Джон Макартур. Хузур халоват амрлари - (12-боб) Китоб Ўзбек тилида
Xuzur xalovat amrlari (Djon Makartur) O‘zbek tilida Audiokitob
Бахт томон ягона йўл
Мундарижа
Сўз боши
1-боб. Ўзингизни синанг
2-боб. «Ғоят бахтлидирлар…» (Мат. 5:1-2)
3-боб. «Руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:3)
4-боб. «Йиғлаётганлар бахтлидир…» (Мат. 5:4)
5-боб. «Беозор бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:5)
6-боб. «Адолатга очу чанқоқлар бахтлидир…» (Мат. 5:6)
7-боб. «Раҳмдил бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:7)
8-боб. «Покдил бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:8)
9-боб. «Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир…» (Мат. 5:9)
10-боб. «Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир…» (Мат. 5:10-12) 1-қисм
11-боб. «Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир…» (Мат. 5:10-12) 2-қисм
12-боб. Хулоса
12-боб Хулоса
Ҳузур-ҳаловат амрларидаги ўзини ўзи синаб кўришга даъват Янги Аҳднинг жуда кўп мактубларида ҳам бор. Шунингдек, бундай мурожаат яҳудийларнинг масиҳийларига йўлланган Ибронийларга мактубда ҳам мавжуд. Бу мактуб нажотга чақириқнинг маъносини тушунадиган, аммо ўз ҳаётларини Худога бағишламаган одамларга қаратилган огоҳлантиришлар билан тўла. Мактуб муаллифи ўз ҳикоясини тез-тез турли огоҳлантиришлар билан бўлиб туради. У тақводорларга қараб худди шундай демоқчидай бўлади: «Сизларнинг кўпчилигингиз ҳақиқатни билишингиз менга маълум. Аммо ҳали ҳам Масиҳ кетидан боришга журъат қилмаяпсизлар».
Ибронийларга мактубнинг ўқувчилари Исо — бу Масиҳ эканлигини тушунадиган, аммо Унга ўз Раббийлари каби тавба қилишни хоҳламайдиган яҳудийлардир. Улар фарзанд каби Худо Шоҳлигини қабул қила олмадилар, Унинг марҳамати ва мурувватига ишона олмадилар. Улар Масиҳга мурожаат қилишни хоҳламадилар. Чунки улар ўз жамиятларидан ҳайдалишдан қўрқдилар, ўз яқинлари учун бегона бўлишдан қўрқдилар, ўз ҳаёт тарзларини ўзгартиришдан жуда қўрқдилар. Нарх жуда баланд эди, улар кутишни қарор қилдилар. Эҳтимол, сиз уларнинг қиёфасида ўзингизни кўрарсиз? Сиз ҳақиқатни биласиз, сиз Исо Масиҳни, тирик Худонинг Ўғлини биласиз. Сиз Хушхабарни биласиз ва унинг ҳақиқат эканига ишонасиз. Аммо сиз ўзингизни Масиҳга бағишлашга қаршилик қиласиз. Чунки сизга ҳам ўша қўрқувлар ва хатарлар азоб беради. Агар шундай бўлса, Ибронийларга мактуб сизга йўлланган. Келинг, бу Мактубдан қуйидаги бешта парчаогоҳлантиришни кўриб чиқайлик.
I-ОГОҲЛАНТИРИШ: ИБР. 2:1-4
«Демак, биз эшитганларимиздан қайтмаслик учун буларга жуда кўп диққат қилишимиз керак. Фаришталар орқали айтилган калом у вақтдаёқ ҳар турли жиноят ва итоатсизлик қилганни қатъий суратда жазолар эди. Шундай экан, даставвал Раббимиз Исо билдирган, сўнгра шоҳидлари томонидан тасдиқланган нажот хабарига биз эътиборсизлик қилсак, жазодан қандай қочиб қутуламиз? Худо Ўз шоҳидларига ажойиботлар, мўъжизалар ва ҳар турли қудратни кўрсатди, Ўз хоҳиш-иродасига кўра, Муқаддас Руҳнинг инъомларини уларга улашиб, уларнинг шаҳодатларига Ўзининг тасдиғини қўшиб берди».
Агар сиз Масиҳ ким эканлигини билсангиз, У Ўзи ҳақида нима деганини билсангиз, унда, — дейди муаллиф, — сиз ҳақиқатдан чекинмаслик учун эшитганларингизга жуда эътиборли бўлишингиз керак. Кейин фаришталар орқали айтилган калом қандай сўз? Бу Эски Аҳд қонуни. Мазмуни қуйидагича: агар Эски Аҳд қонунига асосан яшайдиган одамлар унинг ҳар бир бузилиши учун жазо олган бўлсалар, унда нега сизнинг гуноҳларингиз учун жазо олган Масиҳ сизга таклиф қилган нажотни менсимайсиз-у ҳукмдан қутулиб қолишга умид қиласиз? У сизни албатта қувиб етади, бунга ҳеч шубҳа қилманг.
II-ОГОҲЛАНТИРИШ: Ибр. 6:12
«…Эринманглар, имон ва сабр-тоқат билан илоҳий ваъдаларга эришганлардан ўрнак олинглар».
Бу ерда Худо ваъдаларини мерос қилиб олиш ҳақида гапирилади. Бу ваъдалар қандай? Ва яна бизнинг олдимизда Эски Аҳд варианти. Муаллиф, яҳудийларнинг тақводорлари Хушхабарнинг муаллимлари бўлишлари керак, дейди. Чунки улар етарлича кўп билимга эгадирлар. Бунинг устига, уларни ҳали Эски Аҳд қонунига ўргатиш керак. Чунки улар руҳан заиф, журъатсиз, ҳар доим орқада юришади ва бошқа тақводорлар учун намуна бўла олмайдилар. Улар Хушхабарни эшитишди ва келаётган асрнинг кучини англашди. Аммо унга ўзларини бағишлашмади, унинг иштирокчиси бўлишмади.
Муаллиф Исонинг жуда кўп мўъжизаларини кўрган одамларга мурожаат қилади. Аслида у бундай дейди: «Агар сиз ваҳий олган бўлсангиз, агар ўзингизга намоён бўлган кучни кўрган, эшитган ва сезган бўлсангиз, сиз шунда ҳам ундан юз ўгириб кетсангиз, унда ҳеч қандай умид қолмайди. Худо яна нима қила олади? Сиз ана шундай мўъжизалар ва ваҳийларни кўриб ҳам Исо Масиҳга эътиқод қила олмасангиз, сиз Унга ҳеч қачон эътиқод қила олмайсиз. Чунки У аллақачон сиз учун қўлидан келган ҳамма ишни қилган».
Агар сиз бу китобни шу жойигача ўқиган бўлсангиз, унда сиз ҳақиқат ҳақида тўла тасаввурга эгасиз. Ва энди сиз қандай қилиб ўз ҳаётини Худога бахш этиш мумкинлигини билганингиз ҳақида жавобгарсиз.
III-ОГОҲЛАНТИРИШ: Ибр. 10:26
«Агар биз ҳақиқатни билиб олгандан кейин, қасддан гуноҳ қилишда давом этсак, энди гуноҳларнинг кечирилиши учун бошқа қурбонлик қолмайди…»
Бу оят ўзи учун ўзи гапиради. Муаллиф яна ўз ўқларини кутиш позициясини эгаллаганларга қарши, кимда ким ҳаммасини эшитиб, ҳеч нима қилмаганларга қарши қаратади. Бу ерда гап халос бўлиш инъомини рад этиш гуноҳи ҳақида. Шунингдек, намоён бўлаётган ҳақиқатни ихтиёрий равишда инкор қилиш тўғрисида ҳам сўз боради. Бундай вазиятда гуноҳ учун қурбонлик ўз қадр-қимматини йўқотади. Яҳудийларга шундай дейилган: «Сиз ҳамма қўзичоқларни, ҳамма эчкиларни ва барча бузоқларни ўлдиришингиз мумкин. Аммо агар сиз бутун дунё гуноҳини Ўзига олган Худо Қўзичоғини инкор қилсангиз, гуноҳ учун ҳеч қандай қурбонлик қолмайди». Исо Масиҳсиз ҳеч нарса йўқ.
Одамлар, Худо кўп биладиганларга, жамоатга борганларга ва ҳақиқат ҳақида тўла тасаввурга эга бўлганларга мурувват кўрсатади, деб ўйлашади. Бу нотўғри. Бундайларга У янада талабчанроқ бўлади. Сиз қанча кам билсангиз, шунча осонроқ мангуликда бўласиз. Агар сиз Парвардигор муруввати ила Унинг ҳақиқатини англаган бўлсангиз, сиздан кўпроқ талаб қилинади. Мусо қонунини бузганлар ўлимга ҳукм қилинганлардир. Масиҳни — Худо Ўғлини инкор қилаётганларни қандай жазо кутади?
