзингнинг хоҳиш-иродангни намоён қил, деб сўрасангиз, У сизга рад жавобини бермайди. Ўшанда Муқаддас Руҳ ҳамма ишларингизда ва хатти-ҳаракатларингизда сизга раҳнамолик қилади ва сизнинг юрагингизга гапиради. Муқаддас Китоб шундай дейди: «Сизлар ўнгга ёки чапга бурилганингизда, шундай овозни эшитасизлар: “Мана йўл, шу йўлдан юринглар.”» Ишаё 30:21). Ҳеч қачон буни унутманг, ҳар доим бехатар жойда бўлишга ҳаракат қилинг.

  • Худонинг хоҳиш-иродаси ҳақида тўртта ҳақиқат

1. Худонинг хоҳиш-иродасини бажариш кўнгилсизликлардан ва муаммолардан тамомила қутулишингизга кафолат бермайди. Кўпчилик, Худонинг хоҳиш-иродасини бажарганимизда, биз силлиққина, беташвиш ҳаётга эга бўламиз, деб ўйлайдилар. Агар сизда нимадир жойида бўлмаса, демак, сиз Худонинг хоҳиш-иродасида эмассиз. Аммо синовлар ва қийинчиликлар ҳаётимизнинг катта қисмини ташкил қилади, ҳатто Худонинг хоҳиш-иродаси марказида бўлсак ҳам, улардан халос бўлишнинг имкони йўқ. Шуниси муҳимки, Худонинг хоҳиш-иродасида бўлганингизда, муаммоларингиз ва қийинчиликларингиз орасида сиз руҳан хотиржам бўласиз, Унинг йўлларидан юраётганингиз ва Унга маъқул ишларни қилаётганингиз сизга ишонч беради. Қалбингизда шундай ишончга эга бўлиб, ҳаёт олдингизга қўйган синовлардан муваффақиятли ўта оласиз.

Хуллас, қийинчиликларингизни ва муаммоларингизни Худонинг хоҳиш-иродасидан ташқарида эканингиз белгиси сифатида қабул қилманг. Аслида Худо қийинчиликларингиздан сизни мукаммал инсон қилиш учун фойдаланади. Синовлардан ўтиш ва Худонинг хоҳиш-иродасига қарши чиқиш – мутлақо бошқа-бошқа нарсалардир. Унисини ҳам, бунисини ҳам сиз истамайсиз, аммо биринчи вариант ҳаётга олиб боради, иккинчиси эса йўқ; биринчисида, ҳеч нарсага қарамай, сиз тинчликка ва хотиржамликка эга бўласиз, иккинчисида эса сиз булардан маҳрум бўласиз.

2. Худонинг хоҳиш-иродасини ижро этиш осон иш эмас. Бу аҳвол Исонинг ҳаёти орқали тасдиқланади: ҳақиқатан, Худонинг хоҳиш-иродасига эргашиш ҳар доим ҳам осон, ёқимли ва талофотсиз бўлавермайди. Исо хочга чиқар экан, Отанинг хоҳиш-иродасини бажарди. У шундай деди: «Мен Ўз иродамни эмас, балки Мени юборган Отамнинг иродасини адо этиш учун осмондан тушганман» (Юҳ. 6:38). Менимча, “Худонинг хоҳиш-иродасини бугун бажара олмайман” деб айтишга журъат эта оладиган ягона инсон Исо бўлиши мумкин эди. Аммо айнан Исо Худонинг хоҳиш-иродасини охиригача ва мукаммал қилиб бажарди. Бугун У Ўзидан намуна олишга сизга куч бағишлайди.

3. Худонинг хоҳиш-иродасини бажариш ноқулайлик туғдиради. Шуни таъкидлаш керакки, агар сиз ҳаётда Раббий билан биргаликда юриб, фақат қулайлик ва ёқимли ҳиссиётлар оғушида бўлсангиз, сиз Унинг хоҳиш-иродаси доирасида эканингизга шубҳаланган бўлардим. Шуни таъкидлаш керакки, Худо доимо инсоний қулайлигимизни ва хотиржамлигимизни бузадиган нарсаларни биздан талаб қилади, у танамиз хоҳишларига қарши чиқади. Биз шахсий хоҳиш-истакларимиздан Унинг хоҳиш-иродасини юқори қўйишимизни У истайди, биз Исо ортидан эргашиб: “Худойим, менинг эмас, Сенинг хоҳиш-ироданг бажо бўлсин” деб айтишга тайёрмизми – ана шуларни билишни хоҳлайди.

4. Худонинг хоҳиш-иродасини бажариш автоматик тарзда келмайди.  Худо доимо бизга Ўзининг хоҳиш-иродасига итоат этишимиз ёки этмаслигимизни танлашимизга ҳуқуқ беради. Бундай қарорни қабул қилиш имконияти бизда ҳар куни бор: биз Унинг хоҳиш-иродасини бажаришни истаймизми? Ундан донолик сўрашни истаймизми? У амр этгандай иш юритишни истаймизми? Муқаддас Китоб бизга шундай ўгит беради: «Шунинг учун беақл бўлманглар, балки Раббимиз Исонинг иродаси нима эканлигини англашга ҳаракат қилинглар» (Эфес 5:17). Худонинг хоҳиш-иродаси — ўзимиз учун ҳар куни танлайдиган йўлдир.

Кўпинча биз, Худонинг хоҳиш-иродасини бажара олишга қодир эмасмиз, деб ҳисоблаймиз, чунки У бизнинг имкониятмиздан устун келадиган ишларни қилишга амр беради. У буни Унга боғлиқ эканимизни кўришни истаганидан ва ёрдам сўраб Унга мурожаат этиш истагимизни кўришдан қилади. Мен ҳеч қачон биронта китобимни ўзимнинг кучим билан ёза олмаган бўлардим. Албатта, мен битта китобча учун маълум миқдордаги сўзларни танлаб олишим мумкин эди, аммо миллионлаб одамлар ўша китобимни сотиб олишлари учун жуда яхши китоб ёза олмаган бўлардим. Одамлар ўз ҳаётини ўзгартира олишларига ақлим билан ёрдам беришни ўргана олмаган бўлардим. Аммо шундай қила олдим, бунинг ягона сабаби – бу ишда Худонинг хоҳиш-иродасини излаганим бўлди. Худо Ўзининг хоҳиш-иродасини менга аён қилди, мен Унга, бу ишни Сенсиз қила олмайман, деб жавоб бердим. Унинг хоҳиш-иродаси ҳаётимда бажо бўлиши учун менга ёрдам беришини Ундан сўрадим. У менга жавоб берди.

МЕН ХУДОНИ ШУНДАЙ ТАСАВВУР ҚИЛАМАН:

  • Доимо ёнимда бўладиган Зот;
  • Яратувчи;
  • Дўстим;
  • Самовий Отам,
  • Шоҳим ( 13 – 15 ёш).

МЕН ҚУЙИДАГИЛАР УЧУН ИБОДАТ ҚИЛАМАН:

  • Танамнинг хоҳиш-истакларига қарши кураша олишимни сўрайман;
  • Армиямиз қўшинлари бехатар бўлишларини сўрайман;
  • Узоқ умр кўришни сўрайман;
  • Худонинг ёрдами ва унинг раҳнамолиги ҳақида сўрайман;
  • Ўзим ва оилам учун маблағ сўрайман (16 – 19 ёш).

МЕН ҚУЙИДАГИЛАР УЧУН ИБОДАТ ҚИЛАМАН:

  • Менинг мусиқа гуруҳим учун;
  • Жамоатим учун;
  • Ёшлар гуруҳи учун;
  • Ўзим учун
  • Тенгдошларимнинг тазйиқига қарши тура олишим учун (16 – 19 ёш).

МЕН ИБОДАТ ҚИЛДИМ, ХУДО ЖАВОБ БЕРДИ: Бобом касал бўлиб қолганда, мен ва оилам бобом учун ибодат қилдик, Худо унга шифо берди. Бобом ҳали нажот топмаган, аммо биз бу мавзуда у билан суҳбатлашишда давом этамиз (14 ёш).

Худонинг хоҳиш-иродаси бизнинг манфаатимиз учун

Худонинг йўли ҳар доим сизни яхшиликка ва марҳаматга олиб боради. Унинг қонуни сизни итоаткорликда ушлаб туриш ва ҳаётдан шодланишни таъқиқлаш учун берилмаган. Худо сизга Ўзининг талабларини қўяди, чунки сизга нима яхшилигини У билади.

Сиз ўзингиз учун эмас, балки «Худонинг хоҳиш-иродаси бўйича яшашингиз» (1 Бут. 4:2) Унга маъқул. Мана, Унинг хоҳиш-иродаси: «Шу қадар буюк ишларни қилган Худонинг хоҳиш–иродасини бажара олишингиз учун У сизларга ҳар қандай эзгу фазилату инъом берсин. У Ўзининг манзур мурод–мақсадини Исо Масиҳ орқали сизларда бажо келтирсин» (Ибр. 13:21). «Зотан Худо Ўзини хушнуд қиладиган ишларни қилишингиз учун сизларга куч ва хоҳиш беради» (Флп. 2:13). Сиз Худонинг хоҳиш-иродасини бажарганингизни кўриб, У мамнун бўлади. Мен шунинг учун ибодат қиламанки, сиз ҳамма ишларингизда  «Худонинг иродасини тўлиқ бажарадиган, имони комил инсонлар бўлинглар» (Кол. 4:12).

Энг яхшиси, ҳаётингизда Худонинг хоҳиш-иродасини ҳамду сано ва олқишлар билан излашни бошланг, ўзингиз учун буни одат қилиб олинг. Муқаддас Китоб бизга шундай дейди: «Ҳар қандай шароитда ҳам Худога шукр қилинглар, чунки сизлар, яъни Исо Масиҳга имон келтирганлар учун Худонинг иродаси шудир» (1 Сал. 5:18). Сўнгра Худодан, ҳар бир қадамимни тўғрилагин, деб сўранг, У худди сизнинг илтимосингизга жавоб бергандай, олдиндан миннатдорчилик билдиринг. Агар сиз Худонинг хоҳиш-иродасига зид бўлган хатти-ҳаракатлар қилган бўлсангиз, сизнинг бурчингиз Худонинг олдида тавба қилиб, Ундан, мени тўғри йўлга қайтаргин, деб сўрашингиздир. Агар сиз тўғри йўлда бўлиб, Худога маъқул ишлар қилаётган бўлсангиз, мустаҳкам ишонч ва тинчликка эга бўласиз. Булар ёрдамида сиз қувонч билан Худонинг иродасини бажарасиз. 

Агар сиз Худонинг хоҳиш-иродаси бўйича яшаётган бўлсангиз, сиз бехатар ва ишончли жойдасиз, у ерда тўкин-сочинлик, фаровонлик ва тинчлик ҳукмрондир. Бошқа ҳамма нарсалар ҳеч қандай тиришишга арзимайди.

Ибодатнинг кучи

Худойим, Сендан илтимос қиламан: Сенинг хоҳиш-иродангни ҳар доим билишим учун менга ёрдам бер, менга донолик ато қил (Кол. 1:9). Ҳар бир қадамимни тўғри йўлга сол, Сенга маъқул йўлдан юришим учун менга ёрдам бер. Мен қилишим зарур бўлган ишни қилишни менга ўргат, чунки ҳар куни Сен менинг ҳаётимда иштирок этишингни истайман.  Исога эргашиб, ўз нафсим истакларига “йўқ” дейман, Сенинг хоҳиш-иродангга эса “ҳа” дейман. «Худойим, мен Сенинг хоҳиш-иродангни бажаришни истайман» (Забур 39:9). Мен учун ҳаётда энг муҳими Сенсан, Сенинг хоҳиш-ироданг менинг ҳамма истакларимдан муҳимдир. Мен Сенга хизмат қилишни истайман, жоним борича Сенинг хоҳиш-иродангга итоатда бўлишни хоҳлайман (Эфес. 6:6).

Худойим, менинг ҳаётимни Ўзингнинг хоҳиш-иродангга мувофиқ ўзгартир. Сенинг менга қарата айтилган “Мана, менинг йўлим, ортимдан юр” деган овозингни эшитишга мени ўргат. Сенинг хоҳиш-ироданг чегарасидан ташқарига чиқсам, менга кўрсат; онгим янгиланиши учун Ўзингнинг Каломинг орқали менга гапир. Ҳаётимнинг ҳар бир қисмида ҳақиқат йўлидан бўйин товлаганимни менга кўрсат. Йўлларимни қандай тўғрилашимни менга аён қил. Сен мен учун тайёрлаган меросга эга бўлишни истайман, мен ҳаётда Сенинг комил хоҳиш-ироданг бўйича юрадиган одам бўлишни хоҳлайман. Исо номи билан ибодат қиламан.

  •  Куч-қудрат сўзи

«Мени “Ё Раббий, ё Раббий!” деб чақирган ҳар ким Осмон Шоҳлигига киравермайди. У ерга фақат осмондаги Отамнинг иродасини бажарган одамларгина киради» (Матто 7:21).

«Дунё ҳам, унинг нафси ҳам ўтиб кетади. Худонинг иродасини бажарган одам эса абадий яшайди» (1 Юҳ. 2:17).

«Ўз ақл–идрокингга суянма,

бутун қалбинг билан Эгамизга ишон.

Ҳар ишингда Эгамизни эътироф эт,

шунда У йўлларингни тўғрилайди» (Ҳикмат. 3:5–6).

  • Ибодат мавзусида келгусидаги ўйлар

1. Сиз ҳаётингизда Худонинг хоҳиш-иродасига зид иш қилганмисиз? Шундан кейин сиз ўзингизни қандай сезгансиз? Ҳозир бошқача йўл тутган бўлармидингиз? Айнан қандай?

2. Бугун ҳаётингизнинг қайси томонларида Худонинг хоҳиш-иродасини билишни истардингиз? Ибодат матнини ёзиб, унда Худодан бирон конкрет муаммо бўйича, Ўзингнинг хоҳиш-иродангни менга аён қил, деб сўранг.

3. Ўз хоҳишимга қарши, Худонинг хоҳиш-иродасини бажаряпман, деган ишонч билан қачонлардир бирон иш қилганмисиз? Агар қилган бўлсангиз, Худога итоат қилганингиздан қониқишни ўзингизда ҳис қилганмисиз? (Агар хотирангизга бунга ўхшаш бирон воқеа келавермаса, эрталаб қандай ўрнингиздан турасиз ва мактабга йўл оласиз; ота-онангизга қандай итоат этасиз; якшанба кунлари эрталаб кўпроқ ухлаш истагига қарамай, ўрнингиздан туриб, қандай жамоатга борасиз  – ана шулар ҳақида гапиришингиз мумкин. Буларни ҳам ҳисобдан ташқари деб билмаслигингиз керак).


Книга на Узбекском языке: - Сила молящегося подростка  (Сторми Омартиан)

Познай силу молитвы. Измени свою жизнь. Изменяй мир.
Ты сомневаюсь в том, что Бог слышит твои молитвы? Тебе кажется, что они растворяются в воздухе, не достигая небес? Ты думаешь, что твои молитвы вряд ли способны что-то изменить?
Автор этой книги убеждает в том, что молитва способна изменить не только обстоятельства, но и жизнь в целом. В двадцати главах книги рассказывается о том, как...
- научиться ходить Божьими путями;
- избавиться от негативных эмоций;
- строить добрые отношения с людьми;
- освободиться от давления сверстников;
- стать светом для окружающих.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак