Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) 2 bob

James Paker Dolzarb Savollarga Javoblar (2.Муқаддас Китобни англаш) Kitob O'zbek tilida

Жаймс Пакер Долзарб Саволларга Жавоблар (Аудиокитоб) Китоб Ўзбек тилидаDolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) Audiokitob О'zbek Tilida

 

Мундарижа

Мукадима

Кириш

1. Йулнинг тугриланиши

2. Муқаддас Китобни англаш

3. Худога яқинлашиб

4. Ҳозирги оламдаги ҳаёт

5. Айрим қийин саволларга жавоблар


2. МУҚАДДАС КИТОБНИ АНГЛАШ

Муқаддас Китобда тасвирланган айрим воқеалар, айниқса, Исога тегишли воқеалар бир неча марта оғиздан–оғизга ўтгандан кейин ҳақиқий мазмунини йўқотади. Бу “бузуқ телефон” ўйинига ўхшайди. Бу ўйинда биринчи иштирокчи иккинчисининг қулоғига “Бобби сени севади” деган гапга ўхшаш ниманидир шивирлаб гапиради. Охирги одамнинг қулоғига эса “Менда яшил пишлоқ бор” деган гап етиб келади. Биз Муқаддас Китоб воқеаларининг аниқлигига ишонсак бўладими?

Исонинг илк шогирдлари бир куни Унинг ваъзини эшитиб, бу ваъзни қайта–қайта такрорлаб, одамларга етказишди. Исонинг ҳамма шогирдлари жамоат билан қалин алоқада яшардилар, уларнинг ҳар бири у ёки бу воқеанинг гувоҳи бўлишарди, шунинг учун бир–бирларининг сўзларини текшира олишарди. Улар Исо тўғрисидаги гувоҳликларни ёзиб ола бошлашларидан аввал шунчаки бузиб кўрсата олмасдилар. Исонинг илоҳийлигини ва У кўрсатган ажойиботларни инкор қилувчи скептиклар бу битикларда бузилган жойлар борлигини далиллашга уринадилар, аммо биз уларга ишонишимиз керак эмас.

Скептикларга битта усул билан эътироз билдириш мумкин: уларнинг эътиборини шунга тортишимиз керакки, бизгача етиб келган Муқаддас Китоб таржималари машҳур олимлар томонидан бажарилган. Бу олимлар қадимги яҳудий тилини аъло даражада билганлар (Эски Аҳд шу тилда ёзилган, фақат пайғамбар Дониёр китобидан айрим матнлар оромий тилида ёзилган), шунингдек, Янги Аҳд қадимги грек тилида ёзилган. Яна шуни қўшимча қилиш мумкинки, Муқаддас Китобда баён қилинган воқеаларнинг ҳақиқийлигига шубҳа йўқ, таржималар асл матн билан ишлайдиган коллеж ва семинария ўқитувчилари томонидан, қадимги тиллар билан ишлайдиган мутахассислар томонидан узлуксиз текшириб борилади. Таржимани текшириш учун у ёки бу таржиманинг тўғрилигини тасдиқлаш учун қанча одамдан бу ҳақда эшитишни истар эдингиз?

Бошқача айтганда, аслида скептикларнинг Муқаддас Китобга муносабати тўғрисида эмас, балки уларни ишонтириш борасида муаммога дуч келасиз. Бизнинг ихтиёримизда Муқаддас Китобнинг инглиз тилидаги ўнлаб ажойиб таржималари борлиги учун, дунёдаги бошқа тилда гапирувчиларга нисбатан бизнинг халқимиз кўпроқ марҳамат олди. Дунёдаги бошқа биронта халқ ишончли таржималарни шунчалик танлаб олиш имкониятига эга эмас.

Скептикларнинг фикрлари шубҳалар атмосфераси билан ўралган. Менимча, кўп ҳолларда уларнинг шубҳалари Муқаддас Китобга ўзларининг ножиддий муносабатларини оқлашга уринишдан иборат.

Муқаддас Китобнинг қайси таржимаси аниқроқ?

Яхши савол. Муқаддас Китобнинг инглиз тилида ўнлаб асосий таржималари бор. Уларнинг ҳаммаси бир хилда яхши, ҳатто жуда зўр. Баъзилар кўпгина таржималар тўғрисида гапириб, гўёки улардан биттаси мутлақо аниқ таржима эмас, деб айтишади. Аслида бунинг сабаби бошқача. Масалан, сиз музқаймоқ сотиб олмоқчи экансиз, ўзингизга мазаси ёққанини танлайсиз, аммо бошқа хилдагилари ҳам мазали–ку. Худди шу сингари, Муқаддас Китоб таржималарининг ҳаммаси ҳар хил, гарчи бир тилга таржима қилинган бўлса ҳам. Уларнинг ҳаммаси бир хилда яхши таржима бўлгани учун, ҳар бири ишончли.

Қирол Ёқуб томонидан Муқаддас Китобнинг таржимаси (King James Version) 1611 йили амалга оширилган. Сиз бу таржима билан танишмисиз ё йўқми – билмайман. Агар уни ўқиган бўлсангиз, бу таржиманинг тили замонавий таржиманикидан кескин фарқ қилишига эътибор берган бўлардингиз. Ахир, бу таржима Шекспир замонидан бизгача етиб келган. Бу таржима эсдан чиқмайдиган улуғвор жаранглайди, лекин шу билан бирга, архаик ва кўп ўринларда тушунарсиз лексикага бой. Ҳозирги таржималар эса кўпроқ тушунарли тилда Муқаддас Китоб матнини баён қилади.

            Сиз, қайси бир таржима яхши, деб қизиқасиз. Бу ўзингизга боғлиқ. Менинг қарашимча, бугунги кунда энг кенг тарқалган инглизча таржима – Янги халқаро таржима (New International Version) дир. У билан бир қаторда Янги жонли таржима (New Living Translatia) – Жонли Муқаддас Китобнинг мукаммалаштирилган таржимасидир. Янги халқаро таржима билан янги жонли таржималарни филологлар парафраза деб айтадилар. Бошқача айтганда, бу сўзма–сўз таржима эмас, чунки бу таржималарда оригинал матнни сўзма–сўз беришга эътибор қаратилмаган, балки матннинг маъносини беришга эътибор берилган. Шунинг учун матннинг чуқур мазмунини баён қилиш масаласида иккала таржима баравар эмас. Уларни ўқиш осон. Бу ўринда Янги Аҳд таржимасини эслаш кифоя. Янги Аҳд “Мактуб” номи билан аталиб, Юджин Петерсон томонидан амалга оширилган. Таржима эркин, аммо маҳорат билан бажарилмаган парафразадир.

            Яна бир эски таржима бор, гарчи ёрқин бўлмаса ҳам, аниқ ва тушунарли бажарилган. Бу таржима яҳудийча ва грекча оригинал матнларга сўзма–сўз эргашади ва содда инглиз тилида баён қилинади. Бу – қайта таҳрир қилинган стандарт таржима (Revised Standard Version) бўлиб, инглизча стандарт таржима (English Standard Version)ни янгиланган вариантини ўзида гавдалантиради. Муқаддас Китобнинг қирол Ёқуб томонидан янги таржимаси (New King James Version) ва Америка янги стандарт Муқаддас Китоби (New American Standard Bible) ҳам адабий жиҳатдан чуқур ишлангани ва оригиналга ғоят яқинлиги билан ажралиб туради. Менимча, ҳар биримиз Муқаддас Китобнинг камида иккита – ҳар бир туридан биттадан инглизча таржимасига эга бўлишимиз керак.

            Мен Муқаддас Китобнинг инглиз тилидаги асосий таржималаридан ҳар бирини тавсифлаб беришим мумкин эди, аммо уларни санаб бериш билан чекланишни афзал деб биламан.

Таҳририятдан Муқаддас Китобнинг инглиз тилига қилинган муҳим таржималарига Пакер берган тавсифлар қаторига Эски ва Янги Аҳднинг рус тилига қилинган таржималари тўғрисида бир неча оғиз сўз айтиш фойдадан холи бўлмасди.

Россияда Муқаддас Китоб қўлёзмасининг тўлиқ мажмуи (қадимги рус тилида) 1499 йили Новгород Архиепископи Геннадий томонидан тўпланган эди. Унгача, яъни Х асрдан ХI асргача Эски славян тилида Муқаддас Китобнинг айрим таржималари бор эди, холос. Бу китобларни 884 йили лотинчадан Кирилл ва Мефодийлар таржима қилган эдилар. Котиблар таржима текстига ўзларининг тил хусусиятларини олиб киришди. Шу тариқа турли қўлёзмалар, жумладан, қадимги рус тилидаги қўлёзмалар пайдо бўлди. Бу қўлёзмалар Муқаддас Китобнинг янги таржималари эмас эди, лекин улар текстнинг Кирилл–Мефодий тилини оғзаки тилга яқинлаштирдилар.

            1517–1525 йиллари қипчоқлардан бўлган Франциск Скорина биринчи марта эски славян тилида “Библиа Русска”ни нашр қилдирди. Кейинроқ – 1581 йили шунга ўхшаш таржимани князь К.К.Осторжский амалга оширди.

            ХVII аср охирида Пётр I немис қавмбошиси Глюкчага Муқаддас Китобни рус тилига таржима қилиш тўғрисида буйруқ берди. Аммо бу таржима рус–швед уруши даврида йўқолди.

            ХVIII аср охирида янги рус адабий тили шаклланди, аммо бу тилнинг илоҳий ва диний ақидалари асарлар тили сифатида яроқлилиги билан ХIХ аср охиригача мусобақа қилиб келди.

            1812 йили урушдан кейин жонли рус тилига Муқаддас Китобни таржима қилиш ишлари бўйича жиддий иш бошланди. 1813 йили Англия Муқаддас Китоб жамияти ёрдами билан Россия Муқаддас Китоб жамияти ташкил қилинди. Бу жамиятга маориф министри А.Н.Голицин бошчилик қилди. 1816 йили Янги Аҳднинг рус тилига таржимаси бошланди. 1818 йили тўртала Хушхабар 10 000 нусхада нашр қилинди.

            1820 йили Янги Аҳд рус тилида тўлиқ ҳолда нашр қилинди. Эски Аҳд китоблари таржимаси бошланди. 1825 йилгача Таврот, Ёшуа Нун, Ҳакамлар, Рут ва Забур таржима қилинди.

            1823 йилгача эски славян тилидаги Муқаддас Китобнинг етти нашри чиққан эди, аммо 1825 йилдан бошлаб ўттиз йил давомида реакция тўхтамади. 1826 йили Россия Муқаддас Китоб жамияти ёпилди. Мусонинг беш китоби тиражининг кўп қисми ёндириб юборилди.

            Аммо расман таъқиқларга қарамай, Муқаддас Китоб таржимаси бўйича ишлар тўхтамади. Протоирей Герасим Павский йигирма йил давомида Эски Аҳднинг ҳамма китобларини таржима қилиб бўлди. Худди шундай таржимани ундан фарқли равишда архимандрит Макарий (Глухарев) ҳам амалга оширди. Икковининг таржимасига ҳам душманларча муносабатда бўлдилар. Иккала таржимон ҳам жамоатхона томонидан жазоланди.

            1858 йили (Александр II ҳукмронлиги даврида) Москва митрополити Филаретнинг ташаббуси билан Муқаддас Китобни жонли рус тилига таржима қилиш ишлари тикланди. Таржимага Петербург, Москва, Киев ва Қозон диний академияларининг профессорлари киришдилар. Таржиманинг кўп қисмини Д.А.Хвалсон бажарди. 1876 йили синодал босмахонада Муқаддас Китоб тўлиқ ҳолда чоп этилди. Бу таржима Синодал таржима номи билан машҳур бўлиб, бугунги кунда рус тилидаги Муқаддас Китобнинг ҳамма томонидан эътироф этилган ягона таржимасидир.

            1907 йили фақат канон китобларини ўз ичига олган Муқаддас Китоб чоп этилди.

            Тил тараққиёти муносабати билан ҳар қандай таржима аста–секин эскириб, Худонинг аниқ, жонли Каломи сифатида аҳамиятини йўқота боради. Масалан, православ жамоатларидаги хизмат пайтида ўқиладиган славянча Муқаддас Китоб бунинг намунасидир.

            Ўтган асрларда чоп этилган замонавий Муқаддас Китоб таржимаси маълум ноаниқликлардан ва архаизмлардан холи эмас. Булар шуни кўрсатадики, Муқаддас Китобнинг рус тилидаги мукаммал таржимасини амалга ошириш вақти аллақачон етиб келган. Ана шундай уринишлардан бири – ўтган асрнинг 50–йилларида Парижда ва Брюсселда амалга оширилган Янги Аҳд таржимасидир. Бу таржимани рус эмигрантлари амалга оширган бўлиб, епископ Кассиан (Безобразов) таҳрири остида чиққан.

            1990 йилда 170 йиллик танаффусдан сўнг Россия Муқаддас Китоб жамияти яна таъсис этилди. Жамиятнинг вазифаси – ҳозирги манбашуносликнинг ютуқларига таянган ҳолда Муқаддас Китобнинг янги русча таржимасини яратишдир. Муқаддас Китобнинг янги юбилей нашри “Шарқдаги нур” (Свет на Востоке) миссияси томонидан Масиҳ таваллудининг 2000 йиллигига аталди. Бу таржима Муқаддас Китобнинг синодал нашрига асосланган. Бу нусханинг лексикаси, имкон қадар ҳозирги тилга яқинлаштирилган, тиниш белгилари ҳозирги рус тили қоидаларига мувофиқ қўйилган, кўчирма гаплар қўлланган.

            Айтилганлардан учта хулоса қилиш мумкин: 1) Муқаддас Китобнинг Синодал таржимадан бошқа биронта ҳам таржимаси Россияда кенг тарқала олмади; 2) Муқаддас Китобнинг Европа тилларига қилинган таржималарини русча (синодал) таржимага солиштирилганда, бу таржима ёш; 3) Муқаддас Китобнинг янги таржимасини амалга оширишга ҳамма уринишлар асло “мазмун таржимаси”ни яратиш эмас, балки тилнинг замонавийлашиш муаммолари билан боғлиқ.

            Сизнинг айтишингизга қараганда, Исонинг издошлари Унинг фаолияти тўғрисидаги гувоҳликларни ва Унинг шуҳратини оғзаки шаклда етказар эканлар. Буларни ёзиб олишга қачон қарор қилинган?

            Биз тўртала Хушхабардан фойдаланамиз. Буларда Исонинг масаллари ва ҳикматли сўзлари ёзилган. Деярли ҳамма мутахассислар шуни тасдиқлайдиларки, Инжил эрамизнинг 50–90–йиллари оралиғида ёзилган. Тўртала Инжил бир–биридан фарқ қилади, чунки инжилшунослар Матто, Марк, Луқо ва Юҳанно қирқ йил давомида турли даврларда ёзганлар. Маълум фарқларнинг мавжудлиги баъзи одамларда бу китобнинг ҳақиқийлигига шубҳа уйғотади. Аммо бунинг ёзиб олинганлиги ҳақиқат. Мен сизларнинг эътиборингизни бир нарсага қаратмоқчиман: тўртала Хушхабар Масиҳнинг заминдаги ҳаётини кўрган одамлар томонидан ёзилган. Шундай қилиб, Масиҳ хочга михлангунга қадар Унинг издошлари бўлган одамлар бу ёзувларни текширишлари ва ишончли эканлигига гувоҳлик бера олишлари мумкин эди.

            Ўша пайтларда одамлар ўзларининг хотирасига суянишларига тўғри келарди, шунинг учун улар хотирада сақлаб қолишга ўрганганлар. Улар камдан–кам ҳолатларда ёзиб олганлар, аммо кўпинча ёдларида сақлаб қолганлар. Шу билан бирга, бу одамлар, биз сингари, хат, битим, китоблар ёзганлар. Шу боис муҳим ахборот ҳар доим ёзма шаклда келган. Хушхабарни бутун олам бўйлаб ёйиш учун – Жамоатнинг вазифаси ҳам шундан иборат эди – шунингдек, жамоатларда Худога хизматни олиб бориш учун Исо ҳақидаги ҳамма далиллар ёзма равишда қайд қилинган. Тўртала Хушхабар ёзилгунга қадар кўпчилик Исонинг сўзларини ва унинг фаолияти тўғрисидаги гувоҳликларни ёзиб олган эдилар (қаранг: Луқо 1:1–4). Юқорида айтганимдай, Исонинг кўп шогирдлари, айниқса, ўн бир ҳаворий, чамаси, ўттиз ёшдан юқори бўлмаган ёш йигитлар эди. Улар Исонинг сўзларини ёдда сақлаб қолганлар ва Исо қилган ишларни дарров унутмаганлар. Албатта, биз шунга ишонишимиз керакки, Инжилда ёзилганларнинг ҳаммаси ишонарлидир.

            Менинг ёшим етмишдан ўтди. Шунга қарамай, талабалик йилларимни ва иккинчи жаҳон урушини жуда яхши эслайман, шунинг учун мен Исо ҳақидаги далиллар хотирадан ўчиб ёки Инжил ёзилгунга қадар бузилиб кетганига ишонмайман. Бу тамомила сафсатадир.

            Илм оламида ҳар доим бир қанча ноанъанавий қарашларга маҳкам ёпишиб олган ғалати табиатли одамлар топилади. Бугунги кунда ҳам Муқаддас Китобдаги кўп воқеаларнинг ишончлилигига шубҳа билан қарайдиган олимлар бор. Эҳтимол, сиз шундай одамларнинг кўпчилигини бирлаштирадиган “Исо семинари” деган сўзни эшитгандирсиз. Бахтимизга, ундай одамлар оз. Мен доимо Муқаддас Китобни ўрганадиган мутахассислар даврасига интиламан ва шуни айта оламанки, кўпчилик олимлар тўртала Хушхабардаги ахборотларнинг ҳақиқийлигига шубҳа билан қарамайдилар, уларнинг нуқтаи назари мантиқий таҳлил орқали тасдиқланади.

 

Эски Аҳд Янги Аҳдга қараганда бирмунча мураккаб, Эски Аҳднинг ҳақиқийлигига ишонсак бўладими?

Бу ўринда ҳам скептиклар оз эмас. Аслида Эски Аҳднинг тарихий китоблари бир бутунликни ташкил қилади. Бу китоблар у ёки бу воқеаларни ҳикоя қилиб, бир–бирини тўлдиради. Китобларда батафсил тасвирланган воқеалар ҳодисаларнинг ишончли эканлигини кўрсатади. Илк ота–боболар ва Мусо, шунингдек, шоҳлар даври, яҳудийларнинг ўз юртларидан қувилиши ва уларнинг қайтиши воқеалари мутлақо ишончли маълумотлардир. Бошқача айтганда, Эски Аҳднинг тарихий ҳақиқат эканига шубҳа қилиш учун асос йўқ. Ҳамма аломатлар Эски Аҳднинг ҳақиқийлиги тўғрисида гувоҳлик беради.

            Энди олдинга қадам ташлашдан олдин, қандай қилиб Яратувчимиз бизнинг Гуноҳ ювувчимиз бўлиб қолгани тўғрисидаги воқеани эслаш зарур. Бунда Муқаддас Китоб тарихий далилларга таянади. Албатта, Эски ва Янги Аҳд фақат юз берган воқеаларни баён қилибгина қолмайди. Улар илоҳий ваҳий – пайғамбарларга ва бошқа одамларга мактублардан, шунингдек, Раббий Исода мужассамлашган таълимотдан иборат. Иккала Аҳд Илоҳий Калом билан, яъни Худонинг хоҳиш–иродаси тўғрисида Худо берган ҳақиқат билан, фаолият ва йўллар билан, солиҳ ҳаётга оид кўрсатмалар билан тўла. Илоҳий таълимот далилларда, воқеаларда, персонажларда очилади. Биз буларга воқеалар баёнида, матнларга ёйилиб кетган талқин ва шарҳларда, ҳаворийларнинг мактублар кўринишидаги ваъзларида, Эски Аҳднинг донишмандона ёзувларида бизга тақдим қилинган ҳаётга қарашнинг насрий ва шеърий баёнида дуч келамиз (кимдир Забур бизга ибодат қилишни ва раҳм–шафқат сўрашни, Ҳикматлар – яшашни, Сулаймоннинг гўзал қўшиқлари – севгини, Аюб китоби – азоб–уқубат тортишни, Воиз – шод бўлишни ўргатади, деб тўғри айтган эди). Муқаддас Китобни ўрганиш бизни Худони ўрганишга олиб келсин, деб истасангиз, сиз нафақат тарихни, балки илоҳиётни ҳам билишингиз зарур.

Муқаддас Китобни ўқишни қайси китоблардан бошлаш керак?

Мен Матто, Марк, Луқо ва Юҳанно хушхабаридан бошлашни таклиф қилган бўлардим. Бу китоблар Исо тўғрисида айтади, уларда сиз тирик Исони кўрасиз, Уни эшитасиз. Бу китоблар Инжил деб ном олган, чунки Хушхабар, яъни Исо ҳақидаги – Нажоткор ва Раббий ҳақидаги қутқарувчилик ҳақиқати бу китобларнинг ҳар бирида уларнинг муаллифлари тасаввурларига, материал танлаш ва жойлаштириш тамойилларига мувофиқ батафсил баён қилинган. Шунинг учун бу китоблар нафақат Муқаддас Китобнинг бошқа китобларига қараганда, балки дунёдаги бошқа китоблар орасида ҳам энг қимматлисидир. Бу китобларни кўпроқ ўқинг. Кейин Ҳаворийлар китобини бошланг. Бу китоб тўртала Хушхабардан кейин келади. Сиз бу китобда Исонинг илк издошларига дуч келасиз. Улар Каломни олам бўйлаб ёйган эдилар. Кейин Ҳаворийларнинг мактубларини ўқишни бошланг. Уларда сиз Павлус, Юҳанно, Бутрус сингари одамларни яна учратасиз. Улар олийжаноб чўпонлар сингари, сиз билан бизга ўхшаган жамоат ва шогирдларга ўгит берганлар. Улар оддий сўзлар билан шогирдлар ва жамоатларни содиқ масиҳийлар, Самовий Ота болалари бўлишга ўргатадилар. Кейинги мактублар ҳам куч–қудрат ва теранлик билан тўла. Шунинг учун у китобларни ўқишни кейинроққа суришни тавсия қиламан. Эски Аҳдни Янги Аҳд нурида ўқиш керак. Янги Аҳд бизга Масиҳдаги янги ҳаётни таклиф қилиб, Эски Аҳдга олиб боради. Эски Аҳднинг асосий китоблари – Ибтидо, Чиқиш, Ишаё пайғамбар китоби, Забурдир.

            Бу китобларни ўзлаштириб олганингиздан кейин, ваъзларга ва жамоатингиз таълимотига эътибор беринг. Муқаддас Китоб моҳиятини тушунишингиз сизга ёрдам беришга қодир бўлган дўстларингизнинг доно маслаҳатларидан фойдаланинг. Масиҳийлик ҳаётининг бошланишида тажрибали масиҳийлар билан мулоқот қилиш имкониятларидан кўпроқ фойдаланиш ўзингиз учун янада муҳим. Чунки Муқаддас Китоб саҳифаси бир минг тўрт юз саҳифа бўлиб, майда ҳарфлар билан ёзилган. Бу китобларни мустақил ўрганиш кўп вақтни талаб қилади.

Одам учун Худони яхши тушунишига олиб келадиган Муқаддас Китобни ўрганишнинг самарали усулларини қандай танлаш керак?

Мен бу соҳада ўзимни мутахассис ҳисобламайман, аммо ўзимнинг кўп йиллик муаллимлик ва амалий тажрибамдан келиб чиқиб қуйидаги усулни тавсия қиламан.

            Муқаддас Китобни очиб, Худонинг иштироки бор жойда турибман, деб хаёлингизга келтиринг. Муқаддас Китобнинг муаллифи азалдан Худонинг Ўзидир, деб ўзингизга эслатинг. Мактубда сизга бефарқ бўлмаган одамни учратганингизда, ўхшаш руҳий бирликни излайсиз. Олдинга қадам ташлашдан олдин, шу тўғрида эслаб, фикр юритинг. Кейин Худодан: “Менга гапир, Муқаддас Китобда ёзилган Сенинг сўзларингни эшитиш учун менга имконият бер”, деб сўранг.

            Энди ўқишга киришинг. Мен, Муқаддас Китобнинг ҳаммасини ўқинг, буни доимий равишда қилиб бориш керак, деб маслаҳат бераман. Сиз билан бирга бутун Муқаддас Китоб билан танишиб чиқамиз, яна бир неча марта Китоб саҳифаларини варақлаймиз. Кунига тўрт боб сиз учун етарли, деб ўйлайман. Бундай ҳолатда бутун Муқаддас Китобни ўқишга бир йилча вақт кетади.

            Айрим энг муҳим китобларга алоҳида эътибор қаратинг, гарчи бу тавсияларимнинг иккинчи пунктига зид бўлса ҳам. Муқаддас Каломнинг айрим китоблари, Худонинг Ўз халқига айтган сўзлари сингари, бошқа китобларга қараганда, кўпроқ маънавий қимматга эга. Яқинда мен тўртала Хушхабар ҳақида гапириб, унда барҳаёт Раббийни учратасиз, бу китоблар дунёдаги энг қимматли Китоблардир, деб айтган эдим. Бу Китобларни бошқаларига қараганда кўпроқ ўқиш керак. Шу билан бирга, Забурни доимо ўқиб боринг, ҳеч бўлмаганда, кунига бир–икки санони (118–санони саккиз оятдан йигирма иккита қисқа оятларга бўлинг). Ҳамма санолар бир–биридан фарқ қилади. Улар орасида ибодат, кечирим, шикоят қўшиқлари бор. Яна шундай санолар борки, улар забурчининг ҳамду саноси билан ибодати ўртасидаги санони ифодалайди.  

Сиз Забурдан ўзингизнинг ички ҳолатингизга мос санони топишга ҳаракат қилишингиз керак. Шунда санолар кундан–кунга мутлақо сизники бўлиб қолади. Агар қалбингиз ибодатга тўла бўлса, бу сизга мураккаб кўринмайди, чунки кўпчилик санолар айнан ибодат сифатида ёзилган. Агар жонингиз азоб чекаётган бўлса, уни покланг: ҳамма қийинчиликларингизни Худога ташланг, шикоят мазмунидаги сано сўзлари билан ибодат қилинг. Айрим санолар Худонинг ўтмишдаги иноятлари хакидаги хотиралар каби ёзилган. Шунинг учун уни ўқиб, ўзингизнинг ўтмишингизга назар ташланг ва Худо кўрсатган меҳрибонликларни эсланг. Агар мўл–кўллик, тезкорлик, ногаҳоний ўзгаришлар сизга бажариб бўлмайдигандай туюлса, умидсизликка тушманг. Буни ёзган одам сиз билан биздан кўра, Худода мукаммал ҳаётга эга эди, шунинг учун уларнинг даражасига етишувимиз учун, бизга вақт керак (масалан, мен имонли бўлганимдан буён йигирма йил ўтди, мен Унга яқинлигимни ҳис қилгунимча, умид қиламанки, сиз мени билиб оласиз).

            Қалбингизда яққол акс-садо берадиган Китоблар устида узоқроқ тўхтанг. Руҳимни озиқлантирадиган шундай Китоблардан бири – мен бу Китобни қайта–қайта ўқийман – ҳаворий Павлуснинг Римликларга мактубидир. Павлуснинг баён қилиш усули шундан иборатки, нажот топишимиз учун Раббий қилган ишларни биз ўрганишимиз керак. Бу мактубда ҳаммаси бор. V асрда яшаган Антиохиялик епископ Иоанн Златоуст ҳафтада бир марта “Римликларга Мактуб”ни ўзи учун овоз чиқариб ўқиб беришларини илтимос қиларкан. Мен уни тушунаман.

            Шундай қилиб, хулоса сифатида: биринчидан, Худонинг иштирок этишига итоаткорлик билан киришинг; иккинчидан, бутун Муқаддас Китобни ўқиб чиқинг; учинчидан, энг қимматли Китобларга алоҳида эътибор қаратинг, буларнинг орасида, менимча, тўртала Хушхабар ва Забур анчагина аҳамиятли. Тўртинчидан, сизнинг қалбингизга кучли таъсир этадиган Муқаддас Калом Китобларига кўпроқ тўхталинг.

Муқаддас Китобнинг қайси Китобларини бошқаларидан кўра кўпроқ ёқтирасиз?

Мен кўпинча Воиз китобидаги ўн қаторли доноликдан иборат оятга мурожаат этаман. Бу ном грекчада “Екклесиа” деб номланади, шунингдек, “устоз”, “нотиқ”, “файласуф” ёки “олим” деб таржима қилиниши ҳам мумкин. Ҳайратланишимнинг ягона сабаби шуки, Воиз Китобини ўқиш мен учун енгил.

Воиз ғамгин, аммо ажойиб равишда айтган қуйидаги гаплар қалбимнинг энг теран жойларига етиб боради: азобли фикрлашлар тўғрисида (қанчалик кўп билсанг, шунчалик оғриқ пайдо бўлади), қизиқарли туюлган зерикиш тўғрисида, жамғаришнинг беҳудалиги тўғрисида, ҳаммаси худди шамолни тутишга ўхшаш беҳуда, қурама матодан қилинган кўрпача сингари ҳаёт тўғрисида, Худога нисбатан бепарво муносабат, ишониш мумкин бўлган ягона нарса – ўлим тўғрисида. Бу туйғу ёшлигимда қалбимга ўрнашган эди, ҳозиргача мени тарк этмайди.

            Воизнинг, ҳаётда оддий нарсалардан – ишдан, таомдан, оиладан хурсандчилик топиш керак, деган сўзлари менда хурсандчилик ва табассум қилиш истагини пайдо қилади, чунки мен буни бутун онгли ҳаётимда ҳис қилдим. Асоссиз оптимизмдан узоқ феъл–атворим мени Воиз томонда маҳкам ушлаб туради, чунки Воиз Китоби бошдан–оёқ реализмга асосланган. Менга шубҳасиз, шу нарса маълумки, ҳиссиётлар (агар уни маълум эмоционал бўёқлар билан йўғрилган интиуция сифатида тушунсак), айниқса, қайғули ҳиссиётлар бутунлай реалистик бўлмаслиги мумкин. Менинг энг чуқур ҳис–туйғуларимдан баъзилари Муқаддас Китоб донолиги билан зич боғланганини билишим ўзим учун ёқимлидир.

           Қалбимда Воиз Китобининг хулосаси доимо жаранглаб туради: “Ҳамма нарса айтилди, мана энди хулоса: Худодан қўрқ, Унинг амрларини бажар, чунки бу ҳамманинг бурчидир. Ҳар бир ишни, ҳатто яширин қилинган ишларни ҳам, яхши ёки ёмон бўлишидан қатъий назар, Худо ҳукм қилади” (Воиз 12:13–14). Китоб муаллифи бу сўзлари билан ҳаётдаги тасодифлар ва қайғулар тўғрисида эслатиб, Худога хизмат қилишга ва бизга қарата айтилганларни ижро этишга даъват қилади. Шунда биз чинакам йўлдан адашмаймиз. Биз, нима бўлганда ҳам, солиҳ ҳаёт кечиришда давом этишимизни Худо истайди.

           Эски Аҳддаги бу ўгитлар ҳаворий Павлуснинг Коринфликларга биринчи Мактубидаги қуйидаги сўзлар билан уйғун келади: “Шунинг учун, эй севимли биродарларим, қаттиқ ва маҳкам туринглар. Ҳамиша Раббимиз хизматида бўлиб, янада ғайратли бўлинглар. Шуни билингларки, Раббимиз йўлида қилган меҳнатингиз фойдасиз бўлмайди” (1Коринфликларга 15:58). Шундай қилиб, Воиз китоби ҳаворий Павлусни эшитишимга ёрдам берди, Павлус эса Воизни тушунишимга кўмаклашди. Бу икки оят менинг қалбимда акс садо бераётгандай туюлади, мен ҳам шу оятлардан шод–хуррам бўлиб, йўлимда давом этяпман.


Книга на Узбекском языке: - Отвечает на актуальные вопросы (Жеймс Пакер)

Новая книга Дж. Пакера построена в форме диалога опытного пастора с христианской молодежью, которая ставит перед ним как глубокие богословские вопросы, так и вопросы повседневные, житейские. Ответы доктора Пакера порой неожиданны и парадоксальны, но всегда полны мудрости и жизнелюбия. Завершается книга очерком о личности и жизненном пути доктора Пакера, принадлежащим перу журналистки У. Зоба.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак