Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) 8 bob

Джон Макартур. Хузур халоват амрлари - (8-боб) Китоб Ўзбек тилидаXuzur xalovat amrlari (Djon Makartur) O‘zbek tilida Audiokitob

Xuzur xalovat amrlari (Djon Makartur) O‘zbek tilida Audiokitob

Бахт томон ягона йўл

 

Мундарижа

Сўз боши

1-боб. Ўзингизни синанг

2-боб. «Ғоят бахтлидирлар…» (Мат. 5:1-2)

3-боб. «Руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:3)

4-боб. «Йиғлаётганлар бахтлидир…» (Мат. 5:4)

5-боб. «Беозор бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:5)

6-боб. «Адолатга очу чанқоқлар бахтлидир…» (Мат. 5:6)

7-боб. «Раҳмдил бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:7)

8-боб. «Покдил бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:8)

9-боб. «Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир…» (Мат. 5:9)

10-боб. «Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир…» (Мат. 5:10-12) 1-қисм

11-боб. «Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир…» (Мат. 5:10-12) 2-қисм

12-боб. Хулоса


8-боб «Покдил бўлганлар бахтлидир…»
(Мат. 5:8)

Муқаддас Китобнинг айрим ҳақиқатлари ўрганишга осонроқ, айримлари эса қийинроқ эканини биламиз. Аммо бу ҳақиқатларнинг айримлари тубсиз қудуқ сингари чуқур, маъноси чексиз ва англаб олишнинг имконияти йўқдай туюлади. «Покдил бўлганлар бахтлидир, чунки улар Худони кўрур».

Айрим одамларга балки бу оятни бир бобда кўриб чиқиш қўполлик бўлиб туюлар. Ёки Худо Каломининг куч-қудратини ҳақоратлаш деб билишар, аммо бу Муқаддас Китобнинг буюк ҳикматларидан биридир. У Муқаддас Ёзувнинг барча ҳақиқатларидан устундир. Юрак поклиги Худо билан шахсан учрашув шарти сифатида улуғвор, туганмас мавзудир. Бу мавзу бутун Муқаддас Китоб бўйлаб қизил ип бўлиб ўтади.

Албатта, англаш қийин нарсалар мавжуд. Аммо мен Раббийдан энг асосий фикрларни ўзлаштиришимга ёрдам беришини сўрайман. Мен жавобни баъзи бир воқеаларни очиб берадиган саволлардан бошлаш керак, деб ҳисоблайман.

УШБУ СЎЗЛАРНИ ИСО ҚАНДАЙ
ШАРОИТДА АЙТГАН?

Бу сўзларнинг ҳузур-ҳаловат амрлари доирасида тарихий кўриниши ва хронологик жойлашиши қандай? Мен учун покдиллик ҳақидаги ушбу оят шунчалик муҳимки, бир қарашда уни бошқа оятлар билан бир қаторга қўйилиши бирмунча ғалатироқ, ҳаттоки англашилмовчиликдай бўлиб туюлади. Нега бу оятга янада қулайроқ жой ажратилмаганига мен тушунмайман. Масалан, ваъзнинг бошида ёки охирида. Шундай қилиб, ишни бу сўзлар айтилган тарихий муҳитдан бошлаймиз.

Биз Масиҳ даврида Исроилда сиёсий вазият қандай бўлганлигини анча яхши биламиз. Шунинг учун биз ҳозир Исроил халқининг ўша даврдаги руҳий ҳолатига мурожаат қиламиз. Умуман олганда, бутун Тоғдаги ваъз шу муаммога бағишланган. 8-оят эса бу ваъзнинг марказидир.

Ўша даврда жуда катта таъсир кучи ва ҳукмронликка эга бўлган фарзийларнинг оғир юкидан Исроилнинг қадди букилган эди. Фарзийлар шафқатсиз, миллатни маънавий жиҳатдан эзадиган қаттиқ қонунпарастлик тизимини яратганлар. (Қонунпарастлик тизими маънавият тушунчасига оид ҳамма нарсаларни шундай қаттиққўл даврага киритадики, у ўз хусусиятлари билан чексиз ҳукмронлигини ўрнатади).

Фарзийлар Мусо қонунини буздилар. Улар янги қонунлар ўйлаб топдилар. Бу қонунлар фарзийларга Худо қонунларини бажармаган ҳолларда анъаналарга риоя қилиш орқали ўз виждонларини тинчлантиришга ёрдам берарди. Қаттиққўл қонунпарастлик тизими остидаги халқ унинг талабларини бажара олмасди. Йўлбошчиларнинг ўзлари, агар одам ҳеч бўлмаганда бир нечта амрга риоя қила олса, Парвардигор унга марҳаматли бўлади, деб ҳисоблаганлар. Уларнинг қўлларидан келгани шу эди. Улар, агар ҳеч бўлмаганда битта амрни бажарсак ҳам, Худо бизни тушунади, деган қарорга келганлар (ана шундан Маттонинг 22:36 даги тафсирчининг саволи келиб чиққан).

Шундай қилиб, халқ ушбу қонунларнинг бутун оғирлигидан эзилган эди. Бу қонунларни бажара олмагани учун ҳам халқнинг қалбида чуқур айбдорлик ва хавотирлик туйғуси туғиларди. Аммо Исроилда Худога садоқатли, Худо амрлари орқали Ўзини намоён қилади, деб ишонадиган одамлар бор эди. Мен ўйлайманки, айнан ана шу вазият Яҳё Пайғамбарнинг муваффақиятли хизматига имкон берди.

Гуноҳкорлик юкидан азоб чекаётган ва озод бўлишни истаётган одамлар Яҳёни тинглашга тайёр эдилар. Саҳрода унинг ҳузурига одамлар оломони оқиб кела бошлади. Уларнинг орасида ҳатто фарзийлар ва саддуқийлар ҳам бор эди. Бу одамлар зўр бериб ўзларининг нотинч қалблари учун кечиримни, халос бўлишни ва тасалли топишни қидиришарди.

Улар Қутқарувчига, Нажоткорга ташна эдилар. Одамлар ўз елкаларига янги қонунларнинг оғир юкини олишни эмас, балки аллақачон бор бўлганларининг бузилганини кечиришларини кутардилар. Худо қачонлардир одамларга шундай Нажоткорни ваъда қилганини улар эслардилар. Улар Ишаё пайғамбарнинг сўзларини ҳам яхши эслардилар. Ишаё Нажоткор келиши, У қонун бузилишларининг олдини олиши, уларнинг хатоларини тузатиши ҳақида гапирган эди. Худога чин дилдан ишонадиган, Унга итоат этадиган жуда камдан-кам одамларга У келади.

Улар Ҳизқиёнинг башоратини билардилар. Бу башорат Раббийнинг келиши, уларни сувда имонга киритиши ва покланишлари ҳақида. Яна Худо ундай одамларнинг жисмларидан тош юракни олади, уларга тана бўйича пок юрак беради. У одамларни қонунсизликлардан халос қилади, гуноҳлардан фориғ этади.

Бу одамларга кечирим нима эканлиги яхши маълум эди ва: «Қандай саодатли ундай кишиким, Худованд инобатга олмас айбин, кўнглида эса бирон макр йўқ» (Заб. 31:2) деб, хурсандлигидан йиғлаган Довуднинг сўзлари ҳам маълум эди. Улар бу ҳақда билардилар. Аммо уларнинг жуда камчилиги бу туйғуни ҳис қила олган.

Улар мана шундай даҳшатли юк остида нола тортиб яшаганлар. Шунинг учун Яҳё пайғамбар Масиҳнинг, Халоскор ва Нажоткорнинг яқинлашиб келаётганини айтганда, одамлар у томонга интилишди. Аммо у одамларга: «Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқинлашди!» — деб хитоб қилганда, улар буни тушунмадилар. Бунинг устига одамлар тавба қилиб, кечиримга эришиш учун жуда тез ҳаракат қила олмадилар. Бундан ташқари, Исони кўрганларида одамларнинг юракларини саросима қамраб олди.

Келинг, Юҳанно Хушхабаридаги Никодимга эътиборимизни қаратайлик. У фарзийлар мазҳабида эди. Аммо шу билан бир қаторда, у ростгўй ва самимий одам эди (ўйлашимча, айнан унинг самимийлиги ва ростгўйлиги Исонинг олдига келишига сабаб бўлди). Агар Исонинг сўзлари ҳақиқат бўлса, Унинг аҳволи қанчалар хавфли эканлигини Никодим биларди. Грекча матнда уни тасвирлаш учун ифодали воситалардан фойдаланилган: Никодим Исроилнинг устози, бошлиқ ва илоҳиёт қонунларининг кучли билимдони эканлиги таъкидланган.

Аммо Никодимнинг юраги хавотирга тўла эди. У Исонинг олдига келди ва Унга шундай деди: «Устоз! Сен Худодан келган бир муаллим эканингни биз биламиз, чунки ҳеч ким, агар Худо у билан бўлмаса, Сен қилаётган мўъжизаларни қилолмайди» (Юҳ. 3:2). Никодимнинг бу сўзлари бизга унинг мақсадлари ва интилишларини очиб беради. У Худонинг элчисини топди. Унинг юрагида шундай савол алангаланарди: «Сенинг Шоҳлигингга кириш учун, Худо фарзанди бўлиш учун, гуноҳлардан фориғ бўлиш учун мен қандай тақводор бўлишим мумкин?»

Никодим бу саволни овоз чиқариб айтмади. Унда бундай имконият йўқ эди. Аммо Исо унинг фикрларини биларди. 3-оятда шундай дейилган: «Исо унга шундай жавоб берди…» Бу жуда ажойиб эмасми? Баъзида биз савол бермасак ҳам бўлади, чунки Раббий ҳаммасини билади. У фақат жавоб беради. Исо Никодимни ташвишга солган саволга қуйидагича жавоб берди: «Сенга ростини айтай: агар ким юқоридан туғилмаса, Худо салтанатини кўролмайди» (Юҳ. 3:3).

Никодим ўз ҳаётига назар ташлади ва ўзига ўзи деди: «Мен биламан, мен фарзийман ва мен қонунни бажаришни хоҳлайман. Мен Исроилнинг устозиман ва бошлиқман. Лекин бу менга камдай туюляпти». У ўзининг гуноҳкорлигини ва қонунни бажариш борасидаги уринишларда ўзининг мағлубиятга учраганини тан олиш учун етарли даражада ростгўй эди.

Ўйлашимча, жуда кўп яҳудийларнинг қалбларида ҳам Никодимнинг қалбидаги ҳаяжонлар бор эди, гарчи жамоат йўлбошчилари орасида бундайлар кам бўлса ҳам.

Исо жуда ажойиб тарзда беш мингта одамнинг қорнини тўйдирди. Кейинги куни одамлар Ундан сўрашди: «Худога маъқул ишларни бажариш учун нима қилишимиз керак?» Исо деди: «Худога маъқул иш — Худо юборган Зотга ишонишдир» (Юҳ. 6:28-29).

Халқ аслида Ундан нима ҳақда сўради? Никодим нима ҳақда сўраган бўлса, улар ҳам шу тўғрида сўрашган эди. «Биз қонунни биламиз. Биз ҳамма урф-одатларни ва маросимларни биламиз. Биз жамоат маросимларидан чарчамадик. Аммо Худога маъқул иш нимадан иборат эканлигини билиш учун биз нима қилишимиз керак?»

Улар қандайдир реал нарсани исташган. Улар Шоҳликка қандай кириш мумкинлигини билишни хоҳлаганлар. Чунки қонун талабларини бажариш билан бунга эришиб бўлмасди. Улар буни билардилар.

«Шунда Исони синаш мақсадида келган Таврот тафсирчиларидан бири оёққа туриб, Унга савол берди: «Устоз, абадий ҳаёт насиб бўлмоғи учун нима қилишим керак?» (Лк. 10:25). Яна ўша савол! Ҳа, яна ўша, жуда кўп одамлар жавоб излаган савол. Бу ўша Никодим жавобини билишни истаган савол: мезон қандай? Қонун доирасида Худога ёқишга уринаётган ва ўз ҳаракатларининг бефойдалигини англаган одамни тарк этмайдиган айбдорлик туйғуси ва хавотирликдан қандай халос бўлиш мумкин?

ДИЛЕММА: МУҚАДДАС ХУДО
ВА ГУНОҲКОР ОДАМ

Исо бу дунёга айни қулай пайтда келди. Чунки Унда жавоб бор эди. Гап шундаки, Раббий — муқаддас, мутлақо тақводор ва Унда тамомила бегуноҳ. Раббий гуноҳкор одамга Нажот топишни таклиф қилади. Гуноҳкор одам эса: «Муқаддас Худо гуноҳкор одамга нажотни ҳадя қилиши мумкинми?» — деб сўрайди. Самимий ва тақводор яҳудий бундай деган бўларди: «Агар мен Парвардигор қонунларини бажара олмасам, қандай қилиб Худо Шоҳлигига кираман?»

Бу ерда Исо ҳузур-ҳаловат амрларида жавоб берган савол биринчи ўринга чиқади. Айнан шу савол Жалиладаги ўша тепалик этакларида ўтириб Исо сўзларини тинглаётган одамларни ташвишга солган (бу ҳақда 5-бобда баён қилинган). У юртнинг ибодатхоналарида таълим бериб, бутун Жалилани айланиб чиққанлигини биз биламиз. У Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабарни эълон қилиб, одамлардаги турли касаллик ва дардларни шифолаб юрганини, У ҳақдаги хабар бутун Сурияга ёйилганини ҳам биламиз. Жуда кўп одамлар аллақачон У ҳақда эшитганлар, Уни кўрганлар, Унинг ваъзини тинглаганлар, Унинг мўъжизалари ҳақида билганлар. Уларнинг ҳаммалари битта саволни берганлар.

Ҳузур-ҳаловатнинг барча амрларидан фақат шуниси ўша саволга аниқ жавоб бера олади: «Покдил бўлганлар бахтлидир, чунки улар (фақат улар, autoi) Худони кўрурлар». Сувда чўмдирилганлар бахтли эмаслар; барча маросимларни бажарганлар бахтли эмаслар; жамоатнинг инсоний ишларини тарғиб қилганлар ҳам бахтли эмаслар.

Инсонда ўзини атрофдагилар билан таққослаб ўзига баҳо бериш одати бор. Коринфликларга иккинчи мактубда (11-боб) ўзлари учун ўзлари баҳолаш мезонлари бўлган сохта ҳаворийлар ҳақида ҳикоя қилинади. Бу борада фарзийлар жуда катта муваффақиятларга эришганлар: агар сиз ўз руҳий хусусиятларингизни ёки ўз ахлоқий қиёфангизни, ўзингизнинг виждонлилигингизни, саховатпешалигингизни баҳоламоқчи бўлсангиз, ўзингиздан ёмонроқ одамни топинг. Шунда ҳаммаси жойида бўлади.

Фарзий туриб, ўзича шундай ибодат қилибди: «Ё Худо! Мен бошқа одамлардай талончи, жиноятчи, зиногар ва ҳатто шу солиқчи сингари бўлмаганим учун Сенга шукр айтаман» (Лк. 18:11). Фарзий ўзини пастроқ, ёмонроқ ва ўзидан жирканчроқ одам билан таққослаган. Хато шундаки, агар одам ўзига баҳони ўзидан ёмонроқ одам билан қиёслаш орқали берса, бу баҳолашнинг мезонлари пасаяди. Шунда одамлар ичидан энг ёмони намуна бўлади.

Худо Ўзига маъқул бўлган хулқнинг мезонини белгилаганда, У бизнинг қандайдир жирканч солиқчи ва ярамас одамдан яхшироқ бўлишимиз кераклигини айтмаган. У шундай деган: «Агар сиз Худони кўрмоқчи бўлсангиз, пок юракка эга бўлишингиз керак». У Ўз ваъзини қуйидаги сўзлар билан якунлаган: «Шундай қилиб, осмондаги Отангиз баркамол бўлгани каби, сиз ҳам баркамол бўлинглар» (Мат. 5:48). Танҳо ҳукмдор, муқаддас, тақводор ва жаҳоннинг ягона Худосининг мезони ана шунақа.

Шоҳликка ким киради? Самоларга ким кўтарилади? Ким Худо олдига боришга лойиқ? Ким нажот топади? Ким Худони кўришга лойиқ? Ким Унинг фароғатини англай олади? Фақат юраги покларгина бунга эришадилар.

Агар эҳтиёж учун зарур бўлган идишлар, кружкалар, қозонлар, қўл ва ўтирғичлар ювилмаса, фарзийлар ўзларини ёмон ҳис қилардилар. Улар маросимларнинг барчасига қатъий риоя қилганлар. Ялпиз, арпабодиён ва зирадан ушр бериш талабини қатъий бажарганлар. Улар то қўлга киритган нарсаларининг ҳаммасидан ўн қисмини бермагунларича, тиниб-тинчимаганлар. Аммо улар севги, мурувват каби тушунчаларга умуман бефарқ бўлганлар. Исо уларни фош қилди: «Эй уламою фарзийлар, сиз мунофиқларнинг ҳолига вой! Сизлар косаю лаганнинг сиртини тозалайсиз, аммо уларнинг ичи ўғрилик ва баднафсликка тўлиб-тошиб ётибди…» (Мат. 23:27). Раббий Ўзининг биргина гапи билан уларнинг юзидаги мунофиқона ниқобини юлиб ташлаган.

ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ АМРЛАРИНИНГ
МАНТИҚИЙ КЕТМА-КЕТЛИГИ

Агар бу тушунчалар муҳим ва аҳамиятли амр бўлса, нега у бошқа амрлар қаторида шундай ўринни эгаллайди? Шубҳасиз, албатта уларнинг биронтасини камситиб бўлмайди. Чунки уларнинг барчаси жуда муҳим. Уларнинг биронтасини ҳам бу рўйхатдан ўчириб ташлаб бўлмайди. Улар Худонинг фикрлари ривожига мос, худди ажойиб ва улуғвор оқимга ўхшаб бир-бирларига қараб оқадилар. Уларнинг қай бири муҳимроқ эканлигини айтиш қийин. Чунки улар худди бир буюк нарсанинг қисмларидай бир хил муҳимдир.

Шоҳликнинг табааси бу талабларнинг ҳар бирига жавоб бера олади. Чунки улардан биронтасини танлаш мумкин эмас. Сиз биринчи қадамни қўйиб ўзингизни руҳан камбағал ҳис қилганингиз заҳоти, қолганлари Худо Руҳи таъсирида ажойиб тарзда амалга ошади. Биринчи етти амр ажиб бирликни ташкил қилади. Биринчи учтаси руҳий қашшоқлик ва тақводорлик ташналиги ҳақида сўз юритиладиган тўртинчи оятга олиб келади. Шунингдек, у эришиш мумкин бўлган олий нуқта, энг баланд чўққи бўлиб туюлади. Сиз руҳнинг қашшоқлигидан бошлайсиз. У эса ўз гуноҳлари ҳақидаги йиғи билан алмашинади. Ўзингизнинг гуноҳкорлигингизни кўриб, итоаткор бўласиз ва Худо олдида беозор бўласиз. Шу дақиқадан бошлаб тақводорлик учун ибодат қила бошлайсиз. Демак, кейинги учта амр, биринчи учтаси уларга йўл очгандан сўнг, тўртинчисидан келиб чиқади.

Аммо сиз яна бирор нарсани сезмадингизми? Гап шундаки, амрлар ўртасида қандайдир узвий боғлиқлик мавжуд. Хусусан, биринчи ва бешинчи амрлар, иккинчи ва олтинчи амрлар, учинчи ва еттинчи амрлар ўртасида. Шундай қилиб, фақат ўзларининг нотавон ва ожизликларини англаган руҳан камбағал одамлар (биринчи) марҳамат кўрсатишга ва бошқаларга ёрдам қўлини чўзишга (бешинчи) тайёрдирлар. Ўз гуноҳларига аза тутиб йиғлаётганлар (иккинчи) пок юракка эга бўладилар (олтинчи). Ва ниҳоят, фақат беозорлар (учинчи) тинчлик ўрнатувчи бўладилар (еттинчи).

Ҳузур-ҳаловат амрларининг бу ажойиб ва ғаройиб чамбарчаслиги бизга Худонинг ниятлари ривожини кўрсатади. Ушбу бобда кўриб чиқилаётган амр ваъзнинг бир бутун тузилишига ҳам тарихий, ҳам хронологик жиҳатдан жуда яхши мос тушади.

ПОКДИЛ ИНСОНЛАР УЧУН
БЕЛГИЛАНГАН ШОҲЛИК

Дунёда жамоатнинг фақат икки тури мавжуд. Биринчи тури — бу инсон ишларининг жамоати. У ўзининг жуда кўп кўринишларига қарамай, доимо бир асосга эга: оддий одам ўзини ўзи қутқара олишига бўлган ишонч. Иккинчи турдаги жамоат эса ҳамма нарса Худо иродаси билан амалга ошишига ишонади. Бу жамоатга эътиқод қилган одам шундай дейди: «Мен буни бажара олмайман. Худо буни Масиҳда амалга оширди».

Сиз ўз йўлингизни танланг. Инсон ютуқларининг йўли — шайтоннинг сохта йўлидир. Ҳар қандай оломон ичидан самоларга ўз куч-қуввати ва қобилиятлари билан чиқишга тайёр одамлар бўлади. Ўша куни Исо Тоғдаги ваъзини айтганда, атрофига йиғилганлар ичида ҳам шундайлар бор эди. Исо: «Одамлар, Мен афсусдаман. Аммо сиз Худони кўришга тайёр эмассизлар. Сиз ҳеч қачон Менинг Шоҳлигимга кирмайсиз. Чунки у фақат покдил одамларга белгиланган» деб, уларнинг юзларидан ниқобларини юлиб олди.

Ўзларини оқлаш учун уларнинг ҳеч нималари йўқ эди. Чунки улар Забурдаги қуйидаги: «Сен кўнгиллардан ҳақиқатни қидирасан, яширин қалбимга ҳикматни ўргатасан» (Заб. 50:8) деган оятни ва забурчининг ушбу сўзларини яхши билардилар:

Худовандникидир бутун дунёю уни тўлдирган борлиқ, Ер юзию барча унда яшовчилар. У денгизлар узра ерни бунёд этган, уммонлар узра уни маҳкам ўрнатган. Худованднинг тоғига ким чиқиб боради? Унинг муқаддас маконида ким тура олади? Кимки қўли ҳалол, кўнгли пок, ёлғон-яшиқ гапга кўнгил боғламас, маккорона қасамёд қилмас экан, у Худованддан баракат топар, Халоскор Худосидан нажот топар.

Заб. 23:1-5

Ким Шоҳликка кира олади? Бу амрда Исо 23-санонинг мазмунини қисқа кўринишда баён қилади. Агар яҳудийлар ўзлари улуғлаган севимли пайғамбарлари Ишаёнинг сўзларини эслаганларида эди, улар бу саволга жавобни билган бўлардилар. Мана, Ишаё нима деган: «Билиб қўйинг, Эгангизнинг қўли қисқа эмаски, қутқаролмаса, қулоғи оғир эмаски, эшитмай қолса» (Ишаё 59:1). Агар нажот топмаган бўлсангиз, Унинг қўли сизгача етмагани учун шундай бўлмади.

Аммо шаккоклигингиз сизни Эгамдан айирди,

Гуноҳларингиз сабаб Унинг юзини кўра олмайсиз,

Овозингизни эшиттира олмайдиган бўлдингиз.

Қўлларингиз қонга булғанди,

Бармоқларингиз айбга ботди,

Оғзингиз ёлғонни сўзлар,

тилингиз ҳақсизликни гапирар.

Ҳеч кимса адолат-чун чақирмайди,

Ҳеч кимса ҳақиқат-чун курашмайди.

Беҳуда нарсаларга умид қилади,

Ёлғон гапиради, фасодга ҳомиладор бўлиб, ёмонлик туғади.

Улар илоннинг тухумини босади,

Ўргимчак уясини тўқийди,

Уларнинг тухумини еган ўлади,

Агар босиб олсалар тухумни,

Заҳарли илон ўрмалаб чиқади…<…>

Чунки Сенга кўп марта исён қилдик,

Гуноҳларимиз бизга қарши берар гувоҳлик.

Исёнларимиз ҳамон ёнгинамизда,

Айбларимизни ўзимиз биламиз.

Ишаё 59:2-5, 12

Раббий ҳақида Ишаё пайғамбар мана нима деб ёзган:

«Кимса йўқлигини у кўрди,

Тарафдор йўқлигидан ҳайратда қолди.

Ўз мушаклари Унга ёрдам берди,

Ўз ҳақиқати Уни қўллади.

Ҳақиқатни қалқондай ўраб олди,

Нажот дубулғасин бошига кийди,

Қасосни либосдай кийиб олди,

Чопон каби рашкка бурканди».

Ишаё 59:16-17

Бу Масиҳнинг сурати. Раббий одамларни гуноҳга ботган ҳолда кўрган. Улар Исо замонасидаги одамларга ўхшаб: «Наҳотки ҳеч ким бўлмаса? Ҳимоя қилувчи йўқми?» деб бақирганлар. Масиҳ келиши ва қутқариш кийимини кийиши керак эди. Бу ҳақда Ишаё Китобининг 20-оятида шундай деб ёзган: «Эгамиз шундай айтмоқда: «Қутқарувчи Сионга Ёқуб наслидан келар, гуноҳларидан қайтганларга келар».

Агар улар пайғамбар Ишаё Китобининг 59-бобини эслаганларида эди, улар ўз саволларига жавобни топган бўлардилар. Агар улар пайғамбар Йизиқилга чин дилдан ишонганларида эди, Масиҳнинг келишини, Ўз халқини У барча нопокликлардан поклашга тайёрланаётганини билган бўлардилар (қаранг: Йиз. 36). Биринчи Шоҳлар китоби (16:7) уларга: «Инсон юзга қарайди, Худо эса юракка боқади», деганини эслатади.

Агар биз покдил бўлмасак, ҳеч қачон Осмон Шоҳлигига кира олмаймиз. Унинг юзини ҳеч қачон кўра олмаймиз. Агар биз покдил бўлмасак, ҳеч қачон Унинг кечиримини ололмаймиз, ҳеч қачон Ўз Қутқарувчимизни таний олмаймиз, қутқарилмаймиз ва гуноҳкорлигимизча ўлиб кетамиз. Энг ажойиби шуки, Исо Масиҳ айнан шунинг учун — бизнинг юракларимизни поклаш учун келган.

У хочда ўлганда, У бизнинг барча гуноҳларимизни ўзига олди ва биз учун жазо олди. Муқаддас Китоб, У биз билан Ўз тақводорлигини алмаштирди, дейди. Бу жуда ажойиб алмаштириш: У бизнинг гуноҳларимизни олади ва Ўз тақводорлигини бизга беради. Агар биз Исо Масиҳга ишонсак, унда Худо кўзи ўнгида биз покмиз. Ҳар қандай бошқа шароитларда бу мумкин эмас.

Мана бу ҳақда Муқаддас Ёзувда нима дейилган: «Илоҳий меҳр-шафқатнинг донғи чиқсин, деб Худо севикли Ўғлини юбориб, бизга иноят қилди» (Эф. 1:6). Фақат Масиҳ бизнинг ўрнимизни эгаллагани, бизнинг гуноҳларимизни Ўз танаси билан ёғочга олиб чиққани учун — фақат ана шу сабабга кўра бизга Унинг тақводорлиги ҳадя қилинган. Худо бизнинг юракларимизни эътиқод орқали поклайди.

ПОКДИЛ БЎЛИШ НИМА ДЕГАНИ?

Пок юракка эга бўлиш нима дегани? Муқаддас Китоб нуқтаи назаридан «юрак» деганда, доимо инсоннинг ички дунёси назарда тутилади. Асосан бу фикрларимиз тарзига тааллуқлидир. «Юрак» ҳеч қачон «ҳис-туйғулар» ни билдирмаган. Муқаддас Китоб ҳис-туйғулар ҳақида гапирганда, одатда «ич» ёки «ички аъзолар» эсга олинади. Агар яҳудийни қандайдир туйғулар қамраб олса, у ҳаяжонлангани ҳақида гапиради. У кучли қайғурганда эса, бу унинг ички аъзоларига тааллуқли бўларди.

Юрак доимо ақлга тенглаштирилади: «…Чунки у кўнглида ўзининг фойдасини ҳисоблайди… (Ҳикм. 23:7). Баъзида юрак сўзи иродани ва туйғуларни кўрсатади. Аммо бу фақат улар ақлий фаолиятининг оқибати бўлгандагина шундайдир. Масалан, агар менинг ақлим бирон нарса билан жиддий машғул бўлса, бу менинг иродамга ҳам таъсир қилади. Иродам эса ўз навбатида менинг туйғуларимга таъсир қилади. Ирода худди айланма ғилдиракка ўхшайди. Ақл уни ҳаракатга келтириб, айланма ғилдирак айлана бошлагани зоҳоти, ҳислар пайдо бўлади.

Ҳикматлар китобида шундай дейилган: «Бор кучинг билан қалбингни асра, чунки у ҳаёт булоғидир» (Ҳикм. 4:23). Бу дегани, юрак қандай бўлмасин, унда ҳаёт булоғи бошланишини билдиради. Фикрлар, ишлар, туйғулар — ҳаммаси юракда туғилади. Эфесликларга мактубда Худонинг иродасини чин кўнгилдан, яъни соф юракдан бажо келтирилиши ҳақида гапирилган. Ҳаммаси юракдан чиқади.

Раббимиз Ўз ваъзида юрак поклиги ҳақида гапирганда, У энг аввало, иродани бошқарувчи ақлни назарда тутган. Ирода эса ўз навбатида туйғуларни назорат қилиб туради. Бу ташқи ишлар ва барча расмиятчиликларга риоя қилишнинг муҳимлиги ҳақида бонг ураётган фарзийлар ва қонунпарастларга берилган тўғридан-тўғри зарба эди. Исо қўрқмасдан уларга қарши чиқди.

Худони инсон юрагида бўлиб ўтаётган ўзгаришлар ташвишга солади. Довуд 50-санода нима ҳақда сўраган? «Эй Худо, менда пок юракни яратгин, ичимда янги, собит руҳни бунёд этгин» (Заб. 50:12).

«Исроилга, ҳа, барча дили покларга Худо доим ҳимматлидир!» — деб хитоб қилади сано куйловчи (Заб. 72:1). Айнан кимга? «Дили покларга».

Агар сиз ҳар куни жамоатга борсангиз, ўзингиз билан Муқаддас Китобни олиб юринг. Муқаддас Китобдан парчалар келтирсангиз-у, аммо юрагингиз пок бўлмаса, сиз Худо мезонларига тўғри келмайсиз. Бу ҳақиқатни Довуд ва Шоул мисолида кўрсатиб беришга ҳаракат қиламиз.

Парвардигор Шоулни шоҳликка чорлаганда, у баланд бўйли ва келишган эди, аммо бундан ортиқ эмасди. Шунинг учун 1 Шоҳлар китобида айтилганидай (10:9), Худо унга янги юрак ато этди. Чунки Шоул ичидан ўзгариши керак эди. Бироқ Шоул худди илгаригидай Худога итоатсиз эди. Ва шундай вақт келдики, Шомуил унга қуйидагиларни айтди: «Шоул, Худо сенинг шоҳлигингни тамом бўлди деяпти. Сенда бошқа шоҳлик бўлмайди» (1 Шоҳ. 15). Нима учун? Чунки Худо Ўз эътиқодига кўра лойиқ эркакни Ўзи танлайди. «Энди сенинг шоҳлигинг узоққа бормайди. Эгам Ўз кўнглига мос биттасини топди, Менинг халқимни сен бошқарасан, деб ўшани тайинлади. Чунки сен Эгамнинг амрига итоат қилмадинг» (1 Шоҳ. 13:14).

Нима сабабдан бу Худо учун шунчалар муҳим эди? Жавоби шунинг ўзида: «Инсонлар ташқи кўринишига қарайди, Мен эса дилига қарайман» (1 Шоҳ. 16:7). Ким Худонинг юрагига манзур бўлган? Довуд. Худо уни танлади. Чунки унинг юраги пок бўлган. Довуд Худога шундай деган: «Чин юракдан Худовандга шукрлар дейман, Сенинг мўъжизаларингни, эй Таоло, бир-бир ҳикоя қиламан» (Заб. 9:2).

Забурнинг 18-саносида Довуд шундай дейди: «Эй Худованд, оғзимдан чиқадиган сўзлар, қалбимдан кечадиган андишалар Сенинг олдингда мақбул бўлсин, эй, менинг суянчим ва Халоскорим!» (Заб. 18:15). 25-санода эса у сўрайди: «Эй Худованд, мени имтиҳон қил, синаб кўргин, кўнглим ва юрагимни синовдан ўтказгин!» (Заб. 25:2). 26-санода Довуд шундай деб ёзади: «Ҳузуримни қидиринг» деган сўзингни мен дилимга тугиб қўйдим. Сенинг ҳузурингни қидираман, эй Худованд!» (Заб. 26:8).

Бу ўз юрагининг овозига қулоқ солган одамнинг сўзларидир. «Худованд менинг қудратим ва қалқонимдир. Мен чин юракдан Унга умид боғладим, У менга ёрдам берганда, дилим қувончга тўлди; қўшиғим билан Унга шукрлар дейман» (Заб. 27:7). Довуд юрагининг туб-тубидан Худони излаган ва Уни чақирган. Натижаси қандай бўлди? 56-санода Довуд шундай дейди: «Юрагим шай, эй Худо, юрагим шайдир. Мен Сени куйлайман, тараннум этаман» (Заб. 56:8). Мана шундай итоат Худога манзур. Унга ана шундай юрак ёқади — Унга умид боғлайдиган юрак. Довуд ўз ҳаётининг қандайдир дақиқаларида тақводорларча иш тутмаган бўлиши мумкин. Аммо юраги Худога қараган вақтда эмас.

Ўрганилаётган гапнинг бошқа бир сўзи пок сўзидир (грекча — katharos). Ички поклик ҳақидаги гаплар бизнинг дунёмизда қўллаб-қувватланмайди. Одамлар ахлоқий покликни зерикарли, бемаъни, ёқимсиз монастир деворлари орқасида узун кийимларда яшайдиган қандайдир тентаксимон одамларга хос деб ҳисоблашади.

Katharos — бу «ифлосликлардан, нопокликлардан тозалаш» маъносини билдирадиган katharidzo феълидан ясалган сифат. Ушбу вазиятда katharidzo сўзи «гуноҳдан халос бўлишни» билдиради. Бу сўз лотинча castus сўзи билан умумий ўзакка эга. Castus сўзидан инглизча chaste «иффатли, тоза» сўзи келиб чиққан. Сиз психоаналитикка ёки диний раҳнамонгизга мурожаат қилган пайтингизда, катарсис (покланиш — изоҳ тарж.) воситасида ўз қалбингизни поклайсиз.

Шуниси қизиқки, katharos сўзининг яна бир маъноси бор. Айтишларича, унинг шунингдек, «аралаштирилмаган, соф ҳолда, ҳеч қандай қўшимчаларсиз, табиий, асл, тозаланган, ҳар қандай чиқиндидан тозаланган» деган маъноси ҳам бор. Яъни поклик ўзида ҳеч қандай бошқа нарсаларга эга бўлмаслик деганини билдиради. Демак, Худо сўзларининг ҳақиқий маъноси шундай бўлган: «Мен сизнинг садоқатингиз ва сизнинг фикрларингиз соф, самимий ва табиий бўлишини хоҳлайман. Менга чин юракдан чиқадиган соф истаклар керак».

Ҳар қандай вазиятда, бу ерда гап бизнинг фикрларимиз ҳақида, бизнинг барқарорлигимиз ва самимийлигимиз ҳақида, иккиюзламачилик ва риёкорликнинг акси сифатида соф кўнгиллилигимиз ҳақида боряпти. Пайғамбар Ермиёнинг Китобида шундай дейилган: «…Уларга Мен бир юрак ва бир йўл бераман, токи улар Мендан қўрқсинлар…» (Ерм. 32:39). Довуд шундай дейди: «У эса дил софлиги ила уларга чўпон бўлди, маҳоратли қўлларила уларга бошчилик қилди» (Заб. 77:72). Бу ерда биз самимий садоқатни, ягона мақсадни ва соф сабабларни кўряпмиз.

Раббимиз юрак поклигининг муҳимлигини алоҳида таъкидлайди. Бу Тоғдаги ваъзнинг давомида кўриниб турибди: «…Хазинангиз қаерда бўлса, юрагингиз ҳам ўша ерда бўлур» (Мат. 6:21). 24-оятда эса У хулоса қилади: «Ҳеч ким икки хўжайинга хизмат қилолмайди. У ё бирини ёмон кўриб, бошқасини севади, ёки бирига ихлос қўйиб, бошқасини хорлайди. Сиз ҳам Худога, ҳам пулга бирдек сиғина олмайсизлар» (Мат. 6:24). Пайғамбар Ёқуб ҳам ўз мактубида айнан шу ҳақда айтган: «Худога яқинлашинглар, шунда У сизларга яқинлашади. Эй гуноҳкорлар, қўлларингизни гуноҳдан тозаланглар! Эй ҳардамхаёллар, кўнгилларингизни тўғри қилинглар!» (Ёқуб. 4:8).

Римликларга Мактубнинг 7-бобида Павлус шундай дейди: «Менинг ниятларим соф. Бироқ мен гуноҳга қул бўлиб сотилган ожиз бандаман. Шундай бўлса-да, дилимдаги ниятларим пок». Агар сиз ҳақиқий масиҳий бўлсангиз, софликка интилиш сизни тарк этмаслиги керак. Агар бу интилиш юрагингизда бўлмаса, сизнинг Худони билишингизга мен жуда шубҳаланаман. Юрагингизда шундай истак борми? Ниятларингиз покми?

Бир куни Жон Беньянга — «Сайёҳ зиёратчининг сафари» ва «Руҳий жанг» каби мумтоз асарларнинг муаллифига унинг буюк тарғиботчи эканлигини айтишган. Шунингдек, унинг охирги ваъзи ҳақиқий шоҳ асар эканлиги тўғрисида ҳам фикр билдиришган. Бу фикрларга жавобан у, айтишларича, қайғули қиёфада шундай деган: «Раҳмат, аммо мен минбардан тушаётганимда бу ҳақда менга аллақачон иблис айтган».

Соф фикрлар одил ҳаракатларга тенг эмас, katharos сўзи фақат фикрларга, сабабларга ва истакларга тааллуқли эмас. Соф фикрли жуда кўп одамлар ҳеч қачон Худога келмайдилар. Бир куни мен Мехикода Нуэстр Сеньор де Гуадалупе базиликасининг (базилика — қадим ва ўрта асрлар архитектурасида ички қисми қатор устунлар билан бир неча қисмга бўлинган бино — изоҳ тарж.) ёнидан одамлар тиззалаб уч юз ярд масофани судралиб ўтиб бораётганларини кўрдим. Уларнинг тиззалари қонталаш бўлиб кетган эди. Бу жуда самимий, аммо нотўғри ҳаракат эди.

Шубҳасиз, пайғамбар Илёс замонасида худо Балнинг руҳонийлари жуда самимий бўлганлар. Улар жазавага тушиб ўзларини пичоқлар ва ханжарлар билан яралаганлар. Бу сўзсиз, самимийлик белгисидир. Сиз ўзингизга пичоқ урасиз, тўғри йўлдаман, деб ўйлайсиз. Аммо katharo сўзи нафақат самимийлик ва фикрларнинг софлигини билдиради, балки у адолатли ишларга ҳам тааллуқлидир (бу тўғрида Худо ҳам айтган). Униси ҳам, буниси ҳам бир хилда муҳимдир.

Адолатли ишлар — фикрлар ва истаклар софлиги оқибатида келиб чиқади. Томас Уотсон шундай деган: «Ахлоқ ҳам худди нуқсон каби ҳалокатсиз бўлиши мумкин. Агар кемага ортиқча юк ортилган бўлса, у чўкиб кетиши мумкин. Унга нима ортилганидан қатъий назар, тиллами ёки гўнгми, барибир». Сиз: «Мен жуда тақводор одамман ва Худога ёқишни хоҳлайман», дейсиз. Аммо сизнинг ишларингиз Унинг Каломига мос келмаса, ҳақиқий юрак поклигидан далолат бермаса, сизнинг истакларингиз ва мақсадларингиз ҳеч нимага арзимас бўлиб қолаверади.

ПОКЛИКНИНГ БЕШ КЎРИНИШИ

Покликнинг беш кўриниши мавжуд:

1. Бирламчи поклик. Бундай поклик фақат Худога хосдир. У Худодан худди қуёшдан ёруғлик чиққани ва сувдан намлик чиққани каби таралади.

2. Яратилган поклик. У Худо яратганига, то гуноҳкорликка қадар хос эди. Худо фаришталарни ҳам, одамларни ҳам мутлақо пок яратган. Улар ҳам, булар ҳам гуноҳга ботдилар.

3. Сўнгги поклик. Покликнинг бу кўриниши мадҳ этиш билан боғлиқ. Натижада барча Худо авлиёлари мукаммал поклик ҳадясини оладилар. Бизнинг барча гуноҳларимиз нафақат илоҳиёт маъносида, балки амалий жиҳатдан ҳам батамом ювилиб кетади. Юҳаннонинг мактубида айтилишича: «…Ҳозир биз Худонинг болалари бўлсак-да, келажакда нима бўлишимиз ҳануз ноаниқ. Фақат шуни биламизки, Исо Масиҳ зоҳир бўлганда, биз У сингари бўламиз; У қандай бўлса, шундай ҳолда кўрамиз» (1 Юҳ. 3:2).

4. Ҳадя қилинган поклик. Бу поклик биз ҳозир эга бўлган покликдир. У бизга Масиҳ тақводорлиги эвазига берилган. Агар сиз Исо Масиҳга ишонсангиз, Худо сизга бу покликни ҳадя қилади. Худо масиҳийга қараганда (менинг бунга ишончим комил) шундай дейди: «Сенинг камчилигинг йўқ; сен Масиҳда мутлақо поксан». Римликларга мактубнинг 3-бобида бизга Масиҳнинг тақводорлиги берилгани ҳақида айтилган. 5-бобда эса Масиҳ қилган иши билан бизнинг оқланганлигимиз айтилган. Гал. 2:16 да ва 2 Кор. 5:21 да ҳам худди шу тўғрида сўз юритилган.

5. Амалий поклик. Бу, менимча, энг мураккаб тоифа. Энг биринчи пайдо бўлган поклик фақат Худога хос. Фақат Худо бизга покликни Ўз ҳадяси сифатида бера олади. Қачонлардир Худо барча авлиёларга покликни ҳадя қилган. Ҳозир эса ҳар бир ҳақиқий эътиқод қилувчи Худо назарида покдир. Аммо бизга ҳадя қилинган поклик ҳақиқий, амалий поклик бўлиши учун биздан қанчалар кўп куч талаб қилинади, шундай эмасми? Мана нима учун Павлус бизни қуйидагиларга даъват қилади: «Эй севикли биродарларим, Худо бизга бундай улуғ ваъдаларни берган экан, бадан ва руҳимизни булғовчи ҳар қандай мурдорликдан ўзимизни тозалаб, Худодан қўрқиб яшаб, бутунлай муқаддас бўлайлик» (2 Кор. 7:1). Бу ерда Павлус амалда пайдо бўлиши керак бўлган поклик ҳақида гапиради. Жуда нари борса бу ораси қора иплар билан тикилган оқ қийимларга ўхшаган бўлади. Аммо Парвардигор бизни амалий ҳаётда имкон борича соф кўришни хоҳлайди. Фақат Исо Масиҳдаги бундай амалий покликка эга бўлганларгина Худони кўрадилар. Ва уларнинг ҳаётлари адолатли, ниятлари ва истаклари ҳам пок бўлади. Агар биз шундай бўлмасак, биз ё масиҳий эмасмиз, ёки итоатсизликда яшаяпмиз.

Албатта, биз бу амалий покликни қўлга кирита олмаймиз. Аммо Муқаддас Китоб бизни қандай қилиб мукаммал эмаслигимизни енгишга ўргатади. Биз васваса балосига йўлиқсак, бизда нопок фикрлар пайдо бўлади. Биз қўпол, шафқатсиз сўзларни айтамиз, ножўя ишлар қиламиз, натижада биз нопок бўламиз. Бизнинг барча нопоклигимиз сўзларимизда ва ишларимизда намоён бўлади. Лекин Муқаддас Китоб бизни нафсга қарши туришга ўргатади. Эфесликларга мактубнинг 6-бобини ўқинг ва Парвардигорнинг насиҳатларини қабул қилинг.

Сиз: «Менинг қўлимдан келмаса-чи?» дейсиз. Бу саволга ҳаворий Юҳанно жавоб беради: «Агар гуноҳларимизни эътироф этсак, Худо гуноҳларимиздан ўтади ва бизни ҳар турли ноҳақликдан фориғ қилади. Чунки У Ўз сўзида содиқ ва адолатлидир» (1 Юҳ. 1:9). Ҳар гал сиз гуноҳ қилиб, унга тавба қилган пайтингизда, Худо сизни поклайди. Худо сизни поклаганини билиш қандай буюк бахтдир!

ПОК ЮРАККА ҚАНДАЙ
ЭГА БЎЛИШ МУМКИН?

Қандай қилиб юрагимизни пок қилишимиз мумкин? Шуни билингки, буни сиз мустақил амалга оширолмайсиз — бу биринчи қадам. Ҳикматлар Китобида шундай деб сўралади: «Қалбимни тозаладим, гуноҳлардан холиман», деб ким айта олади?!» (Ҳикм. 20:9). Ҳеч ким.

Ҳаворийлар Китобида айтилишича, бизнинг юракларимиз эътиқод билан покланади. Бунга ишлар билан эришиш мумкин эмас, аммо эътиқод билан мумкин. Нимага эътиқод билан? Бизни гуноҳдан фориғ қиладиган Исо Масиҳ қонига эътиқод билан. Ҳаворий Юҳанно бизга шундай деган: «Бироқ Унинг Ўзи нурда бўлгани каби, биз ҳам нурда юрсак, бир-биримиз билан алоқа қиламиз ва Унинг Ўғли Исонинг қони бизни ҳар қандай гуноҳдан пок қилади» (1 Юҳ. 1:7).

Сиз покдил бўлишни хоҳлайсизми? Унда Масиҳнинг хочдаги қурбонлигини ва Унинг қилган ишини инкор қилманг. Пайғамбар Закариё шундай дейди: «Ўша куни Довуд авлоди ва Қуддус аҳолиси учун бир фаввора очилади, бу фаввора уларни барча гуноҳлари ва поксизликларини тозалайди» (Закариё 13:1).

Агар сиз масиҳий бўлсангиз, унда ўз юрагингизни Масиҳ сўзлари ва ибодат билан покланг. Юҳаннонинг Хушхабарида шундай деб ёзилган: «Менинг сизга айтган сўзим орқали сизлар ҳозирдан поксизлар» (Юҳ. 15:3). Унинг сўзлари билан бўлинг ва ибодат қилинг. «Нопокдан ким покни ярата олади?» (Рус синодал Муқаддас Китобда — «Нопокдан ким пок бўлиб туғилиши мумкин?» — Изоҳ тарж.) (Аюб. 14:4), деб сўраган Аюб сўзларига қулоқ тутинг. Жавоб акс-садо бериб бутун борлиқнинг чалкаш йўлларидан келади: «Парвардигор!».

ПОКДИЛ ОДАМЛАРГА НИМА
ВАЪДА ҚИЛИНГАН?

Покдил одамлар билан нима юз беради? Исо бу саволга жавобни Ўз ваъзининг сўнгида беради: «Улар Худони кўрурлар». Грекча матнда феъл келаси замон давом феъли шаклида бўлади. Бу: «улар доимо, ҳамма вақт Худони кўриб турадилар» деган маънони билдиради. Сиз халос бўлишда юраклари покланадиган одамлар билан нима бўлишини тушунасизми? Улар Парвардигор ҳузурига борадилар ва У билан мулоқотда яшайдилар.

Сиз Уни англайсиз. У ёнингизда эканлигини тушунасиз. Сиз уни руҳий кўзлар билан кўрасиз. «Илтижо қиламан: менга улуғворлигингни зоҳир қилгин!» — деб хитоб қилган Мусо сингари, Исо Масиҳ томонидан юраги покланган одам яна ва яна Худонинг улуғворлигини кўради. Парвардигорни кўриш Эски Аҳд одамининг буюк орзуси эди. Юрак поклиги руҳ кўзини очади ва Худони кўринарли қилади.

Сиз Худони кўришни хоҳлайсизми? Барҳаёт Худо ҳозир ва доимо сиз билан бўлишини истайсизми? Ўз юрагингизни покланг. Қачонлардир сиз Худони қандай бўлса, шундайлигича кўрасиз (қаранг: 1 Юҳ. 3:2). Биз Масиҳни юзма-юз учратган кунимиз қандай ажойиб кун бўлади!


Thomas Watson, The Beatitudes (Edinburgh: Banner of Truth, 1975), 175.


Книга на Узбекском языке: - Заповеди блаженства (Джон Макартур)

Недавно Господь вдохновил меня на проповедь библейской доктрины о спасении. Я глубоко озабочен тем, что многие проповедники - евангелисты, выступающие по радио и телевидению, а также в печати не совсем точно освещают вопрос о спасении человека. Церковь снова встретилась с древней проблемой, известной под именем "поверхностной веры" или "легко доставшейся благодати".

Многие люди только примкнули к Иисусу Христу. Им говорят, чтобы они просто "верили в Христа", а все остальное приложится само собою. Несмотря на то, что Евангельская Весть поистине очень проста, такое "легковесное" учение совершенно недостаточно, в сравнении с тем, что говорит Иисус Христос в проповеди о блаженствах.

Тщательное изучение Евангелия от Матфея и особенно Нагорной проповеди дает нам совершенно ясное представление о том, какими должны быть условия истинного спасения. Заповеди блаженства поразили меня как ничто другое в жизни. Они указывают на путь, вернее раскрывают те совершенства, которыми должна обладать истинно спасенная душа и открывают источник подлинного счастья.

На всех серий проповедей, с которыми я выступил почти за одиннадцать лет моего служения в церкви "Община Благодати", в этой серии наиболее ясно изложены вопросы сознания греховности, самоанализа и ответственности за обращение погибающих.

Материал в этой книге изложен в форме серии проповедей на отдельные темы с примерами истинного спасения, провозглашенным нашим Господом Иисусом Христом.

Я молюсь о том, чтобы вы, услышав проповедь Господню, стали новым человеком.

С искренним уважением ваш брат во Христе,
Джон МакАртур



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак