Чиқиш (2-Таврот) 30 bob
1 Тутатқи тутатиш учун акас ёғочидан қурбонгоҳ ясат.
2 Қурбонгоҳ тўртбурчак, узунлиги бир тирсак, эни ҳам бир тирсак, бўйи эса икки тирсак бўлсин. Қурбонгоҳнинг тўртала бурчагига ўзидан йўниб чиқарилган биттадан шох ясат.
3 Қурбонгоҳнинг устини, ён–атрофини, шохларини тоза олтин билан қоплат, айланаси бўйлаб олтиндан гулчамбар ясат.
4 Қурбонгоҳнинг икки томонидаги гулчамбарнинг остига иккита олтин ҳалқа ўрнаштир.
5 Акас ёғочидан иккита хода ясатиб, уларни олтин билан қоплат. Бу ходаларни ҳалқалардан ўтказиб, қурбонгоҳни кўтариб юришда фойдалан.
6 Тутатқи қурбонгоҳини Аҳд сандиғинингАкас ёғочидан иккита хода ясатиб, уларни олтин билан қоплат. Бу ходаларни ҳалқалардан ўтказиб, қурбонгоҳни кўтариб юришда фойдалан. қопқоғи олдида осилиб турадиган ички парданинг ташқарисига қўйдир. Бу жой — сен билан Мен учрашадиган жойнинг ташқарисида.
7 Ҳорун ҳар куни эрталаб мойчироқлардан хабар олганда бу қурбонгоҳда хушбўй тутатқи тутатсин.
8 У кечқурун мойчироқлардан хабар олганда ҳам тутатқи тутатсин. Бу тутатқи назрлари сизларнинг авлодларингиз оша Мен, Эгангизнинг ҳузурида ҳар куни тутатилиши лозим.
9 Бу қурбонгоҳда фақат муқаддас тутатқини тутатинглар. Тутатқи қурбонгоҳида куйдириладиган қурбонлик келтирманглар, дон назри ёки шароб назри ҳам қилманглар.
10 Ҳорун бир йилда бир марта қурбонгоҳни поклаш маросимини ўтказсин. Бунинг учун гуноҳ қурбонлигининг қонидан қурбонгоҳнинг тўртала шохига суртиб, қурбонгоҳни покласин. Бу маросим ҳар йили авлодлар оша қилиниши лозим. Бу қурбонгоҳ Мен, Эгангизга бағишланган ғоят муқаддас қурбонгоҳдир.”
11 Сўнгра Эгамиз Мусога яна гапирди:
12 Исроилда эркакларни рўйхатга олганингда, уларнинг ҳар бири Мен, Эгангизга ҳимоя қиладиган тўлов тўласин. Шунда сен уларни санаганингда, уларга кулфат келтирмайман.
13 Рўйхатга киритиладиган йигирма ва ундан юқори ёшдаги ҳар бир одам 1,25 мисқол кумушдан.
14 Мен, Эгангизга назр қилиши лозим.
15 Улар ўзларини Менинг ҳукмимдан ҳимоя қиладиган назрни берганларида, бой одам ўшандан кўп бермасин, камбағал ҳам ўшандан оз бермасин.
16 Бағишланган бу кумушни Учрашув чодирини ясаш учун сарф қил. Мен, Эгангизнинг ҳузурида бу кумуш Исроил халқига ҳукмимдан ҳимоя қиладиган назр берилганини эслатиб туради.”
17 Эгамиз Мусога яна гапирди:
18 Ювиниш учун бронзадан қўлювгич ясат. Қўлювгичнинг таглиги ҳам бронзадан бўлсин. Қўлювгични Учрашув чодири билан қурбонгоҳ ўртасига ўрнатиб, унга сув қуй.
19 Ҳорун билан унинг ўғиллари Учрашув чодирига кираётганларида, қўлювгичдаги сув билан қўлларини ва оёқларини ювишсин.
20 Шунда улар нобуд бўлмайди. Қурбонгоҳда куйдиргани назрлар олиб келиб Мен, Эгангизга хизмат қилганларида ҳам,
21 албатта қўл–оёқларини ювишсин. Шунда улар нобуд бўлмайди. Бу Ҳорун ва унинг насллари учун авлодлари оша доимий қонун бўлсин.”
22 Эгамиз Мусога яна айтди:
23 “Қуйидаги энг яхши хушбўй зираворлардан ол: 1250 мисқол* суюқ мирра*, 625 мисқол* долчин, 625 мисқол қамиш .
24 ва 1250 мисқол кассия*. Саккиз коса* зайтун мойи олиб,
25 уста одам хушбўй мой тайёрлаш учун зираворларни мой билан аралаштирсин. Бу муқаддас қиладиган мойдир.
26 Бу мойни Учрашув чодирига, Аҳд сандиғига,
27 хонтахтага ва хонтахтанинг ҳамма буюмларига, чироқпояга ва унинг ҳамма буюмларига, тутатқи қурбонгоҳига,
28 қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳга ва унинг ҳамма буюмларига, қўлювгичга ва унинг таглигига сурт.
29 Шу тариқа бу нарсаларни Менга бағишла. Шунда улар ғоят муқаддас бўлади. Биронтаси ёки бирон нарса уларга текканда, муқаддас бўлади.
30 Сўнг Ҳорун билан ўғилларига бу мойдан суртиб, уларни бағишла, токи улар руҳоний бўлиб Менга хизмат қилишсин.
31 Исроил халқига эса Менинг шу гапимни етказ: — Муқаддас қиладиган мой сизларнинг бутун авлодларингиз оша Менга бағишлансин.
32 Бу мой руҳоний бўлмаган одамнинг танасига суртилмаслиги керак. Шу таркибдаги мой аралашмасини сизлар тайёрламанглар. Чунки бу мой муқаддасдир, сизлар бунга муқаддас деб қарашингиз лозим.
33 Кимки бунга ўхшаш ҳидли мойни тайёрласа ёки бу мойдан руҳоний бўлмаган одам устига суртса, у Исроил халқи орасидан йўқ қилинади.”
34 Эгамиз яна Мусога гапирди: “Қуйидаги хушбўй зираворларни олиб, уларни аралаштир: елимдан қилинган зиравор, молюска қобиғидан қилинган зиравор, хилвон.
35 . Сўнгра уста одам тоза хушбўй тутатқидан, хушбўй аралашмадан бир ўлчовда олсин. Уларни туз билан аралаштириб, тоза, муқаддас бўладиган тутатқи қилсин.
36 Бу тутатқидан бир қисмини олиб, майда қилиб туйгин ва Мен сен билан учрашадиган Учрашув чодиридаги Аҳд сандиғи олдига қўй. Бу тутатқини сизлар ғоят муқаддас деб билишингиз лозим.
37 Ўша таркибдаги тутатқи аралашмасини ўзларингиз учун қилманглар. Буни Мен, Эгангизга бағишланган муқаддас тутатқи деб билинг.
38 Кимки тутатгани ўзича шунга ўхшаган тутатқи қилса, у Исроил халқи орасидан йўқ қилинади.”