Ҳузур ҳаловатда ўсиб (Боб Джорж) 5 bob

Боб Джорж. Ҳузур ҳаловатда ўсиб. (5-боб) Ўзбек тилидаHuzur halovatda osib (Bob-Jorj) Uzbek tilida аудиокитоб

Bob-Jorj. Huzur halovatda osib. kitob Uzbek tilida. 

 

Мундарижа

Таклифнома

Муаллиф муқаддимаси
Ўзбек тилидаги нашрига сўзбоши
1. Ҳақиқий дунёдаги ҳақиқий ҳаёт
2. Шахсга даъват қилинганлар
3. Ҳақиқат билан бўлиш
4. Янги шахс
5. Суръатлардаги имон-эътиқод
6. Марказда — туйғулар
7. Ички низо
8. Умид ила қўллаб-қувватланганлар
9. Айбдорлик туйғусидан халос бўлиш
10. Озодлик ва етуклик
11. Ўсиш учун озуқа
12. Ҳаёт бугун мўл-кўлликда
13. Ҳузур-ҳаловатда ўсиш белгилари


Суръатлардаги имон-эътиқод

Ушбу китоб устида ишлаётганимда, мен ғаройиб бир туйғуни ҳис қилишимга тўғри келди — мен биринчи марта бобо бўлдим. Қизим Дебби ажойиб ўғил туғди. Ушбу қувончли воқеани кутар эканмиз, биз Эми билан бўлажак неварамиз ҳақида орзу қилардик. Ўшанда биз оилавий суҳбатларимизда кўпинча ҳомиладорлик ҳақида, боланинг дунёга келиши ва ривожланиши тўғрисида сўз юритар эдик. Куёвим Жон шифокор эди. Мен ундан илгари ҳеч ўйламаган нарсаларим ҳақида билиб олдим. Ўзимни бу суҳбатлар чоғида, она қорнидаги боланинг айнан туғилгунга қадар ривожланиши мени кўпроқ қизиқтираётганлигини сездим.

Она қорнида бола батамом сувнинг ичида ётади, туғилгандан сўнг эса бундай вазиятда — сувда чўкиб ўлади. Лекин чақалоқ онаси билан ҳаёт ипи — киндик орқали боғланган. Шу киндик орқали бола кислород ва озиқ-овқат олади. Бу ўсиб бораётган бола ҳақиқий такрорланмайдиган шахс бўлса-да — ахир, Ер юзида ҳеч қачон унга айнан ўхшайдиган одам яшамаган-ку — у нисбатан ҳаракат ва фикр эркинлигига эга бўлса-да, унинг ҳаёти ҳозир фақат она ҳаёти орқали озиқланиб туради.

Она ва боланинг тобе муносабатлари билан бизнинг ҳаётимизнинг Масиҳга тобелиги орасида кишини лол қолдирувчи ўхшашлик мавжуд.

Бола ўзининг тобе ҳаёти сабабли она қорнида шундай дейиши мумкин эди: “Мен учун ҳаёт — бу Онадир”. Худди шу сингари, бизда ҳам Муқаддас Руҳ кўринишида ҳаёт ипи бор. Биз: “Мен учун ҳаёт — бу Масиҳдир”, — дейишимиз мумкин. Бунинг оқибатида, Янги Аҳд чизмаси шундай гавдаланади: ундаги кетма-кетлик асосида биз олдин ким эканлигимиз ҳақида айтилган, кейин эса бизни Худо олдида имонга тобе ҳолда туришга ўргатишади. Биз бу ҳақиқатлар билан юришга бир кечада ўргана олмаймиз, бунинг учун ўз ишини бизда ва биз орқали қиладиган Муқаддас Руҳнинг доимий ўргатувчилик фаолияти зарурдир.

Кунларнинг бирида Муқаддас Китоб машғулотида кичик бир гуруҳда Рон деган одам менга қарши чиқди: “Агар буларнинг ҳаммаси тўғри бўлса, унда мен нега ўзимни янги ижоддай ҳис қилмаяпман? Шахсан мен Масиҳга имон келтирганимдан кейин мукаммал бўлмадим — мен фақат доимо кучимни бекорга сарфлаяпман!” Юзида ишончсизлик ифодаси билан Рон олдинга интилди ва шундай деб қўшиб қўйди: “Бунинг қийинчилиги нимада экан?”

Бутун гуруҳ унинг самимий гапларидан кулиб юборди. Одатда қийин савол берадиган гуруҳ аъзолари, кўпчилик ўзича ўйлайдиган фикрларни овоз чиқариб айтадилар. Мен унга шундай дедим: “Рон, “қийинчилик”, агар сен буни шундай деб атайдиган бўлсанг, шундан иборатки, сен Масиҳдаги янги ижодсан, лекин сен ҳамон эски танада яшаяпсан. Буни Муқаддас Китоб “танада яшаш” деб атайди. То Масиҳ қайтиб келгунга қадар, биз қайта туғилиб янги танада улуғланмагунимизча, бизни қуршаб олган ва “дунё” деб аталувчи бегона оламда яшаймиз. Бинобарин, бизда гуноҳ яшайди. Биз ҳузур-ҳаловатда ўсишимиз керак! Аммо бу ҳолат бир зумда юз бермайди. Аксинча, ҳаётга тенг жараёндир”. — “Яхши, — деб давом этди Рон. — Унда мен ҳозир нима қилишим керак? Бу ҳузур-ҳаловатда ўсиш жараёнида менинг вазифам нималардан иборат?“ Жавоб тариқасида мен Ронга қуйидаги парчани ўқиб бердим:

Энди яшаётган мен эмас, балки Масиҳ менинг ичимда яшаяпти. Энди танада яшаётганимга келсак, мени севган ва мен учун Ўзини фидо қилган Худонинг Ўғлига бўлган имон билан яшаяпман (Галатияликларга 2:20).

Биз илгари кўрганимиздай, “Худо Ўғлига имон келтириб яшаш” дегани жонли Калом бўлган Шахсни қидириш ва бир вақтнинг ўзида Ёзув Каломининг ҳақиқатида бўлишни билдиради. Бу бобда биз шу ҳақиқатнинг асосини келтириб чиқармоқчимиз. Биз имонли ҳаёт ҳақидаги ғояни тушунишга ёрдам берувчи учта хусусиятни очиб берамиз. Бу — тобелик, беғаразлик ва тайёр туриш. Келинг, уларни навбат билан кўриб чиқайлик.

Тўла тобеликдаги ҳаёт — имонли ҳаётдир. Она қорнидаги бола сингари ва токдан ўсиб чиқувчи новдалар каби бизнинг Масиҳдаги ҳаётимиз — батамом тобе ҳаётдир. Инсон бошиданоқ тобе қилиб яратилган. Биринчи инсонни, Одам Атони “Худо Ўз суратидай қилиб яратган” (Ибтидо 1:27). Биринчи одамни Худо эркин иродали, тирик руҳ ва севги, ўз Яратувчисини севадиган ва бошқа одамлар томонидан севимли бўлиш қобилиятига эга қилиб яратилган. Бунда тобелик муносабатларида унинг ҳар қандай жисмоний, руҳий ва маънавий эҳтиёжи Худо томонидан қондирилар эди. Айнан тобеликнинг шу нуқтасига шайтон ўз ҳужумини қаратди. Одам Ато ва Момо Ҳаво шайтон ёлғонига ишониб гуноҳ қилганларида, улар ўзларини ва ўз авлодларини руҳий ва жисмоний ўлимга маҳкум қилдилар. “Мустақиллик деклорацияси” уларни гуноҳ ва ўлим қулларига айлантирди. Фақат Исо Масиҳдагина одам ўз Яратувчиси билан тобелик муносабатларини, бундан келиб чиқадики, қачонлардир Одам Ато йўқотган ҳаётни ҳам қайта тиклай олади.

Лекин юқоридан туғилиш — бу фақат бошланишидир. Исо Масиҳ орқали бизга нафақат халоскорлик келди, балки У бизга тобелик ҳаётида қандай яшашни ҳам кўрсатиб беряпти!

Буни эшитган Рон яна сўради: “Бу нима дегани? Исо Масиҳ — Худо. У қандай қилиб биз учун ва бизнинг ҳаётимиз учун намуна бўлиши мумкин? Мен қандай қилиб Худо каби яшай оламан?”

“Сен мутлақо ҳақсан, Рон, — жавоб қилдим мен. — Исо Масиҳ доимо Худо бўлган ва бундан кейин ҳам У Худо бўлади: “Худонинг бутун борлиғи тўла-тўкис Масиҳ вужудида мавжуддир” (Колосаликларга 2:9). Аммо “Каломуллоҳ инсон қиёфасига кирган” (Юҳанно 1:14) вақтда, Масиҳ ҳақиқий Худо эканлигига қарамай, У мукаммал одам каби яшади. Исо шундай дейди: “Мен Ўз-Ўзимдан ҳеч нарса қилолмайман” (Юҳанно 5:30). Нега У шундай дея олди? Чунки У одам бўлиб, одам каби яшади, яъни худди одам қандай яшашини Худо хоҳлагани сингари — тўла тобеликда яшади. Мана, нима сабабдан У шундай деб айтганига гувоҳ бўласиз: “Сизларга ростини айтай: Ўғил Отанинг қилган ишларини кўрмагунча, Ўзи ҳеч нарса қила олмайди. Ота нималарни қилса, Ўғил ҳам худди шуларни қилади” (Юҳанно 5:19).

Ўзининг хочдаги ўлимидан олдинги тунда Исо Ўз шогирдларига уларни ташлаб кетаётганлигини айтади. Кейин эса уларни ўйлантириб қўядиган гапни қўшимча қилади: “Аммо сизларга ҳақиқатни айтаман, Менинг кетишим сиз учун фойдалидир” (Юҳанно 16:7). Қандай қилиб Унинг кетиши марҳамат бўлиши мумкин? Исо ушбу оятнинг иккинчи қисмида гапини шундай деб давом эттиради: “Агар Мен кетмасам, Юпатувчи олдингизга келмайди. Агарда кетсам, Уни олдингизга юбораман”. Исо одам танасида Ерда яшаган вақтида, Унинг ҳаёти ташқи намуна бўлиб хизмат қилган. Аммо ўлимидан сўнг, қайта тирилишдан ва юксалишидан кейин, У Муқаддас Руҳ билан яна кела олди, шунингдек, на вақт, на фазо ва на миқдор бобида чегара билмасдан, имон келтирганларда яшай олди. Бунинг устига, У биз билан жўшқин ички муносабатлар ўрната билди. Ушбу муносабатлар ёрдамида, У Отаси билан қандай тобелик муносабатларида яшаган бўлса, биз ҳам У билан шундай муносабатларда яшаймиз. Мана, нима учун Павлус шундай ёзади: “Энди яшаётган мен эмас, балки Масиҳ менинг ичимда яшаяпти” (Галатияликларга 2:20). “Мен Ўз–Ўзимдан ҳеч нарса қилолмайман”, — деган Исо ўша Исо Масиҳдир. У бизни ва Ўз муносабатларини ток ва новдаларга қиёслаган ва: “Менсиз ҳеч нарса қила олмайсизлар”, деб айтган.

Бироқ шу пайт Рон яна гапга аралашди: “Ҳеч нарса” дегани нимани билдиради? Масиҳга имон келтирмайдиган одамларнинг қўлидан ҳамма нарса келади”. Рон яна ҳақ эди. Бизнинг инсоний нуқтаи назаримиздан, одамлар Масиҳсиз амалга ошира оладиган жуда кўп нарсалар мавжуд. Менинг шахсий тажрибам шуни кўрсатадики, мен Исони билмасимдан илгари ҳам тадбиркорликнинг ахлоқий жиҳатларига қатъий риоя қилардим. Жуда кўп имонсизлар, агностиклар ва бошқа дин тарафдорлари чекмайдилар, спиртли ичимликлар ичмайдилар ва бошқа ташқи гуноҳлардан ўзларини сақлайдилар. Эътиқодга ишонмайдиган кўплаб даҳрийлар яхши рафиқа, эр ва ота-она бўлганлар. Номасиҳийлар қонунга итоаткор фуқаролар бўлганлар, солиқларни ўз вақтида тўлаганлар, уларнинг кўпчилиги инсоният бахти учун фидокорона ҳаёт кечирганлар.

Биз Масиҳда бўлишимиз орқали келтирадиган “Кўп самаралар”ни кўпинча нотўғри талқин қилишган. Бу эса кўп одамларни тўғри йўлдан адаштирган. Бундай вазиятлардаги хато осонликча “Масиҳ учун” озиб-тўзиб кетгунча — чин юракдан, аммо нотўғри ишлашга олиб келиши мумкин. Масалан, мен эндигина имон келтирган масиҳийлик пайтимда ўша вақтда кенг тарқалган “кўп самара”га гувоҳлик беришга, яъни одамларни Масиҳга олиб келишга тенглашади, деган нуқтаи назарни қўллаб–қувватлардим. Албатта, одамларни Масиҳга олиб келиш жуда муҳим. Аммо бу ишда: “Самара келтириш — гувоҳлик бериш деганидир. Мен гувоҳлик беряпман. Демак, мен ҳосил келтиряпман” каби фикрларга келиш жуда осон. Шахсан мен, агар менинг шахсий интилишларимни, фирмада вакил бўлган ўтмишимни ва шу билан бирга, Масиҳга қизиқишимни, бошқалар ҳақидаги ғамхўрлигимни ҳисобга олганда, гувоҳлик беришни унча қийин иш деб ҳисобламайман. Лекин мен “диний” конформизмга берилиб кетганим сайин, юрагим одамларга ва Худога нисбатан совигандан кейин ҳам, мен узоқ вақт гувоҳлик қилишга қодир эдим. Сизни ишонтириб айта оламанки, менинг гувоҳлигим орқали одамлар қайта туғилган бўлсалар ва мангу ҳаётга эришган бўлсалар-да, юрагимнинг ҳолати сифат нуқтаи назаридан Худо хоҳлаганига сира ўхшамас эди.

Йўқ, оддий ҳаракатларни доимо худди ўзидай қилиш мумкин. Биз тажрибамизда Худонинг ҳаётини синаб кўришимизни Унинг Ўзи хоҳлайди. Биз Масиҳнинг ҳаётини фақат Унга бутунлай итоаткорлик орқалигина ҳис қила олишимиз мумкин. Бу ҳаёт, “Руҳ самараси” Галатияликларга мактуб 5:22, 23 да тасвирланган: “Муҳаббат, севинч, хотиржамлик, сабр-тоқат, лутфкорлик, хайрихоҳлик, садоқат, мулойимлик ва ибодир”. Муқаддас Руҳ бизда пайдо қиладиган ҳаёт мана шунақа, айнан унда биз ҳақиқатдан ҳам: “Менсиз сизлар ҳеч нарса қила олмайсизлар” деган иборага бевосита ёндашамиз.

Келинг, масалан, севгини олайлик. Чунки Муқаддас Китоб бизга Худо севгисининг қатъий ва аниқ тасвирини 1 Коринфликларга мактуб 13:4–8 да берган:

Севги сабрли ва кўнгилчандир. Севги ҳасад қилмас, кеккаймас, шишинмас. Севги бебошлик қилмас, худбинлик қилмас, аччиқланмас, кек сақламас. Севги ноҳақликка севинмас, аксинча, ҳақиқат ила шод бўлур. Севги ҳар нарсани кўтарар, ҳар йўлда ишонч ҳосил қилар, ҳар шароитда умид сақлар, ҳар нарсага тоқат қилар. Севги асло адо бўлмас.

Ўзингизни текшириб кўринг. Севгини тасвирлайдиган ҳар бир сўзнинг олдига — “мен” сўзини қўйинг. Ўқинг ва қараб чиқинг, бу сизнинг ҳақиқий ҳаёт тарзингизга қанчалар мос экан: “Мен сабрлиман, мен кўнгилчанман, мен ҳасад қилмайман, мен кеккаймайман, мен шишинмайман, мен аччиқланмайман, мен кек сақламайман, мен ноҳақликка севинмайман, аксинча, мен ҳақиқат ила шод бўлурман, мен ҳар нарсани кўтараман. Мен ҳар йўлда ишонч ҳосил қиламан, мен ҳар қандай шароитда умид сақлайман, мен ҳар нарсага тоқат қиламан. Менинг севгим асло адо бўлмайди”.

Хўш, қалай? Сизда қандай билмайман, аммо мен биринчи сўз бирикмасидан у ёққа ҳеч қачон ўта олмаганман. Худо Каломи, кундалик кузатувлар ва инсоният тарихи — барчаси севги, Худонинг тавсиф беришича, бу инсон туғилишиданоқ эга бўлмайдиган хусусият эканлигини таъкидлайдилар. Ҳа, баъзан биз сабр-тоқатли бўлишимиз мумкин. Масалан, биз тишимизни тишимизга қўйиб, ғазабимизни ичимизга ютишимиз мумкин. Бироқ мукаммалликнинг Худо мезони 100 фоизли, бутун ҳаёт давомида ўзгаларга шундай севгининг доғ туширилмаган гувоҳидир — бу нафақат ҳаракатда, балки бизнинг ички ҳолатимизда ҳам, юрагимизнинг туб–тубидаги фикрларимизда ҳам бўлиши керак. Бундай имтиҳондан ўта олган ягона зот — Худо Ўғли бўлган!

Гарчанд севгининг бу бобида бизнинг қўлимиздан ҳеч нарса келмаганлиги сабабли, Масиҳнинг фош қилувчи Тоғдаги Ваъзи жуда ўринлидир. Унда Масиҳ шундай деган:

Қадимгиларга: “Одам ўлдирма: ким одам ўлдирса, жавобгарликка тортилади”, — деб айтилганини эшитгансизлар. Лекин Мен сизга айтаман: кимки биродарига беҳуда ғазабланса, жавобгарликка тортилади. Кимки биродарига аҳмоқ деса, олий маҳкамада жавоб беради. Кимки биродарига телба деса, жаҳаннам оловида жавоб беради (Матто 5:21, 22).

Мен учун машиналар тўхташ жойидаги йигитни “машинанинг қувурига тиқиб юбориш” истагига ўхшаган тасодифий туйғунинг ўзи, Масиҳсиз менинг қўлимдан ҳеч нарса келмаслигини тушуниб етишим учун етарлидир. Айниқса, мен диққатимни 1 Коринфликларга мактубнинг 13–бобида тасвирланган севгига қаратган вақтимда, одамлар масиҳийлик ҳаётини ўз кучлари билан олиб бориш истагида ўзлари ўзларини алдашларининг сабаби — кўпинча уларнинг ўз эътиборларини севгининг Худо намунасига эмас, балки ташқи хулққа ва диний маросимларга риоя қилинишига қаратишларидадир, деб ҳисоблайман. Ўз шахсий тажрибамдан бир мисол келтираман: мен масиҳий бўлишимдан бир неча йил илгари чекишни ташладим. Мен чекиш — бу аҳмоқона одат деган хулосага келдим ва ундан воз кечдим. Бироқ, 20 йилдан кўпроқ масиҳийлик ҳатимда мен ҳали ҳам шу севгининг туғилишида батамом Масиҳга таянган ҳолда, ўз оиламни ва дўстларимни севишга ўрганяпман! Мен, ҳеч бўлмаганда Маттонинг 5:44-оятидаги “душманларингизни севинглар”, дейилган Исо амрини бажариш қўлимдан келишини айтишга тайёрман. Агар сиз имонли ҳаёт тўла тобеликда эканлигига шубҳалансангиз, мен одамларни Худо севгиси билан севишга уриниб кўришдан яхшироқ фикрни сизга тавсия қила олмайман. Энди эса, келинг, эътиқоднинг бошқа бир жиҳатига мурожаат қиламиз.

Имонли ҳаёт — бу беғаразликдаги ҳаётдир. Вакуумда имон ҳеч қандай қадрга эга эмас. Унинг фойдали ёки аҳмоқоналиги унинг объектига боғлиқдир. Менга имон ютиш жараёни билан ўхшатилиши ёқади. “Ютиш — яшаш имкониятини беради”, — деган эди бир киши ва бу жуда тўғри сўзлардир. Ҳақиқатдан ҳам, овқатни ютиш, менга яшаш учун имкон беради. Лекин мен заҳар ютишим ва мен яшашим учун овқат ютиш жараёнида ёрдам берадиган механизмдан ўлишим ҳам мумкин. Шундай қилиб, мени озиқлантирадиган нарса ютиш жараёнининг ўзи эмас, балки ютилаётган объект — озиқ-овқат — мана, нима менинг жисмимга қувват берадиган омиллар!

Имон объектининг муҳимлигини кўрсатувчи бошқа бир мисол учун, келинг, учамиз. Сиз меҳнат таътилига кетяпсиз, йирик авиакомпания самолётига чиптангиз бор. Учишга жўнаш мантиқан тўғрими? Далилларнинг кўрсатишича, учиш саёҳатнинг энг хавфсиз йўли экан. Самолётларнинг бир қисмигина, арзимас бир фоизигина фалокатга учрар экан. Бу бизнинг эътиқодимизнинг бир синови эканлигини тан олишимиз лозим. Чунки сиз самолётга ўзингизни 100 фоиз олишингиз керак. Бу нарса мантиқийми? Ҳаттоки сизнинг туйғуларингиз, эҳтимол, учиш ҳақидаги далилларга асосланган фикрлардан тўлиб-тошсангиз-да, сиз эътиқодингизга кўра, самолёт сизни керакли жойга олиб бориши учун ўзингизни унга топширишингиз ҳақида тўғри қарор қабул қиласиз. Бу қарорни “кўр-кўрона эътиқод” ёки “бемаъни хавф”, деб атайдиган одамлар камдан-кам топилади.

Лекин фараз қилайлик, мен сизни “янги ва зўр кашфиётимни” кўришга таклиф қиляпман. Мен сизни орқа ҳовлига олиб ўтаман ва ўзим эндигина қуриб тугатган “аэропланни” кўрсатаман. Бу — фанерадан, ўтказгичлардан, эски ғилдираклардан ва ўт ўчириш машинасининг моторидан йиғилган мослама. Кейин мен сизни синов учишини ўтказиш режаси билан таништираман, бунинг устига учишни бошлаш тик тепаликда ўтказилади. Қолаверса, мен сизни ўзим билан бирга кашфиётимни синаб кўришга таклиф қиламан. Агарда сиз иккиланиб турсангиз, мен сиздан хафа бўлган оҳангда: “Нима бўлди? Сиз менга ишонмаяпсизми?” — деб сўрайман. Сизнинг ягона самимий ва мантиқий жавобингиз қуйидагича бўлиши керак: “Йўқ, мен сизга ишонмайман!”

Фараз қилайлик, мен сизга шундай фикр билан жавоб бераман: “Сизнинг муаммонгиз эътиқодингизнинг етарли даражада эмаслигида! Сиз келажакка ишонмайдиган пессимистсиз. Агар сизнинг эътиқодингиз етарлича бўлганда эди, ҳаммаси яхши бўларди”.

Қулоқ солинг — агар биз тик тепаликдан менинг қўлбола “аэропланимда” учсак, иккаламиз ҳам ерга қулаб тушамиз. Бунда сизнинг ёки менинг эътиқодим қанча эканлигининг аҳамияти йўқ.

Мана шу иккита мисолдан сиз муаммо эътиқоднинг миқдорида эмаслигига гувоҳ бўласиз. Муаммо объектнинг қанчалар ишончга лойиқ эканлигидадир. Бир одам Боинг 727 самолётига қўрқувдан титраб-қалтираб чиқиши ва бир неча соатдан сўнг ерга соғ-саломат ва бешикаст тушиши мумкин. Бошқа одам эса менинг қўлбола учар машинамга менга мутлақо ишониб чиқиши ва биз қия тепаликни тарк этган заҳотиёқ, ерга тошдай қулаб тушиши мумкин. Муаммо эътиқоднинг миқдорида эмас, унинг объектидадир.

Менинг дўстим майор Мейджор Иэн Томас худди шу фикрни кўрсатиб бериш учун ҳеч қандай шубҳа қолдирмайдиган мисолни келтиради. У шундай ҳикоя қилади:

Худо менинг зиммамга юклаган пасторлик ҳудудимда мен йилига 40 ёки ундан ҳам кўпроқ ҳафта сайр қиламан. Тасаввур қилинг-а, менинг олдимга бир одам келади ва менга шундай савол билан мурожаат қилади: “Сизнинг хотинингиз сиз билан йилига қанча сайр қилади?” Мен: “Бир йилда 20 ҳафтача”, деб жавоб берган бўлардим. Тасаввур қилинг, у яна савол беради: “Сиз хотинингизни ярим йилдан ортиқроқ вақтга бир ўзини қолдирганингизни назарда тутяпсизми?” Мен “ҳа”, деб жавоб бераман. Шунда у яна давом қилади: “Сиз хотинингизга ишонасизми?” Мен: “Албатта! Мутлақо”, деган бўлардим. Ана шунда бу одам тўсатдан сурбетларча ҳуштак чалиб: “Ҳа, дўстим! Шубҳасиз, сенинг эътиқодинг чексиз экан!” деса-чи? Сиз нима деб ўйлайсиз, шу пайт мен қандай аҳволга тушаман? Мен бу одамнинг башарасига бир мушт тушириш истагини сезаман! Менинг “эътиқодим чексиз” эканлигини айтиб, у мени мақтамаяпти. Аксинча, у менинг хотинимни ҳақорат қиляпти! Менинг “эътиқодим чексиз” эмас, балки менинг жуда ажойиб хотиним бор! Мана нима сабабдан мен унга ишонаман.

Шу сабабли муаммо бизнинг қанча эътиқодимиз борлигида эмас. Ҳақиқатдан мен инсон эътиқодининг ҳажмига катта аҳамият беришни Худо учун ҳақорат деб ҳисоблайман. Тўғрисини айтганда, масала биз ўзимиз ишонадиган Худонинг буюклигидадир! Менинг “катта эътиқодим” йўқ, менинг қудратли Худоим бор! Биз олдин айтиб ўтганимиздай, масиҳийлик эътиқодининг объекти — Раббий Исо Масиҳ ва Унинг Каломи. Хочга тортилган ва қайта тирилган Масиҳ Шахсига биз батамом суяниб яшаймиз ва Унинг ёзилган Каломининг беғараз ҳақиқатига ишонч билан ҳаётдан кетамиз. Бунда Унинг хоҳлаганини қила олиш қобилиятига ишонамиз ва Унга ўз ҳаракатларимизнинг натижаларини ишониб топширамиз. Шундай қилиб, эътиқодли ҳаёт тобелик ва беғаразлик билан намоён бўлади. Энди биз учинчи тавсифга келдик.

Имонли ҳаёт — бу тайёр туриш ҳаётидир. Мен тайёр туришнинг табиати ҳақида ўйлаганимда, доимо бир ҳафта давом қилган анжуманлардан бирини ва менга Марта исмли кўр аёл ва уни етаклаб юрувчи ити Зестини эслайман. Бутун ҳафта давомида биз уларнинг биргаликдаги ишларини кузатиш бахтига муяссар бўлдик. Бизни Мартанинг итга қандай маҳорат билан буйруқ бериши ва Зестининг уй бекасига нисбатан сезувчанлиги мафтун қиларди. Зестида нафақат намунали итоаткорлик ва яхши жавоб бера олиш қобилияти бор эди, балки у бекасини кўра олмайдиган барча хавф-хатарлар ва тўсиқлар ҳақида ҳам огоҳлантирарди. Зести Мартани қўриқлар, йўналишини тўғрилаб, уни бошлаб юрарди.

Аммо бу хотиралардан эсимда қолгани ва ажабланарлиси — бу Зестининг ҳеч нарса қилмаган вақтида юз берарди! Ҳар куни мен гуруҳдаги машғулотларга тайёрланаётганимда, Марта стол ёнида ўтирганини, Зести эса унинг оёқлари тагида ётганлигини кўрардим. Зести худди шундай вазиятда ҳар куни соатлаб ётиши мумкин эди — баъзида ухларди, баъзида атрофни томоша қиларди, аммо ҳеч қачон ўз жойини ташлаб кетмасди. Биз қачон танаффус қилганимизда ёки овқатланаётганимизда, у доимо огоҳ ва ҳушёр эди. Марта секингина, аммо аниқ қилиб: “Зести”, деб айтгани етарли эди. Улар шу заҳотиёқ кетишарди.

Бу садоқатли ит мен учун Раббийга нисбатан ҳозиржавоблик ва тайёр туришни намоён қилишимнинг ажойиб намунаси эди. Биз Худони биламиз, Уни севамиз ва ҳаётимизнинг ҳар бир кунини Унга ишониб топширамиз. У халос бўлишимиз учун Унга ишонамиз. У ана шуларни хоҳлайди. Биз Унинг олдида тайёр туришни намоён қилишимизни У истайди. Инсон сўрайди: “У мендан аниқ нимани хоҳлайди?” Бу саволнинг жавоби қуйидагича: “Мен билмайман, ҳар бир одам учун бу турличадир”. Бизнинг вазифамиз ҳозиржавобликда ва тайёр туришда. Худонинг ёзилган Каломида ҳар қандай одамнинг ҳар бир кунига татбиқ қилса бўладиган сон-саноқсиз кўрсатмалар мавжуд. Улар иш, оила, инсоний нуқтаи назарлар, фалсафа ва қарор қабул қилиш жараёнининг жуда кўп ҳаётий томонларига тегишлидир. Агар биз Каломга итоаткорлик ва мўмин юрак билан, Худонинг етаклашига ҳозиржавоблик билан ва тайёр бўлиб мурожаат қилсак, У бизни қаерга хоҳласа, шу ерга қўяди. Мен кўпинча шундай дейман: “Тўхтаб турган машинани бошқаришдан кўра, ҳаракат қилиб кетаётган машинани бошқариш анча осонроқ! Ўзингиз тушунган йўлингиздан бораверинг. Шунда Худо сизнинг ҳар бир қарорингизни қадам-бақадам бошқариб туради”.

“Худо учун ишлаш” каби самимий хоҳишимиздан бошланадиган бизнинг барча “фаол” тафаккуримиз билан баъзан Исо намунаси ҳақида эслашимиз керак. Биз Хушхабарда Унинг уч йил қавмбошилик қилгани ҳақида ўқиганмиз. Албатта, У бу пайтда доимо ҳаракатда бўлган. Аммо бу қавмбошилик қилган йилларидан олдин У ҳеч қандай жамоат хизматини қилмаган 30 йил бор эди. Шундай бўлса–да, Яҳё томонидан У имонга киритилганда, осмондан Унинг Отаси шундай деган: “Сен Менинг севикли Ўғлимсан, Сендан мамнунман” (Марк 1:11).

Ўзининг имонга киритилишидан олдинги 30 йил давомида Исо биронта кўрга шифо бермади, одамларни ўқитмади, башорат қилмади. У узоқ шаҳарчада, оддий бўлиб туюлган ҳаёт тарзини бошидан кечирди. Лекин У ҳар куни қонундаги энг буюк амрни бажарарди:

Раббинг Худовандни бутун қалбинг, бутун жонинг, бутун қувватинг ва бутун онгинг билан сев, яқинингни ўзинг каби сев (Лука 10:27).

Ҳар куни Масиҳ Ўзида Отаси иродасини бажаришга тайёр туришни тарбиялаган. У Насрода оддий ҳаёт кечираётганда, айнан Отаси Унинг вақти келгунча эҳтиётлади. Кўпларнинг фикрича, Исо Ўзининг 30 йиллик ҳаётида унча кўп иш қилмаган. Аммо Худо нарсаларга бошқача қарайди. Исо доимо Ўз Отасининг буйруқларига тайёр турган ва ҳозиржавоб бўлган. Бизнинг барча самимий, лекин “Худо иши учун” керагидан ортиқ баланд сакрашда нотўғри йўналтирилган уринишларимиз билан ва галатианизмга қайтишга бўлган табиий хоҳишларимиз билан биз Масиҳнинг Ердаги биринчи 30 йиллик ҳаётини ва “Ишонмасдан Худонинг розилигини топмоқнинг имкони йўқ” (Римликларга 11:6), дейилган Муқаддас Ёзувни эслашимиз жоиздир. Мен учун Муқаддас Китобдаги намуналар билан бир қаторда, тайёр туришнинг энг яхши андозаларидан бири — Зести исмли итнинг садоқати ибрат бўлиб қолади.

Тобелик, холислик ва тайёр туриш Павлус ақлининг ички ҳолатини тасвирлайди. У шундай деб ёзади:

Шундай қилиб, эй биродарларим, Худонинг марҳамати ҳақи, сизга ёдвораман: Худога оқилона хизмат қила олишингиз учун вужудингизни тирик, муқаддас, Худога манзур бўладиган қурбон қилиб бағишланглар (Римликларга 12:1).

Худога хизмат қилишнинг эътиқодга тўла чин юракдан чиқмаган уриниши, У рад қилган “ўзини ўзи тартиб-интизомга” ўргатишни келтириб чиқариши мумкин. Бу — галатианизмга қайтишдир. Бошқа томондан, “Эй Раббий Исо, мен Сенинг олдингдаман. Сен мен учун ўлганинг ва яна қайта тирилганинг учун Сендан миннатдорман. Сенсиз мен ҳеч нарса қила олмайман. Лекин Сен мен орқали қилишни хоҳлаган ҳамма ҳаракатларинг учун ўзимни тақдим қиламан. Сен менда бошлаган ишнинг натижаларини ва якунини ишониб Сенга топшира олишимни биламан”, — дейдиган эркак ва аёлларни, йигитлар ва қизларни Худо қидиради.

Шундай қилиб, Худога ишониш қарори ҳаётнинг чин севгисини, мазмунини ва мақсадини очиш учун калитдир. Бу — ҳаёт бўйлаб Худони англашда ва У сиз доимий қадриятга эга бўлган ишларда қандай фойдаланишни кузатиб юриб, севувчи Худо билан бирга ҳаяжонга солувчи, мардона яшашдир. Худога эътиқод орқали ўзини-ўзи тақдим қилиш қарори — бу бизнинг ҳузур-ҳаловатда ўсиш жараёнидаги мажбуриятимиздир. Худонинг Ўзи эса кейин натижасини ўстиради.

Бир марта ўзини-ўзи Худога тобе қилган ва Унинг иродасини бажаришга тайёр бандалар сифатида тақдим қилиш қарорини қабул қилганмиз. Биз Масиҳни ўзимизда яшашига имкон берганмиз, буни қай тарзда ҳаракатга солишимиз мумкин? Менда Муқаддас Китоб машғулотларидан олинган оддий қоида мавжуд: “Шубҳаланган вақтингда, ўқишни давом эттиргин”.


Книга на узбекском языке: Возрастая в благодати (Боб Джорж) 

Истинное возрастание в благодати - когда мы прекращаем смотреть на себя и начинаем взирать на Иисуса. Начинаем верить, что Он силен завершить начатый в нас труд.

Вокруг нас множество людей стремиться возрастать в христианской жизни, но все их попытки оканчиваются неудачей. Тысячи уже молчаливо отказались от всяких попыток роста в христианской жизни. И вот, таким людям Христос предлагает Свое решение....

В завоевавшей читательскую аудиторию книге "Классическое христианство" Боб Джорж указывает на путь, возвращающий нас к живой вере, путь указывающий нам истину о благодати Божией. Люди спасенные благодатью, освобожденные благодатью должны и возрастать в благодати. предлагаем книгу на узбекском языке - "Возрастая в благодати"



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак