Георгий Винс. Эътиқод уфқлари - (8-боб) Китоб Ўзбек тилида
E’tiqod ufqlari (Georgiy Vins) O‘zbek tilida Audiokitob
МУНДАРИЖА
Сўзбоши
Биринчи боб. Шимолий этап
Иккинчи боб. Каншаубининг ҳикояси
Учинчи боб. “Букри”
Тўртинчи боб. Лагерда уч киши
Бешинчи боб. Сўнгги кунларда бирга
Олтинчи боб. Жанубга этап
Еттинчи боб. Соликамск жўнатиш қамоқхонаси
Саккизинчи боб. Эътиқод уфқлари
ШЕЪРЛАР
Менинг сўқмоғим
Россия ва Масиҳ
Украина — қувонч ва орзу
Йўлда
Россия — фақат қайинлар эмас
Аср касаллиги
Бизга Худо керак!
Йўллар чорраҳасида
Ёлғон ҳаётда яшамаслик
Хизмат ҳақида сокин суҳбатлар
Муқаддас бўлиш — бу севги
Муқаддас Китоб шоирлари
Қайта тирилиш тонглари
“Тутқуннинг ўйлари”
83-сано
Мен сени севаман, Масиҳ биродарлиги!
Болаларим, менинг болаларим! Яна айрилиқ йиллари...
Саккизинчи боб
Эътиқод уфқлари
Машинанинг очиқ эшигидан биз на дўстларимиз ва қадрдонларимизнинг чеҳраларини кўрдик: “Хайр азизлар! Хайр, эътиқоддаги дўстларимиз!” деб қичқиришга зўрға улгурдик.
Машина эшиги ёпилиб, ўрнидан қўзғалди. Олдинда этап! Аммо нафақат этап: олдинда Худога хизматнинг янги уфқлари, эътиқоднинг уфқлари! Бизни олдинда ўнлаб янги жўнатиш лагерлари, қамоқхоналари кутаётганлигини, шунингдек, ҳали олдинда яқинларимиз ва дўстларимиз билан кўп йиллик айрилиқ йиллари борлигини билсак-да, қалбимиз шодликдан жўш уради. Олдимизда — ҳали қанчадан-қанча Масиҳ таълимоти тантанаси учун руҳий кураш йиллари бор. Исо Масиҳ — бу ҳақиқат ва ҳаёт йўлидир! У бизнинг қутқарувчимиз, бизнинг ёруғ умидларимиз, бизнинг ғалабага ва қувончга бўлган сўнмас ишончимиздир! Унда бизнинг ҳозиримиз ва келажагимиз, бизнинг эътиқодимиз уфқларидир!
Худо кенгликларида Осмон мовийлиги
Ва дарёларнинг серсувлиги нақадар гўзал!
Масиҳда менинг ёрқин тонгларим —
Эрким ва бахтим абадий!
Худо биз билан — бизнинг болаларимиз, хотинларимиз билан, бизнинг эътиқоддаги дўстларимиз билан. Аммо Худо нафақат бизни, художўйларни севади, балки У барчани — рус, черкас, украин халқларини — дунёнинг ҳамма халқларини севади.
Ва У бизга масиҳийларга Ўз амрини айтган: “Шу сабабдан ҳамма ёққа бориб, ҳамма халқларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан имонга киритиб, улардан шогирдлар орттиринглар. Уларга ўргатинглар: Мен сизларга амр этганларнинг ҳаммасига улар итоат этсинлар.Шуни ёдингизда тутингларки, дунё тугаб битгунча, Мен доимо сизлар билан биргаман” (Матто 28:19, 20).
Худонинг ҳар бир халқ ҳақида ўзининг мангу режалари бор: “Худо битта одамдан бутун элатларни яратиб, уларни бутун ер юзига жойлаштирди. У азалдан элатларнинг ҳаёти вақтини ва улар истиқомат қиладиган жойларнинг чегараларини белгилаб берди” (Ҳаворий. 17:26).
Ер юзидаги барча халқлар учун, жумладан, руслар, украинлар, черкаслар учун Худо яшаш жойини ва вақтини белгилаб қўйган. Худонинг фикрлари ва режалари қандай ажойиб! Ҳар бир одамнинг, барча халқлар ва мамлакатларнинг ҳаётида Худо... “Оҳ, Худонинг саховату ҳикмати ҳамда билимининг чуқурлигини қаранг! Унинг ҳукмларига кимнинг ақли етар, йўлларини ким текшириб чиқар экан?” (Рим. 11:33).
Художўй бўлиш қандай бахт, ҳатто шу тор машина ичида ҳам Худо уфқларини кўриш, бутун инсоният тарихи нимага йўналтирилганлигини тушуниш қандай бахт! Ва ўзининг кичик, ўз тақдирини худди Худо марҳаматининг бир бўлагидай қабул қилиш. Унинг эътибори ва севгисини. Худо дунёдаги барча халқлар ва инсонлар: “Худо буларни, Мени қидирсинлар, пайпаслаб топсинлар, деб қилди, гарчи У аслида ҳар биримиздан Худо биздан узоқда бўлмаса ҳам. Зотан, “биз Унда яшаймиз, Унда ҳаракат қиламиз ва Унда мавжудмиз”. Сизнинг шоирларингиздан бири шундай деган эди: “биз ҳам унинг наслимиз”” (Ҳаворий. 17:27–28) эканини хоҳлаши қандай гўзал ва ажойиб!
Афинада, Қадимги Грецияда Хушхабарнинг буюк тарғиботчиси ҳаворий Павлус ҳам масиҳийликнинг эрта тонгидаёқ шундай деган. Худди шундай: биз ҳам Худо марҳамати билан бугунги — йигирманчи аср сўнгида Масиҳ ҳақидаги буюк ҳақиқатни эълон қиламиз. Мана шунинг учун Худо бизни судьялар ва прокурорлар олдида, турмаларда ва лагерларда, этапларда ва жўнатиш пунктларида маҳбуслар орасида , аскарлар ва зобитлар орасида Ҳақиқатни айтиш учун юборди.
Худо Ҳақиқатини ҳаммага тарқатиш ишлари боряпти! Худо Россия, Украина, Белоруссия халқларининг, Урал, Кавказ, Сибир халқларининг — дунёдаги барча халқларнинг маънавий уйғонишлари ҳақида ўзининг мангу режаларига эга.
“Шоҳлик тўғрисидаги Хушхабар бутун дунё бўйлаб ваъз қилинади, шу тариқа ҳамма халқлар буни эшитади, ниҳоят, охир замон келади” (Матто 24:14). Бу Хушхабар ояти қачонлардир ёш черкас йигити Каншауби Жангетовнинг ҳам юрагига таъсир қилди, унинг бутун ҳаётини, дунёқарашини ўзгартириб, уни черкас халқига Масиҳ хушхабарини тарқатувчи қилди.
Хушхабар хабари ўз вақтида Ленинграддаги Киров заводининг ёш ишчиси Маховицкий Фёдор Владимировичга ҳам етиб борди, а уни жуда катта — тўрт миллионлик шаҳарда Худо севгисининг хабарчиси қилди. Хушхабар даъвати Сибирда — мен 16 ёш бўлган пайтимда менинг ҳам юрагимга таъсир қилди.
Худога эътиқод қилганимиздан бошлаб Хушхабар тарғиботи — Масиҳнинг бу буюк топшириғи — биз учаламиз учун — (нафақат учаламиз, балки ер юзидаги миллионлаб тақводорлар учун) асосий вазифа ва ҳаётдаги энг муҳим мақсадга айланди.
Бизнинг эътиқодимиз, бизнинг умидларимиз, бизнинг ҳаёт ва ишонч—эътиқодларимиз ана шундадир!
* * *
Қиш уйқулари учиб кетишади
Ва бўронлар.
Мен баҳорнинг бошланишини севаман,
Қайинлар куртак очган пайтларни
Апрель ҳаётга уйғонади:
Майсалар ҳам, гуллар ҳам, қушлар ҳам!
Масиҳ— оламнинг мақсади эса —
Менинг юрагим эшигин секин тақиллатади.
Қалбим, юрак эшикларини оч!
Йўқолсин ҳар қандай қулфлар!
Сўзла, Худойим, сўзла!
Муқаддас кенгликларингга мени бошла.
Сўзла, Раббим, сўзла:
Мен сенинг ҳақиқатингни қабул қилишга ташнаман!
Сен одамларни, элларни яратдинг
Ва биз учун бир марта қийналдинг.
Ўлимга тик бориб, шон-шуҳрат ила тикландинг!
Менга қайта тирилиш хабари азиздир:
Ҳозиргидай нажот топиш бахтини
Ҳеч қачон билмаганман.
Ўз қалбинг солномачиси,
Осмон Ватанининг зиёратчиси
Мен қалбимга пичирладим:
“Ҳаёт феълларини ишонч кучи билан ушла!”
Книга на Узбекском языке: - Горизонты веры (Георгий Винс)
На страницах книги "Горизонты веры" вы познакомитесь с историей, рассказанной Г. Винсом, верующим из Киева, который в годы правления коммунистов был арестован за свою веру и сослан в лагерь Чепечанка на Северном Урале. Это повествование - удивительное свидетельство человека, который даже в таких нечеловеческих условиях продолжал служить Богу и помог выжить своим товарищам по несчастью.