Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) 3 bob

Джон Макартур. Хузур халоват амрлари - (3-боб) Китоб Ўзбек тилидаXuzur xalovat amrlari (Djon Makartur) O‘zbek tilida Audiokitob

Xuzur xalovat amrlari (Djon Makartur) O‘zbek tilida Audiokitob

Бахт томон ягона йўл

 

Мундарижа

Сўз боши

1-боб. Ўзингизни синанг

2-боб. «Ғоят бахтлидирлар…» (Мат. 5:1-2)

3-боб. «Руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:3)

4-боб. «Йиғлаётганлар бахтлидир…» (Мат. 5:4)

5-боб. «Беозор бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:5)

6-боб. «Адолатга очу чанқоқлар бахтлидир…» (Мат. 5:6)

7-боб. «Раҳмдил бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:7)

8-боб. «Покдил бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:8)

9-боб. «Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир…» (Мат. 5:9)

10-боб. «Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир…» (Мат. 5:10-12) 1-қисм

11-боб. «Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир…» (Мат. 5:10-12) 2-қисм

12-боб. Хулоса


3-боб «Руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир…»
(Мат. 5:3)

«Руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир, чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир». Бутун бир боб фақат бир оятга бағишланганлиги сизни ҳайрон қолдирмасин. Баъзи бир оятлар ҳаяжонга солувчи ҳақиқатлар билан шунчалар «тўлаки», улар бир бобга тенг ҳажмга изоҳ талаб этади ва шунга лойиқдир.

Мағрурлик намоён бўлишини (одам ўзини руҳан қашшоқ деб аташнинг аксини) кўрсатувчи ажойиб далил Д. Мооди номли Муқаддас Китоб институтидан машҳур қавмбоши Доналд Коулнинг баёноти бўлди. У ўз ваъзини шундай ибора билан бошлайди: «Кейинги бир неча дақиқа давомида мен сизга мағрурлик ҳақида бир ажойиб воқеа айтиб бераман».

Албатта, ҳақиқий мағрур одам камдан-кам ҳолларда ўзини мағрурман деб ҳисоблайди. Чунки агар у буни тан олганда эди, у ўз ҳаёти Исо Масиҳнинг Тоғдаги ваъзига кириш қисмида баён қилинган таълимотига зид эканлигини дарҳол тушуниб олган бўларди. Исо — асосида янги ҳаёт тарзи, тақводорлик идеали ва фидокорлик намунаси ётган дуо ва бахтни таклиф қилади. Бу — ер юзида айтилган ваъзларнинг энг буюги фидокорлар ва холис одамларга келадиган айнан шундай бахтга бағишлангандир.

Мен ишонаманки, у бизнинг барчамизга қаратилган. Жамоат тарихидан шуни биламизки, баъзи масиҳийлар Тоғдаги ваъзни жуда қаттиққўл, деб унга қарши чиққанлар. Масалан, Исонинг: «…осмондаги Отангиз баркамол бўлгани каби, сиз ҳам баркамол бўлинглар» (Мат. 5:48), деган талабини улар бажариб бўлмайдиган деб ҳисоблаганлар. Аммо очиғини айтганда, бу нуқтаи назар ниҳоятда мунозарали масала.

Биринчидан, ваъзнинг ўзида у минг йиллик Шоҳликка қандайдир муносабати бор дейилмаган. Иккинчидан, Исо Унинг минг йиллик Шоҳлиги пайтида яшамаган одамларга тарғибот қилган (бу, эҳтимол, барчасидан муҳим сабабдир). Учинчидан, уни бўлажак Шоҳликка бағишлашга ҳеч қандай асос йўқ. Чунки унда айтилишича, ҳақиқат учун таъқиб қилинадиганлар, ҳайдалганлар, ноҳақ ғийбат қилинганлар бахтлидир. Ахир, бундай воқеа тақводорларнинг минг йиллик Шоҳлигида бўлиши мумкинми?

Агар биз бу нуқтаи назарни қабул қилсак, Исонинг: «…душманларингизни севинглар, сизни лаънатлаганларни дуо қилинглар…» (Мат. 5:44), деган сўзлари ўз маъносини йўқотади. Аммо, кўриб турганимиздай Тоғдаги ваъзнинг ҳар бир қоидаси Янги Аҳднинг бошқа жойларида такрорланади. Ва биз бу ваъзда айтилганларнинг барчаси бўлажак минг йиллик Шоҳлигига тааллуқли деб айта оламиз.

Тоғдаги ваъз бизга қарата айтилган. Унда тақводор одам қайси асрда яшамасин, унинг кўриниши акс этган. У бизни янги ҳаёт мезонларини қабул қилишга чорлайди. Исо: «Эшитинглар, агар сиз бахтли бўлмоққа интилсангиз, мана шундай яшашингиз керак», — дейди. Ахир, дунё бизни ишонтиришга ҳаракат қилганидай, Худо сизнинг ҳаётингиз байрамини бузмоқчи бўлган қандайдир бутун олам вайсақиси эмас-ку!

Худо бизнинг бахтли бўлишимизни хоҳлайди. Худо бизни марҳаматга, ҳузур-ҳаловатга эришишимизни истайди. Ва У бизга шундай тамойилларни очадики, уларга риоя қилсак, биз бахтга эришамиз.

Энг аввало, биз муайян ҳаёт тарзини юритишимиз керак. Жуда кам одамлар бундай ҳаёт йўлини танлайди. Жуда кўп ҳозирги замон масиҳийлари Тоғдаги ваъз тамойилларига риоя қилиш қанчалар муҳим эканлигини тушунмайдиганга ўхшайдилар. Биз бу дунёнинг қолипларига биноан шаклланганмиз — худди металл қуймаси каби биз унинг мусиқаси, унинг аҳлоқи, унинг ҳаракатлари, унинг материализми, унинг парҳезлари, унинг спиртли ичимлиги, рақслари, амалий этикаси, модаси, эрмаклари ва бошқа кўп нарсалари билан бир намунада қуйилганмиз. У шундай дейди: агар сиз дунё таклиф қилганидай яшамасангиз, бахтли бўласиз. Ва ҳаммаси руҳий қашшоқликдан бошланади.

