Урсула Марк. Подшоҳнинг сири - (1-боб) Китоб Ўзбек тилида
Podshohning siri (Urusla Mark) O‘zbek tilida Audiokitob
Подшоҳнинг ўғли, Томга қўйилган янги талаблар
МУНДАРИЖА
1 Боб. Ўқ билан енгилган
2 Боб. Қизалок
3 Боб. Парда
4 Боб. У ёғига беш киши бўлиб
5 Боб. Ниҳоят уйдамиз
6 Боб. Кураш
7 Боб. Кутилмаган ҳолат
8 Боб. Женни
9 Боб. Сенинг қароринг
10 Боб. Ўсимлик
11 Боб. Озодлик
12 Боб. Янги топшириқ.
13 Боб. Унинг оркестри
14 Боб. Шефферларникида
15 Боб. Мўъжизавий денгиз
16 Боб. Кема қурувчиси
17 Боб. Кутилмаган совғалар
18 Боб. Денгизда
19 Боб. Олов
20 Боб. Манзилга етиб келиш
21 Боб. Болталар
22 Боб. Зулмат қаърида
23 Боб. Тош девор ортидан
24 Боб. Янги вақт
1. БОБ
Ўқ билан енгилган.
Тўртта дўст отларини қамчиладилар.
- Уйга, подшоҳнинг олдига! - шодланар эди Донат. Шаҳар деворининг олдидаги қўл силтаётган дўстларга охирги салом билан у ердан хурсанд, кучга ва ғайратга тўлиб, жуда тез югуриб кетар эдилар. Чунки энди ўтмишда бўлган – шу мамлакатда бошларидан ўтказган нарсалар – эндиликда хақиқий саргузашт эди. Шоҳ уни билиш нима эканини ва у нима қила олишини кўрсатгани – бу катта ғалаба эди! Улкан иш! Қандай Подшоҳга эга улар! Бу тўрталаси Ўз Отаси билан бениҳоят фахрланишар эдилар. У Ўзининг ҳокимиятини ва энг аввало, бу халққа бўлган севгисини исботлади.
Оҳ, қани энди улар ўша ерда, У билан бирга бўлишса! Шубҳасиз, элчилар беш кундан камроқ вақт ичида уйга қайтиб келишади. Агарда уларнинг отлари бунга чидай олишса! Карл биринчи бўлиб, улар бечора ҳайвонларга нисбатан меъёрдан ортиқ бўлган талабларни қўйганларини сезди ва бунга дўстларининг эътиборини қаратди. Улар эса қисман ўз айбларини тан олиб, ғайратларини озгина сўндириб, отларга секинроқ юришга рухсат бердилар ва охири отларни енгиллик билан йўртиллашига қўйиб бердилар.
Қандай яхши – йўл шундай кенг эдики, ўсмирлар отларини ёнма-ён чоптириб келишарди. Қум, ўт ва шағалнинг устидан кетаётиб, отларнинг туёқлари кам шовқин чиқарар ва тўртала дўст осонликча ўзаро суҳбатлаша олар эдилир! Улар кўп нарсани бошларидан ўтказишди: Карл ва Педро Никодим жанобларининг қалъасида, Мирош – унинг дугонаси Лоранинг ватани бўлган қишлоқда, ва энг аввало, Донат.
Карл, Мирош ва Педро ҳалигача бу янги исмни айтишга ўргана олмадилар, чунки “Том” дейиш уларга анча енгил эди! Нимага энди уни, бирданига бошқача чақириб қолишди? Улар бу ҳақида батафсил билишни хоҳлашарди. Оғайнилар Томнинг ўзидан, ўша Муқаддас тоғнинг этагида, кейинчалик уни парвариш қилган ва унинг онаси бўлиб чиққан бир аёл уни топиб олгани ҳақида эшитганларида, уларнинг ажабланишларининг охири йўқ эди. Донат ўзининг тақдири, ўз оиласининг ва мамлакатининг тарихи ҳақида билиб олган ҳамма нарса дўстларини жуда таъсирлантирди.
Улар кўп вақт жим юрдилар. Йигитлар унинг онаси билан бўлиб ўтган, ҳақиқатдан ҳам фожиявий воқеалардан жуда қаттиқ таъсирландилар. У қанчалик жасоратли ва олийжаноб аёл! София подшоҳ ҳақида, ўзининг подшоҳи ҳақида гапираётгани ва умуман унинг бу нарсаларни билгани қандай ҳайратланарли эди! Кўриниб турибдики, аёл уларнинг ўзларидан, шундай узоқ вақт у билан яшаганлардан кўра, уни яхшироқ ёки бошқачароқ билади. Бу уларнинг шунчаки уларнинг онгига сиғмас даражада эди. Ҳм, ажойиб, ҳайратланарли.
Худди шундай, Донат ҳам ўйланиб қолди. Мамлакатни тарк этишдан олдин онасини қидириб топиши керак эмасми?! Лекин у жуда банд эди! Йигит, подшоҳ уни яна ўзининг олдига чақириб олгани, у тезда, кейинги кунларда йўлга тушиши кераклиги ҳақида хабар юборди холос, ҳали шундай кўп нарсани бартараф қилиш керак эди. Лекин ўсмир энди, онасига бўш дақиқани ажратмагани учун оғриқни сезди! Ахир бу жуда муҳим эди-ку! Нимага у ўзини бошқаларга боғлиқ бўлишга қўйиб берди?
“Бечора София, - деб, ўйлади у – қандай ёмон ўғилга эгасан!”
Мирош ҳазиллашиб, жимликни бузишга қарор қилди:
- Эй, унда сен, Донат, биздан кўра яхшироқ экансанда!
Шундай деб у, Донат билан уларнинг орасида озгина масофа бўлиши учун отини четга олди.
Унинг бошидан чақмоқ каби, “Шундай бўлса керак, ахир мен шундай оилада туғилганман ва бу ерда, тўрталамизнинг орамизда мен йўлбошчиман!” – деган фикр ўтди, лекин у шу зоҳоти ўзини қўлга олди:
- Мирош, бу муҳим эмас! Ахир биз ҳаммамиз буюк подшоҳнинг фарзандлари эмасмизми?
- Яхши жавоб! – деб мақтади Карл, - бу энг муҳими!
Мирош озгина қизариб кетди:
- Жуда афсусдаман дўстлар, ахир мен бу сўзларим билан сизларни хафа қиламан деб ўйламаган эдим.
Худди бу суҳбатдан эътиборни тортиш ва қайта кайфиятни кўтариш учун, у Лоранинг онасини шифоланиши қандай ҳаяжонли бўлгани ҳақида батафсил айтиб беришни бошлади.
Педро унинг ҳикоясини фақат ярмисини эшитди. Унга мутлақо аҳмоқона ҳис тинчлик бермаётган эди. Унинг онгига, уни жуда сиқаётган фикрлар келар эди. Масалан: “Мен бари бир уни илгаригидек Том, деб чақиришим керак, бўлмаса у ҳақиқатдан ҳам ўзи ҳақида яхшироқ ўйлашни бошлайди! Ахир мен ҳалигача аскарбошининг ўғлиман!”
Беҳосдан у эгарда ўзини тик тутди, лекин шу заҳоти букчайди.
“О, йўқ, ахир менинг туғишган отам ёмон қонунбузар эди. Ва ўзининг ғазабида шундай нодон, ёки қайсар, ёки телба эдики, ер уни ўз қаърига ютиб юборди. О! Бошқалар мендан шу сабабли нафратланишса керак. Қандай қилиб улар ўзларини бошқача тутишсин, ахир уларнинг ҳеч бирларида бундай аждодлари йўқ! Шундай экан, уларнинг ҳаммаси мендан устунроқ. Лекин мен уларга кимлигимни ҳали кўрсатиб қўяман!”
Кейинги лаҳзада у яна қаддини тик тутди ва терслик билан бақириб юборди:
- Ўзинг ҳақингда жуда катта ўйлама! Мен учун сен шунчаки Томсан!
У отни қамчилаб, олдинга ўтиб кетди.
Мирош буни ҳурматсизлик деб билди, чунки у жуда қизиқарли нарсани айтиб бераётган эди, бу мавзуни эса улар аллақачон ёпишганди. Карл бошини силкитиб, мулойимлик билан:
- Унга нима бўлаяпти? – деди.
Донат қўрқиб кетди: унинг дўсти Педро, буни қандай оҳанг билан айтди-я! Бу худди уруш эълон этишдек эшитилди. Жуда адоватли. Агар у, Донатнинг ўзи, бир неча дақиқа олдин, ўзини бошқаларда аълороқ, деб ўйлаганини билиб қолган бўлсачи?
Йигит уялиб кетди. Йўқ унинг ичида қандай мағрурлик боргигини, ҳеч ким билмаслиги лозим! Қандай қилиб, ниҳоят шунга ўхшаш нарсадан озод бўлиш мумкин? Бу подшоҳнинг ўғлига мутлақо тўғри келмаслиги унга равшан эди.
Донат отини йўртиллатиб кетди. У шунчалик ўзи билан банд эдики, ёш саёҳатчилар Педрони қанчалик тез кўздан йўқотишганини ҳам сезмай қолишибди. Кутилмаганда йигит ҳайқириқ ва отни қаттиқ кишнашини эшитди. У овозлар қаердандар, олдиндан ва узоқдан тарқалар эди.
- Олға! Тезроқ! Педро ёрдамга муҳтож!
Учта ёш у жойга етиб келишганида, у ерда фақат Педрони топишди. У мутлақо ранги ўчиб, инкиллаб, йўлнинг ўртасида ётган эди. Унинг кўкрагидан камоннинг ўқи чиқиб турар эди. Қандай разиллик! Ҳужум! Ва шу пайтда!
- Мен Педрога қараб тураман. Изларнинг ортидан бориб, отни қайтаришга ҳаракат қилиб қўринглар! Лекин эҳтиёт бўлинглар: у ерда кўп эркак кишилар бўлиши мумкин! – деб айтди Донат ва отидан тушди.
Педронинг аҳволи ёмон эканлигини кўргач, уни ғазаб ва энг аввало саросима қамраб олди. Кўзларида ёш билан ўсмир дўстининг олдига тиз чўкиб,
- Педро, қадрли Педро мени эшитаяпсанми? - деди.
Ва униси бошини силкитганида, у қизиқиб сўради:
- Бу ким эди? Нима бўлди ўзи?
Лекин у, ҳозир гаплашишнинг вақти эмаслигини тушунди. Энди у ҳаракат қилиши керак. Ва агар Педро қутқарилиши керак бўлса, энди бу фақат Донатга боғлиқ. Ҳозир ундан фақат тўғри ҳаракат қилиш талаб этилар эди.
- Ўқни чиқариш керак, Педро! Мен ҳозир сенга жуда оғриқ келтираман! Чидаб тур!
Ўзининг кичкинагина, овда ишлатиладиган пичоғи билан, йигит, жароҳатланганнинг кўйлагини кесди ва имкони борича эҳтиёт бўлиб, ўқни тортиб чиқарди. У Педронинг кўкрагига қанчалик чуқур кириб олган эди! Ўқни чиқариб олиш даҳшатли кечди, чунки бунинг оқибатида жароҳат янада чуқурлашиб кетди!
У, ярадорга келтиришга мажбур бўлган оғриқ, унинг дўсти кўтара оладиган оғриқдан анча кўпроқ эди. У хушидан кетди. Бундан олдин Педро кўп қон йўқотган эди, энди эса у унинг кўкрагидан янада кучлироқ оқа бошлади. Зудлик билан нимадир қилиш керак! Ярадор бу ерда қони оқиб ётиши мумкин эмас.
Донат шошиб, ўзининг кўйлагини ечди ва унинг пастги қисмини узун тасмаларга йиртиб, улар билан дўстининг кўкрак қафасини жуда қаттиқ қилиб боғлаб қўйди. У буни бир марта кўрган – ўшанда қароқчиларда. Ҳаяжон ва қийналганидан нафаси сиқилиб, у эҳтиёткорлик билан Педрони, йўлнинг ўнг томонидаги катта арчанинг соясидаги юмшоқ ўтнинг устига тортиб олди. У дўсти учун ҳозир бошқа ҳеч нарса қила олмас эди. Бечора! Ўсмир бу ерда мутлақо рангсиз ва кучсиз ётар эди. Балки у ўлгандир? Йўқ, у камида ҳали нафас оляпти!
Чарчаган ва ҳақиқатдан ҳам толиққан Донат, дўстининг олдига ўтирди.
У асло Педрони ўзини қолдириши керак эмас! Қолганлар қаерда экан? Уларга ҳеч нарса бўлмаганига ишониш керак! Ҳм - умуман олганда у уларни жўнатиши керакмиди? Фақат иккаловини ва қуролсиз?! Ҳа, бу у томондан беъманилик бўлди! Лекин улар уйга қайтишлари учун, уларга Педронинг оти керак бўлади! Уларнинг юк ташиётган бешинчи отларини, улар Лорага совға қилишган эди. Ўшанда қиз хурсандчиликдан қотиб қолиб, кейин ҳайқириб юборди:
- О, энди мен баъзида Никодимларнинг қалъасига ва менинг қишлоғимга қайтиб, бутун мамлакат бўйлаб юриб, подшоҳ ҳақида айтиб юришим мумкин.
Никодимларнинг қалъаси, подшоҳ ҳақида ҳикоя қилиш – қанчалик бу бирданига узоқ бўлиб қолди! Бу ерда Донат мутлақо бир ўзи ўтириб, Педронинг кўкрагининг атрофидаги оқ боғланган матолардаги қизил доғларни каттараётганини кўриб ўтиришга мажбур эди.
Лекин у бу ерда мутлақо бир ўзимиди? Донат эҳтиёткорлик билан атрофга қаради ва қулоқ солди.
У қандайдир шиғирлашни эшитди!
У қаердан келаяпти? Балки душманлари унинг ортидан кузатишаётгандир. Йигитни ваҳима босди. Душманлар унчалик кўп бўлишлари мумкин эмас, чунки, йўлда у фақат Педро ва унинг дўстларининг отларининг изларини фарқлаган эди. Лекин уларнинг душманлари ким? Ва энг аввало, улар ҳозир қаерда эдилар? Қаердадир пистирмадами? Душманда яна ўқлар борми? Ўсмир бели билан дарахтнинг ўзагига суяна олиши қандай яхши. У шундай, камида бели томонидан ҳимояланган бўлади!
Лекин ҳозир Карл ва унинг кичик дўсти Мирош қаерда экан?! Балки улар ҳам ўққа тутилишиб, кўп қон йўқотиб ерда ётишган бўлсалар-чи? Ёки улар асирликка олиб кетилишдими? Ёки ҳалок бўлдими? Ахир, унинг ўзи дўстларини ўша ерга юборди!
Яна ўша шиғирлаш! Донат диққат билан қулоқ солар ва унга, ўзининг ортидан қадамларни овозини эшитаётгандек туюлар эди. Лекин дарахт ўзагининг ортидан эҳтиёт бўлиб қарагинида, шубҳали ҳеч нарсани кўрмади. Фақат ўтларнинг бир нечта новдалари секингина кўтарилаётган эди. У ўша душманнинг ортидан қувиши керакми, агар у умуман шу ерда бўлса?
Шунда Педронинг оғзидан инграш эшитилди:
Сув!
Яхшиямки, унинг онаси хайрлашаётиб, унга тери билан қопланган, у камарга боғлаб елкасида осиб юрган идишни бериб юборган экан. Сувнинг кўп қисми тўкилганига қарамай, Донат эҳтиёткорлик билан ярадорнинг бошини кўтариб, у тўйгунича унга ичирди. Шунда бечора, яна хушидан кетди.
Ҳа, у кўп қон йўқотди ва қон ҳали ҳам боғланган матолардан чиқаётган эди. Лекин камон ўқи заҳарланмаганлигига умид қилиш керак. Бу даҳшатли бўлар эди! Бунга қарши у ҳеч нарса қилолмайди.
Донат ҳали ҳеч қачон ўзини бундай заиф ҳис қилмаган эди, чунки бу ерда гап, у жавобгар бўлган, дўстининг ҳаёти устида кетаётган эди. Ва бошқа икки дўсти ҳам қийин аҳволга тушиб қолган бўлишлари эҳтимолдан ҳоли эмас. Бўлмаса, улар алла қачон ортларига қайтишган бўлар эдилар! Балки у ўзининг амакиси Никодимнинг таклифини, уларни кузатиб қўйиш учун бир нечта аскарларни бермоқчи бўлганида қабул қилиши керак эдими? Нимага ҳам у буни шундай қатъият билан рад этди? Наҳотки: “Биз Қудратлининг ўғиллари, бунга муҳтож эмасмиз!” – деб берган жавоби, енгилтаклик ёки манманлик билан айтилган бўлса? Ёки ўта мағрурликмиди? Лекин улар, подшоҳнинг ўғиллари сифатида, у уларни йўлда ҳимоя қилишини кута олмасмиди? Ахир уларни, отасининг ерига юборган, ва энди ўзининг олдига чақириб олаётган унинг ўзи эмасми?
Подшоҳ! О, Донат қаттиқ саросима ва тез ҳаракат қилиш кераклигидан у ҳақида сал қолса унитаёзди. Ахир, у ҳали мавжуд эди-ку! Лекин Қудратли шундай узоқдек туюларди. Нимага у бу ҳужумнинг олдини олмади? Нимага у уларни яхшироқ ҳимоя қилмади? Ахир, ота бунга йўл қўйиши мумкин эмас! Ҳар қандай вазиятда ҳам!
Донатнинг, ҳақатдан ҳам, хафсаласи пир бўлган эди. Уйга қайтишни, у ўзида бундай тасаввур қилмаган эди. Уйга қайтгач, у бу ҳақда шоҳга очиқ ойдин айтади. У ўзини, уни ҳақиқатдан ҳам сотишгандек ҳис қилар эди. Тақдирнинг қўлига ташлаб қўйишгандек.
Қаердадир, яқинроқда, дарахт ўзагида қизилиштон тақиллатишни бошлади. Жуда тез.
- Таслим бўл, сизлар бу ерда ҳалок бўлдинглар! – Донатнинг атрофида айтилгандек туюлди. Ҳамма томондан! Унинг оти, йўлнинг нариги томонида, умуман беташвиш ўтни ямлашда давом этар эди. Бу ўсмирга, охирги кунлар ва ҳафталар ичида у шу отнинг ёрдами билан қанчалик кўп одамларни шифолаганини эслатди. Чунки подшоҳ буни хоҳлаган эди. Унинг исми ҳар доим шундай қудратли ҳаракат қилади. Лекин бу ерда? Шунда яна ўтган нарса эшитилди:
- Кулгили бўлма! Бу ерда бу нарса ҳаракат қилмайди.
Бу овоз ичиданми ёки ташқаридан чиқаётганмиди? Йўқ, у бунчалик кулгили бўлишини хоҳламаган эди, лекин нима учун унинг исми бу ерда ҳаракат қила олмайди? Ёки подшоҳнинг ўғли бу ерда, шу ўлкада қудратли эмасми?
Камида, қон кетиши тўхтади. Педронинг кўкрагидаги қизил доғ бошқа каттармаяпти. Донат енгил нафас олиб орқага, дарахтнинг танасига суянди.
Книга на Узбекском языке: - Тайна царя (Марк Урсула)
В последней книге трилогии – «Тайна царя» – Урсула Марк заканчивает разговор о жизни Тома, бывшего мальчика-разбойника, усыновленного царем. Детей и подростков ждут двадцать четыре истории о его новых приключениях.