Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) 5 bob

Джон ва Стейси Элдридж. Мафтункор Гўзаллик - (5-боб) Ўзбек тилида

Maftunkor go‘zallik (Jon-va-Steysi-Eldrij) O‘zbek tilida AudiokitobДжон ва Стейси Элдридж. Мафтункор Гўзаллик - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида

Аёл қалби сирларини забт этиб

               

Мундарижа

                                                                                         

Сўз боши

1. Аёл қалби

2. Момо Ҳавога сўз берамиз

3. Хаёлдан кетмайдиган савол

4. Ярадор

5. Манфур аёл

6. Яраларга шифо бериш

7. Севикли

8. Очилиши зарур бўлган гўзаллик

9. Шайдойи Одам Ато

10. Оналар, қизлар, сингиллар

11. Жангчи маликалар

12. Ноёб роль

13. Озод бўлиш учун кундалик ибодат


Манфур аёл

Улар мени кўргани келганда,

Ёлғон–яшиқ гапларни гапиради.

 Юракларида эса фисқу фасод тугиб,

Ташқарига чиқади–да,

Ҳамма жойда ёйиб юради

Забур 40:7

Қалбингни кемираётган ғазабни ўзингдан итқит,

Бизни Ўзингнинг абадий севгинг билан тўлдир.

Шон О’Кейси

Бўрон ўтиб кетди, энди Стейси йиғлаяпти. Сўнгги йилларда Стейси ўз боғига қанча муҳаббатини ва меҳнатини сарфлади! Умрининг жуда кўп соатлари ўз гўзаллиги билан ақлларни лол қолдирадиган боғни яратишга бағишланганди. Стейси ўсимликлар селекцияси билан шуғулланарди, у эҳтиёткорлик билан кўчатларни бир жойдан иккинчи жойга ўтқазар, алоҳида меҳр билан бошқа зарур парваришлаш ишларини олиб борарди: ўзи ўтказган кўчатларга озуқа солар, ерни юмшатар, бегона ўтлардан тозалар эди. У кўчатларни кесар, суғорар, очкўз ширага (ўсимлик битига) қарши дорилар, ўсимликларни кўп марта у ёқдан–бу ёққа ўтказар ва яна диққат билан шу тажрибаларининг самарадорлигини кузатиб кўчатларни ўз жойига қайтарар эди.

Натижа ҳақиқатдан ҳам ҳайратланарли эди. Бизнинг уйимиз олдидан ўтаётиб одамлар тўхтаб қолишар ва Стейсининг қилган ишларини томоша қилишарди. Стейсининг боғи жуда гўзал эди! Ёввойи атиргуллар, лавандалар, дельфиниумлар, қоя пеннисетумлари, Шастнинг серяпроқ дасторгуллари – шундай бир гўзал шаклу шамойил ва чаманзорни ташкил қилган эдиларки, мен ҳатто тил билан тасвирлаб бера олмас эдим. Бу тинчлик ва диллар ором оладиган жой эди, Аданнинг хушбўй ҳидларига тўлган бу дунёнинг кўнгилсизликларидан бошпана эди.

Бизнинг боғимиз кечагина ана шунақа эди.

Дўл кечки соат олтиларда юз берди. Бошида унчалик хавф йўқдай туюлди. Қояли тоғларда дўл билан бирга жала ёмғирлари тез-тез ёғиб турарди. Ҳар ёзда бир нечта момақалдироқ булутлари ерга нўхатдай муз шаклида тўкилади ва бундай ҳодиса бор-йўғи ўн дақиқача давом этарди. Аммо бу сафар ҳаммаси унча катта бўлмаган шиша шарлар ҳажмидаги дўл доналаридан бошланди, ўн беш дақиқадан сўнг эса уларнинг ҳажми гольф коптоги ҳажмига етди. Боғимизга ёққан жала бир пайтлар Нуҳ замонида ерга ёғилган жалага ўхшар эди. У қирқ дақиқа давомида дарахтларнинг шохларини синдириб ва барча тирик ўсимликларни йўқ қилиб тинмай ёғди. Табиатнинг бу фалокатли ҳодисаси Эски Аҳд қатлларига ўхшаб кетарди. Ва ниҳоят булут қояли тоғлар ортида бекинганда Стейсининг боғи вайронага айланиб бўлган эди.

Деразадан қараб мен хафа бўлганимдан сўзлаш қобилиятимни йўқотиб жойимда қотиб қолдим. Бизнинг ўлкамизда ёз жуда қисқа, шунинг учун у давом этадиган бир неча ой давомида сиз гуллар латофати ва ернинг яшил кийимидан зўрға ҳузурланиб тўйишга улгурасиз. Бизнинг боғимизда юз берган ҳодиса ҳужумнинг натижасидан бошқа нарса эмас эди. Ўзимиз гувоҳи бўлган фалокатни муҳокама қилиб биз хотиним билан… Момо Ҳаво ҳақидаги ўйларимизга қайтдик. Вайронага айланган бизнинг боғимиз Худо кўли яратган ижод гулчамбари билан бўлиб ўтган воқеаларни тасвирлаб бериш учун жуда мос келарди. Аммо гап аёл ҳаёти ва юраги ҳақида гап бораётганда вайроналик манзараси, қанчалар қайғули ва фожели бўлиб кўринади!

Ҳа, гуноҳ қилиб, аёл марҳаматдан маҳрум бўлди. Ҳа, кейинчалик у жароҳатланди. Аммо ўз аёллигига нисбатан сизни тарк этмайдиган шубҳаларни аниқлаб олиш учун нима сабабдан ҳақиқатдан ҳам ҳаётсевар ва фаол аёлни учратиш қийин эканлигини тушуниш учун биз бу воқеа билан танишувимизни яна давом эттиришимизга тўғри келади.

Давом этаётган ҳужумлар

Мен балоғат ёшига етган қизга айланаётган ўсмир қизчалик пайтларимдан бошлаб ўз оиламдан анча узоқлашган эдим. Катта опам Европага ўқишга кетди. (Етти йил давомида у уйга фақат уч ойлик таътилгагина келиб турди. Шунинг ўзиёқ оиламиздаги муҳитни тавсифлай олади.) Акам ҳам кетди. Ундан кичик опам ҳам намуна олиб, оилани тарк этди. Мен эса ўрта мактабни тугатиш учун уйда қолдим. Ўша пайтларда ота-онам менга болалигимда жуда зор бўлган эътиборларини қарата бошладилар. Аммо энди кеч эди. Менинг мурдага айланган юрагим бу вақтга келиб қаттик яширилган эди. Ота-онамга мен «намунали қиз ва яхши ўқувчи» ҳаётини намоён қилдим, аслида ўзим умуман бошқа ҳаётда яшардим.

Қалб яраларимнинг оғриғини босиш учун мен спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалардан татиб кўрдим. Тажавузкор нофаол оталари томонидан юраклари яраланган кўпгина ўз тенгдошларим каби мен ҳам севги қидириб олдинига ўғил болаларга, кейинчалик эркакларга эътибор қаратдим. Жуда бўлмаганда мен ўзимни бундай учрашувларда бир кечага бўлса–да озгина бўлса ҳам севгини қўлга киритяпман–ку, деб ишонтиришга ҳаракат қилардим.

Сўнгги ўқув йилининг ёзини мен Европада ўтказдим. Мен Европанинг қадимий архитектура гўзаллигидан ва тўсатдан менга ато қилинган чексиз озодлигидан мутлақо бахтиёр эдим. Аммо уйидан узоқда, чўнтагида Eurail Pass билети ва кўкрагида яраланган қалби бўлган ёшгина аҳмоқ қиз ўзига фақат қонунни ҳурмат қилмайдиган эркакларнинггина эътиборини жалб қиларди. Италия бўйлаб саёҳатим даврида мен жинсий зўравонлик қурбони бўлдим ва ғазабга тушиб, мени хафа қилган одамни ўлдиришга тайёр бўлсам–да, қалбимнинг туб-тубида шундай муносабатга ўзимни лойиқ деб ҳисоблардим. Мен бошимга тушган кулфатда ўзимнинг айбдор эканлигимга ишонардим. Мен ўзимни ярамас одам ва оғриқ–аламлардан бошқасига лойиқ эмасман деб ўз қалбим душманининг фикрига қўшилдим. Кейинроқ Франция жанубида мен беихтиёр хавфли вазиятга тушиб қолдим. Керагидан сал ортиқча ичиб, эҳтиёткорлик ҳиссини йўқотиб, дугонам билан бир неча ёш йигитларнинг бизни меҳмонхонагача кузатиб қўйиш ҳақидаги таклифларини қабул қилдик. Биз айнан уларнинг иштирокида маҳаллий қаҳвахонада спиртли ичимликлар ичган эдик. Ушбу сатрларни ўқиётиб сиз бошингизни силкитсангиз керак, ахир, бундан кейин нима бўлганлигини билиш қийин эмас–ку. Мен ўзим ҳам бошимни тебратяпман. Уларнинг таклифларини қабул қилиб, биз меҳмонхона ўрнига кимнингдир уйида бўлиб қолдик ва мен у ерда яна зўрландим.

Бўлиб ўтган воқеа мени эсанкиратиб қўйди. Эсимда, мен кўзларимга ишонмай баданимдаги қонталаш изларни кўриб, жуда даҳшатга тушгандим. Мени зўрлаган йигитларга нисбатан ғазабим авж олган эди. Аммо қалбимнинг туб-тубида уят ҳисси ва ўзимга нафрат ҳам туғён урарди. Кучли, жасур ва ҳалол аёл бўлишни орзу қилиб, мен ўзимда на куч, на жасорат ва на ҳалолликни топган эдим. Мен ўзимга ёқиб қолган ва ўртасида аёл жинсининг рамзи бўлиш сурати бўлган медальон сотиб олдим ва уни тақа бошладим: унда айлана ва хоч белгиси бор эди. Айлана марказида эса муштнинг расми бор эди. Мен бу “тақинчоқ”ни ўз мустақиллигимни кўз-кўз қилгандай ва феминист аёл каби ғурур билан тақардим. Аммо шу билан бирга, меҳмонхонадан чиқишга баъзида қўрқардим. Мен айнан у туфайли зўрланганимга, айнан у менга қалб оғриқларини етказаётганига ва шу билан бирга жуда кўп аёлларга яхши таниш бўлган уят туйғусини келтирганига ишонар эдим.

Мактабга қайтиб мен ўз йигитимга бўлиб ўтган воқеаларни сўзлаб бердим. Унинг жавоби қуйидагича эди: “Ўйлайманки, сен шунга лойиқсан”. Сиз сезганингиз каби, муносабатларимиз хусусияти мен учун хақоратли эди. Йигит шафқатсиз ва унинг тили тийиқсиз эди. Мен унда ўзимга нисбатан бир томчи бўлса–да шафқат туйғусини кўрмадим, тасалли сўзларини эшитмадим. У ҳатто ўша зўравонлардан ғазабланмади ҳам. Болалигимда менга етказилган жароҳатлар янада чуқурлашди, оғриқли бўлди. Энди мен нима қилишим керак? Фақат олдимда бир йўл – ўз юрагимни яшириш йўли бор, холос. Ахир, мен фақат кўнгилсизликлар келтираман, ҳеч нимага арзимайман, ҳеч кимнинг мен билан иши йўқ, ҳеч ким менга ғамхўрлик қилмоқчи эмас. Мен ёлғизман.

Агар сиз ҳар қандай аёлнинг ҳикоясини эътибор бериб тингласангиз, ундаги асосий ғоя аёл устидан қилинган зўравонлик ёки жисмоний (жумладан, жинсий) ёки ҳиссий зўравонликдир; ёки аёл билан иши бўлмаган, аммо унинг кучидан охиригача фойдаланадиган, бу дунёнинг бефарқлигида ифодаланадиган зўравонлик эканлигини кўрасиз. Азиз дўстлар, қирқ йиллик бепарволик ҳам изсиз ўтмайди. Улар ҳам аёл юрагига сезиларли зарар етказади. Ҳар қандай ҳолда ҳам унинг яралари у “вояга етгандан” сўнг ҳам қонаб туради ва шу билан бирга жароҳатлар ўзлари билан бир хил номани  олиб келадилар. Бутун ҳаёти давомида аёл ўзининг энг асосий саволига бир хил ва бир мазмундаги – юрагига қозиқоёқ каби қоқилган жавобни олади.

Мелиссанинг – ёшгина қизнинг онаси ҳақида биз юқорида айтиб ўтдик. Она қизини деярли чақалоқлигидан бошлаб урарди. Охир–оқибатда ўн тўққиз ёшида Мелисса уйдан қочиб кетди.

Мен ёшлар гуруҳларида қавмбошилик хизматини олиб бормоқчи бўлган одамга турмушга чиқдим. Менга албатта шундай қилишим керакдай туюларди, чунки бошқа бундай вазият бўлмайди деб ҳисоблардим – ахир, ўзимни жуда ҳунук деб ўйлардим-да. Менга уйланишни хоҳлаган бошқа эркак топилмаса керак.

Менинг эрим ҳаётимдаги биринчи эркак эди. Мен завқ-шавқ ила ва қувониб ўзимни унга бахшида қилдим. Биринчи никоҳ кечасидан кейинги тонгда мен эримни ўпиб қучоқладим. Аммо у мени итариб ташлаб ҳозир яқинликка хоҳиши йўқлигини айтди.

Шунинг кейин у бир ҳафтадан ортиқ мендан ўзини олиб қочиб юрди. У менга ҳатто қўлини ҳам теккизмади. Унинг менга бўлган ҳар қандай қизиқиши сўнганга ўхшарди. Мен руҳий тушкунликка тушиб қолгандим. Яна ўзимнинг энг асосий саволимга жуда таниш жавобни олгандим.

Бундай вазиятларда аёллар ўзларини айблашга мойил бўлардилар: “Мен ўзим ҳаммасига айбдор бўлсам керак”. “Менинг нимамдир бошқача бўлса керак” – бундай фикрлар кўпчилигимизнинг хаёлимизга келади. (Нима сабабдан биз ўзимизни яхшилашга интиламиз ёки юрагимизнинг энг муҳим саволини босиш учун шунча зарур ишлар топамиз.) Бизга ўта ёлғизлик ҳисси ҳам таниш. Ҳар қандай ҳолда ҳам айбдорлик туйғуси ва ёлғизлик бир-бирлари билан жуда боғлиқдир. Аёллар ўзларини рисоладагидай эмасликлари сабабли ёлғиз эканликларига ишонадилар.

Ўзимизни севимли  ва эътиборга лойиқ деб ҳис қилмай, биз ё “мени безовта қилманг” ниқоби остига бекинамиз ва шу билан ўзимиздан бу дунёни итарамиз ёки маънан ва жисмонан бузуқларга айланиб, бундан ўзимизга нисбатан ҳурмат ҳиссини йўқотиб, дунёнинг эътиборини шошилинч тарзда ўзимизга жалб қилмоқчи бўламиз. Ўзимизни жуда керакли деб ҳис қилмай, биз фойдали бўлишга уринамиз. Ўз латофатимизга ишонмай жон-жаҳдимиз билан ўз ташқи кўринишимизни мукаммаллаштиришга уринамиз ёки ҳунуклик ниқоби остига беркиниб таслим бўламиз. Биз ўзимизнинг ярадор юрагимизни ҳимоя қилиш учун на кучимизни, на маблағимизни аямаймиз.

Бу ерда нима бўляпти?

Дизуга* ҳужум бошланганда мен ухлаб ётардим. Мени ва ўн иккита бошқа қизларни униформа кийган одамлар ушлаб олишди, соқчилар назорати остида номаълум томонга уч соат давомида юришга мажбур қилишди. Бутун кун бўйи бизнинг бошимизга таҳдидлар ёғилди: “Сизлар ифлос негрларсиз, биз сизларнинг даҳрий қабилаларингизни йўқ қиламиз”. Тунда бизни бир неча марта зўрлашди ва калтаклашди. Соқчилик қилаётган ва қуролланган араблар уч кун давомида бизга озиқ-овқат беришмади.

“Халқаро умумий авф. “Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот ҳисоботидан”, жабрдийда аёлнинг гувоҳлиги

Кўп асрлар давомида бу дунёнинг аёлга муносабатини яхши деб бўлмайди. Албатта, инсоният хотирасида аёлларни олийжанобларча ҳимоя қилиш намуналари бор, аммо умуман олганда, Адандан чиқиб кетилгандан буён айнан аёл алоҳида нафрат нишонига айлангандай туюларди. Юқорида мисол қилиб келтирилган ҳикоя нафақат Суданда, балки уруш азоб-уқубатларини чекаётган жуда кўп бошқа мамлакатлардаги минглаб шунга ўхшаш воқеаларнинг биридир. У ерларда аёлларга қилинаётган зўравонликлар фуқаролар урушларининг оммавий белгисидир. Ҳозирги замон ғарб жамияти миллионлаб аёлларга қилаётган ҳужумлар ва тўғридан–тўғри қилаётган зўравонликлар ҳақида–чи – бу ҳақда сиз нима деб ўйлайсиз? Шу билан қачонлардир Стейси тарафдори бўлган жанговар феминизм даври ўтмишда қолди.

Етмиш йилгина илгари Хитойда туғилган ва йўл ёқасида ўлиб кетаверсин деб ташлаб кетилган қизларнинг (ҳар доимгидай ўғил болаларни афзал кўришарди) турли ускуналар ёрдамида оёқлари ўсишига халақит бериларди. Жажжи оёқчалар аёл гўзаллигининг ажралмас бўлагидир. Бу эса уларнинг бахтли эгаларига муваффақият билан турмушга чиқишга имкон берарди. Бунинг устига, келинларнинг ногирон оёқлари куёвларнинг айнан шу қизларга уйланишлари учун яна бир туртки бўлиб ҳисобланган. Ахир, оёқлари ёшлигидан кишан ичида бўлган қизлар тез ва эркин ҳаракатлана олмай, кейинчалик бутун ҳаётлари давомида оқсоқланиб юрганлар. Бундай азобли усул 1930 – йилларда ноқонуний деб тан олиниб таъқиқланган бўлса–да, таъқиқдан сўнг ҳам бир неча йил давом этди.

Сизга Эски Аҳд саҳифаларидан яҳудий халқининг кўп асрлик тарихи давомида яҳудий аёллари ҳуқуқсиз бўлганликлари ва мол-мулкка тенглаштирилганликлари маълум бўлса керак. Уларга на Қонунни ўрганиш, на ўз болаларига расман таълим бериш мумкин эмас эди. Синагогларда аёлларга ҳозиргача ҳам эркаклардан бошқа жой ажратилади. Қадим замонларда эса художўй яҳудийнинг эрталабки ибодатида кўпинча: “Худойим, мени даҳрий, аёл ёки қул қилиб яратмаганинг учун Сенга миннатдорчилик билдираман” – деган гапларни эшитиш мумкин эди.

Хитой мақолида бундай дейилган: “Аёл худди сув каби шаклсиз ва овозсиз бўлиши керак”. Ҳиндларнинг мақоли ҳам унга қўшилади: “Аёлни ўқитиш – бу қўшнининг боғини суғориш билан баробардир” дейилган. Албатта, бу – бир вақтнинг ўзида ҳам аҳмоқона, ҳам фойдасиз машғулотдир. Индуизм маданиятида аёл сигирдан камроқ қадрланади. Исломда аёлнинг гувоҳлиги кучга эга бўлиши учун унинг сўзлари учта эркак томонидан тасдиқланиши лозим.

Аммо аёлни камситиш тарихи унга таълим олиш ҳуқуқини рад қилиш ёки унга бошқа қонуний ҳуқуқларни бермаслик истаги билан чегараланиб қолмайди. Клиторидэктомия – клиторни кесиш ёки уни олиб ташлаш – аёлларнинг жинсий органларини майиб қиладиган жуда оғриқли жарроҳлик – ўн беш ёшга етган қизларда амалга оширилган. Бундай ваҳшийлик ҳозирги кунгача ҳам асосан Африка давлатларида давом этиб келмоқда. Ушбу жисмоний жазо саҳронинг ўзида ўткир тош ёрдамида ўтказилади. Ана шундай “жарроҳлик”дан сўнг касал юқтириш истисно эмас, балки қонуният эканлигига, кўпинча, у ўлим билан тугашига ҳайрон қолмаса ҳам бўлади. Демак, жарроҳлик ўз мақсадига етди. Ахир, жинсий ҳузурни таътиб кўрган аёл хавфли-ку, шунинг учун уни доимо назорат остида ушлаш керак.

Аёлларга қилинадиган жинсий зўравонлик ҳатто кичкина қизларни ҳам аямайдиган бутун дунёда эпидемия хусусиятига эга. Ҳар йили миллиондан ортиқ аёллар жинсий қулликка сотиладилар. Худойим, бу аёлларга нисбатан қилинадиган ва бир мақсадга йўналтирилган, кўпинча ғайриинсоний, оммавий зўравонликни қандай изоҳлаш мумкин?  У қаердан пайдо бўлган? Шундан сўнг ҳам “эркак – аёлнинг душмани” эканлигига ким шубҳаланади? Эркакларнинг бундай ваҳшийликдаги иштироки кундай равшан ва шундай кун келадики, улар ўз қилмишлари учун албатта Яратганнинг олдида жавоб берадилар. Аммо сиз бу воқеани ёки ўзингиз бошингиздан кечирган воқеани, ушбу воқеалар ортида турган ҳақиқий кучларни кўрмагунингизча, уларнинг асл мақсадларини англаб етмагунингизча тушунмайсиз.

Бу аёлларга нисбатан бутун дунёда кузатиладиган нафратнинг манбаи қаерда? Нима сабабдан у шунчалар ёвуз хусусиятга эга?

Ниҳоятда нафратга сазовор

Чунки бизнинг курашимиз ўткинчи башарга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, ҳокимлару ҳокимиятларга, бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир.

Эфес. 6:12

Момо Ҳавонинг қизлари дуч келадиган ҳужумларнинг узоқ тарихини ва ўта ярамаслигини ёвузликнинг руҳий кучларига эътиборни қаратмасдан тушуниб бўлмайди. Улар ҳақида эса бизни Муқаддас Ёзув огоҳлантирган. Бу – эркаклар (ўз жинсий вакилларига нисбатан зулм ўтказишга мойил бўлган аёллар ҳам) аёлларга нисбатан қилган ёмон муносабатлари учун жазо олмайдилар дегани эмас. Йўқ. Биз фақат Момо Ҳаво ва унинг қизларига қилинган ёвузликлар изоҳининг биронтасини ҳам то бу фожеали воқеаларнинг ҳақиқий айбдорини – аёлларга нисбатан алоҳида нафрати бўлган зулмат бегини кўрмагунимизча тўла деб ҳисоблай олмаслигимизни айтмоқчимиз.

Адан боғида қандай воқеа юз берганлигини эсланг. У ерда иблиснинг ҳужуми кимга қаратилганлигига эътибор беринг. У инсониятга қарши ҳужумлари учун кимни танлади? Унга Одамни танлашга ҳеч ким ҳалақит бермади... аммо у бундай қилмади. Шайтон Момо Ҳавога ташланди. Айнан у – Момо Ҳаво унинг диққат-эътиборининг марказига айланди. Сиз ҳеч қачон бунинг сабаби нима эканлигини ўйлаб кўрганмисиз? Эҳтимол, шайтонга – ҳар қандай йиртқич каби – энг нимжонни танлаш одатдир? Бундай фараз ҳам ҳақиқатдан йироқ эмас. Иблис чиндан ҳам шафқатсиз ва бетайиндир, аммо бизга унинг аёлни танлагани сабаби сир бўлиб туюляпти.

Сизга иблис бўлган фаришта илгари Люцифер деб номлангани маълум бўлса керак. Бу бизда унинг шуҳрати, истеъдоди ва мисли кўрилмаган улуғворлиги ҳақидаги фикрни туғдиради. Бир пайтлар, ўз улуғворлиги кунларида у фаришта – қўриқловчи унвонига кўтарилган эди. Кўпчилик унинг Худога тегишли фаришталар лашкарига бошлиқ ва Худо шуҳрати қўриқловчиси бўлганига ишонади.

Эй инсон, Тир шоҳи ҳақида марсия куйлаб, унга Мен Эганг Раббийнинг шундай сўзларимни етказ: эй Тир шоҳи, сен баркамолликнинг аъло намунаси бўлиб, ниҳоятда доно, гўзалликда тенгсиз эдинг.Сен Худонинг боғи Аданда яшар эдинг. Либосларинг: қизил ёқут, хризолит, олмос, топаз, ақиқ, яшма, зангори ёқут, феруза ва зумрад каби олтин гардишга солинган қимматбаҳо тошлар билан безалган эди. Кийимларингга нафис олтин нақшлар солинган эди. Сен дунёга келган кунинг бу ажойиб тошлар махсус сен учун тайёрланган эди. Мен қудратли бир карубга сени кўриқлашни буюрган эдим. Сен Худонинг тоғида истиқомат қилар эдинг, оловли тошлар орасида юрар эдинг.

Ҳизқиё 28:12-14

Бу гўзаллик мукаммаллиги бўлмай нима? Мана сизга жавоб: Люцифер Худо қўллари яратган ажойиб ижод маҳсули эди. У шунчалар гўзал эдики, бу унинг ҳалокатига сабаб бўлди. Унинг юрагига ғурур кириб олди ва у ўзини алданган деб ҳисоблади. Шундан сўнг у Худо билан тенг бўлишни, унга тегишли бўлган шарафга эгалик қилмоқчи бўлди. Уни энди ўзига дунёнинг яратилиш тарихида ажратилган, тўғрисини айтганда – шарафли роль қониқтирмай қолганди: У ўз талабларида асосий ролга даъво қила бошлади. У юлдуз бўлишни истади, барчанинг эътиборининг марказида бўлишни, ҳамда ўзини севишини хоҳлади.

Сен кўркамлигинг туфайли мағрурланиб кетган эдинг, савлатинг туфайли ақл–фаросатдан воз кечган эдинг. Шунинг учун Мен сени ерга улоқтириб, шоҳлар олдида шармандангни чиқардим.

Ҳизқиё 28:17

Иблис ўз гўзаллиги туфайли мағлуб бўлди ва энди у барча гўзаллик эгаларидан ўч оларди. У гўзалликни ҳамма жойда – қаерда қўлидан келса ўша жойда – вайрон қиларди. Конлар қазиб ташланган ер, тўкилган нефть, ўт қўйишлар, Чернобиль – мана унинг қасоси излари. Ер юзидаги Худо шуҳратини вайрон қилиб, у буюк санъат асарини йўқ қилиш мақсадида ташланган худди телба каби ҳаракат қилади.

Аммо у Момо Ҳавога мутлақо бошқача нафрат билан қарайди .

Чунки у жозибали ва бетакрор эди, у эса ўз гўзаллигини йўқотганди. Момо Ҳаво ва фақат Момо Ҳаво – Худо гўзаллигининг олий тимсолидир. У жаҳондаги ҳеч бир бошқа ижодга ўхшамай, Худо шуҳратини тасвирлайди ва Унга бутун дунёни жалб қилади. Биз бу қанчалар нафратли эканлигини ва у Момо Ҳавога қанчалар кучли ҳасад қилишини тасаввур ҳам қила олмаймиз.

Бундан ташқари, иблис Момо Ҳавони ёмон кўришининг яна бир сабаби шундаки, у ҳаёт ҳадя қилишга қодирдир. Ҳаётни эркаклар эмас, аёллар беради, улар шу янги ҳаётни озиқлантирадилар ҳам. Бунинг устига, Момо Ҳавонинг қизлари бу дунёни ҳиссий, руҳий ва ўзлари қурадиган ўзаро муносабатлар орқали – бир сўз билан айтганда, нимага қўллари тегса ўша орқали жонлантира олиш қобилиятига эгадирлар. Иблис эса Муқаддас Китобда “Азалданоқ қотил эди” деб аталган (Юҳ. 8:44га қаранг). У ўлим олиб келади. Унинг шоҳлиги – ўлим шоҳлигидир. Диний қурбонлик келтиришлар, геноцид, холокост, аборт – буларнинг бари унинг ишидир. Момо Ҳаво у учун жуда катта хавфдир, чунки у ҳаёт олиб келади. Момо Ҳаво ҳаёт қутқарувчиси ва у шу ҳаётни ҳадя қилувчидир. Момо Ҳаво исми “ҳаёт” ёки “ҳаёт манбаи” деган маънони билдиради. “Хотин жамики инсонларнинг онаси бўлгани учун, Одам Ато унга Момо Ҳаво, деб исм берди.” (Ибт. 3:20).

Ана шу иккита далилни бир-бирига қўшинг: Момо Ҳаво Худо гўзаллигининг тимсоли каби ва у яна ҳаёт ато қилувчи – шунда сиз иблис нима сабабдан ундан шунчалар нафратланишини ва жуда шафқатсизлик билан унга ҳужум қилишини тушунасиз. Тарих бу борада бизда ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди. Энди тушундингизми?

Сизга яхши таниш бўлган воқеаларни эсланг. Уларнинг деярли ҳаммасида жиноятчи бош қаҳрамоннинг севимли аёлини таъқиб қилади, у ўз зарбасини гўзалга қаратади. Магу Корани (“Сўнгги могикан”), Узуноёқ Эдуард Марронни (“Жасур қалб”) , Коммодус Максимуснинг хотинини (“Гладиатор”) таъқиб қилади. Ёвуз ялмоғиз уйқудаги гўзални ўлдиришга интилади, ўгай опалари Кулойимга азоб беришади, иблис эса Момо Ҳавони ҳалок қилишга интилади.

Инсоният душмани томонидан аёлларга бўлган бундай қизиқиш кўп нарсага ойдинлик киритади, аммо у бизни қўрқитмаслиги керак. Аксинча, ушбу далилни эътиборга олиб сиз ўз ҳаётингизни кўпроқ тушунасиз. Кўпинча сиз ўзингиз билан юз бераётган бахтсизликларга ўзингизни лойиқман деб ўйлайсиз. Агар келишган, ақлли, интилувчан ёки илтифотли бўлганингизда сизни кўпроқ севишларига ва қадрлашларига, ҳамда ўзингизга етказилган оғриқлардан қутилиб қолишингизга соддаларча умид боғлаб ўз айбингизни қидириб топишга уринасиз.

Кўпчилик аёллар айбдорлик туйғуси юки остида яшашади. Бунинг сабабини улар ўзларидан қидиришади – ўзлари мукаммал бўлмаганликлари учун ўзлари орзу қилган эътибордан маҳрумдирлар, буюк саргузаштларда бош рол ўрнига энг сўнгги ўрин билан кифояланиб қолишимизга тўғри келади, биз бошқаларга намоён қиладиган гўзалликка эга эмасмиз. Ўзимизнинг руҳий жароҳатларимиз келтирган нома доим бир хил мазмунга эга: “Сен ўзинг ҳаммасига айбдорсан. Сен ўзинг лойиқ бўлган ҳаётда яшаяпсан”. Биз ҳозиргина ойдинлик киритган масалалар нарсаларнинг ҳақиқий аҳволи ҳақидаги бизнинг тасаввуримизни тубдан ўзгартиради. Энди бизнинг барча кулфатларимизнинг сабаби – бу бизнинг шарафли вазифамиз эканлиги, биздан зулмат шоҳлигига таҳдид уфураётгани аниқлашди, чунки бизнинг зиммамизга жуда ноёб вазифа – бу дунёга Худонинг шарафи ҳақида гувоҳлик беришдек вазифа юклатилганлиги тушунарли бўлди.

Биздан жуда нафратланишади ва бунинг сабаби – бизнинг кучимиз, гўзаллигимиздир.

“Сизга ёлғизлик туйғуси танишми?”

Мен шуни тан олишим керакки, бу китобга ҳаммуаллиф бўлиш истагим йўқ эди.

Ушбу китобнинг ёзилишига менинг ҳеч бир шубҳам йўқ эди. Бунинг устига, уни ёзиш зарур эди. Мен фақат унинг яратилишида иштирок қилмоқчи эмас эдим. Китоб устида ишлаш мендан аёллар даврасида бўлишни, демак, менинг ўз хотиним билан боғлиқ бўлган барча масалаларга аралашувимни, шу билан бирга, кундалик ҳаётим талаб қилганидан чуқурроқ аралашувни талаб қилишини билардим. Аёллар масаласига бағишланган китобга ўзимнинг бир қисмимни бериш учун чуқурроқ тушунишим, кўпроқ эътибор билан эшитишим, яхшироқ ўрганишим керак эди. Буларнинг бари – аёл қалбининг сирларини  очишга уриниб кўриш учун керак. Қилишим керак бўлган иш ҳақида фикр менинг танамга аллергия тоширарди. Мендаги нимадир бу жараёнда иштирок этишдан бош тортишга ундарди. Бундай истиқбол менда фақатгина бир истакни – қочиб кетиш ва чуқурроқ бекиниш истагини туғдирарди.

Мен ўз қўрқувларимнинг ҳақиқий сабаблари борасида алданмаган эдим, мен ўз иккиланишимнинг сабабини ўрганишим ҳам керак эмасди. Ана шунинг учун ҳам мен ўзимни бутунлай нотавон ҳис қилардим. Айни пайтда мен аёл қалби учун бўладиган курашим ҳақида етарлича маълумотга эга эдим. Аёллар муаммоларига ҳаттоки тўп ўқи борадиган жойчалик ҳам яқин келишни истамаслик менда ва кўпчилик эркакларда қаердан пайдо бўлган? Бунинг сабаби нима? “Сизни тушуниш жуда қийин. Бу биздан жуда кўп куч талаб қилади? Эркаклар соддароқ. Уларни билиш осонроқ”. Сиз ўзингиз бутун ҳаётингиз давомида оғирлиги остида яшаган ўша хатларнинг мазмуни шундай эмасми? “Сиз жуда... ва... етарлича эмас... Сиз ўзингизга сарфланган вақт ва кучга лойиқ эмассиз”. (“Умуман нима сабабдан бундай муаммолар пайдо бўлади? Демак, сизга нимадир етишмайди”.)

Бизнинг кунларимизда аёллар муаммоларини эркаклар жиддий тушунишни истамасликларининг сабаби – уларнинг мағлуб бўлиш олдидаги кучли қўрқувларидир, деб кўрсатиш мумкин. Шу билан бирга, эркаклар истаганларича “жинслар орасидаги фарқлар”, Марс ва Венера, Индер психологияси фарқлари тўғрисида ҳазиллашишлари мумкин. Аммо ҳақиқатда гап шундаки, улар қўрқадилар. Ҳар бир эркак ўзининг севимли аёлининг юрагини кемираётган муаммоларга дуч келиб, уларга бас кела олмасликдан, унга ёрдам бера олмасликдан қўрқади. Ва бу гуноҳ унинг виждонида ётибди. Бу унинг қўрқоқлигидан дарак беради. Аёлнинг қўл-оёғини кишанлайдиган уят туфайли эркакнинг бундай ўзини тутиши кўпинча унга зарар етказмайди. Никоҳларнинг жуда катта қисмига (узоқ вақт давом этган севгига одатда қуйидаги ёзилмаган қоида ҳамкорлик қилади: “Мен ушбу чегарадан бир қадам ҳам ўтмайман. Мен шу масофани ўз ихтиёрим билан босиб ўтдим. Шу ерда мен тўхтайман, аммо сени ташлаб кетмайман ва бу сени бахтли қилиши керак”. Жинслар ўртасидаги кескинликни бўшаштиришнинг ўзига хос усули ана шундай пайдо бўлди – кўринмас чегарадан ўтмасдан бир-бирлари билан яшашга ўзаро келишув.

Бундай келишув оқибатида жуда кўп аёллар ўзларини ёлғиз ҳис қиладилар.

Қисман бунинг сабаби эркакларнинг сийқаси чиққан худбинлиги ҳамдир. Худо учун эркакларнинг худбинликлари ва шахсиятпарастликлари сир эмас. Иблис Момо Ҳавога биринчи марта ҳужум қилганда, Одам ато уни ҳимоя қилиш учун ҳеч нарса қилмади. Эркаклар ё шафқатсизликни ёки нофаолликни намоён қилиб гуноҳ қиладилар. Бу ҳеч ким учун сир эмас ва мақтанишга ҳам арзимайди.

Аммо иш фақат шу билан тугамайди. Эркаклар бунданда хунук ишларни қиларканлар. Бундан бир неча ой илгари биз жуда қизиқарли семинар ўтказдик. Ушбу семинар давомида эркак табиатининг яна бир уятли хусусияти очилди – бу мен учун янгилик эди.

Бу семинарни биз Стейси билан ҳам аёл, ҳам эркак хизматчилар учун, ўз навбатида Худо билан ибодатда ёлғиз қолишга бағишланган семинарларни ўтказишда иштирок этадиганлар учун ўтказдик.

Эркак хизматчиларнинг бир гуруҳи навбатдаги шундай семинар олдидан аёл хизматчилар гуруҳига ибодат ёрдамини кўрсатиш истагини билдиришди. Ҳар бири чиндан ҳам ажойиб бўлган аёлларимиз учун бу ўзларини Масиҳдаги биродарлари олдида намоён қилиш ва уларнинг юраклари қандай ҳолатда эканлигига назар ташлаш учун имконият эди.

Тезлик билан семинарнинг тахминий давомийлиги ва уларнинг техник таъминоти гуруҳининг таркиби сингари ташкилий масалаларни ҳал қилиб, аёл хизматчилар гуруҳи иштирокчиларининг руҳий кайфиятларига ўтдик.

Бизнинг мулоқотимиз анча ишончли тусга кирганда, мен ўзимни ёмон ҳис қила бошладим. Менда бир тушунтириб бўлмайдиган ва шу билан бирга жуда кучли истак пайдо бўлди.

Ёлғиз қолиш истаги

Бу ҳақда ҳеч нарса дейилмаган бўлса–да, аёл хизматчилар гуруҳи вакилларининг хулқида менда бундай истакнинг пайдо бўлишига таъсир қиладиган ҳеч нарса йўқ эди, мен ўзимда шу истакни сездим. Бунинг устига мен ушбу истагимни тушунтириб берадиган бирон сабаб йўқлигига ишончим комил эди. У бор–йўғи кучли ҳиссий чайқалиш эди, холос. Мен унинг қандай пайдо бўлганини тушунтириб беришга қийналаман, аммо бир нарсага аминманки, бу жуда кучли интилиш эди. Мен уни қуйидагича тасвирладим: эҳтимол, тўхташ ва бошқа тафсилотларни тушунтирмаслик керакдир. Аёлларнинг руҳий муаммоларига кириб боришимнинг ҳар бир дақиқаси менда ёлғиз қолиш истагининг кучайиб боришига сабаб бўларди. Уларнинг юраклари қанча кўп очила бошласа, мен шунча тез бу суҳбатни тугатишни, тезроқ бекиниб, таслим бўлишни истар эдим. Бепарво бўлиб, мен ўзим тушуна олмайдиган бир нарсага дуч келганимни тушундим.

Эркак бўлганим учун, гапирилаётган туйғулар менинг бу аёлларга ҳақиқий муносабатларимга сира ўхшамаслигини тушуниб турар эдим. Мен уларни яхши кўраман, ҳар доим қилганим каби уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни истайман. Шунингдек, ана шундай муносабатим аёллар юракларининг хоҳишларига қаршилик қилишини ҳам тушунардим, ахир, улар мулоқот учун очиқ эдилар–да. Шунинг учун суҳбатимизни бўлиб, уларга муҳокаманинг асосий мавзусига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган саволни бердим. Шундай қилиб, мен уларга шу саволни бердим: “Айтинг–чи, сизга ёлғизлик туйғуси танишми?”  Саволга жавобан ўртага жимлик чўкди, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай аёлларнинг кўзларида ёш пайдо бўлди ва йиғи товушлари эшитилди. Аёллар юракларининг туб-тубидан – ўзлари ҳам билмаган жойларидан ҳўнграган йиғи чиқиб келарди. “Ҳа, - деб бир овоздан жавоб беришди улар. – Биз ўзимизни жуда ёлғиз ҳис қиламиз”.

Аммо мен ишонаманки, бу аёлларнинг ўзлари тан олган ёлғизлик нафақат ҳозир гап бораётган уларнинг ибодат хизматларига тааллуқли, балки аёллар ҳаётининг барча томонларига тааллуқлидир.

“Сизлардан мен қандайдир аниқ вазиятни эмас, балки кенгроқ маънода сўрадим, - аёлларга таниш бўлгани каби ёлғизлик танишми? – Ҳа, албатта. Биз деярли ҳамиша ўзимизни жуда ёлғиз ҳис қиламиз”.

Сиз билишингизни истайман: бу аёлларнинг ҳар бирининг ҳаётида жуда яқин, жуда илиқ, ишончга асосланган муносабатлар бўлган. Ва агар улар ўзларини яхши ҳис қилган бўлсалар, Худойим, унда бошқа аёллар ўзларини қандай ҳис қилишлари керак? Гуруҳимизнинг эркакларида пайдо бўлган ёлғиз қолиш истагини қандай изоҳлаш мумкин? Ахир, Масиҳдаги опаларимиз ҳаётидаги шунча йиллик самимий ёрдам ва иштирокдан сўнг бизда шундай истаклар пайдо бўлса, унда жамоат деворларидан ташқаридаги оддий эркаклар нималарни ҳис қилишлари керак? Баҳс бойлашаман, улар бизнинг туйғумиз қандай эканлигини тушунмаган ҳам бўлардилар, уни сўз билан ифодалаб ҳам беролмаган бўлардилар. Аммо бундай туйғу уларга жуда яхши таниш эканлигига асло шубҳам йўқ. Эҳтимол, бу ҳақдаги фикр уларнинг ҳаёлларига келгандир ё уларнинг аёллари ёки ҳам уларнинг, ҳам аёлларининг хаёлларига келгандир.

“Уни ташлаб кет ёки тинч қўй, ёлғиз қолсин ёки у ҳаётингни бағишлашга арзийдими, ўйлаб кўр, - у сенинг ҳаётингни жуда қийинлаштириб юборади”. Ҳар бир аёл туғилгандан бошлаб иблис бизга ана шундай қилишни маслаҳат беради. Бу Хитойда ҳалок бўлишлари учун йўл четларида қолдириб кетилган аёл жинсидаги чақалоқлар устидан руҳий ва ҳиссий жазога тенг эмасми?

Бу орада душман ҳар бир аёлнинг қулоғига пичирлайди: “Сен ёлғизсан ёки сени аслида қандай эканлигингни улар тушуниб етгунларича сени ташлаб кетадилар ва сен ёлғиз қоласан”.

Тўхтанг, ўзингизни босиб олинг, ўз-ўзингизга савол беринг: “Мен шу сўзларга ишонмадимми? Ишониб, бутун ҳаётим давомида қўрқувдан титраб яшамадимми?” Кўпчилик аёллар – эртами кечми – эркаклар ташлаб кетишларидан қўрқадилар –бошқа аёллар уларга худди ўзларини ташлаб кетганлари каби муносабатда бўлишларидан ҳам қўрқадилар. Момо Ҳаво қизлари устида қилич ушлаб турган бу таҳдидни, аёллар қалбини яралаётган бу даҳшатли қўрқувни, бу ярамас ёлғонни фош қилиш вақти келди.

Хотирамга “Узуклар ҳукумдори” трилогиясининг иккинчи қисми – “Икки қалъа” фильмидаги бир саҳна келди. Воқеа Рохан қироллигидаги қасрда гўзал Эован кўшкида бўлиб ўтади. У Рохан қиролининг жияни ва унинг саройидаги ягона аёлдир. Унинг севимли акаси – қирол амакисининг ўғли Теодред ҳозиргина жангда олган яраси туфайли ҳалок бўлди. У акасига мотам тутиб кўз ёши тўкяпти. Бу пайтда қирол маслаҳатчиси ниқоби остида яшириниб юрган хиёнаткор ва пасткаш Грим Гнилоуст унинг хонасига яшириниб кириб, ҳимоясиз бечора қизни аврай бошлайди.

Грим Гнилоуст: Оҳ... у тунда ўлган бўлса керак. Бу қирол учун қандай фожеа – у ягона ўғли ва ворисидан маҳрум бўлди. Бундай йўқотишга кўникиш қандай оғирлигини мен тушунаман. Айниқса, ҳозир – аканг сени ташлаб кетган пайтда. [Айнан Грим Гнилоуст – акасининг қувилишини ташкил қилган эди.]

Эовин:   Илон, қоч менинг ёнимдан. (Мени ёлғиз қолдир, мени тинч қўй)!

Грим Гнилоуст: Оҳ, сен қанчалар ёлғизсан! Ким билади, сен қоронғу тунларда, уйқунг қочиб кетганда, ҳаёт кўзингга шундай аянчли туюлганда, хонанг деворлари худди марҳумни қабр деворлари ўраб олгани каби устингга бостириб келаётганда, сен нималарни шивирлайсан. (У қўлини қизнинг юзига теккизади.) Қандай гўзал... қандай совуқ.. Худди эрта баҳор тонгги каби – ҳали ҳам қишдаги каби муздай.

Эовин: (Ниҳоят унинг таъсири остидан қутулиб чиқиб) сенинг лабларингда заҳар бор.

“Оҳ, сен қандай ёлғизсан!” Айнан шу сўзлар билан иблис сизнинг юрагингизга йўл очади. У аёлнинг энг кучли қўрқувида – ташлаб кетилиш қўрқувида ўйнайди. У аёл ёлғизлигининг муаллифи ва у аёл ҳаётидаги ҳар бир кўнгилсиз воқеани унинг яқинлари ташлаб кетмоқчи каби қилиб кўрсатишга уринади.

Умид йўқолмаган

Мен (Жон) эркакларга буларнинг ҳаммаси безарар бўлади демоқчи эмасман. Худо шоҳид: биз ҳам кўп тавба қилишимиз керак. Мен фақат минглаб йиллар давомида аёлларга ва гўзалликка қилинаётган ҳужумларни кўрмагунингизча тушунмайсиз, демоқчиман. Улар ўз ёвузлиги билан бу дунёга машҳур барча ёвузлардан устун бўлган қандайдир кучларнинг мақсади эканлигини сиз билиб оласиз. Душман Момо Ҳавони жуда ёмон кўради. Агар сиз бизнинг дунёмиз тарихида у қандайдир рол ўйнашига ишонсангиз, сиз буни инкор қила олмайсиз.

Сиз билан юз бераётган барча воқеаларда иблиснинг қўли бор. Агар у сизга тўғридан-тўғри ҳужум уюштирмаган бўлса – бунда, албатта, инсон гуноҳининг катта аҳамияти бор – бундай ҳолда у сизнинг юрагингизда ўзингиз олган яраларнинг номалари мустаҳкам ўрин эгаллашлари учун қўлидан келган ҳамма ишни қилади. У сизни уят туйғуси, ўзига ишончсизлик ва барча турли гуноҳларда ўз-ўзини айблаш туйғулари билан таъқиб қилиб юради. У сизга сохта таскин берувчиларни юборади ва уларга бўлган тобелигингизни кучайтиради. У сизнинг қайта туғилишингизга тўсқинлик қилади, чунки айнан шундан у энг кўп қўрқади. У сизнинг ҳақиқий “мен”ингиздан ва ким бўлишингиз кераклигидан қўрқади. У сизнинг гўзаллигингиздан ва ҳаёт ҳадя қилувчи юрагингиздан қўрқади.

Энди эса ўз Шоҳингизнинг овозига қулоқ тутинг. Худо юрагидан чиқаётган сизга қарата айтилган сўзларни тингланг.

Қуддус ҳақи, мен сукут сақламайман,

Сион ҳақи, мен жим турмайман.

Унинг зафари тонг каби нур сочмагунча,

Унинг нажоти машъала каби ёнмагунча,

Мен асло жим турмайман.

 Эй, Қуддус халқи, халқлар сизнинг ғалабангизни,

Ҳар бир шоҳ шуҳратингизни кўради.

Эгам Ўз оғзи билан берган

Янги ном билан чақириласиз.

Сизлар Эгамнинг қўлида гўзаллик тиллақоши,

Худойингизнинг қўлида шоҳлик тожи бўласиз.

Энди сизни “Тарк этилган”, деб айтмаслар,

Сизнинг юртингизни “Ташландиқ”, деб атамаслар.

Энди сизга “Ундан мамнунман”, деган ном берилади,

Юртингизни эса “Оилали”, деб айтишади.

Зотан, Эгангиз сиздан мамнун бўлади,

Юртингиз ҳам оилали бўлади.

Йигит қиз билан турмуш қургандай,

Ўғилларингиз юртингизга боғланиб,

Унга эгалик қилади.

Куёв келин билан қандай шод бўлса,

Худойингиз сиз билан шундай севинади.

Ишаё 62:1-5; курсив меники – Дж. Э

Аммо сени ҳалок қилганлар, ҳалок бўлади,

ҳамма ғанимларинг сургун қилинади.

Сени талон–торож қилганлар, таланади.

Сенга ташланганлар, ўлжа бўлади.

Ғанимларинг сен ҳақингда “Сиондан ҳамма юз ўгирган,

ҳеч ким унга ғамҳўрлик қилмайди”, деб айтишади.

Мен эса сени соғайтираман,

ярангга шифо бераман”, — дейди Эгамиз.

 Ермиё 30:16-17

Сиз ҳақиқатдан ҳам

Бу оламнинг Худоси сизни жуда севишини,

Унинг душмани эса сизни жуда ёмон кўришини

тушунмагунингизча ўз аёллик тақдирингизга тушуна олмайсиз.

Мана нима сабабдан азиз сингилжоним, сизнинг қайта туғиладиган вақтингиз етиб келди. Чунки сизнинг душманингиздан буюкроқ Худо бор. Дунё пайдо бўлгандан буён сизни қидираётган Худо қалбингизга шифо бериш учун келди. Келинг, Унга ўз нигоҳимизни қаратайлик.


 Книга на Узбекском языке: - Пленительная красота  (Джон  ва Стейси Элдридж)

Авторы этой книги, супруги Элдридж, предлагают женщинам вспомнить свои детские мечты и желания, призывают их стать уверенными в себе и пленительными, осознать свое женское начало. Они убеждены, что каждой женщине необходимо найти свою «рану», понять, что было ее причиной, и не упускать ее из виду до тех пор, пока не наступит исцеление. Книга адресована не только женщинам, но и мужчинам, стремящимся понять женскую душу, в том числе отцам, у которых есть дочери.

Вы можете прослушать радиопередачу журналиста Галины Шаинской об этой книге, прозвучавшую на Трансмировом радио. 



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак