Руҳий жанг (Жон Буньянн) 10 bob

Жон Буньян. Руҳий жанг- (10-боб) Узбек тилида     

Ruhiy jang (Jon Bunyan) Audiokitob Uzbek tilida.Книга на Узбекском языке

                         

Мундарижа

Кириш

I Боб

II Боб

III Боб

IV Боб

V Боб

VI Боб

VII Боб

VIII Боб

IX Боб

X Боб

XI Боб

XII Боб

XIII Боб

XIV Боб

XV Боб

XVI Боб

XVII Боб

XVIII Боб


X Боб

Шаҳарда ўрин алмашишлар ва ўзгаришлар тамом бўлгандан кейин, Эммануил Иблис тарафдорларидан учтасини, хусусан, шаҳарнинг олдинги ҳокими Умидсизни, Шаҳватпарастни ва собиқ солномачи Эзгуликни унутганни қамашга фармон берди. Булардан ташқари, Иблис тайинлаган бошқа оқсоқолларни Эркин Майл бекнинг қўлига топширди. Эркин Майл бек уларни зиндонга ташлади. Улар — Худосиз, Тошюрак, Ёлғон Дунё, Ҳақиқат Душмани, Шафқатсиз, Такаббур ва бошқалар эдилар. Уларнинг ҳаммалари турмага ўтқазилди. Қамоқхона бошлиғи этиб Садоқат тайинланди. Уни Эммануил Отасининг хизматкорлари орасидан танлаб олган эди.

Ниҳоят, Шаҳзода Иблис ўрнатган учала қалъани ҳам пойдеворигача бузишни буюрди. Лекин бу ишни бажаришга кўп вақт кетди, чунки бу иншоотлар жуда катта эди. Тошлар, қоришма ва темирларни шаҳар девори ташқарисига олиб чиқиб ташлаш буюрилди.

Юқорида айтилганлар бажариб бўлингач, Шаҳзода шаҳар ҳокимига ва оқсоқолларга: «Суд маслаҳатчиларининг очиқ суди чақирилсин ва қамоқхона бошлиғи Садоқатнинг назорати остида сақланаётган Иблис тарафдорларини ҳукм қилиш масаласи қўйилсин», деб амр берди. Суд маслаҳатчилари йиғилишгач, Садоқатга: «Айбдорлар олиб чиқилсин ва айбдорлар курсисига ўтқазилсин», деб буйруқ берилди. Маҳбуслар ўша даврнинг одати бўйича, бир–бирига боғланиб, иккита–иккитадан киритилди. Шаҳар ҳокими, солномачи ва бошқа ҳурматли кишилар ҳамда суд маслаҳатчилари жойларини эгаллашгач, гувоҳлар қасамёд қилиш учун чақирилдилар. Ишончли, Соф Юрак, Очиқ Кўнгил, Ёвузлик Душмани, Худосевар, Ҳақ, Туйғуси баланд, Мўътадил, Миннатдор, Диёнат, Итоаткор, Диний Аланга суд маслаҳатчилари эдилар. Гувоҳ сифатида Билимдон, Ҳақиқат Лаблари, Ёлғон Душмани ва Эркин Майл бекнинг ўзи, керак бўлиб қолганда, Эркин Майл бекнинг хат ташувчиси чиқдилар.

Бош ҳакам жаноб Адолат баланд овоз билан: «Қамоқхона бошлиғи! Худосизни панжарага олиб кел!» деди. Судланувчи келгач, ҳакам унга деди: «Худосиз, қўлингни кўтар. Сен Атеизм деган ном билан отнинг қашқасидек маълумсан. Сен бизнинг орамизга рухсатсиз ва маккорлик билан кириб, одамларга беъмани нарсаларни ўргатдинг. Уларни «Худо йўқ, шунинг учун динга ишонишнинг нима кераги бор», деб ишонтирдинг. Сен Шоҳимизнинг шуҳратини ерга уришга ҳаракат қилдинг. Унга қарши иш олиб бординг, шаҳарда тинчликни, роҳатни буздинг. Энди қандай жавоб берасан? Ўзингни айбдор деб ҳисоблайсанми ёки йўқми?»

Худосиз: Айбдорман.

Ҳакам: Гувоҳлар Билимдонни, Ҳақиқат Лабларини ва Ёлғон Душманини чақиринглар.

Гувоҳлар келдилар.

Ҳакам: Сизлар Шоҳимиз томондан гувоҳсизлар. Мана бу судланувчига қаранглар, уни танийсизларми?

Билимдон: Ҳа, биламан уни. Унинг исми — Худосиз, Атеизм ҳам дейишади. Бу ярамас махлуқ нечи йилдан буён бечора Руҳникида яшайди.

Ҳакам: Уни чиндан ҳам танийсизларми?

Билимдон: Албатта, биламан. Илгари кўпинча уларнинг жамиятида бўлиб турардим. У Иблис тарафдорининг ўғли, ўзи ҳам иблис.

Ҳакам: Унинг айби нимада эканини эшитганмисизлар? Нима дейсиз, Шоҳнинг гувоҳи, у айбдорми ёки йўқми?

Билимдон: Бир куни мен у билан бурчакдаги Синиқда бўлган эдим. У кўп нарсалар тўғрисида айтди. Ўз қулоғим билан шу гапларни эшитганман. У айтдики: «Имоним комилки, Худо йўқ, мабодо диний жамоатлар орасига тушиб қолсам ва вазият мендан тақозо қилиб қолса, Худо бор деб айтаман, лозим бўлиб қолганда, ўзимни тақводор одам қилиб кўрсата оламан.»

Ҳакам: Сиз ўзингиз шу гапларни эшитдингизми?

Билимдон: Сўзларим ҳақлигига қасам ичаман.

Ҳакам: Ҳақиқат Лаблари! Мана бу судланувчи тўғрисида нима дейсиз?

Ҳақиқат Лаблари: Олдинги йиллари унинг яқин дўсти эдим. Энди афсус қиляпман. Унинг сурбетларча айтган: «Худо ҳам, фаришталар ҳам, руҳлар ҳам йўқ» деган гапларини кўп эшитганман.

Ҳакам: Бу гапларни ундан қаерда эшитгансиз?

Ҳақиқат Лаблари: Қабиҳ сўзлар муюлишида, Куфр растасида ва бошқа жойларда.

Ҳакам: У тўғрида нималарни биласиз?

Ҳақиқат Лаблари: У чинакам иблис. Эзгулик қилма деган Иблис тарафдорининг ўғли эканини биламан. Эзгулик қилманинг бу ўғлидан бошқа болалари ҳам бор эди. У тўғрида билганларим мана шулар.

Ҳакам: Ёлғон Душмани! Мана бу судланувчига қаранг, уни танийсизми?

Ёлғон Душмани: Бу Атеизм — ҳаётимда учратган энг тубан ярамаслардан бири. У Худонинг борлигини инкор қилибгина қолмади, балки нариги дунёдаги ҳаётга бўлган умидларни ҳам рад қилди. Ҳар қандай иллатнинг гуноҳларини тан олмасди. Келажакдаги жазони масхара қиларди. «Жиннихонага бордим нимаю Худонинг Каломини эшитгани ибодатхонага бордим нима — менга фарқи йўқ», деб айтарди.

Ҳакам: Қаерда эшитгансиз?

Ёлғон Душмани: Қаллоблик муюлиши охиридаги Ичкилик растасида, жаноб Виждонсизнинг уйида.

Ҳакам: Қамоқхона бошлиғи! Судланувчини жойига олиб бориб, кейин жаноб Шаҳватпарастни панжара ортига олиб кел.

Судланувчи! Сен Шаҳватпараст номи билан донг таратгансан. Сен бизнинг ўлкаларга бошқа ёқлардан келгансан. Сен одамларни иблисона сўзларга, ифлос қилиқларга тез ўргатдинг. «Инсон танасининг мойиллигини тизгинламаса, фойдалидир ва бу хатти  —ҳаракат қонунийдир», деб тасдиқладинг. Агар сенинг ҳиссиётларингни қондирса, ҳар қандай гуноҳли лаззатдан қайтмадинг ва бундан кейин ҳам қандай бўлмасин, қайтмоқчи эмассан. Бунга нима дейсан? Айбдормисан ёки йўқми?

Шаҳватпараст: Муҳтарам жаноб! Мен зотли оиладанман, доимо дабдабали ҳаёт кечирдим, ҳеч қачон уятни билмасдан ҳаракат қилдим. Танбеҳларни эшитишга ўрганмаганман, доимо истаганимни қилдим. Шунинг учун мени бир нарса ҳайрон қолдиряпти: бутун атрофдагилар яширин ёки ошкора қабул қилаётган, қўллаб–қувватлаётган ёки қилаётган нарсалар учун бугун мени ҳукм қилинганлар қаторига қўшдингизлар.

Ҳакам: Сенинг таг–зотинг бизни асло қизиқтирмайди. Яна айтиб қўяй: одамнинг таг–зоти қанча улуғ бўлса, унинг ахлоқи ҳам шунчалик фазилатли бўлиши керак. Ҳозир эса биз сенинг хулқ–атворингни кўриб чиқяпмиз. Шунинг учун бизга жавоб бер: айбдормисан ёки йўқми?

Шаҳватпараст: Айбдор эмасман.

Ҳакам: Мудир! Гувоҳларни бу ёққа чақир!

Мудир: Жаноблар! Шоҳимизнинг гувоҳлари! Киринглар, мана бу судланувчига қарши гувоҳлик беринглар.

Ҳакам: Билимдон, мана бу судланувчини танийсизми?

Билимдон: Ҳа, уни биламан. Унинг исми — Шаҳватпараст. У аллақандай Разил деганнинг ўғли, Тана кўчасида туғилган. Унинг онаси Ҳирс деганнинг қизи эди. Мен унинг бутун уруғ–аймоғини биламан.

Ҳакам: Яхши. У нимада айбланаётганини эшитгандирсиз? Сизнингча, у айбдорми ёки айбдор эмасми?

Билимдон: Мен уни беадаб, Худонинг кунига риоя қилмайдиган муттаҳам деб биламан. Уни шаҳватпараст, нопок бир нарса деб биламан. Менимча, у ҳар хил ёмонликларга, гуноҳларга тўлиб–тошиб кетган.

Ҳакам: У ифлос ишларини қаерда қилган — ёпиқ жойлардами ёки ошкорами?

Билимдон: Ҳамма жойда.

Ҳакам: Ҳақиқат Лаблари, мана бу судланувчи тўғрисида сиз нима дея оласиз?

Ҳақиқат Лаблари: Биринчи гувоҳ айтганларнинг ҳаммасини тасдиқлайман.

Ҳакам: Судланувчи! Сенга қарши қандай гувоҳлик берганларини эшитдингми?

Шаҳватпараст: Мен ҳар доим: «Инсоннинг энг буюк бахти — ўзини ҳеч нарсадан қисмасдан, ҳатто ўзининг энг кичик хоҳишларини ҳам қондиришдир», деб ҳисоблаб келганман. Мен ҳар доим ана шу тамойиллар бўйича иш кўриб келганман ва бутун умримни ҳузур–ҳаловатда ўтказганман. Лекин мен худбинлик қилмаганман. Ўзим лаззатланган ҳолда, бошқаларга ҳам шу лаззатни раво кўрганман. Шунинг учун ҳаммани ортимдан боришга ишонтирганман.

Шунда суд ҳайъати: «Бу айбдорнинг сўзлари ўзини етарли айблаб турибди», деган қарорга келди. Шунинг учун қамоқхона бошлиғига: «У жойига — биринчи судланувчининг ёнига олиб борилсин, учинчи айбдор Ишончсиз чақирилсин», деб буйруқ берилди.

Ҳакам: Ишончсиз, сени бу ердагиларнинг ҳаммаси шу исминг билан танийди. Сен ўзбошимчалик билан шаҳримизга ёриб кирдинг. Сен Шоҳимиз Шадайнинг жангчиларидан бири бўлганинг ҳолда, сотқинларча ва ғараз билан қаршилик кўрсатишда айбланяпсан. Сен Шадайнинг қудратини, исмини ва шуҳратини ҳақорат қилдинг. Ўзингнинг ҳукмдоринг Иблисга итоат этиб, аҳолини қонуний Шоҳ Шадайга, У юборган йўлбошчиларни қабул қилмасликка қарши қўзғадинг, шунга кўндирдинг.

Ишончсиз: Мен Шадайни билмайман. Мен эски ҳукмдоримни яхши кўраман, ўз вазифамга содиқ қолишни бурчим деб биламан. Мен бутун кучимни шаҳар аҳолисини номаълум келгиндиларга қарши қўзғатишга, уларга қарши курашишга сарф қилдим. Гарчи сизлар ҳозир шаҳримизда ҳукмрон бўлсаларингиз ҳам, мен ҳеч қачон сизларнинг олдингизда қўрқиб фикримни ўзгартирмайман.

Ҳакам: Кўриб турибсизларки, бу одамни тўғри йўлга солиб бўлмайди. У ўзининг сотқинлигини барала айтяпти, итоатсизлиги билан фахрланяпти. Қамоқхона бошлиғи! Уни олиб бор, энди Эзгуликни унутганни олиб кел!

Судланувчи пайдо бўлди.

Ҳакам: Сен Эзгуликни унутган деган ном билан таниқлисан. Айбинг шундан иборатки, сен ҳокимият тепасида турганингда, аҳолининг фаровонлиги тўғрисида тамомила унутдинг. Аксинча, исён пайтида Шоҳ Шадайга, Унинг йўлбошчилари ва лашкарига қарши кураш олиб боришда Иблисга қўшилдинг. Лекин сен бу хатти–ҳаракатинг билан Унинг исмини бадном қилаётганингни, шаҳарни қаттиқ хавф остида қолдираётганингни билардинг. Бунга нима дейсан? Айбдормисан ёки йўқми?

Эзгуликни унутган: Жаноблар! Энди сизлар менинг ҳакамимсизлар. Шунча айблардан ўзимни оқлашим учун шуни айтмоқчиманки, паришонхотирлигим ёшим улғайиб қолгани билан боғлиқ, асло ёмонлик қилиш истаги билан боғлиқ эмас. Буларнинг ҳаммаси эзгуликка совуққонлигим туфайли эмас, ақлимнинг айнигани туфайли юз берган. Мен сизларнинг марҳаматингизга умид қиламан, шунинг учун, гарчи айбдор бўлсам ҳам, қисман, холос. Қаттиқ жазога мустаҳиқ эмасман.

Ҳакам: Эҳ, Эзгуликни унутган, сен ақлинг заифлиги туфайли эзгуликни унутганинг йўқ, балки қасддан унутгансан. Сен яхшиликни эслашни истамадинг, балки хаёлингда фақат ёмонлик бўлди. Энди эса сени ҳукм қилмаслигимиз учун ўзингни ёшинг улғайиб қолгани билан оқламоқчи бўляпсан. Қани, кўрайлик–чи, гувоҳлар нима деб айтишар экан. У айбдорми ёки йўқми?

Ёлғон Душмани: Судланувчининг гапларини эшитганман, у ҳатто ўн беш дақиқа ҳам эзгуликни ўйлашга қодир эмас.

Ҳакам: Бу гапларини қаерда эшитгансиз?

Ёлғон Душмани: Пасткаш муюлишида, яна «Унинг виждони қизиган темирда куйдирилган» деган лавҳа ёзилган уйда.

Ҳакам: Билимдон, судланувчига қарши қандай гувоҳлик бера оласиз?

Билимдон: Мен уни яхши биламан. У иблис, иблиснинг ўғли, унинг отасининг исми Ҳечнарсасевмас эди. Унинг ўзи бир неча марта менга: «Ҳатто эзгулик тўғрисида ўйлаш менга малол келади», деб айтган эди.

Ҳакам: Қаерда айтган бу гапни?

Билимдон: Маъбад рўпарасидаги Ҳирс кўчасида.

Ҳакам: Энди сизнинг навбатингиз, Ҳақиқат Лаблари. Судланувчи тўғрисида нима дея оласиз?

Ҳақиқат Лаблари: Унинг ўзи бир неча марта менга: «Муқаддас Ёзувдаги ўгитларга қараганда, ифлос ишлар тўғрисида ўйлаш мен учун ёқимлироқ», деб айтган эди.

Ҳакам: Бу гапни қаерда айтган?

Ҳақиқат Лаблари: Қаерда дейсизми? Кўп жойда, хусусан, Зулмат кўчасидаги Уятсизнинг уйида, яна Ифлос муюлишидаги Малъуннинг уйида, шундоққина дўзахга тушаверишда.

Ҳакам: Жаноблар! Сизлар судланувчининг айбларини ва важ–карсонларини, гувоҳларнинг кўрсатмаларини эшитдингизлар. Қамоқхона бошлиғи! Олиб бор уни, Тошюракни олиб кел!

Судланувчи панжарага келди.

Ҳакам: Тошюрак, сен шу исминг билан машҳурсан. Чунки сен астойдил, қасддан шаҳар аҳлига: «Шоҳ Шадайга қарши юракларингизни тош қилинглар», деб ўгит бергансан. Аҳоли муртадлиги учун афсус қилишларига, Шоҳнинг қонунларига қарши исён қилганлари учун ўкинишларига ва тавба қилишларига йўл бермадинг. Хўш, бу айбларга қарши нима дейсан: айбдормисан ёки йўқми?

Тошюрак: Мен ҳеч қачон тавба–тазарру қилишни, виждоним олдида айбдорлигимни ёки афсусланишни билмаганман. Мен сувюқмасман. Мен бирортасига боғлиқлигимни ҳис қилмаганман. Бировнинг кулфати ҳеч қачон мени ҳаяжонга солмаган. Одамларнинг оҳу фиғонлари мени заррача ҳам ташвишга солмаган. Агар мен бирортасини алдасам ёки ҳақорат қилсам, бундан шундай лаззатланардимки, худди ажойиб мусиқа эшитаётгандай бўлардим. Мен йиғи овозини эшитишни яхши кўраман, шу сабабдан исмим Тошюрак.

Ҳакам: Жаноблар! Кўриб турибсизларки, судланувчи — ҳақиқий иблис, ўзини ўзи айблаяпти. Қамоқхона бошлиғи! Буни олиб бор жойига! Ёлғон Дунёни олиб кел!

Судланувчи келди.

Ҳакам: Ёлғон Дунё, сен шу исминг билан маълумсан. Сен бизнинг шаҳарда ижозатсиз яшаяпсан. Шаҳар аҳолиси Шадайга қарши исён қилганларида, сен уларни қўллаб–қувватладинг, уларга ёлғон дунё, бу дунёнинг хавфли ва ҳеч нарса билан асосланмаган умидлари тўғрисида насиҳат қилиб, тасалли бердинг. Улар Шоҳ Шадайга қарши исён қилиб, жиноят этганларини англаб тавба қилмоқчи бўлганларида, ҳалақит бердинг. Сенинг айбларинг ана шулардан иборат. Буларга нима дейсан? Ўзингни айбдор деб тан оласанми ёки йўқми?

Ёлғон Дунё: Муҳтарам ҳакамлар! Исмим Дунё эканини тан оламан, лекин асло Ёлғон Дунё эмас. Агар бирортангиз мени оз–моз биладиганлардан сўраб кўрсангиз, ёки мен туғилаётганимда иштирок этган доядан ёхуд сувда имон келтираётганимни кўрган оғайнилардан сўрасангиз, улар сизларга айтадилар: менинг исмим ҳеч қачон Ёлғон Дунё бўлган эмас, оддийгина Дунё деб аташган. Мен беозор одамман, доимо хотиржам яшашни ёқтираман, ўзим яхши кўрган нарсаларни бошқаларга ҳам раво кўрганман. Яқинларимдан биротасининг руҳан безовта бўлганини кўрганимда, ўша зоҳоти овутишга ҳаракат қилганман. Бунинг исботи сифатида қуйидагиларни айтишим мумкин:

1. Шаҳримиз Шадайнинг қонунларидан чекина бошлаганда, одамлардан баъзилари: «Шадайнинг хоҳиш–иродасига қарши бордик–а, афсус», деб хавотирга тушганларида, улар бундай фикрлардан хафа бўлганларида, бутун кучимни уларга тасалли беришга қаратганман.

2. Қадимги дунёнинг ва Садўмдаги одатлар одамлар ўртасида амалда бўлган пайтда, агар янгича одатларни баъзилар афзал кўриб, нимадандир безовта бўла бошласалар, улар ҳеч васвасага тушмасдан олдинги ҳаёт тарзини давом эттирсинлар, деб мен қўлимдан келганча тинчлантиришга ҳаракат қилдим.

3. Энди ҳозирги даврни — Иблис билан Шоҳ Шадай ўртасида жанг қизиган пайтни олайлик. Агарда одамлардан бирортаси шаҳарнинг вайрон бўлгани тўғрисидаги фикрдан ваҳимага тушган бўлса, мен кўпинча турли воситаларни — айёрликни ёки чўпчакларни ёхуд шунга ўхшаш бирор нарсани ишга солдим. Оқибатда безовта руҳга яна хотиржамликни қайтардим. Албатта, мен доимо диёнатли одам бўлиб қолдим. Чунки диёнатли одамлар тинчликпарвар бўладилар. Тинчликпарвар эса ҳурматга сазовор бўлади. Сизлардан илтимос қиламан, жаноблар, сизлар шаҳарда адолатпешалигингиз билан машҳурсизлар, мендай одам ваҳшийларча муомала қилмаганини, аксинча, тамомила озод қилишга лойиқ эканини ҳамда айбловчилардан харажатларни ва зарарни тўлашлари талаб қилишга ҳақли эканимни ошкора тан олишларингизни илтимос қиламан.

Ҳакам: Мудир! Эълон қил!

Мудир: Айбловчи актида кўрсатилган исмни судланувчи, менинг исмим эмас, деб тасдиқлаяпти. Шунинг учун суд қуйидагиларни талаб қилади: кимки унинг ҳақиқий исми, феъл–атвори ва ишлари тўғрисида бирор нарса билса, оломон орасидан чиқиб, билганларини айтсин.

Залда ҳозир бўлганлардан иккитаси ўринларидан туриб: «Бизга судланувчи тўғрисида гапирмоқчимиз», деб ижозат сўрадилар. Улардан бирининг исми Ҳақиқат Изловчи, иккинчисиники Ҳақиқатни Тасдиқловчи эди.

Ҳакамлар иккала гувоҳдан қасамёд қилишларини сўрадилар. Шундан кейин биринчи гувоҳ сўз бошлади:

Ҳақиқат Изловчи: Муҳтарам ҳакамлар! Мен бу судланувчини болалигидан бери биламан ва унинг исми доимо Ёлғон Дунё бўлиб келгани тўғрисида гувоҳлик бера оламан. Мен унинг отасини ҳам танирдим, отасининг исми Мунофиқ эди. Онасининг исми эса турмушга чиққунча Пардоз бўлган эди. Иккаласи ҳам ўғилларининг исмини Ёлғон Дунё қўйишни орзу қилган эдилар. У болалигимда мен билан бирга ўйнарди. Кўпинча онаси уни чақирганда эшитиб қолардим: «Тезроқ кел, Ёлғон Дунё, сенинг орқангдан мен бормайман.» Онаси кўпинча уни тиззасига ўтқазиб: «Жажжигинам Ёлғон Дунё, сен менга шунақанги қимматлисанки», деб эркаларди. Гарчи бугун суд олдида у исмидан тониб турган бўлса–да, ошна–оғайнилари ҳам уни Ёлғон Дунё деб аташарди.

Сўнг иккинчи гувоҳ ҳозир бўлиб, гувоҳлик берди.

Ҳакиқатни Тасдиқловчи: Ҳозиргина муҳтарам гувоҳ айтганларнинг ҳаммаси бутунлай тўғри. Судланувчининг исми — Ёлғон Дунё, Мунофиқ билан Пардознинг ўғли. Кўп кўрганман, уни Ёлғон Дунё деб чақирганларида, аччиқланарди, «Ёлғон» — кулгили, кўнгилга қаттиқ ботадиган исм, деб айтарди. Лекин бу ўзини улуғ, аҳамиятли шахс деб ҳисоблаган пайтда, яъни шаҳримизда иблислар ҳукмрон бўлган пайтда бўлган эди.

Ҳакам: Жаноблар! Сизлар ҳар иккала гувоҳнинг сўзларини эшитдингизлар. Сен эса, судланувчи, «Йўқ, Ёлғон Дунё деб айтган одам мен эмасман», дея бизни бекорга ишонтирмоқчи бўлдинг. Сен бу оламда яшаётганинг учун ва ҳар кимни ўзингча яраштириб қўйганинг учун айбланаётганинг йўқ, балки сен олижаноб Шоҳимиз Шадайнинг қонунларига қарши бўлган оламни ваъз қилганинг учун айбланяпсан, яъни гуноҳ билан яшаб, оламда лаззатланиш мумкин, агарда кимдир улуғ Шоҳимиз Шадайнинг хоҳиш–иродасига зид иш тутса, хавотирга тушмаслиги керак, деб ишонтиряпсан. Сен ўз айбингни англаб етмаган бўлсанг, кўрайлик–чи, бошқа гувоҳлар нима деб айтишар экан.

Хабардор, судланувчи тўғрисида нима дея оласиз?

Хабардор: Менга шу нарса маълумки, судланувчи узоқ вақт давомида тўхтовсиз равишда шаҳар аҳлига хотиржамлик ва тинчлик, туйғуларини сингдириб келди, доимо танбеҳ берди. Чунки шундай хатти–ҳаракатлар ичида ҳақиқий руҳий олам улар учун муҳим бўлмаслигини у биларди. Вақтини бемаъниликлар билан ўтказган одамларга у бир неча марта шундай деганини эшитганман: «Ҳаммаси бўлмағур гаплар, нима қилаётган бўлсаларинг ҳам ҳеч ташвиш қилманглар. Ўтмишингиз қандай бўлишидан қатъий назар келажак тўғрисида ташвишланиш керак эмас.»

Ҳакам: Сиз–чи, муҳтарам Ёлғон Душмани, қандай гувоҳлик бера оласиз?

Ёлғон Душмани: У бир неча марта: «Иллатли ҳаёт ҳақиқат йўлидаги виждон безовталигига қараганда бир неча баробар яхшидир», деганини эшитганман.

Ҳакам: У бу гапни қаерда айтган?

Ёлғон Душмани: Ақлсизлик майдонида, Хомхаёлнинг қўшниси Анқовнинг уйида. Бу гапни бир марта эмас, йигирма марта эшитган бўлсам керак.

Ҳакам: Гувоҳлар етарли бўлди. Қамоқхона бошлиғи! Судланувчини жойига олиб бор, Ҳақиқат Душмани деган айбдорни олиб кел.

Демак, сен Ҳақиқат Душмани деган ном билан машҳурсан, бизнинг ўлкага бегона, чақирилмаган меҳмонсан. Сен бизнинг улуғ Шоҳимиз Шадайнинг қонунини ва тасвирини бадном қилиш, бузиб кўрсатиш учун қаттиқ ҳаракат қилганликда, одамлар Иблис ҳукмронлигига ўзларини хоинларча бағишлаб, шаҳар аҳлини хавф остида қолдирганини билганинг ҳолда, Шадайнинг исмини беобрў қилишда айбланасан. Хўш, бунга нима дейсан, айбдормисан ёки йўқми?

Ҳақиқат Душмани: Айбдор эмасман, муҳтарам ҳакамлар.

Шу пайтда гувоҳлар чақирилди.

Хабардор: Судланувчи ўз қўллари билан улуғ Шоҳимиз Шадайнинг тасвирини йўқ қилишга уринганини мен кўрганман. У Иблисдан шу буйруқни олганда, унинг яқинида турган эдим. Шундан кейин яна ўз бошлиғининг буйруғи билан Шоҳимизнинг қонунларидан қолган–қутганини ёқиб, йиртиб, тепкилади.

Ҳакам: Унинг бу хатти–ҳаракатларига сиздан бошқа яна ким гувоҳ бўлган эди?

Ёлғон Душмани: Мен гувоҳ бўлган эдим, мендан бошқа кўпчилик ҳам гувоҳ бўлган. У ҳеч ҳам иккиланмасдан, ўз бошлиғининг буйруғини очиқчасига бажарди. Бунинг устига, бу ишни ғайрат билан бажарди.

Ҳакам: Судланувчи! Қандай қилиб сен суд олдида ўз хатти–ҳаракатларингдан сурбетлик билан тонишга журъат этдинг?! Ахир, сен бу ишларни кўп гувоҳлар олдида очиқчасига қилаётганингни билар эдинг–ку!

Ҳақиқат Душмани: Менинг исмим Ҳақиқат Душмани бўлгани учун, қандайдир жавоб беришим керак эди, одатдагидай гапиряпман. Ҳозиргача мен бундан кўп фойда олганман, ҳозир ҳам «Агарда ҳақиқатни гапирмасам, бу менинг фойдамга бўлар», деб мўлжаллаган эдим.

Ҳакам: Қамоқхона бошлиғи! Уни жойига олиб бориб, навбатдаги маҳбусни — Шафқатсиз деганини олиб кел!

Судланувчи! Сенинг исминг Шафқатсиз, сен келгиндисан, аҳолининг розилигисиз шаҳримизга ўрнашиб олгансан. Сен Руҳ шаҳри аҳолисини уларнинг қонуний Шоҳига қарши шафқатсизларча ва сотқинларча қўзғадинг. Улар бу хатти–ҳаракатлари билан ўзларига кулфат орттиришларини билар эдинг. Уларнинг ҳалокатдан қутулиши учун ягона йўл — қилган жиноятларини англаб, тавба қилишлари эканини билганинг ҳолда, бунга йўл бермадинг. Хўш, бунга қандай жавоб берасан? Айбдормисан ёки йўқми?

Шафқатсиз: Мен шафқатсизлик нуқсоним борлигида айбдор эмасман. Менинг фаолиятим — аҳолининг руҳини кўтариш эди, чунки мен уларнинг умидсизликка тушганларини кўриб, томошабин бўлиб туролмасдим. Шунинг учун менинг исмим Шафқатсиз эмас, Далдадир.

Ҳакам: Қанақасига? Ўзингнинг исмингдан тониб, бошқа исм бермоқчимисан? Гувоҳларни чақиринглар!

Хабардор: Мен тўлиқ ишонч билан айтишим мумкинки, унинг исми — Шафқатсиз. Ҳамма муҳим ҳужжатларга у қўл қўйган. Лекин шу нарса ҳам маълумки, одатда ҳамма иблислар ўзларининг исмларини ўзгартирадилар. Масалан, қандайдир Маккор дегани ўзини Эҳтиёткор деб кўрсатади, Такаббур вақти келиб қолганда ўзига Башанг ёки Ҳимматли деб исм беради. Ҳаммалари шундай қилишади.

Ҳакам: Ҳақиқат Лаблари, бунга сиз нима дейсиз?

Ҳақиқат Лаблари: Унинг исми — Шафқатсиз. Мен уни болалигидан бери биламан, у ҳақиқатан ҳам, ҳозир қўйилган айбларни қилган. Лекин иблисларнинг орасида шундай бир уюшма борки, улар абадий лаънат олдидаги қўрқув ҳиссини билмайдилар. Шунинг учун қилинган жиноятлар олдидаги тавба–тазарру ва афсус–надоматларни улар умидсизлик деб атайдилар.

Ҳакам: Қамоқхона бошлиғи! Судланувчини жойига олиб бор, охирги маҳбус Такаббурни олиб кел!

Такаббур, сен бизнинг шаҳарга рухсатсиз ўрнашиб олгансан. Энди Шоҳ йўлбошчиларининг барча даъватларига ва маслагига аҳолини сурбетларча ва димоғдорлик билан жавоб беришга ўргатгансан. Сен яна Шоҳни нафрат билан ҳақорат қилишга аҳолини ўргатгансан. Бундан ташқари, сўзинг ва ишинг билан уларни Шаҳзода Эммануилга қарши қурол кўтаришга рағбатлантиргансан. Хўш, бунга нима дейсан? Айбдормисан ёки йўқми?

Такаббур: Муҳтарам ҳакамлар! Мен табиатан жасур, жангари одамман. Энг хавфли вазиятда ҳам ҳеч қачон руҳан тушкунликка тушмаганман, муваффақиятсизлик ҳолатларида ҳам пасткашликка ва шон–шуҳратимни ерга уришга ўзимни лойиқ деб ҳис қилмаганман. Мен душман олдида мағлуб бўлган одамларни кўрганимда, душманлар уларнинг устидан ҳукмронлик қилганларида ва одамлар душман олдидаги қўрқувдан ўз қарашларини ва ниятларини ўзгартирганларида, бундай одамлардан нафратланганман. Душманим ким, қандай сабаб мени курашга чорлади — мен ҳеч қачон бу тўғрида ўйламаганман. Доимо жасурлик билан ҳаракат қилганимдан, шердай довюраклик билан уришганимдан ва ғолиб чиққанимдан қаноатланардим.

Ҳакам: Такаббур, сен қўрқмаслигинг, жангдаги жасурлигинг учун айбланаётганинг йўқ, балки сен бутун кучингни қонуний Шоҳимиз Шадайга қарши қаратганинг учун айбланяпсан. Мана, сенинг жиноятларинг нимадан иборат.

Такаббур бунга жавоб бермади.

Ҳакам судланувчиларни сўроқ қилиб бўлгандан кейин, суд маслаҳатчиларига: «Ўз қарорларингизни чиқарсангиз», деб таклиф қилар экан, уларга шундай деб мурожаат қилди:

— Муҳтарам суд ҳайъати! Сизлар судланувчиларнинг айбларини ва жавобларини ҳамда гувоҳларнинг кўрсатмаларини эшитдингизлар. Шунинг учун қарорингизни муҳокама қилишларингизни илтимос қиламан. Қарорингиз ишончли, адолатли ва холис бўлсин.

Суд маслаҳатчилари Ишончли, Соф Юрак, Очиқ Кўнгил, Ёвузлик Душмани, Худосевар, Ҳақ, Туйғуси баланд, Мўътадил, Миннатдор, Диёнат, Итоаткор, Диний Аланга суд залидан чиқиб, ҳукм чиқариш учун бошқа хонага кириб, эшикни беркитиб олдилар.

Уларнинг каттаси Ишончли гапини шундай бошлади:

— Жаноблар, сизларнинг фикрингизни билмадим–у, лекин менимча, судланувчиларнинг ҳаммаси қатл қилинишга лойиқ.

— Тўғри! — деди Соф Юрак. — Менинг фикрим ҳам шундай.

— Қандай бахт бу ярамасларнинг қамалгани! — деди Ёвузлик Душмани.

— Ҳаётимдаги энг яхши кунлардан бири — шу кундир, — деди Худосевар.

— Агар биз уларни ўлимга ҳукм қилсак, имоним комилки, бизнинг ҳукмимизни Шоҳнинг Ўзи ҳам қўллаб–қувватлайди, — деб қўшиб қўйди Ҳақ.

— Бу ярамаслар шаҳарда бўлмаса, ҳамма тинч, ахлоқи ҳам яхши бўлишига ишонаман, — деди Туйғуси баланд.

— Шошқалоқлик билан ҳукм қилишга ҳаракат этмасам–да, — деди Мўътадил, — уларнинг жинояти шунчалик сурбетларча қилинганки, гувоҳлар ҳам шунчалик очиқ –ойдин баён қилдиларки, уларнинг ўлимга лойиқлигини фақат кўр одамгина кўрмаслиги мумкин.

— Худога шукр, — деди Миннатдор, — сотқинлар қамалди.

— Мен ҳам Худога тиз чўкиб миннатдорчилик билдираман, — деб қўшимча қилди Диёнат.

— Мен ҳам сизлардан кам хурсанд бўлаётганим йўқ, — деди Итоаткор.

Шунда шиддатли, садоқатли Диний Аланга баланд овоз билан деди:

— Бизни улардан халос қилинг. Улар шаҳарнинг яраси эдилар, биз ҳалок бўлишимизни истаган эдилар.

Улар бир қарорга келишиб, залга қайтиб кирдилар. Ҳакам ҳар бирининг номини айтиб: «Қарорингизни эълон қилиш учун кимни сайладингизлар?» деб сўради. Улар: «Каттамиз Ишончли бўлгани учун, уни сайладик», деб жавоб беришди. Шунда ҳакам: «Сизларнинг ҳукмингиз қандай?» деб сўради.

Ишончли: Улар айбдор.

Ҳакам: Қамоқхона бошлиғи! Маҳбусларни олиб кет!

Қамоқхона бошлиғи ҳаммасини қамоқхонага ташлади ва эртасигача — тайинланган қатл кунигача қолдирди. Лекин тунда маҳбуслардан бири қандайдир йўл билан қамоқдан қочди ва яширинча шаҳардан чиқди. Қоронғу бурчакларда, ҳандақларда яшириниб, шаҳар аҳолисига зарар етказиш учун қулай фурсатни пойлаб турди. Бу маҳбуснинг исми Умидсиз эди.

Қамоқхона бошлиғи кўрдики, маҳбуслардан бири йўқ. Энг ашаддий маҳбус қочиб кетганини билиб, қаттиқ саросимага тушиб қолди. Юз берган воқеадан хабардор қилиш учун у ўша зоҳоти шаҳар ҳокими, солномачи ва Эркин Майл бекнинг ҳузурига йўл олди. Улар «Ҳамма ёқ қидирилсин!» деб буйруқ бердилар. Лекин ҳаммаси беҳуда кетди — уни ҳеч қаердан топа олмадилар. Уни шаҳар ташқарисида — қоронғу бурчакларда дайдиб юрганини кўрдилар (уни узоқдан кимдир кўрди–ю лекин тута олмади). Бошқа бирови эса: «Далага кетаётганини кўрдим, худди бировни излаб кетаётганга ўхшайди», деб қўшимча қилди. Чамаси, у ўз ҳукмдори Иблисни излаб кетаётган, шекилли, кўп ўтмай Дўзах дарвозасида учрашдилар. Умидсиз Иблисга: «Халқнинг илгари қилган барча гуноҳларини Эммануил кечирди, халқ Эммануилга қалъада ўрнашишни таклиф қилгандан кейин, Руҳ жуда ҳам ачинарли аҳволда қолган», деб етказди. У яна Иблиснинг тасвири балчиққа улоқтирилганини ва унинг ўрнига Шадайнинг тасвири қўйилганини, Иблиснинг саккизта хизматкори ва тўққизинчиси бўлиб ўзи қамалганини, ҳаммалари қатл этилишга ҳукм этилганини, лекин айёрлик билан қамоқдан қочганини айтиб берди. «Энг оғир кулфат — Эркин Майл бекнинг Эммануилга содиқ бўлиб қолганидир, — деди Умидсиз, — у иблисчиларни қатл қилиш учун ҳамма жойда қидириб юрибди.»

Иблис ғазабга миниб, шердай ўкирди. Унинг даҳшатли ўкиришидан ер ларзага келиб, осмонни булут босди. У: «Шаҳардан ўч оламан», деб қасам ичди. Садоқатли шогирди Умидсизга: «Икковимиз қачон ва қандай қилиб Руҳга янгидан ҳужум қилишни келишиб олишимиз керак», деди.

Шу орада қатл куни ҳам келди (Рим. 8:13). Жиноятчиларни тахтапулга олиб келишди. Олдиндан уларни хочга михлашга қарор қилинган эди (Галат. 5:24). Чунки Эммануил «Менинг қоунларимга ва хоҳиш–иродамга зид бўлгани учун, бу жазони аҳолининг ўзи ижро этсин, токи бу жиноятчилардан уларнинг нафратланганларининг исботи бўлсин», деб эълон қилди. Маҳбусларни хоч олдига олиб келганларида, қўрқувдан уларда куч пайдо бўлиб, қаттиқ қаршилик кўрсата бошладилар. Аҳоли Шоҳнинг йўлбошчилари ва жангчиларидан ёрдам сўраб илтимос қилдилар. Шунда Шоҳнинг Руҳ аҳолисини жуда ҳам яхши кўрадиган ва қатл пайтида шу ерда ҳозир бўлган Бош вазири яқин келиб, Ўз қўлларини уларга қўйди. Шу зоҳоти аҳолининг кучи ўн карра ошиб кетди. Шундан кейин улар ўзларига кўп ёмонлик ва кулфатлар келтирган иблисчиларнинг қўл–оёқларини михладилар.


Книга на Узбекском языке: Духовная война (Жон Буньян)

Эта книга — волнующее аллегорическое повествование о борьбе человеческой души с силами зла, возглавляемыми князем тьмы. Ее автор, Джон Буньян, перу которого принадлежит знаменитое «Путешествие пилигрима», мастерски изобразил вечный конфликт, хорошо знакомый многим. Эта необычная аллегория непременно заинтересует всех, кто вовлечен в подобную духовную битву.
«Духовная война» Джона Буньяна была впервые издана в Англии, на родине писателя, в 1682 г. Со дня первой публикации этой замечательной книги она постоянно переиздавалась и была переведена на многие языки в том числе и на Узбекский язык (Руҳий жанг Жон Буньянн).



Shu bobni eshitish:


Download (0 mb)

AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак