Эзгулик Учун (Чарлз Стенли) 10 bob

Чарльз Стенли. Эзгулик учун азоб чекиш - (10-боб) Узбек тилида     

Ezgulik Uchun azob chekish (Charlz Stenli) Audiokitob Uzbek tilida.Audiokitob Uzbek tilida

                         

Мундарижа

Кириш

1-боб   Азоб-уқубатлар марҳамат бўла оладими?

2-боб   Худо бизга энг яхшисини истайди

3-боб   Нима учун биз азоб тортамиз?

4-боб   Азобнинг мазмунини тушунишимиз йўлидаги тўсиқлар

5-боб   Шифо топиш нима дегани?

6-боб   Руҳий етукликка эришиш

7-боб   Тор-мор бўлиш жараёни 

8-боб   Тор-мор бўлишга қарши бизнинг исёнимиз 

9-боб   Қандай қилиб кўп самара берадиган новда бўлиш мумкин 

10-боб   Марҳаматлар ҳақидаги ваъда

Эпилог   Сизлар учун менинг ибодатим


10 – боб МАРҲАМАТЛАР ҲАҚИДАГИ  ВАЪДА

Марҳамат нима?

Ҳозирги кунда “марҳамат” сўзини “эсон-омонлик”, “фаровонлик” сўзи сифатида изоҳлайдилар. Шубҳасиз, маълум миқдордаги пул маблағига эга бўлиш ва ҳаражатларни тўлаш имконияти марҳаматнинг бир қисми экаНига мен ишонаман, аммо Худонинг ҳақиқий марҳамати ҳар қандай яхшигина маблағдан, кўчмас мулкка эга бўлишдан ёки тўпланган бисотдан анча устун туради.

Кўпгина ёлғиз бўйдоқ йигит-қизлар “марҳаматни” турмушга чиқиш ёки уйланиш сифатида таърифлайдилар. Ота-оналар эса ўз фарзандларини марҳамат, деб ҳисоблайдилар. Соғлик-ҳотиржамлик, гўзаллик ва яхши иш – булар ҳам Худонинг марҳаматларидир.

Бироқ бу нарсалар қанчалик ажойиб бўлмасин, Худонинг марҳаматига аниқ ва равшан изоҳ бера олмайди.

Худонинг марҳамати – бу абадий неъматлар олишимизга бағишланган ҳадядир. Ҳақиқий марҳамат ҳар доим вақтдан ташқари бўлган нарсаларни ўзида мужассам қилади.

ҲАВОРИЙ ПАВЛУСНИНГ ТОР-МОР БЎЛИШИ ВА МАРҲАМАТЛАНИШИ

Ҳаворий Павлус тор-мор бўлиш қандайлигини билар эди. У шунингдек, Худонинг марҳамати нима эканини, айниқса, тор-мор бўлиш даврида келадиган марҳаматни ҳам билар эди. Ҳаворий Павлуснинг ҳаёти – бу Янги Аҳднинг ажойиб мўъжизаларидан биридир.          

Бўлажак ҳаворий Тарсда туғилади, унга Шоул деган исм берадилар. Унга ниҳоятда яхши таълим беришган – у тақводор яҳудий оиласида тарбия олган, аммо Рим фуқароси бўлган. Диний рашк руҳида бўлган Шоул илк масиҳийларни таъқиб қилган, уларнинг кўпчилигини қамоқхоналарга ва қатлга юборган. Кунларнинг бирида у Исроилнинг ташқарисида масиҳийликни тарғиб қилиб юрганлар билан курашиш учун Дамашққа кетаётганда, Шоул Исо Масиҳ билан учрашиб қолади. Рашкчи яҳудий кўзни қамаштирадиган нурни кўради ва унга мурожаат қилаётган Масиҳнинг овозини эшитади.У Масиҳнинг қаршисида тиз чўкади, Унга ўз ҳаётини бағишлайди ва Худонинг кечиримига эга бўлади.

Павлус иродали ва қатъиятли одам бўлган. Қандай қилиб бўлса ҳам, у ўз вазифасини аъло даражада бажарган. Раббий Исо Масиҳ уни қутқарганда, Павлус ким бўлган? Қимматбаҳо, аммо ишлов берилмаган тош бўлган. Худо бу қимматбаҳо тошни қирралашни бошлади. Бу қирралаш Павлуснинг тор-мор қилинишида намоён бўлган.

Павлус уч йил Арабистонда бўлди, кейин яна Дамашққа қайтди. У ерда нималар билан шуғулланганини биз билмаймиз, аммо уч йилдан кейин Павлус Қуддусга борганда Раббимиз Исонинг укаси Ёқуб билан Бутрусни учратади ва ўша ерда ўн беш кун қолиб кетади. Ундан сўнг Сурия ва Киликия мамлакатларига боради. Фаол хизмат қилишни бошлагунига қадар орадан ўн тўрт йил вақт ўтади. Шу йиллар мобайнида Раббий Павлусни азоб-уқубатлар ва ваҳий орқали махсус хизматга даъват этган (қаранг: Галатияликларга 1:15 – 2:1).

Павлусни, у Хушхабарни “Исо Масиҳдан ваҳий олган” ва Худо “мурувват қилиб... дунё халқлари орасида Худо Ўғлининг Хушхабарини тарғиб қилиши учун, Худо Ўз вақтида Ўғлини унга зоҳир қилган” (қаранг: Галатияликларга 1:12, 15-16).

 Павлус Хушхабарни “...Исо Масиҳдан ваҳий орқали олганини” ва “Худо мурувват қилиб, Ўз инояти билан уни даъват этганини, у дунё халқлари орасида Худо Ўғлининг Хушхабарини тарғиб қилиши учун, Худо Ўз вақтида Ўғлини унга зоҳир қилганини” унинг ўзи айтган (қаранг: Галатияликларга 1:12, 15-16).

Павлусдан бошқа ҳеч ким бундай ваҳий олмаган. Худо унга Исо Масиҳ ҳақидаги ҳақиқатни Муқаддас Ёзувлар орқали ва ҳаётий тажриба орқали очиб берган. Худо билан танҳоликда ўтказилган бу йиллар Павлус учун ниҳоятда қимматли ва қадрли эди.

Павлус ҳаворийлик саёҳатини бошлаши биланоқ шафқатсиз қувғинларга учради. Уни таъқиб қилишар эди ва аёвсиз уришар эдилар. Уни кўпинча тутиб қамоқхонага ташлашар эди. У бир неча бор кема ҳалокатига учраган. У қаерга бормасин, ўша ерда зудлик билан унинг хизматига қаршилик кўрсатилар эди. Сарсон-саргардон бўлиб юриш, танқид ва шубҳа-гумонлардан азоб чекиш, калака бўлиш, қувғинга учраш ва ноҳақ қораланиш қандай бўлишини Павлус яхши билган.

Бирорта одам Павлуснинг хизмат қилиш даврида унинг қисматига тушган шунча азоб-уқубат, дард-алам ва қайғуларни бошидан ўтказмаган бўлиши мумкин.  

Бу қийинчиликлар унга сабоқ бўлди. Қийинчиликлар Павлуснинг имонда мустаҳкамланишига, униб-ўсишига ёрдам берди. Эҳтимол, азобларда Павлус билиб олган энг муҳим дарслардан асосийлари қуйидагилардан иборат бўлса керак: Павлус ўз имкониятларининг чекланганини ва Худо иноятининг беқиёслигини англаб етди. Бу икки сабоқ ҳар биримиз учун ҳам муҳим ҳисобланади.

Биринчи сабоқ: имкониятларимизнинг чеклангани

Павлус ўз мактубларида қуйидагиларни ўзлаштириб олганини ҳикоя қилади: у ўзининг кучи билан масиҳийча ҳаёт тарзини юритишга қодир эмас. Римликларга мактубда (7:18-25) биз қуйидагиларни ўқиймиз:

Менда, яъни ирсий табиатимда яхши нарса йўқлигини аниқ биламан. Яхшилик қилиш истаги дилимда бор бўлса-да, уни рўёбга чиқаришга кучим етмайди. Мен истаган яхши ишни қилмаяпман, аксинча, истамаган ёмон ишни қиляпман. Агар истамаган ишни қилаётган эканман, демак, бу ишни мен ўзим эмас, балки ичимда турадиган гуноҳ қиляпти.

Мен бундан ушбу қоидани чиқараман: яхшилик қилмоқчи бўлганимда, қалбимда ҳамиша ёмонлик пойлаб туради. Худонинг Қонунидан ички борлиғим завқ олади-ю, аммо аъзойи баданимда бошқа бир қонун иш кўради: бу қонун онгим маъқуллаган Худо Қонунига қарши курашиб туради ва аъзойи баданимда амал қилувчи гуноҳ қонунига мени асир этади. Оҳ, мен шўрлик одам! Ўлимга гирифтор шу баданимдан мени ким қутқарар экан? – Худога шукр, раббимиз Исо Масиҳ соясида Ўзи қутқаради!

Ҳар биримиз ўз кучларимизни охиригача ишлатиб, бу ҳаётда ҳузур-ҳаловатда яшаш учун на билимга, на кучга эга эмаслигимизни тушунишимизни Худо хоҳлайди.

Агар биз бундан сабоқ олмасак, биз ўзимизга – ўтган замондаги кўрсатган хизматимиз ва эришган ютуқларимизга, маълумотимизга ва илмий даражамизга, ўз иродамиз ва такаббурлигимизнинг шахсий кучига ишонишни давом эттирамиз. Худонинг ёрдамисиз  биз бу дунёда мўл-кўл ҳаётга ва Самовий Шоҳликдаги абадий ҳаётга эга бўла олмаслигимизни тушунишимиз учун, Худо бизни тор-мор қилади ва азоб-уқубатлардан ўтказади.

Иккинчи сабоқ: Худо иноятининг беқиёслиги

Азоблардан ўтиш туфайли Павлуснинг олган иккинчи муҳим сабоғи – бу Худо иноятининг беқиёслиги.

Коринфликларга Иккинчи мактубда (12:7-10) биз Павлуснинг истиғфор келтириши ҳақида ўқиймиз:

“Менга келган одатдан ташқари ажойиб ваҳийлардан ўзимни ҳаммадан юқори тутмаслигим ва кибрланиб кетмаслигим учун, менинг баданимга бир ниш, мени ниқталайверадиган бир шайтон ниши берилди. Буни мендан йироқлаштиргин деб, уч марта Раббимга ёлвордим. Аммо Раббим менга шундай деди: “Сенга берган иноятим етар, менинг қудратим заифликда тугал бўлади”. Шунинг учун Масиҳнинг қудрати менда амал қилсин деб, янада кўпроқ, бажонидил ўз заифликларим билан мақтанаман. Шу сабабдан Масиҳ учун заифликларга, озорларга, муҳтожликларга, таъқиб ва сиқувларга йўлиққанимда, қаноат қиламан. Чунки заиф бўлсам, қудратим ошар экан”.

Павлус тўлиқ заифликда бўлганда, Худонинг кучи унда ажойиб тарзда намоён бўлишини у тушунди.

Павлус эслаб ўтган “бадандаги ниш” нима бўлганини биз билмаймиз. Аммо биз шуни биламизки, ниш ҳаворийга кўп азоб берган, чунки ниш кучли ва зирқиратадиган оғриқ етказади. Бу “ниш” унинг жисмоний танасига ҳам таъсир кўрсатганини биламиз, чунки ниш унинг “баданига” берилган. Бу “ниш” Павлус ўзини тушкун ва заиф ҳис қилишига мажбур этишини тушунамиз.

“Бадандаги ниш” Павлус учун тор-мор бўлиш воситаси эди, пировардида ҳаворий ундан қутулишни сўрамай қўйди (гарчанд Павлус бу нишни йироқлаштиргин деб, Раббийга уч марта ёлворган бўлса ҳам). Ниш Павлусни иноятга олиб келганини у кўрганда, ҳаворий “ниш”га кўникиб қолди: ҳар қандай шароитда Худо у билан бирга эканини Павлус тушунди.

Ҳеч қачон менинг танамда шунга ўхшаш “ниш” бўлмаган. Аммо мен ҳаётим давомида бир қанча муаммоларга дуч келганман. Улар менинг назаримда, ҳал қилиб ва енгиб бўлмайдиган тўсиқдай туюлар эди. Мен нима қилмайин, муаммолар бирин-кетин келаверар эди. Бу муаммолар менинг тўғри фикр юритишимга ва уларни ҳал қилиш йўлини топишимга ҳалақит берар эди. Уларни бартараф қилиш учун мен қанчалик кўп ибодат қилмайин, муаммолар мени янада қаттиқроқ сиқар эди.

Шу билан бир вақтда, Худога қилаётган хизматим гуллаб-яшнаётганини мен кўрар эдим. Одамлар Масиҳга юз тутиб, қутқарилишга эга бўлар эдилар, олдинлари Хушхабар ҳақида эшитилмаган жойларда Худонинг Каломи ваъз қилиниб, кенг тарқалар эди. Менинг шахсий ҳаётимда юз бераётган азоб-уқубатларимга қарамай (балки, улар туфайли), Худо менда ҳаракат қилишни давом эттирар эди.

Баъзида ички қалб оғриғидан мен ниҳоятда азоб тортар эдим. Шунда одамлар менинг олдимга келиб, воизликларим олдингиларга қараганда ниҳоятда самимий эканини, воизликларим қандайдир ўзгача тарзда одамларнинг юракларига кириб бораётганини очиқ-ойдин менга айтишарди. Улар шундай дейишарди: “Жаноб Стенли, сиз орқали Худо менинг ҳаётимни ўзгартирмоқда”.

Ва кунларнинг бирида мен дедим: “Эй Раббий, бу Сенинг ҳаракатларинг. Бу ишлар менга тегишли эмас. Агар шахсий ҳаётимдаги бу муаммолар туфайли Сен Ўз мақсадларингга эришар экансан, одамлар бўлса Сенга ҳамду сано айтишар экан, мен юзага келган муаммоларим учун Сенга ўз миннатдорчилигимни билдираман”.

Биз азоб-уқубатлар ва дард-аламлар туфайли ўзимизнинг куч ва имкониятларимизнинг охирига етганини билган тақдиримиздагина,  Худо иноятининг беқиёслиги ҳақидаги бу сабоқни англаб етамиз. Худо бизда мукаммаллаштириш жараёнини бошлаётганда, биз қанчалик бардош бера олишимизни У аниқ билади.

ОЛОВ БИЛАН ТОЗАЛАШ 

Қимматбаҳо металларни – айниқса, олтин ва кумушни тозалаш, паст даражадан бошланади. Ора-сира жойлашган зарраларнинг баъзи турлари даражанинг кўтарилишига тезлик билан таъсир кўрсатиб, реакцияга киришади ва осонликча эриб бораётган металлнинг юзасига чиқади. Уларни олиб ташлаш жуда енгил кечади. Сўнгра температура янада кўтарилади. Тигель (ўтга чидамли гилдан қилинган қозон)да эриб турган металлнинг юзасига яна бошқа аралашмалар чиқади ва улар ҳам олиб ташланади. Фақат жуда баланд температурада металлни ниҳоятда чидамли аралашмалардан тозалаш мумкин.

Худди шунга ўхшаш ҳолат бизнинг ҳаётимизда ҳам юз беради. Бизни тор-мор қилиш ва итоат эттириш жараёни ҳам босқичма-босқич амалга ошади. Металлни тозалашгани сингари, Худо ҳам бизни аста-секин тор-мор қилиб бўйсундиради. Агар Раббий бирданига соҳаларимизнинг энг чуқурларини тозалашга киришганда, биз бундай жараённи кўтара олмаган бўлар эдик. Бундай ҳолат бизнинг нафақат иродамизни эгар эди, балки руҳимизни ҳам барбод қилар эди.

Қалбимизнинг туб-тубида томир отган нарсалар тор-мор қилиниш макони бўлган. Биз томондан кучимиз борича қўриқланган ва ҳимоя қилинган, киши билмас ва яширин “зарарли аралашмалар” юзага чиқиб, йўқ қилинган тақдирдагина, биз шундай дейишимиз мумкин: “Раббий, ҳар нима учун менда Худонинг инояти етарли эканини, мен биламан. Мен учун муҳим бўлган барча нарсалардан айрилдим, - менинг иродамдан, менинг хизмат қилиш иқтидоримдан, менинг ҳаётимдан. Менга фақат Худо кераклигини биламан, чунки У менинг ҳаётимга айланди, Унинг иродаси менинг иродам, Унинг хизмати менинг хизматим бўлди”.

Мен сиз билан муаллифи номаълум бўлган кичиккина шеър билан ўртоқлашмоқчиман. Бу шеърда олтиннинг оловда тозаланиши ва инсонда намоён бўлган Худонинг инояти ҳақида ҳикоя қилинади.

Қимматбаҳо металлга тикилганича

Олов ёнида ўтирар эди у,

Олов қанчалик кучайгани сари,

Шунчалик бўларди нигоҳи жиддий.

Металл бардошли эканини билар эди у,

Олмоқчи бўлди у фақат соф олтин,

Қимматбаҳо тошлар билан безатилган,

Олтиндан қуймоқчи бўлди шоҳона тожни.    

Шунинг учун ташлайди у олтинни ўтга,

“Нега?” деб, айтишар кўпчилик унга.

Шунда кўз илғамас металл заки,

Йўқ бўлди, ялтираб кетди олтин,

Аммо ёшларга тўлди интизор кўзлар.

Биз фақат кўрдик оловни, уста қўлларин эмас.

Бизда яшар эди қўрқув ва гумон.

Олтин эса тобора покланар эди

Ва акс эттирди ўзида,

Кўзлари оташин севгига тўла,

Оловга зор тикилган инсон зотини.

Эҳтимол, азоб-уқубат етказишдан,

Шодланарми севгувчи унинг юраги?

Йўқ. Бироқ олов ва хоч ичра

У кўрди абадий олтин нурини.

Шу сабаб тикилар у оловга

Мустаҳкам севги ила,

Олов етказмас зиён олтинга,

Лекин уни тоза қилишни билади одам.

Павлус Худонинг олови кучини ўз ҳаётида ҳис қилди. Айнан шундай ҳолат Худонинг беқиёс марҳаматини тушунишда Павлусга ёрдам берди.

ТОР-МОР ҚИЛИБ БЎЙСУНДИРИШГА ОЛИБ КЕЛУВЧИ БЕШТА БУЮК МАРҲАМАТЛАР

Тор-мор бўлиб бўйсунишимиз туфайли биз камида бешта марҳаматга эга бўламиз.

Биринчи марҳамат: биз Худони яхшироқ тушунамиз

Биз тор-мор бўлиб, азоб-уқубатларни ҳис қилганимиздан кейингина, чинакамига Худонинг табиатини тушунишимиз мумкин. “Раббий, менинг ҳаётим Сенинг йўлингдан юрсин!” – деб айтиш жуда осон. Аммо у - Худонинг йўли қандай? Муқаддас Китоб саҳифаларида бизга Эгамиз шундай дейди: “Сизларнинг фикрингиз - Меники эмас, Менинг йўлларим – сизларники эмас... Осмон ердан қанчалик баланд бўлса, Менинг йўлларим ҳам, ўйларим ҳам сизларнинг йўлларингиз, ўйларингиздан шунчалик баланддир” (Ишаё 55:8-9).

Тор-мор бўлиб, бўйсунганимиздан кейин биз Худонинг амрлари аниқ ва тўғрилигини, Унинг ваъдалари қатъийлигини, У вақт ва муддатларни билишини, Унинг ёрдами ҳар доим айни пайтда ва етарлича эканини тушунишни бошлаймиз.

Биз Муқаддас Ёзувни яхши тушуна бошлаймиз. Худо инсонларнинг ҳаётида ҳаракат қилувчи маълум қоидаларга эътибор берамиз. Биз Унинг муҳаббатини чуқурроқ тушунамиз. Худонинг муҳаббатига асосланиб У томонидан қабул қилиниш нима эканини, биз яхшироқ англаймиз. Хочнинг маъносини биз янада равшанроқ кўрамиз. Биз Худонинг сабрини ва муҳаббатини, иноятини ва эзгулигини тушунган ҳолда улғаямиз. Биз ўз шахсий тажрибамизда, бардошли бўлиш нима ва қандай эканини англаймиз.  Худо ҳаётимизни Ўз қўлларида тутиб туришига биз янада кўпроқ амин бўламиз.

Биз бўйсунганимизда, Худонинг куч-қудрати, Унинг Хочи ва марҳамати олдида янада кўпроқ тиз чўкамиз. Бизга Унинг шон-шуҳрати ва Унинг илоҳий табиати намоён бўлади. Биз Унинг ранг-баранг ҳислатларини чуқурроқ ўргана бошлаймиз.

Худони ўрганишнинг чек-чегараси йўқ. Бундай марҳамат, аслида, беқиёсдир, чунки Худонинг Ўзи Ўз марҳамати ва муҳаббатида беқиёсдир.

Иккинчи марҳамат: биз ўзимизни яхшироқ тушунамиз

Худо бизни тор-мор қилганида, биз ўзимизни ўзимиз яхшироқ тушуна бошлаймиз. Биз болалигимиздан бошлабоқ ўз одатларимизни ва интилишларимизни, ўз ҳаётий йўлимизни тўғри баҳолашга қодирмиз. Биз ҳаётимиздаги маълум ҳодисаларни ва уларнинг бизга таъсирини янгича қабул қила бошлаймиз. Биз ўз иллатларимизни ва нуқсонларимизни кўрамиз ва атрофдагиларга севги бера олмаслигимизни ва улардан ҳам қабул қила олмаслигимизни англаймиз. Биз ўзимизнинг тобе эканимизни, чекланганлигимизни ва камчиликларимизни кўрамиз. Қўрқув бизни қамраб олаётганини, ҳаётимизда Худонинг мақсадлари амалга ошишига имкон бермаётганини кўрамиз.

Биз шунингдек, Худо бизга қандай иқтидор ва қобилиятлар инъом этганини тушунамиз. Худо бизни қандай ўзгартираётганини ва халос қилаётганини биз кўрамиз. Тор-мор бўлиш даврида Худо бизнинг устимизда қандай меҳрибонлик ва марҳамат билан ишлаётганини биз англаймиз.

Тор-мор бўлиш жараёнида биз нақадар гуноҳкор эканлимизни яққол тушуна бошлаймиз.

Тор-мор қилиш ҳар доим аввало гуноҳга қарши – такаббурлик гуноҳига, итоат этмаслик ва бошқа камчиликларга қарши қаратилган. Бундай иллатларни бизнинг ҳаётимиздан Худо таг-томири билан йўқ қилишга интилади. Биз тор-мор бўлганимизда, гарчанд Масиҳни ўз Қутқарувчимиз деб тан олганимизда ҳам, гуноҳ қилиш лаёқати йўқ бўлиб кетмаслигини биз тушунамиз. Ва бу ҳол бизни ниҳоятда ранжитади.

Азоб-уқубатлар водийсидан ўтиб борар эканмиз, ўзгараётганимизни намоён қиламиз. Худо бизни поклаб озод қилишни давом эттирар экан, У бизни янгилаб боради.

Баъзи одамлар, улар Масиҳни ўз Қутқарувчилари сифатида тан олганларидан бери гуноҳли ўтмишларидан нафақат тамомила қутулганликларини, балки ҳозирда гуноҳ қилишга ўзларининг мойилликлари йўқлигини ҳис қилгандай бўладилар. Қутқарилиш бизни Худо томонидан кечирилган гуноҳкорлар ҳолатига қўяди. Бироқ агар биз ўзимизда олдингидай гуноҳ қилиш мойиллиги сақланиб қолганини тушуниб олмасак, биз хижолат тортиш, кўнгил қолиш ва умидсизлик туйғуларини ҳис қилаверамиз. Ва охир оқибатда биз муваффақиятсизликка учраймиз. Бундай дақиқаларда биз қутқарилмаганмиз ёки биз учун қутқарилиш бўлмайди, деб ўйламаслик керак. Гуноҳ бизни Худога мурожаат қилишимизга ва бизнинг ҳаётимиздан У бундай мойилликни, гуноҳ қилиш мойиллигини йўқ қилишига илтижо этишимизга туртки беради.

Биз қутқарилишга эга бўлганимизда, гуноҳ бизни бошқаришда ўз кучини йўқотади. Римликларга мактубда (6:14) шундай дейилади: “Гуноҳ сизларга ҳукмрон бўлмасин, чунки сизлар энди Қонун эмас, иноят паноҳидасизлар”. Биз душман ҳукмронлигидан озод бўлганмиз. Бизнинг хўжайинимиз Худо. Павлус гапини давом эттириб, шундай дейди: “Гуноҳ қилишдан озод бўлиб, солиҳликка ўзингизни қул қилиб қўйгансизлар” (Римликларга 6:18). Бу эса, биз Худо билан тўғри муносабатда бўлишимизни ва У бизни даъват этган хизматни Муқаддас Руҳ кучида адо этишимизни англатади. Ҳар сафар, биз исён кўтаришни бошлаганимизда, ушбу ибодат бизнинг биринчи ҳаракатимиз бўлиши лозим: “Раббий, менга ёрдам бер. Мени покла. Мен Сенга итоат қиламан”.

Худо бизни тор-мор қилганда, биз ўзимизни ўзимиз тушуна бошлаймиз. Ва бу марҳамат бизга ажойиб озодликни – гуноҳдан озод бўлишни ва гуноҳ учун жазо олмасликни инъом этади.

Биз айбни ҳис қилиш туйғусидан озод бўламиз. Биз айбни ҳис қилиш туйғусидан озод бўламиз ва шу билан бир вақтда, кечиримга эга бўламиз.

Биз гуноҳ билан танҳоликда курашиш мажбуриятидан озод этилганмиз. Биз иблисга қарши ва унинг васвасаларига қарши курашишимизда Худо ёрдам бериш учун бизни мустаҳкамлаб, биз билан бирга бўлади.

Биз саросимадан озод этилганмиз. Биз тўғри йўл тутаяпмизми ёки йўқми, деган турлича саросима ва изтиробдан озод этилганмиз. Биз нотўғри ҳаракат қилаётганимизни тушунишимизни Муқаддас Руҳ ўз вақтида кўрсатади.

Бизда гуноҳ қилиш мойиллиги сақланиб келаётганини ўзимиз била туриб, биз Исо Масиҳ томонидан озод этилганмиз – агар биз гуноҳга йўл қўйган бўлсак, биз гуноҳни қоралашимиз, кечиримга эга бўлишимиз ва уларнинг устидан ғалаба қозонишимиз мумкин. Бу нақадар буюк марҳамат!

Эркинлик билан бир вақтда Худо бизга тинчликни, ички хотиржамликни ва гуноҳга қарши қилинадиган асосий жанг аллақачон тугаганига бўлган ишончни ҳадя этади. Тинчлик-хотиржамликни, ҳузур-ҳаловатни ҳис этиш учун биз ичкиликка ёки наркотикларга энди мурожаат қилмаймиз. Бир марта тор-мор бўлиб ва Худога итоат этиб, биз ҳар қандай тушуниш ва тушунтиришдан юқори бўлган тинчликка эга бўлдик. Инсон хаёлига сиғмайдиган, Худо берган тинчлик бизнинг кўнглимизни ва фикр-ҳаёлимизни хотиржам қилади (қаранг: Филиппиликларга 4:7).

Учинчи марҳамат: биз чуқур ҳамдардлик билан

 бошқа одамларга муносабатда бўламиз

Тор-мор бўлиш туфайли биз Худонинг моҳияти ва ўзимизни ўзимиз янада чуқурроқ билиш тушунчасига эга бўлар эканмиз, биз атрофдагиларга бошқача кўз билан қарай бошлаймиз. Атрофимиздаги бошқа одамлар биздан ёмон ҳам, яхши ҳам эмаслигини кўра бошлаймиз.

Биз ҳаммамиз, аслини олганда, гуноҳкормиз. Биз ҳаммамиз Худонинг марҳаматига ва Муқаддас Руҳнинг янгиловчи кучига муҳтожмиз. Биз ҳаммамиз ўзгаришимиз ва ўсиб-улғайишимиз лозим. Бирорта камчилиги ёки нуқсони бўлмаган ҳеч бир кимса йўқ.

Тор-мор бўлиб, Худога бўйсуниш туфайли биз шундай дейишимиз мумкин:

● “Отажон, Сен ҳар доим менга нисбатан сабрлисан. Мен ҳам у         билан сабрли бўла оламан”.

● “Отажон, Сен менга эзгулик ва меҳр берасан. Демак, мен ҳам унга меҳрибонлик қилишим ва унга нисбатан раҳмдил бўлишим мумкин”.

● “Отажон, Сен мени кечирдинг. Менга азоб-уқубат етказганларни        мен ҳам кечиришим мумкин”.

Биз тор-мор бўлиб қийинчиликлардан ўтганимиздан кейин, ўз яқинларимизни  камроқ танқид қиламиз. Тор-мор бўлиш туфайли бизда янгича сифат намоён бўлади – биз одамларни Худонинг муҳаббати билан яхши кўра бошлаймиз.

Биз ҳаётимизда эга бўлган энг ажойиб марҳаматлардан бири – бу бошқа одам Худога юз тутишига ва Унда ўниб-ўсишига ёрдам бериш қобилиятидир. 

Тўртинчи марҳамат: бизда ҳаётга бўлган иштиёқ уйғонади

Биз ўзимизни ожиз ҳис қилганимизда ва ўз имкониятларимизнинг чегараланганини тушунганимизда, бизга Худонинг беқиёс ва қатъий севгиси намоён бўлади. Шунда биз Худо берган ҳадяларни янгича қадрлай бошлаймиз. Худонинг бизга берган инъомлари ва ҳузур-ҳаловати учун, бизнинг қалбларимиз Раббийга бўлган миннатдорчилик билан тўлиб тошади.   

Ҳаттоки қўшиқлар ҳам янгича маъно касб этиб, ўзгача янграйди. Биз ҳаётга янгича муносабатда бўла бошлаймиз. Ижодий фаолият билан шуғулланиш истаги пайдо бўлади. Бизга нотаниш бўлган одамлар билан биз дадил гашлашамиз ва улар бизни ранжитиб қўйишидан чўчимаймиз. Бизнинг қалбимизни қоплаб турган қаттиқ ҳимоя совути синдирилди, шунинг учун ҳам биз чин дилдан куламиз ва йиғлаймиз. Бизда ҳаётдан янгича завқланиш лаёқати пайдо бўлади. Ва бу завқланиш пок, тоза ва беғубордир.

Бешинчи марҳамат: биз Худонинг ҳузурини янада кучлироқ ҳис қиламиз                                                     

Худо ҳар доим бизнинг ёнимизда, аммо биз тор-мор бўлиб бўйсунганимиздан кейин, Унинг ҳузурини биз ниҳоятда яқин ҳис қила бошлаймиз. Менинг ҳаётимда шундай дақиқалар кўп бўлган, ўшанда эҳтимол, Худо мени тарк этган деб ўйлардим. Аммо шу заҳоти бундай эмаслигини тушунардим – Худо ҳар доим мен билан бирга эди. Унинг ҳузури кўпинча биз Худони кутмаган жойларда намоён бўлади – азоб-уқубатларда. Худо бизни юпатади ва ҳеч қачон бизни тарк этмасликка ва эсидан чиқармасликка ишонтиради.

Айнан шундай вазиятларда Худо бизни яхши кўришини қалбларимизга айтади. У биз Худо учун бебаҳо эканимиз ва У бизга фақат марҳаматлар тилашини айтади. Худо ҳар доим биз билан бирга бўлишига, бизда ва биз орқали ҳаракат қилишга бизни ишонтиради.

Агар биз Худо ёнимизда эканига ишонч ҳосил қилсак, бизнинг юрагимизда тинчлик бўлади ва биз ўзимизни тўлиқ бехавотирликда ҳис қиламиз. Биз муҳтож бўлган барча нарсаларнинг манбаи фақатгина Худода эканини У бизга аён қилади. Ва бундай ишонч бизни ваҳима ва хавотирликдан озод этади, тинчлик ва осойишталик, шунингдек, ҳар қандай вазиятларда бизни тарк этмайдиган ажойиб ҳузур-ҳуловатни қалбларимизга жо қилади.

БУ МАРҲАМАТЛАР УЛАР УЧУН АЗОБ ЧЕКИШГА АРЗИЙДИ

Худо сабрли. Бизнинг азобоаримиз қачон тугашини ва У биз учун ҳозирлаб қўйган марҳаматлар, уларни кутишга лойиқ эканини Худо билади. Агар биз Худонинг иродасини бажарсак, биз тор-мор бўлганимиздан кейин келадиган марҳаматларни ола бошлаймиз ва биз шундай деймиз: “Бу синовлар учун Сенга миннатдорчилик билдираман. Худога шукр, ҳаммаси ортда қолди! Менга ғамхўрлик қилгани ва шу йўлдан олиб боргани учун Худога ҳамду санолар бўлсин! Бу қийинчиликлар туфайли менга берилган марҳаматларни ҳеч нарсага асло алмашмайман!”

Эҳтимол сиз, Исо Ўзининг хочга тортилиши кунига назар ташлаб, шундай деб айтса керак деган фикрдадирсиз: “Эҳ, афсус, бундан қочиб кетиб бўлмади”? Йўқ ва яна бир бор – йўқ! У Ўзининг қисматини билган, шунингдек, Исонинг хочга тортилиши ва Унинг буюк қайта тирилиши қандай марҳамат бўлиб хизмат қилишини ҳам У билган.

Биз Исо сингари йўл тутишимиз мумкин. Агар биз ўз азобларимизни келажакдаги марҳаматлар сифатида кўриб чиқадиган бўлсак, Худо бизни тор-мор қилгани учун ҳар доим Ундан миннатдор бўламиз. Биз ҳаттоки бошимиздан кечирган ўша дард-аламлар учун ҳам миннатдормиз.

ДАРД-АЛАМНИ ПОКЛОВЧИ ХУСУСИЯТ

Бир неча йил олдин ибодат вақтида “дард-аламни покловчи хусусият” деган ибора пайдо бўлди. Аввалига бу сўзлар нимани англатишини мен тушунмадим, аммо уларни менга Худо берганини аниқ билар эдим, демак, бу жуда муҳим нарса. Икки ҳафтадан кейин онамда юрак хуружи юз берди ва уч ойдан сўнг у оламдан ўтди. Ўшанда мен ўйладим: бу ўша Худо айтган дард-алам эмасмикан. Онамнинг хасталиги менга ниҳоятда қаттиқ оғриқ ва дард-алам етказди. Онамнинг уч ойлик азоб-уқубати давомида Худо бизни поклаётганига ишонтирди. Яъни бизнинг ҳаётимизда поклаш жараёни юз бераётган эди.

Онамнинг вафотидан кейин оғриқ ўтиб кетмаслиги ҳақида ўшанда ўйлаб ҳам кўрмабман. Бирин-кетин ҳаётимда шундай фожеалар юз бердики, тўрт йиллик умрим тамомила жафо чекиш билан ўтди. Лекин ҳозир мен ортга назар ташлар эканман, мен чин дилдан шундай деб айта оламан: “Худо мени бир неча бор ва турлича поклаганини биламан”. Худо менда кўп нарсани намоён қилди. У мени кўп нарсага ўргатди ва мени кучлироқ, донороқ ва яхшироқ қилди. У ҳаммасини марҳаматга айлантирди.

Худо менинг юрагимни юмшатганини, онгимни янгилаганини, барча азоб чекканларга меҳрибонлик қилишни ўргатганини бугун кўрмоқдаман. Ва мен бу тажрибамни дунёнинг ҳеч қандай марҳаматларига алишмаган бўлар эдим. Четдан қараганда барбод қилувчи бўлиб кўринган нарса мен учун бунёд қилувчи бўлиб чиқди. Ҳаётингиздаги барча аянчли ҳодисаларни лаънат, деб аташга шошилманглар. Уларда, қоида бўйича, марҳаматлар яширинган. Биз ҳар доим буни ёдда сақлашимиз лозим.

Бу - мен ҳамма ҳодисаларнинг мақсадини ва сабабини тушунаман, деганини англатмайди. Биз то Унинг ҳузурида ҳозир бўлмагунимизга қадар, нимадир биз учун жумбоқлигича қолаверади. Лекин азоб-уқубатлар азоб-уқубатлигича қолаверади. Бироқ Худонинг менда ҳаракат қилаётганини тушуниш ҳисси ғазабланишимга, хафа бўлишимга ва жаҳлимнинг чиқишига йўл қўймайди. Мен қуйидагича нуқтаи назарга амал қилишга интиламан: “Мен кўп азоб чекаман ва Худога янада яқинроқ бўламан. Юз берган оғир ташвишлардан мен яхши сабоқ чиқараман. Мен ғазабланмайман, аксинча, хурсанд бўламан!”

Агар биз хафа бўлиб, қалбимизда адоват ва азоб-уқубат билан яшайдиган бўлсак, ҳеч қачон ғалабага эришмаймиз. Агар биз атрофдагиларнинг бизга етказган ғам-ташвишларини унута олсак, бу ҳолда биз ўзгаришимиз ва Худо кўришни хоҳлаган солиҳ инсонларга айланишимиз мумкин. 

МАРҲАМАТЛАР ШАРТЛАРИ

Биз азоб-уқубатларда марҳамат олишимиз учун Худо фақат биргина шарт қўяди: биз Унга бўйсуниб, итоат этишимиз керак.

Агар биз Унинг олдида тиз чўксак, У бизни тор-мор қилиш орқали тўлиқ ғалабага олиб келади. Бундай ғалабага эришиш учун ойлар ёки йиллар керак бўлиши мумкин, аммо ғалаба кафолатланган.

Агар биз қайсарлик қилиб Худога итоат этмасак ва Унинг сўзларига қулоқ тутишни истамасак, Худонинг марҳаматларидан биз ўзимизни ўзимиз маҳрум қилган бўламиз. Худо аввалгидай бизни марҳаматлашни истайди, аммо биз Унинг марҳаматлаш йўлида ишончсизлик ва норизолик тўсиқларини қўямиз. Охир оқибатда Худонинг марҳамати шундан далолат берадики, Худо – бизда ва биз билан, биз эса – Худо билан. Агар биз ҳаётимизнинг бирор соҳасига Худони қўймасак, бу ҳолда У бизни тарк этади. У бизнинг танловимизни ҳурмат қилади. Шу тарзда йўл тутар эканмиз, биз Унга Ўз ишини бизда амалга оширишига ва бизни ўзгартиришИга имкон бермаймиз. Биз Худо ва ўзимизни ўзимиз англаш қобилиятини, яқинларга бўлган меҳр-шафқатни ва ҳаётга бўлган қизиқишни қўлдан бой берамиз. Шундай қилиб биз Худодан тобора узоқлашаверамиз.

ХУДО БИЗДА ҲАРАКАТ ҚИЛИШНИ ДАВОМ ЭТТИРАДИ

Ҳаворий Павлус Филипп шаҳридаги масиҳийларга шундай ёзади: “Худо сизларда бошлаган хайрли ишини то Исо Масиҳнинг келадиган кунигача тамом қилишига аминман” (Филиппиликларга 1:6).

Худо биз билан ишлаганда, қўлларини пастга туширмайди. Ва ниҳоят, биз то Исо Масиҳда мукаммал бўлмагунимизча, У бизни бирин- кетин тор-мор қилиб, Ўз ишини давом эттираверади.

Биродарларим, менимча, буларнинг ҳаммаси вафотимиздан кейин юз берса керак. Бу гуноҳкор дунёда яшар эканмиз, бизлардан ҳеч биримиз то Самовий Шоҳликда Отамиз билан бирга бўлмагунимизча, мукаммалликка эриша олмаймиз. Аммо хушхабар ҳам бор: руҳан ўсишимизда Худо ҳар доим бизга ёрдам беради. У бизнинг ҳаётимизда ҳаракат қилишдан тўхтамайди.

Нима бўлган тақдирда ҳам, биз тор-мор бўлишдан асло қочиб қутулмаймиз. Ва бунинг учун Худога шукр. У бизни шунчалик севадики, ҳеч қачон бизни тарк этмайди, бизга нисбатан Ўз қизиқишини йўқотмайди ва ҳеч қачон бизни инкор қилмайди. Худо билан бизнинг ўзаро муносабатларимиз ҳеч қачон узилмаслигини У хоҳлайди.

Худо бир нарсани истайди: У бизнинг Раббимиз бўлишни, биз эса  Унга ҳамду сано айтувчи Унинг халқи бўлишимизни.


Книга на Узбекском языке: Страдание во благо (Чарльз Стенли)

В своей книге пастор Чарлз Стенли показывает, что страдания - это орудие, которое Бог использует для того, чтобы дать нам благословение. Такой взгляд на страдания - невероятная сила, способная помочь нам принять любые испытания и трудности, зная, что они послужат нам во благо.
Иногда жизненные обстоятельства причиняют нам такие страдания, что мы, кажется, не в состоянии перенести их. Смерть любого человека, потеря работы, продолжительная болезнь - все это несет в себе боль, навсегда изменяя нашу жизнь. Но в этом есть нечто большее: страдания могут принести нам такие благословения, которых мы не обрели бы иначе.
Как показывает Чарлз Стенли, Бог сокрушает нас, допуская трудные времена в нашей жизни, чтобы привести нас к духовной зрелости, более тесному общению с Собой, более эффективному служению. Бог обязательно даст нам сил, чтобы перенести страдания, Он обратит их во благо, даровав благословения, доступные лишь тем, кто был сокрушен.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак