Эзгулик Учун (Чарлз Стенли) 8 bob

Чарльз Стенли. Эзгулик учун азоб чекиш - (8-боб) Узбек тилида     

Ezgulik Uchun azob chekish (Charlz Stenli) Audiokitob Uzbek tilida.Audiokitob Uzbek tilida

                         

Мундарижа

Кириш

1-боб   Азоб-уқубатлар марҳамат бўла оладими?

2-боб   Худо бизга энг яхшисини истайди

3-боб   Нима учун биз азоб тортамиз?

4-боб   Азобнинг мазмунини тушунишимиз йўлидаги тўсиқлар

5-боб   Шифо топиш нима дегани?

6-боб   Руҳий етукликка эришиш

7-боб   Тор-мор бўлиш жараёни 

8-боб   Тор-мор бўлишга қарши бизнинг исёнимиз 

9-боб   Қандай қилиб кўп самара берадиган новда бўлиш мумкин 

10-боб   Марҳаматлар ҳақидаги ваъда

Эпилог   Сизлар учун менинг ибодатим


8 – боб ТОР-МОР БЎЛИШГА ҚАРШИ БИЗНИНГ ИСЁНИМИЗ

Бугунги кунда кўпчилик, Худодан қочиб қутулиш, Унинг амрларини инкор этиш, Унинг даъватига қарши чиқиб, мустақил яшаш мумкин, деб ўйлайди. Бундай одамлар Худонинг жазосидан қочиб, гуноҳ қилишни давом эттиравериш мумкин, деб тасаввур қиладилар. Бироқ улар катта хатога йўл қўядилар. 

Худога қарши қаратилган эътироз учун товон тўлаш керак бўлади.

Қарши ҳаракат руҳи фақатгина иштирокчиларни, айтайлик, намойиш ёки террор қатнашчиларини, ёки уйдан кетиб қолган қочоқларнигина қамраб олмаган. Бизларнинг ҳар биримизда турлича намоён бўлувчи исён яшайди. Ҳар биримизда шундай вазиятлар бўладики, биз бошқаларга бўйсунгимиз, итоат этгимиз, умуман қулоқ солгимиз келмайди. Ва мана шу исёнкор ибтидо ичимизда Худога қарши чиқади.

Пайғамбар Юнус Худонинг иродасига қарши чиқишга қарор қилди ва Худонинг амрларига итоат этмади.

Худо Юнусга Найнавога бориб, у ердаги яшовчиларнинг кирдикорларини фош қилишни буюрганда, у Яффага кетди. У ерда кемага ўтириб, Найнаводан тўрт минг километр узоқликда, яъни Найнавонинг умуман қарама-қарши тарафида жойлашган Таршиш шаҳрига йўл олмоқчи бўлади. «Бир куни Амитай ўғли Юнусга Эгамиз шу сўзларни аён қилди: “Қани бўл, қудратли Найнаво шаҳрига бор. Жар солиб, у ердагиларни огоҳлантир, чунки шаҳар аҳли қилган қабиҳликлари Менга етиб келди”. Юнус йўлга тушди, лекин Эгамиздан қочиб бошқа томонга кетмоқчи бўлди. У Яффага келиб, у ерда Таршишга борадиган кемани топди. Йўл ҳақини тўлади-да, Эгамиздан қочиб Таршишга сузиб кетиш учун кемачилар билан кемага чиқди» (Юнус 1:1-3).

Юнус Худонинг амрини бажаришни хоҳламади ва Ундан қочиб қутулишга ҳаракат қилди. Бироқ Юнуснинг бундай хатти-ҳаракати  яхшиликка олиб келмади. Худди шу сингари, бундай ҳаракат сиз билан бизга ҳам ҳеч қандай наф келтирмайди.

ХУДОДАН ҚОЧИБ ҚУТУЛИШ МУМКИНМИ?

Худодан қочиб қутулиш истаги бефойда эканини бир тасаввур қилиб кўринг-а! Бутун борлиқ – тирик ва ўлик, ер юзида ва коинотда мавжуд бўлган барча нарсалар Унинг ўткир нигоҳи остида бўлган бир пайтда, Худодан қандай қочиб кетиш мумкин?! Фақатгина тўғри фикр юрита олмаган нодон Унинг нигоҳидан қочишга ҳаракат қилиши мумкин. Худодан қочиб қутулиш – бу аслида, инсоннинг ўзидан қочиб кетишга бўлган беҳуда ҳаракатдир. Бироқ қочиб кетиб, тирик қолишнинг асло имкони йўқ.

Худо маълум шарт-шароитларни яратиб, бизни Ўз қўллари билан янада қаттиқроқ сиқмоқчи бўлганда, биз кўпинча қочиб кетмоқчи бўламиз. Ҳаммамиз қайсидир маънода Юнусга ўхшаб кетамиз. Тўғри, Худо бизга Найнавога боришга даъват қилмайди, аммо бизни У итоат эттиришга интилганда, амалда бизнинг биринчи ҳаракатимиз – бу Худонинг даъватига норозилик билдириш ва эътироз намоён қилиш. Биз шу заҳотиёқ қочиб кетиш йўлларини қидира бошлаймиз.

Юнус тушиб қолган ҳолат худди шундай бўлган. Ўша вақтда Найнаво катта шаҳарлардан бири бўлган ва Қуддусдан минг километрча узоқликда, шимоли-шарқда жойлашган эди. Найнаво - Исроилнинг ашаддий душмани Оссуриянинг пойтахти бўлиб, ўзининг чиройи, куч ва қудрати билан ҳаммага маълум ва машҳур эди. Унинг аҳолиси шу қадар ботир ва жасур қўшин бўлганки, уларнинг қўлига асирликка тушиб қолиш ниҳоятда қўрқинчли эди, чунки улар асирларга раҳм-шафқат қилиб ўтирмас эдилар. Юнус даврида оссурияликлар уларни ўраб турган атрофдаги мамлакат ва халқларни шиддат билан босиб олар эдилар. Исроилни қулга айлантириш давр талаби эди. Юнус бу ҳақда билар эди, шунинг учун ҳам Юнуснинг Найнавога бориб, у ердаги шаҳар аҳлини қилган қабиҳликлари учун жар солиб огоҳлантириш у учун ниҳоятда оғир бўлган. Эгамизнинг амрини бажариб, у ердагиларни қилган гуноҳлари учун жазо кутаётганини Юнус уларга етказиши керак эди.

Аслида, Худо Юнусни душманларининг олдига юбориб, уларни тавба қилдиришни Юнусга айтган эди. Бироқ Юнус найнаволикларни тавба қилдириб қутқарилишини эмас, балки ҳалок бўлишини хоҳлар эди. (қаранг: Юнус 4:1-3).

Юқорида айтиб ўтганимиздай, Юнус Найнавога бориб, у ерда душманларини тавба қилдириб, содиқ севгига мўл, иноятли, раҳмдил Худони уларни кечиришидан кўра, ўзининг ўлимини афзал билди. Юнус оссурияликларни шу қадар ёмон кўрар эдики, у очиқдан-очиқ Худога итоат этмасликка ва ўлишга қарор қилди. Шундай қилиб, у Яффага келади ва маълум бўлишича, ҳозирда Испания худудида жойлашган Таршишга борадиган кемага билет сотиб олади.

Хўп, сиз-чи, сиз? Худо сизга бирор нимани бажаришни буюрганда, сиз: “Эй Эгам Худо, мен бундай қила олмайман” ёки “Раббий, мен албатта Сенинг айтганларингни бажараман, фақат ҳозир эмас, сал кейинроқ”, деб шундай жавоб берганмисиз? Баъзида бизнинг бўйсунмаслигимиз қуйидагича сўзлар билан ифодаланади: “Раббий, Сен мендан нима талаб қилаётганингни тушундим, лекин менинг фикримча, буни бошқачароқ бажарсам яхши бўлади”. Биз Худога сўзсиз ва зудлик билан қулоқ солишни ва итоат этишни хоҳламагунимизча, биз исёнкор ҳолатида қолаверамиз.

ХУДОГА ҚАРШИ ИСЁН ШУ ЗАҲОТИЁҚ УНДА ЖАВОБ ҲАРАКАТИНИ УЙҒОТАДИ

Бизнинг ҳар қандай итоатсизлигимизга Худо зудлик билан Ўз муносабатини билдиради. Юнус билан бўлгани сингари, У кучли шамол қўзғатиб, даҳшатли бўрон юборди. Юнус Эгамиздан қочиб Таршишга йўл олиши биланоқ шамол кўтарилиб, денгизда бўрон бошланди. Юнус ўтирган кемани бўрон парчалади ва кема чўка бошлади. Ваҳимага тушган кемачилар кемани қутқариб қолиш учун, у ердаги юкларни денгизга улоқтирдилар. Бу вақтда эса Юнус кеманинг ичкарисига кириб, қаттиқ уйқуга кетган эди. У нафақат Худодан қочди, балки Унга эътибор бермасликка ҳаракат қилар эди.

Шу пайт кема дарғаси Юнуснинг ёнига келди ва деди: “Нега сен ухлаб ётибсан? Тур, Худойингга ёлвор! Балки у бизларни эсласа, ҳалок бўлмасмиз!” (Юнус 1:6). Эҳтимол, Юнус Худога ҳеч нарса демаган. Бўрон борган сари қутуриб, кучайиб борар эди.

Биз Худога бўйсунмай Унга қарши чиққанимизда, атрофдагилар биздан нима қилаётганимизни сўрашади. Агар шундай ҳолат сиз билан юз берса, сизни оғир аҳволда эканингиз ҳақида огоҳлантирмоқчи бўлган ва мушкулингизни қандай қилиб енгиллаштириш мумкинлиги тўғрисида  насиҳат бермоқчи бўлганларнинг гапларига қулоқ тутинг!

Яқинда мен бўлиб ўтган бир воқеани эшитдим. Бир эркакнинг, исмини Джон дейлик, хотини вафот этди. Дафн маросимларини ўтказганидан кейин, у икки марта эрдан ажралган ва никоҳсиз икки фарзанди бўлган аёл билан учраша бошлади. Атрофдагиларга, бир қарашда, аёл енгил табиатли ва андишасиз бўлиб кўринар эди. Улар борган сари кўп учрашганлари ва ўртадаги муносабатлари яқин бўлгани сари, Джоннинг дўстлари ва қариндошлари унга шундай деб мурожаат қилишар эдилар: “Джон, қулоқ сол, ахир, у аёл сенинг тенгинг эмас-ку!” Бироқ Джон қулоқ солгиси келмас эди.

Кунларнинг бирида Джон севгисини исботлаш тариқасида, ўзининг уйини, бутун мол-мулкини хотинга ўтказиб беришини аёл талаб қилди. Джон аёлнинг талабини бажаришдан бош тортганда, хотин бақир-чақир қила бошлади. Шармандаликдан сўнг, аёл Джонни муштлаб, юмдалашга тушди. Севгилисининг муштларидан омон қолиш ва уни юпатиш мақсадида Джон ўзининг юзини ва бошини қўллари билан тўсди. Бунинг натижасида хотиннинг қўллари кўкарди. Эркакнинг уй-жойига эга бўла олмаган  аёл аламига чидай олмай, полициячиларни чақиртирди ва Джон роса урди деб, унга туҳмат тошини ёғдирди. Аёлга қўл кўтаргани ва унга тан жароҳатини етказгани учун полиция Джонни ҳибсга олди.

Ана шу нохуш воқеадан сўнг ва ниҳоят, Джон ақлини йиғиб олди. Сал кейинроқ у шундай деди: “Бу аёл билан ҳеч қандай муносабатда бўлмаслигимни менга маслаҳат қилган ва уқтирган Худога мен қарши чиқдим. Бироқ ўттиз йил давомида севиб-севилиб, бахтли яшаган хотиним вафот этгандан сўнг мен Худодан хафа бўлдим. Мен дўстларимнинг маслаҳатларига, қариндош уруғларимнинг огоҳлантиришларига эътибор қилмадим ва қулоқ тутмадим. Мана энди тавбамга таяндим, минг афсусдаман”.

Хайриятки, тез орада Джон итоатсизлигини тан олди ва тавба қилди, шунинг учун ҳам келажакда на унинг ўзи, на унинг болалари энди гуноҳ юкини кўтариб юрмайдилар.

Юнуснинг ҳаётида ҳам ҳамма нарса силлиқ ўтмади. Кемадагилар бўрон фалокати ким сабабли бошларига келганини аниқламоқчи бўлдилар. Буни билиш учун улар қуръа ташладилар. Аниғи, улар кичкинагина халтачага бир нечта оқ ва битта қора тош солдилар. Кемадагиларнинг ҳар бири халтанинг ичига қарамай биттадан тош тортиб олиши керак бўлган. Қора тошни ким олса, табиий офатнинг сабабчиси ана шу одам ҳисобланади. Қуръа, яъни қора тош Юнусга тушганидан хабарингиз бор. Шундан кейин кемадагилар Юнусдан сўрадилар: “Сен кимсан?”

Юнус уларга шундай жавоб берди: “Мен яҳудийман, денгиз ва қуруқликни яратган Самовий Худо – Эгамга сиғинаман” (Юнус 1:9). Кемадагилар Юнусдан нималар қилиб қўйганини сўраганларида, у Эгамиздан қочиб кетаётганини айтди.

“Денгиз тинчланиши учун сени нима қилсак экан-а?” – деб сўрашди қаттиқ даҳшатга тушган кемадагилар. Чунки денгиз янада ваҳима билан тўлқинланар эди. Шунда Юнус кемадагиларга деди: “Мени олиб, денгизга улоқтирсангизлар, денгиз тинчланади. Биламан, бу кучли бўрон мен туфайли бошларингга келди” (қаранг: Юнус 1:8-12). Ҳаттоки кучли шамол ва ваҳмали тўлқинларни кўриб турса ҳам, Юнус ўз гапида қайсарлик билан туриб олди – душманларини тавба қилдиришдан кўра, ўзининг ўлимини афзал кўрди.

Бироқ шунга қарамасдан, денгизчилар Юнуснинг айтган гапларини бажармадилар. Улар бир амаллаб кемани қуруқликка олиб бормоқчи бўлиб роса эшкак эшдилар, аммо бунга муваффақ бўла олмадилар, чунки денгиз уларга қарши баттар қутураётган эди. Шунда улар Эгамизга ёлвордилар: “Эй Эгамиз! Сен Ўзингга маъқул бўлганини қилиб, бизни шу аҳволга солдинг. Эй Эгамиз! Сенга илтижо қиламиз: шу одамнинг жони учун бизларни ҳалок қилма, бегуноҳ одамнинг ўлимига бизларни жавобгар қилма” (Юнус 1:14). Шундан кейин Юнусни олиб денгизга улоқтирган эдилар, денгиз тинчланиб қолди.

Муқаддас Китоб бизга ҳикоя қилганидек, денгизда Юнусни катта маҳлуқ кутиб турар эди. Бу махлуқни Худо юборган эди. Бу маҳлуқ қандай жонивор эканини мен билмайман. У эҳтимол, бирор бир наҳанг балиқ бўлиши мумкин, чунки наҳанг балиқларнинг баъзи-бир турлари нафақат одамни, балки кичикроқ кемани ҳам ютиб юборишга қодир. Хуллас, Худо шундай қилдики, бу катта маҳлуқ Юнусни ютиб юборди. Аммо му маҳлуқнинг қорнида Юнус тирик қолишига Худо ижозат берди. Юнус қанчалик ўлишга ҳаракат қилмасин, ўлмайди. Худо Юнус олдида маълум бир мақсадни қўйган, аммо бу мақсад амалга ошмади. Худо Юнусни ўлдиришга эмас, балки бўйсундиришга интилди. У пайғамбарнинг ўлишини хоҳламади. Найнаво аҳолиси унинг ваъзини тинглаши учун, Юнус Худога тириклайин керак бўлган!

Юнус уч кечаю уч кундуз наҳанг балиқ қорнида қолди. У ўзининг Эгаси Худога ибодат қилди. Юнус тавба-тазарру, шукроналар айтиб, қурбонлик келтирадиган одамнинг ибодатини қилди. Юнус эндиликда пайғамбарлик хизматини адо этиб, ўз вазифасини бажаришини Худога эълон қилди (қаранг: Юнус 2:1-10).

Юнус Худога итоат этди, бўйсунди. У Худонинг устунлигини тўлиқ тан олди. Муқаддас Китобда шундай ёзилган: “Эгамиз шундан кейин наҳанг балиққа амр берган эди, наҳанг балиқ Юнусни қуруқликка чиқариб қўйди” (Юнус 2:11).

Шундай қилиб, Юнус Эгамизнинг амрига бўйсуниб, Найнаво томонга кетди. Шаҳарга келгач, уч кун кўчаларда айланиб юриб, шундай деб жар солди: “...Яна қирқ кундан сўнг Найнаво хароб бўлади!” (Юнус 3:4).

Юнус Худонинг сўзларини чин дилдан ва севги билан етказишга интилмади. У фақатгина оддий, итоаткор бажарувчи эди. Ҳа, у ўз иродасини Худога бўйсундирди, бироқ Найнаво аҳолисига нисбатан муносабати аввалгидай қолди. У ғазаб билан, раҳм-шафқатсиз ва ачинмай гапирди. Юнус Худонинг барча амрларини бажаришга тайёр эди, аммо қалбининг туб-тубида ўз душманларининг тавба қилишларини асло истамас эди. У тўғри сўзларни айтар эди, лекин уни ундаётган Худонинг марҳамати эмас эди.

Юнуснинг иродаси эгилган ва Худога бўйсундирилган эди. Эндиликда Худованд Юнуснинг душманларга нисбатан бўлган муносабатини ўзгартириши лозим эди.

Ўша пайтга келиб, Юнуснинг бахтига қарши Найнаво аҳолиси унинг ваъзини ва огоҳлантиришини тўғри қабул қилди. Найнаволиклар Худога ишониб, рўза тутамиз, деб эълон қилдилар. “Шаҳардаги катта-ю кичик” тавба қилиб, қанорга ўрандилар. Ҳаттоки, Найнаво шоҳи ҳам тахтдан тушиб, шоҳона либосларини ечди, қанорга ўраниб, “кулга ўтирди”. Шоҳ ўзи ва амалдорлари номидан бутун Найнаво бўйлаб фармон эълон қилди. Унинг фармонига биноан на инсонлар, на ҳайвонлар, шу жумладан, мол-қўйлар ҳам ҳеч нарса емаслиги, сув ичмаслиги керак эди. “Инсонлар ҳам, ҳайвонлар ҳам қанорга ўрансин. Ҳар ким Худога ялиниб илтижо қилсин, ёвуз қилмишидан қайтсин, зулм қилмасин. Ким билади, балки Худо раҳм қилиб, бизга бўлган ғазабини қайтарар, биз ҳалок бўлмасмиз” (Юнус 3:8-9).  

Худо Юнусни итоат эттириш мақсадида найнаволиклардан қурол сифатида фойдаланди. Қолаверса, Худо найнаволикларни бўйсундириш сифатида ҳам шунингдек, Юнусдан фойдаланди. Лекин Юнусдан фарқли ўлароқ, найнаволиклар Худонинг даъватига дарровдангина хайрихоҳлик кўрсатишди ва гуноҳларига тавба қилишди. Биз шундай сатрларни ўқиймиз: “Худо уларнинг қилган ишларини, ёвуз қилмишларидан қайтганини кўриб, раҳм қилди ва уларнинг устига “юбораман”, деб айтган офатни юбормади” (Юнус 3:10).

Шундай қилиб Юнус эмас, Найнаво аҳолиси тор-мор бўлди. Найнаволиклар тавба қилишганини ва омон қолишганини билган Юнус яшашдан кўра, тезроқ ўлишни истарди. Юнус ҳамон Худо ва Найнаво яшовчиларидан хафа бўлиб, ғазабланиб юрар эди. Худо ундан сўради: “Наҳотки шундан сен хафа бўлдинг?!”

Юнус Худога ҳеч нима демади, шаҳардан чиқиб, шаҳарнинг шарқ томонига бориб ўтирди. Шу ерда чайла ясаб, энди шаҳарга нима бўларкин, деб чайланинг соясида кутиб ўтирди. Юнуснинг қалбидан жой олиш учун, Парвардигор яна бир бор уни синаб кўрди: унинг бошига соя бўлсин, қайғуси барҳам топсин, деб Парвардигор Эгамиз бир ўсимлик ўстирди. Ўсимлик Юнуснинг тепасида кўтарилди ва уни қуёшдан тўсди. Бироқ кейинги куни тонг пайтида бир қурт ўсимликни кемириб қуритди. Кейин қуёш кўтарилиб, шарқдан гармсел эсди. Қуёш Юнуснинг бошини шундай қиздирдики, у ҳушидан кета бошлади. Ўсимлик учун Худога миннатдорчилик билдириш ва Унга бўйсуниш ўрнига, Юнус қайсарлик қилиб яна ўз гапида туриб олди. “Бунақа яшаганимдан, ўлганим яхшироқ”, деб ўзига ўлим тилади у.

Худованд яна Юнусдан сўради: “Битта ўсимлик нобуд бўлганидан жаҳлинг чиқдими?” Юнус жавоб берди: “Ҳа, жаҳлим чиқди, ўлимимга ҳам рози бўлдим”.

Юнуснинг Худога айтмоқчи бўлган гаплари мана шу эди холос. Ақалли, биз ундан бошқа гап эшитмадик. Юнуснинг тарихи Худонинг айтган қуйидаги сўзлари билан якун топади: “Бу ўсимлик учун сен меҳнат қилмагансан, экиб-ўстирмагансан, ўзи бир кечада ўсиб, бир кечада йўқ бўлди. Сен шу ўсимлик учун ачинганингда, мен қудратли Найнаво шаҳрига ачинмаслигим керакми?! Ахир, бу ерда оқ-қорани ажрата олмайдиган болаларнинг ўзидан юз йигирма мингдан ортиғи ва талай ҳайвонлар яшайди-ку!” (Юнус 4:10-11).

Бу сўзларга Юнуснинг қандай муносабатда бўлгани Муқаддас Китобда айтилмаган. Шунингдек, келгусида Юнуснинг қилган хизмати қандай бўлганини ҳам биз билмаймиз. Юнус тўлиқ Худонинг иродасига бўйсунмагунча, Худо ундан фойдалана олмаган. Юнус эса бўйсунишни, итоат этишни истамади.

Бу воқеа – оддийгина қадимий ривоят эмас. Бу кўплаб одамлар билан қайта ва қайта юз берадиган ҳодисадир. Яқиндагина мен Худо бир одамни ваъз қилишга даъват этганини эшитиб қолдим. Бу одам каттагина бир соҳанинг юқори лавозимдаги яхшигина бир ишчиси эди. У кўп даромад келтирадиган ишини ташламасдан, онда-сонда ваъз ўқиб туришга қарор қилди. Ўзини оқлаш сифатида у қуйидагича сабабни келтирди: агар у шундай қиладиган бўлса, хизматчига жамоат, биринчидан, пул тўламайди, иккинчидан эса, хизматчи жамоатни қўшимча чиқимдан ҳалос қилган бўлади. У Худонинг иродасига қисман бўйсунди.

Тез орада бу одам ишидан ҳам, оиласидан ҳам айрилди. Унинг ҳаёти барчанинг кўз ўнгида вайрон бўлди. Охир-оқибатда у шундай деди: “Эй Парвардигор, мен Сен айтгандай қиламан”. Ва шундай кейин Худо унга оиласини қайтариб берди. Бу одам қирқ ёшдан ошгандан сўнг семинарияга кирди, сўнгра воизлик қила бошлади. Ҳозирда эса, маошининг камлигига қарамасдан, ўз ҳаётидан ниҳоятда мамнун. Рафиқаси ва болалари уни қўллаб-қувватладилар. У, ҳаётим илк бор маънога эга бўлганини тушундим, деб тан олди.

Сиз-чи? Сиз Худога қандай жавоб берган бўлар эдингиз? Ўз душманларингизга-чи? Сизнинг мақсад ва режаларингизга мос келмайдиган вазиятларга сиз қандай муносабатда бўлар эдингиз? У биз Худога бўлган ўз муносабатларимизни ўзгартиришимизни ва Унинг хоҳиш-иродасини бажаришга киришишимизни хоҳлайди.

ҲАР БИР ИНСОННИНГ ҲАЁТИДА ХУДОНИНГ УЧ  ДАЪВАТИ

Ҳар бир инсонга, ҳеч бўлмаганда, Худо уч марта мурожаат қилади. Биринчи даъват – бу нажот топишга бўлган даъват, токи одам ўз гуноҳларига тавба қилсин ва имон-эътиқод билан Исо Масиҳнинг одамларнинг гуноҳлари учун Гўлгўтада тўккан қурбонлик қонини қабул қилишдир.           

Иккинчи даъват – бу покланишга ёки гуноҳдан ажралишга бўлган даъватдир. Бу Худога нисбатан бўлган тўлиқ содиқлик, шу туфайли гуноҳ эндиликда одамдан устун турмайди ва уни бошқармайди. Бу - ҳар бир одамнинг қалбида яшовчи Муқаддас Руҳга эркинлик бериш, бизни бошқаришга Унга ижозат этиш ва ҳар қандай васвасага қарши туришда бизга ёрдам сифатида қилинган даъват.

Худонинг инсонга қилган учинчи даъвати – бу хизмат қилишга бўлган даъват. Бундай хизмат уйда, ишда, ҳаворийлик ташкилотларида ёки ҳар қандай бошқа жойда ўтиши мумкин. Хизмат қилишга бўлган Худонинг даъвати ҳар доим индивидуал (ҳар кимнинг ўзига алоҳида) тарзда ўтади – Худо ҳар бир одамнинг барча иқтидор ва қобилиятларини, шунингдек, унинг Худога фойда келтириш хоҳиш-истакларини инобатга олади.

Баъзи одамлар Худонинг қутқарилишга бўлган даъватига қарши чиқадилар. Улар Хушхабарни инкор этадилар. Одамлар қутқарилишга бўлган даъватни қабул қилмагунларича, Худо уларни покланишга ёки хизматга даъват эта олмайди. Шунинг учун ҳам Худонинг чақириғи айнан шу каби одамларга қаратилган – Худо уларни қутқарилишга чорлашдан чарчамайди. Бундай одамларни тор-мор қилиш, яъни бўйсундиришга бўлган Худонинг ҳаракатлари улар гуноҳларига тавба қилишларига ва Исо Масиҳни ўзларининг Қутқарувчилари сифатида тан олишларига қаратилган.

Баъзи одамлар Худонинг покланишга бўлган даъватига қарши чиқадилар. Улар Худонинг кечиримига сазовор бўлдилар, руҳан ўзгардилар, аммо Муқаддас Руҳнинг етакчилик қилишига бўйсунишдан воз кечадалар. Улар олдин қандай ҳаёт кечирган бўлсалар, худди шундай яшамоқчи бўладилар. Худонинг солиҳ йўлидан эмас, дунёвий йўлдан юришни хоҳлайдилар. Улар Масиҳни ўзларининг Қутқарувчиси, Нажоткори сифатида қабул қилдилар, аммо барча соҳаларда Раббий сифатида Унинг кетидан боришга қарор қабул қилмадилар. Улар покланишга бўлган даъватни қабул қилмагунларича, Худо уларни хизматга даъват эта олмайди. Улар Худога бўйсунмагунларича, Раббий уларнинг ҳаётида ҳаракат қилишдан толмайди. Худонинг барча ҳаракатлари шундай одамларни бўйсундиришга ва покланишга олиб келишга қаратилган.

Баъзи одамлар Худонинг хизмат қилишга бўлган даъватига қарши чиқадилар. Улар Худонинг шундай деб айтаётганини эшитадилар: “Сен шуни бажаришингни Мен хоҳлайман”. Бироқ уларнинг жавоби қуйидагича бўлади: “Мен биламан, лекин мен олдин ўзимнинг бошқа ишларимни бажариб олишим керак”. Бундай одамлар ўзларининг ишлари худди ўша мақсадга қаратилганига Худони ишонтирмоқчи бўладилар.

Бир масиҳий аёлнинг ҳикоя қилишича, кунларнинг бирида у аниқ тарзда Худонинг овозини эшитди. Худо унга шундай деб айтди: “Сен меҳнат қилишинг керак. Сен уйингда болаларингни тарбиялашинг лозим. Тўғри, эҳтимол, бошқаларга қараганда, уларнинг ўйинчоқлари кам бўлиши мумкин, лекин улар она меҳрига ва севгига тўлиб вояга етадилар, тўғри, эзгу йўлдан борадилар. Ва бу – Менинг хоҳиш-истагим”.

Аёл менга деди: “Мен Худонинг гапларига розилик билдирмадим. Ҳа, мен Унга хизмат қилгим келар эди, аммо ўз уйимда эмас. Мен, агар бирор бошқа жойда – қандайдир юксакроқ хизматни бажарсам, болаларим мени ҳурмат қиладилар ва менга ўхшаб улар ҳам Худога хизмат қилишни хоҳлайдилар, деб ўйладим. Мен шунингдек, бошқа жайда хизмат қиладиган бўлсам, Масиҳга кўпроқ одамларни олиб келган бўлар эдим, деб ўйладим. Аммо ҳаммаси бошқача бўлиб чиқди. Итоатсизлик қилганимнинг азобини болаларимдан тортаяпман. Улар оддий мактабда таълим оладилар ва улар дўстлари билан ўз вақтларини нақадар енгилтаклик билан ўтказаётганларини мен турмуш ўртоғим билан кузатаман. Биз, енгил-елпи ҳаёт яхшиликка олиб келмайди, деган хавотирдамиз. Мен ўз ишларимни ташладим, охир-оқибатда уйда ўтириб болаларимнинг тарбияси билан шуғулланишимга тўғри келди. Тўғри, вақтни бой берганимни мен тушунаман, бироқ болаларимни яхши тарбиялай оламан деган умиддаман”.

Маълум бир хизмат қилиш учун Худонинг даъватига қарши чиққан одамлар, бошқа нарсада ҳаёт мазмунига эга бўлиш ва қониқиш ҳосил қилиш мумкин эмаслигини англаб етадилар. Агар биз Юнус ҳаётидан сабоқ олмоқчи бўлсак, авваламбор унинг ҳаёти ҳузур-ҳаловатсиз ўтганини тушунишимиз керак. Худога қарши чиқиш бахт келтирмайди. Аксинча, бундай ҳаёт ғам ва қайғуга, дард ва аламга, йўқотиш ва айрилиққа тўла бўлади.

Агар сиз қачонлардир Худонинг даъватини эшитиб қолгудек бўлсангиз, сизнинг ҳар қандай таклифларингиз Худонинг хоҳиш-истакларига мос келмаслигини доимо ёдингизда тутинг.

“Сизга шу нарса ёқмаслиги билан”, Худо ҳеч қачон қизиқмаган. “Шундай қилиш кераклигини сен тасаввур қиласанми?” деб, Худо ҳеч қачон мендан сўрамаган. “Илтимос қиламан, шуни бажаргин!” деб, У менга ҳеч қачон ялинмаган. Асло йўқ! Худо ҳар доим ҳақ. У тўғридан-тўғри шундай дейди: “Мана, Мен сендан шуни хоҳлайман”. Худонинг талаблари доимо аниқ ва ҳеч ўзгармасдир.

ИСЁНКОРЛИК  САБАБЛАРИ

Биз Худога қулоқ солишни истамаслигимизнинг бир нечта сабаблари мавжуд.

Мағрурлик

Исёнкорлигимизнинг энг асосий сабаби – бу бизнинг мағрурлигимиздир. Биз ўзбилармонлик билан иш тутиб Худонинг иродасига бўйсунмаганимизда, калондимоғлик билан деймиз: “Мен нима қилишни Худодан кўра яхши биламан”.

Инсон Худонинг нажотига бўлган даъватига қарши чиққанда, бу билан у оддий фикрни тасдиқлайди: “Раббий, қандай қилиб қутқарилишни мен Сендан ҳам яхши биламан. Исо Масиҳга бўлган ишонч йўлидан ўзгачасини ўзим танлаб олганман. Абадий ҳаётга етакловчи ва Исо Масиҳга зарурат бўлмаган йўллар менга жуда яхши маълум”.

Инсон Худонинг покланишга бўлган даъватига қарши чиққанда, бу билан у шундай демоқчи бўлади: “Раббий, мен бу дунёда қандай яшашим кераклигини ва қутқарилиб қолишимни Сендан яхши биламан. Қандай қарорга келишни ва ўз муаммоларимни ҳал этишни ҳам ўзим уддасидан чиқаман. Ҳақиқий солиҳлик нима эканлиги менга яхши маълум”.

Инсон Худонинг хизматга бўлган даъватига қарши чиққанда, у бу билан шундай демоқчи бўлади: “Мен учун қандай хизмат яхши бўлишини менинг ўзим биламан. Обрў-эътиборли бўлиш ва муваффақиятга эришиш ўзимнинг қўлимдан келади. Руҳий келажагимни менинг ўзим белгилай оламан”.

Юқорида айтиб ўтилган ҳолатларнинг барчасида одам ноҳақ. Абадий ҳаётга ягона йўл – бу Исо Масиҳ эканлини Худо кўрсатиб берган. Исо шундай деган: “Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман…” (Юҳанно 14:6). У йўллардан бириман, деб айтмаган. У – йўлдирман, деган. Худо бизга қутқарилиш, яъни нажот топишимиз учун нафақат йўл ҳозирлаб қўйган, балки Муқаддас Руҳ орқали покланишимизга ва ҳар куни Унинг олдида юришимизга ёрдам бермоқда. Ўзбошимчалик билан яшашни афзал кўриб, Худонинг тўғриланиш усулларига қарши чиққанимизда, биз ўз исёнимизда мағрурликни намоён қиламиз.

Қўрқув

Исёнкорлигимизнинг иккинчи сабаби – бу қўрқувдир. Юнус Найнавога боришдан ниҳоятда қўрққан бўлиши мумкин. Албатта, бу эҳтимолдан ҳоли эмас. Бу юртнинг яшовчилари ўзга бутларга сиғинишар, ўзларининг қаттиққўлликлари ва ҳийла-найранглари билан бошқа халқлардан ажралиб туришар эдилар. Эҳтимол, яҳудий бўлган Юнус бу шаҳарнинг кўчаларида юришга ва кўп худоликка сиғинадиган Исроил душманларига ягона ва ҳақиқий Худо ҳақида Хушхабарни етказишга қўрққандир. Балки, Худо найнаволикларнинг гуноҳини кечиришидан ҳам Юнус чўчигандир. Ёки бўлмаса, Худо Найнаво аҳолисини кечириб, Ўзининг Шахсий халқи бўлмиш Исроилни забт этиш учун, улардан фойдаланишидан Юнус қўрққандир.

Мағрурлик ва қўрқув – Худога қарши бўлган исёнимизнинг икки асосий сабабидир. Ўзингизга шундай савол беринг: “Нима учун мен Худонинг иродасига қарши чиқмоқдаман? Нима учун Худога хуш келмайдиган одатлардан воз кечиб, ўз ҳаётимни ўзгартиришни хоҳламайман?”

Сиз нимадан қўрқасиз? Мағрурлик ёрдамида ўз ҳаётингизда нималарни ҳимоя қилишга интилмоқдасиз?

Сизнинг қалбингизда мағрурлик ва қўрқув қанчалик кучли бўлса, сизнинг Худога қарши чиқишингиз шунчалик кучли бўлади.

Ирода кучи

Кўпинча калондимоғлик кучли шахсларда намоён бўлади. Уларнинг иродаси кучли. Улар нафақат танқидни эшитишга қодирлар, балки жамият уларни рад этишига ҳам бардош бера оладилар. Улар атрофдагиларнинг севги ва муҳаббатисиз кун кечиришга қодирлар. Бундай одамлар ҳеч қандай инқироз ва тўсиқларга қарамай, олға босадилар. Ҳеч нарсага қарамай, Худога қарши чиқишга интилишда уларда собитқадамлик, қатъиятлик ва тиришқоқлик етарли даражада бўлади.   

Онг кучи

Бошқа исёнкорлар бениҳоят ақлли бўладилар. Улар жуда ҳам идрокли бўладилар ва қандай қилиб мақсадга тезроқ етишиш мумкинлигини биладилар. Улар турлича можароларга аралашиб қолмасликни, шунингдек, Худонинг тор-мор қилиш жараёнида қандай қилиб иштирок этмасликни яхши тушунадилар. Раббий уларни қанчалик қаттиқ Ўз исканжасига олса, улар моҳирлик билан ўзларининг пухта ўйлаб қўйишган “қўшимча вариантларини” ишга соладилар. Худо нималар қилмасин, улар ўз йўлларидан, гарчанд бу йўллар тоғли жойлардаги илон изи сўқмоқларига ўхшаб кетса-да, дадил юришни давом этаверадилар.

Лекин пировардида ҳар биримизнинг ўз ҳаётимизни бошқаришдаги ақлий, ҳиссиётли ва руҳий қобилиятларимиз барҳам топади. Баъзи одамлар учун бундай вазият ўлим тўшагида келиши мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам, ҳеч ким ўлимдан қочиб қутула олмайди.

Биз ўзимизнинг мағрурлигимизни ва қўрқувимизни тушуниб етишимизни, сўнгра шундай дейишимизни Худо хоҳлайди: “Эй Парвардигор, мен мустақил равишда ҳамма нарсани тушуниб олишимга ақлим етмаяпти. Хурсандчилик, орзу-умид ва қониқиш ҳис-туйғуси йўлидаги тўсиқларни ўзим енгиб ўтишга қодир эмасман. Раббий, Сен менга жуда кераксан. Мен ўзимни тўлиқ Сенинг ихтиёрингга топшираман ва Сен ҳақиқатдан бебаҳо ва зарур инъомларни менга тақдим этишингга ишончим комил”.

ХУДОГА ҚАРШИ ҚАРАТИЛГАН ИСЁННИ ОҚЛАШГА БЎЛГАН ҲАРАКАТ

Ҳар биримиз вақти-вақти билан Худога бўлган исёнимиз салоҳиятини амалда камайтириб кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ўзимиз қабул қилган қарорни оқлаш учун биз кўплаб баҳона-ю важларни келтиришга интиламиз.

Баъзида эса биз билан юз бераётган кўнгилсизликларда ёки азоб-уқубатларнинг барчасида бошқа одамларни айблаймиз ва шундай деймиз: “Агар ўша одам бўлмаганда эди, мен шундай мушкул аҳволга тушмаган бўлар эдим. Агарда улар мени йўлдан ўрмаганларида эди, мен таъқиб қилинмаган бўлар эдим”.

Гоҳида эса биз шарт-шароитларни – олдинги ва ҳозирги вазиятларни айблаймиз. Шундай деб оҳ-воҳ ҳам қиламиз: “Эҳ, менинг танлаш имкониятим йўқ-да, ахир, мен шундай шарт-шароитда ўсиб улғайганманки, қўлимдан бошқа ҳеч нарса келмайди! Худо менинг ўтмишимдан хабардор, демак, энди мен қандай йўл тутишимни ҳам билади”.

Биз ўзимизни оқлашни, Худога қарши чиқиб Ундан қочишни давом эттираверамиз. Одамлар мунтазам равишда ўзларини оқлаб, ҳамма нохушликларда бошқаларни айблаб юрсалар, шуни билингки, улар тор-мор бўлиш жараёнига қарши чиқадилар. Бу эса ўз навбатида, Худога қарши чиқишнинг аниқ белгисидир.

Мен бир аёлни биламан, у масиҳий-психотерапевт маслаҳатига тез-тез бориб туради. Шифокор маслаҳат пайтида ҳар сафар у ёки бу масала борасида Муқаддас Китоб нима дейишини кўрсатганда, аёл ҳар доим эътироз билдирар эди. Пировардида аёл маслаҳатларни давом эттиришдан воз кечди. Психотерапевтнинг айтган гаплари аёлга ёқмас эди. Аслида эса, аёл ҳақиқатни эшитишни ва уни тан олишни истамас эди. Ҳамма фақатгина ўша аёлнинг гапларини эшитиб, унинг айтганларини қилса. Шундай ҳолатнинг ўзи исёндир.

Агар аёл: “Мен Худога қарши чиқаяпман”, - деб айтиб тавба қилса, тўғри йўл тутган бўлар эди. Биз ўз ҳолатимизни қанчалик тез англаб етадиган бўлсак, шунчалик тез ўз муаммоларимизнинг ечимини кўрамиз, қолаверса, шунчалик тез азоб-уқубатларимиз барҳам топади.

ХУДОГА ҚАРШИ ИСЁННИНГ БАҲОСИ

Юнуснинг исёнкорлиги унга қанчалик зиён келтирди? Худди биз сингари, Худога бўйсунмаслиги Юнусга ҳам жуда қимматга тушди:

Оиладан айрилиш. Юнус ўз халқини ташлаб кетишига тўғри келди. У халқидан йироққа - тўрт минг километр узоққа кетиш учун, билет сотиб олди. Худога қарши исёнимиз бизни ҳам шундай оқибатларга олиб келади. Биз яхши кўрган оила аъзоларимиз билан мулоқот қилишдан айриламиз. Таршишга қочишга қарор қилган Юнус кўп жудоликларни бошидан ўтказди...

Ишдан айрилиш. Юнуснинг иши қандай бўлишидан қатъий назар, бошқа юртда яшаш учун у ўз ишини ташлаб кетишга қарор қилди.

Иш ҳақидан айрилиш. Ишдан кетган Юнус, шунингдек, иш ҳақидан ҳам айрилди. Бундан ташқари, у қанчадан-қанча...

Тўпланган мол-мулкдан айрилиш. Таршиш кемасидаги саёҳат, ҳеч шубҳа йўққи, Юнусга жуда қимматга тушган. Кучли шамол эсиб бўрон кўтарилганда, денгизчилар чўкиб кетаётган кемани қутқариш мақсадида барча юкларни денгизга ташлаб юбордилар. Ишончимиз комилки, ташлаб юборилган юклар ичида Юнуснинг ҳам тўплаган мол-мулки бўлган. Юнуснинг мол-мулки денгизга улоқтирилмаган ҳолатда, унинг ўзи сувга отилди.

Бироқ Юнус нафақат моддий, кўриниб турадиган мол-мулкидан айрилди. Шунингдек у кўплаб... чидади.

Виждон азоби. Юнус Худонинг иродасига қарши бораётганини билар эди.

Худодан узоқлашиш. Юнуснинг ўзи Худо билан мулоқот қилишдан воз кечди.

Денгиздаги ваҳимали бўрон ва катта наҳанг балиқнинг ичида уч кун қолиб кетишнинг ўзи ниҳоятда қўрқинчли бўлса керак. Баҳайбат маҳлуқнинг ошқозонидаги сассиқ ҳидни сиз тасаввур қила оласизми? Кислороднинг етишмаслигини-чи? Юнус азобли ўлимга маҳкум этилган эди.

Унинг барча айрилиқлари ўзаро боғланган эди, аммо булардан ташқари, Юнус шунингдек... тушиб қолганини ҳис қилар эди.

Ҳиссий қуллик. Нафрат, адоват, қаҳр-ғазаб ва айрилиқ доғи ҳар доим биз учун кишан бўлади. Ана шундай ҳис-туйғуларни биз атрофдагиларга йўллаганимизда, бизнинг ўзимиз шахсий ҳис-туйғуларимиз асирига айланиб қоламиз. Адоват бизни ичимиздан кемиради. У бизнинг нигоҳимизни қора парда билан тўсади, хурсандчилик ва ҳаётга бўлган севгидан бизни жудо қилади. Адоват ҳисси бизнинг севиш ва севилиш қобилиятимизни бўғади. Адоват ва нафрат имонимизни барбод қилади. Юнус кучли изтироб кечираётган одам бўлган. Унда жўшиб қайнаётган ҳис-туйғулар, Худо ўтказган узум новдасини емирган қурт каби Юнусни “кемирар эди”. Нафрат ва адоват ҳис-туйғуси том маънода, уни қуритиб адо қилар эди.

Гарчанд биз Юнуснинг оиласи ҳақида ҳеч нарса билмасак-да, унинг оиласи ҳам Юнуснинг исёни натижасида азоб-уқубат чеккан, деб тахмин қилишимиз мумкин. Агар биз Худога бўйсунмай Унга қарши чиқсак, оиламиз аъзолари ва биз яхши кўрган инсонлар у ёки бу даражада ҳар доим азобланадилар.

Худога қарши чиқиб, бу учун жазо олмасликнинг иложи йўқ. Агар биз бўйсунмасликни давом эттираверсак, кунларнинг бирида Худо шундай дейди: “Хўп, сен айтганингдек бўлсин. Аммо сен енгилдинг”. Худо бизни ўзимиз танлаган ҳолатда ташлаб кетади.

Агар биз Худонинг қутқарилишга бўлган даъватига эътироз билдиришга қарор қилган бўлсак, биз худди ўша гуноҳкор ҳолатда – қутқарилмасдан қолиб кетаверамиз.

Агар биз Худонинг покланишга бўлган даъватига ўз хайрихоҳлигимизни билдирмасак, бизда ҳеч нарса ўзгармайди – биз мунтазам равишда гуноҳ ва васваса, нотўғри қарор қабул қилиш оқибати ва қалтис фикрлар билан доимий курашда бўламиз.

Агар биз Худонинг хизматга бўлган даъватини менсимасак, биз ҳеч қандай қониқиш ҳосил қилмаймиз ва ҳаёт мазмунига эга бўла олмаган исёнкорлигимизча қолиб кетамиз.

Худога қарши қаратилган исёнимиз бизнинг руҳий ўсишимизни тўхтатиб қўяди. У бизни нобуд қилади ва ўзимизнинг руҳий имкониятларимизни намоён этишга имкон бермайди.

ИСЁНКОР ОДАМ УЧУН ИБОДАТ

Биз кимдир Худога қарши чиқаётганини ҳис қилганимизда, бизнинг ибодатимиз қуйидагича бўлиши керак: “Эй Эгам Худованд, бу одамга шунча муаммолар юборгинки, токи у Сенга мурожаат қилишга мажбур бўлсин”. Бу одамни жароҳатлаш ёки унинг бутун ҳаётини барбод қилишга қаратилган илтижо эмас. Худо буни хоҳламайди. Биз ҳам бундай ниятда эмасмиз. Биз исёнкор одам учун ибодат қилишимиз мумкин. Худо шундай шарт-шароитлар яратсинки, токи ҳар бир бўйсунмас ва исёнкор одамнинг иродаси тор-мор бўлиб, у Худога юз тутсин ва Унга итоат этсин. Бу марҳамат келтиришга бўлган илтижо, шунинг учун биз шундай ибодат орқали Худога мурожаат қилишимиз мумкин.

Биз Худога илтижо қилиб, ўтмишда бизга етказилган дард-алам учун Худо кимнидир жазолашини сўраганимиз йўқ. Бизнинг ибодатимиз – қасос эмас. Тор-мор бўлиш ҳақидаги бизнинг ибодатимиз – инсон буюк марҳаматга эга бўлиши тўғрисидаги илтижо!

Агар одам азоб-уқубат ҳолатида бўлса, биз унга ёрдам беришга, уни юпатишга ёки оғриқ ўчоғини йўқ қилишга шошилмаслигимиз керак. Ахир, биз Худонинг йўлини тўсиб қўйишимиз мумкин! Биз қуйидагича ибодат қилишимиз лозим: “Эй Раббий, бошимиздан кечиришимиз мумкин бўлган синовлардан ортиғини Сен юбормаслигингни мен биламан. Бу одамнинг кўзларини оч, токи унинг ҳузур-ҳаловати учун қилаётган Сенинг ҳаракатларингни у кўра олсин. Ҳақиқатни бузмай унга етказа олишим учун, мен нималар дейишимни ва қандай йўл тутишимни менга ўргат. Сенга халақит қилмаслигимда менга ёрдам бер”.

Менинг олдимга кўпинча одамлар келиб, Худо уларни у ёки бу муаммолардан халос этиши учун ибодат қилишимни сўрар эдилар. Одатда, мулоқот шундай ўтар эди. Уларнинг илтимосидан кейин мен савол берар эдим: 

-Сизнинг ҳаётингизда нималар юз бераётгани ҳақида Худонинг билишига сиз ишонасизми?     

-Ҳа, - деб жавоб берарди улар.

-Худо сизни яхши кўришига сиз ишонасизми?

-Ҳа.

-Унда сиз Худога итоат этишингиз учун биз ибодат қиламиз. Худованд нимани ўйлаб қўйган бўлса, бошланган ишни охирига етказишга Унга ижозат беринг. У сизни мустаҳкамлашига ва руҳан кучли ва бадавлат қилиб, юз берган нохуш ҳолатдан чиқиб кетишда сизга ёрдам бериши учун ибодат қиламиз. Биз халос бўлиш учун эмас, балки Худонинг эзгулиги сизнинг ҳаётингизда ҳукм суришига ва сизга жасурлик инъом этишига ибодат қиламиз. Худо шундай ҳолатни сизнинг фойдангиз ва сизни марҳаматлаш учун юборганига ишонишингиз учун биз ибодат қиламиз.

МАРҲАМАТЛАРДАН АЙРИЛИШ

Агар одам Худога бўйсунмай, Унга қарши исён кўтаришни давом эттираверса, у Худо унга ёғдирмоқчи бўлган барча марҳаматлардан ва эзгуликдан айрилиб қолади. Худо биз учун атаб қўйган ҳадяларнинг ҳаммасини олишимизга исён имкон бермайди. Исёнчи одам хурсандчиликни ҳис қилиши мумкин, аммо у ҳеч қачон тўлақонли хурсандчилик туйғусини англай олмайди. У дунёвий севгини ҳис қилиши мумкин, аммо Худонинг сўзсиз севгисини ҳеч қачон ҳис қила олмайди. У бу ўткинчи ҳаётда нималаргадир умид қилиши мумкин, аммо Худо бизга бераётган абадий ҳаётга ҳеч қачон эга бўла олмайди.

Худога бўйсунмаслигимиз бизга Унинг куч-қудратига, донолигига тўлишимизга ва Унинг мавжудлигидан роҳатланишимизга ҳалақит беради. Исёнкорлик бизни марҳаматлардан ва ҳузур-ҳаловатдан маҳрум қилади. Худонинг даъватини менсимаслик билан, бундай йўқотишларга йўлиқмайлик.


Книга на Узбекском языке: Страдание во благо (Чарльз Стенли)

В своей книге пастор Чарлз Стенли показывает, что страдания - это орудие, которое Бог использует для того, чтобы дать нам благословение. Такой взгляд на страдания - невероятная сила, способная помочь нам принять любые испытания и трудности, зная, что они послужат нам во благо.
Иногда жизненные обстоятельства причиняют нам такие страдания, что мы, кажется, не в состоянии перенести их. Смерть любого человека, потеря работы, продолжительная болезнь - все это несет в себе боль, навсегда изменяя нашу жизнь. Но в этом есть нечто большее: страдания могут принести нам такие благословения, которых мы не обрели бы иначе.
Как показывает Чарлз Стенли, Бог сокрушает нас, допуская трудные времена в нашей жизни, чтобы привести нас к духовной зрелости, более тесному общению с Собой, более эффективному служению. Бог обязательно даст нам сил, чтобы перенести страдания, Он обратит их во благо, даровав благословения, доступные лишь тем, кто был сокрушен.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак