Ҳузур ҳаловатда ўсиб (Боб Джорж) 4 bob

Боб Джорж. Ҳузур ҳаловатда ўсиб. (4-боб) Ўзбек тилидаHuzur halovatda osib (Bob-Jorj) Uzbek tilida аудиокитоб

Bob-Jorj. Huzur halovatda osib. kitob Uzbek tilida. 

 

Мундарижа

Таклифнома

Муаллиф муқаддимаси
Ўзбек тилидаги нашрига сўзбоши
1. Ҳақиқий дунёдаги ҳақиқий ҳаёт
2. Шахсга даъват қилинганлар
3. Ҳақиқат билан бўлиш
4. Янги шахс
5. Суръатлардаги имон-эътиқод
6. Марказда — туйғулар
7. Ички низо
8. Умид ила қўллаб-қувватланганлар
9. Айбдорлик туйғусидан халос бўлиш
10. Озодлик ва етуклик
11. Ўсиш учун озуқа
12. Ҳаёт бугун мўл-кўлликда
13. Ҳузур-ҳаловатда ўсиш белгилари


Янги шахс

Мен Ж. Е. ни биринчи марта учратганимда, у жуда сержаҳл одам эди. У кўп йиллар давомида шундайлигича қолди. Ўша куни кечқурун мен ўтказган Муқаддас Китоб дарси унинг миясида жуда кўп саволлар туғдирди. Кейинчалик у шу саволларни батафсилроқ муҳокама қилиш учун менинг ёнимга келди.

— Мен тўқкиз ёш бўлганимда, Исодан Қутқарувчим бўлишини сўрадим, — гап бошлади у. — Бироқ бугун сиз айтган гапларни шу пайтгача эшитган эмасман. Ҳеч ким менга, Худо сени қабул қилди, энди сенда яшайди, деб айтмаган.

— Ким сизнинг устозингиз бўлган? — сўрадим мен.

— Мен катта бўлган жойда, — изоҳ беришни бошлади Ж. Е. — бизга доимо Масиҳнинг мукаммаллиги ҳақида ва биз У яшагандай яшашга ўрганишимиз кераклиги ҳақида, агар биз аксинча яшасак, Худо бизни жазолаши ҳақида гапиришарди. Мен ҳеч қачон бундай ҳаёт тарзига кира олмаслигимни тушуниб етишим учун менга кўп вақт керак бўлмади. Эътибор қилинг — мен ўшанда ҳали ўсмир бола эдим. Ва мен бу учун куч сарфлашни бас қилдим. Мен ўша пайтда айбдорлик туйғуси билан яшаганимни, Худодан ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ қочганимни тушунаман. Шу йиллар давомида мен вақти-вақти билан жамоатга бориб турдим, аммо менинг қалбимда айбдорлик туйғуси борган сайин оша борди. Мен жуда кўп ўқитувчиларнинг дарсларини тингладим. Бу дарслар мени шунчалар ваҳимага солдики, энди мен ўз йўлимдан адашганимни англаб жуда қўрқа бошладим. Чунки Худо мени ҳамма жойдан топа оларди. Бугунги дарс менга озгина бўлса-да, ишонч бера олган биринчи Муқаддас Китоб дарси бўлди.

Ўша пайтда Ж. Е. 54 ёшда эди. Бу шуни англатадики, ҳаттоки ёшлик йилларида Масиҳга бўлган эътиқоди орқали юқоридан туғилишига қарамасдан, у Худодан қочишга 35 йил умрини сарфлаган. Қутқарилганнинг ҳолатига Ж. Е. каби ана шундай муносабатда яшаб ҳузур-ҳаловатда ўсиш мумкин эмаслигини гапиришнинг ҳам ҳожати йўқ! Қанчалар фожеали бўлмасин, у бошдан кечирган воқеа ягона эмас. Биз улар ҳақида сўзлаган ва Хушхабар мактубига самимий жавоб қилган минглаб одамлар буни ҳаётга татбиқ қилиш учун кўп йилларни сарфладилар, аммо бефойда. Аслида, менинг фикримча, ўртача масиҳий томонидан Масиҳда қабул қилинишни ва ўз шахсини заиф деб тушуниши бизнинг атрофимиздаги юзаки масиҳийликнинг асосий сабабидир. Имонлининг Масиҳда ўзига хослигини англаш — масиҳийлик ҳаётининг мажбурий пойдеворидир. Агар Худо сизни қабул қилганлигига ишонмасангиз, ҳузур-ҳаловатда ўсиш мумкин эмас. Яхшиямки, Ж. Е. ҳаётда ўзим гувоҳи бўлган жиддий бурилишнинг энг ажойиб намуналаридан бири бўлди. Ўша биринчи кечада у ҳамма нарсани тушунгани йўқ. Аммо у, шубҳасиз, унинг кўзлари очилди ва илгаригидан ҳам самимийроқ бўлди. Унинг ҳаётида биринчи марта “Хушхабар” деб эшитгани Ж. Е. учун ҳақиқатдан ҳам “эзгу хабар” бўлиб эшитилди. Унинг умидлари тикланди. Бунинг калити эса Худонинг беғараз севгисини тан олганини аён қилди, унинг Масиҳдаги ўзига хослигига хизмат қилди.

“Ж. Е., мени сизнинг қочишга уринганингиз ҳайрон қолдирмайди, — дедим мен. — Энг аввало, масиҳийлик ҳаёти Худонинг бегуноҳлигига ўхшатишга уринишда эмасдир. Сиз ўзингиз тушунганингиз — тўғри: сиз бундай яшай олмайсиз. Бу фақат Масиҳнинг қўлидан келади! Масиҳ сизни осмонга олиб кетиши учун сиз Унга ишонишингиз керак бўлади, деб айтишган. Бу жуда яхши. Лекин бу ҳаммаси эмас! Исо Масиҳ одамларни дўзахдан қутқариш ва осмонга олиб кетиш учун келмаган. Унинг Ўзи Осмондан тушиш ва инсонийликка қайтиш учун келган! Масиҳ хочдаги ўлими туфайли барча гуноҳларингизни Ўзига олди, кейин эса сизни руҳий ҳаётга қайта тирилтирди. Энди эса сизнинг вазифангиз ҳаворий Павлусникидай бўлади: ўзингизни Масиҳ билан хочга тортилганман деб ҳисоблаш ва сизни Севгувчи, Ўзини сиз учун қурбон қилган Худо Ўғлига ишонч билан яшашдир.

— Иккинчидан, — давом қилдим мен, — шу йиллар давомида сиз Худодан қочишга уриниб чеккан барча кечинмаларингиз, агар сиз ҳақиқатдан ҳам У сизни севишига ва қабул қилишига ишонмасангиз, дунёдаги энг қонуний нарсадир. Агар сиз Худога яқинлашишдан қўрқсангиз, ҳеч қачон Уни билиш ва севиш шарафига муяссар бўла олмайсиз. Мен уни Худо олдидаги қўрқувдан 35 йил давомида сақлаган, қўрқувдан халос қилишга ёрдам берган Муқаддас Китоб ҳақиқатларини у билан муҳокама қилишни давом эттирдим.

Ўзига хослик муаммоси муқаррардир, у ҳаётимизнинг маркази бўлиб хизмат қилади. “Мен кимман? Қаердан келдим? Қаерга бораман?” — каби саволларни биз доимо ўзимизга берамиз. Ўз шахсимизни англашга интилиш билан бизнинг беғараз севги ва ҳурматга, ҳаётнинг мазмуни ва мақсадига бўлган эҳтиёжимиз чамбарчас боғлиқдир. Ҳар бир инсон зоти бутун ҳаёти давомида ана шу муаммолар ва эҳтиёжлар билан курашади. Бу асосий руҳий эҳтиёжлар, биз тўғри деб қабул қилган асосий руҳий жавоблардир, улар ҳаётимизнинг йўналишини белгилаб беради.

“Шахсият” кўпинча “ўзига ўзи баҳо бериш” байроғи остида бўлади. Аммо ҳаворийлар бизнинг Масиҳдаги ўзига хослигимизни шундай тушунтиришадики, дарҳол уларнинг ҳозирда ҳукмронлик қилиб келаётган дунё фалсафалари ғояларига қарши эканлиги аён бўлиб қолади. Бизнинг замонимизда руҳшунослик таъсири остида одамлар ўзларига паст баҳо беришади, ҳолбуки одам ўзига “юқори баҳо” бериши керак, “ўзини ўзи кўпроқ севиши керак” деган нуқтаи назар ҳукм суради. Бошқа томондан, Павлус шундай дейди: “Менга берилган иноятдан фойдаланиб, сизларнинг ҳар бирингизга шуни айтяпман: ҳаддингиздан ошиб, ўзингизга бино қўйманглар. Лекин Худо ҳар бир кишига қанча имон берган бўлса, шунга кўра фикр қилиб, ақли расо одамлар бўлинглар” (Рим. 12:3).

Худо Каломига биноан, инсон муаммоси “ўзига паст баҳо беришда” эмас. Инсоннинг ҳақиқий муаммоси — бу унинг чексиз ва худбинларча ғуруридир! Айнан мағрурлик шайтонни — бошида қудратли ва ажойиб фариштани — самодан улоқтириб юборди. Ғурур Одам Атони ҳаётда инсон зотини гуноҳга ботириб, ўз йўлини ўзи танлашига сабаб бўлди. Ҳозир бизнинг қалбимизда мавжуд бўлган шу ғурур сабабли биз — ҳақир одамлар кўкрагимизни керамиз, Худога орқа ўгирамиз ва “Мен барибир ўзим хоҳлаганимдай қиламан!” деймиз. Мана нима сабабдан Худо одамларга Ўз қонунини берди: уларда фақат ҳузур-ҳаловат орқали беғараз қутулиш ҳадясини олиш истагини уйғотиш учун одамларнинг ғурурли такаббурликларини жиловлаш мақсадида берди!

Демак, Масиҳга келиб, биз “ўзимизга ўзимиз юқори баҳо беришга” муҳтож бўлмаймиз. Биз ҳақиқатга асосланган, ўзимизни ўзимиз адекват баҳолашимиз керак бўлади. Бизнинг нафақат Худо билан, балки атрофимиздаги одамлар билан ҳам ўзаро муносабатларимизни асл маънода акс эттирадиган баҳо бизга зарур. Бу ерда биз ажойиб ҳақиқатни кўрамиз: бизни “ҳаддимиздан ошиб, ўзимизга бино қўймаслигимизга, ҳар биримизга Худо қанча имон берган бўлса, шунга кўра фикр қилишга” огоҳлантирилганмиз. Худо муруввати ила бизга берилган ўзига хослик, — биз қачонлардир тасаввур қилганимиздан ҳам гўзалроқ ва шунчалар буюкки, унга эришиш учун бизга Муқаддас Руҳнинг ёритувчи кучи керак бўлади! Қисқача қилиб айтганда, менинг ўзига хослигим қуйидагича: мен — Худо фарзандиман, У мени мутлақо севади, шунинг учун У мени батамом қабул қилган! Буни айтиш осон, аммо бу гапда биз бутун ҳаётимиз давомида устида ишлашимиз ва тушунишга ҳаракат қилишимиз керак бўлган натижа мужассамдир.

Худди Худо Каломи бизга ўргатганидай, ўз шахсимизни очиб ва унда бўлибгина, бизга доимо бу дунё тизими ўтказишга уринаётган сохта ўзига хосликдан халос бўлишимиз мумкин. Дунё тўхтовсиз равишда бизнинг ташқи кўринишимизга, қобилиятларимизга, оиламизга ёки бошқалар томонидан эътироф қилинишимизга — ҳамма-ҳамма нарсага, фақат Худо гапирган нарсага эмас — асосланадиган ўзига хосликни қабул қилишга ундайди. Бизнинг душманимиз шайтон, агар у бизни ўзига ўзи баҳо бериш масаласида ана шу вазиятлардан биронтасига тобе қила олса, унда бизни осонгина бошқара олишини тушунади. Нега? Қуйидаги тамойил асосида: одам ўз шахсиятини, ҳаётининг мазмуни ва мақсадларини аниқлашда таянадиган ҳамма нарса уни бошқаради. Бошқарув тобелик орқали амалга ошади. Бошқача қилиб айтганда, агар менинг ўзимга баҳо беришим сизнинг мен ҳақимда нима деб ўйлашингизга боғлиқ бўлса, унда сиз мени бошқара оласиз. Агар ҳаёт мазмуни ва мақсадларида мен ўз ишимга суянсам, ундай ҳолда мени ишларим бошқаради. Биз фақат Худо Каломи бизнинг Худо олдида тўла қабул қилинишимиз ҳақида ўргатганларини уқиб олган бўлсак ва уларда бўлган вақтимиздагина озод бўлишимиз мумкин. Фақат шундан сўнггина биз масиҳийлик ҳаётининг ҳақиқий маркази — Масиҳни англашга эътиборимизни қаратишимиз мумкин. Биз фақат Худо Каломи бизни ўргатган нарсаларни билиб олиб ва уларда бўлибгина — бизнинг Худо олдида тўла қабул қилинишимизда — биз бошқа одамларни улар қандай бўлсалар, шундайликларича севишда ва қабул қилишда давом эттира оламиз. Бизнинг Худо билан ўзаро муносабатларимиз тўғридан тўғри бизнинг инсонлар билан ўзаро муносабатларимизга ўтади. Пировардида, тасаввуримизда Худо биз билан қандай муносабатда бўлса, биз бошқа одамлар билан худди ана шундай муносабатда бўламиз.

Энди Худо Сўзи биз билган ўша ўзига хослик ҳақида нима деганини диққат билан кўриб чиқамиз. Бутун Янги Аҳдда бизнинг ўзига хослигимизни тавсифлаш учун қўлланилган алоҳида фикр учрайди — “Масиҳда”. Аслида бу гапни ёки унинг маънодошини (“Унда” ёки “Ўшанда”) фақат Павлуснинг Эфесликларга мактубининг ўзидагина 30 мартага яқин учратиш мумкин! Худо “Масиҳда”ги ҳақиқатни бизга қутулиш — яхшиланиш ёки янгиланиш бўйича режадан кўра юксакроқ нарса эканлигини айтиш учун қўллайди. Ёзув шундай дейди: “Бинобарин, ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Қадимги ҳолат ўтиб кетди, энди ҳаммаси янги бўлади” (2 Коринфликларга 5:17). Шуни эсдан чиқармаслик жуда муҳим: биз хулқимиз ўзгарганлиги учун (“Мен олдин ичардим, чекардим, сақич чайнардим, энди эса бундай қилмайман”) Масиҳда янги ижод маҳсулига айланмадик. БИЗ — Масиҳда ва Масиҳ бизда бўлганлиги сабабли, биз Масиҳдаги янги ижод бўлдик! Аммо йигирманчи аср охирида бундай “кимдадир” бўлиш ғояси ғалати ва ноаниқ бўлиб туюлади. Бундан бир неча йил илгари эшитган ҳикоям менга “Масиҳда” бўлиш ҳақиқатининг маъносини англаб олишимга ёрдам берувчи ажойиб кўргазма бўлиб хизмат қилади. Бундан бир неча йил илгари эшитган ҳикоям менга “Масиҳда” бўлиш ҳақиқатининг маъносини англаб олишимга ёрдам берувчи ажойиб кўргазма бўлиб хизмат қилади.

Иккита бола биргаликда ўсишади. Болаликда улар содиқ дўст бўлишган. Аммо ўсмир ёшига етганларида, уларнинг йўллари айри туша бошлади. Охир оқибатда улар мутлақо бошқа-бошқа жойларда бўлиб қолишди.

Эрнининг боши доимо кулфатлардан чиқмас эди. Аввал у магазинлардан майда-чуйда ўғирликлар қилишдан бошлади ва охири автомашиналарни ўғирлаб кетишгача бориб етди. Кейин у қуролланган талончилик билан шуғулланди. Охир оқибатда ўзининг навбатдаги “ишида” у одам ўлдирди. Эрнини қамашди. Суд уни айбдор деб топди ва ўлим жазосига ҳукм қилди.

Майк эса бошқа йўлни танлади. У дўстининг қайсарлигини қўллаб-қувватламади, мактабга боришни давом эттирди. Мактабни яхши баҳоларга тугатди ва омади юришган тадбиркорга айланди. Аммо Майкни жисмоний соғлиқ билан боғлиқ муаммолар таъқиб қиларди. Хусусан, унинг кўриш қобилияти жуда заиф эди. Унинг ёшига ёш қўшилган сайин, кўриш қобилияти тобора ёмонлашаверди. Пировардида, у кўр бўлиб қолди.

Кунларнинг бирида Майк Эрни ҳақидаги шум хабарни эшитиб қолди. У дўстига жуда ачинди ва болаликдаги дўстининг бошига тушган кулфатлардан афсусланди. Шундан сўнг у Эрнини қидириб топди. Эски муносабатларнинг тикланишига ёрдам берган бир нечта хатлардан сўнг, у Эрни ётган қамоққа борди. Уларнинг учрашувлари таъсирли ва ҳаяжонли эди. Дўстлар ўзларини ажратиб турган ўқ ўтмас ойна орқали телефонда гаплашишди.

Узоқ йиллар Эрнининг юрагини тошга айлантирганига қарамасдан, у бундан бир неча йиллар илгари болалигида бирга ўйнаган дўсти билан суҳбатлашар экан, унинг қалбида нимадир эриб юмшагандай бўлди. Қалбида бир эзгу фикр шакллана бошлади. Эрни яқин орада қатл этилади, дўстининг эса кўзи ожиз. У ўз ўлими билан кимгадир фойда келтира оладими? Майк кўра олиши учун Эрни дўстига ўз кўзини инъом эта оладими?

Тиббиёт нуқтаи назаридан бу мумкин бўлиб чиқди ва шундай бўлди ҳам. Эрнига нисбатан чиқарилган ҳукм ижро этилди, аммо жарроҳлик ёрдамида унинг соғлом кўзлари дўсти бўлган Майкнинг кўриш қобилиятини қайта тиклади.

Бу воқеа доимо мени ўйлантирарди: қотилнинг кўзлари қонунга риоя қилувчи мўмин-қобил одамга кўчирилган эди. Бу кўзларнинг ўзига хослигини нима белгилайди? Улар олдин қотилнинг кўзлари эди. Энди-чи? Энди улар қай бир шахсга тегишли? Кўзлар энди Майкники. Шундай ҳолатни кўз олдингизга келтиринг: Майкнинг бир дўсти унинг ёнига келиб деди: “Салом Майк, ишларинг қандай? Кўринишинг жуда яхши… фақат…” У Майкга яқинроқ келиб эгилади, унинг кўзларига разм солиб қарайди ва даҳшатга тушиб хитоб қилади: “Сенда қотилнинг кўзлари, тушуняпсанми?”

“Бекор гап!” — дейсиз сиз ва ҳақ бўлиб чиқасиз. Ана шу кўзлар билан қараган одамнинг характери ва хулқи ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Кўзлар Майкка тегишли. Улар ҳозир ўзлари яшаётган одамнинг ўзига хослигини ўзлаштирди.

Муқаддас Китоб, худди “қотилнинг кўзи” бошқа одамга кўчирилгани сингари, сиз ва мен Исо Масиҳга “кўчирилганмиз”, деб ўргатади! Римликларга мактуб 6:3, 4 шундай дейди:

Унутмангизки, биз Исо Масиҳни тан олиб сувда имон келтирганимизда, ҳаммамиз ҳам Унинг ўлимини тан олиб имон келтирдик. Биз сувга чўмилиб, Масиҳ билан бирга ўлдик ва кўмилдик. Шунингдек, Масиҳ Отасининг улуғвор қудрати билан тирилганига ўхшаб, биз ҳам янги ҳаётда юришимиз лозим.

“Имон келтирган” — “чўмдирилган” ёки “тўла тенглаштирилган” деган маънони билдиради. Қутулишда Муқаддас Руҳ ўз ҳаракатлари орқали бизнинг шахсимизни Исо Масиҳ билан тўлиқ тенглаштиради. Бундай руҳий чўмдирилиш ўз эътиқодини Исо Масиҳга топширган ҳар бир одам билан юз беради. Шунинг учун Коринфликларга биринчи мактубда шундай дейилган: “Биз ким бўлишимиздан қатъий назар — яҳудийми, юнонми, қулми, эркинми — ҳаммамиз бир бадан бўлиш учун битта Руҳга чўмганмиз ва ҳаммамиз ўша битта Руҳдан ичганмиз”.

Қотилнинг кўзлари бошқа одамга кўчирилиб, янгича ўзига хосликка эга бўлгани каби, гуноҳкор айбдорлар ҳам Масиҳга кўчириладилар (имон келтирадилар) ва янги ўзига хосликни қўлга киритадилар. Энди сизнинг илгари ким бўлганингиз ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Худонинг фикрига келсак, унда “сиз кекса” ўлдингиз ва йўқ бўлдингиз. Павлус: “Унутмангизки, биз Исо Масиҳни тан олиб сувда имон келтирганимизда, ҳаммамиз ҳам Унинг ўлимини тан олиб имон келтирдик” (Римликларга 6:3) деб ёзганда, айнан шуни назарда тутган. “Мен Масиҳ билан бирга хочга михлаб қўйилганман”, — деб ёзади у Галатияликларга мактуб 2:20 да. Қандай қилиб у шундай дея олади? Чунки бизнинг эски “мен”ларимиз — илгари “Одам Ато” билан тенглаштирилган бўлса — бизнинг Масиҳга тенглаштирилишимиз орқали хочда тортилишимиз керак эди. Менинг шахсим, яъни Боб Жорж, қачонлардир “Одам Атода” эди — руҳан ўлик, Худо ҳаётидан узоқлашган, гуноҳкор, айбдор, ҳукм қилинишга маҳкум эди. Ҳозир бу одам қаерда? Абадий йўқолди! Энди мен “Масиҳдаги” Боб Жорж — Худо фарзандиман!

Агар сиз Исо Масиҳга имон келтирган бўлсангиз, унда бу ҳам сизнинг ўзига хослигингиздир. Лекин буни англаш — бу фақат бошланишидир. Келинг, бизнинг Масиҳдаги ҳолатимизнинг баъзи бир оқибатларини синчиклаб кўриб чиқайлик.

Масиҳда биз тўла кечирилишга эгамиз. “Унинг Ўғли эса қонини тўкиб, бизнинг гуноҳларимизни ювди. Худонинг бу чексиз инояти туфайли биз барча айбу гуноҳларимиздан фориғ бўлдик” (Эфесликларга 1:7). Билл: “Биласизми, мен бундан кўп йиллар олдин Исодан менинг ҳаётимга киришини сўрадим, аммо ҳанузгача шу “тўла кечирим”га ишонч ҳосил қилганим йўқ. Менинг барча гуноҳларим кечирилганлигига қандай ишонч ҳосил қилишим мумкин?” деб сўраганидан анча илгари, бу ҳақиқат ҳақида гапирилган машғулотларда мен ўзим иштирок этганман.

Мен бир қўлимга ручкани, иккинчи қўлимга Муқаддас Китобни олдим.

— Бу ручка, — тушунтира бошладим мен, — кечиримни ифодалайди. Менинг Муқаддас Китобим эса — Масиҳни.

Сўнгра мен ручкани китоб варақлари орасига қўйдим ва Муқаддас Китобни ёпдим.

— Билли, ручка қани?

Жавоб аниқ эди.

— Муқаддас Китобнинг ичида, — деди у.

— Агар ручка кечиримни, Муқаддас Китоб эса Масиҳни ифодаласа, — давом эттирдим мен, — кечирим қаерда?

— Масиҳда, — жавоб қилди Билл.

— Шу нарсаларнинг бирига иккинчисисиз эга бўлиш мумкинми? — қайта сўрадим мен ундан.

— Йўқ, — унинг жавоби шундай бўлди.

Шундан сўнг мен олдинга бир қадам қўйдим ва унга Муқаддас Китобни бердим.

— Ҳозир мен сенга қутулишни худди бепул совға сифатида таклиф қиляпман. Уни қабул этишинг учун сен нима қилишинг керак?

— Бу бепул совғани олиш керак, холос, — жавоб берди Билл.

— Тўғри. Сен Масиҳни қабул қилган вақтингда сенда яна нима бўлади? Кечирим бўлади? Чунки кечирим — Унда! Мана нима учун Эфесликларга мактуб 1:7 да шундай дейилган: “Унинг Ўғли эса қонини тўкиб… биз барча гуноҳларимиздан фориғ бўлдик”. …

Афсуски, кўпинча кечирим одамларга махсус гап, ўзи алоҳида, худди агар мен ручкани Муқаддас Китобдан бошқача гапда ифодалаганимдай туюлади. Биллнинг муаммоси мана нимада эди. Хушхабар жуда кўп марта “олдинга ўтинг ва гуноҳларингиздан фориғ бўлинг” сингари ифодаланади. Шубҳасиз, бу эзгу хабарнинг бир қисмидир, аммо бу ҳали Хушхабарнинг ҳаммаси эмас. Қутулиш — бу мен озгина қутулишни у ердан, озгина муқаддасликни бу ердан ёки яна бироз “кучни” қаердандир олишим мумкин бўлган сотув автомати эмас. Хушхабар бизга Исо Масиҳнинг Шахсига эътиқод орқали қайтиш таклифи ҳақида хабар беради. Ва агар сиз Уни қабул қилган бўлсангиз, сизда ҳамма нарса бор. Гуноҳларимдан халос бўлганимни мен нима учун биламан? Чунки мен — Унда эканлигимни биламан, Муқаддас Китобнинг ваъда қилишича: “Унинг Ўғли эса қонини тўкиб, бизнинг гуноҳларимизни ювди, биз барча айбу гуноҳларимиздан фориғ бўлдик”.

Бизнинг Масиҳдаги ҳолатимиз ҳақида унча кучли бўлмаган ваъзлар сабабли мен доимо Ж. Е. га ўхшаган масиҳийларни учратаман. Улар ҳар куни ишончсизлик туйғуларини ҳис қиладилар. Кўпчилик шубҳасиз, Масиҳ уларда яшаши ҳақида таъкидлашлари мумкин эди. Аммо улар ҳали ҳам мантиқий қарама-қаршиликни сезмай, барча гуноҳлари кечирилганлигига ишонмайдилар. Агар одамнинг барча гуноҳлари кечирилмаган бўлса, Исо Масиҳ унда яшай олмайди. У сизда яшаши учун, сиз учун ҳалок бўлди! Унинг биздаги ҳаёти — бу бизнинг Худо учун маъқул бўлганлигимизнинг ва қутулишга ишонч ҳосил қилганимизнинг кафолатидир.

Сизлар ҳам ҳақиқат каломини, яъни нажотингиз тўғрисидаги Хушхабарни эшитиб, Масиҳга имон келтирдингизлар. Имонингиз тасдиғи ўлароқ Худо ваъда қилган Муқаддас Руҳни қабул қилдингизлар. Худонинг уммати озодликка чиқмагунча, Муқаддас Руҳ самовий меросимизнинг гаровидир. Худонинг улуғворлиги шаънига тасаннолар бўлсин! (Эфесликларга 1:13, 14).

Биздаги Муқаддас Руҳ орқали Масиҳнинг ҳаёти — бу бизнинг қутулганлигимизга ишончимиздир. Юқорида келтирилган оятда, У бизнинг меросимизни кафолатлайдиган (худди “нақд ҳисоб-китоб” ёки ҳалол пул” сингари) “гаров” деб аталган! (Айтганча, бу оятда гапирилган “озодликка чиқиш” бизнинг таналаримизнинг қайта тирилишига тааллуқлидир. Руҳан биз аллақачон гуноҳлардан фориғ бўлганмиз).

Масиҳда биз Унинг тақводорлигини оламиз. Бу худди Масиҳдаги кечирим Худо ваъдалари сингари ажойибдир, ҳаттоки, ундан ҳам ажойибдир! Масиҳ нафақат бизнинг гуноҳларимизни йўқ қилди, балки У бизга нималарнидир қўшди ҳам: хусусан, Ўзининг тақводорлигини. 2 Коринфликларга мактуб бу ҳақда қисқа ва лўнда қилиб шундай дейди:

Зеро, гуноҳ нима эканлигини билмаган Уни, Худо бизнинг гуноҳимиз учун қурбон қилди, токи биз Унда Худо олдида бегуноҳ бўлайлик.

Худо сизнинг ва менинг гуноҳларимизни олиб, уларни бегуноҳ Масиҳга берди. Хочда у биз учун бизнинг жазомизни олди. Мен, кўпчилик масиҳийлар умуман бу ғояни тушунишади, аммо бу ҳикоянинг фақат ярми, деган хулосага келдим. Кейин Худо Масиҳнинг тақводорлигини олди ва ҳар бир Унга ишонган одамга берди. Муқаддас Китоб тушунчаси бўйича “оқлаш” сўзи мана нимани билдиради. Оқланган бўлиш — бу Худо томонидан мутлақо тақводор, деб тан олинишдир.

Демак, Худо сизга қандай қарайди? “Сизлар Масиҳни тан олиб, сувда имон келтирдингизлар ва ҳар бирингиз Масиҳни кийиб олдингизлар” (Галатияликларга 3:27). Агар Худо менга қараб Исо Масиҳнинг бенуқсон тақводорлигини кўрса, мен уни қандай мукаммаллаштиришни билмайман. Барибир, биз Худо Каломининг аниқ ваъдаларига суяниш ўрнига, кучларимизни шунга сарфлашда давом эттирамиз. Ибронийларга мактуб 10:14 буни шундай изоҳлайди: “Зеро У биттагина қурбонлик келтириб, ишонувчиларни муқаддас қилди ва абадий камолга эришди”.

“Бу қандай амалга ошиши мумкин? — деб сўради бир куни Дейв радио орқали. — Мен ҳали ҳам доимо гуноҳ қиламан. Худо қандай қилиб мени мукаммал кўриши мумкин?”

Мен шундай жавоб қилдим: “Чунки сизнинг Худо томонидан қабул қилинишингиз нима иш қилганингизга эмас, балки сизнинг ҳисобингизга ўтган Масиҳ муқаммаллигига асосланади. Бу худди банкдаги ҳисоб рақамига ўхшайди, Дейв. Агар сизнинг ҳисобингизга миллион доллар қўйишга қарор қилган бой амакингиз бўлса, унда бу пуллар сизники. Сиз кассирдан бироз нақд пул беришни илтимос қилишингизга ҳожат йўқ. Сизнинг номингизга ёзилган банк маълумотномасига ишонишингиз ва чек ёзиб беришни бошлайверсангиз бўлади! Масиҳнинг тақводорлиги сизга бепул совға қилинди”.

Яна бир нарса: кўп масиҳийлар Масиҳдан ўзлари олган бойлик ҳақида билмайдилар ва Худодан аллақачон ўзларида бор нарсаларни сўраб, руҳий қашшоқликда яшашда давом қиладилар!

Масиҳда биз тўла эътироф қилинамиз. Шунинг учун Масиҳдаги бизнинг тан олинишимиз икки томонламадир: бу — гуноҳларимизнинг йўқ қилиниши (кечириш) ва Масиҳ тақводорлигининг қўшилиши (оқланиш). Кўп масиҳийлар ҳеч бўлмаганда бу ҳақда эшитганларига қарамай, одамлар ўзлари ҳақида худди алоҳида далиллар каби, қутқариш “автомобилидаги” “кераксиз қисм” тўғрисида ўйлагандай фикр юритишларини мен билдим. Ҳеч нарса ҳақиқатдан бундан узоқ бўлмайди. Биз билан сизнинг гуноҳларимиз кечирилиши ва Масиҳ тақводорлигини олишимиз сабаби — биз Унда эканлигимиздадир. Биз Худо олдида қабул қилинишимизга келсак, Худо бизнинг ақлимизни ўзгартирмоқчи. У бизнинг Самовий Отамиз билан муносабатлар ҳузур-ҳаловатида эркин бўлишимизни ва ҳузур-ҳаловатда эркин ўса олишимизни хоҳлайди.

Масиҳда биз Худо фарзандлари бўлдик. “Уни қабул қилганларга эса, барча Унинг номига имон келтирганларга У Худонинг фарзанди бўлиш эркини берди. Улар на қондан, на тана хоҳишидан, на эр хоҳишидан, балки Худодан туғилдилар” (Юҳанно 1:12, 13). Исо Ўз Отаси билан гаплашаётганда, ёки Унга ибодат қилаётганда, доимо мукаммал яқинлик туйғуси ҳозир бўлади. У Ўзига ишонган барча масиҳийлар Худо билан худди шундай яқин шахсий муносабатларга эга бўлишади, деб ўргатади. Бироқ ўтмишдаги бизнинг Худо билан бўлган муносабатларимизнинг бузилиши ва ҳали ҳам бизда яшаётган гуноҳларимизни ҳисобга олганда, кўпинча буни қабул қилиш бизга қийин бўлади.

Бизнинг Масиҳда қабул қилинишимиз ҳақидаги ажойиб Худо ҳақиқатларини билмаслик (ёки, эҳтимол, фақат ишончсизлик) оқибатида кўп масиҳийлар ўзларини худди Одам Ато ва Момо Ҳавога ўхшаб тутишда давом қиладилар — улар Худодан бекинадилар. Эсингиздами, Ж. Е. ҳам 35 йил давомида шундай қилган эди! Кўп одамлар даҳшатли ишлар қилишади: улар ўзига хос “масиҳийлик анжир япроқларини” тақиб юришади. Бу — одам ташқи қоидалар ва меъёрлар ёрдамида тақводор каби таассурот қолдирмоқчи бўлганда юз беради. Чунки бундай қилишга уни қўрқув ва ўз руҳий қашшоқлигини беркитиш учун жон-жаҳди билан қилган уринишлари ундайди. У Худо билан ёлғиз учрашишдан ўзини олиб қочиб, жон-жаҳди билан диний ташкилотда ишлай бошлайди. Бу борада у худди ҳаётидаги қийинчиликлар ва муаммоларга юзма-юз келишдан қочиб, ўз ишига шўнғиб кетган “меҳнаткаш”га ўхшайди. Аммо Худода биз учун Хушхабар бор: У бизни Масиҳда қабул қилади ва У билан севгига тўла шахсий ўзаро муносабатлар орқали Ўзига жалб қилмоқчи бўлади:

Чунки сизлар яна қўрқувда яшаш учун қуллик руҳини олмадингизлар, балки ўғиллик Руҳини олдингизлар. Бу Руҳдан руҳланиб, биз Худони Абба Ота деб чақирамиз. Худо Руҳи Ўзи бизнинг руҳимизга қўшилиб, Худо фарзандлари эканлигимиз ҳақида гувоҳлик бериб туради (Римликларга 8:15, 16).

“Абба” — бу кичкина боланинг ёқимли сўзи ҳисобланади. Кичкинтой бу сўз билан бизнинг “дада” сўзимизга ўхшатиб, ўз отасини атайди. Ҳозир ҳам Исроилнинг қаерларидадир ёш боланинг оғзидан бу сўзни эшитиш мумкин. Исо, одамлар ўртасидаги худди шунақа муносабатлар Худо билан ҳам бўлиши мумкин, деб ўргатганда, тубдан фарқ қилувчи аҳамиятга эга ҳақиқатни очиб берган. У бизни ким қандай қилганлигининг оқибатида болаларча соф эътиқодга тўла Худо юраги билан мулоқот такаллуфсизлик бўлмайди; буни У биз учун ҳаммадан кўпроқ истайди. Мен бу ҳақиқат устида қанча кўп фикр юритсам, шунча кўп ҳайрон бўлардим: бизни шунчалар севувчи Худо қандай қилиб бизни жалб қилмаслиги мумкин?

Масиҳда биз ҳузур-ҳаловат тахтига эришиш имконига эгамиз. Имоннинг Эски Аҳд тизими бўйича, исроилликлар Худо тахтига руҳонийлар орқали эришишлари керак эди, бунинг устига бир нечта даражалар мавжуд бўлган. Фақат баъзи оилаларнинг руҳонийларигина муқаддас жойда хизматни амалга ошириши мумкин эди. Фақат Олийруҳоний йилда бир маротаба улуғларнинг Муқаддаслиги билан бутун миллатнинг вакили бўлиши мумкин эди. Шундай бўлса-да, Масиҳда биз ҳаммамиз Худога бир хил эришишимиз мумкин. “Биз Исо Масиҳ орқали, Унга бўлган имонимиз орқали Худо ҳузурига дадил ва тўла жасорат билан яқинлашиш имконига эгамиз” (Эфесликларга 3:12). Биз бутун умр муҳтож бўладиган Ягона Олийруҳоний Ўз ишини тугатди. “Шунинг учун, эй биродарлар, Исо Масиҳнинг қони туфайли муқаддас маконга киришга жасоратимиз бор” (Ибронийларга 10:19).

Масиҳ биз учун, ҳозирда бизда яшаши учун қурбон бўлган. Масиҳнинг ўлими биз учун келтирган нарсага ҳаммамиз хурсанд бўлдик. Бироқ, бунинг оқибатлари қанчалар гўзал бўлмасин, хоч ўз-ўзидан ҳали ниҳоя эмас эди. Масиҳнинг ўлими биз учун бизни ҳаётга қайта тиклашга йўналтирилган илоҳий ҳаракатлар учун “жангга Худо тайёргарлиги” бўлиб хизмат қилди. Ўлик одам нимага энг кўп муҳтожлик сезади? Аниқки, ҳаётга! Ўз тажрибамдан келиб чиқиб шунга ишонч ҳосил қилдимки, кўпчилик инсониятнинг муаммоси сифатида одамлар — “гуноҳлари кечирилишга муҳтож гуноҳкорлар”дир, деб ҳисоблайдилар. Бу, албатта, тўғри. Аммо Худо нуқтаи назарида ундан каттароқ бир нарса бор. Худо дунёга қараган вақтда, У нафақат кечиримга зор бўлган гуноҳкорларни, балки ҳаётга муҳтож ўлик одамларнинг бутун бошли дунёсини кўради. Мана нима сабабдан Эфесликларга мактубда 2:1 шундай дейилган: “Сизлар бир вақтлар гуноҳ ва жиноятларингиз туфайли руҳан ўлган эдингизлар”.

Худо Одам Атони яратганда, У шундай деди: “Фақат яхши ва ёмонни билиш дарахтидан ема. Чунки ундан еган кунингоқ ўласан” (Ибтидо 2:17). Биз кўрганимиздек, Одам Ато ўзининг Худога тобе эмаслигини айтишни танлади ва шу тарзда дунёга гуноҳни олиб келди. Гуноҳ қилиб, у ўлди. Чунки “Гуноҳнинг эвази — ўлим” (Римликларга 6:23). Унинг жисмоний ўлими кўп йиллар кейин содир бўлди. Аммо руҳий жиҳатда у ўша куниёқ ўлди. Ўша пайтдан бери руҳий ҳаётни йўқотиб, Одам Ато ва унинг авлодлари барча одамларга руҳий ўлим ҳолатини берадилар. Кейин Худо Ўз ваъдасини бажарди ва одамлар учун ҳеч қачон ўзлари қила олмайдилан ишни бажарди: “Одам Атонинг фарзанди бўлган барча ўладилар. Худди шундай Масиҳнинг фарзанди бўлган барча тириладилар” (1 Коринфликларга 15:22).

Аммо марҳамати бой Худо Ўзининг улкан муҳаббатини бизга кўрсатди: биз жиноятларимиз туфайли руҳан ўлган эканмиз, У Масиҳ орқали бизга ҳаёт бағишлади. Сизлар Худонинг инояти билан қутулгансизлар. Исо Масиҳга ишониб, У билан бирлашганимиздан сўнг, Худо бизни Масиҳ билан бирга тирилтирди ва самовий оламга ўтказиб қўйди (Эфесликларга 2:4–6).

Мана нима сабабдан Исо шундай дейди: “Сенга ростини айтай: агар ким юқоридан туғилмаса, Худо салтанатини кўрмайди” (Юҳанно 3:3). “Гуноҳнинг эвази — ўлим” деб таъкидлайди руҳий қонун; шундай бўлса-да, Худо уни янада буюкроқ ҳузур-ҳаловат қонуни билан алмаштирди: “Худонинг инъоми эса Раббимиз Исо Масиҳ қиёфасидаги абадий ҳаётдир” (Римликларга 6:23).

Бу ҳақиқатлар ҳузур-ҳаловатда ўсиш учун асосийларидир. Бундай тушунчасиз одам масиҳий сифатида яшай олмайди. Бу айнан Ж. Е. нинг адашиб юрган йиллари содир бўлган ва нима сабабдан тажанглик, қўрқув унинг кундалик кечинмалари бўлганлиги тушунарли бўлади. Унинг “Худога ва ибодатхонага” нисбатан ҳис қилган алам туйғуси унинг бошқа одамлар билан муносабатларида аён бўлган. У одам ёқтирмайдиган, бемаъни, ёлғиз яшашни хуш кўрувчи худбин одамга айланган. Тўғрисини айтганда, Ж. Е.нинг ёнида туриш ҳам ёқимсиз бўлган. Унинг одамлар билан ўзаро муносабатларидаги муваффақиятсизликлар, 23 йиллик биргаликдаги ҳаётдан сўнг ниҳоят хотини уни ташлаб кетган кунда жуда катта зарба бўлди, унинг ўтмиши манзарасини тўлдирди.

Агар илгари Ж. Е. алам туйғусини ҳис қилган бўлса, энди шу воқеадан сўнг у адоват туйғусини ҳис қила бошлади. Кейинчалик у шундай дейди: “Мени бир фикр доимо таъқиб қиларди: “Агар сен 23 йил турмуш қуриб, шу пайтгача ўша одамнинг қандайлигини билмасанг, унда қандай қилиб қачонлардир сен ишона оладиган одамни топа оласан?” Рад қилинишдан қўрқиб, у ўзига яқинроқ келган одамларни биринчи бўлиб рад этишга ҳаракат қиларди. Қалби ғазабга, қўрқувга ва алам туйғуларига тўлиб, у ичишга берилиб кетди. “Мен собиқ хотинимдан шунчалар ғазабландимки, ҳаттоки у билан бир штатда яшай олмасдим ҳам. Шунинг учун Техас мен учун торлик қилиб қолди!”

Мен Ж. Е. ни учратганимда, у мана шундай аҳволда эди. У одамларни хуш кўрмасди, чунки у Худони сева олмасди. У Худони сева олмасди, чунки Худонинг унга нисбатан севгисини билмасди. “Биз Уни севайлик, чунки аввал У бизни севди” (1 Юҳанно 4:19). Лекин Ж. Е. Худо севгиси ва эътирофи ҳақида, шунингдек, ўзининг Масиҳга ўхшашлиги натижасида қўлга киритган ажойиб ўзига хослиги ҳақида билгандан сўнг, у озод бўлди. Аслида мен ўзим гувоҳи бўлган Худо севгиси ва эътирофини тушунишнинг ўзгартирувчи кучига ажойиб намуналардан бири бўлди.

Токи сиз ўзингиз шундай қайта ўзгаришнинг гувоҳи бўлмас экансиз, одам бир кечадаёқ ўзгариши мумкин эканлигига ишониш қийин. Аммо бу мумкин, Ж. Е. билан бу содир бўлди. Худо севгиси ва уни эътироф этиш Ж. Е. ни кўп йиллардан бери таъқиб қилиб келаётган қўрқув юкидан озод қилди, қўрқувдан халос бўлиб у ғазабдан ҳам қутулди. Ж. Е. ювош, Худо ҳузур-ҳаловати ҳақидаги таълимотни кўпинча кўзларида қувонч ёшлари билан худди сочиқ-губка сингари ўзига тортадиган, ҳар қандай қурбонликларга тайёр раҳмдил инсон бўлиб қолди. У Масиҳни эътироф этиш ва У берган ҳаёт ҳадяси тўғрисидаги эзгу хабарга тайёр туриш учун ёлғизликда кўп шахсий муваффақиятсизликларни бошидан кечирди. Бир куни у менга шундай деди: “Илгари мен доимо Худодан қайта туғилишни қолдириш учун У ниҳоятда буюк деб ўйлардим. Ишлар билан эса мен ҳафтанинг қолган кунларида шуғулланар эдим. Ҳозир Исо менда ҳафтанинг ҳар бир кунида яшаши учун нима қилиш кераклигини биламан”. У кулиб юборди ва деди: “Хушхабар бизнинг ғуруримизни ва ўзимизга бино қўйишимизни йўқ қилади. Масиҳ — бизнинг кучимиз ва тинчлигимизнинг ягона манбаидир”.

Тез орада Худо ҳузур-ҳаловати тушунчасининг бундай қувончли кечинмаларидан сўнг, Ж. Е. ўзида ўпка саратони касаллиги борлиги ҳақидаги хабардан ларзага тушди. Аммо унинг эътиқоди фақат мустаҳкамланди. Чунки у ўзини касаллик билан курашнинг барча мушкулотларида севган Худога тобора кўпроқ суянарди. Афсуски, ҳаётда тез-тез юз бериб тургандай, қаердандир “қандай қилиб шифо топиш” ҳақидаги турли-туман маслаҳатлари билан “хайрихоҳ дўстлар” пайдо бўлишди. Ж. Е. шундай деб ҳикоя қилади: “Шифо топишим борасида менга жуда кўп одамлар ҳар хил маслаҳатлар беришди. Улар мени эътиқод билан даволайдиган табибларга ва бошқа шунга ўхшаш ҳакимларга мурожаат қилишимни исташарди. Мен уларга шундай дедим: “Қулоқ солинг, мен ўзимга зарур бўлган жуда улуғ шифони аллақачон олдим — мен юқоридан қайта туғилдим. Мен ҳеч ҳам бу дунёни яхши кўрмайман. Исо Масиҳ тирик ва У менда яшаяпти! Мен яна нимани исташим мумкин? У, сенинг бу дунёни тарк этадиган вақтинг келди, деб қарор қилса, мен У билан абадиятда бирга бўлиш учун кетаман. Бундан ҳам яхши нарса бўлиши мумкинми?” Касаллигимга келсак, Худо ҳузур-ҳаловати биз бу ҳаётда дуч келадиган барча нарсалар учун ҳақиқатдан ҳам етарли эканлигини тушундим”. Сўнгги икки йил давомида Муқаддас Китоб бўйича бизнинг машғулотларимизда иштирок этган ўнлаб одамлар Ж. Е. нинг тетиклиги ва эътиқоди, ҳатто улар унинг кучларини мустаҳкамламоқчи бўлган вақтларда ҳам далда бериб турганлиги ҳақида шахсан гувоҳлик беришлари мумкин.

Ж. Е. нинг тез орада ўлиши аниқ бўлди. Унга фақат ажойиб мўъжиза ёрдам бериши мумкин эди. Бундан бир неча йил илгари хотинидан ажралиш жараёни жуда кўп тугамаган муаммоларни қолдирди. Унинг юрагида Масиҳнинг севгиси ўсиб бораётгани сайин, унинг хотинига бўлган нафрати сўниб бораётганлигини у сезди. Аммо уларнинг орасидаги муносабатлар ҳали тикланмаган эди. У бўйи етиб қолган қизи билан яқин муносабатда эди. Бироқ қиз ота-онаси ажралганидан ниҳоятда тушкунликда эди.

Ж. Е. нинг соғлиғи тобора ёмонлашиб борарди. Унда хотини билан ярашиш истаги ва қизи туфайли оилани тиклаш зарур эканлиги ҳақидаги ишонч кучайди. Лекин ҳали юрагида алам ва дард бор эди, улардан осонликча қутулиш мумкин эмас эди. Бир куни кечқурун Мукаддас Китоб машғулотида — ўшанда биз Масиҳнинг хочдаги якун топган ҳаётини кўриб чиқаётган эдик — унинг миясига бир фикр келди: “Агар Худо мени қилган ишларим учун кечирган бўлса, мен ким бўлибманки, ўз хотинимни кечирмасам?” Худонинг ҳузур-ҳаловати унинг юрагида ўз ишини давом эттирарди. Ёзув шундай дейди: “Бир-бирингизга кўнгилчан ва меҳр-шафқатли бўлинглар. Худо сизларни Масиҳ ҳақи кечиргани каби, сизлар ҳам бирбирингизни кечиринглар” (Эфесликларга 4:32). Ҳузурҳаловатга эга бўлган одамларнинг барчаси уни бошқаларга ҳам олиб борадилар.

Гарчанд Ж. Е. хотини билан бир неча йилдан бери дўстона гаплашмаган бўлса-да, у хотинини тушликка таклиф килди. Тушлик пайтида узоқ йиллар давомида кўрсатган шафқатсизлиги, адовати ва худбинлиги учун у хотинидан кечирим сўради. “Мен ўзимни худди аҳмоқ одамдай тутдим, — деди у. — Мен Исо Масиҳнинг севгиси ва ҳузур-ҳаловатини англаб етган заҳотим, ўзимнинг ноҳақлигимни тушундим”. Ж. Е. даги ўзгаришлар шунчалар оғир эдики, хотини унинг узрларини қабул қилди ва Масиҳ Хушхабари тўғрисида кўпроқ нарса билишни истади. Тинчлик Худоси бу оилада тинчлик ўрнатди. Ўз ҳаётининг сўнгги ойларида Ж. Е. Худонинг унга нисбатан бўлган севгиси ва ҳузур-ҳаловати учун ўз миннатдорчилигини очиқ ифодалаб, жуда кўп одамларга таъсир ўтказди. Ўша йилиёқ у ўз Раббийси ёнига жўнаганда, у ўзи билан, бошқа одамлар билан ва Худо билан тинч-тотувликка эга бўлган одам эди.

Ҳузур-ҳаловатда ўсиш учун биз Унинг “инояти ва ҳақиқатига тўла” бўлишимиз керак (Юҳанно 1:14). Ж. Е. умрини қўрқув, ғазаб ва аламда ўтказди. Аммо унинг кўзлари Худо фарзанди сифатида ажойиб ҳаётни бошидан кетирганини кўрсатиб турарди. Унинг ҳаётида “имон очилганда, у ўз ҳаётидаги кескин ва фожеали бурилишни келтирган ҳар бир киши учун Инжил Худонинг халоскорлик қудратини етказувчи Хушхабар” эканлигини биз кўрдик (Римликларга 1:16). Бу қудрат бизга Масиҳда чексиз берилган ва бутун софлиги билан эълон қилинган Худо севгиси ва ҳузур-ҳаловати бор жойда мавжуд.


Книга на узбекском языке: Возрастая в благодати (Боб Джорж) 

Истинное возрастание в благодати - когда мы прекращаем смотреть на себя и начинаем взирать на Иисуса. Начинаем верить, что Он силен завершить начатый в нас труд.

Вокруг нас множество людей стремиться возрастать в христианской жизни, но все их попытки оканчиваются неудачей. Тысячи уже молчаливо отказались от всяких попыток роста в христианской жизни. И вот, таким людям Христос предлагает Свое решение....

В завоевавшей читательскую аудиторию книге "Классическое христианство" Боб Джорж указывает на путь, возвращающий нас к живой вере, путь указывающий нам истину о благодати Божией. Люди спасенные благодатью, освобожденные благодатью должны и возрастать в благодати. предлагаем книгу на узбекском языке - "Возрастая в благодати"



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак