Чарльз Стенли. Эзгулик учун азоб чекиш - (4-боб) Узбек тилида
Ezgulik Uchun azob chekish (Charlz Stenli) Audiokitob Uzbek tilida.
Мундарижа
Кириш
1-боб Азоб-уқубатлар марҳамат бўла оладими?
2-боб Худо бизга энг яхшисини истайди
3-боб Нима учун биз азоб тортамиз?
4-боб Азобнинг мазмунини тушунишимиз йўлидаги тўсиқлар
5-боб Шифо топиш нима дегани?
6-боб Руҳий етукликка эришиш
7-боб Тор-мор бўлиш жараёни
8-боб Тор-мор бўлишга қарши бизнинг исёнимиз
9-боб Қандай қилиб кўп самара берадиган новда бўлиш мумкин
10-боб Марҳаматлар ҳақидаги ваъда
Эпилог Сизлар учун менинг ибодатим
4 – боб АЗОБЛАРНИНГ МАЗМУНИНИ ТУШУНИШ ЙЎЛИДАГИ ТЎСИҚЛАР
Азоб – Худо иродасининг бир қисми эканини тушуниш йўлида бир нечта тўсиқлар мавжуд. Масиҳийча ҳаёт – бу бизнинг ягона бажаришимиз керак бўлган нарса, деган фикр асосий тўсиқлардан бири ҳисобланади. Агар бирор кимсадан биз масиҳийга таъриф беришини илтимос қилгудек бўлсак, одатда биз қуйидагича жавобни эшитишимиз мумкин: “Масиҳий-бу шундай одамки, у мунтазам равишда жамоатга боради, у ерда Худога ҳамду санолар куйлайди, ибодат қилади, қурбонликлар келтиради, Муқаддас Китобни ўқийди ва ўз эътиқоди ҳақида бошқаларга сўзлайди”. Турли одамларда, сўзсиз, бундай рўйхат турлича бўлади. Кимлардир: “У спиртли ичимликлар ичмагани, чекмагани ва уришиб сўкинмагани учун ҳам масиҳий ҳисобланади”, деб айтадилар. Бошқалар эса масиҳийларга шундай таъриф берадилар: “Бундайлар безори йигитлар билан санғиб юрмагани ва кечалари тунги клубларда дайдимагани учун ҳам масиҳий ҳисобланади”.
Бироқ масиҳийча ҳаёт бизнинг қилаётган ишларимиз билан белгиланмайди.
Масиҳийча ҳаёт Исо Масиҳ хочда биз учун нима қилгани, шунингдек, Уни ўзимизнинг Қутқарувчимиз деб тан олиб, биз ким эканимиз билан белгиланади. Шундай қилиб, масиҳийча ҳаёт Муқаддас Руҳнинг бошчилиги ва Унинг кучи туфайли биз ким бўлганимиз билан белгиланади.
Албатта, одам Масиҳга қанчалик кўп ўхшаса, унинг ҳаёти шунчалик кўп ўзгаради. Унинг янги ҳаётида қандайдир одатларга ва ножўя ҳаракатларга ўрин қолмайди. Имонлида масиҳнинг тўлиқ ҳаёти албатта хизматда, Худони улуғлашда ва Унга шукроналар айтишда намоён бўлади. Ҳақиқий имонли қуйидагича саволни бермаслиги керак: “Мен масиҳий эканимни қолганлар тушуниши учун қандай йўл тутишим керак?” Ҳақиқий масиҳий Худонинг севгисига жавоб беради ва барча вазиятларда агар унинг ўрнида Масиҳ бўлганда қандай йўл тутадиган бўлса, айнан шундай ҳаракат қилади.
БИРИНЧИ ТЎСИҚ: ЎЗИГА КЕРАГИДАН ОРТИҚ ДАРАЖАДА ИШОНИШ
Синовлар даврида сиз дуч келишингиз мумкин бўлган энг катта муаммо – бу масиҳий бўлиш ва масиҳийча ҳаёт кечириш нима эканини тўғри англаш. Масиҳий учун энг муҳими – қандайдир ишларни бажариш эмас, балки Исо Масиҳ билан мулоқот қилишдир. Ишлар – бу Унинг ташвиши. Исо аста-секин бизни Ўзига ўхшатиб, янгилаш билан машғул бўлади. У бир шахсдаги ҳам муаллиф, ҳам муҳаррир. Бизнинг ҳаётимиз тўлиқ Унинг иродасига мос келиши учун Унинг Ўзи бизнинг ҳаётимизни ўзгартиради.
Сиз гуноҳкор табиатингизни ўзингиз ўзгартира олмайсиз. Эрталаб ойнага қараб туриб сиз: “Бугун мен ўзимни барча гуноҳлардан поклайман ва менинг ҳаётим тўлиқ ўзгаради”, деб айта олмайсиз. Бунинг асло иложи йўқ. Кўпчилик ўзини руҳан ўзгартиришга интилади, аммо уларнинг ҳаммаси бир хил хулосага келадилар: “Бундай қилиш ўзимнинг қўлимдан келмас экан”. Фақат Исо Масиҳ одамни поклаб, унинг юрагини ўзгартиришга қодир. Фақатгина Худо бизга юборган Муқаддас Руҳгина тўғри қарор қабул қилишни ўргатиши мумкин, юракларимизни юмшатишга ва биз тўғри йўл танлай олишимиз учун онгимизни ёритишга қодир.
Биз – лой, У эса – кулол эканини доимо ёдимизда тутишимиз даркор.
ИККИНЧИ ТЎСИҚ: ИНЪОМЛАР ВА ҚОБИЛИЯТЛАР
Азоб-уқубатларда марҳаматга эришиш йўлидаги яна бир тўсиқ – бу бизнинг инъомлар ва қобилиятларимиздир. Албатта, бу қарама-қаршиликка ўхшаб кўриниши мумкин, аммо иқтидорлигимиз бизга уларни тўлиқ намойиш қилишга ҳалақит бериши мумкин, балки янада янгиларини ўзлаштиришимизга тўсиқ бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Кўпинча кимга инъомлар ва қобилиятлар ортиқ даражада берилган бўлса, шундайлар Худо томонидан юборилган синовларни ниҳоятда қийналиб бошларидан ўтказадилар. Айнан қобилиятли ва иқтидорли одамлар кўп ҳолатларда иззатталаб ва шуҳратпараст бўладилар, ўзларига жуда ишонадилар. Агар яхшилаб қаралса, айнан қобилиятли шахслар бошқа одамлардан кўпроқ афзалликларга эгалар.
Муаммо нъомлар ва қобилиятлар эга бўлишгандан эмас, гап шундаки, одам ўзининг фақат қобилиятига тўлиқ ишонадиган бўлиб қолади. Худо бизга берган қобилият ва иқтидорларимизга ишонганимизда, биз кўп нарсаларни унутиб қўямиз ёки назардан четда қолдирамиз. Раббий Ўзининг ҳузури билан уларни кўпайтириши тушимизга ҳам кирмайди, бу Унинг биз билан бирлашишини ҳис қилиш имкониятидан ўзимизни маҳрум қиламиз.
Бори билан рози бўладиганлар, чиндан ҳам муҳтож бўлган нарсаларни Худодан камдан-кам сўраб, мурожаат қиладилар.
Улар нималардан маҳрум бўлаётганликларини англамайдилар.
Худо улардан қандай фойдаланиши мумкинлигини ўзлари кўрмайдилар.
Улар ўзларининг ҳаётига нисбатан мавжуд бўлган Худонинг иродасини тушунмайдилар.
Улар марҳаматларнинг ёнидан ўтиб кетаётганликларини англаб етмайдилар.
Узоқ йиллик пасторлик тажрибам мени шунга ишонтирдики, кўпинча айнан кимнинг қобилиятлари ёки пуллари кўп бўлса, ана шундайлар ўз ҳаётларини мустақил равишда бошқаришга интиладилар. Бундай одамлар иқтидор ёки пулларидан ажралиб қолишлари мумкин, деб ҳисоблайдилар ва шунинг учун ҳам бойликларини имкон қадар сақлаб қолишга ҳаракат қиладилар. Шунингдек, бунинг учун улар ўз қобилият ва бойликларини ҳаммадан, ҳаттоки ўзларидан ҳам беркитишга тайёрдирлар.
Бироқ иқтидорли шахслар бир нарсани тушунмайдилар. Одам ўзини Худога топширганда, у ҳеч нима йўқотмайди. Ихтиёрий равишда бериш ҳеч қачон бизни бойликларимиздан маҳрум қилмайди. Худо бизни Ўз қўлларида қуролга айлантиришининг буюк сири қуйидагича оддий принципдан иборат: “Бошқаларга беринг, сизларга ҳам қайтади – яхшилаб босилган, силкитилган, тўлиб-тошган ўлчов билан қўйин-қўнжингизга тўкилади. Чунки сизлар қандай ўлчов билан ўлчасангизлар, худди шундай ўлчов билан сизларга ҳам татбиқ этилади” (Луқо 6:38).
Ушбу оятда фақатгина молиявий ёки моддий маблағлар ҳақида сўз бормайди, балки одам нимага эга бўлса, ҳаммаси ҳақида гапирилаяпти. Биз Худога нимани берсак, У бизга ортиғи билан қайтаради. Ва биз берганимизни ортиғи билан олганимиздан кейин, тинчлик-хотиржамликка эга бўламиз ва қониқиш ҳис қиламиз. У бизга шунчалик мўл-кўл берадики, ҳаттоки биз ҳеч қачон Ундан қарзимизни уза олмаймиз.
Биз шунингдек, Раббий бошқаргани сингари ўз ҳаётимизни оқилона бошқара олмаймиз. У бизни яратган, шунинг учун ҳам ҳаётда қандай етаклашни ва имкон қадар мукаммалликка эришишга ёрдам беришни фақатгина У билади. Биз нималарга қодир эканимизни, ўзимизнинг имкониятларимизни қандай тўлиқ намоён қилишимизнинг ҳаммасини билади.
Кўпинча, ҳаётимизда пайдо бўлувчи имкониятларга қараб туриб, биз шундай деймиз: “Мен қандай йўл тутишни билмайман. Нимани танлашни ва энди қаёққа боришни билмайман”.
Бироқ Худо ҳаммасини билади. У фақатгина биз нималарга қодир эканимизни эмас, ҳаттоки ўзимиз билмаган ўз иқтидоримизни, қобилият ва лаёқатларимизни қандай қилиб янада ёрқинроқ намоён эта олишимизни яхши билади.
Қобилиятли одамнинг бошига оғир кунлар тушганда ёки у азоб-уқубатга дучор бўлганда, кўпинча ўзининг ҳолатини ўз кучи билан тўғрилашга ҳаракат қилади. Бироқ донолик билан Худога мурожаат қилиб, ўзининг заифлигини тан олиши лозим: “Эй Худованд, менинг билмаганларимнинг барчаси Ўзингга аён. Мен ўзимни Сенинг қўлларингга топшираман. Мен ва менинг қобилиятларим билан Ўзинг истаганингни қилгин”.
УЧИНЧИ ТЎСИҚ: УМИД ҚИЛИШНИНГ СОХТА МЎЛЖАЛИ
Худо бизни ўзгартираётганда, У бизнинг ҳаётимизнинг барча жабҳаларини Ўз иродасига бўйсундиришга интилади. Бунга етишиш учун, Унинг иродасига тўлиқ бўйсунишимизга бизга ҳалақит берувчи, Унга тўлақонли ишонишимизга тўсиқ бўлувчи барча салбий иллатларни олиб ташлайди.
Худонинг иродаси шундаки, токи биз ҳар битта нарсада Унга ишонайлик. Агар биз, ҳаттоки, бирор нарсада ўзимизга таянадиган бўлсак, демак биз Худога тўлиғича ишонмаймиз. Биз умидимизни боғлайдиган нарса бошқа бўлса – хоҳ у онгли ёки онгсиз равишда бўлсин, у Худо ва бизнинг ўртамиздаги тўсиқ, ғов қаршиликка айланади. Агар биз Муқаддас Китобдаги лой ва кулол тимсолларига солиштирадиган бўлсак, умид ва ишончнинг сохта мўлжаллари лойдаги тош, ёки дейлик, тайёр хум идишдаги бўртиб чиққан бўшлиқ, нуқсонга айланади, бундай камчиликлар туфайли ушбу лой билан ишлаб бўлмайди.
Одатда биз нималарга умид боғлаймиз?
Шахсий кучимизга
Биринчидан, биз ўзимизга ишонишга қарор қиламиз. Биз эркинликка интилиш билан туғиламиз. Бизларнинг кўпчилигимиз ўз қалбимизнинг саҳифаларида қуйидагича сўзларни аллақачон битганмиз: “Худога ўрин йўқ”. Бошқалар эса Раббийга шундай дейдилар: “Худойим, мана Сенга ҳаётимнинг бир қисми – майли, ҳаётимнинг тўқсон беш фоизи Сеники, - у ерда нима хоҳласанг, ҳаммасини қилишинг мумкин. Бироқ ҳаётимнинг қолган беш фоизини мен ҳар эҳтимолга қарши ўзим учун сақлаб қоламан”. Биз кунглимиз тусаган жойга боришни истаймиз, ўзимизга ёққан нарсани сотиб оламиз, ўзимизга нимани муносиб кўрсак, шундай ҳаракат қиламиз, дўстлаша олган инсонларни ўзимизга дўст деб биламиз. Бошқача қилиб айтганда, биз қаерда ва қандай хоҳласак, ана шундай ва ўша ерда яшаймиз.
Бироқ, Худо бизга, агар биз Худонинг кучи, донолиги ва севгисига тўлақонли эга бўлмоқчи бўлсак, биз ўзимизни Унга тўлиқ, ҳеч қандай йўлларни қидирмай ва ўзимизга ҳеч нарса қолдирмай, тамомила ишониб топширишимиз кераклигини айтаяпти.
Бойлик
Иккинчидан, биз пулларимизга ва бошқа моддий бойликларга ишонамиз. Мен бой-бадавлат бир одамни билардим. У кунларнинг бирида ҳазил оҳангда шундай деди: “Агар менинг банкдаги ҳисобимда ўттиз минг доллардан кам пул қолгудек бўлса, ўзимни камбағал деб ҳисоблайман”.
У ўзининг пулларига ишонар эди. У ўз бизнеси билан шуғулланишга жуда кўп вақт ажратар эди, оиласи ва жамоатдаги дўстларига эса кам вақт қоларди. Бироқ у ўз ишларига қанчалик кўп вақт ажратишга интилишига қарамай, унинг тўғри қарор қабул қилиши ниҳоятда оғир кечарди. Ва тез орада бир неча муваффақиятсиз инвестициялар уни тамомила хонавайрон қилди. Узоқ йиллар давомида таҳқирланавергач, ҳақоратланган хотин ёлғизликдан чарчаб, уни ташлаб кетиб қолди. Бор бисотидан ажралган эр бир хонали уйда ёлғиз ўзи қолди. У бор кучи билан ўз бойлигини қайтаришга интилар эди, лекин Худо уни марҳаматламас эди. Ва ниҳоят у: “Эй Худойим, мен Сеникиман. Мен Сенга суянаман. Бутун умрим давомида мен фақат ўз пулларимга ишониб келган эдим. Энди эса мен Сенга ишонаман”, деб айтгандан кейин, унинг ишлари юришиб кетди.
Бундай синов орқали Худо унинг ҳаёти учун қанча маблағ керак бўлса, шунча ишлаб топишни ўргатди. Лекин бу одамнинг ҳаётидаги энг катта мўъжиза – бу эркакнинг ўз бойлиги ҳақида бошқа қайғурмай қолиши бўлди. У энди пулга боғлиқ эмас.
Ташқи қиёфа
Баъзи одамлар ўзларининг ташқи кўринишларига ва ташқи кўринишлари бошқаларда яхши таассурот қолдиришига ишонадилар. Улар, ташқи кўринишлари уларга ҳамма нарсада ёрдам беради, деб ҳисоблайдилар.
Мен бир аёлни билардим, аёл бутун ҳаёти давомида чиройли, гўзал бўлишга интилар эди. Ҳаттоки қариган чоғида ҳам унинг кўриниши жозибадор ва мафтункор эди. Ён-атрофдагиларда яхши таассурот қолдириш – аёл учун энг муҳим машғулот бўлган.
Бироқ етмиш ёшга кирганда, у қаттиқ бетоб бўлиб қолди. Касаллик борган сари зўрайиб, унинг ташқи кўриниши энди ҳеч кимни қизиқтирмаётганини аёл тушунди. Аёлда ташқи қиёфа ўрнига, шу вақтга қадар, ҳаттоки унинг энг яқин одамлари ҳис этишмаган ички гўзаллиги намоён бўлади. Аёлнинг ташқи қиёфаси сўлиб борарди, руҳи эса самовий гўзаллик ила порлай бошлайди. Кампир барча одамлар учун марҳамат манбаи бўлиб қолди, чунки ким унинг ёнига келса, у ҳаммага унинг ҳаётида ҳаракат қилаётган ва уни тўлдириб тоширган Худонинг марҳаматини улашарди.
Аёл кексайгач, тинч руҳ ва қалбида хотиржамлик билан жон берди. Ўлимидан бирозгина олдин у деди: “Энди мен бошқа дунёга кетишга тайёрман!” Азоб-уқубат аёлга марҳамат келтирди ва бу имоннинг яққол кўриниши бўлди.
Мувоффақиятлар ва обрў эътибор
Баъзи одамлар ҳамма нарсада ўзларининг ютуқ ва ўтмишдаги қилган хизматларига таянадилар. Улар, уларнинг обрў-эътибори ҳаётнинг барча жабҳаларида уларга ёрдам беради, деб ҳисоблайдилар.
Бир неча йил олдин мен ниҳоятда такаббур ва гердайган бир одамни учратдим. У ўзининг нопоклиги ва ёлғончилиги билан одамлар орасида шуҳрат қозонган эди. Бу одамнинг бошқалар билан қандай сўзлашганини эшитганимда, Худо менинг қалбимга деди: “Шу одам учун ибодат қил!” Ростини айтсам, мен бу ҳақда ўйламаган эдим, чунки бу одам менга асло ёқмас эди.
Бир қанча вақт ўтгач, мен яна у билан учрашиб қолдим. Бу гал у мени бирга тушлик қилишга таклиф этди. Мен истаб-истамай розилик билдирдим. У хушмуомала, босиқ суҳбатдош бўлиб кўринди. Мен уни танимадим, олдин мен билган одамдан асар ҳам қолмаган эди.
У менга ўз тарихини сўзлаб берди. У қачонлардир бир компания ташкил қилган экан. Ана шу компания мустаҳкамланиб шуҳрат қозонгач, айрим сабабларга кўра уни ноҳақ ишдан бўшатишибди. Унинг сабр косаси тўлиб тошибди. Аммо шу заҳотиёқ у Худога юз тутибди. У ўзининг заифлигини тан олиб, ҳаммасини Худога топширибди. У ҳалигача ишсиз эди, аммо унинг табиати, феъл-атвори тамомила ўзгарган эди. Бўлиб ўтган суҳбатимиздан сўнг эшитишимга қараганда, у икки шериги билан янги компания тузибди. Бу сафар у ҳамма ишларни Худонинг севгиси ва у билан бирга хизмат қилаётган касбдошларига бўлган ҳурмат руҳида амалга оширибди.
Ҳар гал биз ўзимизнинг шон-шуҳратимизга ва обрў-эътиборимизга таянганимизда, биз ўзимизни хавф остига қўямиз. Бугун ва келажагимизни тўлиқ Худонинг режасига топшириш ўрнига, биз ўзимизнинг ўткинчи эришган муваффақиятларимизга суянамиз.
ТЎРТИНЧИ ТЎСИҚ: ҲАЁТИМИЗНИ ЎЗИМИЗ БОШҚАРИШНИ ҚЎЛДАН БЕРМАСЛИК
Ҳаётингизнинг қайси соҳасини сиз Худодан беркитишга интиласиз? Ниманинг устидан назоратни сақлаб қолмоқчи бўласиз? Қалбингизнинг қайси бурчагига сиз Худони таклиф қилишни хоҳламайсиз?
Менинг танишларимдан баъзилари Худога шундай соҳалар ҳақида гапирадилар ва уларнинг устидан назорат қилишни Худога ишониб топшира олмасликларини ҳаттоки тан оладилар, аммо бундан нарига ўта олмайдилар. Улар шундай деб ўзларини оқлайдилар: “Ахир, ҳеч ким мукаммал эмас-ку!” Улар яна шундай фикр юритадилар: узоқ йиллар давомида мен буни енга олмаган эканман, демак, Раббий мени шундай қилиб яратган. Аслида эса, улар ҳаётларининг бу соҳаси устидаги назоратни Худога топширишни хоҳламайдилар.
Мен бир одамни биламан. У узоқ йиллар давомида кунига икки пачкадан сигарет чекар эди. Чекиш соғлиққа зарарли эканини у жуда яхши билар эди. Аммо мен унга ибодат қилиб, Худо унинг иродасини мустаҳкамлашини сўрашини маслаҳат берганимда, у бош чайқади: “Йўқ! Биласизми, менимча, бу билан Худонинг иши йўқ. Чекишни ташлайманми ёки йўқми – буни менинг ўзим ҳал этишим керак бўлган соҳа”. Кейинчалик бу одамга шифокорлар ёмон ташхис – ўпка эмфиземаси (ўпкада ҳавонинг тўпланиб қолиши) қўйишганида, у мени чақиртирди ва у учун ибодат қилишимни сўради.
Узоқ йиллар давомида ҳомиладор бўлишга интилган бир аёлни ҳам билардим. Унинг эри хотинини даволатиш учун мутахассисларга минглаб долларларни сарфлади, бепуштлар учун мўлжалланган машҳур ва донғи чиққан шифохоналарга олиб борди. Кунларнинг бирида мен уларга нисбатан Худонинг иродасини қандай эканини улар сўраб-суриштиргани билан қизиқдим. Аёл кулиб юборди ва деди: “Худо билан бу ҳақда гаплашишдан қўрқаман. Эҳтимол, У бизнинг болаларимиз бўлишини хоҳламаётган бўлса-чи!?”
Ҳар биримизнинг ҳаётимизда шундай жабҳалар борки, биз бор кучимиз билан уларнинг устидан назоратни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Бироқ айнан ўша ерга Худо кириб боришга ҳаракат қилади. Қолаверса, айнан биз асраб-авайлаётган соҳамиз устида Худованд иш олиб боради, токи биз тўлиқ Унга содиқ бўлишимиз учун. Худонинг хоҳиш-иродаси, биз тўлиқ ва тамомила Унга тобеъ бўлишимиз кераклигидадир. Уни фақатгина тўлақонли мутеълик қаноатлантиради.
Мен мамлакатнинг кунботиш томонига йўл олиб, унинг кенгликлари бўйлаб саёҳат қилишни яхши кўраман. Салқин кечаларда чодирда ётиш, мўъжизавий табиатни ёки овни суратга олиш ниҳоятда ёқади. Мен тоғларимизнинг ва яйловларимизнинг мафтункор гўзаллигини севаман. Кўпинча мен саёҳатга чиқмоқчи бўлганимда, сайр қилиш учун эгарланган отни ижарага оламан. Баъзида ювош от тўғри келади, у мени нима демоқчи бўлганимни тушунгандай, сўзсиз итоат этади. Бундай от дарҳол бўйсунади, баъзида сизнинг биргина сўзингиз орқали сизнинг нима хоҳлаётганингизни билади.
Бироқ мен жуда қайсар отларда ҳам юришимга тўғри келган! Мен от жиловини қаттиқ тортардим, узанги билан нуқирдим, бақириб, қамчи билан урардим, аммо от қайсарлик қиларди. Бундай отлар миниб ўргатилади, лекин ўйлашимча, етарлича даражада эмас. Ана шундай отларнинг дастидан баъзида мен оғир аҳволга тушиб қолардим. Улар тепаликдан учиб тушарди, тор йўлаклардан юргиси келмасди. Ишонинг, бундай вазиятларда ювош, яхши ўргатилган от керак.
Отни ўргатиш вақтида нима юз беради? Кенг тарқалган фикрларга қарши ўлароқ, ҳеч ким отни синдирмоқчи ёки бартараф қилмоқчи эмас. Яхши ўргатилган от кучли, ғайратли, ақлли ва идроклигича қолади. Агар унга эрк берилса, у бажонудил сакраб чопади. Ўргатилган от фақат бир нарсани йўқотади – ўзининг эркинлигини, ҳар қандай бошқа пайтда эса от ҳар доим чавандознинг гапига киради.
Худди шундай жараённи Худонинг фарзанди ҳам бошидан кечиради, Худо унинг руҳини эгмоқчи эмас. Биз Масиҳга юз тутганимизда, ҳаётга бўлган қизиқишимизни йўқотмаймиз. Ўзимизни шахсиятимизни ҳам йўқотмаймиз. Биз мустақил қарор қабул қилишни йўқотамиз холос. Биз Раббий ва Қутқарувчи деб атаган Зотга ҳар доим итоаткор бўлишимиз учун, бизнинг эркимиз Самовий Отанинг иродасига бўйсуниши керак.
Биз, албатта, шахсий фикрларимизда туришимиз мумкин. Масиҳни Қутқарувчимиз деб тан олишимиздан олдин ҳам, кейин ҳам Худо бизни эркимиздан маҳрум қилмайди. Худо бизга нима дейишига ва У бизни қаерга етаклашига эътибор қилмасдан, биз “ўзимизни эгишимиз” мумкин! Аммо яхши ўргатилмаган қайсар от сингари, Худонинг иродасига бўйсунмаган ҳолда ўзбошимчалик билан иш тутганимизда, биз ўзимизни хавф остига қўямиз. Ёлғон ва гуноҳкорона адашиб юрганимизнинг оқибатида, биз салбий ҳодисаларни бошимиздан кечиришимизни Худо хоҳламайди.
Худонинг қаршисида таслим бўлиш – бу бизнинг эркимиз тўлиқ Худонинг иродасига бўйсунади; бунда биз Унинг амрини эшитиб, У билан тортишмаймиз; бунда биз ўзимизни оқлашга Унинг сўзларини таҳлил қилишга интилмаймиз, аксинча, Муқаддас Руҳ овози бизни қаерга етакласа, ўша ерга индамай бораверамиз. Бундай итоат этишнинг натижаси – бу нафақат ҳозирда, балки келажакда ҳам Худонинг марҳаматларига эришишга олиб келади.
БЕШИНЧИ ТЎСИҚ: БИЗНИНГ “МЕН”ИМИЗ
Худо бизнинг ҳаётимизда азоблар ва қийналишларга йўл қўйганида, У бизнинг манманлигимизни ва худбинлигимизни, ўз манфаатларимизни кўзлашимизни ва ўзимизга бино қўйишимизни, хуллас бизнинг “мен”имиз ҳамма нарсада бизда қолдираётган доғни ва эркинликка интилишимизни енгишга ҳаракат қилади.
Кимлар учундир “мен” ижтимоий ҳуқуқни – ҳокимиятни, жамиятдаги юқори ўринни, обрў-эътиборни гавдалантиради.
Кимлар учундир “мен” ақлий фаолиятни намоён этувчи ёки дўстларни топишга ва атрофдагиларга таъсир кўрсатишга ёрдам берувчи хусусиятлар ҳисобланади.
Яна кимлар учундир “мен” доимо ташқи кўриниш ёки соғлиқ – чирой, жисмоний форма, ғайрат билан боғлиқ бўлади.
Қолаверса, кимлар учундир “мен” моддий бойлик, яхши яшаш жойи ва обрў-эътибор билан чамбарчасдир.
Ўзимиз ҳақимиздаги бизнинг тасаввуримиз - биз қанчалик Худога ишонишимизга ва ўз ҳаётимизни Унга қанчалик бўйсундиришимиз ҳақидаги тасаввурларни очиб беради.
“Мен қачон ўзимга ёқаман? Мен қачон ўзимдан нафратланаман?” – деган саволларни ўзингизга беринг.
Агар сочингизни нотўғри бўяб қўйишса, ишингизда муаммолар туғилса ёки бебаҳо нарсаларингизнинг йўқолиши сизни тўлиқ фалаж қилиб қўйган бўлса...
Агар сиз ўз турмуш ўртоғингиздан ёки рафиқангиздан яхши гапларни эшитишингиз кераклигини ҳис қилсангиз, ўзингизнинг баҳоингизни ҳис қилиш учун молиявий эркинликка интилсангиз...
Маълум ижтимоий даражага етгунга қадар, қандайдир имтиёз ва енгилликка ёки эришган муваффақиятларингиз бошқалар томонидан тан олингунга қадар сиз ўзингизни “ҳеч ким”, деб ҳисобласангиз... унда сиз Худо билан ўз муносабатларингизни қайта кўриб чиқишингиз лозим. Бизнинг ўзимиз ҳақимиздаги тасаввурларимиз тўлиқ ва тамомила Худонинг севгисига ва Унинг тушунчаси бўйича қимматга ва ҳурматга сазовор бўлишга асосланишини У хоҳлайди.
Худодан кўра бошқа нарсага етишишга шиддатли интилишимиз қанчалик кучлироқ бўлса, азоб-уқубат даври шунчалик оғриқли кечади. Баъзида Худонинг Ўзига эмас, балки биздаги ўзимизга бўлган кучли ишончни, ҳис-туйғуни Худо биздан таг-томири билан узиб олмоқчи бўлгандай туюлади. Ва бу жараён жуда оғриқли кечиши мумкин. Азоб-уқубатлар, қийинчиликлар ва ғам-ташвишлар ниҳоятда аянчли ҳис этилади.
Қандайдир соҳаларда Худо бизни аямасдан қийинчиликларга дуч қилганда, табиийки, биз ўша нарсага янада маҳкамроқ ёпишиб олишга интиламиз. Аслида, Худога нимани беришимиз кераклигини биз биламиз. Баъзида Худо бизни қандай синовлардан ўтказиши ҳақида одамлар билан бўлиб ўтган кўплаб суҳбатларда мен доим шундай сўзларни эшитаман: “Менинг ҳатти-ҳаракатларим Худонинг иродасига қарши эканини билганман, аммо мен барибир ўз билганимча яшайверар эдим”. Бу ҳис-туйғу интуитив, қайсидир даражада онгсиз равишда бўлиши мумкин, аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам одамлар ўз ҳаётларининг қайсидир қатламига Худони олиб кирмаётганликларини биладилар.
Нега биз шундай йўл тутамиз? Чунки ҳаётимизнинг барча жабҳаларини биз ўзимиз назорат қилишни истаймиз. Бу эса манманликнинг очиқдан-очиқ кўринишидир.
Худо Ўз севгисига қарамасдан, бизга ёрдам бера олмаслигидан , илтимосларимизни бажармаслигидан, қониқиш ҳиссини бизга бермаслигидан қўрқамиз. Ҳаётимизда нимадир етишмаслигидан, қандайдир яхшиликлардан айрилиб қолишдан, ажойиб туйғуларни ҳеч қачон ҳис қила олмаслигимиздан биз ҳадиксираймиз.
Ўзингиздан чинакамига сўранг: “Худо мени қанчалик севади?”
Бир куни бу саволни бир таниш аёлга бердим. Унинг умр йўлдоши узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этган эди, шунинг учун у ниҳоятда Худодан хафа эди. Ва ниҳоят у деди:
-Мен бениҳоят Худога муҳтож бўлганимда, У мени ташлаб кетди.
Худо ҳеч қачон бизни қолдирмаслигига мен уни ишонтирдим. Худо ҳар доим биз билан бирга. Унинг муаммоси, гўёки Худо уни тарк этганида эмаслигини мен билар эдим. Гап шундаки, аёл бошига кулфат тушганда Худога эмас, одамларга мурожаат қилган. Худо уни ташлаб қўймади, аёл Худони тарк этди. Аммо мен унга бу ҳақда тўғридан-тўғри гапирмадим – чунки аёл менинг гапларимни қабул қила олмас эди. Мен ундан сўрадим:
-Сизнингча, Худо сизни қанчалик яхши кўради?
У оғир хўрсинди:
- Худованд мени умуман севмайди, деб ўйлайман.
Агар шундай бўлганда, бутун дунёда Худо севмайдиган ягона аёл сиз бўлсангиз керак, - деб тушунтирдим мен унга.
Сўзларим уни ҳайрон қолдирди ва мен гапимни давом эттирдим.
-Юҳаннонинг Биринчи мактуби, тўртинчи боб, саккизинчи оятида Худо – севги экани айтилган. Севги – бу Худонинг энг асосий хусусияти ҳисобланади. Ва Худонинг ҳар қандай хусусияти сингари, севгиси ҳам мукаммалдир. Худованднинг табиати ўзгармайди. У бир кишини севадиган бўлса, демак У ҳаммани бир хил севади.
-Унда нима юз берди? – деб сўради аёл. – Нега унда менинг умр йўлдошим касалликдан узоқ азоб чекиб, вафот этишига Худо йўл қўйди? Нега энди Худованд мени севса, мени ҳаётимда нохуш воқеа юз берди?
-Билмадим, - жавоб бердим мен. – Нима учун Худо бундай қилишини мен билмайман. Аммо шуни аниқ биламанки, У ҳеч қачон сизни ҳам, раҳматли эрингизни ҳам яхши кўришдан тўхтамаган. Менимча, келажакда Худо сизга ёрдам бермаслигидан қўрқиб, сиз ҳозирда Ундан хафа бўляпсиз.
Аёл индамайгина бошини қуйи солди ва унинг кўзларидан оқаётган ёшлар юзини ювди. Мен гапимни давом эттирдим:
-Худо ҳар доим сизнинг ёнингизда бўлишига сизни ишонтирмоқчиман. Келажакда сиз учун Раббий нимани ҳозирлаб қўйганини мен билмайман, аммо шунга ишончим комилки, Худованд сиздан Унга тўлиқ ишонч хосил қилишингизни хоҳлайди. У ҳаётингизнинг ҳар бир кунида сиз Унга суянишингизни истайди.
Агар бизнинг назаримизда, Худо бизни севмаса ёки севса-ю, лекин етарлича даражада бўлмаса, биз Худога ишонмаймиз. Ишонч масаласи – бу аслида, севги масаласи. Ўзингиздан сўранг:
- Менга эзгулик бўлиб хизмат қилувчи омиллардан Худо мени маҳрум қиладими?
- Худо хоҳлагандек инсон бўлиб етишишимга ёрдам берувчи омилларни У мендан тортиб оладими?
- Мен учун хизмат қилаётган руҳий марҳаматларни Худо қайтариб оладими?
- Мени йўлга солувчи, мустаҳкамлантирувчи ва руҳлантирувчи омилларни Худо тўсиб қўядими?
- Менга қониқиш, тинчлик-хотиржамлик ва шоду хуррамлик келтирувчи ҳисларни Худо мендан беркитиб оладими?
- Бутун борлиғимни намойиш этишга менга ёрдам берувчи туйғуларни Худо мендан олиб қўядими?
ЙЎҚ!
Худо ҳеч қачон ўз фарзандларидан тортиб олмайди. Уни севувчиларни Худо ҳеч қачон йўқ қилмайди. Худо Ўз фарзандларига нималарнидир бериб, бунинг эвазига нималарнидир тортиб олиб ўйнашмайди. Юҳанно баён этган Муқаддас Хушхабарда (10:10) Исо шундай дейди: “Ўғри фақат ўғирлаш, бўғизлаш, барбод қилиш учун келади. Мен эса уларга ҳаёт, фаровон ҳаёт бериш учун келганман”.
Ҳар доим, ҳар қандай шароитда Худо қандай бўлмасин, бизнинг ҳаётимизда ҳаракат қилади. Худо мақсад қилиб қўйганидек, биз янада яхшироқ бўлишимиз ва муваффақиятга эришишимиз, Унинг истакларини бажаришимиз учун У бизни йўлга солади. У қалбларимизга шундай таъсир кўрсатадики, унда Худога эга бўлиш истаги, Унинг истаклари пайдо бўлади. У бизнинг қалбимизда шундай ҳаракат қиладики, биз нафақат Унинг иродасига етишамиз, балки Унинг иродасини бажаришга интиламиз. Раббий, ҳар гал бизда ниманидир йўқ қилиш кераклигини билганда, бирданига ҳаракат қилади. Токи биз У ўйлагандек, инсонларга айланишимиз лозим.
ОЛТИНЧИ ТЎСИҚ: БИЗНИНГ МУНОСАБАТИМИЗ
Азоб-уқубатлар бизни нималарга олиб келишини ўзимиз ҳал қиламиз.
Азоб-уқубатларга биз аччиқ, адоват ва нафрат билан қараймиз. Вазиятлардан, шарт-шароитлардан нолишимиз мумкин. Азоб-уқубатларимизнинг сабабчиси ва айбдор, деб ҳисоблаган барча одамлардан биз нафратланамиз. Ва кўпчилик шундай йўл тутади ҳам, чунки ҳар биримизда эркин ирода мавжуд.
Шундай бўлса-да, марҳаматга йўл Худога юз тутиш орқали боради. Ягона Худо бизга шифо бериб, қайта тиклаши мумкин. Биз Унга бўйсунишни ва Унга ишонишни хоҳлашимизни фақатгина ўзимиз ҳал қиламиз.
Азоб-уқубат ҳолатидан Худо бизни шифо топишга етаклайди. Ва биз шифо топганимизда, мукаммалликка эришамиз ва самара келтиришимиз мумкин. Самара келтира бошлаганимизда эса, биз қониқиш, тинчлик ва хурсандчиликни ҳис қиламиз.
Исонинг ҳузурига шифо топишга келганларга У шундай дейди: “Эсон-омон бориб, дардингиздан фориғ бўлинглар” (қаранг: Марк 5:34). Биз Худога тўлақонли ишонишимиз керак, гўёки кимдир “тўлиқ ва тамомила”, деб айтгандай. Агар биз Унга тўлақонли ва тамомила ишонсаккина, У бизга шифо беради.
Книга на Узбекском языке: Страдание во благо (Чарльз Стенли)
В своей книге пастор Чарлз Стенли показывает, что страдания - это орудие, которое Бог использует для того, чтобы дать нам благословение. Такой взгляд на страдания - невероятная сила, способная помочь нам принять любые испытания и трудности, зная, что они послужат нам во благо.
Иногда жизненные обстоятельства причиняют нам такие страдания, что мы, кажется, не в состоянии перенести их. Смерть любого человека, потеря работы, продолжительная болезнь - все это несет в себе боль, навсегда изменяя нашу жизнь. Но в этом есть нечто большее: страдания могут принести нам такие благословения, которых мы не обрели бы иначе.
Как показывает Чарлз Стенли, Бог сокрушает нас, допуская трудные времена в нашей жизни, чтобы привести нас к духовной зрелости, более тесному общению с Собой, более эффективному служению. Бог обязательно даст нам сил, чтобы перенести страдания, Он обратит их во благо, даровав благословения, доступные лишь тем, кто был сокрушен.