Урсула Марк. Подшоҳнинг сири - (8-боб) Китоб Ўзбек тилида
Podshohning siri (Urusla Mark) O‘zbek tilida Audiokitob
Подшоҳнинг ўғли, Томга қўйилган янги талаблар
МУНДАРИЖА
1 Боб. Ўқ билан енгилган
2 Боб. Қизалок
3 Боб. Парда
4 Боб. У ёғига беш киши бўлиб
5 Боб. Ниҳоят уйдамиз
6 Боб. Кураш
7 Боб. Кутилмаган ҳолат
8 Боб. Женни
9 Боб. Сенинг қароринг
10 Боб. Ўсимлик
11 Боб. Озодлик
12 Боб. Янги топшириқ.
13 Боб. Унинг оркестри
14 Боб. Шефферларникида
15 Боб. Мўъжизавий денгиз
16 Боб. Кема қурувчиси
17 Боб. Кутилмаган совғалар
18 Боб. Денгизда
19 Боб. Олов
20 Боб. Манзилга етиб келиш
21 Боб. Болталар
22 Боб. Зулмат қаърида
23 Боб. Тош девор ортидан
24 Боб. Янги вақт
8 БОБ
Женни
Иш бажарилган эди! Педро ва Ой бахтиёр бўлиб подшоҳнинг қасрига етиб келишганида, уларни кутиб олишиб, ювинтириб ва зарур бўлган нарсалар билан таъминлашди. Том Женни билан бўлиш имконияти пайдо бўлганидан хурсанд бўлди. У узоқ вақт давомида уни соғинган эди ва ниҳоят бошидан ўтган нарсаларни айтиб бермоқчи эди.
Лекин аввал йигит подшоҳнинг ўғлига қимматбаҳо идишни қайтариши керак. Аммо у шу идишни ўзида қолдиришни жуда хоҳлади. Подшоҳнинг ўғли унга қараб сўради:
- Менинг сиримни ёқтириб қолганингни кўриб турибман?
Том, жилмайиб бошини силкитди ва олтин идишни ўпиб қўйди. Подшоҳнинг ўғли уни олиб, ажойиб нақшли жавонга беркитиб, ваъда берди:
- У сенга зарур бўлганида, яна оласан! Албатта!
Сўнг подшоҳнинг ўғли Томдан, у яқин орада Ой ҳақида ғамхўрлик қилишни хоҳлайдими йўқми, деб сўради.
- У бизнинг тилимизда шунчалик ёмон гапирадики ва умуман олганда янги шароитларга кўникиши учун унга одатдагидан кўпроқ вақт керак бўлади! Бошланишига уни иккита қиз билан таништириб қўй, дугоналарга эга бўлиш нима эканлигини билиб олсин.
- О, ҳа подшоҳнинг ўғли шунга ўхшаш нарсани мен бажонидил қиламан – деб суюнди Том ва дарҳол қўшиб қўйди: ... лекин фақат сенинг кучинг билан!
- Дўстим, сен бунга ўрганиб олганингдан хурсандман! – деб жилмайди подшоҳнинг ўғли ва унинг бошига ўзининг кучли ва илиқ қўлини қўйди.
Қандай ажойиб! Энди у ўзининг хўжайинидан янги вазифани бажариш учун керак бўлган ҳамма нарсани олди.
Йигит худди шу тарзда Педро ҳақида ҳам ғамхўрлик қилиши керакмиди? Подшоҳнинг ўғли йўқ деб айтди. У бир неча вақт давомида ўзининг онасиникида яшаб туради – бу уларнинг иккалови учун ҳам яхши бўлади ва яқин орада шахсан унинг ўзи Педро учун ғамхўрлик қилишини айтди.
- Том, сенга ҳозир энг аввало ҳордиқ чиқаришинг учун вақт керак. Дарёда суз, офтобда товлан, дўстларинг билан қизиқарли саёҳатга бор. Сенинг жуда машаққатли меҳнатингдан сўнг сенга бу зарур. Шундан сўнг мен сени яна навбатдаги вазифанг учун чақираман.
Ахир бу саргузаштга ўхшаш бўлиб эшитилмаяптими? Навбатдаги вазифа! Лекин аввал ҳордиқ, ҳа у бунга тўйиб олмоқчи эди. Ва энг яхшиси - Жени билан бирга.
У шошилинч билан Женнининг олдига югуриб кетди. Якшанба куни бўлгани учун ҳеч ким ишламаётган эди, лекин Женни ўз хонасида йўқ эди. Шунда у боққа қаради. Ҳа, у айнан ўша ерда эди, ўриндиқда Роберт билан суҳбатга чўмиб кетган эди. Албатта Том уларга халақит беришни хоҳламади. Афсус. Йигит кўнгли чўккан ҳолда ўз хонасига қайтди.
Бир неча вақтдан сўнг, йигит подшоҳнинг ўғлига Ой учун унга тўғри келадиган иккита дугона топиб беришни ваъда қилгани эсига тушди. Анна бунга мос келади ва албатта Женни. У билан бирга йигит ҳаммасини энг яхши тарзда мулоҳаза қилиб олиши мумкин. Ҳа, Том Аннани топди. У тайёр эди ва дарров у билан Ойнинг олдига борди. Донат иккала қизларни бир бирларига таништирди.
Анна янги қизчага севги билан ғамхўрлик қилишни бошлади. Ва ниҳоят улар иккалови копток ўйнашга тушишди. Бечора қиз шунга ўхшаш нарсани ҳеч қачон қилмаган. Олдинига у коптокни қандай илиб олишни умуман билмади, кейин эса буни уддалаш унга завқ келтира бошлади. Қиз ҳақиқатдан ҳам подшоҳ тақдим этган янги, ёрқин кийимида жуда чиройли кўринар эди.
Ишнинг бундай тарзда кечаётганидан мамнун бўлган Том, кетди. Ҳа, энди у ҳар куни эрталаб Ойни ўқишга ўргатиб, подшоҳнинг китобидан ҳикояларни айтиб бериб, у билан бирга янги тилни ўрганиш билан шуғулланади. Лекин у бу қизни яна Женни билан ҳам таништириши керак.
Йигит буни нонушта пайтида қилишга қарор қилди. Аммо гап нимадалигини билиб у Томга рад жавобини берди. Қиз, унда бу нарса учун вақт топилади деб ўйламаган эди. У жуда ўзининг боғи билан банд, шунинг учун ташвишлар уни қамраб олган. Женни бу вазифа учун Конени тавсия қилди. У ҳаттоки ўзи жон деб ундан сўрайди.
- Сенинг вақтинг йўқлиги ачинарли! Мен буни катта қувонч билан, сен билан бирга қилар эдим! – афсус билан айтди Том.
Женни елкаларини сиқиб, кетмоқчи бўлаётган эди.
- Қаерга шошаяпсан? Наҳотки сенда мен учун озгина вақт топилмаса? Ахир биз анчадан бери кўришмадик. Женни! Мен шунча....
Аммо у тезда бошини силкитди:
- Бунинг ҳақиқатдан ҳам имкони йўқ...., - ва унинг изи ҳам кўринмай кетди.
Кейинги кунларда ҳам ҳаммаси шу тарзда давом этаверганидан сўнг, Женнида Том учун ҳеч қачон вақт топилмади ва Том ўзини чуқур хақоратлангандек сезди. Унинг Женниси у билан умуман қизиқмас эди! У учун бошқа кимса муҳимроқ экани кўриниб турарди. Ва бу бошқа кимса, шубҳасиз Роберт эди.
Қизни у билан нима боғлаб турар эди? Ахир у, Том, подшоҳнинг ўғли билан бирга уни шифолади ва бу ерга олиб келди. Ва бундан ташқари улар биргаликда шунча нарсаларни бошларидан ўтказишди. Шу туфайли бир бирларига яқин бўлиб қолишди. Балки унинг жаҳли чиқаётган эди, чунки у кўп вақт мобайнида қасрда бўлмади? Лекин бу унга боғлиқ эмас эди! Ёки қайтганидан сўнг у ҳар куни Педро ва Ойнинг олдига қатнагани учун хафа бўлгандир? Кечки овқат пайтида йигит Женнидан у ундан шу сабабдан хафа бўлганми деб сўраганида, Жени кулиб юбориб:
- Йўқ, асло! Қандай қилиб бу сенинг миянгга келиб қолди? – деди.
- Қиз уни умуман олганда тушундими? Яхшиси унга хат ёзиш керак. Хатни у ўқишга мажбур бўлади. Бундай тарзда йигит ҳаммасини яхшилаб ўйлаб олиш учун вақтга эга бўлади. Ёзув хонасидаги узоқ вақт давом этган қидирувдан сўнг, йигит Женни учун атир гуллар билан безатилган чиройли кичкина суратни топди, ахир бу гуллар унга жуда ёқади. Бундай расм билан у жуда кўп нарсани ёзишига тўғри келмайди. Қиз буни олганида аниқ ҳаммаси ҳақида билиб олади! Столнинг олдига ўтириб, Том:
- Қадрли Женни! Шу ўтган вақт давомида менга етишмаган нарса сен эдинг ва мен сенга яна кўп нарсаларни айтиб беришни хоҳлайман. Мен, умуман олганда, сенда мен учун ҳеч қачон вақт йўқлиги яхши эмас деб ҳисоблайман. Ахир шу вақтгача биз иккимиз бир биримизга тегишли эдик! Шундай эмасми?
Сенинг Томинг. – деб ёзди.
Кейин йигит расмни унинг эшигини тагидан ўтказиб юборди.
- Тушлик пайтида қиз бир оз уялиб ўзининг тақинчоғи билан ўйнар эди ва умуман унга қарамас эди. Шунга қарамай бошқалар билан ва айниқса Роберт билан бир оз ғалати кулишар эди. Бу шунчаки номардлик эди! Роберт ундан нимаси билан яхшироқ? Ҳа у ўргатувчи гуруҳларнинг бирининг раҳбари, лекин ҳар доим уйда, қасрда қолар эди.
Том, бу адолатдан эмас деб уйлаб, бу ҳақида подшоҳга айтиб беришни хоҳлар эди. Шу билан бирга йигит, ҳозир отанинг ўзига мурожаат қилиш учун айни вақтилигини пайқади.
- Том унинг иш хонасига киришни хоҳлаганида подшоҳ у ерда йўқ эди. Ҳа, бундай вазият ҳали ҳеч қачон бўлмаган! У қаерда? Тахт залидан ғаройиб, чиройли мусиқа янграётган эди, у бу мусиқага халақит бера олмас ва хоҳламас эди. Яқинроқ келиб йигит бу ашула айтилаётганини тушунди. Лекин уни қанча кўп тингласа, шунча кўп унинг аччиқлангиси келаётган эди.У ерда одамлар жуда кўп бўлса керак, чунки у эшикнинг ортида турган бўлса ҳам ҳаммасини жуда аниқ эшитар эди. Улар: “Сен қилаётган нарса яхшилик яратади! Сенинг ироданг адолатли. Сен менинг ишларим билан шуғулланганингда мен жим туришни хоҳлайман” деб куйлашаётган эдилар.
- Ажойиб қўшиқ. Улар уни яна такрорлашди, у Томнинг ичига чуқур сингиб борди. Ҳа, йигит ҳеч қачон бундай қўшиқни эшитмаган эди. Наҳотки, шу қўшиқ унга ҳам тегишли бўлса? Ҳа, у подшоҳ шу вақтгача қилган нарсанинг ҳаммаси яхшилик яратиш учун ва фойдали бўлганини тан олиши керак эди. Ҳаттоки нимадир оғир бўлган пайтда ҳам у буни яхши якунга олиб келар эди. Лекин подшоҳ ҳар доим адолатли эди ва аллақачон унга ўзининг адолати қандай эканини кўрсатган. Одамлар унга ва унинг ўғлига қандай азобларни келтиришган....
Ўша пайтда бу жуда даҳшатли эди. У буни унга ва Женнига «тирик суратда” кўрсатди.
Ҳа, у бу ерга Женни туфайли келган эди. Энди подшоҳнинг вақти йўқ эди. Аммо у ҳар доим ҳамма нарсани тўғри ва адолатли қилгани учун, бу ишни ҳам ўз қўлига олиб, қизга у кимга, яъни Томга тегишли бўлганини эслатиб қўяди. Йигит ҳозир шу нарсага таяниб, бу фикрдан юпанч топиб ухлагани кетди.
Подшоҳ билан, унинг отаси билан бўлган навбатдаги мулоқот пайтида Том шу мавзуни кўтарди.
- Сен Женни ҳар доим Роберт билан бўлиб, менга эса унинг мутлақо вақти йўқлиги тўғрисида нима деб ўйлайсан?
- Бу нарса сенга катта оғриқ келтираяптими, менинг болам? - деб
сўради отаси.
Донат юрагини очганидан сўнг подшоҳ жуда содда қилиб жавоб берди:
- Том, мен бу ишга аралашишни хоҳламас эдим. Женни ўзига кимни хоҳласа, ўшани танлаши мумкин.
Бундай жавобни кутмаган Том, ўрнидан турди. Қандай қилиб Шох бундай дейиши мумкин? Ахир у учун ҳамма нарса имконли эди-ку! Нима учун у ҳозир Женнининг тарафида? Ва Робертнинг? Наҳотки у уларнинг иккаласини ундан кўпроқ севган бўлса? Ўзининг хафагарчилигини зўрға тутиб турган Том, хонадан чопиб чиқиб кетди.
У ҳеч нарсани тушуна олмас эди. Бундай ҳолатда у бошқа ҳеч кимни кўришни хоҳламасди. Шундай қилиб, у қасрни тарк этиб, қандайдир кимсасиз жойга кетишга қарор қилди. Яқин орадаги ўрмонда, қари дарахтларнинг соясида, йигит қандайдир жуда кичкина кулбани топди. Том, унга бу ерда етарлича жой бор ва у бу ерда ҳаммадан алоҳида яшайман деб ўйлади. Кечаси йигит қасрдан яшаши учун зарур бўлган нарсаларни олиб келиши мумкин эди, аммо шу патда унда ҳатто егуликка ҳам қизиқиш йўқолганди.
Икки кун Том ўзининг ҳолатининг ноқулайликларига чидаб келди, чунки кечаси кулбада жуда совуқ эди, кундузи ҳам у ерга қуёш нурлари аранг кириб келарди. Лекин у учун энг даҳшатлиси унинг жони қийналгани эди. Унинг юраги шундай жароҳатланган эди, фикрлар – шундай аччиқ, афсусланиш эса шундай катта эди. Нимага ундан ягона қувончи тортиб олинди? Подшоҳ бунга йўл қўймаслиги керак эди! Ва бунинг ҳаммаси Том подшоҳ учун қийналиб қилган нарсаларидан сўнг содир бўлаяпти!
Книга на Узбекском языке: - Тайна царя (Марк Урсула)
В последней книге трилогии – «Тайна царя» – Урсула Марк заканчивает разговор о жизни Тома, бывшего мальчика-разбойника, усыновленного царем. Детей и подростков ждут двадцать четыре истории о его новых приключениях.