Ҳақиқатдан юз ўгирганларга Худо шундай дейди: «…Қасос Менинг қўлимда, сазосини Мен бераман…» (Рим. 12:19; шунингдек қаранг: 2-Амрлар 32:35). Эҳтимол, сиз ҳақиқатни биларсиз. Аммо шундай бўлса-да, уни қабул қилишга ва унинг йўлидан юришга журъат қилолмайсиз?! Агар шундай бўлса, Худонинг кўзи ўнгида сиз Парвардигор Ўғлини тепкилаган бўласиз.
IV-ОГОҲЛАНТИРИШ: Ибр. 12:25
«Эҳтиёт бўлинглар, сўзлаётган Худодан юз ўгирманглар! Мусо пайғамбар Худодан ваҳий олиб, ер юзида сўзлаган эди, уни рад этган Исроил ўғиллари эса жазодан қочиб қутулмадилар. Агар биз осмондан сўзлаётган Худодан юз ўгирсак, бундан ҳам оғирроқ жазодан қандай қочиб қутуламиз?»
Нақадар қўрқинчли сўзлар! Худодан юз ўгирманг.
29-оятда айтилишича, Худойимиз — еб тугатадиган оташдир. Кунларнинг бирида У Мусога конунни бераётганда бўлганидек, У нафақат тоғларни, балки Ўз жазоси билан самоларни ҳам ларзага солади. Қанчалар қўрқинчли огоҳлантириш!
V-ОГОҲЛАНТИРИШ: Ибр. 3:7-11
«Мана, Муқаддас Руҳ нима деяпти: «Агар бугун Худонинг овозини эшитсангиз, чўлда исён ва ғазаб кунида бўлганидек, яна юрагингизни тош қилманглар! У ерда оталарингиз Мени синов қилдилар, қирқ йил ишларимни кўрган бўлсалар ҳам, Мени имтиҳон қилдилар. Шунинг учун бу наслдан безор бўлиб дедим: булар доим дилидан адашган бир қавмдир, Менинг йўлларимга риоя қилмайдилар. Мен ғазабланиб, онт ичдимки: улар Менинг фароғатимга кирмаслар».
Худо ваъда берди. Ва ўша авлоднинг ҳеч бир вакили ваъда қилинган жаннатмонанд ерни кўра олмади. Ўз ҳаётингизга назар ташланг, сиз ҳам худди шундай хатога йўл қўяётганингизга ишонч ҳосил қиласиз. Бугун фош қилувчи, қўрқитувчи ва яқинлашиб келаётган Қудратли Худонинг ғазаби тўғрисида огоҳлантирувчи ваъзлар муваффақият қозона олмайди. Юқорида келтирилган парчадан келиб чиқяптики, кўп тарғиботчилар ўз мажбуриятларига эътибор бермайдилар. Улар Парвардигор муҳаббати, муруввати ва марҳамати ҳақида оғиз кўпиртириб гапирадилар. Аммо жавоб берадиган вақт албатта келади. Ҳукм вақти келади.
Парвардигор сизни Ўз хотиржамлигига олиб киришга тайёр. У сизга Ўз нажотини ҳадя қилмоқчи. Бироқ сиз юрагингизни тошга айлантирасиз ва ноумидсизликка тушиб, гуноҳга ботасиз. «Яҳудийлар билан саҳрода бўлиб ўтган воқеа, — дейди Раббий, — сиз билан юз бермасин». 13-оятда муаллиф сизга маслаҳат беради: «…бир-бирингизга ҳар куни насиҳат қилиб туринглар…». Шунинг учун мен ҳам сизга қуйидагиларни эслатиб қўйишни ўз бурчим деб биламан: «Бугун, бугун, бугун — ўша кундир».
Масиҳдан бугун юз ўгирманг. Агар сиз бугун буни қилсангиз, унда эртага буни қилиш осонроқ бўлади, индинига эса янада осонроқ бўлади. Сиз ўз юрагингизни тошга айлантиряпсиз. Бир куни Дуайт Мооди ваъзининг сўнггида барча йиғилганларга уйларига боришни, кейинги кун эса Масиҳга эътиқод қилиш учун келишни буюрди. Аммо ўша куни тунда ваъздагиларнинг кўпчилиги Чикагода рўй берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлишди. Шундан сўнг Мооди ваъда берди: «Энди мен ҳеч қачон ҳеч кимга эртага сўзини айтмайман».
Худо сизга Ўз севгисини намоён қилади. У сизга Ўзининг қудратли қўлини чўзади. Парвардигор сизга хотиржамликни қўлга киритишни, ўзингизнинг такаббурона, беҳаловат ҳаётингиздан дам олишни, сизга қўрқув, хатарларингиз, кўнгилсизликларингиз ва гуноҳ учун айбдорлик туйғусидан халос бўлишни таклиф қилади. Исо шундай дейди: «Отам кимни Менга берган бўлса, Менинг олдимга келади. Олдимга келган одамни эса сира қувиб чиқармайман…» (Юҳ. 6:37). Ваҳий китобида ҳам шундай дейилган: «Руҳ ҳам, Келин ҳам: «Кел!» — деб чорлаяпти. Эшитган киши ҳам: «Кел!» — десин. Чанқаган келсин, хоҳлаган ҳаёт сувидан текин баҳра олсин» (Ваҳ. 22:17).
Сиз Унинг Шоҳлигига ишларингиз билан эмас, эътиқодингиз билан кирасиз. Буни кейинга сурманг. Халос бўлишнинг бу ажойиб ҳадясига эътиборсизлик қилманг. «Эртага», ёки «Мен буни яхшироқ тушунган пайтимда» деманг. Буни ҳозир амалга оширинг. Худо Каломи ўткир дудама қиличдир. Бу — ундан беркинишнинг сира иложи йўқ дегани. Худо Каломи сизнинг юрагингизни, ҳатто сиз жуда тақводор бўлиб, жамоатга борганингизда, кутиш позициясини эгаллаганингизда ва Масиҳни фақат ақлингиз билан англаганингизда ҳам тешиб ўтади. Худо Каломи доимо сизга юрагингизнинг ҳақиқий ҳолатини ва сизнинг эътиқодингиз қанчалар самимий эканлигини кўрсатади.
Бу оддий мавзу эмас. Мен кимнингдир умидларини сўндирмоқчи ҳам эмасман. Мен фақат сизнинг Исо Масиҳга эътиқод қилишингизни ва Унинг хотиржамлигига киришингизни хоҳлайман. Агар сиз Унинг ҳузур-ҳаловат амрларида баён қилинган шартларини итоаткорлик билан қабул қилмасангиз, сиз Худо жазосига дуч келишингиз хавфи бор. Унинг ҳузурига келинг. Унинг севгисини англанг. Шоҳлик табааларининг тўлақонли ҳаёти билан ҳозироқ бу ерда яшанг!
Агар сиз тақводор одам бўлсангиз, ҳақиқатан гуноҳлардан фориғ бўлсангиз, мен сизга буюк қувончни ҳис қилишни тилайман. Бу қувонч юрагингизни тавба қилдириб, ўзингизда ҳузур-ҳаловат амрларида санаб ўтилган ҳусусиятларни кўрганингизда келади. Ушбу хусусиятлар Осмон Шоҳлигининг барча табааларига хосдир. Улар нафақат йўлланма беради, балки сизнинг ҳаётингизни мукаммал ҳам қилади.
Книга на Узбекском языке: - Заповеди блаженства (Джон Макартур)
Недавно Господь вдохновил меня на проповедь библейской доктрины о спасении. Я глубоко озабочен тем, что многие проповедники - евангелисты, выступающие по радио и телевидению, а также в печати не совсем точно освещают вопрос о спасении человека. Церковь снова встретилась с древней проблемой, известной под именем "поверхностной веры" или "легко доставшейся благодати".
Многие люди только примкнули к Иисусу Христу. Им говорят, чтобы они просто "верили в Христа", а все остальное приложится само собою. Несмотря на то, что Евангельская Весть поистине очень проста, такое "легковесное" учение совершенно недостаточно, в сравнении с тем, что говорит Иисус Христос в проповеди о блаженствах.
Тщательное изучение Евангелия от Матфея и особенно Нагорной проповеди дает нам совершенно ясное представление о том, какими должны быть условия истинного спасения. Заповеди блаженства поразили меня как ничто другое в жизни. Они указывают на путь, вернее раскрывают те совершенства, которыми должна обладать истинно спасенная душа и открывают источник подлинного счастья.
На всех серий проповедей, с которыми я выступил почти за одиннадцать лет моего служения в церкви "Община Благодати", в этой серии наиболее ясно изложены вопросы сознания греховности, самоанализа и ответственности за обращение погибающих.
Материал в этой книге изложен в форме серии проповедей на отдельные темы с примерами истинного спасения, провозглашенным нашим Господом Иисусом Христом.
Я молюсь о том, чтобы вы, услышав проповедь Господню, стали новым человеком.
С искренним уважением ваш брат во Христе,
Джон МакАртур