Китоблар / Муқаддас Китоб / Ўзбек тилидаги

Эски Аҳд:  |  ИБТИДО  |  ЧИҚИШ  |  ЛЕВИЛАР  |  САҲРОДА  |  ҚОНУНЛАР  |  ЁШУА  |  ҲАКАМЛАР  |  РУТ  |  ШОҲЛАР (БИРИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (ИККИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (УЧИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (ТЎРТИНЧИ КИТОБ)  |  СОЛНОМАЛАР (БИРИНЧИ КИТОБ)  |  СОЛНОМАЛАР (ИККИНЧИ КИТОБ)  |  ЭЗРА  |  НАХИМИЁ  |  ЭСТЕР  |  АЮБ  |  ЗАБУР  |  СУЛАЙМОННИНГ ҲИКМАТЛАРИ  |  ВОИЗ  |  СУЛАЙМОННИНГ ГЎЗАЛ ҚЎШИГИ  |  ИШАЁ  |  ЕРЕМИЁ  |  ЕРЕМИЁНИНГ МАРСИЯСИ  |  ҲИЗҚИЁ  |  ДОНИЁР  |  ХЎШЕЯ  |  ЙЎЭЛ  |  АМОС  |  ОБOДИЁ  |  ЮНУС  |  МИХО  |  НОХУМ  |  ХАБАҚҚУҚ  |  ЗАФАНИЁ  |  ХАГГЕЙ  |  ЗАКАРИЁ  |  МАЛАКИ
Янги Аҳд:
МАТТО  |  МАРК  |  ЛУҚО  |  ЮҲАННО  |  ҲАВОРИЙЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ  |  РИМЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  КОРИНФЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  КОРИНФЛИКЛАРГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ГАЛАТИЯЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  ЭФЕСЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  ФИЛИППИЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  КОЛОСАЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  САЛОНИКАЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  САЛОНИКАЛИКЛАРГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ТИМЎТИЙГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  ТИМЎТИЙГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ТИТУСГА МАКТУБ  |  ФИЛИМЎНГА МАКТУБ  |  ИБРОНИЙЛАРГА МАКТУБ  |  ЁҚУБНИНГ МАКТУБИ  |  БУТРУСНИНГ БИРИНЧИ МАКТУБИ  |  БУТРУСНИНГ ИККИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ БИРИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ ИККИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ УЧИНЧИ МАКТУБИ  |  ЯҲУДОНИНГ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОГА КЎРСАТИЛГАН ВАҲИЙ



ЭЗРА

Кириш

 

Бу китоб Эзра деган моҳир тафсирчи шарафига номланган. Эзра китобнинг иккинчи қисмида бош қаҳрамон бўлиб гавдаланади.

Форс шоҳи Куруш милоддан олдинги 539 йили махсус фармон жорий қилгани тўғрисида “2 Солномалар” китобининг охирида баён қилинган эди. Бу фармонга кўра, Куруш яҳудийларга: “Ўз юртларингизга қайтиб бориб, Эгангизнинг уйини тикланглар”, деб ижозат берди. “Эзра” китобининг биринчи қисми (1-6–боблар) Курушнинг ўша фармони билан бошланади. Бу қисмнинг давомида бир қанча яҳудийлар Қуддусга қайтиб бориб, Маъбадда иш бошлагани тўғрисида ҳикоя қилинади. Лекин қўшни халқлар яҳудийларга кўп халақит берар, шунинг учун қурилиш ишлари суст борарди. Ҳатто бир неча йил иш тўхтаб ҳам қолади. Ниҳоят, милоддан олдинги 515 йили Маъбад қайта қуриб битказилади.

Китобнинг бу қисмидан яна кейинги даврда юз берган муаммолар ҳам ўрин олган (4:6-23). Дарвоқе, шоҳ Артахшас ҳукмронлиги даврида яҳудийлар шаҳар деворини тиклаш ишларини тўхтатган эдилар.

Китобнинг иккинчи қисми (7-10–боблар) Эзранинг Қуддусга келиши билан бошланади. Эзра Яҳудо халқига Худонинг қонунларини ўргатиш учун Қуддусга қайтиб келади. Лекин Исроил халқи, ота–боболари сингари, гуноҳ қилаётганини Эзра кўриб, даҳшатга тушади. Бу пайтда Исроил халқи бутпараст халқлар билан қуда–андачилик қилар, бунинг оқибатида улар бутпарастликка ружу қўйиб, Худонинг қонунларини бузаётган эдилар. Бу гуноҳлари туфайли Исроил халқи Худонинг қаҳрига учраш хавфи остида қолган эди (“Қонунлар” 7:1-5 га қаранг). Шу боис Эзра ибодат қилиб, Исроил халқининг гуноҳларидан ўт, деб Худога илтижо қилади. Халқ Худонинг қонунларига итоат этишга рози бўлади.

“Нахимиё” китобида ҳам Эзранинг бошқа ишлари тўғрисида ҳикоя қилинади.

Худонинг халқи узоқ вақтгача мустақил бўла олмади. Лекин уларнинг устидан қайси шоҳлик ҳукмронлик қилмасин, барибир, яҳудий халқини Худо бошқараётганини Эзра билар эди. Шунинг учун у айтган эдики: “Ота–боболаримизнинг Худосига ҳамду санолар бўлсин! Эгам Қуддусдасги уйини шарафлаши учун буларни шоҳнинг юрагига солди. Худонинг марҳамати билан мен шоҳнинг, маслаҳатчиларининг, барча обрўли аъёнларининг илтифотига сазовор бўлдим.” (7:27-28)

 

1–БОБ - ЭЗРА

 

Шоҳ Куруш яҳудийларга ватанларига қайтишга ижозат беради

 

1Эгамизнинг Еремиё орқали айтганларини бажо қилиш учун Форс шоҳи Курушнинг руҳини қўзғатди. Бу воқеа Куруш ҳукмронлигининг биринчи йилида содир бўлди. Шоҳ Куруш шоҳлигининг ҳамма томонига хабарчилар жўнатиб, ёзма фармонда қуйидагиларни эълон қилди:

2“Форс шоҳи Куруш шундай демоқда:

— Самовий Худо — Эгамиз ер юзидаги жамики шоҳликларни менга берган. У Яҳудо юртидаги Қуддус шаҳрида Ўзига бир уй қуришни менга топширди. 3Худонинг халқидан бўлганларга мен ижозат бераман: улар Қуддусга боришлари ва Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг уйини қайта қуришлари мумкин. Қуддусда сажда қилинадиган Худо Удир. Исроил халқига ўзларининг Худоси ёр бўлсин. 4Сургундаги яҳудийлар яшайдиган ҳамма жойда шундай деб эълон қилинсин: Қуддусга қайтмайдиган яҳудийлар қайтадиган яҳудийларга ёрдам берсин. Уларга кумуш, олтин, сафар учун зарур буюмлар ва чорва беришсин. Шунингдек, Худонинг Қуддусдаги уйи қайта қурилиши учун кўнгилдан чиқариб назрлар беришсин.”

5Шундай қилиб, Яҳудо ва Бенямин қабилаларининг уруғбошилари, руҳонийлар ва левилар, шунингдек, Худо руҳлантирган ҳар бир одам Эгамизнинг Қуддусдаги уйини қайта қуриш учун сафарга тайёрланди. 6Барча қўшнилари уларга чин кўнгилдан чиқариб назрлар бердилар. Булардан ташқари, кумуш идишлар, олтин, сафар учун буюмлар, чорва ва бошқа қимматбаҳо ҳадялар бериб ёрдам қилдилар. 7Шоҳ Куруш Эгамизнинг уйига тегишли бўлган буюмларни олиб келишни буюрди. Бу буюмларни шоҳ Навухадназар Қуддусдан олиб келиб, ўзининг худолари уйига қўйган эди. 8Шоҳ Куруш бу буюмларни хазинабон Митрадот назорати остига топширтирди. Митрадот эса буларни Яҳудо йўлбошчиси Шашбаззарга санаб берди. 9Буюмларнинг рўйхати қуйидагича эди:

олтин тоғорачалар — 30 та

кумуш тоғорачалар — 1000 та

бошқа идишлар — 29 та

10олтин косалар — 30 та

кумуш косалар — 410 та

бошқа буюмлар — 1000 та.

11Олтин ва кумуш буюмларнинг жами 5400 та эди. Шашбаззар бошқа асирлар қаторида Бобилдан Қуддусга қайтиб кетаётганда, бу буюмларнинг ҳаммасини ўзи билан олиб кетди.

 

2–БОБ - ЭЗРА

 

Асирликдан қайтиб келганларнинг рўйхати

 

1-2Бобил шоҳи Навухадназар асир қилиб олиб кетган яҳудийларнинг бир қисми Қуддусга ва Яҳудо юртидаги ўз шаҳарларига қайтиб келиб, ўрнашдилар. Улар Зарубабел, Ёшуа, Нахимиё, Сараё, Ралиё, Мордахай, Билшон, Миспар, Биғвай, Рахум ва Банах бошчилигида қайтиб келган эдилар.

 

Исроил уруғлари ота–боболари бўйича рўйхат қилинади

 

Асирликдан қайтиб келган Исроил эркакларининг сони қуйидагича эди:

3Парўш уруғидан — 2172 та эркак.

4Шафатиё уруғидан — 372 та эркак.

5Орах уруғидан — 775 та эркак.

6Пахатмўаб, яъни Eшува ҳамда Йўаб уруғларидан — 2812 та эркак.

7Элам уруғидан — 1254 та эркак.

8Затту уруғидан — 945 та эркак.

9Заккай уруғидан — 760 та эркак.

10Баних уруғидан — 642 та эркак.

11Бўвай уруғидан — 623 та эркак.

12Озгад уруғидан — 1222 та эркак.

13Одонихам уруғидан — 666 та эркак.

14Биғвай уруғидан — 2056 та эркак.

15Адин уруғидан — 454 та эркак.

16Отер, яъни Ҳизқиё уруғидан — 98 та эркак.

17Безай уруғидан — 323 та эркак.

18Йўра уруғидан — 112 та эркак.

19Хашум уруғидан — 223 та эркак.

20Гибор уруғидан — 95 та эркак.

 

Исроил уруғлари шаҳарлар бўйича рўйхат қилинади

 

21Байтлаҳмлик — 123 та эркак.

22Натуфолик — 56 та эркак.

23Онотўтлик — 128 та эркак.

24Озмобитлик — 42 та эркак.

25Хират–Аримлик, Хафиралик ва Берўтлик — 743 та эркак.

26Рамалик ва Ғиболик — 621 та эркак.

27Михмашлик — 122 та эркак.

28Байтиллик ва Айлик — 223 та эркак.

29Наволик — 52 та эркак.

30Махбишлик — 156 та эркак.

31Эламлик— 1254 та эркак.

32Харимлик — 320 та эркак.

33Лўдлик, Ҳодидлик ва Онўлик — 725 та эркак.

34Ерихолик — 345 та эркак.

35Санолик — 3.630 та эркак.

 

Руҳонийлар уруғлари

 

36Асирликдан қайтиб келган руҳонийларнинг сони қуйидагича эди:

Ёшуа наслининг Ёдиё уруғидан — 973 та эркак.

37Иммар уруғидан — 1052 та эркак.

38Пашхур уруғидан — 1247 та эркак.

39Харим уруғидан — 1017 та эркак.

 

Левилар уруғлари

 

40Асирликдан қайтиб келган левилар уруғларининг сони қуйидагича эди:

Хўдавиё наслидан бўлган Ешува ҳамда Кадмил уруғидан — 74 та эркак.

41Осиф уруғидан бўлган қўшиқчилар — 128 та эркак.

42Шаллум, Отер, Талмўн, Оққув, Хатита ва Шўвай уруғларидан бўлган Маъбад дарвозабонлари, ҳаммаси бўлиб — 139 та эркак.

 

Маъбад хизматкорлари уруғлари

 

43Асирликдан қайтиб келган Маъбад хизматкорларининг уруғлари қуйидагилар эди:

Зихо, Хасуфа, Таббайўт,

44Керош, Сиёҳо, Падўн,

45Лавон, Хагава, Оққув,

46Хагав, Шамлай, Ханон,

47Гиддол, Гахар, Раё,

48Ратан, Накудо, Ғаззом,

49Уззо, Посиёх, Бесай,

50Оснах, Муним, Нафусим,

51Бобуҳ, Хакуфа, Хорхур,

52Базулут, Махидо, Харша,

53Боркис, Сисаро, Тамах,

54Назиё, Хатифа.

 

Сулаймоннинг қароллари уруғлари

 

55Сулаймон қаролларининг асирликдан қайтиб келган уруғлари қуйидагилар эди:

Сўтай, Ҳасўфарат, Парудо,

56Ялох, Дархун, Гиддол,

57Шафатиё, Хаттил, Пахаратҳаззавойим, Омай.

58Маъбад хизматкорлари ва Сулаймоннинг қароллари уруғларидан бўлганларнинг жами 392 киши эди.

 

Насл–насаби номаълум бўлганлар

 

59Қуйидагилар Тел–Малах, Тел–Харша, Харуб, Адон ва Иммар шаҳарларидан келган эдилар, лекин ўзларининг уруғбошиси Исроил авлодига мансублигини исботлай олмасдилар:

60Далоё, Тўвиё ва Накудо уруғлари — 652 киши.

61-62Қуйидаги руҳонийлар уруғлари ўз насабномасини топа олмадилар: Хаваё, Хаккўз ва Борзулай уруғлари (Борзулайнинг бобоси Гиладлик Борзулай деган одамнинг қизига уйланган бўлиб, бу уруғ ўша аёлнинг уруғи номи билан юритилар эди). Шу сабабдан хизмат қилишга нопок ҳисобланиб, руҳонийликка қабул қилинмадилар. 63Яҳудо ҳокими уларга шундай деди: “Бирорта руҳоний Худодан Урим ва Туммим орқали руҳоний эканлигингизни сўраб, тасдиқламагунча, сизлар назрларнинг руҳонийларга тегишли улушидан тановул қилмайсизлар.”

 

Асирликдан қайтиб келганларнинг жами

 

64Бу жамоа жами 42.360 кишидан иборат эди. 65Булардан ташқари, қул ва чўрилари — 7.337 киши, қул ва чўри қўшиқчилар 200 киши эди. 66Жамоанинг 736 та оти, 245 та хачири, 67435 та туяси, 6.720 та эшаги бор эди.

68Асирлар жамоаси Қуддусга — Эгамиз уйининг вайроналари олдига келишди. Шу заҳоти, баъзи уруғбошилар Худонинг уйини олдинги ўрнида қайта тиклаш учун кўнгилдан чиқариб назрлар келтирдилар. 69Ҳар бири қурби етганча назр атади. Улар қурилиш учун жами 61.000 олтин танга, 190 пуд кумуш ва руҳонийлар учун 100 та кўйлак бердилар.

70Руҳонийлар, левилар, қўшиқчилар, Маъбад дарвозабонлари, Маъбад хизматкорлари ва халқдан бир қанчаси Қуддусга ҳамда унинг атрофидаги шаҳарларга ўрнашиб олдилар. Исроил халқининг қолганлари эса ўз шаҳарларига бориб жойлашдилар.

 

3–БОБ - ЭЗРА

 

Қуддусда сажда қилиш қайтадан бошланади

 

1Исроил халқи ўз шаҳарларига ўрнашиб олганлардан кейин, еттинчи ойда ҳаммаси Қуддусда йиғилишди. 2Ёҳузадах ўғли Ёшуа, унинг руҳоний ҳамкорлари ва Шалтиёл ўғли Зарубабел уруғ–аймоғи билан биргаликда Исроил халқининг Худосига аталган қурбонгоҳни қайтадан қурдилар. Уларнинг мақсади: Худонинг одами — Мусонинг Тавротида ёзилган амрларга мувофиқ, қурбонгоҳда куйдириладиган қурбонликларни келтириш эди. 3Улар маҳаллий халқлардан қўрқардилар, аммо шунга қарамай, қурбонгоҳни олдинги пойдевори устига қурдилар. Қурбонгоҳнинг устида ҳар куни эрталаб ва кечқурун Эгамизгақурбонликларни куйдириб назр қилдилар. 4Сўнгра Мусонинг қонунида ёзилгани сингари, Чайла байрамини нишонладилар. Ҳар бир байрам кунига оид қурбонликлар қилиб, куйдирдилар. 5Улар кунда куйдириладиган қурбонликлардан ташқари, ҳар ойда нишонланадиган янги ой шодиёнасида ва йил давомида Эгамизга атаб нишонланадиган байрамларда қурбонликлар келтирдилар. Шунингдек, кўнгилдан чиқариб қурбонликлар олиб келдилар. 6Хуллас, одамлар еттинчи ойнинг биринчи кунидан бошлаб, Эгамизга куйдириладиган қурбонликларни келтира бошлаган эдилар. Лекин Эгамизнинг Маъбади пойдевори ҳали ётқизилмаган эди.

 

Халқ Маъбадни қайта қура бошлайди

 

7Халқ тош йўнувчиларни ва дурадгорларни пул билан таъминлаб турди. Улар Форс шоҳи Курушнинг ижозати билан Ўрта ер денгизи орқали Лубнондан Яффа шаҳрига садр ёғочларини келтирдилар. Ёғочларни олиб келган Сидонликлар ва Тирликларга егулик, ичимлик ва зайтун мойи бердилар. 8Асирликдан қайтганлар Худонинг Қуддусдаги уйи вайроналари олдига келганларига бир йилу икки ой бўлгач, улар Эгамизнинг уйини қайта қуришни бошладилар. Қурилишда Шалтиёл ўғли Зарубабел, Ёҳузадах ўғли Ёшуа, уларнинг биродарлари руҳоний ва левилар, шунингдек, асирликдан қайтиб келган ҳамма одамлар иштирок этди. Улар қурилиш ишларини назорат қилиш учун йигирма ва ундан юқори ёшдаги левиларни тайинладилар. 9Худонинг уйи қурилишини Ешува, унинг ўғиллари ва қариндошлари, Кадмил ва унинг ўғиллари назорат қилар эдилар. (Ешува ва Кадмил Хўдавиё наслидан эдилар.) Уларга бу ишда левиларнинг Ханадод уруғи ёрдам берар эди.

10Бинокорлар Эгамиз Маъбадининг пойдеворини ётқизиб бўлганларидан кейин, руҳонийлар ўз либосларини кийдилар. Исроил шоҳи Довуднинг кўрсатмаларига мувофиқ, руҳонийлар карнайлари билан, Осиф наслидан бўлган левилар занглари билан, Эгамизга ҳамду сано айтиш учун ўз жойларини эгалладилар. 11Улар Эгамизга ҳамду сано ва шукроналар айтиб, шундай нақорат куйладилар:

“Эгамиз яхшидир,

Унинг Исроилга бўлган содиқ севгиси абадийдир.”

Эгамизнинг уйи пойдевори ётқизилганидан, бутун халқ баланд овоз билан Эгамизга ҳамду сано айтди. 12Одамлар хурсандчиликдан бақирарди, Эгамизнинг олдинги уйини кўрган ёши улуғ руҳонийлар, левилар ва уруғбошиларнинг кўпчилиги эса уйнинг пойдеворини кўрганларида ҳўнграб йиғладилар. 13Халқ шунчалик қаттиқ бақирардики, овозлари узоқдан ҳам эшитилиб турарди. Буни эшитганлар хурсандчилик овозларини йиғи товушидан фарқлай олмасди.

 

4–БОБ - ЭЗРА

 

Душманлар Маъбаднинг қайта қурилишига тўсқинлик қиладилар

 

1Яҳудо ва Бенямин қабиласининг ғанимлари: “Асирликдан қайтиб келганлар Исроилнинг Худоси — ЭгамизМаъбадини қайта қураётган эканлар”, деган хабарни эшитиб қолишди. 2Улар Зарубабелнинг ва уруғбошиларнинг олдига келиб, шундай дедилар: “Биз ҳам сизларга қўшилиб Худойингизнинг уйини қурайлик, чунки биз ҳам, сизлар сингари, Худойингизга сажда қиламиз. Оссурия шоҳи Исархаддўн бизни бу ерга олиб келгандан буён Худойингизга қурбонлик қилиб келяпмиз.” 3Лекин Зарубабел, Ёшуа ва Исроилнинг бошқа уруғбошилари уларга шундай деб жавоб бердилар: “Сизлар Худойимизга уйни биз билан бирга қурмайсизлар. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз учун уйни ўзимиз қурамиз. Форс шоҳи Куруш буни бизга буюрган.”

4Шундан кейин маҳаллий халқдан бўлган бу ғанимлар Яҳудо халқини саросимага солиб, қўрқитишга ва қурилиш ишларидан қайтаришга ҳаракат қилишди. 5Улар амалдорларга пора бериб, Форс шоҳи Курушнинг бутун ҳукмронлиги давомида Маъбадни қайта қуриш режаларига қаршилик қилиб келдилар. Доро тахтни эгаллаб, Форс шоҳи бўлгунга қадар бу аҳвол давом этиб келди.

 

Яҳудийлар Қуддус деворларини кўтарганларида яна қаршиликларга дуч келадилар

 

6Бир неча йилдан кейин шоҳ Ахашвераш тахтга чиқди. Ахашвераш ҳукмронлигининг бошларида, ғанимлар Яҳудо юрти ва Қуддус шаҳрида яшаётган яҳудийларга қарши айбнома ёздилар.

7Ҳатто кейинроқ — Форс шоҳи Артахшас ҳукмронлиги даврида ҳам Бишлам, Митрадот, Тўвал ва уларнинг бошқа шериклари шоҳга мактуб ёздилар. Мактуб орамийча ёзилиб, таржима қилинди.

8Кейин ҳоким Рахум ва котиб Шимшай ҳам шоҳ Артахшасга Қуддус аҳолисини қоралаб мактуб ёзди. Мактуб шундай сўзлар билан бошланган эди:

9“Ҳоким Рахумдан, котиб Шимшайдан ва уларнинг бошқа шериклари — ҳакамлар, йўлбошчилар, амалдорлар, Эрахликлар, Бобилликлар, Шушанликлар (яъни Элам халқи), 10шунингдек, улуғ ва қудратли шоҳ Ўснапар Самария шаҳарларига ва Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоятга олиб келиб ўрнаштирган турли халқлардан мактуб.”

11Улар юборган мактубнинг мазмуни қуйидагича эди:

“Шоҳ Артахшас жаноби олийлари! Биз, Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоятда истиқомат қилувчи қулларингиз, сизга салом йўлламоқдамиз.

12Жаноби олийларига шу нарса маълум бўлсинким, сизнинг қўл остингиздаги бошқа ўлкалардан Қуддусга келиб ўрнашган яҳудийлар исёнкор, бехосият шаҳарни қайтадан тикламоқдалар. Улар пойдевор ётқизиб, тез орада шаҳар деворларини ҳам қуриб тугатадилар. 13Жаноби олийларини шундан хабардор қилмоқчимизки, агар шаҳар қайтадан қурилиб, деворлари ҳам битса, яҳудийлар ўлпон, солиқ ва хирож тўламай қўядилар. Натижада шоҳликнинг даромади камайиб кетади.

14Саройнинг тузига биз ҳам шерик бўлганимиз учун, шоҳимизнинг шарманда бўлишига қараб ўтиришимиз бизга тўғри келмайди. Шунинг учун мактуб жўнатиб, шоҳимизни хабардор қилмоқчи бўлдик. 15Сиз фармон беринг: ота–боболарингизнинг йилномаларини кўриб чиқишсин. Бу шаҳар ғалаён макони бўлганини ўша йилномалардан топасиз. Бу шаҳар олдиндан ҳукмдорлар ва вилоят ҳокимларига қарши бош кўтариб, кўп муаммолар туғдирган, шу сабабдан вайрон қилинган эди. 16Биз жаноби олийларига шуни маълум қилиб қўймоқчимизки, агар бу шаҳар қайта қурилиб, деворлари битса, Фурот дарёсининг ғарбидаги бу вилоятга эгалик қила олмай қоласиз.”

17Шоҳ қуйидагича жавоб жўнатди:

“Самарияда ва Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоятда истиқомат қилаётган ҳоким Рахумга, котиб Шимшайга ва уларнинг бошқа шерикларига салом йўллайман.

18Сизлар менга юборган мактуб ҳузуримда таржима қилиниб, ўқиб эшиттирилди. 19Шундай қилиб, менинг фармонимга биноан, текширув олиб борилди ва бу шаҳар олдиндан шоҳларга қарши исён кўтаргани аниқланди. Ҳақиқатан ҳам, бу шаҳар исёну ғалаён макони бўлган экан. 20Қуддусда қудратли шоҳлар бўлган экан. Улар Фурот дарёсининг ғарбидаги барча юртларни бошқарган эканлар, ўша юртлардан ўлпон, солиқ ва хирож йиққан эканлар. 21Шунинг учун яҳудийларга буюринглар, ишни тўхтатсинлар. Мен фармон бермагунимча шаҳар қайта қурилмасин. 22Ҳушёр бўлинглар: менинг манфаатимга зарар келтирадиган иш бошқа қилинмасин.”

23Шоҳ Артахшаснинг мактуби Рахум, котиб Шимшай ва уларнинг шериклари ҳузурида ўқилгач, улар шоша–пиша Қуддусга бордилар, шаҳар қурилишини тўхтатишга яҳудийларни мажбурладилар.

 

Маъбаддаги қурилиш ишлари қайта бошланади

 

24Худонинг Қуддусдаги уйини қайта қуриш ишлари тўхтатилган эди. Форс шоҳи Доро ҳукмронлигининг иккинчи йилигача у ерда ҳеч қандай иш қилинмади.

 

5–БОБ - ЭЗРА

 

1Ўша даврда Хаггей ва Иддо ўғли Закариё пайғамбарлар Яҳудо юртидаги ва Қуддусдаги яҳудийларгаИсроил халқининг Худоси номидан башорат қила бошладилар. 2Шунда Шалтиёл ўғли Зарубабел ва Ёҳузадах ўғли Ёшуа Худонинг Қуддусдаги уйини қайта қуришга яна киришдилар. Худонинг пайғамбарлари уларнинг ишини қўллаб–қувватлаб турдилар.

3Ўша заҳоти Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ҳокими Таттанай билан Шатарбўзанай ҳамда уларнинг шериклари яҳудийларнинг олдига келиб: “Бу уйни кўтаришга, уни қайта қуришга ким сизларга ижозат берди?” деб сўрашди. 4Бинони қураётган одамларнинг исмларини ҳам талаб қилишди. 5Лекин яҳудий оқсоқолларга Худо назарини солган эди. Шунинг учун Форс амалдорлари шоҳ Дорога мактуб юборишга қарор қилдилар. “Мактубга жавоб келмагунча яҳудийларни тўхтатмаймиз”, деб келишиб олдилар.

 

Таттанай, Шатарбўзанай ва уларнинг шериклари шоҳ Дорога мактуб юборадилар

 

6Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ҳокими Таттанай, Шатарбўзанай ва уларнинг шериклари — вилоят амалдорлари шоҳ Дорога мактуб юбордилар. 7Улар юборган мактубнинг мазмуни қуйидагича эди:

“Шоҳ Доро жаноби олийларига тинчлик–омонлик бўлсин.

8Шоҳ жанобларига маълум бўлсинки, биз Яҳудо вилоятида улуғ Худога атаб қурилаётган уйга борган эдик. Бу уй йўнилган тошлардан ва садр ёғочидан қуриляпти. Иш қунт билан қилиняпти, қурилиш бир маромда илгарилаб боряпти. 9Биз ўша ердаги оқсоқоллар билан гаплашдик, улардан: “Бу уйни кўтаришга, уни қайта қуришга ким сизларга ижозат берди?” деб сўрадик. 10Сизни хабардор қилиб қўяйлик, деб уларга бошчилик қилаётган одамларнинг исмларини ҳам сўрадик.

11Уларнинг бизга берган жавоби шу бўлди:

— Биз Самовий Худонинг қулларимиз. Биз тиклаётган Худонинг бу уйи анча йиллар олдин Исроилнинг улуғ бир шоҳи томонидан қуриб битказилган эди. 12Лекин ота–боболаримиз Самовий Худони ғазаблантирдилар. Шунинг учун, Худо уларни Халдей қабиласидан бўлган Бобил шоҳи Навухадназарнинг қўлига берди. Навухадназар бу уйни вайрон қилиб, халқни Бобилга сургун қилди. 13-14Худонинг уйидан олтин ва кумуш буюмларни олиб, Бобилдаги маъбадга олиб кетди. Лекин Бобил шоҳи Куруш ўз ҳукмронлигининг биринчи йилида, Худонинг уйи қайта қурилсин, деб фармон чиқарди. У ҳатто Қуддусдаги Маъабадга қарашли ўша олтин ва кумуш буюмларни Бобилдаги маъбаддан олиб келишни буюриб, Шашбаззар деган одамга берди. Шоҳ Курушнинг ўзи Шашбаззарни Яҳудонинг ҳокими қилиб тайинлади. 15У Шашбаззарга шундай деди: “Бу буюмларни Қуддусга олиб бор. Худонинг уйини олдинги ўрнида қурдириб, буюмларни Маъбадга жойлаштир.” 16Шунда Шашбаззар келиб, Худонинг Қуддусдаги уйи пойдеворини ётқиздирди. Ўшандан буён ҳозиргача қурилиш давом этмоқда, ҳали тугагани йўқ.

17Энди, шоҳимизга маъқул бўлса, Бобилдаги шоҳ ҳужжатларини синчиклаб қараб чиқсалар. Ўшанда шоҳ Куруш Худонинг Қуддусдаги ўша уйини қайта қуриш учун фармон чиқарганми ёки йўқми, кўрадилар. Шоҳимиз бу ишга оид қарорларини бизга маълум қилишларини сўраймиз.”

 

6–БОБ - ЭЗРА

 

Шоҳ Курушнинг фармони қидирилади

 

1Шундан сўнг шоҳ Доро, Бобилда сақланадиган ҳужжатлар синчиклаб қараб чиқилсин, деб фармон берди. 2Ниҳоят, Мидия вилоятининг маркази Екбатана шаҳридаги архивдан бир ўрама қоғоз топилди. Унда қуйидагилар ёзилган эди:

3“Шоҳ Куруш ўз ҳукмронлигининг биринчи йилида Худонинг Қуддусдаги уйига оид шундай фармон чиқарди: Худонинг уйи олдинги ўрнида қайта қурилсин, токи одамлар у ерда қурбонликлар келтира оладиган бўлишсин. Бу уйнинг баландлиги олтмиш тирсак, кенглиги ҳам олтмиш тирсак бўлсин. 4Деворлари йўнилган тош ва ёғочдан қурилсин, ҳар уч қатор тошнинг устига бир қатор ёғоч ётқизилсин. Харажатлар шоҳ хазинасидан тўлансин. 5Бундан ташқари, Навухадназар Қуддусдаги Маъбаддан Бобилга олиб келган Худонинг уйига тегишли буюмлар ҳам Қуддусга қайтариб олиб борилсин. Ҳаммаси Худонинг уйига олдингидай жойлаштирилсин.”

 

Шоҳ Доро Маъбаддаги ишларни давом эттиришни буюради

 

6Шоҳ Доро шундай мактуб жўнатди: “Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ҳокими Таттанай, Шатарбўзанай ва шерикларингиз — вилоят амалдорлари! Сизлар нари туринглар! 7Худонинг уйидаги ишларга аралашманглар. Яҳудо ҳокими ва яҳудий оқсоқоллар Худонинг уйини олдинги ўрнида қайтадан қураверишсин. 8Бундан ташқари, сизлар яҳудий оқсоқолларга Худонинг уйини қайта қуришда қуйидагича ёрдам беришингизни амр қиламан: иш учун керак бўлган ҳамма маблағни уларга кечиктирмай етказиб туринглар. Маблағни Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоятдан йиғилган ўлпондан — шоҳ хазинасидан тўланглар. 9Қуддусдаги руҳонийларСамовий Худога ҳар куни куйдириладиган назрларни келтира олишлари учун уларни керакли нарсалар билан таъминланглар. Уларга сўраганини — буқа, қўчқор, қўзиларни, шунингдек, буғдой, туз, шароб ва зайтун мойини беринглар. 10Шунда улар Самовий Худога маъқул келадиган қурбонликларни назр қила оладиган бўлишади ҳамда мени ва фарзандларимни дуо қилиб юришади. 11Яна буюраман: ким бу фармонимни ўзгартирса, ўша одамнинг уйидан хода суғуриб олинсин. Айбдор одам тик ўрнатилган ходанинг учига қоқилсин. Қилган жинояти учун уйи бузиб ташланиб, гўнгтепага айлантирилсин. 12Бу фармонимни ўзгартиришга уринган ёки Худонинг Қуддусдаги уйини йўқотишга ҳаракат қилган ҳар қандай шоҳ ёки халқни Худонинг Ўзи йўқ қилсин. Зотан Худо улуғланиши учун Ўзига Қуддус шаҳрини танлаган. Бу фармонни мен, Доро, жорий қилдим. Фармоним сўзсиз бажарилсин.”

 

Маъбад қуриб битказилади ва Худога бағишланади

 

13Шоҳ Доро юборган буйруққа мувофиқ, Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ҳокими Таттанай, Шатарбўзанай ва уларнинг шериклари шоҳнинг фармонини сўзсиз бажаришди. 14Шундай қилиб, яҳудий оқсоқоллар Худонинг уйини қуравердилар, иш бир маромда илгарилаб борарди. Хаггей ва Иддо ўғли Закариё пайғамбарлар эса уларни башоратлари билан руҳлантириб турдилар. Яҳудий оқсоқоллар Исроил халқининг Худоси амрига ҳамда Форс шоҳлари Куруш, Доро ва Артахшаснинг фармонларига кўра, қурилишни тамомладилар. 15Адар ойининг учинчи куни, шоҳ Доро ҳукмронлигининг олтинчи йилида Худонинг уйи қурилиши тугатилди.

16Исроил халқи — руҳонийлар, левилар ва асирликдан қайтган бошқа одамлар шод–хуррамлик билан уйни Худога бағишладилар. 17Улар Худо уйининг бағишланишига атаб, 100 та буқа, 200 та қўчқор, 400 та қўзини қурбонлик қилдилар. Исроил қабилаларининг сонига кўра, бутун Исроил халқи учун 12 та такани гуноҳ қурбонлиги қилдилар. 18Сўнг руҳоний ва левиларни гуруҳларга бўлдилар, уларга Худонинг Қуддусдаги уйида бажариладиган вазифаларни тақсимлаб бердилар. Буларнинг ҳаммасини Мусонинг китобида ёзилган кўрсатмалар бўйича қилдилар.

 

Фисиҳ зиёфати ва Хамиртурушсиз нон байрами

 

19Асирликдан қайтганлар кейинги йилнинг биринчи ойи, ўн тўртинчи кунида Фисиҳ зиёфатини нишонладилар. 20Руҳонийлар ва левилар ўзларини покладилар. Ҳаммалари пок бўлганларидан кейин, левилар асирликдан қайтган халқ учун, руҳонийлар учун ва ўзлари учун Фисиҳ қўзисини сўйдилар. 21Асирликдан қайтган Исроил халқи Фисиҳ таомидан тановул қилди. Юртдаги бошқа одамлар ҳам яҳудийларга қўшилиб, Фисиҳ таомидан тановул қилдилар. Улар Исроил халқининг Худоси — Эгамизга сажда қилиш учун қўшни халқларнинг бутпараст удумларидан воз кечган эдилар. 22Ҳаммаси шод–хуррамлик билан етти кун давомида Хамиртурушсиз нон байрамини биргаликда нишонладилар. Улар хурсанд эдилар, чунки Эгамиз уларни Оссурия шоҳининг илтифотига сазовор қилган эди. Оссурия шоҳи уларга Исроил халқи Худосининг уйини қайта қуришда ёрдам берганди.

 

7–БОБ - ЭЗРА

 

Эзра Қуддусга келади

 

1Орадан кўп йиллар ўтди. Форс шоҳи Артахшас ҳукмронлиги даврида Эзра деган бир одам бор эди. Унинг насабномаси қуйидагича эди:

Эзра — Сараёнинг ўғли,

Сараё — Озариёнинг ўғли,

Озариё — Хилқиёнинг ўғли,

2Хилқиё — Шаллумнинг ўғли,

Шаллум — Зодўхнинг ўғли,

Зодўх — Охитобнинг ўғли,

3Охитоб — Эмориёнинг ўғли,

Эмориё — Озариёнинг ўғли,

Озариё — Маройўтнинг ўғли,

4Маройўт — Зарахиёнинг ўғли,

Зарахиё — Уззининг ўғли,

Уззи — Буккининг ўғли,

5Букки — Абушуванинг ўғли,

Абушува — Финхазнинг ўғли,

Финхаз — Элазарнинг ўғли,

Элазар — олий руҳоний Ҳоруннинг ўғли эди.

6-7Эзра Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг Мусога берган қонунини жуда яхши биладиган моҳир тафсирчи эди.

Шоҳ Артахшас ҳукмронлигининг еттинчи йилида Эзра Бобилдан Қуддусга томон йўлга отланди. Исроил халқидан, руҳонийлардан, левилардан, қўшиқчилардан, Маъбад дарвозабонларидан, Маъбад хизматкорларидан баъзилари ҳам Эзра билан бирга Қуддусга кетмоқчи бўлдилар. Эзрага Эгаси Худо ёр бўлгани учун, шоҳ унга сўраган нарсасини инъом қилди. 8-9Биринчи ойнинг биринчи кунида улар Эзранинг бошчилигида Бобилдан чиқдилар. Эзрага Худонинг марҳамати ёр бўлгани учун, улар тўрт ойдан кейин — бешинчи ойнинг биринчи кунида Қуддусга етиб келдилар. 10Эзра бутун ҳаётини Худонинг қонунларини ўрганишга, бу қонунларни бажаришга, Исроил халқига Худонинг қонун–қоидаларини ўргатишга бағишлаган эди.

 

Артахшаснинг Эзрага берган хати

 

11Эгамизнинг Исроил халқига берган амр ва қонунларининг моҳир тафсирчиси — руҳоний Эзрага шоҳ Артахшас мактуб берган эди. Мактубнинг мазмуни қуйидагича эди:

12“Самовий Худо қонунларининг моҳир тафсирчиси — руҳоний Эзрага шаҳаншоҳ Артахшасдан саломлар бўлсин.

13Менинг шоҳлигимда истиқомат қилаётган Исроил халқидан, шунингдек, руҳоний ва левилардан сен билан Қуддусга кетишни истаган ҳар кимга ижозат берилсин, деб фармон бераман. 14Мен еттита маслаҳатчим билан бирга сени Яҳудо юрти ва Қуддусга юбориб, у ердаги вазиятни текшириб чиқишингга ваколат берамиз. Сенга топширилган Худойингнинг қонуни у ерда ижро этиляптими ёки йўқми, билиб кел. 15Қуддусда маскан қилган Исроил халқининг Худосига биз кўнгилдан чиқариб назр қилган кумуш ва олтинларни ҳам ўзинг билан олиб кет. 16Бобил вилояти бўйлаб сен тўплайдиган ҳамма кумуш ва олтинни ол. Исроил халқи ва уларнинг руҳонийлари ўз Худосининг Қуддусдаги уйи учун кўнгилдан чиқариб берадиган назрларни ҳам олиб кет.

17Бу пулга, биринчи навбатда, буқалар, қўчқорлар, қўзилар, уларга қўшиб қилинадиган дон билан шароб назрларини сотиб ол. Буларни Худойингнинг Қуддусдаги уйи қурбонгоҳида назр қил. 18Қолган кумуш ва олтинни эса Худойингнинг хоҳишига мувофиқ, ўзингга ва ҳамкорларингга маъқул келганича ишлатсанг бўлади. 19Худойингнинг уйида фойдаланиш учун берилган буюмларни Қуддусдаги Худога инъом қил. 20Борди–ю, Худойингнинг уйи учун яна бошқа харажатлар талаб қилинса, маблағни шоҳ хазинасидан олишинг мумкин.

21Мен, шоҳ Артахшас, Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят хазинабонларининг ҳаммасига фармон бераман: Самовий Худо қонунларининг моҳир тафсирчиси — руҳоний Эзра нима талаб қилмасин, унинг талаби сўзсиз ижро этилсин. 22210 пудга қадар кумуш, 1000 тоғорага қадар буғдой, 200 кўзага қадар шароб, 200 кўзага қадар мой ва керагича туз берилсин. 23Самовий Худо Ўз уйи учун нималарни амр қилган бўлса, ўша нарсалар албатта муҳайё қилинсин. Мендан ва менинг меросхўрларимдан Худо ғазабланмасин. 24Биз яна сизларни хабардор қиламизки, руҳонийлардан, левилардан, қўшиқчилардан, Маъбад дарвозабонларидан, Маъбад хизматкорларидан, Худонинг уйидаги бошқа хизматкорлардан ўлпон, солиқ ёки хирож олиш ман этилади.

25Сен, Эзра, Худо берган донолик билан қози ва ҳакамларни тайинла. Улар Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоятда Худойингнинг қонунларини биладиган жамики халқни ҳукм қилсинлар. Қонунларни билмайдиган одамларга сизлар таълим беринглар. 26Худойингнинг қонунига ва шоҳнинг қонунига итоат қилмаганларнинг ҳаммаси албатта жазога тортилсин: қатл қилинсин ёки сургун қилинсин, мол–мулки мусодара қилинсин ёки қамоққа ташлансин.”

 

Эзра Худони мадҳ қилади

 

27Ота–боболаримизнинг Худосига ҳамду санолар бўлсин! Эгам Қуддусдаги уйини шарафлаши учун буларни шоҳнинг юрагига солди. 28Худонинг марҳамати билан мен шоҳнинг, маслаҳатчиларининг, барча обрўли аъёнларининг илтифотига сазовор бўлдим.

 

Эзра сафарга тайёрланади

 

Эгам Худо менга ёр бўлгани учун, мен дадил бўлиб, Исроил йўлбошчиларини ўзим билан олиб кетгани тўпладим.

 

8–БОБ - ЭЗРА

 

Эзра билан бирга асирликдан қайтиб келган одамлар

 

1Шоҳ Артахшас ҳукмронлиги даврида мен билан бирга Бобилдан кетган уруғбошилар ва улар билан бирга рўйхатга олинганлар қуйидагилардир:

2-3Финхаз уруғидан — Гершом.

Итамар уруғидан — Дониёр.

Довуд уруғидан — Шаханиё наслидан бўлган Хаттуш.

Парўш уруғидан — Закариё ва у билан бирга рўйхатга олинган 150 та эркак.

4Пахатмўаб уруғидан — Зарахиё ўғли Элихўнай ва у билан бирга 200 та эркак.

5Затту уруғидан — Яхазиёл ўғли Шаханиё ва у билан бирга 300 та эркак.

6Адин уруғидан — Йўнатан ўғли Эвид ва у билан бирга 50 та эркак.

7Элам уруғидан — Оталиё ўғли Ешаё ва у билан бирга 70 та эркак.

8Шафатиё наслидан — Микойил ўғли Забадиё ва у билан бирга 80 та эркак.

9Йўаб наслидан — Ёхиёл ўғли Ободиё ва у билан бирга 218 та эркак.

10Баних уруғидан — Йўсифиё ўғли Шалумит ва у билан бирга 160 та эркак.

11Бўвай уруғидан — Бўвай ўғли Закариё ва у билан бирга 28 та эркак.

12Озгад уруғидан — Хаккатан ўғли Йўханон ва у билан бирга 110 та эркак.

13Одонихам уруғидан — Элифалет, Явиёл, Шамаё ва улар билан бирга 60 та эркак. Элифалет, Явиёл ва Шамаё қариндошлари орасидан энг охирги бўлиб қайтиб келдилар.

14Биғвай уруғидан — Утай, Заккур ва улар билан бирга 70 та эркак.

 

Эзра Маъбадда хизмат қилиш учун левиларни чақиртиради

 

15Мен уларни Оҳабо шаҳрига оқиб борадиган дарё бўйида тўпладим. Ўша жойда биз уч кун турдик. Мен тўпланганларни синчиклаб кўриб чиқдим, уларнинг орасида руҳонийларни топдим, лекин левилар йўқ эди. 16Кейин йўлбошчилар Элиазарни, Ориёлни, Шамаёни, Элнатанни, Ёривни, Элнатанни, Натанни, Закариёни, Машулломни ҳамда Таврот устозлари Йўхарив ва Элнатанни чақиртирдим. 17Уларни Косифиёдаги левиларнинг йўлбошчиси Иддонинг ҳузурига жўнатаётиб, уларга шундай деб тайинладим: “Иддонинг ҳузурига боргач, унга, унинг шерикларига, Косифиёдаги Маъбад хизматкорларига айтинглар, Худонинг уйи учун левиларни юборишсин.” 18Худойимизнинг марҳамати бизга ёр бўлгани учун, улар Шаравиё деган лаёқатли бир одамни, ўғиллари ва қариндошлари билан бирга юбордилар. Шаравиё Ёқуб ўғли Леви наслининг Махли уруғидан эди. Келганлар жами 18 та эркак эдилар. 19Шунингдек, Марори уруғидан Хашавиё ва Ешаё ўғиллари ва қариндошлари билан бирга юборилган эди. Улар жами 20 та эркак эдилар. 20Булардан ташқари, 220 та Маъбад хизматкори ҳам юборилди. Бу хизматкорларнинг аждодларини шоҳ Довуд ва унинг аъёнлари левиларга ёрдам бериш учун тайинлаган эдилар. Уларнинг ҳаммаси номма–ном қайд этилган.

 

Эзра рўзани эълон қилади

 

21Худодан: “Бизни, болаларимизни ва бутун мол–мулкимизни сафарда сақлагин”, деб сўраб, тоат–ибодат қилишимиз учун мен Охабо дарёси бўйида рўзани эълон қилдим. 22Шоҳдан: “Бизни йўлда душмандан ҳимоя қилиш учун бир гуруҳ сипоҳ ва отлиқ сипоҳ беринг”, деб сўрашга хижолат бўлардим. Чунки биз шоҳга: “Худойимиз Унга юз бурганларнинг ҳаммасига марҳамат қилади, лекин Ундан юз ўгирганларга ғазабини сочади”, деб айтган эдик. 23Шундай қилиб, биз рўза тутдик ва Худойимизга, бизни сақлагин, деб илтижо қилдик. Худойимиз бизнинг илтижоларимизни эшитди.

 

Маъбад учун ҳадялар

 

24Сўнгра бош руҳонийларнинг орасидан ўн иккита руҳонийни — Шаравиёни, Хашавиёни ва уларнинг қариндошларидан ўнтасини танлаб олдим. 25Худойимизнинг уйи учун назр қилинган кумуш, олтин ва буюмларни уларнинг ҳузурида тарозида тортдим. Шоҳ, унинг маслаҳатчилари, аъёнлари, Бобил вилоятидаги бутун Исроил халқи назр қилган бу ҳадяларни уларга топширдим. 26Мен уларга топширган назрларнинг миқдори қуйидагича эди:

1400 пуд кумуш,

210 пуд кумуш буюм,

210 пуд олтин,

27ярим пуд чиқадиган 20 та олтин коса,

қиймати олтинга тенг бўлган, сайқалланган аъло сифатли 2 та бронза буюм.

28Мен уларга шундай дедим: “Сизлар Эгамизга бағишлангансизлар, буюмлар ҳам Эгамизга бағишланган. Одамлар бу кумуш ва олтинларни ота–боболарингизнинг Худоси — Эгамизга кўнгилдан чиқариб назр қилдилар. 29Сизлар бу назрларни Қуддусга олиб боргунларингизгача эҳтиёт қилиб сақланглар. Сўнг буларни Эгамизнинг уйи омборида бош руҳонийлар, левилар ва уруғбошилар ҳузурида тарозида тортинглар.”

30Шундай қилиб, руҳонийлар ва левилар тарозида тортилган бу кумуш, олтин ва буюмларни Худойимизнинг Қуддусдаги уйига олиб бориш учун қабул қилиб олдилар.

 

Қуддусга сафар

 

31Биринчи ойнинг ўн иккинчи куни биз Оҳабо дарёси бўйидан Қуддус томон йўлга тушдик. Худойимиз бизга ёр эди. Йўлда кетаётганимизда, У бизни душман ҳужумидан ва қароқчилардан ҳимоя қилди. 32Биз Қуддусга етиб келиб, у ерда уч кун турдик. 33Тўртинчи куни эса кумуш, олтин ва буюмларни Худойимизнинг уйида тарозида тортиб, Уриё ўғли руҳоний Миромўтга топширдик. Унинг ёнида Финхаз ўғли руҳоний Элазар, шунингдек, левилардан Ешува ўғли Йўзабад ва Биннуй ўғли Новадиё бор эдилар. 34Ўша куни биз ҳамма нарсани тарозида тортиб, ҳисоблаб чиқдик, ҳар бир нарсанинг вазнини ёзиб қўйдик.

35Шундан сўнг асирликдан қайтиб келганлар Исроил халқининг Худосига қурбонликлар келтирдилар. Улар бутун Исроил халқи учун 12 та буқани, 96 та қўчқорни, 77 та қўзини Эгамизга қурбонлик қилиб куйдирдилар. Булардан ташқари, халқни гуноҳларидан поклаш учун 12 та такани қурбонлик қилдилар. 36Сўнг шоҳнинг фармонини Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ноибларига ва ҳокимларига олиб бордилар. Ноиблар билан ҳокимлар халққа ва Худонинг уйига ёрдам кўрсатдилар.

 

9–БОБ - ЭЗРА

 

Исроил халқи бутпарастлар билан қудалашиб олганидан Эзра хабардор бўлади

 

1Шу воқеалардан кейин Исроил халқининг йўлбошчилари менинг олдимга келиб, шундай дейишди: “Асирликдан қайтган Исроил халқининг кўпчилиги, ҳатто баъзи руҳонийлар билан левилар маҳаллий халқлардан ўзларини сақламадилар. Улар Канъон, Хет, Париз, Ёбус, Оммон, Мўаб, Миср ва Амор халқларининг жирканч одатларини ўзлаштириб олдилар. 2Яҳудий эркакларининг баъзилари ўша халқларнинг қизларига уйландилар, ўғилларига ҳам ўша халқларнинг қизларидан олиб бердилар. Шу тариқа муқаддас халқ юртдаги бошқа халқлар билан чатишиб кетди. Бу хиёнатни йўлбошчилар билан амалдорлар бошлаб беришди.” 3Мен бу гапларни эшитганимда қайғудан кўйлагим ва ридоимни йиртиб ташладим, соч–соқолимни юлдим. Қаттиқ изтиробда қолдим. 4Асирликдан қайтганларнинг бу хиёнати дастидан Исроил Худосининг сўзларидан қўрқадиган ҳамма одамлар менинг атрофимга тўпландилар. Мен эса кечки қурбонликназр қилинадиган пайтгача изтироб чекиб ўтиравердим.

 

Эзра илтижо қилади

 

5Кечки қурбонлик пайтида мен ҳамон изтироб чекканимча ўтирган ўрнимдан турдим. Кўйлакларим ва ридоим йиртилган ҳолатда тиз чўкдим. Эгам Худога қўлларимни чўзиб, 6ёлвордим:

“Эй Худойим! Қаттиқ хижолатдаман, ҳузурингда бошимни кўтаришга ботинолмайман. Эй Худойим! Айбларимиз бошимиздан ҳам ошиб кетган, гуноҳларимиз тоғдай уйилиб, осмону фалакка етган. 7Ота–боболаримиз давридан шу кунгача биз гуноҳга ботиб келдик. Айбларимиз туфайли Сен бизни, шоҳларимизни, руҳонийларимизни бошқа юртларнинг шоҳларига мағлуб қилдинг. Улар бизни ўлдиришди, талон–тарож қилишди, асир қилиб олиб кетишди, худди ҳозиргидай, биз шармандали аҳволга тушдик.

8Энди эса, эй Эгамиз Худо, сен қисқа вақт давомида бизга шафқатингни кўрсатиб, бизни омон сақладинг, муқаддас масканинг олдига жойлаштирдинг. Бизга умид бердинг, қуллигимизда озгина бўлса ҳам, ҳаловат ато қилдинг. 9Эй Худойимиз, биз қул бўлсак ҳам, Сен бизни тарк этмадинг. Бизга марҳамат кўрсатиб, Форс шоҳининг илтифотига сазовор қилдинг. Бизга янги ҳаёт ато қилдинг, уйингни қайта қуришимизга, уни тиклашимизга имконият бердинг, Яҳудо юртида ва Қуддусда бехатар яшашимизга имконият яратдинг.

10Эй Худойимиз, энди нима ҳам дердик?! Буларнинг ҳаммасидан кейин ҳам биз амрларингга риоя қилмадик. 11Сен пайғамбар қулларинг орқали шундай амр берган эдинг:

— Сизлар эгалик қилиш учун кираётган бу юрт маҳаллий халқларнинг бутпараст удумлари туфайли ҳаром бўлган. Халқлар жирканч одатлари билан бутун юртни у бошидан бу бошигача булғадилар. 12Шунинг учун уларга қиз узатманглар, ўғилларингизга уларнинг қизларини олиб берманглар. Уларга ҳеч қачон тинчлик ва фаровонликни раво кўрманглар. Шундагина сизлар кучли бўласизлар, юртнинг аъло ҳосилидан еб, роҳатланасизлар, бу юртни болаларингизга абадий мерос қилиб қолдирасизлар.

13Бошимизга тушган ҳамма кўргиликларга қилган қабиҳ ишларимиз, ўзимизнинг айбларимиз сабаб бўлди. Эй Худойимиз, шунга қарамай, сен бизни қилмишларимизга яраша жазоламай, оз жазоладинг, айримларимизни омон сақладинг. Мана шулардан кейин ҳам 14биз амрларингни буздик. Жирканч одатларга муккасидан кетган халқлар билан қуда–андачилик қилдик! Энди Сен биздан ғазабланиб, биронтамизни ҳам тирик қолдирмай қириб ташлашинг аниқ! 15Эй Исроил халқининг Худоси — Эгамиз, Сен адолатлисан. Шунга қарамай, шу кунгача Сен бизни асраб келдинг. Сенинг олдингда туришга ҳақимиз йўқ, лекин мана, айбларимиз билан олдингда турибмиз.”

 

10–БОБ - ЭЗРА

 

Халқ гуноҳи учун тавба қилади

 

1Эзра Худонинг уйи олдида ўзини ерга отиб йиғлаганича, гуноҳларни эътироф этди. У Худога илтижо қилаётганда, атрофига Исроилдан катта жамоа — эркагу аёл, болалар йиғилишди. Халқ ҳам аччиқ–аччиқ йиғларди. 2Элам наслидан Ёхиёл ўғли Шаханиё Эзрага шундай дея мурожаат қилди: “Биз маҳаллий халқларнинг бутпараст аёлларига уйланиб, Худойимизга бевафолик қилдик. Лекин шунга қарамай, биз, Исроил халқи учун ҳали ҳам умид бор! 3Келинг, Худойимиз билан аҳд қилайлик. Ҳазратим, сизнинг маслаҳатингизга кўра ва Худойимизнинг сўзларидан қўрқадиганларнинг маслаҳатига кўра, барча бутпараст хотинларни болалари билан бирга қўйиб юборайлик. Таврот қонунига амал қилайлик. 4Қани ҳазратим, ишга киришинг, бу сизнинг бурчингиздир. Биз сиз биланмиз. Дадил бўлинг, ишни бошланг.”

5Шунда Эзра ўрнидан туриб, руҳонийларнинг, левиларнинг ва бутун Исроил халқининг бошлиқларига, айтилганларни қиламиз, деб онт ичирди. Ҳаммалари онт ичдилар. 6Сўнг Эзра Худонинг уйи олдидан кетиб, Элиашаб ўғли Ёхуханоннинг хонасига борди, тунни ўша ерда ўтказди. У на нон еди, на сув ичди, у асирликдан қайтганларнинг хиёнаткорлиги дастидан қайғураётган эди.

7“Асирликдан қайтганларнинг ҳаммаси Қуддусга тўплансин”, деб Яҳудо юрти ва Қуддус бўйлаб жар солинди. 8“Агар кимки уч кун ичида келмаса, йўлбошчиларнинг ва оқсоқолларнинг буйруғига кўра, уларнинг ҳамма мол–мулки мусодара қилинсин, ўзлари асирликдан қайтганлар жамоасидан чиқарилсин”, деб хабар берилди.

9Уч кун ичида Яҳудо ва Бенямин ҳудудида яшаётганларнинг ҳаммаси Қуддусда тўпланди. Бу воқеа тўққизинчи ойнинг йигирманчи кунида рўй берди. Одамлар Худонинг уйи олдидаги ҳовлида жойлашиб ўтирди. Аҳволнинг жиддийлигидан ва кучли ёмғир ёғаётганидан халқ титрарди. 10Руҳоний Эзра ўрнидан туриб, халққа деди: “Сизлар бутпараст аёлларга уйланиб, Эгамизга хиёнат қилдингизлар, Исроил халқининг айблари устига айб орттирдингизлар. 11Энди ота–боболарингизнинг Худоси — Эгамиз олдида тавба қилинглар, Унинг хоҳиши бўйича иш тутинглар. Ўзларингизни маҳаллий халқлардан айириб, бутпараст хотинларингизни қўйиб юборинглар.” 12Шундан кейин бутун жамоа баланд овоз билан жавоб берди: “Сиз ҳақсиз! Айтганларингизни қиламиз. 13Лекин халқ кўп, ёмғир ҳам ёғяпти, шунинг учун очиқ жойда тура олмаймиз. Орамиздаги кўпчилик бу гуноҳга қўл урган, шунинг учун бу масалани бир–икки кунда ҳал қилиб бўлмайди. 14Майли, йўлбошчиларимиз Қуддусда қолсинлар, улар бу ишнинг масъулиятини ўз зиммаларига олсинлар. Бутпараст аёлларга уйланганларнинг ҳаммаси белгиланган вақтда ўз шаҳар оқсоқоли ва ҳаками билан бирга келишсин. Шу йўсин бу масаладаги Худойимизнинг қаттиқ ғазаби биздан қайтади.” 15Фақат Осойил ўғли Йўнатан билан Тихво ўғли Яхзиё бу таклифга қарши чиқдилар, левилардан Машуллом ва Шаббатай ҳам уларни қўллаб–қувватладилар.

16Шундай қилиб, асирликдан қайтганлар берилган таклифни қабул қилдилар. Руҳоний Эзра уруғбошилар орасидан одамларни тайинлаб, уларнинг исмларини ёзиб қўйди. Ўнинчи ойнинг биринчи куни улар бу ишни текширишга киришдилар. 17Биринчи ойнинг биринчи кунига келиб, бутпараст аёлларга уйланган барча эркаклар билан боғлиқ бўлган масала кўриб чиқилди.

 

Бутпараст аёлларга уйланганларнинг рўйхати

 

18Бутпараст аёлларга уйланган одамлар қуйидагилардир:

Руҳонийлардан:

Ёҳузадах ўғли Ёшуанинг уруғидан ва унинг ҳамкорларидан — Масиё, Элиазар, Ёрив ва Гадалиё. 19Улар хотинларини қўйиб юборишга онт ичдилар ва айблари учун битта қўчқорни айб қурбонлиги қилдилар.

20Иммар уруғидан — Хонин ва Забадиё.

21Харим уруғидан — Масиё, Илёс, Шамаё, Ёхиёл ва Уззиё.

22Пашхур уруғидан — Элийўнай, Масиё, Исмоил, Натанил, Йўзабад ва Эласах.

23Левилардан:

Йўзабад, Шимах, Килаёх (Килит деб ҳам айтилади), Патихиё, Яҳудо ва Элиазар.

24Қўшиқчилардан:

Элиашаб.

Маъбад дарвозабонларидан:

Шаллум, Талим ва Ури.

25Исроил халқининг қолганларидан:

Парўш уруғидан — Ромиё, Йизиё, Малкиё, Миёмин, Элазар, Малкиё ва Бинаё.

26Элам уруғидан — Маттаниё, Закариё, Ёхиёл, Абди, Ёримўт ва Илёс.

27Затту уруғидан — Элийўнай, Элиашаб, Маттаниё, Ёримўт, Зобод ва Азизах.

28Бўвай уруғидан — Ёхуханон, Ханониё, Заббай ва Отлей.

29Баних уруғидан — Машуллом, Маллух, Одаё, Ёшув, Шаёл ва Ёримўт.

30Пахатмўаб уруғидан — Адна, Хилол, Бинаё, Масиё, Маттаниё, Базалил, Биннуй ва Манаше.

31Харим уруғидан — Элиазар, Ишшиё, Малкиё, Шамаё, Шимўн, 32Бенямин, Маллух, Шамариё.

33Хашум уруғидан — Маттанай, Маттатах, Зобод, Элифалет, Ёримай, Манаше ва Шимах.

34Баних уруғидан — Мадай, Имром, Увал, 35Бинаё, Бидаё, Халух, 36Ваниё, Миромўт, Элиашаб, 37Маттаниё, Маттанай ва Ясой.

38Биннуй уруғидан — Шимах, 39Шаламиё, Натан, Одаё, 40Махнадбай, Шошай, Шорой, 41Озариёл, Шаламиё, Шамариё, 42Шаллум, Эмориё ва Юсуф.

43Наво уруғидан — Явиёл, Маттитиё, Зобод, Забино, Яддай, Йўэл ва Бинаё.

44Юқоридагиларнинг ҳаммаси бутпараст аёлларга уйланган эдилар. Айримлари ўша аёллардан фарзандлар ҳам кўрган эдилар.

 




Китоблар / Муқаддас Китоб / Ўзбек тилидаги

Эски Аҳд:  |  ИБТИДО  |  ЧИҚИШ  |  ЛЕВИЛАР  |  САҲРОДА  |  ҚОНУНЛАР  |  ЁШУА  |  ҲАКАМЛАР  |  РУТ  |  ШОҲЛАР (БИРИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (ИККИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (УЧИНЧИ КИТОБ)  |  ШОҲЛАР (ТЎРТИНЧИ КИТОБ)  |  СОЛНОМАЛАР (БИРИНЧИ КИТОБ)  |  СОЛНОМАЛАР (ИККИНЧИ КИТОБ)  |  ЭЗРА  |  НАХИМИЁ  |  ЭСТЕР  |  АЮБ  |  ЗАБУР  |  СУЛАЙМОННИНГ ҲИКМАТЛАРИ  |  ВОИЗ  |  СУЛАЙМОННИНГ ГЎЗАЛ ҚЎШИГИ  |  ИШАЁ  |  ЕРЕМИЁ  |  ЕРЕМИЁНИНГ МАРСИЯСИ  |  ҲИЗҚИЁ  |  ДОНИЁР  |  ХЎШЕЯ  |  ЙЎЭЛ  |  АМОС  |  ОБOДИЁ  |  ЮНУС  |  МИХО  |  НОХУМ  |  ХАБАҚҚУҚ  |  ЗАФАНИЁ  |  ХАГГЕЙ  |  ЗАКАРИЁ  |  МАЛАКИ
Янги Аҳд:
МАТТО  |  МАРК  |  ЛУҚО  |  ЮҲАННО  |  ҲАВОРИЙЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ  |  РИМЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  КОРИНФЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  КОРИНФЛИКЛАРГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ГАЛАТИЯЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  ЭФЕСЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  ФИЛИППИЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  КОЛОСАЛИКЛАРГА МАКТУБ  |  САЛОНИКАЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  САЛОНИКАЛИКЛАРГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ТИМЎТИЙГА БИРИНЧИ МАКТУБ  |  ТИМЎТИЙГА ИККИНЧИ МАКТУБ  |  ТИТУСГА МАКТУБ  |  ФИЛИМЎНГА МАКТУБ  |  ИБРОНИЙЛАРГА МАКТУБ  |  ЁҚУБНИНГ МАКТУБИ  |  БУТРУСНИНГ БИРИНЧИ МАКТУБИ  |  БУТРУСНИНГ ИККИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ БИРИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ ИККИНЧИ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОНИНГ УЧИНЧИ МАКТУБИ  |  ЯҲУДОНИНГ МАКТУБИ  |  ЮҲАННОГА КЎРСАТИЛГАН ВАҲИЙ


Injil Uzbek tili: Yangi Ahd. Latin online
 Matto | Mark | Luqo | Yuhanno | Havoriylar | Yoqub | 1 Butrus | 2 Butrus | Yuhannoning 1chi | Yuhannoning 2chi | Yuhannoning 3chi | Yahudoning | Rimliklarga | Korinfliklarga 1chi | Korinfliklarga 2chi | Galatiyaliklarga | Efesliklarga | Filippiliklarga | Kolosaliklarga | Salonikaliklarga 1chi | Salonikaliklarga 2chi | Timo‘tiyga 1chi | Timo‘tiyga 2chi | Titusga | Filimo‘nga | Ibroniylarga | Vahiy  
Injil Uzbek tili: Eski Ahd. Latin online
IBTIDO | ZABUR

Китоблар Ўзбек тилидаги: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак

Kitoblar - Kutubxona  |  Simfoniya  |  Guvohliklar  |  Musiqa mp3  |  VIDEO  |  UzLatin.com   |  Telegram kanal @kitoblar_elektron_uz


Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musiqasi


(skachat Hamdu-Sano-Xudoga.pdf 2 mb)
Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika
(skachat Hamdu-Sanolar_Imon-yuli.pdf 1 mb)
Online Yangi o'zbek MP3. Ayni damda musiqa javonida 3gb. guruh. Ҳамду санолар
++ KANAL MP3 https://t.me/uzbekmusika ++


Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd

Audio Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd

Китоблар Ўзбек тилидаги: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак
Uzbek tilida Muqaddas Kitob Injil skachat - Audio mp3, Download (.zip 624mb)



Yaxshi audio kitoblarni O`zbek tilidagi

Audio Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd

O'zbek tilidagi Kinolar

Uzbek tilidagi Kinolar

KitoBook.com