Подшоҳнинг сири (Урусла Марк) 22 bob

Урсула Марк. Подшоҳнинг сири - (22-боб) Китоб Ўзбек тилида

Podshohning siri (Urusla Mark) O‘zbek tilida AudiokitobPodshohning siri (Urusla Mark) O‘zbek tilida Audiokitob

Подшоҳнинг ўғли, Томга қўйилган янги талаблар

 

МУНДАРИЖА

1 Боб. Ўқ билан енгилган

2 Боб. Қизалок

3 Боб. Парда

4 Боб. У ёғига беш киши бўлиб

5 Боб. Ниҳоят уйдамиз

6 Боб. Кураш

7 Боб. Кутилмаган ҳолат

8 Боб. Женни

9 Боб. Сенинг қароринг

10 Боб. Ўсимлик

11 Боб. Озодлик

12 Боб. Янги топшириқ.

13 Боб. Унинг оркестри

14 Боб. Шефферларникида

15 Боб. Мўъжизавий денгиз

16 Боб. Кема қурувчиси

17 Боб. Кутилмаган совғалар

18 Боб. Денгизда

19 Боб. Олов

20 Боб. Манзилга етиб келиш

21 Боб. Болталар

22 Боб. Зулмат қаърида

23 Боб. Тош девор ортидан

24 Боб. Янги вақт


22 БОБ

Қоронғиликда

         Тўрт элчи, ўн икки йилдан сўнг, ўз ватанига келган биродарларини қўллаб-қувватлаётган бир пайтда, соҳилга қадам босиш, жуда хатарли эди.

         Кўчаларда чироқлар ёнмаётгани ҳайрон қолдирар эди. Ҳамма нарса қоронғи, жуда қоронғи эди. Одамлар қаерда эдилар, ахир ҳали жудаям кеч эмас эди? Кўринишдан, бу ерларда кечки пайт ёлғиз юриш хавфли бўлса керак, шунинг учун одалар уй-уйларига беркиниб олишган бўлса керак.

         Ўн иккита одамдан иборат бўлган гурух, шошилмай керакли манзилга қараб йўл олди. Манзилга етишмасидан олдин, жимжитликда ит аккилллаб қолди. Шу заҳоти, улар, болталар, тўқмоқлар ва тошлар билан қўролланган одамлар билан ўраб олинишди. Улар бирданига пайдо бўлиб қолишди.

- Йўқолингар! Бу ердан даф бўлинглар! Бу ерда қиладиган ишингиз йўқ! – тахтиб билан эшитилди ҳамма томондан.

- Биз тинчлик билан келдик! - оломон уларга ташлангунича, деб бақирди Том.

         Охирги зумда, қандайдир бола хурсанд бўлиб бақирди.

- Тўхтанглар, бу ўша подшоҳнинг элчиси-ку. У бу ерда бўлгани қандай яхши, энди биз подшоҳ ҳақида кўпроқ билиб олишимиз мумкин!

         Болталар ва  тўқмоқлар билан кўтарилган қўллар, пастга туширилдилар.

         Бир аёл, шаҳар аҳолиси ва янги келганларнинг орасига туриб, олдинга чиқди:

- Уларга ҳеч қандай ёвузлик қилманглар! Мен уларни биламан. Бу қайиқлари бўронга учраган ва хавфли бўлмаган одамлар - қатъий деди у.

         Бу овоз уларга таниш эди. Бу улар соҳилга тушганларида, учратган болалар тарбиячиси эди.

- Лекин бошқалар, сизлар ким сизлар? Қаердан келдингиз? - деб, қуролланганларнинг каттаси, олдинга чиқиб сўради.

Келганларнинг томонидан, унга қараб икки қадам ташлаган кекса киши чиқди:

- Биродар Йорг, сен мени эслаяпсанми? Мен Теобальдман.

         У ўзининг суҳбатдошини бундай сочлари оқариб кетган ҳолда ҳали кўрмаган эди.  Унинг оқарган сочлари ҳаттоки қоронғиликда ҳам кўринар эди.

- Наҳотки бу сен бўлсанг? Сен ниҳоят қайтибсанда? Ватанингга хуш келибсан! - деб қандайдир, ноаниқ гапирди у.  

         Сўнг у ўгирилиб, баланд овоз билан деди:

- Дўстлар, бу одамлар бизлар учун ҳеч қандай хавф туғдиришмайди. Мен бунга бошим билан жавоб бераман. Аксинча, улар бизга муҳим бир нарсани айтишлари мумкин деб ҳисоблайман. Биз бегона кўзлардан, хавфсиз жойга кетишимиз керак деб ўйлайман. Подшоҳ ҳақида эшитишни хоҳлаганлар менинг уйимга келишлари мумкин!

         Қари Йорг, шу пайт қизариб кетганини,  унинг бахтига ҳеч ким кўрмади. Ҳа, у сирли равишда, Теобальднинг ва унинг жамоатининг тарафида эди, лекин у буни тан олиши учун жуда қўрқоқ эди. Ниҳоят бу вазиятни тўғирлаш учун унда имконият пайдо бўлди!

         Оломоннинг бир қисми, унча узоқ бўлмаган Йоргнинг уйига қараб кетди. Баъзи бир эркаклар хавфсизлик учун эшикларнинг олдига қўйилдилар. Ҳамма йиғилган катта  хонанинг ойналари, у ердан чироқнинг нури қўринмаслиги учун қалин пардалар билан ёпилди. Бу ерда кўп ҳам ёруғлик йўқ эди, бу ўлканинг одамлари қашшоқ эдилар. Деворда бир нечта кичкина керосин чироқлари ёниб турарди. Ва бу ҳаммаси эди.

         Ҳамма тор ўриндиқларда ўзига жой топганидан сўнг, Йорг олдинга чиқиб, деди:

- Илтимос, биз сизларни шундай қабул қилиб олганимиз учун бизни кечиринглар. Лекин охирги йилларда биз, ўзимизнинг кичкина мулкимизни ва ҳаётларимизни шу тарзда ҳимоя қилишга мажбурмиз. Сизлар, биз қандай оғир кунларда яшаётганимизни биласизлар!

         Яшовчилар рози бўлиб, шивирлаб қолишди.

         Шунда биродар Теобальд, ўрнидан туриб, у билан бирга келганларни таништирди. У буни қилаётганида ҳар ердан “Ах!” ва “О!” лар эшитилди. Ҳамма бирданига бир-бирлари билан шивирлашишни бошлашди. Баъзилар қийинчилик билан уларнинг исмларини эслашди, ўтган нохуш воқеаларни гапирмаса ҳам бўлади. Кўп вақт мобайнида улар бошқа ташвишларга эга эдилар. Қароқчиларнинг доимий ҳужмлари ва ҳар кунги нон топиш ташвиши, эски можарони унутишга йўл берди. Фақат, жамоат ўзига ҳосилсиз бўлган ерда паноҳ топгани ҳақидаги миш-миш  уларнинг эсларига тушди.

         Ҳамма бу Теобальд қандай мақсад билан келганини ўзидан сўрар эди. Бир нарса аниқ эди: агар унда низо келтирувчи, унга келтирилган ноҳақлик учун қасос олиш, ёки унга тегишли бўлган нарсаларни қайтариш мақсадлари бўлганида, унда у ўзи билан кўпроқ одамларни олиб келган бўлар эди.

         Улар бу ҳақида фикрлашни давом эттиришларидан аввал, биродар Теобальд, яна бир марта тасдиқлади:

- Йорг ҳақ. Биз ўзимиз билан бирга, бизга энг муҳим нарсани айтишлари керак бўлган, узоқдан келган тўрт кишини олиб келдик. Лекин олдин, мен сизларни ишонтирмоқчиман, биз, бизларни таъқиб қилган ва талон-тарож қилган ҳаммангизни подшоҳнинг ўғлининг номи билан кечирдик.

         Йорг ва балки кўплаб бошқалар ҳам енгил тортиб нафас олишди. Энди сўзни тарбиячи бошлади:

- Сен подшоҳнинг ўғли ҳақида гапираяпсан. Бу ердаги кўпчилик одамлар учун, узоқ йиллар давомида у ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, - ҳеч ким у ҳақида бошқа гапирмайди шунингдек, подшоҳ ҳақида ҳам. Аксинча бошқаларнинг олдида у ҳақида гапириш, ҳар куни хавфли бўлаяпти. Кўп йиллар давомида бизларда унга эмас, бузуқлик, бойлик ва ҳокимлик будларига сажда қилинмоқда.

         У буни ғазаб ва нафрат билан айтди. Ниҳоят, аёл жим бўлиб, ҳар томонга бу ерда жосуслар йўқмикан деб, қўрқув билан қаради.  Агар у ҳозир шу ерда айтган гаплари шаҳар ҳокимларига етказилса, у ўзининг иш жойидан ҳайдалиши мумкин, ёки ундан ҳам ёмонроқ нарса рўй бериши мумкин. Лекин энди у ҳақиқатни айтиш имкониятига эга эди, чунки уни тинглаётган одамлар, у билан рози эдилар.

         Бу уни даъват билан чиқишга руҳлантирди:

Сизлар бир неча кун олдин болаларга айтиб берган нарса, менинг юрагимга хуш келди. Бизнинг ҳар биримиз учун, сизлар подшоҳ ва унинг ўғли ҳақида бизларга кўпроқ маълумот берсангиз, жуда фойдали бўлар эди.

         Карл Томни туртиб қўйди. Кўринишдан “маълумот” бериш унга тўғри келади. Ўрнидан туриб, олдинга чиқаётганида у ичида подшоҳнинг ўғлига мурожаат қилди. Шу вақтда у, ўзининг шаҳсий ҳикоясини,  қароқчи-бола бўлиб қандай яшаб азоб чекканини, қандай қилиб озод бўлиб, подшоҳнинг фарзанди сифатида яшашни ўрганиши керак бўлганини  айтиб бериши кераклигини тушунди. Ва энг аввало, унинг отаси, подшоҳ қандай қудратли ва севадиган эканлигини айтиши керак эди. Одамлар, катта-ю кичик, худди ром этилгандек эшитишар эдилар. Ва ҳамма чарчаб, туннинг ўртаси бўлсада ҳеч ким ухлаб қолмади.

         Бирдан Том ҳикояни тамом қилиш вақти келганини пайқади.

- Афсус, биз жон деб кўпроқ эшитар эдик - дейишди одамлар биргаликда.

         Аммо Карл ўрнидан турди:

          Бу подшоҳ, сизларни ҳам ўзининг олдига таклиф қилаяпти. У сизларнин муҳтожликларингизни билади ва сизларни озод қилишни хоҳлайди. Агар у ва унинг ўғли билан танишишни хоҳласангиз, эртага кечқўрун яна шу ерга келинглар, бугун эса, - ҳайрли тун!

         Тез вақтда хона бўшаб қолди. Келганлар шу ерда тунаб қолишлари мумкинмиди? Хўжайин бошини силкитди. У кириш жойини бутун вақт давомида қўриқлаб турди. Бу ерда қолиш хавфли эди, чунки келган элчиларни эшитиш учун жосуслар ҳам киришган бўлиши мумкин. Йорг дўстлар билан озгина сўзлашиб, тунаб қолиш учун ер тўладан фойдаланишга қарор қилди. Уйнинг орқасидан, зиналар бўйлаб пастга тушиш керак эди. Йорг, деворда ўйилган ер тўлага олиб борувчи темир эшикни очди. У ердан балиқ ва  ачиган  ҳид, шунигдек, совуқ келди. Аммо Йоргнинг фикрича ҳозирги вазиятда улар учун яхшироқ жой йўқ эди.

         Улар исиниш учун бир-бирларига яқинроқ силжишга қарор қилишди. Бу ерда аёлларни ва боларни устини ёпиш учун  катта елкан жуда керак бўлиб қолди. “Умид”  сўзи ҳали ҳам унда кўриниб турар эди. Эркаклар эса, қопларнинг ва тахталарнинг устида, ким қаерда жойлашиб олган бўлса, шу ерда ётдилар.

 

         Шундан сўнг кечаси рўй берган нарса, худди даҳшатли тушдек эди. Қишлоқдагилардан кимдир, уларни сотди, чунки хўжайиннинг ҳовлисида бирданига шовқин ва қўпол овозлар эшитилди. Шу заҳоти дўстлар, йиқилиб кетаётган одамнинг овозини эшитишди. Бу ер тўланинг калитини беришни хоҳламаган Йорг эди. Бу унинг ҳаётига зомин бўлди.  Ҳамма қўлларини кўтариб, тепага чиқишга мажбур бўлишганида, Том унинг ер тўланинг эшигининг олдида қимирламай ётганини кўриб қолди.

- Ота, уни ўзингга қабул қил! - ҳайратланиб деди Том.

         У, бу даҳшатли вазиятда ҳам, унинг отаси, бу қора кийимда бўлган одамлар улар билан қўпол муносабатда бўлсалар ҳам, уларни ҳаммаларини  ўз қўлларида тутиб турганини сезди.

         Шахар қамоқ хонасигача, очиқ мошинадаги босиб ўтилга йўл, уларнинг бахтларига узоқ эмас эди. Кейин бўрон кўтарилди, уларнинг юзларига ёмғир ёғди. Болалар баланд овозда йиғлашар эдилар.

         Қамоққа етиб келгач, Том, у ерда нафақат уларнинг иккита боласи, балки уни таниб қолган бола ҳам борлигини кўрди. Шунингдек, бу ерда тарбиячи ва шу тунда уларни эшитган бошқа одамлар ҳам бор эдилар. Сотқин ўз ишини бажарди!  Бу фикрлар пайтида Томнинг юраги ғазабдан сиқилмоқчи эди, лекин у бундан яхшироқ нарсани эслади, ва подшоҳнинг ўғлининг қўлини нотаниш сотқинларга қўйди.

 

         Улар қамаб қўйилган жой жуда ёмон эди. Улкан, қора хона, охирида торайиб борар эди. Одамларнинг кўплигидан у ерда бадбўй ҳид турар эди. Кўп одамлар тиззаларида ўтиришар эдилар, нам ерда ётишар эдилар, баъзилар анча вақтдан бери ўша ерда эдилар. Улар янги келганларга қизиқиб қарашар, улар озиб кетган, кийимлари йиртиқ ва жаҳлдор бўлиб қолган одамлар эди. Баъзиларнинг кўзларида нур қолмаган эди - бу улар тушкунликка тушганларини англатар эди.

         Деворларда осилиб турган чироқларнинг нурида, янги келганлар тунаш учун жой қидиришар эдилар. Бу қийин эди, чунки хонада одам жуда кўп эди.

- Биродар Теобальд! - паст овозда деди кимдир.

         Балки бу ерда унинг жамоатидан кимдир бор эди. Ҳақиқатдан ҳам бир жойга йиғилган бир нечта одам уларга қўлларини силкитдилар. Уларни дарров Теобальднинг тарафида бўлганлар ўраб олишди. Улардан, бошқалар, тахминан ўн кун аввал, янги ҳокимият бу мамлакатнинг устидан назоратни олгани ҳақида билиб олишди. Улар буни “Уч кишининг ҳокимияти” деб аташди.

“Қизиқ, бу, айнан биз, бизнинг биродларларимизга қўшилишни қарор қилганимизда рўй берган эканда” – деган фикр Томнинг миясида пайдо бўлди.

- Бу уч киши ким экан? – деб қизиқди Том.

         Янгиликни айтганлар бир бирларига қарашди. Кўринишдан улар, шу одамларнинг исмларини айтишни хоҳлашмаётган эдилар.

- Биз, ҳокимият, бузуқлик ва бойликнинг тарафдорларини шундай деб атаймиз - деди улардан бири.

         Бошқаси эса қўшиб қўйди:

- Улар бу ердан унча узоқ бўлмаган қасрга жойлашишди. У ердан бутун мамлакатни назорат қилиб, қора кийимлар кийган зобитларни юборишади. Ўша вақтдан бошлаб, севимли исмни эътироф этаётганларнинг ҳаёти хавф остида. Ҳамма шубҳа остида бўлган уйлар тинтув қилинаяпти. Подшоҳнинг китоби топилаётган ҳамма жойда одамлар ҳибсга олинаяптилар. Уларнинг баъзиларини кўшнилари сотишади.

- Лекин сизлар ҳеч қандай жиноят қилмагансизлар-ку?- чиқиб кетди Томнинг оғзидан.

         Теобальд ўйланиб деди:

- Янги ҳокимият, подшоҳ ва унинг ўғлига тегишли бўлганлар, бошқалардан кўра осонликча уларнинг таъсирларига тушушмаётганини сезган бўлишлари керак. Улар бизларни, биз баъзи тадбирларни ва бизнинг виждонимизга қарши бўлган нарсаларни қўллаб-қувватламаётганимизда айблашаяпти. Биз уларга халақит бераяпмиз, шунинг учун йўқ қилинишимиз керак.

         Ўзининг жамоатининг раҳбари сифатида, Теобальдга айтиб берилган бошқа даҳшатли нарсаларни эшиганидан сўнг у оғриқ билан деди:

- Подшоҳнинг ўғли! Сенинг севимли еринг, Лилия мамлкатидаги ишлар нақадар оғир!

         Ва Теобальднинг кўзларидан ёш оқиб кетди. Сўнг у деди:

- Биродару, опа-сингиллар! Ўз қўшниларингиз ва сизни қийнаётган одамларни кечиринглар ва улар учун подшоҳнинг ўғлини олдида шафоат қилинглар! Ёвузлик фақат шу йўл билан енгилиши мумкин!

         Уларга тинчлик қайтиб келмагунича, улар айнан шу билан машғул бўлишди.

         Фақат ҳозирча ухлай олишмас эдилар. Карл, Иоганн, Стефан ва Том, бир бирларининг олдиларига жуда яқин ўтириб, подшоҳнинг ўғли билан суҳбатлашишди. Бирданига Стефан ўрнидан туриб, баланд овозда деди:

- Подшоҳнинг ўғли, шу ерда, сизларнинг олдигизда, мавжуд. Сизлар уни билмайсизлар! Лекин унга таянсангиз, унинг ҳузурини сезасизлар!

         Бундан сўнг рўй берган нарса, бўрондек эди! Подшоҳнинг ўғлини билган одамларнинг - улар бу ерда кўпчилик эди - кўзлари намланиб умидга тўлди. Аммо бошқалар қарши чиқиб, уриш бошлади:

- Овозингни ўчир, ёки биз сени каллангни оламиз!

         Бу ерда шундай вазият ҳукмрон эди. Зўрловчилар бу ерда хуқуқга эга эдилар. Шундан келиб чиқадики, Том ва Карл севиб қилишадиган нарсалар, подшоҳ ҳақида айтиш, қўшиқ куйлаш ҳаёт учун хавфли эди. Уларга фақат бор кучлари билан, подшоҳ ҳаммасини ўз қўлида ушлаб турганига ишониш қолди холос. Қачондир йигитлар ухлаб қолишлари керак эди.

         Бир неча соатдан сўнг, сув билан тўлдирилган идишлар билан бирга кулчалар тарқатилди. Аммо янги келганларнинг ҳеч бирида ўзи билан пиёлалар йўқ эди. Шунингдек, улар кулчаларни ҳам олиша олмадилар, чунки улардан кучли ва қўпол, жиноятчилар, ноннинг кўп қисмини ўзларига олиб, уларнинг эвазига бошқа одамларни ёмон ишлар қилишга мажбурлар эдилар. Бу жамиятнинг жирканч одамлари эдилар!

         Улар бундай вазиятдан қанчагача чидай олишар экан? Том буни ўзига осонроқ қилиб тасаввур қилган эди. Наҳотки улар ҳали денгизда бўлганларида подшоҳнинг ўғлининг ғалабасига эришмаган бўлса? У ҳозир қаерда кўринар эди? Яхшиямки, камида юракда у билан бўлишга эришди у. Ҳа, Том ҳақиқатдан ҳам подшоҳнинг ўғли билан ибодатда бўлган мулоқотида, эшитаётган ва кўраётган нарсалардан чалғиш учун ягона йўлни кўрди. Йигит энг яхшиси, бурнини, кўзини ва қулоқларини ёпиб олар эди.  Атрофда ифлосликлар жуда кўп эди.

“Абба! - деб бақирар эди Томнинг бутун жони – ёрдам бер, бизни бу ердан чиқар!”

         Карл ҳам Том билан биргаликда отага мурожаат қилган бўлса керак, чунки у айтган нарсани, Том бир куни эшитган эди:

- Қоронғиликда бўлганлар учун юраги очиқ бўлган одамгина, ҳақиқатдан ҳам менинг фарзандим!

         Том ҳайратланиб унга қаради.

- Улар биз учун “ҳалок бўлганлар”, лекин подшоҳ учун улар ҳали ҳалок бўлишмади. Биз уларнинг олдиларига юборилганмиз. Ҳа, биз подшоҳнинг қўлини бу одамларнинг ҳар бирларига қўямиз! Иоганн, орқадан бошла, сен, Стефан ўнг томондан, сен, Том чап томондан, мен эса олдиндан бошлайман.

         Карл ҳақ эди, лекин буни қилиш осон эмас эди, чунки бу учун бутунлай бағишланган юрак бўлиши керак эди. Буни фақат чин юракдан ва севги билан қилиш мумкин эди. Баъзилар учун буни, шундай шароитда бажариш, ҳаддан ташқари бўлган талаб эди. Шунда Том бир неча бор илтимос қилишига тўғри келди:

- Подшоҳнинг ўғли, шу одамларга нисбатан менга севги бергин!

         Сўнг йигит бу одамларни юрагида отанинг олдида етарли бўлмагунича ушлаб турар эди.

          Бир неча соатдан сўнг Стефан, энди улар подшоҳнинг ўғлининг номи билан каттароқ ҳужумга ўтишлари кераклигини таклиф қилди: нафрат, бузуқлик, ғазаб, ва тушкунликка қарши жанг қилишлари керак. Ва яна Том ҳар доим бунинг аксини сўрар эди: севги, келиши ва тозалик руҳи ҳақида. Лекин шунга қарамай у вақт ўтиши билан, ўзгаришларни кўрмагани учун тушкунликка тушди. Йигит одамларнинг олдига бориши керакмиди?  У уларнинг гуруҳларидан бўлган уч йигитнинг олдига ўтириб, уларнинг елкаларига қўлини қўйиб, секингина подшоҳ ҳақида гапиришни бошлади. Улар қизиқиш билан эшитишди ва бу бироз вақтга ёрдам берди.

         Аммо жаҳлдор бўлган йигитларнинг олдига Том яқин боришга жазм этмади. Шу орада айнан Иоганн, жуда ёввойи бўлиб кўринган эркакларнинг гуруҳининг олдига яқинлашишга қарор қилди. Карл тушкунликка тушга ёш йигит билан суҳбат қурмоқчи бўлди, Стефан эса энг кучли жиноятчиларнинг олдига ўтириб, улар билан суҳбатни бошлади. Учи? У қўрқоқмиди?  Ёки у бундан кейин ҳам фақат подшоҳнинг ўғлининг фарзандлари билан бўлиши керакмиди? Балки уларга янада кўпроқ юпанч керакдир?

- Подшоҳнинг ўғли, агар мен бошқа нарса қилишим керак бўлса, унда илтимос, буни менга аниқ қилиб айт! - деб сўради у.

         Шунда унинг эсига Стефан айтган жумла келди: “Сизлар унинг ҳузурини сезасизлар!”

- Ниҳоят қачон?! - деярли ўжарлик билан сўради Том.


Книга на Узбекском языке: - Тайна царя (Марк Урсула)

В последней книге трилогии – «Тайна царя» – Урсула Марк заканчивает разговор о жизни Тома, бывшего мальчика-разбойника, усыновленного царем. Детей и подростков ждут двадцать четыре истории о его новых приключениях.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак