Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) 2 bob

Джон Макартур. Хузур халоват амрлари - (2-боб) Китоб Ўзбек тилидаXuzur xalovat amrlari (Djon Makartur) O‘zbek tilida Audiokitob

Xuzur xalovat amrlari (Djon Makartur) O‘zbek tilida Audiokitob

Бахт томон ягона йўл

 

Мундарижа

Сўз боши

1-боб. Ўзингизни синанг

2-боб. «Ғоят бахтлидирлар…» (Мат. 5:1-2)

3-боб. «Руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:3)

4-боб. «Йиғлаётганлар бахтлидир…» (Мат. 5:4)

5-боб. «Беозор бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:5)

6-боб. «Адолатга очу чанқоқлар бахтлидир…» (Мат. 5:6)

7-боб. «Раҳмдил бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:7)

8-боб. «Покдил бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:8)

9-боб. «Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир…» (Мат. 5:9)

10-боб. «Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир…» (Мат. 5:10-12) 1-қисм

11-боб. «Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир…» (Мат. 5:10-12) 2-қисм

12-боб. Хулоса


2-боб «Ғоят бахтлидирлар…» 

(Мат. 5:1-2)

Ҳузур-ҳаловат амрларида Исо бахтлилар сўзидан тўққиз марта фойдаланади. «Бахтли» демак — бахтиёр, яъни ички қувончга тўлиш дегани. Бу сўзни ҳар гал кўриб чиқилаётган матнда учратганимизда шундай изоҳлашимиз керак. Исо бахтга элтувчи ягона йўл ҳақида гапиради.

Ушбу китобда ўрганиладиган матнни тўлалигича келтирайлик:

Иср талай халойиқни кўриб, тоққа чиқиб ўтирди. Шогирдлари Унинг олдига келишди. Исо уларга таълим бериш учун оғзини очиб, деди: «руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир, чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир. Йиғлаётганлар бахтлидир, чунки улар тасалли топур. Беозор бўлганлар бахтлидир, чунки улар ер юзига эга бўлур. Адолатга очу чанқоқлар бахтлидир, чунки улар тўқ бўлур. Раҳмдил бўлганлар бахтлидир, чунки улар раҳм-шафқат топур. Покдил бўлганлар бахтлидир, чунки улар Худони кўрур. Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир, чунки улар Худо ўғиллари дейилур. Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир, чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир. Мен туфайли одамлар сизни ҳақоратлаб қувғин этса, сиз ҳақингизда ёлғон гапириб фисқу ғийбат қилса, бахтлисиз. Севининглар ва хурсанд бўлинглар, чунки сизга осмон мукофоти буюк. Сиздан аввал ўтган пайғамбарлар ҳам шундай қувғин бўлган».

Матто 5:1-12

Шундай қилиб, барча бу ҳақиқатлар чексиз қувончга олиб келиши керак. Аммо бу ғайритабиий туюлмаяптими? Маттонинг Хушхабаридан олинган бу парчада кўп одамларнинг ишончларини оқлай олмайдиган Шоҳлик кўрсатилган. Кўриб турганингиздай, бу ерда Исо гапираётган бахт сиз тасаввур қилганингиздан бошқача.

Бу ерда айтилишича, бахтли кишилар руҳан қашшоқ, ғамгин, мўмин, оч ва чанқоқ, мурувватли, қалблари пок, тинчлик яратадилар. Уларни эса таъқиб қилишади ва эзишади. «Тўхтанг! Менга бундай бахт кераклигига ишончим комил эмас. Бу кўпроқ бахтга эмас, азоб-уқубатларга ўхшайди. Фақат номи бошқача! Сиз балки ҳазиллашаётгандирсиз!» — деб хитоб қиласиз сиз. Аммо нима бўлса ҳам азоб-уқубат тушунчаси бахтга энг яқин муносабатга эга.

Бошқа йўл йўқ. Азоб-уқубат — бу бахтнинг йўлидир.

Жуда кўп одамлар учун бу ғайриоддий нарса бўлиб туюлади. Бир муаллифнинг айтишича, бу «Исо ҳаёт уммонига (витринасига) кириб барча нарх-наво қоғозларини ўзгартирди. Ҳамма нарса тескарисига айланди» сингари таассурот қолдиради. Бахт азоб-уқубатдан келадими?

Дунё айтадики: «Ўз йўлини тозалаб, йўлида турганларни итариб олдинга интилаётган бахтлидир. Доимо ва ҳамма ерда ўзи хоҳлаган нарсасини ола биладиган бахтлидир. Бахт — бу ола билиш ва эгаллаш имконидир. Бахт — бу нима хоҳласанг шуни қилиш ва нимани хоҳласанг ола билиш. Бой, машҳур, таниқли ва атоқли одамлар бахтлидирлар».

Аммо бу ундай эмас. Шоҳнинг Сўзи бу манзарага мос эмас, ахир, бу Унинг ваъзининг фақат бошланиши-ку!

Ҳар қандай яхши воиз каби Исо, энг аввало, Ўз мақсадини белгилаб олди. Тоғдаги ваъзнинг бошидаёқ бизга Унинг вазифаси аён бўлади. Биз ҳақиқий қувонч, ҳақиқий бахт, ҳақиқий ҳузур-ҳаловат ва самовий мукофот нима эканлигини билишимиз керак. Кейин (қаранг: Мат. 5-7) У ана шундай бахтни қўлга киритиш учун қандай яшаш кераклиги ҳақида фикр юритади.

Барча ваъзлардан буюк ҳисобланган бу ваъзни тушуниш учун, унинг асосида нима ётганлигини тушунишимиз керак. Биз у айтилган вазиятни ва ҳолатни кўриб чиқамиз. Воизнинг шахси ҳақида фикр юритамиз, тингловчилар ва таълимот ҳақида суҳбатлашамиз. Аммо биз олдин Муқаддас Китоб, дунёвий, сиёсий ва диний нуқтаи назарларни кўриб чиқишимиз керак.

МУҚАДДАС КИТОБ НУҚТАИ НАЗАРИ

Энг аввало, Муқаддас Китоб нуқтаи назаридан Матто Хушхабарининг 5-бобига яқинлашаётган вақтимизда биз қаерда бўламиз? Инсонга Худо ҳақиқатини очишда Унинг режалари бўйича бизнинг ўрнимиз қаерда? Шундай қилиб, бизнинг ўрнимиз ўзимиз учун янги жойда — фожеали ва тубдан ўзгаришлар пайтида.

Келинг, Янги Аҳднинг энг охирига — Малакий Пайғамбарнинг Китобига кўз ташлаймиз: «Мен юртни лаънатлаб йўқ қилмаслигим учун, Илёс пайғамбар ота фарзандларининг юракларини бир-бирига мойил қилади» (Мал. 4:6).

Жуда қизиқ. Эски Аҳд лаънат билан тугалланади; Янги Аҳд дуо, фотиҳадан бошланади. Қандай ажойиб ўзгариш! Эски Аҳд — бу Қонун, Синай, момақалдироқ ва чақмоқлар, суд ва лаънатдир. Янги Аҳд — бу Сион, роҳат-фароғат, тинчлик ва шукронадир.

Бахтли сўзи — бу бахтиёр маъносини билдирувчи makarios деган грекча сўзнинг таржимасидир. Бу сифат бахтли бўлиш маъносини билдирувчи makar ўзагидан ясалган. Аммо бахтли бўлиш — бу одатда қулай вазиятлар ёки шароитларнинг натижаси деб қаралиши керак бўлган бахт эмас. Масалан, Гомер бу сўздан грек худоларини тасвирлашда фойдаланган. Улар дунё одамларига, заифларга, номукаммалларга, ўлимга ва камбағалликка маҳкум этилганларга боғлиқ бўлмаган ҳолатда ўзларича бахтли эдилар. Айнан шу маънода бахтли сўзи Янги Аҳдда қўлланилади.

Греклар Кипрни «бахтли орол» деб аташган. Улар, Кипр шунчалар гўзалки, ҳеч бир кипрлик яхшироқ ҳаётни қидириб, у ерни тарк этмайди, деб ҳисоблаганлар. Makarios сўзи инсон юрагининг ҳар бир истагини бажаришдан келадиган ички қувончни ифодалайди.

Уильям Барклай шундай деган: «Инсон бахти ҳаёт ҳадя қилувчи ва унинг ўзи вайрон қилувчи тасодифларга ва ҳаётий ўзгаришларга боғлиқ бир нарсадир. Масиҳий бахти эса — бу дахлсиз ва бузулмасдир».

Исо, бахт — бу ҳеч ким сиздан тортиб ололмайдиган қувончдир, дейди (қаранг: Юҳ. 16:22). Бу ички дунё, ички шодлик ва ички бахтдир. Бундай қувонч ташқи муҳит таъсири остида пайдо бўлмайди. Бунинг устига, бахтли сўзи (Ёки «худо марҳаматига сазовор бўлган». — Изоҳ тарж.) одамни таърифлайди ва унинг турмушининг асосини белгилайди. Мен буни ушбу сўз фақат Худо ҳақида бораётганда ишлатилиши учун гапиряпман. Биз Муқаддас Китобда бир неча марта «Худо марҳаматлидир» деган иборани учратамиз (қаранг: Заб. 67:36; 71:18; 118:12; 1 Tим. 1:11 (Рус синодал Инжилда — «марҳаматли Худо».)).

Бу ҳолат қандай бўлишидан қатъий назар, у Худодандир, чунки қалбнинг ҳар қандай бахтли ҳолати Худодан ва Исо Масиҳдандир (қаранг: 1 Тим. 6:15). Шуни айтиш керакки, бу ҳолатни тўлалигича ҳис қилиш фақат Худо ва Масиҳнинг «иштирокчиси бўлганларгагина» насиб қилади. Муқаддас Китоб нуқтаи назаридан ҳузур-ҳаловатнинг ёки бахтнинг тушунчаси ана шунақа, Муқаддас Китобда бошқачаси йўқ.

Ҳаворий Бутрус, Раббий Исо Масиҳга ишонганлар «Илоҳий табиатдан баҳраманд» бўлишади, деб айтган (қаранг: 2 Бут. 1:4). Биз худди ўша Худонинг Ўзи ва Раббий Исо Масиҳга таниш бўлган ички қониқишни, бахтнинг ўша чуқур туйғусини ҳис қилишимиз мумкин. Бу қандай ажойиб!

Барклай қуйидагича хулосага келган:

Дунё ўз қувончларини осонгина яратади ва худди шундай осонлик билан йўқотади. Муваффақиятсизликлар, кучдан маҳрум бўлиш, режаларнинг барбод бўлиши, кўнгил қолишлар ва амалга ошмаган орзулар, ҳаттоки об-ҳавонинг ўзгариши ҳам дунё ҳадя қилиши мумкин бўлган заиф қувончдан бизни осонгина маҳрум қилиши мумкин. Аммо фақат масиҳийгина хотиржам ва ўзгармас қувончни ҳис қилиши мумкин. Бу қувонч Исо Масиҳда юришдан ва Унинг доимий борлигидан пайдо бўлади.

Ҳузур-ҳаловат аҳдларининг буюклиги қандайдир гўзал келажакка бўлган хира ишораларда эмас ва ҳаттоки узоқда ялтираб турган рангли тимсолларда ҳам эмас. Уларнинг буюклиги дунёда ҳеч ким ва ҳеч нарса тортиб ололмайдиган абадий қувончни эълон қилишдадир.

 

Аввало, Тоғдаги ваъз Исо Масиҳга эътиқоди йўқ одамларга ҳеч нарса таклиф қила олмайди. Аммо Уни биладиган ва севадиганлар эътиқоди бўйича «Илоҳий табиатдан баҳраманд» бўлганлар учун аслида Худо ва Масиҳнинг характерига хос хусусиятлар бўлган бу қувонч, бу қониқиш, бу бахт, бу ҳузур-ҳаловат туйғуси ҳақиқий бўлади. Демак, биз бахт ва ҳузур-ҳаловат ҳақида гапирганимизда бу сўзларга Муқаддас Китоб нуқтаи назаридан маъно берамиз ва уларни изоҳлашга юзаки ёндашмаймиз.

 

Агар Эски Аҳд лаънат билан тугаса, Янги Аҳд жаннатдан бошланади. Бу аҳдларга биноан ҳар бир тақводор Худога ўхшаб қолади. Эски Аҳд — бу Одам Атонинг китоби, қайғули ҳикоя. Одам ер юзидаги биринчи шоҳ бўлган. Худо унга ер юзидаги ҳукмронликни ишониб топширган.

У биринчи ҳукмрон эди ва у ағдарилди. Шунинг учун Эски Аҳд лаънат таҳдиди билан тугаши керак эди.

Аммо Янги Аҳдда янги Шоҳ бор. Матто дарҳол бизга иккинчи Одамни, сўнгги Одамни таништирди. Бу Одам унисидан буюкроқ. У ҳеч қачон тахтдан ағдарилмайди, Ўзидан кейин лаънат қолдирмайди. У Шоҳлик қилиш ва бахт ҳадя этиш учун келди. Янги Аҳд Раббийнинг инояти билан тугайди.

Янги Шоҳ келиши билан инсоният тарихида янги ажойиб давр бошланади. Одам лаънатини бекор қила оладиган Ўша келади. Маттонинг Хушхабарида Шоҳнинг шажараси, Шоҳ пайдо бўлишининг пайғамбарлик башоратлари берилган. Шоҳнинг даракчиси тўғрисида, Унинг келиши, Шоҳга итоаткорлик ва Шоҳнинг ишлари тўғрисида сўз юритилади. Ҳозир эса биз Ҳукмдорнинг мурожаатига келдик.

Тоғдаги ваъз Шоҳнинг буюк деклорациясидан иборат. Бу деклорацияда У ҳузур-ҳаловат истаганларнинг ҳаммасига лаънат ўрнига ҳузур-ҳаловат ҳадя қилади. Муқаддас Китоб нуқтаи назаридан бу ваъзнинг маъноси шундай: янги давр, янги Шоҳ, янги ҳақиқат.

ДУНЁВИЙ НУҚТАИ НАЗАР

Исо Масиҳнинг сўзлари барча дунёвий истеҳкомларни йўқ қилади. Қалбдаги бўшлиқни ташқаридан бирон нарса билан тўлдириб бўлмайди, аммо дунё айнан шунга интилади. Исо ҳаёт дарахти лаънатланган ерда ўсмаслигини айтиш учун келган. Лекин кўпчилик ҳаёт дарахтини айнан ўша ерда қидиришда давом этяпти.

Сулаймон қачонлардир бу дунёда яшаб ўтган барча шоҳларнинг энг буюги бўлган. Агар кимдир дунё мезонларига кўра тўлақонли бахтли бўлиши мумкин бўлса, бу Сулаймон эди. У машҳур эди, чунки у Шоҳ Довуднинг ўғли бўлиб, бу наслдан Масиҳ туғилиши керак бўлган. Бутун дунё учун мукаммаллик намунаси ҳисобланган унинг саройи Худо шаҳри — Яҳудода (Қуддусда) жойлашганди. Унинг бойликлари чексиз ва хазинаси жуда улкан бўлган. Эски Аҳднинг гувоҳлик беришича, кумуш оддий тошга тенг эди. У турли-туман мазали таомлардан ҳузур-ҳаловат оларди. Унинг ажойиб отхоналари минглаб зотдор отлар билан тўла эди. Сулаймоннинг қўли остида саройлари, хизматкорлари, узумзорлари, балиққа тўла ҳовузлари ва боғлари бор эди. Ва юзлаб аёллар! Бунинг устига у қачонлардир ер юзида яшаган одамларнинг энг донишманди эди. Сулаймонда ҳамма нарса бор эди.

Бу дунё мезонларига кўра, Сулаймон энг бахтли одам эди. Аммо айнан у буларнинг бари ҳақида шундай деган: «…беҳудадан беҳуда — ҳаммаси беҳуда!» (Воиз 1:2). «Беҳуда уринишлар» бўшлиқ деганидир. Янги Аҳдда айтилишича, инсон умри унинг мол-мулки кўплигигагина боғлиқ эмас (қаранг: Лк. 12:15). Агар сиз бахтни бу дунёнинг манфаатларидан қидирсангиз, хато қиласиз. Ахир қалбдаги бўшлиқни арзимас дунё хазиналари билан тўлдиришга умид қилиш тентаклик эмасми?

Моддий бойликлар қалбга таъсир қилмайди. Бу жуда оддий, аммо келинг, бу ҳақда кенгроқ ўйлаб кўрайлик. Руҳий эҳтиёжни қандайдир моддий нарсалар билан қондириш мумкин эмас. Бироқ одамлар буни амалга оширишга ҳаракат қиладилар. Масалан, одамлар оиладан бахт топмаганларида янги автомобиль ёки янги костюм сотиб оладилар. Бу ақлга тўғри келмайди.

Бунинг аксини ҳам қилиш мумкин эмас. Чунки қорни оч одамни ҳузур-ҳаловат ҳақидаги маърузага таклиф қилишдан фойда йўқ. У барибир овқат ҳақида орзу қилаверади. Сувсизликдан ўлаётган одам эса Худонинг ажойиб муруввати ҳақидаги сўзларга бефарқ қолади, ахир, унинг энг юксак орзуси — бир қултум сув, холос. Бу руҳий чанқоқликни қандайдир моддий нарса билан қондиришга уриниш каби бемаънидир.

Шоҳ Шоул ғамга тушганда, тожидаги барча қимматбаҳо тошлар унга тасалли бера олмади. Пайғамбар Дониёрнинг Китобида шоҳ Болтасар ҳақида ҳикоя қилинади. У тарихдаги бошқа ҳеч бир шоҳнинг ҳаётига ўхшамаган ҳаёт кечирган. Кечалари маст-аласт, бебошлик қиларди. Болтасар деворда тўсатдан инсон қўлининг акси пайдо бўлганини кўрганда, у олтин идишдан шароб ичарди. Бу қўл шоҳнинг тарозусида тортиб кўрилди ва у жуда енгил чиқди, деб ёзади (Дон. 5). Муқаддас Китоб эса унинг юз ифодасини ўзгариб кетганлиги ҳақида айтади. Шоҳнинг ичаётган шароби унга аччиқ туюлди, еб турган нарсаси ошқозонига тошдай ботди.

Буюк пуритан тарғиботчиси Томас Уотсон шундай деб ёзади: «Қоғоз варағи бизни ўқдан асрай олмагани сингари, бу дунёнинг қадриятлари руҳий касалликлардан ҳам ҳимоя қила олмайди. Дунёнинг ҳузур-ҳаловатлари хаёлийдир…». Бойлик бахт олиб келишдан кўра ташвиш яратади (қаранг: Воиз 5:12). Исо бу дунёга келиб одамларга бу дунёнинг ҳеч нарсасини таклиф қилмади.

Ҳозирги пайтда ўзларини масиҳий деб атайдиганлар жуда кўпайиб кетган. Улар дунё қадриятларини тасалли сифатида таклиф қиладилар. Улар моддий тарафдан гуллаб-яшнашни, муваффақият ва машҳурликни ваъда қиладилар. Исо бунга ўхшаш ҳеч нарса таклиф қилмайди, Тоғдаги ваъзда буларни топа олмайсиз. Руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир, деб ёзади Лука (қаранг: Лк. 6:20).

Худо бу ажойиб, ҳеч нарса билан таққослаб бўлмайдиган бахт ҳақидаги ваъзида мана нима деган: сиз ҳеч қачон бу дунёда бахт топа олмайсиз. Ҳеч қачон! Бу ҳақда билиб қўйишингиз фойдадан холи эмас. Бу ўликлар орасидан тирикни қидириш билан тенгдир. Сиз бошқа — янада баландроқ даражага кўтарилишингиз керак.

Тоғдаги ваъз сизни ўша даражага кўтаради. Сиз бунга тайёрмисиз? У сизни бу дунёдан ва бу дунё нарсаларидан олиб кетади. Сиз телевизорда, афишаларда, реклама доскаларида ва журналларида кўраётган нарсаларингизнинг барчасига ваъз тамомила қарши туради. У сизга умуман бошқа ҳаётий мезонларни — сизга бу дунё таклиф қилаётган нарсаларга қарама-қарши мезонларни очади.

Агар сиз бу ўзгача ҳаёт тарзининг маъносини тушунмасангиз, бу йўлдан боришингиз қийин бўлади. Чунки сизнинг янги ҳаётингиз бу дунё ўқлари учун нишон бўлади.

СИЁСИЙ НУҚТАИ НАЗАР

Яҳудийлар Масиҳни кутишарди, аммо уни сиёсий арбоб деб тасаввур қилишар эди. Улар Исони Қуддусга оқ отнинг устида кириб келаётганини кўришга умид қилишарди. Масиҳ римликларни ер юзидан ҳали ҳеч ким кўрмаган бўрон орқали супуриб ташлашини улар умид қилишарди. Яҳудийлар Масиҳнинг келишидан ҳақиқий инқилобий бўрон юз беришини кутишарди.

Исо эндигина Ўз хизматига киришганда, яҳудийлар Уни Жалиланинг шоҳи қилиб қўймоқчи бўлишди. Чунки халқ роҳат-фароғатда яшайдиган давлат ҳақида орзу қиларди. Исо минглаб очларнинг қорнини тўйдирди. Кейинги куни эрталаб бепул нонушта учун янада каттароқ оломон келди. Одамлар, бу Киши бизни доимо боқади, У абадий роҳат келтиради, деган қарорга келдилар. Яҳудийлар ер юзида сиёсий барқарор шоҳликнинг ўрнатилишини кутишарди. Аммо Исо уларга бундай нарса бера олмади. Улар уюштирган ҳақоратли ҳукм пайтида У Пилатга шундай дейди: «…Менинг Шоҳлигим бу дунёдан эмас…» (Юҳ. 18:36).

Исо ҳеч қачон сиёсат билан қизиқмаган. Жамият тузилишининг ўзгариши бирон кимсанинг ички дунёси ўзгаришидан камроқ қизиқтирган. Бу ҳақда У Ўзининг биринчи ваъзида айтган. Унинг диққати бошқарувга ёки эгалик қилишга эмас, турмушга қаратилган эди. Уни одамларнинг нима қилишлари эмас, балки уларнинг қандай эканликлари ташвишга соларди, зеро, иккинчиси биринчисини белгилайди.

Тоғдаги ваъзнинг юксак мақсади бошқарув ва шоҳликлар ҳақидаги инсоний тасаввурлардан тубдан фарқ қилади. Бунинг устига Масиҳ Шоҳлигининг энг машҳур ва улуғланган одамлари дунё кўз ўнгида арзимасдир. Биласизми, ўша пайтнинг энг буюк одами ким бўлган? Дунёнинг кўз ўнгида у саҳрода яшайдиган, оддий ашаддий диндор бўлган, холос. У ҳатто ўша пайтда мавжуд бўлган диний тизимларнинг ҳам биронтасига мансуб эмас эди. Бироқ Исо Яҳё пайғамбарни дунёда яшаб ўтганларнинг энг буюги деб атаган (қаранг: Мат. 11:11).

Шунга қарамай, У қуйидагиларни айтди: «Аммо ундан ҳам каттароқ одам бор. Унинг кимлигини билмоқчимисиз? Менинг Шоҳлигимда ҳатто энг кичик ҳисобланган ҳам ундан каттадир». Исо «кичиклар» кимлар эканлигига изоҳ беради: улар руҳан қашшоқлар, йиғлаётганлар, мўминлар, ҳақиқатга зорлар ва иштиёқмандлар, ички бўшлиқни ҳис қилувчилар, мурувватлилар ва юраги поклар, тинчликка интилувчилар, таъқиб қилинаётганлар, ҳайдалганлар ва ноҳақ ғийбат қилинаётганлар.

Бу энг иши юришмайдиганларнинг йиғинига ўхшамайдими? Бу дунё мезонларига кўра худди шундай. Дунё шундай ишонтиради: ўз мақсадингизга эришинг, ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилинг, бошқаларни оёғидан чалинг, мағрур бўлинг. Аммо Масиҳнинг Шоҳлиги умуман бошқача. У мўминликни, таъқиб қилувчиларга итоаткорликни маъқуллайди. Ҳар қандай ўч олишни У инкор қилади, ким итоаткор бўлса, ўшани дуо қилади. Демак, сиёсий нуқтаи назардан бу ваъз умидларни парчалашдан бошқа ҳеч нарса келтирмади. Яҳудийларнинг Масиҳ гапириши керак бўлган тасаввурларига мутлақо зид эди. Масиҳда сиёсатчининг ҳеч қандай хусусияти йўқ эди.

ДИНИЙ НУҚТАИ НАЗАР

Исо динга эътиқодли одамларнинг, яъни маросимлар тарафдорининг бутун бир жамиятига қарши турди. Яҳудий динининг эътиқод тизими ўз ичига тўртта асосий гуруҳни олади: фарзийлар, саддуқийлар, ессейлар ва зилотлар. Уларнинг ҳар бирига қисқача таъриф берамиз.

 

• Фарзийлар бахтни, анъаналарга содиқ қолишда ва қонунга риоя қилишда, деб ҳисоблашган. Улар жон-жаҳди билан ўтмишга ёпишиб олганлар. Уларнинг эътиқодлари бўйича ҳақиқий бахтнинг калити ота-боболарнинг анъаналарига қатъий риоя қилишдадир.

• Саддуқийлар эса, бахт — ҳозирги пайтда, замонавийликда, муросасозликда, деб билишган. «Биз шу ерда ва ҳозир яшаяпмиз, — дейишган улар. — Эскирган тушунча ва тасаввурларни биз замонавий меёрларга мос ҳолда қайта кўриб чиқамиз». Улар эътиқодни «Ҳар қандай эскилик йўқолсин!» шиори остида янгича шарт-шароитларга мослаганлар. (Баъзи бир маънода фарзийлар ва саддуқийлар нимададир ҳақ бўлганлар. Ҳақиқий эътиқод ўтмиш билан ҳам алоқани узмаслиги керак, айни пайтда ҳозирда ҳам фаол ҳаракат қилиш керак.)

• Ессейлар шундай деганлар: «Йўқ, бахт — бу дунёдан ажралишда». Ёмон гап эмас, тўғрими? Фақат улар географик ажралиш ҳақида гапирганлар. Улар ўз яшаётган шаҳарларини тарк этиб, саҳрога чиқиб кетганлар.

• Зилотлар бахтни сиёсий тўнтарилишдан ахтарганлар. Зилотлар ярамас римликларни янчиб ташлашга ҳаракат қилганлар.

 

Шундай қилиб, фарзийлар ўтмишга қайтиш тарафдорлари бўлганлар. Саддуқийлар олдинга қараб интилишга ишонтирганлар. Ессейлар дунёни тарк этишни тарғиб қилганлар. Зилотлар эса қўлга қурол олишга чорлаганлар.

Фарзийлар соғинчдан азоб чекканлар. Саддуқийлар модернизм (империализм даври буржуа санъати ва адабиётида реализмга зид бўлган йўналишларнинг умумий номи — изоҳ тарж.) тарафдорлари бўлганлар. Ессейлар ёлғизликни қўмсаганлар. Зилотлар эса фаол жамоат арбоблари бўлганлар. Қандай тартибсизлик! Худди ҳозирги кундагидай.

Исо бўлса бундай деган: «Сизлар ҳаммангиз хато қиляпсизлар. Ҳаммангиз». Фарзийларга У: «Дин — бу фақат урф-одатларга риоя қилиш эмас, яъни эътиқоднинг ташқаридан намоён бўлиши эмас», — дейди. Саддуқийларга Исо шундай дейди: «Дин — бу янги ҳаёт шароитларига ўрганиш учун ўйлаб топилган инсоний фалсафа эмас». Ессейларга У: «Ишонинг, дин — бу географик ажралиш эмас», — дейди. Зилотларга У: «Дин — бу жамоат фаолияти эмас», — дейди.

Исо шундай демоқчи эди: «Менинг Шоҳлигим инсоннинг қалбида». Унинг дунёга келишининг асосий мақсади мана шунда. Тоғдаги ваъзнинг асоси ҳам мана шундадир. Бу Шоҳлик бизнинг ичимизда, ташимизда эмас. У на урф одатларда, на фалсафада, на муайян бир жойда, на жамоат фаолиятидадир. Бу ерда Исо Ермиё башорат қилган янги аҳд эшикларини ланг очади ва шундай дейди: Худо Ўз қонунларини инсоннинг ички аъзоларига ёзади (қаранг: Ерм. 31:33).

Исо қуйидагича хулоса қелади: «…Агар сизнинг солиҳлигингиз уламолар ва фарзийларнинг солиҳлигидан устун келмаса, Осмон Шоҳлигига киролмайсизлар» (Мат. 5:20). Бошқача қилиб айтганда, агар сиз ўз қалбингизга мурожаат қилмасангиз, агар ташқи пўстлоқдан воз кечмасангиз, сизга Менинг Шоҳлигимда жой бўлмайди».

Бу сўзлар бугунги кунда ҳам жуда долзарбдир. Биз анъанавий илоҳиётга тўлиқ сандиқ устида ўтириб олиб, ҳузур-ҳаловат топмаймиз. Биз Муқаддас Китоб Худонинг Каломи эмас деб ҳисоблайдиган либераллар назариясидан (аслида бу назария анчагина эскирган) ҳам ҳузур-ҳаловат топмаймиз. Инсон монастирга кетиб, тарки дунё қилади. Лекин шу тақдирда ҳам Худога қараб туриб хотиржамлик топмайди. Ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга ҳаракат қилиб, у ёқдан бу ёққа югуришдан ва ўзини жамоат арбоби деб аташдан ҳам у тасалли тополмайди.

Исо бунга даъват қилмайди. Аммо шуни тан олиш лозимки, буларнинг бари фойдадан ҳам холи эмас. Ахир, биз жамият ҳаётида иштирок этишимиз яхши-ку. Ўзимизни Худога бағишлашимиз ундан ҳам яхши. Замон билан ҳамнафас юриш ва айни пайтда ўтмишни ҳам унутмаслик мақтовга созовордир. Бироқ бу нарсаларнинг барчаси фақат ташқи кўринишга эга. Худони эса инсоннинг қалбида юз бераётган нарсалар ташвишга солади.

Худо бу ҳақиқатни 1Шоҳлар китобида очиб берган. У шундай дейди: «…Раббий бизнинг юрагимизга қарайди» (1 Шоҳ. 16:7). «…Бор кучинг билан қалбингни асра, чунки у ҳаёт манбаидир» (Ҳикм. 4:23). Юракни асраш керак — мана шу энг муҳими. Агар биз қалбимизга ҳам ўз танамизга ғамхўрлик қилганимиздай эътибор берганимизда эди! Одамлар юракни турли касалликлардан ҳимоя қилишга уриниб ақлдан озадилар. Биз майда қадамлар билан югурамиз, велосипед учамиз, тоғларга кўтариламиз ва ҳоказолар. Ҳамма ўзининг жисмоний соғлиги ҳақида қайғуради.

Муқаддас Китоб юрагимизни асрашни буюрганда, у бизнинг руҳий моҳиятимиз ҳақида гапиради. Қадимги яҳудий тилида юрак бизнинг Худо ҳақидаги билимларимиз сақланадиган жойни билдиради. Бу ҳақда Исо Масиҳ мана нима дейди:

Эй фарзийлар, сизлар пиёлаю товоқнинг сиртини тозалайсиз-у, аммо ичингиз талончилик ва ёвузликка тўлибтошади! Ҳой бефаҳмлар! Сиртни яратган ични ҳам яратган эмасми? Яхшиси, ўзингизда боридан хайр-садақа беринглар, шунда ҳамма нарса сизлар учун ҳалол бўлади.

Лк. 11:39-41

ТОҒДАГИ ВАЪЗНИНГ АҲАМИЯТИ

Юқорида айтилганларга асосланиб, Тоғдаги ваъзни ўрганишнинг муҳимлигини тасдиқлайдиган камида бешта қоидани ажратиш мумкин:

1. Тоғдаги ваъз юқоридан туғилиш зарурлигини кўрсатади. Биз ўз кучимизга ишонсак ҳеч қачон Худога ёқмаймиз. Фақат Илоҳий табиатнинг иштирокчиси бўлган одамгина ҳақиқий бахтни англайди. Тоғдаги ваъз бизга қутулишнинг заруриятини кўрсатиш учун Мусо қонунини тўлдиради ва кенгайтиради. Қонуннинг талаблари: уни қил, буни қилма, яъни диққат-эътибор фақат қилмишларга қаратилган. Тоғдаги ваъз инсоннинг ички дунёсига қаратилган ва унга шундай дейди: агар сиз Исо Масиҳда туғилмаган бўлсангиз, бир кун ҳам бахтли бўла олмайсиз. У Худосиз инсонни қандай хавфли вазиятга тушиб қолишини кўрсатади.

2. Тоғдаги ваъз тўғридан-тўғри Исо Масиҳни кўрсатади ва бизга, эҳтимол, Унинг фикрларини тушунишнинг ягона имкониятини беради. У қандай фикр юритади? Буни билишни хоҳлайсизми? Унинг ваъзини ўрганинг. Унинг юраги қаерда ураётганлигини билишни хоҳлайсизми? Унинг ваъзини ўрганинг. У ҳаёт ҳақида, қандай яшаш ҳақида нималар ўйлашини билишни хоҳлайсизми? Унинг ваъзини ўрганинг.

3. Тоғдаги ваъз масиҳийларга бахтга элтувчи ягона йўлни кўрсатади. Агар сиз бахтли бўлишни хоҳласангиз, агар Муқаддас Руҳ билан тўлишни хоҳласангиз қандайдир мистик тажриба орттиришга уринманг. Мистик орзулар кетидан қувманг. Ҳавода ниманидир ушлаб олишга уриниб у жамоатдан бу жамоатга югурманг. Тоғдаги ваъзни ўрганинг ва унга мувофиқ яшанг.

4. Тоғдаги ваъз ибодатга чорлашнинг маълум воситалари ичида энг яхшисидир. Агар биз ҳақиқатдан ҳам Тоғдаги ваъз мезонлари бўйича яшасак, Масиҳ учун бутун дунёни ағдар-тўнтар қиламиз.

5. Ундаги васиятларга риоя қилиш — Худога манзур бўлиш демакдир. Бу олий шараф. Мен ва сизга ўхшаган гуноҳкор одамлар Худога ёқишлари мумкин. Қандай ажойиб янгилик!

 

Шундай қилиб, Тоғдаги ваъзни ўрганиш учун ва ўзимизни бу ишга бағишлаш учун барча асослар бор. Келинг, дастлабки икки оятга диққат-эътиборимизни қаратайлик.

ТАЛАЙ ХАЛОЙИҚ

Матто Хушхабарининг бешинчи боби қуйидагича бошланади: «Исо талай ҳалойиқни кўриб, У…». Йиғилган одамларнинг кўриниши доимо Исонинг қалбига таъсир қиларди, чунки У одамларни севарди. Кўп жойларда айтилишича, Исо халқ тўдасини кўрганда уларга ачинарди (қаранг: Мат. 9:36; 14:14; 15:32).

Бу оломон тўртинчи бобнинг 23–25-оятларида янада батафсилроқ тасвирланган. Унда Исонинг Жалилани айланиб чиққанлиги, мамлакат ибодатхоналарида таълим берганлиги, Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабарни эълон қилганлиги ва одамлардаги ҳар турли касаллик ва дармонсизликни шифолаб юргани ҳақида айтилади. У ҳақдаги хабар ҳамма ёққа тарқалди. «Жалила ва Ўнкент вилоятидан, Қуддусдан, Яҳудия ҳамда Иорданнинг нариги томонидаги юртлардан келган кўплаб халойиқ Унинг орқасидан эргашиб борди» (Мат. 4:25).

Бу одамлар шимолдан ва жанубдан, ғарбдан ва шарқдан келганлар. Уларни кўргач, Исонинг раҳми келиб юраги оғрирди. Агар халқ оч бўлса, У овқат берарди. Агар улар руҳан оч бўлсалар, Исо уларга муҳтож бўлган нарсаларини бериш учун оломоннинг олдига шошиларди.

Халқ оломони Масиҳни ҳар томондан ўраб оларди. Бу ерда турлича одамлар бор эди: касаллар, жиннилар, фарзийлар, саддуқийлар, ессейлар, зилотлар, урф-одат тарафдорлари, фоҳишалар, сарсон-саргардонлар, олиму фозиллар. Исо Ўзига ҳам жоҳилларни, ҳам олийжанобларни, ҳам бузуқларни, ҳам бойларни, ҳам гадойларни тортарди. У қандайдир тушунтириб бўлмайдиган, синф ва мазҳабларга бўлинишни тан олмайдиган тортиш кучига эга эди.

Унинг ваъзи аввало оломонга эмас, шогирдларига қаратилган эди. Аммо Исо Уни оломон ҳам эшитишини хоҳларди. Бу одамлар Унинг сўзларини тушунмасдилар. Улар бу ҳузур-ҳаловатни ҳис қила олмасдилар. Бироқ улар Исонинг ваъзини эшита олардилар ва бу мумкин эканлигини билардилар. Улар иккинчи даражали тингловчи эдилар. Аммо айнан оломон бу ваъзнинг беихтиёр илҳом париси эди.

«…Исо тоққа чиқиб ўтирди. Шогирдлари Унинг олдига келишди. Исо уларга таълим бериш учун оғзини очиб, деди…» (Мат. 5:1-2).

БУЮК ВОИЗ

У ҳақда: «…Дунёда ҳеч ким бу Одамдай гапирмаган» (Юҳ. 7:46), деб айтилган ўша Воиз ким экан? Шунингдек, У ҳақда шундай дейилган: «…У одамларга уламолар каби эмас, балки қудратли куч эгасидай таъсирчан таълим берар эди» (Мк. 1:22). У ҳеч қайси манбалардан фойдаланмади, аммо хотиржам ва ҳукмдор бўлган одамдай ишонч билан гапирди. Қандай Воиз-а!

Унинг ваъзи — бу жамоат нотиқлигининг буюк намунаси эди ва унда учта бўлимни ажратиш керак: 1) Шоҳлик таабалари; 2) Шоҳликнинг тақводорлиги; 3) Шоҳликка кириш учун даъват. Тоғдаги ваъз худди буюк ва гўзал оқим сингари бир мавзудан иккинчисига одамларни ажойиб ўтишлар билан ҳайрон қолдириб оқарди. Унинг таъсири жуда кучли эди: «…халойиқ Унинг таълимотига ҳайрон қолди…» (Мат. 7:28).

Буюк воиз мантиқий ва изчил фикрлаш қобилиятига эга эди. У шунингдек, ҳукмронлик ва илоҳий ваколатларга ҳам эга эди. Эски Аҳд пайғамбарларидан бирига Худо шундай дейди: «Сен бу халққа танбеҳ бера олмаслигинг учун, Мен сени гунг қилиб, тилингни танглайингга ёпиштириб қўяман, чунки улар исёнкор халқдир» (Ҳиз. 3:26). Аммо кейинчалик Худо ўша пайғамбарга шундай дейишга имкон берди: «Эгам менга Ўз сўзини аён қилди:

«Эй инсон, — деди У, — Исроил халқига шундай деб айт: Мен устингизга қаҳримни ёғдирган куним юртингиз ёмғир томчилари билан ювилмаган, ёмғир сувидан баҳра олмаган саҳро каби бўлади. Чунки юрт раҳнамолари ўкираётган, қурбонини тилка-пора қилаётган шерга ўхшайдилар. Улар бегуноҳ одамларни ўлдириб, бойликлару зийнатларни қўлларига киритдилар. Шу тариқа бева аёлларнинг сонини кўпайтирдилар. Руҳонийлар қонунимни бузиб, муқаддас нарсаларни қадрламадилар. Муқаддас бўлган ва муқаддас бўлмаган нарсаларнинг фарқига бормадилар. Одамларга нима ҳарому нима ҳалол эканини ўргатмадилар, Шаббат кунига риоя қилмадилар, натижада халқим орасида Мени бадном қилдилар» (Ҳиз. 33:22-23).

Раббимиз Исо Масиҳ шундай ҳукмронлик ва идрок кучини намоён қилиб, тенги йўқ ваъзни айтди. Бу идрок фақат Худога хос эди. Аммо Унинг оғзи то Парвардигори Олам керак вақтда муҳрини олмагунча, ёпиқ эди.

Яна биринчи оятга мурожаат қиламиз. У тоққа чиқди. Юнонча таржимада «тоғ» сўзининг олдида маълум бир артикль турибди (маълум артикль гап қандайдир аниқ ва маълум бир тоғ устида кетаётганига ишора қилади. — Изоҳ тарж.). Бу қандай тоғ? Ҳеч ким аниқ билмайди, чунки тоғнинг номи йўқ. У Генисарет кўли қирғоғига туташадиган оддий тепаликдир. Бу тепалик қуёш нурларида ёритилган яшилроқ рангдаги сувнинг четигача ёйилган. Ҳақиқатдан ҳам ажойиб манзара! Ўнг томондан у Жалила паст текислиги билан ўралган. Чап томондан эса Голан тепаликлари бор. Ундан бир неча миль нарида Иордан водийсидан Ўлик денгизига қараб оқиб ўтувчи Иордан дарёси бошланади.

Тепаликларнинг ўнгида ғарбда Сарон водийси бор, ундан сал нарироқда Ўрта ер денгизи. Айни шу ерда, унча катта бўлмаган тепаликда ўтириб, Исо ваъз айтган. Бу оддий қандайдир тоғ эди. Шундай экан, нега энди юнонча таржимада у маълум тоғ бўлиб қолди? Ҳақиқатда ҳам, Исо то Ўз ваъзини шу тоғ устида айтмагунича, бу тоғ ҳеч кимга номаълум бир тоғ саналарди. Матто бу ҳақда ёзганда эса, бу ўша тоғ эди, чунки тоғ Исонинг ташрифи билан илоҳийлашган эди.

У ўтирди. Унинг оғзи очилди. Исо уларга таълим бера бошлади. У ўтирди, чунки одатда тафсирчилар таълим бераётганларида шундай қилишарди. Демак, ҳаммаси расмий эди, худди бизнинг вақтимиздагидай. Ҳозир университетда кимдир профессор лавозимига тайинланса, унга «кресло» берилибди деймиз. Биз биламизки, Рим-католик жамоатида Папа ex cathedra гапиради, бу эса «кресло»дан гапиради дегани.

Исонинг гапирган сўзлари — бу оддий овоз чиқариб фикр юритиш эмас. Бу Шоҳнинг расмий мурожаатномаси эди. «…У оғзини очиб…» Юнон тилида «оғзини очиш» — бу гап тантанали, жиддий, муҳим, баландпарвоз баёнотлар ҳақида бораётганда фойдаланадиган оғзаки ифодадир. Бу ифода шунингдек, Муқаддас Китобдан ташқари матнда ўзининг дилида яширинган фикрлари ва туйғуларини ўзгалар билан бўлишаётган одамлар ҳақида сўз кетаётганда ишлатилади.

БУ АҲДЛАРГА РИОЯ
ҚИЛИБ КИМ ЯШАЙ ОЛАДИ?

«…Шогирдлари Исонинг олдига келишди». Айнан уларга энг аввало Исонинг ваъзи қаратилган эди. Чунки фақат улар Исо қандай ҳузур-ҳаловат ҳақида гапираётганини тушунардилар. Бутун оломон ичидан шогирдлар Тоғдаги ваъзнинг аҳдларига асосан яшай оладиган ягона одамлар эдилар. Чунки улар Исонинг ҳузурида топиладиган Худо кучининг ягона «иштирокчилари» эдилар.

Фақат Исо Масиҳни билганларгина бу амрларга риоя қилиб яшай оладилар. Айтишларича, марҳум архиепископ Макги Тоғдаги ваъзда кўрсатилган амрларга таяниб, инглиз халқини бошқариб бўлмаслигининг сабаби — бу халқ ўз қиролига содиқ эмаслигидир, деган экан. Ҳеч ким ўз Шоҳини билмасдан бу аҳдлар бўйича яшай олмайди. Исонинг шогирдлари Уни билардилар, шунинг учун улар Масиҳнинг биринчи тингловчилари бўлганлар. Бошқа одамларга келсак, бу Исони яқиндан билиш учун таклиф эди, холос.

Асосий сабоқ эса 3–12-оятларда берилган. Бахтлидир, бахтлидир, бахтлидир, бахтлидир. Бу ажойиб таълимот! У гапирган нарсалар бизнинг ҳаётимизни тўла ва чуқур ўзгартиришга қодирдир. Ва бугунги кунда биз бунга ишонч ҳосил қиляпмиз.

Тоғдаги ваъзни ўрганиб олдингидай қолиш мумкин эмас. Мен учун бунинг иложи йўқ. Ҳузур-ҳаловат амрларида бизга очилган ҳақиқат чуқур маънога эга ва инқилобийдир. Амрлар журъатсиз ёки бепарволар учун эмас. Келинглар, Худо хоҳлагандай одамлар бўлишга ҳаракат қилайлик. Келинглар, шуни унутмайликки, агар биз Раббий Исо Масиҳни билсак, бизда Унинг Шоҳлиги амрларига риоя қилиб яшаш учун ҳамма нарса бисёр.


William Barklay, The Gospel of Matthew (Philadelphia: Westminster, 1956, 1:84).

Ibid., 1:84-85.

Thomas Watson, The Beatitudes (Edinburgh: Banner of Truth, 1975), 27.


Книга на Узбекском языке: - Заповеди блаженства (Джон Макартур)

Недавно Господь вдохновил меня на проповедь библейской доктрины о спасении. Я глубоко озабочен тем, что многие проповедники - евангелисты, выступающие по радио и телевидению, а также в печати не совсем точно освещают вопрос о спасении человека. Церковь снова встретилась с древней проблемой, известной под именем "поверхностной веры" или "легко доставшейся благодати".

Многие люди только примкнули к Иисусу Христу. Им говорят, чтобы они просто "верили в Христа", а все остальное приложится само собою. Несмотря на то, что Евангельская Весть поистине очень проста, такое "легковесное" учение совершенно недостаточно, в сравнении с тем, что говорит Иисус Христос в проповеди о блаженствах.

Тщательное изучение Евангелия от Матфея и особенно Нагорной проповеди дает нам совершенно ясное представление о том, какими должны быть условия истинного спасения. Заповеди блаженства поразили меня как ничто другое в жизни. Они указывают на путь, вернее раскрывают те совершенства, которыми должна обладать истинно спасенная душа и открывают источник подлинного счастья.

На всех серий проповедей, с которыми я выступил почти за одиннадцать лет моего служения в церкви "Община Благодати", в этой серии наиболее ясно изложены вопросы сознания греховности, самоанализа и ответственности за обращение погибающих.

Материал в этой книге изложен в форме серии проповедей на отдельные темы с примерами истинного спасения, провозглашенным нашим Господом Иисусом Христом.

Я молюсь о том, чтобы вы, услышав проповедь Господню, стали новым человеком.

С искренним уважением ваш брат во Христе,
Джон МакАртур



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак