Руҳий жанг (Жон Буньянн) 6 bob

Жон Буньян. Руҳий жанг- (6-боб) Узбек тилида     

Ruhiy jang (Jon Bunyan) Audiokitob Uzbek tilida.Книга на Узбекском языке

                         

Мундарижа

Кириш

I Боб

II Боб

III Боб

IV Боб

V Боб

VI Боб

VII Боб

VIII Боб

IX Боб

X Боб

XI Боб

XII Боб

XIII Боб

XIV Боб

XV Боб

XVI Боб

XVII Боб

XVIII Боб


VI Боб

Исён босилгандан кейин, Иблис ўша зоҳоти: «Идрок билан Виждон тартибсизликларнинг асосий бошловчилари сифатида турмага ташлансин», деб буйруқ берди. Шаҳар яна осойишта бўлиб қолди, лекин асирларга шафқатсизларча муносабатда бўлдилар. Иблис ҳатто: «Уларни тамомила йўқ қилиш керак», деб ўйларди.

Энди Шоҳнинг йўлбошчиларига қайтамиз. Улар ўз чодирларига қайтиб келганларидан кейин, ҳарбий кенгашга йиғилдилар. Баъзилар: «Ҳозироқ бориб, шаҳарга ҳужум қилайлик», дедилар. Лекин кўпчилиги қуйидагича фикр билдирдилар: «Яхшиси, яна карнайчи мурожаат қилсин, чунки шаҳар аҳли олдингига қараганда, бизнинг таклифимизга мойиллик билдиряпти. Бунинг устига, шаҳар аҳлининг баъзилари таслим бўлишга розидирлар. Агар биз қўполлик қилиб, уларни ўзимиздан нари итарсак, бошқалардаги итоат этиш истагини тортиб олган бўламиз».

Ҳамма бу фикрга қўшилди. Карнайчи Овоза дарвозасига юборилди. Аҳолининг бир қисми карнайчини эшитишга йиғилди. У гапини шундай бошлади:

— Эй бағритош, бечора Руҳ! Мана шу тушуниб бўлмайдиган гуноҳ билан узоқ қоласанми? Сизлар–чи, эй телбалар, қилган ишларингиздан хурсанд бўляпсизларми? Қачонгача Шоҳ Шадайнинг тинчлик тўғрисидаги таклифларини рад қилиб, Иблиснинг ёлғон ваъдаларига учасизлар? «Шадай бизни итоат эттирганда, ҳозирги хатти–ҳаракатимизни оқлайди», деб ўйляпсизларми? Ёки дағал гапларингиз билан Уни қўрқитмоқчисизларми? Наҳотки олдингизда қўрқув турганда, У, Менга юз буринглар, деб насиҳат қилса?! Сизлар, биз Ундан кучлироқмиз, деб ўйлайсизларми? Осмонга бир қаранглар, юлдузлар сизлардан нақадар узоқда. Сизлар қуёшни юраётган йўлида тўхтатиб қўя оласизларми? Кечаси ойнинг нур сочишига ҳалақит бера оласизларми? Юлдузларни санай оласизларми? Ерга ёмғир ёғишини тўхтата оласизларми? Океандан сувни чақириб, ер юзини қопла, деб буйруқ бера оласизларми? Такаббурлар ўзларини паст тутишларига мажбур қилиб, уларни эгилтира оласизларми? Бу ишларни бизнинг Шоҳимиз қила олади. Шунинг учун Шоҳимизнинг ҳукмронлигини тан олинглар, деб сизларни ишонтиргани Унинг номидан келдик. Энди Шоҳимизнинг номи билан, Унинг элчиларига таслим бўлинглар, деб талаб қиламиз.

Шу сўзлардан кейин халқ қандай қарорга келишларини билолмай, боши берк кўчага кириб қолди. Шу пайт уларнинг олдига Иблис чиқди. Одамлар беқарор бўлган лаҳзадан фойдаланиб, уларга мурожаат қилди:

— Садоқатли хизматкорларим! — деб гап бошлади у. — Агар Шоҳ Шадайнинг улуғлиги тўғрисидаги шу гаплар ҳақиқат бўлса, У сизларга уқтирадиган қўрқув доимо сизларни қулликда ушлаб туради ва сизлар энг тубан кўрқоқлар бўлиб қолаверасизлар. Ҳар нарсага қодир бундай Мавжудотни тасаввур қилишларингиз қийинми? У сизларнинг орангизда даҳшат билан ҳозир бўлганда, қандай бардош берасизлар? Мен сизларнинг шоҳингизман, ўзимни сизлар билан баравар тутаман, сизлар мен билан худди чигирткадай ўйнашларингиз мумкин. Ўзларингиз учун қайси бири кўпроқ фойдали эканини мулоҳаза қилиб кўринглар. Сизларга нималарни инъом қилганимни эсланглар. Яна бир гап: агар анови карнайчининг гаплари тўғри бўлса, нима учун Шадайнинг фуқаролари ҳамма мамлакатларда, улар қаерга ўрнашган бўлишларидан қатъий назар, қулликда яшаяптилар? Бутун оламда улардан кўра бахтсизроқ, улардан кўра хўрланган бирон кимса йўқ. Эй Руҳ! Эсингни йиғиб ол. Мендан ажралишинг сен учун кулфат бўлишини, сендан воз кечишим мен учун оғир бўлишини истар эдим. Лекин барибир, ҳозир оёқларингизда турган пайтда мулоҳаза қилиб кўринглар: озодлик — сизларники, фақат сизлар озодликдан фойдаланишни билсаларингиз бўлди. Сизларнинг шоҳингиз ҳам бор, фақат уни севишни, унга итоат этишни уддаласаларингиз кифоя.

Бу гапдан кейин шаҳар аҳлида яна Шоҳ Шадайга қарши шафқатсизлик ҳисси пайдо бўлди. Шадайнинг улуғворлиги тўғрисидаги фикр уларни даҳшатга солди. Унинг муқаддаслиги тўғрисидаги фикр аҳолини умидсизликка солди. Шунинг учун улар ўзаро маслаҳатлашганларидан кейин, карнайчига қуйидагича жавоб бердилар: «Биз қатъий қарор қилдик: шоҳимизни ўзимиз ҳимоя қиламиз. Шадайга асло итоат этмаймиз. Шунинг учун яна даъват билан мурожаат этишинг бутунлай бефойда. Биз шу ерда ўлсак ўламизки, Шадайнинг таклифини қабул қилмаймиз».

Иш чаппасига кетгандай, Руҳни қутқаришнинг имкони йўқдай туюлди. Лекин Шадайнинг қудратини яхши биладиган йўлбошчилар, ўзларини мағлуб бўлган деб тан олишни истамасдилар. Кўп ўтмай, улар шаҳарга яна бир марта мурожаатнома юбордилар. Бу мурожаат олдингисига қараганда кучлироқ, қатъийроқ эди. Лекин аҳоли мурожаатномани ва насиҳатни кўпроқ эшитгани сари, тобора зулмат ботқоғига ботиб боравердилар. «Уларни чақирдилар, улар эса нари кетдилар…» (Ос.11:2–7)

Шундан кейин Шоҳнинг йўлбошчилари: «Энди мурожаатнома жўнатмаймиз, Руҳни Шоҳ Шадай ҳокимиятига итоат эттириш учун бошқа воситаларни ишга соламиз», деб қарор қилдилар. Улар маслаҳатга йиғилдилар ва ҳар бири ўз фикрини айтди. Ниҳоят, йўлбошчи Маслак ўрнидан туриб, қуйидагиларни таклиф қилди:

— Биродарларим! Менинг таклифим шундай:

Биринчидан, биз аҳоли устига тўхтовсиз равишда тош ёғдиришимиз керак, токи уларни кечаю кундуз муттасил хавотирда ушлаб турайлик. Шу тарзда Руҳда ҳукмрон бўлган маккор руҳнинг яна илдиз отишига ҳалақит берамиз, чунки шер ҳам доимо безовта қилиб турилса, уни қўлга ўргатиш мумкин.

Иккинчидан, биз келишган ҳолда, Шоҳимиз Шадайга хабар жўнатишимиз керак. Шаҳарнинг ҳозирги аянчли аҳволидан Уни хабардор қилайлик, гуноҳларимиз учун Ундан кечирим сўрайлик. Биз Ундан, Ўзинг мадад бер, кўпроқ куч–қувват, имон бергин, деб ибодат қилишимиз керак. Бундан ташқари, У кимни муносиб кўрса, ўшани бош қўмондон қилиб тайинласин, токи биз бошлаган эзгу ишлар беҳуда кетмасин. Унинг шуҳрати учун шаҳарни тамомила эгаллайлик.

Ҳамма бу таклифга розилик билдирди. Шоҳ Шадайга қуйидагича кечирим сўраб хабар жўнатилди: «Шафқатли ва шуҳратли Шоҳимиз! Дунёдаги энг аъло ҳукмдоримиз, Руҳнинг Яратувчиси! Сенинг амрингга биноан, биз ўз жонимизга раҳм қилмасдан, Сенинг машҳур ижодинг Руҳга қарши жанг қилдик. Ўзингга маълум, эй Шоҳимиз, ҳамма қилганларимиз Руҳни Сенинг ҳукмронлигингга итоат эттиришга кўндириш учун эди. На мулойим сўзлар, на Сенинг авф этишинг тўғрисидаги ваъдалар, на дўқ–пўписалар, на ўқотар қуроллар муваффақият келтирди (Матто 22:5; Ҳикматлар 1:25–30). Иблис, Умидсиз ва Эркин Майл — исённинг бошида турганлардир. Эй Шаҳаншоҳ! Омадсизлигимиз учун бизни кечир, Руҳни итоат эттиришимиз учун бизга кўп куч, маҳорат ато қил, бизга йўл–йўриқ кўрсатадиган йўлбошчи юбор, токи Сенинг шуҳратинг учун қандай ҳаракат қилишимизни бизга кўрсатсин. Руҳ яна чин юракдан сени севсин. Сени ғазаблантиришдан қўрқсин. Омин.»

Кечирим сўраб ёзилган бу мактуб Шоҳга Инсонпарвар деган олийжаноб хизматкор орқали жўнатилди. Мактуб Шоҳнинг Ўғли қўлига топширилди. У мактубни Отасига кўрсатгани олиб бормоқчи бўлди. У аввало ёзилганларни ўқиб чиқиб, нималарнидир Ўзидан қўшди. Сўнг Шоҳга Ўзи олиб борди.

Олийжаноб Шоҳ кечирим сўраб ёзилган мактубдан мамнун бўлди, бунинг устига мактубга Ўзининг Ўғли имзо чекканига, қайноқ севги ифодаси билан ёзилиб, Руҳнинг фойдасига гап айтгани учун ҳам мамнун бўлди.

Шадай Ўғлини чақирди:

— Эй суюкли Ўғлим!

— Лаббай, Отажон!

Шоҳ Унга деди:

— Менга маълум бўлганидай, Ўзингга ҳам маълумки, Руҳ оғир аҳволга тушиб қолган. Икковимизнинг қароримиз бир жойдан чиқди, Сен уни қулликдан халос қилишга бел боғлабсан. Энди Ўғлим, жангга тайёрлан, жанг майдонига жўнайсан. Сен душман устидан ғалаба қилиб, Руҳни мағлуб қилиб, Менга қайтариб олиб келасан.

— Сенинг қонунинг юрагимдан жой олган, — деб жавоб берди Эммануил. — Сенинг хоҳишингни бажаришдан Мен хурсандман. Мен аллақачондан буён бу кунни кутаётган эдим. Энди эса ўша ўзим орзу қилган нарсани ижро этишга боряпман. Керакли пайтда Ўз донолигинг билан топадиган куч–қудратни Менга ато қил. Мен бориб, ҳалок бўлаётган Руҳни Иблиснинг ҳукмронлигидан халос қиламан. Бахтиқаро Руҳни деб юрагим ғамга тўлган эди, энди шодликка тўлиб–тошяпти. Мен ўша бечора ижодингни қутқаришни ҳамма нарсадан қимматли деб ҳисоблайман. Бизнинг ажойиб ижодимиз учун қасос куни қалбимда муҳрланган. Мен бахтлиман, Ота. Чунки Сен Мени нажот йўлбошчиси қилиб тайинладинг (Ибр.2:10). Ҳозирдан бошлаб бизнинг ижодимизга азоб берганларга Мен ҳам азоб бераман. Руҳни Сенинг қўлингга қайтариб олиб келаман.

Эммануил гапини тугатиши биланоқ, бу хабар яшиндай саройга тарқалди. Буюк жасоратдан бошқа бирон нарса тўғрисида гап бўлмади. Барча аъёнлар: «Бизга ҳам улуғ марҳамат кўрсатилсин, бечора Руҳни қутқариш учун Шоҳ Ўғлига биз ҳам ҳамроҳ бўлайлик», деб илтимос қила бошладилар.

Қароргоҳга: «Тез орада Эммануил сон–саноқсиз енгилмас лашкарини бошлаб келади», деган хабар жўнатишга қарор қилинди. Йўлбошчилар бу хабарни эшитганларида, хурсандчиликдан, ҳаяжондан ўзларини қўярга жой топа олмай қолдилар. Уларнинг хитобидан замин титраб кетди. Тоғлар тебранди. Иблис эса вужудини титроқ босганини ҳис қилди.

Бу ўринда шуни айтиб ўтиш керакки, Руҳ шаҳри, аҳолиси, гарчи бутунлай бўлмаса–да, лекин кўпчилик қисми Эммануилнинг буюк мақсади билан қизиқмади. Чунки уларнинг ақли хиралашиб, дунёвий лаззат ва ҳузур–ҳаловатдан бошқа ҳеч нарсани ўйламасди. Лекин Иблис жосуслари орқали Шоҳ Шадайнинг саройида нималар юз бераётганини доимо билиб турарди. У Шоҳ Ўғлидан шунчалик қўрқардики, дунёда бошқа ҳеч кимдан Ундан қўрққанчалик қўрқмасди. Юқорида айтилганидай, бир куни Шоҳ Ўғли Ўз ҳукмронлигини Иблисга намойиш қилган эди.

Шоҳ белгилаган вақтда Ўғлини Ўзининг кучларига бош қўмондон қилиб жўнатди. Шоҳнинг Ўғли бешта лашкарбошини сон–саноқсиз қўшини билан бирга олиб кетди.

Уларнинг биринчиси машҳур йўлбошчи Имон бўлиб, у ўн минг лашкарга қўмондон эди. Унинг байроғи қизил бўлиб, бу байроқни яловбардор Ваъда кўтариб кетди. Байроқдаги тамға оқ қўзи ва олтин қалқон тасвиридан иборат эди (Юҳ.1:29; Ибр.6:16).

Иккинчиси машҳур йўлбошчи Эзгу Умид бўлиб, унинг байроғи ҳаворанг эди. Байроқни Мунтазир олиб кетди. Тамға-си учта олтин лангар тасвиридан иборат эди. Эзгу Умид ҳам ўн минг лашкарнинг қўмондони эди (Ибр. 6:19).

Учинчи жасур йўлбошчининг исми Севги эди. Унинг байроғи зангори рангда бўлиб, яловбардорининг исми Шафқат эди. Тамғасида юракка ёпишиб турган иккита яланғоч етимнинг тасвири бор эди. Унинг қўл остида ҳам ўн мингта лашкар бор эди (1 Кор.13).

Тўртинчи ажойиб йўлбошчи Беайб деган эди. Унинг байроғи оқ рангда бўлиб, яловбардорининг исми Беозор эди. Тамғаси учта олтин каптарнинг тасвиридан иборат эди (Ибр.10:16).

Бешинчи садоқатли йўлбошчининг исми Сабр эди. Байроғи қора рангда бўлиб, яловбардорининг исми Қаноат, тамғаси олтин юракка санчилиб турган учта ўқдан иборат эди (Ибр. 6:12).

Шоҳ Ўғли ана шу мулозимлари билан сафарга жўнади. Йўлбошчи Имон қўшиннинг илғор қисми билан, йўлбошчи Сабр запасдаги қўшин билан борди. Қолганлари асосий корпусни ташкил қиларди. Унинг олдида жанг аравасида Эмманунил борарди. Унинг ҳамма қуроллари тоза олтиндан қилинган бўлиб, Ўзи қуёшдай порлаб турарди. Йўлбошчилари эса асосий ёритқичнинг нурини акслантириб турган самовий юлдузга ўхшарди. Шоҳ Ўғли қўшинига: «Ўзларингиз билан етарли миқдорда девортешар қуроллар ва тошлар тўлдирилган палахмон олинглар», деб амр берган эди. Бу қуроллар ҳам тоза олтиндан ясалган бўлиб, бутун сафар давомида корпуснинг қоқ ўртасида олиб бордилар.

Шундай қилиб, улар шаҳарга бир чақирим йўл қолгунча, тўхтамай олға юрдилар. Ўша ерда қароргоҳ қурдилар. Бош лашкарбошининг олдига шаҳар яқинида турган тўртала йўлбошчи келиб, Унга лашкарнинг аҳволи тўғрисида ахборот бердилар.

Бутун лашкар шаҳарга келиши биланоқ, у ерда турган лашкар кучли ёрдамчи кучлар келаётганини кўриб, хурсандчиликдан шундай қаттиқ бақирдиларки, Руҳнинг деворлари титраб кетди. Иблис эса ҳаддан ортиқ қўрқувга тушди. Эммануил лашкарга: «Шаҳар ҳамма томондан ўраб олинсин, Шоҳ Шадайнинг Ўғли хоҳиши билан бошқарилаётган куч келаётганини аҳоли билиб қўйсин», деб буйруқ берди. Шаҳар ёнида баланд тепаликлар ҳосил қилинган эди. Бу тепаликларнинг номи қуйидагича эди: Шафқат тоғи — ўнг томонда, Адолат тоғи — чап томонда эди. Яна унчалик баланд бўлмаган кўтарма ва истеҳкомлар, масалан, Ҳақиқат кўтармаси, Бегуноҳ истеҳкоми барпо қилинган эди. Буларнинг устига бир неча палахмонлар ўрнатилган эди. Шафқат тоғида тўртта девортешар қурол турарди, қолганлари у ер–бу ерда жойлашганди. Энг кучли палахмонлар Диққат тоғида — Овоза дарвозасининг ёнгинасидаги барпо қилинган тепаликда жойлаштирилган бўлиб, мақсад — аҳолини тор–мор қилиш эди.

Шаҳар аҳли атрофни ўраб турган лашкарни девортешар қуролларни ва палахмонларни, тепаликларни, кўтармаларни, яхши қуролланган лашкарни кўрганларидан кейин, улар ўз қарорини ўзгартиришга мажбур бўлган эдилар. Лекин бу ўзгариш яхши томонга эмас, ёмон томонга эди: дастлаб улар: «Иблисга қарши туришимиз учун ўзимизнинг кучимиз етарли», деб ўйлаган эдилар. Кейин: «Агар мағлуб бўлсак, бизни нималар кутаётганини ҳеч ким билмайди–ку», деб хавотирга тушдилар.

Шундай қилиб, Шоҳ Ўғли шаҳарни ўраб олгач, Шафқат тоғига ўрнатилган палахмонлар ўртасига оқ байроқни осиб қўйишга буюрди. У икки мақсадни кўзлаб шундай қилган эди: биринчидан, агар Руҳ Шадайга юз бурса, унга шафқат қилишни истаётганини, иккинчидан, агарда Руҳ қаршилик кўрсатишни давом эттираверса, кечирилмаслигини ва ҳалок бўлиши муқаррарлигини унга англатиш учун қилинган эди.

Учта олтин каптар тасвири туширилган оқ байроқ, аҳоли ўзларининг хатти–ҳаракатларини бир мулоҳаза қилиб кўрсин, деб икки кун осилиб турди. Лекин юқорида айтилганидай, аҳоли бунга эътибор бермади, шекилли, Шоҳ Ўғлига ҳеч қандай жавоб бермади.

Шундан кейин Шоҳ Ўғлининг буйруғи билан Адолат тоғида оқ байроқ осилди. Бу байроқ йўлбошчи Ҳукмники бўлиб, тамғаси ёниб турган алангадан иборат эди. Байроқ Руҳнинг кўз ўнгида бир неча кун ҳилпираб турди. Лекин байроққа шаҳар аҳли заррача эътибор бермади.

Ниҳоят, Эммануил шаҳар рўпарасига учта ўқ тасвири туширилган қора байроқни осиб қўйишни буюрди. Лекин аҳоли барибир лоқайдлигича қолаверди.

Руҳни на шафқат, на ҳукм хавфи, на қатл кўриниши хавотирга солмаётганига Шоҳ Ўғли ишонч ҳосил қилгач, безовталана бошлади: «Аҳолининг тушуниб бўлмайдиган бу хатти–ҳаракати шубҳасиз, бизни очиқдан–очиқ менсимаслиги ёки ҳаётга нафрати эмас, балки уруш пайтида Мен танлаган хатти–ҳаракатдан тамомила бехабарлиги оқибатида пайдо бўлган. Шунинг учун аввало, душманим Иблисга қарши уруш бошлаганимда, унинг тақдири нима билан тугашини халққа тушунтиришим керак экан.»

Шоҳ Ўғли шаҳар аҳли ҳузурига Ўз хизматкорларини жўнатаётиб, байроқларнинг маъносини тушунтиринглар ва қуйидагича савол беринглар, деб буюрди: «Нимани олишни афзал кўрасизлар — ҳузур–ҳаловат билан шафқатними ёки ҳукм билан ўлимними?» Бу пайтда шаҳар дарвозаси иккита қулф билан беркитилиб, соқчилар ҳам кучайтирилган эди. Иблис эса шаҳардаги тўс–тўполонни қўллаб–қувватлаш учун қаттиқ ҳаракат қилди.

Руҳ аҳолиси Эммануилнинг элчиларига шундай жавоб бердилар: «Муҳтарам йўлбошчилар! Элчиларингиз орқали бизга берган саволларингизга, хусусан, Менинг кечиришимни қабул қиласизларми ёки ҳукм қилинишларингизни истайсизларми, деган саволингизга биз ўз қонунларимиз бўйича қатъий жавоб бера олмаймиз. Чунки биз шоҳимизнинг хоҳишисиз тинчлик сулҳи ҳам туза олмаймиз, уруш ҳам эълон қила олмаймиз. Лекин биз, шоҳимиз шаҳар девори устига чиқсин, ўз фикрини сизларга айтсин, деб илтимос қиламиз.»

Эммануил бу сўзларни эшитганда: «Отамнинг ижоди Иблиснинг кишанларида қолишни афзал кўрар экан, Отамнинг ижоди шунчалик қулликка тушиб қолган экан–да», деб қаттиқ қайғуга ботди.

Шу орада шаҳар аҳли ўзларининг шоҳи ҳузурига бориб, юз берган воқеани унга айтдилар. Лекин Иблис халқни, таслим бўлманглар, деб кўндирган бўлса ҳам, лекин олдинига боришдан бош тортди. Шоҳ Ўғли олдида қўрқувга тушишни ичидан сезиб турарди.

Кўп ўтмай, у: «Ўзим бориб, Эммануил билан гаплашаман», деб қолди ва Нутқ дарвозаси томонга йўл олди. У ерга боргандан кейин, аҳоли учун тушунарсиз тилда гап бошлади: «Эй улуғ Эммануил! Бутун оламнинг Раббийси! Мен Сени биламан, Сен буюк Шадайнинг Ўғлисан. Менга азоб бериш ва мулкимдан бадарға қилиш учун бу ерга келдингми? Ўзинг биласан, Руҳ икки карра меники: 1. У меники, чунки уни мен итоат эттирдим ва ошкора эгалладим. Наҳотки ўлжа ўғридан тортиб олинса?! Қонуний қул эркинликка қўйиб юборилиши мумкинми?! 2. Руҳ меники, чунки унинг ўзи менга итоат этишни истади. Унинг ўзи менга дарвозани очди, «Сенга содиқ бўламан», деб қасамёд қилди. Менинг шоҳимсан, деб ўзи мени эътироф этди. Мен истиқомат қилишим учун, у қалъасини ҳам берди. Бутун куч–қудратини менинг қўлимга топширди.

Бунинг устига, бу шаҳар аҳли Сени қабул қилмади, Сенинг қонунларингни, тасвирингни, исмингни ва Сенга қарашли ҳамма нарсани рад қилди. Бунинг ўрнига менинг қонунларимни, менинг тасвиримни, менинг исмимни ва менга қарашли ҳамма нарсани қабул қилди. Йўлбошчиларингдан сўраб кўр, улар қанча насиҳат қилсалар ҳам, Руҳ менга ўзининг садоқатини кўрсатганини айтиб беришади. Руҳ Сендан нима эшитган бўлса, сенинг айтганларингга фақат нафрат, адоват, ғазаб билан жавоб берди. Сен Муқаддассан, Адолатсан, адолатсизликни яратишни уддалай олмайсан. Шунинг учун Сендан илтимос, ҳузуримдан кет, менинг мулкимни ўзимга қолдир, токи хотиржам ҳузур олайин.»

Бу гапларни Иблис ўз тилида айтди. У гарчи ҳар бир одам билан уларнинг она тилида гаплаша олса ҳам, унинг ўз тили ҳам бор эди. Бу тил дўзах тили деб номланиб, бечора Руҳга тушунарсиз эди. Халқ ўзларининг шоҳи Эммануил олдида — Шоҳ Ўғли олдида қанчалик ялтоқланиб, паст кетганини кўролмай қолди. Руҳ аҳолиси эса ҳар доим Иблисни мустаҳкам ҳокимиятга ва куч–қудратга эга, деб тасаввур қиларди. Шунинг учун у Эммануилга: «Ўзим мағлуб этган шаҳарда истиқомат қилишимга ижозат бер, қўл остимдаги ерлардан мени маҳрум қилма», деб илтижо қилганда, аҳоли уни енгилмас деб: «Бизнинг шоҳимиз билан жанг қилишга ким ҳам журъат қиларди», деб мақтанди.

Қаллоб Иблис нутқини тугатгач, Эммануил ўрнидан туриб, унга шу сўзларни айтди:

— Эй ёлғончи, маккор руҳ! Отам ва Ўзим номимдан бахтиқаро Руҳнинг манфаати учун сенга бир нарсани айтмоқчиман. Сен шаҳар дарвозасидан ёлғон орқали кирганингни Отамнинг бутун саройи аҳли билиб турганда, сен ўзингни ҳақ деб биляпсан, бунинг устига қонуний равишда Руҳни эгалламоқчи бўляпсан. Сен Отам ва Унинг қонунлари тўғрисида фисқ–фасод гаплар тарқатдинг, Руҳни алдадинг. Сен: «Руҳ аҳли мени ўзларининг шоҳи, бошлиғи ва қонуний ҳукмдори деб тан олди», дея ишонтирмоқчи бўляпсан. Лекин сен бунга айёрлик билан эришдинг. Агар ёлғон, маккорлик ва ҳар қандай иккиюзламачилик Отамнинг сен ҳукм қилинадиган саройига кириш ҳуқуқига эга бўлганда эди, Мен сени шаҳарнинг қонуний ҳукмдори деб тан олган бўлар эдим. Лекин қайси бир ўғри, золим ёки шайтон шу йўл билан мағлуб қила олмайди?! Сен Руҳга дағдаға қилиб эгаллаб олганинг учун биронта ҳам тўғри гапни айта олмайсан! Мен буни исботлай оламан! Сен Отам тўғрисида қабиҳларча ғийбат тарқатиб, Уни ёлғончи деб кўрсатдинг. Сен онгли равишда Шоҳ Шадайнинг қонунини бузиб кўрсатганингни қандай изоҳлай оласан? Эндиликда ғариб аҳволга тушиб қолган бенуқсон Руҳнинг беғуборлигини нобуд қилишга ҳақли эдингми? Шоҳнинг қонунларига хиёнат қилишга ундаб ҳузур– ҳаловат тўғрисидаги ваъдалар билан Уни сотиб олган сен эмасми?! Руҳ муртадлик қилиб, ўзи учун ҳузур–ҳаловатга олиб борадиган ҳар қандай йўлни маҳв қилиб бораётганини сен ўз тажрибангга кўра билар эдинг. Эй қабиҳ васвасачи! Сен Отамнинг ҳар қандай тасвирини хунуклаштириб, ўзингнинг тасвиринг билан алмаштиришга журъат этдинг. Руҳ ўзининг қонуний Шоҳига юз буришни орзу қилмасин, деб Шоҳнинг элчилари сўзини бузиб, уларга қарши қўзғатдинг, Руҳни нажот топиш тўғрисидаги фикридан қайтишига мажбур қилдинг. Мен сенга Руҳга қилган муртадлигинг — Отамнинг муқаддас исмини ҳақорат қилишига Руҳни мажбур қилиб, ёвузлик қилганинг учун жазо бергани келдим. Эй зулмат беги! Буларнинг ҳаммаси учун сен бошинг билан жавоб беришингни талаб қиламан.

Шунинг учун, эй Иблис, Мен қонуний ҳукмдор бўлиб сенинг қўлингдан Руҳни тортиб оламан. Руҳ Меники. Бунинг исботи сен учун шармандалик: Руҳ — Отамнинг ижоди, Уники, ёлғончидан бошқа ҳеч ким бу далилга қарши бирон сўз айта олмайди (Юҳ. 16:15). Руҳ Менинг Отамники, лекин У Руҳни Ўзининг ягона Ўғлига — Менга берган (Юҳ.17). Менинг бутун шодлигим, севгим ундадир. Бундан ташқари, у шунинг учун ҳам Меникики, унга катта нарх берганман: Руҳ гуноҳ қилганда, Отамнинг қонунига биноан гуноҳ учун ўлим эди. Еру осмон тугаганда ҳам, Отамнинг сўзлари ижро этилади (Матто 5:18). Ўшанда Руҳ учун Мен масъул бўлдим ва уни қутқариш учун ўлим ва азобни Ўзимга олишга қарор қилдим. Отам бунга розилик билдирди. Мен Руҳни қутқариш истагида Отамнинг амри билан келдим. Мен уни қутқараман. Сен, ҳар қандай ёлғончиликнинг манбаига, анови телба шаҳарга шу нарса маълум бўлсинки, Мен бу ерга Отам билан бирга келганман. Энди шаҳарнинг ўзига икки оғиз гап айтмоқчиман.

Лекин бу гаплар ошкора бўлгач, ўша зоҳоти дарвоза янада маҳкамроқ беркитилиб, соқчилар кучайтирилди. Эммануил гапини бошлади:

— Эй бахтиқаро Руҳ! Сенга ачинаман. Сен Иблисни ўзингнинг шоҳинг деб тан олиб, унинг қули бўлдинг. Сен унга дарвозани очдинг, Менга эса ёпиб қўйдинг. Сен унга қасам ичдинг, Мендан эса юз ўгирдинг. Бечора Руҳ! Сени нима қилай? Кулингни кўкка совурайми ёки шафқатимнинг унутилмас ёдгорлигига айлантирайми? Гапимга қулоқ сол, эй Руҳ, сўзларимни қулоғингга қуйиб ол, эй Отамнинг суюкли ижоди! Мен қурбон қилишни эмас, шафқат қилишни истайман. Нима учун дўстингдан қочиб, душманингга интиляпсан? Менинг бутун куч–қудратим сенинг ёвузлигингга эмас, сенинг душманингни йўқ қилишга қаратилган (Лука 9:56; Юҳ. 12:47). Мен уни ҳайдашим керак, у занжирбанд қилинадиган кун ҳам келади. Сен, эй халқим, бундан хурсанд бўласан. Албатта, сени ҳалокат ботқоғига ташлаб кетишим қийин эмас, лекин сен Мен учун қимматлисан. Мен, Руҳни қутқараман, деб Отамга ваъда берганман. Ҳозирдан бошлаб Мен сенинг душманингга қарши шундай уруш бошлайки, токи ҳар ким бу уруш тўғрисида эшитсин, бу урушни кўрсин. Иблис сени маккорлик билан итоат эттириб, сенда ўрнашиб олди. Мен уни бу ердан йўқотиб, фош қиламан. Менинг сўзларим ҳақиқатдир. Мен нажот берадиган ҳукмронман, сени ўша восвосчининг қўлидан қутқараман».

Бу гап шаҳарга қаратилган эди, лекин биронта сўз етиб бормади. Овоза дарвозаси маҳкам беркитилган, аҳолидан биронтаси дарвозага яқин келишига соқчи ижозат бермади. Шоҳ қароргоҳидан ҳеч ким шаҳарга кириши мумкин эмас эди. Руҳ ихтиёрий равишда Иблисни ўзининг шоҳи деб тан олгандан бошлаб ана шундай кўр–кўрона қулликда яшар эди.


Книга на Узбекском языке: Духовная война (Жон Буньян)

Эта книга — волнующее аллегорическое повествование о борьбе человеческой души с силами зла, возглавляемыми князем тьмы. Ее автор, Джон Буньян, перу которого принадлежит знаменитое «Путешествие пилигрима», мастерски изобразил вечный конфликт, хорошо знакомый многим. Эта необычная аллегория непременно заинтересует всех, кто вовлечен в подобную духовную битву.
«Духовная война» Джона Буньяна была впервые издана в Англии, на родине писателя, в 1682 г. Со дня первой публикации этой замечательной книги она постоянно переиздавалась и была переведена на многие языки в том числе и на Узбекский язык (Руҳий жанг Жон Буньянн).



Shu bobni eshitish:


Download (0 mb)

AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак