Руҳий жанг (Жон Буньянн) 7 bob

Жон Буньян. Руҳий жанг- (7-боб) Узбек тилида     

Ruhiy jang (Jon Bunyan) Audiokitob Uzbek tilida.Книга на Узбекском языке

                         

Мундарижа

Кириш

I Боб

II Боб

III Боб

IV Боб

V Боб

VI Боб

VII Боб

VIII Боб

IX Боб

X Боб

XI Боб

XII Боб

XIII Боб

XIV Боб

XV Боб

XVI Боб

XVII Боб

XVIII Боб


VII Боб

Эммаунил шунга ишонч ҳосил қилдики, шаҳар аҳли Уни қабул қилишни истамаяпти. Шундан ке-йин У лашкарини йиғди ва шаҳарни куч билан эгалламоқчи бўлиб: «Овоза ва Кўз дарвозасига қурол–яроғнинг катта қисми келтирилсин!» деб буйруқ берди.

Шу орада Эммануил Руҳга: «Айбингни тушуниб ол», деб ҳамон ўгит берар, қисқа нутқ ирод қиларди, баъзан Руҳнинг олдига Ўзининг лашкарбошиларини юбориб, раҳм–шафқат юзасидан турли таклифлар берарди. Шаҳар аҳли вақти–вақти билан ўзларининг шоҳи билан бу таклифларни муҳокама қилиш учун кенгаш чақирардилар.

Ўша пайтда шаҳарда Иблиснинг Бўйсунмас деган бир одами бўларди. У Иблиснинг эркатойи эди. Унга чопарлар жўнатилди ва қай тарзда музокара олиб боришни тушунтиришди. Бўйсунмас Шаҳзодадан: «Мени қабул қилсанг», деб илтимос қилди. Белгиланган вақт келгач, Бўйсунмас гапини шундай бошлади: «Улуғ Йўлбошчи! Менинг ҳукмдорим қанчалик олийжаноб экани ҳаммага маълум. Сизларга бир нарсани айтгани келдим: ҳукмдорим Сиз билан бўладиган урушнинг олдини олиш мақсадида шартнома тузишга рози. Шаҳарнинг ярмини ўз фуқаролигингизга олишларингизни у таклиф қилмоқда. Илтимос, менга аён қилинглар, Сиз бу таклифни қабул қиласизми?»

Эммануил шундай жавоб берди: «Ҳаммаси Меники, у менга берилган, Мен сотиб олганман, шунинг учун бир парчасини ҳам бермайман.»

Бўйсунмас Эммануилга шундай жавоб берди: «Лекин Сиз номига шаҳар устидан ҳукмронлик қилишингизга ҳукмдорим рози, унга бир қисмини берсангиз бўлди. Ҳукмдорим шундай деб айтди.»

Лекин Шоҳ Шадайнинг Ўғли: «Ҳаммаси Меники бўлгандан кейин, ҳаммаси устидан Ўзим ҳукмронлик қилишни истайман», деб эътироз билдирди.

Бўйсунмас ҳам бўш келмади: «Менинг ҳукмдорим нақадар мурувватли, у ҳатто бутун шаҳар устидан Сиз ҳукмронлик қилишингизга ҳам рози, лекин аҳён–аҳёнда Руҳдан хабар олгани келишига ва хилват жойда вақтинча ўрнашишига ижожат берилса бўлди.»

Лекин Эммануил қатъий жавоб берди: «Отам Менга берган ҳамма нарса Ўзимга келади. Отам Менга берганидан ҳеч нарсани йўқотмайман, ҳатто сочнинг толасини ҳам йўқотмайман. Шунинг учун Иблисга ҳеч нарсани, ҳатто шаҳарнинг бир бурчагини ҳам бермайман. Ҳаммасини сақлаб қолмоқчиман.»

Шунда Бўйсунмас сўради: «Майли, агарда ҳукмдорим бунга рози бўлса, эски танишлик ҳаққи–ҳурмати, у шаҳарга киришига ижозат берилиб, саёҳатчи сифатида икки кун, ёки ўн кун, ёхуд бир ойга қабул қилинадими? Наҳотки у бунга ҳам эриша олмаса?!»

Эммануил жавоб берди: «Йўқ. Ҳукмдоринг саёҳатчи сифатида Довудга зоҳир бўлиб, у билан бир оз вақт қолган эди. Бунинг оқибатида Довуд ҳаётда, яъни руҳий ҳаётида азоб тортди. Ҳукмдоринг билан Ўзимнинг ижодим ўртасида бирор алоқа бўлишига асло йўл қўймайман.»

«Сиз жуда ҳам қаттиққўл, шафқатсиз экансиз, Улуғ Йўлбошчи, — деди Бўйсунмас. — Ҳукмдорим сизнинг шартларингизга рози бўлди ҳам дейлик. Унинг дўстлари, қариндош–уруғларига шаҳарда ҳозирги савдо–сотиқ ишларини давом эттиришларига ижозат берилса бўлди. Наҳот бунга ҳам рози бўлмасангиз?!»

Эммануил Бўйсунмасга эътироз билдирди: «Йўқ! Бу Отамнинг хоҳиш–иродасига қарши бўлур эди. Чунки Иблиснинг шаҳарда истиқомат қилаётган ёки бундан кейин истиқомат қиладиган ҳар бир уруғи у ердаги мулкнигина эмас, балки ҳаётни ҳам нобуд қилишга ҳукм қилинган.»

«Наҳотки ҳукмдорим ҳар қандай шароитда ҳам шаҳардаги ўз таниш–билишлари билан алоқа қилишни давом эттиришига ижозат берилмаса?!» — деб бақирди Бўйсунмас.

Эммануил бунга шундай жавоб берди: «Асло! Руҳ Иблис билан ҳеч ҳам алоқада бўлмаслиги керак. Уларнинг ўртасида на таниш–билишлик, на дўстлик, на биродарлик бўлиши керак. Бундай муносабатларнинг мавжудлиги Руҳнинг булғанишига, Мендан узоқлашишига сабаб бўлади, бунинг устига, Мен орқали Отам билан тузилган тинчлик аҳдининг қатъий қарор топишига ҳалақит беради.»

«Буюк Ҳукмдор! Лекин бошлиғим билан айрим шаҳар аҳли ўртасида дўстона муносабатлар ва қалин алоқа ўрнатилган эди. У кетиш олдидан улар устидан узоқ вақт ҳукмронлик қилганидан эсдалик қилиб дўстлик рамзи сифатида баъзи нишонларни ҳадя қилса бўладими? Чунки менинг ҳукмдорим пайтида ҳеч ким ундан шикоят қилмади, ҳар доим тинч, хотиржам яшади.»

«Йўқ, — деб жавоб берди Эммануил, — шаҳар яна Меники бўлгандан кейин, унинг хатолар ва гуноҳ билан бирга яшагани тўғрисида заррача ҳам эсдалик сақланиб қолишига йўл қўймайман.»

«Ҳукмдоримнинг яна бир таклифини етказсам бўлди, — деди Бўйсунмас. — Шу билан Сизга топшириғим тамом бўлади. Агар у шаҳардан чиққандан кейин, аҳолидан бирортаси муҳокамасиз уддалай олмайдиган ишни у билан маслаҳатлашишни истаса, агарда менинг ҳукмдоримдан бошқа ҳеч ким ўша одамга яхши маслаҳат бера олмаса, кимдир ҳукмдоримни чақириб келиш ҳуқуқига эга бўладими? Агарда шаҳарга кириш таъқиқланса, улар қаердадир ёнма–ён туриб, ўзаро иш тўғрисида гаплашиб олар эдилар».

Бўйсунмаснинг охирги маккорона таклифи ана шу бўлиб, Эммануил бу таклифга қатъий эътироз билдирди: «Шаҳар аҳли ҳеч қачон, ҳеч қаерда ва ҳеч қандай иш учун маслаҳат сўраб Иблисга мурожаат этиши керак эмас, улар ҳамма эҳтиёжларини Отамга ибодат орқали етказишлари керак. Акс ҳолда Иблисга ва иблис тарафдорларига эшик абадий очиқ қолдирилган бўларди, улар доимо чуқур қазишга интилиб, иккинчи марта Руҳни ўша чуқурга итариб юборишга ва ҳалок қилишга интиладилар.»

Шундан кейин Бўйсунмас Эммаунилнинг олдидан кетиб, бўлиб ўтган суҳбатни Иблисга етказиш учун жўнади. Иблис билан аҳоли бўлиб ўтган суҳбат тафсилотларини билганларидан кейин, бир овоздан: «Эммануил шаҳарга киритилмасин, умумий қароримизни Унга етказиш учун Ҳалокатли Мужмал юборилсин», деб қарор қилдилар. Нотиқ Овоза дарвозасига боргач, қабул қилишларини сўраб, гап бошлади: « Шадай Ўғлига менинг ҳукмдорим қуйидагиларни етказишни топширди: шаҳар аҳли ва шоҳ Иблис бир –бирларини қўллаб–қувватлашга, муваффақиятсизлик юз бериб қолган тақдирда бирга ҳалок бўлишга қарор қилдилар. Шаҳзода Эммануил, шаҳар таслим бўлади, деб беҳуда ўйлаяпти. Шаҳзоданинг кучлари бизникидан кўп эмас–ку.»

Бу сўзларни Эммануилга Иблиснинг қари Гапдони етказди. Лекин У бу гапга шундай жавоб берди: «Мен Ўз қиличимнинг кучини синаяпман (Эфес. 6:17), шаҳар қанчалик қаршилик кўрсатмасин, Мен чекинмайман, шубҳасиз шаҳарни эгаллаб, қулликдан халос қиламан.»

Эммануил ўша зоҳоти Воанаргесга, Маслакка, Ҳукм ва Қатлга буйруқ берди: «Лашкарни бошлаб шаҳарга — Овоза дарвозасига боринглар, байроқларни кўтариб, карнай чалинглар ва уруш эълон қилинглар.» У йўлбошчи Имонга: «Улар билан бирга бор!» деб буйруқ берди. Йўлбошчилар Эзгу Умид билан Севгига: «Кўз дарвозаси олдида туринглар!» деб, қолганларга: «Шаҳар атрофида жойлашинглар», деб буйруқ берилди.

Сўнг У лашкарга: «Парол Эммануил бўлади» деб хабар берди. Бирдан хавф–хатар кўтарилди, девортешар қуроллар ва палахмонлар ҳаракат келтирилди, шаҳар узра тош дўлдай ёғдирилди. Шундай қилиб, жанг бошланди. Иблис эса ҳамма дарвозалар олдига аҳолини ўзи жойлаштириб, ўзи ҳам қаршилик кўрсатди. Шунинг учун Руҳнинг мудофааси Эммануилга яна ҳам ҳақоратлироқ туюлди. Шаҳзода бир неча марта чарчамасдан Иблисга ва унинг қурбонликларига қарши жанг қилди. Эммануилнинг йўлбошчилари эса мардларча ажойиб қаҳрамонлик кўрсатдилар.

Улардан биринчиси Воанаргес уч марта Овоза дарвозасига ҳужум қилиб, уларга талафот етказди. Ишонч унга ёрдам берди, дарвозадагилар бўшашаётганини кўриб: «Девортешар қуроллардан ва палахмонлардан ўқ ёғдирилсин!« леб буйруқ берди. Лекин Ишонч дарвозага яқин келганда, уч марта оғзидан яраланди.

Эммануил бу иккала лашкарбошини мардлик кўрсатганлари учун мақташ учун одам юборди, «Дам олинглар!» деб буюрди. Ҳар бирига мукофотга олтин занжир берди. Ишончнинг яраларини тезроқ даволаш учун кўп ғамхўрлик кўрсатилди.

Эзгу Умид ва Севги Кўз дарвозасига шундай куч билан отилдиларки, уларни вайрон қилишларига сал қолди. Эммануил уларни ҳам ҳормай–толмай курашганлари учун мақтади.

Бу тўқнашувда иблис тарафдорларининг кўпчилиги ўлдирилди, аҳолидан баъзилари ҳам ўлдирилди. Мақтанчоқ деган бошлиқлардан бирининг иши чипакка чиқди. У: «Бирор кимса Овоза дарвозасининг устунларини қимирлатишга қодир эмас, Иблиснинг юрагига қўрқув сола олмайди», деб мақтанган эди. Яна Бепарво дегани ҳам ўлдирилди. У: «Ҳатто кўрлар билан чўлоқлар ҳам ҳеч қўрқмасдан Эммануилнинг лашкаридан дарвозани қўриқлай олади» (2Шоҳ. 5:6), деб ўйлаган эди.

Йўлбошчи Ишонч оғзидан уч марта яраланган пайтда Бепарвонинг бош суягини дудама қиличи билан кесиб ташлади.

Булардан ташқари, Мақтанчоқ деган ашаддий иблисчи бор эди. У қоракуя, ўқ ва ўлим ёғдирадиган тўданинг бошлиғи эди. Кўз дарвозасида Эзгу Умид уни кўкрагидан яралади. Аллақандай Сезги дегани ҳам кўзидан яраланди, агар вақтида қочиб қолмаганда, ўлиши аниқ эди. У исённинг асосий бошловчиларидан эди. Воанаргеснинг сипоҳларидан бири унга зарба берди.

Лекин Эркин Майл бек ғалати бир томошага сабаб бўлди. У қўрқувдан ақлдан озиб қолди, ўзини у ёқдан–бу ёққа отаверди. Айтишларича, оёғидан яраланган экан, шунинг учун оқсар эди.

Шаҳар аҳлидан кўпчилиги ҳам майиб бўлган, ярадор бўлган, ўлдирилган эди. Овоза дарвозаси лиқиллаб турганини, Кўз дарвозаси вайрон бўлганини кўрганларида, руҳлари тушиб, олтин палахмонлардан отилаётган тошлардан кўп талафот кўрдилар. Улардан бири Эзгулик Душмани қаттиқ яраланди, лекин ўлими олдидан қаттиқ қийналди. У Иблис тарафдорлари сафига ёзилди. Ҳалокатли Мужмал ҳам бошидан яраланиб, мияси шикастланди. Шу лаҳзадан бошлаб у безарар бўлиб қолди. Қария Нотўғри Тушунча ва Бепарво яшириндилар.

Жанг тугагач, Шоҳ Ўғли шундай буйруқ берди: «Шафқат тоғига бутун шаҳарга кўринадиган қилиб яна байроқлар тикилсин, токи исён кўтарган аҳолига афв қилишдан воз кечмаганимни кўрсатай.»

Иблис оқ байроқни кўрганда, бу байроқ шахсан у учун эмас, балки шаҳар аҳли учун эканини тушунди. Ўша зоҳоти янги айёрликни ўйлаб топди. Хусусан, у Эммануилни: «Қамални бас қилсангиз, шаҳарни тузатишга ваъда бераман», деб ишонтиришга ҳаракат қилди. Оқшом пайти — қуёш ботганда Иблис дарвоза олдига келди ва қабул қилинишини сўради. Шаҳзоданинг Ўзи дарвоза олдига келди. Иблис гап бошлади:

«Оқ байроғингни илиб қўйганингдан тинчлик, хотиржамликни истаётганингни билдиряпсан. Энди Сенинг таклифингни қабул қиламиз, шундан Сени хабардор қилмоқчиман. Сенинг қанчалик тақводорлигингни, солиҳ ҳаётни қанчалик севишингни биламан. Шаҳар муқаддас масканга айланганини кўриш учун ҳам Сен шаҳарга қарши уруш бошладинг. Лашкарингни шаҳардан нари олиб кет, мен шаҳарни Сенга итоат эттираман.

Аввало мен Сенга бўлган ҳар қандай душманлик хатти–ҳаракатларимни бас қиламан, Сенинг вакилинг бўламан. Сенга қанчалик душман бўлган бўлсам, энди Сенга шунчалик тарафдор бўламан, шаҳарда Сенга хизмат қиламан. Мен Руҳни шундай ишонтираманки, у Сени ўзининг ҳукмдори деб тан олади. Билиб турибман, мен Сенинг ноибинг бўлганимни у билгандан кейин, кўп ўтмай бунга рози бўлади. Шаҳар аҳлига адашганларини кўрсатиб бераман, қонунга қарши жиноят ҳаётга йўлни тўсиб қўйишини тушунтириб бераман. Мен уларни ўзлари оёқ–ости қилган муқаддас қонунга ўргатаман, бундан кейин муқаддас қонун бўйича яшашни ўргатаман. Сенинг қонунларингга мувофиқ ўзгаришлари зурурлигини тушунтираман. Бундан ташқари, ҳаммаси қоидадагидай бўлиши учун, мен ўз ҳисобимдан шаҳарда воизлар жамоатини ва Сенинг Каломингни тафсир қилувчиларни ташкил этаман. Биз Сенинг фуқароларинг бўлганимиз белгиси сифатида нимани маъқул кўриб белгилаган бўлсанг, ҳар йили ўша нарсани оласан.»

Шунда Эммануил қуйидагича жавоб берди:

«О, маккор, ёлғончи руҳ! Сенинг хатти–ҳаракатларинг нақадар ўзгурувчан–а! Руҳни қулликда ушлаб туриш учун неча марта ҳар хил ниқобга ўрандинг. Лекин Руҳ Меники эканини биласан. Сен ўзингни қоп–қора қиёфангда зоҳир этиб, Мени алдашга муваффақ бўлмадинг. Энди эса нур фариштасига айланиб, алдоқчилик орқали солиҳликнинг воизи бўлиб олмоқчисан (2 Кор.11:14).

Лекин билиб қўй, эй Иблис, сенинг биронта таклифинг қабул қилиниши мумкин эмас. Чунки сенда маккорлик ва ёлғончиликдан бошқа ҳеч нарса йўқ. Сенда Худо олдида уят йўқ, сенда инсонга севги йўқ! Кимки шу қадар айёрлик қилиб, тез ўзгарса, у айни ўзига қулоқ солганларни ҳалок қилишни истайди. Агар солиҳлик сени шунчалик ўзига тортса, нега узоқ вақт иллатли бўлиб қолдинг? Энди эса Руҳни тузатиш тўғрисида мулоҳаза қиляпсан, Руҳ қонун бўйича бирор яхши иш қилмасин, деб илгари қонунга қарши жинояти учун сазовор бўлган лаънатни ўзидан олиб ташлай олмаслигини олдиндан билиб, уни тўғри йўлга солиш учун бошчилик қилишга Мен ижозат беришимни истаяпсан. Буларнинг ҳаммаси ёлғон, фирибгарлик экани ўзингга яхши маълум. Лекин сен охирги воситани ишга солмоқчисан. Сен қоп–қора қиёфангда зоҳир бўлганингда кимлигингни кўпчилик билиб олади. Лекин ялтироқ қиёфани қабул қилганингда, кўпчилик сени тан олади. Лекин Руҳга нисбатан қилган фирибгарлигинг ўтмайди, чунки Мен уни ҳамон севаман. Мен бу ерга Ўзимнинг ижодимга енгил–елпи йўл билан таъминланган ҳаётни инъом қилгани келганим йўқ. Агар шунинг учун келганимда эди, Мен ҳам сенга мослашган бўлар эдим. Руҳ Отамга муртадлик қилиб, Унинг ғазабига дучор бўлди. Гарчи адолатли қонун бўйича у афв этилмаса ҳам, Мен уни Отам билан яраштириш учун келдим.

Сен шаҳарни эзгуликка бўйсундиргани келдингми? Сен тоабад ёмонлик яратадигансан–ку! Эзгулик зўрлик билан пайдо қилиниши мумкинми? Руҳни сенинг ифлос чангалларингдан қутқариш учун Отам Мени жўнатган. Ўлимга маҳкум қилинган одамни имкон қадар қайтарилганидай, Мен ҳам уни Худонинг ўхшашига қайтаришим лозим. Мен Руҳни тўлиқ эгаллайман, Сени эса қувиб юбориб, байроғимни шаҳар ўртасига ўрнатаман. Мен шаҳарни янги қонунлар бўйича, янги бошлиқлар билан, янги йўллар ва янги мақсадлар учун бошқараман. Бу шаҳар илгари ҳеч бўлмаганидай, мен буни йўқ қилиб, янгисини қураман. Бу янги шаҳар Оламнинг шуҳрати бўлади!»

Иблис билдики, ўзининг маккорлиги Эммануилга ошкор бўлибди. У шарманда бўлиб, қандай жавоб беришини ҳам билолмай қолди. Лекин Шоҳ Шадайдан, Унинг Ўғлидан, Уларнинг ижоди бўлган Руҳдан нафратланган ва ғазабнинг, маккорликнинг манбаи бўлган Иблис охирги кучини йиғиб, тождор Йўлбошчига қарши охирги кучини йиғиб, курашни давом эттиришга қарор қилди.

У девор олдидан кетиб, ўзининг асосий кучи томонга — шаҳарнинг юрагига йўл олди.

Эммануил қароргоҳга қайтди. Иккала томон ҳам жангга тайёрлана бошлади.

Иблис: «Ўлжани қўлимда сақлаб қола олмас эканман–да», деб умидсизликка тушиб, Эммануилга ва шаҳарга зарар келтириш учун бор имкониятини ишга солишга қарор қилди. У ўз қўмондонларига шундай буйруқ берди: «Ҳар қандай мудофаа бефойдалигига ишонч ҳосил қилганларингиздан кейин, дарҳол ҳамма нарсани талон–тарож қилинглар, вайрон қилинглар, ўйлаб ўтирмасдан йўқ қилиб ташланглар, ҳатто ёш бола бўладими, аёл бўладими, шафқат қилманглар. Шаҳарни Шоҳ Ўғлига бергандан кўра, вайрон қилиб, тош уюмларини қолдирганимиз яхши.»

Эммануил охирги жанг шаҳарни эгаллаш билан тугаши кераклигини билиб, Ўз йўлбошчиларига ва қўл остидагиларга буйруқ берди: «Иблисга ва Иблис тарафдорларига шафқатсиз бўлинглар, лекин зинҳор шаҳар аҳолисига зарар берманглар, уларга ёрдам кўрсатинглар, дўстона муносабатда бўлиб, мурувват қилинглар.»

Белгиланган кун келгач, Эммануил Ўз лашкарига буйруқ берди. Лашкар қуролланиб, Овоза ва Кўз дарвозасига отилдилар. Бу сафар: «Руҳ эгалланди», деган сўз парол бўлди. Улар шу тариқа қамални бошладилар. Иблис асосий кучлари билан шаҳар ичида қаршилик кўрсатди. Унинг қўмондонлари ғазаб билан бир муддат Эммануил лашкарига қарши жанг қилди.

Лекин икки–уч марта қаттиқ ҳужумдан кейин, Овоза дарвозаси сурилди, дарвоза тамбалари, қулфлари парча–парча бўлиб кетди. Шоҳ карнайчилари карнайларини чалдилар. Лашкар шодликдан ҳайқирди, шаҳар ларзага келди. Иблис эса қалъага чекинди. Дарвозалар ланг очилгандан кейин, Шоҳ Ўғли дарвозадан кириб, ўша ерда Ўзи учун тахт ўрнатишга буйруқ берди. Байроғини тоғ устига ўрнатишга фармон берди. Бу тоғда Эммануилнинг лашкари палахмонларни ўрнатиш учун тепалик ясаган эдилар. Бу тоғнинг номи «Эътибор қил» эди.

Эммануил: «Иблис чекинган қалъага палахмонлардан тўхтовсиз тош отилсин!» деб буйруқ берди. Тўғри йўл Овоза дарвозасидан қария солномачи Виждоннинг уйига олиб борар эди. Айнан Виждоннинг уйи ёнида қалъа жойлашган бўлиб, анчадан буён Иблиснинг ўғрихонаси сифатида хизмат қиларди. Шоҳ Ўғли йўлбошчилари: «Зудлик билан бу йўл ҳар қандай нопокликлардан ва ифлос нарсалардан тозалансин, токи лашкар қийналмасдан қалъага бора олсин», деб буюрдилар. Эммануил Воанаргесга, Ишонч ва Ҳукмга: «Дадил одим отиб, қариянинг уйига боринглар», деб буюрди. Карнай садолари остида улар ҳарбийларча одим отиб, қўлларида қурол билан кетдилар ва солномачининг эшиги олдида тўхтадилар. Улар девортешар қуролларини эшик ёнида ўрнатдилар, чунки қария яшаган уй қалъа сингари мустаҳкам эмас эди. Виждоннинг эшигига бориб, тақиллата бошладилар. Лекин қария бутун жанг давомида беркиниб олган, уларнинг мақсадини билмасди.

Воанаргес: «Эшикни очинг!» деб буюрди, лекин ҳеч қандай жавоб бўлмади. Кейин у девортешар қурол билан эшикни уришга буюрди. Қуролни шундай қаттиқ урдиларки, қария ваҳимага тушди, уй эса тебраниб кетди. Солномачи шундан кейин ташриф буюрганларга яқин келди ва овози қалтираб: «Сизларга нима керак? Кимсизлар?» деб сўради. Воанаргес: «Биз Шоҳ Шадайнинг ва Унинг марҳаматланган Ўғлининг йўлбошчиларимиз, сизнинг уйингизни Шоҳ Ўғли учун олмоқчимиз», деб жавоб берди. Шу гапдан кейин девортешар қурол билан яна икки марта зарба бердилар. Солномачи яна ҳам қаттиқроқ ваҳимага тушди. Лекин энди эшикни очмасликнинг иложи йўқ эди. Учала йўлбошчи унинг уйига кирдилар.

Бу уй ҳар томонлама Эммануилга мос келарди. Мос келишининг сабаблари қуйидагича эди: уй қалъанинг ёнида қурилган, кенг, олд томони Иблис қўрқиб яшириниб олган қалъага қараган эди. Йўлбошчилар юз берган воқеаларни қария солномачига айтиб бердилар. Чунки унга Эммануилнинг мақсади тамомила номаълум эди. Қолаверса, юз бераётган воқеаларга қандай алоқаси борлигини, бу қирғин нима билан тугашини унинг ўзи ҳали билмас эди.

«Солномачининг уйини Шоҳ лашкарлари эгаллабди» деган хабар тезда шаҳар бўйлаб тарқалди. Ўша зоҳоти хатар кўтарилди. Кўп ўтмай, бутун шаҳар бўйлаб: «Руҳ тамомила вайрон қилинар экан» деган миш–мишлар пайдо бўлди. Лекин бу миш–мишларнинг сабаби шу эдики, солномачи бу хабарни Шоҳ йўлбошчиларининг ўзларидан эшитганда, қўрқув ичида эди. Одамлар қариянинг уйига келишиб, Шоҳ йўлбошчилари қурол–аслаҳалари билан жойлашиб олишганини, девортешар қуроллар билан қалъага тўхтовсиз равишда урилаётганини кўрганларида, даҳшатдан тарракдай қотиб қолдилар. Бунинг устига, қариянинг гаплари уларнинг қўрқувини янада ошириб юборди. У ҳаммага шу гапни такрорларди: «Шубҳа йўқки, ўлим ва вайронагарчилик шаҳарга хавф солиб турибди. Ишонаверинглар, ҳаммамиз ҳозирги ғолиб — шон–шавкатли Эммануилга худди сотқинлардай муносабатда бўлдик. У энди фақат шаҳримизни қамал қилиб қолмади, балки У ҳозир шу ерда жойлашиб ҳам олди. Бунинг устига, Иблис Ундан қочиб, яшириниб олди. Менга келсак, мен кўп гуноҳ қилдим. Лекин поклигимча қолганимдан бахтиёрман. Мен гапиришим керак бўлган пайтда жим қолиб, кўпроқ гуноҳ қилдим. Мен ҳақиқатни ҳимоя қилишим керак эди, лекин бузиб кўрсатдим. Албатта, Шадайнинг қонунларига риоя қилганим учун Иблисдан азоб кўрдим. Руҳ менга ишониб топширилганда, сотқинлик қилдим, муртадлик қилдим, ҳамма ёвузликларга гувоҳ бўлиб турдим. Ҳеч ҳам танбеҳ бермадим. Энди бу гуноҳларимни ювиб бўладими?! Оҳ, Шоҳ Ўғлининг даҳшатли ғазабини ўйлаганимда, вужудимни титроқ босяпти.»

Шу орада Эммануилнинг йўлбошчилари солномачининг уйида ўз вазифалари билан машғул бўлганларида, йўлбошчи Қатл шаҳар кўчаларида ўз вазифасини бажараётган эди. У шахсан ўз қўли билан Эркин Майл бекнинг учта бошлиғини қатл қилди. Улардан бири — Овоза дарвозасини қўриқлаётган Нотўғри Тушунча, иккинчиси — ўша дарвозаларда иккита замбаракка қўмондонлик қилаётган Беҳуда Тиришқоқ, учинчиси — тубан ва ярамас феъл–атворли Сотқин эди. Эркин Майл, айниқса, Сотқинга кўп умид боғлар эди. Йўлбошчи Қатл Эркин Майл бекнинг кўп жангчиларини ўлдирди. Улар сурбет, ўзига бино қўйган бўлсалар–да, лекин Иблис олдида худди илонга ўхшаб биланглаб юрардилар. Қатл қилинганларнинг ҳаммаси Иблиснинг тўдасига мансуб эди. Руҳ шаҳрининг аҳолисидан ҳеч ким ярадор ҳам бўлмади, ўлдирилмади ҳам.

Эммануилнинг қолган йўлбошчилари бошқа дарвозаларда қаҳрамонлик кўрсатдилар.

Йўлбошчи Эзгу Умид Кўз дарвозасида мингта одамга бошчилик қилаётган соқчи Кўрни ер тишлатди. Эзгу Умид унинг мингта одамини қувди, бировини ўлдирди, бировини қочирди. Иблиснинг нотиғи, узун соқолли Ҳалокатли Мужмал Эммануилнинг садоқатли йўлбошчиси қўлида ҳалок бўлди. Ҳалокатли Мужмалнинг соқоли белига тушар, шаҳарга кўп зарар келтирган эди.

Иблис тарафдорларининг мурдаларини ҳар қадамда учратиш мумкин эди. Лекин кўпчилиги тирик қолиб, шаҳардаги ертўлаларга, хилват жойларга яшириниб олиб яшайвердилар.


Книга на Узбекском языке: Духовная война (Жон Буньян)

Эта книга — волнующее аллегорическое повествование о борьбе человеческой души с силами зла, возглавляемыми князем тьмы. Ее автор, Джон Буньян, перу которого принадлежит знаменитое «Путешествие пилигрима», мастерски изобразил вечный конфликт, хорошо знакомый многим. Эта необычная аллегория непременно заинтересует всех, кто вовлечен в подобную духовную битву.
«Духовная война» Джона Буньяна была впервые издана в Англии, на родине писателя, в 1682 г. Со дня первой публикации этой замечательной книги она постоянно переиздавалась и была переведена на многие языки в том числе и на Узбекский язык (Руҳий жанг Жон Буньянн).



Shu bobni eshitish:


Download (0 mb)

AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак