Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) 11 bob

Джон ва Стейси Элдридж. Мафтункор Гўзаллик - (11-боб) Ўзбек тилида

Maftunkor go‘zallik (Jon-va-Steysi-Eldrij) O‘zbek tilida AudiokitobДжон ва Стейси Элдридж. Мафтункор Гўзаллик - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида

Аёл қалби сирларини забт этиб

               

Мундарижа

                                                                                         

Сўз боши

1. Аёл қалби

2. Момо Ҳавога сўз берамиз

3. Хаёлдан кетмайдиган савол

4. Ярадор

5. Манфур аёл

6. Яраларга шифо бериш

7. Севикли

8. Очилиши зарур бўлган гўзаллик

9. Шайдойи Одам Ато

10. Оналар, қизлар, сингиллар

11. Жангчи маликалар

12. Ноёб роль

13. Озод бўлиш учун кундалик ибодат


Жангчи маликалар

-Мен маликаманми?

-Ҳа, сен ҳақиқий меросхўрсан.

-Бироқ мен ҳеч қачон ҳеч кимнинг устидан ҳокимлик қилмаганман.

-Сен малика бўлишингга ва одамларни бошқаришингга  биз ёрдам берамиз. Агар сен тахтдан воз кечадиган бўлсанг, унда биз билган Женовия йўқ бўлади.

“Малика кундаликлари” кинофильми

Худонинг номи учун биз у билан курашишимиз керак!

Жанна д’Арк

Кўпинча эртакларда ёки хотинларнинг романларида аёл киши азоб чекувчи бир бечора қилиб тасвирланарди. Унинг гўзал, мафтункор кўзларини деб ботир ва мард рицарлар отга ўтириб, аждаҳолар билан жанг қилишга йўл олардилар. Қадим-қадимдан аёлларни заифалар, яъни нозик қалб эгаси, деб аташ одат тусига кирган – қонни кўрганда ўзини йўқотиш ҳолатлари уларга хосдир, ёки хафа бўлганларича, жангу жадалларда ёки супермаркетларда, хуллас, ҳар қадамда аёлларни кутиб турувчи турлича фалокатларда уларни “қутқарувчиларни” кутиб ўтирадилар. Булардан ташқари, аёллар ўзгача, кўтаринки кайфиятга, хаёлпарастликка берилган бўладилар: улар чиройли ясаниб олиб, узоқдан оқ от минган ялтироқ яроғ-аслаҳаларга бурканган рицарни кутадилар, рицар ўзининг оқ отига миндириб, уларни “ёруғ келажакка” олиб кетишини орзу қиладилар. Ҳақиқатдан ҳам, баъзида узоқ кутилган рицарнинг пайдо бўлиши айни муддао бўлади, ахир, ҳар бир аёл ўзи учун курашишларини, ғолибликни қўлга киритиб унинг юрагини эгаллашларини, севикли бўлишни хоҳлайди. Аммо шу билан бирга, Худованднинг Ўзи ҳар бир аёлнинг қалбига қизғин шиддатни жо қилган, бу эса аёл аслида ким эканлигини ва нима учун яратилганлигини кўрсатиб туради.

Аёллар ҳам жанг қилишга қодирлар.

Бир қадимий ривоятда айтилишича, викингларга ҳужум уюштирилган экан. Викинглар илк бор Шимолий Американи очишган ва етти юз йил илгари унинг кенгликларида қўним топган эдилар. Журналист Гэйл Коллинз ўзининг “Америка аёллари” номли китобида айнан ана шу ривоятни далил қилиб келтиради: «Ҳиндулар викинглар аҳолисига ҳужум қилганларида, ҳимояда турган эркакларни қочишга мажбур қиладилар. Ҳомиладор Фрейдис сутга тўлиб турган кўкракларини яланғочлайди, қўлига тушган нарсани кўтариб, солномачининг ёзишига кўра, “қилични қинидан чиқаради ва баланд кўтариб, душманга қарши қаратади”. Бу қўрқмас аёлнинг кўриниши ҳужум қилаётган эркакларни эсанкиратиб қўяди, улар “қўрқиб кетганларидан тумтарақай бўлиб қочадилар”». Мана мард, жасур аёлнинг қаҳрамонлиги!

Мен ёшлигимда Иккинчи жаҳон уруши ҳақида кўплаб киноларни кўрганлигим, шундай кинофильмлар таассуротида ўзимни уларда иштирок этишимни орзу қилганлигим ҳақидаги болаларча ўй-фикрларим билан ўртоқлашганим сизнинг эсингизда бўлса керак. Албатта, кинодаги жангларда эмас, балки ҳақиқий жанг майдонида мен иштирок этишни орзу қилардим. Мен қандайдир муҳим, салобатли, катта аҳамиятга эга улкан бир ҳодисанинг иштирокчиси бўлмоқчи эдим. Сизда шундай истак ҳеч бўлмаганми? Ишончим комилки, жанговор интилишларимда мен ёлғиз эмасман. Гражданлар уруши пайтида тўрт юздан ортиқ аёллар ўзларининг аёл эканликларини беркитиб, эркаклар кийимини кийиб олганлар ва эркаклар билан – ўз эрлари, оталари ва ўғиллари билан елкама-елка туриб бирга жанг қилганлар. Тарихда шундай сюжетлар мавжудки, уларга кўра ўз оиласини, она юртини, ўз шаънини ҳимоя қилишга отланган аёллар ҳақида ҳикоя қилинади.

“Қиролнинг қайтиши” мифологик сагасида аскар-қиз  Эовин эркак киши бўлиб кийиниб олади, тоғаси Теоден ва холасининг ўғли Теодренга қўшилиб, она юрти тарихидаги улкан жангда иштирок этиш учун йўл олади. Қиз эгарда ўтириб от чоптиради, қиличини моҳирона ўйнатиб, душманга катта хавф туғдиради. Қирол Теоденга Олий назгул ҳужум қилади ва бундай ҳужумга дош беролмаган қирол ерга йиқилганда, Эовин баҳайбат маҳлуқнинг йўлини тўсади, Шарпаларнинг Бошлиғига енгилган аскарга ҳаттоки яқинлашишига ҳам йўл қўймайди.

-Зулматнинг нопок зурриёти, ўлаксаларнинг очопати, йўқол бу ердан! Ўлганларни тинч қўй!

Қаҳр-ғазабга тўла бошқа овоз жавоб қилди:

-Назгул ва унинг ўлжасининг ўртасида турма. У сени ўлдирмайди. У сени ҳар қандай зулматдан йироқ бўлган ёвузлик қароргоҳига олиб кетади, сенинг тананг тилка-пора қилинади, ҳаяжонланган қалбинг Уйқусиз Кўзга топширилади.

Қиндан суғурилган қилич жаранглади.

-Қани кўрайлик-чи, қўлингдан нима келар экан! Мен эса, иложи бўлса, сенинг йўлингни тўсаман!

Ж. Р. Р. Толкиен. “Халқалар ҳукмдори

Кейинги олишувларда Шарпалар Бошлиғи ниҳоятда қатъий ва ҳатто сурбетларча ҳаракат қилади. У ўзининг устун эканлигидан ва қуролининг ўлим олиб келишидан асло шубҳаланмайди. Қадимий башоратгўйлигидан мақтаниб, у дейди: “Тентак! Ҳеч бир аскар менга қарши чиқа олмайди! Шуни биласанми?” Ана шунда Эовин тамомила ғалабага эришади.                                    

Шунда Дернхельм (Эовин) кулиб юборди, унинг овозида қатъиятлилик руҳи эшитилиб турарди.

-Бироқ мен аскар эмасман. Сенинг қаршингда аёл киши турибди! Мен Йомунднинг қизи Эовинман... Сен ўликмисан, тирикмисан –мени бу қизиқтирмайди, унга қўл теккизишинг биланоқ сен ўласан.

“Эркак эмаслигини” айтиб, Эовин бош кийимини ечди. Унинг қалин ва узун сочлари елкаларига ёйилди ва у аёл сифатида жанг қилиб, ўз душманини мағлуб этди. Ушбу воқеа бизга ниҳоятда муҳим маълумотни очиб беради: аёллар эркаклар билан биргама барча буюк жангларда инсонларнинг қалбини эгаллаш учун қаҳрамонларча курашиб келганлар. Инсон қалби – мана шу ҳақиқий жанг майдони. Келажакдаги кураш биз учун бениҳоят хавфлидир, жангнинг натижаси битта – ё мағлуб бўлиш, ёки ғалабага эришиш ва абадийликда бўлиш. Аёлларсиз бирор иш қилиш жуда қийин, зеро ниҳоятда кўп нарсаларни амалга ошириш лозим, вақт эса бениҳоят қисқа ва кутиб ҳам ўтирмайди. Аммо бу жангда кимки ҳақиқий аёл сифатида курашсагина, ғалабага эришиши мумкин.

Худо томонидан гуноҳи кечирилган аёллар ажойиб ва меҳрибон юракка, метиндек иродага ва жанг қилиш учун чиниққан қўлларга эгадирлар. Бироқ аёлларнинг қалбида яна бир ажойиб хислат мавжудки, биз уни нафақат тан олишимиз керак, балки уни инкор этмасликни ва ёмон кўрмасликни ўрганишимиз лозим, аксинча, уни шундайлигича қабул қилишимиз, ҳурматини жойига қўйишимиз, асраб-авайлашимиз ва мадад бериб, қўллаб-қувватлашимиз даркор.

Ўзликни ҳимоя қилиш

 “Мен кўриб турибман, сен куч-ғайратга тўласан!”

Деди Уильям Уоллес маликага мурожаат этиб

(“Довюрак қалб” кинофильмидан)

Тахминан ўн бир йил олдин Жон туфайли бизнинг уйимизда доктор Нил Андерсоннинг китоби пайдо бўлди. Менимча, бу  “Кишанларни узаётган” номли китоб эди. Иш фаолияти юзасидан Жон бевосита руҳий жангга боғлиқ бўлган муаммога дуч келди: у бу масалада кўпроқ маълумотга эга бўлиш лозимлигини ҳис қилди. Мен ҳам қизиқиб қолиб китобни кўриб чиқдим, унда қизиқ вазиятларнинг тасвирланганлигини ўқидим. Бундай вазиятлардан бири менинг диққатимни ўзига тортди. Ушбу воқеада ҳикоя қилинишича, бир аёлнинг ниҳоятда кўп боши айланиб турар экан, ҳар боши айланганда, у ҳам жисмоний, ҳам қалб мувозанатини йўқотиб қўяр экан. “Хаҳ! – ўйладим мен. – Менинг ҳам тез-тез бошим айланиб туради”. Мен бу ҳақда Жонга айтганимда, у жуда хайрон бўлди. Чунки менинг бу хусусиятим тўғрисида у билмас экан. Мен узоқ йиллар давомида бошимнинг айланишига чидаб келдим, натижада кўникиб ҳам қолдим. Эримга айтишга лозим топмадим. Хуллас, бошимнинг айланиши мен учун оддий ҳол бўлиб қолди.

Ҳаммасидан ҳам ажабланарлиси шундаки, буни мезон тариқасида қабул қилиб биз қанчадан–қанча холатларга кўникиб кетамиз, аслида эса бундай эмас.

Биз Жон иккимиз эскперимент ўтказиб кўрмоқчи бўлдик. Иккимиз маслаҳатлашиб шундай қарорга келдик: эндиги сафар бошим айланишни бошлаши биланоқ мен ёвуз кучларга, Исо Масиҳ номи билан буюраман: мени такр эт, деб айтадиган бўлдим. Кўрайлик-чи, нима бўлар экан. Мен узоқ кутиб ўтирмадим. Кейинги куни эрталаб мен ўзимнинг кундалик юмушларим билан машғул бўлганимда, ҳеч нарсадан–ҳеч нарса йўқ бошим айланиб кетди. Мен Исога ибодат қилдим ва бошимнинг айланишига тўхташни буюрдим. Қани топинг-чи, нима юз берди? Бош айланиш шу заҳотиёқ тўхтаб қолди. Мен ажабланганимдан турган жойимда қотиб қолдим. Сал кейинроқ яна бир бор бошим айланди. Мен яна ўз Нажоткоримга ибодат қилдим. Бош айланиш яна тақатақ тўхтади. Во ажабо! Менимча, мен ўзимга олдин номаълум бўлган руҳий майдонга қадам босдим, шекилли. Менинг олдимда масиҳийлик эътиқодининг янгидан–янги қирралари очилди. Бош айланиш руҳий ҳужумнинг бир шакли бўлиб чиқди. Эфесликларга мактубдан олинган ўша парчада айнан шу ҳақда – “Раббимизнинг куч-қудрати” айтилган. Биз ушбу парчага яна бир неча бор қайтамиз.

Бош айланиш руҳини ҳайдаб чиқариш (жуда ажойиб, шундай эмасми?) икки-уч ибодат билан кифояланиб қолмади. Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, бош айланиш ҳуружлари батамом тўхтаб қолмади, янада кўпайди ва бундай ҳолат мени янада азоблантирарди. Мен ҳаворий Бутруснинг тавсияларига амал қилишни ва “мустаҳкам имон билан” курашишни лозим топдим: “Дунёнинг ҳар ёғидаги биродарларингиз худди шундай аъзобларга дучор бўлаётганларини билиб, мустаҳкам имон билан иблисга қарши туринглар” (Биринчи Бутрус 5:9). Мен яна бошқатдан “яхшилик қилишда толмасликни” (қаранг: Иккинчи Салоникаликларга 3:13) ва “ҳар қандай шароитда ҳам Худога шукр қилишни” (қаранг: Биринчи Салоникаликларга 5:17) ўрганишим кераклигини тушундим. Мендаги руҳий жанг қуйидагича намоён бўларди: гўёки менга ҳужум қилаётган руҳлар менинг мақсадларим уларга қарши жиддий эканлигига ишонмасдилар, шунинг учун ҳам уларга қарши курашда қилаётган ибодатларим бефойдалигини менга ишонтиришга ҳаракат қилдилар.

Бир неча ҳафта ўтгач, жуда қаттиқ бошим оғриб, яна айлана бошлади. Оғриқ мени оёқдан йиқитди. Полда ётганимча, Исо Масиҳ номи билан мендан чиқиб кетишига ёвуз руҳга буйруқ бердим. Охир– оқибатда руҳ менга бўйсунишга мажбур бўлди, ҳаётимда ўшандан бери бош оғриқ ва бош айланиш ҳуружи бошқа мени безовта қилмади. Узоқ йиллар мобайнида менга азоб бериб келган жисмоний ноқулайлик батамом йўқолиб кетди. Бош айланиш руҳининг ҳамлаларига қарши қаратилган жиддий жанг ниҳоясига етди, энди Худованд мени бошқа руҳий жангга тайёрлар эди.

Эмоционал ҳужумлар

Ўтиб кетган йилларни кўз ёши ила кузатдим,

Уларда қалб лаззати ва қалб жароҳатлари,

Улар менинг барча мусибатларимни ўзига олиб,

Галма гал менга ўз соясин солар.

Элизабет Баррет Браунинг

Мен (Стейси) ҳаётимнинг кўп қисмини депрессия билан курашишга бағишлашимга тўғри келди. Болалигимдан депрессия ва ўзимни ўзим ўлдиришим кераклиги ҳақидаги ўй-фикрлар менга азоб бериб келади. Эсингизда бўлса керак, мен ўн ёшлигимда ўзимни ўзим ўлдирмоқчи бўлганлигим ҳақида ҳикоя қилиб бергандим. Менинг руҳим кўпинча эзилган бўларди, иккинчи фарзандим туғилгандан кейин эса мен ўзимни жуда ёмон ҳис қила бошладим. Умидсизлик, уят ва ҳеч нимага ярамаслик ҳисси мени тўлиб–тоширди. Мен эримни ҳам, ўғилларимни ҳам яхши кўрардим, бироқ менинг севгим бут бўлишига нимадир етишмаётгандай эди. Мен бахтли бўлишни хоҳлардим, бироқ бахтли бўла олмасдим, мен на ўзим билан, на Худо билан чиқиша олардим. Руҳий ҳолатимнинг шундайлигини асло тушунтириб беролмасдим, қолаверса, менда қандайдир нуқсон бўлиб, мен бу нуқсондан асло қутула олмас эдим.

Биз оиламиз билан Колорадо-Спрингсга кўчиб ўтганимизда, менда ҳомиладор аёллар учун маҳаллий Кризис марказида ходим бўлиб хизмат қилиш истаги туғилди. Мен маслаҳатчи сифатида ўз кучимни синаб кўрмоқчи бўлдим. Марказга келган аёлларнинг ҳомиладорлигини текшириш учун тест топширишларига ёрдам берардим ёки бирор  масалада мурожаат қилган ҳомиладор аёллар билан суҳбатлар ўтказмоқчи эдим. Исталмаган ҳомиладорлик билан боғлиқ бўлган барча муаммоларни ҳал этишни ва аёллар дуч келган оғир танлов – ҳомилани қолдириш керакми ёки ундан қутулиш лозимми – айнан шундай масалаларни мен ечишга ёрдам беришни истардим. Биласизми, менинг ўзим ҳам мактабда ўқиб юрган пайтимдаёқ ҳомиламни олдирганман. Ўша куни ҳали туғилмаган фарзандим билан бирга менинг шахсий қалбимнинг бир қисми ҳам йўқ бўлганлигини ҳис қилдим. Шунинг учун ҳам мен аёлларни бундай мудҳиш хатога йўл қўйишларининг олдини олмоқчи эдим.

Бироқ маълум бўлишича, Кризис марказининг қонун-қоидаларига биноан, ҳомиласини олдирган аёллар, то ўзлари “Абортдан кейинги синдромли аёлларнинг реабилитацияси” номли тинглаш курсларини тўлиқ ўтамагунларича, марказда ишлаш манъ қилинар экан. Ўз хоҳиш-истагига кўра хизмат қилиш учун келган аёлларга бу марказ зарур бўлган ёрдам кўрсатишни лозим топган ва ўз олдига бу муаммони бажаришни мақсад қилиб қўйган. Мен шундай курсларни ўташга розилик билдирдим.

Шу нарса маълум бўлдики, бундай курс мен учун жуда зарур экан. Яқинларимдан ҳеч бири мактаб вақтида ҳомиламни олдирганимни билмас эди. Биз бир хонада тахминан ўнтача аёл йиғилдик ва мен уларга бўлиб ўтган воқеани сўзлаб бердим, ўз гуноҳларимни рўйи рост бўйнимга олдим. Бу аёлларнинг ҳаммаси тавба қилган масиҳий аёллар бўлиб чиқди. Улар ўз жамоатларида, одатга кўра, бирор хизматни адо этишни бошқарар эдилар. Уларнинг ҳаммаси ҳеч бўлмаганда, мен сингари бир марта, баъзилари эса бир неча марта аборт қилдирганлар. Биз ҳаммамиз Худонинг кечиримига ва Унинг нажотига бениҳоят муҳтож эдик.

Аёллар билан бўлган бундай учрашувни Худо юрагимда операция ўтказиш учун тиғ сифатида фойдаланди. Бизнинг йиғилишларимизда абортга тааллуқли бўлган мавзулар кўриб чиқиларди, холос, мабодо йўл–йўлакай яна бошқа масалалар пайдо бўладиган бўлса, бизга қўшимча маслаҳат олиш учун бошқа жойларга мурожаат қилиш тавсия этиларди. Тез орада шундай қўшимча маслаҳат менга ҳам керак бўлиб қолди ва бизнинг гуруҳимиз бошлиғига қўнғироқ қилиб, мени бошқа бир маслаҳатчига юборишини илтимос қилдим. Кризис маркази менга тавсия қилган курсларни ўташим жараёнида ҳал этилмаган муаммолар шунчалик кўпайиб кетдики, менга азоб бераётган юрак оғриғидан нима қилишни билмасдим. Биринчи бор мен ҳаётимда, зиммамга тушган қалб жароҳатларини балки ўз гуноҳим билан олмаганлигим ҳақида, эҳтимол, мен кўрган-кечирган азоб-уқубатларга лойиқ эмаслигим тўғрисида ўйланиб қолдим.

Менга тавсия этилган психологнинг қабулига бора бошладим. Худо мени ажойиб аёл – меҳрибон ва севувчи масиҳий аёл билан учраштирди. Аёл менинг турли муаммоларимга тўғри қарашга, уларни ҳал қилишда ниҳоятда хушмуомалалик билан муносабатда бўлишга ўргатди ва ёрдам берди. Худо билан бирга у мени юрагимнинг сирли бурчакларига бошлади, мени зулматда тутиб турган барча қулфларни Исо бузиб ташлаганлигини мен ўша аёл ёрдамида тушундим. Лаура (ўша ажойиб аёлнинг исми шундай эди) билан менинг танишувим бир жойда нима қилишимни билмай турган вақтга тўғри келади. Менинг ўй-фикрларим олдингидай чалкаш, олдинга юришга менинг на кучим, на хоҳишим бор эди. У менга депрессияга қарши дориларни қабул қилишни тавсия этди, мен унинг айтганларини қилдим.

Эсингизда бўлса, менинг отам маникаль-депрессив психоз касаллигидан азоб тортарди, бу касаллик тиббиётда биополяр асаб касаллиги деб ҳам айтилади. Бу ҳолатда кимёвий номувозанатлик авлоддан– авлодга ўтиши қайд қилинган. (Раҳмат, дадажон.) Шундай қилиб, мен ҳам даволанишни бошладим. Бир неча ҳафтадан сўнг мени ерга тортувчи оғирликни бошқа сезмай қолдим . Умрим давомида бу ҳасталикка шунча чидаб келган эканман, эндигина енгил тортдим. “Оддий, нормал инсонлар ўзини шундай ҳис қилар экан-да!” деб, мен ҳайратландим. Эндиликда Худо менинг қалбимни янада чуқурроқ шифолаши учун Унга имкон беришга қодир эдим. Мен учун ҳаёт бошқача рангларда жиловлана бошлади, самолар яна мовийранг бўлиб кўринди.

Аммо мени “хурсанд қилаётган” ва кимдир “бахт дориси” деб атаган антидепрессантларни қабул қилишни жамоат тақиқлаб қўйди. Кўплаб масиҳийларнинг фикрига кўра, модомики Муқаддас Руҳга тўлган масиҳий Худога ишонар экан, руҳий хасталикларда қўлланадиган ҳар қандай дорилар унга керак бўлмас эмиш. Бунинг натижасида депрессияга қарши дориларни қабул қилаётган масиҳийларни жамоат очиқдан–очиқ танқид қила бошлади. Шундай экан, нима учун жамоат инсулин инъекциясига муҳтож бўлган диабетикларни қораламайди?  Нима сабабдан жамоат фақат кимёвий номувозанатлик касаллигидан азоб тортаётганларни уялтириб, қоралайди? Ахир, тушкунлик ҳолатини кўтариш учун уларга ҳам медикаментоз даво зарур–ку?! Эсимда, отам ҳам ўз вақтида касалликнинг олдини олиш учун карбонат литий қабул қиларди. Бу дори беҳосдан кайфиятнинг ўзгариши олдини оларди. Кайфияти салбий томонга ўзгарган отамнинг ҳолатини бир тасаввур қилинг-а: уйдаги болаларга бу ҳолат қанчалик ёмон таъсир кўрсатарди. Отам карбонат литийни қабул қилганда эса бутун оила тинч эди, чунки у меҳрибон, болаларини ва хотинини яхши кўрувчи отага айланарди. Соғлиқни тиклаб турувчи дори-дармонларни қабул қилишнинг уятли жойи йўқ, хоҳ бу қисқа вақт қабул қилинадиган дори бўлсин, хоҳ узоққа чўзиладиган касалликларни тузатувчи ва узоқ қабул қилинадиган дорилар бўлсин, барибир.

Инсон – бу уч таркибий қисмнинг ўзаро боғлиқлиги. Ҳаворий Павлус шундай ёзади: “Тинчлик манбаи бўлган Худонинг Ўзи сизларни бутунлай муқаддас қилсин. Раббимиз Исо Масиҳ келгунча, бутун руҳингиз, жонингиз ва танангиз бенуқсон сақлансин” (Биринчи Салоникаликларга 5:23). Инсон – бу тана, жон ва руҳдир, таркибий қисмнинг ҳар бири таркибнинг бошқа икки қисмига бевосита таъсир кўрсатади. Масиҳий психологнинг маслаҳатлари туфайли Худо менинг эътиборимни руҳий соғлиққа қаратди, шифокор менга қабул қилиш учун ёзиб берган депрессияга қарши дорилар эса менинг танамга катта ёрдам кўрсатди. Медикаментлар менинг жисмоний ва руҳий аҳволимни сезиларли даражада яхшилади, аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Мен руҳий соғлиғимни тиклашим кераклигини Худо хоҳлади.

Депрессиянинг нопок руҳи мени ўз исканжасига олиб, қаттиқ тутиб турарди. Инсон руҳининг душмани бизнинг заиф томонларимиз изидан изма-из келаётган овчини эслатади. Акулалар сувда қон ҳидини жуда тез сезиш имкониятига эга бўлгани сингари, иблислар ҳам инсон руҳидаги тушкунликни осонгина ҳис қиладилар, инсондаги заиф қалбни эгаллаб олиш учун уни ўраб оладилар. Айнан шу тўғрида Эфесликларга мактубда Павлус масиҳийларни огоҳлантириб, шундай ёзади: “Ғазабланиб, гуноҳ қилманглар. Қуёш ботгунча, ғазабдан қайтинглар. Иблисга фурсат берманглар” (Эфесликларга 4:26-27). Руҳий тушкунликда эканлигингизда шайтонга ҳай беринглар, аччиқланиб гуноҳ йўлига кириб кетманглар. Бу душманга ҳам қарши чиқишга Худо мени мажбурлади.

Ҳаворий Ёқуб ва ҳаворий Бутруслар ҳам душманга қарши туришимиз кераклигини таъкидлайдилар. “Шундай қилиб, Худога итоат қилинглар. Иблисга қарши туринглар, шунда у сизлардан қочади” (Ёқуб 4:7). “Ҳушёр ва бедор бўлинглар. Душманингиз иблис бировни ютиб юбориш учун излаб, шердай бўкириб кезиб юрибди. Дунёнинг ҳар ёғидаги биродарларингиз худди шундай азобларга дучор бўлаётганларини билиб, мустаҳкам имон билан иблисга қарши туринглар” (Биринчи Бутрус 5:8-9). Исо душманларнинг бизга қаратилган руҳий ҳужумини қайтариш иқтидорини У бизга берганини айтади: “Мана, Мен сизларга илону чаёнларни эзиб ташлаш ҳамда душманнинг бутун куч-қудратини оёқ ости қилиш иқтидорини берганман. Ҳеч нарса сизларга зарар етказмайди” (Луқо 10:19). Ушбу ҳақиқат билан қуролланиб, мен ибодат қилишни бошладим. Жон – менинг эрим ва оила бошлиғи сифатида мен билан бирга ибодат қиларди. Ҳар бир имонлига Исо Масиҳ томонидан берилган иқтидорга кўра, нопок руҳ мени тарк этишини биз амр қилдик. Мен озодликка эришдим! Ғалаба келди – эркинлик ва қайта тикланиш. Мана шу сўнгги шифо топишим эди, бироқ бунга эришиш учун уч таркибий қисмга ҳам эътибор қаратишимга тўғри келди: тана, жон ва руҳ. Шуни таъкидлаб ўтишим керакки, кўплаб аёллар шифо топишнинг бир ёки икки, яъни қалб ёки жисмоний аспектига эътибор қилиб, бизга қарши олиб борилаётган руҳий жангга киришмайдилар.

Лекин биз озодликка эришишни хоҳласак, бу жангда албатта иштирок этишимиз лозим.

Айблов руҳи

Аёлларнинг қалбига тақлид солувчи ва тез-тез учраб турувчи яна бир душман – бу айблов руҳидир. Дўстликда, касбдошлар билан муносабатда ва айниқса, оилада биз кўпинча кимларнингдир дилини оғритиб қўйганимизни ёки бўлмаса, кимлардадир нафрат уйғотганимизни сезамиз. Дўстлар, ошна-оғайнилар, ҳамкасблар ва ҳаттоки яқин одамимиз билан бирга бўлганимизда, ўзимизни ноқулай сезамиз ёки бизга бошқаларнинг хатти-ҳаракати ғалатидай туюлади. Улар билан вақт ўтказар эканмиз, биз ўзимиздан ўзимиз норози бўламиз, кимлардандир кўнглимиз қолганлигини ҳис қиламиз, аччиғимиз чиқади. Бундай ҳис-туйғулардан баъзида ўзимиз жуда уялиб кетамиз ва ўзимизни ўзимиз койимиз. Кўпинча уят ҳиссидан тўлиб тошганимизда, ёки бирортасидан хафа бўлиб кетганимизда, ҳаммадан қочиб кетгимиз келади... ва танҳо қолиш истаги туғилади.

Мен (Стейси) нималар ҳақида гапираётганимни сиз тушунаётган бўлсангиз керак? Сиз ҳам ўз ҳаётингизда шунга ўхшаш ҳолатларга дуч келганмисиз? Бу ҳозиргина бўлиб ўтган суҳбатнинг хаёлан қайтарилиши, сиз муҳим бир нарсани айтишга улгурмаганлигингиз туйғуси, ёки аксинча, ўз суҳбатдошингизга бўлган нафрат ёки ғазабланиш туйғулари, шундай эмасми? Бўлиб ўтган суҳбатни ўйлаётганингизда, сизни турлича ҳис-туйғулар бўғишни бошлаётганини ёки томоғингизга нимадир тиқилиб қолганини сезасизми? Ана энди ўйлаб кўринг, сизнинг фикрингизча, ўртадаги муносабатларнинг бузилишига ким айбдор ёки бундан ким манфаатдор? Айнан шу ҳақда ҳаворий Павлус Коринфликларга мактубда айтган: “Зинҳор шайтоннинг панд беришига йўл қўймайлик, унинг фитналаридан хабарсиз эмасмиз-ку” (Иккинчи Коринфликларга 2:11).

Хуллас, оила қурганимизга ўн йил бўлган бўлса, шу йиллар давомида ҳаётимизда айблов руҳи яхшигина макон қуриб олган экан. Мен бўш вақтларимни қандай ўтказишимдан, Раббий билан қилган муносабатларимдан Жон норози эди, ҳаттоки мева-сабзавотларни кесиб тўғрашим ҳам унга асло ёқмасди. Менинг тасаввуримда, қисқаси мен нима қилсам ёки қиладиган бўлсам, Жоннинг аччиғи чиқарди. Мен гўёки унинг ишончини оқламаётгандай эдим. Доимо шунга ўхшаш нарсаларни ҳис қилганингиздан кейин, ҳаттоки энг яқин кишингизга ҳам кўнглингиздаги гапларни, уни севишингизни айтгингиз келмайди. Шундай вазиятларда аёл ниҳоятда эзилиб ҳафсаласи пир бўлиб кетади ёки сиқилиб жиғибийрон бўлади. Ҳеч бўлмаганда, бундай кайфият менга хосдир.

Бир куни кечқурун овқат пайтида яна ўртамиздан гап қочди. Овқатдан сўнг Жон мен нимадан хафа бўлганимни билмоқчи бўлди. Унинг айтишича, у ўзини менинг ишончимни оқламаётгандай сезаётган экан. Унинг қилган ишидан, юриш-туришидан, ҳаёт тарзидан мен норози бўлаётганимни ҳис қилар экан. Мен Жонга нисбатан нималарни ўйлаётган бўлсам, Жон ҳам менга нисбатан шундай фикрда экан.

Таажжуб?!

Мен ҳайрон қолдим, чунки Жонга нисбатан бундай ўй-фикрда бўлиш менинг калламда ҳам йўқ эди. Аксинча, имкон қадар мен унга ўхшашга ҳаракат қилардим. Мен Жонга нисбатан асло бундай муносабатда эмаслигимни айтдим, шунингдек, у мени нималарда айблаётган бўлса, ҳаммаси унинг ўзидан келиб чиқаётганлигини мен ҳис қилардим: тасаввуримда, мен хотин сифатида унинг ишончини оқламаётгандай эдим. Жон эса ўз навбатида мени ишонтириб айтдики, менинг шубҳаланишларимнинг ҳаммаси сафсата ва Жоннинг менга нисбатан ҳеч қандай адовати ва хафагарчилиги йўқ экан. Ана шундагина Жон иккимиз хонамизда ёлғиз эмаслигимизни тушундик. Биз айблов руҳининг қурбони бўлдик, айблов руҳи ўн йил давомида бизнинг ўртамизга адоват солиб келди, натижада эса у бизнинг оиламизни бузмоқчи бўлган.

Бизнинг дарғазаблигимизнинг чек–чегараси йўқ эди. Биз Жон билан биргаликда айблов руҳига қарши чиқдик ва бу ердан йўқолиб кетишига буйруқ бердик. Олдинига йўқликка мурожаат қилиш бироз қизиқ туюлди: “Мен сенга қарши Раббимиз Исо Масиҳнинг хочи билан қуролланганман. Исонинг номи билан бу ердан чиқиб кетишингни буюраман”. Баъзида кўзланган мақсадга эришиш учун сиз бир неча бор сидқидилдан ибодат қилишингизга тўғри келади. Бу масалада ҳаворий Павлус шундай дейди: “Дунёнинг ҳар ёғидаги биродарларингиз худди шундай азобларга дучор бўлаётганларини билиб, мустаҳкам имон билан иблисга қарши туринглар” (Биринчи Бутрус 5:9; курсив меники – С.Э.). Иблис сизга бўйсунишга мажбур бўлади!

Эримнинг кўзларига тик қараш имкониятига эга бўлиш ва ўзимни сохта гуноҳкорлик туфайли эндиликда айбламаслик ҳисси нақадар менда енгиллик туғдирганини билсангиз эди. Олдинлари сохта айблов туфайли турмуш ўртоғимнинг менга нисбатан бўлган ҳақиқий, самимий ва қизғин севгисини кўра олмаган эканман. Энди бўлса бир-биримизни севишимизга, бир-биримизга тегишли эканлигимизга, оиламизнинг бахти содиқ севгига асосланганлигига ишонишимизга ҳеч нарса ҳалақит бермайди.

Биз эришган ғалаба ўзаро муносабатларимизни тўлиқ ўзгартириб юборди.

Жанг қилувчи қаллиғ

Азиз опа-сингиллар, сизлар Масиҳнинг қаллиғисизлар... Масиҳнинг қаллиқлари – бу жанг қилувчи қаллиқлардир.

Кўпинча сиз унга қарши жанг қилишга қийналган одамингиз ўзингиз бўлиб чиқасиз... Бироқ жанг қилишингизга тўғри келади, чунки бу оламга сизнинг озод юрагингиз ниҳоятда зарур. Сиз атрофдаги одамлар билан мулоқот қилишга тайёр туришингиз лозим, сиз лойиқ тарзда уларни севишингиз ва улар учун курашишингиз  шарт. Сизларсиз кўпчилик нажот топа олмайди. Душманга қарши чиқиш пайти келди, душманга қарши “матонатли ирода” билан курашиш вақти-соати етди. Биз сиз билан ҳарбий ҳаракатлар майдонидамиз, жангларда бизнинг иштирок этишимиз ниҳоятда зарур.

Ҳа, эркаклар Жангчи Худо қиёфасида яратилганлар. Эркаклар – жангчилар. Бироқ аёллар ҳам курашишлари лозим. Эркакнинг аёл киши учун курашиши ва кўксини қалқон қилиб уни ҳимоялаши жуда яхши. Аммо кўпинча аёллар ёнида бундай эркаклар бўлмай қолади. Эркак киши бўлган тақдирда ҳам, аёллар Худонинг Руҳи кучида улғайишларини Худо хоҳлайди. Албатта, вақти-соати келгач, ҳаммамиз тахтга ўтиришимизга ва Исо Масиҳ билан биргаликда оламни бошқаришимизга тўғри келади (қаранг: Ваҳий 21). Бизга душман ҳужум қилганда руҳий жанг олиб боришда тушунчага ва уни амалда қўллашга нафақат тайёр туришимиз керак, балки бу Масиҳда улғайишнинг асосий усулларидан бири эканлигини ёдимизда тутишимиз лозим. Бизнинг имонимизни мустаҳкамлаш учун, бизни Ўзига қаратиш учун ва бизга белгиланган вазифани бажаришга тайёрлаш учун Исо руҳий жанг олиб боришимизга бизга тўсқинлик қилмайди, зеро У бизни Ўзининг издошлари сифатида буюк келажакка етаклаб боради.

Руҳий жангда иштирок этишимизнинг зарурати, бизнинг ташлаб кетилганлигимизни англатмайди: Масиҳ бизни тарк этмади; биз ёлгизлигимизни ҳам англатмайди: У ҳеч қачон бизни тарк этмайди; қолаверса, бу асло бизнинг жанг қилишимизни англатмайди – бу Раббийнинг жанги.

Ҳали биз туғилмасимизданоқ Исо биз учун азоб-уқубат чекди. Биз Унга нисбатан эҳтиёж сезмасимизданоқ, У биз учун курашди. У бу дунёга биз учун келди, биз учун ўлди ва биз учун қайта тирилди. Биз учун Унга самода ва ерда бутун ҳокимият берилди: “Бутун борлиқ Унинг оёқлари остига тобе қилинди. У бутун борлиқдан юқори қўйилиб, имонлилар жамоатига бош қилиб қўйилди” (Эфесликларга 1:22). У душманларимиз устидан тўлиқ ғалабага эришди. Аммо биз бундай ғалабадан фойдаланишимиз лозим. Масиҳийлик пассив эътиқод эмас, бу - душман босиб олган худудга Худо Шоҳлигининг фаол кириб боришидир. Биз, Раббийнинг тарафдорлари, ўз ҳаётимизда Унинг ғалабаси устунликларидан фойдаланишни билишимиз лозим. Аёллар жангчи санъатини эгаллашлари даркор, чунки улар ҳам Раббий билан биргаликда шоҳликни бошқариш учун яратилганлар. Худонинг одамга аталган қуйидагича “у бутун ер юзи ва ҳаракат қилувчи барча махлуқот устидан ҳокимлик қилиш” (қаранг: Ибтидо 1:26) сўзлари, шунингдек, Момо Ҳаволарга ҳам тааллуқлидир. Вақти–соати келиб биз албатта Унинг то абад ҳукмронлигига эга бўламиз (қаранг: Матто 25:21; Ваҳий 22:5). Худо бизни руҳий жангдан чегараламайди, бу жангни бизнинг фойдамизни кўзлаб қўллайди. Жангни олиб бориш кўникмалари туфайли аёллар уларга Худо томонидан берилган ҳукмронлик қилишни ўрганадилар.

Ҳакамлар Китобининг 3–бобида ажойиб бир парча бор. Унда ота-боболаримизга ваъда қилинган йўлнинг нақадар машаққатли эканлиги ҳикоя қилинган. Худо Шоҳлигининг жангчиси Раббий ушбу ерда яшовчи барча халқларни нима учун бирданига қувиб чиқармагани тушунтирилади: “Эгамиз бу халқларни Ёшуага таслим қилмаган эди. Уларнинг ҳаммасини бирданига ҳайдаб чиқармай, юртда қолишларига ижозат берган эди” (Ҳакамлар 2:23). Йўқ, Худованд уруш олиб бориш тажрибасига эга бўлмаган исроилликларни синаш учун қолдирди: “Эгамиз, Канъон юртида бўлиб ўтган биронта урушда қатнашмаган Исроил халқини синай, ҳеч қачон уруш кўрмаган бу янги авлодга жангни ўргатай, деб қуйидаги халқларни қолдирган эди: ...” (Ҳакамлар 3:2). Худо сизнинг ҳаётингизда бўлиб ўтаётган ҳодисаларни сизни итоат эттириш учун эмас, балки қийинчиликларни енгиб ўтишни ўрганишингиз учун тасвирлаган! Руҳий қурол билан сиз қандай муносабатда бўлишингизни, душманга қандай қарши чиқишни ва у билан қандай жанг қилишни ўрганишингизни Худо хоҳлайди.

Бир кун келиб сен қиролича бўласан,

шунинг учун рўй бераётган ҳодисаларни кўришинг зарур.

Уильям Уоллес қироличага мурожаат қилиб

(“Довюрак қалб” кинофильми)

Аёлларнинг заиф қилиб яратилиши кўзда тутилмаган. Худованд уларни яратар экан, уларнинг қалбларига уларга қимматли бўлган одамлар учун курашиш кучини жо қилган. Ҳакамлар Китобининг 4 ва 5– бобларида исроиллик аёл – Добира ҳақида ҳикоя қилинади. Бу аёл орқали Исроил халқининг Худоси – Эгамиз Сисарога ва канъонлик аскарларга қарши чиқишни исроилликларга амр қилади. Исроил қўшинининг бошлиғи Барақ ҳарбий юриш қилишга рози, фақатгина агар Добира у билан бирга борадиган бўлса, акс ҳолда у Худованднинг амрини бажаришдан воз кечади. “Агар сен мен билан борсанг, бораман, бормасанг, мен ҳам бормайман, - деди Добирага Барақ. Добира шундай жавоб берди: - Албатта сен билан бораман, лекин билгинким, бу ғалаба сенга шараф келтирмайди, зеро Эгамиз Сисарони аёл кишининг қўлига беради” (Ҳакамлар 4:8-9).

Добира бошчилик қилган жангнинг натижаси аниқ – исроилликлар ғалаба қозондилар. Бироқ уларнинг душмани Сисаро қочади ва Хабернинг хотини Ёвелнинг чодирига бориб қолади. Бу хотин ҳақида шундай дейилган: “Хайин уруғидан бўлган Хабернинг хотини – Ёвел аёллар орасида барака топсин” (Ҳакамлар 5:24). Исроил душмани Сисаро унинг чодирида ётиб ухлаб қолди. “...Хабернинг хотини Ёвел эса бир қўлига чодир қозиғини, бошқа қўлига болға олиб секингина унинг олдига борди. Қозиқни Сисаронинг чаккасига қоқиб, бошини ерга қадаб қўйди. Сисаро ўлди” (Ҳакамлар 4:21). Мана аёл киши нималарга қодир! Добира ва ундан кейин бутун Исроил ғалаба қўшиғи ила Раббийга ҳамду сано айтдилар:

Эй, Эгамиз! Душманларинг барчаси Сисарога ўхшаб қирилиб кетсин!

Дўстларинг-чи, чиқаётган қуёшдай чарақлаб турсин!

Ҳакамлар 5:31

Жангчи  маликалар  

Жангчи маликалар кимга ўхшайдилар? Келинглар, Жанна д’Аркни, Тереза онани, Эстерни, Байтаниялик Марямни, Арвинни, Эовинни, Добирани ва Исо Масиҳнинг онаси Марямни - ажойиб, доно, меҳрибон, кучли иродага эга, топқир, гўзал, ғалабага эришувчи ва мулоқот қилишга доимо тайёр турувчи ва очиқ қалбли мафтункор аёлларни бир эслайлик.

Мен яқиндагина аёллар учун бир неча кунлик семинар ўтказдим. Семинар аёлларнинг Раббий билан танҳо ибодат қилишига бағишланган бўлиб, уларнинг иштирокчиларини Худо Ўзининг муқаддас ташрифи билан хушнуд қилди. Бу ажойиб тадбир бўлди! Ушбу семинарнинг қатнашчиси бўлмиш дугонам Сюзи менга Исо билан бўлиб ўтган ниҳоятда драматик учрашуви ва Исо уларни душманга қандай қарши туришга ўргатганлиги ҳақида ҳикоя қилиб берди. Учрашув туфайли Сюзи ва унинг икки хонадош дугоналарининг ҳаёт тарзи тубдан ўзгарибди.

“Жароҳатларни шифо топтириш”га бағишланган кечки йиғилишгача ҳали бир соат вақт бор. Аёллар бу вақтни Худо билан танҳоликда ибодат қилишга бағишладилар. Шу вақт ичида улар Худога мурожаат қилиб, улар бутун умрлари давомида ишониб келган душманнинг ёлғонини фош қилиб беришни, улар узоқ йиллар ишониб келган ёлғондан ва улар қачонлардир берган ваъдаларидан воз кечишни ўргатишни илтижо қилиб сўрадилар. Аёллар Раббийдан уларга Ўз ҳузур-ҳаловатини юборишини ва душманнинг ёлғонидан воз кечиб, ўзлари ҳақида Худонинг ҳақиқатини эшита олишларини, шунингдек, Худо Ўз ҳақиқати туфайли уларнинг жароҳатланган қалбларини шифолаш имконини беришини сўраб, ҳаммамиз биргаликда ибодат қилдик. Семинар қатнашчилари ўз кундаликларига турлича ёзувларни қайд этдилар, ибодат қилдилар, гуноҳларига тавба қилиб йиғладилар, Худони ахтардилар ва Уни ўз қалбларининг яширин жойларига таклиф этдилар, токи У Ўзининг нури билан юракларни ёритиб, Ўз севгиси туфайли уларга шифо берсин.  

Шу йиғилишдан олдин Сюзи ўзининг икки қўшни дугонаси сингари кундаликка баъзи бир нарсаларни қайд этиш учун хонага қайтиб келди. Сюзи бутун ҳаёти давомида ишониб келган душманнинг энг асосий ёлғони қуйидагича эканлигини Худо унга очиб берди: “Сукут сақла! Индама! Жим бўл!” “Сен арзимассан ва фойдасизсан! Бурнингни суқма! Жим ўтир!” деган душманнинг асосий ёлғонига ишонган қўшни аёллардан бирининг ўша кеча Худо кўзини очганини Сюзи билмас эди. Иккинчи қўшни аёл эса ўз кундалигига бутун умри давомида ишониб келган ва шунга биноан ҳаёт кечирган ёлғонни ёзди: “Сен билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Сенинг турган битганинг бош оғриқ. Сўрама! Сўрама! Сўрама!”

Хуллас, душман “Сўрама!” деб уқтирган аёлнинг қаттиқ нафаси қиса бошлабди, бироқ бизнинг “Сўрама”мизнинг ҳеч қачон олдин нафаси қисмаган. Сюзи шу заҳотиёқ астма, яъни нафас қисиш ташхисини қўйди, чунки унинг болаларининг ҳам шундай касаллиги бор эди. Бу касаллик хуруж қилганда Сюзи кўпинча болаларини шифохонага олиб борарди. Бироқ Раббий билан танҳоликда бўлишга ажратилган бир соат вақт ҳали тугамаган эди, Сюзи индамай ўтираверди. Душман бўлса тинмай унга буйруқ берарди: “Жим ўтир!” Шундай бўлса-да, Сюзи таваккал қилиб, оғзи билан чуқур-чуқур нафас олаётган ва баъзида бўғилиб қолаётган аёлдан сўради: “Нима бўлди? Айтинг-чи, ҳаммаси жойидами?” “Ҳа-ҳа, ҳаммаси жойида”, - деб гапни калта қилди аёл, ўзи эса ҳар бир нафас учун кураш олиб борарди. Душман эса тинмай унга дерди: “Сўрама! Сўрама! Сўрама!”

“Индама” нималар юз бераётганини кўриб турарди, қўшниларининг гапини эшитар ва икки аёлдан бирининг аҳволи тобора оғирлашиб бораётганини тушунарди. Бироқ у ўзининг бефойда ва ҳеч нарсага арзимаслигига ишониб аёлга ўз ёрдамини таклиф қилолмасди. Унинг қулоқлари тагида олдингидай шундай овозлар келарди: “Бурнингни суқма! Жим ўтир! Суқулма!” Учта аёл ноилож аҳволда қолди, бироқ улардан бирини қутқариш мумкин бўлган вақт борган сари оз қоларди. Аёл қолган икки қўшнисининг кўз олдида сўниб борарди. Шунда Сюзи нафаси қисаётган аёлнинг кўкариб кетаётганлигини кўрди. Шунда у “Аралашма”га шундай деди: “Менга ёрдам беринглар!” Шунда улар “Сўрама”нинг қошига келишди ва Худодан ёрдам сўраб ибодат қилдилар. Сюзи хонадош қўшнисининг ичига кириб олган нафас қисиш хасталигига Исо Масиҳ номи билан чиқиб кетишни буюрди. “Аралашма” ҳам бу ибодатга қўшилди ва ибодатнинг таъсир кучи янада кўпайди. Шу заҳотиёқ “Сўрама”нинг ҳуружи тўхтаб қолди – у чуқур нафас ола бошлади. Аёл қутқариб қолинди, эндиликда унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф-хатар солмасди. Бу жангда қатнашган учала иштирокчи ҳам астматик бўлмаган хуружнинг, яъни руҳий ҳужумнинг гувоҳи бўлганликларини англадилар.

Ҳайрон қолган аёллар бир-бирларига уларнинг ҳар бири олдин ишонган ёлғон ҳақида сўзладилар. Бундай вазиятни драматик тарзда Худо уларга намоён қилганини улар англаб етдилар. Худо шундай тарзда улар қачонлардир ишониб юрган ёлғонни фош этганини билгач, улар янада ҳайратландилар. Жим ўтиришга ўрганиб қолган гапириши лозим эди, ўзини четга олиб турган аралашиши даркор эди, бошига мусибат тушган эса, курашиш кераклигини ва ёрдам сўраши лозимлигини англаб етиши керак эди. Исонинг севгиси нақадар беқиёс бўлишини ва жиловлаб бўлмаслигини тушунган аёллар, тасаввур қилиб бўлмас ҳайратда қолдилар. Раббий амалда уларга ёлғоннинг барбод қилувчи кучини кўрсатди. Аёллар ёвуз ёлғоннинг зулми остида яшадилар. Ҳақиқатни олиб келувчи Унинг кучига ишонишларига даъват қилди.

Ҳа, жангчи аёллар кучли бўлишади, аммо шу билан бирга улар бениҳоят нозикдирлар. Улар меҳрибон ва ҳимоясиздирлар. Бировларга меҳрибонлик қилишга ва шу билан ўзини ҳимоя қилиш қобилиятига фақатгина ўз эътиқодини Исо Масиҳда мустаҳкамлаган аёл қодирдир. Бундай аёл Кимга тегишли эканлигини, бинобарин, ким эканлигини яхши билади. Мулоқот қилишга тайёр донишманд аёл Худонинг севгисига тўлиб-тошади, атрофидагиларга ўз юракларини Худовандга топширишларига ва бутун қалби билан Унинг иродасига бўйсуниб, Унинг кошонасига кириб боришга даъват қилади. Ким аёлларга қадрли ва қимматли бўлса, ўшалар учун аёл шундай жанг қилади. Булардан ташқари, аёл ҳар куни “Худонинг қуроли”га айланади ва зулмат кучларига қарши шиддатли жанг олиб боради.

Иблис мағлубиятга учради, олам беги йиқитилди: “...Бу садо Мен учун эмас, сизлар учун бўлди. Ҳозир бу дунё ҳукм қилинади, ҳозир бу дунёнинг ҳокими ташқарига чиқариб ҳайдалади. Мен ердан юқорига кўтарилганимда, ҳаммани Ўзимга жалб қиламан” (Юҳанно 12:30-32). Бошлиқлар ва ҳокимият кучсиз қолди: “”Ўша хоч орқали руҳий ҳоким ва ҳукмронликлар устидан ҳам ғалаба қозонди. Уларнинг қурол-яроғини олиб қўйди-да, уларни Ўзининг тантанали юришида юргизиб, расвои олам қилди” (Колосаликларга 3:15). Бироқ унинг салтанати – бу ёвузликлар, нафрат ва қотилликлар салтанатидир. Иблислар ва тубан тушган фаришталар, бир сўз билан айтганда, ёвуз кучлар мағлубиятга учраган бўлса-да, бироқ занжирбанд қилинмаган. Ҳозирча занжирбанд эмас! Ҳозирча “...душманингиз иблис бировни ютиб юбориш учун излаб, шердай бўкириб кезиб юрибди” (Биринчи Бутрус 5:8) ва қулай фурсат келиши биланоқ у ҳар жойда ҳамла қилиши, азоб бериши, ютиб юбориши, йиғлатиши, ўғирлаши, ўлдириши ва хонавайрон қилиши мумкин. Ўзида ким Худонинг қиёфасини олиб юрган бўлса, Унинг қаҳри - сизга ва менга, Худони яхши кўрганларга ва ана шундайларга қаратилган бўлади. Иблис – ёвуз ва шафқатсиз ҳийлакордир, бундайлар то уларни тўхтатиб қолувчи ўзга куч пайдо бўлмагунига қадар, ҳеч нарсадан ҳайиқмайдилар. Айнан шундай вазифа сизнинг ва бизнинг зиммамизга юклатилган, “...чунки ичингиздаги Руҳ дунёда ҳукм сураётган руҳдан устундир” (1 Юҳанно 4:4).

 Ниҳоят, Раббимиз билан иттифоқ бўлиб, Унинг куч-қудрати таъсирида қувватли бўлинглар. Иблиснинг ҳийлаларига қарши тура олиш учун, Худо берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланингиз. Чунки бизнинг курашимиз ўткинчи башарга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, ҳокимлару ҳокимиятларга, бу қоронғу дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир. Шу сабабдан ёмон кунда қаршилик кўрсата олишингиз учун, Худонинг қурол-аслаҳаларини кўтаринглар, токи бутун тадбиркорлик билан иш тутиб, ўрнингизда тура олинглар.

Эфесликларга 6:10-13

Жон иккимизнинг ва хизматчилар командасининг ҳар бир куни эрталабки ибодатдан бошланади. Ибодатимиз содда, самимий ва ниҳоятда катта таъсир кучига эга. Бундай ибодат билан сиз китобимизнинг сўнгида танишиб олишингиз мумкин. Бу ибодат ҳам эркакларга, ҳам аёлларга тўғри келади. Яқин дугоналаримиздан бири “Худонинг қурол-аслаҳалари” билан ибодат қилиб, ўз руҳий назари билан Уни кўрганини ва Унинг гўзаллигидан, Унинг ярқираган нуридан хайратда қолганини тан олди. Худо сизларни аёл қилиб яратганлиги бежиз эмас. Сиз “Худонинг қурол-аслаҳалари” билан қуролланиб, гўзаллигингизни ҳам, мафтункорлигингизни ҳам,  нозиклигингизни ҳам, меҳрибонлигингизни ҳам, ён-атрофдагиларингизга нисбатан самимий муносабатларингизни ҳам  асло йўқотмайсиз. Эҳтимол, буларни билиб қўйишингиз фойдадан холи бўлмас.

Ёшгина, гўзал бир аёл мен билан қуйидагича маълумотни ўртоқлашди. Унинг айтишига кўра, ҳар куни эрталаб кўйлакларининг энг сарасини ва чиройлисини танлаб-танлаб кийгани сингари, “Худонинг қурол-аслаҳалари”ни ҳам ниҳоятда пухталик билан, синчиклаб кийиб олар экан. Мен сизнинг эътиборингизга унинг эрталабки кундалик ибодатининг биринчи қисми билан танишиб чиқишингизни таклиф қиламан.

Мен миннатдорчилик билан Сен менга берган “Худонинг қурол-аслаҳалари”га бурканаман. Мен ҳақиқатни белбоғ қилиб бойлаб, ўзимнинг ҳимоясизлигимни Сенинг қўлларингга тўлиқ топширишга тайёрман, биринчи навбатда, мен севикли бўлишга ва мен учун муносиб тарзда курашишлари истагида эканлигимни тан оламан. Ҳар куни мени севганинг учун, ҳар куни мен учун курашаётганинг учун Сенга миннатдорчилик билдираман ва шукроналар қиламан.

Сенинг буюк ниятингда катта роль ўйнаш истагида эканлигимни шунингдек, Сенга ҳадя этаман. Сен бу ниятни менинг юрагимга жо қилдинг, мен Сенинг ҳақиқатингга умид билан қараганимча, Сенинг амрларингни муштоқлик билан кутаман. Ҳар куни Сенинг мўъжизаларингни кўришимга, Сенинг ниятингга биноан яшашимга ижозат бер.

Сен менга инъом қилган мафтункорлик ёрдамида атрофдагиларга хизмат қилиш истагидан воз кечишга тайёрман. Мен Сендан илтижо қиламан: менинг ёрдамимда нимани режалаштирган бўлсанг, ҳаммасини амалга оширавер, Сен нимани ният қилиб қўйган бўлсанг, биз ҳаммасини биргаликда рўёбга чиқарамиз. Сен менинг исмимни айтиб чақирганингга ва менга севги, чирой, ўз оиламга, дўстларимга, Сен мени ким билан таништирган бўлсанг, ҳаммасига хизмат қилиш қобилиятини берганингга мен сидқидилдан ишонаман. Ҳар куним фақатгина Сенга бўлган севгим билан тўлиб–тошсин.

Аёл кишининг ҳаёти жанг майдонида юз бераётган ҳаёт-мамот учун севги тарихини намоён этишини, келинг, яна бир бор эслайлик. Гўзаллик, инсонни руҳлантирувчи севги-муҳаббат ва яқин самимий муносабатлар ҳар бир аёл учун ҳақиқат бўлиб қолиши керак. Бироқ буларнинг ҳаммасига эга бўлиш учун, жангга киришиш ва бу жангда ғалабага эришиш лозим. Ўз қалбимиз, шунингдек, бизга яқин одамларнинг юраклари учун бизни катта жанг кутмоқда. “Ҳа, У жангчидир, У Эгамиздир” (Чиқиш 15:3). Исо сизлар учун ва сизга қадрдон бўлган инсонлар учун жанг қилмоқда, сиз бу жангда Унга қўшилишингизни сиздан илтижо қилиб сўрайди.


 Книга на Узбекском языке: - Пленительная красота  (Джон  ва Стейси Элдридж)

Авторы этой книги, супруги Элдридж, предлагают женщинам вспомнить свои детские мечты и желания, призывают их стать уверенными в себе и пленительными, осознать свое женское начало. Они убеждены, что каждой женщине необходимо найти свою «рану», понять, что было ее причиной, и не упускать ее из виду до тех пор, пока не наступит исцеление. Книга адресована не только женщинам, но и мужчинам, стремящимся понять женскую душу, в том числе отцам, у которых есть дочери.

Вы можете прослушать радиопередачу журналиста Галины Шаинской об этой книге, прозвучавшую на Трансмировом радио. 



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак