James Paker Dolzarb Savollarga Javoblar (1.Йулнинг тугриланиши) Kitob O'zbek tilida
Жаймс Пакер Долзарб Саволларга Жавоблар (Аудиокитоб) Китоб Ўзбек тилида
Мундарижа
Мукадима
Кириш
1. Йулнинг тугриланиши
2. Муқаддас Китобни англаш
3. Худога яқинлашиб
4. Ҳозирги оламдаги ҳаёт
5. Айрим қийин саволларга жавоблар
1. ЙЎЛНИНГ ТЎҒРИЛАНИШИ
Нима учун сиз Муқаддас Китобни қунт билан ўрганяпсиз ва Раббийни билишга интилаяпсиз?
Ўзингизни Масиҳга бағишлаганингизда, Самовий Ота оиласининг аъзоси бўласиз, шу лаҳзадан бошлаб сизнинг Самовий Отангиз бор. Бу билан абадийликка эга бўлганингизни (ҳақиқатан ҳам шундай) тушунасиз. Шу лаҳзадаёқ сиз кучли ҳаяжонни ҳис қиласиз ва Самовий Отангизни яхшироқ билишни, Унинг идроки ва хоҳиш–иродасини, Унинг ниятлари ва мақсадларини тушунишни истаб қоласиз. Аммо шулар юз бериши учун сиз Муқаддас Китобни ўрганишингиз зарур. Ахир, бу китоб Унинг Каломидир.
Менимча, одам ўзининг янги оиласига, хусусан, унинг бошлиғига қизиқишни бошдан кечириши мутлақо табиийдир. Агар мен Муқаддас Китоб билан қизиқмаганимда эди, бир оз ғалати иш қилган, Унинг марҳаматига ношукурлик қилган бўлардим. Ахир, мен қайта туғилиб шу оилага келдим, Худонинг шуҳратини мерос қилиб олдим.
Ярим аср олдин мен масиҳийликни қабул қилганимда, ўша заҳоти Худони кўпроқ билай, деб Муқаддас Китобни ўрганишни бошлаган эдим. Бу эса мен учун энг ажойиб машғулот бўлганди. Очиғини айтганда, бу машғулот мен учун бугун ҳам шундай бўлиб қолмоқда. Албатта, ёш ўтган сари, баъзи қизиқишлар иккинчи ўринга ўтади. Фақат бу машғулотим эмас.
Нима учун кўп одамлар, Худони билиш ва Муқаддас Китобни ўрганиш қийин ва зерикарли иш, деб ҳисоблайдилар?
Кўпинча масиҳийлик таълимотини ўргатишда шароитга мос келмайдиган одатлар билан тўқнашишга тўғри келади: “Сизлар у ёки бу нарсаларга ишонишингиз ва бошқаларга сўзлаб беришингиз керак, у ёки бу хатоларни эса эътироф этиб, буни такрорлашдан қочишингиз керак”. Анъаналарга шунчаки эришиш идрокни рағбатлантира олмайди, шунинг учун сиз савол беришга улгуришингизга қадар жавоб тайёр бўлган эди. Бундай таълимот самара келтирмайди. Бу таълимот масиҳийларни ўзидан узоқлаштиради.
Худони билишга ва Муқаддас Китобни ўрганишга бундай ёндашув руҳнинг энг нозик хилқатларини ҳам эгаллайди. Шунда руҳ Худонинг улуғворлигига эътибор қаратиб, ўса бошлайди. Инсон мантиққа зид равишда камситилиш орқали улуғланади. Худонинг улуғворлиги ўзимизга ўзимиз баҳо бериш даражамизни пасайтириб, бизни итоаткор қилади. Мен доимо ҳақиқат гуноҳкорни ерга уриб, Нажоткорни юксалтирсин, дейман ва шунинг учун ҳақиқатни шу тарзда кўрсатишга ҳаракат қиламан. Ана шундай ёндашув жараёнида, масиҳий эътиқодидаги киши Муқаддас Китобни анъанавий ўрганишига қараганда, тамомила янги сифатларга эга бўлади. Муқаддас Китоб анъанавий ўрганганда эса ҳар қандай ҳодисага ундан иқтибос кўникмасини шакллантиради.
Худони улуғлайдиган ва инсонни ерга урадиган масиҳийлик инсон шахсиятини юксалтирадиган бизнинг маданиятда нимани таклиф қилади?
Кўп одамлар учун дин инсоннинг бахтини таъминлашга даъват қилинган фаолият турларидан бири бўлиб қолди.
Инсоннинг қулай яшаш ҳудудини кенгайтирадиган барча нарсалар диндорликка мос келиши ва эътиқоднинг бир қисми бўлиши лозим дея ҳисобланмоқда.
Шимолий Америка маданияти – дунёвий маданият сифатида ҳам ҳаммага “бахтиёрликка тенг ҳуқуқ”ни беради.
Аммо Худони чинакамига билиш ўзимизни эмас, Худони улуғлашга бизни даъват қилгани учун бу фаразни шубҳа остига қўяди. Худо покликни истайдиган одамга бахт ваъда қилади. Одамнинг ички очилмаган дунёсига бахт хурсандчилик олиб келади.
Ўзлигини дунёвий йўлда очадиган одамга нисбатан, ўз шахсиятидан воз кеча оладиган масиҳий кўпроқ бахт ва қувончни ҳис этади. Худони билмайдиганлар менинг гапларимга ишонмайди, лекин бу ҳақиқат эмас.
Масиҳийликни шахснинг ўсиши учун қурол деб ҳисоблаш тўғрими?
Тўғри, агарда бу фикрни нотўғри қиладиган хатолардан қочишнинг уддасидан чиқса. Асосий хато шундан иборатки, биз ўзимизни коинотнинг маркази деб тасаввур қиламиз, Худони эса бизнинг қулай яшашимиз ва бизни марҳаматлаши учун мавжуд, деган тасаввурга эгамиз. Бироқ, бундай тасаввурлардан қочиш керак.
Биз Худо учун яшаймиз. Худо Ўзининг буюк шафқати билан бизнинг таълимотимизни марҳаматлашга ваъда берган, аммо биринчи ўринда биз учун фақат У бўлиши керак. Агар буни тушунмасак, масиҳийлик фақат ўзида бахт сирини яшириши тўғрисида гапириш мумкин эмас. Воизлар кўпинча бундай ёндашувдан фойдаланадилар, лекин бундай ҳолда улар бизни чалғитишади, бу эса эътиборимизни ўзимизга қаратишга янада кўпроқ урғу беради. Охир–оқибатда биз масиҳийликда фақат бахт тантанасини кўрамиз. Бундай таълимот риёкорлик пайдо бўлишига олиб боради.
Сиз, пилла қурти капалак бўлиб дунёга келсин, деб пиллани қирқмаяпсиз–ку. Агар капалак пилла ичидан ташқарига чиқиш учун куч сарф қилмаса, у учишни ўргана олмайди, унинг бунга кучи етмайди. Масиҳийча ҳаётни тавбасиз бошлайдиган одам масиҳий сифатида бундан кейин камол топа олмайди.
Шимолий Америка маданияти масиҳийликнинг пайдо бўлиши учун жонли қизиқишга қаршилик қилмайдими?
Бу муаммо фақат Шимолий Америкага тегишли эмас, деб ўйлайман. Бу – умуминсоният муаммоси, бу муаммо гуноҳ пайдо бўлганидан буён бошланган эди. Ҳар биримиз ўзимизда Худонинг тимсолини олиб юрамиз. Бунинг маъноси – биз Худо ҳақидаги ҳақиқатни излаш ва топиш орқали Уни қидириб топиш учун яратилганимиздадир.
Биз шундай яратилганмиз. Мен ишонаманки, агар идрокимиз илоҳий ҳақиқатни тушунса ва Раббийга онгли равишда итоат этсагина, оламда ўзимиз билан бўла оламиз. Агар биз шу даражага кўтарила олмасак, ҳаётимизни арзирли деб ҳисоблай олмаймиз.
Одамлар айбдорлик ҳиссини ҳис қилиб, ўзларини тавбага олиб келишни раво кўрадиларми?
Буни уддалаб бўлмайди. Одамлар бир умр Худони рад қилиб, Унга лозим даражада иззат–ҳурмат кўрсатмайдилар. Одамлар шунга дуч келганларида шубҳасиз, айбдорлик ҳиссини туядилар. Одамлар, Худо бизга фосиқ ҳаётимиз ҳақида, биз олдинги ҳаётимизни тарк этиб, ўзгаришларимиз зарурлиги тўғрисида айтяпти, деб биладилар. Уларнинг қалбида Руҳ фаолият кўрсатади, У бу тўғрида ғамхўрлик кўрсатади.
Навбатдаги савол қуйидагича бўлади: “Худо билан қандай қилиб самимий бўлиш мумкин?” Бошқача айтганда, “Айбдорлик ҳиссидан қандай қутулиш мумкин?” Бу ўринда, Муқаддас Китобга мувофиқ, Масиҳ Ўз ўлими билан бизнинг гуноҳларимизни ювгани, бизни қонун лаънатидан халос қилгани тўғрисида айтишимиз мумкин.
Бугунги кунда кўпгина воизлардан, одамлар ўзларини гуноҳкор деб ҳис қилмаётганликлари ва шу боис Раббий хочга михланиш орқали уларни гуноҳдан фориғ этганлиги ҳақидаги даъватга беэътибор бўлаётганликлари ҳақида эшитиш мумкин. Агар шундай бўлса, бу – бизнинг хатомиз, чунки биз уларга ўзларининг айбдорлиги тўғрисида айтмаганмиз. Улар Худони умуман ҳурмат қилмаганлари устига, Уни тамомила рад қилганларини аниқлашларига имкон бермадик. Биз уларни Худога эмас, “ўзларича” бахтга олиб келадиган йўлга ташлаб кетдик, ана шунинг ҳам биз ноҳақмиз.
Эндиликда одамларни дўзах алангаси билан қўрқитишни бас қилишимиз керак эмасми?
Дўзахнинг абадий олов ва бошқа кўп нарсаларнинг тасаввур қилинадиган манзараси кўплаб масиҳий доираларида салбий реакция келтириб чиқармоқда. Аммо одам аслида ўзи нобуд бўлиши тўғрисида билиши лозим.
Менинг дўзах ҳақидаги тасаввурларим асосан, Клайв Льюиснинг романлари таъсирида шаклланган ва қуйидагича ифодаланади: бу оламда нималар юз беришига сиз имконият яратиб бердингизми? Нариги ҳаёт сизга қайтадими? Агар сиз Худонинг ҳузур–ҳаловатини қабул қилиш ўрнига, ундан кўз юмишни афзал билсангиз, шунда ҳам абадий ҳаётда яшайсиз. Дўзах менинг тушунчамда – Худодан узилиб қолиш ҳолатидир, бундай ҳолда оламдан бўлган ҳамма яхши нарсалар биз учун энди барҳам топган. Фақат ўзимизда яширинган нарса қолади, бу эса Худодан юз ўгириб, нималардан маҳрум бўлганимизни тушунишимизга имкон беради.
Жан Пол Сартрнинг “Имкон йўқ” пьесасида эшиги йўқ хонадаги тўртта одам бир–биридан қутулолмайди. Ёзувчи бу асарида одамлар бир–бирларини муттасил ва доимий равишда йўқотиб боришини кўрсатиб беради. Гарчи Сартр атеист бўлса ҳам ваҳимали манзарани акс эттирган, менинг назаримда бу дўзахнинг мутлоқ тимсолий тасвири ёки дўзахнинг бир тарафи бўлиши мумкин. Шу билан бирга, дўзахда одамни муттасил равишда, мен Худони ғазаблантирганман, шунинг учун У мени рад қилган, деган фикр таъқиб қилади.
Агар одамлар Муқаддас Китобнинг таълимотига бефарқ бўлсалар, бу китоб ҳақида одамлар билан қандай гаплашасиз?
Бундай ҳодисалар учун менда тайёр қоидалар йўқ. Фақат шуни айтишим мумкинки, одамлар ҳақиқатан, Худони билишни истаб, У билан ўзларининг муносабатларини мустаҳкамламоқчи бўлганларида (худди севимли қиз билан севган йигит янада яқинроқ муносабат ўрнатганларидай), бутун Муқаддас Китоб уларга қизиқарли бўлиб қолади.
Одамларни Муқаддас Китобни ўрганишга даъват қиладиган содда ва тезкор усуллар менга номаълум. Шунинг учун одамларга эзгулик, Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳнинг улуғворлиги ва шуҳрати тўғрисида ҳикоя қиламан. Шундай ҳикоя қиламанки, натижада одамларда Худони билиш истаги қўзғалади, деб умид қиламан. Аммо буни ҳар доим Муқаддас Руҳ қилиши мумкин бўлгани учун, ҳамиша ҳам кучим етмайди.
Бизнинг ҳамма саволларимизга жавоб сифатида Худонинг хоҳиш–иродасини далил қилиб кўрсатишимиз мумкинми? Бизнинг тушунчамиздаги Худога айрим “терапевтик тузилма”ларни қўшиш мумкинми?
Мен бугунги кунда (илгари ҳам ўйламаган эдим), Худо масиҳийларни руҳий ва ҳиссий хасталиклардан ҳимоя қилиши ёки ўша хасталиклардан ҳимоя қилишга қодир бўлгани учунгина улар Муқаддас Руҳга таянишлари мумкин, деб ўйламайман. Бу фикрга мени пуританлар ишонтиришди. Имонга келганимдан кейин икки йил давомида шуни очиқчасига тан олдимки, бу оламдаги кўплаб имонлиларда руҳий хасталик, масалан, депрессия бор.
Вақти–вақти билан мен ҳам тушкунлик ҳолатини бошдан кечираман. Аммо биласизми, бу клиник депрессия эмас, балки шунчаки умидсизлик – бизнинг Инжил жамоатларимиздаги яхши ваъзларнинг камлигидан. Эҳтимол, бу яхши эмасдир. Бу эса Худони шарафламаслиги аниқ. Бундай вазият муқаррар равишда одамда эгоцентризмнинг мустаҳкамланишига олиб келади. Бу ҳақда илгари ҳам айтиб ўтган эдик. Бу оламда энг муҳими эса мен ва менинг ҳиссиётларим (майли, энг яхшиси бўлсин). Шу билан бирга, қуйидагича фикр пайдо бўлади: Худонинг нияти шундан иборатки, У менга эзгу ҳис–туйғулар ато қилади. Натижада мен мабодо шундай туйғулар ўзимда йўқлигини пайқаб қолгудек бўлсам, гўё Худо мени алдагандек ёки Унинг ишлари юришмай қолгандек, гўё У ухлаб олиш учун кетгандек ёки Ўз ҳукмронлигидан маҳрум бўлиб қолгандек тасаввур уйғонади.
Тана ва руҳини шифолашга муҳтож бўлган бизларга нисбатан Худо Ўз хоҳиш–иродасини шунда кўрсатадики, биз бир умр хасталикларимиз билан яшашимизга тўғри келади. Ҳаворий Павлуснинг “баданига ниш” урилган эди. У уч марта Раббийдан бу нишни йўқотишни сўради, аммо илтижолари муваффақиятсиз бўлди (2Коринфликларга 12:7).
Одамнинг эгоцентризмдан руҳий етуклик томон ҳаракатини қандай белгилар кўрсатади?
Етуклик шундай одамларда пайдо бўладики, мен уларни олийжаноб қалб эгалари, деб айтаман. Масиҳга эргашиш истаги уларда фазилат, вазминлик ва фаросат пайдо қилади. Шунинг учун ҳатто ҳақоратларга дучор бўлиб, азобларни бошдан кечирганларида ҳам, улар ҳурматга сазовор бўлади.
Аммо баъзан улар кучли нафратни бошдан кечирадилар. Мен ХVII асрда яшаган пуритан Ричард Бакстерга чин дилдан таҳсин ўқийман. У кучли истак ва жасоратга эга феъл-атвор эгаси, буюк инсон эди. Айрим одамлар Худонинг содиқ хизматкори бўлган бу ажойиб одам билан бир марта учрашганларида уни ёмон кўриб қолишарди. Бу эса пировардида уни қайғули оқибатларга олиб келди.
Руҳан шаклланишимизда Худони билиш ва Муқаддас Китобни ўрганиш қандай роль ўйнайди?
Худо ва Унинг иноятга бошлайдиган йўли ҳақидаги ҳақиқат ташна қалблар учун озуқадир. Муқаддас Китобда таом тайёрлаш учун зарур бўлган ярим тайёр маҳсулотлар бор. Биз – воизлар ва муаллимларни ошпазларга ўхшатиш мумкин. Бизнинг вазифамизга мазали таом пишириш киради. Яхши таълимот ёки ваъз руҳий озуқадир.
Муқаддас Китобдаги бизга ўргатилган ёки ўқиб берилган ҳақиқат, бу ҳақиқат тўғрисида Худо билан суҳбат, бу ҳақиқат билан ўзимизни ўзимиз текширишимиз ва ўзимизнинг ҳаётимизни бу ҳақиқат раҳнамолигига топширишни руҳий озуқа тайёрлаш билан қиёслаш мумкин. Сифатли ва доимо истеъмол қилинадиган овқат ўсиш ва улғайиш йўлида танани мустаҳкамлайди. Руҳий озуқани истеъмол қилиш жараёнида эса руҳ билан айни ўша ҳодиса юз беради. Руҳий иштаҳанинг йўқолиши руҳий очкўзлик сингари бизни чинакам руҳий соғломлик ва ўсишдан бошқа томонга олиб кетади. Шунинг учун ана шу иккала касалликка берилмасликнинг уддасидан чиқиш жуда муҳимдир.
Книга на Узбекском языке: - Отвечает на актуальные вопросы (Жеймс Пакер)
Новая книга Дж. Пакера построена в форме диалога опытного пастора с христианской молодежью, которая ставит перед ним как глубокие богословские вопросы, так и вопросы повседневные, житейские. Ответы доктора Пакера порой неожиданны и парадоксальны, но всегда полны мудрости и жизнелюбия. Завершается книга очерком о личности и жизненном пути доктора Пакера, принадлежащим перу журналистки У. Зоба.