Урсула Марк. Подшоҳнинг сири - (5-боб) Китоб Ўзбек тилида
Podshohning siri (Urusla Mark) O‘zbek tilida Audiokitob
Подшоҳнинг ўғли, Томга қўйилган янги талаблар
МУНДАРИЖА
1 Боб. Ўқ билан енгилган
2 Боб. Қизалок
3 Боб. Парда
4 Боб. У ёғига беш киши бўлиб
5 Боб. Ниҳоят уйдамиз
6 Боб. Кураш
7 Боб. Кутилмаган ҳолат
8 Боб. Женни
9 Боб. Сенинг қароринг
10 Боб. Ўсимлик
11 Боб. Озодлик
12 Боб. Янги топшириқ.
13 Боб. Унинг оркестри
14 Боб. Шефферларникида
15 Боб. Мўъжизавий денгиз
16 Боб. Кема қурувчиси
17 Боб. Кутилмаган совғалар
18 Боб. Денгизда
19 Боб. Олов
20 Боб. Манзилга етиб келиш
21 Боб. Болталар
22 Боб. Зулмат қаърида
23 Боб. Тош девор ортидан
24 Боб. Янги вақт
5 БОБ
Ниҳоят уйда
Ниҳоят улар узоқдан подшоҳнинг қасрини танигунларича тўққизта узун кунлар ўтди. Ниҳоят! Йўл ҳамма учун анча мушкул бўлди, чунки икки кун олдин улар охирги, тўсқинликларсиз саёҳатнинг фақат беш кунига ва атиги тўрт кишига мўлжалланган озиқаларини еб бўлишган эди. Ой йўл-йўлакай терган мевалар ҳам уларнинг қоринларини тўйғиза олмади. Лекин унда ҳар сафар Педро оғриқ сеза бошлаганида у учун яшил коптокчалар топилар эди. Шунингдек, ҳар куни эрталаб, қувват бўлсин деб, қиз беморга қора уруғлардан бирини берар эди. У бу учун Ойдан жуда миннатдор бўлди ва дўстлар Педро уни ҳатто ёқтириб қолди деб ўйлашар эди.
Кўринишдан қиз борган сари ранги оқариб, чарчагандек кўринарди. Донат бунинг сабабини билгандек эди, чунки бир марта тунда уйғонганида, у қизни ой нурида, оёқларини ғалати қилиб ёйиб олган ҳолатда ўтирганини кўрди. Шу ҳолатда у бир маромда қўшиқ хиргоя қилаётган эди.
- Озгина ухлаб олиш яхшироқ бўлмасмиди? – деб сўради у қиздан.
Қиз терс қилиб рад жавоб берди. Шунингдек, келгуси тунларда ҳам, Том уйғониб қолганида уни шу ҳолатда ўтирганига аҳамият берди. Охирги тунда эса, тўлин ойнинг нурида у ҳаттоки рақсга ҳам тушди. Буни кузатиш қанчалик ваҳимали эди!
Донатнинг ўзини ҳали ҳам бош оғриғи қийнар эди. Карл жуда кам гап эди, Мирош эса, ўзининг ҳар доим тетик гаплари билан уларга шилқим бўлиб кўринар эди. Шунга қўшимча у Ойнинг фойдаси учун пиёда юришдан бир неча марта қочишни амаллади.
Ҳамманинг олдида отга миниб кетаётган Донат:
- Олдинга қаранглар! – деб ҳайқирганида, иссиқ куннинг ўртаси эди.
- Подшоҳнинг қасри! – деб хурсанд бўлишди Мирош ва Карл. –Биз маррага яқинлашиб қолдик!
Донат отдан тушди.
- Бу ёққа кел, Ой, менинг отимга ўтир. Ҳозир мен қолган йўлни
жоним билан югуриб ўтаман!
Ҳа, энди у иложи борича тезроқ югуради. Йигитни отасини олдига тортар эди. Ниҳоят – уйга, унинг қасрига қайтиш!!! Ниҳоят, дам олса бўлади!
Аммо Педро ингради:
- Мен у ёғига бундай жазирамада кета олмайман! Мен салқин жойда дам олишим керак! Сизлар эса олдинга кетаверинглар!
Шу сўзлар билан у кенг ёйилган эман дарахтининг шохлари тагига ётди. Учта дўст бир-бирларига афсус билан ва бошлари қотиб қарашди, чунки уларни уйга, қасрга қайтишдек фикрдан бошқа ҳеч нарса ўзига тортмас эди.
- Озгина кутамиз! - деди Донат елкаларини қисиб.
Ой Педронинг олдига, ерга ўтириб олди. Унинг безовталанаётгани дарров кўзга ташланди: қиз қаср жойлашган томонга қарши ўтириб олди, ва худди шамолда титраётган баргдек титрагани учун уни қўрқув босгани кўриниб турар эди. Донат ва Мирош қизни тинчлантириб, қаср тўғрисида кўпроқ айтиб беришни хоҳлашганларида у қулоқларини ёпиб олди.
Йўқ қасрга эмас! Ой шу ерда яшайди! У ерда душман, у Ойни
ўлдирмоқчи! - деб шивирлар эди у саросимага тўлиб.
Бунданда нодон нарсани ўзи бўлиши мумкин эмас! Нимага қиз буларнинг ҳаммасига ишонар эди?
- Хе, Педро буни эшитаяпсанми? Сен бу борада нима дейсан? Бошини силкитиб ҳайқирди Донат.
Жароҳатланганни жавоби уни ҳайрон қолдирди:
- Дўстлар биз унинг туйғуларига жиддий қарашимиз керак.
Олдинда кетаверинглар, мен эса кейинроқ у билан бирга бораман!
Донат буни иложиси йўқ деб билди, чунки уйга тўлиқ бўлмаган таркибда қайтишлари мумкин эмас! Аммо бир қанча вақтдан сўнг Педро ҳали ҳам ерда ётиб, Ойни кўндиришга ҳеч қандай уриниш қилмаганидан сўнг, улар уч киши бўлиб кетишди. Албатта ғамгин ва афсус қилиб, чунки улар вазият шундай ўзгаришини кутишмаган эдилар.
- Биз сизларга отни юборамиз! – хайрлашаётиб, деди Мирош ва олдинга қараб кетди.
- Ҳаракат қилиш керак эмас! – жавобан баланд овозда кулиб юборди Педро.
Қўриқчилар Донат, Карл ва Мирошни узоқдан кўриб қолишганларида, карнайларини чалишди. Улар шунчалик баланд овозда ва хурсандчлик билан чалишдики, уларнинг дўстлари ишларини қолдириб, дарвозанинг олдига, бунчалик узоқ топшириқдан қайтганлари сабабли уларни кутиб олишга чиқишди.
Мана бу хурсандичилик эди! Йиғилганларнинг орасида, ўзининг буюклиги ва чиройида подшоҳнинг ўғли турар эди. У бағрини кенг очиб, уч кишининг ҳар бирини самимий қучоқлади. Шунчалик самимийки, энди янги келганлар ҳозир яна ҳаммаси яхшилигини билишарди. Шунингдек, Женни ҳам шу ерда эди – қанчалик Донат уни бу ерда кўришдан хурсанд эди, шунингдек, Робертни ва Аннани ва бошқаларни ҳам. Ҳар бирларини улар қучоқлаб кўришишди. Ҳаммалари севгига тўлган ва хурсанд эдилар. Қандай яхши! Худди байрамдек!
- Баракалла, сизлар ўз вазифангизни яхши уддаладингизлар, - ниҳоят мақтов билан айтди подшоҳнинг ўғли.
- Ҳақиқатданми? – шубҳаланди Донат. – Лекин... ҳм.... Биз
Педрони ва Ой исмли қизни ўзимиз билан олиб келмадик. Улар кейинроқ келишни хоҳлашаётганларини айтишди! – бир оз афсусланиб ва паст овозда қўшиб қўйди у. Чунки йўл бўйи у такрор ва такрор уларнинг устига подшоҳнинг ўғлини исмини эълон қилар эди. Мен бир неча бор улар учун сенга мурожаат қилган эдим, лекин бу ҳеч қандай фойда бермаганга ўхшайди!
- Яна кўрамиз! – кўп маъноли кулиб қўйди подшоҳнинг ўғли.
Наҳотки бу борада унда қандайдир режа бор бўлса?
- Менинг улғайган ўғлим! Мен сен билан фахрланаман! – деб кўришди у билан отаси.
- Сенда мен учун озгина вақт борми? - деб сўради Донат.
- Албатта, ҳар доимгидек! Сен мен учун муҳим эканингни биласан-ку. Сенда кўп саволлар бор, шундай эмасми? - деб жилмайди у ва қучоқлаб, уни ўзининг ёнидаги катта ўриндиққа ўтқазди.
Донат отасига қаради, унинг юрагида шундай илиқлик пайдо бўлдики, ҳамма саволлари йўқолиб кетди. Ҳақиқатдан ҳам муҳим бўлган нарса, - шу ерда бўлиш.
- Мен шунингдек...? – деб сўради у яна.
- Жоним билан! – хурсандчилик билан ҳайқирди подшоҳ ва унинг бошини ўз кўксига қўйди. Шундай қилиб, Донат яна дунёдаги энг ажойиб жойда эди. Ҳамма оғирлик, бутун жавобгарлик, афсус ҳисси, ҳаттоки очлик ва чарчоқ уни тарк этди. Бош оғриғи йўқолиб кетди.
- Менинг Аввам! – узоқ вақт жим тургандан кейин жуда майин ва миннатдорчилик билан шивирлади энди катта бўлиб қолган йигит.
- Менинг Томим ва менинг Донатим! – хурсанд бўлиб жавоб берди ота.
О, подшоҳ унинг ҳақиқий исмини билар эди-ку, бу ажойиб бир маънога эга бўлган, жумладан у “совға” эканини билдирган олийжаноб исмни.
- Бу ерда сени ким деб чақиришларни хоҳлайсан ўғлим? – деб сўради отаси.
Наҳотки унинг ўзи буни ҳал қила олса? Уйга қайтаётиб, йигит бир неча бор, Энди уни подшоҳ ким деб атар экан деб ўйлаб келган эди у. Уни қароқчилар аташганларидекми ёки олийжаноб ота-онасими? Энди эса унинг ўзи танлаши керак эди! Қийин масала...
О, йўқ, умуман йўқ! Бирдан йигит тушунди: бу ерда уни шунчаки Том деб аташга ўрганиб қолишган. Бу ерда у бунчалик олийжаноб исмга эга бўлиши керак эмас, ахир уларнинг ҳаммаси олийжаноб подшоҳнинг фарзандлари эдилар! Бу энг муҳими.
- Мен яна Том бўлиб аталмоқчиман. Сенинг қичкина Томинг. Сенга ишонишни хоҳлайман. Сен мени кучли қилишинг учун сенга ўзимни севишга ижозат беришни хоҳлайман!
Подшоҳ турди, ёш йигитнинг елкаларига қўлларини қўйиб, ҳурмат билан:
“Зўр, Том! Сен айтган ҳамма нарса – донодир. Ҳа, бу шундай бўлиши керак! – деди.
Унинг нигоҳида шунча хурсандчилик ва севги бор эдики, Томни худди кўзлари кўрмай қолгандек, уларни ёпишга тўғри келди. Шу пайт у ғайритабиий нарсани ҳис қилди: тушунтира олмайдиган олов отасининг қўлларидан оқа бошлади, ва унинг елкалари ва бутун танаси орқали янги куч ва руҳнинг тетиклигини юборишни бошлади. Зулмат чекинишга мажбур бўлди, йиғилиб қолган саволлар ва шубҳалар эса, оддий ва оғриқсиз ҳал бўлди. Энди йигит яна билар эди: Ота ундан мамнун, у уни севишда давом этаяпти, ҳаттоки у баъзи нарсаларни қила олмаган бўлса ҳам.
О, ҳа, энди Том кўп нарсани англай олар эди. Аввалом бор у ўзининг мағрур фикрларидан уялди. Энг яхшиси ўзидан ўзи қочиб кетгиси келди. Йигит ўзини айблаб, нафратланди, чунки кетаётиб, онасидан хабар олмай кетган эди. Бевосита шундан кейин бунинг тескариси бўлди: саросимада, Педро орқали, энди ҳаммаси унга боғлиқ деб ўйлади! Том ўзини асосий ёрдамчи деб сезарди. Ҳасад туфайли йигит жуда кўп вақт мобайнида ўзининг қудратли отаси ёки подшоҳнинг ўғлига мурожаат қилмади. Нимага у, улар унга ёрдам беришлари учун имконият бермади, нимага бу унинг ҳаёлига бир марта бўлса ҳам келмади?! У улардан қанчалик йироқда эди! Ўзи буюк бўлишини хоҳлаш – қандай уйдирма!
- Эҳтиёт бўл! – деб огоҳлантирди уни отаси.
Эй, ҳа у яна ўзини ҳукм қилиб, ўзидан қочмоқчи бўлаяпти. Лекин у ёлғон йўлда бўлганини кўрганидан сўнг, у бундан бошқа нима ҳам қилиши керак?
- Сен ҳали ҳам эслайсанми? – бу ерда унинг шоҳлигидаги, унинг биринчи таассуротлари ҳақида секингина эслатди унинг отаси.
- Ўша мусиқали қутича деб, саройдан қочиб кетганинг эсингдами? Мен сенга ўшанда нима деганим ёдингдами?
Йигит жавоб бера олишидан аввал, ота уни яна бир марта бағрига босиб, бир қанча вақт ўзининг кўксида ушлаб турди. Шунда подшоҳ яна бир марта эслатди:
- Айбни яшириш – бу мен ва сен учун ҳаммасидан ҳам ёмони. Ишон мен ҳар доим сен томондаман. Сен нима қилаётганингдан қатъий назар. Ҳаттоки, сен қачондир ниманидир нотўғри қилиб қўйсанг ҳам, дарров менинг олдимга кел. Чунки мен яна ҳаммасини тўғирлашим мумкин ва буни жоним билан қиламан.
Буни ота айтди. Бу ерда унинг навбати эди. Ота ҳар доим унинг тарафида эди.
- Авва, бундан кейин, ўзимга ўзим ёмон бўлиб кўринсам, ёки ҳаммасини ўзим қила оламан, деб ўзим ҳақимда катта ўйлайлаётганимни сезсам, мен ҳар доим ва дарров сенинг олдингга келаман. Яқин орада мен сен билан алоқани сақлашни ўрганмоқчиман – ҳеч бўлмаса юрагимнинг тубида, мен узоқларда бўлсам ҳам – сенинг кичкинагина Томинг бўлишни хоҳлайман, сенга ишонишни, менга далда беришингга ижазот беришни истайман. Илтимос менга бунда ёрдам бер!
Шунда ота жилмайиб қўйди:
- Сен ҳозиргина ўзингни исмингга шараф бердинг, шунинг учун сен мен учун, шунингдек “Донат” ҳамсан!
Унинг кетиш вақти бўлдими? Подшоҳ бошқа бир нима билан шуғулланиши керакми? Том жон деб яна у билан қолар эди.
- Сенинг юрагингда Том, мен хурсандчилик билан жавоб берадиган яна бир савол бор!
Ҳм, бу шундай, Авва. Нимага Педро билан шундай воқеа содир
бўлди?
Бунинг сабабини сен ҳозир тушуниб оласан, менинг болам. Қара! – деди ота ва кийимининг чўнчагидан юпқа арқончани чиқариб олди.
Подшоҳ унинг қанчалик мустаҳкам эканлигини текшириб кўришни илтимос қилди. Йигит унинг учларидан тортганида, арқонча узулиб кетди. Кейин подшоҳ яна худди шундай тўртта арқончаларни чиқариб, уларни биттага боғлаб, яна шундай қилишни илтимос қилди. Бу сафар Том уни уза олмади.
- О, мен тушундим! – деб ҳайқирди Том. – Бизнинг кучимиз бирликда. Сен биз биргаликда бўлишимизни хоҳлайсан! Педро эса, менинг исмимга қарши нимагадир эга эди, ва шунинг учун ажралиб қолган эди. Шу сабабдан душман унга ҳужум қила олди! Бечора Педро! Ахир у шундай оғриқларни бошидан кечирди. У тез келармикан? Сен нима деб ўйлайсан Авва?
Бу яна сизларга боғлиқ! Менинг ўғлим билан бирга у учун курашинглар! Курашиш жуда ажойиб! У жон деб бунда иштирок этади!
Книга на Узбекском языке: - Тайна царя (Марк Урсула)
В последней книге трилогии – «Тайна царя» – Урсула Марк заканчивает разговор о жизни Тома, бывшего мальчика-разбойника, усыновленного царем. Детей и подростков ждут двадцать четыре истории о его новых приключениях.