Ибодатгуй эрнинг қудрати (С.Омартиан) 6 bob

Сторми Омартиан. Ибодатгуй эрнинг қудрати (6-боб) Узбек тилида

МУНДАРИЖАAudiokitob Uzbek tilida

Кириш. Ибодатнинг кучи. Бобларнинг тузилиши
1 боб. Сиз уйландингиз
2 боб. Хотинингизнинг руҳий ҳаёти
3 боб. Хотинингизнинг туйгулари
4 боб. Хотинингизнинг оналиги
5 боб. Хотинингизнинг кайфияти
6 боб. Хотинингизнинг никоҳи
7 боб. Хотинингизнинг эрига итоат қилиши
8 боб. Хотинингизнинг одамлар билан муносабати
9 боб. Хотинингизнинг устувор ёъналишлари
10 боб. Хотинингизнинг чиройи
11 боб. Хотиннинг интим ҳаёти
12 боб. Хотинингизнинг қорқувлари
13 боб. Хотинингизнинг мақсадлари
14 боб. Хотинингизнинг ишончи
15 боб. Хотинингизнинг хавфсизлиги
16 боб. Хотинингизнинг истаклари
17 боб. Хотинингизнинг ишлари
18 боб. Ўтмиш кишанларидан озод бўлиши
19 боб. Хотинингизнинг Худога итоат қилиши
20 боб. Хотинингизнинг келажаги


6-боб Унинг оиласи

Саккиз ёшимга қадар мен чорва урчитадиган фермада яшадим. Тирикчилигимизни ўзимиз таъминлар эдик. Бир куни қишда — мен ҳали тўққиз ёшга ҳам кирмаган эдим — қаҳратон қишнинг қори чорвамизни нобуд қилди. Кейинги йили дўл барча ҳосилимизни нобуд қилди. Биз хароб бўлган эдик. Ёз тугай деганда, отам, ферма меҳнати ғоят қийин, деб бизга енгилроқ ҳаёт ваъда берувчи шаҳарга кўчиб ўтдик.

Фермада яшаганимизда мен инсон тирикчилигини таъминлайдиган боғ қанчалик пухта парваришни талаб этишини тушундим. Модомики, ҳосил яхши бўлмаса, ейишга ҳеч вақо бўлмайди.

Мен шуни англаб етдимки, агар боғингизда нимадир етилишини истасангиз, биринчи навбатда тупроғи ҳақида ғамхўрлик қилишингиз керак экан. Худди уйни пойдеворсиз қуриб бўлмаганидай, тупроққа яхшилаб ўғит солмасдан, яхши ҳосил берадиган боғ яратиш мумкин эмас. Сўнгра яхши уруғларни ғамлаб қўйиш керак. Нима экаётганингизни текшириб кўришингиз лозим. Чунки оладиган ҳосилингиз уруғларни танлашингизга боғлиқ. Уруғни эккандан сўнг ариқчаларга авайлаб сув тарашингиз, кўчатлар атрофидаги бегона ўтларни юлиб ташлашингиз, ҳафсала билан қарашингиз лозим. Зараркунанда ҳашаротлар, ёмон об-ҳаво ёки бошқа табиий шароитлар экинингизни йўқ қилмаслиги учун диққат билан кузатиб туришингиз керак. Сизларнинг эр-хотинлик ҳаётингиз шу боққа ўхшайди: аввал тупроғи тайёрланади, ибодат билан ўғитланади, сўнг керакли уруғлар — севги, садоқат, ҳурмат, эътибор ва мулоқотнинг яхши уруғлари экилади.

Севги уруғлари

Севги уруғларини экиш ҳаммасидан осон, ўша заҳотиёқ мевасини беради. Агар севги уруғларини турмуш ўртоғимиз эккан бўлса, бизнинг қалбимизда умид, тинчлик, бахт мевалари ўсиб чиқади. Бу мевалар қўрқув, омадсизлик ва хатоларимизнинг юзига дадиллик билан қарашимиз учун куч беради. Бу мевалар ҳаёт сўқмоғимизда учрайдиган барча тўсиқларни енгиб ўтишимизга ёрдам беради.

Албатта, боғни ҳамма кераксиз нарсалардан халос этиш керак. Бегона ўтларни юлиш — боғбон учун эрмак эмас, балки унинг энг муҳим вазифасидир. Агар сизнинг эр-хотинлик боғингизда ранж, адоват, англашилмовчилик, танқид, худбинлик, ғазаб сингари бегона ўтлар бамайлихотир ўсаётган бўлса, яқин орада бу «бегона ўтлар» барча фойдали ўсимликларни «бўғиб қўяди». Баъзида шундай бўлади: боғнинг кўриниши ҳали анча яхши, лекин боғдаги ўсимликлар ўлик, ҳали қуриб ерга ёпишганича йўқ. Ташқаридан уларнинг кўриниши маъқул, аммо ичидан ўлган. Бу Худонинг ниятига мувофиқ эмас, албатта Раббимизни улуғламайди.

Худо сизни оилангизда юксалган ҳолда кўришни истайдию сизни Ўзининг ҳақиқий ижодига айлантирадиган севги бўлмади, дейлик. Бу дегани — муносабатларингизда сизни бўғишга ҳаракат қилаётган худбинлик, қўрқув, ўзбошимчалик ёки башарий табиатнинг бошқа ҳар қандай бегона ўтлари мавжудлигини текшириб кўришингиз учун вақт келди, деганидир. Агар оилангизда жиддий муаммолар бўлса, билингки, Худо ибодатларингизга биноан мўъжиза қилиши мумкин. Худо одамларнинг қалби, ниятларини бир лаҳзада ўзгартириш қобилиятига эга. У гуноҳ ўсимлигини илдизи билан юлиб ташлай олади, ўлган севгини тирилтириб, уни нафақат ривожлантира оладиган қилади, балки гуллаб-яшнаётган дарахтга айлантиради. Муқаддас Китобда шундай айтилган: «Севгингиз риёсиз бўлсин. Ёмонликдан нафратланиб, яхшиликка чирмашиб олинглар» (Рим. 12:9). Оилангиздаги эзгуликка бутун қалбингиз билан чирмашиб олинглар. Шайтон боғингизга экмоқчи бўлган ҳамма нарсани рад этинг». Шартсиз севгининг янги уруғларини экишни ўргат, деб Худодан ўтириб сўранг (Боғингизга ҳар йили қайтадан уруғ экиш талаб қилинади.) Севги уруғларига ҳафсала билан ғамхўрлик қилсангиз, ажойиб ҳосил беради.

Садоқат уруғлари

Боғимиз оч ҳайвонлар озиқланадиган жойга айланиб қолмаслиги учун, еримизни ўша ҳайвонлар киришига имкон бермайдиган мустаҳкам девор билан ўрашимиз лозим. Оиламиз шундай ҳимояга муҳтож. Агар биз чегараларимизни ҳимоя қилмасак, албатта нимадир ўғирланади. Кўпинча ўз оиласига бепарво қарайдиган одамлар уруғларини ўз ҳудуди чегарасидан ташқарига сепишади. Бу билан улар егулик излаб юрган турли жонзотларни жалб этади. Бу жонзотлар ичкарига кириб олиш учун ҳимоя деворларимизнинг заиф, эски, анчадан бери таъмирланмаган жойларини излашади. Агар биз бевафолик уруғларини сепсак, иҳотамиз барбод бўлади, боғимизга бегона жонзотларнинг киришига имкон яратган бўламиз. Мени қадрдон масиҳий дугонам бор. Эр-хотинлик боғи ташқарисига эри бевафолик уруғини сепган эди, бу вазият бутун боғни қўлга киритишни истаган, аёл жинсидан бўлган дайди, оч бир жонзотни жалб этди. Бу эркак ўша ҳамтовоғи билан уруғларини бегона ҳудудга соча бошлади, яна бегона ўтлар уруғини, денг. Оқибатда бир эмас, икки эр-хотинлик боғи барбод бўлди.

Ҳар биримиз боғимиздан ташқарида уруғ экиш васвасасини бошимиздан кечирамиз. Лекин бу истакка қарши чиқадиган, онгли равишда садоқат уруғини экадиган одам мўл ҳосил ўриб олади. Ҳатто оилангиз ҳаётда бор бўлган жамики оилалардан зўр бўлса ҳам, атрофингиздаги тўсиқни душман барибир тешиб кириб, йўқ этишга ҳаракат қилади. Шайтон биттангизга тузоқ қўйиш учун ҳар қандай имкониятдан фойдаланади. Шунинг учун оилангиз боғи ибодатнинг фойдали таъсирига муҳтож. Агар биз: «Эр-хотинлик иттифоқимиз жуда мустаҳкам, шунинг учун ибодат қилмаса ҳам бўлади», деб ўйласак, ўзимизни алдаган бўламиз. Муқаддас Китоб огоҳлантиради: «Ўзининг мустаҳкамлигига ишонган киши йиқилмаслиги учун эҳтиёт бўлсин» (1 Кор. 10:12).

Худодан: «Мен ва хотиним кейинчалик пушаймон қилишга олиб келмайдиган уруғларни экишимга йўл қўйма», деб ибодат қилиб сўранг. Худодан яна: «Мени садоқат уруғларини экишга ўргат, боғим атрофида қўшниларим ҳавас қиладиган мустаҳкам девор қуришга ўргат», деб ҳам сўранг.

Иззат-эҳтиром уруғлари

Омадсиз оила қандай пайдо бўлади? Бунинг асосий сабабларидан бири — эр-хотин бир-бирларининг манфаатини назарга илмасликдандир. Муқаддас Китобда айтилган: «Ҳар ким ўзининг эмас, ўзганинг манфаатини кўзласин» (1 Кор. 10:24). Биз оиламизда ҳурматсизлик уруғларини эксак, жуфтимизнинг манфаатини кўзламаган бўламиз, аксинча, алам ва адоват меваларини ўриб оламиз. Жуфтимизнинг манфаатини ўз манфаатимиздан устун қўйиш — жуда мураккаб вазифа. Бу вазифани ўзимиздаги Муқаддас Руҳнинг кучисиз, оддий шароитда бажариш имкони йўқ. Шу боис бу ҳақда ибодат қилишимиз керак ва у бизнинг бурчимиздир.

Ҳамонки сиз мен учун Масиҳдаги севикли биродарим экансиз, сизга бир гапни айтмоқчиман, аёллар ҳеч қачон эрларига айтмайдиган гапдан сизни хабардор қилмоқчиман: хотинингиз сиз учун она ҳам, хизматкорингиз ҳам бўлишни истамайди. Биринчи ҳолатда у сизга нисбатан ҳурматини йўқотади; иккинчи ҳолатда эса сиз унга нисбатан ҳурмат йўқотгандек таассурот қолади. Мен шуни биламанки, сиз учун она ёки хизматкор нима қилса, хотинингиз шуни бажаришга доимо тайёр. Агар сиз, менга бундай-бундай қилиб берсанг, дея тез-тез сўраб турсангиз, у сизнинг олдингизда ўзини худди ё гўдакдай тутади, ё сизга бошлиғидек муносабатда бўла бошлайди. Бу эса албатта сизларнинг муносабатларингизда ўз аксини топади. Хотинингиз ўзини тез-тез онангиз ёки хизматкорингиздек ҳис этса, у ўзини севикли ёрдек ҳис қила олмайди. Шунинг учун Худодан: «Мени бирон нарсага ўзингнинг кўзинг билан қарашга, оиламизда иззат-икром уруғларини экишга ўргат», деб сўранг.

Эътиборли бўлиш уруғлари

Агар сиз боғингизга етарли даражада вақтингизни, эътиборингизни ажратмасангиз, ҳеч қачон гуллаб-яшнаган боғингиз бўлмайди. Уруғни экасиз, боғим келажакда мўл ҳосил берсин, деб уни суғорасиз, кўчатларини парвариш қиласиз. Бу ишлар вақт, куч талаб этади. Бахтли оилада эр-хотин доимо иккови қолиши учун вақт топадилар. Агар сизнинг иш режангиз бунга имкон бермаса, демак, сиз доимо бандсиз, ишингиз кўп. Икковингиз бирга бўлиш учун, нималардир тўғрисида суҳбатлашиш учун, ниманидир муҳокама қилиш учун фикрларингиз, орзуларингизни ўртоқлашиш учун, шунчаки сукут сақлаб бирга ўтиришингиз учун ёки шошмасдан бир-бирингизга яқинлашиш учун вақт топишингиз зарур. Биламан, кўпинча шундай вазият бўладики, ишингизда кечгача ўтиришингизга тўғри келиб қолади. Аммо ишга шўнғиб кетсангиз, боғингизга нима экаётганингиз тўғрисида жиддий ўйлаб кўринг. Худодан: «Вақтимни шундай ташкил қилгинки, хотиним учун доимо вақт топай», деб сўранг.

Мулоқот уруғлари

Калом — бу уруғлардир. Аввалига уларнинг новдалари кичик бўлади, сўнг мустаҳкам ўсимликка айланади. Агар одам эр-хотинлик боғига ғазаб, ҳафсаласизлик, норозилик, сабрсизлик ёки бепарволик уруғларини экса, бегоналик ва совуққонлик, пала партишлик, айрилиқ, ғам ва маюслик ҳосилини ўриб олади. Бу ҳосил уруғидан шундай ўсимлик ўсиб, тарқалиши мумкинки, атрофидаги барча нарсаларга ҳалақит бериб, барбод қилиши мумкин.

Кўп оилаларнинг энг мураккаб муаммоларидан бири мулоқотнинг етишмаслигидир. Аёллар кўпинча: «Эрим менинг гапларимни эшитишни хоҳламайди», деб нолийди. Эрлар эса, аксинча, шундай дейди: «Хотиним мени тушунмайди, у менинг сўзларимни нотўғри англайди». Эркак ва аёлларнинг турлича фикрлашларидан шундай қарашлар пайдо бўлади. Бироқ бу фарқлар бир-бирларини тўлдиришлари учун бундай фикрлар ёрдам беради. Агар эр-хотин юз берган шароитга турли нуқтаи назардан разм солсалар, улар Худодан, вазиятни ўзинг кўргандек кўришга бизни ўргат, деб сўраши керак. Фақат шу йўл билангина улар барча масалаларда якдилликка эришишлари мумкин.

Эр-хотинлик муносабатлари боғида албатта ҳосил йиғиш вақти келади. Муқаддас Китоб: «Инсон нима экса, шуни ўради» (Галат. 6:7) дея огоҳлантиради. Агар сизга ҳосил ёқмаса, демак, бошқа уруғларни сепадиган вақт келди. Уруғлар ўзимизнинг ҳаракатларимиз орқали экилади. Аммо кўпинча сўзларимиз орқали экилади. Агар эр-хотин тил топиша олмасалар, аллақандай бегона ўтлар ўсиб чиқа бошлайди.

Оила жаннат бўлиши ҳам мумкин, дўзах бўлиши ҳам мумкин. Кўпчилик одамлар учун эса бу икковининг орасида. Буни шундай тушуниш мумкинки, бу одам сиз учун алоҳида яратилган, у бошқа одам билан бир бутун бўлиши жуда қийин. Лекин гап умр йўлдошингизни ўзингизга маъқул равишда ўзгартириш ҳақида кетмаяпти, балки у билан бирга Худога ўхшашга интилишингиз тўғрисида гап кетяпти.

Худо эр-хотиннинг биргаликда руҳан ўсишига ёрдам беради. Худо уларга, бир бутун бўлинглар, аммо шу билан бирга, икковингиз шахсиятингизни сақлаб қолинглар,, қобилиятингизни ривожлантиринг, дея ёрдам беради. Оилада шахсиятни сиқиб қўядиган муҳит бўлиши керак эмас. Аксинча, оилада шундай муҳит бўлиши керакки, эр-хотин ўзларини тўлиқ намоён қилсинлар. Агар эр-хотиннинг муносабатлари Худонинг хоҳиш-иродасига мувофиқ қурилаётган бўлса, орзулар рўёбга чиқа бошлайди. Улар мақсадларига эриша бошлайди. Натижада ибодат туфайли ҳар биримиз умр йўлдошимизни назорат қилиш ўрнига, унга ишонишни ўрганамиз. Уни ҳукм қилиш ўрнига, қўллаб-қувватлаймиз. Итоатсизлик Худога маъқул эмас. Эр-хотинлик боғида ўсиши учун имкон топган худбинлик, ёлғон, нафрат, жирканиш ва шафқатсизлик меваларини кўриш Худога маъқул эмас. Агар жуфтимизга бўлган муносабатимиз Худонинг ниятига қарши борса, демак, биз нафақат Худонинг хоҳиш-иродасига қаршилик қиляпмиз, балки Унинг режаси амалга ошишига тўсқинлик қиляпмиз. Худодан, мен ва хотиним ўртамиздаги фарқни тушуниб олай, бир-биримизни тўлдираётганимизни кўра олишимизга мени ўргат, деб сўранг. Балки бирингиз бир соҳада заиф бўлсангиз, бирингиз кучлидирсиз? Бизни катта марҳаматга чорлаган нарса кўпинча ғашимизга тега бошлайди. Чунки биз Худодан, вазиятни Ўзинг кўргандек кўришни бизга ўргат, деб сўраймиз. Балки хотинингизнинг сўзлари, хатти-ҳаракатлари жиғингизга тегаётгандир? Бунинг учун Худодан сўранг, у сизга нима тўғрисида ибодат қилишни кўрсатади.

Одатда одамлар бирга яшашни истамаганлари учун ажралишмайди, аксинча, ниманидир ўзгартириш имкониятига ишонмаганлари учун ажралишади.

Худодан, ҳар биримиз учун нима ўзгариши керак бўлса, шуни ўзгартир, деб сўранг. Ҳатто сизга оилангизга ўнглаб бўлмас зиён етказилганидек, хотинингиздан умид қилиб бўлмагандек туюлса ҳам, шуни ёдингизда тутингки, Худо вазиятни яхши томонга ўзгартиришни истайди. Агар биз ўзимизни камтарона тутсак, Худони кучли севганимиз учун фақат Унинг йўлларидан юришни истасак, Худо қандай мўъжизаларни кўрсата олишга қодир эканлигини ҳатто тасаввур ҳам қила олмаймиз (қаранг: 1 Кор. 2:9). Бундай итоаткорлик оиладан бошқа ҳеч қаерда бунчалик ёрқин намоён бўлолмайди.

Сиз ибодат қилиб, Худонинг нури ҳаётингизга кириб келишига, эр-хотинлик муносабатларингиз боғини ёритиб, жонлантиришига имкон берасиз. Шунда бу боғ янги ўсимликлар ўстириб, гуллаб, хушбўй ҳидлар таратиб, ҳар иккингиз учун мўл ҳосил бера бошлайди.

Аёлларнинг эҳтиёжлари

Оилангиз учун кўуйидагилар тўғрисида ибодат қилинг:

• Сизнинг бир-бирингизга севгингиз кучайиши учун;

• ҳар иккингиз васвасага сабр-тоқат билан бардош бера олишингиз учун;

• бир-бирингизни ҳурмат қилишингиз учун;

• доимо бир бутун бўлиб яшашингиз учун;

• сизлар ҳам дўст, ҳам севикли ёр бўла олишингиз учун;

• сизлар доимо бир гуруҳ бўлишингиз учун;

• ажралиш ҳақида фикр ҳеч қачон ҳатто хаёлингизга ҳам келмаслиги учун.

Эрларнинг гувоҳликлари

Майкл Омартиан сўзлайди.

«Учта ипдан эшилган арқонни узиш қийиндир» (Воиз 4:12). Бу оят менга ҳам, Стормига ҳам эр-хотинлик ҳаётимиздаги мушкул вақтларда доимо «самовий манна»дек бўлди. Бизнинг можароларимиз ҳар гал рўзғор икир-чикирларидан келиб чиқаётгандек туюларди. Аммо душман учта ипдан эшилган арқондек оиламизни бузишга бор кучини сарфларди, Кутилмаганда жанжал пайдо бўларди.

Аммо бизнинг биргаликдаги ибодатимиз ҳақида бундай деб бўлмайди. Унга етишиш учун қанча ғовларни енгишимизга тўғри келган!

Ибодат кундалик тартиб-қоидаларимиздан бош тортишимизни, Худога Ўз иродасини ўрнатишига йўл қўйишимизни талаб қилади. Ибодатимда: «Сторми ўзгариши керак», деб айтардим. Аммо ўзимга ёқадиган бундай ибодат мени кўп марта чалғитган. Бунинг устига, мен унга ёқишим учун ўзим қандай ўзгаришим кераклигини ўйлардим. Бундай ҳолда «ўзлигим» шунчалик ларзага келардики! Лекин бизнинг ибодатларимиз туфайли ўзгаришлар рўй берарди. Биз нимагадир эришардик. Мана бугун бизнинг оила қурганимизга 28 йил бўлди. Хотинимнинг ўрнида Стормидан бошқа ҳеч кимни тасаввур қилолмайман. Бизнинг муаммоларимиз Худога биргаликда ибодат қилганимиздагина ҳал бўлади. Учта ипдан эшилган арқонни чиндан узиш қийин.

Ибодат

Эй Раббим! Сендан сўрайман: мени ва хотинимни узилмас, мустаҳкам ип билан бирлаштир. Менга хотинимни шунчалик кучли севишни ўргатгинки, токи у доимо менинг севгимни ҳис қилсин. Бир-биримизни ҳурмат қилишга, бир-биримиздан завқ олиб, доимо бир-биримизга яқин дўст, ҳимоячи ва мустаҳкам таянч бўлишимизга бизни ўргат. Ранж ва умидсизликларимизнинг қурбони бўлган, йўқолган, дарз кетган севгимизни тикла, уни қалбимизга қайтар. Биримиз бошқамизни севмаган тақдирда ҳам, оиламизда бор бўлган барча яхши нарсаларни эслашимизга куч бер. Биз бир-биримизни тезлик билан, бутунлай кечиришимизга бизни ўргат. Айниқса, мен Сендан (кечирилиши зарур бўлган ҳаётингиздаги нарсаларни айтинг) ни сўрайман. Биз Сенинг қуйидаги аҳдингни ёдда тутишимизга ёрдам бер: «Бир-бирингизга кўнгилчан ва меҳр-шафқатли бўлинглар… бир-бирларингизни кечиринглар» (Эфес. 4:32), яъни Сен бизга қандай муносабатда бўлсанг, биз ҳам бир-биримизга шундай муносабатда бўлайлик. Бунинг учун бизга ёрдам бер. Ҳар биримиз бошқамизнинг хатоларимизни, заифлигимизни сезмайлик. Бунинг учун ҳам ёрдам бер. Бизга ҳаётнинг оғир дақиқаларида жуда муҳим бўлган ҳазил-мутойиба ҳиссини ато қил.

Шундай қилгинки, биз доимо бир хил қонун бўйича яшайлик, доимо ҳар нарсада бир-биримизга ишонайлик, бир руҳда, бир фикрда бўлайлик, муроса қила олайлик. Маблағ, болалар тарбияси, бўш вақтни қандай ўтказиш ва бошқа муҳим қарорлар қабул қилишда дарров келиша қолайлик. Баҳс ва низо туғилган ҳолда Сендан илтимос қиламан: бизни яраштир, биз ҳар қандай баҳсли масалада бир фикрга келишимиз учун ёрдам бер. Мақсадларимизни Сенинг режангга мувофиқ тўғрилашимизга ўргат бизни. Бир-биримизга рост гапиришга, самимий бўлишимизга ўргатгин, токи ўртамизда заррача ҳам тушунмовчиликка ўрин бўлмасин.

Сенинг иноятинг билан биз сабр-қаноатга, бир-биримизнинг камчиликларимизни тушунишга ўрганайлик. Айни пайтда ҳар биримиз ўзгаришга интилайлик. Мен яна шу учун ибодат қиламанки, хотиним икковимиз доимо бирга яшайлик, бир хил қизиқиш билан ҳаётда битта йўлдан борайлик. Бизнинг оиламиз ҳар иккимиз учун бахт, тинчлик ва шодлик манбаи бўлсин. Бир-биримиз учун вақт топишимиз муҳимлигини бизга тез-тез эслатиб тур.

Эй Раббим! Сендан яна сўрайман: иттифоқимизни бузиши мумкин бўлган ҳамма нарсадан бизни ҳимоя қил. Бизни васвасага солишга ҳаракат қилаётган ҳар бир кимсадан халос қил. Биз васвасани ўша заҳоти фарқлай билиб, у билан курашишга ўргат. Шундай қилгинки, ўтмишдаги бирон нарса бизнинг бугунги муносабатларимизга соя солмасин. Ҳар биримиздаги Сенга номаъқул бўлган муносабатларимизни узиб ташла. Оиламизда зинога, ажралишга ҳеч қачон ўрин бўлмасин. Сен хоҳишинг билан яратганингни ҳеч нарса буза олмасин. Эй Раббим, омадсизликларга қарамасдан оиламизни сақлаб қолишимизга ёрдам бер; доимо доимо Ўзингга — Яратувчимизга мурожаат қилишимизга бизни ўргат, муносабатларимиз мустаҳкамланиши, муносабатларимиз Сен ўйлагандек бўлиши учун бизни ибодат қилишга ўргат.

Бизни, биринчи навбатда, Ўзинг амр берганингдек, «ўзганинг манфаатини кўзлашга» ўргат (қаранг: 1 Кор. 10:24). Оиламиз марказида Сен туришингни истаймиз. Фақат Сен берган нарсани бир-биримиздан олиб қўйишга умид қилмаймиз. Хом хаёллардан қутулиб, бир-биримизни ҳақиқий нурда кўришимиз учун ёрдам бер. Бизнинг оиламиз айнан Сен ўйлагандай бўлиши учун доимо Сенга бағишланган бир-биримизга содиқ бўлайлик.

Муқаддас Китобдан
сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар

Икки киши бир кишидан кўпроқ иш бажара олади, улар ўз меҳнатлари учун яхши тақдирланадилар. Агар биттаси йиқилса, иккинчиси турғизади, лекин ёлғиз бўлганнинг аҳволи чатоқдир, у йиқилса, турғизишга ёнида ҳеч ким бўлмайди.

Воиз 4:9–10

Агар ер юзида сиздан икки киши якдил бўлиб, қандайдир бир нарсани сўрашса, Менинг осмондаги Отам уларнинг тилагини бажаради.

Матто 18:19

Бирортаси хотинидан ажралиб, бошқасига уйланганда, зино қилган бўлади. Агар хотин эридан ажралиб, бошқасига эрга тегса, ўша аёл ҳам зино қилган бўлади.

Марк 10:11–12

Ўз руҳингизни асранг ва ҳеч ким ёшлигидаги хотинига қарши бевафолик қилмасин.

Мал. 2:15

Бир-бирингизни биродарларча, самимий муҳаббат билан севинглар. Бир-бирингизни иззат-ҳурмат қилишга ўзишгандай ҳаракат қилинглар.

Рим. 12:10


Книга на узбекском языке Сила молящегося мужа (Сторми Омартиан)

О книге: Муж и жена, как известно, одно целое, поэтому если ваша жена счастлива, вы тоже счастливы; если она несчастна, несомненно, несчастным будете и вы, так как ее проблемы — это и ваши проблемы. Вот почему ваши молитвы за нее так важны: ведь они касаются вас обоих. Сторми Омартиан рассказывает, как противостоять врагу, стремящемуся разлучить то, что соединил Бог, как мужу молиться за свою жену, в частности за:

    Ее безопасность;
    Ее отношения с людьми;
    Ее духовную жизнь;
    Ее красоту;
    Ее работу;
    Ее материнство.

Что бы ни произошло между вами и вашей женой, помните, что Бог может все исправить, если вы в молитве обратитесь к Нему.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак