Муаллиф Юҳанно бу мактубини имонлилар жамоатининг етакчиси Гайга йўллаган. У ушбу мактубида Гайни биродарларга кўрсатган ёрдами учун мақтаб: “Бу ишингни давом эттиравер”, деб далда беради. Шу билан бир қаторда, у Диотреф деган кишининг ярамас қилмишларини фош этади.
Юҳаннонинг учинчи мактуби жуда қисқа бўлгани учун бобларга бўлинмаган.
1Чин кўнгилдан яхши кўрадиган азиз биродарим Гайга мен — оқсоқолдан салом!
2Азиз дўстим, ҳамма ишларингга Худодан ривож тилайман. Тананг руҳинг сингари соғ–саломат бўлсин.
3Ҳар сафар биродарларимиз келиб, сенинг ҳақиқатга содиқ қолганингни ва ҳақиқат бўйича яшаётганингни айтишганда, мен ғоят хурсанд бўламан. 4Мен учун фарзандларимнинг ҳақиқат бўйича яшаётганларини эшитишдан каттароқ хурсандчилик йўқ.
5Азиз дўстим, сен биродарларимизга, ҳатто ўзинг танимаганларга ҳам, доим садоқат билан ёрдам бериб келяпсан. 6Улар сенинг меҳрибонлигинг тўғрисида имонлилар жамоатига айтиб юришибди. Бу ишингни давом эттиравер, Худога муносиб тарзда сафардаги биродарларга ёрдам бер. 7Ахир, улар Масиҳ номи учун йўлга чиққанлар. Имонсизлардан ҳеч қандай ёрдам олмасликка қарор қилганлар. 8Биз бундай одамларни қўллаб–қувватлашимиз керак, шунда ҳақиқатни эълон қилишда уларга ҳамкор бўламиз.
9Мен имонлилар жамоатига бир мактуб ёзган эдим. Аммо уларнинг ораларида ўзини катта тутаётган Диотреф гапларимизга эътибор бермаяпти. 10Агар борсам, унинг қилмишларини фош этаман. У биз ҳақимизда ёмон гаплар тарқатиб, туҳмат қилиб юрибди. Бу билан ҳам кифояланмай, биродарларни қабул қилмаяпти, қабул қилмоқчи бўлганларга тўсқинлик қилиб, уларни ҳатто жамоатдан қувиб чиқаряпти.
11Азиз биродарим, сен ёмонликка эмас, яхшиликка тақлид қил. Яхшилик қилувчи одам Худодандир. Ёмонлик қилувчи эса Худони кўрмаган.
12Димитрий ҳақида эса ҳамма яхши гапирмоқда, унинг ҳаётида ва таълимотида акс этган ҳақиқат ҳам у томондадир. Биз ҳам у ҳақда яхши фикрдамиз, гапимиз тўғри эканлигини ўзинг биласан.
13Сенга айтадиган гапим кўп, аммо уларни сиёҳ билан қоғозга ёзишни истамадим. 14Ундан кўра, яқин орада ўзинг билан юзма–юз кўришиб гаплашаман, деб умид қиламан. 15Тинч–омон бўлгин. Дўстларимиз сенга салом йўллаяптилар. У ердаги дўстларимга ҳам номма–ном салом айтиб қўй.
Китоблар Ўзбек тилидаги: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак
Kitoblar - Kutubxona | Simfoniya | Guvohliklar | Musiqa mp3 | VIDEO | UzLatin.com | Telegram kanal @kitoblar_elektron_uz
![]() (skachat Hamdu-Sano-Xudoga.pdf 2 mb) |
![]() (skachat Hamdu-Sanolar_Imon-yuli.pdf 1 mb) |
Китоблар Ўзбек тилидаги:
Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак
Uzbek tilida Muqaddas Kitob Injil skachat - Audio mp3, Download (.zip 624mb)
KitoBook.com