Мен автомобиль сотиб олар эканман, биринчи қиладиган ишим — илова қилинган қўлланмани ўқиш ва унинг мазмуни билан танишишдан иборат бўлади. Менда буларнинг барчаси ҳақида таянч билимларим бор, аммо мен янада кўпроқ нарса билишим керак. Бу қўлланмани ёзган саноатчи ҳақида мен билишни хоҳлайман, чунки фақат у ўз маҳсулотини ҳаммадан яхши билади. Дунёдаги барча тирик мавжудотларнинг «Ишлаб чиқарувчиси» Худодир. Аммо жуда камдан-кам одамлар Худога ўз ҳаётларини бошқариш учун қўлланма сўраб мурожаат қиладилар. Улар Худодан қандай қилиб бахтга эришиш ҳақида маслаҳат сўрашлари керак: «Сен мени яратдинг, Ўзинг менга ўргат». Исо шундай қилади. Ва ҳозироқ.

ЎЗГАРИШЛАР БОТИНИЙ
ОЛАМДАН БОШЛАНАДИ

Худони инсоннинг ички дунёси ташвишга солади, аммо бу У ташқи нарсаларнинг ҳаммасига бефарқ дегани эмас. Агар ботиний оламда ҳаммаси жойида бўлса, ташида ҳам яхши бўлади. Иш-амалларсиз эътиқод ўликдир. Биз Исо Масиҳда эзгу ишлар учун яратилганмиз. Аммо доимо ташқи кўриниш ботиний оламнинг акси бўлади. Агар бу сизга ғайри оддий туюлса, ҳузур-ҳаловат амрлари муқаддас ғайри оддий нарсалардан ўзга нарса эмаслигини эслаш кифоя. Чунки улар дунёвий фикрлаш тарзига ва дунё қадриятларига зиддир.

Маъносини биз «бахт» деб аниқлайдиган ҳузур-ҳаловат сўзи (грекчадан makarios) Муқаддас Ёзувда ўз антонимига эга: бу грекча сўз ouai — қайғу-ғам деб таржима қилинади. Исо: «Мен сизга ҳузур-ҳаловат тилайман» деб айтмаган. У: «Кимки…бўлса, ўша бахтлидир», дейди. Худди шунга ўхшаб: «Кимки… унинг ҳолига вой», деганда, У фақат Ўз истагини билдирмайди — йўқ, У ҳукмни эълон қилади.

Бу ҳукмларнинг ҳузур-ҳаловат амрларидаги кетма-кетлигига эътибор қаратамиз. Олдин гап гуноҳга тўғри муносабатни ифодалайдиган руҳий қашшоқлик ҳақида боради ва 4-оятда сўз юритиладиган йиғига ўтади. Сиз ўз гуноҳингизни англаб у учун йиғлаб бўлганингиздан сўнг сизга тасалли келади. Шундан сўнг сиз тақводорликни истаб қоласиз. Қандай ривожланиш, кўряпсизми? У раҳмдилликда (7-оят), покдилликда (8-оят) ва сизни тўлдираётган тинчлик истагида (9-оят) намоён бўлади. Сизнинг ўзгаришингиз натижаси — одамларга мурувватли муносабатда бўлиш, қалбнинг поклиги ва хотиржамлик истаги — сизга ёғиладиган таҳқирлар, туҳматлар ва қувғинлар бўлади. Нега? Чунки сиз янги мавжудотга — ўз гуноҳига аза очиб йиғлаётган руҳан қашшоқ, мўмин, ҳақиқатга зор ва пок қалбли, мурувватли ва тинчликсевар одамга айланаётган вақтингизда сиз ўзингизни ўраб турган дунёнинг жуда жаҳлини чиқаргансиз.

Аммо буларнинг барчасидан кейин Исонинг айтишича, сиз хурсанд бўлишингиз ва шодланишингиз мумкин (12-оят), чунки сизга осмон мукофоти буюк. Агар сиз ҳақиқиқатдан ҳам бу босқичларнинг ҳаммасидан ўтган бўлсангиз, 13-оятда айтилган амрларнинг ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилсангиз ҳам бўлади: сиз — ернинг тузисиз. Мана шундай. Сиз — дунёнинг нурисиз ҳам. Агар сиз 3-оятдан бошламасангиз, сиз на туз, на нур бўла олмайсиз. Шунинг учун, келинг, 3-оятга диққатимизни қаратамиз.

ШОҲЛИККА ҚАНДАЙ КИРИШ КЕРАК:
РУҲИЙ ҚАШШОҚЛИК

Нега Раббий энг аввало руҳий қашшоқлик ҳақида гапиради? У янги мезонлар, янги ҳаёт тарзи ҳақида фикр юритади, аммо нега У айнан шундан бошлайди? Нега бахт манбаи шунда? Чунки айнан шу масиҳийнинг энг муҳим фарқли хусусиятидир. Худо Шоҳлигига кираётган ҳар бир одамга қўйиладиган биринчи талаб — у ўзини руҳан қашшоқ деб тан олишидир. Ҳали ҳеч ким Осмон Шоҳлигига мағрурлик отида кириб бормаган. У ёққа элтадиган эшик жуда тор ва паст. Унга фақат бошни пастга эгибгина кириш мумкин.

Қанчалар ғайриоддий бўлмасин, аммо доимо чиқиш керак бўлган тоғ, забт этиш керак бўлган чўққи, риоя қилиш керак бўлган талаблар бўлади. Аммо эртами, ё кечми биз ўз олдимизга қўйилган мақсадларга эришишга қодир эмаслигимизни англаймиз. Биз буни қанча эрта англасак, буни биз учун қила оладиган Ўша томон йўлни тезроқ топамиз. Бошқача қилиб айтганда, Исо шундай дейди: «Сиз то ўзингизнинг ички бўшлиғингизни сезмагунингизча, нима биландир тўлдира олмайсиз. То ўзингизни ҳеч нимага арзимаслигингизни, ҳеч ким эмаслигингизни тан олмагунингизча, бирон нимага эриша олмайсиз».

Мени ҳозирги замон масиҳийлигида руҳий тушкунлик ғояси жуда заиф ривожланганлиги ҳайрон қолдиради. Мен қандай қилиб шодликка, Руҳга эришиш, у ёки бу нарса билан тўлиши ҳақида китоблар борлигини биламан. Аммо қандай қилиб ўзини руҳий тушкунликка солиш, қандай қилиб ўзингизни ўз «мен»ингиздан халос қилиш ҳақида китоблар қани? Ҳеч ким бўлмасликка қандай эришиш мумкин? ёки Ҳеч нима бўлмаслик-чи? номли китобларни кўз олдингизга келтира оласизми? Нимаси билан бозоргир китоблардан кам?

Руҳан қашшоқлик ҳар қандай ҳузур-ҳаловатнинг асосидир. Аммо кўп замонавий масиҳийлар ўз ғурурларини қаноатлантирадилар. Агар сиз масиҳийлик ҳаёти роҳатлари итоаткорликсиз қўлга киритилади деб ҳисобласангиз, унда сиз осонгина мева дарахтсиз етилишини ҳам кутишингиз мумкин. То биз ўз руҳан қашшоқлигимизни ҳис қилмас эканмиз, фароғатга эриша олмаймиз. Агар сиз ўз руҳий қашшоқлигингизни тан олмасангиз, сиз ҳатто масиҳий ҳам бўла олмайсиз. Агар яна сиз ҳузур-ҳаловатнинг биринчи амрига эътибор бермас экансиз, масиҳийлик ҳаёти билан яшаб ҳеч қачон Худодан бошқа ҳадялар олмайсиз.

Исо шундай дейди: «Мана шундан бошланг, итоаткорларни бахт кутади». Масиҳ ҳеч қачон мағрур ва такаббур қалблар учун хазина бўлмайди. Агар биз ўзлигимизга қарасак, ҳеч қачон Уни кўра олмаймиз. Токи бизнинг эҳтиёж ва истакларимиз биз учун биринчи ўринда турар экан, Масиҳ бизга Ўз бетакрор гўзаллиги ва мукаммаллиги билан тўла намоён бўлмайди. Биз ўзимизнинг ҳукм қилинганлигимизни кўрмас ва англамас эканмиз, ҳеч қачон Унинг шон-шуҳратини кўра олмаймиз. Бизга ўз қашшоқлигимиз аён бўлмас экан, Унинг бойлиги ҳеч қачон бизга намоён бўлмайди. Аччиқ аламлар ўрнига ширин шодлик келади. Руҳан ўлик бўлиб, биз ҳаёт учун қайта тириламиз. Ҳали ҳеч кимга олдин ўз гуноҳларини англамасдан ва тавба қилмасдан Масиҳ Шоҳлигига кириш насиб қилмаган. Ҳикматлар Китобида айтилишича, барча такаббурлар Эгамизга жирканчдир (Ҳикм. 16:5).

Худо роҳатни итоаткорларга беради. Мана нима учун Исо энг аввало руҳий қашшоқлик ҳақида гапиради. Худога келишнинг ягона йўли — ўзининг тақводор эмаслигини, Худо мезонларига мос келишга қобилиятсиз эканлигини тан олишдир. Сиз Худонинг олдига ўзингизнинг қашшоқлигингизни тан олиб умидсизлик билан келасиз, чунки Худонинг марҳаматлари сиз учун қўл етмас жойдадир. Сиз мана шу тушкунлик руҳида бўлишда давом этасиз. У эса сизни бошқа ҳолатга — Масиҳдаги чексиз бахтли ҳаётга олиб келади. Бу қулоққа ғайриоддий эшитилади, аммо бу рост. Ва биз тез орада бунга ишонч ҳосил қиламиз.

Ҳақиқатни ҳеч қачон билмаган аҳмоқлар дунёда қанчалар кўп! Ҳатто Худо билан тўғри муносабатларни ўрнатган масиҳийлар ҳам муайян бир одамни улуғлайдиган замонамиз масиҳийлик истакларига қарши тура олмайдилар. Бизнинг жисмимизда биз ҳеч нима билан мақтана олмаймиз. Шунинг учун Масиҳ Ўз ваъзини айнан шундан бошлаган.

«Руҳан қашшоқлар» ибораси остида нима назарда тутилган? Исо қандай қашшоқлик ҳақида сўз юритади?

Баъзилар бу ерда моддий хусусиятдаги қашшоқлик ҳақида гап кетяпти деб ҳисоблайдилар. Аммо Масиҳ маблағи йўқ одамлар ҳақида гапирганда эди, унда бошқа одамлар учун пулни садақа қилиш бизнинг гуноҳларимизнинг энг оғири бўлар эди! Камбағалларга ёрдам бериш эзгу иш бўлмай қоларди. Оч қолганнинг қорнини тўйғазиш бемаънилик деб ҳисобланган бўларди. Биз муҳтожларга бераётган ҳар қандай ёрдамимизни тўхтатишимизга тўғри келарди. Бунинг устига, пулдор одамлар Худога ёқиш ва Унинг Шоҳлигига кира олишларига етарли даражада камбағал бўлишлари учун уларнинг пулларини тортиб олишга тўғри келарди. Биз бундай вазиятда жуда ёмон миссионерлар бўлардик. Энг ёмони шуки, ҳамма пуллар бизнинг қўлимизга ўтарди ва биз Шоҳликдан қувғин қилинган бўлар эдик!

Бу ерда Худо моддий қашшоқлик ҳақида гапирмайди. Довуд ҳеч қачон Худо ташлаб кетган ва нонга зор бўлган солиҳни кўрмаганини айтган (қаранг: Заб. 36:25). Пайғамбар Павлуснинг ҳаётида энг муҳтож бўлган пайтлари бўлса-да, у ҳеч қачон садақа сўрамаган. Раббимиз Исо ҳеч қачон эҳсон сўраб қўл чўзмаган. У ва Унинг шогирдлари ақлсизликда, нодонликда, исёнкорликда айбланганлар, аммо ҳеч ким ҳеч қачон уларни камбағал дайдилар деб атамаган (агар улар камбағал бўлганларида, фарзийлар албатта уларни бунда айблаган бўлардилар).

РУҲИЙ ҚАШШОҚЛИК МУТЛАҚО
БОТИНИЙ ЧОРАСИЗЛИКДИР

Шундай қилиб, қандай қашшоқлик ҳақида гап кетяпти? Масиҳ бунга шундай изоҳ беради: бу руҳий қашшоқликдир. Қашшоқ деб таржима қилинадиган грекча penes сўзи дунё тушунчасида қашшоқликни билдиради, яъни моддий бойликларнинг етишмаслигидир. Бу сўз — инсонийлик кўринишини йўқотган ва чорасизликка тушган қашшоқ ҳақида гап кетаётганда ишлатилади. Бу оддий камбағал одам эмас — бу жуда оғир аҳволдаги қашшоқлашган одам (Муқаддас Китобда оддий қашшоқликни тасвирлаш учун бошқа сўз бор: penes; бундай қашшоқлик ўзига бир бурда нон топиш учун одамни ишлашга мажбур қилади). Penes — бу садақа сўрашга мажбур қиладиган қашшоқлик. Penes — бу ўз-ўзини таъминлаш ва қашшоқлик билан курашиш имконияти, penes эса — бу тўла ожизлик ва яшаш учун ҳар қандай бойликнинг йўқлиги. Бундай ҳолатдаги одам кимгадир суянишга ва кимгадир боғлиқ бўлишга мажбурдир.

«Ана шундай одам бахтлидир», — дейди Исо.

Бу қанақаси? Яна ғирт бемаънилик, шундай эмасми? Биз бу ерда гап жисмоний қашшоқлик ҳақида эмаслигини аллақачон аниқлаб олдик. Исо руҳий қашшоқлик ҳақида сўз юритади ва аниқроғи ўта қашшоқликни билдирувчи сўздан фойдаланади. Одам қашшоқ, ожиз ва бўм-бўш. У ўз ишлари билан халос бўлишга лойиқ бўла оладими? Уни penes, яъни ўз муҳтожлиги билан кураша олишга қодир ва ўз-ўзини сочидан тортиб ботқоқликдан чиқара оладиган қашшоқ деб бўладими? Йўқ, у penes эмас, у penes.

У мутлақо ожиз, кучсиз, Худо марҳаматига тўла қарам. Масиҳ бу ҳақда: «Қашшоқликнинг энг баланд нуқтасига етганлар, титраётганлар, камситилганлар, камбағаллар бахтлидир», — деган. Қандай ғалати фикр. Аммо келинг, давомини кўрайлик.

Биз руҳан қашшоқлар ҳақида фикр юритяпмиз. «Руҳан» сўзи — гап тана ҳақида эмас, руҳ ҳақида кетаётганини кўрсатади. Мана шу, холос. Одам ботиний чорасиз, ташқи кўринишидан қашшоқ бўлиши муҳим эмас. Худо шундай дейди: «…Камтар, мўмин, каломим олдида титрайдиганга Мен диққатимни қаратаман» (Ишаё 66:2). Забурда айтилишича: «Солиҳлар фарёд этгач, Худованд эшитар, барча дардларидан уларни халос этар» (Заб. 33:18). Бошқа санода шундай дейилган: «Худога маъқул бўладиган қурбонлик — бузилган кўнгилдир. Бузилган, эзилган кўнгилни Сен хорламассан, эй Худо» (Заб. 50:19).

Худо Ўзига ҳар томонлама бекаму-кўстларни, ўзининг қандайдир ишлари билан қутулишга лойиқ бўлишни ўйлаётганларни эмас, руҳий жиҳатдан қашшоқларни чақиради. Аммо руҳий қашшоқлик руҳий ланжлик ва лоқайдликка сира ўхшамайди. У дангасаликни, хотиржамликни ёки сусткашликни билдирмайди — йўқ, руҳий қашшоқлик тўқликнинг тамомила аксидир.

Лука баён этган Муқаддас Хушхабарнинг 18-бобида эзилган руҳ ва мағрур руҳ бир-бирига очиқдан-очиқ қарама-қарши қўйилади. Бу Ўз тақводорлиги билан ғурурланган фарзий ва Худодан мурувват сўраб илтижо қилган сарсону саргардон солиқчи ҳақидаги масалдир. «Ўзининг тақводорлигини пеш қилиб, бошқаларни эса камситиб юрган баъзи одамларга Исо қуйидаги масални айтиб берди…» (Лк. 18:9). Исонинг бу машҳур масали нима билан тугайди? Мана, У итоаткор гуноҳкор — саргардон ҳақида нима деган: «Сизга айтаманки, бу одам боягидан кўра оқланиб уйига қайтибди. Чунки ўзини юқори олган ҳар бир киши пасайтирилади, ўзини паст олган эса юксалтирилади» (Лк. 18:14).

Мана, бунинг ҳаммаси қанчалар оддийлиги кўриниб турибди! Кимнинг руҳи ғамгин бўлса, ўша бахтлидир; руҳан қашшоқлар, маънавий қашшоқлар, бурчакка кириб кўзларида ёш билан Худодан мурувват сўраб илтижо қилаётганлар, руҳан синганлар бахтлидир. Фақат уларгина чин маънода бахтлидирлар. Нега? Чунки фақат улар ҳақиқий бахт манбаи олдида тиз чўкадилар; фақат улар Худони биладилар; Осмон Шоҳлиги фақат уларга тегишлидир. У ерда ва ўшанда, бу ерда ва ҳозир.

Бу ҳақиқат бизга нафақат Тоғдаги ваъзда очилган. Ёқуб шундай деган: «Раббингиз олдида ўзингизни паст олинглар, У эса сизларни юксалтиради» (Ёқ. 4:10). Бу унга қарши инсон иродаси турадиган қашшоқлик эмас; аммо олдида у чуқур итоат билан бўйин эгадиган қашшоқликдир. Ҳа, бу таълимот замонавий жамоатда ҳеч ҳам қўлланилмайди. Биз машҳур, буюк ва бой масиҳийлар тўғрисида мамнунлик билан сўзлаймиз. Аммо бахт фақат итоаткоргагина берилади.

ИТОАТКОРЛАР ҚАНДАЙ
ҚИЛИБ ХУДОГА ЁҚАДИЛАР

Ёқуб Худо қуроли бўлишдан аввал ўз руҳий қашшоқлигининг бутун кучини ҳис қилди. У Худо билан тун бўйи курашди, ва ниҳоят Худо унинг сонига жароҳат етказди (қаранг: Ибт. 32). Шундан сўнг Муқаддас Ёзув шундай дейди: «У (Худо) Ёқубни ўша ерда дуо қилди» (Ибт. 32:29). Менга бу парча жуда ёқади.

Ишаё то ўзини руҳан қашшоқ кўрмагунча, Худога фойдали бўла олмади. У шоҳ Озийнинг ўлимига аза тутиб йиғлади. Худо мурувват кўрсатиб пайғамбарга зоҳир бўлиб, унга, сен учун ҳақиқатда мана булар муҳим, деб кўрсатганда, Ишаё жуда ғамга ботган эди. Ишаё Худони баланд ва кўкларга кўтарилган тахтда кўрди ва шундай деб хитоб қилди: «Шўрим қурсин! Ўлдим энди! Мана, кўрдим ўз кўзларим билан Ўша Шоҳни — Сарвари Оламни. Ахир, оғзи нопок бир одамман мен, оғзи нопок халқ орасида яшайман!» (Ишаё 6:5). Худди шу пайтда Худо унга марҳамат қилди.

Гидўн: «Эй, Тўрам, қандай қилиб мен Исроил халқини халос қила оламан?! Менинг уруғим Манаше қабиласининг энг заифи бўлса, ўзим эса отам хонадонининг кенжаси бўлсам» (Ҳакам. 6:15), деб ўз ожизлигини англаган. Эгамизнинг фариштаси унга зоҳир бўлиб деди: «Эй, довюрак жангчи, Эгамиз сен билан биргадир» (Ҳакам. 6:12). Ким энг кучли эканлигини сиз биласизми? Ким ўзича ўзи ожиз эканлигини тушунса, ўша кучлидир.

Мусо ҳам шундай эди. У ўз ожизлиги ва ёрдамга муҳтожлигини шунчалар умидсизлик ва чуқур оғриқ билан англадики, Худо уни Ўзи танлаган халққа ҳоким қилиб қўйди. «Ҳаммаси пайғамбар айтганидай бўлди. У шоҳга: «Эртага худди шу пайтда Самария дарвозаси олдида ярим тоғора яхши ун бир кумуш тангадан, бир тоғора арпа бир кумуш тангадан сотилади», деган эди» (2 Шоҳ. 7:18). Довуд ҳам худди шундай эди.

Табиатан тажовузкор, бўйсунмас ва ўзига бино қўйган Бутрус ҳақида ҳам айни шуларни айтиш мумкин. Аммо у Худога шундай дейди: «Ё Раббий! Менинг олдимдан кетгин, чунки мен гуноҳкор инсонман» (Лк. 5:8). Ҳаворий Павлус ўз жисмининг гуноҳкорлигини тан олган. Ахир, у гуноҳкорларнинг энг биринчиси, шаккок ва тақводорларнинг кушандаси бўлган-ку. Аммо у ўз кўзи олдида қадрини йўқотган ҳамма нарсани кераксиз ахлат сингари ташлаб юборди. Ва ўзининг ҳеч нимага арзимаслигини тан олди. Шундан сўнг унга ожизлиги туфайли буюк куч келди.

Дунё: «Ҳаётда ўз ўрнингни топ, ўзинг билан ғурурлан, қуёш остида ўз жойингга эга бўл», дейди. Аммо Худо: агар сен ўзингни ҳеч нимага арзимаслигингни ва ожизлигингни тан олсанг, бу ҳали ҳамма нарса тугади дегани эмас, деб ўргатади. Бу фақат бошланишидир. Ва бу сен қачонлардир қилган ишларингдан энг қийинидир. Исо энг аввало: «Бу менинг қўлимдан келмайди», деб тан олишни таклиф қилади. Ана шунинг ўзи одам руҳий қашшоқлигини англашидир. Матто Хушхабаридаги раҳмсиз банда ҳақидаги масални эсга олайлик (18-боб). Бир қул ўз хўжайинидан жуда катта миқдорда пул қарздор эди ва қарзини ҳеч қачон қайтара олмасди. Исо масални давом эттирди: «Банда эса ерга йиқилиб, подшоҳига таъзиб қилиб: «Подшоҳим, сабр қилинг, мен сизга ҳаммасини тўлайман, — дебди» (Мат. 18:26). Бу қул қуйидаги сўзларни айтмоқчи бўлган: «Ҳой, сен фақат бироз кутгин, менда ҳаммасини тузатиш учун имконим бор».

Исо Худога: «Сабр қил, мен ҳаммасини қиламан» дейиш аҳмоқлик эканлигини кўрсатади. Руҳан қашшоқ бўлиш кучсизликни, ҳеч қандай имконларга, ғурурга эга бўлмасликни, кеккайган ва такаббур бўлмасликни билдиради. Бирон нарсага тўлишдан олдин, ички бўшлиқни ҳис қилиш лозим. Шундай яшаш керак, аммо халос бўлиш учун эмас, қашшоқ бўлиш учун.

То масиҳийликни қабул қилгунга қадар муқаддас Августин ўз салоҳияти билан шунчалар мағрурланардики, унинг эътироф этишича, такаббурлиги унга тақводор бўлиши учун халақит берарди. Фақат ўз ғуруридан халос бўлгандан сўнггина, у Худони билди. Буюк Мартин Лютер ёшлигида ўта тақводорлик билан халос бўлишга лойиқ бўлиш учун монастирга жўнади. Бир неча йилдан сўнг Худога манзур бўлишга қодир эмаслигини англаб етганда, у ўз «мен»идан воз кечди ва халос бўлиш учун бутунлай Худога суянди. Шундан сўнггина у эътиқод билан халос бўлишни қўлга киритишга эришди. Реформация ана шундай бошланган эди.

Ягона ҳаёт манбаи уни мустақил қўлга киритишга ожизлигини тан олганларгагина насиб қилади. Фақат ўз кучига ишониб, мос келмайдиган олий ҳаёт мезони ғояси Синай тоғида Қонунни бериш ҳикоясида намоён бўлади. Худо Ўз Қонунида бутларга сиғинишни, фоҳишалик қилишни, ўғирлик, қотиллик қилишни манъ этади. Аммо Мусо Худодан Қонунни қабул қилиш учун У билан мулоқот қилаётганда, одамлар аллақачон Қонунни бузишган эди. Хорун уларга айш-ишрат қилишга имкон берди. Инсон Худо мезонларига мос келишга қодир эмас. Бу унинг имкониятларидан анча юқоридир.

Исроил халқининг қандайдир қисми ўз гуноҳкорлигини тан олди. Улар қурбонликлар келтирдилар, тавба қилдилар ва итоат этдилар. Ва Худо уларни Ўзининг буюк муруввати туфайли кечирди. Аммо ўз кучига ва имкониятларига ишонадиганлар ҳам бор эди. Қурбонлик келтираётганларида улар ўз тақводорликлари билан ғурурланардилар, ҳатто Қонунни ўз имкониятларига бўйсундиришга ҳаракат қилардилар. Аммо уларнинг қўлларидан ҳеч нарса келмасди. Бироқ улар итоаткорлик билан Худо мурувватларини қидириш ўрнига Қонунни инсоний анъаналарига мосламоқчи бўлдилар. Чунки Худо берган Қонунни бажаришдан кўра, анъаналарга риоя қилиш анча осонроқ.

Тавротдан келиб чиққан яҳудийлар қонуни, яъни Толмуд — бу Худо Қонунининг «енгиллаштирилган» вариантидир. У одамларга қандайдир ҳузур-ҳаловат бағишлаш учун ўйлаб топилган. Тафсирчилар бизни Худо Қонунини ҳимоя қилишга ҳаракат қилаётганликларига ишонтирмоқчи бўладилар, аммо аслида улар талабларни ўзларига «мослаб», уларни камайтирардилар. Исонинг дунёга келиши пайтида улар иккинчи даражали нарсаларга бас келишни жуда яхши ўрганиб олганлар. Аммо Худонинг ҳақиқий Қонунини бузганлар (қаранг: Ишаё 29:13; Мат. 15:9).

Худди шу Тоғдаги ваъзга ҳам тааллуқлидир. Унда ҳам биз бажара олмайдиган қонун берилган. Бироқ Муқаддас Руҳ кучига таяниб ва Исо Масиҳга умид қилиб биз бунга интилишимиз мумкин. Биз итоаткорлик ва тавба қилиб бу қонунни бажаришга қодир эмаслигимизни тан олишимиз керак. Исо: «Шундай қилиб, осмондаги Отангиз баркамол бўлгани каби, сиз ҳам баркамол бўлинглар» (Мат. 5:48), деб олий мезонни белгилаб қўйди.

У шунингдек яна, агар бизнинг солиҳлигимиз уламолар ва фарзийларнинг солиҳлигидан устун келмаса, Осмон Шоҳлигига киролмаслигимизни айтади. Худо қонунининг вазифаси худди Тоғдаги ваъз амрларининг мақсади қаби биттадир: биз уларни мустақил бажара олмаслигимизни бизга кўрсатишдан иборат. Аммо талабларнинг камайиши бу мақсадларга эришишни амалга ошмайдиган қилади. Худо қонунини бажариш учун биз, бир томондан, унинг улуғворлигини, иккинчи томондан, ўз руҳан қашшоқлигимизни ва Худога тўла тобе эканлигимизни тан олишимиз керак. Қайта туғилмаган одамдан бу мезонларга риоя қилиб яшай олишни кутиб бўлмайди. Павлуснинг айтишича, қонуннинг вазифаси Худо олдида барча одамларнинг айбдорликларини очиб бериш, шу тариқа уларни Масиҳга олиб келишдир. Чунки фақат У айбдан халос қила олади. Исо айнан шундай қашшоқлик ҳақида гапирган.

ШОҲЛИККА ҲОЗИРНИНГ
ЎЗИДАЁҚ КИРИНГ

Натижа қандай? Ҳаммаси жуда оддий: «…Уларнинг Осмон Шоҳлиги бор». Бу қандай ажойиб эшитилади, шундай эмасми? Бу тилак эмас. Бу тасдиқдир! Бу фақат уларнинг Шоҳлигидир. Осмон Шоҳлиги ҳозир кимга тегишли? Руҳан қашшоқларга. Феъл ҳозирги замон шаклида берилган. Шоҳлик уларга, менга, бизга, сизга тегишлидир: фақат агар биз унга лойиқ бўлсак.

Биз ҳозир минг йиллик Шоҳлик ҳақида фикр юритмаяпмиз. Бизнинг гапираётганларимизнинг бари ҳозирги замонга тааллуқлидир. Минг йиллик Шоҳлик олдинда. У келганда Худо амрлари бутунлай амалга ошади. Аммо Осмон Шоҳлиги бизга бугунги кунда тегишлидир. Масиҳ аллақачон шоҳлик қиляпти. Бахт ҳам бизга ҳозир берилган.

Осмон Шоҳлиги — бу Масиҳнинг ҳукмронлигидир. У ўз келажагига, ўз масиҳийлик нуқтаи назарига эга. Аммо унинг ҳозири ҳам бор. Биз — руҳонийлар Шоҳлигимиз. Биз — Исо Масиҳнинг таабаларимиз, биз бугуннинг ўзидаёқ ғолиблармиз. Биз, Эфесликларга Мактубда айтилганидай (2-боб), аллақачон Унинг марҳамати ва мурувватидан ортиғи билан ва умрбод бойлик олиб бўлдик.

Шоҳлик, менинг тушунишимча, — бу фаровонлик ва шон-шарафдир. Фаровонлик ҳозир; шон-шараф эса — келажакда. Биз Шоҳлик эгаларимиз. У бизники, чунки Масиҳнинг қонуни бизнинг юрагимиздадир. Бу нима эканлигини сиз биласизми? Бу дегани — биз Унинг таабалари ва У биз ҳақимизда қайғуради деганидир. У бизга керак бўлган ҳамма нарсани беради. У бизнинг юрагимизнинг барча эҳтиёжларини тўлдиради. Мана ўзимизни руҳан қашшоқ деб тан олишнинг натижаси қандай.

ҚАНДАЙ ҚИЛИБ РУҲАН
ҚАШШОҚ БЎЛИШ МУМКИН

Сиз: «Мен руҳан қашшоқ бўлиш — бу Худо амри эканлигини тушунаман. Аммо мен қандай қилиб руҳан қашшоқ бўлишим мумкин?» — деб сўрарсиз. Бу борада сизга учта тамойилни таклиф қилишга ижозат беринг: биринчидан, бунга мустақил эришишга ҳаракат қилманг. Бундай қилиш монахларнинг тентаклигидир. Монахлар дунёдан кетиб, барча бойликларни сотиб, ридо кийиб ва ўзини монастирнинг тўрт деворига қамаб, қашшоқликка эришса бўлади, деб ҳисоблаганлар. Аммо бу бемаъниликдир. Ўзига ва бошқаларга диққат қилишдан ҳеч нарса чиқмайди, чунки бутун диққат-эътиборни Худога қаратиш лозим.

У билан Ёзув саҳифаларида учрашиш учун Унинг Каломини ўқинг. Масиҳга кўз тикинг. Диқкат-эътиборимизни Унга қаратиб, биз У ҳақда ва Унинг Каломи ҳақида ўйлаймиз, шунда ўзимиз ҳақимизда ўйлашни унутамиз. Бу мистик тажриба эмас. Бу Худо билан мулоқотнинг кундалик амалиётидир. Бу биринчи тамойил.

Иккинчидан, ўз жисмингизни толиқтиринг. Мен парҳезларни назарда тутганим йўқ — ўз танангиз табиатини жиловлаш ҳақида гапиряпман. Ҳатто баъзи бир ҳозирги замон масиҳийлик хизматлари ҳам инсоний мағрурликдан озиқланадилар. Жисмимиз табиатининг ҳақиқий моҳиятини очиб бера оладиган нарсага интилишимиз керак. Бу мен учун осон эмас. Бундан кўра қуйидагича қувончли сўзларни эшитиш анча осонроқдир: «Раҳмат, сизнинг гапларингиз мен учун дуо бўлди», ёки «Сиз ўқитаётганингизда мен халос бўлдим», ёки «Сизнинг жамоатингизда қандай яхши», ёки «Сиз қандай ажойиб сўзладингиз!» Ҳа, мақтовлар эшитиш менга жуда ёқади. Бунинг устига бу мендан ҳеч қандай ҳақорат талаб қилмайди. Бироқ жамоатдаги ўн йиллик хизматимдан сўнг мен қалбимдаги руҳий ташналикни ҳис қила бошладим. Мен жисмимнинг номукаммаллигини шафқатсиз очиб берадиган бир нарсага муҳтож эдим.

Мен ҳатто қандайдир аҳмоқона ишга ҳам тайёр эдим. Чунки бу иш мени Худонинг ҳузурига олиб келишини билардим. Унинг ҳузурида эса мен ўзимнинг ожизлигим ва эҳтиёжимни яққол кўра олардим. Орадан бир қанча вақт ўтгандан сўнг шундай бир воқеа юз берди. Мен ўзим билмаган ҳолатда бир нечта одамни хафа қилиб қўйдим. Менинг биринчи фикрим шу бўлдики, ўзим ҳеч кимга ёмонлик истамаганим учун ўзимни хафа қилинган деб ҳисоблардим. Аммо Худо менинг юрагимда буларнинг бари айни менга керак эканлиги тўғрисида гапира бошлади. Мен ўзимнинг ҳеч нимага арзимаслигимни кўрсатадиган ҳолатларда бўлишим зарур эди. Бундан ташқари, мен қачонлардир нима ҳақда орзу қилган бўлсам ва Худо учун нима қилмоқчи бўлган бўлсам, (чунончи, У бунга муҳтож ҳам эмас) буларнинг ҳаммаси мендан тортиб олиниши мумкин экан.

Мана шундай камситилган ҳолатга тушиб, ўзимнинг бутун ожизлигимни, ёрдамга муҳтож эканлигимни англаб, мен бирданига илгари ҳеч қачон сезмаган руҳий бадастирликни ҳис этдим. Илгарилари мени мақтаганларида ва олқишлаганларида бундай туйғуни сира сезмаганман. Менинг жисмим ҳақоратланган эди. Эгилган ғуруримга ҳеч нима малҳам бўла олмасди. Бу ўз-ўзини азоблашдай бўлиб кўриниши мумкин. Бироқ мен Худога анчадан буён ҳис қилмаган яқинликни англадим. Менда Худога батамом суянишдан ўзга чорам йўқ эди. Чунки мен ўз ҳолатимдан чиқиш учун бошқа барча имкониятлардан маҳрум эдим. Ўзингизнинг Унга тўла тобеълигингизни ҳис қилиш — биз ҳаммамиз жуда муҳтож бўлган туйғу мана шудир.

Учинчидан (ва бу жуда оддий), сўранг. Сиз руҳан қашшоқ бўлишни истайсизми? Бу ҳақда сўранг. «Раббий, — дейди дарвиш, — менга мурувватли бўл!» Исо бу одамни уйига оқланиб кетди, дейди. Ўзининг руҳан қашшоқлигини кўрган одам бахтлидир. Чунки фақат угина Шоҳликка эгадир.

Нега Исо энг аввало руҳий қашшоқлик ҳақида гапиряпти? Чунки бу энг муҳим нарсадир. Ўзининг руҳий тушкунлигини англаш ва тан олиш натижасида сиз ҳозир ва абадий Шоҳликка эга бўласиз. Қандай қилиб руҳан қашшоқ бўлиш мумкин?

Худога боқинг. Жисмингиз билан курашинг. Ва сўранг. Унга бу ёқади.

Сиз: «Аммо мен руҳий қашшоқликка эришганимни қандай биламан?» деб сўрашингиз мумкин. Жуда оддий. Қуйида руҳий қашшоқлик ҳолатидаги еттита фарқли белгилар санаб ўтилган:

 

• Сиз ўзингиздан ўзингиз тортиб олинасиз, четлатиласиз (қаранг: Заб. 130:2). Кимнинг руҳи қашшоқ бўлса, худди ўз «мен» ини ҳис қилишдан тўхтагандай бўлади. Сизнинг ҳамма фикрларингиз — Худо ва Унинг шон-шуҳрати ҳақида, бошқа одамлар ва уларнинг эҳтиёжлари ҳақида бўлади.

• Сиз Раббийнинг улуғворлигига қараб туриб, Унинг суратига ўхшаб ўзгарасиз (2 Кор. 3:18). Сиз худди Филипп каби гапирасиз: «…Раббий, бизларга Отани кўрсат, у биз учун етарли!» (Юҳ. 14:8). Сиз Довуд билан биргаликда шундай дейсиз: «Мен эса салоҳ ила Сенинг сиймонгни кўргайман, уйғонганим замон Сенинг дийдорингга тўярман» (Заб. 16:15).

• Сиз ҳеч қачон ўз ҳаётингиздан нолимайсиз. Нима учун? Чунки сиз ҳатто ўзингизда бор нарсага ҳам лойиқ эмассиз. Шундай эмасми? Сиз Худога нимани таклиф қила оласиз? Бунинг устига, сиз ўз кулфатларингиз қаърига қанчалик чуқурроқ тушсангиз, сизга ҳадя қилинадиган марҳамат ҳам шунчалар мўл бўлади. Сизнинг муҳтожлигингиз қанчалар кучли бўлса, Худо уни шунчалар тўлароқ қониқтиради. Сиз қачон мутлоқ ёрдамга муҳтож бўлсангиз, шунда сиз ҳамма марҳаматни оласиз. Сиз ўз аҳволингизни енгиллатиш йўлини қидирмайсиз, сиз норозилик билдирмайсиз. Чунки сиз бундан яхши нарсага лойиқ эмассиз. Аммо айни пайтда Унинг марҳаматини қўлга киритишга ҳам интиласиз.

• Сиз бошқа одамларда фақат фазилатларни, ўзингизда эса камчиликларни кўрасиз. Ҳақиқатдан ҳам ким ўзгаларни ўзидан ортиқ кўрса, у мўмин ва итоаткордир.

• Сиз кўп вақтингизни ибодатда ўтказасиз. Нима учун? Чунки қашшоқ доимо сўрайди. У Осмон дарвозасини тақиллатади. Оқ фотиҳа олмагунича кетмайди.

• Сиз Масиҳ изидан борасиз ва ўзингизнинг эмас, Унинг шартларига кўнасиз. Гуноҳкор такаббур ўз хурсандчилигини Масиҳ билан бирга баҳам кўрмоқчи бўлади. У Масиҳнинг кетидан бормоқчи ва очкўзлигича қолмоқчи ёки ахлоқсиз қилиқлар қилмоқчи бўлади. Аммо руҳан қашшоқ одам Масиҳ билан бирга бўлмоқ учун барча нарсани беради. Томас Уотсон шундай дейди: «Узоқ вақт қамалда бўлган ва энди таслим бўлишга тайёр турган қаср одамлари ўз ҳаётларини қутқариш учун ҳар қандай шартни қабул қиладилар. Юраги узоқ вақт шайтон уяси бўлган ва Масиҳга қаршилик кўрсатган одам бир куни ўз руҳий қашшоқлигини сезади. Ва шунда тўсатдан ўзини Масиҳсиз жуда мушкул аҳволда кўради. Натижада у ўзини Худога ва Унинг кучига ишониб топшириб, шундай дейди: «Раббий, Сен нима хоҳласанг, мен ҳаммасини бажараман».

• Ва ниҳоят, сиз марҳамати учун Худони шарафлайсиз ва Унга миннатдорчилик билдирасиз. Руҳан қашшоқ одам Худога миннатдорчилик билдиришдан бошқа яна нима қила олади? Миннатдор қалб — мана руҳан камбағалнинг фарқли хусусияти. Ҳамма нарсани, мутлақо ҳамма нарсани сиз Унинг ҳадяси сифатида қабул қиласиз. Биз яхши кўрган ҳаворий Павлус шундай дейди: «Мен Раббимиз Исо Масиҳдан ҳаддан зиёд лутфу карам, имон ва муҳаббат топдим» (1 Тим. 1:14).

 

Биз бу талабларга жавоб бера оламизми? Бизнинг ҳаётимиз шундайми? Агар биз ўзимизнинг бу олий мезонларга умуман мос келмаслигимизни кўрсак, демак, биз ҳақиқий бахтга элтадиган тўғри йўлдамиз. «Руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир».


Thomas Watson, The Beatitudes (Edinburgh: Banner of Truth, 1975), 42.


Книга на Узбекском языке: - Заповеди блаженства (Джон Макартур)

Недавно Господь вдохновил меня на проповедь библейской доктрины о спасении. Я глубоко озабочен тем, что многие проповедники - евангелисты, выступающие по радио и телевидению, а также в печати не совсем точно освещают вопрос о спасении человека. Церковь снова встретилась с древней проблемой, известной под именем "поверхностной веры" или "легко доставшейся благодати".

Многие люди только примкнули к Иисусу Христу. Им говорят, чтобы они просто "верили в Христа", а все остальное приложится само собою. Несмотря на то, что Евангельская Весть поистине очень проста, такое "легковесное" учение совершенно недостаточно, в сравнении с тем, что говорит Иисус Христос в проповеди о блаженствах.

Тщательное изучение Евангелия от Матфея и особенно Нагорной проповеди дает нам совершенно ясное представление о том, какими должны быть условия истинного спасения. Заповеди блаженства поразили меня как ничто другое в жизни. Они указывают на путь, вернее раскрывают те совершенства, которыми должна обладать истинно спасенная душа и открывают источник подлинного счастья.

На всех серий проповедей, с которыми я выступил почти за одиннадцать лет моего служения в церкви "Община Благодати", в этой серии наиболее ясно изложены вопросы сознания греховности, самоанализа и ответственности за обращение погибающих.

Материал в этой книге изложен в форме серии проповедей на отдельные темы с примерами истинного спасения, провозглашенным нашим Господом Иисусом Христом.

Я молюсь о том, чтобы вы, услышав проповедь Господню, стали новым человеком.

С искренним уважением ваш брат во Христе,
Джон МакАртур



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак