Ҳузур ҳаловатда ўсиб (Боб Джорж) 8 bob

Боб Джорж. Ҳузур ҳаловатда ўсиб. (8-боб) Ўзбек тилидаHuzur halovatda osib (Bob-Jorj) Uzbek tilida аудиокитоб

Bob-Jorj. Huzur halovatda osib. kitob Uzbek tilida. 

 

Мундарижа

Таклифнома

Муаллиф муқаддимаси
Ўзбек тилидаги нашрига сўзбоши
1. Ҳақиқий дунёдаги ҳақиқий ҳаёт
2. Шахсга даъват қилинганлар
3. Ҳақиқат билан бўлиш
4. Янги шахс
5. Суръатлардаги имон-эътиқод
6. Марказда — туйғулар
7. Ички низо
8. Умид ила қўллаб-қувватланганлар
9. Айбдорлик туйғусидан халос бўлиш
10. Озодлик ва етуклик
11. Ўсиш учун озуқа
12. Ҳаёт бугун мўл-кўлликда
13. Ҳузур-ҳаловатда ўсиш белгилари


Умид ила қўллаб-қувватланганлар

Бир куни мен ишдан уйга қайтсам, Эми йиғлаб ўтирибди. Мен, нима бўлди, деб сўраган эдим, у саволимга умумий қилиб: “Ҳеч нарса”, деб жавоб берди. Аслида, Эмидан нима юз берганлигини сўрамасам ҳам бўларди; нима эканлигини ўзим яхши билардим.

Айни ўша даврларда, Эми ниҳоятда ҳурмат қиладиган отам саратон касаллигидан вафот этган эди; куёвим Жо ҳам саратондан ўлган; қайнисинглим Бетси саратондан ўлган; саратон касалидан ўлим тўшагида қўшнимиз ётибди, даҳшатли оғриққа чидамай, кечалари билан бақириб чиқишини биз тез-тез эшитиб турамиз. Бунинг устига, Эмининг куёви Майк ҳам саратондан жон тавасасида ётган эди.

Шубҳасиз, яқин кишиларимизнинг ўлими вазиятни ғамгинлаштирарди. Аммо бу сафар Эмининг қайғусига сабаб — ўлим билан олишиб ётган Майк эди.

Биз узоқ вақт гаплашиб ўтирдик. Суҳбатимиз сўнгида мен Эмига шундай дедим: “Азизам, кел кўрайлик-чи, мен ҳозир сен ўйлаётган ҳодисаларнинг манзарасини чиза оламанмикан, ёки йўқми. Сен Майкни тобутда ётганини, синглингни эса унинг ёнида туриб йиғлаётганини, онангни у ерда йиғлаётганини, қўйки, бутун оила аъзоларинг тобут атрофида нола чекаётганини тасаввур қиляпсан, шундайми?” Эми менга қаради ва шундай деди: “Ҳа, мен худди шуларни ўйлаяпман”.

Шунда мен жавоб бердим: “Азизам, сенинг шунчалар ғамга ботганингга ажабланмаса ҳам бўлади. Бу жуда ғамгин фикрлар. Лекин бу нотўғри. Бу ҳақиқий уйдирма ва хаёлдан ҳақиқатга қайтишнинг ягона воситаси — бу ҳақиқатга қайтишдир”.

Мен телефон гўшагини кўтардим ва шундай дедим: “Кел, ҳозироқ Майкка телефон қиламиз ва у билан гаплашамиз”. Мен телефон рақамларини тердим. Кўп ўтмай Майкнинг дўстона ва самимий овозини эшитдим. “Салом, Майк, — деб гап бошладим мен. — Биз Эми иккаламиз ишларинг қандайлигини билмоқчи эдик”. “Менинг ишларим яхши, ҳаммаси жойида, — жавоб берди у. — Умуман олганда, бу сўнгги вақтдаги энг яхши кунларимдан биридир”.

Эми ва мен Майк билан узоқ суҳбатлашдик. Эми учун кутилмаганда, бизнинг дилдан қилган суҳбатимиз яқиндагина ҳақиқий бўлиб туюлган даҳшатли тасаввурларни хаёлимиздан учириб олиб кетди.

Бу воқеа биз олдин ҳам гапириб ўтган баъзи бир нарсаларни исботлайди. Масалан, бизни қамраб олувчи туйғуларга сабаб бўладиган, жонли манзараларни яратишга қодир ақл кучи билан биз фикр–қарашларимизни ҳақиқатга тўлдиришимиз зарур. Бу Худонинг фақат бугунги кун ташвиши билан яшаш кераклиги ҳақидаги насиҳатини исботлайди (Матто 6:34). Биз фақатгина елкамизда келажак юкини кўтариб бориш учун яратилмаганмиз. Ҳаммадан ҳам бу воқеанинг натижалари ҳузур-ҳаловатда ўсиш учун бошқа бир Муқаддас Китоб ғиштини қўйиш муҳимлигини кўрсатади.

Бир йилдан сўнг Майк вафот этди. Лекин ҳақиқат вақти келганда, Эмини умидсизликка солган хаёлий манзара йўқолган эди. Майкнинг ўлими ҳақида хабар топгач, биз Эми билан Пенсильванияга самолётда учдик. Эми ҳам, мен ҳам Анна билан унинг учта боласига жуда ачинардик. Аммо биз у ерга келганимизда, Худо марҳамати билан қўллаб-қувватланаётган оилани кўрдик.”Хафа бўлманг, опажон, — деди Анна хотиржамлик билан. — Биз учун қайғурманг”. Кўзи ёшга жиққа тўлганига қарамай, Анна шундай дейишга ўзида куч, иродани тўплади: “Ҳозир Майк Исо билан бирга, унинг азобларига ҳам чек қўйилди. Ўлим бизни бир-биримиздан маълум вақтга жудо қилди, аммо бир кун келиб биз ҳаммамиз Худо билан бирга бўламиз”. Кейинги кунларда Раббий ҳаворий Павлусга айтганларини ҳис қилдик: “Сенга берган иноятим етар, Менинг қудратим заифликда тугал бўлади” (2 Коринфликларга 12:9). Ҳа, биз қайғурардик. Ҳа, бизга Майк етишмасди, биз бу йўқотишга ачиниб кўз ёш тўкардик. Бироқ онгли равишда Исо Масиҳнинг ҳақиқатига таянган масиҳийнинг бу дунёда йўқ, бу дунё унга бера олмайдиган нарсаси бор: бу — умид ва ишонч.

Мен навбатдаги айтмоқчи бўлган фикримда ниҳоятда эҳтиёткор бўлмоқчиман. Чунки уни нотўғри тушуниш жуда осон: бунда янглишманг, ўлим — душман. Масиҳий бўлиш — бизга азоб таъсир қилмайди, дегани эмас. Севимли кишининг ўлими ҳақидаги қайғурганимизда, ҳеч қандай “номасиҳий” нарса йўқ! Аммо оддий қайғу — бу айнан умидсизлик ва тушкунлик дегани эмас. Бундай ҳолларда имонлини ўз дунёсидан ажратиб турадиган Худо ҳақиқатига эгалиги мавжуд. Шу ҳақиқат уни ҳаётий вазиятлардан устун қўяди.

Айнан умид биз учун ҳаётда Худо нигоҳини ато қилади. Павлус шундай деб ёзган: “Эй биродарлар, умидсизликда яшаётган бошқа одамларга ўхшаб ғамгин бўлманглар, деб бу оламдан кўз юмиб кетганларнинг аҳволи ҳақида сизларни хабардор қилмоқчимиз” (1 Салоникаликларга 4:13). Ўлим — бу дунёнинг ҳақиқатидир. Мавжуд ўлим миқдори 100 фоизга тенг. Барҳаёт Худони инкор қиладиганлар учун ўлим фақат музлатадиган даҳшат ва умидсизлик келтирадиган ҳолат бўлиши мумкин. Лекин Худо фарзандлари учун ўлим бизнинг самовий Отамиз ҳузуридаги асосий ҳаётга олиб борувчи эшикдир, холос. “Ҳа, хотиржам ва иложи бўлса, баданимиз ғурбатсаросидан чиқиб, Раббимиз ҳузуридаги ватанга кўчишни хоҳлаймиз” (2 Коринфликларга 5:8).

Айни пайтда Исо айтганидай, биз бу дунёда қайғуалам чекиб яшаяпмиз (Юҳанно 16:33). Баъзи синовлар ва азоб-уқубатлар бу тубан дунёдаги ҳаёт натижасидир. Барча одамлар учун улар умумийдир. Бошқалари эса имонсизлар дунёсида яшайдиган Худо фарзандини шикастловчи алоҳида кулфат турларидир. Бизнинг гуноҳларимизнинг баъзи бирлари — ичкидир. Улар ҳақида Римликларга мактубнинг 7–бобида сўз боради. Ҳузур-ҳаловатда ўсишни чин дилдан истаган вақтимизда, биз ичимизда мустаҳкам ўрнашиб олган гуноҳни сезамиз. Қандай қийинчиликларга дуч келмайлик, бизга бутун ҳаётимиз давомида “бардош бера оладиган” қатъий умид зарур. Биз шу ҳаётимиз давомида ҳузур-ҳаловатда ўсамиз.

Аммо умид нима ўзи? У нимани билдиради, ҳузур-ҳаловатда ўсишга қандай алоқаси бор?

Кўпинча биз кундалик нутқимизда фойдаланадиган “умид” сўзининг варианти натижасида чалкашлик келиб чиқади. Биз шундай деймиз: “Умид қиламанки, мен ишда юқори поғоналарга кўтариламан”. Ёш бола эса шундай дейиши мумкин: “Янги йилда кучук боласини совға қилишларини умид қиламан”. Гольф ўйинчиси эса бундай дейди: “Умид қиламанки, бугун ёмғир ёғмайди”. Бу мисолларнинг ҳар бирида “умид қиламан” сўзи инсон истагини ёки интилишини ифодалайди. Аммо бу одамлар ўзлари ишонмайдиган нарсаларга тааллуқлидир. Кенгайтирилган ҳолда одамнинг фикри мана бундай кўринишда бўлади: “Менинг лавозимимни кўтаришадими, ёки йўқми — аниқ билмайман. Эҳтимол ҳа, эҳтимол йўқдир. Аммо барибир мен умид қилавераман”.

Бунга қарши ўлароқ, умиднинг Муқаддас Китоб бўйича маъноси — ишончли, аниқ, ўткир ҳақиқатдир. Муқаддас Китобда умид — инсон ўткир сезадиган, Худо ваъда қилган ва келажакда албатта содир бўладиган нарсани кутишдир. Бу ерда ҳеч қандай “эҳтимол” ёки “умид қиламанки, шундай” деган гаплар бўлмайди. Ҳақиқий умид Худо: “Шундай бўлсин!” деган жойда бўлади. Биз, то бу ҳодиса содир бўлмагунча, ҳаяжонга солувчи ҳиссиёт билан яшайверамиз.

Мисоллар тили билан айтганда, гўё ота ўз ўғлига ваъда бергандай, бу қуйидагича бўлади: “Янги йил байрамига сенга кучук боласини совға қиламан. Янги йилдан бир кун олдин сен ухлаб ётганингда, мен уни олиб келаман. Эрталаб уйғонганингда, сен уни арча тагидан топасан”. Ва тамом. Бола онгидаги барча шубҳа-гумонлар йўқолади. “Менга кучук боласини совға қилишармикан-а?” сингари шубҳали гап-сўзлар энди бўлмайди. Энди бола сабрсизлик билан ўша кун келишини кутади ва ўз туйғуларини зўрға жиловлаб туради: “Яна тўрт кун қолди, менинг ўз кучугим бўлади. Яна уч куну саккиз соат — менинг кучугим бўлади. Яна икки кун…” Энди унинг кучуги қачон бўлиши муҳим эмас. Бу фақат вақтга боғлиқ. Муҳими — отасининг ваъдаси албатта ҳақиқатга айланади.

Ёзувда Масиҳдаги бизга берилажак бойликларимиз ҳақида Худо жуда кўп ҳақиқатларни ўргатади. Масалан, бизга “Худонинг чексиз инояти” берилиши (Римликларга 5:17) ва зарурат вақтида иноят, ёрдам олиш учун Худонинг иноят тахтига жасорат билан яқинлашишимиз мумкин эканлиги тўғрисида (Ибронийларга 4:16). Гарчи ҳозир биз бу нарсаларнинг барчасини ўз кўзларимиз билан кўрмасак-да, Худо уларни ҳозирда ҳақиқий, дейди. Демак, биз уларга ҳозироқ ишонч билан жавоб беришимиз ва шунга мувофиқ ҳаракат қилишимиз керак. Бироқ Худо бизга ўргатадиган бошқа жуда кўп нарсалар мавжуд, улар ҳали вақт борасида амалга ошмаган. Масалан, имонлиларнинг тириклайин осмонга кўтарилиши, Масиҳнинг иккинчи бор келиши, Унинг минг йиллик Шоҳлиги ўрнатилиши. Ана шунга нисбатан биз умид билан яшаймиз. Аммо улар албатта амалга ошади ва биз уларнинг бажарилишини сабрсизлик билан кутамиз.

Инсон жуда қийин, ҳал қилиниши учун анча вақт талаб қилинадиган муаммога дуч келганда, умид ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Масалан, спорт ёки мусиқа ўрганиш, касблар. Одам чарчаганда ва унга ўрганишни мажбурлаганларида, у ҳаммасидан воз кечгани-чи? Ўшанда биз “у умидини йўқотяпти”, деб айтишимиз мумкин. Бу пайтда биз у бошқа ўзи бажаришга уринаётган ишдан ҳеч қандай яхшилик ва муваффақият кутмаётганлигини назарда тутамиз. У шундай қарорга келди: “Мен буни ҳеч қачон қила олмайман”. Ана шундагина у мағлубиятни тан олади.

Бир куни мен йигирма ёшлардан сал ошган йигитчани учратим қолдим. Унинг исми Жо эди. Ҳали болалигидаёқ — ўн ёшида Хушхабар даъватига қўлидан келганича самимийлик билан жавоб берди. Унинг тарихи фақат Масиҳ у учун ўлганлигини биладиган, аммо Масиҳ ўзида яшаётганлигидан сира ҳам хабари бўлмаган, самимий одам билан содир бўладиган воқеага ёрқин мисол бўла олади. У ўзининг изтиробга тўла хатида шундай деб ёзади:

Катта бўлганимда мен жинсий ҳирс-ҳавас билан кураша бошладим. Мен Худо олдида шу гуноҳимга қайта ва қайта тавба-тазарру қилдим. Аммо ундан халос бўла олмадим… Мен доимо ўзимни таъқиб қилувчи айбдорлик, қўрқув ва уят туйғусидан чарчадим. Шунинг учун гуноҳга ён бердим. Менга ўзимни мунофиқлардай ҳис қилиш сира ёқмасди. Мен яна ўз истакларимни қондиришни хоҳлардим… Иккиюзламачилик мени яна ўз домига торта бошлади. Мен бир ишни қилардим, бироқ умуман бошқа нарсага ишонардим. Мен мунофиқ бўлиб қолдим.

Жо ўз муваффақиятсизликларининг пастга кетган занжирини тасвирлашда давом қилиб, хатини шундай фикр билан тугатди:

Мен ўзимнинг қутқарилмаганимга деярли ишонаман. Кун сайин мен юрагимни шундай тошга айлантирдимки, у Худо даъватини анчадан бери эшитишдан тўхтаганига ишончим комил бўлиб боряпти. Мен “ўлим гуноҳини” қилганимга… Мени гуноҳдан тортиб олаётган Муқаддас Руҳни инкор қилганимга… Мен ҳали ўз тақдиримни қайсарлигим ва такаббурлигим билан охиригача ҳал қилмаганимга умид қиламан ва ибодат қиламан. Агар шундай бўлмаса, менинг онгимга писиб кириб олган бу хатони йўқотиш учун Худонинг мўъжизаси керак. Мен жуда тезлик билан умидимни йўқотиб бораётган эдим. Ҳаётим мутлақо чалкашиб кетди.

Бу чексиз изтироб ва дард фарёдидир. Баъзи бировлар, Жо нажот топмаган, дейишади (ҳатто Жонинг ўзи ҳам халос бўлганлигига ишонмайди). Аммо хулоса чиқаришга шошилманг. Жонинг айтишича, у Хушхабар билан танишган вақтида унинг даъватига самимий жавоб берди. Фожеа шундаки, агар у ҳақиқатдан ҳам Масиҳга эътиқод билан жавоб берган бўлса (ўйлашимча, бу айнан шундай бўлган), ўша куни Жо “яшаш ва Худо йўлида юриш учун керак бўлган ҳамма нарсани” (2 Бутрус 1:3) ҳар қандай бошқа имонли каби олди. Унинг муаммоси кучининг етишмаслигида эмас; уни тўғри йўлдан билимсизлик ва адашиш қайтаряпти. Ҳақиқат бизни озод қилишини бир эсланг. Демак, хато бизни қуллик гирдобига ташлайди. Хусусан, Жода сиз қуйидаги ҳақиқатни тушунмаслиги оқибатини кўряпсиз: “Улуғвор умидимизнинг мағзи — сизнинг ичингиздаги Масиҳ” (Колосаликларга 1:27). Жонинг хатидаги жуда кўп фикрлар орасида, шубҳасиз, энг аниғи умидсизлик орқали пайдо бўлган унинг ночорлигидир. Мана, Жо каби тузоққа тушган одам билан гаплашаётганда, менинг энг муҳим вазифам — бу одамнинг умидини қайта тиклашдан иборатдир. Худо севгиси ва Унинг марҳамати энг аввало умидсизликка тушган одам учун зарур ва муҳим ҳақиқатдир.

Инсонни умидсизликка етакловчи бир неча омиллар мавжуд. Масалан, одам бирор нарсани қабул қилиши тўғри асосланганлиги. Бошқача сўзлар билан айтганда, кимдир шундай дейди: “Мен сени яхши кўриб қоламан, агар…”. “Агар сен етарлича… яхши… етарлича муваффақиятли… мен учун етарли… бажарсанг, шунда мен сени қабул қилишим мумкин”. Кимнингдир севгисига ва эътирофига эришиш учун қилинган уринишлар — бу хоҳ ота ёки она, хоҳ эр ёки хотин, хоҳ бола ёки дўст бўлсин — охир оқибатда сизни умидсизликка олиб келади. Чунки сиз ҳеч қачон хотиржам бўла олмайсиз. Сиз ҳеч қачон бирон ишни етарли даражада бажара олмайсиз. Агар инсоний меҳнатнинг мақсади — Худо эътирофига эришиш бўлса, бу ҳиссий таъсир ниҳоятда катта размерга эга бўлади.

Мен Жекини ўқув семинарида учратдим. Унинг ёши элликдан ўтган, жуда чақнаб турган масиҳий аёл эди. Аммо у менга бу қувончни яқиндагина қўлга киритганлигини айтди. Жеки шундай ҳикоя қилади:

Ёшим улғайиб борган сари, мен доимо Худонинг бор эканлигини англардим. Лекин менинг тушунчамда У қораловчи, ҳукм чиқарувчи ва эҳтимол, мен ҳаммасини тўғри қилган вақтимда бармоғи билан мени кўрсатиб, мени севувчи Худо эди. Мен Унга ёқиши мумкин бўлган ишни қилишга ҳаракат қилардим. Аммо мени доимо муваффақиятсизликлар таъқиб қиларди, мен бошқалар худди шуни қилаётганликларини кўрардим. Вақти келиб, мен шунчаликка бориб етдимки, ўзимга ўзим: “Ҳаётнинг мазмуни нимада?” деган саволни бердим.

Умидсизлик ва саросима — худди Жекиникига ўхшаганларда учрайди. Бошқа бир семинарда мен Жеффни учратдим. У ўз кечинмаларини мана бундай ҳикоя қилди:

Олдинига мен Масиҳга Худо ҳузур-ҳаловати номаси орқали келдим. Худди қўшиқда айтилганидай, менга: “Исо мен учун ҳамма нарсани тўлаган” деб тушунтиришди. Аммо шундан сўнг тез орада аслида нима назарда тутилганлигини билиб олдим. Исо “биринчи бадал”ни тўлаганлиги, лекин “қолганини” мен тўлашим кераклиги назарда тутиларди!

Бундай хабарнинг қаерида умид бор? Бу менга шундай туюлардики, Исо фақат мен нажот топишимни, У мени асраб қолиш имкониятини берганлигини гапиряпти. “Ҳа, биз ҳузур-ҳаловатга ишонамиз. Агар сиз барча қоидаларга риоя қилсангиз, Худо сизни ҳар қандай шартларсиз севади”. Бу ерда сўзларнинг ўзида қарама-қаршилик бор. Ҳузур-ҳаловат мутлақо бепул. Агар сиз ҳузур-ҳаловат учун тўлов берсангиз, ёки уни ишлаб топсангиз, унда ҳузур-ҳаловат умуман йўқолади.

Шунинг учун сиз ҳатто буни нажот топиш, деб ҳам айта олмайсиз. Чунки натижалари жуда шубҳали бўлади. Агар сиз сузишни билмасангиз, қайиғингиз ағдарилиб кетгани сабаб кўл ўртасида чўка бошласангиз, нима бўлади? Мен сизнинг ёнингизга ўз қайиғимда келиб, қўлимни чўзардим ва шундай дердим: “Менинг қўлимдан ушланг. Мен сизни қутқараман”. “Худога шукр, — деб ўйлайсиз сиз, — мен қутқарилдим”. Бироқ озгина сузганимиздан сўнг, қирғоққа ҳали узоқ, сиз мени хафа қиласиз. Фараз қилайлик, сиз менга ёқмайдиган бир нарса дейсиз ёки сиз мендан ўзим истаганчалик миннатдор бўлмайсиз. Шундай қилиб, мен сизни оламан-да, яна қайтадан сувга улоқтириб юбораман. Сиз чўкиб кетасиз.

Савол: мен сизни қутқардимми? Йўқ. Сиз ҳеч қачон қутқарилмагансиз. Менинг сизга нисбатан кўрсатган хизматим шу бўлдики, сизга вақтинчалик нафас ростлашга имкон бердим, халос. Сизни қутқардим дейишим учун мен сизни нафақат сувдан чиқариб олишим керак, балки қирғоққача олиб бориб, сувдан қуруқликка тушириб қўйишим керак! Фақат шундан сўнггина сиз чўкиб кетишдан қутқарилган бўласиз.

Сиз инсон табиати Масиҳсиз қанчалар аҳлоқсиз эканлигини тушуна бошлаганингизда, шунингдек, Худо сиз учун тўла халос бўлишни амалга оширишини ҳам тушунасиз. Агар У бизга қандайдир иш қолдирса, ҳеч қайсимиз бу ишнинг уддасидан чиқа олмаймиз. Биз ҳеч қачон, агар қутулиш шубҳали бўлса, унга хурсанд бўлолмаймиз. Лекин биз Масиҳда ўзимизнинг ажойиб умидимиз борлигини кўрганимизда — бизнинг эмас, балки Унинг садоқати биз учун ишонч эканлигини тушунган вақтимизда — қалбимизни миннатдорчилик ҳисси тўлдиради. Мана нега Павлус мана бундай ёзади:

Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худога ҳамду санолар бўлсин! У бизга беҳад раҳм-шафқат кўрсатди, Исо Масиҳнинг тирилиши асосида бизни янгидан туғилтириб, тирик бир умидга эга қилди. Самода сақланаётган беғубор, чиримас, сўлмас бир мерос сизларни кутмоқда. Охирзамонда очиқ кўринишга тайёр бўлган улуғ нажотга эришмоғингиз учун, имонингиз туфайли, Худонинг қудрати билан қўриқланмоқдасизлар (1 Бутруснинг 1:3–5).

Қачонлардир, анча илгари биз бутун оиламиз билан меҳнат таътили пайтида Йосемит Миллий Боғига бордик. Ўша пайтда олти ёшда бўлган ўғлим Бобби, мен билан тоққа чиқинг, деб илтимос қилди. Айтинг–чи, менинг қуйидаги сўзларимда соғлом маъно борми: “Хўп, Бобби, ўзинг қўлимдан тутиб юр: биз чўққига чиқяпмиз”? Албатта, йўқ. Олти яшар болада на куч, на яхши ривожланган вестибуляр аппарат, на ўзи ҳақида ўзи ғамхўрлик қила олиш тажрибаси бор. Мен агар шунга ўхшаш иш қилсам, унда лоқайд жиноятчи-ота бўлардим. Аслида, мен нима қилдим: мен Боббининг қўлидан қаттиқ тутдим, кейин иккаламиз чирмашиб тоққа чиқа бошладик. Умуман олганда, мен ҳеч қандай қаҳрамонлик қилмадим. Аммо шуни ишонч билан айта оламанки, ўғлимнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун, керак бўлса, ўзимни қоядан ташлаб ҳалок қилишга тайёрман. Мен ҳеч қачон ўғлим менинг қўлимдан қаттиқ ушлашига ишонмаган бўлардим. Мен атайлаб унинг қўлидан ўзим ушлаб олдим!

Худди шу каби, бизнинг нажот топишимиз ҳам аслида Худони ушлаб юриш қобилиятимизга боғлиқ эмас. Қутқарилиш — Унинг садоқатида мужассамдир, У бизни тутиб туради! Бу ишонч ҳақида Павлус шундай деган:

Худо сизларда бошлаган хайрли ишини то Исо Масиҳнинг келадиган кунигача тамом қилишига аминман (Филиппиликларга 1:6).

Павлуснинг, ҳаттоки коринфликларга — умуман бирон нарсани қачон бўлса ҳам тўғри қилганлиги амри маҳол бўлган жамоатга — ўшандай ишончни билдириши мени доимо ҳайратга солиб келган. У жамоатдагиларни “Исо Масиҳ орқали муқаддас қилинган ва муқаддас бўлишга чорланганлар” — “тақводорлар” деб атайди (1 Коринфликларга 1:2) ва шундай дейди:

Раббимиз Исо Масиҳнинг кўкдан намоён бўлишини кутар экансизлар, Муқаддас Руҳнинг инъомидан ҳеч бир кам-кўстингиз йўқ. Раббимиз Исо Масиҳ қайтадиган кунида қусурсиз бўлмоғингиз учун, У сизларни охиригача қўллаб-қувватлайди. Сизларни Ўз Ўғли Раббимиз Исо Масиҳ билан мулоқотга чақирган Худо садоқатлидир (1 Коринфликларга 1:7–9).

Сиз Коринфликларга Биринчи мактубни ўқиганингизда, бу жамоатнинг жиноятлари ва хатоларини кўрганингизда, Павлуснинг уларнинг тақдирига бўлган ишончи ҳеч ақлга тўғри келмайдигандай туюлади. Биз хулққа қарашга мойилмиз, Павлус эса бизнинг ишончимизнинг ҳақиқий манбаига қараган: “Худо садоқатли”. Унинг садоқати натижасига сизда ва менда ишонч бор.

Ҳаётимизнинг Худо бизда қатъий умидни яратмоқчи бўлган биринчи соҳаси — бу бизнинг қутулишга бўлган ишончимиздир. Биз доимо ҳам содиқ эмасмиз. Аммо У доимо содиқ. Ва У бизга зарар етказмасдан Ўз Шоҳлигига олиб кетишни хоҳлайди. Бироқ биз ҳали ҳам бу дунёдаги ҳаёт бевафоликларини ва бизнинг ичимизда бўлаётган гуноҳли ҳаётнинг умидсизликларини ҳис қилишда давом этамиз. Умид қандай қилиб ҳузур-ҳаловатда ўсишнинг тўхтовсиз жараёни билан мувофиқлашади?

Кей исмли йигирма беш ёшлардаги гўзал қиз менинг олдимга спиртли ичимликларга берилиб кетган экан, шу масалада маслаҳат олишга олдимга келди. У бу офатга бўлган мойиллигидан халос бўлиш учун қилган аламли уринишлари зое кетганлиги тўғрисида сўзлади. Кей ўз кучига ишончсизлиги ҳақида гапирганда, кўзлари ёшга тўлди.

Мен дарҳол Кейдан, Раббий Исо Масиҳ билан муносабатларингиз қандай, деб сўрадим. У Масиҳга ёшгина қизчалигидаёқ келганлигини айтиб, мени ишонтирди. Кўп йиллар давомида уни содиқ масиҳий деб ҳисоблашган. Лекин бу спиртли ичимликлар унинг устидан ҳукмронлик қилишидан олдин эди. Кей ёрдам сўраб кўп масиҳийларга ва дунё психоаналитикларига мурожаат қилган.

Биз Кей билан унинг Масиҳдаги ўзига хослиги ҳақида узоқ гаплашиб ўтирдик. Кей мен илгари суҳбатлашган ва ўзларининг халос бўлишини яхши тушунмайдиган бошқа минглаб одамларга ўхшар эди. Мен ундан Хушхабарни у қандай тушуниши ҳақида сўраганимда, қиз менга кўпчилик айтадиган жавобни берди: “Исо менинг гуноҳларим учун ўлган”.

“Сен учун нажот топиш шунинг ўзи холосми?” — сўрадим мен. У: “ҳа”, — деб жавоб берди.

Мен унга гуноҳларининг кечирилиши — бу қутулишнинг фақат ярми эканлигини тушунтира бошлаганимда, уни қийин аҳволга солиб қўйдим. Масиҳнинг биз учун ўлими — бу жуда ажойиб бўлган ва шундай бўлиб қолади — аммо бу ҳали қутулишнинг ҳаммаси эмас. “Гуноҳ учун тўлов — ўлимдир, Кей, — дедим мен. — Шунинг учун ҳам Масиҳ бизга ҳаёт бериш учун келди. Мана нима сабабдан У шундай деган: “Мен тирилиш ва ҳаётдирман” (Юҳанно 11:25). Мана нима сабабдан У шундай деган: “Мен Йўл, Ҳақиқат ва Ҳаётдирман” (Юҳанно 14:6). Бизнинг муаммомиз шундаки, биз ўлик эдик. Ўлим муаммоси ҳал қилинишининг ягона йўли эса ҳаётдир. Муқаддас Китобнинг айтишича, сиздаги Масиҳ — “сизнинг шон-шарафга ягона умидингиздир”.

Масиҳийликда кўп марта Бўлган Масиҳ ва Бўлажак Масиҳ орасида Мавжуд Масиҳ йўқ бўлади. Масиҳ тирик ва бизда яшайди, деган ҳақиқатни тўла тушуниш бизнинг Худо фарзандлари эканлигимизнинг ҳақиқийлигини таъкидлайди.

Бир неча кун давомида бу ҳақиқатни батафсил тушунтирганимдан сўнг, мен Кейдан сўрадим:

— Кей, сен Худо фарзандимисан ёки пиянистамисан?

У шундай деб жавоб берди:

— Ўйлашимча, ҳам униси, ҳам буниси бўлсам керак.

Мен унга дедим:

— Бу мумкин эмас. Худо сенга иккита шахсни бермаган. У сенга фақат битта шахс берган. Сен ё масиҳийликка эътиқод қўйган пиянистасан ёки спиртли ичимликка оид муаммоси бўлган Худо фарзандисан. Сен бир вақтнинг ўзида ҳам униси, ҳам буниси бўла олмайсан.

Сўнгра мен унга тушунтирдим:

— Кей, агар сен ҳақиқатдан ҳам пияниста бўлсанг, агар бу чиндан ҳам сенинг шахсинг бўлса, қай бир ҳаракат сен учун энг табиий?

— Ичиш, — деб жавоб қилди Кей.

— Нима сен учун энг ғайритабиий? — сўрадим мен.

— Ичмай, ҳушёр бўлиш, — деди у.

— Бошқа томондан, — давом қилдим мен, — агар сен Худо фарзанди бўлсанг, нима сен учун энг табиий?

— Ҳушёрлик, — жавоб қилди Кей.

— Нима энг ғайритабиий?

— Ичиш, — жавоб берди у.

— Кей, мен нима демоқчи бўлганимни сен тушуняпсанми? Агар сен чиндан ҳам пияниста бўлсанг, унда нега менинг олдимга келдинг? Агар чиндан ҳам пияниста бўлсанг, бор, ўз пиянисталигингдан ҳузурланиб юравер ва бунга худди ғайриоддий нарсага қарагандай муносабатда бўлма. Ахир, сен ҳақиқатдан ҳам маймун бўлсанг, ўзингни маймун каби тутишинг ғайриоддий бўлмайди-ку? Бошқа томондан, агар сен Худо фарзанди бўлсанг, эҳтимол, бундай хулқ сенинг асл шахсингга мос келмайди. Агар сен Худо фарзанди бўлсанг, унда Масиҳ сенда тирик ва яшаяпти. У сенинг ақлингни янгиламоқчи, сени Ўз ҳақиқатига ўргатмоқчи, сенга ўз туйғуларингни бошқаришни ўргатмоқчи. У сенинг иродангни ўз тананг истакларини бажаришга эмас, Ўзига ва Ўзининг иродасига мувофиқ йўналтиришни ўргатмоқчи. Кей, сенинг муаммонг хулқингда эмас, у сенинг шахсингдадир.

Кейнинг кўзлари катта-катта очилди ва у шундай деб хитоб қилди:

— Мен тушундим! Менинг барча қилган ишим — бу аҳмоқлик, тўғрими?

Менинг олдимга маслаҳат сўраб келган одам гуноҳни “аҳмоқлик” деб атаганини эшитган вақтимда мен ишонаманки, унга менинг нима ҳақида гапираётганим етиб борган бўлади. Бу одам ҳақиқатдан ҳам ўзига ва ўз гуноҳига Худо нуқтаи назаридан қарашни бошлаганининг белгисидир. Мен Кейга шундай дедим:

— Тўғри, Кей. Агар сен ҳақиқатдан ҳам ўзингни Худо фарзандиман деб ўйласанг, унда сенинг ичкиликка нисбатан ўйлаганларинг ва барча қилган ишларинг — батамом аҳмоқликдир…

Бу суҳбат бундан беш йил илгари бўлган эди. Борйўғи бир ойгина олдин Кей менинг олдимга келди. У менга юрагида қувонч ва чеҳрасида кулги билан шундай деди: “Боб, бир пайтлар шундай деб ўйлаганимга сира ишона олмайман. Мен ўзимнинг Масиҳда ким эканлигимни билганимдан буён, бошқа эски одатларимга қайтмадим. Энг муҳими, менда бошқа спиртли ичимликлар ичиш истаги пайдо бўлмади”.

Кей ўз хулқи ва ўз шахси орасидаги фарқни тушунган, умид у учун ҳақиқатга айланган эди.

Мана, умид бизни қандай қўллаб-қувватлайди. Масиҳда ўз шахсингизни тушунганингиз заҳоти, Худода сиз учун белгиланган тақдир борлигига ишонганингиз заҳоти, сиз масиҳийча ҳаётдаги кундалик синовлар ва кураш билан юзма-юз, қўрқмасдан учраша оласиз.

Ибронийларга мактуб 6:19 да умид — “жон лангари” деб аталган. Бу ажойиб тимсол, довул пайтида кемага ишонч ва барқарорлик берувчи лангар тасвиридир. Мана, умид биз учун нималар қилишга қодир ва ҳаттоки ундан ҳам ортиғини қилади. Масалан, Римликларга мактубнинг 5:1–5-оятларидаги мантиққа мурожаат қиламиз. Биринчи оятда биз Исо Масиҳга бўлган имонимиз туфайли оқланганимиз, Худо биз билан сулҳ тузганлиги, биз Унинг ҳузур-ҳаловатида яшаганимиз тўғрисида сўз кетади. Павлус шундай давом этади:

Раббимиз Исо Масиҳ Ўзи Худонинг иноят эшигини бизга очиб берди. Биз имонимиз туфайли бу иноятга эришиб, маҳкам турамиз ва Худонинг улуғворлигига эришмоқ умиди билан фахрланиб юрамиз. Бунинг устига, қайғулар билан ҳам фахрланмоқдамиз, чунки қайғу сабр-қаноатни ҳосил қилишини биламиз. Сабр-қаноат эса тажрибакорликни, тажрибакорлик эса умидни ҳосил қилади. Умидимиз бўлса, бизни уятга қолдирмайди. Чунки бизга берилган Муқаддас Руҳ орқали юракларимиз Худо севгисига тўлиб-тошади (Римликларга 5:2–5).

Биз бу қайғуда шодланиш қобилиятини қаердан оламиз? Буни Масиҳдаги умидимиз туфайли оламиз. Бошқача айтганда, биз ҳозирги пайтнинг қийинчиликларида ва аламларида Худога ишониб, барқарор бўлиб қолишимиз мумкин. Чунки биз йўлни биламиз. Бу йўл Худо бизга Ўз “вақт ойнаижаҳонида” кўрсатган йўл. Биз буни Римликларга мактубнинг 8:29, 30-оятларидан топамиз:

Худо азалдан билган кишиларни Ўз Ўғлининг суратига айлантириш учун белгилади, токи Ўғил кўп биродарлар орасида Тўнғич бўлсин. Худо азалдан белгилаган кишиларни даъват ҳам этди, даъват этган кишиларни эса оқлади, оқлаган кишиларни эса улуғликка ҳам сазовор қилди.

Агар Худо сизни дунё яратилганидан олдинроқ билган бўлса (У ҳақиқатдан ҳам сизни билган; ҳеч ким Масиҳнинг ҳузурига тўсатдан келмайди ва Унга тўсатдан ёпишмайди; агар сиз Масиҳга ишонсангиз, сизни азалдан билишган), унда бу парчага мувофиқ, сизнинг тақдирингиз қандай бўлади? Унинг Ўғлининг суратига мос бўлиш! Ҳеч қандай “эҳтимол” ёки “умид қиламанки, шундай” деган гаплар йўқ, балки мутлақо аниқ! Ҳар бир Худо фарзандининг вазифаси — Масиҳга ўхшаш бўлишдир, бу эса “улуғликка сазовор бўлиш” деган маънони билдиради. Худо бизга шубҳасиз ва аллақачон белгиланган нарсаларни айтган. Мана, нима учун биз “Худонинг улуғворлигига эришмоқ умиди билан фахрланиб юрамиз” (Римликларга 5:2).

Баъзи одамлар Муқаддас Китобнинг бу таълимотига қўшилмайдилар. “Буни одамларга гапириб бўлмайди, — дейдилар улар. — Агар масиҳийларга, сизлар яна адашишларингиз мумкин эмас, деб айтсангиз, улар Худо учун яшашдан бош тортадилар. Улар орқа-олдига қарамасдан сизнинг ҳузур-ҳаловатингизни гуноҳ қилишингиз учун рухсат сифатида оладилар!..” Балки бу тўғридир? Йўқ! Йўқ, агар Исо Масиҳ уларда яшаётган бўлса, йўқ! Нажот топиш қанчалар гўзал ва муҳим бўлмасин, бу фақат гуноҳларнинг кечирилиши эмаслигини тушуниш ғоят муҳимдир! Нажот топиш Худо томонидан сизга юқоридан туғилиш орқали берилган қайта туғилишдан кейинги Масиҳ ҳаётидир. Яна шуни унутмаслик муҳимки, Хушхабар — фақат Масиҳнинг биз учун Ўз ҳаётини берганлиги ҳақидаги ҳақиқат эмас, балки Исо Масиҳ Ўз ҳаётини сизга бера олиши учун ва У сиз орқали Ўз ҳаёти билан яшай олиши учун Ўз ҳаётидан воз кечгани тўғрисидаги ҳақиқатдир.

Масиҳий — бу фақат гуноҳлари кечирилган гуноҳкор эмас. Янги Аҳдда Худо шундай ваъда берган: “Қонунларимни уларнинг фикрига жо қилиб, дилларига ёзиб қўюрман” (Ибронийларга 8:10). Бутруснинг ёзишича, биз масиҳийлар “Худонинг илоҳий табиатидан баҳраманд бўламиз” (2 Бутруснинг 1:4). Бошқача қилиб айтганда, биз сиз билан Худо ҳаётида иштирок этяпмиз. Павлус лол қолдирадиган ҳақиқатни ёзган: “Раббимиз билан қовушган эса У билан бир руҳ бўлади” (1 Коринфликларга 6:17). Муқаддас Китобнинг шундай дейиши ажабланарли эмас: “Бинобарин, ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Қадимги ҳолат ўтиб кетди, энди ҳаммаси янги бўлди” (2 Коринфликларга 5:17).

“Мумтоз Масиҳийлик” китобимда мен капалакни мисол қилиб келтирганман. Сиз ҳаётни энг паст даражада, қуртдай судралиб бошлайсиз. Капалак қуртининг ўзи уча олмайди. Ва сиз у билан қандай муносабатда бўласиз, унга нима ваъда қиласиз ёки қанчалар қатъийлик билан сиз уни учишга ўргатасиз — буларнинг аҳамияти йўқ. Аммо шундай вақт келадики, капалак қуртининг ўзи ҳам атрофида ғумбак тўқийди ва шундан сўнг ундан капалак бўлиб учиб чиқади. Бу мутлақо янги ижод. Энди у ҳам уча олади.

Ҳаётим давомида мен гулдан-гулга сакраб юрган жуда кўп чиройли капалакларни кўрганман. Аммо ҳеч қачон кимнингдир завқ билан: “Қаранглар, қандай чиройли кўринишини ўзгартирган қурт!” деб қичқирганини эшитмаганман. Мен ҳеч бундай гапни эшитмаганман, сиз-чи? Йўқ, ҳеч ким капалакни, агар ўйлаб кўрилса, у қачонлардир қурт бўлган-ку, у ҳақиқатдан ҳам “кўринишини ўзгартирган” қурт деб атамайди. Ундай ҳолда биз нега уни “кўринишини ўзгартирган қурт” деб атамаймиз? Чунки биз капалакни олдин қандай бўлганлиги ҳақида ўйламаймиз, биз уни ҳозирда нима бўлса, шу ном билан — капалак деб атаймиз.

Масиҳийлар ўзларини “марҳамат билан қутулган гуноҳкорлар” деб атаганларини кўп эшитаман. Менимча, бу капалакни “кўринишини ўзгартирган қурт” дейиш қанча тўғри бўлса, у ҳам шунчалар тўғридир. Ҳа, мен ўз табиатимга кўра гуноҳкор бўлганман ва мен Исо Масиҳ орқали мурувват билан қутулганман. Лекин Муқаддас Китоб мени энди Худо фарзанди деб атайди! Муқаддас Китоб мени ҳатто тақводор деб атайди, бу эса “муқаддас” дегани. Буларнинг бари менинг ҳаракатларим туфайлими? Сира ҳам! Фақат Унинг муруввати туфайли. Мен ўз қилган ишларим туфайли эмас, балки Масиҳ қилган ишлари натижасида Худо кўз ўнгида муқаддасман. Худо мени Ўз ҳузурида тўла тан олдиришга қарор қилганлиги сабабли, У мен билан ўз ҳаётини ўртоқлаша олади, менинг орзу-истакларимни ва табиатимни ҳам Ўзига мувофиқ ўзгартиради.

Демак, ҳатто менинг танамда яшовчи гуноҳ мени ҳаракатлантирса, онгим ҳали ҳам адашиш, алдов ва умидсизликка мойил бўлса–да, мен Павлус билан биргаликда шундай дея оламан: “Худонинг қонунидан ички борлиғим завқ олади” (Римликларга 7:22). Менинг энг эзгу фикрларим туфайли Худо қандай бўлишимни хоҳласа, ўшандай бўлишни истайман, деб айта оламан. Мен Унга хизмат қилишни, Уни севишни, У мендан тўла фойдаланишини хоҳлайман. Худо бизга руҳий туғилиш дақиқаларида берган янги ҳаётдан бу хусусиятлар келиб чиқади.

Бизнинг Масиҳдаги шубҳасиз умидимиз ғояси ҳақиқий Худо фарзанди учун “гуноҳга ундаш” эмасдир. Бу унинг ички олови ва кучли ташналигини қондириш учун озуқа, ёқилғидир. Шунингдек, Худо уни қандай бўлишини хоҳласа, бу умид шундай бўлишига ёрдам беради. Айнан шу умид бизни ўз йўлида ушлаб туради: “Биз Худонинг марҳамати билан бундай хизматга мушарраф бўлиб, умидсизланмаймиз” (2 Коринфликларга 4:1).

Биз сиз билан ҳузур-ҳаловатда ўсиш учун даъват қилинганмиз. Бироқ бу йўл давомида қийинчиликларга, азоб-уқубатларга ва муваффақиятсизликларга дуч келишимизни билдиради. Фақатгина Худо содиқлигидан пайдо бўладиган шубҳасиз умид билан биз ҳаёт бўронларига дош бера оламиз. Масиҳийлик ҳаётига кучни эътиқод беради, Масиҳ бизда ва биз орқали Ўз ҳаёти билан яшай олиши учун, бу — бизнинг Масиҳдаги тўла тобелик ҳаётимиздир. Шундай бўлса-да, биз шунингдек, Масиҳ бизда бошлаган ишини тугаллашига, бутун ҳаётимиз давомида барқарор бўлишга, қобилиятли қила олишига батамом ишонишимиз керак. Одамлар умидсиз енгиладилар. Масиҳийлик ҳаёти нафақат ишонч билан озиқланиши, балки умид билан қўллаб-қувватланиши ҳам лозим.


Книга на узбекском языке: Возрастая в благодати (Боб Джорж) 

Истинное возрастание в благодати - когда мы прекращаем смотреть на себя и начинаем взирать на Иисуса. Начинаем верить, что Он силен завершить начатый в нас труд.

Вокруг нас множество людей стремиться возрастать в христианской жизни, но все их попытки оканчиваются неудачей. Тысячи уже молчаливо отказались от всяких попыток роста в христианской жизни. И вот, таким людям Христос предлагает Свое решение....

В завоевавшей читательскую аудиторию книге "Классическое христианство" Боб Джорж указывает на путь, возвращающий нас к живой вере, путь указывающий нам истину о благодати Божией. Люди спасенные благодатью, освобожденные благодатью должны и возрастать в благодати. предлагаем книгу на узбекском языке - "Возрастая в благодати"



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак