Жон Буньян. Руҳий жанг- (Аудиокитоб) Узбек тилида
Ruhiy jang (Jon Bunyan) Audiokitob Uzbek tilida.
Мундарижа
Кириш
I Боб
II Боб
III Боб
IV Боб
V Боб
VI Боб
VII Боб
VIII Боб
IX Боб
X Боб
XI Боб
XII Боб
XIII Боб
XIV Боб
XV Боб
XVI Боб
XVII Боб
XVIII Боб
Кириш
Жон Буньяннинг «Руҳий жанг» асари 1682 йили илк бор Англияда — ёзувчининг ватанида чоп этилган. Бу ажойиб китоб илк бор чоп этилгандан бошлаб қайта–қайта чоп этилди, кўп тилларга таржима қилинди. Вақтлар ўтиб, «Руҳий жанг» китоби тобора оммалашиб борди. Бу бежиз эмас. Қайта туғилган руҳ билан зулмат беги бошчилигидаги ҳалокат келтирувчи ғанимлар ўртасида руҳий кураш давом этар экан, бу китоб ўз долзарблигини йўқотмайди.
Қолаверса, ўзида ғайритабиий мажозий образларни гавдалантирган «Руҳий жанг» Буньяннинг бошқа бир китоби — «Сайёҳ зиёратчининг сафари» каби машҳур эмас. Албатта, «Руҳий жанг» китоби оддий баён асосига қурилган «Сайёҳ зиёратчининг сафари»дан кескин фарқ қилади. «Сайёҳ зиёратчининг сафари»да саёҳат тасвири кўплаб ажойиб манзараларга, воқеаларга бой, ёш боладан тортиб файласуфгача катта қизиқиш билан ўқийди. Мажозлар орқали таассурот қолдиришга мўлжалланган ҳолатлар алоҳида тадқиқотларсиз ҳам тушунарли. Айни пайтда «Руҳий жанг»даги ҳолатлар унчалик табиий мажозий образдар бўлиб туюлмайди. Бу асарда инсон руҳи шаҳар қиёфасида берилади, шаҳар, бир томондан, маккор, ҳалокатга етакловчи ғаним олдида таслим бўлади, иккинчи томондан, қонуний ҳукмдор томонидан қамал қилинади…
Бу руҳий жанг бизга эски, кўп тажрибаларни бошдан кечирган, садоқатли жангчи сифатида тақдим қилинади. Ижодкор яратган манзаралар унинг чексиз хаёлот қудратига эга эканини кўрсатади. Манзаралар жангчининг кучли душман билан қаттиқ олишувларини, душман лашкари лаганбардорлик, манманлик иллати ва шубҳа билан бошқарилишини мажозлар орқали тасвирлайди. Душман фаришта қиёфасида ўзининг иблисона моҳиятини яширади. Донишмандона, чуқур мазмунли бу китобнинг яширин моҳиятини тушуниш қайта туғилган онгнинг жиддий, тинимсиз меҳнатига боғлиқдир. Афсус, нисбатан озчиликка руҳий заковат марҳамат қилинган. Ҳатто ана шу озчиликнинг ҳаммаси ҳам интеллектуал изланиш ва мулоҳазага эга эмас. Бу китобнинг «Сайёҳ зиёратчининг сафари» каби оммалашмаганининг сабаби ҳам шудир.
Буньян «Руҳий жанг» китобида тақлид қилмади, ўзидан олдин ўтган бирор ёзувчига тақлид қила ҳам олмасди. Эразм, Гауж ва бошқа кўплаб ислоҳотчилар, пуританлар, нонконформистлар бу масиҳийлик қуролига тавсиф берганлар. Тахминан «Руҳий жанг» ёзилган пайтларда Бенямин Кич ҳам ўзининг «Иблис билан жанг ёки ёш йигитнинг зулмат кучлари билан жанги» деган асарини чоп эттирди. Бу туркум ёшликда беҳуда ўтган умр ва аҳлоқсизликлар тўғрисидаги, гуноҳнинг даҳшатли манзараси ва тубан кетган инсоннинг афсус чеккан ҳолатлари тасвирланган шеърий мулоқотлардир. Бу мулоқотларда асло мажоз йўқ, лекин амалий огоҳлантиришлар ва панд–насиҳатларга бой. Ҳеч ким зулмат кучлари билан қайтадан туғилган инсоннинг ақлу идроки ўртасидаги абадий курашни, ёки ёвуз ният билан васвасаларни, буларнинг ҳиссиётлар билан ғайритабиий иттифоқини ҳамда бундай иттифоқнинг насл–насабини, яъни иблисларни мажозий шаклда тасвирлашга уринмаган эди. Баъзилар, Жон Хризостомнинг дўзахдаги руҳлар ва инсоният ўртасидаги кураш тасвири билан Буньяннинг «Руҳий жанг» асаридаги тасвирларда маълум даражада уйғунлик бор, деб қарайдилар. Лекин Буньян Хризостомнинг асарлари билан таниш эди, деб қарашга асло асос йўқ, чунки Хризостомнинг асарлари грекчадан инглиз тилига таржима қилинмагани сабабли, Буньян бехабар бўлган.
Жон Буньян (1628–1688)нинг ҳаёти воқеаларга бой бўлди. У қишлоқ мисгарининг ўғли бўлиб, Англиядаги инқилоб даврида пуритан воизи бўлди. Стюартлар ҳаракати даврида Инжилни ноқонуний тарғиб қилишда айбланди, чунки унинг инглиз жамоатининг пастори деган расмий унвони йўқ эди. Шунинг учун Буньян қамоққа ташланди. У қамоқда 12 йил бўлди ва «Сайёҳ зиёратчининг сафари» номли романини ёзди. Буньян умрининг охиригача эътиқоди учун таъқиб қилинди, биродарларига нисбатан севги ва жасурликнинг намунаси бўлиб қолди.
«Бечора бир дарбадар мисгар қандай қилиб ажойиб унвон олиб, буюк ёзувчи бўлди экан», деб бутун олам ҳайрон қолиши мумкин. Сабаби оддий: у Худонинг хоҳиши билан яшаб, иш қилди. Айнан ана шулар унга қанот бағишлади ва у нафақат зоҳирий олам, балки ботиний олам ўлкаларига парвоз қилди, Худонинг нури ва шуҳратидан лаззат топди. Натижада у буюк асарлар яратди, «Руҳий жанг» асари шундай асарларнинг энг яхшиларидан биридир.
Насиҳатомуз бу мажозий асар ана шундай руҳий жангга жалб қилинган ҳар қандай одамни жуда ҳам қизиқтиради. Жангнинг кўпгина лавҳалари маърифатли китобхон Эммануилнинг даъватларига қарши турганда бошидан кечирган чуқур, кучли ҳиссиётларини эслатади: китобхоннинг қалбини кечирувчи севги ва раҳм–шафқат эгаллаганда, шод–хуррамлик, қўрқув ва шубҳалар эгаллаганда, азоб берадиган хавотирлик уйғотади. Китобхоннинг қалби ана шу муқаддас даъватга интилсин, унинг қулоқлари Иблиснинг дўмбирасидан хавотирга тушсин, унинг юраги қалъаси Шоҳнинг нажотини қабул қила олсин — ҳар бир китобхоннинг қалбига ана шу истаклар кирсин… Тўлқинлантирадиган, ажойиб мажоз бизга доимий тетикликнинг ва ибодатнинг зарурлигини ҳис қилишимизга, ўлмас руҳ устида ва Раббимиз бизнинг гуноҳларимизни ювиш учун тўккан қоннинг нақадар қимматли экани устида ўйлашимизга ёрдам берсин. Имонимиз комилки, муаллиф Сион жангчиларига чин дилдан истаган руҳланиш хурсандчилигини, панд–насиҳатни ва тасаллини кўпчилик ҳис қилади.
Книга на Узбекском языке: Духовная война (Жон Буньян)
Эта книга — волнующее аллегорическое повествование о борьбе человеческой души с силами зла, возглавляемыми князем тьмы. Ее автор, Джон Буньян, перу которого принадлежит знаменитое «Путешествие пилигрима», мастерски изобразил вечный конфликт, хорошо знакомый многим. Эта необычная аллегория непременно заинтересует всех, кто вовлечен в подобную духовную битву.
«Духовная война» Джона Буньяна была впервые издана в Англии, на родине писателя, в 1682 г. Со дня первой публикации этой замечательной книги она постоянно переиздавалась и была переведена на многие языки в том числе и на Узбекский язык (Руҳий жанг Жон Буньянн).