Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) 11 bob

Джон Макартур. Хузур халоват амрлари - (11-боб) Китоб Ўзбек тилидаXuzur xalovat amrlari (Djon Makartur) O‘zbek tilida Audiokitob

Xuzur xalovat amrlari (Djon Makartur) O‘zbek tilida Audiokitob

Бахт томон ягона йўл

 

Мундарижа

Сўз боши

1-боб. Ўзингизни синанг

2-боб. «Ғоят бахтлидирлар…» (Мат. 5:1-2)

3-боб. «Руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:3)

4-боб. «Йиғлаётганлар бахтлидир…» (Мат. 5:4)

5-боб. «Беозор бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:5)

6-боб. «Адолатга очу чанқоқлар бахтлидир…» (Мат. 5:6)

7-боб. «Раҳмдил бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:7)

8-боб. «Покдил бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:8)

9-боб. «Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир…» (Мат. 5:9)

10-боб. «Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир…» (Мат. 5:10-12) 1-қисм

11-боб. «Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир…» (Мат. 5:10-12) 2-қисм

12-боб. Хулоса


11-боб «Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир…»
(Мат. 5:10-12)

2-қисм

Бу бобда ҳузур-ҳаловат амрларини кўриб чиқишни тугатар эканмиз, биз ўз нигоҳимизни қасамёд қилишга ва жабр-зулмнинг оқибати бўлган янги қувонч ҳолатига қаратамиз. Бу ҳақда Матто Хушхабарининг 5-бобидаги 10–12-оятларида сўз юритилади. Аммо олдин биз жабр-зулм мавзусига яна озроқ эътибор қаратамиз (10–11-оятлар).

Олдин айтиб ўтилганидай, биз Америкада жабр-зулм ҳақида жуда кам тасаввурга эгамиз. Аммо биз ҳозирда илгари Америкада ҳеч ким кўрмаган воқеалар остонасида турибмиз. Биз Иккинчи буюк уйғониш келтирган мевалардан бепарволик билан фойдаланамиз. Унинг меросини ўтмишда юз берган эътиқод юксалишидан биз қанчалар қарздор эканлигимиз ҳақида ўйламай ишлатамиз. Лекин бу тезда тугайди. Ҳозир эътиқодга қарши нафақат ҳукумат, балки унинг ўзи ҳам қарши турибди. Эътиқоднинг ўзи кўп сонли секталарнинг, ноанъанавий эътиқод гуруҳларининг, сохта таълимот ва турли «ёлғонларнинг» тарқалишига сабаб бўлмоқда.

Ҳукумат эътиқод ташкилотларига кучли тайзиқ ўтказяпти. Биз бугун молиявий назорат ва бошқа давлат тизимлари Исо Масиҳ эътиқодига янги зарба тайёрлаб қонунга таъсир ўтказишга уринаётганларини кўряпмиз. Илгариги муқаддас қадриятлар, Эътиқод ғоясининг ўзи худди Оналар кунида байрам дастурхонига қўйиладиган олмали пирог каби йўқолиб боряпти. Бизни қувғин этишади — Исо шундай деган. Нега? Эҳтимол, қуйидаги ҳаворий Павлус давридан қолган одат бизга ўзимизни ўраб турган воқеликда ўрнимизни яхшироқ тушунишга ёрдам берар.

Рим лашкарбошиси жангда ғолиб бўлган вақтда у ғолиб армиясини шаҳар кўчаларидан олиб ўтишга ҳақли эди. Ғолиблар ўз ўлжаларини ва ҳарбий қурол-аслаҳаларини кўтариб ўтишарди. Бу юриш лашкарбошининг жуда катта ғалабаси намойиши эди. Ва сафнинг охирида доимо енгилган халқнинг рамзи бўлиб кичик асирлар гуруҳи келарди. Ушбу асирларни катта даврага олиб чиқишарди, ўша ерда уларни ёввойи ҳайвонлар тилка-пора қилиб ташлаши керак эди.

Ҳаворий Павлус шундай дейди: «Мен ўйлайманки, Худо биз, ҳаворийларни, гўё намойишда охиргилар қаторида юргизиб, ўлимга маҳкум бўлганлар каби майдонга келтирди. Биз фаришталар ҳамда инсонлар олдида, қолаверса, бутун коинот олдида бир томоша бўлдик» (1 Кор. 4:9). Павлус ҳаворийларда Раббийнинг содиқ издошларини ва ўлим жазосига ҳукм қилинган асирлар гуруҳининг ҳақиқий садоқати рамзини кўрди.

Моффат бу оятнинг мазмунини шундай изоҳлайди: «Худо бизни, яъни Ўзининг издошларини, худди майдонда ўлимга маҳкум қилинган гладиаторлар каби охиригача боришимизни кутади!» «Ўлимга маҳкум» ибораси жуда кам учрайди. Бу ибора мазах объектига айланган жиноятчилар ҳақида гап бораётганда ва уларни қатл этиш жойига олиб кетилаётганда ишлатилади. Аммо Павлуснинг айтишича, биз ҳам шуни бошимиздан кечиришга маҳкуммиз: «Бизлар Масиҳ учун гўё ақлсизмиз, лекин сизлар Масиҳ соясида ақллисизлар! Биз заифмиз, сизлар эса кучли! Сизлар шон-шуҳратли, биз эса эътиборсизмиз!» (1 Кор. 4:10).

Павлуснинг аччиқ кинояси яққол намоён бўлиб турибди: «Ҳатто шу вақтгача оч-яланғочмиз, чанқоқлик ва калтакларга чидаймиз, саргардон бўлиб юрибмиз. Ўз меҳнатимиз билан кун кўряпмиз. Бизни ҳақорат қилсалар дуо қиламиз; зулм қилсалар, чидаймиз» (1 Кор. 4:11-12).

Бизга шаҳарга оқ отда кириб бориш ва нуфузли одамлар бўлиш насиб қилмаган. Биз донғи кетган машҳур юлдуз ҳам бўла олмаймиз. Бизга ўлим ва азоб-уқубат тайёрланган. «Сизлар бизга худди тентакларга қарагандай қарайсиз, — дейди Павлус. — Биз заифмиз, сизлар эса кучлисиз; сизлар ҳурматдасиз, биз эса нафратга моликмиз».

У бунга қандай муносабат билдирди? 12-оятда айтилишича: «…Бизни ҳақорат қилсалар, дуо қиламиз; зулм қилсалар, чидаймиз…» Сўнг ҳаворий давом этади: «Ғийбат қилсалар, юмшоқ жавоб берамиз. Ҳозиргача биз ҳамманинг аҳлати, ҳатто дунёнинг супуриндиси бўлиб юрибмиз» (1 Кор. 4:13). Аҳлат сўзи остида бу ерда чиқинди, ифлос нарсалар назарда тутилади. Ҳаворий Ёқубнинг муқаддас Китобида «ярамаслар» ёки «бирон жойдан қириб ташланадиган ёки тозалаб ташланадиган нарса» деб таржима қилинадиган offiscouring сўзи қўлланган.

Сиз: «Павлус, бу нимаси? Ахир, сен ҳаворийсан-ку! Сенинг шарафингга ҳатто ҳайкаллар қўйилган. Бизда ҳатто Муқаддас Павлус собори бор!» дейсиз.

ЭЪТИҚОД УЧУН ТЎЛОВ
БЕРИШГА ТАЙЁРГАРЛИК

Павлус масиҳийларни ахлат ва чиқиндилар билан қиёслайди. Ҳаворийлар юз бериши мумкин бўлган барча оқибатларни яхши билганлар ва ўз эътиқодлари учун тўлов беришга рози бўлганлар. Бизга маълум бўлишича, ўн икки ҳаворийлардан ўнтаси ёки ўн биттаси азоб-уқубатли ўлим топганлар. Билмайман нега, аммо бугунги масиҳийларнинг уларга ўхшамасликларига ишончим комил. Ҳозирги замон Америка масиҳийларини «дунё учун ахлат» деб аташ мумкинми? Сира ҳам, биз аксинча юлдузларга ўхшаймиз!

Бизнинг ўз теледастурларимиз бор. Лас-Вегаснинг энг яхши кўнгилочар мажмуалари биз учун доимо очиқ. Биз иккита дунёда яшаймиз: аввал биз бу ерда ўз ишларимизни қиламиз, кейин эса кийимларимизни алмаштириб эртасига ибодатга отланамиз. Биз Лас-Вегаснинг тунги клубларида рақсга тушамиз, кейин эса масиҳийлик жамоатларида гувоҳлик берамиз. Бизнинг орамизда президентлар, конгресменлар, машҳур спортчилар, актёрлар ва қўшиқчилар бор.

Мени нотўғри тушунманг: мен ҳақиқий эътиқодли одамлар учун Худодан миннатдорман. Мен фақат бизнинг ҳамма ишимиз тўғрими ёки йўқми, шуни тушунмоқчиман. Масиҳий бўлиш шунчалик осонми? Биз дунёга қарши туриш ўрнига унга тилёғламалик қилишимиз керакми? Бу қандай юз беришини мен тушунмайман. Нега биз жамиятнинг обрўли аъзолари , энг яхши намояндалари бўлдик? Бунинг сабаби — биз аслида ғолиблар эмас, балки мағлублар эканлигимиз эмасми?

Павлус ўз тингловчиларига мурожаат қилганда у: «Мен Гамалиилнинг олий мактабини тугатдим. Мен катта одамман. Мен кўп тилларда сўзлашаман. Мен кўп шоҳларнинг, ҳукмдорларнинг ва атоқли кишиларнинг шахсий дўстиман», — демаган. Ёки у бундай демаган: «Бир куни мен «ўлдим» ва ўликлар ичидан тирилиб учинчи самога кўтарилдим» (аслида буларнинг ҳаммаси Павлус билан юз берган. Қаранг: Ҳав. 14:19-20 ва 2 Кор. 12:1-5). У ҳақиқий томоша кўрсатиши мумкин эди. Бу одам ҳамма нарсага эриша оларди! Ахир, бу ақл бовар қилмайдиган гувоҳликку! Одамлар Павлусни соатлаб тинглаган бўлардилар.

Павлус ўзи ҳақида нима деган? «Сиз менинг «ишонч ёрлиқларим» қандайлигини билмоқчимисиз?» Келинг, Коринфликларга иккинчи мактубга қарайлик. Хонимлар ва жаноблар, сизни ҳаворий Павлус билан таништиришга рухсат беринг:

Улар Масиҳнинг хизматкорларими? — Мен ҳам бефаросатлик қилиб айтяпманки, уларнинг ҳаммасидан устунман! Заҳмат десангиз, мен улардан кўпроқ заҳмат чекдим. Зиндон десангиз, улардан кўпроқ зиндонда ётдим. Зарба десангиз, мен ҳаддан ташқари зарба едим, ҳатто кўп марта ўлимга яқин юрдим. Яҳудийлар томонидан беш дафъа бир кам қирқтадан қамчи едим. Уч дафъа таёқ билан саваладилар, бир дафъа тошбўрон қилдилар, уч дафъа кемада ҳалокатга учрадим, бир кечаю кундузни денгиз бағрида ўтказдим. Кўп дафъа саёҳатларга чиқдим. Дарёларда таҳликада қолдим, қароқчилардан таҳликада қолдим, ўз қондошларимдан ҳам, мажусийлардан ҳам таҳликага тушдим. Шаҳарда таҳлика, ёвонда таҳлика, денгизда таҳлика, сохта биродарлар орасида таҳлика! Меҳнат ва машаққат остида, кўп дафъа уйқусизликда, очлик ва ташналикда, кўп рўза тутиб азобда қолдим, совуқ ҳавода яланғоч юрдим.

2 Кор. 11:23-27

Мана қандай экан ҳаворий Павлус! Сўнг у яна қўшимча қилди: «Бундай бир одам билан мақтансам бўлади. Лекин ўзим ҳақимда бўлса, заифликларимдан бошқа ҳеч нарса билан мақтана олмайман» (2 Кор. 12:5). Мен уни тушунаман, сиз-чи? Чарчаган, саваланган, ҳамма ердан ҳайдалган, тошбўрон қилинган, кема ҳалокатининг даҳшатларини бошидан кечирган, ҳаммадан жабр кўрган.

6-оятда шундай дейилган: «Шу билан бирга, агар мақтанаман десам, ақлсиз бўлмайман, чунки ҳақиқатни гапирган бўламан. Фақат бирор киши мен ҳақимда ўзимда кўрган ёки эшитгандан ортиқ фикр қилмасин, деб ўзимни тутиб турибман» (2 Кор. 12:6).

Павлус ҳаммага шундай дер эди: «Мен ўзим ҳақимда гапиришни хоҳламайман. Мен шон-шуҳрат ҳам изламайман. Мен ҳеч кимда ўзим ҳақимда нотўғри тасаввур яратишни ҳам истамайман». 7-оятда у шундай дейди: «Менга келган одатдан ташқари ажойиб ваҳийлардан ўзимни ҳаммадан юқори тутмаслигим ва кибрланиб кетмаслигим учун, менинг баданимга бир ниш, мени ниқталайверадиган бир шайтон элчиси берилди». Павлус айнан нимани назарда тутганини мен билмайман. Аммо бу кўз кўрадиган ва у учун ёқимсиз бир нарса эканлиги аниқ. Бироқ Павлусни бу «ниш»дан халос қилиш ўрнига, Раббий унга: «Бўлди, бас! Сенга Менинг марҳаматим етарли. Мен сенинг итоаткорлигингни кўрмоқчиман», — деди.

Павлус эътироз билдирмади: «Аммо Раббим менга шундай деди: «Сенга берган иноятим етар, Менинг қудратим заифликда тугал бўлади». Шунинг учун, Масиҳнинг қудрати менда амал қилсин деб, янада кўпроқ, бажонидил ўз заифликларим билан мақтанаман. Шу сабабдан Масиҳ учун заифликларга, озорларга, муҳтожликларга, таъқиб ва сиқувларга йўлиққанимда, қаноат қиламан. Чунки заиф бўлсам, қудратим ошар экан» (2 Кор. 12:9-10).

Агар биз ўзимизни бирон-бир нарсага ўз кучимиз билан эришишга қодир деб ҳисобласак, демак, бизда Худо кучи йўқ. Агар биз ўзимизга йўлни мустақил оча оламиз деб умид қилсак, агар биз ўзимизни ҳар томонлама етук деб ишонсак ва бутун жамият билан ҳамжиҳатликда эришдик деб ҳисобласак, биз жуда катта хатога йўл қўйган бўламиз.

Павлус шундай дейди: «Мен ўзимни камситадиган, қайғуга соладиган ва итоат қилдирадиган ҳамма нарсадан хурсандман. Чунки бу мени Худога суянишга мажбур қилади ва мен ўзимнинг заифлигимни фақат шу шарт билан Худо менда ҳаракат қилишини ва У мени бу дунёга қарши туришга ундашини биламан».

Биз, масиҳийлар, ҳар қачонгидан ҳам ортиқ ўзларини мақташ ва манманлик қилиш билан кун кечираётган даврда яшаяпмиз. Бу Раббий кўз ўнгида жуда жирканч. Биз ўз муҳитимизда турли юлдузларни ва машҳур кишиларни яратиб, бу дунёдан ортда қолмаймиз. Раббимиз: «…сиз Менинг шоҳидларим бўласизлар…» (Ҳав. 1:8) деган пайтда, У: «Мен учун жафокаш бўлинглар» деганини назарда тутган. Ким? Жафокашлар. Зеро эътиқод учун тўлов ана шундай. Ҳузур-ҳаловат амрлари кимга қаратилган? Осмон Шоҳлигининг барча фарзандларига.

ДУНЁ ТОМОНИДАН
ВА НАФРАТЛАНАДИГАН ХУДО
ТОМОНИДАН ҚУВИЛГАНЛАР

Гап шундаки, дунё Худони билмайди ва Уни яхши кўрмайди. Исо Ўз издошларига шундай деган:

Одамлар сизларга неки қилсалар, Менинг номим учун қиладилар; чунки Мени Юборганни танимайдилар. Агар Мен келиб уларга айтмаганимда эди, уларда гуноҳ бўлмас эди. Энди бўлса гуноҳлари узрсиз қолди. Мендан нафратланган Отамдан ҳам нафратланган бўлади. Агар Мен улар орасида бошқалар сира қилмаган ишларни намоён қилмаганимда эди, уларда гуноҳ бўлмас эди. Энди бўлса ишларимни кўрдилар-у, Мендан ҳам, Отамдан ҳам нафратландилар.

Юҳ. 15:21-24

Исо дунёга келди ва одамларга ўзларининг нақадар гуноҳкор эканликларини кўрсатди. Одамлар ўз гуноҳлари билан юзма-юз тўқнашдилар. Агар Исо бўлмаганда ҳаммаси безарар ва яхши деб кўрсатиларди. Чунки одамлар ўз виждонларини хотиржам этишга қаттиқ ҳаракат қилишарди. Уларнинг эътиқодлари ҳақиқатни улардан беркитарди. Улар сўқирларча ўзларини унутиб тўғри дўзах томон боришарди. Масиҳ уларнинг кўзларини очди ва: «Ўзингизга қаранг!» деди. Улар ўз гуноҳларини кўрдилар ва Масиҳнинг қилган иши учун Уни ёмон кўриб қолдилар.

Аслида одамлар бизни ёмон кўрмайдилар. Улар тақводорликни ёмон кўрадилар. Улар Масиҳдан нафратланадилар. Тақводорлик билан яшашга уриниб кўринг. Ернинг тузи бўлишга ҳаракат қилиб кўринг. Шунда сиз нима бўлишини кўрасиз. Сиз ҳеч ярангизга туз сепганмисиз? Бу жуда оғриқли. Ахлоқи бузуқ жамиятда муқаддас бўлишга ҳаракат қилиб кўринг. Шунда сиз натижасини кўрасиз.

Аммо сиз бўш келманг. Орқага чекинманг. Тундаги ўғри каби яширинманг. Жамоат мақташини кутиб, Муқаддас Китобни беркитиб ўқиманг. Олдинга чиқинг ва «жафокаш» бўлинг. Исо Ўзи билан нафақат нажотни олиб келди, балки У ўзининг гуноҳини севадиганларнинг нафратига ҳам сабаб бўлди. Ҳатто ўз эътиқодимиз учун жуда қиммат тўлов беришга тўғри келса ҳам, биз чекинмаслигимиз керак.

Мен кўз олдимга Стэн Дейлни — у тепаликда, ўз камонларидан ўқ отишга шай турган ёввойилар қаршисида турганини келтираман. Шунгача у, эҳтимол, бундай дегандир: «Мен уларнинг олдига бораман ва қилаётган ишлари нотўғри эканлигини айтаман». Стэн тўғри тепаликка чиқди. Улар Стэнга қарата ўқлар узишарди. Ўқлар унинг атрофида учар, у эса тик юришни давом эттираверди. Бунда ажойиб бир нарса бор! У ҳеч нарсага қарамай туз ва нур бўлмоқчи эди! Стэн йиқилишидан олдин унинг танасига олтмишдан ортиқ ўқ қадалди.

Павлус Колосаликларга шундай деб ёзган: «Мен ҳозирги вазиятда сизлар учун азоб тортаётганимга севинаман. Масиҳнинг Ўз бадани, яъни уммати учун тортмаган қайғуларини мен ўз танамда тортиб тўлдиряпман» (Кол. 1:24). У бундай демоқчи бўлган: «Ҳар сафар кимдир мени ураётганда, у Масиҳни урган бўлади». Стэн Дейл ҳам шундай деган бўларди: «Менга ўқ узаётган ҳар бир ёввойи аслида ўз ўқи билан Масиҳни яралайди. Улар менга қарши чиқмадилар. Улар Масиҳ келтирган ҳақиқатга қарши турдилар». Масиҳ — мана дунё ким билан низолашяпти. Одамлар бугун ҳам Уни ўлдиришга ҳаракат қиляптилар. Кимки Исо учун туриб берса, унинг ҳақиқатини одамларга етказса, одамлар ўшани ўлдирадилар.

Мен душманларни ахтармайман. Аммо доимо ҳақиқатни гапиришим кераклигига — уни ҳамма жойда, ҳаммага оқибатларини ўйламасдан гапиришим кераклигига ишончим комил. Масиҳ туфайли. Мен ҳаворий Павлуснинг сўзларини эшитаман: «Қани энди Масиҳнинг азобларида қатнашиб, ўлимида ҳам Унга эргашиб, Унинг Ўзинию тирилишининг қудратини билиб олсам…» (Фил. 3:10).

Биз эътиқод учун азоб-уқубат ва ўлимни ахтармаслигимиз керак. Бу тентаклик бўлар эди. Аммо биз улардан қочмаслигимиз ҳам керак. Биз таъқибларга дуч келганимизда қўрқоқлик қилмаслигимиз керак. Ва шунда жабрситамлар кетидан қасамёднинг бажарилиши келади.

ҲОЗИРГИ ВА КЕЛАЖАК
ШОН-ШУҲРАТ УЧУН ВАЪДА

Бу қандай ваъда бўлиши мумкин? «Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир, чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир». Павлус ўз ақли ва истеъдоди билан бу дунёда жуда кўп нарсага эришиши мумкин эди. У бўлса буларнинг барига қўл силтади. У бу ҳақда нима деб ўйлаган? У шундай деган: «Ўйлайманки, бизга зоҳир бўлажак улуғворлик олдида шу он азоб-уқубатларини айтиб ўтиш ҳам арзимасдир» (Рим. 8:18).

Ер юзидаги барча йўқотишлар Худо Шоҳлигида қўлга киритганларимиз билан тенглаша олмайди. Масиҳ икки марта «бахтлидир» деган сўзни айтади. Ким ўз ихтиёри билан Масиҳни ҳимоя қилса, у итоаткорлиги учун мукофот олади ва Осмон Шоҳлигидаги абадий ҳаётнинг ҳузур-ҳаловатларини англайди.

Юсуф тақводорлиги учун акалари томонидан жабр кўрди. Акалар ундан нафратландилар ва уни саҳродаги қудуққа ташлаб юбордилар. Бироқ Худо уни у ердан халос қилди ва Юсуфни Мисрда фиръавндан кейинги иккинчи одам этиб тайинлади.

Дониёр тақводорлиги учун шерлар бор жарликка, оч ҳайвонлар тилка-пора қилишлари учун ташланган эди. Аммо Худо шерларнинг оғзини ёпди ва Дониёрни Бобил шоҳининг саройига кўтарди.

Ермиё муқаддаслиги учун ахлат ўрасига ташланди. Лекин Парвардигор уни у ердан халос қилди. Сўнгра уни тарихдаги пайғамбарларнинг энг буюкларидан бирига айлантирди.

Агар биз ўз эътиқодимиз учун ҳозироқ тўлов беришга тайёр бўлсак, Парвардигор бизга мисли кўрилмаган шоншуҳратни ваъда қилади. Жабр кўрганлар икки карра бахтлидирлар. Чунки Осмон Шоҳлиги ва унинг барча бойликлари уларга тегишлидир. Мен ўйлайманки, бу ерда Масиҳ ҳозирги замон ҳақида гапиради. Чунки тирик Шоҳ ҳозир биздадир ва бизга Шоҳликдаги тўлақонли руҳий ҳаётни ҳадя қилади.

Бу ерда Исо минг йиллик Шоҳлик ҳақида ҳам гапиради. Унда биз ажойиб, янгиланган ерда яшаганимизда ҳузур-ҳаловат амрларининг ҳақиқий жисмоний бажарилишини кўрамиз. Мен ўйлайманки, У бу ерда биз Худо Ўғли билан Унинг сўзида юзма-юз учрашадиган абадий Шоҳлик ҳақида ҳам гапиради. У бизга Осмон Шоҳлигида бериладиган ҳамма нарсалар, Худо ҳадясининг бутун улуғворлиги ва шуҳрати ҳақида бизнинг мардларча курашимиз учун берилган мукофот сифатида гапиради.

Бутрус Исога деди: «Мана, биз ҳамма нарсани қолдириб, Сенинг орқангдан эргашиб келдик…» (Мк. 10:28), яъни: «Раббий, биз бунга рози бўлдик. Биз охирги кўйлагимизгача қолдирдик. Биз Сенинг кетингдан бордик. Биз бу дунёнинг камбағалларига ўхшадик».

Исо Бутрусга ва бошқа шогирдларига шундай жавоб берди: «Сизларга ростини айтсам, ким Мен ва Инжил учун уй-жой, ака-ука, опа-сингил, ота-она, хотин-болаларини ёки ер-мулкини ташлаб кетса, у ҳозир, бу дунёдаёқ дучор бўлаётган қувғинлар орасида юз ҳисса ортиқ уйжойлар, ака-укалар, опа-сингиллар, ота-оналар, болалар ва ерларга эга бўлади, келажак дунёда эса абадий ҳаётга сазовор бўлади» (Мк. 10:29-30).

Кўряпсизми? Шу ерда ва ҳозир: «Ҳозирги вақтда». Қандай бахт! Биз шунчалар калтафаҳммизки! Биз бор нарсамизни Худога бахш этиш ва натижада абадий шуҳратни қўлга киритиш ўрнига, ўзимизда бор нарсани асраб қолишни хоҳлаймиз.

Осмон Шоҳлиги — бу ҳузур-ҳаловат амрларининг ҳадясидир. Эътибор бердингизми, биринчи ва охирги амрлар Шоҳликка ваъда бериш билан тугайди? Аслида, бу энг аввало ҳузур-ҳаловат амрлари бизга Осмон Шоҳлигида ҳозир ва мангу фуқаролик ваъда қилиниши ҳақида гапиради. Бошқа амрларда ваъда қилинган нарсалар эса — бу Шоҳликдаги ҳаётнинг таркибидир. Бу дунё нимани ўйлаб топмасин, у сизни Масиҳ Шоҳлигини мерос қилиб олишингиз ҳуқуқидан маҳрум қила олмайди.

Жабр-зуллмларни четлаб ўтиб бўлмайди. Аммо агар улар жон деб, мамнунлик билан қабул қилинса, ваъда бажарилади ва биз мукофотланамиз. Бугун менда Муқаддас Китобда сўз юритилган уй ҳам, ер ҳам йўқ. Буларнинг бари минг йиллик Шоҳликда — мангуликда бўлади. Лекин баъзи бир маънода мен ҳозир уларнинг эгасиман, чунки менинг Масиҳдаги баъзи бир биродарларим ва опа-сингилларимнинг меникидан яхши уй-жойлари бор. Улар мени ўзларининг бойликларидан ҳозир ва келажакда фойдаланишга таклиф қиладилар. Мана, бу ерда ва ҳозир нима дегани: биз ўз мулкимизни бир-биримиз билан бўлишамиз.

Эҳтимол, сиз Масиҳга келган вақтингизда, кимлар биландир алоқани узишингизга тўғри келгандир. Эҳтимол, барча қариндошларингиз билан муносабатларингиз бузилгандир. Балки ҳамма сиздан юз ўгиргандир. Аммо ўз жамоатингизга қаранг — мана сизнинг оилангиз! Агар сиз уйингиздан айрилган бўлсангиз ва боришга жойингиз бўлмаса, атрофингизга назар солинг. Шунда сиз атрофингизда эътиқоддаги биродарларингизни кўрасиз. Уларнинг уйлари бор. Улар сизга ҳам тегишли. Биз ҳеч нарсага эгалик қилмаймиз. Аммо ҳамма нарсадан Раббийни улуғлаш учун фойдаланамиз.

Шундай қилиб, жабр-зулм ўз кетидан қандайдир яхши ваъдаларни келтиради. Бу ваъда ўзи билан шодлик ва хурсандчилик олиб келади.

ХУРСАНДЧИЛИКДА ЯШАШ

Биз буларнинг барчасига қандай муносабатда бўлишимиз керак? «Севининглар ва хурсанд бўлинглар…», — дейди Исо (Мат. 5:12).

Нима? Севиниш? Сиз томонга ўқлар учиб турганда хурсанд бўлиш? Сизнинг орқангиздан ғийбат қилинаётганда шодланиш? Сизга ҳар хил йўллар билан зарар етказилаётганда қувониш?

Эҳ-ҳа! У бизга севинишни буюрган. Грекча khario сўзи «чинакамига мамнун бўлиш» маъносини билдиради. Янада кўпроқ ишонтириш учун У қўшимча қилади: «Бениҳоят шод бўлинг» (Рус Синодал Инжилда — «хурсанд бўлинглар». — Изоҳ тарж.) (шоҳ Ёқубнинг Муқаддас Китоби). Agalliaste грекчада «қувончдан сакраш ва бақириш» маъносини билдиради. Сиз: «Ҳазиллашяпсизми? Мени таъқиб қилишяпти-ку!» дерсиз.

Нега сиз севинишингиз керак? Бунга иккита сабаб бор. Биринчидан, «…чунки сизга осмон мукофоти буюк…» (Мат. 5:12). Осмондаги ҳузур-ҳаловат қанча давом этади? Абадий. Бизнинг ҳаётимиз ўзи нима? «…Ҳаётимиз — бирпас кўриниб, кейин парланиб кетадиган буғ каби нарса» (Ёқуб. 4:14). Сиз ўз маблағингизни нимага сарфламоқчисиз?

Исо нима учун бундай дегани тушунарли: «…Аксинча, куя ва занг еб кетмайдиган, ўғри тешиб таламайдиган у дунёнинг хазиналарини жамланглар» (Мат. 6:20). Самоларда биз чамбарлар оламиз. Муқаддас Китоб буни бизга ваъда қилади. Менинг ўйлашимча, Худони мангу улуғлаш қобилиятимиз билан бунинг ўртасида қандайдир боғлиқлик бўлса керак. Бу қобилият бизнинг ерда қанчалар тўғри бўлганимизга боғлиқ. Агар мен у ерда абадий бўлсам, бу ерда эса бор йўғи йигирма йил ёки шунга яқин, унда мен мангуликни танлайман. Менинг вақтим жуда оз. Мен ўзимнинг бор маблағимни мангуликда фойда олиш учун само хазинасига қўймоқчиман. Лекин шахсан ўзим учун эмас, балки бу маблағларни Раббийнинг марҳаматли пой қадамлари остига мангу мақтов каби қўйиш учун.

«Сизга осмон мукофоти буюк» гапида «буюк» сўзи тўғри маъносини билдиради. Агар Худо «буюк» деса, бу айнан шундай. Бу мукофот буюк, polus, чексиз бўлади. Одамларнинг айтишларича, Худога мукофот учун эмас, балки севги туфайли хизмат қилиш керак. Агар мен Унга севги туфайли хизмат қилсам ва У бу учун мени мукофотламоқчи бўлса, бу Унинг истаги. Мен Унга қаршилик қилишни ёки Ундан шубҳаланишни хоҳламайман. Мен Осмонларда бўлиб қолганимда, менда ҳеч қандай мағрурлик бўлмайди. Мен Унинг ҳадяларини қабул қиламан ва итоаткорлик билан уларни қайтараман. Биз шунчалар мукаммал бўламизки, ўз мукофотимизни тўғри ишлата оламиз. Айнан шу сабабли Худо бизга ерда мукофот бермайди: ердаги мукофот бизни бузиши мумкин.

Павлус қобилиятини бениҳоя намоён қилган Тимотийга мактубнинг иккинчи боби охирида у шундай дейди: «Бундан кейин солиҳлик тожи мен учун тайёр турибди. Одил ҳукм қилувчи Раббим Исо кўкдан тушиб зоҳир бўладиган кунда у тожни менга беради, фақат менга эмас, балки у кунни муштоқлик билан кутаётганларнинг ҳаммасига ҳам беради» (2 Тим. 4:8). Аслида у қуйидаги сўзларни айтган: «Мен бу кунни кўрмоқчи эканлигимни ва тожимни кўрмоқчи эканлигимнинг ҳеч ёмон жойи йўқ. Мен Раббийдан қутулиш ҳадясини олдим. Шунингдек, бу инъомни ҳам қабул қилиб оламан».

Иккинчидан, сизнинг қувончингизга яна бир сабаб шуки, сиздан олдинги пайғамбарларни ҳам таъқиб қилишган. Сиз: «Нима бўпти? Бунинг менга нима дахли бор? Мен фақат уларда муаммолар бўлганлиги сабабли қувонишим керакми? Наҳотки ҳамма бахтсизлар ўзларига ўртоқ қидиришса», — дейсиз.

Йўқ, гапнинг маъноси бунда эмас, балки бу дўстлар гуруҳининг жуда ажойиблигида. Агар Худо пайғамбарлари худди сиз каби жабр-зулм кўрган бўлсалар, демак, сиз ҳам энг сара одамлар сафига кирасиз. Масиҳ бизга шундай тушунтиради: «Агар сиз ўзингизнинг халос бўлишингизга ёки Шоҳлик болалари эканлигингизга шубҳа қилсангиз, имонсизлар сизни дучор қиладиган жабр-зулмлар сизнинг Худога тааллуқли эканлигингизнинг гувоҳидир. Чунки улар сиз билан ҳам худди Худонинг пайғамбарларига қилгандай муносабатда бўлишади».

Ажойиб ҳақиқат. Агар жабр-зулмларга дуч келсам, мен: «Ҳа, мен Сенинг фарзандинг эканлигимни биламан, Раббий. Ўзим пайғамбарлар билан бир қаторда туришимни ҳам биламан», — дейман. Нега дунё Худо пайғамбарлари намунасига риоя қилмайдиганларни, Хушхабарни эълон қилмайдиганларни ҳайдаши керак?

Бир куни Исо фарзийларга шундай деди: «Бу билан сиз ўзингизни ўзингиз инкор этиб, пайғамбарларни қатл қилганларнинг ўғиллари эканингизни ўзингиз тасдиқлаб турибсиз. Қани, ота-боболарингиз бошлаган ишни битириб қўймайсизларми?! Ҳой илонлар, заҳарли илон зотлари-ей! Жаҳаннам жазосидан қандай қилиб қутуларкансизлар?» (Мат. 23:31-33). Мана, Исо айтган сўзларнинг моҳияти: «Бўлинг, нимани мақсад қилган бўлсангиз, амалга оширинг. Мени ўлдиринг. Сиз ҳам худди шу ишни қилган ота-боболарингиздан сира фарқ қилмайсиз».

Ибронийларга мактубнинг 11-бобида Худога содиқ жуда кўп одамлар ҳақида гапирилган. Улар азоб-уқубат чекканлар ва хор-зор бўлиб яшаганлар. Бобнинг сўнгида, дунё уларга лойиқ эмас эди, дейилган. Матто Хушхабарининг бешинчи бобида Исо Ўз тингловчиларига (бизга ҳам) мурожаат қилиб шундай сўзларни айтган: «Агар сиз Менинг изимдан юриб Менинг ҳақиқатимни тарғиб қилсангиз, шу ҳақиқат асосида яшасангиз-у сизга жабр етказишса, унда хурсанд бўлинг. Чунки сиз пайғамбарларнинг руҳий авлодисиз ва тақводор авлодга тааллуқлисиз».

Жабр-зулм — бу сизнинг тақводорлик йўлидан бораётганлигингизнинг исботидир. Бу тақводор одам учун нажот топишга ишонч манбаидир. Бу ҳузур-ҳаловат амрларининг чўққиси. Исо халос бўлишни таклиф қилади ва сизнинг халос бўлганингизга қандай ишонч ҳосил қилиш кераклигини кўрсатади. Нажот топишга ишонч илоҳиёт назарияларини ўрганишдан ва қачонлардир сиз тақводор бўлишга қарор қабул қилганингиздан келиб чиқмайди. Сиз ўз ҳаёт тарзингиз билан эътиқодсиз дунёга қарши туришингизни ва ўз тақводорлигингиз учун жабр-зулмларга чидашингизни тушунишингиздан келиб чиқади. Бундай ҳолда сиз нафақат осмонларда мукофот оласиз, балки ҳозирнинг ўзидаёқ бутун ҳаётлари давомида худди шундай ситамларни бошидан ўтказган пайғамбарлар билан бир сафда турасиз. Луканинг Хушхабарида Исо шундай дейди: «Лекин буларнинг ҳаммасидан бурун сизларни исканжага олиб, қувғин қиладилар, диний ҳайъатларга топшириб, зиндонларга ташлайдилар. Менинг номим туфайли сизларни подшоҳлар ва ҳокимлар олдига олиб борадилар» (Лк. 21:12). Сўнг қўшиб қўйди: «Шунда сиз фурсатдан фойдаланиб, Мен ҳақда шоҳидлик қиласизлар» (Лк. 21:13).

Бошқача сўзлар билан айтганда, буларнинг ҳаммаси сизнинг Худога тааллуқли эканлигингизга исбот бўлади. Ахир, бу зўр эмасми? Бу дунёнинг одамлари — Худо танлаганлардан ташқари, бизнинг ҳаёт тарзимиз моҳиятини тушуна олмайдилар. Руҳий камбағаллик эътиқодсиз юракнинг такаббурлигига сира мос келмайди. Ўз гуноҳларига аза очиб йиғлаётган, тавба қилган қалб ҳолати шафқатсиз, бефарқ ва совуқ дунёга мутлақо бегонадир.

Тинч ва беозор руҳ мағрур, жанговар ва муросасиз дунё руҳининг адолатсизлигини ва ҳужумларини итоаткорона бош эгиб қабул қилади. Раббийга янада чуқурроқ руҳий ёндашиш истаги — бу тана шаҳватига, кўзлар шаҳватига ва ҳаётий такаббурликка таънадир. Шунингдек, мурувват руҳи шафқатсизликка ва бу дунёнинг шафқатсизлигига таъна бўлиб хизмат қилгани каби. Юрак поклиги иккиюзламачиликка ва сотқинликка оғир ва кескин қаршилик қилади. Тинчлик ўрнатувчи эса доимо душманлар қуршовида ўзини бегона ҳис қилади.

Кимдир шотландиялик тарғиботчи Жон Ноксга у ҳақда қуйидагича гапириб ҳурмат билдирди: «У Худодан шундай қаттиқ қўрқар эдики, ҳеч қачон одамдан қўрқишга журъат қилмасди». Юҳанно Златоуст, Жамоатхонанинг буюк отаси, бир куни Рим императори Аркадийнинг ҳузурига чақирилади. Император, агар сен Исони тарғиб қилишни бас қилмасанг, сургун қиламан, деб қўрқитади. «Жаноб, — деди Юҳанно, — сиз мени сургун қила олмайсиз. Чунки бутун олам менинг Отам уйидир».

«Унда мен сени ўлдираман!» — деди ғазабланган ҳукмдор.

«Йўқ, сиз мени ўлдира олмайсиз, чунки менинг ҳаётим Худо томонидан Масиҳда яширилган».

«Мен сени бор мол-мулкингдан маҳрум қиламан!» — жаҳл билан жавоб қилди император.

«Сиз бундай қила олмайсиз. Чунки менинг хазинам ҳеч кимнинг қўли етмайдиган осмонларда».

«Унда мен сенга одамлар билан мулоқотда бўлишни манъ қиламан. Ва сенинг дўстларинг қолмайди».

«Сиз буни ҳам қила олмайсиз. Чунки Осмонда менинг Дўстим бор. У менга: «Мен сени ҳеч қачон ташлаб қўймайман ва сени тарк қилмайман», деган».

Натижада Златоуст узоқ арман қишлоғига сургун қилинди. Аммо у ўз хатлари билан ўша жойдан туриб ҳам дўстларига кучли таъсир ўтказишни давом эттирди. Шунинг учун унинг душманлари Златоустни янада узоқроққа сургун қилиб юборишга қарор қилишди. У узоқ сургун йўлида вафот этди.

Биз-чи? Бизнинг қадриятларимиз қандай? Биз ўзимизни қандай баҳолаймиз? Бизнинг юрагимиз ва онгимиз бизга нима дейди? Биз ҳузур-ҳаловат амрларининг асл мазмунини тушунамизми? Осмон Шоҳлигига бой бўлмаганлар, мағрур бўлмаганлар, енгилтак эмаслар, шафқатсиз бўлмаганлар, ўзини севмаганлар, айёр бўлмаганлар ва эпчил эмаслар, беозорлар, ердаги шоҳларнинг бошларини силамаганлар киришини биз тушунамизми?

Осмон Шоҳлигига руҳан камбағаллар, беозорлар ва итоаткорлар, ғамгинлар ва қайғураётганлар, очу-чанқоқлар, самимийлар, тинчлик излайдиганлар ва жабр кўрганлар киришади. Улар Шоҳликнинг табааларидир. Ва бу дунёнинг уларга нафрати фақат буни тасдиқлайди.

Сиз ҳам уларнинг сафларидамисиз? Шундайми?


James Moffatt, First Epistle to the Corinthians (Naperville, Ill.: Allenson, 1938).

William Barclay, The Acts of the Apostles (Philadelphia: Westminster, 1956), 38.


Книга на Узбекском языке: - Заповеди блаженства (Джон Макартур)

Недавно Господь вдохновил меня на проповедь библейской доктрины о спасении. Я глубоко озабочен тем, что многие проповедники - евангелисты, выступающие по радио и телевидению, а также в печати не совсем точно освещают вопрос о спасении человека. Церковь снова встретилась с древней проблемой, известной под именем "поверхностной веры" или "легко доставшейся благодати".

Многие люди только примкнули к Иисусу Христу. Им говорят, чтобы они просто "верили в Христа", а все остальное приложится само собою. Несмотря на то, что Евангельская Весть поистине очень проста, такое "легковесное" учение совершенно недостаточно, в сравнении с тем, что говорит Иисус Христос в проповеди о блаженствах.

Тщательное изучение Евангелия от Матфея и особенно Нагорной проповеди дает нам совершенно ясное представление о том, какими должны быть условия истинного спасения. Заповеди блаженства поразили меня как ничто другое в жизни. Они указывают на путь, вернее раскрывают те совершенства, которыми должна обладать истинно спасенная душа и открывают источник подлинного счастья.

На всех серий проповедей, с которыми я выступил почти за одиннадцать лет моего служения в церкви "Община Благодати", в этой серии наиболее ясно изложены вопросы сознания греховности, самоанализа и ответственности за обращение погибающих.

Материал в этой книге изложен в форме серии проповедей на отдельные темы с примерами истинного спасения, провозглашенным нашим Господом Иисусом Христом.

Я молюсь о том, чтобы вы, услышав проповедь Господню, стали новым человеком.

С искренним уважением ваш брат во Христе,
Джон МакАртур



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак