Ҳузур ҳаловатда ўсиб (Боб Джорж) 2 bob

Боб Джорж. Ҳузур ҳаловатда ўсиб. (2-боб) Ўзбек тилидаHuzur halovatda osib (Bob-Jorj) Uzbek tilida аудиокитоб

Bob-Jorj. Huzur halovatda osib. kitob Uzbek tilida. 

 

Мундарижа

Таклифнома

Муаллиф муқаддимаси
Ўзбек тилидаги нашрига сўзбоши
1. Ҳақиқий дунёдаги ҳақиқий ҳаёт
2. Шахсга даъват қилинганлар
3. Ҳақиқат билан бўлиш
4. Янги шахс
5. Суръатлардаги имон-эътиқод
6. Марказда — туйғулар
7. Ички низо
8. Умид ила қўллаб-қувватланганлар
9. Айбдорлик туйғусидан халос бўлиш
10. Озодлик ва етуклик
11. Ўсиш учун озуқа
12. Ҳаёт бугун мўл-кўлликда
13. Ҳузур-ҳаловатда ўсиш белгилари


Шахсга даъват қилинганлар

Ёз кунларининг бирида, ҳали мактабда ўқиб юрган вақтларимда, фермага ишчи бўлиб ёлландим. Бунинг қандайдир аҳамияти йўқлигини мен тушунаман, бироқ мен ўша пайтда ҳақиқий пул тўланадиган ишга эга бўлганимдан ниҳоятда ҳаяжонда эдим. Биринчи иш кунимда тонг отар-отмас ўзим сингари барча мавсумий ёлланма ишчилар билан бирга юк машинасига ўтирдим. Машина бизни дала томонга олиб кетди. Ўша куни бизга помидор экилган далани юмшатиш ва уни бегона ўтлардан тозалаш топширилди. Бошлиғимиз қўлига кетмон олди ва нима қилишимиз кераклигини батафсил тушунтирди. Одатда помидор буталари орасида бегона ўтлар ўсади. Биз кетмон билан эгатлар орасидан ўтиб, шу бегона ўтларни йўқ қилишимиз керак эди.

Отам доимо бизга жисмоний меҳнатнинг муҳимлиги ва аҳамияти ҳақида жуда кўп гапирарди. Шунинг учун мен ўзимнинг янги ишимга илҳом билан киришдим. Мен ёлланган ишчилар орасида энг илғори бўлишга қарор қилган эдим. Мен чарчаганимга ҳам қарамай, то тушгача ғайрат билан ишладим. Тушлик пайтида соя-салқин дарахт тагига овқатланиб олиш учун жойлашиб ўтирдим. Оғир меҳнатдан барча мушакларим зирқираб оғриб, кафтларим қавариб кетган бўлса-да, яхши бажарилган ишимдан кўнглим тўқ эди.

Тамадди қилишга ўтирганимдан кейин орадан беш дақиқа ўтмай, қаттиқ сўкиниш аралаш бақир-чақир этилди. Кимдир айб қилиб қўйгани ҳаммага аён бўлди, энди нима бўлар экан деган мақсадда биз ҳаммамиз бошлиққа қараб турардик. “Қандайдир бефаҳм бутун бир даладаги помидорларни чопиб ташлаб, фақатгина бегона ўтларни қолдирибди!” — деб бақирарди ғазаб отига минган бошлиқ. Мен ҳам бошқалар каби ўша бефаҳмнинг кимлигини билишни истардим. Тез орада унинг ким эканлиги маълум бўлди.

Бу мен эдим!

Ростини айтишим мумкин: мен мутлақо самимий ва жон куйдириб ишладим, менга хўжайин берадиган иш ҳақини тўла оқлаш учун ғайрат билан меҳнат қилдим. Менинг самимий меҳнатим фойда эмас, зарар келтирди. Шубҳасиз, самимийлик — ажойиб нарса, аммо бу ёқимсиз воқеа муҳим ҳақиқатни кўрсатиб беради: сиз мутлақо самимий бўлишингиз мумкин, лекин самимий адашишингиз ҳам мумкин. Бу ҳузур-ҳаловатда ўсиш жараёнига ҳам тааллуқлидир.

Масиҳийлар жон куйдириб ўз-ўзини тартибга солиш ва содиқлик каби хусусиятлар ҳақида гапирганларини эшитган пайтимда, шу воқеа эсимга тушади. Шахснинг бундай хусусиятлари биз беихтиёр завқ оладиган хусусиятлардир. Бироқ ўзини тартибга солиш ва ўзига содиқлик доимо ҳам ижобий хусусият бўлавермайди. Биз қуйидагича саволни қўйишимиз керак: бу хусусиятлар ҳақиқатдан ҳам айнан ўша керакли бўлган мақсадга йўналтирилганми? Одам самимий содиқ ва тартибли бўлиши мумкин, аммо помидор даласида мен қилганим сингари, ўз кучини нотўғри йўналишда қўллаши мумкин. У бундай хислатларни фойдасиз, ҳаттоки зарарли натижаларга эришишга йўналтириши мумкин. Нацистлар ана шундай нотўғри йўналтирилган содиқликнинг жуда ёрқин намунасидир. Улар ўз тушунчалари бўйича жуда олий мақсадларга интилганлар, ўзларини олий даражада бошқара олганлар, бироқ бу хислатлар ёвузлик йўлида хизмат қилган. Худди шу нарса Исо давридаги фарзийлар билан ҳам юз берган. Эҳтимол, Исо уларни мунофиқлар, басир пешволар, оҳакланган қабрлар, заҳарли илон зотлари (Матто 23:13, 16, 27, 33) деб атаган бўлса-да, балки улар динга ўта содиқликларини намойиш қилгандирлар. Шубҳасиз, галатияликлар Мусо қонунига итоаткорликда ўзларини мукаммаллаштиришга уринишларида мутлақо самимий бўлганлар. Лекин Павлус уларнинг ўзларини яхшилашга бўлган садоқатларини ҳеч қачон мақтамайди.

Эй бефаҳм галатияликлар! Ҳақиқатга бўйсунмаслик учун сизларни ким сеҳрлаб қўйди? Сизларнинг кўз ўнгингизда Исо Масиҳнинг хочга михлаб қўйилгани аниқ тасвир этилмаганмиди? Сизлардан бир нарсанигина билмоқчиман, сизлар Муқаддас Руҳни қандай қабул қилдингизлар: Таврот қонунига амал қилиш биланми ёки имон тўғрисидаги хабарни эшитиш биланми? Сизлар шунчалик фаҳмсизмисизлар? Муқаддас Руҳ кучи билан бошлаб, энди ўзингизнинг башарий кучингиз билан битирмоқчимисизлар? (Галатияликларга 3:1–3).

Агар Павлус қайтиб келиб, ҳозирги замон масиҳийсининг ҳолатини кўрса эди, шубҳасиз, у худди ўша юрак изтиробларини яна қайта ҳис қилган бўлар эди. Худди галатияликларга ўхшаб миллионлаб масиҳийлар ҳам ўз мангу тақдирларини ва осмонга чиқиш ҳуқуқларини Масиҳга ишониб топширганлар. Аммо улар фақат ўз кучларига ишонибгина масиҳийча яшашга уриняптилар. “Менсиз сизлар ҳеч нарсага қодир эмассизлар” деган Масиҳ ҳақиқатини ҳеч қачон билмай ёки унутиб қўйиб, улар ўз кучларидан ва мақсадга интилувчанликларидан фақат Масиҳнинг Ўзи ярата оладиган нарсаларни кашф этишга интиладилар. Бу эса уларни фалокатга олиб келади. Худди мен кетмон билан ишлаганим сингари, улар ҳам қўллари қаварганига, терлаб кетганликларига ва кўз ёшларига қарамасдан, Худога керак бўлмаган нарсаларни яратиш учун жон-жаҳдлари билан ишлайдилар.

Бунинг муқаррарлигига ишонч ҳосил қилиш учун, келинг, мавзудан озроқ четга чиқамиз ва бугунги кундаги Америка масиҳийлик ҳаёти манзарасига нигоҳимизни қаратамиз. Одамлар “эътиқоднинг қайта туғилишини” Худо юборишига бизнинг муҳтожлигимиз ҳақида гапирганларини эшитганимда, мен одатда, қуйидагича жавоб қиламан: “Худо бизга эътиқоднинг қайта туғилганини аллақачон юборган, аммо, менимча, ҳеч ким буни сезмади”. Олтмишинчи йилларнинг охири ва етмишинчи йилларнинг бошларида америкаликларни жуда катта хушхабар тўлқини чулғаб олди. Жамиятнинг барча қатламларидан бўлган минг-минглаб одамлар Исо Масиҳга имон келтирдилар. Мен ҳам янги художўйларнинг ана шу авлодига мансуб эдим. Ўша пайтда мен пастор эдим ва минглаб ана шундай одамлар билан ишлардим. Улар ўз руҳий йўлларидан олдинга интилаётган бир пайтда мен ўша даврнинг баъзи характерли белгиларига гувоҳ бўлдим. Афсуски, бу ҳузур-ҳаловатда ўсиш белгилари эмас, балки кучайиб бораётган чорасизлик гувоҳлиги эди.

Менимча, художўйларнинг бу авлодига “яна нималарнидир” доимий излаш ва “менинг масиҳийлик ҳаётимнинг ҳақиқий муваффақиятлари ва амалга оширилиши ҳали олдинда эканлигига ишончга асосланган руҳий безовталик хосдир. Навбатдаги китобимда, лентада ёки семинарда мен буни топаман. Масиҳ кетидан боришдаги охирги уринишда ёки янада жиддийроқ мажбуриятда мен руҳий ҳаётимни ҳақиқатга айлантирадиган сирни топаман!”

Улар ўз масиҳийлик ҳаётларини Масиҳдаги ҳаётга бағишлаб, ўзларини руҳий мақсадларга эришишга чин дилдан йўналтириб, масиҳийликни ҳаяжонли эътиқоддан бошлаганларига қарамасдан, бу авлоднинг жуда кўп художўйлари унутилиб кетди. Мағлуб бўлмаганлар эса “яна нималарнидир излаб” мутлақо қийналган бўлсалар-да, ҳали ҳам ўзларини мажбурлайдилар.

Бундай изланишнинг аломати сифатида турли масиҳийча одатларнинг кенг тарқалганлиги гувоҳлик беради. Ҳар йили суҳбатларда тинмай такрорланадиган янги сўз пайдо бўлаётганга ўхшайди. Йилда “виждонли масиҳийлар кашф этаётган” қандайдир янги нарсалар вужудга келади. Худди ўйинчоқлар фабрикасидагидай, янги “масиҳийча беланчак-от” ҳар йили ишлаб чиқарилади ва уни харид қилиш истаги билан ёнаётган харидорлар ўша заҳотиёқ навбат ташкил қилишади.

Масиҳийлик ҳаётимнинг бошида бу Инжилнинг шахсий тарғиботи эди. Биз ҳамма нарсага гувоҳлик берардик, оёқ устида юрадиган, ҳаттоки ҳаракатланмайдиган нарсага ҳам. Бир куни қавмбоши дўстим шундай деди: “Менинг одамларим шундай яхши тайёрланганларки, ҳатто улар Раббий томонга девор устуни ўтказишлари ҳам мумкин! Менинг ўйлашимча, кимдир аллақачон буни амалга оширди ҳам”. Кўча бурчакларини ва самолётларни, автобус бекатларини ва хонадонларни кезиб чиққан ва бу фақат хотирада сақланиб қолган энг кўп гувоҳлик берувчи авлод биз бўлганмиз. Бизнинг фалсафамиз қуйидагича эди: “Ҳар гал сиз ким биландир 60 дақиқадан кўпроқ суҳбатлашадиган бўлсангиз, албатта бу хушхабарни улашиш учун илоҳий вақт ҳисобланади”. Бизга айтишларига қараганда, гувоҳлик қилиш — бу тўла амалга ошган руҳий ҳаётдан ҳузур-ҳаловат олиш сиридир. Биз жон-жаҳдимиз билан ҳаракат қилдик, аммо ўзимиз ҳақиқат бунда эмаслигига амин бўлдик.

Сўнгра “Муқаддас Китобни “чуқур” ўрганиш даври келди. Биз охир замон ҳақидаги башоратларни ўқирдик, юнонча матнларни шарҳлашни ўрганардик, калом тўғрисидаги илмий ишларни тадқиқ қилардик. Бироқ тез орада биз ҳаттоки Худо Каломини ўрганиш ҳам қуруқ бўлиб қолиши мумкинлигига гувоҳ бўлдик. Бир куни мен семинария ўқитувчисига бутун норозилигимни баён қилдим: “Агар юнон тилини ўрганиш бизни руҳан бой қилса, нега унда грекларнинг ўзи умуман руҳан бой бўлмаганлар? Коринф ибодатхонаси батамом ҳайвонот боғига айланган эди, улар эса юнончани турли семинарияларсиз ҳам билишарди!” Йигирманчи аср масиҳийлари Муқаддас Китобнинг анча кенг билимларига эга бўлдилар, улар бирон-бир бошқа тарихий жамоатга қараганда кўпроқ маълумотга эга эдилар. Аммо биз ўзимиздан олдинги авлодларимизга қараганда руҳан юқори даражада эканлигимизни исботловчи далиллар борми? Менимча, бу ундай эмас.

Минглаб имонлилар Муқаддас Руҳ ҳадялари кетидан қувадилар. Менга кўпинча радиотелефон орқали қўнғироқ қилишади ва бир куни қулоғимга кимнингдир қуйидагича гаплари чалинди: “Мен Муқаддас Руҳга тўлиб-тошганман, турли тилларда гаплаша оламан, лекин биз хотиним билан ажрашяпмиз”. Руҳий ҳадялар ҳеч қачон кафолат бермайди.

Ғалати қилиқлар пайдо бўлаверарди, йўқолаверарди. Анча вақт ҳамма “башарий ҳаёт” ҳақида гапириб юришди. Кейинчалик “Худога хизмат қилиш ва улуғлаш” зарурати туғилди. Яқин-яқинларда ҳам биз ҳаммамиз “жавобгарлик гуруҳларисиз” ҳеч нарса қилолмас эдик. Одамлар эрта тонгни “руҳий соатга” бағишлаб, Муқаддас Ёзувни ёд олишга уринишарди, узлуксиз ибодатларда иштирок этишарди. Ҳозирда эса мен доимо “иш жойидаги ростгўйлик” ҳақида эшитаман. Кейинги йил яна бошқа бирон нарса кашф этилади. Маслаҳатлар ўтказадиган иш хонамда мен бундай машғулотларга ниҳоятда берилиб кетган, аммо шундай бўлса-да, ҳаётлари вайрон бўлаётган кўплаб одамлар билан мулоқотда бўлганман.

Одамлар жавоб қидираётганларида ва ҳеч нарса худди кўнгилдагидай таъсир қилмаслигини билган вақтларида натижа доимо бирдай бўлади — умидсизлик ва кўнгилнинг совиши. Бу сўзлар бутун Америка бўйлаб мен учратган минглаб масиҳийларнинг ҳиссий ҳолатига тегишли. Улар ўзларига тақдим қилинган таълимотдан умидсизликка тушганлар. Чунки улар бу таълимот ижобий таъсир кўрсатмаслигини англаб етдилар. Улар эргашган устоз ва мураббийлардан уларнинг хафсаласи пир бўлди, чунки қўғирчоқбозликдан чарчаганлар. Содда қилиб айтганда, улар масиҳийлик ҳаётидан тўйганлар. Руҳи тушган масиҳийлар ўз кўнгилсизликларига ҳеч қандай жавоб топа олмайдилар. Минглаб шундай одамлар ўзларини “иккинчи навли” масиҳийлар қаторига қўшиб қўйганлар. “Мен масиҳийча яшашга уриняпман, лекин бу ҳеч қўлимдан келмаяпти”, — деб ўйлайди улар.

Сўнгги гап жуда ибратлидир. “Бу ҳеч менинг қўлимдан келмаяпти”, — деб айтишади одамлар. Айнан шу ерда муаммонинг илдизи кўриниб турибди. Масиҳийлик ҳаёти — оддийгина “бу” эмас! Масиҳийлик ҳаёти — бу Масиҳ, сизга Ўз ҳаётини бериб, У сизда яшай оладиган бўлгани учун Ўз ҳаётини сиз учун берган Ўша Шахс билан шахсий жонли мулоқотдир. “Масиҳ… сизнинг ҳаётингиздир, — деб ёзади Павлус Колосаликларга мактубда 3:4. — Зеро мен учун ҳаёт — Масиҳдир”, — деб таъкидлайди у Филиппиликларга мактуб 1:21да. Биз ўзимизнинг уринишларимизга ўзимизни батамом бахш этганимизда, биз Уни йўқотардик!

Бу муаммо янги эмас. Янги Аҳд муаллифлари бизни бир неча марта ҳаётимизнинг ҳақиқий маркази — Исо Масиҳнинг Ўзидан узоқлашиш анъанасидан огоҳлантирганлар. Павлус ўзининг барча мактубларида одамлар битта ягона асосда қатъий туришларига жуда катта ғамхўрлик билдиради:

Мен сизларни Худонинг рашки билан қизғаняпман, чунки сизларни бир пок бокира қизни ягона эрга никоҳлагандай, Масиҳга тақдим этдим. Мободо Момо Ҳавони илон ўзининг ҳийлагарлиги билан алдаганига ўхшаб, сизларнинг ўй-фикрингиз ҳам бузилиб, Масиҳга хос соддаликдан айрилиб қолмасангизлар, деган хавотирдаман (2 Коринфликларга 11:2, 3).

Бу бизнинг ҳар биримиз билан содир бўлиши мумкин. Биз ҳаммамиз кўзларимизни Исодан олиб қочиб, нигоҳимизни “бу дунёнинг донолиги — Худо олдидаги ақлсизликка” (1 Коринфликларга 3:19) қаратишга қодирмиз. Ваҳий китобида Раббий Исо Масиҳ ана шундай қопқонга илинган бир гуруҳ одамларга мурожаат қилган. Эфесдаги жамоатга У шундай дейди:

Сенинг ишларинг, меҳнатинг, сабр-тоқатингни биламан… Ҳаворий бўлмаган ҳолда ўзларини ҳаворий деб айтганларни синадинг ва ёлғонини фош қилдинг. Ҳа, сабр-тоқатинг бор. Менинг номим учун кўпни бошдан кечирдинг ва чарчамадинг (Ваҳий 2:2, 3).

Бу жуда силлиқ янграйди, лекин Раббий давом қилади: “Бироқ сенга бир эътирозим борки, сен илк муҳаббатингдан айнидинг” (4-оят). Албатта, эфесликлар жон-жаҳдлари билан хизмат қилдилар. Ўз инсоний хатти–ҳаракатларида сабр-тоқатли бўлишган ва анчагина эзгу ишларни амалга оширганлар. Аммо донишмандлик излашда улар очиқчасига дунёга назарларини қаратишди ва бу йўлда уларни Худо севгиси эмас, балки ўз ютуқларигина қизиқтирди.

Худди эфесликлар сингари, бизни халос қилган Исо Масиҳ, энг аввало, барҳаёт ва омон бўлиб ичимизда яшашини ва У улуғвор умидимизнинг мағзи эканлигини биз кўпинча унутиб қўямиз (Колосаликларга 1:27). “Худонинг Ўзи сизларга Исо Масиҳ уммати бўлишни ато қилди. Исо Масиҳ биз учун Худонинг ҳикмати бўлди, Масиҳнинг шарофати билан биз солиҳ, муқаддас, гуноҳдан фориғ бўлдик” (1 Коринфликларга 1:30).

Менинг фикримча, кўп масиҳийлар ўзларининг Исо Масиҳда халос бўлишларига худди ёшгина қиз ўз никоҳига қарагандай муносабатда бўлишади. Бундай никоҳларни қачонлардир мен амалга оширганман. Қиз тиниқ кўзларини тикиб: “Мен эрга тегмоқчиман!” деди. Эътибор қилинг-а, у: “менга уйланишларини хоҳлайман” деб айтмади, балки оддийгина қилиб: “эрга тегишни хоҳлайман”, деди. Ёшлиги сабаблиги, у “эрга тегиш” — бу қувноқ ҳаёт, ҳамманинг диққат-марказида бўлиш, чиройли кийиниш деб ҳисоблайди. Шу фикрнинг мантиқий ниҳоясини кузатадиган бўлсак, мен бу қизнинг тўйини осонгина тасаввур қила оламан. “Эр ва хотин” деб эълон қилингандан сўнг у енгил нафас олади, никоҳ маросимини ўтказгани учун руҳонийга ва тўйга ташриф буюрганлари учун меҳмонларга миннатдорчилик билдиради, сўнгра эрига юзланади. Унинг қўлини қаттиқ сиқади, куёвга уни ёлғизликдан қутқаргани учун самимий раҳматлар айтади. Шундан сўнг у тўйхонадан чиқади ва таксига ўтириб уйига қайтиб кетади. Қиз ўз мақсадига эришди: у эрга тегди!

Биз кўпинча Масиҳни қабул қилиш — бизни севгувчи Раббий билан мустаҳкамланиб бораётган янги муносабатларнинг бошланиши деб эмас, балки бирон бир нарсанинг ниҳояси — ҳукм ва дўзахдан халос бўлишга қарагандай муносабатда бўламиз.

Шубҳасиз, ҳукмдан халос бўлиш — бу Инжилнинг бир қисмидир, аммо бутун Инжил эмас. Исо абадий ҳаётни қуйидагича таърифлайди: “Абадий ҳаёт эса Сени — танҳо Ҳақ Худони ҳамда Сен юборган Исо Масиҳни таниб-билишдан иборатдир” (Юҳанно 17:3). Қутқарилиш — бу янги–янги ўзаро муносабатлар, янгидан туғилиш, янги ҳаётдир! Хотиржам бўлаверинг, бу шунингдек, Худодан ажралган эски ҳаётнинг тугашидир. Ундан сўнг “туғилишдан кейинги ҳаёт” келиши керак! Бу ҳаётнинг моҳияти Уни англашдан иборатдир. Шунинг учун биз У билан шахсий ўзаро муносабатлардан узоқлашганимизда, биз озиб-тўзиб кетамиз, яна бефойда “ниманидир қидиришга” жўнаймиз.

Нима бўлганда ҳам, бизнинг шахсий ўзаро муносабатларимиз фақатгина Уни англашдан иборат эмас. Сўзнинг ўзидан кўриниб тургандай, ўзаро муносабатлар бир томонлама бўла олмайди. Бу ҳам муҳим: У-чи? У бизни биладими?

Ҳаворий Юҳанно 2:23–25 да таъкидлашича, кўп одамлар “Унинг қилаётган ибратли мўъжизаларини кўриб, Унга имон келтирдилар. Аммо Исо ҳамма инсонларнинг кўнглини билгани учун, Ўзини уларга ишонмас эди. Унга инсон ҳақида бирор маълумотнинг ҳожати йўқ эди, чунки инсон дилида нима борлигини У билар эди”. Афсуски, масиҳийлик дунёси оммавий психология таълимотини қабул қилган заҳоти ана шу муҳим ҳақиқатни ўз назаридан четда қолдирди. Масиҳни ва бизни яратган Ўша Зот бизни тушуниши учун психологиянинг ёрдами керак эмас. У бизнинг Яратувчимиз бўлганлиги сабабли, У инсон юрагининг барча эҳтиёжларини яхши билади. Биз ҳақимиздаги ҳамма керак билимлар Худо Каломида аллақачон айтилган дейди. Масиҳий психологиянинг ақлга тўғри келмайдиган алдови тўрига тушади; чунки биз Масиҳнинг “инсонда нима борлигини билишини” ё унутдик, ёки ҳеч қачон билмаганмиз.

Биз бирин-кетин Уни қандай билиш ҳақида тушунтирадиган масиҳийлик китобларини ўқиймиз. Лекин У ҳам бизни билишини ҳисобга олиб, эътиқодда қандай юриш ҳақидаги китобларни камдан-кам ўқиймиз. Демак, биз қуйидаги сўзлар билан тугатамиз: “Раббий, Сен осмонни мендан яхшироқ билишингни тан оламан. Аммо Сен менинг бу ерда, бу “ҳақиқий” дунёда нималарни бошимдан кечиришимни ҳатто билмайсан ҳам”.

Ҳақиқат шундаки, Масиҳнинг Ўзи ўша “ҳақиқий дунёдир”, биз қизиқадиган бошқа нарсалар тез орада йўқолиб кетади. Шуни ёдда тутинг: “Имон — умидвор бўлган нарсаларнинг мужассамланишидир, имон билан биз кўринмайдиган мавжудотга амин бўламиз” (Ибронийларга 11:1). Бошқача қилиб айтганда: “Биз кўриш билан эмас, эътиқод билан яшаймиз” (2 Коринфликларга 5:7). “Чунки биз кўзга кўринадиган нарсаларга эмас, кўзга кўринмайдиган нарсаларга қараймиз. Кўринадиганлари муваққат, кўринмайдиганлари эса абадийдир” (2 Коринфликларга 4:18).

Масиҳ бизни билади, У бизни тушунади, У бизни яхши кўради, У бизни қабул қилади ва У бизга яқин бўлган ягона ҳақиқий донишманддир. У ҳамма муаммоларимизнинг ечими ва ташвишли ҳаётимизнинг тинчлигидир. У, фақат У бизга “яшаш ва Худо йўлида юришимиз учун керак бўлган ҳамма нарсани ато этган” (2 Бутрус 1:3). У, фақат У “иноят ва ҳақиқатга тўла” (Юҳанно 1:14), шунинг учун Унинг инояти шуни ўргатадики, “биз диёнатсизлик ва дунёвий орзу-эҳтиросларни рад этишимиз керак, бу дунёда Худодан қўрқиб, вазминлик ва тақводорлик билан ҳаёт кечиришимиз лозим. Шу орада буюк Худо ва Қутқарувчимиз Исо Масиҳнинг улуғворлик билан осмондан тушиб зоҳир бўлишига ва муборак умидимиз амалга ошишига кўз тикиб юрибмиз” (Титусга 2:12,13).

Бу ҳақиқатни нотўғри тушуниш оқибатида масиҳий, Муқаддас Китоб айтганидек: “ўзининг бутун йўлларида беқарор, иккиланувчи бундай одам” (Ёқубнинг 1:8), Каломни Худони билиш учун ўқийди, бироқ ўзини англаш учун эса психология китобларни ўрганадиган одамларга айланишига мажбур қилади.

Павлус шундай дейли: “Мен учун ҳаёт — Масиҳдир…” (Филиппиликларга 1:21). Галатияликларга мактуб 2:20 да у дейди: “Энди яшаётган мен эмас, балки Масиҳ менинг ичимда яшаяпти”. Гарчанд энди биз яшамаслигимиз, балки Масиҳ бизда яшаши ҳақиқат эканлиги сабабли, сизга шундай бир савол беришга рухсат этинг: агар сиз ўзингизнинг ким эканлигингизни билмоқчи бўлсангиз, сиз кимни англашингиз керак? Масиҳни! Бошқача қилиб айтганда, сизнинг ҳақиқий шахсингизни очиш учун, сиз Унинг моҳиятини очишингиз керак, чунки У сизнинг ҳаётингизда ягонадир.

Бу ўзини ўзи таҳлил қилиш, ўзини ўзи англаш ва “ўзини ўзи тушуниш учун” ўтмиш ҳаёт тажрибаси хотираларига мурожаат қилиш заруратини бекор қилади. Павлус Римликларга мактуб 7:15 да “нима қилаётганимни тушунмайман” деганда, у “шунинг учун мен ким биландир маслаҳат қилишим керак” деб давом қилмади. У фақат Худо қонунида очиладиган ўз гуноҳи ва ўлими ҳолатини тан олади, Худонинг қарорини эълон қилади: “Худога шукр, Раббимиз Исо Масиҳ соясида Ўзи қутқаради!” (Римликларга 7:25).

Нима бўлганда ҳам, биз Масиҳдан ва ўзимизнинг ҳаётимиздан узоқлашган вақтимизда, бизни куйдириб кул қиладиган ва ўзидан ўзи туғилган, ўтакетган худбин, ўзича тартиб ўрнатувчи диний амалиётга қайтишдан ўзга чорамиз қолмайди, бунга ишонаверинг. Масиҳийлар Муқаддас Китоб огоҳлантирган “нопок маслаҳат”ни қидиришга жўнаганларида, бу содир бўлади.

Мен ҳар куни ўта ростгўй, ўзларининг масиҳийча ҳаёти билан яшашга бўлган уринишларида худди юрак хуружи каби чинакам бўлган масиҳийларни учратаман. Аммо улар муваффақиятсизликларга дуч келадилар, қалбларида муҳтожликни ва бўшлиқни ҳис қиладилар. Улар ўз садоқатини янги куч билан намоён қилишга уриниб кўрдилар, ўзларини масиҳийлик ишига чуқурроқ бағишлашга ва охирги масиҳийча телбаликни қилишга ҳаракатда этдилар. Бироқ ўз мақсадларининг бажарилиши томон бир қадам бўлса-да, яқинлаша олмадилар. Уларнинг китоб жавонлари изоҳлар, семинариядаги конспектлари, турли масиҳийлик дастурлари ва курсларининг магнит тасмаларидаги ёзувлар билан тўла. Лекин билимларининг ўсишига қарамай, аслида ҳеч қачон ўсмадилар. Комиллик туйғуси йўқ — фақат бўшлиқ.

Мен ўзларини “тарғиб қилиш учун яратилганликларини” айтаётган жуда кўп қавмбошилар билан гаплашдим. Аммо уларнинг яширин истаклари қавмбошиликдан қутилиш эди. Тэд бир неча йилдан бери қавмбошилик қилиб келарди. Четдан қараганда унинг ишлари яхшидай кўринарди. Нима бўлганда ҳам, у кунларнинг бирида ўз жамоатидагиларни ҳайратга солиб қўйди: у қавмбошиликдан воз кечди. Буни у бугунги кунда шундай изоҳлайди: “Мен илоҳиётни яхши билардим, тўғри, гапларни топиб жой-жойига қўйиш қўлимдан келади. Бироқ менинг юрагимда чинакам эътиқод йўқ эди. Охир–оқибатда ўзим ҳис қилмаган нарсалар ҳақида гапириш жонимга тегди”.

Тэд қавмбошиликдан батамом воз кечиб, тобутсозга ёрдамчи бўлиб ишга кирди. У шу даражада сурбет ва умидсиз бўлиб қолдики, ҳатто ўз ишини нохуш ҳазил тариқасида қабул қиларди: “Агар менинг пешонамга ўликлар билан мулоқот қилиш ёзилган бўлса, яхшиси менга жавоб қайтара олмайдиган ўликлар билан мулоқотда бўла қолай деган қарорга келдим”.

Ҳозирда Тэд яна ўзининг қавмбошилик ишига қайтди. У хизматда куйиб, сўнгра жавоб топган ҳар бир кимса учун жонли мисолдир. Афсуски, кўплаб одамлар ханузгача жавоб топа олмаганлар.

Мен “хизмат учун даъват этилганмиз” деб, аммо ўзлари аслида шундай хизматнинг ҳар бир дақиқасини жуда ёмон кўрган масиҳий хизматчиларнинг қанчасини учратганимни ҳозир сизга аниқ миқдорини айтиб беролмайман. Ҳақиқатда эса, агар улар охиригача самимий бўлганларида эди, уларнинг кўпчилиги ҳатто Худодан ҳам нафратланишларини тан олган бўлар эдилар. Улар бўлса Худога хизмат қиляпмиз, деб ўйлаганлар.

“Биз хизмат қилиш учун нажот топганмиз”, — дейилган сийқаси чиқиб кетган иборада. “Агарда хизмат қилишда иштирок этсангиз, сиз тўлақонли ҳаётни ҳис қиласиз”. Аслида на Ёзув, на ҳақиқий ҳаёт тажрибаси бизни қўллаб-қувватламаслигига қарамасдан, айнан шуни бизга ваъда қилишади. Сиз жамоатда низо чиққанлигини ҳеч кўрганмисиз ёки унда иштирок этганмисиз? Бу шундай кечинмалардан бирики, у кўнгилни ағдар-тўнтар ва юракни чилпарчин қилади. Мен буларни ўз бошимдан ўтказганман. Бу тўғрида бир ўйлаб кўринг: жанжалнинг марказида ким бўлган? Мен у ерда бўлмаган одамларни ишонч билан айтиб беришим мумкин: у ерда — жамоатга хизматга келгач, бир йилда бир марта гуллайдиган “Фисиҳ нилуфар гуллари” бўлмаган. Йўқ, булар энг содиқ ва жонкуяр меҳнаткаш аъзолар эдилар! Масиҳий хизматчилар бу ножўя тартибсизликларнинг энг марказида бўлганлар. Агар масиҳийлик хизмати сизни янада маънавий томондан юксак қилса, унда жамоат келишмовчиликларининг келиб чиқишини қандай тушунтириб берасиз?

Бесамар ва меҳр-муҳаббатсиз, аммо жонкуяр хизматчилардан иборат бўлган бундай гуруҳга мансуб масиҳийларнинг акси сифатида Исо Масиҳнинг таклифи хизмат қилади:

Ким чанқаган бўлса, Менинг олдимга келиб ичсин; Муқаддас Битикда айтилганидек, Менга ишонганнинг вужудидан ҳаётбахш сув дарё бўлиб оқади (Юҳанно 7:37, 38).

Йўқ, бизнинг биринчи даъватимиз хизмат қилишга эмас! Янги Аҳд ўргатадиган даъват — бизнинг Унга даъватимиздир. Биз йўқолиб қолганимизда, абадий ҳаётга эга бўлиш учун Унинг ҳузурига кела олишимиз ҳақидаги хушхабарни эшитдик. Ҳозирда ҳам биз Худо бандаси сифатида меҳр-муҳаббат, иззат-ҳурмат, тасалли, бошқарув, ҳақиқат, мазмун-маъно, мақсад ва юрагимиз истайдиган бошқа ҳамма нарсаларни олиш учун Унинг ҳузурига келишимиз мумкин. Олдинига У бизга таклиф қиладиган ҳаётга эга бўлиш ва уни тўлалигича ҳис қилиш учун биз Унинг олдига келамиз, шундан сўнггина У бизни хизматга сафарбар қилади. Биз, энг аввало, Унинг ҳузурига келганимиз ва “тириклик дарё сувларининг” оқимини ҳис қилганимиз учун, бу хизмат зерикарли бўлмайди. Исо мана шундай дейди:

Эй оғир юк остида қийналиб, ҳориб-толган ҳаммаларингиз! Менинг ҳузуримга келинг, Мен сизга ором бераман. Менинг бўйинтуруғимга ўзингизни қўшинг ва Мендан ўрганинглар. Чунки Мен беозор ва соддадилман. Шундай қилиб, жонларингиз таскин топар. Чунки Мен солган бўйинтуруқ юмшоқ, Мен берган юк енгилдир (Матто 11:28–30).

Инсониятга “руҳни ривож топтиришнинг ўнта босқичини” ёки “фикр ойдинлашувининг тўққиз сўқмоғини” таклиф қилаётган дунё динларига қарши ўлароқ, Исо Масиҳ: “Менинг ҳузуримга келинг”, — деб айтишни давом эттираверади. У шундай дейди:

Мен ҳаёт нониман. Менинг олдимга келган одам сира оч қолмас, Менга ишонган одам ҳеч қачон чанқамас (Юҳанно 6:35).

Мен оламнинг нуриман. Кимки Менга эргашса, зулматда юрмайди, балки ҳаёт нурига эга бўлади (Юҳанно 8:12).

Мен эшикман. Ким Мен орқали кирса, нажот топади. У кириб чиқиб, яйлов ҳам топади (Юҳанно 10:9).

Мен яхши чўпонман. Яхши Чўпон қўйлари учун жонини бағишлайди… Мен уларга абадий ҳаёт бағишлайман ва улар абадий ҳалок бўлмайдилар. Ҳеч ким уларни Менинг қўлимдан тортиб ололмайди. Уларни Менга берган Отам ҳаммадан буюкдир. Отамнинг қўлидан уларни тортиб олишга ҳеч кимнинг кучи етмайди. Мен ва Отам — бирмиз (Юҳанно 10:11, 28–30).

Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Менсиз ҳеч ким Отанинг олдига боролмайди (Юҳанно 14:6).

Мен — ток, сизлар — новдасизлар. Ким Мен билан алоқада бўлиб, Мен у билан алоқада бўлсам, у кўп ҳосил беради. Менсиз ҳеч нарса қилолмайсизлар (Юҳанно 15:5).

Мен тирилиш ва ҳаётдирман. Менга ишонган одам ўлса ҳам яшайди. Кимда-ким Менга ишониб яшаса, то абад ўлмайди (Юҳанно 11:25, 26).

Исо Масиҳ нафақат бизга йўл кўрсатиш учун келган; Унинг Ўзи йўлдир. У бизни нафақат баъзи ҳақиқатларга ўргатган; Унинг Ўзи ҳақиқатдир. У нафақат ҳаёт учун бизга қўлланма қолдирди, Унинг Ўзи бизнинг ҳаётимиздир. Инсон юраги қандай муҳтожликларни ҳис қилмасин, Масиҳ Ўзини қарор сифатида таклиф қилади. Унинг абадий жавоби — “Мен Ўша…”

Сиз ёш бола бўлганингизда, лат еган тиззангиз ва жароҳат олган бармоқларингиз оғриганда кимга мурожаат қилардингиз? Сиз кимнинг тасалли берувчи қўллари эркалатишини ва меҳрли сўзлари тасалли беришини хоҳлардингиз? Агар сиз кўплаб бошқа одамларга ўхшаган бўлсангиз, унда бу инсон сизнинг онангиз бўлади. У сизнинг кўз ёшларингизни артарди, қўллаб-қувватлаб, сизнинг ярангизни боғлаб қўйган бўларди.

Тасаввур қилинг-а, ана шундай воқеанинг гувоҳи бўлган ёши катта одам сизга: “Мана сенга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳақида қўлланма. Уйга кир, қўлланмани ўқиб чиқ, жароҳат ва яраларингни боғлаб ол. Сен ўзингга ўзинг хўжайинсан”, деб жавоб берса, қанчалар бемаъни бўлар эди. Тез тиббий ёрдамни талаб қиладиган жиддий жароҳатлар ҳақида гапирмай туриб, бола, энг аввало, биринчи тиббий ёрдам курсини ўрганишдан кўра ҳам, меҳр-муҳаббатга ва шафқатга зор эканлигини ҳар бир одам тан олади.

Масиҳийлик таълимоти менга ҳозирда ўша шафқатсиз одамни эслатади. Унда бор нарса — бу “руҳий етукликнинг ўнта поғонаси” ёки “масиҳий ота-оналар учун беш дақиқалик курс”, ёки “қайғули мағлуб қилишнинг бешта усули”дир. Худди Муқаддас Китоб кўрсатмалар мажмуи, ҳаётнинг барча жабҳаларида ютуқларга эришиш учун қўлланма ва бизнинг ичимиздаги бўшлиқ ҳақида эслатиб турадиган ўша секин, сезилар-сезилмас овозни босиш ва виждонимизни хотиржам қилиш учун тақводорлик қатламлари бор қўлланмадан бошқа нарса эмасдай. Жуда кўп томонлардан биз Исо замонида яшаган яҳудийларга ўхшаймиз. Исо уларга шундай деган:

Сизлар Муқаддас Битикларни текширасизлар, чунки улар орқали абадий ҳаётга эришамиз, деб ўйлайсизлар. Ана ўша Битиклар Мен тўғримда гувоҳлик беради. Аммо сизлар абадий ҳаётга эришиш учун Мен тарафга келишни истамайсизлар-ку (Юҳанно 5:39, 40).

Худди ўз ҳаётимизни таъмирлаш учун техникани қўллагандай, Муқаддас Китобдаги тамойилларни ахтариб топиш ўрнига, биз Исо Масиҳ шахсини, Унинг жонли Сўзини билиш учун Худо Каломи томон боришимиз керак! Исо шундай деган: “Эй оғир юк остида қийналиб, ҳориб-толган ҳаммаларингиз! Менинг ҳузуримга келинг, Мен сизга ором бераман” (Матто 11:28). ИсоЎзининг севгиси ва шафқатини ҳис қилиш, У билан қайта тирилишдан кейинги ҳаётни бирга яшаш учун ҳаммани таклиф қилади. Боласини шифокор хонасига олиб киришдан олдин ўзининг бир қисмини боласига берадиган она сингари, Масиҳ Уни қидирувчи имонлиларга Ўзини намоён қилади. У ҳам бизни озод қилувчи Муқаддас Китоб ҳақиқатларини қўллаш зарур бўлган соҳаларни ёритишдан илгари, имонлиларга хотиржамлик ва умид ато этади. Мен ишонаманки, назаримиз Исога қаратилишдан олдин нимага йўналтирилганлигининг шайтонга аҳамияти йўқдир. Бу худди Муқаддас Китобни билиш, дўстона муносабатлар, ибодат қилиш, хайр-эҳсон бериш ёки Худога хизмат қилиш каби эзгу ишларнинг биридир. Биз нима қилмайлик, жонли Масиҳ марказда турмаган ҳамма нарса бор-йўғи Масиҳнинг ўрнини босувчидир, холос. Худо қўшимча сифатида ниманики марҳамат қилса, ўринбосар сифатидагиларни лаънатлайди. Яхши нарса кўпинча аъло нарсанинг кескин душмани бўлади. Ҳаворий Павлусда фақат дин бера олиши мумкин бўлган ўтмиш, тажриба ва ишонч ёрлиқлари бор бўлган. Бироқ барибир, унинг хулоса қилиб айтган фикри қуйидагича эди:

Лекин бир вақт фазилат деб билган нарсаларимни энди Масиҳ учун фойдасиз ҳисоблайман. Чинакам, Раббим Исо Масиҳни билишнинг афзаллиги олдида мен ҳамма нарсадан бош тортиб, фойдасиз деб билдим, ҳа, Масиҳга сазовор бўлай, деб ҳатто ахлат ҳисобладим (Филиппиликларга 3:7, 8).

Бир куни кечқурун хотиним телефонда бир аёл билан гаплашаётганини ва унга маслаҳатлар бераётганини эшитиб қолдим. “Инсон — инсонга” дастурида биз одамларнинг диққат-эътиборини уларга ёрдам бера олмаслигимизга, аммо буларни қилиш қўлидан келадиган Зот — Исо Масиҳга топширишимиз мумкинлигини тушунтирамиз. Эми телефондаги аёлга буни тушунтирмоқчи бўларди, аммо у келтирган мисол менинг иззат-нафсимга тегди. “Йўқ, биз ғайриоддий масиҳийлар эмасмиз, — деди хотиним. — Биз худди қўйлар подасини йиғиб, уларни Чўпон кетидан йўлламоқчи бўлган чўпон “кўппаклари”га ўхшаймиз”.

Мен бу мисолнинг ниҳоятда тўғри эканлиги ҳақида ўйладим ва Павлуснинг Коринфликларга Иккинчи мактуби 4:5 да нима ёзганини эсладим: “Биз эса ўзимизни эмас, балки Раббимиз Исо Масиҳни тарғиб қилмоқдамиз; биз — Исо йўлида сизларнинг қулларингиз, холос”. Худди шундай: биз ҳам Масиҳ ҳақида эмас, кўпинча ўзимиз ҳақимизда гапирганмиз. Ана шу сохта назариянинг таъсирини ўзимизда ҳис қилишимиз ажабланарли эмас. Аммо биз Муқаддас Китоб мактубига — Исо бизда яшай олишига, Ўз ҳаётини бизга бера олишига ва Ўз ҳаётини бизга берган Исо Масиҳга қайтган вақтимизда — ана шундагина биз Муқаддас Китоб кучининг қайта туғилганини кўрамиз. Ўша: “Мен эса уларга ҳаёт, фаровон ҳаёт бериш учун келганман” (Юҳанно 10:10) деган Зот, худди эрамизнинг биринчи асридаги каби, ҳозир ҳам ҳаётимизни ўзгартиради. Муаммо Унда эмас, у биз йўлдан адашганмиз.

Шахсан Масиҳ билан бўлган жонли мулоқотга қараганда, амалга ошмаган ўринбосар ҳисобланмиш дин бечора, камбағал ва бўш нарсадан ўзга ҳеч нима бўла олмайди. Биз Раббийни ва Унинг севгисини била олишимиз, шу севгини атрофимиздаги одамларга тарқата олишимиз учун Худо бизни яратган ва қутқарган. Ҳузур-ҳаловатда ўсиш каби самимий истагимиз орқали, биз ўрганишимиз керак бўлган жуда кўп Муқаддас Китоб ҳақиқатларини билиб, энг аввало, Шахсга даъват этилганлигимизни ҳеч қачон унутмаймиз.


Книга на узбекском языке: Возрастая в благодати (Боб Джорж) 

Истинное возрастание в благодати - когда мы прекращаем смотреть на себя и начинаем взирать на Иисуса. Начинаем верить, что Он силен завершить начатый в нас труд.

Вокруг нас множество людей стремиться возрастать в христианской жизни, но все их попытки оканчиваются неудачей. Тысячи уже молчаливо отказались от всяких попыток роста в христианской жизни. И вот, таким людям Христос предлагает Свое решение....

В завоевавшей читательскую аудиторию книге "Классическое христианство" Боб Джорж указывает на путь, возвращающий нас к живой вере, путь указывающий нам истину о благодати Божией. Люди спасенные благодатью, освобожденные благодатью должны и возрастать в благодати. предлагаем книгу на узбекском языке - "Возрастая в благодати"



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак