Эътиқод уфқлари (Георгий Винс) 4 bob

Георгий Винс. Эътиқод уфқлари -  (4-боб) Китоб Ўзбек тилида

E’tiqod ufqlari (Georgiy Vins) O‘zbek tilida AudiokitobE’tiqod ufqlari (Georgiy Vins) O‘zbek tilida Audiokitob

 

МУНДАРИЖА

Сўзбоши

Биринчи боб. Шимолий этап

Иккинчи боб. Каншаубининг ҳикояси

Учинчи боб. “Букри”

Тўртинчи боб. Лагерда уч киши

Бешинчи боб. Сўнгги кунларда бирга

Олтинчи боб. Жанубга этап

Еттинчи боб. Соликамск жўнатиш қамоқхонаси

Саккизинчи боб. Эътиқод уфқлари

ШЕЪРЛАР

Менинг сўқмоғим

Россия ва Масиҳ

Украина — қувонч ва орзу

Йўлда

Россия — фақат қайинлар эмас

Аср касаллиги

Бизга Худо керак!

Йўллар чорраҳасида

Ёлғон ҳаётда яшамаслик

Хизмат ҳақида сокин суҳбатлар

Муқаддас бўлиш — бу севги

Муқаддас Китоб шоирлари

Қайта тирилиш тонглари

“Тутқуннинг ўйлари”

83-сано

Мен сени севаман, Масиҳ биродарлиги!

Болаларим, менинг болаларим! Яна айрилиқ йиллари...


Тўртинчи боб
Лагерда уч киши

Чепечанка лагери Пермь вилоятининг шимолида Соликомск шаҳридан 400 км масофада жойлашган эди. Қишлоқ — бу ўлкаларда фойдалана олинса бўладиган ягона транспорт тури бўлган магистрал темир йўли тугайдиган жойда эди. Ундан сўнг то шимолгача, жумладан, бизнинг лагеримизгача ҳам йўл йўқ. Лагер нисбатан кичкина, бор-йўғи 700–800тача маҳбус бор. Лагер тартиби умумий: бу ерга биринчи марта судланган маҳбусларни юборишади. Аммо баъзиларнинг қамоқ муддати 10 йилгача бўлади.

Учаламиздан биринчи бўлиб лагерга Каншауби Джангетов — 1967 йилнинг январь ойида Шимолий Уралдаги энг қаҳратон совуқлар даврида олиб келинганди. Биринчи тинтув вақтидаёқ Каншаубининг барча озодликдаги кийимларини — иссиқ қишки кўйлаги, жун свитери ва ҳаттоки шарфини ҳам олиб қўйишганди. Шунинг учун Каншауби енгил қамоқ кийимида жуда совқотган. Лагер маъмурияти уни ўрмондаги ишчи гуруҳга дарахт кесиш ва тор изли темир йўл учун жой тайёрлашга тайинлаганди. Лагердан иш жойигача 5 кмга яқин масофа эди. Гуруҳда эса асосан ёшлар бўлиб 30–40та маҳбус бор эди. Юриш қийин, иш оғир, бунинг устига, лагер овқатининг мазаси йўқ. Соқчилар — учта аскар қўлларида автомат ва махсус машқ қилдирилган ва аскарларнинг буйруғига кўра маҳбусларга ташланадиган овчарка ити билан.

Маҳбуслар оч: уларни сасиган балиқдан пиширилган овқат билан боқишади. Кўпинча лагерга келтириладиган балиқ шунчалар сасиган бўладики, уни ҳатто лагердагилар учун ҳам овқатга ишлатиб бўлмайди. Шунда бу балиқни ошхона ёнига чириган карам, чириган картошка ва сабзи билан бирга ташлаб юборишади.

Қолаверса, аллақачон қуртлаб кетган ва жуда чириган маҳсулотларгина ташланади.

Лагерда бир нечта от ҳам бор. Уларда озиқ-овқат, ўтин ва дарёдан сув олиб келишади. Бу жуда озғин, лагер маҳбуслари тили билан айтганда, силласи қуриган отлардир. Ишдан бўш вақтларда отлар лагер ўртасида — ошхона яқинидаги ташландиқ, музлаб ётган озиқ-овқатлар ёнида юришади. Оч қолган отлар туёқлари билан музлаган озиқ-овқат парчаларини уришади, кейин тишлари билан чириган балиқ ва бошқа озиқ-овқатларни юлиб олишади. Узиб олган бўлакларни суяк-қилтиқлари билан ва муз парчалари билан очкўзларча ейишади.

Кўпинча отларнинг ёнида ташландиқ озиқ-овқатлар тўдаси устида батамом тубанлашган маҳбусларни ҳам учратиш мумкин. Лагерда бундайлар анчагина. Доимо оч, соқоллари олинмаган, ифлос, бит босган ва жулдур кийимларда улар таёқ билан муз ичидан чириган балиқларни ёки чириган карам бўлакларини ковлаб олиб, очкўзлик билан ейишади. Баъзида улар отларни тепиб ҳайдаб оч отларнинг оёқлари остидан чириган балиқ парчаларини олиб ейишади. Бундай ҳодисани лагердан ташқарида камдан-кам кўрасан. Лагердаги маҳбуслар учун қилинадиган овқат учун ажратиладиган жуда кам миқдордаги гўшт ҳам бузилган ва сасиган бўлади. аммо уни чириган балиқ каби ташлаб юоришмайди, балки марганцовка эритмасида ивитиб қўйиб кейин пиширишади.

Каншауби биринчи кунлари жуда қийналди: оч, совқотган, ёлғиз. Каншаубининг миллати черкас, лагерда эса асосан руслар. Маҳбусларнинг баъзилари унга ёқтирмай қарашган: рус эмас, бунинг устига тақводор! Зобитлар эса унинг устидан ва унинг эътиқоди устидан очиқчасига кулардилар: “Мусулмон ва баптист! Жангетов, сен нега Масиҳга ишонасан?! Масиҳ — афсона! Мана биз — руслармиз, аммо на Худога, на Масиҳга ишонамиз. Сен, черкас қандай қилиб Худога, яна Муҳаммадга эмас, балки Исо Масиҳга ишонасан?!”

Ҳар куни шунга ўхшаш мазах қилишлар ва таҳқирлар давом этарди. Каншауби овқатдан олдин ибодат қилаётганда, маҳбуслардан кимдир унинг шўрва солинган темир косасини олиб қўйишга ҳаракат қиларди. У баракнинг пана жойида ибодат қилиш учун тиз чўкканда унга ифлос пойафзални отишарди... У уйига ҳар ҳафтада хат ёзиб турса-да, яқинлари уни эслашмасди ҳам. У ўзини жуда ёлғиз ҳис қиларди.

Ҳафталар, ойлар ана шу тарзда ўтиб борарди. Каншаубининг руҳи умуман тушиб кетди. Унда на Муқаддас Китоб, на Хушхабар бор эди. Дардларини ўртоқлашиш учун ҳеч ким йўқ эди: бутун лагерда унинг биронта ҳам яқин одами йўқ эди. Каншаубининг ёшлик пайтларида, у эндигина Масиҳга эътиқод қўйган пайтларида ҳамда қариндош-уруғлари ва қишлоқдошларининг таҳқирларига учраган пайтлардагина унга шундай оғир бўлганди. Аммо Каншауби Худо уни яхши кўришини, ёлғизликда ва ғам-қайғуда қолдирмаслигини, албатта ёрдам беришини биларди. Худо сўзида шундай деб ёзилган: “Асирларнинг оёқ ости бўлганини, одамлар ҳақ-ҳуқуқдан маҳрум бўлганини Худойи Таоло кўриб турибди. Бир ёқлама ҳукм чиқарилганини Раббий кўрмайди, деб ўйлайсанми?!” (Йиғи 3:34–36). “Эгамиз муҳтожларни эшитади, асир бўлган халқидан нафратланмайди” (Забур 68:34).

Мартда лагерга янги этап билан маҳбуслар келишди. Ҳар сафар, янги этап келганда, лагер маҳбуслари учун катта воқеа бўлади. “Этап қаердан? Юртдошлар бормикан?” — одатда маҳбуслар келган этапдагиларни кузатиб шу билан қизиқишарди. Ўшанда бошлиқнинг ўзи янги келганларни кутиб олар ва баъзиларидан у баланд товушда сўрарди: “Нега ҳукм қилингансан? Ўғримисан? Қотилмисан? Растратчимисан? Қайси модданг? Қанча олиб келдинг?” деб лагер тилида сўрарди Станицкий янги келганлардан. Бу: Неча йилган қамалгансан?” деган маънони билдирарди.

Каншауби ҳам янги этапнинг қабул қилинишини узоқдан кузатиб турарди. Унинг қалбида доимо бир умид яшарди: балки Худо лагерга биттагина бўлсада эътиқоди бир бўлган биродарни жўнатар? Тўсатдан Каншауби лагер бошлиғининг овозини эшитди: “Маховицкий! Муддатинг қанча? Нима учун қамалгансан?”

Очиқ юзли, баланд бўйли маҳбус жавоб берди:

— Исо Масиҳга эътиқодим учун, икки йилга қамалганман!

— Нима, сен баптистмисан? — сўради бошлиқ.

— Ҳа, мен тақводорман, баптистман.

— Қаердансан?

— Ленинграддан.

— Ҳа-а, Ленинграднинг бош попи! — хо-хо-лаб кулди бошлиқ. — Майли, зонага бор! У ерда сени бир эътиқоддаги мусулмонлардан бўлган биродаринг кутяпти, — ҳайратомуз овоз билан деди у.

Кейин лагер бошлиғи овозини пасайтириб деди: “Нега улар — у Москвадаги бошлиқларни назарда тутарди — бизнинг лагеримизга иккинчи баптистни ҳам юборишибди? Нима, бу ерда баптистлар ҳудудини пайдо қилишмоқчими-ё?”

Фёдор Владимирович Маховицкий келиши билан Каншаубининг анча руҳи кўтарилди, қалби қувончга тўлди — бир эътиқоддаги биродари ёнида! Каншауби гапириб гапини тугата олмасди, улар ишдан кейинги кечқурунлари бошларидан ўтказганлари, оилалари, Жамоат ҳақида бир-бирлари билан суҳбатлашишарди. “Нақадар яхшидир, ёқимлидир

Биродарлар бирга аҳил яшасалар”, — дейилган Худо сўзида (Забур 132:1). Ва энди совуқ — совуқ эмас, тайгадаги ёлғиз лагер — қамоқхона эмас, балки Худони шарафлаш ва руҳий куч олиш жойи эди.

Джангетов ва Маховицкий бир баракда, 70 киши яшайдиган бир бўлимда жойлашишди. Улар энди очиқчасига баракда, ётадиган жойлари олдида эрталаб ва кечқурунлари ибодат қилишарди. Кўп маҳбуслар уларнинг олдиларига келиб Худо ҳақида, эътиқод ҳақида саволлар беришарди. Энди улар ибодат қилаётганларида, ҳеч ким улар томонга пойафзалини отмасди. Маҳбуслар бу тақводорларни кўпроқ ҳурмат қила бошлашди: “Қара, — дерди улар бир-бирларига, — бир баптист Кавказдан ва рус эмас, иккинчиси — Ленинграддан. Улар илгари бир-бирларини билмасдилар ҳам, энди эса худди туғишган ака-укалардай яшашади: “Ҳамма нарсалари — худди бир оиладагидай ўртада!”

Баракдаги маҳбусларнинг ҳаёти одатдагидай давом қиларди: улар баланд овозда суҳбатлашишар, баҳслар, қимор ўйини, ҳеч ким ибодат қилаётган тақводорларга эътибор қилмаётгандай туюларди... Аммо шу пайтда хонага зобит кириб келса, маҳбуслар дарҳол огоҳлантиришарди: “Бошлиқ, секин, шовқин солма, баптистлар ибодат қилишяпти!” Ўзлари ҳам худди ибодатга қулоқ солаётгандай жим бўлиб қолишарди. Хонага мутлақо сукунат чўкарди: фақат ибодатнинг сўзларигина эшитилиб турарди — бу 70 дан ортиқ маҳбуслар яшайдиган баракда! Одатда бундай пайтда зобит ўзини йўқотиб қўяр, нима қилишини билмай елкасини қисар, ибодатга ҳалақит бермасликка ҳаракат қилиб тезда баракдан чиқиб кетарди.

Баракдаги ҳаёт эса зобит чиқиб кетгандан сўнг яна олдинги тарзига қайтарди: шовқин, баҳс, бақириқ-чақириқ. Ибодат тугагандан сўнг маҳбуслар Жангетов ва Маҳовицкийга: “Ҳозир яна бир зобит бу ерга келди, аммо биз уни тез чиқариб юбордик, бўлмаса у яна сизларга тирғаларди”, — дердилар. Яна улар ўзлари бир-бирларига шундай дейишарди: “Афтидан, баптистлар ибодатсиз яшай олмасалар керак! Улар ҳамма жойда: этапда ҳам, ошхонада ҳам, эрталаб жойларидан турганларида ҳам, кечқурун ухлашга ётишларидан олдин ҳам ибодат қиладилар. Уларнинг эътиқодлари шунақа! Нега ҳокимият уларни таъқиб қилади, қамоқхонага қамайди?! Баптистларнинг эътиқоди энг тўғри эътиқод! Агар ҳамма баптистларга ўхшаган бўлганларида эди, аллақачон дунёда на қамоқхоналар, на лагерлар қоларди...”

1967 йилнинг апрелида Чепечанка лагерига мени ҳам олиб келишди. Мен лагернинг ишчи ҳудудидаги кичикроқ ёғоч бинода жойлашган дизель электростанциясига электрик қилиб тайинландим. Электростанция ва ишчи ҳудуд маҳбуслар яшайдиган ҳудуддан унча узоқ эмасди. У ҳам аскарлар ва қўриқчи итлар билан қўриқланарди.

Мен лагерга кетишимдан бир оз илгари Каншауби кундузги жарима изоляторига ишга тайинланганди. Бу лагер ҳудудида жойлашган ва аскарлар учун хизмат хонаси, бир нечта камералари бўлган лагер эди. Лагерда янги жиноят қилган ёки лагер тартибини бузганлар одатда 10–15 кунга жарима изоляторига қамаб қўйилар, у ерда уларга кунига фақат бир марта овқат берилиб, нон ҳам 400 гр гача камайтириларди. Одатда жарима изолятори жуда совуқ бўларди. Маҳбусларнинг иссиқ кийимларини эса изоляторга қамашдан олдин аскарлар тортиб олишар, фақат кечқурунлар учун эски, кир-чир, бунинг устига, битлаган пахтали камзул беришарди. Маҳбуслар жарима изоляторида ҳеч қандай ўрин-кўрпасиз яланғоч тахталар устида ухлашарди.

Каншауби кунига бир марта аскарлар назорати остида жарима изоляторидаги маҳбусларга овқат тарқатар, камераларни қиздириш учун печкаларга ўтин ёқар, камераларни тозалаб турарди. Бошида у жарима изоляторида ишлашга жуда қийналди. Кўпчилик маҳбуслар ўзларининг жарима изоляторидаги дўстларига Каншауби тамаки, сигарет, гугурт, гиёҳванд моддалар ва ҳаттоки пичоқларни олиб бориб беришини хоҳлашар, буни ҳатто талаб ҳам қилишарди. Аммо кўпчиликнинг таҳдид ва қўрқитишларига қарамай, Каншауби бундан бош тортди. У қатъий тарзда: “Мен масиҳийман, ҳеч қачон тамаки, сигарет, гиёҳванд моддалар ва бошқа мумкин бўлмаган нарсаларни олиб бориб бермайман! Мен сизнинг дўстларингизга ёрдам беришга тайёрман, уларга жон деб нон, маргарин, шакар ва бошқа емиш маҳсулотларини олиб бориб бераман. Чунки у ердагилар совуқ ва очликдан азоб чекаётганларини биламан”.

У шундай қиларди ҳам: унга мураббо ёки маргарин суртилган нон бўлагини берганларида, Каншауби буларни газетага ўрар ва курткасининг катта чўнтагига соларди. Кейин пайт пойлаб, ёнида аскарлар бўлмаган пайтда нонни жарима изоляторидаги маҳбусларга берарди. Тез орада лагердаги барча одамлар Каншауби ҳеч қачон на гиёҳванд моддаларга, на сигаретга қўл теккизмаслигини, аммо жарима изоляторидаги маҳбусларга яширин тарзда нон ва бошқа озиқ-овқатлар олиб бориб беришга доимо тайёр эканлигини билиб олишди. Уларнинг эътиқодлари шунақа, жуда қаттиққўл!” — тушунтиришарди бир-бирларига маҳбуслар. Каншаубини лагерда янада кўпроқ ҳурмат қила бошлашди. Кўпчилик у билан дўстона муносабатда бўлиб, ҳазиллашиб уни “ота” деб аташарди.

Аммо бир воқеа Каншаубини жуда хафа қилди. Навбатчи зобит унга битларга қарши жуда кучли восита солинган бутилкача ва чўткача берди. Тунда жарима изоляторидаги маҳбусларга кўрпа ва матрацлар ўрнига битлаб кетган камзуллар беришарди. Зобит Каншаубига эҳтиёткорлик билан камзулларнинг битлар ва сиркаси кўп чокларига чўтка билан шу доридан суртишни буюрди. Аммо дори жуда заҳарли эканлиги ва жуда эҳтиёт бўлиш кераклиги ҳақида огоҳлантирди: “Жангетов! Қара, қўлингга заҳар тегмасин, бу жуда хавфли, қўлинг куяди, яралар пайдо бўлади!”

Каншауби бўш камералардан бирида бу хавфли ишга киришди. У аскарларни огоҳлантирди: “Бу шишага тегманглар, унда заҳар бор!” Аммо камерадаги маҳбуслар бу ҳақда билиб қолишди ва шишадаги нарсага қизиқиб қолишди. Лагерда гиёҳванд моддалар ва ароқ топиш жуда қийин эди. Маҳбусларнинг баъзилари маст бўлиш ва ўзлари айтгандай “кайф” ҳолатига тушиш учун ҳар қандай нарсани ичишга тайёр эдилар. Бу учун улар машиналар антифризини, ҳаттоки тиш ювиш пастасини сувда эритиб, шу эритмадан жуда кўп миқдорда ичишдан ҳам тоймасдилар.

Битларга қарши восита ҳақида эшитиб маҳбуслар шишачани ўғирлашга қарор қилишди. Чунки буни Каншаубидан сўраш бефойда эканлигини билишарди. Улар заҳарли суюқликни сувда эритиб, ундан гиёҳванд модда сифатида фойдаланишга қарор қилишди. Уларни назорат остида ҳожатга олиб чиққанларида шишани ўғирлашга муваффақ бўлишди.

Каншауби шишанинг йўқолганлигини дарҳол сезмади. Орадан бир неча соат ўтгандан сўнг у бу ҳақда билди. У бу ҳақда дарҳол аскарлардан сўради. Улар эса ҳеч нарса билмасликларини айтишди. Улар изолятор камераларидан бирига киришганда, ғалати ҳодисанинг гувоҳи бўлишди: камерадаги бешта маҳбус хурсанд бўлиб қўшиқ айтар, кулар ва рақсга тушиб сакрарди. Улардан бири полда ўтирар ва шифтга маънисиз тикилиб, бахтиёр куларди. Бошқаси қўллари билан ҳавода ниманидир ушлашга ҳаракат қиларди. Ва уларнинг ҳеч қайсиси камерага келган аскарларга эътибор бермади. Кейин уларнинг ҳаммаси қайтариб қуса бошлади, улар қичқирар ва ингрардилар... Каншауби уларнинг ҳаётидан хавотир ола бошлади. Навбатчи зобитни чақириб келишди. У ҳар бир гаёҳванднинг оғзига ярим челакдан сув қуйишни буюрди ва уларнинг ошқозонларини ювишди. Зобит шундай сўнг: “Яшашади! Уларга бало ҳам урмайди. Уларнинг ошқозонлари қалай билан қопланган!” — деди.

Кейинги куни бу камерада ҳаёт тинчлик билан ўтди. Маҳбуслар хотиржам ва тинч эдилар, ҳеч ким ўлмади, ҳеч ким соғлиғидан арз қилмасди. Улар Каншаубини кўриб, жилмайишди. “шишангни олганимиз учун бизларни кечир, ота! Шундай зўр кайф олдик, худди нашанинг кайфига ўхшайди! Сенда ундан бошқа йўқми?” — юмшоқлик билан сўрашди улар.

Мен лагерга келганимдан сўнг тахминан бир ойлардан сўнг бошлиқ лагерга келган вақтимда мендан олиб қўйган қоғозларини қайтариб берди. Аммо Муқаддас Китобимни қайтиб бермади... Лекин қоғозларимда Муқаддас Китобдан кўчирилган парчалар жуда кўп эди, айниқса Забур китобидан. Мен бу билан Лефортово қамоқхонасида шуғулланган эдим. Унда Муқаддас Китобни мендан олиб қўйишмаганди. Энди бу ёзувлар бизда эди. Улар биз учун жуда азиз эди. Кечқурунлари ишдан бўш вақтларимизда биз саноларни ўқирдик, Каншауби эса ҳаммасини ўз дафтарига ёзиб оларди. Айниқса, биз 83-санони ўқишни яхши кўрардик. Мен уни ҳам Лефортова турмасида ёзиб олган эдим:

 

Сенинг маконинг ажойибдир,

Эй Сарвари Олам!

Эй Эгам, Сенинг ҳовлингга кирмоқни қўмсаб

Жоним истар, ҳатто эзилар.

Эй барҳаёт Худо! Қалбим, вужудим

Севинч ила Сенга куйлар.

Эй Сарвари Олам, Шоҳим, Худойим!

Қурбонгоҳинг ёнида чумчуқ ҳам бир уй топган,

Полапонларим учун жой топай, дея

Қалдирғоч ҳам ўзи учун бир ин қурган.

Бахтлидир Сенинг уйингда истиқомат қиладиганлар,

Улар доим Сенга ҳамду сано айтарлар.

Бахтлидир Сендан қудрат олган одамлар,

Қуддусни чин дилдан зиёрат қилишга интиладиганлар.

Йиғи сойлигидан улар ўтар эканлар,

Илк ёмғир ерни барака билан қоплагандай,

Улар бу ерни булоқлар маконига айлантирарлар”

Забур 83:2–7

 

Мен Муқаддас Китобдан бу Забурни ёзиб олаётганимда мени Лефортово қамоқхонасидаги сукунат ҳайратга солди: 2–3 кишига мўлжалланган тор камера, ҳамма томонида — тош ва темир, сукут сақлаган қўриқчилар. Баланд деразаларда икки қаватли панжаралар. Ва тамомила сукунат... Деразаларда ойна ўрнига оқ пластик. Деразанинг устки қисмида шифтнинг шундоққина тагида форточка. У очиқ пайтдагина секин сузиб юрган булутлар ва осмоннинг бир бўлаги кўриниб турарди. Маҳбус мана шу кичкина бўлакчага қайғу билан қарайди.

Аммо тақводор одам учун осмон — бу нафақат булутлар ёки узоқда милтиллаб турган юлдузлар эмас. “Эй Раббим, менинг овозимни эшитгин!

Илтижоларимга диққат ила қулоқ солгин!” (Забур 120:2). “Бизларнинг ватанимиз эса осмондадир. У ердан биз Халоскоримиз — Раббимиз Исо Масиҳнинг келишини кутяпмиз” (Флп.3:20). Худонинг ўзи тақводорнинг қалбини ўзининг абадий сўзи — Муқаддас Китоб орқали мустаҳкамлайди. Лефортово қамоқхонасида 83-сано устида фикр юритиб мен ушбу шеърни ёздим:

 

Куч — Худойим, Куч — Худойим!

Сенинг яшаш жойинг жуда азиз!

Мен бор кучим ва ибодатимни

Худойим, сенга, йўлладим.

 

Менинг юрагим У ерда, чўққиларда

Хаёлларим ҳам, истакларим ҳам учмоқда!

У ерда қушча ўзига маскан топади

Ва қалдирғоч ўзига ин қуради.

 

Оҳ, Худойим қалбим сен томонга

Интилиб, қандай чарчади.

На қамоқхона, на ташвишлар бўлмаган

Сенинг меҳрибонлигингга ва сенинг ўлкаларингга!

 

Энди бу тайга лагерида мен учун эътиқоддаги биродарларим билан руҳий мулоқот, Масиҳга уларнинг хизмат қилиши ва менинг хизматим қанчалар азиз эди! Лефортово қамоқхонасида полковник Петренко менга: “Қамоқхона деворлари ва тайга лагерлари — мана сенинг ҳаётингнинг бор-йўғи уфқлари”, деган эди! Аммо у жуда хато қилганди! У даҳрий бўлгани учун, Худо бизнинг ҳаётимизни қанчалар бойитишини, Унинг улуғворлиги ва донишмандлигини кўра билмаганди. Унинг одамларга севгиси ва меҳр-шафқатини тушуниш қийин. Бизнинг эътиқод уфқларимиз — бу Худога ва одамларга хизмат қилиш, бу Исо Масиҳнинг: боринглар, барча халқларни Хушхабар ҳақиқатига ўргатинглар, деган амрларини бажаришдир. Бу ерда, ер юзида биз шунга интиламиз, шунга бутун ҳаётимизни бағишлаймиз. Олдинда эса бизни Худо билан мулоқотдаги мангу ҳаёт кутмоқда. Шунинг учун биз бу совуқ лагерда руҳимизни тушунмасдик, балки Худога ёрқин ишонч билан шод боқардик.

Ҳар биримиз Муқаддас Китобдан жуда кўп оятларни ёддан билардик, биз уларни дафтарга ёзишга қарор қилдик. Каншауби менинг Москвадаги Лефортово қамоқхонасида қилган ёзувларимни ҳам олди. У ҳар куни кечқурун ўз дафтарини Муқаддас Китобнинг янгидан-янги оятлари билан тўлдирарди.

Биз кўпинча бирга ибодат қилардик, суҳбатлашардик, уйимиздан ва эътиқоддаги дўстларимиздан келган янгиликлар билан ўртоқлашардик. Хат жуда кўп келарди. Уларнинг ҳаммаси, шубҳасиз, лагер текширувидан ўтарди. Аммо бизга бироз кечикиб бўлса-да, ҳамма хатларни беришарди. Биз ўзимиз эса бир ойда лагерда тўртта хат ёзиш ва уларни жўнатиш ҳуқуқига эга эдик. Биз ўз яқинларимизга ва дўстлармизга юпатувчи ва уларнинг руҳларини кўтарувчи хатлар ёзардик. Ўша қиш мен катта қизим Наташанинг хатига жавобан шундай шеър ёздим:

 

Азизам, сенинг меҳр ва жануб хотираларига тўла

Хатинг мен яшаётган тайга ўлкасига

Қаҳрли бўрон қўшиғи остидаги кеча етиб келди.

 

Ерга қизғин нурлари ила

Тонг шафағи тушган заҳоти

Мен сенинг қизғин саломинг

Қадрдон ва севимли Россиямнинг саломини:

 

Ҳайвонларнинг эркин излари менга

Озодлик қувончлари ҳақида сўзлайдиган

Хаёлчан тайгага,

Табиат темирчилик устахонасида қуйилган

Совут кийган тайга дарёсига етказди.

 

Яна сенинг саломингни, қизгинам,

Ўша узоқ тоғларнинг давом бўлган тоғлару,

Юрагим кенгликларига ва сен томон

Интилувчи тиканли лагер симларига етказдим.

 

Мендан ҳам қадрдон юртимга,

Азиз Киевимга, гуллаб-яшнаган Украинамга,

Водийлар аро чопиб оқаётган Днепрга

Ва мени эслайдиган барча-барчага

Саломимни етказ, жонгинам.

 

Бу орада шимолга баҳор келди. Қуёшнинг меҳрли ва сахий нурлари тайгани ҳаётга уйғотарди. Катта тоғ бўлиб ётган Урал қор уюмлари қорайиб, чўка бошлади ва тез эриб кетди. Қор залворидан озод бўлган дарахтлар енгил нафас олиб шохларини тўғрилади. Шўх-шодон жилғачалар, кичик-кичик тайга дарёчалари муз ёпинчиғларини ташлаб шовқин-сурон ила тез оқаётган қор-муз сув оқимларига айланишди. Тайга ва лагер устидан баланд осмонда турналар, ғозлар ва ўрдакларнинг чексиз карвонлари ўта бошлашди. Тайга жанубдан қайтиб келган қушларнинг турли-туман қўшиқлари билан тўлди.

Лагерда ҳам ҳаво илиқроқ бўлди. Маҳбуслар ўзларининг оғир қишки камзулларини, оғир пиймаларини ташлашди, қишки телпаклар ўрнига кўк ёки қора фуражкалар кийишди. Якшанба кунлари биз учаламиз бараклардан узоқроққа кетардик. Яхшиям лагер ҳудудининг бир томонида кесилган дарахтларнинг баланд тўнкалари сақланиб қолган эди. Шу ерда биз ўзимиз мажлисларимизни ўтказардик: ибодат қилардик, мадҳиялар куйлардик, бир-биримизда юракларимизда ёзилган Худо сўзларини айтиб берардик.

Каншауби хотинидан ва эътиқоддаги дўстларидан кўп хат оларди. Уйда унинг олтита боласи қолганди. Унинг рафиқаси Тоня кунига 3–4 соатдан ортиқ ишлай олмасди, чунки болаларининг ҳаммаси ҳали мактаб ёшида эди. Аммо жамоат қамоқдагиларнинг оилаларига ғамхўрлик қилар, тақводорлар доимо унинг оиласига ҳам озиқ-овқатлар ва кийим-кечакдан ёрдам бериб турарди. Бундан ташқари, оила учун Зойка лақабли сигир ҳам катта ёрдам эди. Каншауби ўзи озодликда юрган пайтда ўзи унга қарарди. Унинг болалари Зойканинг сутини ичиб катта бўлишганди. Энди эса сигирга қараш Тонянинг зиммасига тушди: у ўз хатларида Зойка ҳақида кўп ёзар, маслаҳат сўрар, агар сигир касал бўлиб қолса ёки овқатланмай қўйса нима қилиш кераклигини, янги туғилган бузоқчага қандай қарашни сўрарди. Каншауби ўз хатларида у ёки бу вазиятда нима қилиш кераклиги ҳақида батафсил маслаҳатлар берарди.

Каншаубининг фарзандлари, айниқса кичкиналари уни жуда хурсанд қилишарди: улар ибодатга боришар, хатларидан худога эътиқод ва қувонч уфуриб турарди. Аммо унинг қалби катта ўғилларидан хавотирга эди: улар Худога бефарқ эдилар. Бу Каншауби ва Тоня учун жуда катта қайғуга сабаб бўларди. Каншауби ўз ўғиллари учун кўп ибодат қиларди.

Бир куни мен Каншаубининг кўзларида ёш кўрдим. У оиласидан хат олганди ва уни шошилиб ўқирди. Кейин у менга шундай деди: “Оила билан айрилиқ қандай оғир! Фақат Худо менга бу айрилиққа чидаш учун куч беради...” Мен баъзида Фёдор Владимировичнинг юзида ҳам қайғу изларини кўрардим. Менинг ўзимга ҳам осон эмасди: болаларимни, хотинимни ва онамни эсласам — юрагим зирқираб оғрирди.

 

Болаларим, боларим менинг! Яна айрилиқ йиллари...

Қамоқхона деворлари орқали сизнинг кўзларингизни кўряпман.

Сизнинг азиз чеҳрангиз ва юмшоқ қўлларингиз —

Киприкларингизда ёш қалқийди.

 

Қисқа учрашувлар вақтида мен сизни қандай юпатаман

Ўзим ҳам етти ёшимда отамдан ажралганимни

Ич-ичимдан келган йиғини босиб

Кейин йиллар давомида фақат суратига қараганимни айтиб бераманми?

 

Ёки ушбу синовлар орасида

Мен бепоён ўлкамизни бутун борлиғи билан севиб қолганимними?

Қутб шуълаларининг ранг-баранг ипларию

Қадрдон Украинамнинг хаёлчан ўрмонлариними?

 

Болаларим, азиз болаларим! Мен сизга аҳд қолдираман!

Ишонч, ҳақиқат, севги — ана шулардадир ҳаёт мазмуни!

Масиҳ билан бирга умр гузаронлик қилишни истайман,

Кейин эса — осмонлар, мовий ўлкаларга кетаман!

 

Каншауби Кавказлик бир тақводор чолдан жуда қизиқ хатлар оларди. Чол ўз хатларида нафақат Каншаубига, балки лагер бошлиғига ҳам мурожаат қиларди. Хатлар тахминан қуйидаги мазмунда эдилар:

 

“Масиҳдаги азиз биродарим, Каншауби, сенга хотиржамлик ёр бўлсин!

Бу хатни сенга эътиқоддаги биродаринг Степан ёзмоқда. Сен мени яхши эсласанг керак, мен 84 ёшдаман. Биз сен билан жуда кўп марта учрашиб суҳбатлашганмиз. Энди сен қамоқдасан: Тангрим сени лагердаги маҳбусларга, барча аскарларга ва зобитларга, айниқса бошлиққа Худонинг севгиси ҳақида айтиб бериш учун лагерга юборди.

Ўртоқ бошлиқ! Худо сенинг лагерингга ўзининг содиқ хизматкорини, Каншауби Джангетовни юборди. Унинг Худо ҳақидаги сўзларига қулоқ сол ва тавба қил, юрагингга Масиҳни қабул қил, шунда абадий ҳаётни қўлга киритасан!”

 

Қария Степан ўз хатларида Каншаубига таскин берарди: “Бошлиғингнинг олдида иродасизлик қилма, биродарим Каншауби, жим турма, уни тавба қилишга чақир!” Лагер бошлиғи Станицкий бу ҳақда цензура орқали биларди ва Каншаубини ҳудудда учратиб шундай дерди: “Нима сабабдан сенинг қариянг менинг қалбим ҳақида ташвишланади?! Ўзиники ҳақида ўйласин, у яқинда юзга киради, ўладиган вақти келди. Баптистлар ташвиқотини тарқатди! Ёки у бизнинг Чепечанка лагеримизга келмоқчими? Жой бор. У бошқа бундай хатлар ёзмасин, унга шундай деб ёз!”

Мен Чепечанкага келганимда Фёдор Владимирович менга ўз қувончи ҳақида айтди:

— Биласанми, мен бугун хотиним Клава билан учрашдим!

Мен:

— Рухсат беришдими?! Бошлиқ тўсқинлик қилмадими? — деб сўрадим.

У:

— Йўқ, муаммосиз шахсий учрашувга рухсат беришди, — деб жавоб берди.

Ҳар бир лагерда маҳбуслар ўз оилалари билан учрашадиган махсус бино бор. Бу бинода одатда 2–3та алоҳида хоналари, ҳожатхона ва ошхонаси бор. Деразаларида — панжаралари, эшик қулфланган, назорат остида бўлади. Чепечанкада иккита учрашув хонаси бор эди. Одатда, ўша йилларда умумий тартибли лагерларда оиласи билан шахсий учрашув маҳбусларга бир йилда икки марта бир ёки икки кунга, жуда кам ҳолларда уч кунга бериларди.

Шимолдаги тайга лагерига маҳбусларнинг хотинлари, бола-чақасига ва оналарига етиб келиш осон эмасди. Жуда оғир йўл, йўлда ҳар хил хавф-хатарлар. Москвадан, Ленинграддан ёки Украинадан камдан-кам маҳбусларнинг хотинлари узоқ тайга лагерига эри билан учрашувни хоҳлаб йўлга чиқишга журъат қиларди. Аммо тақводор бандиларнинг хотинлари имкони бўлди дегунча ҳатто энг узоқ лагерларда ҳам ўз эрлари билан кўришиш учун келишга ҳаракат қилишарди.

Маховицкийнинг хотини, Клавдия Александровна эри Чепечанка лагерига келгандан сўнг икки ҳафтадан кейиноқ келди. У Ленинграддан келди ва улар уч кун бирга бўлишди. Клавдия Александровна эрига озиқ-овқатлар ва иссиқ кийим-бош олиб келганди. Аммо энг асосийси — у Маховицкийга эътиқоддаги биродарлари ҳақида айтиб берди, жуда кўп саломларни етказди ва кучайган зулмларга, қамашларга ва судланишларга қарамасдан нафақат Ленинградда, аммо бутун мамлакатда Жамоат тетик эканлигини айтди. Жуда кўп ёшлар Масиҳга келишяпти, кўп болалар йиғилишларда иштирок этишяпти. Буларнинг барчаси Фёдор Владимировичнинг руҳини кўтарди. У эса ўз навбатида Ленинграддаги Хушхабарчи масиҳий баптистлар жамоатининг пресвитери сифатида хотини орқали масиҳий биродарлари учун жуда кўп фойдали маслаҳатлар берди.

Мен лагерга келганимдан сўнг тез орада хотиним Надя ҳам Киевдан икки кунга мен билан учрашувга келди. Бу жуда қувончли воқеа эди, чунки у жуда кўп янгиликлар олиб келди. Надянинг озиқ-овқатлардан ташқари, кичикроқ бутилкада узумдан қилинган шароб олиб келганлиги бизни айниқса хурсанд қилди: Фисиҳ байрами яқин эди, биз Фисиҳ арафасидаги пайшанбада Раббий оқшоми ўтказишни жуда хоҳлардик.

Бизни бир нарса хафа қилди: бизда на Муқаддас Китоб, на Хушхабар йўқ эди. Лагер маъмурияти бизнинг хотинларимизни — Клавани ҳам, Надяни ҳам учрашувдан олдин синчиклаб тинтув қилганди: Муқаддас Китобни ахтаришганди. Надя учрашувга Хушхабарни олиб келганди. Аммо уни учрашувдан олдин зобитлар олиб қўйишганди.

Бизнинг Надя билан учрашувимиз икки кун давом қилди. Мен эътиқоддаги дўстларим ҳақида, Жамоат ҳақида, болаларим Наташа, Петя, Лиза ва ҳали икки ёшга энди кирган кичик қизим Женя ҳақида сўрадим. Мен қамалишимдан олдин 1966 йилнинг майида у энди юра бошлаган эди. энди мен уни қачон кўраман — буни фақат Худо билади! Бизнинг Надя билан хайрлашувимиз қайғули бўлган бўлса-да, олдимизда умидсизлик зулмати ва чорасизлик эмас, балки Худо севгиси ва Унинг бошқарувининг ёрқин уфқлари бизни кутарди.

Учрашувдан мен зонага нон синдириш маросими учун шароб солинган кичик бутилкани олиб келдим. Тинтув пайтида аскар унга эътибор бермади. Биз уни баракда одатда кундалик нон паёгини, кружкани ва қошиқни сақлайдиган тумбочкада асрардик. Посилка орқали олинган ёки изимиздан келганлар олиб келган озиқ-овқатларни баракда сақлаш мумкин эмас эди — ўғирлаб қўйишарди. Лагерда шахсий озиқ-овқатлар сақланадиган махсус хона (каптерка) бор эди. Унда маҳбуслардан бири — Москвалик Костя исмли собиқ таксичи ишларди. У озиқ-овқатлар хонасида туну кун бўлар, ўша ерда ухларди ҳам. Виждонли ва ростгўй Костя бизга тақводорларга дўстона муносабатда эди.

“Мен баптистлар билан яхши танишман, — дерди у. — Менинг қўшниларим тақводорлар, баптистлар. Яхши одамлар. Уларга тўла ишониш мумкин! Ҳеч қачон қўшниларим билан ҳеч қандай уруш ва жанжаллар бўлмаган. Тўғри, газеталарда сиз — баптистларни, жуда уришишади. Аммо мен бунга ишонмайман, бунинг ҳаммаси Ташвиқот! Бизнинг ҳукуматимиз сизларга ҳасад қилади. Чунки сизнинг масиҳийлик ахлоқингиз уларнинг атеистик ахлоқидан юқори. Бу учун мен сизни ҳурмат қиламан! Станицкий ҳам сизни ҳурмат қилади, у фақат тартиб учун лавозими бўйича сизларга бақиради”.

Мен Костядан сўрадим:

— Сен Станицкий бизни ҳурмат қилишини қаердан биласан?

— У сизнинг эътиқодингизни мақтаётганлигини ўзим эшитдим. Станицкий ҳозир тақводорлардан қамоқхона ва лагерларда асосан баптистлар бор, деб айтди, — қизғин ва ишонч билан дерди Костя.

Бизнинг хушхабар-баптист биродарларимизнинг ҳаёти билан боғлиқ воқеалар аҳоли онгини ўзгартира бошлагани ҳақида ундан эшитдим. Костя менга айтиб берди: “Мен москвалик таксичиман. Таксичилар эса шаҳардаги ҳамма янгиликларни билишади; ўзлари ҳам кўп нарсаларни кўришади, буни йўловчилар ҳикоя қилиб беришади. Бундан бир неча йил олдин москвада мен Сибирлик бир арбобни олиб юрдим. У ўшанда эндигина Барнаулдан келган экан. У ерда — Барнаул қамоқхонасида сизнинг баптист биродарингизни ўлдиришган экан. Барнаулда бутун Сибирдан келган баптистлар йиғилишди — 1000 тача. Ўша сибирлик арбоб шундай деган эди. Шаҳарга аскарларни олиб киришди, тартибсизликлардан қўрқишганди! Сен бу ҳақда эшитганмисан?”

“Ҳа, албатта, мен бу ҳақда эшитганман”, — жавоб қилдим мен Костяга ва унга Олтой ўлкасидаги Кулунда шаҳридан бўлган эътиқоддаги биродаримиз Николай Хмара ҳақида айтиб бердим. Николай Хмара Худога эътиқоди учун қамалган, Славгород қамоқхонасида азобланганди. Кейин эса уни чалажон ҳолатда Барнаул қамоқхонасига олиб келишади ва Хмара ўша ерда жон беради. Бу 1963 йилнинг декабрида юз берганди. Николай Хмаранинг мурдасини ҳокимиятдагилар дафн қилиш учун қариндошларига беришади. Дафн маросимига ҳақиқатдан ҳам жуда кўп художўйлар йиғилишганди. Аммо тартибсизликлар юз бермади, тақводорлар бу ишни текшириш учун Ҳукумат комиссияси тузишни талаб қилган бўлсалар—да, улар ўзларини яхши тутишади.

— Мен яна сенга ўтган йилнинг май ойида ўзим гувоҳ бўлган бир воқеани айтиб бераман, — давом қилди сўзида Костя. — Мен Москвада баптистлар партия Марказий Кенгашини қўлга киритмоқчи бўлганларини ўз кўзим билан кўрдим. Улар бутун мамлакатдан Москвага минглаб йиғилишганди. Ўша куни мен шаҳар марказидаги Эски Майдондан ўтиб кетаётганимда, Марказий Кенгаш биноси олдида минглаб одамларни кўрдим — улар баптистлар эдилар! Аммо ҳукумат армияни ишга солди ва ҳамма баптистларни қамоққа олишди.

Костянинг ҳикоясида муболаға кўп эди, мен унга тушунтиришга ҳаракат қилдим:

— Ҳа, ҳақиқатдан ҳам, бизнинг тақводорларимиз 1966 йилнинг майида Москвада йиғилишган эди. Улар мамлакатнинг 120 та шаҳридан келишган, ўзлари билан мамлакатимизда эътиқод учун оммавий таъқиблар ҳақидаги юзлаб аризалар ва шафқатсиз таъқиблар ҳақидаги ҳужжатларни, суратларни олиб келишганди. Тақводорлар партия Марказий Комитетини қўлга киритмоқчи бўлмадилар, кейин улар бор-йўғи 500 киши бўлганлар. Улар давлат бошлиғи билан учрашишни илтимос қилишган эди, аммо уларнинг ҳаммасини қамоққа олишди ва кўпчилигини суд қилишди.

Шундай қилиб, биз Костя билан бир неча марта суҳбатлашдик. Аммо гап Худога бориб тақалганда ва унинг эътиқодга шахсий муносабати ҳақида борганда, Костя жим бўлиб қолар, суҳбатга бўлган ҳар қандай қизиқиш дарҳол йўқоларди.

Озиқ-овқатларини каптёркада сақлайдиган маҳбуслар одатда нонуштадан, тушликдан ёки кечки овқатдан олдин у ерга кириб ўз заҳираларидан керак нарсани олишарди. Биз ҳам Костя билан озиқ-овқатларимизни асрардик, аммо Раббий оқшоми учун шароб солинган бутилкани Костяга ишонмай баракдаги тумбочкада қолдирдик, чунки у жуда ичишни яхши кўрарди.

Солдатлар ва зобитлар тумбочкаларни текшириб баракларда тез-тез тинтув ўтказиб турардилар. Бизнинг шароб солинган бутилкамиз ҳам шундай топилди. Аскар уни ахлат челагига ташламоқчи бўлди, аммо тинтувни бошқараётган зобит уни қўлига олди, ҳидлаб кўриб, шундай деди: “Бу жамоат виноси, баптистлар уни причастие учун асрашяпти. Уни ташлаб юбориш мумкин эмас, Худо жазолайди!” У шаробни жойига қўйди. Буларнинг барчаси биз йўқлигимизда юз берибди, биз ўша пайтда ишда эдик, бизга кечқурун маҳбуслардан бири бу ҳақда айтиб берди.

Фисиҳ кунлари яқинлашарди. Раббий биз учун хочда чеккан азоб-уқубатлари ва азобли ўлимига атаб Унинг оқшом зиёфати кечасини ўтказишга жой топишимиз керак эди. Аммо қаерда? Баракда мумкин эмас — жуда шовқинли, кейин лагер бошлиқлари ҳам ҳалақит беради. Бир куни Каншауби шундай деди: “Мен санитар билан гаплашдим, у бизга пайшанба куни кечқурун касалхона палатасида йиғилишга рухсат берди. Ҳозир у ерда касаллардан ҳеч ким йўқ”.

Биз шундай қилдик. Лагердаги бараклардан бирида врач хонаси жойлашган бўлиб, врачнинг ўзи 2–3 ойда бир марта лагерга келарди, холос. Врач хонасининг ёнида эса унча катта бўлмаган хона бор эди. У касал маҳбуслар учун мўлжалланган бўлиб, хонада 5–6та темир кроват турарди. Охирги пайтларда бу хонада ҳеч ким йўқ эди. Албатта, лагерда касаллар бор эди, аммо врач бир неча ойдан бери лагерга келмасди. Бу палатада ётган беморлар ё тузалиб кетиб, улар баракларга ўтказилди, ёки ўлишди. Янги касалларни эса врач йўлланмасисиз бу ерга қўйишмасди.

Палата ва врач кабинетини санитар — маҳбуслардан бири — тиббиётга умуман алоқаси бўлмаган, мутахассислиги ҳайдовчи бўлган одам бошқарарди. У бизга Раббий оқшоми бўш турган касалхона палатасида ўтказишга рухсат берди. Кечқурун биз шу ерда йиғилдик. Ўзимиз билан бир бўлак қамоқхонанинг қора нонидан олиб келдик, стол устига шароб солинган кичкина бутилка ва стаканни қўйдик. Кейин тиз чўкиб ибодат қилдик ва Тангридан бу кичик йиғилишни қўллаб-қувватлашини, бизни ёвуз одамлардан асрашини сўрадик.

Биродарларим Фёдор ва Каншауби мендан, Раббий оқшоми ибодатини сен амалга оширгин, деб илтимос қилишди. Бизга айниқса, бу ерда — тайга лагерида Худо дастурхони атрофида руҳий мулоқот жуда азиз эди. Мен деярли бир йилдан бери нон синдириш маросимида бўлмаган эдим. Фёдор ва Каншауби ҳам худди шундай эдилар. Биз учун Худонинг бу аҳди чуқур маънога эга эди, чунки Исо Масиҳнинг ўзи қамалиши, азобланиши ва хочда азоб-уқубатли ўлим топишидан олдин шуни амалга оширган эди. Бугунги кунда Масиҳ жамоати, худди Унинг ўзи каби қувғинда. Худо бизга— ХХ аср масиҳийларига ҳам Унинг Муқаддас Сўзига бўлган садоқатимиз ришталарини синаб кўришни раво кўрди.

Бизнинг мамлакатимизда атеизм нафақат мафкура ёки дунёқараш вазифасини ўтайди, балки у давлат ҳукмронлигига ва зўравонликнинг қудратли қуролига эгадир. Бу қурол — ҳукмлар, махфий полиция, қамоқхоналар ва лагерлардир. Атеистик давлат ҳукумати бизнинг Худога бўлган эътиқодимизни тортиб олишга ва маънавий қадриятларимиздан маҳрум қилишга ҳаракат қилади. Учаламизни давлат атеизми Худога бўлган ишончимиз учун озодликдан маҳрум қилди. Аммо бу ерда — тайга лагерида — биз Раббимиз Исо Масиҳнинг хочда чеккан азоб-уқубатларини эслаш учун нон ва шароб атрофида йиғилдик. Унинг биз учун чеккан оғир машаққатларини, Унинг устидан кулганларини, Унинг бошига калтак билан урганларини ва ҳатто унга тупурганларини хотирлаш учун йиғилдик. Буларнинг барига У биз учун, бизнинг гуноҳларимиз учун чидади!

Тўсатдан кимдир эшикни тақиллатди, уни секин очди. Санитарнинг боши кўринди:

— Бу ерга Букри аскарлари билан келяпти!

— Нима қиламиз? — қарадим мен биродарларимга.

— Давом қиламиз! — жавоб беришди иккаласи ҳам.

Санитарга қарадим:

— Агар биз ибодатамизни давом қилдирсак, сен қарши бўлмайсанми?

— Йўқ, албатта, давом қилаверинглар! Мен фақат сизни огоҳлантирмоқчи бўлдим, холос, — шундай деб санитар эшикни ёпди ва кетди.

Мен Муқаддас Китоб сўзларини ёддан айтаман: “Мен сизларга топширган йўл-йўриқни Раббимнинг Ўзидан олганман: Раббимиз Исо хоинона тутиб берилган кечада нонни олди, шукрона айтиб синдирди ва деди: «Олиб енглар, бу сизлар учун синдирилган Менинг танамдир. Буни Мени эслаб туриш учун қилиб туринглар». Шунингдек, кечки овқатдан кейин косани олиб деди: «Бу коса Менинг қоним билан тасдиқланган Янги Аҳддир. Ундан ҳар дафъа ичганингизда, буни Мени эслаб туриш учун қилинглар». Шундай қилиб, сизлар бу нонни ҳар дафъа еганингизда, бу косадан ичганингизда, Раббимиз келгунига қадар Унинг ўлимини эълон этган бўласизлар.” (1 Кор. 11:23–26).

Мен қўлимга бир бўлак лагер нонини олдим ва яна бир марта Раббимиз Исо Масиҳнинг сўзларини такрорладим: «Олиб енглар, бу сизлар учун синдирилган Менинг танамдир. Буни Мени эслаб туриш учун қилиб туринглар».

Масиҳнинг азоб-уқубатлари ҳақидаги хотиралар ҳеч қачон ўлмайди. Асрлар, минг йиллар ўтади, аммо тақводорлар Унинг азоб-уқубатларини ва Гўлгўта хочидаги ўлимини хотирлашда давом қиладилар. Душманлар нафақат Исо Масиҳни жисмонан ўлдиришни истадилар, балки У ҳақдаги ҳар қандай хотирани йўқ қилмоқчи, Масиҳнинг исмини инсоният онгидан батамом ўчириб ташламоқчи бўлдилар. Уни хочда азоб-уқубатли ва шармандали ўлим билан ўлдирдилар, бу билан агар улар келажакда кимдир Масиҳ хочга тортилгани ҳақида эсласа, фақат даҳшат ва нафрат билан эслашини истадилар.

Аммо Масиҳни унутиш мумкин эмас. Исо Масиҳ — дунё тарихининг марказидир. Бунинг устига, У — бутун оламнинг Манбаидир. “Бутун борлиқ Ундан чиқиб, У орқали бордир ва Унга қаратилгандир” (Рим.11:36). “У ҳали на ер, на далаларни, на ернинг тупроғини яратганда” (Ҳикмат. 8:26) У ер юзида бўлган. “Борлиқ У орқали бор бўлган, Усиз ҳеч нарса бор бўлган эмас.Неки бор бўлган бўлса, У орқали бор бўлган. Унда ҳаёт бор эди, Ҳаёт инсонларнинг нури эди (Юҳанно 1:3–4).

Исо Масиҳнинг издошлари ҳамма замонларда, ҳар қандай вазиятларда Унинг азоб-уқубатларини эслашда давом қиладилар. Мен нон устида ибодат қилдим, уни уч қисмга бўлиб, биродарларимнинг ҳар бирига бердим. Шу пайт яна эшик тақиллади ва санитарнинг жилмайган юзи кўринди. “Ўтиб кетишди! Ҳаммаси жойида!”

Мен шаробни стаканга қуйдим. Стаканнинг 1/3 қисми бўлди. Қўлимга шароб солинган стаканни олиб, мен давом қилдим: “Худо айтди: “Бу коса Менинг қоним билан тасдиқланган Янги Аҳддир. Ундан ҳар дафъа ичганингизда, буни Мени эслаб туриш учун қилинглар” (1 Коринф. 11:25). Кейин мен шаробни биродарим Маховицкийга бердим. У ҳам унинг устида ибодат қилди ва учаламиз Раббимизнинг ўлимини хотирлаб шу қадаҳни бўлишиб ичдик.

Шундай сўнг, тиз чўкиб Худога Унинг Гўлгўта хочидаги севгиси қаҳрамонлиги учун қизғин миннатдорчилик билдирдик. Биз Унга қутулишимиз учун, абадий ҳаёт учун ва кишанлар учун миннатдорчилик билдирдик. Ўша пайтда биз учун на лагер, на бўш касалхона палатаси мавжуд эди. Бизнинг қалбимизда фақат Худо бизни севишини ва У бизни абадий ҳаёт учун қутқарганини англашдан қувонч ҳисси бор эди! Ибодатимиз сўнгида биз ҳатто секингина мадҳия куйладик:

 

Худойим, Сенинг уйингни, Сенинг севгинг

                                        Қасрини севаман,

Мен Масиҳ одамлардан қайтариб олган

                                        Жамоатни севаман.

Мен доимо у билан руҳан мулоқотда бўлишдан,

Меҳнатнинг барча оғирликларини ва Унинг

                                        қайғуси хочини кўтаришдан хурсандман


Книга на Узбекском языке: - Горизонты веры (Георгий Винс)

На страницах книги "Горизонты веры" вы познакомитесь с историей, рассказанной Г. Винсом, верующим из Киева, который в годы правления коммунистов был арестован за свою веру и сослан в лагерь Чепечанка на Север­ном Урале. Это повествование - удивительное свидетельство человека, который даже в таких нечеловеческих условиях продолжал служить Богу и помог выжить своим товарищам по несчастью.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак