Ҳузур ҳаловатда ўсиб (Боб Джорж) 3 bob

Боб Джорж. Ҳузур ҳаловатда ўсиб. (3-боб) Ўзбек тилидаHuzur halovatda osib (Bob-Jorj) Uzbek tilida аудиокитоб

Bob-Jorj. Huzur halovatda osib. kitob Uzbek tilida. 

 

Мундарижа

Таклифнома

Муаллиф муқаддимаси
Ўзбек тилидаги нашрига сўзбоши
1. Ҳақиқий дунёдаги ҳақиқий ҳаёт
2. Шахсга даъват қилинганлар
3. Ҳақиқат билан бўлиш
4. Янги шахс
5. Суръатлардаги имон-эътиқод
6. Марказда — туйғулар
7. Ички низо
8. Умид ила қўллаб-қувватланганлар
9. Айбдорлик туйғусидан халос бўлиш
10. Озодлик ва етуклик
11. Ўсиш учун озуқа
12. Ҳаёт бугун мўл-кўлликда
13. Ҳузур-ҳаловатда ўсиш белгилари


Ҳақиқат билан бўлиш

Қавмбоши бошини чайқади. “Сен нима ҳақида гапираётганингни мен тушуниб турибман”, — деди у. — Масиҳда тўла тан олганлигимни биламан. Ўзимнинг Худо фарзанди эканлигимни ҳам биламан. Шунингдек, Унда тўла кечиримга эга бўлганлигимни ҳам биламан. Муқаддас Китоб “Биздаги Масиҳ” ҳақида гапиришини ҳам биламан. Аммо менда яшовчи Масиҳнинг ғояси умуман менга сирли бўлиб кўринади. Мен уни қўлимга ололмайман.

Менга буни айтган одам кўп йиллар давомида қадрдон дўстим бўлган эди. Қачонлардир мени Муқаддас Китобни ўрганиш бўйича унча катта бўлмаган гуруҳни бошқариш учун таклиф қилишди. У ҳам шу гуруҳда эди. Мен машғулотларда руҳий зиёратларим пайтида Худо менга нималарни ўргатгани ҳақида, “улуғвор умидимизнинг мағзи — бизнинг ичимиздаги Масиҳ” (Колосаликларга 1:27) ҳақиқатини мен тўлароқ англаб олишим учун Худо кўзимни очгани ҳақида мен унга сўзлаб бердим. Дўстим бу фикрларни инкор қилмади, уларга қарши жанг қилмади. У масиҳийнинг Масиҳда тўла тан олинишини таъкидлаб, яхши бир китоб ёзди. Юзлаб ва минглаб одамлар шу китобдан фойдаландилар. Нима бўлганда ҳам, бу ошкора суҳбатда мен кўплаб одамлардан инсондаги Масиҳ ҳаётининг умидсизлик ғояси ҳақида эшитган фикрларни у ҳам ифодалади.

Бу ғоя ҳақиқатдан йироқми? Ёки бу чуқур тақводорлик ниқоби остидаги соф ҳиссий даражада ҳақиқатдан юз ўгиришга интилишми? Ёки бизда ва биз орқали яшайдиган Масиҳ ҳақида Муқаддас Китобга мувофиқ ва чиндан ҳам ҳақиқий гапириш мумкинми? Қандай қилиб “сиздаги Масиҳ” ҳузур-ҳаловатда ўсиш билан алоқадор бўлади?

Келинг, энг аввало мен олдиндан ҳам айтиб ўтган парчага яхшилаб эътибор бериб, кўриб чиқайлик. Унда Исо бизга масиҳийлик ҳаётининг энг яхши намунасини беради:

Мен — ток, сизлар — новдасизлар. Ким Мен билан алоқада бўлиб, Мен у билан алоқада бўлсам, у кўп ҳосил беради. Менсиз ҳеч нарса қилолмайсизлар (Юҳанно 15:5).

Исо мени ва сизларни новда деб атайди, чунончи ток билан новда ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг исталган натижаси “кўп мевалардир”. Келинг, ток ва новданинг вазифаси ҳақида фикр юритиб кўрайлик. Қай бири мева беради? Гарчанд ҳар бир пайдо бўлган мева тўғридан-тўғри новдага маҳкамланган бўлса-да, мева бериш — бу токнинг иши эканлиги аниқ ва равшан. Масалан, агар сиз новдани токдан кесиб олсангиз, новда қанча мева бера олади? Йўқ, сира ҳам мева беролмайди! Меванинг пайдо бўлиши кучи новдада эмас; фақат ток ҳаёт манбаи бўла олади, демак, ток — меванинг ҳам ҳаёт манбаидир. Новданинг вазифаси — мевани тутиб туриш. Агар новда ва ток ўртасида ҳаётий алоқа ва ҳаёт оқими мавжуд бўлсагина, у мева бера олади. Новданинг вазифаси — тўла тобеликдир.

Ёшлик пайтларимда, оиламиз билан биргаликда денгиз бўйида ўтказилган таътиллар ҳақидаги хотираларим сақланиб қолган. Отам сувга тушиб, сувда чалқанча ётганича ўзини бўш қўйиб берарди. У узоқ вақт шу тарзда сувда бўларди ва ҳатто шу ҳолда мизғиб ҳам оларди. Мен ундан: “Ота, сиз буни қандай қиласиз?” — деб сўрардим. У эса: “Ўғлим, умуман олганда, мен ҳеч нарса қилмайман. Мен фақат танамни бўш қўяман”, — деб жавоб берарди. Лекин, менимча, отам худди атайлаб сув устида туришга ҳаракат қилаётгандай туюларди. Мен ҳам шундай қилиб кўрганимдагина ҳақиқатни билдим. Мен сув юзида туришга қанчалик кўп ҳаракат қилсам, шунчалик тез сув тубига тушардим. Шунда мен отам нимани назарда тутганини тушундим: менинг вазифам сув ихтиёрига тўла ўзимни топширишдан иборат эди. Сув юзасида ушлаб туриш учун керак бўладиган ҳамма ишни сувнинг ўзи қиларди.

Масиҳ ҳам масиҳийлик ҳаётини худди шундай қилади: сиз ва мен масиҳийча яшай оламиз. Новданинг бир ўзи мева бера олмагани ва мен ўзим сув юзида ўз танамни ушлаб туролмаганим сингари, биз ўзимизда Масиҳ ҳаётини яратишга қодир эмасмиз. Новданинг токда “бўлиши” ва менинг сувга “бўйсунишим” бизнинг Исо Масиҳга тўла тобеликка муҳтож эканлигимизни кўрсатади: “Менсиз сиз ҳеч нарса қила олмайсиз”. Аммо қандай қилиб шу “боғлиқликни” ва “бўйсунишни” мен тасвирлаган беғараз, онгли эътиқодга айлантириш мумкин?

Ўйлашимча, биз жавобни ўша Хушхабардан олинган қуйидаги парчадан топамиз. Унга имон келтирган одамлар билан суҳбатлашаётганда, Исо шундай дейди:

Агар Менинг каломимга риоя қилсангизлар, ҳақиқий шогирдларим бўласизлар. Сизлар ҳақиқатни билиб оласизлар, ҳақиқат эса сизларни озод қилади… Шундай қилиб, агар Ўғил сизларни озод қилса, ҳақиқатдан эркин бўласизлар (Юҳанно 8:31, 32, 36).

Сиз қандай қилиб бундан 2000 йил илгари мавжуд бўлиб, ҳозир эса Муқаддас Руҳ орқали яшаётган Исо Масиҳда “бўлиш”га ўргана оласиз? Бу парчада У бизга ҳақиқатнинг беғараз ва ишончли мезонини кўрсатади: Бу — “Менинг каломим”дир. Яна бир марта Унинг таълимоти тартибини ўйлаб кўринг: олдин Унинг каломида бўлинг, кейин сиз ҳақиқатни англайсиз, шундан сўнг ҳақиқат сизни озод қилади. Бошқача қилиб айтганда, айнан ҳақиқат бўлган Ўғилнинг Ўзи сизни озод қилади. Бир куни мен Муқаддас Китобни ўрганиш машғулотларида бу мавзуда суҳбатлашдим. Шунда Жек исмли бир эркак юзида хижолат ифодаси билан қўлини кўтарди.

“Мен тушунмадим, — деди у, — бир томондан, биз Унинг каломида бўлишимиз керак, дейилган. Кейин эса ҳақиқат бизни озод қилади, деб айтилган. Шундан сўнг Ўғил бизни озод қилиши ҳақида таъкидланади. Нима экан? Бизни ҳақиқат, Калом ёки Масиҳ озод қиладими?”

Мен унга шундай деб жавоб бердим: “Ҳа, шуларнинг ҳаммаси”. Мен кулиб юбордим. Чунки юз ифодасидан унинг боши баттарроқ қотгани кўриниб турарди. Мен давом қилдим: “Биласизми, Жек, Масиҳ ва Ёзув ўртасида қарама-қаршилик йўқ. Ахир, Исо бутун Худо сўзининг маркази-ку. У — жонли Калом. Юҳанно Хушхабарининг биринчи боби эсингиздами? “Азалда Каломуллоҳ бор эди. Каломуллоҳ Худо наздида эди, Каломуллоҳ — Худо эди” ва “Каломуллоҳ инсон қиёфасига кирди, У иноят ва ҳақиқатга тўла биз аро маскан қилди. Биз Унинг улуғворлигини — Отанинг Ягонасига хос улуғворликни кўрдик” (Юҳанно 1:1, 14). Демак, агар биз Ёзувга итоаткор, юмшоқ ва Масиҳ Шахсини англашга ҳаракат қиладиган юрак билан мурожаат қилсак, унда айнан шу ердан бизга Ўзини намоён қиладиган Уни топа оламиз. Унинг Каломида бўлиш Унда бўлиш демакдир”.

Масиҳни, яъни Муқаддас Китобни Каломдан — ёзилган Каломдан фарқлай олиш кўникмасининг муҳимлигига мен ўзим қатнашган бир анжуманда ишонч ҳосил қилдим. Маъруза қилаётган одам ўрнидан турди ва ҳаммага, кўзларингизни юмиб, “Исо ҳақида ўйланглар”, деб қизғин даъват қилди. “Исо… Исо… Исо…”, — ҳаяжон билан шивирларди у. Эсимда, ўшанда мен ичимда шундай деб ўйладим: “Фараз қилайлик, мен Исо ҳақида ўйлашни хоҳлайман. Мен нима тўғрида ўйлашиб керак?” Гарчанд ўзимни тутган бўлсам-да, аммо маърузачига шу саволни беришни жуда хоҳлардим.

У нима деган бўларди? Мен фикран Исонинг ташқи кўринишини қандай эканлигини тасаввур қилишим керак эдими? Қандай қилиб? Ҳозир Ер юзида яшаётган одамларнинг биронтаси ҳам У одам қиёфасида қандай кўринишда бўлганини билмайди. Хушхабарларда Унинг жисмоний кўринишининг тасвири йўқ, Унинг ердаги ҳаёти даврида яратилган Масиҳнинг бадиий суратлари мавжуд эмас. Шундай қилиб, Исонинг сурати ҳақида ўйлашга уриниш — бу менинг ўз тасаввурим озуқасига эътибор қаратиш демакдир. Маърузачи “Исо” исмини такрорлашда давом эттираётганини кузатаётган пайтимда менга унинг мақсади омма ичида ҳиссий кечинмаларни чорлаш бўлиб туюлди. У “Исо” сўзини қайта-қайта такрорлар, аммо унда мазмун йўқ эди.

Ҳатто, машҳур қўшиқда куйланганидек, “бу номда нимадир бўлса-да”, Исо Масиҳни ҳақиқий масиҳийча билиш Унинг тавсифлари ақлий кўринишига асосланмайди. Шунингдек, “Исо” сўзи ўз-ўзидан иссиқлик ва раҳмдилликни уйғотадиган ва кодланган сўз эмас. Яна Унинг исми ёвузликдан ҳимояловчи ва руҳий титроқни бартараф қиладиган сеҳрли сўз ҳам эмас. Масиҳийлик — объектив эътиқоддир, яъни у далил-ҳақиқатларга асосланган бўлиб, инсон шу далил-ҳақиқатларга мувофиқ ўйлаб, ҳаракат қила олади. “Исо ҳақида ўйлаш” — Муқаддас Китоб маъносида ҳақиқий Шахс ҳақида, ўз вақтида инсон танаси ва табиатини қабул қилган ва одамлар орасида яшаган, ўзига хослиги, хулқ-атвори тўртта Хушхабарда тасвирланган мангу Худо Ўғли ҳақида фикр юритиш деганидир. Кейинчалик худди шу Исо муқаддас Худо билан одамларни яраштириш учун ва уларнинг гуноҳларини ўзига олиш, шу йўлда қурбон бўлиш учун ихтиёрий равишда Римнинг хочига борди. Кейин инсонларни барча гуноҳлардан батамом фориғ қилиб, ўликлар ичра қайта тирилди. Шундан буён Унга ва Унинг ишига ишонч-эътиқодлари туфайли беғараз қутулиш инъомини қабул қилган ҳар бир эркак, аёл, бола ёки қизчага У қайта тирилиш руҳий ҳаётини ҳадя қилади. Шунингдек, худди ўша Исо жисмоний қайта тирилишни ва севувчи Самовий Отамиз билан мукаммал мангуликни ваъда қилади. Мана, сиз фикр юритишингиз мумкин бўлган ҳақиқатлар.

Масиҳийлик дунёнинг бошқа динлари орасида ажралиб туради. Бунинг сабаби — Насролик одам Исо Масиҳнинг ўзига хос баёнотларининг уйғунлиги ва бу баёнотларнинг тарихдаги конкрет жой ва вақтнинг мутлақо аниқлигидир. Масалан, тарихда кўплаб диний устозлар мавжуд: Конфуций, Будда, Муҳаммад. Лекин уларнинг биронтаси ҳам (ўзга бирон кимса ҳам) ўзини Худо деб эълон қилмади, ўзининг кўплаб издошларига у ҳақиқатдан Худо эканлигини ишонтира олмади.

Асрлар давомида одамлар турли худоларга эътиқод қилган бўлсалар–да, худолар ҳақида уларга фақат ғира–шира афсоналаргина маълум эди. Масалан, ҳеч ким Тавротни ёки Зевсни шахсан биламан, деб ишонч билан айта олмаган. Дунё динларида сиз ё бахтли ҳаёт йўлини биламан, дейдиган, бироқ охир–оқибатда оддий одам бўлган тарихий дин устозини, ёки худолар қаерда ва қачон яшаганларини ҳеч ким билмаган бошқа ғайриоддий мавжудотлар ҳақидаги фантастик ҳикояларни учратасиз, холос.

Нима бўлганда ҳам, агар сиз Муқаддас Китобга мурожаат қилсангиз, сиз холисона, тарихий далилларнинг ўзгармас баёнларини топасиз. Шахслар, жойлар ва вақт — ҳаммаси аниқ. Қайсар Август “Сурияда Квириний ҳокимлик қилганда” (Лука 2:2) бутун Рим дунёсидаги аҳоли рўйхатга олинишини амр этди. “Шунингдек, Юсуф ҳам Жалиланинг Насро шаҳридан Яҳудияга, Довудлар шаҳри Байтлаҳмга борди. Чунки у Довуд насаби ва хонадонидан эди” (Лука 2:4). Закариёнинг ўғли Яҳё Пайғамбар, Исонинг даракчиси ўз хизматини “Қайсар Тибериус салтанатининг ўн бешинчи йилида “ (Лука 3:1) бошлаган эди. Исо Масиҳ хочга тортилгандан кейин бир неча ҳафта ўтгач, Бутрус Исроилда шундай деди: “Ана, бу Исони Худо тирилтириб қўйди, биз ҳаммамиз бунинг гувоҳимиз” (Ҳаворийларнинг Фаолияти 2:32). Сўнгги ўн йилликларда биз шунга амин бўляпмизки, “Биз нимани кўрган ва эшитган бўлсак, айтмай туролмаймиз” (Ҳаворийларнинг Фаолияти 4:20), деб айтилган Масиҳнинг Хушхабари бўрттириб кўрсатиларди ва авжига чиққан аланга сингари тарқаларди. Масиҳийларнинг энг шафқатсиз таъқибчиси масиҳийликка мурожаат қилади ва шундай деб изоҳ беради: “Ундан сўнг Масиҳ Ёқубга ва қолган бутун ҳаворийларга кўринди” (1 Коринфликларга 15:7). Жуда тезлик билан, айниқса, ўша вақтда телевидение, радио, газета-журналлар йўқлигини ҳисобга олсак, масиҳийлик бутун Рим империясини эгаллаб олди. Ўша пайтда юз бераётган воқеаларни ўз кўзи билан кўрган сўнгги гувоҳ воқеалар тасвирини қуйидагича сўзлар билан якунлади: “Ана шу шогирд бу ишларнинг ҳаммасига гувоҳ бўлиб, уларни ёзиб олган. Унинг гувоҳлиги ҳақиқат эканлигини биламиз” (Юҳанно 21:24).

Барча ўзгармас тарихий воқеаларнинг бошида, буларнинг сабаби ва маркази сифатида ўзини Худо деб эълон қилган Одам туради!

Бу тасдиқлар кўр-кўрона эътиқоднинг ёки қандайдир ҳиссий ўзгаришларнинг натижаси эмас. Улар ё ҳақиқий, ёки мавжуд бўлмаган далиллар кўринишида берилган. Деярли 20 аср давомида миллионлаб эркак ва аёллар бу нуқтаи назарларни тадқиқ қилиб келмоқдалар. Улар, Исо Масиҳ ҳақиқатдан ҳам тирик, У — Раббий, улар билан шахсий мулоқотга киришамиз, деган хулосага келадилар. Бу — бизнинг эътиқодимиз асосидир. У ўрганиш учун очиқ, бамаъни ва оқилонадир. Бу бизни менинг асосий фикримга қайтаради: агар “биздаги Масиҳнинг” ҳақиқий аҳамияти ва тажрибасини билишни хоҳласак, бу объектив, аниқ ғояли масиҳийликнинг асосини ташкил қиладиган эътиқодни қабул қилишни ва уни ҳаётимизнинг ҳар бир кунига олиб киришни биз ўрганишимиз керак. Фақат шундай қилибгина биз ҳузур-ҳаловатда ўса оламиз. Бундан 2000 йил илгари буларнинг ҳаммасини таъкидлаган Исо ҳозирда улуғланган ва Отанинг ўн қўли томонида юксакда ўтирибди. У — ҳануз бизда ва биз орқали Муқаддас Руҳ сифатида яшаётган Ўша барҳаёт Масиҳдир.

Исо Масиҳ Ўзининг ердаги хизмати вақтида У ҳақда гувоҳлик берувчи оятларга, жонли Каломга, ёзилган Каломга одамлар мурожаат қилишларини тўхтовсиз таъкидлаган. Фарзийларни танқид қилар экан, у шундай дейди: “Агар Мусога ишонганингизда эди, Менга ҳам ишонар эдингизлар; у Мен ҳақимда ёзган эди” (Юҳанно 5:46). Исо қайта тирилгандан кейин Ўзининг икки шогирдига ҳамроҳлик қилиб, Қуддусдан саккиз чақирим узоқликдаги Еммаус деган қишлоққа бораётган эди. Лекин уларнинг кўзлари Уни танимоққа ожиз ва руҳан тушкун эканликларини кўрган Исо, буларнинг ҳаммаси шогирдларининг ишончи сустлигидан келиб чиқаётганлигини айтди:

Исо уларга: — Эй фаросатсизлар! Барча пайғамбар сўзларига ишончи суст одамлар! Масиҳ Ўз улуғворлигига эришмоқ учун шу азобларни бошдан кечирмоғи керакмасмиди? — деди. Шундай қилиб, Исо Мусо пайғамбардан тортиб, барча пайғамбарлар китобларида Ўзи ҳақида ёзилган оятларнинг ҳаммасини уларга тушунтира бошлади (Лука 24:25–27).

Исо шогирдларига қайта тирилган ҳолда намоён бўлгандан сўнг, уларга деди:

“Мен ҳали сизлар билан бирга бўлганимда, Мен ҳақимда Мусо Қонунида, Пайғамбарлар ва Забур китобларида ҳамма ёзилганлар бажо келиши керак, деб айтган эдим-ку. Мана шу бўлиб ўтганларга тўғри келади”. Кейин оятларни англамоқ учун шогирдларининг зеҳнини очиб юборди (Лука 24:44, 45).

Масиҳ уларнинг зеҳнларини чархлаш ва уларга Ёзувлар худди тарих сингари “Унинг ҳаёти ҳақидаги ҳикоялар” эканлигини кўрсатиши керак эди. Бугун эса У бизнинг ақлларимизни очиши керак. Ва фақат шундан кейингина биз Худо Каломининг маъносини тўғри тушуна оламиз. Коринфликларга биринчи мактубининг 2:14-ояти бизга шундай дейди: “Инсон ўзининг туғма ҳис-туйғулари билан Худо Руҳи ўргатган нарсаларни қабул қила олмайди. У буларни тушунмагани учун тентаклик ҳисоблайди. Зеро илоҳий ҳақиқатни Илоҳий Руҳ ёрдамида муҳокама қилиш лозим”. Масиҳ ва Унинг Сўзи ҳақидаги ҳақиқий билим инсоннинг онги, интеллектуал қобилиятлари ёки оддий ўрганиш туфайли келмайди. Худо шундай дейди: “Кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, инсон ақли бовар қилмаган нарсаларни Худо Ўзини севганларга муҳайё қилган” (1 Коринфликларга 2:9). Масиҳ ҳақидаги ҳақиқий билимларни биз ўзимиз учун қандай қилиб оча оламиз? “Бизларга эса Худо буни Ўз Руҳи орқали ошкор қилди” (1 Коринфликларга 2:10). Мана нима учун Павлуснинг мактубларида қуйидагиларга ўхшаш парчалар учрайди:

Мен Раббимиз Исога бўлган эътиқодингиз ва бутун Худо азизларига бўлган муҳаббатингиз ҳақида эшитганимдан буён, доим сизларни ибодатларимда эслайман, тинмай Худога шукроналар айтаман. Раббимиз Исо Масиҳнинг Худоси, улуғвор Падар, Ўзини таниб-билишингиз учун сизга ҳикмату ваҳий руҳини ато этсин. Унинг Ўзи сизларнинг кўнгил кўзларингизни ёруғ қилсин, токи У сизларни нақадар улуғ бир умидга чорлаганини билиб олинглар, Ўз азизларини қанчалик бой ва улуғвор бир меросга сазовор қилганини қадрланглар. Биз, имонлиларга таъсир ўтказаётган Худонинг ҳадсиз-поёнсиз куч-қудрати буюклигини ҳам билиб олинглар (Эфесликларга 1:15–19).

Эътибор қилинг-а, донишмандлик ва ваҳийлик — ҳаёт давомида қўлга киритилган хусусиятлар эмас, балки Худонинг инъомларидир. Худо бу инъомларни кимга беради? “Худо мағрурларга қарши, аммо камтарларга иноятлидир” (Ёқубнинг 4:6). Масиҳнинг — Раббийнинг ким эканлиги ва биз — Худо бандалари ким эканлигимизни англаш ҳар қандай ақлли, фикрловчи шахсдан итоаткорликни талаб қилади. Нима бўлганда ҳам, бизнинг Масиҳга итоаткорлигимиз қандайдир маънода мантиққа зиддир. Бир томондан, ёзилган Калом ҳақиқатнинг холис мезони сифатида бизга зарур; аммо бошқа томондан, биз қоғоздаги сиёҳ ҳарфларни оддийгина билишдан юқори бўлган руҳий тушунчага бизнинг ақлимизни очиш учун Муқаддас Руҳга итоаткорликда яшашимиз керак. Худо ҳақиқатни Ўз ёзилган Каломига қарши очмайди, лекин У шунингдек, Унинг бандалари ёзилган Каломнинг билимдонлари бўлишларини хоҳламайди. Чунки уларнинг мақсадлари Ўзи барҳаёт Калом бўлган Масиҳ Шахсини англашдан иборат эмас эди!

Агар биз биринчисида хатога йўл қўйсак, яъни руҳий билимни Ёзувларнинг холис ҳақиқатидан четда қидирсак, биз ҳимоясиз бўламиз ва барча турдаги ҳақиқатдан йироқ бемаъниликларга, хатоларга йўл қўйишга мойил бўлиб қоламиз. Биз “турли таълимотларнинг шамоли билан учиб, тебраниб юрадиган, қув одамларнинг ҳийласи ва тарқатаётган сохта таълимотларининг қурбони бўлиб, йўлдан озиб кетадиган” (Эфесликларга 4:14) бўлиб қоламиз. Ҳафтасига бир неча марта менга “Инсон–инсонга” радио дастурига шундай тоифадаги тингловчилар қўнғироқ қилишади. Мезон ёки ҳақиқат критерийси йўқ одамларни қанчалар хатоликлар кутаётганлигини кўриб ҳайрон қоласан!

Бир куни кечки пайт телефон орқали Лэрри қўнғироқ қилди. У ўзининг шахсий муаммоларига жавоб қидирар эди. Суҳбатимизнинг бошида у масиҳий эканлигини айтди. Аммо суҳбат давомида у Худо Каломини яхши тушунмаслиги аён бўлди. Мен унинг халос бўлиши ҳақида ундан тўғридан-тўғри сўрашга қарор қилдим. “Лэрри, — дедим мен, — келинг ўтмишга қайтамиз. Сиз ўзингиз шахсан Исо Масиҳни ўз Қутқарувчингиз сифатида қабул қилдингизми?”

“Умуман олганда, йўқ, — жавоб қилди Лэрри, — лекин бир куни мен Унинг юзини ойда кўрдим!..”

Мен идорамда масиҳийлар қулоқ эшитмаган ғаройиб ҳодисаларни гапирганликларига гувоҳ бўлганман. Табиийки, ҳар қандай масиҳий гуноҳга ботиши мумкин. Ўз-ўзидан бунинг қандайдир уятли жойи йўқ. Аммо масиҳий бемалол жойида ўтирганича: “Худо менга бошқа аёл учун хотинингдан воз кечгин!” — деб айтди, деган гапларни эшитганимда, ўзимни йўқотиб қўяман, нима дейишимни билмай қоламан. Ахир, одамлар ўзларини шу даражада алдай оладиларми? Бемалол! Одамлар шаҳватни, ёлғонни, ўғирликни, ғийбатни ва пасткашликни оқлаганларини эшитганман… Яна бу қисқагина рўйхат, холос! Оқлардилар, аммо ҳеч қандай виждон азобини ҳис қилмас эдилар. Бу қандай қилиб содир бўлиши мумкин? Чунки улар тасаввурга эга эмаслар ёки атайлаб Худо Каломиниг беғараз мезонларини эшитишни хоҳламайдилар. Мен шунга ўхшаган воқеалардан жуда кўпини айтиб беришим мумкин. Уларнинг баъзилари радио дастурга телефон қилган аёлнинг ҳикоясидан ҳам кулгилироқдир. Ўша аёлнинг айтишича, унинг “юқоридан қайта туғилиши” у ўз ошхонасида ўтириб, “шифт остида йиғилган ва сузиб юрган булутларни” кўрган куни содир бўлган экан. У бу воқеани ўзининг маънавий кечинмалари деб таъкидлар эди. Бошқа ҳикоялар жуда қайғули. Масалан, мен жамоатда тарбияланган, боласи оккультизмга берилиб кетганлигидан қайғуга ботган жуда кўп оилаларни кузатганман. Бизга туйғуларимизни ва фикрларимизни, бу ҳаётимизда ҳар куни дуч келадиган фалсафалар ва ҳавасларимизни баҳолай олишга қодир қиладиган холис ва ўзгармас ҳақиқат ниҳоятда зарур.

Ҳақиқий Масиҳга хизмат қилиш учун биз Муқаддас Китоб Масиҳига хизмат қилишимиз керак! Ҳар қандай ўзга Масиҳ бизни қутқара олмайди, ҳақиқий Масиҳ ҳаётининг янгилигига киришга қодир қила олмайди, булар инсон тасаввурининг мевасидир. Муқаддас Китобдан бўлмаган “ишониш” — бу бутпарастликдир. Шу аснода одамнинг ўзи яратган худога сиғиниш орқали кўҳна истак қондирилади. Фақат Ёзув орқали биз Худо ҳақидаги тўла ва ишончли ҳақиқатни, инсон, қутулиш ва ҳаёт тўғрисида билиб олишимиз мумкин.

Бошқа қарама-қарши томонга ўтиб қолиш ҳам унчалик қийин эмас. Саҳифаларда нашр қилинган одатдаги сўзлар, таълимотларни билиш ёки тизимли илоҳиёт назарияси тирик Худо билан учрашиш истагида бонг ураётган юракларимиздаги “Худо бўшлиғини” тўлдира олмайдилар. Ҳали ҳам самимий, содиқ бўлган масиҳийлар фарзийларнинг хатоларини такрорлайдиган ҳолатлар учраб туради. Уларга Исо шундай дейди:

Сизлар Муқаддас Битикларни текширасизлар, чунки улар орқали абадий ҳаётга эришамиз, деб ўйлайсизлар. Ана ўша Битиклар Мен тўғримда гувоҳлик беради. Аммо сизлар абадий ҳаётга эришиш учун Мен тарафга келишни истамайсизлар-ку (Юҳанно 5:39, 40).

Жон Америкадаги энг яхши семинариянинг профессори, юнон тили ва Янги Аҳд ўқитувчиси эди. У раҳмдил ва юмшоқ кўнгилли бўлиб, факультет талабалари ва ҳамкасблари уни жуда яхши кўришарди. Аммо унинг қалби ташқи хулқига умуман мос эмас эди. У тушкунликда бўлиб, жуда заифлашган ва борган сайин умидсизлик ботқоғига ботиб борарди. Аммо бир куни у “Инсон–инсонга” дастурида менинг барҳаёт Масиҳ ҳақидаги сўзларимни эшитиб қолибди. Худди ўша кунларда яна у айнан шу мавзуда дарс берадиган бошқа бир ўқитувчини учратибди. Ниҳоят, у ўзи ахтарган тинчлик ва қувончни топди.

“Ёшлигимда мен доимо Худога хизмат қилишни хоҳлардим, — изоҳ берди Жон. — Семинария менга масиҳийлик ишида ўзим эриша оладиган энг олий поғона бўлиб туюларди. Грек тилини ўқитишни эса энг керакли иш деб билардим. Аммо, албатта, шу мактабда ишлаб мен ҳақиқатни тушундим: олий даражада мен Исо Масиҳнинг Ўзига муҳтож эдим, грек тилида эса Исони топиб бўлмайди! Мен худди ҳаворий Павлус сингари: “чинакам, Раббим Исо Масиҳни билишнинг афзаллиги олдида” (Филиппиликларга 3:8) мен ҳамма нарсадан — ҳаттоки ўз маълумотим ва билимларимдан воз кечишга тайёр эдим. Мен Ёзувни билардим, бироқ Ёзувлардаги тирик Масиҳни мен йўқотардим. Уни фақат итоаткор, болаларча самимий эътиқод орқали билиш мумкин”.

Бу қандай юз берди? Шундай машҳур, меҳнаткаш олим илоҳиётни ўрганса, Муқаддас Китобни асл ўзи ёзилган тили мутахассиси бўлса-ю, Исони топа олмаса? Муқаддас Китоб шундай дейди: “Худо мағрурларга қарши, аммо камтарларга иноятлидир” (Ёқубнинг 4:6). Худонинг бутун ҳақиқати ҳузур-ҳаловатдаги ўз муҳтожликларини тан оладиган, мустақил масиҳийча яшай олмасликлари ҳақидаги ҳақиқатни ўзлари тушуна олмасликларини била оладиган итоаткор одамларга қаратилган. Мағрурлар ҳузур-ҳаловат ололмайдилар, чунки улар ҳузур-ҳаловатни олишни истамайдилар. Чунки улар ўзларида ҳамма нарса етишишига ишонадилар, ўз қобилиятларини севадилар. Демак, улар сўзларни ўргана оладилар, Ёзув ҳақида фикрлай оладилар. Аммо Масиҳга эга эга бўла олмайдилар. Юқори даражали ақл-заковатга ва совуқ юракка эга бўлиш ҳеч қийин эмас.

Менинг кузатишларимга қараганда, Худо одамларининг юракларини васвасага солувчи, ақл мағрурлигидан кучлироқ одамлар камдан–кам учрайди. Павлус шундай деб огоҳлантирган: “Билим кишини шишинтиради” (1 Коринфликларга 8:1). Аммо Жонга ўхшаган кимдир Масиҳ шахсига жавоб берган пайтда, Худо ажойиб тарзда Масиҳ танасининг тузилиши учун олимлик, билим ва тажрибанинг бутун юкидан фойдаланади. Бугунги кунда Жон — бебаҳо ва фаолият юритувчи ўқитувчи ва маслаҳатчидир. Шубҳасиз, таълим олиш ажойиб нарса, лекин билим олишда биз Коринфликларга биринчи мактубнинг 13:2–оятини эсдан чиқармаслигимиз керак: “Агар башоратгўй бўлсам, агар бутун сирлардан воқиф бўлиб, ҳар қандай илмни билсам, агар тоғларни кўчирадиган имонга эга бўлсам-у, лекин севгим бўлмаса, мен ҳеч нарса эмасман”.

Ҳузур-ҳаловатда ўсиш учун бизга бу қоидаларнинг иккаласи ҳам керак: Ёзувга, худди бизнинг ҳаётимиз учун ҳақиқатнинг Худо ваҳийлиги каби, содиқлик ва бизга Ёзувдаги Худони англашга имкон берувчи Муқаддас Руҳга итоаткорлигимизни камтарона тан олиш. Бир куни, бундан йигирма йилларча олдин, мен Вилбер исмли ажойиб бир одамни учратдим. У ҳақидаги хотираларим мени доимо Худо Каломини айнан юқоридаги қоидалар билан ўргатишда давом қилишга ундайди.

Мен масиҳий бўлганимдан сўнг орадан бор–йўғи бир йил ўтиб, мен ҳали ўз мартабамнинг илк поғоналаридан чиқиб бораётган пайтларим эди. Мен ўша пайтда Нью-Йоркдаги ташкилотчилик учрашувида иштирок этардим. Аэропортга бориш учун мен лимузинда узоқ йўл босишим керак эди. Оғир ишчанлик ва совуқ муҳитда ўтган суҳбат пайтида мен анча кескин ҳолатда ўтирдим. Бундай суҳбатдан сўнг дабдабали лимузиннинг орқа ўриндиғида “катта амалдорга” ўхшаб ўтириш мени сира ўзига жалб қилмасди. Мен ҳайдовчи Вилберга, сенинг ёнингдаги олд ўриндиқда ўтиришни хоҳлайман, деб айтдим.

Қисқа суҳбатдан сўнг Вилбер менга ёқиб қолди, Мен унга Масиҳ ҳақида ҳикоя қилиб беришни хоҳладим. Мен Вилбердан Исо Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни қачонлардир у эшитган ёки эшитмаганлигини сўрадим.

Вилбер ўриндиқда ўтирган жойида нафасини ичига ютиб, ҳаяжон билан сўради:

— Сиз масиҳиймисиз?

— Ҳа, — деб жавоб қилдим мен, — сиз-чи?

— Ҳа, жаноб, — деди. — Масиҳий билан бир машинада юриш қандай яхши. Мен Исони биладиган одамларни жуда кам учратганман.

Бир соатлик бу йўлнинг қолган қисми ҳузур-ҳаловатда ўтди. Юзаки, ишчан ҳолатда ўтган тўс-тўполондан сўнг Вилбер мен учун бир зумлик тоза ҳаводай эди. Биз у билан қандай қилиб Масиҳга келганлигимиз ҳақида, умуман ҳаёт ҳақида нималарни билганлигимиз ҳақида суҳбатлашдик. Яна Масиҳ ҳақидаги билимимиз бизнинг оилавий ҳаётимизни қандай ўзгартирганлиги ҳақида ҳам бир-биримиз билан ўртоқлашдик. У билан гаплашганим сайин, мен Вилбернинг жуда ақлли одам эканлигига ишонч ҳосил қила бордим. Масиҳ билан яқин ўзаро муносабатлардан ҳузур-ҳаловат олган йилларим давомида Худо донишмандлиги менинг бутун вужудимга сингиб кетган эди. Менинг Вилберга бўлган ҳурматим дақиқа сайин ошиб борарди.

Кейин суҳбат кутилмаган вазиятга ўзгарди. Мен ўзимда бўлган Муқаддас Китобни ўрганишим ҳақида гапираётганимда, Вилбер, менда Муқаддас Китоб йўқ, деб айтиб қолди.

— Сизда Муқаддас Китоб йўқми? — сўрадим мен ундан ҳайрон бўлиб. — Мен уни сизга совға қилишни хоҳлардим, Вилбер. Менга ўз манзилгоҳингизни айтинг. Мен идорамга келган заҳотиёқ сизга Муқаддас Китобни юбораман.

Вилбер ўзини йўқотиб қўйди, ташвишли оҳангда нималардир деб ғулдиради. Кейин у шундай дейди:

— Жаноб Жорж, сиз жуда меҳрибон экансиз. Аммо сиз бекорга вақтингиз ва пулингизни сарфлайсиз. Мен ўқишни билмайман.

…Мен лол бўлиб қолдим. Менинг ёнимда Муқаддас Китоб ҳақиқатини ҳали мен учратган одамлар ичида ҳеч ким унчалик тушунмайдиган одам ўтирарди. У эса ҳатто, Муқаддас Китобни ўқишни билмайман, деб ҳам айтди.

— Унда сиз қандай қилиб шунча нарсаларни билиб олдингиз, Вилбер? — сўрадим мен.

Унинг юзида яна жилмайиш ифодаси пайдо бўлди.

— Эҳтимол, мен ўқишни билмасман, жаноб Жорж, лекин мен ҳақиқий эзгуликни эшитаман! Мен Исони яхши кўраман ва жамоатда ёки радиодан У ҳақда кўпроқ билиб олиш имкони пайдо бўлган заҳотиёқ, мен диққат билан қулоқ соламан. У менга йўл кўрсатишини сўраб Худога илтижо қиламан. У ҳар доим менга ёрдам беради.

Мен уйга қайтганимдан сўнг Вилберга фойдали бўла оладиган нарсалардан баъзиларини унга юбордим, жумладан, магнитофон тасмаларига ёзилган Янги Аҳдни. Вилбер бундан ўзи учун фойдаланганлигига мен шубҳаланмайман. Ўқий олмаслигигига қарамасдан, ҳузур-ҳаловатда ўсиш учун унинг жуда муҳим фазилати бор эди: унинг Худони севувчи юраги, итоаткор эътиқоди бор эди, у руҳ томонидан ўргатиларди. Аммо энг муҳими шу эдики, у ҳеч қачон ўзининг биринчи севгиси бу Шахс эканлигини эсдан чиқармасди. Бу тошлардан Раббий Исо Масиҳ ҳеч қандай аралашмаларсиз ҳақиқий ҳаётни қуриши мумкин. Ана шундай хусусиятларга эга одамга керак нарса — бу ё ўқиш орқали, ёки эшитиш орқали Худога яқинлашишдир.

Ўша пайтдан бери менинг ҳаётимда доимо Вилбернинг мисоли гавдаланаверади. Унинг ўқишга ташналиги Худо менга ҳадя қилган ўқий олишнинг афзаллигини эслатиб туради. Аммо айни пайтда Вилбер ҳеч қандай маълумотга эга эмас. Қўлга киритган донишмандлигим менинг эсимга ўз билимимдан завқланиш керак эмаслигини туширди. Агар мен Муқаддас Китобга фақат билим учун мурожаат қилсам, унда фақат билимдан бошқа нарса ололмаслигимни тушундим. Мана руҳий ташналик йўлидан озиб кетишнинг асосий усули. Аммо, агар менинг истагим Масиҳнинг Ўзини англаш бўлса, У менга ўзини намоён қилади. Айни пайтда мен муҳтож бўлган барча билимларни беради. Мана ўсиш йўли!

Менинг қавмбоши дўстим, “Масиҳ сизда” деган фикр мен учун ғайриоддий эшитилади, деб таъкидлайди. Ҳақиқатда эса сиздаги Масиҳда ҳеч қандай ғайриоддийлик йўқдир. Бу — Худо Каломида аниқ баён қилинган далилдир:

Бироқ энди мен Худо учун яшай деб, Қонун олдида ўлганман, ҳа, Қонун ўзи мени ўлдирди. Мен Масиҳ билан бирга хочга михлаб қўйилганман. Энди яшаётган мен эмас, балки Масиҳ менинг ичимда яшаяпти. Энди танада яшаётганимга келсак, мени севган ва мен учун Ўзини фидо қилган Худонинг Ўғлига бўлган имон билан яшаяпман (Галатияликларга 2:19, 20).

Лекин Ёзув нафақат “улуғвор умидимизнинг мағзи — сизнинг ичингиздаги Масиҳ” (Колосаликларга 1:27) деган ҳақиқатни эълон қилади, балки шунингдек, “бизда Масиҳнинг фикри бор” (1 Коринфликларга 2:16) ҳам дейди. Мана шу “Масиҳ фикри” қаерда? У ер юзида яшайдиган ва янгидан туғилган ҳар бир масиҳийдадир. Демак, Масиҳнинг сизда борлиги — ҳақиқат, ҳар қандай масиҳий ҳис қиладиган холис фикрдир. Бу — ҳақиқат, чунки биз имонлилар сифатида, кучнинг, донишмандликнинг ва билимнинг янги манбаига эгамиз. Шунингдек, Масиҳ Шахсиятидаги ҳаёт ва солиҳлик учун бизга керак бўладиган барча нарсаларга ҳам эгамиз. Мен Вилберда ана шуни кўрдим. Ташқаридан у донишмандликка, раҳмдилликка ва бамаъниликка тўла одам бўлиб кўринади. Лекин бу хусусиятларнинг ҳақиқий манбаи — барҳаёт, унда яшайдиган, унинг шон-шуҳратига ишонч бўлган Масиҳдир. Мана шулар ҳузур-ҳаловатда ўсишнинг асосий манбаи бўлиб хизмат қилади.


Книга на узбекском языке: Возрастая в благодати (Боб Джорж) 

Истинное возрастание в благодати - когда мы прекращаем смотреть на себя и начинаем взирать на Иисуса. Начинаем верить, что Он силен завершить начатый в нас труд.

Вокруг нас множество людей стремиться возрастать в христианской жизни, но все их попытки оканчиваются неудачей. Тысячи уже молчаливо отказались от всяких попыток роста в христианской жизни. И вот, таким людям Христос предлагает Свое решение....

В завоевавшей читательскую аудиторию книге "Классическое христианство" Боб Джорж указывает на путь, возвращающий нас к живой вере, путь указывающий нам истину о благодати Божией. Люди спасенные благодатью, освобожденные благодатью должны и возрастать в благодати. предлагаем книгу на узбекском языке - "Возрастая в благодати"



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак