Китоблар / Муқаддас Китоб / Ўзбек тилидаги

Эски Аҳд:  |  ИБТИДО  |  ЧИҚИШ  |  ЛЕВИЛАР  |  САҲРОДА  |  ҚОНУНЛАР  |  ЁШУА  |  ҲАКАМЛАР  |  РУТ  |  ШОҲЛАР (БИРИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (ИККИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (УЧИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (ТЎРТИНЧИ КИТОБ)  |  СОЛНОМАЛАР (БИРИНЧИ КИТОБ)  |  СОЛНОМАЛАР (ИККИНЧИ КИТОБ)  |  ЭЗРА  |  НАХИМИЁ  |  ЭСТЕР  |  АЮБ  |  ЗАБУР  |  СУЛАЙМОННИНГ ҲИКМАТЛАРИ  |  ВОИЗ  |  СУЛАЙМОННИНГ ГЎЗАЛ ҚЎШИГИ  |  ИШАЁ  |  ЕРЕМИЁ  |  ЕРЕМИЁНИНГ МАРСИЯСИ  |  ҲИЗҚИЁ  |  ДОНИЁР  |  ХЎШЕЯ  |  ЙЎЭЛ  |  АМОС  |  ОБOДИЁ  |  ЮНУС  |  МИХО  |  НОХУМ  |  ХАБАҚҚУҚ  |  ЗАФАНИЁ  |  ХАГГЕЙ  |  ЗАКАРИЁ  |  МАЛАКИ
Янги Аҳд:
МАТТО  |  МАРК  |  ЛУҚО  |  ЮҲАННО  |  ҲАВОРИЙЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ  |  РИМЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  КОРИНФЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  КОРИНФЛИКЛАРГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ГАЛАТИЯЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  ЭФЕСЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  ФИЛИППИЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  КОЛОСАЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  САЛОНИКАЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  САЛОНИКАЛИКЛАРГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ТИМЎТИЙГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  ТИМЎТИЙГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ТИТУСГА МАКТУБ  |  ФИЛИМЎНГА МАКТУБ  |  ИБРОНИЙЛАРГА МАКТУБ  |  ЁҚУБНИНГ МАКТУБИ  |  БУТРУСНИНГ БИРИНЧИ МАКТУБИ  |  БУТРУСНИНГ ИККИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ БИРИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ ИККИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ УЧИНЧИ МАКТУБИ  |  ЯҲУДОНИНГ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОГА КЎРСАТИЛГАН ВАҲИЙ



ЗАФАНИЁ

Кириш

 

Зафаниё пайғамбар милоддан олдинги еттинчи асрда яшаб, башорат қилган. Бир оз вақтдан кейин — милоддан олдинги 621 йилда шоҳ Йўшиё диний ислоҳотлар ўтказа бошлаган эди.

Зафаниё пайғамбар даврида Яҳудо халқи умидини келажакка боғлаб, Худонинг қудрати билан ер юзидан душманларини йўқ қилишларига чин дилдан ишонар эдилар. Улар: “Худонинг адолат ўрнатадиган ғалаба кунларини катта тантана билан кутиб оламиз”, деб ният қилишар, ўша даврни “Эгамизнинг куни” деб аташар эдилар. Зафаниё пайғамбар эса, “Эгамизнинг куни”да Худо итоатсиз бандаларни жазолайди, деб халқни огоҳлантирар эди. Итоатсиз Яҳудо халқи ҳам бошқа халқлар қатори жазоланишини Зафаниё башорат қилганди. Шунинг учун у Яҳудо халқига нажотнинг биргина йўлини кўрсатмоқчи бўлиб, шундай деган эди:

Эгамизнинг амрларига итоат қиладиган,

Эй юртнинг камтарин одамлари,

Эгамизга интилинглар.

Тўғриликка боғланиб,

Мўмин–қобиллик пайида бўлинглар.

Шундагина Эгамизнинг ғазаб кунида

Жазодан қутулиб қолишингиз мумкин. (2:3)

 

1–БОБ - ЗАФАНИЁ

 

1Яҳудо юртида Омон ўғли шоҳ Йўшиё ҳукмронлик қилган даврда Зафаниёга Эгамиз Ўз сўзини аён қилди. Зафаниё шоҳ Хизқиё авлодидан бўлиб, Кушининг ўғли, Гадалиёнинг невараси ва Эмориёнинг эвараси эди.

 

Яҳудо халқи жазо оладиган кун яқинлашиб келмоқда

 

2Эгамиз шундай демоқда:

“Мен ер юзидаги ҳаммани

Гард қолдирмай супуриб ташлайман.

3Ҳа, Мен одамлару ҳайвонларни,

Кўкдаги қушлару

Денгиздаги балиқларни супуриб ташлайман.

Ўша ҳайвонлар тасвиридаги бутларни парчалайман.

Улар қаторида фосиқларни ҳам йўқ қиламан,

Ер юзидаги бутун инсон зотини

Илдизидан қуритиб юбораман.

— Эгамизнинг каломи шудир. —

4Мен Яҳудо ва Қуддусга қарши қўл кўтараман.

Баалга сиғинганларни битта қолдирмай йўқ қиламан,

Бутпараст руҳонийларнинг хотирасини ўчираман.

5Томда қуёш, ой, юлдузларга сиғинганларни ҳалок этаман,

Тўғри, улар Мен, Эгангизга сажда қилиб, садоқат онтини ичади,

Лекин Мўлахга ҳам топиниб, ваъдалар беришади.

6Мендан юз ўгириб, изимдан юрмаган бу одамлар нобуд бўлади,

Менга интилмаган, Мендан ёрдам сўрамаганлар ўлади.”

7Эгамиз Раббий олдида сукут сақланг!

Зеро, Эгамизнинг келадиган куни яқинлашиб қолди.

Эгамиз Ўз халқини қурбонлик қилишга тайёрлади.

У таклиф қилган меҳмонлар етиб келди.

8Эгамиз шундай дейди:

“Мен қурбонлик келтирадиган ўша куни

Яҳудо аъёнларини, шоҳнинг ўғилларини,

Бутпараст одатларга берилганларнинг ҳаммасини жазолайман.

9Бутпарастларга ўхшаб остона ҳатлаганларнинг

Таъзирини бераман.

Шоҳ саройини зўравонлигу фирибгарликка

Тўлдирганларни жазолайман.”

10Эгамиз шундай демоқда:

“Ўша куни Қуддуснинг Балиқ дарвозасидан фарёд кўтарилади,

Шаҳарнинг Янги даҳасидан дод–вой эшитилади.

Қирлардан вайронагарчилик садолари келади.

11Эй бозор кўчасида яшаганлар, дод солинг!

Ахир, ҳамма савдогарларингиз ҳалок бўлади,

Олди–сотди қилганлар қириб ташланади.

12Мен ўша куни бир чироқ оламан,

Қуддуснинг ҳар бир бурчагини текшириб чиқаман.

‘Эгамизнинг қўлидан на яхшилик, на ёмонлик келади’, деб

Ўйлаганларнинг жазосини бераман.

Гуноҳга ботиб ўтирган

Бепарво одамларни жазолайман.

13Улар уйлар қуришади,

Аммо уйларида яшаш уларга насиб этмайди.

Узумзорлар барпо қилишади,

Аммо шаробидан ичишолмайди.

Бойликлари талон–тарож қилинади,

Қурган уйлари бузиб ташланади.”

14Оз қолди Эгамизнинг буюк кунига!

Оз қолди! Ўша кун шиддат билан яқинлашмоқда.

Қулоқ солинг! Бу Эгамизнинг кунидир.

Бу кун аччиқ кулфат келтиради,

Ҳатто жасур жангчилар қўрққанидан бақиради.

15Бу кун Худонинг ғазаб кунидир.

Ўша куни ҳамма азоб–уқубат чекади,

Ҳамма ёқ вайронаю харобазорга айланади.

Зимзиё зулмат куни бўлaр ўша кун,

Булут қоплаган тим қоронғи бўлaр ўша кун!

16Мустаҳкам шаҳарлару баланд миноралар

Ҳужум остида қолади,

Бурғу овозию жангга даъват товушларини

Ўша кун ўзида мужассам этади.

17Эгамиз шундай дейди:

“Одамлар Менга қарши гуноҳ қилдилар,

Шу сабабдан Мен уларнинг бошига кулфат соламан,

Улар кўр одамдай қоқилиб юрадилар.

Уларнинг қони тўкилиб, ерни қоплайди,

Жасадлари тилка–пора бўлиб, ерда гўнгдай ётади.”

18Эгамизнинг ғазаб кунида

Кумуш ҳам, олтин ҳам уларга нажот бермайди.

Эгамизнинг рашк ўти

Бутун дунёни куйдириб ташлайди.

Ҳа, ер юзида яшаган ҳаммани

Эгамиз даҳшатли тарзда йўқ қилади.

 

2–БОБ - ЗАФАНИЁ

 

Зафаниё халқни тавба қилишга чорлайди

 

1-2Эсингни йиғиб олгин,

Эй шарманда халқ!

Шамол учирадиган сомондай

Йўқ бўлиб кетмасингдан олдин,

Эгамизнинг алангали қаҳрига

Учрамасингдан олдин,

Эгамизнинг ғазаб куни

Келмасидан олдин эсингни йиғиб олгин!

3Эгамизнинг амрларига итоат қиладиган,

Эй юртнинг камтарин одамлари,

Эгамизга интилинглар.

Тўғриликка боғланиб,

Мўмин–қобиллик пайида бўлинглар.

Шундагина Эгамизнинг ғазаб кунида

Жазодан қутулиб қолишингиз мумкин.

 

Яҳудонинг ён–атрофидаги халқларни Эгамиз ҳукм қилади

 

Филист халқи

 

4Ғазо шаҳри ҳувиллаб қолади,

Ашқалон шаҳри вайрон бўлади.

Ашдод аҳолиси куннинг туш пайтигача ҳайдаб чиқарилади,

Эхрон шаҳри таг–туги билан йўқ қилинади.

5Эй, денгиз қирғоғида яшаётган Филист халқи,

Сенинг ҳолингга вой!

Эй, Канъондаги Филист юрти,

Эгамиз сенга қарши шундай дейди:

“Мен сени вайрон қиламан,

Биронтангни ҳам тирик қолдирмайман.”

6Эй, денгиз қирғоғидаги ўлка,

Сен даштга айланасан.

У ерда чўпонлар чодирлар тикади,

Улар қўй–эчкилари учун қўралар қуради.

7Яҳудо халқининг омон қолганлари

Юртингга эгалик қилади.

Чўпонлари юртингда қўй–эчкиларини ўтлатишади,

Улар Ашқалондаги ташландиқ уйларда тунашади.

Ахир, Эгаси Худо уларга ғамхўрлик қилади,

Уларни яна фаровонликка эриштиради.

 

Мўаб ва Оммон халқи

 

8-9Исроил халқининг Худоси,

Сарвари Олам шундай демоқда:

“Мўабликлар халқимни қанчалик таҳқирлаганини,

Оммонликлар уларни қанчалик хўрлаганини,

Халқимни ҳақоратлаб, юртига таҳдид солишганини эшитдим.

Шундай экан, Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи айтаманки,

Мўаб юрти Садўм шаҳрининг ҳолига тушади,

Оммон юрти Ғамўра шаҳрига ўхшаб қолади.

Ўша юртлар шўр босган тиканзорларга айланади,

То абад ташландиқ жойлар бўлиб қолади.

Халқимнинг омон қолганлари уларни талон–тарож қилади.

Юртларини ўзларига мулк қилиб олишади.”

10Улар Сарвари Оламнинг халқини мазах қилганлари учун,

Кеккайиб, мағрурланганлари учун,

Бу кўргиликлар бошларига тушади.

11Эгамиз уларни ваҳимага солади,

Ер юзидаги жамики худоларни йўқ қилади.

Шунда денгиз қирғоғидаги эллар

Эгамизга сажда қилишади.

Ҳар бири ўз юртида Эгамизни мадҳ этади.

 

Ҳабашистонликлар

 

12Эй, Ҳабашистонликлар,

Эгамиз сизларни ҳам қиличи билан ўлдиради.

 

Оссурия халқи

 

13Эгамиз шимолга қарши қўл кўтарaди,

У Оссурияни йўқ қилади.

Найнаво шаҳрини вайрон қилади,

Уни сувсиз саҳрога айлантиради.

14У ерда чорва ўтлаб юрадиган бўлади,

Ҳар хил ёввойи ҳайвонлар ором олади.

Сарой вайроналарида бойўғли яшайди,

Ойналаридан унинг товуши эшитилади.

Остоналарида харобалар уюм–уюм бўлиб ётади.

Биноларининг садр ёғочлари шилиб олинади.

15Бехатар яшаётган манман шаҳар шу кўйга тушади!

“Менга тенг келадигани йўқ”, деб айтаётган шаҳарнинг ҳоли шу бўлади!

Хароб бўлган бу шаҳар

Ёввойи ҳайвонларнинг маконига айланади.

Вайроналар олдидан ўтган–кетганлар

Ундан ҳазар қилиб, ерга тупуриб кетишади.

 

3–БОБ - ЗАФАНИЁ

 

Қуддуснинг гуноҳи ва итоатсизлиги

 

1Булғанган, бузуқ шаҳарнинг ҳолига вой!

Золимларга тўлиб кетган шаҳарнинг ҳолига вой!

2У ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмайди,

Ўзига ҳеч қандай сабоқ олмайди.

Ўз Худоси томон юз бурмайди,

Умидини Эгамизга боғламайди.

3Шаҳар аъёнлари ўкираётган шерларга ўхшайди.

Ҳакамлари ҳам кечаси оч қолган бўриларга ўхшаб,

Эрталабгача ўлжасидан ҳеч нарса қолдирмайди.

4Пайғамбарлари катта кетади,

Ҳаммаси қаллоблик қилади.

РуҳонийлариХудонинг уйини ҳаром қилади,

Улар Таврот қонунини бузади.

5Аммо Эгамиз ҳамон шаҳардадир.

У доим тўғри иш қилади,

У ноҳақлик қилмайди асло!

У ҳар куни эрталабдан адолат ўрнатади,

Тонг саҳардан одиллик билан иш тутади,

Фосиқлар эса уялмай ёмонлик қилаверади.

6Эгамиз шундай дейди:

“Мен халқларни қириб ташладим,

Уларнинг шаҳарларини вайрон қилдим,

Қалъаларини қулатдим.

Ана, кўчалари ҳувиллаб қолди,

Шаҳарларида инсон зоти қолмади.

7Энди халқим Мендан қўрқар,

Бундан ўзига сабоқ олар, деб ўйлаган эдим.

Қуддусни вайрон қилмайман,

Айтганларимни бошига солмайман, деган эдим.

Аммо улар шунда ҳам,

Қабиҳликлар қилиш иштиёқидан воз кечмадилар.”

 

Халқлар Эгамизга юз буради

 

8Эгамиз шундай демоқда:

“Менинг келишимни кутинглар,

Мен халқларга ҳамла қилиб,

Уларни талон–тарож қиладиган кунни кутинглар.

Мен қарор қилдим: халқларни йиғаман,

Барча элларни тўплаб оламан.

Уларнинг устига ғазабимни сочаман,

Алангали қаҳримни уларга ёғдираман.

Рашким ўти бутун дунёни куйдириб ташлайди.

9Кейин Мен барча халқларнинг нутқини ўзгартираман,

Шунда улар бутларга илтижо қилмай, фақат Менга илтижо қилишади.

Биргаликда Менга хизмат этишади.

10Олис юртлардан ихлосмандларим келишади,

Ҳабашистондаги дарёларнинг нариги томонидан,

Менга назрлар олиб келишади.

11Эй халқим, ўша куни сизлар уялиб қолмайсизлар,

Олдинлари Менга бўйсунмаганингиздан шунда хижолат тортмайсизлар.

Ахир, Мен орангиздаги такаббур одамларни йўқ қиламан.

Шунда Муқаддас тоғимда ўзларингизни катта тутмайдиган бўласизлар.

12Мен фақат камтарин ва итоаткор одамларни қолдираман.

Улар Мен, Эгангизда паноҳ топадилар.

13Исроил халқининг омон қолганлари

Ҳеч ёмонлик қилмайдилар.

Улар ҳеч кимни алдамайдилар,

Оғизларидан ёлғон сўз чиқмайди.

Улар яйловда ўтлаб юрган қўйлардай ором оладилар,

Ҳеч ким уларни безовта қилмайди.”

 

Севинч қўшиғи

 

14Эй Исроил халқи, севинч ила ҳайқиринг!

Эй Қуддус аҳолиси, куйланг!

Эй Сион аҳли, бутун қалбингиздан шодланинг!

15Эгамиз сизларни жазолаб бўлди,

Душманларингизни У қувиб юборди.

Исроилнинг Шоҳи — Эгамиз орангиздадир.

Сиз энди кулфатдан қўрқманг.

16Ўша куни Қуддусга шундай сўзлар айтилади:

“Эй, Сион аҳолиси, қўрқманг! Асло бўшашманг!

17Эгангиз Худо сизнинг орангиздадир,

Сизга зафар келтирувчи жангчи Ўшадир.

У сизни деб хурсанд бўлиб севинади.

Ўз севгиси ила қўрқувларингизни олиб ташлайди.

Ҳа, сизни деб шод бўлиб куйлайди.”

18Эгамиз шундай дейди:

“Эй сургун бўлган Қуддусликлар,

Сизлар тайинланган байрамларда

Қатнаша олмаганингиздан хафасизлар,

Мен сизларни ўз юртингизга олиб келаман,

Бундан буён хор бўлишингизга йўл қўймайман.

19Сизларга зулм ўтказган халқлар билан

Ўшанда Ўзим ҳисоб–китоб қиламан.

Мен чўлоқларни қутқараман,

Ҳайдаб юборилганларни йиғиб оламан.

Улар шарманда бўлган ҳар бир юртда

Обрў ва шуҳрат топадилар.

20Ҳа, ўша вақтда сизларни йиғиб оламан,

Уйларингизга элтиб қўяман.

Сизларни яна фаровонликка эриштираман,

Буни ўз кўзингиз билан кўрасиз,

Халқларнинг ҳурмату мақтовларига сазовор бўласиз.”

Эгамизнинг каломи шудир.

 




Китоблар / Муқаддас Китоб / Ўзбек тилидаги

Эски Аҳд:  |  ИБТИДО  |  ЧИҚИШ  |  ЛЕВИЛАР  |  САҲРОДА  |  ҚОНУНЛАР  |  ЁШУА  |  ҲАКАМЛАР  |  РУТ  |  ШОҲЛАР (БИРИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (ИККИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (УЧИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (ТЎРТИНЧИ КИТОБ)  |  СОЛНОМАЛАР (БИРИНЧИ КИТОБ)  |  СОЛНОМАЛАР (ИККИНЧИ КИТОБ)  |  ЭЗРА  |  НАХИМИЁ  |  ЭСТЕР  |  АЮБ  |  ЗАБУР  |  СУЛАЙМОННИНГ ҲИКМАТЛАРИ  |  ВОИЗ  |  СУЛАЙМОННИНГ ГЎЗАЛ ҚЎШИГИ  |  ИШАЁ  |  ЕРЕМИЁ  |  ЕРЕМИЁНИНГ МАРСИЯСИ  |  ҲИЗҚИЁ  |  ДОНИЁР  |  ХЎШЕЯ  |  ЙЎЭЛ  |  АМОС  |  ОБOДИЁ  |  ЮНУС  |  МИХО  |  НОХУМ  |  ХАБАҚҚУҚ  |  ЗАФАНИЁ  |  ХАГГЕЙ  |  ЗАКАРИЁ  |  МАЛАКИ
Янги Аҳд:
МАТТО  |  МАРК  |  ЛУҚО  |  ЮҲАННО  |  ҲАВОРИЙЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ  |  РИМЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  КОРИНФЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  КОРИНФЛИКЛАРГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ГАЛАТИЯЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  ЭФЕСЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  ФИЛИППИЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  КОЛОСАЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  САЛОНИКАЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  САЛОНИКАЛИКЛАРГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ТИМЎТИЙГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  ТИМЎТИЙГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ТИТУСГА МАКТУБ  |  ФИЛИМЎНГА МАКТУБ  |  ИБРОНИЙЛАРГА МАКТУБ  |  ЁҚУБНИНГ МАКТУБИ  |  БУТРУСНИНГ БИРИНЧИ МАКТУБИ  |  БУТРУСНИНГ ИККИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ БИРИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ ИККИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ УЧИНЧИ МАКТУБИ  |  ЯҲУДОНИНГ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОГА КЎРСАТИЛГАН ВАҲИЙ


Injil Uzbek tili: Yangi Ahd. Latin online
 Matto | Mark | Luqo | Yuhanno | Havoriylar | Yoqub | 1 Butrus | 2 Butrus | Yuhannoning 1chi | Yuhannoning 2chi | Yuhannoning 3chi | Yahudoning | Rimliklarga | Korinfliklarga 1chi | Korinfliklarga 2chi | Galatiyaliklarga | Efesliklarga | Filippiliklarga | Kolosaliklarga | Salonikaliklarga 1chi | Salonikaliklarga 2chi | Timo‘tiyga 1chi | Timo‘tiyga 2chi | Titusga | Filimo‘nga | Ibroniylarga | Vahiy  
Injil Uzbek tili: Eski Ahd. Latin online
IBTIDO | ZABUR

Китоблар Ўзбек тилидаги: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак

Kitoblar - Kutubxona  |  Simfoniya  |  Guvohliklar  |  Musiqa mp3  |  VIDEO  |  UzLatin.com   |  Telegram kanal @kitoblar_elektron_uz


Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musiqasi


(skachat Hamdu-Sano-Xudoga.pdf 2 mb)
Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika
(skachat Hamdu-Sanolar_Imon-yuli.pdf 1 mb)
Online Yangi o'zbek MP3. Ayni damda musiqa javonida 3gb. guruh. Ҳамду санолар
++ KANAL MP3 https://t.me/uzbekmusika ++


Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd

Audio Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd

Китоблар Ўзбек тилидаги: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак
Uzbek tilida Muqaddas Kitob Injil skachat - Audio mp3, Download (.zip 624mb)



Yaxshi audio kitoblarni O`zbek tilidagi

Audio Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd

O'zbek tilidagi Kinolar

Uzbek tilidagi Kinolar

KitoBook.com