Эзгулик Учун (Чарлз Стенли) 9 bob

Чарльз Стенли. Эзгулик учун азоб чекиш - (9-боб) Узбек тилида     

Ezgulik Uchun azob chekish (Charlz Stenli) Audiokitob Uzbek tilida.Audiokitob Uzbek tilida

                         

Мундарижа

Кириш

1-боб   Азоб-уқубатлар марҳамат бўла оладими?

2-боб   Худо бизга энг яхшисини истайди

3-боб   Нима учун биз азоб тортамиз?

4-боб   Азобнинг мазмунини тушунишимиз йўлидаги тўсиқлар

5-боб   Шифо топиш нима дегани?

6-боб   Руҳий етукликка эришиш

7-боб   Тор-мор бўлиш жараёни 

8-боб   Тор-мор бўлишга қарши бизнинг исёнимиз 

9-боб   Қандай қилиб кўп самара берадиган новда бўлиш мумкин 

10-боб   Марҳаматлар ҳақидаги ваъда

Эпилог   Сизлар учун менинг ибодатим


9 – боб ҚАНДАЙ ҚИЛИБ КЎП САМАРА БЕРАДИГАН НОВДА БЎЛИШ МУМКИН

Худо – ким экан У? Сиз Уни қандай тасаввур қиласиз?

Кўплаб менинг таниш-билишларим бу саволга шай бўлиб жавоб беришга тайёрлар. Улар учун Худо – бу Яратувчи, Раббий, Қодир, Қудратли, Самовий Ота. Бошқалар учун Худо – бу Юксак Куч, “самовий канцелярия”, Бошсабаб.

Исо Самовий Ота ҳақида гапирганда, тавсифий иборалардан камдан-кам фойдаланган. Улардан бири Юҳанно баён этган муқаддас Хушхабарда (15:1) ёзилган – “Мен ҳақиқий токман, Отам эса Боғбондир”.

Самовий Ота ҳақида Исо қуйидагиларни айтган:

       “Мендаги ҳосил бермайдиган ҳар бир новдани У кесиб ташлайди. Ҳосил берадиган ҳар бир новдани эса, яна кўпроқ ҳосил берсин деб, хомток қилиб тозалайди. Менинг сизга айтган сўзим орқали сизлар ҳозирдан тозасизлар. Мен билан алоқада бўлинглар, шунда Мен сизлар билан алоқада бўламан. Токда қолмаган новда ўз-ўзидан ҳосил бера олмайди; шу сингари агар сизлар Мен билан алоқада бўлмасангизлар, ҳосил бера олмайсизлар.

       Мен – ток, сизлар – новдасизлар. Ким Мен билан алоқада бўлиб, Мен у билан алоқада бўлсам, у кўп ҳосил беради. Менсиз ҳеч нарса қила олмайсизлар. <...> Сизлар кўп ҳосил берсангиз, Отам улуғланади, сизлар эса Менинг шогирдларим бўласизлар”.

Юҳанно 15:2-5, 8

Боғбон узум токини тозалагани сингари, Худо бизни маълум мақсадда поклайди, чунки У биз руҳан ўсиб, кўп ҳосил беришимизни хоҳлайди.

Ушбу парча Юҳанно баён этган муқаддас Хушхабарда (12:24) ёзилган оят билан ниҳоятда ўхшаб кетади – “Сизларга ростини айтай: агар буғдойнинг дони ерга тушиб ўлмаса, у бир донлигича қолади. Агарда ўлса, кўп ҳосил беради”. Эшитяпсизми – кўп ҳосил беради!

Ёзувдан биз шуни тушунамизки, қандайдир ички самара мавжуд – қандайдир маълум фазилатлар ва ташқи самара – бу Худони улуғлаш учун бўлган ҳаракатлар ва Унинг Шоҳлигини ёйишга қилинаётган интилишлар.

МУҚАДДАС РУҲНИНГ ИЧКИ САМАРАСИ   

Биз олиб келишимиз керак бўлган ички самара биз томондан етиштирилмайди. Бу биз Раббий Исога содиқ бўлганимизда, ёки Исонинг Ўзи айтишича, биз новдада бўлганимизда бизнинг ичимизда етиладиган самара. Биз Раббийга қанчалик яқин бўлсак, шунчалик кўп бизда ҳаракат қилувчи Муқаддас Руҳнинг кучига таянамиз, шунчалик тез бизда бу самара ривожланади. Уни бир йўл билан ўстириш мумкин, - Раббий билан бирга бўлиш  ва ҳаётимизнинг ҳар бир кунида ва ҳар бир соатида Унинг бошчилигини тан олиш ва бўйсуниш.

Шунинг учун ҳам бу самара – Унинг самараси. Ҳаворий Павлус Галатияликларга мактубда (5:22-23) шу ҳақда ёзган: “Илоҳий Руҳнинг самараси эса – севги, қувонч, тинчлик, узоқ сабр-тоқат, эзгулик, меҳрибонлик, имон, мўминлик, ўзини тия билиш”.

Тор-мор бўлиш – бу покланиш жараёнидир. Бу жараёндан Худо бизда Ўзига ўхшаш ички самарани ўстириш учун фойдаланади.

Худонинг биздаги ҳаракатлари

Худо биз учун нималардир қилишини ҳамма хоҳлайди. Бизнинг ибодатларимиз илтижоларга тўла, токи Худо шишадан чиққан жин сингари, бизнинг барча хоҳиш-истакларимизни зудлик билан бажаришини истаймиз! Ҳа, замонавий илоҳиёт ҳам ҳозирда кўпроқ инсон ва унинг эҳтиёжлари ҳақида гапиради. “Эй Худо, Сен менга шифо беришингни хоҳлайман... Раббий, мени бой ва бадавлат қил... Эгам Парвардигор, мени марҳаматла ва ҳимоя қил... Худованд, мен учун уни қил... мен учун буни қил...”

Аммо коинотнинг маркази биз эмас, балки Худо эканини биз эсимиздан чиқарамиз. Биз Худога хизмат қилишимизни У талаб этади. У югурдак бола эмас. Ахир У – ҳамманинг Ҳукмдор Худоси. Худодан биз бирор нимани талаб қилганимизда, биз ўзимизга ниҳоятда ортиқ даражада бино қўямиз. Биз Худо билан тўғри муносабатда бўлишимиз лозим, токи биз Унинг ихтиёрида бўлайлик.

Худо – бизнинг ҳаётимиз. Худосиз ҳаёт йўқ – на бу ерда, на ёруғ оламда, на абадиятда, на самоларда. Исо бизга ҳаёт бергани, яъни тўла-тўкис ҳаёт инъом қилгани келган. Бизнинг ҳаётимиз – Худодан, бизда яшаётган Унинг ҳаёти эса – бу Унинг табиати ва Унинг иродаси.

Биз Худога бошқача қараганимизда, биз бутпарастликка бериламиз. Биз Худони изламай, хоҳлаган нарсаларимизни У бажо келтиришини истаганимизда, биз Худога итоат этмай қўямиз – Худо бизни нималар биландир таъминлаши қобилиятига сажда қиламиз. Бошқача қилиб айтганимизда, биз моддий нарсаларга сажда қила бошлаймиз.

Бутлардан воз кечиш

Бутпарастлик турлича бўлиб, ниҳоятда такомиллашган ва нозик шаклларни қабул қилиши мумкин. Худо сизни тор-мор қилиш ва азоб-уқубатга дучор қилиш йўли орқали, нималаргадир ёки кимларгадир сохта эътиқод қилишингиздан озод этганини қачонлардир англаб етасиз. Менга ишонинг, бунинг учун бутпараст бўлиш керак эмас.

Кунларнинг бирида мен уйимдаги барча суратга тушириш анжом-ускуналаридан халос бўлдим. Олдинига мен уларни ломбардга бериб, яъни гаровга қўйиб пул олдим, кейин эса шундай кунлар келдики, мен фотоаппаратимни сотиб юбордим. Узоқ йиллар давомида қимматбаҳо камера ва расмга тушириш ускуналарини қайтариб олиш учун пул ажратиб юрдим. Бир куни жамоатимизда муаммолар пайдо бўлди. Уларни хал қилиш учун қўшимча маблағ зарур бўлиб қолди. Муаммолардан имкон қадар тезроқ қутулиш мақсадида мен учун ниҳоятда қадрли бўлган фотоаппаратимни сотиб юбордим.

Бу осонликча бўлмади. Бундай қурбонликка мен ичимдан қанчалик тайёр бўлмайин, ўз асбоб-ускуналаримни магазинга олиб келиб сотиш ва пулларни жамоатга олиб бориб бериш жараёни, - мен учун бениҳоят оғир бўлди. Ичимда нимадир узулгандай бўлди. Аммо ўзим учун қадрли бўлган фотоаппаратдан қутулганимда, мен қалбимда енгиллик сездим. Худо менда ҳаракат қилаётганини кўрдим. У менинг инъомларимни нафақат жамоатда юзага келган муаммоларни хал этишда фойдаланди, балки менинг муаммоларимни хал қилишда ҳам қўллади. Мен учун қимматли бўлган моддий нарса - бойликларимни тутиб турган қўлларимни Худонинг ўзи очди.

Мен ҳақиқатдан ҳам ўз бойликларимни “берганимдан” кейин ва моддий бойликларига бошқача муносабатда бўлганимдан сўнг, Худо ажойиб тарзда, фақатгина Унга маълум бўлган усул ёрдамида менинг бутун асбоб-анжомларимни қайтариб берди. Бир неча ой олдин, кунларнинг бирида эшигимнинг қўнғироғи жиринглаб қолди. Эшикни очганимда, йўлакда иккита сумка кўтариб турган аёлни кўрдим. У сўради: “Доктор Стенли сиз бўласизми?” Мен ижобий, тасдиқловчи жавоб берганимдан кейин, у ерга иккита сумкани қўйди-да, ўгирилиб чиқиб кетди. Мен сумкаларни очдим ва ичида ўзимнинг фотоаппаратларимнинг ҳаммасини кўрдим. Мен ўз асбоб-ускуналаримни олиб бориб сотган дўконга телефондан қўнғироқ қилдим ва сотувчининг қуйидагича жавобини эшитдим: “Ҳа, сиз бизга сотган барча аппаратларингизни қандайдир эркак сотиб олди ва ўзини таништирмай, харид қилинган нарсаларни сизнинг уйингизга етказиб беришни буюрди”. Фотокамера ва барча ускуналар номаълум одамнинг совғаси эмас. Бу Худонинг юборган совғаси эди!

Шунга ўхшаш ҳодисаларни, бошқа одамларнинг ҳаётида ҳам кузатишимга тўғри келган. Агар биз учун Худога итоат этишдан муҳимроқ ва қадрлироқ нарсалардан воз кечадиган бўлсак, У кўпинча бунинг ўрнига бизга янада қимматлироқ ва фойдалироқ нарсаларни инъом этади. Баъзида Худо биз Унга берганимизни, ўзимизга қайтаради. Гоҳида эса У бошқачароқ ҳадяларни беради. Ва мана шу бошқачароқ нарсалар ҳар доим олдингисидан яхшироқ бўлади.

Худди шундай қарашлар одамлар ўртасидаги муносабатларда ҳам кузатилади. Масалан, ёшгина йигитга бу қизнинг орқасидан юришни бас қилиш кераклигини, ёки бўлмаса, бу қиз ўша йигитга турмушга чиқмаслигини Худо йигит ва қизга аниқ, равшан қилиб кўрсатади. Буларни бошдан кечириш оғир. Севишганлар бундай вазиятларда севгини йўқотганларидан қалбларида оғриқ ҳис қиладилар. Аммо агар ўз иродамизни Худонинг иродасига бўйсундирсак ва ҳақиқатдан ҳам муносабатларни тўхтатсак, Худо одамларга улар айрилганларидан бирмунча яхшироқларини ҳадя қилади.

Янгича ўзаро муносабатларда Худо асосий ўринни эгаллайди. Ана шунда ҳамма ўз ўрнини эгаллагани тўғри бўлади. Баъзида биз Худо учун воз кечган одамимизни У бизнинг ўзимизга қайтариб беради. Яна кимларгадир Худо оила қурмай, ёлғиз яшаш лозимлигини айтади. Ва шундай ҳаёт бу одам учун гўзал бўлади. Энг муҳими, бизнинг ўзаро муносабатларимизда биринчи ўринда Худо туриши керак. Бизни тор-мор қилиб Ўзига бўйсундирар экан, Худо айнан мана шуни хоҳлайди.

Менинг фотокамераларимга келсак, мен уларни олдингидай қалбимда сақлаган ҳолда, магазинга олиб бориб беришим мумкин эди. Фотоаппаратимдан айрилиб қолаётганимни ўйлаб, менинг дилим оғриши мумкин эди. Ёки ҳаммасини энди қандай қайтариб оламан, деган фикр мени адойи тамом қилиши мумкин эди. Аммо бундай ўйлар мени Раббийга ҳеч нарса бермаганимни англатиши мумкин эди.

Бироқ шуни ҳам айтиш лозимки, қимматбаҳо бирор нарсасидан - хоҳ у моддий, хоҳ руҳий нарса бўлсин, онгли тарзда айрилаётган одамнинг шундай хулосага келиши – бу табиий ҳолдир. Сиз Худонинг сўзларига кириб, кимдандир ёки нимадандир айрилиб қолишингиз мумкин, бироқ қалбингизда ҳамон ўша одамни ёки нарсани қўмсайверасиз. Шундай айрилиқдан сиз ўзингизни койийсиз ва кўнглингиз ғаш бўлиши мумкин. Сиз йиллар мобайнида бундай йўқотишдан оҳ-воҳ қилиб юришингиз мумкин. Лекин Худо сизга бирор нимадан воз кечишни айтган бўлса – воз кечинг! Бутун қалбингиз билан воз кечинг.

Худо – бу бизнинг ҳамма нарсамиздир

Азоб-уқубатга дучор бўлиш бизни беҳол ҳолатга олиб келади ва биз шундай деймиз: “Мен учун энг муҳими – бу Худонинг менинг ҳаётимда борлиги”. Бу - биз тўлиқ Худонинг ҳукмида эканимизни англатади. Худо бизда фақатгина ташқи - дўстларимизга кўрсата олишимиз мумкин бўлган ва уларни атрофдагиларга мақташимиз мумкин бўлган самараларни эмас, балки ички ҳис-туйғуларимизни ўзгартиришини биз хоҳлаймиз. Худонинг юксак марҳаматлари ва ҳузур-ҳаловати – бу У бизда ўтказаётган ўзгаришларидир, уларнинг энг асосийси эса – Масиҳга ўхшаш бўлишдир.

Бизлардан айримларимиз эрта тонгда Худо ҳақидаги ўй-фикрлар билан ва У бизга нима қилишни айтишини ўйлаб, уйқудан уйғонамиз. Кўпчилигимиз ўрнимиздан туришимиз биланоқ, биз нима қилмоқчи эканимиз ҳақида ўйланамиз. Биз фақат ўзимиз ҳақимизда ўйлаймиз – ўз эҳтиёжларимиз, учрашув ва режаларимиз, ўз истакларимиз тўғрисида бош қотирамиз. Худо бизни, биз фақатгина Унинг ўй-фикрлари ва Унинг иродаси ҳақида ўйлай бошимиз учун тор-мор қилади. Биз қуйидагича ибодат қилишимиз лозим: “Эй Худованд, Сенинг улуғворлигинг учун мен нима қилишимни хоҳлайсан?”

Масиҳга ўхшаш бўлиш

Руҳ самараси ҳақида айтган ҳаворий Павлуснинг гаплари, - бу Исо Масиҳнинг фазилатларидир. Айнан Унга биз ўхшашимиз керак. Мана Масиҳга хос хислатлар:

Севги. Қурбонлик қилувчи севги – бу Исо Масиҳни бошқалардан ажратиб турадиган фазилат. Севги – бу ўзини қурбон қилишга тайёрлик қобилияти, қурбонлик ва яна бир бор қурбонликдир. Биз ўзимизнинг калондимоғлигимиздан ва худбинлигимиздан воз кечмас эканмиз, бундай севгига ҳеч қачон эриша олмаймиз.

Қувонч. Гуноҳ асирлигида бўлган одам чинакамига севина олмайди. Хурсандчилик ва севинч сиз қутқарилганингизни англашингиздан келиб чиқади. Ҳар сафар Худо бизни бўйсундириб, азоблардан олиб ўтар экан, биз гуноҳ устидан ғалаба қозонамиз ва қайғу ўз ўрнини севинчга бўшатиб беради. Кимда ким ҳақиқатдан Худонинг тор-мор қилиш жараёнини бошидан ўтказган бўлса, мен қандай қувонч ҳақида гапираётганимни билади.

Агар одам ҳамма нарсани ўзи билганича бажармоқчи бўлса, у инсоний нуқсонлар, иллатлар ва хатоларга занжирбанд қилинган бўлади. Бундай одамнинг ҳамма нарсадан кўнгли қолади ва бошқаларнинг муваффақиятига ҳасад қилади. Унда ҳеч қандай севинч бўлмайди. У бир лаҳзалик хурсандчиликни ҳис қилиши мумкин – аммо ҳақиқий қувонч ва хурсандчилик нималигини билмайди.

Ким бошидан қийинчиликларни ўтказиб, Худога юз тутган бўлса, ўзгача хурсандчиликни – кутиш, умид севинчини ҳис қилади. Бундай одам шундай дейди: “Бугун Худо менга нимани очиб беришини интизорлик билан кутаман”. Худо бизнинг ҳаётимизни тўлиқ назорат қилганда, ҳаётимиз саргузаштга айланади!

Хотиржамлик. Тор-мор қилиш ва итоат эттириш Масиҳ дунёсини яратади, бу дунё бизнинг борлиғимизни тўлдиради. Биз ўз ҳаётимизни Худога топширганимизда, биз шундай деймиз: “Раббий, мен – Сеникиман. Мен билан истаганингни қилгин. Менинг ҳаётим ва вақтим – Сенинг қўлларингда”. Биз тўлиқ тинчлик ва хотиржамликда бўламиз, чунки Худо бизда ва биз орқали бизнинг абадий эзгулигимизга хизмат қиладиган ҳаракатларни амалга оширади. Биз ўзимизни тўлиқ ва тамомила Унга топширамиз. Бунинг натижасида эса хотиржамликка эришамиз. Энди бошқа курашишимизга ҳам зарурат қолмайди. Эндиликда биз ўз кучимиз билан олдинга юришимизга, муваффақият қозонишимизга ва қилган ишларимизнинг натижа-оқибатларига жавоб беришимизга ҳожат йўқ. Худо ҳаммасини Ўзи назорат қилиб туради. Биз Унинг қўлларида дам олиб ҳордиқ чиқаришимиз мумкин.

Худонинг хотиржамлиги - бизнинг марҳаматимиз, ҳузур-ҳаловатимиз ҳисобланади. Ҳаворий Тимўтий шундай ёзган: “Қаноатли ва Художўй бўлиш – бу буюк эгаликдир” (1 Тимўтийга 6:6).

Узоқ сабр-тоқат. Шон-шуҳратга эришиш учун биз бошқалар билан мусобақалашаётганимизда, биз ҳар қандай сабр-тоқатни йўқотиб қўямиз. Ҳамма ишни имкон қадар тезроқ бажаришни хоҳлаймиз. Худо бизни тор-мор қилиб итоат эттирганда, биз ўз режаларимизга ва Унинг амрларига янгича қарай бошлаймиз. Бизнинг ҳаётимизга нисбатан бўлган Худонинг мақсади ҳамма нарсадан устун туради. Биз уни ҳаттоки тасаввур ҳам қила олмаймиз. Биз тўлиқ Худога тегишли эканимизни тушунганимизда, Уни ва У бизга бермоқчи бўлган бутун инъомларни кутишимиз бизга анча осон бўлади; Худо барча ҳаракатларни Ўзининг усуллари ва Ўз вақтида ўтказишини билган ҳолда, биз ўзимизга яқин одамларнинг ҳаётини Унинг ихтиёрига топширишимиз осон бўлади.

Эзгулик (хайрихохлик, яхшилик). Бизни Муқаддас Руҳ истаги эмас, тана истаги қамраб олганда, биз ҳамма ишни ўз билганимизча, ўзимиз хоҳлаганимизча бажарамиз. Биз ўзимизнинг айтганимизни қиламиз, бунинг устига қатъиятлик ва ўжарлик билан. Бизни таниш-билишларимизнинг ва атрофдагиларнинг фикри қизиқтирмайди, барча нарсани ўзимизники деб ҳисоблаймиз, бизнинг фикримиз бўйича, бизга тегишли бўлган нарсани кимдир олмоқчи бўлса, уни йўқ қилмоқчи бўламиз.

Тор-мор бўлишимиз, бизнинг ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқимизнинг йўқлигини тушунишимизга олиб келади. Бизнинг барча ҳуқуқларимиз Худога тегишлидир. Биз ҳаммадан олдинга ўтиб кетишга интилишдан, рақибимизни енгишдан, истаган нарсамизни олишдан ўзимизни тиямиз.

Кўнгилчан бўлиш заифликни англатмайди. Шайтон васвасаларига қарши курашда биз ҳар доим қатъиятликни намоён қилишимиз керак. Биз ибодатда қатъий, Масиҳ ҳақида гувоҳлик бераётганимизда эса ҳар доим рашкчи бўлишимиз даркор. Аммо биз тор-мор бўлиб бўйсунганимиздан кейин, ҳаворий Павлуснинг Эфес шаҳридаги Худонинг азизларига йўллаган мактубидаги қуйидаги сўзларнинг маъносини аниқ англаб оламиз: “...Бизнинг курашимиз ўткинчи башарга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, ҳокимлару ҳокимиятларга, бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир” (Эфесликларга 6:12).

Ҳаворий Павлус, бундай кураш учун “Раббимиз билан иттифоқ бўлиб, Унинг куч-қудрати таъсирида қувватли бўлишимиз лозим” деган (қаранг: Эфесликларга 6:10). Коринфдаги имонлилар жамоатига эса ҳаворий шундай дейди: “Ҳушёр бўлинглар, имонда собит туринглар, жасоратли ва кучли бўлинглар” (1 Коринфликларга 16:13).

Бизнинг курашимиз одамларга қарши эмас, бизни йўлдан оздираётган душманларга қаратилганига аниқ ишонч ҳосил қилганимизда, биз атрофдагиларга нисбатан эзгулик билан муносабатда бўламиз. Гарчанд биз гуноҳни ёмон кўриб, васвасага солувчилар билан аёвсиз жанг қилсак-да, биз гуноҳкорни севишга қодирмиз.

Раҳм-шафқат. Тор-мор бўлиш жараёнини бошимиздан кечирганимиздан кейин, бизда яшаётган Муқаддас Руҳ туфайли биз раҳм-шафқат намоён қилаётганимизни тушунамиз. Марҳаматли ва раҳмдил Худо бизда ва биз билан яшайди. Худо Ўз табиатига кўра мурувватли ва эзгу ниятли бўлгани учун, Унинг вужудимизда ҳозиру нозир бўлиши бизни эзгу ва мурувватли ишларни бажаришга ундайди.

Бизни тор-мор қилиб, бўйсундирмоқчи бўлган Худога биз қарши чиқсак, биз дунёвий табиатимиз ва ўзимизнинг ёвузлик ва яхшилик, нима яхши-ю нима ёмон ҳақидаги тушунчаларимиз билан ёлғиз қоламиз. Биз юқори баҳо берган нарсалар, охир-оқибатда бизни уялтириб бошимизни эгиб қўяди. Чиройли юз тузилишга ва қадди-қоматга эга бўлиш мумкин, аммо жозибадорликка эмас; зукколикка ва доноликка эга бўлиш мумкин, аммо тўғри жавоблар топиш қийин; яхши маош олиш мумкин, бироқ аранг тирикчилик қилинади; обрў-эътиборли оилада таваллуд топиш мумкин, лекин ҳаётда ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Худо нимани юқори баҳоласа, ана ўша ҳақиқатдан марҳамат бўлиб хизмат қилади.

Раҳм-шафқат кечиримда намоён бўлади. Биз тор-мор қилинганимизда, бизга нисбатан унчалик яхши муносабатда бўлмаган одамлардан бизга қандайдир ҳиссий қарзни қайтаришларини талаб қилмаймиз. Биз одамларни алдашга, бажарган ёки бажармаган ишлари учун уларни назорат қилишга ёки жазолашга интилмаймиз. Биз ҳеч кимга ёмонлик қилмаймиз, ибодатларимизда эса шундай деймиз: “Эй Худованд, бу одам Сенга тегишлидир. Мен Сенга тўлиқ ишонаман ва бу одамни Сенинг қўлларингга топшираман. Қандай лозим топсанг, Сен унда шундай ҳаракат қилгин”.

Худонинг раҳм ва шафқати одамларда эзгуликни топишимизга бизни мажбурлайди ва бошқаларни имкон қадар яхшилик қилишга ундайди. Меҳр-шафқат муҳтожларга ёрдам беришга, Раббийни билмаганлар учун ибодат қилишга, зорланган ва жабрланганларни ҳимоялашга чорлайди.

Исо Масиҳ нима қилган бўлса, ҳаммаси эзгуликдир. Бизда яшовчи Муқаддас Руҳ бизга раҳм ва шафқатли эканлигини англаганимизда, биз Исо Масиҳ сингари эзгу ишларни амалга ошира оламиз.

Имон (садоқат). Биз ўзимиздан воз кечиб Худога бўйсунмагунимизча, бизнинг истакларимизни бажарадиган, бизга ёрдам берадиган ва бизни севадиган қандайдир кимсани биз ҳар доим излайверамиз. Биз ҳар қандай чиройли ва келишган учраган одам билан хушомадгўйлик қиладиган куёв-қаллиққа ўхшаймиз. Бизни чинакамига севадиган ва ҳеч қачон ташлаб кетмайдиган Худога нисбатан биз бевафолик қиламиз. Худо ҳеч қачон бизнинг кўнглимизни қолдирмайди ва севишдан чарчамайди.

Тор-мор бўлгач ва бўйсунгач, биз шундай дейишимиз мумкин: “Мен чиндан ҳам Раббий, Сенга тегишлиман, Сендан бошқа ҳеч ким менинг ўлмас қалбимга ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳеч қачон даъво қила олмайди. Сен – менинг Худоимсан”. Бу чинакам садоқат намоёнидир.

Исо Масиҳ ҳеч қачон, бир лаҳзага ҳам Отани ташлаб кетмагани сингари, биз ҳам ўзимизда яшовчи Муқаддас Руҳ шарофати билан Ота билан доимо бирга бўлишга ва Уни бир лаҳзага ҳам қолдирмасликка интиламиз ва шуни хоҳлаймиз.            

Мўминлик. Биз тор-мор бўлмагунимизча ва Худо олдида бош эгиб итоат этмагунимизча, ўз эҳтиёжларимизни қондиришни Худода эмас, бошқа жойдан қидирамиз. Биз ўзимизга қараб туриб, барча эҳтиёжларимизни ўзимиз қондира олмаслигимизни осонликча тушуна бошлаймиз. Шунинг учун ёрдам учун биз бошқа одамларга мурожаат қиламиз. Улар бизни яхши кўришларини, бизга меҳрибонлик қилишларини, парваришлашларини ва оғир дақиқаларда юпатишларини биз талаб қиламиз. Охир-оқибатда атрофимиздаги одамлар бизга ёрдам бера олмасликларини, ўз навбатида эса, биз уларга ёрдам бера олмаслигимизни тушунамиз. Одамлар – ёрдам беришнинг энг ишончли манбаи ва эҳтиёжларимизни қондирувчи кон эмаслигини англаб оламиз. Хўп, шунда биз нима қиламиз? Биз улардан хафа бўламиз, аччиқланамиз ва ғазабланамиз. Худди шундай ҳис-туйғулар бизни қамраб олса, нима юз беради? Биз шу заҳотиёқ мулойимликни эсимиздан чиқариб қўямиз!

Биз одамларни ҳақорат қила бошлаймиз ва шахсиятига тегадиган гапларни гапирамиз. Биз қўполлик қиламиз, ҳамманинг олдида уларни камситамиз ва устидан куламиз. Биз улар билан ўртадаги муносабатларни узамиз.

Аслида эса, фақатгина Исо Масиҳ бизнинг барча орзу-умидларимизни амалга ошириши мумкин. Фақатгина У ҳақиқатдан ҳам истакларимизни қондиришга, барча муаммоларимизни ҳал этишга ва бизнинг қайғу-ҳасратларимизни тушунишга қодир. Биз нимага эҳтиёж сезсак, ҳаммасини фақатгина У бериши мумкин – шу ҳаётда ҳам, шунингдек, келажак ҳаётда ҳам.

Итоат этиб бўйсунишимиз туфайли биз атрофдагиларга нисбатан мўмин-қобил ва мулойим бўлиб қоламиз, чунки Худо бизга нисбатан мўмин-қобил ва мулойим эканини биз англаб етамиз. Худо атрофимиздаги одамларни ўзгартиришига биз ишонамиз ва биз улар билан мустаҳкам, соғлом муносабатларни ўрната олишимизга қатъий ишонамиз. Бундай муносабатлар эса бизни ҳолдан тойдирмайди, аксинча, бизни бойитади.

Чидамлилик (ўз-ўзини назорат қилиш). Биз ўз ҳаётимиз устидаги назоратни Худога топширганимизда, У ҳаётимиз назоратини ўзимизга қайтаради. Шайтоннинг барча васвасаларига “йўқ”, деб жавоб беришимизга У бизга куч ато этади. Бизда қутқарилмаган одамда йўқ қобилият ва имконият, - ёвузликка қатъият билан қарши туриш қобилияти ва имконияти пайдо бўлади.

Худо ҳар доим бизда бўйсундирмоқчи бўлган нарса – бу ўзимизнинг очофат эҳтиёж ва истакларимизни қондиришга бўлган интилиш. Биз Худо хоҳлаганини исташимиз учун, У бизни тор-мор қилади. Биз эҳтиёж сезган ва муҳтож бўлган, қолаверса, бизга хурсанчилик олиб келадиган нарсаларни Худо бизга беришни хоҳлаётганини англаб етамиз. Кўпинча, биз кутмаган ва ўйламаган нарсалар бизнинг энг чуқур қалб истакларимизни қондиради. Бўйсундириш ва тор-мор қилиш жараёни, истакларимизнинг ўзгаришига олиб келади.  

ХУДОНИНГ ҲУЗУРИ БИЗДА МАВЖУДЛИГИНИНГ ТАШҚИ САМАРАСИ

Кўпчилик масиҳийлар, улар келтиришлари керак бўлган ташқи самара, хизмат деб номланмиш, “жамоат фаолияти”да намоён бўлади, деб ишонадилар. Масиҳийча ҳаёт кечириш улар учун доимий равишда жамоат йиғилишларига боришни, Муқаддас Китобни мутолаа қилишни, ибодатни, жамоатга келишга таклифномаларни тарқатишни, шунингдек, турлича ҳаворийлик жамоатлари ва масиҳий ташкилотларда аъзо бўлишни англатади.

Тор-мор бўлиб Худога бўйсунгандан кейин, биз Масиҳ ҳақида самарали гувоҳлик бера бошлаймиз. Биз келтиришимиз керак бўлган ташқи самара Унинг ҳақиқатини эълон қилишдан ва йўлимизда учраган барчага ёрдам беришдан иборатдир. Биз Унинг севгиси ва куч-қудрати ҳақида гувоҳлик беришга даъват этилганмиз:

...Улар яхши ишларга бой, хайрихоҳ, сахий ва ҳамма билан суҳбатдош бўлсинлар...

1 Тимўтийга 6:18

Раббингиз Масиҳга юракларингиздан муқаддас жой беринглар. Дилингиздаги умид ҳақида сиздан ҳар бир сўраган кишига жавоб беришга доимо тайёр бўлинглар.

1 Бутрус 3:15

Ибодат қилишнинг, Муқаддас Китобни ўқиб-ўрганишнинг ва мунтазам равишда жамоат йиғилишларига боришнинг асосий мақсади шундан иборатки, токи биздан ёрдам талаб қилинганда, биз нима қилишимиз ва нима дейишимиз кераклигини тушуниб олишимиз лозим. Тиғиз пайтда ўйлаб ўтиришга вақт йўқ. “Масиҳийлик билимлари” бизни масиҳийларга айлантириб қўймайди. Фақатгина шунда биз ҳақиқий масиҳийча ҳаётга, Муқаддас Руҳнинг бошчилигида Масиҳ Танасида бир-биримизга хизмат қилишга ва имонга келмаган ва бизнинг ҳаётимизни синчковлик билан кузатаётганларга Масиҳ ҳақида гувоҳлик беришга ўрганамиз.   

Юқоридаги бобда айтиб ўтганимиздек, Раббий маълум бир хизматни адо этишга бизни даъват қилади. Бунинг учун У бизга иқтидор ва қобилият ато этган ва шундай хизматга бизни тайёрлаган. Аммо биз ҳар куни бажарадиган ишларимизда ва қабул қиладиган қарорларимизда Муқаддас Руҳнинг бошчилигига таянишимиз керак.

Бизни тор-мор қилишнинг ва Худога бўйсундиришнинг мақсади, биз бир насани англаб олишимиз керак – ҳаётимиз энди бизга тегишли эмаслигини тушуниб етиш. Бизнинг ҳаётимиз Масиҳга тегишлидир. Биз У хоҳлаганидек яшашимиз лозим.

Тор-мор бўлиш туфайли, бизнинг хизматимиз чиндан ҳам ўз иродамизни Худонинг иродасига бўйсундирганимиздагина ва Худога биз орқали ҳаракат қилишга имкон берганимиздагина самарали бўлади. Бизнинг ҳаётимиздаги турли бегона ўтларни тозалаб ташлашга Худога қанчалик кўп имконият берсак, биз шунчалик кўп самара келтирамиз.

Агарда сизнинг узумчиликдан хабарингиз бўлса, бу ҳолда ҳар йили токларни кесиб туриш кераклиги ҳақидаги гапларни эшитгандирсиз. Токнинг эскирган, қуриб қолган новдалари кесиб ташланади. Ҳосилсиз қиш вақтларида новдаларни кесиш жараёни шафқатсизликка ўхшайди, аммо баҳор фаслида янги новдаларнинг кўкариб чиқиши эски новдаларни кесишдан мақсад нима экани тушунарли бўлади. Шу тарзда тозаланган новда кўпроқ ҳосил беради. Томирдан озуқа шарбати шоҳлар орқали мўл-кўл ҳосил берадиган янги новдаларга боради. Кесиб ташлангандан кейин қолган новдалар “серҳосил” деб аталади.

Бизда ҳам худди шундай тозалаш жараёнини Муқаддас Руҳ амалга оширади. Гуноҳ ва нуқсонлар биздан қанчалик кўп чиқиб кетса, биз шунчалик кўп самара келтиришга қодир бўламиз. Худо бизни поклаганидан кейин, биз яқинларимизга кўпроқ ва яхшироқ хизмат кўрсатишимиз мумкин.

Масалан, кимлардир ниҳоятда ширинсўз сухандон ва туғма иқтидор қобилиятига эга бўлиб, бошқалардан ажралиб туриши мумкин. У қиз ёки йигит баркамол шахс, ажойиб ва гўзал хулқ-атвор эгаси бўлиши мумкин. Лекин агар бу иқтидорли инсоннинг қалбидаги марказий ўринни Худо эгалламаса, унинг гап-сўзида ва юриш-туришида муғомбирлик, иккиюзламачилик ва худбинлик намоён бўлади. Биз ўзимизни тўлиқ Худога топширганимиздагина, бизнинг барча туғма иқтидорларимиз гуллаб-яшнаши ва олқиш олиши мумкин.

Худо сиз учун атаб қўйган нарсаларга ҳақиқатдан ва чин дилдан эга бўлишни хоҳлайсизми? 

Худо сиз учун тилаган истакларга чин дилдан етишишни истайсизми?

Сиз Худонинг марҳаматларини олишга ҳақиқатдан ҳам интиляпсизми?

Ўзгаришга, Раббимиз Исо Масиҳнинг Ўзига ўхшашга ва яқинларимизга хизмат қилишдаги янги кучга эга бўлишга олиб борадиган йўл, албатта тор-мор бўлиш, Худога бўйсуниш орқали ўтади. Худонинг бошқа йўли йўқ. Тор-мор қилиб бўйсундириш – бу марҳаматга етакловчи Худонинг йўли.

Сизнинг қалбингизда бугун Ўз меҳнатини амалга оширишига Худога ижозат беринг. У сизга ўргатаётган ҳақиқатни қабул қилинг. Ўз иродангизни Унинг иродасига бўйсундиринг. Ана шундагина Раббий сизга атаб нималарни ҳозирлаб қўйганини кўрасиз!


Книга на Узбекском языке: Страдание во благо (Чарльз Стенли)

В своей книге пастор Чарлз Стенли показывает, что страдания - это орудие, которое Бог использует для того, чтобы дать нам благословение. Такой взгляд на страдания - невероятная сила, способная помочь нам принять любые испытания и трудности, зная, что они послужат нам во благо.
Иногда жизненные обстоятельства причиняют нам такие страдания, что мы, кажется, не в состоянии перенести их. Смерть любого человека, потеря работы, продолжительная болезнь - все это несет в себе боль, навсегда изменяя нашу жизнь. Но в этом есть нечто большее: страдания могут принести нам такие благословения, которых мы не обрели бы иначе.
Как показывает Чарлз Стенли, Бог сокрушает нас, допуская трудные времена в нашей жизни, чтобы привести нас к духовной зрелости, более тесному общению с Собой, более эффективному служению. Бог обязательно даст нам сил, чтобы перенести страдания, Он обратит их во благо, даровав благословения, доступные лишь тем, кто был сокрушен.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак