Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) 5 bob

James Paker Dolzarb Savollarga Javoblar (5.Айрим қийин саволларга жавоблар) Kitob O'zbek tilida

Жаймс Пакер Долзарб Саволларга Жавоблар (Аудиокитоб) Китоб Ўзбек тилидаDolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) Audiokitob О'zbek Tilida

Мундарижа

Мукадима

Кириш

1. Йулнинг тугриланиши

2. Муқаддас Китобни англаш

3. Худога яқинлашиб

4. Ҳозирги оламдаги ҳаёт

5. Айрим қийин саволларга жавоблар


5. АЙРИМ ҚИЙИН САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР

 Инсонларни севувчи Худо уларни дўзах азобларига ҳукм қилиши мумкинми?

           Муқаддас Китобни ўрганаётган ҳамма мулоҳазали масиҳийлар одам ўлгандан кейин унинг жони ҳақида жиддий савол берадилар. Муқаддас Китобда аниқ кўрсатилган: 1) дўзах ҳақиқатан ҳам абадий, вайрон қилувчи ҳолат сифатида, жонимиз учун жазо сифатида мавжуд, бу жазони гуноҳларимиз учун Худо белгилаган; 2) дўзах Исо Масиҳни қабул қилмаган ва У таклиф қилган абадий ҳаётни рад қилганларнинг қисмати бўлиб қолаверади; 3) дўзах – одамларнинг шаккоклиги ва шафқатсизлиги учун Худо ҳукм қилган адолатли жазодир.

           Дўзах алангасида ёнишга лойиқ гуноҳкорларни Исо қутқариш учун келган. Унга ишонган ҳар ким кечирилади, оқланади ва абадий ҳаётга сазовор бўлади ҳамда яқинлашиб келаётган ғазабдан қутқарилади. Аммо фарзийлар, Масиҳ туғилгунга қадар яшаган “олийжаноб мажусийлар”, нажот топиш ҳақидаги хабарни ҳеч қачон эшитмаганлар ёки бу хабар билан тўлиқ танишмаган ёки бузиб танишганларларнинг – барҳаёт имонга эга бўлмаганларнинг тақдири нима кечади? Масиҳийлик қонундан ташқари бўлган, ижтимоий ва маданий шарт–шароитлар эса имонлиларга қарши йўналтирилган мамлакатларнинг аҳолиси тақдири–чи? Масиҳийларни маъқулламаган, уларга бор кучлари билан зарар келтиришга уринган, масиҳийларни ўз эътиқодини эркин ифодалашларидан маҳрум қилмоқчи бўлганларни қандай тақдир кутяпти? Наҳотки ҳаммалари ҳалок бўлса?

           Универсализм тарафдорларининг тахмин қилишларича, охир–оқибатда Худонинг марҳамати билан ҳамма нажот топар экан. Жуда маъқул нуқтаи назар! Бу назарияга риоя қилиб, мажусийларнинг, атеистларнинг, масиҳийликка эътиқод қилмаганларнинг, Хушхабарни эшитмаган миллионлаб одамларнинг, Хушхабар ҳақида ҳеч нарса билишга улгурмай ўлиб кетаётган болаларнинг тақдири учун хавотирланишга ўрин йўқ. Бегоналарнинг кулфатига шерик бўладиган ҳар бир масиҳий гўё бу назарияни бажонидил қабул қилиши керак, ахир, у бизни аламли кечинмалардан халос қилади.

           Аммо Муқаддас Китобнинг бирон жойида ҳамма учун бир хилдаги нажот топиш имкониятини тасдиқлайдиган сўзни топмайсиз. Муқаддас Китобнинг айрим оятлари ўнгланмайдиган жон ҳақида хабар беради. Универсализм назарияси бу назариянинг тарафдорлари айтаётган Янги Аҳд бўйича фикрлашдаги ўпирилишнинг фойдасига оид бу Янги Аҳд фикрларининг аҳамиятини камситадиган илоҳий уйдирмаларни ўзида гавдалантиради. Уларнинг нуқтаи назари бўйича, Худонинг жазоловчи ўнг қўли бизга йўл–йўриқ кўрсатадиган Унинг севгисида намоён бўлади, Унинг севгисидан биз охири нажот топар эканмиз.

           Бу назарияга ишонгимиз келади, лекин Муқаддас Китобда яқинлашиб келаётган ҳукм тўғрисида ҳеч нарса айтилмаган. Бунга қарши далиллар эса мутлақо ишончли бўлиб кўринади. Муқаддас Китобдаги одамнинг абадийликдаги келажакда ўз тақдирига муносабатида сўзсиз ва охирги танлови тўғрисидаги таълимотини универсализм назарияси рад қилади. Худо “ҳар кимни қилмишига яраша тақдирлайди. Яхши ишда қунт қилиб, улуғ қадриятни ва мангуликни излаганларга У абадий ҳаёт ато этади. Аммо худбинлик қилиб, ҳақиқатга бўйсунмай, ҳақсизлик пайидан бўлганларга қаҳру ғазабини сочади. Аввало яҳудий, сўнг ўзга халқ кишиси бўлиб ёмонлик қилувчи ҳар бир банданинг жонини У қийноқ ва қайғуга солади.

            Аввало яҳудий, сўнг ўзга халқ кишиси бўлиб яхшилик қилувчи ҳар бир бандага эса иззат, ҳурмат ва эсонлик насиб этади. Зероки, Худо юз-хотир қилиб ўтирмайди” (Римликларга 2:6–11). Павлус бу сўзлари билан ҳар бир одамнинг тақдирини белгилайдиган адолатнинг классик тушунчасига мос келадиган Худонинг адолатини тасдиқлайди. Муқаддас Китобда айнан шу тўғрида айтилган.

            Исонинг ўзи ҳам универсализм назариясини рад қилди. У одамларга, ҳар қандай йўл билан дўзахдан қочинглар, деб таълим беради. Агар ҳақиқатан ҳам ҳар бир одам нажот топадиган бўлса, ундай ҳолда Масиҳ ё бехабар (яъни ҳамма нажот топишини у билмаган) ёки ғирром (билган, лекин одамларни алдаб ёки қўрқитиб Худо Шоҳлигига олиб киришга уриниб, сир тутган) бўлиб чиқади.

            Универсалистларнинг ҳатто имонсизларга ҳам ўлимидан кейин нажот берадиган буюк шафқат тўғрисидаги тасаввурлари янги масалаларни келтириб чиқаради. Агар Худо ҳаммани ҳеч қандай истисносиз имонга олиб келишга қодир бўлса, нима учун У Хушхабарни эшитганларнинг ҳаммаси учун улар ҳаётлик даврида буни қилмади? Агар Худо ҳаммани Муқаддас Китоб билан таништира олмас экан, улар ўлгандан кейин қилишига биз қандай ишонамиз?! Худонинг ақидаси универсализм назариясида мантиқий изчилликдан маҳрум бўлади.

           Шундай қилиб, универсализм тақдир ҳақидаги назария сифатида мақсадга мувофиқ эмас. Аслида охирги танловни одам ҳаётлик пайтида қилади. Албатта, бизнинг асосий вазифамиз шундан иборатки, тўғридан–тўғри дўзахга бораётган биродарларнинг гуноҳи билан булғанганларнинг биринчи ва асосий эҳтиёжларини – уларни Хушхабар билан таништиришни қондиришдир. Павлус шундай деб ёзган эди: “Мен юнонлару варварлар, олимлару жоҳиллар олдида қарздорман. Шундай қилиб, Римдаги сизларга ҳам қўлимдан келганича, Инжил Хушхабарини етказишга тайёрман… «Раббимиз исмини чақирадиган ҳар бир киши нажот топур». Аммо улар инонмасдан туриб, Уни қандай чақирадилар? У ҳақда эшитмаган ҳолда, Унга қандай инонадилар? Тарғиб қилувчи бўлмаса, қандай эшитадилар?” (Римликларга 1:14–15; 10:13–14; яна Йўэл 2:32га қаранг).

           Ибронийларга мактубда (9:27)да шундай деб айтилган: “Зотан бир марта ўлиш ва ундан кейин ҳукм қилиниш инсонларнинг тақдиридир”. Жисмоний ўлимдан кейин имонга келиш мумкинми?

           “Бир марта” сўзи Ибронийларга мактуб муаллифининг оғзида икки ёки кўп имкониятлардан “бир марта” маъносида эмас, балки бир марта ва абадий маъносида қўлланган. Бир марта юз берган ўлим аслида одатни ўзгартиради, уни такрорлашнинг имкони йўқ. Ибронийларга мактуб (9:26–28) да Исонинг хочдаги гуноҳни ювиш ўлимига нисбатан қўлланган бу сўз шундай маънога эга.

           Жисмоний ўлимнинг такрорланиш имконияти йўқлиги шуни яққол кўрсатадики, биз бу оламда экканимизни ўришимизга тўғри келади. Исо буни бизга шафқатсиз бой ва камбағал Лазар ҳақидаги масалда (қаранг: Луқо 16:19–31), шунингдек, гуноҳ ичида даҳшатли ўлим тўғрисидаги ваъда (қаранг: Юҳанно 8:21–23) орқали таълим беради. Павлус ҳам, ҳар ким Қиёмат куни ўз ишига яраша олади, деб тасдиқлайди. Ўлим ва ҳукм Янги Аҳдда фақат шу тарзда қаралади.

           Замонавий илоҳиётчилар орасида бу масала бўйича якдил фикр йўқ. Баъзиларнинг тахмин қилишларича, одам ҳаётлигида Масиҳни қабул қилмай, ўлимдан кейин қабул қилиб, нажот топиши мумкин. Бошқалар эса бу нуқтаи назарга оид ўз тушунчаларини Худонинг марҳамати билан боғлайдилар. Уларнинг айтишича, Худо уларга тушунарли тилда Хушхабар тўғрисида тўлиқ тасаввур бериши керак, чунки Хушхабар биз ҳаётда эшитганимизга нисбатан кенгроқдир. Учинчидан, юқорида қайд этилган универсализм назарияси тарафдорлари сингари, ҳамма эртами, кечми – осмонда Худо олдида бўладилар, деб ҳисоблайдилар, шунинг учун Худо у ёки бу тарзда Ўз севгиси билан бизни Масиҳга келишга ундайди. Нелс Ферре дўзахни “мактаб ва эшик” мавжуд бўлган жой деб тасвирлаган эди. Дўзахга келган жонлар Масиҳга имон келтирадилар, улар жаҳаннамни тарк этадилар ва дўзах бўм–бўш бўлиб қолади. Аммо бундай нуқтаи назар Муқаддас Китоб таълимотига мос келмайди, бу Масиҳга юз буришнинг номақбул  тушунчасини акс эттиради.

           Биз бу ўринда, одам ўлимдан кейин нимани ҳис қилиши, бу туйғулар тирикликдаги туйғулардан қанчалик фарқ қилиши тўғрисида айтмаймиз. Муқаддас Китобда ўлим доирасидаги руҳга ишонишга даъват этадиган шафқат тўғрисида ҳеч нарса айтилмаган. Шундай қилиб, қуйидагича хулоса чиқарамиз: имонга келмаган одам ҳаётлигида Масиҳни ва Самовий Отани қабул қилишга хоҳиши йўқлиги боис ўлимдан кейин ҳам шундайлигича қолади. Нариги ҳаётга нажот Хушхабарини кўчириб, бу Хушхабарни Худо узайтиришидан, бир лаҳзага бўлса ҳам, маъни йўқ. Бундан ҳеч нарса ўзгармайди.

Агар Исо Худонинг тажассуми бўлса, Унинг ўлимини қандай изоҳлаш мумкин? Наҳотки абадий Худо ўлиши мумкин бўлса?

Бу саволнинг остида ҳозирги ўлик танада (аниқроғи, тана тирик бўлгани сабабли яшаган одам) яшаётган одамнинг ҳаёти тугаши жисмоний ўлим ҳисобланадими, деган чинакам тасаввур ётади. Илмий, фалсафий, марксистик, дунёвий, диний бўлмаган, динга қарши материализмни европаликлар ва америкаликлар ҳаёт сўнгидаги жисмоний ўлим, деб атайдилар. Қолган ҳамма одамлар – қадимги мисрликлар, юнон ва варяглардан тортиб ҳар қандай динга ёки қабилалар культига эътиқод қилувчи замондошларимиз эса аксига ишонадилар. Тарихий, яъни Муқаддас Китобга асосланган масиҳийлик ҳам бу дунёқарашнинг бир қисмини ўзида гавдалантиради. Қабрдаги ҳаёт тўғрисидаги тасаввур ҳаммада ҳар хил, аммо унинг мавжудлигига мутлоқ ишонч дунё маданиятининг кенг доирасига мансуб бўлиб, ҳозирги ғарб скептизми бунга бир оз ғалати қарайди.

           Шунинг учун биринчи навбатда ҳар биримизнинг ўлимимиз муқаррарлиги тўғрисида гапиришимиз керак. Биз ўзимиз билан бирга, хотирамизни, маълумотимизни, ижодий қобилиятимизни, дўстона алоқаларимизни, яшашдан хурсандчилигимизни – хуллас, бизни шу туришимизча кўрсатадиган ҳамма нарсамизни олиб кетамиз. Ўлим бизни жисмоний ҳаётнинг ҳамма чегаларидан – етишмовчиликлардан, руҳий зарбалардан, тана ва идрокнинг қаришидан, азоб–уқубатлардан, очликдан, Алцгеймер хасталигидан, Даун синдромларидан, ОИТСдан халос қилади. Исо хочдаги қароқчига айтган сўзлар иккаласи учун ҳам тегишлидир: “Сенга чинини айтай: бугуноқ сен Мен билан бирга жаннатда бўласан” (Луқо 23:43). Бу сиз билан бизга ҳам тегишлидир.

           Шунга ишончингиз комил бўлсинки, қўрқув, оғриқ ва бизга ўлимнинг маълум бўлган бошқа барча ҳамроҳлари гуноҳларимиз учун жазодир. Имонга келмаганлар учун, яъни “жиноятлари бўйича ўликлар” (Эфесликлар 2:5), жисмоний ўлим – ўлим ҳолатига янада чуқурроқ киришни англатади (бу эса Муқаддас Китобда ҳаёт деб айтилган Худода бўлишнинг барҳам топиши ҳисобланади). Биз шуни унутмаслигимиз керакки, Исо биз учун ўлимни қабул қилиб, ўлимни “татиб кўрди” (Ибронийларга 2:9), бунинг устига, бизни ўлимдан халос қилди. У хочда “Худойим, Худойим! Нега Мени тарк этдинг?” (Матто 27:46) деб фарёд қилиб, қатл қилинаётганларга айтмоқчи эди, улар орқали эса бутун оламга, зулмат пайтида “Мен” башоратини бажо қилиб (21–санонинг дастлабки мисраларига қаранг), “чуқур” ўлимни (агар шундай деб айтиш мумкин бўлса) синаб кўрди. Худо Исони тарк этгани туйғуси Исо учун дўзахнинг ўзи эди. У ўша дўзахга хочга михланиш орқали кирди. Дункан раввий бир куни кўзларида ёш билан шогирдларига шундай деган эди: “Бу лаънат эди, аммо У лаънатни муҳаббат билан қабул қилди”.

           Бу ҳодисанинг юз бериши Худонинг инсон танасида онгга эга бўлган абадий Ўғлининг тажассуми сабабли мумкин бўлган эди. “…Калом (яъни Исо) тана бўлди…” (Юҳанно 1:14). Бир томондан, У узлуксиз равишда Худо бўлди, иккинчи томондан, ҳамма одамлар сингари, танани Ўзига олди. Тана замон ва макондаги ўзгаришларга эга бўлиб, кундалик ҳаётдаги сифатлар – шон–шуҳрат, чеклашлар, ранжиш бу танага ҳам тегишли эди. Маълумки, Шекспир ўзи ёзган ва саҳналаштирган пьесаларда ўзи роллар ижро этган эди. Бу намунани ижодий ҳамкор Исонинг илк ўхшаши, деб айтиш мумкин. Исо ҳам Ўзи яратган бу оламда оддий одам сингари ҳаёт кечирди.

           Бу ўринда биз тушунишимиз қийин бўлган жумбоқ бошланади. Масалан, инсоний ва илоҳий ибтидо ўзаро мос келадими? Ўғил инсоний чеклов чегараларини бузмаслик учун Ўзининг илоҳий қудратини қандай қилиб ушлаб турди? Исо илоҳий шахсиятлигича қолгани ҳолда, инсонларга хос ҳаёт кечириб, инсонларга хос ўлимни қабул қилди.

           Шуни унутмаслик керакки, Исо учун ўлим ҳаётнинг мутлақ тугаганини билдирмаган. У ўликдан тирилиб, шу қудратни намоён қилди. Оламни яратиб, Худонинг тажассумини мумкин қилди, натижада Ўзи шарафланиб, Отанинг ўнг томонидаги тахтда ҳукмронлик қилаяпти. У ҳозиргача Инсон Худо сифатида Ота билан ажаралмас ва абадий алоқада бўлиб келмоқда (қаранг: Римликларга 6:9–10). Бу сингари тирилиш ва шараф топиш ҳамма имонлиларни кутмоқда. Исонинг ўлими шуни ваъда қиладики, биз ҳам бу оламни тарк этадиган пайт келганда, Унинг севгиси, мадади, ҳамдардлиги ва биз билан бир қаторда иштироки, Уильям Уильямснинг сўзлари билан айтганда, “бизга Канъон ерида тасалли беради”. Раббийнинг буюк меҳрибонлиги шундай.

           Илоҳиёт байрамона ишқибозлик учун эмас, балки Худони чин дилдан шарафлаш ва Унга хизмат қилиш учун мавжуддир. Исонинг ўлими – бунинг энг ишончли тасдиғидир. Сизнинг саволингизга мен Уильямснинг замондоши Чарльз Уэслининг қуйидаги ажойиб сўзлари билан жавоб бериб якунлашни истар эдим:

Абадий Барҳаёт ўлди! Бу сирни

Ким ўлим деб тушунтириб бера олади?

Учинчи минг йилликда масиҳийлар қандай муаммоларга дуч келадилар?

Биз Худога олиб келувчи барча динларнинг тенглиги ҳақидаги фикрни гўёки қайта ва қайта инкор этишимизга тўғри келади. Шубҳасиз, Худога нафақат масиҳийлар ишонадилар, балки бошқа дин вакилларининг баъзи олижаноб ва инсонпарвар идеаллари ва таълимотлари ҳам чуқур ҳурматга сазовордирлар. Бироқ уларнинг ҳаммасига шодлик, умид, қатъиятлик ва агапе – Исо Масиҳни англаганда юзага келадиган севги-садоқат етишмайди. Исо дунёнинг кўплаб буюк руҳий устозларидан бири эканлигига бўлган уларнинг ишончи тобора мустаҳкамланиб бормоқда.

Постмодернизм деб аталувчи ботқоқликдан чиқиб олишимиз учун бизга тахминан икки ўн йиллик керак бўлди. Постмодернизм – бу яқиндагина вужудга келган фалсафа бўлиб, унда биринчи ўринга релятивизм олға сурилади, абсолют ҳақиқат эса асло тилга олинмайди ҳам. Биз жамоат йиғилишларида бу тўғрида тинмай гапирмоғимиз лозим, чунки Раббимиз ҳақиқатни сўзлайди. Қолаверса, масиҳий эътиқод шундайки, Фрэнсис Шеффер уни “ҳақиқат” деб атайди, яъни барча маданиятга шахдам қадам билан кириб борувчи ўзгармас ҳақиқат ва бутун тарихни шиддат билан қамраб олувчи жонли ҳақиқат.

Биз шунингдек, қалбнинг улуғвор ҳис-туйғусини, инсон ҳаётини ҳақиқий англашни тиклашимиз зарур. Худо, биз ҳаммамиз жамулжам бўлганимиздан ҳам кўра буюкроқ эканлигини, бахт – самоларнинг ваъдаси, муқаддаслик эса – бу дунёда энг буюк неъмат эканлигини ва бу заминда ҳамма нарса номукаммал ва тўлиқ эмаслигини яна қайтадан тушунишимиз керак. Санаб ўтилган хислатлар бугунги кунда кўпчилигимизда етишмаслиги ва бундай нуқтаи назар кундалик ҳаётнинг муҳимлиги тушунчасини англатиши масиҳийларда тарбия воситасини ўтайди. Материализм ва бу дунёнинг қадриятларига бўлган инсоннинг тобеълиги ғарб имонлиларининг қон-қонига сингиб кетган. Ва янги минг йилликда бундай қарашлардан халос бўлиш учун биз жуда кўп меҳнат қилишимиз керак.

Менга берган қизиқарли саволларингиз учун сиздан миннатдорман.

 ПАКЕР ҲАҚИДА

 Уэнди Мюррей Зоба

Ўғлим еттинчи синфда ўқиб юрганида у кураш билан шуғулланар эди. Кўпинча Жон оғирлиги ўзидан юқори бўлган рақиб билан курашишига тўғри келарди. Шунга қарамасдан, Жон мағлубиятдан кўра кўпроқ ғалабага эришарди. Лекин бир жанг менинг хотирамда абадий сақланиб қолди, чунки рақиблар даврага чиқишганда юрагим эзилиб кетди. Бу фил билан чумолининг жангига ўхшаб кетарди. Жанг бошланишига бонг урилиши биланоқ ўғлимнинг рақиби уни кўтариб ерга ағдариб ташлади, сўнгра тагига босиб олди. Хаёлимда вақт тўхтаб қолгандай эди. Аммо бирдан ақл бовар қилмайдиган ҳодиса юз берди: қандайдир тарзда ўғлим бор кучини йиғди, бир ағдарилиб тик туриб олди.

Жангнинг иккинчи раунди биринчисидан шуниси билан фарқ қилар эдики, Жоннинг қовоқлари шишиб кетган, юзларида эса жанг майдонидаги гиламнинг излари қизариб турарди. Ўғлим пишиллаган рақибининг бесўнақай гавдаси остида илондек тўлғанар эди, рақиб озгина беэътибор бўлиши биланоқ Жон унинг тагидан сирпаниб чиқиб, тездагина тик туриб оларди.

Учинчи раунднинг бошида рақиблар оғир нафас олиб бир-бирини ушлаганича қаддиларини ростлаб туришганда, ишқибозларнинг кўзлари ҳайратдан косасидан чиқиб кетгудек бўлди. Бир лаҳзада Жон рақиби томонидан ерга михлангандай чўзилиб ётарди. Ростини айтаман, агар Жон ўшанда таслим бўлганда мен уни асло койимасдим, қайтанга тўғри йўл тутди деб ҳисоблардим. Бирдан у қайта тирилгандай забт этилишга чап бериб қолди, моҳирона бир усулни ишлатиб рақибини гиламга кўтариб ташлади. Томошабинлар Жоннинг ғалабасини эндигина олқишлаётган эдилар, шу вақт жанг тугаганлигини билдирувчи бонг урилди. Ҳакам Жоннинг рақиби қўлини кўтарди ва ғалабани унга берди. Лекин ўша жангни кузатган ҳар бир одам майдонда нима юз берганини яхши тушунарди. Бу фақатгина бир жангчининг ғалабаси, иккинчисининг мағлубияти эмас, балки ундан ҳам юксакроқ ҳодиса юз берганди.

Мен Жеймс Иннел Паркернинг ҳозирги замон Инжил ҳаракатининг шаклланишидаги тутган ўрни ҳақида ўйлаганимда, ҳар гал ўша жангни эслайман. Ушбу воқеа бу инсон ҳақиқатдан ҳам юқори даражада туришини, неча бор уни ер билан яксон қилишга интилишганда ҳам, у яна қайта–қайта тик туриб эзгулик йўлидан олға боришини тушунишимга менга ёрдам беради.

Жамоат ҳаёти йўналишини белгилашда Пакер Буюк Британиядаги сингари Шимолий Америкада ҳам тенги йўқ мутахассис ҳисобланади. Пакер нима билан шуғулланмасин: у ҳозирги замон оламига пуритан ҳаракатининг аҳамиятини кўрсатди, Англикан жамоатини ташкил этиш қарорини қабул қилди, Буюк Британияда икки улуғ масиҳий арбобни тарбиялади, Бристолда Гиндл Холлни ислоҳ қилишни бошқарди, Инжил таълимотини жонлантирди, Риджент коллежида дарс бериш учун Ванкувер (Британия Колумбиясининг вилояти, Канада)га кўчиб ўтди – барчаси ҳозирги замон масиҳий жамоатида порлоқ из қолдирди. У авлод-аждодларимизнинг руҳий мероси – пуританларга нисбатан бизда қизиқиш уйғотди ва Худони умуман эсламайдиган дунёда Худо ҳамманинг диққат марказида бўлишига интилишимизни васият қилди.

Кунларнинг бирида мен доктор Пакерни кечки овқатга таклиф қилганлигимни ўғилларимга айтганимда, улардан бири шундай савол берди: “Ҳа, бу ўша боши пачоқланган одамми?” Пакер фарзандларим учун “Худони билиш” китобининг муаллифи эмасдир, қолаверса, бошқалар бутун умри давомида ўқиган китобидан ўн карра, ҳаттоки ундан ҳам кўпроқ китоб ёзган ёзувчи ҳам эмасдир. Бир куни тушлик пайтида Пакернинг ўзи бошидаги пачоқ жойини ўғилларимга кўрсатган ва бўлиб ўтган воқеани сўзлаб берган. Унинг ҳикоясини тинглаб ўтирган фарзандларим қимир этмасдилар. Етти ёшлик пайтида мактаб ҳовлисида кимдир Пакернинг кетидан қувибди, қўрқиб кетган болакай катта йўлга югуриб чиқиб қолган экан. Унинг гапига қараганда, қандайдир “нон ташувчи машинага кичкина Пакер бор кучи билан урилиб кетган”. “Ўшанда, - дейди у, - бошимнинг бир четидан ажралиб қолганман”. Пакер ҳақида ўғилларим фақат шуни эслаб қолган эканлар, холос.

Жеймс Пакер – буюк инсон. Шу билан бир қаторда, унинг дўстларининг гапига кўра художўй масиҳий, тақводор пуритан, пастор ва устоз, вафодор эр ва севикли ота, қолган одамлар учун эса ҳақиқий дўст.

  Ҳақиқат йўлида

Бошидан Жим Пакернинг ҳаёти ажойиботларга тўла бўлган. Фақатгина етуклик пайтида у онгли давраларда бўлиб, ҳақиқий инсонга айланди.

Жим бир оддий, камтар ишчи оилада тарбияланди. Оиланинг шахсий уйи бўлмаганлиги сабабли улар ижарада туришга мажбур эдилар. Жимнинг отаси темир йўлда хизмат қиларди, иш ҳақи жуда кам бўлишига қарамай, маошини мунтазам равишда ўз вақтида олиб турарди. Гап шунда эдики, Пакернинг сўзларига қараганда отаси “ўз зиммасига катта масъулиятни олишни истамас эди”, шунинг учун ҳам унинг энг юқори лавозими “темир йўлда юкларни йўқолганлиги тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш билан” кифояланиб қолганди. Уруш даврида отанинг ишига бўлган масъулияти ниҳоятда ошди, бироқ Пакернинг отаси эллик икки ёшида оғир руҳий хасталикка дучор бўлди. Баъзида тушкунликнинг таъсирида дунёдан унинг кўнгли совиб кетарди, бундай пайтларда оила аъзолари нима қилишни билмай довдираб қолишарди. Аммо бир неча кун ўтгач у яна “олдингидай қувноқ” бўлиб қоларди.

Глостерширлик зукко болакай ҳаёти давомида жуда кўп қийинчиликларни бошидан ўтказди. Уни тасодифан юк машинаси уриб кетгандан кейин мўъжиза юз бериб, аранг тирик қолди. “Ўша вақтдан бошлаб то университетга киргунимга қадар, - деб эслайди Пакер, - бошимга алюмин пластинка ўрнатилганича юрибман. Шу пластинка дастидан мен бошқаларнинг орасида “оқ қарға”, яъни “ғайриоддий мавжудот” бўлиб кўринаман.

Жим “оқ қарға” бўлиб юришни асло хоҳламасди. У крикет юлдузи бўлишни орзу қиларди, лекин бошининг пачоқлиги ва бошидаги металл пластинка унинг шуҳратпараст режаларини барбод қилди. Уларнинг ўрнини оддий кутишлар эгаллади. Жим барча ўн бир ёшли болаларга хос бўлган совға – ўзининг ўн биринчи туғилган кунига янги велосипед совға қилишларини кутди.

Ота-онаси унга ёзув машинкасини совға қилдилар.

Кутилмаган совға – ана шу ёзув машинка унинг келажакдаги йўлини ва маълум даражада унинг характерини белгилаб берди. Жим ўз ҳолатини обдон ўйлади: бошидаги жароҳатга, металл пластинкага, қолаверса, унга ёлғизлик, барбод бўлган орзу-умидларни, шунингдек, ғам-ғуссани инъом этган тақдирга асло кўника олмасди. Буларнинг натижаси руҳан тушкунлик ва дилсиёҳлик бўлди. Пакер шундай дейди: “Ўша пайтда менинг юзимдаги ифодани кўз олдингизга келтиринг-а! Ҳеч кимда бундай юз ифода бўлмаган”. Мактабдаги ўқувчилар учун у мазах нишонига айланди. “Тенгқурларим бошқаларга қараганда кўпроқ менга тегажоқлик қилишарди”, - деб эслайди ўша кунларни Пакер. У кўпинча синфдошларига, айниқса ўша уришқоқ безори болаларга уй вазифаларини кўчиришга берар эди. “Синфдошларим бирор масалани ёки мисолни бажара олмасалар, шу заҳотиёқ ҳаммага мен керак бўлиб қолардим”. Жим ўзини доимо радди маърака, яъни эътибордан четда қолган одам деб ҳисобларди: “Менинг болалик ва ўсмирлик йилларим танҳоликда ўтди”.

Туғилган кунига велосипед ўрнига совғага ёзув машинкасини олган Пакернинг олдинига кайфияти тушиб кетди. Бироқ тушкун кайфият тез орада унга “хурсандчилик келтирди”, деб ёзади Алистер Манграт Пакернинг таржимаи холида. Жим ўзида янги бир қиррани – қизиқарли ёзувчилик оламини кашф этди. Ёзувчилик туфайли унинг фикрлаш доираси кенгайди ва Худонинг инъоми деб аталувчи унинг аналитик қобилиятлари ривожланди: “Айтилган сўзларнинг мантиқини изловчи ақл ва зеҳнни Худо менга ҳадя қилди”.

Бироқ бу ажойиб ҳислатнинг бошқа томони ҳам бор: “Виждонан ва мантиқан фикрлаб, сиз қаттиқ асабийлашасиз ва ниҳоятда ҳаяжонланасиз”.

Шундай ҳис-ҳаяжонни Пакер унитариан жамоати нозирининг ўғли билан тез-тез бўлиб ўтадиган шахмат ўйинларининг бирида бошидан кечирди. Шахмат ўйини танаффуси пайтида рақиби Пакерга ўз жамоатининг таълимотини тушунтиришга ҳаракат қилди. Минг афсуски, таълимот ўн беш ёшли ўсмирнинг мантиқий тасаввурига ҳеч мос келмасди.

“Унитарианлик Исо Масиҳ таълимотини дунёда музқаймоқдан кейин турадиган ажойиб нарса эканлигини тан олади, аммо Унинг илоҳий табиатини бу бидъат деб ҳисоблаб, уни рад этади, - дейди Пакер. – Ўша пайтда мен ҳали Муқаддас Китобни билмасдим, лекин нима сабабдан унитарианликлар Янги Аҳдга ниҳоятда ишонишларини, аммо ундан ортиқроғига ишона олмасликларини сўрашга менинг ақлим етган. Модомики унитарианликлар Янги Аҳд аниқ қилиб кўрсатиб берган Исонинг илоҳийлигини тан олмас эканлар, нега унда Унинг таълимотига ишонадилар? Бирини иккинчиси билан қандай боғлаш мумкин?”

“Мантиқ билан эмас, - деган хулосага келади Пакер, - балки ироданинг кучи билан”.

Буни англаш кутилмаган натижаларга олиб келди – Жим масиҳийлик билан жиддий шуғуллана бошлади. Ота-онаси ибодатхонага боришни унга ёшликдан ўргатишди. Лекин унга таниш бўлган Англикан жамоатининг тарафдорлари “нимага эътиқод қилаётганликларини билмасдилар, билишга интилмасдилар ҳам”. Шунинг учун ҳам то унинг фикрларини унитар тарафдорлари қисти-бастига олмагунларича, масиҳийлик эътиқодидаги “ҳақиқат масалалари” тўғрисида у ҳеч ўйламаган эди. Ўша вақтдан бошлаб юз берган ҳамма нарса – бу алоҳида тарих. «Менинг хаёлимни фақатгина бир савол банд этган эди: “Ҳақиқий масиҳийлик нимани англатади?”».

У шиддат билан Муқаддас Ёзувни ўрганишга, масиҳий ёзувчиларнинг, шу жумладан, Клайв Льюиснинг асарларини ўқишга киришди ва аста секин масиҳий таълимотининг манбаларига мурожаат қила бошлади. У ўзини “масиҳий” сўзининг асл маъносида тан олди. Худди ўша вақтда университетдаги имон келтирган дўстларидан бири Пакерни нажот топишга олиб келиш зарурлигини ҳис этди ва у “InterVarsity” нашриёти ходимларига мурожаат қилишини унга маслаҳат берди. Ўша дўсти Пакер кейинги сафар машғулотларга келганда Оксфорддаги нашриёт ходимларини излаб топишини унга тайинлади. Пакерга хос “реалликка, виртуал эмас, ҳақиқий реалликка бўлган зийраклик” дўстининг унга берган маслаҳатига бўйсунишга мажбурлади. Шунинг учун 1944 йили Оксфорд “Corpus Christi” коллежига ўқишга кирган Жеймс “InterVarsity” нашриётининг ходимларини излашга киришди. Унда “ҳақиқий масиҳийлар” билан учрашиш истаги бор эди.

Бунинг натижасида унинг ҳаётида навбатдаги асабий ҳаяжонланиш юз берди.

Пакер биринчи бор Оксфорд Масиҳийлик иттифоқининг олий ўқув юртлари таркибига кирувчи Инжил масиҳийларининг ибодатида қатнашиб ваъз эшитганда, унинг тасаввурида қалбни чуқур ларзага келтирувчи бир саҳна тасвири пайдо бўлди. У гўёки кўчада турганича деразадан ичкарида бўлаётган шўх ва шодон байрамни кузатар эмиш. Бу руҳий маънода қуйидагиларни англатишини Пакер тушунди: “Улар ичкарида эдилар, мен эса – ташқарида”. Ичкарига фақат “тирик Худо, Раббий Исо Масиҳ билан” алоқа ўрнатибгина кириш мумкинлигини у билди, аммо “Пакернинг ҳеч қачон Исо Масиҳ билан бундай муносабатлари бўлмаган”.

“Оддий, ўртача, лекин тақводор Инжил ваъзи” унинг учун Раббий Исо Масиҳни ўз Нажоткори қилиб танлаш билан якунланди. Пакер шундай эслайди: «Биз: “Худди мен каби” деб, қўшиқ айтар эдик. Худога мурожаат қилиш учун “Худди мен каби” деган қўшиқни куйлашдан осон йўл йўқ эди, бироқ шундай бўлди ҳам. Ибодатхонадан чиқар эканман, мен масиҳий бўлганлигимни билардим». Олдин Пакер ҳар шанба кунлари Оксфорд жаз оркестри билан биргаликда “кларнетда ҳиссиётларга берилган ажнабий мусиқаларни” чаларди. Эндиликда Жим бундай қизиқишлардан воз кечиб, Муқаддас Китобни ўрганиш курсларига борди.

Орадан бир ярим ой ўтгач, Пакер Ваҳий Китоби бўйича Базил Аткинс ўтказган машғулотларга борди. Устознинг Муқаддас Китобга иззат ва ҳурмат билан қилган муносабати уни ниҳоятда таъсирлантирди. Бу муносабат Ёзувга нисбатан қилинган олдинги либерал муносабатдан, Англикан жамоатида ёшлик пайтида ўрганиб қолган муносабатдан кескин фарқ қилар эди. Унинг сўзига кўра, бу икки қарама–қарши нуқтаи назарларнинг тўқнашуви унда ички низони келтириб чиқарди ва унинг ишончсизлик қарашлари йўқ бўлди.

“Шу вақтга қадар ўша йиғилишдан сўнг менда пайдо бўлган ажабланиш ва шодлик ҳис-туйғулари ҳануз ёдимда, чунки мен ўша дақиқаларда бир нарсани тушундим ва билдим: Муқаддас Китоб – бу Худонинг Каломидир”.

Лекин тез орада имонга янги кирган Жим яна бошқа қийинчиликларга дуч келди.

 Пуританлар билан танишув

“Мен жуда ғалати бўлганман, - дейди Пакер, - одамлар билан ҳеч тил топиша олмасдим. Мен тортинчоқ, уятчан, омади чопмаган бола бўлганман, лекин ҳеч қачон мендан спортчи чиқмаган, бунинг тасдиғи – бошимдаги жароҳатим”. Магкрат шундай ёзади: “Кўплаб ўспирин ёшлар сингари Пакер ҳаётдан қониқмаган, ихлоси қайтган, ёлғизликни, бетайинликни ҳис этган. Ҳаммасидан ҳам шуниси ачинарли эдики, уни ўраб турган атрофдаги одамларнинг интеллектуал даражаси Пакерникидан анча паст бўлган, шунинг учун ҳам у шундай одамлар билан гаплашар экан, имкон қадар ўз ғурурини жиловлашига тўғри келар эди.

Ушбу муаммолар бора-бора тўпланиб, бу ёруғ кенг оламда Пакер яккаланиб қолди. “Натижада менинг тўғри фикрлаш хусусиятим ўн саккиз ёшимда мени тамомила бир мавжудотга айлантирди–қўйди. Эмоционал нуқтаи назардан мен исканжада қолдим”.

“Халос бўлинг ва Раббийни қабул қилинг!” – ўша йилларда бундай даъватни Инжил масиҳийлари бетиним айтар эдилар. Бироқ бундай даъват масиҳийликни янги қабул қилганларни саросимага солиб қўйди. Бу сўзлар Буюк Британиядаги ўша даврда кенг тарқалган муқаддаслик ҳақидаги Кесуика таълимотининг акс садоси эди. Макгратнинг сўзларига кўра, тақдим этилган Кесуика мактаби “талқинга янгича ёндашувни акс эттирган ҳолда”, “руҳан чуқур бойишни”, шунингдек, “гуноҳдан тўлиқ қутулишни” ва “олдинлари Исо Масиҳ билан узоқлашган муносабатларни яқинлаштиришни” ваъда берган. Агар имонли бу туйғуларни бошидан кечирмас экан, уни “Исога ўзини тўлиқ бағишламаган” деб айтадилар.

Пакерни қарама-қаршиликлар қийнарди. Бир тарафдан, у бутун ҳаётини тирик Худога бағишлаганлигини у билар эди. Аммо бошқа тарафдан – муқаддаслик таълимоти ваъда қилганидек Пакерни гуноҳдан қутқарганлигини ва ҳаётда тўлиқ ғалаба қозонганини у ҳис қилмасди.

Ана ўшанда “бахтли тасодиф туфайли” Жим пуританлар билан танишди. Пакер нашриётда китобсевар даражасига эришди, имонга кирганидан кейин у кутубхонада ишлашга таклиф қилинди. “Қизиқувчанлиги туфайли” (“мен жуда синчков бўлганман”) Пакер бирин–кетин кўплаб китобларни ўқий бошлади. Кунларнинг бирида у кутубхонадан нашриётга тегишли бўлган Жон Оуэннинг “Имонлиларда гуноҳкорликни бостириш” (китобнинг бетлари ҳали ажратилмаган эди) номли китобини топиб олди ва бош кўтармай ўқишга киришди.“Эътиқод туфайли сенинг қалбинг Исо Масиҳда очилган керакли манба ҳақидаги фикрлар билан тўлади; шу мақсад туфайли барча истак ва хоҳишларни қондириш ниятида қилган гуноҳларинг кечирилиб, таскин топишинг мумкин. Бу тўғрида ўйлаб кўр, зеро руҳий             хавотирликдан ўзинг қутула олмайсан. Агар сен курашдан чарчаб, ўзингни таслим бўлишга тайёр деб ҳисобласанг, ўз тақдирингни енгиллаштириш учун Исо Масиҳга мурожаат қилсанг кифоя”.

Пакер учун Оуэн гуноҳ билан курашувчи, имонлиларнинг эътиқодини мустаҳкамловчи йўлбошчи бўлиб қолди. Жим диққат билан бошқа пуританларнинг китобларини ўқиб чиқди. Китоблар унда яна ҳаётга қизиқиш уйғотди, инсоннинг иродаси сустлиги туфайли келиб чиқадиган қусурларга унинг кўзи очилиши учун ёрдам қилди. «Масалан, мен Беньян қаламига мансуб “Пилигрим саргузаштлари”нинг иккинчи қисмини ўқиганимда, Олийжаноб Қалб менда катта таассурот қолдирди. Олийжаноб Қалб идеал пуритан қавмбошиси бўлиб, Масиҳийни оиласи билан Самовий шаҳарга кузатиб боради. Йўл-йўлакай Олийжаноб Қалб ўз томонига руҳан заиф одамларни жалб қилди: Қатъиятсизни, Ақли Калтани, Эзилганни ва унинг қизи бўлмиш Қўрқоқхонни. Ўз шахсий тажрибамга кўра Қалбнинг бундай ҳолатини жуда яхши биламан, шунинг учун ҳам ўз хизматимда ақли заиф, туйғун ва ўзимнинг ёшлигимни эсимга солиб турувчи назардан қолган одамларга доимо эътиборни қаратишга интиламан».

“Пуританлар мен учун қийин ва мураккаб бўлган саволларга жавоб бердилар”, - дейди Пакер. Қолаверса, улар Жимга масиҳийча ҳақиқатнинг тўлалигини тушунтирдилар, Худо Каломининг усулларига таянган ҳолда унинг салбий томонларига қарши оқилона курашишни ўргатдилар. Пакер шундай дейди: “Пуританлардан олдин менга етишмаган ҳақиқатнинг муҳимлигини, яъни илоҳиётни ҳис этишни мен ўрганиб олдим”.

 Ҳақиқатга йўл очиб

Буюк Британияда камчиликни ташкил этган ва ҳали мустаҳкам илоҳиётга эга бўлмаган Инжил масиҳийларига ва ўзининг мужмал илоҳиёти билан ажралиб турган Англикан жамоатига пуританлар ўз таълимотларини етказиш учун Пакерни илҳомлантирдилар. Макгратнинг айтишича, пуританларча “Худога диққат қаратишга урғу, итоаткорлик, мўминлик ва идрокнинг устунлиги” баъзи масиҳийларни (кўпинча ҳамма томондан рад қилинганларни) Кесуик таълимоти таъсири остида уларда пайдо бўлган “илоҳий аҳмоқлик” (Пакернинг ифодаси)га қарши кўриладиган чорадир. Англиканлар (улар Буюк Британияда яшовчиларнинг кўпчилигини ташкил этиб, улардан беш фоизидан ортиқроғи ўта ишонувчи имонлилар)га келсак, уларга пуританлар “тўғриланган” илоҳиётни тавсия қилишлари мумкин: “Мен итоат этишим мумкин бўлган мустаҳкам илоҳиёт анъанаси мавжудлигини биламан. Аммо барибир англиканликнинг либерал ва ноаниқ қарашларини тадқиқ қилиш лозим, токи уларни бартараф қилиб, ҳақиқатга йўл очиш керак”.

1947 йили Англикан жамоатида Пакернинг сан (рутба) лавозимини эгаллашга қилган қарори бу масалани бажариш билан боғлиқ бўлди (Макгратнинг сўзларига қараганда, бу ҳолат Дониёрнинг ўз хоҳишига кўра шерлар ўрасига тушишини эслатади). Шундай асосга кўра, Жим илоҳиётдан таълим олишни давом эттиришга қарор қилди. Бир йил (1948 йилдан то 1949 йилгача) у Оук Хилл коллежида ўқиди. Ўша ерда унинг қобилияти ва иқтидорини билиб олишга ёрдам беришди. Илмий машғулотларда унинг қобилиятидан самарали фойдаланиш жуда қўл келди. Шунингдек, Буюк Британияда доктор даражасини олган Инжил масиҳийларининг жуда камлигини у билиб олди (ўша вақтда Пакердан ташқари докторлик даражасини яна бир масиҳий олган).

Лавозимни қабул қилиш ва докторлик диссертациясини ҳимоя қилишга тайёргарлик жараёнида (яна ўз вазифасини бажарар экан) Пакер пуританларнинг фикрлаш тарзини чуқур ўрганиб, 1950 йилда Пуритан илмий конференцияларини ўтказишни йўлга қўйди. Икки кунлик илмий анжуман ҳар йили пуритан таълимотини муҳокама қилиш учун ўтказилар эди. “Конференцияларнинг иши пуритан асарларини ҳозирги замон жамоати учун қўлланма сифатида тадқиқ этишга қаратилган”, - деб ёзади Макграт. Конференцияларнинг мақсади – илоҳиётни ўрганувчи янги авлодга “масиҳийча ҳаётнинг кучли ва ишончли эканлигини, илоҳиёт, Муқаддас Китоб, руҳият ва ибодатнинг ўзаро боғлиқлигини ва зарурлигини кўрсатиш ва таништиришдан иборатдир”.

Конференцияларни маълум ва машҳур, ҳурмат қозонган воиз Мартин Ллойд-Жонс маъқуллади ва катта ғайрат билан қўллаб-қувватлади. Конференцияларни Мартин Ллойд-Жонснинг ўзи ўтказарди, шунинг учун ҳам уларнинг бундан кейинги муваффақиятини белгилаган эди. Унинг қўллаб–қувватлаши Пакерга Озод Жамоат аъзолари билан яқин муносабатларни сақлаб қолишига ёрдам берди.

1952 йил декабрь ойида Пакерни имонга киритдилар (руҳонийнинг шикоят қилиб айтган сўзларига қараганда, Пакердаги илоҳий хусусият интеллектуал қобилиятга ўхшар экан). Пакер ўзининг биринчи йўлланмасини Харбондаги Сент-Жонс ибодатхонасига олди. Бу ибодатхонада у олдинига викарлик вазифасини бажарди. Ҳеч ким уни ёшлар билан ишлашга даъват этмаса ҳам, у ўз бурчига содиқ қолган ҳолда, гарчанд мамнунлик билан бўлмаса ҳам, бир арава болаларни ёзги лагерга олиб борарди. Ибодатхонага доимо бир аёл тирик балиқ олиб келарди, шунинг учун ҳам унга “балиқ маликаси” деб, исм қўйишганди. Ўша “балиқ маликаси” ҳар гал бир пиёла чойга таклиф қилганда, Жим индамай уникига борарди. “Аёл эрталабдан чой дамланган чойнакни қайноқ плитадан олмасди, шунинг учун тушликка яқин чойнинг тепаси кўпиклашиб, чойдан жуда ёмон ҳид келарди. Нима ҳам дердим, Бирмингемда шундай чой ичишар экан”.

Пакер шундай эслайди: “Ўшанда мен шуғулланган машғулотларимдан энг қизиқарлиси ҳар ҳафтада ўтказиладиган диний таълимот дарслари бўлган. Ёшлар ўз эътиқодлари тўғрисида кўпроқ билиб олишни хоҳлашар эди ва мен уларга тегишли бўлган мерос билан уларни таништирар эдим. Уларга бу жуда ёқарди. Ёшлар ҳақиқатдан нимани хоҳлаган бўлсалар, мен уларга ўшани бердим”.

 Орзулар рўёбга чиқди

Илмда ва хизматда Пакер доим қўйилган мақсадларга шиддат билан эришарди. Аммо шахсий ҳаётда у нўноқ, уятчан бўлган. Энг муҳими, у ўзига дўст бўла оладиган аёл билан учрашишни орзу қиларди. Шундай бўлса-да, марҳаматланишдан бирозгина олдинги бахтли тасодиф дўст сифатида Пакернинг шахсий ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди. Унинг дўстининг қандайдир бошқа иши чиқиб қолганлиги учун талабалар билан учрашувга Жимнинг келиб туришини илтимос қилди. Гарчанд нотаниш аудитория билан мулоқот қилишдан ўнғайсизлик ҳис этган бўлса ҳам, Пакер рози бўлди.

Кеча тугаётганда барча ташриф буюрганлар гуруҳларга бўлиниб олишди. Пакер эса стулда ўтирганича, бир ўзи ёлғиз қолди. Ноқулайлик ҳисси янада кучайди.

Аммо “ачинарли англашилмовчиликни” бир ёшгина медик талаба қиз тўғриламоқчи бўлди. “Нотиққа ҳеч кимнинг эътибор бермаганлиги мени жуда хафа қилди, - дейди қирқ олти йилдан бери Пакернинг умр йўлдоши бўлиб келаётган Кит. – Биз, Уэль аҳолиси, одатда бегоналарнинг ўзимизга кўникишларига ёрдам берамиз”.

Кит бегона одамни уйига таклиф қилар экан, унинг ҳузурида ўзини ўнғайсиз ҳис қилаётган Пакердан уяларди. Кит шундай эслайди: “Жим худди бизнинг қавмбошимиз доктор Мартин Ллойд-Жонсга ўхшаб сўзларди”.

Кит Маллет билан илк учрашувдан сўнг Пакер кечаси билан у тарафдан–бу тарафга ағдарилиб ухлай олмади. “Мен фақат Кит ҳақида ўйлардим”, - дейди у. Ярим кечаси у ўрнидан турди ва Муқаддас Китобни олди. Ҳикматлар китобининг 31-бобини очди ва солиҳ аёл қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги оятларни ўқиб чиқди. Оятларнинг муаллифи гўё Китни назарда тутганини у ҳис қилди: “Ҳикматлар китобининг 31-боби худди Кит ҳақида сўзлаётгандай эди”.

Кунини “китоб” тарзида ўтказувчи одам учун Кит Пакерда етишмаган барча ҳислатларга эга эди. У ишчан, гапга тушунадиган, серғайрат ва мустақил иш юритадиган қиз бўлган. Биринчи учрашувда улар ўрмон бўйлаб сайр қилишди ва қиз оёқ кийимини ечиб олди. Китнинг бундай самимий хатти-ҳаракати Жимга жуда ёқди.

Кит – Уэльсдан, Паркер эса – Англиядан. Қиз Пакернинг эътиборини шундай далилга қаратди. Биргаликда сайр қилиб юришганда Кит доимо хушчақчоқ, завқ-шавққа тўла, кўпинча оёқ яланг юрарди, ўзи билан сайрга доимо дурбин олиб, читтакларни томоша қиларди ва лочинларнинг парвозини кузатарди; Жим эса тез юриб олдинга ўтиб кетар, ҳеч қачон оёқ кийимини ечмай худди шундай тезлик билан орқага қайтар эди.

Қиз ниҳоятда баҳслашишни яхши кўрарди. Пакер шундай таъкидлайди: “У аёллар хизмати борасида менинг нуқтаи назаримдаги изчилликни англамас эди”. Ва гапини давом эттирди: “Мен баҳсчи эмасман, мен аналитикман”.

“Жим мен билан қизиқиб қолганда, ҳайрон бўлганман, - деб эслайди Кит. – Қолаверса, бу ҳозирга қадар мен учун қизиқ ҳол”.

Улар “викарий назорати остида” бир ярим йил учрашиб юришди ва 1954 йилнинг июль ойида Пакер беш юз бетлик Ричард Бакстер ҳақидаги диссертациясини ёзишни бошлагандан кейин бир ҳафта ўтиб, уларнинг никоҳ тўйлари бўлиб ўтди.

Шундай қилиб, Пакернинг ишончли шерик ҳақидаги орзулари ёшгина аёлда рўёбга чиқди ва Пакернинг олдига қўйган барча мақсадларини амалга ошириши мумкинлигига бўлган ишончи янада мустаҳкамланди. У Сент-Жонс соборидаги ўз хизматини якунлаб, 1955 йили Бристолдаги Тиндл Холлда аввалига муаллим ёрдамчиси лавозимида ишлади, сўнгра катта ўқитувчи бўлиб тайинланди.

 Руҳи тушганларга далда бериш

Бу давр (1954 - 1955 йиллар)да Буюк Британияга саёҳат қилиб юрувчи ёшгина воиз Билли Грэм келди ва мамлакатда инжиллаштириш оловини ёқди. Университетларда шу кунгача маълум бўлмаган масиҳий иттифоқлар мисли кўрилмаган тезликда шакллана бошлади. Буюк Британияни босиб олган халқаро инжиллаштириш тўлқини Англикан жамоатига ёқмади. Дурхэмлик мактаб директори Кенон Х.С. Люснинг мақоласидан Макграт цитата келтиради. Мақола муаллифи шундай муаммони ўртага ташлайди: “Доктор Грэмнинг самимийлигини ҳурмат қилиш ва ҳаттоки таҳсинга сазоворлигига қарамасдан, фундаментализмга содиқлик ХХ аср зиёли инсонлари учун талофат ва ихлоснинг қайтишига айланиб қолади, деб асло ҳисобламаймиз. Биз, дин пешволари, шуларни очиқ–ойдин кўрсатишимизнинг вақти келмадимикан?”

1958 йили чоп этилган “Фундаментализм ва Худонинг Каломи” номли биринчи китобда Пакер бу саволга “қатъий инжилча жавобни” беради. Люснинг фикрига қарши ўлароқ, Пакер изчиллик ва мулоҳаза билан, либераллар ўзларининг имтиёзлари деб ҳисоблаган жиддий рационализм ҳақиқий Инжил масиҳийлигининг ўзида мавжудлигини кўрсатади. Либералларнинг барча ишонарли бўлмаган далиллари эса ўзларига қарши чиқади. Валентин Каннингэм “Pelican Record”да шундай деб ёзади: “Иттифоқдош сифатида Пакернинг борлиги жуда яхши. Кўзойнак таққан бу бесўнақай, Глостершираликларга хос бўлган тили чучук одам Жон Арлотт руҳида Муқаддас Китобни изоҳлайди ва душманларга аста-секин, аниқ бўлиб кўринмаса-да, аммо қақшатқич зарба беради”.

Пакернинг сўзларига кўра, унинг жавоби “танқидчиларни эсанкиратиб, уларнинг қилган танқиди бошқаларга мўлжалланганлигини эмас, уларнинг ўзларига қаратилганлигини кўрсатиш даркорлиги” билан изоҳланади.

“Evangelical Times”да редакторлик қилган Роберт Хори, Пакернинг китоби “руҳан тушган” ёшларнинг бутун авлодини илҳомлантиради, деб айтади. Мухбирлардан бирининг таъкидлашича, “Пакернинг баёнида таълимотлар ниҳоятда қизиқарли” кўринади. Муқаддас Ёзувга ишониш ва таяниш лозимлигини у скептикларга очиб берди ва имонлиларга уларнинг онги уларга душман эмаслигини ишонишга ундайди. Бу китобда Пакер ишончга сазовор ва лойиқ инсон сифатида намоён бўлади. У рационал ва чуқур ортодоксал Инжил масиҳийлигининг жарчисидир.

Пакер ўзининг толмас хизматини давом эттирар экан, Пуритан конференцияларига ўхшаш янги ва ажойиб проектни ташкил этди. Пуритан конференциялари ўз олдиларига британ Инжил ҳаракатини пуритан таълимотига тадқиқ қилишни мақсад қилиб қўйган бўлса, 1961 йилда асосланган Пакернинг янги иши, “Латимер Хаус” англикан муҳитидаги инжил масиҳийларга ўзлари ҳақида ўз деноминацияларида жар солишга ёрдам беришга уринишдир.

Пакер ўзи айтганидек “ҳақиқий англиканлик”ни, ХХ аср бошларидан бери турғунликда қолган анъанасини жонлантиришни орзу қиларди. У шундай дейди: “Англиканлик арбоблар Инжил масиҳийлари бўлганлар – Кранмер, пуританлар, Клэпхэм оқими, Уилберфорс, Райл. Қўлдан кетган меросга мен яна эга бўлишни хоҳлайман”. Шунинг учун 1961 йили Пакер Бристольни тарк этади ва “Латимер Хаус”да кутубхоначи, кейинроқ эса директор бўлади.

Пакернинг шахсий ҳаёти ҳақида сўз юритар эканмиз, у уч фарзанднинг суюкли отаси эканлигини эслатиб ўтишимиз лозим: Наоми, Рутва, Мартина. Қолаверса, “Кит доимо уйда ҳайвонларни боқишни орзу қиларди ва имкон туғилди дегунча, уларни боқишга оларди”, - дейди Пакер каламушларни, қуёнларни, оқ сичқонларни, мушук ва итларни санаб ўтар экан.

Пакер болаларини кўрганда жуда хурсанд бўларди. Китнинг айтишича, баъзида, айниқса китоб ёзиш жараёнида “улар билан ўтиришга вақт тополмас эди”. Рўзғорни бошқариш ишларини у ишончли қўлларга, яъни хотинига топширган. Аммо фарзандлар масаласида Пакер шундай дейди: “Отам менга берган эътиборига қараганда, мен болаларимга кўпроқ вақт ажратаман”.

Қолган масалаларда эса Пакер учун синовли ва юрак оғриқ вақти келди. Олтмишинчи йилларда Бутунжаҳон жамоатлар Кенгаши пайдо бўлгандан кейин Англикан жамоатига қарашли бўлиш шубҳали кўрина бошлади. Баъзилар Бутунжаҳон жамоатлар Кенгаши “Женевадан бошқарилувчи супержамоат”га айланиб қолишидан чўчирдилар, англиканлар эса деноминацияларни ташлаб кетувчи одамларни Инжил масиҳийларининг алоҳида кенгашини тузишга даъват этишларига тўғри келди. Пуритан конференцияларида Пакернинг шериги ва дўсти Мартин Ллойд-Жонс бу нуқтаи назарнинг ашаддий ҳимоячиси сифатида машҳур бўлган. 1966 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган ва Инжил масиҳийлари кенгаши томонидан ташкил топган Инжил масиҳийларининг таъсис мажлиси Иккинчи миллий ассамблеясида Ллойд-Жонс бир ҳужжатни эълон қилди. Макгратнинг ёзишича, бу хужжат кўпчилик тарафидан Инжил масиҳийлари анъанавий жамоатлардан чиқишларига жиддий чақириқ сифатида қабул қилинди, аслида эса бу англикан Инжил масиҳийлари тасарруфида бўлган деноминацияни тузишга даъват эди. Кенгашда раислик қилган маълум ва машҳур англикан Инжил масиҳий Жон Стотт, бу даъват кенгашда иштирок этаётган ёшгина таъсирчан Инжил масиҳийларини оммавий равишда жалб қилиб, орқасидан олиб кетишидан хавотирланар эди. Шунинг учун, Пакернинг сўзлашича, Стотт “одатдаги қонунларни бузди” ва Инжил масиҳийларига ўз деноминациялари доирасида қолишлари мумкинлигини айтишга ва улар ичкаридан янгиланишига ёрдам беришга қодир эканликларини таъкидлаш мақсадида бу жараёнга бош қўшди. “Бу эса бугунги кунга қадар давом этиб келаётган катта баҳсларга сабаб бўлди”, - дейди Пакер.

Буюк Британия инжил масиҳийлигида ҳодисаларнинг кутилмаганда бундай тус олиши натижасида Англикан жамоати қошида Инжил масиҳийларининг қолиши мумкинлиги борасида зиддиятлар юзага келди. Хуллас, “бирликни мустаҳкамлаш ва Буюк Британияда инжил масиҳийлигини ҳаётий стратегиясини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш мақсадида” даъват этилган кенгаш, аслида бутунлай қарама-қарши таъсир кўрсатди.

 Муаммолар ечимини топди

Кунларнинг бирида Пакер менга шундай деди: “Имонли сифатида мен доимо тинчликни орзу қиламан, аммо Ричард Бакстер сингари кўпинча турли муаммоларга дуч келавераман”. Аниқроқ айтганда, бу сўзлар етмишинчи йилларнинг бошларига тўғри келади, чунки айнан ўшанда улар бонг зарбасига ўхшаб Пакернинг ҳаётида улкан бир “мусобақа жараёнининг” бошланишига асос солди. Қандайдир кучлар унинг ҳаётини шундай белгилаб қўйдиларки, бир тарафдан Пакер илм-фан соҳасида ишлашни мақсад қилганди, бошқа томондан – Буюк Британияда инжилча масиҳийликка йўл очиши керак эди.

Олтмишинчи йиллар охирида англикан Инжил масиҳийларининг ва Эркин жамоат имонлиларининг бирлиги бузилди: “Пакернинг айтишича, тажрибани онгдан устун қўювчи “харазматикларнинг оқими” Буюк Британияда Пакер асос солган Инжил ҳаракатини босиб олди ва илоҳий таълимотни ювиб кета бошлади. Қолаверса, Пакернинг ўзи ҳам катта ўзгаришлар юз беришини хоҳларди, чунки “Латимер Хаус” ниҳоятда муваффақиятли ҳаракат қиларди ва энди унинг раҳбарлигига муҳтож эмас эди.

Спорт терминологиясига кўра, биринчи раунд 1970 йилда Мартин Ллойд-Жонс ва Пакернинг ўзаро муносабатлари узилишидан бошланди. Уларнинг ҳар бири Инжил масиҳийларининг англикан муҳитидаги вазифаси ҳақида ўз тасаввурларига эга эдилар. Ллойд-Жонснинг эса Пакер барибир менинг қарашларимга қўшилади, деган умиди бор эди. Ллойд-Жонс Китнинг пастори бўлганлиги сабабли аёл бир куни унинг ҳузурига ўз муаммоларини ҳал қилишга ёрдам сўраб келди. Аммо Кит ёрдам олиш ўрнига Ллойд-Жонс томонидан қаттиқ сиқувга олинди; гўёки Пакер Ллойд-Жонснинг нуқтаи назарини қабул қилишига Кит уни кўндириши керак эмиш. Китнинг сўзларига кўра, Пакер доим унинг “эркатойи” бўлган экан.

Пакерга иккита англокатоликлар билан ҳамкорликда ёзган китобини чоп эттириш натижасида чўзилиб кетган можаро бироз тинчлангандай туюлди. Китоб ўз олдига “Методистлар плани режасини” – деноминацияни методистлар билан бирлаштириш диклорация ҳаракатини рад этишни мақсад қилиб қўйган эди. Пакернинг таъкидлашича, Ллойд-Жонс “китобда аслида йўқ нарсаларни тўқиб чиқаришга интилган”.

Уч ҳафталик Пуритан конференциялари айни қизғин бораётган бир пайтда Ллойд-Жонс бирданига уларда иштирок этишни тўхтатиб қўйди. Пакерни барча комитет ва бошқармалар аъзолигидан, шу жумладан, “Инжил масиҳийлари журнали” редакцион кенгашидан беандишаларча чиқариб юборишди. Манграт шундай ёзади: “Мустақил етакчи Инжил нашриёти шунгача етиб бордики, энди Пакерни Инжил эътиқодининг масиҳийси эмас, деб ҳисоблашни таклиф қилди”.

 Ллойд-Жонсни Пакер “менга таниш бўлган машҳур шахслардан бири”, деб атайди. Шундай бўлса-да, унинг сўзларига кўра Ллойд-Жонс инжил масиҳийларини “ҳеч қаерга олиб бормайдиган йўлдан” юришни таклиф қилади (“буюк одамлар буюк хатоларга йўл қўядилар”). Инжил деноминациясида Пакер узоқ юришига тўғри келди. Аммо “Жим доимо англиканлигича қолаверди, - дейди Кит. – У ҳеч қачон Англикан жамоатини тарк этмаган”. Ллойд-Жонсга боғланиб қолганлигига қарамай, Пакер жамоатнинг янгиланиши борасида ҳеч қачон “Озод Жамоат аъзоларини ҳаракатни бошқариш иқтидорига эга”, деб ҳисобламаган.

Зиддият тобора чуқурлашиб борарди, мана иккинчи раунд бошланишига ҳам бонг урилди. Буюк Британия илоҳиёт мактаблари сан қабул қилиш учун номзодларнинг етишмаслиги муаммосига дуч келдилар. Бристолда Тиндл Холл раҳбарлиги лавозимини қабул қилиш учун Пакер “Латимер Хаус”ни тарк этишга мажбур бўлди. У талабалар сонини кўпайтириш ва ўқитиш самарасини муносиб равишда ташкил қилиш режасини ишлаб чиқди. Қилган сайр-ҳаракати туфайли Пакер директор-реформатор сифатида довруғ қозонди.

Ўқув юртларида таълим бериш самарасини кўтариш мақсадида у бир неча коллежларни ягона бир ўқув юртига бирлаштиришни таклиф қилади. Пакернинг Тиндл коллежи тепасида қора булутлар тўпланди. “Илоҳий анъаналардан қатъий назар, бутун Англия бўйлаб илоҳиёт коллежлари омон қолиш учун шиддатли ва шафқатсиз жангга жалб қилиндилар”, - деб ёзади Макграт.

Инжил йўналишидаги ёрдамга муҳтож коллежлар зарар кўрмаслиги мақсадида Жон Стотт ва унинг ҳамкасблари 1970 йилнинг сентябрь ойида норасмий тарзда учта Бристоль коллежларини бирлаштиришни таклиф қилдилар: Тиндл, Клифтон ва Долтон Хаус (қизлар коллежи). Бирлашишни бошқариб турувчи назорат комиссияси октябрь ойида ўз рекомендациясини таклиф қилди: Бристолда ҳамма мактаблар ёпилиши шарт, Клифтон Оксфорддаги Уиклиф Холлга қўшилиши керак, Пакернинг Тиндл коллежи Хоттингемдаги Сент-Жон коллежи билан бирлашиши лозим.

Пакер учун бу қақшатқич зарба бўлди. Ҳаммаси ўз-ўзидан осонгина бўлгани йўқ. Таълим беришда янгича англикан ёндашувни шакллантириш учун у жуда кўп куч сарфлади ва бу унга ниҳоятда қимматга тушди. Пакер пухта ишланган режаларни эндигина Тиндл ҳаётига тадбиқ этаётган эди. Агарда Тиндл коллежи Сент-Жон коллежи билан (аслида уларнинг ҳеч бири бунга интилмас эди ҳам) бирлашадиган бўлса, унинг қилган сай-ҳаракати барбод бўлади ва раҳбарлик лавозими йўқ қилинади, чунки Сент-Жон коллежи Тиндл коллежига қараганда кучли бўлиб, мустаҳкам ва мустақил позицияни эгаллар эди.

1971 йилнинг январь ойида Пакер ва унга ишониб топширилган коллеж ходимлари Хоттингемга кўчиш ҳеч қандай самара бермаслигини исботлашга уринишади. Бироқ комиссия ўз навбатида Тиндл коллежини ёпиш тўғрисида буйруқ чиқаради.

Изтироб даҳрийликка йўл очади, даҳрийлик эса – ёвузликка. Коллежни қутқариб қолиш мақсадида Пакер энг қаттиқ чораларни қўллашга мажбур бўлади. Қарорни қайта кўриб чиқишни талаб қилиб жанг майдонига талабалар чиқадилар. Англикан жамоати Синоди масалани яна бир бор ўрганиб чиқди ва февраль ойининг охирларида сўнгги вердиктни эълон қилади: “Епископлар палатасининг фикрига кўра, фақатгина Тиндл Холл, Клифтон ва Долтон коллежлари Клифтон негизида бирлаштирилиб, Бристолда таълим беришни давом эттириши мумкин”.

Шундай қилиб, Тринити коллежи ташкил топди ва Бристолда Инжил масиҳийларининг мавжудлиги сақланиб қолинди. Бироқ Пакернинг муаммолари бу билан якунланмади. Янги ўқув юртига раҳбар сайлаш масаласи қўйилди. Энг қулай вариант – бу учала коллеж вакилларининг, яъни директорларнинг биргаликда ҳаракат қилиб коллежни бошқариши эди. Тиндлни намоён қилиш ҳаммага маълум сабабларга кўра Пакернинг зиммасига тушди.

Вазият тобора чигаллашиб борарди. Бўлажак лидерларнинг навбатдаги йиғилишида Пакер бехосдан Клифтон раҳбарларини ўзига қарши қилиб қўйди. Улар, Пакер ўз ҳукмини бизга ўтказмоқчи, деб ўйладилар. Аслида эса ундай эмас эди. Гап шундаки, Пакернинг қочирмаларсиз, очиқ-ойдин гапириши уларнинг нафсониятига тегди. Пакер бир гапиришни бошласа, фикрини мантиқан охирига етказмагунча ҳеч тўхтамас эди. Шундай вақтда унинг гапини бўлишнинг фойдаси йўқ.

Тиндлнинг таъсирига тушиб қолишдан қўрқиб, клифтонликлар мунозараларни давом эттиришдан воз кечдилар ва бирлашиш жараёни тўхтатилди. Пакерни епископ ўз ҳузурига чақиртирди. Епископ ўзининг шахсий аралашуви билан ўқув юртларини бирлаштириш жараёнини қайта йўлга қўйди. Бироқ янгича битимда бир изоҳ бор эди. Бу изоҳга биноан Жеймс Пакер раҳбарлик лавозимидан воз кечиши керак эди. Натижада ўқув бўлимининг бошлиғи вазифаси ўрнига (учта баробар лавозимдан бири) Пакерга директор ўринбосари лавозимини таклиф қилдилар.

Учинчиси ортиқча

           Жеральд Брей Макгратнинг “Инжил йўналишидаги кўплаб инглизларнинг қалбидаги ахлоқий бўшлиқни юзага чиқариш” бўйича ишлари орқали ўзининг маъқуллашини ифодалайди. У қуйидагича қўшимча қилади: “ Пакер илоҳиётчи сифатида бундай одамлар учун ўзида хавфни тасаввур қилади. Улар бунга қандай бардош бераётганлари умуман ажойиб”.

Брэй шу далилга эътиборни қаратадики, Пакер кетгандан кейин ўн йил ўтгач, Тиндл раҳбарлигида унинг ўрнини эгаллаган дўсти ва ҳамкасби Алек Мотнер “Тринити коллежида шунчалик чуқурликка чўмдики, Клифтонлик мутахассислар ҳам буни олдиндан кўра билмаган эдилар”.

“Пакер ва Мотиернинг иттифоқини эслаб, кўпчилик уларнинг бошқарув даврини Бристолнинг олтин йиллари деб атайдилар”.

Жеймс Пакер учун ҳаммаси унчалик ёмон бўлмаган эди. Директор ўринбосари лавозими унга кўп саёҳат қилишга, ёзишга имконият яратиб берди. 1973 йили Пакернинг “Худони билиш” китоби босилиб чиқди. Бу китоб уни тез орада, айниқса, Шимолий Америкада эътироф этишларига сабаб бўлди. Ўз навбатида эса бу АҚШда баҳсда иштирок этишни таклиф қилишга сабаб бўлди. Қўшма Штатларда юз берган зиддиятлардан бири “Муқаддас Китоб учун жанг” деб аталган кураш бўлган эди. Бу курашда Пакер бир марта мустақил эксперт сифатида қатнашган эди.

Пакерни олий даражадаги учрашувларга ҳам таклиф қилар эдилар. Кейинроқ у Муқаддас Китобнинг бузилмаганини текшириш бўйича Халқаро кенгашнинг асосий ҳужжатларини тайёрлашда ҳам қатнашган эди. Бу кенгаш 1977 йили Пакернинг ёрдами билан ташкил топган эди. Пакер Американинг Инжил масиҳийларига бу нозик мавзуда баҳс олиб боришга ёрдам бериб, Муқаддас Китобнинг “бузилмагани”ни тушунишларида уларни мустаҳкам заминга олиб чиқди (унинг ўзи ҳам Муқаддас Китобга нисбатан ижобий терминдан, масалан, “мутлақо ҳақиқий, тўлиқ ишончга сазовор” терминидан фойдаланишни афзал деб билади). У яна Америкаликларни умумий мазмунга асосланиб, масалан, Бутрус Исодан уч марта эмас, балки олти марта тонган, деб ҳисоблайдиганларнинг Инжил воқеа тасвирларига менсимасдан қарашлари нотўғри эканига ва ўша воқеа тасвирлардан тонмасликка ўргатди.

Шундай қилиб, океан ортида эшиклар Пакер учун очиқ эди. У Англияга қайтгач, алоҳида ҳаёт тарзини кечира бошлади. Пакер Англикан жамоати таълимоти бўйича комитет аъзоси бўлгани учун, Масиҳ шахсияти ва фаолиятини ортодоксал масиҳийча тушуниш деб аталган “альтернатив” баённомасини эълон қилди. Англикан жамоатининг оддий аъзолари, қандай қилиб бу илоҳий принципни биздан бир неча одам тортиб олар экан, деб ғазабга миндилар. Англикан Инжил масиҳийларига мансуб бўлмаганлар томонидан Пакерга қаратилган танқидлар кучайди. Улар, Пакер ўз деноминацияси аъзоси бўлиб, кўп ён беришларга бормоқда, деб ҳисоблардилар. Пакер эса ўз навбатида шуни ҳис қилган эдики, уларнинг тақдири ҳал қилинган, чунки комитет аъзолари орасида Инжил масиҳийлари ҳам бор эди.

Пакернинг дўсти, Англикан Инжил жамоатига мансуб Жон Скотти Буюк Британия Инжил масиҳийлари учун Пакер олдиндан кўрган турли курсларни ташкил қилди. У қавмбошилар учун конференциялар ўтказди, унинг бундан мақсади – уларни бир жойга йиғиб, “сизларнинг жамоатингизга кўтаринки руҳ юқоридан тушади”, деб уларнинг муносабатини янгилашни умид қилган эди. Пакернинг ўйлашича, бу конференция Инжилча алангани ёқиб, маҳаллий жамоатларнинг реал талабларини ҳисобга олмаган эди. Натижада шундай туйғу пайдо бўлдики, муаммо масаланинг турлича қўйилишида кўриларди. Аммо бошқа қийинчиликлар билан бир қаторда, охирги натижа шу бўлдики, Пакерда: “Мен “учинчиси бўлиб, ортиқча эканман” деган деган фикр пайдо бўлди.

У шундай эслайди: “Етмишинчи йилларда Англиканларга айтганларимга қараганда, Инжил масиҳийларига кўпроқ гапларни айтмоқчи бўлган эдим, аммо мен бунга улгура олмадим, уларнинг манфаатларини ҳис қилмадим. Мен бундан умидсизликка тушмадим, лекин муваффақиятсизлик шуни ўйлашга мени мажбур қилдики, эҳтимол, масиҳийлик оламига мен қисқа муддатга керак эканман”.

Янги бурилиш. Учинчи раунд

“Пакер 1979 йили Англиядан кетди ва Ванкувердаги Рижент коллежида янги ҳаётни бошлади, – деб ёзади Брэй, – доктор Макграт бу воқеани унинг воизлик ва ўқитувчилик хизматини ривожлантириш учун ажойиб имконият сифатида тақдим қилади”. Брэйнинг сўзлари бўйича: “Пакернинг Англиядаги мухлислари тамомила қарама–қарши нуқтаи назарда турадилар”.

 “Биз ўзимиз учун янги Чарлз Ходжини ёки ҳеч бўлмаса Льюис Беркхофни излаган эдик, аммо “Худони билиш”ни топдик, – деб эслайди Брэй. – Шуни таъкидлаш керакки, унинг Англиялик дўстлари ва мухлисларининг кутганлари шундай эди, улар шунчалик жиддий эдиларки, бу ерда – Америкада биз ўзимизни умидсиз ҳолда ҳис қилдик”.

Англияликларнинг ҳаммаси ҳам Макгратнинг китобида келтирилган Брэйнинг фикрларига қўшилавермайдилар. Пакернинг Шимолий Америкадаги дўстлари ва мухлислари ҳиссиётларини “умидсизлик” деб айтишлари даргумон. Пакер Риджент коллежида муваффақиятга эришди, коллеж у туфайли гуллаб–яшнади. Макграт шундай ёзади: “Етмишинчи йиллар ўртасида Риджент коллежи унча катта бўлмаган ўқув юрти бўлиб, машғулотлар олиб бориш учун биноси ҳам йўқ эди, саксонинчи йиллар охирида коллеж бу ҳудудда илоҳиётдан таълим берадиган йирик ўқув юртларидан бирига айланди”.

Пакер бу ерда Шимолий Америкада ҳозирги Инжил масҳийлари орасида келиб чиқадиган ҳамма илоҳий масалалар бўйича баҳсларда ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлди: аёлларнинг ролидан тортиб Муқаддас Руҳ овигача, Масиҳсиз ўлимни кутаётганларгача. Охирги йилларда у Инжил масиҳийлари билан католиклар ҳамкорликда асос солган ташкилот ишида иштирок этди. Бу ташкилот умумий илоҳий таълимотга риоя қилишда иккала томонга ҳам ёрдам берарди.

Таъкидлаш керакки, айрим Америка Инжил масиҳийлари бу ишда Пакернинг иштирок этишини истамадилар, гарчи улар Пакернинг Инжил таълимотига содиқлигини ва Пакер баҳсли илоҳий масалаларни ҳал қилишини истамаслигини очиқ кўриб турган бўлсалар ҳам, ундан узоқлашдилар.

Ташкилотда бирлик, ҳамкорлик руҳи устун бўла борди. Бунда асосий ролни Пакер ўйнади – бунга ишдан ташқари вақтларда католик илоҳиётчиси Ричард Жон Ньюхаус билан ўтказган баҳслари ёрдам берди. Шу баҳсларда Пакер Ричард Жон Ньюхаусни ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ “муболаға” попи деб атаган эди.

Шу пайтда Пакер томонидан нашр қилинган китоб, памфлет ва мақолалар миқдори ўсиб бораверди. Пакер Риджент коллежида ишлаш билан бир қаторда, ҳар йили биттадан китоб ёзди (1995 йили Пакернинг уч китоби босилиб чиқди). Унинг уч миллион нусхадаги китоби сотилди, шундан бир ярим миллиони “Худони билиш”га оид эди. Шундан сўнг у Британия Колумбияси вилоятида энг машҳур муаллиф унвонини олди.

Яқинда бизникида Пакер билан тушлиқ қилаётганимизда, у “Ёғ суртилган” гуруҳининг “У биз учун туғилган эди” қўшиғини тинглаб, кўз ёшларини тия олмади. Китнинг сўзларига қараганда, “унинг ҳамма хатти–ҳаракатлари ортида Раббийга чуқур содиқлик ётгани, унинг китоблари, ваъзлари, маърузалари, ҳаёти – ҳаммаси Худога қаратилгани” учун шундай бўлди.

Пакернинг жамоатга муҳаббати унинг “марҳамат” – “марҳамат қилмоқ” феъл шаклини қўллашга мойиллиги билан изоҳланади. Бир куни у менга: “Жаз мусиқаси жамоатга ўхшайди – Муқаддас Руҳ раҳбарлиги остида гуруҳ аъзоларининг ҳаракатчан, моҳир ўзаро таъсири ва уйғунлиги самовий мусиқани яратади”, деб айтган эди.

Китнинг айтишига кўра, Пакернинг ҳаётида одамлар билан айтишиб қолиш юз берганда, у фақат ўз шахсияти учун хафа бўлмасди, балки “Раббийнинг жамоатида оғриқ пайдо бўлди”, деб хафа бўларди. Шунинг учун ҳам Пакер дўсти Мартин Ллойд – Жонсон билан 1970 йилдан кейинги айрилиқдан сўнг, ўзи унга: “Англияга борганимда, мен қабул қилсангиз”, деб илтимос қилди. Ллойд – Жонсон хасталигига қарамай, мамнуният билан рози бўлди.

“Мен у билан учраша олмадим, – дейди Пакер. – Мен келгунимга қадар у вафот этган экан. Ҳечқиси йўқ, бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди, чунки само абадийдир”.

Ҳа, само абадийдир. Пакер заминда мустаҳкам турганига қарамай, баланд, кенг фикрлайди. “Мен руҳий етукликнинг диққат бир жойга қаратилган тимсолини кўришни орзу қиламан, менинг тилимда бу руҳнинг кенгайиши, деб аталади. Бу ўзида, тирик бўлиш қанчалик муҳим, деган янги сезгини, Худо яратган оламда яшаётганингни англашдан мутлақ улуғворлик ва ҳузур–ҳаловатдан титраш туйғусини пайдо қилади, Худо яратган оламда нур, ҳузур–ҳаловат, донолик, масъулият, Муқаддас Китоб ҳақиқати бор эканини ҳис қиласан”.

“Мен, мулоҳаза қилишда эҳтимол адашарман, – дейди Пакер, – бироқ, бизнинг замондошларимиз катта қалб эгалари бўлган аввалги масиҳийларга нисбатан ниҳоятда майда кўринишади. Худонинг марҳамати туфайли улар бизга қараганда, улуғроқ бўлишган”.

Оксфорд университети ўқитувчиларидан бири Валентин Каннингэм шундай деб ёзган эди: “Пакер руҳиятнинг аралашмаси ва илоҳий амалиётчиликнинг ортида туради. Бу эса унга эътиборни қаратади ва имонга келмаганларга кучли таъсир кўрсатади”. Бу гапда калит сўз – ”туради”. Менинг ўғлим сингари, кучлар тенг бўлмаган мусобақада бор кучи билан курашиб, матчда ғалабага эришишдан ёки мағлубиятга учрашдан бошқа нарса олмаганидай, Пакернинг таълимоти ҳам ўзига қаратилган барча зарбаларга бардош беради. Қачонлардир кўчада ўлиб қолмаган, мактабдаги безориларга уй вазифаларини тайёрлашда ёрдам берган болакай бугун бошини баланд кўтариб юрибди.


Книга на Узбекском языке: - Отвечает на актуальные вопросы (Жеймс Пакер)

Новая книга Дж. Пакера построена в форме диалога опытного пастора с христианской молодежью, которая ставит перед ним как глубокие богословские вопросы, так и вопросы повседневные, житейские. Ответы доктора Пакера порой неожиданны и парадоксальны, но всегда полны мудрости и жизнелюбия. Завершается книга очерком о личности и жизненном пути доктора Пакера, принадлежащим перу журналистки У. Зоба.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак