Муаллиф Юҳанно мазкур мактубини “Худо танлаган азиз хоним билан унинг болаларига” деб йўллаган бўлса–да, у бу ерда имонлилар жамоати ва жамоат аъзоларини назарда тутган. У бу мактуби орқали имонлиларни бир–бирига меҳр–оқибатли бўлишга, Исо Масиҳга бўлган имонини маҳкам тутишга ва сохта пайғамбарлардан эхтиёт бўлишга чақиради. Чунки бундай “пайғамбарлар” Исо Масиҳ инсон бўлиб келганини тан олмас эдилар. Муаллиф имонли биродарларини тез орада кўриш истаги борлигини айтиб, ўз мактубини якунлайди.
Юҳаннонинг иккинчи мактуби жуда қисқа бўлгани учун бобларга бўлинмаган.
1Худо танлаб олган азиз хоним ва унинг болаларига мен — оқсоқолдан салом! Мен сизларни чин дилдан яхши кўраман, менгина эмас, ҳақиқатни билиб олганларнинг ҳаммаси сизларни яхши кўради. 2Бу севгига дилимиздан жой олган ва то абад биз билан бўладиган ҳақиқат асос бўлди.
3Биз ҳақиқат ва севги бўйича яшар эканмиз, Отамиз Худо ва Отамизнинг Ўғли — Исо Масиҳ берадиган иноят, марҳамат ва тинчлик доим бизга ёр бўлади.
4Ҳурматли хоним, фарзандларингизнинг бир нечтаси Отамиз Худонинг бизга берган амрини бажариб, ҳақиқат йўлида юраётган эканлар. Мен бундан ғоят хурсанд бўлдим.
5Сиздан бир илтимосим бор, бир–биримизни яхши кўрайлик. Сизга янги амрни ёзаётганим йўқ, бу амр бизга бошидан берилган. 6Севги — биз Худонинг амрларига амал қилишимиздан иборат. Сизлар бу амрни бошидан эшитгансизлар ва унга амал қилиб яшашингиз керак.
7Буларни ёдингизда тутинглар, чунки дунёда ёлғончилар кўпайиб кетган. Исо Масиҳ инсон бўлиб келганини улар тан олмайдилар. Уларнинг ҳар бири ёлғончи ва Масиҳнинг душманидир! 8Шундай экан, огоҳ бўлинглар! Мукофотингизни тўлиқ олиш учун, Масиҳга бўлган ҳақиқий имонингизни маҳкам тутинглар. 9Масиҳ таълимотини ортда қолдириб, ўзича “жадаллаб кетган” одамда Худо йўқ. Масиҳ таълимоти бўйича яшаган одамда эса Ота ҳам, Ўғил ҳам бор. 10Агар бирор киши олдингизга келиб, сизларга бошқача таълимотни ўргатса, уни уйингизга киритманглар, таклиф ҳам қилманглар. 11Агар уни таклиф қиладиган бўлсангиз, унинг ёмон ишларига шерик бўлган ҳисобланасиз.
12Сизларга айтадиган гапим кўп, аммо буларни сиёҳ билан қоғозга ёзишни истамадим. Ундан кўра олдингизга бориб, сизлар билан юзма–юз гаплашаман, деб умид қиламан. Шунда шодлигимиз тугал бўлади.
13Худо танлаб олган азиз синглингизнинг болалари сизларга салом йўллашяпти.
Китоблар Ўзбек тилидаги: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак
Kitoblar - Kutubxona | Simfoniya | Guvohliklar | Musiqa mp3 | VIDEO | UzLatin.com | Telegram kanal @kitoblar_elektron_uz
![]() (skachat Hamdu-Sano-Xudoga.pdf 2 mb) |
![]() (skachat Hamdu-Sanolar_Imon-yuli.pdf 1 mb) |
Китоблар Ўзбек тилидаги:
Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак
Uzbek tilida Muqaddas Kitob Injil skachat - Audio mp3, Download (.zip 624mb)
KitoBook.com