Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) 6 bob

Джон Макартур. Хузур халоват амрлари - (6-боб) Китоб Ўзбек тилидаXuzur xalovat amrlari (Djon Makartur) O‘zbek tilida Audiokitob

Xuzur xalovat amrlari (Djon Makartur) O‘zbek tilida Audiokitob

Бахт томон ягона йўл

 

Мундарижа

Сўз боши

1-боб. Ўзингизни синанг

2-боб. «Ғоят бахтлидирлар…» (Мат. 5:1-2)

3-боб. «Руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:3)

4-боб. «Йиғлаётганлар бахтлидир…» (Мат. 5:4)

5-боб. «Беозор бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:5)

6-боб. «Адолатга очу чанқоқлар бахтлидир…» (Мат. 5:6)

7-боб. «Раҳмдил бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:7)

8-боб. «Покдил бўлганлар бахтлидир…» (Мат. 5:8)

9-боб. «Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир…» (Мат. 5:9)

10-боб. «Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир…» (Мат. 5:10-12) 1-қисм

11-боб. «Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир…» (Мат. 5:10-12) 2-қисм

12-боб. Хулоса


6-боб «Адолатга очу чанқоқлар бахтлидир…»
(Мат. 5:6)

Шуни унутмаслик керакки, Маттонинг Хушхабарини бошидан охиригача бир мавзу суғоради, бу мавзу — Масиҳ Шоҳ эканлиги ҳақидадир. Матто доимо бизнинг эътиборимизни Масиҳнинг қандайдир бир Шоҳлик белгисига қаратади. Масалан, Унинг наслидаги шоҳликка, ёки шарқ сеҳргарларининг Унга сиғинишига (у ёки бу шоҳнинг келажагига боғлиқ бўлган одамлар), ёки Эски Аҳд пайғамбарларининг шоҳона башоратлари амалга ошишига, ёки Уни шайтон устидан Ўз ҳукмини ўтказа олишига. Ҳар қандай вазиятда ҳам Матто Масиҳни Шоҳдай қилиб тасвирлайди.

Матто Хушхабарининг 5-бобида Шоҳнинг сўзлари ёки Шоҳликнинг баённомаси худди ўзидай қилиб акс эттирилади. Чиндан ҳам, агар Масиҳ шоҳ бўлса, Унинг Шоҳлигининг хусусияти қандай? 5-, 6-, 7-бобларда бу Шоҳликнинг таърифи билан танишганимиз зоҳоти, биз гап руҳий Шоҳлик ҳақида кетаётганлигини фаҳмлаймиз. Тоғдаги ваъзнинг энг сўнгида шундай дейилган: «Исо бу сўзларни айтиб бўлгандан кейин, халойиқ Унинг таълимотига ҳайрон қолди…» (Мат. 7:28). Нима учун? «…Чунки Исо уларга уламолар ва фарзийлар каби эмас, балки қудратли куч эгасидай таъсирчан таълим берар эди» (Мат. 7:29).

Нафақат У айтаётган сўзлар Унинг Шоҳлигидан дарак берарди, балки Унинг ташқи кўриниши ва Ўзини тутиши ҳам Унинг келиб чиқиши шоҳлардан эканлигини кўрсатарди. У Ўзини ҳокимият тепасида тургандай тутарди. Кимларнингдир гапларидан фойдаланишга Унинг эҳтиёжи йўқ эди. Раввинлар ва уламолар доимо машҳур одамларнинг сўзларидан фойдаланардилар. Исо эса ҳар доим Ўзининг гапларини айтарди.

Исо Ўз сўзини бахт ва ҳузур-ҳаловатни таклиф қилишдан бошлади. Бироқ Унинг таклифи тингловчиларни ҳайрон қолдирди. Исо уларга ўзлари ҳеч қачон билмаган бахтни таклиф қиларди. Одамлар У таклиф қилаётган ўша бахт йўли ҳақида ҳам ҳеч қачон эшитмаган эдилар. Лекин Исо ниҳоят одамларни қизиқтира олди. У Ўз ваъзини тугатаётган пайтда улар нафақат Унинг сўзларига маҳлиё бўлиб қолдилар, балки лол бўлиб ҳам қолдилар.

Бу ерда муҳим бир тушунтириш бериш зарур. Одамлар кўпинча: «Ҳузур-ҳаловат амрлари, ҳақиқатлари — бу қоидалар Шоҳликка кираётганлар учунми ёки аллақачон у ерга кириб яшаётганлар учунми?» — деб сўрашади. Жавоб улар учун ҳам, бошқалар учун ҳам — «ҳа». Шоҳликка кириш учун одам ўзини руҳан қашшоқ деб тан олиши керак. У ерга кириш учун ўз гуноҳлари ҳақида қайғуриш керак. Аммо Шоҳликда яшаб ҳам, биз ўз гуноҳларимизга йиғламасдан тура олмаймиз. Шоҳликка кириш учун камтар бўлиш лозим. Чунки мағрур одам у ерга кира олмайди. Аммо унга киргач сиз камтарлигингизча қоласиз. Чунки Худо янада кўпроқ сизга Ўз мукаммаллиги ва муқаддаслиги билан намоён бўлади. Шоҳликка кириш учун сиз руҳий ташналик ва тақводорлик истагини ҳис қилишингиз керак. Аммо сиз у ерга кирганингизда бу тақводорликка интилиш сизда йўқолмайди. Албатта, баъзида бизнинг Худога нисбатан садоқатимиз камаяди. Биз ҳатто итоатсиз бўлиб қоламиз, Шоҳликдаги ҳаёт қоидаларига қарши исён кўтарамиз. Аммо, буларнинг барига қарамай, садоқат бизнинг ҳаётимизнинг бир қисми бўлиб қолади.

КУЧЛИ ТАҚВОДОРЛИК ИСТАГИ…

Ўрганилаётган бобдаги бизни қизиқтирадиган оят кучли истак, бошқариб бўлмайдиган ҳавас, қизғин интилиш ҳақида гапиради: «Адолатга очу чанқоқлар бахтлидир, чунки улар тўқ бўлур».

Муқаддас Китобда тақводор бўлмаган изланишлар ва истакларга жуда кўп мисоллар келтирилган. Бу Люциферга ҳам, Навуходносирга ҳам, ақлсиз бойга ҳам ва кўплаб бошқа одамларга ҳам тааллуқлидир. Аммо эзгу орзуга, қатъий мақсадга ва кучли истакка эга бўлишнинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ, агар улар фақат тўғри мақсадларга йўналтирилган бўлса.

Бизнинг истакларимиз йўналтирилиши керак бўлган бу тўғри мақсадлар қандай? 6-оятга яна қайтамиз. Унда адолатга очу чанқоқлар бахтлидир дейилган. Бу жуда кучли ва таъсирчан сўзлар. Одамга нон ва сув керак. Бу ерда эса Масиҳ, биз адолатга худди нон ва сув каби муҳтожмиз, дейди. Бизнинг жисмоний ҳаётимиз нон ва сувга боғлиқ, руҳий ҳаётимиз эса адолатга боғлиқ.

Бугунги кунда Африкада, Ҳиндистонда ва Лотин Америкасида минглаб одамлар очликдан ва шу билан боғлиқ бўлган касалликлардан ҳалок бўлмоқдалар. Очлик ҳам уруш ва эпидемиялардан кам қўрқинчли эмас. Аммо жисмоний очликнинг барча даҳшатлари қониқтирилмаган руҳий очлик ва руҳий ташналикнинг олдида ҳеч нарса эмас.

Нажот топмаган одамлар бахтга ва ўз қалбларининг очлигини қондиришга ташнадирлар. Аммо улар буни керак эмас жойдан қидиришади. Бутрус нажот топмаган одамни ўз қусуғига қайтиб келадиган ит ва ахлатда ағанаб ётишда давом қилаётган чўчқага ўхшатади (қаранг: 2 Бут. 2:22). Ҳар бир тақводорнинг ёки тақводор бўлмаган одамнинг юраги уни Худони ахтаришга даъват қиладиган руҳий ташналикдан азоб чекади. Аммо одам бу ташналикни керак бўлмаган нарсалар билан қондиришга ҳаракат қилади. У «нон бўлмаган» нарсани ахтаради (Ишаё 55:2).

Исо инсон юрагининг руҳий ташналиги ҳақида билган. Шунинг учун У Ўзини нон сифатида таклиф қилган. У одамларнинг ташна эканликларини билган ва Ўзини сув сифатида таклиф қилган. Аммо бу таклифга одамларнинг жавоби жуда оддий эди. Ермиё буни жуда ажойиб қилиб ифодалаб берган: «Зеро Менинг халқим иккита ёвузликка қўл урди, улар Мени, ҳаётбахш сувлар чашмасини тарк этиб, ўзлари учун сардобалар сув ушламайдиган ёрилган сардобаларни қурдилар» (Иер. 2:13).

Юҳаннонинг Биринчи Мактубида одамлар бу дунёда ўз истакларини қондира олмасликлари ҳақида огоҳлантириш бор: «Дунёга ва ундаги нарсаларга муҳаббат қўйманглар. Ким дунёга муҳаббат қўйса, унинг қалбидан Отанинг муҳаббати жой олмайди. Чунки дунёга хос ҳар бир нарса — тана нафси, ҳирсли кўзлар, маишатга оид кибр-ҳаво Отадан эмас, балки дунёдандир» (1 Юҳ. 2:15-16). Бу дунёда ҳеч нарса абадий эмас, ҳамма нарса ўткинчи ва шамол олиб кетадиган, деб айтилган Ёзувда. Аммо Худо Руҳи даъватига жавоб берадиганлар ўз руҳий ташналикларини қондириш учун Ота зиёфатига қайтадилар.

Демак, келинг бошида ўзимизга ўзимиз савол берайлик: «Мен нимага ташнаман?» Ҳокимиятгами? Олқишларгами? Моддий фаровонликками? Ҳузур-ҳаловатгами? Сиз ўз қусуғига қайтаётган итга ўхшайсизми? Ёки ифлос кўлмакда ағанаётган чўчқагами? Ёки сиз ҳақиқат, ҳаёт манбаига тиз чўкмоқчидирсиз? Ана шу саволларга берган жавобларингиз — сиз Шоҳликдамисиз ёки йўқми — шуни кўрсатади. Руҳий ташналикни ҳис қилаётганлар ва ҳақиқатни излаётганлар бахтлидирлар. Яна ташналар ва тириклик суви манбаига интилаётганлар ҳам бахтлидирлар. Ҳузур-ҳаловатнинг ҳар бир амрини кўриб чиқаётгандаги каби, бу ерда ҳам биз бир нечта муҳим саволларни таҳлил қиламиз.

БУ АМР БОШҚАЛАРИ БИЛАН ҚАНДАЙ
ҚИЛИБ МОСЛАШАДИ?

Агар биз «руҳан қашшоқ» бўлсак, бу бизда ҳеч қандай тақводорлик йўқлигини ва ахлоқий таназзулга учраганимизни билдириши ҳақида гапириб ўтдик. Биз ўзимизга ўзимиз ёрдам бера олмаймиз. Биз умидсизмиз. Биз гуноҳкормиз. Бундан сўнг «йиғлаётганлар» келади. Руҳимиз қайғураётгани сабабли, биз йиғлаймиз. Кейин «камтарлар» келади. Улар: «Худо билан солиштирилганда биз ҳеч киммиз», — дейдилар. Камтарлик — бу итоаткорлик. Худо олдида итоаткорлик билан бош эгиб, биз тақводорликни қўлга киритишнинг ягона имконияти — тақводорликни Ундан қидириш эканлигини тушунамиз. Ва бу бизни ҳузур-ҳаловатнинг тўртинчи амрига олиб чиқади. Биз ўзимизга тегишли бўлмаган нарсани қидириб, очлик ва ташналикдан азоб чекишимизни У бизга айтади.

Шундай қилиб, бу ердаги мантиқий занжир анча оддий. Мартин Лойд-Жонс шундай деб ёзган:

Ҳузур-ҳаловатнинг ҳар бир амри ўзидан олдингисидан мантиқан келиб чиқади. Кўряпсизми, бу таъриф илгариги фикрларнинг натижасидир. Бу улар келтириб чиқарадиган мантиқий хулосадир. Бу — биз Худодан чуқур миннатдор бўлишимиз керак бўлган бир нарсадир. Мен ҳар биримиз учун бу амрдан кўра яхшироқ — бизнинг масиҳийлик эътиқодимизнинг ҳақиқий синовини билмайман. Агар бу амр биз учун ҳақиқатдан ҳам Муқаддас Ёзувдаги энг бахтли ҳикматлардан бири бўлса, сиз ўзингизнинг ҳақиқий масиҳий эканлигингизга ишонч ҳосил қилаверинг. Агар бундай бўлмаса, сиз ўз эътиқодингиз асосини жиддий ўрганиб чиқишингиз керак.

Исо, бахт — бу руҳан камбағал бўлиш, бахт — бу қайғу ва йиғи, бахт — бу камтарлик, бахт — бу адолатга очу чанқоқ бўлиш деган. Энди бу таърифларнинг охирги қисмлари бир-бири билан қандай ажойиб уйғунлашаётганига эътибор беринг-а: «…Осмон Шоҳлиги уларникидир; улар тасалли топур; улар ер юзига эга бўлур; улар тўқ бўлур». Ахир, бу ажойиб эмасми? Агар биз бу хулосаларни бирлаштирсак, одамни ўзига тортадиган манзарани кўрамиз!

Бошқача сўзлар билан айтганда, Худо шартларини бажарсак, биз ҳамма нарсани қўлга киритамиз. Бу дунё одамлари истаганларига эришиш учун ҳаракат қиладилар. Аммо агар улар Худога, унинг шартларига кўниб келганларида эди, улар ҳамма нарсага эга бўлардилар. Одамлар Худонинг Ўзи уларга бермоқчи бўлган нарсани қўлга киритиш учун жон-жаҳдлари билан тиришадилар (қаранг: Ёқуб. 4:1-2).

Яҳудийлар Шоҳликни яқинлаштириш учун жуда кўп хизмат қилдилар. Улар оғир шароитларда тинчлик ва осойишталикка эга бўлиш мақсадида қўлларидан келган барча ишни қилдилар. Улар ҳаётларини мазмунга тўлдириш учун ҳаракат қилдилар. Аммо улар нотўғри йўлдан бораётган эдилар. Худо уларга шундай деди: «Мен сизга барча истаган нарсангизни бераман. Мен сизга Шоҳлик бераман. Мен сизга тинчлик ва осойишталик бераман. Мен сизнинг барча эҳтиёжларингизни қондираман. Мен сизга ер бераман. Агар сиз Менинг ҳузуримга Менинг шартларим билан келсангиз, сиз ҳамма нарсага эга бўласиз».

Агар биз Худо берган ваъдаларининг амалга ошишига ишонсак, бу учун биз бирон нима қилишимиз керак эмас. Чунки биз буни мерос қилиб оламиз. Муқаддас Китобни ўқиб мен шундай фикр юритаман: Худо: «Сен Менинг бандамсан. Сен ерни мерос қилиб оласан», — дейди. Шундай экан, мен нега уни ўз кучим билан қўлга киритиш учун вақтимни сарфлашим керак. Бунда ҳеч қандай маъно йўқ: ахир, у шундай ҳам меники бўлади. Агар бошқалар ҳам ундан бироз вақт фойдаланишса, мен эътироз билдирмайман. Барибир, у менга қайтади, чунки Унинг аҳди шунақа.

Исҳоқ бир қудуқдан иккинчисига ўтган. У энди қудуқни қаздириб бўлганда, унга қандайдир талабгор топилиб Исҳоқ қудуқдан маҳрум бўлган. Ниҳоят, у ҳеч ким даъвогар бўлмайдиган қудуқни қаздирди ва Исҳоқ: «…Ниҳоят, Эгам бу юртда яшашимиз учун бизга кенг жой берди, энди биз бу ерда яйраб-яшнаб кетамиз», дея, қудуққа Кенглик, деб ном берди…» (Ибт. 26:2). Исҳоқ Худо тўғрисида қайғуришини У биларди. У худбин бўлмаслигига Худо имкон топарди. Тоғдаги ваъзда қўйилган мақсаднинг асосида мана нима ётибди.

Сизники бўлиши керак бўлган ҳамма нарса Унинг қўлида. Шундай қилиб, сизда олдинга юриш учун омил пайдо бўлади. Маттонинг Хушхабарида (5:40) шундай дейилган: «…Ким сен билан даъволашиб, кўйлагингни олмоқчи бўлса, унга тўнингни ҳам бериб юбор…». Нима учун? Чунки сизга керак бўлган ҳамма нарса Шоҳликда бор. Хавотирланиш нега керак? «…Ким сени бир чақирим йўл юришга мажбур қилса, у билан икки чақирим юр. Сендан сўраганга бер, сендан қарз олмоқчи бўлгандан юз ўгирма» (Мат. 5:41-42). Бу дунёнинг нарсаларига юрагингизни боғламанг. Чунки бу нарсаларнинг бари сизники бўлади. Шундай экан, бошқалар билан бўлишинг. Агар сизда шундай юрак ва шундай руҳ бўлса, сизнинг истакларингиз тўғри бўлади.

Агар сиз: «Раббий, мен ташна бўлган нарса — бу Сенинг тақводорлигинг. Мен фақат Сенинг олдингда камтар бўлишни хоҳлайман. Мен Сенинг Шоҳлигингга Сенинг шартларинг асосида киришни истайман» десангиз, унда Худонинг аҳдига кўра сиз ҳамма нарсани мерос қилиб оласиз. Ҳаммасини! Ҳаворий Павлус Коринфликларга шундай деган: «…ҳаммаси сизники…» (1 Кор. 3:22; 23-оятда эса қўшимча қилган: «Сизлар эса — Масиҳники, Масиҳ эса — Худоникидир»). Буларнинг ҳаммаси сизники!

Мана, Исо нима дейди: «Сиз аввало Худонинг Шоҳлиги ва Унинг иродаси пайидан бўлинглар, шунда буларнинг ҳаммаси сизга қўшимча қилиб берилади» (Мат. 6:33). Ҳамма нарса бизга тегишли, фақат Худо шартларига асосан. Шунинг учун биз: «Адолатга очу чанқоқлар бахтлидир», дея оламиз.

3-оятда оғриқ санчиб туради: «руҳан камбағаллар»; худди шундай оғриқ 4-оятда ҳам сезилиб туради: «йиғлаётганлар»; 5-оят «камтарлар», яъни ўз «мен» ларини тийиб олганлар. Аммо очу чанқоқлар ва ташналар ҳис қиладиган ўша оғриқдан сўнг (6-оят) тасалли келади, тинчлик ва осойишталик яқинлашади, чунки биз Худо ҳузурига келамиз. Мана, нега бу амр айнан шу ерда, бошқа жойда эмас.

ЖУДА ЧАНҚАМОҚ ВА ХОҲЛАМОҚ
НИМАНИ БИЛДИРАДИ?

Биз юқорида очлик ва чанқоқлик мавзуси ҳақида гапирдик. Ва бу ерда сўз кучли, қизғин ва бошқариб бўлмайдиган истак ҳақида бораётганини айтдик. Масиҳ сўзларининг кучи жуда баланд, айниқса, улар қандай шароитларда айтилганини ҳисобга олган вақтимизда. Гап шундаки, биз америкаликлар, ташналикдан азоб чекиш нима эканлигини билмаймиз. Чунки бу муаммо осон ҳал қилинади: керак жойга бориб бирон нима ичиш мумкин. Очлик туйғуси ҳақида гапирганда, аллақачон соат икки бўлганини, биз эса ҳалиям тушлик қилмаганимизни тушунамиз.

Джеймс Бойс бизга машҳур саркарда майор В. Гилбертнинг «Сўнгги юриш» номли китобидаги ҳикоясини баён қилиб беради. Бу ҳикоя Биринчи жаҳон уруши пайтида у ва унинг аскарлари Фаластин саҳросида бошларидан ўтказган ташналик азоблари ҳақида эди:

Бизнинг бошларимиз оғрирди. Кўзларимиз қонга тўлганди. Ёндирувчи ва кўзларни қамаштирувчи қуёш дастидан ҳеч нима кўрмасдик… Тилларимиз шишиб кетганди. Лабларимиз қора бинафша рангга кириб ёрилиб кетганди... Сафдан чиққан аскар бошқа қайтиб келмасди. Аммо ғоят кучли туйғу бизни олдинга Шерияга, қудуқлар бор жойга ҳайдарди. Агар биз у ерга қоронғу тушгунча етиб бормасак, минглаб одамлар ташналикдан ҳалок бўлишга маҳкум эдилар.

Ўша куни биз ўз ҳаётимиз учун жуда қаттиқ курашдик. Биз чекинаётган турклар билан изма-из Шерияга кириб келдик. Ташналикдан қонга тўлган кўзларимизнинг биринчи кўрган нарсаси — муздай тоза ичимлик сувига тўла катта-катта тош қудуқлар эди… Орадан тўрт соат ўтгандан сўнггина энг охирги жангчимиз ниҳоят ташналигини қондирди… Мен ишонаманки, ўшанда саҳрода Шерия қудуқлари томон жон-жаҳдимиз билан интилиб кетаётганимизда биз Муқаддас Китобнинг биринчи дарсини ўзлаштирдик. Агар биз Худога ва Худонинг солиҳлигига худди шундай ташна бўлганимизда, агар биз Унинг иродасини бажаришга худди шундай интилганимизда, агар бизда Худо билан баҳам кўришга худди шу каби бутун вужудни қамраб оладиган, чексиз ва кучли истак бўлганда эди, Руҳнинг қанчалар кўп мевасини олиб кела олган бўлардик.

Исо очлик ва ташналик ҳисси маълум бўлган одамлар билан суҳбатлашган. Ушбу матндаги грекча феъллар жуда маънолидир: peinao «зор бўлмоқ, кучли очликдан азоб чекмоқ»ни билдиради. Dipsao қаттиқ ташналикни кўзда тутади. Исо бу феълларни ҳозирги замон сифатдошлари шаклида қўллайди. Бу билан У ҳозир оч қолаётганлар, ҳозир ташналар ҳақида гап бораётганини таъкидлайди. Шуни эсдан чиқармангки, бу талаб нафақат Шоҳликка кираётганларга, балки аллақачон у ерда яшаётганларга ҳам тааллуқлидир.

Мен Исо Масиҳга келган пайтимда руҳий ташналикни ҳис қилардим ва Унинг солиҳлигига ташна эдим. Энди эса Уни билган вақтимда мен Унга нисбатан янада кўпроқ очликни ва ташналикни ҳис қиляпман. Муқаддас Китобнинг машҳур шарҳловчиси Р. Ленски шундай деган: «Бу очлик ва ташналик чексиздир. У тўйиниш келган сайин ўсиб боради». Бутун ҳаёт йўли худди шундай. Агар сиз руҳий очликдан азоб чекмасангиз ва тақводорликка ташна бўлмасангиз, сизнинг Шоҳликда бўлишингиз шубҳалидир.

Келинг, мисол тариқасида Мусога мурожаат қилайлик. Мусо қирқ йилни саҳрода ўтказгандан сўнг Худо уни чақирди ва унга ёнаётган бута ичида зоҳир бўлди. Мусо Мисрга Исроил халқини олиб чиқиш учун қайтди ва Худонинг қўлини Мисрдаги азоб-уқубатларда ва Қизил денгиз иккига бўлинганда кўрди. Мусо бутун йўл давомида Худони оловли булут устуни ичра уларнинг йўлини ёритиб бораётганини кўрди. У Худони қоядан оқиб тушаётган сувда ва осмондан ёғилаётган маннада кўрди. Худо кўрсатмасига биноан чодир қурган Мусо шундай деди: «Раббий, мен Сенинг улуғворлигингни кўрмоқчиман».

Сиз: «Тинчлан, Мусо, етади! Сен шундай ҳам кўпни кўрдинг!» — деб айтган бўлардингиз. Аммо Мусо сизга яна: «Йўқ, етарли эмас», — деб жавоб берган бўларди. Парвардигор эса унга тоққа чиқишни буюрди ва тош лавҳалар берди. Бу тош лавҳаларда Худонинг қўли билан қонун ва амрлар ёзилган эди. Аммо пастга тушган Мусо бу билан қониқмади. Унга бу ҳам озлик қилди. У яна Худодан улуғворлигини намоён этишини илтижо қилди. Шоҳлик ўғли шуниси билан бошқалардан фарқ қиларди.

Довуд Худога манзур бўлган банда эди. У Худо амрларига биноан яшарди. У 22-санонинг муаллифидир. У бутун ҳаёти давомида Худо, деган. Парвардигор ҳам доимо уни ҳимоя қилган ва унга ғамхўрлик кўрсатиб келган. Худо уйига бўлган рашк Довуднинг юрагини кемирарди. Худонинг дарди унинг дарди эди. Довуд Худога жуда яқин бўлган. Худо уйига бўлган рашк Довуднинг юрагини кемирарди. Худонинг дарди унинг дарди эди. Довуд Худога жуда яқин бўлган эди.

Шундай бўлса-да, 41-санода Довуднинг қалби нимадан зорланади? «Кийик оқар анҳор сувларини тусагандай, кўнглим Сени шундай тусамоқда, эй Худо! Худога, кучли, барҳаёт Тангрига жоним ташна, қачон келиб Худонинг ҳузурига кўринар эканман?» (Заб. 41:2-3). Бошқа санода эса у шундай деб хитоб қилади: «Эй Худо, Сен менинг Тангримсан, эрта саҳардан Сени излайман, Сенга ташнадир жон-дилим. Қуриб, чарчаб сувсиз қолган тупроқдай вужудим Сени қўмсаб қийналмоқда» (Заб. 62:2).

Довуд ўзининг очлигини ва ташналигини қондириб бўлмаслиги ҳақида гапиради. Шоҳликнинг ҳақиқий ўғлони ҳаёт тарзи ана шундай.

Ҳаворий Павлус Исо Масиҳни уч маротаба кўрган. Биринчиси Дамашқнинг йўлида (қаранг: Ҳав. 9:3-9), ундан сўнг Коринфда (қаранг: Ҳав. 18:9-10), ва ниҳоят, учинчи марта осмонга кўтарилиш олдидан Унинг сўзларини эшитганда (қаранг: 2 Кор. 12:1-4). Павлус илоҳиёт таълимотини ёзди ва Янги Аҳдда Илоҳий ҳақиқатнинг буюк ҳодисаларини ёзиб қолдирди. У ҳамма нарсага эришган эди.

Шундай бўлса ҳам унинг юрагида кучли истак яшарди: «Қани энди Масиҳнинг азобларида қатнашиб, ўлимида ҳам Унга эргашиб, Унинг Ўзинию тирилишининг қудратини билиб олсам» (Флп. 3:10). У доимо янада юксакроқ нарсага интилган. Шубҳасиз, у қонунни билган. 6–8-оятларда у қуйидагилар ҳақида гапиради: «Мен қонуннинг тақводорлигини англаб етдим, аммо буларнинг барисини фойдасиз деб билдим. Мен Раббим Исо Масиҳни билишни афзал кўрдим».

Худо ҳадя қилган истеъдод эгаси, Плимут биродарлари ҳаракатининг бошида турган мутафаккир Ж. Н. Дарби шундай дейди: «Очликни ҳис қилишнинг ўзи етишмайди. Мен очликдан ва Худо юраги менга нисбатан қандай муносабатда эканлигини билиш истагидан ўлар ҳолатга етишим керак. Адашган ўғил оч қолганда, у чўчқалар билан бирга овқатланишга келди. Аммо у очликдан ўлаётганини сезганда, отасининг ёнига жўнади». Ана шундай энг зарур эҳтиёжни фақат Худо қондира олади.

Руҳий қашшоқлик ва тақводорликка ташналикни ҳис қилмасдан, Худо ҳадя қилган ҳаёт гўзаллигини тўла сезиш мумкин эмас. Лука шундай дейди: «…Очларни тўйғизиб бахт-саодатли қилди, қуппа-қуруқ жўнатди бойликка ўчни…» (Лк. 1:53; яна қаранг: Заб. 106:9). Руҳий қашшоқлик ва руҳий ташналик чексиздир. Бугунги кунда бу очликни ва ташналикни олдингидан кўра кўпроқ сезаётганимдай туюляпти. Ишончим комилки, эртага менинг тақводорликка бўлган интилишим янада қатъийроқ бўлади.

ҚАНДАЙ ОВҚАТ ВА ҚАНДАЙ
СУВ БИЗНИНГ ОЧЛИГИМИЗ ВА
ТАШНАЛИГИМИЗНИ ҚОНДИРА ОЛАДИ?

Пайғамбар Амоснинг айтишича, бу дунёнинг одамлари «ернинг ҳокига» ташнадирлар (қаранг: Ам. 2:7). Одамлар ҳақиқатдан ҳам бахтни ахтарадилар, аммо улар бахтни ер юзасининг чангидан қидирадилар. Бизнинг эътиборимизга ҳавола қилинадиган турли-туман тадбирларнинг жуда кўплиги мени лол қолдиради. Йўқ, мен Диснейлендга ва бошқа кўнгилочар мажмуаларга қарши эмасман. Аммо бизнинг ҳаётимиз хилма-хил аттракционлар билан керагидан ортиқ даражада тўлиб тошган. Биз оғриқдан халос бўлишга интилаётган, аммо унинг пайдо бўлиш сабаблари билан қизиқмаётган касал одамга ўхшаймиз.

Худди шунга ўхшаш муносабат жамоатда ҳам учраб туради. Кўп масиҳийлар бугунги кунда кучли туйғуларни, қандайдир кучли ҳаяжонланишни қидиришади. Одамлар семинарларга ва анжуманларга югуришади, бирон бир руҳий тажрибани қўлга киритиш учун мутахассислар билан маслаҳатлашишади. Аммо аслида бу нарсаларни изламаслик керак. Улар бахт, агар шундай дейиш мумкин бўлса, руҳий қашшоқлик ва тақводорлик ташналигининг қўшимча натижаси эканлигини тушунмай бахтни топишга уринишади.

Тақводорлик, грекча dikaiosuna — бу Худо олдидаги поклик, Унга содиқлик. Ҳақиқий бахт Худо билан келишиб яшашдадир.

Бу ерда биз иккита нарса ҳақидаги суҳбатга келдик: халос бўлиш ва муқаддаслаштириш. Олдин халос бўлиш ҳақида гаплашиб олайлик. Кимки ҳақиқатни жуда қаттиқ истаса ва унга ташна бўлса, у халос бўлишни ахтаради. У ўз гуноҳини кўради, ўз итоатсизлигини тан олади ва ўзининг Муқаддас Худодан узоқлашганини англайди. Унга кечирим керак. У халос бўлиш билан бирга келадиган тақводорликни қаттиқ хоҳлайди ва унга ташна. У ўз «мен»идан воз кечишни, ҳокимликдан халос бўлишни истайди. У гуноҳдан ва унинг лаънатларидан қутулишни хоҳлайди.

Ишаё доим тақводорлик ва халос бўлишнинг орасига тенглик белгисини қўяди (қаранг: Ишаё 45:8; 46:12-13; 51:5; 56:1; 61:10). Биз халос бўлиш жараёнида тақводорликка эришамиз. Аслида, ҳузур-ҳаловат амрларида «халос бўлиш» сўзи билан «тақводорлик» ёки «ҳақиқат» сўзларини чалкаштириб юборишимиз мумкин. «Халос бўлишга очу чанқоқлар бахтлидир». Бахтли бўлишни хоҳлайсизми? Нажот топишга ташна бўлинг. Масиҳнинг қони сизнинг гуноҳингизни поклашига ташна бўлинг. Масиҳнинг тақводорлиги сизники бўлишига ташна бўлинг. Инсон ўзини ўз кучи билан қутқариш умидидан воз кечиб, Худо қўллари ёрдамида нажот топишни тинимсиз ахтарган пайтда у ҳақиқий бахтни англайди.

Айнан мана шунда яҳудийлар — Исонинг замондошлари хато қилганлар. Улар нажот топишни ўз ишларидан ахтарганлар. Улар: «Биз тақводорликнинг тимсолимиз», — деганлар. Аммо Исо уларга шундай деб қаршилик билдирган: «Токи сиз ташналик ва очликдан кучсизланмасангиз, токи лойиқ бўлиш мумкин бўлмаган ҳақиқий тақводорликни чин дилдан истамасангиз, сиз бахт нималигини билмайсиз».

Бахт авлиёларга келади. Ҳаттоки энг қийин дақиқаларда ҳам, энг кучли муҳтожлик пайтларида ҳам Павлус «Шодланинг!» деб даъват қилганини эсдан чиқарманг. Агар сиз бахтсиз бўлсангиз, демак, сизнинг ҳаётингизда қандайдир қилиб нопоклик кириб олган. Исо ўзларини тақводор деб ҳисоблаган яҳудийларга мурожаат қилади. Улар учун қоидаларга риоя қилиш, қонун талабларини бажариш тақводорлик бўлган. Уларнинг тақводорлиги юзаки эди. Фақат шунинг ўзи етарли эмас. Шунинг учун Исо уларга шунда дейди: «…агар сизнинг солиҳлигингиз уламолар ва фарзийларнинг солиҳлигидан устун келмаса, Осмон Шоҳлигига киролмайсизлар…» (Мат. 5:20). Уларнинг тақводорлиги ҳеч нарсага арзимас эди. Ҳузур-ҳаловат амрлари барча юзаки ва хўжакўрсинга қилинадиган қобиқни юлиб ташларди. У моҳиятга қарашга мажбур қиларди.

Энди муқаддаслашиш ҳақида гапирамиз. Биз муқаддаслашишга, яъни катта олийжанобликка очу чанқоқмиз ва ташнамиз. Мен ўз туйғуларимнинг кучини сўз билан ифодалаб бера олмайман. Аммо менинг руҳий ташналигим ҳеч қачон тугамаслигига ва мен доимо фақат Масиҳга ўхшашга янада кўпроқ интилишимга умид қиламан. Бу масиҳийнинг ўзига хос хусусиятидир. Бизни янада олийжаноброқ, янада покроқ бўлишга интилиш ҳисси тарк этмайди. Биз бирон-бир эътиборга лойиқ иш қилиб, ўзимиз ўзимизга: «Мана, мен чўққига ҳам чиқдим» дея олмаймиз. Бундай фикрлар ўз-ўзимни қутқардим, деб ҳисоблайдиган қайта тикланмаган одамлар учун ҳам, ўзларини олий мақсадга эришдим деб ҳисоблайдиган масиҳийлар учун ҳам фожеадир (қаранг: Флп. 3:13). Шоҳликнинг ҳақиқий ўғлонлари ҳеч қачон руҳий очликни ҳис қилишдан тўхтамайдилар.

Филиппиликларга Мактубда Палус шундай дейди: «Сизларнинг муҳаббатингиз ҳам ҳар қандай билим ва сезгида такомиллашиб, яна кўпдан-кўп ортиб боришини Худодан сўрайман» (Флп. 1:9). Сиз ҳали ҳеч нарсага эришмадингиз. Сиз қанчалар кўп севманг, янада кўпроқ севишингиз керак. Қанчалар итоаткор бўлмайлик, янада кўпроқ итоаткор бўлишни ўрганишимиз керак. Ақлингиз қанчалар янгиланмасин, сиз Масиҳ ўйлагандай ўйлашга ўрганишда давом қилишингиз керак. Доимо руҳий очлик ва ташналик ҳолатида бўлганлар бахтлидир.

Биз қандайдир ярим-ёрти тақводорлик билан кифояланиб қолмаймиз. Биз унга тўла эга бўлишни, яъни Масиҳга ўхшашни хоҳлаймиз. Биз ҳеч қачон эришганимиздан қониқмаймиз. Худонинг муруввати билан биз қай даражада тақводор бўлмайлик, ҳеч қачон биз мукаммал тақводор бўла олмаймиз, тўғрими? Шундай экан, очлигимиз ва ташналигимиз бизни ҳеч қачон тарк этмайди ва биз Довуд каби: «…У ўқларини отиб ёвларини тарқатди, чақмоғини чақнатиб уларни тузатиб юборди» (Заб. 16:15), деб хитоб қиламиз.

Демак, ҳаммаси халос бўлишдан бошланади ва муқаддаслашиш каби давом этади. Муқаддаслашиш эса қисман ва узуқ-юлуқ бўлмайди. Бизнинг тақводорликка эга бўлишимиздан кўра, тақводорликни қидиришимиз Худога кўпроқ ёқиши мени завқлантиради. Яҳудийлар эса такаббурлик билан: «Ҳа, биз тақводорликка эришдик» деганлар.

Исо уларнинг бу нуқтаи назарларини чипакка чиқарди. У, шундай деб ўйлайдиганлар Худо марҳаматидан маҳрумдирлар, дейди. Аммо биз, ҳеч нарсага эришмадик деб ўйлаганлар, бахтлидир. Агар сиз ўзингизни тақводор деб ҳисобласангиз, демак, сиз энг ёмон аҳволдасиз. Худо очу чанқоқлар ва ташналар доимо янада кўпроқ нарсага интилишлари учун уларга марҳамат қилади. Кимдир бу ҳақда шундай деган: «Бу шундай ташналикки, уни ер юзидаги ҳеч қандай оқим қондира олмайди. Бу шундай очликки, уни Масиҳдан бошқа ҳеч ким тўйдира олмайди».

Мен буни муқаддас қониқмаслик деб атайман.

РУҲИЙ ОЧЛИК ВА ТАШНАЛИКНИНГ
НАТИЖАСИ КАНДАЙ?

Очлар ва ташналарга нима бўлади? «Улар тўядилар». Тўядилар — мана асосий сўз. Одатда бу гап ҳайвонларни овқатлантириш ҳақида кетаётганда ишлатилади ва тўла қониқишни билдиради. Худо бизни бахтли ва хурсанд қилишни хоҳлайди. Нимадан хурсанд қилишни? Биз нимага ташнамиз? Тақводорликка.

Бу мантиққа тўғри келмайди, шундай эмасми?! Сиз тўяверасиз, аммо айни пайтда ҳеч қачон тўла қониқиш ҳосил қилмайсиз. Менинг рафиқам ажойиб лимонли пирог пиширади — бу пирог мутлоқо ўзгача. Мен уни жуда хуш кўриб ейман, аммо доимо яна ва яна егим келаверади. Мен аллақачон тўйганман. Аммо янада кўпроқ ейишни хоҳлайман. Чунки еганим менда яна қўшимча сўраш истагини уйғотади. Тақводорлик ҳам худди шунақа. Биз тўйганмиз. Аммо бу шунчалар ажойиб ва гўзалки, биз яна хоҳлаймиз.

Биз Худо тақводорлигини ахтарган вақтимизда, У бизга уни беради. Забурчи шундай дейди: «…Чунки У қондирди чанқоқ кўнгилни, неъматлар билан тўйдирди очиққан жонни» (Заб. 106:9). Шоҳ Довуд: «…Арслонлар оч ва муҳтож бўлур, художўйлар рисқ-насибаси эса бут бўлур» (Заб. 33:11) дейди. 22-санода эса у: «Худованд — Чўпоним менинг, мен муҳтожлик кўрмайман асло. <…> Ёвнинг кўз ўнгида менга дастурхон тузагансан, хушбўй мой ила мойлагансан бошимни, лим-лим тўлдиргансан косамни» (Заб. 22:1, 5), деб хитоб қилади. Пайғамбар Ермиё Китобида шундай деб ёзилган: «Руҳонийларга мўл овқатдан егизаман, халқим учун саховатимнинг етти дарвозасини очаман. Мен, Эгангиз, шундай дедим» (Иер. 31:14).

Исо қудуқ олдида турган аёлга шундай дейди: «…Лекин Мен берадиган сувдан ким ичса, абадий чанқамайди. Мен берадиган сувдан ичганнинг вужудида булоқ пайдо бўлиб, абадий ҳаёт сари жўшиб оқаверади» (Юҳ. 4:14). Кейин эса У: «…Мен ҳаёт нониман. Менинг олдимга келган одам сира оч қолмас, Менга ишонган одам ҳеч қачон чанқамас…» (Юҳ. 6:35), деб эълон қилди.

Исо тўйдиради. Аммо шунга қарамасдан бизда абадий муқаддас қониқмаслик ҳисси яшайди. Бу ҳис бизни янада кўпроқ хоҳлашга мажбур қилади. Биз Исо Масиҳни кўрган вақтимиздагина шу ҳис бизни тарк этади. Шоҳлик табааларини ҳеч қачон қониқмайдиган ташналик қийнайди. Аммо бу ҳукмронлик ёки ҳузур-ҳаловатларга, шон-шарафга ёки моддий манфаатларга бўлган ташналик эмас, балки тақводорлик ташналигидир.

ҲАҚИҚАТДАН ҲАМ ТАҚВОДОРЛИККА
ТАШНАМАНМИ ЁКИ ЙЎҚМИ,
БУНИ ҚАНДАЙ БИЛСАМ БЎЛАДИ?

Сиз ўзингиздан мамнунмисиз? Пуританлар (кишилар кўзига ахлоқли, одобли бўлиб кўринувчи одамлар — изоҳ тарж.): «Тақводорликни қайтармайдиган одамлар тақводорликка энг муҳтож одамлардир», — деганлар. Сиз ҳам ҳаворий Павлус каби: «Мен бечора! Ким мени ўша ўлим танасидан қутқаради?» деб нолийсизми? Ёки сиз шунчалар ўзингизга ишонасизки, бошқаларни адашаётганлар деб ҳисоблаб, ўзингизни ҳамма нарсада ҳақман деб ўйлайсизми? Агар сиз заррача бўлса-да ўзингиздан мамнун бўлсангиз, сизнинг руҳий очлик ва тақводорлик ташналиги нима эканлигини билишингиз даргумон. Сиз ўзингизни таъқиб қиладиган муваффақиятсизликлардан сира ҳам тўхтамайдиган оғриқни сезасизми? Бу сизнинг Худога муҳтожлигингиз белгисидир.

Қандайдир ташқи бирон нарса сизга мамнунлик ҳиссини олиб келадими? Нарсалар сизнинг кайфиятингизга таъсир қилганини ҳеч сезганмисиз? Сиз ўз очлигингизни ёмон овқат билан қондирасизми? Тақводорликка очу чанқоқлар ҳеч қачон бундай нарса билан тўймайдилар.

Худо Сўзига ташналикни ҳеч сезасизми? Фақат ундагина, агар сиз риоя қилсангиз, сизга тақводорлик ҳадя қиладиган қоидалар бор. Ермиё шундай дейди: «Айтган ҳар бир сўзингни юрагимга жо қилдим, Сенинг сўзларинг мен учун шодлик, дилим қувончи бўлиб қолди. Зеро мен Сенинг номинг билан аталганман, эй Парвардигори Олам — Эгамиз» (Иер. 15:16).

Агар сиз тақводорликни бутун юракдан ахтарсангиз, сизда Худо Каломига шундай ташналик пайдо бўладики, сиз уни очкўзлик билан ютадиган бўласиз. Агар шундай ташналик ва шундай очликни ҳис қилмасангиз, эҳтимол, сиз умуман Шоҳликнинг боласи эмасдирсиз. Нима бўлганда ҳам бу сизни бахтли бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилади.

Худодан келадиган ҳар бир нарса сизга мамнунлик бахш эта оладими? Ҳикматлар китобида шундай дейилган: «…Тўқ одам асални ҳам оёқ ости қилади, очга эса аччиқ нарса ҳам ширин» (Ҳикм. 27:7). Тақводорликка ташна одамни таниб олиш унча қийин эмас. Чунки бундай одам Худо унга синовлар юборган вақтида мамнун бўлади. Қийинчиликлар унга азоб-уқубатлар келтиришига қарамай, у Худодан синовларни қабул қилиб олади. Баъзи кишилар фақат қулай шароитлардагина хурсанд бўла оладилар. Оғир дамлар келганда эса улар норозилик билдирадилар. Улар на очу чанқоқ ва на ташна эмасдирлар — улар фақат бахтнинг кетидан қувадилар.

Томас Уотсон шундай дейди: «Тақводорликка очу чанқоқлар ва ташналар Инжил миррасидан худди асал каби ҳузур-ҳаловат оладилар». Мен ўз тажрибамдан синовлар ҳам марҳаматлардан кам ҳузур-ҳаловат бағишламасликларини биламан. Чунки уларни Худо буюради. Унинг эса ягона мақсади бор: бизни янада тақводор қилиш.

Сизнинг очлигингиз ва ташналигингиз бирон-бир шартлар билан чегараланмаганмикин? Осмон Шоҳлигига кирмоқчи бўлган ўша бой йигитни эслайсизми? У ўзининг ердаги мол-мулкидан ажралишга тайёр эмас эди. Унинг очлиги қандайдир шартлар билан чекланган ва у тўя олмасди. Сиз-чи, сизнинг очлигингиз қандай? Сиз: «Мен Масиҳ билан бўлишни ва гуноҳ қилишда давом этишни хоҳлайман. Мен Масиҳ билан бўлишни хоҳлайман, аммо ўз такаббурлигимдан ёки ноқонуний алоқаларимдан, ёки айёрлик қилиш ва алдаш одатларимдан, ёки ўз манфаатпарастлигимдан, ёки …дан воз кеча олмайман» демайсизми?

Оч одам бир вақтнинг ўзида ҳам овқат, ҳам янги костюм қидирмайди. Ташна бўлган бир вақтнинг ўзида ҳам сув ҳақида, ҳам янги туфли ҳақида орзу қилмайди. Униси ҳам, буниси ҳам фақат овқат ейишни ва сув ичишни хоҳлайди. Забурнинг 118-саносида шундай дейилган: «Ҳукмларингни доимо орзу қиламан, соғинчдан жоним адо бўлмоқда» (Заб. 118:20).

Сиз ушбу саволларга қандай жавоб бердингиз? Ишаё шундай дейди: «Тун бўйи юрагим Сени қўмсайди, ҳа, мен Сени излайман. Ер юзида Сенинг ҳукминг бўлганда, олам аҳли солиҳликни билади…» (Ишаё 26:9). Довуд ҳам эрта тонгдан Худони излаган. Ақлли қизлар куёвлар келишларидан олдин ўз чироқларини ёғга тўлдириб олганлар. Аммо баъзи одамлар руҳий қидиришларни шунчалар орқага сурадиларки, улар Лука Хушхабарида ҳикоя қилинган бой одамнинг ҳолига тушиб қолишлари мумкин (қаранг: Лк. 16:24).

Шунда улар: «О, кимнидир ўз бармоғининг учини сувга ботириб бизнинг тилларимизни совутиш учун юборинглар. Чунки биз ушбу алангада кўп азоб чекяпмиз», — деб қичқирадилар. Қондириб бўлмайдиган ташналик ана шунақадир.

Тўйиш ва қониш учун ҳозир очу чанқоқ ва ташна бўлинглар.


Martyn Lloyd-Jones, Studies in theSermon on the Mount (Grand Rapids: Eerdmans, 1959), 1:73-74.

Бойс М. Блейклокдан парча келтирган: E. M. Blaiklockm «Water», Eternity, August 1966, 27.

R. C. H. Lenski, The Interpetation of Matte’s Gospel (Minneapolis: Augsburg, 1943), 189.

Ллойд-Жонснинг китобидан парчалар олинган: Martyn Lloyd-Jones, Studies in the Sermon on the Mount, 1:81.

Thomas Watson, The Beatitudes (Edinburgh: Banner of Truth, 1975), 128.


Книга на Узбекском языке: - Заповеди блаженства (Джон Макартур)

Недавно Господь вдохновил меня на проповедь библейской доктрины о спасении. Я глубоко озабочен тем, что многие проповедники - евангелисты, выступающие по радио и телевидению, а также в печати не совсем точно освещают вопрос о спасении человека. Церковь снова встретилась с древней проблемой, известной под именем "поверхностной веры" или "легко доставшейся благодати".

Многие люди только примкнули к Иисусу Христу. Им говорят, чтобы они просто "верили в Христа", а все остальное приложится само собою. Несмотря на то, что Евангельская Весть поистине очень проста, такое "легковесное" учение совершенно недостаточно, в сравнении с тем, что говорит Иисус Христос в проповеди о блаженствах.

Тщательное изучение Евангелия от Матфея и особенно Нагорной проповеди дает нам совершенно ясное представление о том, какими должны быть условия истинного спасения. Заповеди блаженства поразили меня как ничто другое в жизни. Они указывают на путь, вернее раскрывают те совершенства, которыми должна обладать истинно спасенная душа и открывают источник подлинного счастья.

На всех серий проповедей, с которыми я выступил почти за одиннадцать лет моего служения в церкви "Община Благодати", в этой серии наиболее ясно изложены вопросы сознания греховности, самоанализа и ответственности за обращение погибающих.

Материал в этой книге изложен в форме серии проповедей на отдельные темы с примерами истинного спасения, провозглашенным нашим Господом Иисусом Христом.

Я молюсь о том, чтобы вы, услышав проповедь Господню, стали новым человеком.

С искренним уважением ваш брат во Христе,
Джон МакАртур



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак