Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) 13 bob

Сторми Омартиан. Ўсмир ибодатининг кучи - (13-боб) Китоб Ўзбек тилида

O‘smir ibodatining kuchi (Stormi Omartian) O‘zbek tilida AudiokitobO‘smir ibodatining kuchi (Stormi Omartian) O‘zbek tilida Audiokitob

 

МУНДАРИЖА

Ибодатнинг кучи нимада? Нима учун мен ибодатга муҳтожман?

1-боб. Эй Худойим, Сени билишим учун менга ёрдам бер

2-боб. Эй Худойим, олдинги хатоларимдан халос бўлишимга ёрдам бер

3-боб. Эй Худойим, бошқаларни кечиришни менга ўргат

4-боб. Эй Худойим, солиҳларча иш тутишга мени ўргат

5-боб. Эй Худойим, аҳмоқона таъсирларга қарши туришим учун менга ёрдам  бер.

6-боб. Эй Худойим, ўз фикрларимни бошқаришга мени ўргат

7-боб. Худойим, Сенинг Каломингни тушунишга мени ўргат

8-боб. Эй Худойим, тенгдошларим таъсиридан халос бўлишимга ёрдам бер

9-боб. Эй Худойим, одамлар билан яхши муносабатлар ўрнатишни менга ўргат

10-боб. Эй Худойим, ҳаётим давомида Сенга ҳамду сано айтишга мени ўргат

11-боб. Эй Худойим, ҳаётимда Сенинг мақсадингни тушунишимга ёрдам бер

12-боб. Эй Худойим, тўғри танлов қилишим учун мени доноликка ўргат

13-боб. Эй Худойим, салбий эмоциялардан қутулишимга ёрдам бер

14-боб. Эй Худойим, ҳаётимда васвасалар билан курашувимга ёрдам бер

15-боб. Эй Худойим, ҳаётимнинг қийин лаҳзаларида кучли бўлишимга ёрдам бер.

16-боб. Эй Худойим, ўзимни бехатар ҳис қилишим учун ёрдам бер

17-боб. Эй Худойим, ҳаётбахш сўзларни гапиришга мени ўргат

18-боб. Эй Худойим, имконсиз нарсага ишонишни менга ўргат

19-боб. Эй Худойим, ҳаётим учун Сенинг хоҳиш-иродангни билишимга ёрдам бер

20-боб. Эй Худойим, Сен мен учун тайёрлаган меросни қўлга киритишимга ёрдам бер


13-боб. Эй Худойим, салбий эмоциялардан қутулишимга ёрдам бер

Илгарилари мен, хавотирлик, руҳий зиқлик ва қўрқув – мендаги нормал ҳолат, деб ҳисоблардим. Мен шундай яратилганман, буларни асло бартараф қилолмайман, деб ўйлардим мен. Аммо Худони билганимидан ва Унинг йўлларидан юра бошлаганимдан кейин, мен шунга ишонч ҳосил қилдимки, Худога ишонган ва Унга итоат этган одам салбий эмоцияларсиз яшаши мумкин экан. Одамлар Худодан нима сўрасалар, Худо уларни ўша нарсалардан халос қилиши мумкин экан.  Аммо бунинг учун ибодат талаб қилинади.

Қачонлардир Худо сизни тарк этгандай туйғу бўлганми? Ёки У сизнинг ибодатларингизни эшитмаётгандай туюлганми? Агар шундай бўлса, билингки, сиз ёлғиз эмассиз. Аслида сиз ажойиб компаниядасиз: миллионлаб одамлар қаторида Исо ҳам шундай эмоцияни бошидан кечирган. У ҳаётининг энг даҳшатли лаҳзаларида: «Эли, Эли, ламо шавақтани? — деб фарёд қилди. Бу сўзнинг таржимаси: “Эй Худойим! Эй Худойим! Нега Мени тарк этдинг?!” — демакдир» (Матто 27:46).

Ҳаммамизда ҳам оғир даврлар бўлади, ҳамма бизни тарк этаётгандай бўлиб туюлади, ўзимизни ёлғиз сезамиз. Аслида бундай эмас, чунки бундай лаҳзаларда бизни синовдан ўтказиш учун Худо биз билан биргадир. Биздан фақат Уни чақириш талаб этилади, холос. Кулфатда қолганимизда биз ибодат қилишимиз мумкин, Худо Каломининг ҳақиқатини ўрганишимиз ва навбатдаги қадамларни ташлаш орқали салбий ҳиссиётларга ва эмоцияларга фаол қаршилик кўрсатишимиз мумкин.

Салбий эмоциялардан қутулишнинг тўққизта йўли

1. Сиз ҳаётингиз ҳақида ибодат қилганингизда, ҳамма ташвишларни Худога топширинг, чунки Худо ҳаётингизни назорат қилади. Бизнинг муаммоларимиз қандай бўлишидан қатъий назар, Исо бу муаммоларни ҳал қилди. «дунёда қайғу–алам чекасизлар. Лекин дадил бўлинглар, Мен дунёни енгдим» (Юҳ. 16:33). Худо билан мулоқотда бўлиш бизни безовталик ва хавотирликдан халос қилади. «Ичим хавотирга тўлиб кетганда, Сен берган тасалли менга қувонч келтирди» (Забур 93:19).

Сиз хавотирликка тушганингизда, Худога ишонмайсиз. Худо ҳамма нарса тўғрисида ғамхўрлик қилиши ҳақидаги ҳақиқатга ишониш осон эмаслигини тушунаман.  Қилишдан кўра, айтиш осонроқ. Аммо сиз ҳар бир мураккаб вазиятда Унга мурожаат этсангиз, Унга ишониш мумкинлигини Ўзи тасдиқлайди.

«Нима еймиз, нима ичамиз, деб ташвишланиб безовта бўлманглар. Дунё халқлари ҳадеб бу нарсаларнинг ташвишида юрадилар. Лекин осмондаги Отангиз буларга муҳтож эканингизни билади–ку! Сизлар, яхшиси, Худонинг Шоҳлиги пайида бўлинглар, шунда қолган нарсалар ҳам сизга берилади» (Лк. 12:29–31). Худо, ҳеч нарса тўғрисида ташвишланманглар, деб айтади – биз ҳамма нарса тўғрисида ибодат қилсак бўлди. Бу ҳар биримизнинг қўлимиздан келади.

2. Ғазаб сизни бошқаришига имкон берманг. Ғазаб қопқони сизни кутмоқда. Ғазаб сизнинг фикрларингизни ва хатти-ҳаракатларингизни бошқаришига имкон берганингизда, бунинг оқибатида сиз кўп афсус чекасиз. Шланг букилиб қолганда сувни ўтказмагани сингари, ғазаб сизнинг ҳаётингизда Худонинг марҳамат йўлини беркитиб қўяди. Бундай ҳодисаларни кўп марталаб одамларнинг ҳаётида кузатишимга тўғри келган. Худо уларнинг ҳаётида қудратли фаолият кўрсата бошлаганда, улар ғазабга ўрин бериб, ўша ғазаб Худонинг ишини йўққа чиқарарди. Биз ғазабга ўрин берганимизда гуноҳга ва иблисга эшикни очиб берамиз. «Ҳатто ғазабланганингизда ҳам гуноҳ қилманг. Қуёш ботгунча жаҳлдан тушинглар. Иблисга фурсат берманглар» (Эфес. 4:26–27). Сержаҳл одам атрофдагиларнинг ҳаммасини хафа қилади ва уларга ғазабини сочади.  «Сержаҳл одам жанжал чиқаради, серзарда эса кўп гуноҳ қилади» (Ҳикмат. 29:22).

Қанчадан-қанча одамлар жиловлаб бўлмайдиган ғазаб сабабли ўзларини ва бошқа одамларнинг дилини вайрон қилиб, ҳалокатга олиб бордилар экан? Қанчалар ғазабга минган одамлар оилаларида ўзаро муносабатларни буздилар экан ва Худо улар учун тайёрлаган қисматни қурбон қилдилар экан? Фақат аҳмоқларгина ғазабга бериладилар, донолар эса бундай тўловни тўлашни истамайдилар. «Жаҳлдор бўлмагин, чунки жаҳл нодонларнинг юрагида уй қуради» (Воиз 7:9). Сиз Худонинг марҳаматлари оқимида қолишингиз учун Худодан, мени ғазабдан ҳимоя қилгин, деб сўранг.

3. Ғамгинликдан ва доимий шикоятдан воз кечинг. Ҳаётингизда фақат салбий, ёмон нарсаларни излаш осон. Аммо айнан шунда доимий хавотирлигингиз илдизи яширинган бўлади, шунинг учун руҳингизда ҳеч қачон тинчлик бўлмайди. Ғамгинлик ва шикоятлар нафақат сизни, балки атрофингиздагиларнинг ҳаммасини бахтсиз қилади. Ҳаётимизда ўзгаришлар рўй беришини исташ ёмон эмас, аммо доимий нолишлар одатга айланиб қолганда, биз ҳаловатимизни йўқотамиз.

Сиз ҳаётингиз шароитидан қониқмаганингизда ҳаворий Павлуснинг сўзларини эсланг: «…чунки мен ҳар қандай шароитда борига қаноат қилишга ўрганганман» (Флп. 4:11). Аммо бундай ҳаётий позицияда ишонч зарур, яъни бутун ҳаётингизни Худо бошқараётганига ишонишингиз зарур. У сизни севишига ва сиз учун фақат яхшиликни раво кўришига ишонишингиз керак, бундай ишонч мукаммалдир.

Худо шундай ваъда қилади: «Худонинг халқини Шаббат кунига ўхшаган фароғат кутмоқда» (Ибр. 4:9). Бу дегани – ҳар қандай шароитда фароғат, қониқиш, тинчлик, шодлик бизга ваъда қилинган деганидир. Муқаддас Битикдан қуйидаги ажойиб оятни эслаш ўринли: «Менга куч–қувват берадиган Исо Масиҳнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан» (Флп. 4:13). Сиз Исонинг мадади билан ҳамма синовларни бошингиздан ўтказишингизга, ғамгинлик ва умидсизлик устидан ғолиб бўлишингизга ишонч ҳосил қилишингиз керак.

4. Бошқа одамларга ҳасад қилманг. Ҳасад сизга ҳеч қачон яхшилик олиб келмайди. Сиз Худога ва Унинг баракатларига қараш ўрнига бошқалар эга бўлган нарсаларга кўз олайтирганингизда, ҳасадгўйлик қалбингизни чўлғаб олади, у сизни бахтсиз қилади. «Чунки ҳасадгўйлик ва худбинлик бор жойда жанжал ва ёвузлик ҳукм суради» (Ёқуб 3:16).

Қуйидагича фикрларни ўзингиздан ҳайданг: Агар менда ҳам уникидай сочлар бўлганда эди… юзим уникидай бўлганда эди… танам уникидай бўлганда эди… кийимим уникидай бўлганда эди… истеъдодим уникидай бўлганда эди… кучим уникидай бўлганда эди… унинг қобилиятидай… унинг бойлигидай… унинг обрўйидай. Бунинг ўрнига Исога эътибор қаратинг. Унинг гўзаллиги, Унинг бойлиги, Унинг қобилияти, Унинг характери, Унинг таъминоти, Унинг куч-қудрати ҳақида ўйланг. Масиҳдаги буюк меросингиз учун Худога шукр айтинг, Унга, Сенинг меросингга ташнаман, деб айтинг.

Ҳобил эга бўлган нарсани Қобил истаганда, Қобилнинг юрагида ҳасад уйғонди, шунинг учун уни ўлдирди. Натижада Қобил бутун ҳаёти давомида азоб чекди. «Чунки бу дунё ҳали ҳам сизларга ўз таъсирини кўрсатяпти. Орангизда жанжалкашлик ва келишмовчиликлар бор экан, бу сизларнинг ҳали ҳам башарий табиатингиз таъсирида, инсоний фикрлаб яшаётганингизни кўрсатмайдими?!» (1 Кор. 3:3). Сиз ҳасад оқибатида бутун умр давомида азоб тортиб юришни истамайсиз-ку! «Хотиржам юрак танага ҳаёт бахш этади, ҳасадгўйлик эса суякларни чиритади» (Ҳикмат. 14:30). Худонинг севгиси сизда ва сиз орқали олқишланиши учун ибодат қилинг. «Севги сабр–тоқатли ва меҳрибондир. Севги ҳасад қилмайди, мақтанмайди, кеккаймайди» (1 Кор. 13:4).

5. Ўз ҳаётингизни назорат қилинг, тушкунликни йўқ қилинг. Барча салбий эмоциялар орасида энг кўп тарқалгани тушкунлик ҳисобланади, шу сабабли бу хасталик инсонга хос табиий иллатдай ҳаётининг бир қисмига айланиб қолади. Кўп одамлар тушкунликда эканини англаб етмасдан, бу хасталик билан яшайверадилар, чунки тушкунлик ўша одамлар учун одатдаги ҳол бўлиб қолган. Аммо биз шу аҳволда яшашимизни Худо истамайди.

Мен клиник руҳий зиқлик ҳақида гапирмаяпман. Клиник руҳий зиқлик тана аъзоларининг физиологик функциялари бузилишидан пайдо бўлади ва тиббий даволанишни талаб этади. Агар кимдир тиббий препаратларга эҳтиёж сезса, уларни истеъмол қилаверсин. Мен руҳнинг хаста, тушкун ҳолати ҳақида гапиряпман, бундай хасталик Худонинг Руҳи ва Каломнинг ҳақиқати орқали шифоланади. Ўзидан ва ҳаётидан умидсизланиш, муаммолар доирасидан чиқиб кетиш имконияти йўқлиги дастидан чорасизлик ҳислари – буларнинг ҳаммаси тушкунликка сабаб бўлади.

Аммо булар билан бирга, биз учун хушхабар ҳам бор: биз бу салбий эмоциялар босими остида яшашимизни Худо истамайди. Худодаги шодлик сизнинг қалбингизни тўлдиришини ва оғир ҳиссиётларни сиқиб чиқаришини У истайди. «Йўқолинглар кўзимдан ҳаммангиз, эй бадкирдорлар! Нола–йиғиларимни Эгам эшитди.  Эгам эшитди менинг илтижоимни, Эгам қабул қилади менинг ибодатимни» (Забур 6:9–10). Худога ибодат қилинг, У сизни тушкунлик ҳолатидан олиб чиқмоқчи. Агар сиз ҳозиргача тушкунлик ҳолатида бўлсангиз, бир дақиқа ҳам кечикмасдан, ундан халос бўлишга шошилинг.

6. Ҳар қандай хафаликдан воз кечинг. Кислота терини куйдиргандай, умидсизлик ва хафалик инсон руҳини кемиради. Хафаликнинг аччиқ илдизи юрагингизда шундай ўсадики, Худонинг марҳаматларига жой қолдирмайди. «Сенинг аччиқ зардага тўлган ва ёвузлик занжирига боғланганингни кўряпман» (Ҳаворий. 8:23).

Бу одам менга қилган...ларни мен ҳеч қачон унутмайман;бу совринни у одам эмас, мен ютишим керак эди” сингари доимий фикрлар худди саратон шиши сингари қалбингизни емиради. Аммо сиз вақтида буни билиб, бутун ақлингизни эгаллаб олишига йўл қўймасангиз, қалбингизда буларга ўрин бермасангиз, бу иллатлар сизда мустаҳкамлана олмайди ва ўсиб ривожлана олмайди.

Умидсизлик ва норозилик бизни қўрс, нохуш ва антагонистик одамларга айлантиради. Худога шундай деб ибодат қилинг: “Худойим, агар юрагимда аччиқ илдиз бўлса, уни менга кўрсат, уни дарров рад қилайин”. «Эҳтиёт бўлинглар, тағин, ўзингизни Худонинг иноятидан маҳрум қилиб қўйманглар. Ораларингизда аччиқ илдиз ўсишига йўл қўйманглар, акс ҳолда унинг заҳри муаммолар туғдириб, кўпларингизни ҳаром қилади» (Ибр. 12:15). Қалбингизга эътибор беринг, Худодан бўлмаган ҳамма нарсадан уни тозаланг.

7. Рад этилиш туйғусидан воз кечинг. Бирон сабаб билан илгари бошқалар томонидан рад этилган кўплаб одамлар бир умр давомида рад этилиш қўрқувини сақлаб келади. Улар одамлардан ўзларига нисбатан бундай муносабатни кутар эканлар, албатта ўша одамларнинг сўзларида ва хатти-ҳаракатларида хўрланиш аломатларини топадилар. Оқибатда улар доимо хафа, ҳақоратланган, қўрқув, ғазаб ва жаҳл билан яшайдилар. Улар атрофдагиларнинг танбеҳларига ва хатти-ҳаракатларига ортиқча ўта таъсирчан бўладилар, бу эса ўз навбатида уларда ғазаб туғдиради. Қисқаси, рад этилиш қўрқуви одамларда ҳақоратланиш ҳиссини туғдиради. Натижада аллақандай боши-охири йўқ вазият пайдо бўлади. Агар шунга ўхшаш ҳолат сизнинг ҳаётингизда юз берса, билингки, Худо сизни рад қилмаяпти. Уни билмасингиздан олдиноқ У сизни танлаган. Сиз бошқа биронта одамга, мени яхши кўргин, деб мажбур қилолмайсиз. Агар Худони ҳаётингизнинг маркази қилсангиз, У сиз мулоқот қиладиган одамлар билан сизнинг ўртангиздаги муносабатларни ўзгартиради.

8. Қийин аҳволга тушиб қолганингизда ҳам умидсизлик ва чорасизлик кайфиятдан воз кечинг. Умидсизлик аста-секин таъсир этадиган қотилдир, у сизнинг жисмоний ва руҳий соғлиғингизга таъсир этишга ҳаракат қилади ва сизга зарар келтиради. Агар сиз қарор қилиб, умидингизни Худога боғласангиз, У сизни умидсизликдан халос қилади. Ҳар куни биз қайси кийим кийишни қарор қилганимиз сингари, умидни фақат Худога боғлашга қарор қилишимиз зарур. Шунда биз руҳимизни қўриқлаган бўламиз. «Эгрининг йўлида тиканзор ва тузоқлар бор, ўз жонини асраган ундан узоқлашади» (Ҳикмат. 22:5).

Умидсизлик — руҳ учун ўлимдир. Ҳаётий вазиятингиз қанчалик умидсиз бўлиб туюлмасин, ундан воз кечинг, чунки Худонинг сиз учун доимо умиди бор. Ибодатингиз сизнинг нуқтаи назарингиз бўйича имконсиз нарсани – тамомила ақл бовар қилмайдиган нарсани юзага чиқариши мумкин. Сиз кўрмаётган чорани Худо топиши мумкин. Ундан, менга келажак учун умид ато қил, қалбим ҳаётимнинг ҳар бир кунида шукроналик билан тўлиб-тошсин, деб сўранг.

9. Қўрқувга ҳаётингиздан ўрин берманг. Мен дунёда энг қўрқоқ одам эдим, аммо Худо мени ўлим қўрқувидан, очлик, омадсизлик ва учиш қўрқувидан халос қилди. Мен ҳалокатлар, йўқолиб қолиш, ёлғизлик, хасталик, жисмоний зўравонлик, қоронғулик, одамларнинг фикри, рад қилиниш ва кўплаб бошқа қўрқувлардан халос бўлдим. Айрим қўрқувлар ҳақида ибодат қилган эдим, улар йўқолди; бошқалари эса Худонинг ҳузурида бўлганим, У билан доимий тарзда вақт ўтказганим натижасида ўзидан–ўзи кетди.

Биз қўрқувда яшашимизни Худо истамайди. Қўрқув Худодан келиб чиқмайди. Қўрқувни кинофильмлардан, видеофильмлардан, газета янгиликларидан орттириб оламиз, уни бизда китоблар ва телевидение саҳналари туғдиради. Қўрқувни бизга одамлар айтадиган сўзлар, улар қиладиган ишлар олиб келади. Душман ҳаммамизни юз бериши мумкин бўлган келажакдаги ҳалокатлар билан қўрқитади. Аммо қўрқув бизнинг устимиздан ҳукмронлик қилишига имкон бермаслигимиз керак.

Қўрқувнинг энг кўп тарқалган турларидан бири атрофимиздаги одамларнинг фикрларидан қўрқув, аниқроғи, улар томонидан рад қилиниш қўрқувидир. Кўпинча биз бу қопқонга онгсиз равишда тушиб қоламиз. Бу қопқонга тушиб қолмаслик учун, одамлар нима деб айтаётганларига қараб эмас, балки Худо нима деб айтаётганига кўпроқ эътибор беришимиз керак. Биз олқишни инсонлардан эмас, Худодан кутишимиз керак. Агар Худо қалбимизда биринчи ўринда турмас экан, биз одамлардан қўрқаверамиз. «Одамдан қўрқиш тузоққа илинтиради, Эгамизга умид боғлаган эса хавф–хатардан холи бўлади» (Ҳикмат. 29:25).

Худо бизни ҳар қандай қўрқувдан халос қилишни истайди. Муқаддас Китобда шундай дейилади: «Худонинг севгисини ардоқлаган киши қиёмат кунидан қўрқмайди, чунки қалбини тўлдирган Худонинг севгиси бу қўрқувни қувиб чиқаради» (1 Юҳ. 4:18). Ягона комил севги – бу Худонинг севгисидир. Фақат У билан яқин муносабат изланг, шунда севгида мукаммаллашасиз ва қалбингиз Унинг севгиси билан тўлиб-тошади. У сизни ҳар қандай қўрқувдан озод қилади.

Қўрқув билан курашишнинг бошқа усуллари ҳам бор, бу – онгингиз учун озуқани эҳтиёткорлик билан танланг, Худони доимо улуғланг, Худонинг Каломини ҳар куни ўқинг. Мени бир неча марта қўрқув қийнаган эди, мен бу қўрқувларни фақат Муқаддас Китобни ўқиш ёки Муқаддас Китобдан маълум оятларни иқтибос қилиб келтириш орқали енгар эдим; масалан, қуйидаги оят шулардан бири: «Зеро, Худо берган Руҳ қалбимизга қўрқув солмайди, аксинча, бизга куч, муҳаббат ва ақли расоликни ато қилади» (2 Тим. 1:7).

Худо хоҳлайди: сиз Унга ҳамроҳ бўлишингизни, доим У билан мулоқот қилишингизни, У орқали янги, ғаройиб нарсаларни билиб олишингизни, чунки фақат У сизга бу олам сирларини очишга қодирдир. Худога яқин бўлганингизда, сизнинг ҳамма қўрқувларингиз изсиз йўқолиб кетади.

МЕН ҚУЙИДАГИ ҲОЛАТЛАРДА ИБОДАТ ҚИЛИШНИ ХОҲЛАЙМАН:

  • Қандайдир ёмон ҳодиса юз берганда;
  • Мен нима биландир курашишимга тўғри келганда;
  • Ғамгин ва паришонҳол бўлганимда;
  • Бахтиёр бўлганимда;
  • Хафа бўлиб, ёрдамга муҳтож бўлганимда (13 – 15 ёш).

МЕН ИБОДАТ ҚИЛДИМ, ХУДО ЖАВОБ БЕРДИ: отам оиласига эътибор қаратмаётганини тушунсин, деб ибодат қилдим. Худо менинг ибодатимга буюк қудрат билан жавоб берди (16 ёш).

МЕНИНГ ХУДОГА ИБОДАТИМ: Худойим, Сен доимо мен билан бирга эканингга ишонишим учун ёрдам бер (17 ёш).

МЕНИНГ ХУДОГА ИБОДАТИМ: Худойим, илтимос, мен билан бирга бўл. Мен қўрқяпман, аммо нима қилишни билмайман. Мен ўзимни ёлғиз сезяпман. Сен мен билан бирга ёнимда эканингни сезишим зарур. Илтимос, мен бехатар эканимни ҳис қилишимга ёрдам бер, менга тасалли юбор. Менинг қалъам, ҳимоячим бўл. Қўрқувларимни олиб ташла, улар мени шол қилмасин, мен Сен учун яшай. Мен Сени жуда яхши кўраман, Сенинг комил севгинг ҳар қандай қўрқувни қувиб юборишини биламан (16 ёш).

МЕН ИБОДАТ ҚИЛДИМ, ХУДО ЖАВОБ БЕРДИ: мен ўзимга паст баҳо беришимга қарши курашдим. Мен Худога ибодат қилиб, Ундан, Сени билиш истагини менга бергин, деб сўрадим.  У менга Ўзини намоён қилди ва менинг вазиятимдан мени ўзгартириш учун фойдаланди. Ҳозир менинг ўзимга ва ҳаётимга муносабатим бошқача бўлиб қолди (18 ёш).

Салбий эмоциялар ичимизда шубҳа яшаётганидан гувоҳлик беради. Аммо биз Худога тўлиқ ишонсак, қандай шубҳа, қандай хавотирлик ҳақида гап бўлиши мумкин?! Салбий ҳиссиётлар вақти-вақти билан ҳаммада пайдо бўлиб турар экан, уларни қўрқинчли ҳодиса сифатида қабул қилиш керак эмас. Аммо у билан муроса қилиш ҳам мумкин эмас. Ҳаётингизни иллатли қиладиган, Худодаги ҳаётингизни хиралаштирадиган салбий эмоцияларга имкон беришни рад этинг,

Ибодатнинг кучи

Худойим, салбий эмоцияларга – хавотирликка, қўрқувга, умидсизликка, ҳасадга, тушкунликка, рад қилиниш қўрқувига, чорасизликка қарши туришим учун менга куч ато қилишингни сўрайман. “Кечаю кундуз юрагимда қайғу” (Забур 12:3) бўлганда, мени қутқар. Ҳаётимни салбий ҳиссиётлар ва эмоциялар барбод қилишига мен йўл қўймайман, чунки, биламан: Сен мен учун фақат яхшиликни раво кўрасан. Бу эмоциялар мени қамраб олганда, Сен ҳақингда, Сенинг ҳақиқатинг ҳақида эслашимга ёрдам бер.

Сенинг Каломинг бизга шундай амр беради: «Қатъиятли бўлинглар, шунда ҳаётга эришасиз» (Луқо 21:19). Менга сабр бер, эмоцияларимни қатъият билан бошқаришга ўргатгин. Мени “қалбимни сақлашга” ўргат, чунки “ҳаёт манбаи унда” эканини биламан (Ҳикмат. 4:23)*. Қатъиятли бўлишимга, ўзимга диққат қаратмаслигимга ёрдам бер. Сенга ва бошқа одамларга эътибор қаратишга мени ўргат, аксинча, ўзимдаги ортиқча ҳиссиётни енгишимга ва бошқаларга кўпроқ қизиқишимга ёрдам бер. Эй Эгам, Сенга шукур айтаман, чунки кулфатда қолганимда Сенга илтижо қилдим, нола қилдим Худойимга. У овозимни эшитди, оҳу нолам қулоғига етиб борди (Забур 17:7). Сени билиш хурсандчилиги тинимсиз равишда қалбимни тўлдирсин, токи мен доимо Сенинг шодлигингда ва Сенинг тинчлигингда яшайин. Исо номи билан ибодат қиламан.

Куч-қудрат сўзи

«Ҳеч нарсадан ташвиш қилманглар. Аксинча, ҳар қандай шароитда ибодат ва илтижода бўлиб, ҳар бир муҳтожлигингизни Худонинг олдида миннатдорчилик билан изҳор қилинглар. 7Шунда Худо берадиган, инсон хаёлига сиғмайдиган тинчлик Исо Масиҳ орқали сизларнинг юракларингизни ва ўй–хаёлларингизни қўриқлайди.» (Флп. 4:6–7).

«Эй ҳолдан тойганлар, оғир юк остида қолганлар, ҳаммаларингиз Менинг олдимга келинглар! Мен сизларга ором бераман.  Менинг бўйинтуруғимни тақиб олинглар, Мендан ўрганинглар. Чунки Мен юмшоқ кўнгил ва камтаринман. Шунда сизларнинг жонларингиз ором топади. Ахир, Менинг бўйинтуруғим қулай, юким енгилдир» (Матто 11:28–30).

«Тақводорлар ёлворади, Эгамиз эшитади,

Барча балолардан уларни Эгамиз қутқаради.

Кўнгли чўкканларга Эгамиз яқиндир,

        Руҳан эзилганларни У қутқаради» (Забур 33:18–19).

Ибодат мавзусида кейинги ўйлар

1. Сиз кўп курашган салбий эмоциялар рўйхатини тузинг, нима учун бу салбий эмоциялар сизнинг қалбингиздан жой олганини айтинг. Ибодат қилиб, бу ибодатингизда сизни энг кўп қамал қилган салбий ҳиссиёт ва эмоциялардан халос қилишни Худодан сўранг. 

2. Ҳаётингизнинг қайси ҳолатларида сиз, биринчи навбатда, Худо қилган ўзгаришларни кўришни истаган бўлардингиз.  Бу хоҳишингизни Худога ибодат тарзида ёзинг, шундай ўзгаришлар қилишини Ундан сўранг.

3. Сизда рад этилиш қўрқуви борми? Агар бўлса, Худодан сўранг, у сизни бошқа одамларнинг фикридан қўрқиш ҳиссидан халос қилсин. Ибодат матнини ёзинг.


Книга на Узбекском языке: - Сила молящегося подростка  (Сторми Омартиан)

Познай силу молитвы. Измени свою жизнь. Изменяй мир.
Ты сомневаюсь в том, что Бог слышит твои молитвы? Тебе кажется, что они растворяются в воздухе, не достигая небес? Ты думаешь, что твои молитвы вряд ли способны что-то изменить?
Автор этой книги убеждает в том, что молитва способна изменить не только обстоятельства, но и жизнь в целом. В двадцати главах книги рассказывается о том, как...
- научиться ходить Божьими путями;
- избавиться от негативных эмоций;
- строить добрые отношения с людьми;
- освободиться от давления сверстников;
- стать светом для окружающих.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак