Руҳий жанг (Жон Буньянн) 1 bob

Жон Буньян. Руҳий жанг- (1-боб) Узбек тилида     

Ruhiy jang (Jon Bunyan) Audiokitob Uzbek tilida.Книга на Узбекском языке

                         

Мундарижа

Кириш

I Боб

II Боб

III Боб

IV Боб

V Боб

VI Боб

VII Боб

VIII Боб

IX Боб

X Боб

XI Боб

XII Боб

XIII Боб

XIV Боб

XV Боб

XVI Боб

XVII Боб

XVIII Боб


I Боб

Мен турли вилоятларга саёҳат қилганимда, машҳур Олам қитъасига ташриф буюришимга тўғри келган эди. Бу мамлакат ниҳоятда кенг: икки қутб ўртасида ва дунёнинг тўрт томони ўртасида жойлашган. Жойлашган ўрни ҳам яхши, суви мўл, тоғлару водийлари ҳам жуда кўп. Ери серҳосил, ҳавоси тоза эканини ҳам сезган эдим.

Одамларининг танаси ранги бир хил эмас, турли тилларда гаплашишади, ҳаёт тарзи ҳам бир хил, бир динга эътиқод қилишади. Осмондаги планеталар турлича бўлганидай, одамлар ҳам ўзаро бир–биридан фарқ қилади.

Юқорида айтганимдай, тақдир тақозоси билан бу мамлакатга сафар қилишимга тўғри келган эди. Мен у ерга бориб, узоқ вақт қолиб кетдим, ўша жойнинг тилини ўргандим, халқининг одатларини, турмуш тарзини қабул қилдим. Тўғрисини айтганда, кўп нарсаларни қониқиш билан кузатдим, ҳатто, Раббий: «Бошқа ишларни қилишинг керак, ортингга қайт» , деб хабар жўнатмаганда эди, аҳолининг рўйхатига кириб, ўша ерда умримнинг охиригача қолиб кетган бўлардим.

Хуллас, бу ажойиб Олам деган мамлакатда ажойиб бир шаҳар бор, шаҳарнинг қурилиши ҳам нафис, аҳоли бир жамоатга уюшган, жамоат шаҳар билан бир бўлиб, Руҳ деб аталади. Шаҳар меъморий жиҳатдан ажойиб, жойлашув ўрнига кўра қулай, имтиёзлари — соз бўлиб, келиб чиқишига мос келади. Бемалол айтиш мумкинки, юқорида баён қилганимдай, ер юзида унга тенг келадигани йўқ.

Шаҳар икки олам ўртасида туради. Ишончли манбалардан шуни билдимки, шаҳарнинг биринчи Меъмори ва Асосчиси Шоҳ Шадай экан.  Шадай бу шаҳарни ўзининг ҳузур–ҳаловатини ўйлаб қурган экан. У шаҳарни Ўз ижодининг энг аъло шуъласидан ва шуҳратидан барпо қилибди, ҳатто мамлакатдаги ҳамма нарса устидан ҳукмрон қилибди (Ибтидо 1:26). Аслида, дастлаб шаҳар жуда ажойиб бўлиб, самовий жисмлар бу шаҳарга мамнуният билан қарар, шодиёна ва мақтов қўшиқлари куйлар эди. Мамлакатдаги жамики жонзотларга.

«Бу ғаройиб ижодимга итоат этиб, бош уринглар!» деб амр берилган эди. Шоҳ Шадай бу ижодига итоат этмайдиган ҳамма нарса устидан ғолиб келиш учун куч ато қилган эди.

Шаҳар ўртасида ажойиб, муҳташам бир «кошона» ўрнатилган эди. Бу иншоотни, мустаҳкамлигига қараб, қалъа ёки қўрғон, чиройига қараб жаннат деб айтиш мумкин эди. Кенглигига кўра, бу иншоот бутун оламни ўзига сиғдира оларди (Воиз, 3:11). Бу масканни шоҳ Шадай шахсан ўзи учун танлаган, ўзидан бошқа ҳеч кимни бу ерда кўришни истамасди. Чунки бу жой — Унинг яхши кўрган, аҳолини ташқи душманлардан муҳофаза қиладиган жойи эди. Шадай иншоотни гарнизон билан ўратиб олган, шаҳар аҳлига ҳам иншоотни муҳофаза этишни топширган эди.

Шаҳар девори шунчалик мустаҳкам эдики, шаҳар аҳлининг рухсатисиз ҳеч ким девордан ошиб ҳам ўтолмас, буза ҳам олмас эди. Донишманд Қурувчининг мақсади «Ҳеч қандай ғаним кучлари аҳолининг розилигисиз деворга зарар етказишга қодир эмас.»

Бу ажойиб шаҳарнинг бешта дарвозаси бор эди. Дарвозалар ҳам деворлар каби мустаҳкам эди, бирорта бегона шаҳар аҳлининг ижозатисиз дарвозалардан шаҳарга кира олмас эди. Дарвозаларнинг номлари қуйидагича эди: Овоза дарвозаси, Кўз дарвозаси, Гап дарвозаси, Ҳид билиш дарвозаси, Сезги дарвозаси.

Шаҳарнинг яна бир ажойиб фазилати бор эди: бу ерда доимо мўл–кўл озиқ–овқат бўларди. Озиқ–овқат энг доно қонунлар билан тақсимланар эди. Аҳоли орасида биронта, очкўз ёки сотқин учрамасди. Ҳаммалари бир–бирига садоқатли, ҳамкор эди. Эътибор беринг, бу жуда ҳам муҳим. Шу боисдан шаҳар ўз Шоҳининг шу ерда бўлганидан, унинг ҳимояси остида бўлганидан завқланарди. Шоҳ эса Ўз ижодининг бекаму кўст бахтиёр эканини кўришни буюк бахт деб биларди.

Бир куни Иблис деган аллақандай баҳайбат махлуқ Руҳга ҳужум қилиб, шаҳарни эгаллашни ва у ерда жойлашиб олишни ният қилди. Бу махлуқ қора танлиларнинг шоҳи бўлиб, шайтоний феъл–атвори бор эди. Лекин олдин Иблиснинг қандай пайдо бўлганини кўриб чиқайлик–да, кейин Шоҳ Шадайнинг севикли ижодини эгаллаб олганини билайлик.

Иблис ҳақиқатан ҳам баҳайбат ва қудратли, лекин шу билан бирга қашшоқ ва тубан эди. Дастлаб у Шоҳ Шадайнинг хизматкорларидан бири эди. Шадай уни юксак, мартабали лавозимга — Ўзининг энг яхши мулкидан бирига бошлиқ этиб тайинлаганди. Лекин у эгаллаб турган лавозимидан қониқмай, унда чексиз бир истак пайдо бўлди, Шоҳ Шадайнинг қўл остидаги жамики мулки устидан ҳукмронлик қилишни истаб қолди. Шадай эса бу ваколатни Ўзининг ягона Ўғлига берган эди. Иблис энди, мақсадимни қандай қилиб амалга оширсам экан, деб ўйлай бошлади ва қўл остидагиларни маслаҳатга чақирди. Улар, ёрдам берамиз, деб ўз хоҳишини билдирдилар. Ниҳоят, улар, Шоҳнинг ўғлини йўқ қилиш керак, шунда мерос сизга қолади, деган хулосага келдилар. Фитна уюштирилиб, вақти ҳам белгиланди, ярамаслар йиғилишиб, ҳужум бошладилар. Қолаверса, Шоҳнинг Ўзи ҳам, Ўғли ҳам, ҳамма нарсани ва ҳар доим кўриб турадиган кўзларибўлгани учун, ўзларининг мулкида нималар юз бераётганини билмасдан қолмас эдилар. Шадай Ўғлини худди ўзидай яхши кўрар эди, юз берган воқеадан ғазабланди. Шунинг учун ҳамма исёнчиларнинг йўлини тўсди, Ўз Ўғлига зарар етказишларига йўл қўймади. Иблисларнинг сотқинлигини, ғалаёнини ва фитнасини фош қилди. Иблислар Шадайнинг ишончидан, бирор мансабни эгаллашдан маҳрум бўлдилар. Шундай қилиб, улар Шоҳнинг ҳузуридан қувилиб, занжирбанд қилиндилар ва қўрқинчли, қоп–қоронғу чоҳга улоқтирилдилар. Улар Шоҳнинг шафқатидан тамомила умидларини уздилар. Шадай уларни «буюк қиёмат кунигача занжирбанд қилиб, абадий қоронғуликка қамаб қўйди.» (Яҳудо 6)

Шоҳнинг бу қароридан кейин исёнчилар Шадай ва Унинг Ўғлига қарши кек сақладилар. Иблислар ғазаб билан у ёқдан– бу ёққа ўзларини урдилар. Шадайнинг ижодини бузиб, булғаш учун имконият изладилар, Шадай берган жазо учун қасос олмоқчи бўлдилар (1Бутрус 5:8). Шундай қилиб, улар Олам деб аталган жойга тушиб, Руҳ шаҳрига йўл олдилар. Бу шаҳар Шоҳнинг энг яхши ижоди ва Унинг юрагига энг яқин бўлганига ишонч ҳосил қилганларидан кейин, ўзаро маслаҳатлашишди ва бу шаҳарга ҳужум қилиб, эгаллаб олишга қарор қилдилар. Мен шаҳар Шадайга қарашли экани иблисларга маълумлигини айтмоқчиман. Чунки Шоҳ бу шаҳарни Ўз кўнглини чоғ қилиш учун яратганини иблислар билар ва бу шаҳарнинг қурилиши, безалишига гувоҳ бўлган эдилар.

Иблислар Руҳни излаётганларида, ҳавони тантанали ҳайқириқ билан тўлдириб юбордилар. Уларнинг бақир–чақири худди ўлжасини топиб олган шернинг ўкиришига ўхшаш қўрқинчли эди.

Иблислар ҳарбий кенгашга йиғилдилар. Йиғилишда шаҳарни эгаллашнинг йўл–йўриқлар муҳокама қилинди. Ниҳоят, қуйидаги тўртта масалани муҳокама қилиш учун бир тўхтамга келдилар:

1. Шаҳарга иблисларнинг ҳаммаси бориши керакми ёки йўқми?

2. Руҳнинг ҳузурида ҳозирги кийган кийимларида бўлишлари керакми?

3. Руҳга ўзларининг мақсадини бирданига аён қилишлари шартми ёки ёлғон сўзлар, айёрлик билан ҳужум қилишлари мақсадга мувофиқми?

4. Руҳни отиш ва шу тариқа асосий мақсадни амалга ошириш учун — шаҳарни муваффақиятли эгаллаш учун аҳолидан бири бўлиб кўринишини ораларидан бирортасига топшириш керакми?

Биринчи масалага салбий жавоб бўлди. «Агар ҳаммамиз шаҳарда бирданига кўринсак, аҳолини қўрқитиб юборамиз. Аҳоли эса эҳтиёткор бўлиб қолади. Ҳолбуки, биттамиз у ерда пайдо бўлганимиз билан, бу мақсадни амалга оширолмаймиз.» Шу боисдан Иблис шундай деб уқтирди: «Агар Руҳ қўрқиб кетса, уни эгаллаб олишнинг имкони бўлмайди, чунки Руҳнинг розилигисиз ҳеч ким унга кира олмайди Шундан кейин кўпчилик бўладими, биттамиз бўламизми, Руҳни қамал қилиб олсин. Менимча, ўша мен бўлишим керак.» Ҳамма бу таклифга рози бўлди.

Сўнг иккинчи масалани муҳокама қилишга киришдилар. Бу масала ҳам рад қилинди. Рад қилинишининг сабаби қуйидагича эди:

Бу пайтгача Руҳ ботиний мавжудотлар билан алоқа қилар эди. у ҳали ҳеч кимни бундай аянчли, қабиҳ қиёфада кўрмаган эди. Шафқатсиз Алектонинг фикри шунақа эди. Аполлион ҳам қўшимча қилди: «Мутлақо тўғри! Руҳда биз шундай фикрни уқтиришимиз учун, биттамиз ҳақиқий қиёфамизда кўринишимиз кифоя. Бундай аҳволдан у руҳан безовталанади. Муҳтарам Алекто айтганидай, Руҳ бундай аҳволдан эҳтиёт чораларини кўришга мажбур бўлади. Ундай ҳолатда биз шаҳарни олишдан воз кечишимизга тўғри келади.» Шу пайт баҳайбат Болзабул уларнинг гапини бўлди: «Менинг фикрим ҳам шундай. Чунки биз илгари қандай ҳолатда бўлганимизни шаҳар аҳолиси кўрган, лекин ҳозирги ҳолатимизни эса кўрмаган. Менимча, уларнинг кўзлари ўрганган ҳолатда биз зоҳир бўлишимиз лозим.» ҳамма Болзабулнинг гапига қўшилди ва Иблис қандай қиёфада зоҳир бўлиши лозим, деган масалани муҳокама қила бошлашди. Биров ундай деб таклиф қилди, бошқаси бундай деб. Ниҳоят, Люцифер шундай таклиф киритди: «Бошлиғимиз Руҳга итоат этадиган махлуқнинг қиёфасига кирсин. Чунки бундай махлуқлар унга фақат таниш бўлиб қолмай, балки унинг ҳукмронлиги остидадир. У махлуқлардан Руҳ ёмонлик кутмайди. Хуллас, бизнинг ҳукмдоримиз энг ақлли ҳисобланган жонзотнинг қиёфасига кирсин.» (Ибтидо 3:1; Ваҳий 20:1,2)

Бу таклифга жавобан дабдабали мақтовлар эшитилди. Хуллас, Иблис илон қиёфасига кирсин, чунки ҳозирги пайтда болага қушча қандай яхши таниш бўлса, ўша пайтда шаҳар аҳли ҳам илонга худди шундай кўниккан, деган қарорга келишди. Шундан сўнг улар учинчи масалага ўтишди.

Учинчиси — Руҳга ўз мақсадимизни аён қилишимиз керакми ёки йўқми, деган масала эди. Бу масала ҳам рад қилинди. Сабаби шу эдики, Руҳнинг жамоати — кучли халқ. Деворлари ва дарвозаси мустаҳкам бўлган енгилмас шаҳарга аҳолисининг розилигисиз кириш мумкин эмас. «Бунинг устига, — деб қўшимча қилди Легион, — улар бизнинг мақсадимизни билиб қолсалар, шубҳасиз, ўша зоҳоти ёрдам сўраб, Шоҳга мурожаат этадилар, унда аҳволимиз нима кечиши ўзимизга маълум. Шунинг учун биз ниятимизни ёлғонга, хушомад ва ширин сўзларга буркаб яшириб, ҳеч қачон бўлмайдиган нарсаларга ишонтириб, ҳеч қачон олмайдиган нарсаларни ваъда қилиб, эҳтиёт бўлиб ҳужум қилишимиз керак. Фақат шу йўл билан биз шаҳарни эгаллаб, дарвозаларини очиб беришга аҳолисини мажбур қила оламиз. Устига–устак, бу истаклар орқали улар ўзларида бизни кўришларига ишонтирамиз. Бундай ўйлашимнинг сабаби шуки, Руҳ аҳли — содда, айбсиз, ҳалол, солиҳ халқ. Қамал ва ёлғон, адоват ва иккиюзламачилик нима эканини улар ҳали билмайдилар. Ёлғонни тасаввурларига ҳам сиғдиролмайдилар. Ана шу ниқоб остида ишонч ҳосил қилсак бўладики, бизни у ерда танимайдилар, биз нима айтмайлик, ҳаммаси ҳақиқат сифатида қабул қилинади. Айниқса, ёлғон гапларимизга уларнинг манфаати учун ҳаракат қилишимизга сабаб бўладиган чексиз севгимизнинг юзаки кўринишини қўшсак, нур устига аъло нур бўларди.»

Бу масалага ҳеч қандай эътироз бўлмади, хамирдан қил суғургандай, осонгина қабул қилинди. Шундан сўнг улар тўртинчи масалани ҳал қилишга киришдилар.

Охирги масала якдиллик билан қабул қилинди. Ҳаммалари: «Биринчи навбатда шаҳар аҳолисининг раҳнамоларидан бири, йўлбошчи Қаршиликни бир уришда ўлдиришимиз керак», деб қарор қилдилар. Баҳайбат Иблис ҳам, унинг ҳамма шериклари ҳам шаҳардаги бошқалардан кўра, ундан кўпроқ қўрқар эдилар. Лекин бу жиддий вазифани ким ўз зиммасига олади? Бу вазифага кўл заҳарли илони Тисифон тайинланди.

Маслаҳат тугагандан кейин ҳамма ўрнидан қўзғалди ва келишилганидай ҳаракат қилишга қарор қилдилар. Улар Руҳга томон йўл олдилар. Фақат биттасидан ташқари, ҳаммалари кўринмас эдилар. Лекин ўша биттаси ҳам ўз қиёфасида эмас, балки илон қиёфасида эди.

Ниҳоят, улар шаҳарга яқинлашиб, Овоза дарвозаси олдига келдилар. Бу ердан ҳамма нарса шаҳар аҳолисининг қулоғига етиб борарди, Кўз дарвозаси орқали улар ҳамма нарсани кўриб туришарди. Ҳамма ёвуз руҳлар дарвоза олдида тўпланишиб, йўлбошчи Қаршиликни қамал қилиш учун деворга яна ҳам яқинроқ бордилар. Кейин улар, шаҳар ҳокими бизни бир неча дақиқага қабул қилармикан, деб овоз бердилар. Ўша даврнинг одатига кўра, бу қоида қуйидагича ижро қилинган эди: Иблиснинг нотиғи Ҳалокатли Мужмал карнай чалган эди, шаҳарнинг амалдорлари девор ёнига яқин келишди. Улар қуйидагилар эди: Нуқсонсиз бек, Эркин Майл бек, шаҳар ҳокими Идрок, солномачи Виждон, йўлбошчи Қаршилик. Улар: «Девор ортидагилар кимлар экан, нимага дарвоза олдида ғалати шовқин бўляпти экан», деб қарадилар. Эркин Майл бек карнай чалаётганни кўргач, ундан: «Кимсан? Нимага бу ерга келдинг? Нимага шовқин қилиб шаҳарни безовта қиляпсан?» деб сўради.

Иблис мулойим овоз билан гап бошлади:

— Жаноби олийлари! Мен сизни биламан. Сиз машҳур Руҳ шаҳрининг ҳокимисиз. Сизни ишонтириб айтмоқчиманки, мен сизларнинг яқин қўшнингизман. Шоҳга итоат этиш, сизларга хизмат қилиш учун менга буйруқ берилган. Ўз вазифамни рисоладагидек ижро этиш ва сизга муҳим бўлган нарсаларни етказиш учун ҳузурингизда ҳозир бўлдим. Шунинг учун қуллуқ қилиб илтимос қиламан: мени қабул қилишни рад этманглар, гапларимни сабр қилиб эшитинглар. Аввало, шуни айтишим керакки, мен ўзимнинг фойдамни кўзлаб ташвиш тортаётганим йўқ, балки сизларнинг фойдангизни кўзлаяпман. Тез орада ўзларингиз ҳам бунга ишонч ҳосил қиласизлар. Хуллас, жаноблар, мен сизларга қулликдан халос бўлиш йўлларини кўрсатиш учун келдим. Ўзларингиз бундан бехабар ҳолда, анчадан буён азоб тортиб келмоқдасизлар.

Иблиснинг бу гапларидан кейин жамоат диққат билан қулоқ сола бошлади. Бирпасда оломон савол ёғдириб ташлади: «Бу нимаси? Ие, буниси қанақа бўлди? Тушунтириброқ айтинг!« Иблис гапини давом эттирди:

— Аввало, сизларнинг Шоҳингиз, қонунларингиз ва ўзларингиз тўғриларингизда очиқчасига айтишим керак. Шоҳингиз шубҳасиз, буюк, қудратли, лекин У айтганларнинг ҳаммаси ҳам тўғри эмас. Сизлар учун бефойда. Биринчидан, шунинг учун тўғри эмаски, Шоҳингиз нималарнидир сизларга таъқиқлаб қўрқитган бўлсаю сизлар таъқиқланган нарсаларни қилган бўлсангиз ҳам, хавф–хатар юз бермайди. Мабодо сизни хавф–хатар кутиб турган бўлса ҳам, қуллик олдида бу нима бўлибди — гўё кичкинагина мевани еб, аҳмоқона иш қилгани учун доимо даҳшатли жазодан қўрқиб яшаш керакми?!

Иккинчидан, сизларнинг қонунларингиз тўғрисида очиғини айтай: қонунларингиз телбанамо, чалкаш, чидаб бўлмайдиган даражада. Шунинг учун телбанамоки, сизларга хавф солиб турган жазо жиноят билан мутаносиб эмас: ҳаёт билан олма ўртасида қандай алоқа бўлиши мумкин?! Сизларнинг Шадайингиз қонунига кўра, олма туфайли ҳаёт қурбон бўлиши керак. Шунинг учун чалкашки, дастлаб Шоҳингиз сизларга, ҳамма нарсани тановул қилишларингиз мумкин, деб айтди, кейин эса негадир биттасини таъқиқлади.

Учинчидан, Унинг қонунлари шунинг учун чидаб бўлмайдиган даражадаки, сизлар бехабар бўлган ҳузур–ҳаловатни аён қилиши мумкин бўлган мевани ейиш таъқиқланган. Бу дарахтнинг номидаёқ ўз исботини топган: эзгулик ва ёвузликни билиш дарахти. Сизлар эса ҳанузгача буни билмайсизлар.

Афсус, бундай билиш истагининг яхши, ёқимли эканини фаҳмлай олмайсизлар. Сизлар Шоҳингиз Шадай ҳукмронлиги остида экансизлар, ҳеч қачон била олмайсизлар. Нима учун бир умр ўз ихтиёрингиздан ташқари, гумроҳликда яшашларингиз керак? Нима учун тафаккурингизни, идрокингизни ўстирмаслигингиз керак?! Эй, машҳур шаҳарнинг аҳолиси! Тан олинглар, сизлар ўзларингизни озод халқ деб ҳисоблай олмайсизлар. Сизларнинг қўл–оёқларингиз боғланган, сизлар қулликда яшаяпсизлар. Нима сабабдан? Ҳеч қандай оқилона сабабларсиз тепангизда осилиб турган даҳшатли қўрқув туфайли, фақат Шоҳингиз: «Мен айтганимдай бўлсин! Мен шуни истайман!» деб айтгани сабабли қулликда яшаяпсизлар. Донишмандлик ва шон–шуҳрат олиб келадиган ягона нарса сизлар учун таъқиқланганини ўйлаганларингизда, ўзларингизни ҳақоратланган ҳисобламайсизларми? Фақат ўша нарсалар туфайли кўзларингиз очилиб, сизлар ҳам худолардай бўлиб қоласизлар. Мана, мен сизларга ҳаммасини аён қилиб бердим. Энди ўзларингиз ўйлаб кўринглар: бундан кейин ҳам қулликда яшайверасизларми? Сизлар ҳамма нарсадан маҳрум бўлган, бечора муте одамлар эканингизга энди ўзларингиз ишонч ҳосил қиласизлар. Руҳий ожизликдан ҳам даҳшатлироқ кишан борми?! Наҳотки ақл–идрокингиз: «Доимо гумроҳликда яшагандан кўра, кўзларингни очиб қараш яхши, доимо қоп–қоронғу, дим ертўлада яшагандан кўра, турмушингни яхшилаш ёқимли», деб ўзларингизга айтмаётган бўлса?!

Иблис гапини тугатиши биланоқ Тисифон йўлбошчи Қаршиликка ўқ узиб, уни бошидан қаттиқ яралади. Қаршилик шаҳар девори ортига жонсиз йиқилди. Қаршиликнинг ўлганини кўрган бутун шаҳар аҳли довдираб, ўзларини ҳимоя қилишга ожиз бўлиб қолдилар. Шайтон ўз мақсадига эришди. Иблис ўзига нотиқ қилиб олган Ҳалокатли Мужмал жамоатга нутқ ирод қилди:

— Жаноблар! Менинг ҳукмдорим ўз қаршисида мана шундай ювош, итоаткор халқ турганидан ғоят бахтиёрдир. Умид қиламизки, сизлар бизнинг яхши маслаҳатларимизни рад қилмайсизлар. Ҳукмдорим сизларни самимий севгиси билан озиқлантиради. Гарчи олдиндан унга Шоҳ Шадайнинг ғазаби ёғилиши маълум бўлса ҳам, у сизлар учун жонини фидо қилишга тайёр. Айтганларимга бирор нарса қўшимча қилишнинг фойдаси йўқ, сўзларимизнинг ҳақиқат эканининг исботи кифоя: дарахтнинг номиёқ сизларга буни кўрсатиб турибди. Шунинг учун ҳукмдоримнинг ижозати билан сизларга бир маслаҳат бермоқчиман: ҳукмдоримнинг сўзларини мулоҳаза қилиб кўринг, дарахтга, унинг мевасига назар солинг. Шуни ёдингизда тутингларки, рўпарангизда билиш воситаси турганини асло билмайсизлар. Агар бизнинг маслаҳатларимиз афзал эканини тушунишга қодир бўлмасангизлар, очиғини айтай: сизлар адашибсизлар.

Одамлар дарахтга разм солдилару унинг меваси шубҳасиз, мазали, кўзни қувонтирадиган, бунинг устига ўзларига донолик ато қилиши муқаррарлигини билдилар. Одамлар дарахтни диққат билан кўздан кечирдилар, сўнг Ҳалокатли Мужмалнинг маслаҳатига риоя қилиб, Шоҳ Шадай таъқиқлаган мевадан узиб олдилар–да, тишладилар. Лекин аввало бир ҳолатни айтиб ўтишим лозим. Шаҳарнинг обрўли, машҳур бекларидан Беайб ҳамшаҳарларининг бу хатти–ҳаракатларидан олдинроқ, уларнинг кўзи олдида йиқилди–ю жон берди. У ўзига қарата отилган ўқдан ўлдими, ёки юз берган бемаъниликларни кўриб мадордан кетдими, ёки маккор Ҳалокатли Мужмалнинг сассиқ нафасидан бўғилиб ўлдими, аниқ билолмадим. Бир сўз билан айтганда, у тўсатдан жон берди. Шаҳарнинг кўрки ва шуҳрати бўлган икки жасур инсон ҳалок бўлди. Улардан кейин тетик руҳли биронта одам қолмади. Ҳаммалари Иблисга итоат этиб, сажда қилдилар. Иблис уларни қул қилиб, кўп ўтмай, ўзининг хизматкорларидай муомала қиладиган бўлди. Одамлар таъқиқланган мевани ейишлари биланоқ, маст бўлиб қолиб, Овоза ва Кўз дарвозаларини ланг очиб юбордилар ва Иблис билан унинг мулозимларини киритдилар. Олийжаноб Шоҳ Шадайни, унинг қонунини, «Менинг хоҳишимга итоат этмасангизлар, ҳукм қилинасизлар», деб айтган гапларини унутдилар.


Книга на Узбекском языке: Духовная война (Жон Буньян)

Эта книга — волнующее аллегорическое повествование о борьбе человеческой души с силами зла, возглавляемыми князем тьмы. Ее автор, Джон Буньян, перу которого принадлежит знаменитое «Путешествие пилигрима», мастерски изобразил вечный конфликт, хорошо знакомый многим. Эта необычная аллегория непременно заинтересует всех, кто вовлечен в подобную духовную битву.
«Духовная война» Джона Буньяна была впервые издана в Англии, на родине писателя, в 1682 г. Со дня первой публикации этой замечательной книги она постоянно переиздавалась и была переведена на многие языки в том числе и на Узбекский язык (Руҳий жанг Жон Буньянн).



Shu bobni eshitish:


Download (0 mb)

AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак