Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) 2 bob

Джон ва Стейси Элдридж. Мафтункор Гўзаллик - (2-боб) Ўзбек тилида

Maftunkor go‘zallik (Jon-va-Steysi-Eldrij) O‘zbek tilida AudiokitobДжон ва Стейси Элдридж. Мафтункор Гўзаллик - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида

Аёл қалби сирларини забт этиб

               

Мундарижа

                                                                                         

Сўз боши

1. Аёл қалби

2. Момо Ҳавога сўз берамиз

3. Хаёлдан кетмайдиган савол

4. Ярадор

5. Манфур аёл

6. Яраларга шифо бериш

7. Севикли

8. Очилиши зарур бўлган гўзаллик

9. Шайдойи Одам Ато

10. Оналар, қизлар, сингиллар

11. Жангчи маликалар

12. Ноёб роль

13. Озод бўлиш учун кундалик ибодат


Момо Ҳавога сўз

Ҳаттоки унинг хонада қандай ҳаракат қилишига қараш – бу ўз маданий даражасини кўтариш демакдир.

К. С. Льюис

Бирданига ўгирилиб, узоқда мен уни кўрдим.

Унинг билакларида кумуш ялтирарди,    

Бошидаги соч ўримлари ўз соясида яширинишга чорлаб пешонасини ўраб турарди.

Менга у: “Кир” деди ва менинг бошимдаги тикан чамбарни олди.

Кўнгилсизликлар ва қайғу-ғамдан асрашга ваъда қилди.

Боб Диан

Ота-онам менга XV асрда эътиқоди учун курашган аёл – Анастасия шарафига исм қўйишган: улар ҳар ҳафтада жамоатда ўтказиладиган литургия (куйлаш) пайтида барча авлиёларнинг номлари қаторида менинг номим ҳам баланд овозда айтилишини истаганлар. Мана нима сабабдан менинг исмим анна шундай ғалати – Стейси. Anastasia исмидан бошидаги “Ana-” ва охиридаги “-a”ни олиб ташланг, шунда менинг исмим Stasi (Стейси) қолади. Менга ўз исмим ёқади ва бунинг жуда муҳим сабаби бор. Мен Анастасия ҳақида бошланғич мактабда ўқиган пайтларимда билганман, аммо авлиё Анастасия ҳақида эмас… балки малика Анастасия ҳақида – сўнгги Россия шоҳининг кенжа қизи ҳақида. Миш-мишларга кўра, у бутун оиласини отиб ташлаган қотиллар чангалидан қочиб қутилишга муваффақ бўлган. Ушбу қотиллик юз берганда, у ҳали жуда ёш бўлган ва ҳозир ҳам қаердадир яшириниб яшаётган эмиш. Ҳақиқий малика оддий аёл кўринишида!

Жуда кўп аёллар ўзларини, мен ўшаман, деб кўрсатишга уринганлар. Улардан биттаси ўзининг бу ролида жуда ишонарли бўлган. Аммо шу кунгача ҳам ҳақиқий Анастасиянинг тақдири сирлигича қолган. У бу дунёда яшириниб юришга мажбур бўлган, аммо ўзининг олий насл-насабини йўқотмаган малика сифатида из қолдирган. Мен ушбу рус маликаси тарихидан жуда таъсирландим, шунинг учун ҳам Россия ҳақида қўлимга тушган ҳамма нарсани ўқий бошладим. Изоҳлаб бўлмайдиган сабабларга кўра мен ўзимни у билан боғлиқ деб ҳис қилардим. Мен ўзимни ўшаман деб кўрсатишга ҳаракат қилмасдим, аммо барибир… қалбимнинг энг тубида ўзимни атрофдагилар кўрганидан бошқачароқ эканлигимни тасаввур қилардим. Эҳтимол, мен ҳам шоҳ оиласига тааллуқлидирман, қачонлардир ўз аҳволимни йўқотгандирман. Эҳтимол, мен ҳам қандайдир ниқоб остида юргандирман. Бир кун келиб мен ҳам ҳақиқий малика бўлишим ҳақидаги фикрдан юрагим тезроқ уриб кетарди.

Шунга ўхшаш фикрлар фақат менинг ҳаёлимга келган деб ўйламайман. Нима сабабдан Кул ойим (Золушка) ҳақидаги эртак ўз долзарблигини йўқотмаслиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Бу эскирмайдиган эртакни фақат кичкина қизлар яхши кўрганлари учун эмас – уни ёши катта аёллар ҳам қизчалардан кам яхши кўришмайди. Ушбу эртак асосида тасвирга туширилган фильмларни эслашнинг ўзи етарли: “Кулойнинг тарихи” ва “Чўри хоним”, “Соҳибжамол” ва “Мангу севги қиссаси”. Нима сабабдан яшириниб юрган малика (ва уни топган шаҳзода ҳақидаги) сюжет мангу барҳаёт? Эҳтимол, бизнинг юрагимизда эътиборимизни ўзига жалб қилишни истаган орзулар яшар? Бу нима: қуруқ орзуларми, ҳақиқатдан қочишми ёки жиддийроқ бирон нарсами?

Баъзида аёл қалби истаклари ва ҳақиқат ўртасида чети кўринмайдиган уммон ётгандай туюлади. Оҳ, биз севимли бўлишни қанчалар орзу қиламиз, ажойиб романдаги энг муҳим ролга интиламиз, гўзалликни соғинамиз. Аммо ҳақиқат бунда эмас, бизни алам туйғуси қамраб олади. Кўп йиллар давомида ҳам дўстона, ҳам хизмат юзасидан аёлларнинг сўзларига қулоқ солиб биз уларнинг ўзларига берадиган паст баҳоси қанчалар жиддий муаммо эканлигидан ҳайратга тушамиз. “Мен ўзимни уй хўжалигини юритувчи машина сифатида ҳис қиляпман”, - деди бир куни аёллардан бири. Биз, бу муаммо эркакларга нотаниш, улар ўзларига паст баҳо беришдан азоб чекишади, дея олмаймиз. Аммо ҳеч қандай истисносиз барча аёллар олиб борадиган бу жангда – бундан жиддийроқ бир нарса бор. Бунинг фақат Момо Ҳаво ва унинг қизларига хос бўлган сабаблари бор.

Бундай вазиятда бизнинг қониқмаган истакларимиз ва қалбимизда туғён урган ҳис-туйғуларимиз – аслини олганда “тахтидан айрилган қиролнинг бахтсизликларидан” бошқа нарса эмас деган Блез Паскалнинг сўзлари келади. Одамзоднинг бугунги ҳолати қувғиндаги одамнинг тож кийишини эслатади ва биз токи ўз қонуний аҳволимизни қайтариб олмагунимизча бахтли бўла олмаймиз. Сиз нима деб ўйлайсиз: уйқудан уйғонган қиролича ўзини ёт элларда кир ювувчи эканлигини кўриб нимани ҳис қиларкан? Ўзига паст баҳо берувчи аёлларнинг хаёллари улар қандайдир ажойиб фаолият учун яратилганликларини кўрсатади. Ва бу чиндан ҳам шунақа. Чўри қизлар тимсолида яшириниб юрган соҳибжамол маликалар ҳақидаги бу афсоналар ва сеҳрли эртакларнинг барчаси бизга илгари туюлганидан кўра анча ҳақиқатга яқинроқ. Нима сабабдан ёш қизлар уларга шу тарзда муносабатда бўлишлари энди тушунарли.

Бу ҳаётда аёл нима қилиши керак, унинг вазифаси нима деган саволларни бериш ўрнига, у нима мақсадда яратилган, унинг ўзи ким эканлиги билан қизиқиш анча фойдалироқ бўларди. Ҳа, Худо уни нима мақсадда бу ерга жойлаштирди деган саволга ҳам жавоб олишни истардик. Бунинг учун биз энг азалий вақтга – Момо Ҳавонинг яратилиш тарихига қайтишимиз лозим. Ҳаттоки биз бу ҳикояни бир неча марта эшитган бўлсак–да (бизга уни жуда кўп марта ҳикоя қилиб берганлар), ўйлайманки, уни такрор ҳикоя қилиш мумкин. Биз, афтидан, ҳикоядаги энг муҳим бир нарсани назаримиздан четда қолдирган бўлсак керак. Бўлмаса эркаклар аёлларга бошқача муносабатда бўлган, аёлларнинг ўзлари ҳам ўзлари ҳақида яхшироқ фикрда бўлган бўлардилар. Демак, келинг энг бошидан -  бу дунёда ёруғлик пайдо бўлган дақиқалардан бошлаймиз.

Ижод гулчамбари

Оламнинг пайдо бўлиш тарихини тушуниш учун санъат асарининг пайдо бўлиш жараёни ҳақида ўйлаб кўринг-а. Сикстин капелласини ёки Венера Милоссани эсга олинг. Бетховеннинг Бешинчи симфониясини ёки “Time to Say God-bye”ни ижро этган Сара Брайтман ва Андреа Бочелланинг ажойиб жўр овозини эсланг. Ўз-ўзидан ижод – буюк санъат асаридир ва бу оламда инсон даҳоси томонидан яратилган ҳамма нарса – фақат Худо яратган ҳақиқий нарсаларнинг аксидир. Яратилиш жараёни қандай ўтди, у қандай чўққиларга эришди – булар очиш керак бўлган сирлардир. Биз агар ушбу жараённи тушуниб етмасак, ҳеч қачон аёл табиатини тушуна олмаймиз. Бизни қизиқтирган ҳаракат тўла зулматда бошланади.

“Ер айқаш–уйқаш бўлиб, тубсиз денгизлар устини зулмат қоплаган эди. Худонинг руҳи сувлар узра юрарди”.

Ибт. 1:2

Зимистон сукунати, дилни ўртовчи сокинлик – буларнинг бари буюк мусиқанинг илк товушларидан ёки машҳур спектаклнинг ёки сюжетли фильмнинг томошасидан олдин эди. Ва мана овоз жаранглайди:

…Ёруғлик бўлсин.

Ибт.1:3

Ва тўсатдан атроф мусаффо, ажойиб ёруғликдан ёришиб кетади. Унинг жилвасида биз энди бундан кейин нима бўлишини кўра олишимиз мумкин. Ва яна ўша овоз қайта-қайта жаранглайди:

…“Сувларни бир–биридан ажратиб турадиган гумбаз пайдо бўлсин”

Ибт.. 1:6

…“Осмон остидаги сувлар бир жойга тўпланиб, қуруқ ер пайдо бўлсин”.

Ибт. 1:9

Илк босқичда дунёнинг яратилиши бошқа ҳар қандай санъат асарининг яратилишига ўхшайди – у йўнилмаган тош бўлаги ёки шаклсиз лой бўлаги, қўпол эскиз ёки тоза нота қоғозидан бошланади. “Ҳеч нарса кўринмайди ва бўм-бўш” – бу босқич Ибтидо 1:2да ана шундай таърифланади. Кейин Худо Ўзи яратган ҳали ишлов берилмаган материалларга қарайди – худди ҳайкалтарош ҳайкали устидаги ишга ёки рассом ўз этюдига ёки мусиқачи ўз партитурасига қайтгандай. Ёруғлик ва зулмат, осмон ва ер, қуруқлик ва денгиз – бу фақат яратилишнинг бошланиши, холос. Буларнинг барчасига ҳали “шакл бериш” керак. Яратувчининг ажойиб мақсади унинг кенг қалам суришга айланадиган ўзгаришини ўзида мужассам қилгандай. Иккита катта соҳа бир-биридан ажралади ва ҳар бири ўз жойига тушади. Кейин уларни турли деталлар билан тўлдириб, бу учун ёрқин бўёқларни аямасдан Яратувчи яна қайта қалам текизиш мақсадида уларнинг ҳар бирига қайтади:

… “Ерда ўт–ўлан кўкарсин. Дон берадиган ҳар хил ўсимликлар, ичида данаги бор ҳар хил мевали дарахтлар ўссин.”

Ибт. 1:11

… “Кундузни тундан ажратиш учун осмон гумбазида ёритқичлар пайдо бўлсин.”

Ибт. 1:14

… “Сув ҳар хил тирик жониворлар билан тўлиб–тошсин, қушлар пайдо бўлиб, ҳавода парвоз қилсин.”

Ибт. 1:20

Яратувчининг мўйқалами остидан ўрмонлар, ўтлоқлар, қайинлар ва лолалар чиқади. У замбуруғ билан қопланган тошларни ҳам унутмайди. Эътибор беринг: Унинг шоҳ асари борган сайин жимжимадор бўлиб боради. Худо тун осмонини беҳисоб юлдузлар билан тўлдиради, уларга ном қўяди ва уларни буржларга йиғади. Худо Ўз кафтларини очади ва бизнинг дунёмиз турли-туман ҳайвонларга тўлади. Турли ҳажмдаги ва шаклдаги сон-саноқсиз қушлар чексиз ер юзсини бетакрор нақорат билан тўлдиришади. Мана қирғийлар, қарқаралар ва сақоқушлар қанотларини ёйишади. Денгиз сувлари китлар, дельфинлар турли рангдаги ва ажойиб кўринишдаги балиқлардан мавж уришарди. Отлар, оҳулар, бизонлар худди шовқин солиб чексиз саҳролар бўйлаб югуришади. Атрофда юз бераётган воқеалар шунчалар ҳайратланарлики, биз уларни тасаввур қилишга ҳам улгурмаймиз.

Сув ва тошдан анор дарахти ва атиргулга, қоплон ва булбулга ижод борган сайин гўзалликда тенгсиз бўлиб борарди. Ҳикоя сюжети мураккаблашиб боради, мусиқа оҳангининг тезлиги ошади, тезлашади ва ниҳоят, у борган сайин авж олиб ўзининг энг юқори чўққисига чиқади. Биз тасвирлаётган воқеалар Муқаддас Китобда қуйидаги сўзлар билан берилганлигида ҳеч қандай ҳайрон қоларли жойи йўқ: “Ернинг пойдеворини нима ушлаб турибди?  Тонг юлдузлари қўшиқлар куйлаганда, фаришталар қувончдан баланд овоз билан бақирганда, ернинг негиз тошини қўйган ким?” (Аюб 38:7). Осмонларда қудратли ва бир овоздан жўр бўлиб айтилган “ура!” ҳайқириғи янграйди. Улар йўқликдан энг буюк асарларнинг буюги пайдо бўлганига гувоҳ бўлганларида бундан бошқача бўлиши мумкинми, ахир? Илгари пайдо бўлган нарсалар шаклсиз ва бўм–бўш эди, энди эса турлича рангларга, товушларга ва ҳаракатга – ҳаётнинг ўзига тўла эди. Ва энг муҳими, эътибор беринг: ҳар бир янгидан пайдо қилинган нарса  олдингисидан мураккаброқ, улуғворроқ ва сирлироқдир. Қора чигиртка – ажойиб жонзот, аммо унинг жозибаси ёввойи отнинг гўзаллиги ва қудрати билан тенглаша олармиди?

Кейин эса ажойиб бир нарса юз беради.

Худо Ўз тимсолини ернинг тупроғига беради. У ўзига ўхшаган мавжудотни яратади. У Ўғлини яратади:

Шундан кейин Парвардигор Эгамиз ернинг тупроғидан одамни ясади ва унинг бурун тешигидан пуфлаб, жон ато этди. Шундай қилиб, одам тирик жон бўлди

Ибт. 2:7

Бу воқеанинг ижоднинг олтинчи куни сўнгида юз беради. Одамнинг пайдо бўлиши – Худо тимсоли ва Унинг меҳнати ғалабасининг уйғунлашуви (мужассамлашуви) – Яратувчининг буюк яратувчилик иши тугаганлигини билдиради. Унинг бир ўзи Худо Ўғли деб аталган. Бутун борлиқдаги ҳеч нарса унга тенглаша олмайди. Микеланджеланинг Давидини кўз ўнгингизга келтиринг. У … ажойиб. Шубҳасиз, бу ҳайкал бизга мукаммаллик чўққиси бўлиб туюлади. Аммо барибир Буюк Уста Ўз ишини ҳали етарлича мукаммал эмас, унга нимадир етишмайди деб ҳисоблайди. Нимадир тушиб қолган… ва шу нимадир – Момо Ҳаво.

Шу боисдан Парвардигор Эгамиз одамни қаттиқ ухлатиб қўйди. Одам ухлаб ётганда, Худо унинг қовурғасидан биттасини олди ва қовурғанинг ўрнига эт қоплади. Парвардигор Эгамиз одамнинг қовурғасидан хотин кишини яратди ва уни одамнинг олдига олиб келди.

Ибт. 2:21-22

Айнан Момо Ҳаво Худонинг ажойиб ижодини якунловчи нуқтасидир. Яратувчилик жараёнининг авжи бўлиб аёл хизмат қилди. Одам Ато эмас, Момо Ҳаво оламни яратиш мусиқасининг якунловчи хотимаси бўлди. У Буюк Рассомнинг Ўз нодир асарига энг сўнгги мўйқалам текизиш натижасида ҳосил бўлди. Афсуски, бизнинг китобимизда расмлар йўқ. Тарихнинг бу машҳур дақиқаларини акс эттирувчи бир нечта ҳайкаллар ва санъат асарларини биз сизга кўрсатишни жуда истардик. Худо Ники Самофракийскаянинг – осмондан жуда катта кеманинг бурнига (тумшуғига) тушган каби бўлган қанотли гўзалнинг тасаввурни ҳайратга соладиган  грекча ҳайкали бунинг ёрқин намунаси бўлиб хизмат қилиши мумкин. Юпқа, ажойиб танани ўраб турган ёпинчиқдан унинг гўзал бадани кўриниб турибди. Момо Ҳаво… ақл бовар қилмайдиган аёл.

Яратувчилик жараёни қай тарзда борганини, қандай қилиб унинг натижасида борган сайин мукаммалроқ санъат асарлари пайдо бўлганини аниқлаб Момо Ҳавонинг Худо ижодининг гулчамбари эканлигига кимдир шубҳа қиладими? Бу ерда иккита фикр бўлиши мумкин эмас: Момо Ҳаво ажойиб қўшимча эмас, у Худонинг якунловчи ижод маҳсули, Унинг асосий овқати, дастурнинг энг ажойиб жойидир. Бу дунёда у ҳеч ким ва ҳеч нарса қўлга кирита олмайдиган жойда туради. Азиз аёллар, агар мумкин бўлса, ҳозироқ дераза олдига боринглар. Ўзингизга ёққан манзарани топинг, унга нигоҳингизни ташланг ва ўзингизга: “Бу буюк дунё менсиз мукаммал эмас. Мен оламнинг энг юксак поғонасиман”, - деб айтинг.

Момо Ҳаво нима ҳақида сўзлаяпти?

Момо Ҳавони яратиш тарихида шундай мисли кўрилмаган бойликлар мужассамки, биз бу тарихга эътибор билан назар ташлашимиз зарур. Унда аёл хусусиятлари ва унинг вазифаси намоён бўлади. Теран ва абадий афсонавий мавзулар нафақат Момо Ҳаво тимсолида яширинганлар – улар ҳар бир аёлнинг қалбидан ўз аксини топган. Аёл – бу ижод гулчамбари, у ер юзидаги энг моҳирона ва улуғвор қилиб яратилган ижод маҳсулидир. Унга жуда муҳим вазифа – унинг ўз тақдири юклатилган.

Момо Ҳаво ҳам Худо тимсолини акс эттиради. Аммо у буни аёлнинг қўлидан келгандай акс эттиради. У бизни нимага ўргата олиши мумкин? Ўзига ҳақида бизга ниманидир айтмоқчи бўлиб Худо бизга Момо Ҳавони ҳадя қилган. Аёл ёнида бўлганингизда у ўзида бизга Худонинг қандай гапини олиб келяпти деб ўзингизга савол беринг.

Биринчидан, сиз Худо ўз табиатига кўра муносабатларга мойил эканлигини ва Унинг юраги ҳис–туйғулар учун очиқ эканлигини тушунасиз. Иккинчидан, сиз У биз билан Унинг иштирокисиз мумкин бўлмаган саргузаштларни ўртоқлашишга интилаётганлигини биласиз. Ва, ниҳоят, Худо очилиши зарур бўлган гўзалликка эга эканлиги маълум бўлади. Жозибали ва қутқаришга қодир гўзалликка.

Романтик муносабатлар – ёлғизлик

муаммосининг ечими

Эркак тақдирида севги асосий эмас,

Аёл учун эса севги ва ҳаёт бир нарсадир…

Джордж Гордон Байрон. «Дон Жуан»

Момо Ҳавосиз бу дунёда нимадир етишмаётганлиги, нимадир Яратувчини қониқтирмаётганлиги сабабли Худо Момо Ҳавони яратди. “…Парвардигор Эгамиз: “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, унга муносиб шерик яратаман”, деди” (Ибт. 2:18) –Яратувчининг бу гапи ҳайрон қолдирмасдан қўймайди. Бу ҳақда ўйлаб кўринг. Эндигина яратилган дунё гуноҳсиз, Одам Ато ҳали ҳам худди гўдак каби гуноҳсиз ва илоҳий шуҳрат билан нур сочиб турибди. Улар Худо билан бирга сайр қилишади. Уларнинг ораларида ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Улар бизнинг ҳеч биримиз билмайдиган, аммо билишга интиладиган бир нарса билан – дўстлик билан, гуноҳ ҳаром қилмаган дўстлик билан (Одам ато учун – Худо билан) боғлиқдир. Шундай бўлса–да, уларга нимадир етишмайдими? Улар ниманидир кўздан қочирганларми? Бу нарса нима бўлиши мумкин? Бу Момо Ҳаво. Аёл. Назокат. Ана шулар! Энди эса бунинг қанчалар муҳимлиги ҳақида гаплашамиз.

“Яхши эмас” сўзлари билан Худо эркакнинг “ёлғиз” эканлигига ўз муносабатини ифодалайди. “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, унга муносиб шерик яратайлик” Быт. 2:18). Бу қанчалар тўғри! Аёллар ўз табиатларига кўра алоқалар ўрнатишга мойил эканликларини ҳамма билади. Ўғил болалар ўйин майдончасида уруш-уруш ўйнаб, бир-бирларини ёлғондакам ўлдираётган пайтларда қизлар муносабатларни ўрнатиш билан банд бўладилар. Агар сиз танишларимизнинг қандай яшаётганликларини ва умуман дунёда нималар бўлаётганини билмоқчи бўлсангиз, менга эмас, Стейсига мурожаат қилинг. Мен дўстларимга бир-икки соат гаплашиш учун телефон қилмайман. Мен ким билан учрашишини билмайман, ким кимни хафа қилганлигидан ҳам хабарим йўқ – буларнинг бари Стейсига аён.

Бу шунчалар аёлнинг қонига ўрнашган ва улар орасида кенг тарқалганки, улар буни ҳатто сезмайдилар ҳам. Ўзаро муносабатлар уларни бошқа нарсалардан кўпроқ қизиқтиради. Машҳур радио кўрсатувининг бошловчиси Деннис Прагернинг айтишича, эфирда муҳокама учун мавзу қилиб “муҳим савол”, масалан, сиёсатга ёки молияга оид саволлар олинганда, унинг ҳамсуҳбатлари Эд, Жек, Билл ва Дейв бўладилар. Аммо одамларнинг муносабатлари, муаммолари, учрашувлари, садоқатлари ёки бола тарбияси ҳақидаги “шахсий муаммолар” муҳокама қилинганда, унга Жейн, Жоан, Сузан ва Каренлар қўнғироқ қилишади.

Ўтган йили декабрда биз барча қўшниларимиз қатнашган Мавлуд (Рождество) кечасида иштирок этдик. Йилига бир марта бўладиган ушбу тадбирда кўчамизда яшайдиган барча аҳоли иштирок этади. Эркаклар тезгина ошхонадан (қовурилган картошкага яқинроқ) жой олишди ва… бетонсиз йўлларни асвфльт қилиш ҳақида қизғин баҳс қила кетишди. Ўша янги йил кечасида бизнинг суҳбатимиз ана шу бўлди: йўлларни бетон билан қоплаш. Бу пайтда аёллар меҳмонхонада ҳайз кўришдан кейинги жинсий яқинлик муаммосини қизғин муҳокама қилишарди.

Кўпчилик аёллар ўзларининг фикрича, ўзаро муносабатлар ва ушбу муносабатларни тавсифловчи тоифаларда ўзларини аниқлашади. Масалан, мен – онаман, опаман, қизман, дўстман ёки мен – ёлғиз аёлман. Ҳозирги пайтда мен ҳеч ким билан учрашмайман ёки болаларим менга қўнғироқ қилишмаяпти ёки мендан барча дўстларим узоқлашиб кетишганга ўхшайди. Ва ишонингки, бу аёлларнинг заифлиги эмас, балки уларнинг шон-шуҳратлари белгисидир. Худо қалбини акс эттирадиган шуҳратнинг.

Ўзаро муносабатларни қидирадиган Худо юраги

Аёлларнинг яқин муносабатларни қуришга бўлган жуда катта истаклари ва қобилиятлари Худонинг ушбу яқин муносабатларни қидиришга бўлган жуда катта истаги ва қобилиятидан дарак беради. Бу Худо ҳақида билиш мумкин бўлган нарсаларнинг энг муҳими шуки, У биз билан мулоқот қилишни исташи бўлиши мумкин. “Абадий ҳаёт эса Сени – танҳо Ҳақ Худони ҳамда Сен юборган Исо Масиҳни таниб-билишдан иборатдир” (Юҳан. 17:3). Муқаддас Китобнинг мазмуни – бу Худо ва Унинг халқи севгиси тарихидир. У бизни соғинади.  У биз ҳақимизда қайғуради. Унинг юраги меҳрлидир.

Аммо Қуддус шундай деди:

“Эгам мени тарк этди,

Раббим мени унутиб қўйди”.

Ахир, аёл киши эмизикли боласини унутадими?!

Ўзи туққан боласига раҳм қилмайдими?!

Агар хотинлар боласини унутсалар ҳам,

Мен сени асло унутмайман!

Ишаё 49:14-15

Мени Эга деб тан олган юракни уларга ато қиламан. Улар Менинг халқим, Мен эса уларнинг Худоси бўламан, чунки улар бутун қалби билан Менга қайтишади

Еремиё 24:7

Оҳ Қуддус, Қуддус! Сен шундай шаҳарсанки, пайғамбарларни ўлдирасан, сенга Худо юборган хабарчиларни тошбўрон қиласан. Товуқ жўжаларини қанотлари остига олгани каби, Мен ҳам сенинг болаларингни бир жойга йиғмоқни истадим, аммо сен истамадинг

Матто 23:37

Бизнинг уйимиз бўлган оламга Худоимиз раҳмдил ва меҳрибон, У биз билан алоқа қилишга интилади. Шу билан бирга, бу олам ўзаро муносабатлар орқали яшаш жойи қилиб яратилганлигини англаш қандай улуғ бахт! Агар сизнинг шу ҳақда қандайдир шубҳаю гумонларингиз бўлса, У бизга – аёл чеҳрасида қолдирган мактубга бир назар ташланг. Бу ғоят ҳайратланарли! Худо нафақат биз билан мулоқотга интилади, балки биз Уни севишимизни истайди! Биз қандай қилиб шуни илгари сезмаган эканмиз? Кўпчилигингиз Худони, севгимга муҳтож шахс деб қабул қиладими? Биз Унга ҳимоясиз ва севимли бўлишга интиладиган зот эмас, балки кучли ва қудратли зотдай қараймиз. Ўзимнинг “Тийиқсиз юрак” китобимда мен ушбу сатрларни ёзганман:

Жуда кўп йиллар давомида аёл қалблари менга нима деб қичқирганларига қулоқ солиб келдим ва қуйидаги хулосага келдим: Худо бизнинг севгимизга муҳтождир. У бизнинг ҳаётимиздаги энг муҳим зот бўлишни истайди. Биз қандай қилиб буни эшитмай қолдик? Дунё яралгандан буён Худо юраги бизга: “Нима сабабдан сиз Мени танламайсиз?” – деб зорланади. Худонинг бу масалада қанчалар итоаткор, қанчалар ожиз эканлиги ҳайратланарли. “Мени бутун қалбингиз билан изласангиз топасизлар” (Ерем.29:13). Бошқача қилиб айтганда: “Мени ахтаринг, Менга эришишга ҳаракат қилинг – сизлар менга эришишингизни истайман”. Э. Тозер айтганидай: “Худо Унга муҳтож бўлишингизни кутяпти”

Шундан сўнг биз Худони қидиришимизни исташига заррача бўлса–да, Унда шубҳа-гумон қолиши мумкинми? Аҳдларнинг энг биринчиси ва энг буюги бизга Худони севишни буюради (Мк. 12:29-30; Мф. 22:36-38га қаранг). Биз уни бутун юрагимиз билан севишимизни ва Уни қидиришимизни Унинг Ўзи истайди. Аёл ҳам ўзини бутун борлиғи билан севувчи одамни учратишни орзу қилади. Ҳар бир аёл севимли бўлишни истагани каби. Худо ҳам севимли бўлишни жуда хоҳлайди. “Ёки мени бутун борлиғинг ила сев, - куйлайди Элисон Краусс, - ёки мени унут ва бошқа эслама”. Худо ҳам худди шундай туйғуни ҳис қилади. Марям ва Марта ҳикояси эсингиздами? Марям Худони танлади ва Исо, бу худди Худо хоҳлаган иш, - деди. “Аслида керакли битта нарса бор. Марям яхшисини танлади, ўша нарса ундан тортиб олинмайди” (Луқо 10:42). У Мени танлади».

Бизнинг ҳаётимизни ҳис-туйғуга бой муносабатлар тўлдирганда, у таниб бўлмас даражада ўзгаради. Биз масиҳийликни ақида эмас, балки буюк асар эканлигини билганимизда, Худо биз билан гўзалликка, яқинликка ва саргузаштларга бой ҳаётни ўртоқлашишга интилишини тушунганимизда масиҳийлик ҳам тубдан ўзгаради. “Сенга бўлган севгим — мангу севгидир,

 шунинг учун сенга содиқ бўлиб келдим”(Ерм. 31:3). Бутун борлиқ ҳис-туйғу учун яратилган эди: дарёлар ва тоғ водийлари, ўтлоқлар ва денгиз қирғоқлари, шунингдек, гуллар, мусиқа ва бўсалар ҳам. Аммо биз ўзимизни ўраб турган барча нарсалар ҳақида унутиб, бошимиз билан ишга ва кундалик ташвишларга шўнғиш йўлини биламиз. Момо Ҳаво – бу дунёга аёл жисмидаги Худо мактуби) – бизни ҳис-туйғулар учун уйғотади. Унинг ёрдами билан Худо романтик муносабатларни оламни ривожлантиришдаги энг муҳим йўналиш деб белгилайди. У аёлга муносабатлар ўрнатиш ва Ўзи ҳақида гувоҳлик берувчи энг муҳим хусусиятларни ато қилади. Аёл чорловчи, таъсирчан, зийрак мурувват тимсолидир ва айни пайтда эҳтиросларга фидойидир. Кўҳна бир маталда айтилганидай, “рад қилинган аёлнинг ғазаби олдида дўзах ўти ҳеч нарсадир. “Ўзларингизга ҳеч қандай бутни, ёки осмонда ё ерда ё ер остидаги сувда мавжуд бўлган бирор нарсанинг шаклини ясаманг. Ўша худолар ёки бутларга сажда қилманг, хизмат қилманг. Мен, Эгангиз Худо, сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман. Мендан нафратланадиганларни жазолайман, уларнинг гуноҳлари оқибатларини болаларига, набираларига ва чевараларига олиб келаман” (Чиқиш.20:4-5). Аёлнинг адолатли рашки Худонинг бизга нисбатан рашкидан гувоҳлик беради.

Меҳрибон ва жозибали, эҳтиросли ва ғамхўр, фидойи – ҳа, бизнинг Худоимизда эҳтиросли ва романтик юрак бор. Буни билиш учун сиз фақат Момо Ҳавога назар солсангиз, кифоя.

Саргузаштларни ўртоқлашишга таклиф

Момо Ҳаво ўзининг алоқа ўрнатиш кўникмаси билан машҳур бўлса–да, бу унинг ягона фарқли хусусияти эмас. Ибтидо китобига қайтайлик. Худо ўзини ер юзида акс эттирувчиларга, Ўз тимсолини ато этган пайтларга назар соламиз. Шу билан бирга У Ўзининг тимсолларига топшириқ беради:

“Кейин Худо шундай деди: “Энди инсон зотини яратайлик, улар Ўз суратимиздай, Ўзимизга ўхшаган бўлсин. Инсон зоти денгиздаги балиқлар устидан, ҳаводаги қушлар, ер юзидаги чорва ҳамда жамики ёввойи ҳайвонлар, ерда судралиб юрувчи ҳар қандай жонивор ва ҳашаротлар устидан ҳукмронлик қилсин.” Шундай қилиб, Худо Ўз суратидай қилиб яратди инсон зотини. Эркагу аёл қилиб яратди уларни. Худо инсонларга марҳамат кўрсатиб, айтди: “Баракали бўлиб, кўпайинглар, ер юзини тўлдириб, итоат эттиринглар, денгиздаги балиқлар устидан, ҳаводаги қушлару ер юзида яшовчи ҳар турли жониворлар устидан ҳукмронлик қилинглар

Ибт. 1:26-28

Буни инсоният зиммасига юклатилган вазифа – биз нима сабабдан Худо томонидан ер юзига юборилган бўлсак, шуларни бажариш ва амалга ошириш вазифаси деб атанг. Эътибор беринг-а, ерга эгалик қилиш ва унда ҳукмронлик қилиш топшириғи уларнинг иккаласига ҳам – ҳам Одам атога, ҳам Момо Ҳавога берилган эди. “Ва У уларни дуо қилди…”. Худо Ўзи томонидан яратилган дунёни бизнинг қўлларимизга бераётганда, Момо Ҳаво ўша ерда бўлган. Унга жуда муҳим вазифа берилган: у – бу буюк саргузаштнинг тўла ҳуқуқли иштирокчисидир. Худо тимсолига эга одамларнинг зиммасига ер юзида нима юклатилган бўлса, барчаси – яратувчилик ишларини, барча тадқиқотларни, барча жангу жадалларни, шунингдек, қутқариш ишларини ҳам уларнинг иккалови амалга оширишлари керак. Аслида, Момо Ҳаво нафақат керак, балки у жуда зарурдир.

Момо Ҳавони яратаётиб Худо уни ezer kenegdo деб атайди: “Сўнгра Парвардигор Эгамиз: “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, унга муносиб шерик яратаман”, деди” (Ибт. 2:18). Ибтидо китобининг таржимасига йилларни сарфлаган Роберт Альтер – қадимги яҳудий тили мутахассиси ушбу гапда “таржима қилиш учун жуда қийин сўз бирикмаси мавжуд” деб ҳисоблайди. Ezer kenegdoни инглиз тилига таржима қилиш учун кўп уринишлар шунга олиб келдики, у ёрдамчи аёл – helper ёки companion (ҳамроҳ) ёки ҳаммага маълум help meet (муносиб ёрдамчи) деб таржима қилинди. Нима сабабдан бу таржималар шундай заиф, зерикарли, бир хил… ва шундай умидсизлантирувчи? Ким ўша “муносиб ёрдамчидир”? Сиз хонада рақсга тушиб: “Шундай кун келадики, мен муносиб ёрдамчи бўламан”, деб куйлаётган аёлни тасаввур қила оласизми? Ва менга яна шуни айтинг–чи, қандай қиз ҳамроҳ бўлишни орзу қилади? Ит – мана бу вазифага нима жуда муносиб. Сизнинг таниш аёлларингиздан нечтаси ёрдамчи бўлиш ҳақида орзу қилади? Бу сўз беихтиёр закускалар сотувчи “Hamburger Helper” (“Гамбургер ёрдамчиси”) ошхоналарини эсга солади. Бу сўз бирикмасининг бошқа маъноси Альтер – “доимо ёнида юрадиган ёрдам (мадад)” деб таржима қилинганда аён бўлади.

Биз кўриб чиққан парчадан ташқари ezer сўзи Эски Аҳдда фақат йигирмата жойда учрайди ва ҳар бир вазиятда Худонинг Ўзи ҳақида сўз борганда, бунинг устига, одам Унинг ёрдамига жуда муҳтож бўлганда қўлланилади:

Эй, Исроил, Худога ўхшаган бошқа йўқ,

булутлар орасида қудратлидир,

У сенга ёрдам бериш учун осмонда учади

Қонунлар. 33:26, 29; курсив бизники. – Ж. ва С. Э.

Тоғларга тикаман кўзларимни,

Қаердан келар мадад менга?

 Еру осмонни яратган

Эгамдан келар мадад менга.

Забур 120:1-2; курсив бизники. – Ж. ва С. Э.

Кулфатда қолганингда, Эгамиз жавоб берсин,

 Бобомиз Ёқубнинг Худоси сени тинч–омон сақласин.

Муқаддас масканидан У сенга мадад юборсин,

Қуддусдан У сенга таянч бўлсин

Забур 19:2-3; курсив бизники. – Ж. ва С. Э.

Жонимиз Эгамизга мунтазирдир,

У бизнинг мададкоримиз, қалқонимиздир

Забур 32:20; курсив бизники. – Ж. ва С. Э.

Эй, Исроил халқи! Ишонинг Эгамизга,

У мадад берар, қалқон бўлар сизга!

Эй, Ҳорун хонадони! Ишонинг Эгамизга,

У мадад берар, қалқон бўлар сизга!

Эй, Эгамиздан қўрққанлар! Ишонинг Эгамизга,

У мадад берар, қалқон бўлар сизга!

Забур 113:17-19; курсив бизники. – Ж. ва С. Э.

Айтмоқчи, ушбу парчаларнинг кўламида гап ҳаёт ва ўлим ҳақида боради, Худога эса сизнинг қутулишга бўлган ягона умидингиз, сизнинг ягона ezerингиз сифатида қаралади. Агар У ёнингизда бўлмаса… сиз тамом бўласиз. Шунинг учун ezer сўзини  “ҳаёт қутқарувчиси” деб таржима қилиш яхшироқ бўларди. Kenegdo сўзи эса ёнида (елкама–елка) турувчи ёки рўпарада турувчи, ўхшаш маъносини англатади.

Кўряпсизми, Худо бизни даъват қилувчи ҳаёт жуда ҳам бехавф эмас. Бу ҳақда Худонинг ҳар қандай Эски Аҳддаги дўстларидан сўранг – Юсуфдан, Иброҳимдан, Мусодан, Деворадан, Эстердан. Буни сизга Марям ва Лазарь, Бутрус ва Ёқуб, Юҳанно, Акила ва Прискилла – Худонинг Янги Аҳддаги дўстларининг ҳар бири тасдиқлашади. Худо бизни таҳликали ва бизни кутаётган хавфлар саноқсиз бўлган ҳаётга даъват қилади. Аксинча, биз нима сабабдан Унга ezer сифатида муҳтож бўлган бўлардик? Агар сизнинг вазифангиз текинхўр бўлиб диванда ётишдан иборат бўлса, сизга ҳаётий қутқарувчи керак бўлмайди. Аммо сизнинг ҳаётингиз доимо хавфу хатарлардан иборат бўлса, унда сизга ezer жуда зарур.

Малика Арвинни – “Узуклар ҳукмдори” афсонавий трилогия-фильмининг қаҳрамони – гўзал жасур пари қизни эсланг. Унинг ёрдами оғир ярадор бўлган ва юрагига таъсир қилаётган заҳар таъсиридан ўлаётган ёш хоббит учун зарур бўлган дақиқада қиз пайдо бўлади.

Арвин:       У сўниб боряпти. У тирик қолмайди. Биз уни менинг отам ҳузурига олиб борамиз. Мен сизни икки кун қидирдим. Сизни бешта арвоҳ қувлаб юрибди. Яна тўрттаси қаерда – мен билмайман.

Арагорн:    Хоббитлар билан бирга қол. Мен сизга отларни юбораман.

Арвин:       Менинг отим чопқирроқ. Мен уни оламан [Фродо].

Арагорн:    Йўл жуда хавфли.

Арвин:       Мен улардан қўрқмайман.

Арагорн:  (Йўл бераётиб, Арвиннинг қўлларидан ушлайди). Арвин, бор кучинг билан югур. Орқага қарама.

Айнан Арвин, балки жасур жангчи Арагорн эмас, ўлим билан бўлган бу хавфли пойгада ғалабага эришади. У Фроданинг ягона умиди. Хоббитнинг ҳаёти унинг қўлларида, шу билан бирга бутун бошли Ўрта ернинг келажаги ҳам унга боғлиқ. Қиз унинг ezer kenegdo си.

Аёлнинг ўз ҳаётини ўзи учун қадрли бўлган бирон кимса билан ажойиб саргузаштга айлантиришга интилиши худди шундай истак билан ёнаётган Худо юрагидан чиқади. У бизнинг ҳаётимизда вариантлардан бири бўлишни хоҳламайди. Уни илова ёки беш ғилдиракли олий унвон қониқтирмайди. Бундай вазифага бошқа биронта аёл ҳам рози бўлмайди. Худонинг ҳозир бўлиши жуда зарур. – Унга жуда муҳтож алоҳида вазифа берилган. Шундан келиб чиқадики, аёллар ақл бовар қилмайдиган қийинчиликларга бас кела олиш ва фидойи бўлиш қобилиятига эгадирлар. Улар қандай қилиб бу дунёнинг ҳаёт учун мумкин эканлигини олдиндан биладилар.

Намоён қилиш керак бўлган гўзаллик

Гўзаллик.

Мен (Жон) фақат алам билан хўрсинаман. Гўзаллик Худога мутлақо зарур эканлигини тушунтиришнинг зарурати Унинг Ўзи ҳақида, У яратган ва ўзимиз яшаётган дунё ҳақида, дунё яратилгандан буён елкама-елка яшаётганимиз Момо Ҳаво ҳақида қанчалар оз нарса билишимизни исботлайди. Руҳий ҳаётимизнинг жуда кўп йилларини биз кўзларимиз юмуқ ҳолда, гўзалликни ва аёлнинг Худо учун ва биз учун ҳам қанчалар муҳим аҳамиятга эга эканлигини деярли тушунмасдан ўтказдик. Ҳар бир масиҳий ҳақиқат ва яхши хусусиятлар жуда муҳим эканлигига ишонч ҳосил қилишган. Аммо агар гап гўзаллик ҳақида борса, биз ҳатто розилик маъносида бошимизни тебратиб гап нима ҳақда эканлигини тушунмаган бўлсак ҳам керак. Биз қандай қилиб буни эътибордан четда қолдирдик экан?

Гўзаллик Худога жуда зарур. Йўқ, менимча, камтарлик қилдим. Гўзаллик – Худонинг асл моҳиятидир.

Илк бора бу ҳақиқатни тушунишга бизга табиат ва бизнинг Отамиз томонидан бизга совға қилинган дунё ёрдам беради. Муқаддас Ёзув бутун ер юзи Худо шарафи билан тўла деб таъкидлайди (Ишаё 6:3га қаранг). Қандай қилиб? Асосан гўзаллик туфайли. Бу ерда – бизнинг Колорадода баҳорда намгарчилик кўп бўлади ва дала гуллари бундан жуда яйрашади. Бўри луккаклар, ёввойи гулсапсарлар, Шастнинг серяпроқ (қат-қат гулли) дасторгуллари ва оддий бир йиллик гуллар қаерда хоҳласалар, шу ерда ўсадигандай бўлиб туюлади. Тоғ тераклари салгина шамолдан ҳилпираб турган юрак шаклидаги баргларига ўранадилар. Катта-катта момақалдироқ булутлари бир-бирларини итариб, осмонни тўлдирадилар ва ботаётган қуёшда ажойиб манзарани ҳосил қиладилар. Ёзда ер гўзалликка лиммо–лим тўла бўлади – жуда гўзал ва ранг-баранг, чексиз сахий, етук ва бўлиқ, сахий қўллар томонидан ҳадя қилинган ва деярли ўз мўл-кўллиги билан таҳликага соладиган.

Асосан табиатнинг барча гўзаллиги амалий фойда келтиришдан маҳрумдирлар. “Атроф-олам”нинг асосий вазифаси – кўзни қувонтиришдан иборатдир. Ҳеч бўлмаганда бир зумгинага тўхтанг ва бутун кўкрагингизни тўлдириб бу гўзалликни симиринг, кўзларингизни катта очиб унга боқинг. Биз мақсадга мувофиқлик фикридан келиб чиқиб, ҳар бир нарса ҳақида ўз фикримизни шакллантиришга шундай ўрганганмизки, менинг ғалати таклифимни ўйлаб кўришга сизнинг бир ёки икки дақиқа қимматбаҳо вақтингиз кетади. Такрор айтаман: табиат асосан ҳаракатсиз, бизнинг тилимиз билан айтганда фойдасиз. Биринчи навбатда у жуда гўзал. Яъни гўзаллик ўз-ўзидан – улуғ ва ажойиб фойдадир, бу шундай дорики, биз уни ҳар куни ичиб туришимиз зарур, бунинг устига жуда кўп миқдорда (бизнинг Худоимиз буни биз учун ташкил қилишга эринмади). Худо шон–шуҳрати энг ажойиб намоён бўлган лаҳзаларда табиат қичқиради: “Гўзаллик ҳаётий заруратдир!” Шу билан бирга, гўзаллик Худонинг моҳиятини ташкил қилиши учун бизнинг кўзимизни очади.

Кейин бизга ёрдамга Муқаддас Руҳ ёрдамида Худони таниган ҳаворий Юҳаннога берилган ҳиссиётлар келади. Бизга маълум бўлишича, пайғамбар ўзининг осмонда (самода) кўрганларини тасвирлаш учун сўзларни қийинчилик билан топади (у ҳадеб “ўхшаш” сўзни такрорлайди ва худди унинг ўзи кўрганларини биз тасаввур қила олишимиз учун тўғри ўхшатишни топишга уринаётганга ўхшайди).

Ўтирган Сиймо олмос ва лаълга ўхшаш ялтироқ эди. Арши Аъло атрофида зумраднамо камалак бор эди… Арши Аълонинг олд қисмида ойнага ўхшаган, биллурдай денгиз бор эди.

Ваҳий 4:3, 6

Юҳаннога кўринган Худо тасвирлаб бўлмайдиган даражада гўзал эканлигига сизнинг заррача бўлса–да шубҳангиз қолдими? Шубҳасиз, бу худди шундай. Ўз шуҳрати билан Худо Ўзи яратган ажойиб ижоддан афзалроқ бўлиши керак. Чунки у Худо шуҳратини “башорат” қилади ёки уни кўрсатиб беради. Ҳаворий Юҳанно Худо гўзаллигини қимматбаҳо тошларнинг жилосига қиёслайди. Унинг тасвирида Худо бизнинг кўз ўнгимизда қимматбаҳо тошлар билан ёқутлар, зумрадлар,  лаъл тошлар камалакнинг барча ранглари билан жилоланаётган биллурлар билан безатилган тилло каби намоён бўлади. Барча санаб ўтилган тақинчоқлар аниқ-тиниқ Золушкага ҳадя қилинган совғаларни такрорлаши тасодифийми? Бу ажойиб нарсалар ҳозиргача ҳам агар жуда гўзал  бўлишни истаганларида, ўзларига таққан аёлларнинг эътиборини ўзига жалб қилиши тасодифийми? Бош қотиришга муаммо бор. Ахир, барча аёллар: “Сен бугун жуда латофатлисан! Тенгсиз даражада гўзалсан!” деган сўзларни эшитишни орзу қилмайдиларми?

Олдинги асрлардаги масиҳийлар осмонларда бўлишни, Худо гўзаллигини томоша қилишни “жаннат ҳузур-ҳаловати манзараси” деб, энг олий ҳаловат деб ҳисоблаганлар.

Аёл ўз гўзаллигини кўришларини истаганининг сабаби уни “мен сенга ёқаманми?” деган саволни беришга мажбур қилган сабаб – оддий. Худо ҳам буни истайди. Худо – бу ўзига тортувчи гўзаллик. Довуднинг қандай ибодат қилганини эслайлик: “Бир нарсани Эгамдан сўраганман,

Ҳа, Ундан истаганим битта нарсадир:

Эгамнинг уйида тоабад яшай,

Эгамнинг жамолини кўрай,

Маъбадда туриб Унга мунтазир бўлай.” (Заб. 26:4). Худо Ўзини севишларини исташига ҳали ҳам заррача бўлса–да шубҳа қилиш мумкинми? Уни томоша қилишларига ва кўрганларида ҳузурланишларига шубҳа қилиш мумкинми?

“Тийиқсиз юрак”

Аммо бу саволни охиригача очиб бериш учун Худо бизга Момо Ҳавони – Ўзи яратган дунёнинг сўнгги хусусиятини берди. Гўзаллик – аёл моҳиятидир. Биз ишонч билан шуни айтамизки, бунда гап ҳам жисмоний, ҳам руҳий – маънавий гўзаллик ҳақида боради. Буларнинг биронтасисиз гўзалликни тўла деб бўлмайди. Бошқача қилиб айтганда, биттаси иккинчисидан келиб чиқади. Шубҳасиз, бу дунё гўзалликни тана уйғунлигига тақаб, гўзаллик ҳақидаги тасаввурларни бузиб кўрсатди, ҳолбуки ҳамма аёл ҳам бундай гўзалликка эга бўла олмайди. Аммо масиҳийлар ҳам уни кам бузмайдилар ёки шунчалар “илоҳийлаштирадиларки”, аёлнинг бутун гўзаллиги фақат унинг характерига боғлиқ бўлади. Биз гўзалликни ўзининг олдинги ўрнига қайтаришга мажбурмиз. Жамоат уни ўз бағрига олиши лозим. Гўзаллик жуда муҳим ва уни йўқотиш асло мумкин эмас.

Худо Момо Ҳавога ажойиб ташқи кўриниш ато қилди ва унга гўзал руҳ берди. У муваффақият ила ҳам тана, ҳам руҳий гўзалликни намоён қилади. Аниқроқ қилиб айтганда, у ўз мавжудлиги билан гўзалликни кўрсатади. Худди Худо учун бўлганидай, аёл учун ҳам унинг гўзаллиги унинг моҳияти бўлиб хизмат қилади.

Биз Стейси билан яқиндагина дам олиш кунларимизни Нью-Мексико штатининг шимолидаги ўзида мужассам бўлган бадиий асарларнинг ҳажми жиҳатдан дунёда учинчи ўринда туриши билан машҳур Санта-Фе шаҳрида ўтказдик. Биз у билан ушбу расмлар галереяларида соатлаб сайр қилишни ва ўзимизга жуда ёқиб қолган суратларни узоқ-узоқ томоша қилишни яхши кўрамиз. Саёҳатимизнинг энг охирги кунида Стейси менга шундай савол берди: “Айт–чи, Жон, сен ҳеч яланғоч эркакни тасвирловчи суратни кўрганмисан?” Унинг саволи мен ўйлантириб қўйди. Ахир, тўғри–да: минглаб расмларни томоша қилиб биз бирон марта бўлса–да яланғоч эркак танасини тасвирловчи биронта ҳам сурат кўрмадик. Биронта ҳам. (Мен санъат тарихида биз кўрган шундай суратлар бор деб ўйлайман, аммо улар жуда озлигига ишончим комил.) Айни пайтда аёл гўзаллиги ҳам рассомчиликда, ҳам ҳайкалтарошликда юзлаб марта шарафланади. Ва бу асоссиз эмас.

Бир томондан, таналарини зўрға ёпадиган пардалар ортида бор жисмларини кўз-кўз қилиб диванда ётадиган эркаклар беўхшов бўлиб кўринадилар. Бу ҳақиқий эркаклик хусусияти тўғрисидаги тасаввурга сира ҳам тўғри келмайди. Бундай эркакни кўрганда, тилинг қичиб: “Қани, ўрнингдан тез тур, ишга жўна! Уй олдидаги майсани қирқасанми? Нима қилсанг ҳам иш билан машғул бўл!” дегинг келади. Одам Ато ҳаракатда яхшироқ кўринади. У нимадир қилётганда гўзал. Унинг моҳияти – бу ҳаракатида намоён бўладиган кучидир. Айнан ана шунда унинг дунёга юборган мактуби мужассамдир. У жанговар Худо тимсолини акс эттиради. Унинг номидан Одам дейди: “Худо олдига қўйган мақсадига эришади. У бунинг учун жон куйдириб ишлаяпти”. Мана нима учун ҳаракатсиз эркак ана шундай нотабиий кўринишда бўлади. Унинг ҳаракатсизлиги унинг ўз моҳиятини обрўсизлантиради. У Худо томонидан режалаштирилган ва яратилган ўша тимсолни бузиб кўрсатади. Ҳаракатсиз эркак бизга: “Худо ҳеч нарсага эриша олмайди. У ҳеч нима қилмаяпти ва Унинг биз билан иши йўқ” деган фикрга олиб келади.

Бошқа томондан (бу ерда биз сиздан фикримизни тушунишингизни илтимос қиламиз), Момо Ҳавонинг ташқи кўриниши унинг қўл жангида иштирок эта олишига ёки дарахтларни илдизи билан чопиб ташлай олишига қодир эканлигини кўрсатмайди. Илгариги замонлардан бери Момо Ҳавонинг моҳиятини акс эттиришга уринган рассомлар уни тинч ҳолатда (ёки расмга туширганлар ёки ҳайкалини ясаганлар) чизганлар. Бунда ҳеч қандай яширин маъно, ёмонлаш ёки нотўғри фикр йўқ. Момо Ҳаво тимсолининг бундай бадиий кўриниши ҳамма вақтларда ҳамма маданиятларга хос бўлган. Шундай экан, рассомлар нимани кўра олишди-ю, биз шу нарсани эътиборимиздан четда қолдирдик?  Момо Ҳаво бу дунёга Одам атоникидан фарқ қиладиган нома келтирган. У дунёга ўз гўзаллиги ёрдамида мурожаат қилади.

Гўзаллик нима сабабдан шунчалар муҳим?

Гўзаллик билан ҳар бир учрашув мангуликдан дарак беради.

Ганс Урс фон Бальтазар

Гўзаллик қудратлидир. Эҳтимол, бу ер юзидаги энг қудратли кучдир. Унда хавф бор, чунки у жуда муҳим. Бу борада ўз нуқтаи назаримизни сизга изоҳлаб беришимизга рухсат беринг.

Биринчидан, гўзаллик гувоҳлик беради.  Оксфорд бош руҳонийси Ричард Харрис мана бундай фикрга келган: “бизнинг Худо ҳақидаги саволларимизга мавжуд дунё тартибининг айнан гўзаллиги жавоб беради”. Ахир, бизнинг ҳам Унга саволларимиз бор-ку, шундай эмасми? Улар бизнинг қўрқувларимиз ва умидсизликларимиздан пайдо бўладилар. Авлиё Августин ўз “Тавба”сида бу дунёнинг гўзалликларини томоша қилиб ўз саволларига жавоб топганлигини айтади:

Менинг жисмим эшикларидан кириб келаётган ҳар бир нарсага мен шундай дедим: “менга Худоим ҳақида айтиб беринг – ахир, сиз Худо эмассиз-ку – менга У ҳақда бирон нарса айтиб беринг”. Шунда улар баланд овозда қичқиришди: “У бизнинг Яратувчимиз, Мана У Ким”. Менинг томоша қилишим менинг саволим эди; уларнинг гўзалликлари – уларнинг жавоблари эди”.

Гўзаллик нимадан гувоҳлик беради? Бу саволга жавоб бериш учун автомобиллар тиқилинчида қолиб кетган одамнинг нима ҳис қилишини эслаш етарлидир. Унинг қулоқларини сигнал товушлари ва ғазабланган ҳайдовчиларнинг сўкинишлари қоматга келтиради. Машина қувурларидан чиқаётган сассиқ ҳид автомобил ичига ҳам кириб, унинг нафасини бўғади. Энди эса ажойиб боғда, қуёш нур сочиб турган ўтлоқда ёки кимсасиз қирғоқда сайр қилиб юрган одам ҳис қиладиган ҳузур ҳаловатни эсланг. Мана қаерда унинг нигоҳлари ҳузурланади, мана қаерда унинг қалби ором топади, мана қаерда у яна нафас олиш қобилиятига эга бўлади, унинг қалби бор гўзаллиги билан намоён бўлади. Бу яхши, бу жуда ажойиб. Ёзнинг ажойиб кунларида биз айвонда ўтирамиз, ҳузурланиб атрофдаги овозларни тинглаймиз, томоша қиламиз ва бизни ўраб турган ажойиб гўзалликдан баҳра оламиз. Юракларимиз аста-секин хотиржам бўлади, қалбларимизга ҳаловат ва сокинлик қуюлади. Бизнинг юракларимиз Норвичлик Юлиана билан бирга “ҳаммаси яхши бўлиши ҳақида” гувоҳлик берадилар. “Ҳаммаси яхши бўлади”.

Мана гўзаллик нима ҳақда гувоҳлик беради: “Ҳаммаси яхши бўлади”.

Хотиржам ҳолатда ўтирган, ўзининг аёллик гўзаллигига ишонган аёлнинг ёнидаги одам ҳам худди шу нарсани ҳис қилади. У билан бирга бўлиш ҳузур-ҳаловат бахш этади. У жозибали. Унинг ёнида сиз хотиржам ва бир маромда нафас оласиз, жаҳл чекинади ва сиз яна ҳаммаси яхши бўлишига ишонасиз. Бу ўзига ер юзидан жой олиш учун курашаётган аёлнинг нотабиий кўринишига яна бир сабабдир. Ўз юрагида хотиржамлик бўлмаган аёл бу дунёга қуйидаги хабарни олиб келади: “Ҳаммаси ёмон ва бундан ҳам ёмонроқ бўладиганга ўхшайди”. “Ахир аёл ғазабланганда лойқаланган булоққа ўхшайди-ку” – деган Шекспир “Ўжар аёлни тизгинлаш” асарида, - ва покликдан, гўзалликдан маҳрум бўлади...” Биз ўзимизга гўзаллик келтираётган гувоҳликка муҳтожмиз. Уни сўз билан тасвирлаш қийин бўлса–да, бу хабарнинг бир қисми ҳамма нарса яхши бўлишида мужассамдир. Ҳамма нарса яхши бўлади.

Гўзаллик нафақат гувоҳлик беради, балки у чорлайди ҳам. Унинг даъватини эшитиш – бу ажойиб мусиқани эшитишдир. У сизни ўзига жалб қилади: уни эшитиб ундан ҳузурлангинг келади. Биз компакт-дисклар сотиб оламиз ва ўзимизга ёқиб қолган мусиқани кўп марталаб эшитамиз. (Бу –гўзаллик биз ўйлагандан кўра теранроқ эканлигидан дарак беради). Яхши мусиқа одамни ўзига тортади, у чорлайди ва бирга юришга даъват қилади. Чиройли, гўзал боғ ҳақида ёки қандайдир бошқа ажойиб манзара ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Сиз у ерга киришни истайсиз, уни яқиндан томоша қилишни, меваларидан таътиб кўришни хоҳлайсиз. Қизиқарли китобни биз “эътиборингни банд қилувчи” деган сўз билан таърифлаймиз.у бизни ўзига тортади, эътиборимизни ушлаб туради. Биз яна қачон унга қайтишни ва уни ўқийдиган вақт келишини сабрсизлик билан кутамиз. Худо ҳам бизнинг юракларимизда худди шундай жавобни кўришни истайди. Худди шу ҳақда ҳар бир аёл истайди. Гўзаллик даъват қилади.

Гўзаллик тўйғизади. Гўзаллик – қалбларимиз жуда истайдиган озуқа. Аёл кўкраги – бу Худо яратган ажойиб санъат асаридир, аммо у фақат аёл гўзаллиги рамзи эмас. Айнан ўз кўкраги билан  аёл чақалоқни боқади ва бу бизни гўзалликни озиқлантиришнинг ажойиб тимсолидир. Аёл танаси – Худо яратган нарсалар ичида энг гўзалидир. Шоир Уильям Блейкнинг сўзига кўра: “яланғоч аёл танаси – бу эркак нигоҳи хотиржам қараб тура олмайдиган мангуликнинг бир қисмидир”. Гўзаллик ҳаётни тўйинтиради ва ҳаёт таклиф қилади. Ва бу энг ёрқин гўзаллик тимсолларидан биридир. К. С. Льюис “Шон-шараф юки”да китобида айтганидай:

Биз гўзалликка фақат қараб туришни истамаймиз, бўлмаса, Худо кўриб турибди, бу имконият анча сахий совға. Биз яна нималарнидир истаймиз, сўз билан айтиб бўлмайдиган яна нималарнидир. Биз ўзимизни ўраб турган гўзаллик билан қўшилиб кетишни, унинг бир қисми бўлишни, уни ўзимизга олишни хоҳлаймиз.

Гўзаллик хотиржам қилади. У шифобахш қобилиятга эгадир. Сиз ҳеч ўзингизга нима сабабдан бошига бахтсизлик тушган одамларга гул юборишимиз ҳақида савол берганмисиз? Чунки одам йўқотишдан ғам чекиб азоб чекаётган пайтда фақат гўзаллик унга тасалли бера олади. Менинг энг яқин дўстим Брентнинг ўлимидан сўнг фақат гўзалликкина бир неча ой давомида менга бу қўрқинчли йўқотишга чидашимга ёрдам бера олди. Мен дўстларимнинг маслаҳатларига қулоқ солмас, ўқий олмас ва ҳаттоки ибодат ҳам қила олмасдим. Фақат гўзаллик ўшанда қалбимга таскин бера олди.

Айтишларича, Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳарбий касалхоналардан бирида таъсирчан бир воқеа юз берган экан: касалхонага бу қонли урушда бор–йўғи бир ҳафта иштирок этган ёшгина оғир ярадор аскарни олиб келишади. Ярадорга зарур ёрдамни кўрсатиб бўлган ҳамшира ундан бошқа илтимоси бор-йўқлигини сўрайди. “Бор, - дейди у. – сиз мен учун лабларингизни бўяй оласизми?”  Гўзаллик таскин беради. У қалбларга ором бағишлайди.

Гўзаллик илҳомлантиради. Нарниянинг мўъжизакор яратилишига гувоҳ бўлган (К. С. Льюиснинг “Сеҳргарнинг жияни” асарида) арава ҳайдовчиси (бу китоб қаҳрамонларидан бири) шундай деб хитоб қилади: “Қандай ажойиб! Бундай бўлишини билганимда яхшироқ яшаган бўлардим” деярли худди шундай фикрни Жек Николсон “Бундан яхшиси бўлмайди” фильми сўнггида Хелен Хантга қарата айтади: “Сен туфайли мен яхшироқ бўлишни истадим”. Қандай аниқ гап! Тасаввур қилишга уриниб кўринг-а, сиз Тереза она каби аёлнинг ёнида ўзингизни қандай ҳис қилган бўлар эдингиз? Унинг ҳаёти ажойиб эди, у ўз ҳаёти билан бизни қандайдир улуғликка чорлар эди. Шаҳарнинг камбағаллар яшайдиган қисмида жойлашган мактабнинг ўқитувчиси у бизга нима сабабдан мактаб ҳовлисида фаввора қуриб, гуллар экилишини истаётганини тушунтириб берди: “...болаларни илҳомлантириш лозим. Улар ҳаётнинг яхшироқ бўлишини билишлари зарур”. Гўзаллик илҳомлантиради.

Гўзаллик сирларни очиб ташлайди. У туфайли биз мангулик ҳақида  тўғридан–тўғри хабардор бўламиз. Кун ботиш манзарасининг улуғвор гўзаллигини ёки тонг нурларида суюқ олтинга ўхшайдиган уммон сувларини эсланг. Ажойиб асарнинг хотимасини эсланг. Биз унинг ҳеч қачон тугамаслигини бутун ҳаётимиз давомида биз билан бирга бўлишини истаймиз. Баъзида гўзаллик шунчалар ажойиб бўладики, қалбимизда кучли истак туйғусини уйғотади. Ниманинг истаги? Ҳаёт ўз ибтидосида қандай бўлган бўлса, ана шундай ҳаёт истагини. Гўзаллик биз ўзимиз ҳеч қачон  кўрмаган, аммо шундай бўлса–да, ҳис қиладиган Адан боғи ҳақидаги хотираларимизни уйғотади. Гўзаллик бўлғуси осмонлар ҳақидаги, ер юзаси ажойиб боққа айланадиган вақтлар ҳақида гувоҳлик беради. У доимо бизга мангуликни эслатиб туради. Гўзаллик бизга: “Бу ер сизни чорлайдиган шон-шуҳратга тўла” сўзлари билан мурожаат қилади. Агар шон-шуҳрат бўлса, бу шон-шуҳрат манбаи ҳам борлигини билиш қийин эмас. Буларнинг барчасини қандай мисли кўрилмаган олийжаноблик ярата олди? Қандай саховат бизга шундай гўзалликни кўра олиш имконини берди? Гўзаллик бизни Худога жалб қилади?

Барча айтилганлар гўзаллик сўзининг кенг маъноси учун хосдир, аммо биринчи навбатда у аёл гўзаллигига тааллуқлидир: аёлнинг кўзларига, қадди қоматига, юрагига, руҳига ва ҳаётига. Унда бу оламда яратилган ҳеч бир нарсада бўлмаган ушбу хусусиятлар намоён бўлади. Чунки у мангу ҳаёт қаъридан бошланадиган гўзалликнинг мужассамлиги ва тимсолидир. Аёл ҳар томонлама гўзалдир.  “ер юзида аёл кўзларининг гўзаллигини бизга тушунтириб бермаган ёзувчи бормикан?”

Шубҳасиз, гўзаллик Худонинг ажралмас, шу билан бирга, энг нотўғри тушунилган хусусиятларидан биридир. Аёл ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Бу аёлларнинг ҳаётини қандай қийинлаштирганини ва уларга қанчалар азият етказганини биз биламиз. Бундай аҳвол бизни ўйлантириб қўяди. Нима сабабдан гўзаллик шунчалар кўп руҳий азобларга сабаб бўлади? Ахир, аёллар афсонавий хоккейчилар бўла олмаганларидан куйинмайдилар-ку. Гўзаллик –аёл кечинмаларининг манбаи. Жинс вакиллари жозибали бўлишни жуда истайдилар, улар ўзларининг гўзал эканликларига ишонишлари керак,  ўз гўзалликларини қандай қилиб сақлаб қолиш учун – агар бу умуман бўлса – ҳаракат қиладилар.

“Starbucks” қаҳвахонасида бир финжон қаҳва ичиб ўтириб, мен қўшни столда ўтирган икки аёл суҳбатини беихтиёр эшитиб қолдим. Уларнинг ёшлари ташқи кўринишларидан эллик ёшдан ошган эди. Улар нима ҳақида суҳбатлашаётганларини топинг–чи? Ортиқча вазн ва диеталар тўғрисида. Уларнинг гўзаллик учун курашлари давом этарди.

Қалбининг туб-тубида ҳар бир аёл бу дунёга гўзаллик келтиришни англайди. У буни қандай амалга ошириш борасида адашиши мумкин (ҳар бир аёлнинг ўз кураш усуллари бор). Аммо у ўз гўзаллигини дунёга намоён қилишга интилади. Ва бу фақат маданий мероснинг бир қисми ёки “эркакни қўлга киритиш” эҳтиёжи эмас. Бу, агар хоҳласангиз, аёл қалбининг энг тубига Худо яширган мақсадининг бир қисмидир.

Нима сабабдан гўзалликни очиш керак?

Аёлда мужассамлантирилган сир – Худонинг аёл тимсолини акс эттириш учун энг мисли кўрилмаган усуллардиан бири. “Сир” сўзи остида биз “абадий тушуниб бўлмайдиган нарса”ни назарда тутмаймиз.  “Сирли қилиш — Худонинг шуҳрати, ишларни текшириб билиш эса шоҳ шарафидир”, дейилади Ҳикматлар 25:2да. Худо Ўзини англаш олишларига интилади. Аммо У Уни ўрганаётганлар Унга эришишларини истайди. У биздан ўз интилишларини бекитмайди. “Мени бутун қалбингиз билан изласангиз топасизлар” (Ерм. 29:13). Бу сўзлар Унинг қадр-қиммат туйғусидан дарак беради. Худо биринчи учраган одамнинг қучоғига ташланиб, Ўз Севгисини сотмайди. Агар сиз Уни билишни истасангиз, сиз уни севиб қолишингиз ва чин юракдан хоҳлашингиз керак. Айнан худди шундай муносабат ҳақида ҳар бир аёл орзу қилади. “Сен менга фақат эга бўла олмайсан. Сен мени ахтаришинг, юрагимни забт этишга интилишинг керак. Токи сен мени севишингни тушунмагунимча сеники бўлмайман”.

Ахир, Учлик – бу улуғ сир эмасми?  Аммо бу очиш керак бўлган сир эмас, балки ўзиб бораётган ҳурмат ва ҳузур–ҳаловат билан англаш керак бўлган сирдир – ҳаловат учун яратилган сирдир. Аёл ҳам худди Худо каби ечилиши керак бўлган масала бўлишни истамайди. Аёл – бу ҳузур–ҳаловат учун яратилган энг улуғ мўъжизадир. Унинг шаҳвонияти ҳақида ҳам худди шуни айтиш мумкин. Жуда кам аёллар жинсий алоқа қилишга қодирлар ёки “ фақат жинсий алоқа қилишни” истайдилар. Кўнглига йўл топиш –унинг юраги калити шудир: пичирлашлар, меҳр билан силаб–сийпалашлар ва ширин оғушлар, шундан сўнггина жинсий яқинликда ифодаланадиган энг юқори нуқта. Аёл қалбига севги ана шунда намоён бўлади. Аёл ўзини тушуниб етишларига интилади, бу учун эса вақт  ва яқин муносабатлар керак. Бу учун аёл очилиши керак. Юрагини севги билан забт этишларига интилаётган севимли аёл жон-жон деб ўз гўзаллигини намоён қилади ва бундан янада жозибалироқ, янада латофатлироқ бўлади.

Аёллик тушунчаси остида нима назарда тутилмасин – бу доимо туйғуларнинг жадаллиги, очилмаган сири, бой ички дунё ва гўзаллик ҳар бир аёлнинг энг эзгу моҳиятидир. Энди эса сизни хафа қилиб қўймаслик учун, қўлимиздан келгунча аниқлик билан фикримизни ифодалашга ркхсат беринг:

Ҳар бир аёл очилиши зарур бўлган гўзалликка эгадир.

Ҳар бири.

Чунки у Худо тимсолини акс эттиради. Ва бу учун у турли найранглардан фойдаланиши шарт эмас: гўзаллик салонлари остонасига ётиб олиш, пластик операциялар қилиши ёки кўкраги ҳажмини катталаштириши керак эмас. Йўқ, гўзаллик – бу ҳар бир аёлга у туғилаётганда берилган моҳиятидир.

Хулоса ўрнида бир неча сўз

Энди эса бир дақиқага китобни ёпиб қўйиб ўзимизга: “Шу айтилганлардан мен нимани тушундим?” деб савол беришимиз жуда муҳим.

Биз аёл муваффақияти тўғридан-тўғри унинг жозибасига боғлиқлиги ҳақида бир сўз ҳам айтмадик. Биз аёл фақат эркакни тўлдиради деб ҳисобламаймиз ва ёлғиз аёл ўз вазифасини бажара олмайди деган фикрни хато деб биламиз. Биз Момо Ҳаво – ижод гулчамбари эканини, ҳар бир аёлда қандайдир такрорланмас улуғворлик ва қудрат борлиги ҳақида айтдик. Худо биз билан романтик муносабатларга интилишини, У бизнинг ezerимиз бўлишни исташини, У гўзаллик ҳаёт учун зарур деб ҳисобланишини аниқлаб, биз аёлнинг имтиёзли аҳволда экнлигини ва унинг юраги муқаддаслигини  кўрсатишга ҳаракат қилдик. Сиз аёл сифатида Худо тимсолини акс эттирасиз. Мана шу сабабдан сиз ҳам Худо нимага интилса, шунга интиласиз.

Сизнинг юрагингиз бу дунё шунчалар муҳтож бўлган нурни тарата олади.


 Книга на Узбекском языке: - Пленительная красота  (Джон  ва Стейси Элдридж)

Авторы этой книги, супруги Элдридж, предлагают женщинам вспомнить свои детские мечты и желания, призывают их стать уверенными в себе и пленительными, осознать свое женское начало. Они убеждены, что каждой женщине необходимо найти свою «рану», понять, что было ее причиной, и не упускать ее из виду до тех пор, пока не наступит исцеление. Книга адресована не только женщинам, но и мужчинам, стремящимся понять женскую душу, в том числе отцам, у которых есть дочери.

Вы можете прослушать радиопередачу журналиста Галины Шаинской об этой книге, прозвучавшую на Трансмировом радио. 



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак