James Paker Dolzarb Savollarga Javoblar (3.Худога яқинлашиб) Kitob O'zbek tilida
Жаймс Пакер Долзарб Саволларга Жавоблар (Аудиокитоб) Китоб Ўзбек тилида
Мундарижа
Мукадима
Кириш
1. Йулнинг тугриланиши
2. Муқаддас Китобни англаш
3. Худога яқинлашиб
4. Ҳозирги оламдаги ҳаёт
5. Айрим қийин саволларга жавоблар
3. ХУДОГА ЯҚИНЛАШИБ
“Исони танлаш” нимани билдиради?
Кимгадир бу гап яхши таом буюриш мақсадида ресторандаги таомномани кўздан кечиришни эслатади. Одам таомлар орасидан ўзига кўпроқ ёққанини танлайди. Унинг ўзига ёққан таомлардан бири йўқ бўлганда, доимо бошқасига буюртма бера олади. Аммо Масиҳда нажот топиш бошқача манзара касб этади. Нажот топиш юз берганда, уч манбага эга бўлган юз бериши аниқ муқаррарлик ҳиссиёти пайдо бўлади: биринчидан, Инжил ҳақиқати таъсири шунчалик равшанки, ўша ҳақиқатга бепарво бўлмаслик керак; иккинчидан, одамни Исо Масиҳга юз буришга даъват қиладиган илоҳий туйғунинг иштироки бор: учинчидан, Исо Масиҳсиз ҳаёт тамомила бой берилганини англашдир. Бу ҳиссиётни бизда Раббийнинг Ўзи – биз томон биринчи қадамни ташлаганда ўстиради. Биз Муқаддас Руҳ даъватини “илк меҳрибонлик” деб атаймиз. Айбдорлигимизни англашга олиб келадиган бу илоҳий қадамсиз ўзимизни Масиҳга бағишлай олмаймиз, яъни “Исони танлай” олмаймиз, агар шундай деб аташни маъқул кўрсангиз.
Исо Масиҳга қалбимизнинг интилиши ҳар доим ҳам биргина шиддатли ҳаракат билан ҳосил бўлмайди; камдан–кам ҳолатларда хотиржам ва ақл–идрокка асосланган ҳолда юз беради. Аксинча, ташқи томондан бу ҳаракат кўпинча олдинга ҳаракат қилишга астойдил қаршиликдан пайдо бўлади. Клайв Льюис Масиҳга юз бурганини таҳлил қилиб, шундай ёзади: “Ўзим учрашишни асло истамаганим билан иккиланмай, жимгина яқинлашдим”. У: “Эътиқодсиз одам, динга муносабати қандай бўлишидан қатъий назар, аслида ундан содиқ бўлишни талаб қиладиган ҳақиқий Худони ва барҳаёт Исони излаши мумкин”, деган фикрга қўшилмайди. Бундай одамни сичқонни пойлаётган мушукка қиёслаш мумкин.
Лекин ҳар бир ҳақиқий юз буришда Масиҳнинг қудратли севгиси, “хочдаги ўлимгача бўлган севги” бизга илк иноятини кўрсатиб, чиндан қалбимизни ўзгартиради. Шунда сиз Нажоткорнинг ҳақиқатдан борлигига ишонибгина қолмай, балки У билан гаплашасиз, Уни қабул қиласиз, Унга ўзингизни бутунлай бағишлайсиз, аммо бундай қилишингиз керак бўлгани учун эмас, балки шунга чанқоқ бўлганингиз учун қиласиз. Исаак Уотте бу туйғуни шеърда шундай ифодалаган эди:
О қудратли Худойим, Шоҳим,
Ҳимоячим ва Раббим!
Сенинг қурбонгоҳингга келтираман
Забоним самараси сано мадҳини.
Мен одамларга шунчалик ёмонлик қилган бўлсам, Худо мени қандай қилиб севиши мумкин?!
Худонинг кўзи олдида ҳар бир одам гуноҳкордир. Унинг: “…кўзлари шу қадар покизаки, ёвузликка қараб туролмайди” (Хабаққуқ 1:13). Гуноҳ – бу иллат, ҳар биримизни бутун ҳаётимиз давомида сарсон қилади. Бирон одам, Исо Масиҳдан ташқари, гуноҳдан қочиб қутула олмади. Англия жамоатининг ибодат сўзларида қуйидагиларни ўқиймиз: “Биз кўпинча ўзимизнинг мойиллигимиз ва истакларимизга риоя қиламиз. Қилишимиз керак бўлган ишни эмас, балки талаб қилинмаганини қиламиз ва натижада руҳий соғломликка эга бўлолмаймиз”. Лекин гуноҳларнинг кечирими бор. Бу ҳақда Забур китобининг 129:3–4-оятларида шундай дейилади:
“Эй Эгам, гуноҳларни ҳисобга олсанг агар,
Эй Раббим, ким ҳам бардош бера олар?!
Аммо Сен кечиримлисан,
Шу боис Сендан қўрқамиз”.
Бу хабарда калит сўз – “аммо” сўзидир. Агар гуноҳларимиз кечирилмаса, биз қаерда бўламиз? Мутлақ ҳолатга етиб борган, Худо номи билан инсонни оятлаб ташлайдиган виждон азоби – ҳақиқий дўзах ана шудир.
Машҳур илоҳиётчи Мартин Лютер гуноҳини англаб эзилган дўстига хатида шуни ёзган эди: “Хочга михланган Масиҳни билишга ҳаракат қил. Уни мадҳ қилишга ўрганиб, шундай деб айт: “Эй Раббим! Сен менинг солиҳлигимсан. Мен Сенинг гуноҳингман. Сен Ўзингга мени олдинг. Ўзингни эса менга юкладинг”.
Бизнинг ишончимиз сизни барҳаёт Масиҳ билан боғлайди. Шунда улкан алмашувлар юз беради. Исонинг гуноҳни ювадиган ўлими сабабли Худо сизни солиҳлар қаторига қўшди ва гуноҳларингизни кечирди.
Масиҳийлар жамоатга боришлари шартми?
Биз бир–биримизга: “Мени севсанг, итимни ҳам сев” деб мурожаат этганимиздай, Раббий ҳам бизга шундай дейди: “Мени севсангиз, Менинг Жамоатимни ҳам севинг”. Ўзини масиҳий деб атайдиган, лекин шу билан бирга ўзини Жамоат билан бир деб ҳисобламайдиган одам Жамоатни севмайди, ўзини унга бағишламайди, унинг эҳтиёжларини ўзи билан олиб юрмайди, ундай одамнинг ишлари жойида эмас. Келинг, Эфеслик имонлиларга ўгит берган ҳаворий Павлусга қулоқ солайлик:
“Эй эрлар, Масиҳ имонлилар жамоатини севиб, улар учун Ўзини қандай фидо қилган бўлса, сизлар ҳам хотинларингизни шундай севинглар. Масиҳ имонлилар жамоатини муқаддас қилай, деб уларни сув билан ювди ва Ўз каломи орқали тозалади, токи устида бирон ғубор, ажин ёки доғи қолмаган, муқаддас, бенуқсон, камоли чиройли бир жамоатни Ўз ҳузурига элтиб қўйсин” (Эфес. 5:25–27).
Жамоатга севгимизни қандай ифода этамиз? Янги Аҳдда Жамоатга ваъзлари ва таълимоти билан Худони шарафлаш ва унга ибодат қилиш учун, ўзаро қўллаб–қувватлаш ва масъулият билан биродарларча ғамхўрлик ва қавмбошилик васийлигини кўрсатиш учун, Исо Масиҳга ваъзлар, қўшиқлар, сирли зиёфат, имон келтириш орқали мақтов ва ҳамду сано учун, муҳтожларга Исо ҳақида олам бўйлаб Хушхабар ёйиш учун Худо халқининг доимий йиғини тарзида қаралади. Жамоатга нисбатан севгини бундай тушуниш солиҳликни, содиқликни ва ҳаётий кучни (бизга тинчлик бермайдиган иштиёқни) излашда ўз ифодасини топади. Буларнинг ҳаммаси жамоатнинг Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ ёрдами билан биргаликдаги ҳаётида ўз аксини топади. Биз – имонлилар, бу ҳаётни баҳам кўришимиз керак.
Нима учун турли мазҳаблар мавжуд?
Бу ерда – ғарбда биз бугунги кунда “бизнинг жамоат” деб айтар эканмиз, ёки йиғин учун ёпиқ зални, ибодат қилиш учун аудиторияни, ё бошқа жойни, ёхуд мазҳабни, одамларнинг бир хил тарздаги фикрлашини ё бўлмаса хулқ–атвори бирлигини тушунамиз. Аммо Янги Аҳдда жамоат биноси ҳам, мазҳаб ҳам эсланмайди (мазҳаб имонлиларнинг умумийлигини ифодалаб, улар масиҳийликнинг асосий ақидалари билан бир қаторда, ўзларининг ақидапарастлик, ахлоқий, таълимотга оид, этник ва бошқа ҳар қандай характерни ва бутун Яқин Шарқ халқлари таркибида ўзларини бир оила деб қарашларини ифодалайди). Мазҳаб – замонавий масиҳийликда муқаррар ҳодиса. Улар ўзларининг аҳамиятли эканликларини шу билан исботладиларки, бошқалар унутган ҳақиқатга иккиланмай риоя қиладилар. Исо “Менинг Жамоатим” деганда эса, Унга содиқлик бўйича бир бўлган бутун масиҳийлик оламини, Жамоат устидан Унинг ҳукмронлигини ва Унинг даъватини қабул қилишни, ўзига умумий севгини, содиқликни ва хизмат қилишни назарда тутган эди.
Мазҳаб, ёхуд деноминация алоҳида оқимни ўзида гавдалантирмагани учун, бу маънода унча катта бўлмаган жамоатлар ягона жамоат ҳаётининг турли кўринишлари ҳақидаги тушунчага мос келади.
Агар одам Инжил ҳақида эшитмаган бўлса, Худо уни нажот топиши учун ишончга олиб кела оладими?
Бу масала ҳаворий Бутрус томонидан кўтарилган эди. Ҳаворийлар фаолияти 10:34–35 оятларда шундай ёзилган: “Ҳақиқатан ҳам, Худо тарафкашлик қилмаслигини биламан. Ҳар бир элатда Худодан қўрқадиган ва тўғри ишларни қиладиган ҳар бир одам Унга маъқулдир”
Павлус: “У ҳеч қачон Ўзини гувоҳсиз қолдирмади. Сизларга яхшилик қиляпти: осмондан ёмғир ёғдиряпти, мавсумида ҳосил беряпти, сизларни емак билан тўйдириб, юракларингизни шодликка тўлдиряпти” (Ҳаворий. 14:17) деб уни қўллаб–қувватлайди. Бу ерда яна ўзини бутун инсониятга зоҳир қилган Худо ҳақидаги унинг ёрқин нутқини қўшинг. Бу ҳақда Римликларга Мактубда ўқиймиз (қаранг: 1:18–2:16). У шундай дейди: “Унинг кўринмас хусусиятлари, яъни абадий қудрати ва илоҳиёти, Ўз ижод маҳсулию борлиқни яратганидан англашилади ва очиқ кўриниб туради. Шундай қилиб, уларнинг узрлари йўқ” (Римликларга 1:20). Мен шунга ишонаманки, бизга берилган маслаҳатларга биноан қилганларимизга мувофиқ, Худо ҳаммамизни ҳукм қилади (бу ҳуқуқ фақат Унга тегишли).
“Масиҳийлик ва дунё динлари” журналининг яқиндаги сонларидан бирида жаноб Норман Андерсон номасиҳий динларга эътиқод қилувчиларга нисбатан шу саволни ўртага ташлайди: “Бошқа ҳар қандай динга эргашувчи билан шундай ҳодиса юз берадими: раҳмдил Худо унинг юрагига ўзининг Муқаддас Руҳини юбориб, ўша одам гуноҳларини англашга ва кечирим олиши зарурлигига рози бўлишга ёрдам беради. Демак, зулматдан чиқишга имконият бериб, ўзини Худонинг меҳрибонлигига бағишлайди – шундай бўлиши мумкинми?
Жавоб ижобий бўлиши керак, чунки шундай бўлиши мумкин: буни рад қилиш учун биз ким бўлибмиз? Агар бу ҳақиқат бўлса, бундай одамлар фақат осмонда Масиҳнинг гуноҳ ювувчи ўлими билан нажот топиши тўғрисида билиб оладилар, яъни ўзларининг жони Муқаддас Руҳ орқали янгиланганини биладилар. Ўшанда улар Худонинг олий марҳаматини чексиз шарафлаш билан шуҳратли жамоатга бирлашадилар. XI асрдан бошлаб масиҳийлар шунга умид қила бошлаганлар. Ким билади, балки Суқрот билан Афлотун ҳам шундай бахтга мушарраф бўлгандирлар?
Лекин биз: “Бу Худонинг ваъдасини очмаганлар учун ишончлидир”, деб қатъий тасдиқлашга асосимиз йўқ. Шунингдек, биз Хушхабарни эшитмаган ёки тушунмаганларнинг ҳар бирига нисбатан бундай хатти–ҳаракатларни Худодан кута олмаймиз. Албатта, гарчи биз бундай имкониятга ҳуқуқимиз бўлса ҳам, бизнинг миссионерлик мажбуриятларимизни заррача камайтирмайди.
Ақли бор одам жаноб Норманнинг сўзлари устида фикр юритиб, вақтини ўтказмайди. Бизнинг хизматимиз шундан иборатки, аввало, биз бировнинг тақдири ҳақида ўйламасдан Хушхабарни ёйишимиз керак. Улар ҳақида Худо қайғуради. Худо адолатли ва шафқатли, Худо улар билан ўз ишини қилганини билганимизда, норозилигимизга сабаб бўлмайди. Ҳозирча эса, келинглар, бутун инсоният кечирилиши ва қайта туғилишини, бизни Муқаддас Китоб билан танишувга таклиф қилган ҳар қандай одам меҳрибонлик кўрсатиши зарурлигини унутмайлик. Келинглар, Худога келадиган ҳаммага нажот берувчи Масиҳни билишда кучларимизни икки баравар кўпайтирайлик.
Книга на Узбекском языке: - Отвечает на актуальные вопросы (Жеймс Пакер)
Новая книга Дж. Пакера построена в форме диалога опытного пастора с христианской молодежью, которая ставит перед ним как глубокие богословские вопросы, так и вопросы повседневные, житейские. Ответы доктора Пакера порой неожиданны и парадоксальны, но всегда полны мудрости и жизнелюбия. Завершается книга очерком о личности и жизненном пути доктора Пакера, принадлежащим перу журналистки У. Зоба.