Чарльз Стенли. Эзгулик учун азоб чекиш - (1-боб) Узбек тилида
Ezgulik Uchun azob chekish (Charlz Stenli) Audiokitob Uzbek tilida.
Мундарижа
Кириш
1-боб Азоб-уқубатлар марҳамат бўла оладими?
2-боб Худо бизга энг яхшисини истайди
3-боб Нима учун биз азоб тортамиз?
4-боб Азобнинг мазмунини тушунишимиз йўлидаги тўсиқлар
5-боб Шифо топиш нима дегани?
6-боб Руҳий етукликка эришиш
7-боб Тор-мор бўлиш жараёни
8-боб Тор-мор бўлишга қарши бизнинг исёнимиз
9-боб Қандай қилиб кўп самара берадиган новда бўлиш мумкин
10-боб Марҳаматлар ҳақидаги ваъда
Эпилог Сизлар учун менинг ибодатим
1 – боб АЗОБ-УҚУБАТЛАР МАРҲАМАТ БЎЛА ОЛАДИМИ?
Азоб-уқубатлар.
Марҳаматлар.
Бу икки сўз бир-бирига унчалик мос келмайди. Аксинча, маъно жиҳатдан бу сўзлар бир-бирига қарама-қаршидир.
Атрофда ҳамма нарса барбод бўлиб, ер ағдар-тўнтар бўлаётган бир пайтда, ғамга ботиш ва руҳан изтиробга тушиш қандай эканини ҳаммамиз яхши биламиз. Ҳар биримиз, иссиқ кўрпа ичидан чиқишни асло истамайдиган ҳалатларга тушамиз. Баъзида эса, ҳаммаси зўрдай туюлади, аммо негадир кўзимиздан дувуллаб оқаётган ёшларни тўхтата олмаймиз. Руҳан изтиробга тушиш кўпинча азоб-уқубат, ғам-алам ва ҳеч нарса билан тўлдириб бўлмас бўшлиқни ҳис қилиш орқали кечади.
Бундай холатда инсон ҳеч қандай марҳаматни ҳис қилмайди. Ҳаётимдаги энг аччиқ ва оғир дақиқалар айнан руҳан изтиробга тушганимда юз берган. Мен ҳам сизларнинг барчангиз сингари, азоб-уқубатга тушишни, ожизликни ва дард-аламни ҳис қилишни асло хуш кўрмайман. Ҳаётимиздаги маълум бир вазиятлар бизга ғам-ташвиш етказиши мумкин. Аммо баъзида дард-алам шунчалик аччиқ ва изтиробли бўладики, биз ҳаттоки шифо топишга ҳам ҳар қандай умидни йўқотиб қўямиз.
Бироқ шу билан бирга яна шуни англадимки, айнан руҳан изтиробни енгиб ўтганимиздан кейингина биз Худонинг буюк марҳаматларини ҳис қила олишимиз мумкин. Кучсизлик ва заифлик давридан сўнг бизнинг ҳаётимиз ниҳоятда самарали ва мазмун-маънога тўлиб тошади. Бўронли кечанинг сокин эртаси доимо ажойиб, мўъжизавий кўринади. Азоб-уқубатлар давридан сўнг шоду ҳуррамликни ҳис этиш, завқ-шавқ келтиради. Азоб-уқубатлардан сўнг Худонинг ҳузур-халовати ва марҳаматлари келиши мумкин.
ДАРД-АЛАМДАН ҚОЧИШ КЕРАКМИ ЁКИ УНИ ЕНГИШМИ?
Муқаддас Китоб азоб-уқубатлар ҳақида нима деганини кўпчилик тушунмайди ёки тўғри тушунишни хоҳламайди. Шунинг учун ҳам биз азоб-уқубатлардан ниҳоятда қўрқамиз ва имкон қадар улардан қочиб қутулишга интиламиз.
Бугунги кундаги тўкин-сочинлик ва фаровон ҳаёт, бизнинг хасталикларимизга шифо берувчи Худо ҳақида жуда кўп гапирилаётган бир пайтда, азоб-уқубат мавзуси унчалик аҳамиятга эга эмасдай кўринади. Бироқ Худонинг марҳаматларига эга бўлишни истаганларга, ҳозирги пайтда айнан азоб-уқубат мавзуси ҳақида гапириш керак бўлади.
Нега мен шундай хулоса чиқаряпман?
Чунки бугунги кунда Худо нафақат бизнинг хоҳиш-истакларимизни амалга оширади, балки У бизни ва бизнинг истакларимизни ўзгартиради ҳам. Худо бизнинг устимиздан ишламоқда, бизга сайқал бермоқда, зеро У бизни, Худо билан абадий ҳаёт кечиришимиз мумкин бўлган инсонларни тарбияламоқда.
Худо барча хоҳиш-истакларимизни ва қандайдир орзу-умидларимизни амалга ошириш учунгина бизни яратмаган. Биз Унинг ҳар қандай иродасини бажаришимиз мақсадида яратган, хусусан, У бизни Ўзи учун яратган.
Сиз ўзингиз учун энг зўр ҳаётни танлашни истайсизми, деб мен сўрайдиган бўлсам, жавоб оддий ва табиий бўлади: албатта, ҳа.
Агар сиздан: “Сиз ҳали туғилмасингиздан Худо сизни қандай қилиб яратишни ўйлаб қўйган режаси бўйича, чиндан шундай одам бўлишни хоҳлайсизми?” деб сўрасам, сўзсиз жавоб яна ижобий бўлади.
Бироқ қуйидагича саволга қандай жавоб берган бўлар эдингиз: “Сизни аввалига тўлиқ тайёр холатга ва итоатгўйликка келтириш учун Худо барча амалларни қўллашини, кейин сизни Ўзи ўйлаганича яратишини сиз хоҳлармидингиз?”
Худонинг марҳаматларига эга бўлиш учун, биз ўзимизни Раббийга тўлиқ топширишимиз керак. Ана шундагина Худонинг Муқаддас Руҳи бизни шундай бошқариб борадики, бизнинг ҳаётимизда Раббий Исо Масиҳ намоён бўлади.
Бундай ҳолатга эришиш осонликча кечмайди. Биз, ҳаттоки ўзимизни тўлиқ Худога итоат эттирганимизда ҳам, биз мукаммаллашишда давом этишимиз керак. Бунинг учун фақатгина вақт эмас, балки кўплаб шарт-шароитлар ҳам талаб этилади. Ҳеч биримиз Исо Масиҳни Нажоткоримиз деб тан олиб, шу заҳотиёқ “тўлиқ шаклланган”, мукаммал масиҳийга айланиб қолмаймиз. Биз руҳан янги ижодга айланамиз. Бироқ Масиҳ табиатига эга бўлиб, ўсиб-улғайиш учун бизга маълум вақт керак бўлади. Руҳий улғайиш – бу инсон хатоларга йўл қўядиган, қийинчиликларни бошидан кечирадиган, ўзини ниҳоятда заиф ҳис қиладиган жараёндир. Бизнинг улғайишимиз фақатгина руҳий муҳитда юз бермайди. Улғайиш бизнинг онгимизни ва ҳис-туйғуларимизни янгилашни ҳам ўз ичига олади.
Одат тусига кириб қолган холатларни ўзгартириш осон эмас. Қон-қонимизга сингиб кетган одатларни юракдан ва онгдан чиқариб ташлашга қанчалик уринмайлик, улар бизларни бошқариб тураверади. Турли нарсаларга ва ҳолатларга эскича қараш қийинчилик билан унутилади. Кўплаб вазиятларда аввалги ўзаро муносабатларни янгилаш ёки қайта кўриб чиқиш лозим. Баъзида биз чин дилдан яхши кўрган одамларнинг ҳаётида руҳий ўсиш аломатлари намоён бўлмайди, ёки биз истаган даражада шиддат билан улғаймайдилар.
Кайфиятимиз кўтаринки ва беғам бўлган ҳолатларда ҳам, биз баъзида ўзимизни яхши билмаслигимиздан азият чекамиз, бинобарин, шахсий гуноҳларимиз жиддийлиги ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга бўлмаймиз. Бошқача қилиб айтганда, биз ўзимизнинг мужмал томонларимизни кўра билмаймиз. Биз барча гуноҳларимизга тавба қилганимизни кўз ўнгимизга келтирамиз. Бироқ Худо бизнинг ҳаётимизнинг номаълум ва янгидан-янги соҳаларини очишни давом эттиради. Айнан шундай соҳаларда биз Худонинг кечиримига эга бўлишимиз, покланишимиз, ўзгаришимиз, шифо топишимиз ёки Муқаддас Руҳ кучи орқали янгиланишимиз зарур.
Эскирган табиатимиздан қутулишда, хулқ-атворимиздаги қўпол хислатларни бартараф қилишда, ўзимизга номаълум бўлган бебаҳо хусусиятларни очишда биз қайта ва қайта боши берк кўчага кириб, тушкун аҳволда қоламиз.
Бу оғир ва қийин жараён.
Аммо бу самара келтирадиган жараёндир.
Азоб-уқубатлардан қўрқмаслик ёки ҳар қандай йўллар билан қочиб қутулишга интилмаслик керак. Уларни имон билан қабул қилиш лозим. Агар Худонинг қай тарзда бизни яратишни режалаштирганини биз билишни истасак, биз руҳан изтироб чоғларида ибодатда ўзимизни Унга бағишлашимиз керак ва нима учун азоблар йўлларидан ўтишимизни ва Худо бизни нималарга ўргатмоқчилигини очиб беришига имкон беришимиз керак.
БЕНУҚСОН ИДИШ
Кунларнинг бирида Раббий пайғамбар Еремиёга шундай сўзлар билан мурожаат қилди:
Ўрнингдан тур ва кулолнинг уйига бор, у ерда Мен сенга Ўз Сўзларимни айтаман.
Мен кулолнинг уйига бордим. Кулол чарх уриб ишлаётган эди. У лойдан ясаётган идиш унинг қўлларида синиб кетди, шундан кейин у ўзи хоҳлаган шаклдаги бошқа бир идишни ясади.
Раббий Ўз сўзини менга аён қилиб, деди: Эй Исроил хонадони, наҳотки бу кулол қилган ишни Мен сизларга қила олмасам?! Сизлар Менинг қўлларимда, худди кулолнинг қўлидаги лой сингарисизлар.
Еремиё 18:2-6
Кулолнинг ўз дастгоҳида ишлаётганини сиз ҳеч кузатишга муяссар бўлганмисиз? Устанинг қўллари авайлабгина лойни эзиб, аста-секин ундан сопол идиш ясайди. Агар яратган ижоди устага ёқмайдиган бўлса, - балки шакли нотўғри чиққандир ёки кўзанинг деворчасига ҳаво тўпланиб қолган бўлса, кулол лойни ғижимлаб, ҳаммасини бошидан бошлайди. Бу - кулол ўз қўли билан яратган ижодни нобуд қилмоқчи эканини англатмайди. Аксинча, унинг мақсади – мукаммал ижод яратишдир: янада гўзал ва ажойиб, фойдали идиш ясашдир.
Худо ҳам худди шу тарзда бизнинг ҳаётимизда ҳаракат қилади. У биздан Ўзига маъқул ва мос келадиган ижод яратади. Фақат ўшандагина биз Унга ҳамду сано айтамиз ва имкон қадар мукаммал тарзда Худонинг Шоҳлигини эътироф этамиз.
Сиз ким бўлишни хоҳлайсиз? Ўз тасаввурингизга кўра ясалган ва имкони, билими, кучи, иқтидори чекланган ва ўткинчи аҳамиятга эга эмас ҳаётга асосланган идиш бўлмоқчимисиз? Ёки Худонинг режаси, Унинг беқиёс севгиси ва муҳаббати асосида ясалган, абадий ва чек-чегараси йўқ, порлоқ ҳаётда хизмат қилувчи идиш бўлмоқчимисиз?
Худонинг иродасини танлар эканмиз, биз шу ирода ортида турган нарсаларни ҳам танлаймиз – биз барча азоб-уқубатларга тайёр туришимиз, бизни поклашга Унга ижозат бериб, шунга шарт-шароит яратишга интилишимиз ва Унинг истагига биноан, керак бўлса, барча тўсиқ, азоб-уқубат ва кўз ёшлар йўлидан юришга доимо шай бўлишимиз лозим.
Азоб-уқубатлар буюк марҳаматларга айланиши мумкин. Аммо бу ҳолат, биз ўзимизни тўлиқ Худога бағишлаган тақдирдагина, тамомила рўёбга чиқади.
Книга на Узбекском языке: Страдание во благо (Чарльз Стенли)
В своей книге пастор Чарлз Стенли показывает, что страдания - это орудие, которое Бог использует для того, чтобы дать нам благословение. Такой взгляд на страдания - невероятная сила, способная помочь нам принять любые испытания и трудности, зная, что они послужат нам во благо.
Иногда жизненные обстоятельства причиняют нам такие страдания, что мы, кажется, не в состоянии перенести их. Смерть любого человека, потеря работы, продолжительная болезнь - все это несет в себе боль, навсегда изменяя нашу жизнь. Но в этом есть нечто большее: страдания могут принести нам такие благословения, которых мы не обрели бы иначе.
Как показывает Чарлз Стенли, Бог сокрушает нас, допуская трудные времена в нашей жизни, чтобы привести нас к духовной зрелости, более тесному общению с Собой, более эффективному служению. Бог обязательно даст нам сил, чтобы перенести страдания, Он обратит их во благо, даровав благословения, доступные лишь тем, кто был сокрушен.