Ибодатгуй эрнинг қудрати (С.Омартиан) 15 bob

Сторми Омартиан. Ибодатгуй эрнинг қудрати (15-боб) Узбек тилида

МУНДАРИЖАAudiokitob Uzbek tilida

Кириш. Ибодатнинг кучи. Бобларнинг тузилиши
1 боб. Сиз уйландингиз
2 боб. Хотинингизнинг руҳий ҳаёти
3 боб. Хотинингизнинг туйгулари
4 боб. Хотинингизнинг оналиги
5 боб. Хотинингизнинг кайфияти
6 боб. Хотинингизнинг никоҳи
7 боб. Хотинингизнинг эрига итоат қилиши
8 боб. Хотинингизнинг одамлар билан муносабати
9 боб. Хотинингизнинг устувор ёъналишлари
10 боб. Хотинингизнинг чиройи
11 боб. Хотиннинг интим ҳаёти
12 боб. Хотинингизнинг қорқувлари
13 боб. Хотинингизнинг мақсадлари
14 боб. Хотинингизнинг ишончи
15 боб. Хотинингизнинг хавфсизлиги
16 боб. Хотинингизнинг истаклари
17 боб. Хотинингизнинг ишлари
18 боб. Ўтмиш кишанларидан озод бўлиши
19 боб. Хотинингизнинг Худога итоат қилиши
20 боб. Хотинингизнинг келажаги


15-боб Унинг хавфсизлиги

Америка футболи қоидасида ўйинчи олдига қўйилган вазифани бажариш имкониятига эга бўлган ҳолда, ўйинчини рақибининг ҳужумидан ҳимоя қилиш олдиндан кўзлаб қўйилади. Ўйинчи коптокни ё ҳужумчига, ё орқага ё бўлмаса, мустақил ҳолда коптокни дарвозага олиб бориши учун шериклари ўйинчини ҳимоя қилиб туради. Хотинингиз хавфсизлиги ҳақидаги ибодатларингиз ҳам худди ўйиндаги сингари амал қилади. Ибодатларингиз хотинингиз атрофида ҳеч қандай душман ҳужумлари ўта олмайдиган мустаҳкам ҳимоя деворини барпо қилади. Бунинг натижасида хотинингиз ўз вазифаларини хотиржам, ишонч билан бажара олади. Душман унга қарши қандай ёвузликни ўйлаб юрган бўлмасин, режасини амалда қўллай олмай, муваффақиятсизликка учрайди.

Шунинг учун хотинингиз ёвуз руҳлардан таркиб топган ҳужумнинг улкан тизими олдида ёлғиз қолганда, сиз капитан сифатида ибодат қиласиз. Фаришталар лашкарини чорлаб, хотинингиз дарвозага заррача зарар кўрмай ўтиб келаётганини кузатасиз. Ҳозир, фарзандларим вояга етган. Мен китобларимнинг тақдимоти билан мамлакат бўйлаб кўп саёҳат қиламан, одамлар билан куп мулоқот қиламан. Лекин эрим менинг бехатар бўлишим тўғрисида ибодат қилмаганда эди, ҳеч қаёққа кетишга рози бўлмаган бўлардим. Мен ҳатто унинг маъқуллашисиз, қўллаб-қувватлашисиз йўлга чиқишга журъат қилмаган бўлардим. Эрим шаҳардан кетишига тўғри келиб қолса, у оиламизда бирон кўнгилсизлик содир бўлмаслиги учун ибодат қилади (мен ҳам худди шундай қиламан: бироқ бу ҳақда бошқа китобимда гаплашамиз).

Бугунги кунда ҳақиқатан хавфсиз деб аташ мумкин бўлган жойлар кўп эмас. Ҳатто ўз уйимизда ҳаётимизга ёвузликнинг кириб келишидан ҳимояланмаганмиз. Мен куппа-кундуз куни банкдан уйга қаётаётганимда, уйидан бир неча квартал нарида йўлда аварияга учраб ҳалок бўлган бир одамни биламан. Қизини якшанба машғулотидан олишга отланиб, машинасини қўшни уйнинг олдига қўяётганда, безорилар талон-тарож қилиб, ўлдирган аёлни ҳам биламан. Мен оиласи учун у-бу харид қилишга кетаётганда ўлдирилган, машинаси эса туш вақтида супермаркет олдидаги машиналар тўхташ жойидан ўғирланган яна бир аёлни биламан. Биз ўзимизга қадрли бўлган одамларнинг хавфсизлигига ишончимиз комил эмас. Бахтсиз воқеалар кутилмаганда содир бўлади. Хотинингиз учун қилаётган ибодатингиз, у учун улкан тасалли бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, хотинингизнинг соғлиғи учун қилган ибодатларингиз ҳам муҳим. Аёллар танасини парвариш қилиши осон эмас. Бу иш осон кечган аёлни мен билмайман. Уларнинг кўплари ҳаётининг бу томонига очиқдан-очиқ эътиборсизлик қиладилар. Агар сизга орзуингиздаги автомобилни совға қилишганда, сиз автомобилингизга яхши қараган бўлармидингиз? Наҳотки сиз учун лозим даражадаги хизмат ҳақида ўйламаган бўлардингиз? Гаражга яқинлашаётганингизда: «Бу автомобилга қараб, вақтимни кетказиб нима қиламан», деган бўлармидингиз? Менимча, бундай қилмаган бўлардингиз. Хотинингиз ҳам танаси ҳақида ғамхўрлик қилишга эътиборсизлик қилса, худди шундай йўл тутган бўлади. У минглаб баҳоналарни топиши мумкин, масалан, «вақтим йўқ, хоҳламайман» деб. Балки бу тўғри эмасдир, бироқ сизнинг ибодатларингиз унга бу юмушлар учун вақтни ҳам, хоҳишни ҳам топишига ёрдам беради.

Соғлиқ ҳақида ғамхўрлик ва танани парвариш қилиш оддий иш эмас. Атрофда шундай хиддиятли маълумотлар кўпки, баъзида аёллар ҳаммасидан воз кечиб, ширинликлар дўконига бориб барчасини унутишни истаб коладилар. Лекин сизнинг ибодатларингиз хотинингизга Худонинг овозини эшитишга ёрдам бериши билан бирга, унга ижобий таъсир ҳам ўтказади.

Хотинингиз билан автомобиль ўртасида яна ўхшашлик топишимизга ижозат беринг (мен бу ўхшатишдан яна шунинг учун фойдаланяпманки, автомобиль терминологиясини ишлатса, эрим мени яхшироқ тушунади). Сизнинг ибодатларингиз хотинингизга «ҳаракатланадиган қисм»ини тўғри баҳолашга ва унинг ҳолатини жозибали кўринишда сақлашга ёрдам беради. Хотинингиз ўз «мотор» идан тўғри фойдаланишга ўрганади. Сизнинг ибодатларингиз хотинингизга оқибатда шуни англашга ёрдам берадики, машина ишлатилишга яроқсиз бўлиб қоларкан, шунинг учун «техник кўрик»ни кутмасдан, ҳайдовчилар учун кўрсатмлар бўйича «хизмат маркази»га доимо қатнаши керак экан. Хотинингизнинг хаёлида: «Мен эски харобаман, мен ремонтга лойиқ эмасман», деган фикрлар келмаслиги учун ибодат қилишингиз зарур. У сизнинг қўллаб-қувватлашингизга доим муҳтож. Лекин бу ўринда оддийгина суҳбатлар ёрдам бермайди. Автомобилни ремонт қилиш ўрнига унга бақиришдан маъно нима?! Худди шу гап хотинингизга ҳам тааллуқли. Агар у лозим даражада ўзини парвариш қилмаса, истамагани учун қилмаётгани йўқ, балки қандай қилиб тўғри қилишни билмайди ёки ўзидаги бу эҳтиёжни англамайди, ё ўзини етарли даражада қадрламайди, ё банд ёки ўзини доимо яхши кўринишда сақлашни ўта оғир иш деб ҳисоблайди. Сиз Худодан хотинингизнинг бу юмуши учун ёрдам сўрашингиз керак.

Хотинингизга шундай деб айтинг: «Ўзинг ҳақингда ғамхўрлик қилишингга куч ва истак туғилиши учун зарур билим, доноликка эга бўлишинг учун, мен сен учун ибодат қиламан», деб айтинг. Сиз хотинингизда Худодан бўлган энг қимматли инъомни кўраётганингиз учун, инъом қадрсиз бўлмаслиги учун хотинингиз учун ибодат қилмоқдасиз. Агар сиз автомобилнинг эскирган моделига эга бўлсангиз, унинг бутунлай тикланиши учун яна ибодат қилиш зарур. Агар хотинингизнинг соғлиғи билан боғлиқ қандайдир муаммолар бўлса, Худодан, унга шифо бер, деб сўранг. Эрим охирги 30 йил давомида турли хасталиклардан халос бўлишим учун ибодат қилган. Бироқ бир куни эримнинг ҳаётида қизғин ибодат қилиш маҳали келди. Бу бир неча йил аввал ичимда нимадир ёрилиб кетгандек ҳис қилганимда юз берди. Мени шундай даҳшатли оғриқ эздики, мен дарҳол тушундим: агар тезкор чораларни қўлламасам, ўламан. Кечаси соат уч эди. Мен: «Эй Раббим Исо! Менга ёрдам бер!» деб инграб ётганимда, Майк бир ўзи мен учун ибодат қилди. Менинг шифо топишим ҳақидаги эримнинг ибодатини Худо эшитадими, йўқми — ҳаётим тамомила шунга боғлиқ эди (Майкл бу ҳақда бобнинг охирида сўзлаб беради).

Бизнинг ҳеч қандай ҳаракатларимиз, энг кучли саъй-ҳаракатларимиз ҳам бизга ҳаётимиз охиригача соғлиғимизни таъминлаб беролмайди. Ҳатто футбол гуруҳининг энг яхши ҳимоячиси бир куни соғлиғи туфайли майдонга чиқа олмаслиги мумкин.

Худо буни билган ва бизга Шифокорни — Исо Масиҳни юборган. Шунинг учун Худодан хотинингизни шифолашини сўранг, жавоб олмагунингизга қадар ибодат қилишда давом этинг. Гап соғлиғимиз ҳақида кетаётганда, биз чекинмаслигимиз керак.

Аёлларнинг эҳтиёжлари

Илтимос, хотинингиз учун қуйидагилар тўғрисида ибодат қилинг:

• Худо хотинингизнинг танасини ҳимоя қилиши учун;

• Худо унинг онги ва қалби соғлиғини асраши учун;

• сизнинг хотинингиз ғайратли ва кучли бўлиши учун;

• унинг иммунитети кучли бўлиши учун;

• унда ўзи ҳақида ғамхўрлик қилиш истаги бўлиши учун;

• у доимо яхши кўринишда бўлиши учун;

• у доимо ва ҳар ерда Худонинг ҳимояси остида бўлиши учун.

Эрларнинг гувоҳликлари

Майкл Омартиан сўзлайди

Хотинимда ажойиб имконият — саёҳат қилиш имконияти бор. Бироқ самолётда учаётганда, бу жойдан бошқа жойга кўчаётганда, уни пойлаб турган хавфни ўйлаб, доимо қўрқувдан титраб кетаман. У шароити яхши бўлмаган меҳмонхоналарда туришга, сифатсиз таомларни тановул қилишига, кўп вақтини оёқда ўтказишига, ўз ишини кўнгилдагидай бажариши учун ташвишланишига тўғри келади. Мен ҳам хотинимга боғлиқ бу ҳодисалардан ташвишга тушаман. Лекин менда хотиним учун ибодат қилишдан бошқа чора йўқ: у кетгунига қадар ҳам, сафарда бўлган вақтида ҳам. Лекин хотиним ҳатто уйда бўлганда ҳам, ибодатнинг муҳимлигига мен ишонч ҳосил қилдим.

Ўшанда — тунги соат учда оғриқдан букчайиб ётган Стормининг даҳшатли қичқириғидан уйғониб кетганимда ибодатим ҳеч қачон бунчалик заруратга айланмаган эди. У, ичимда нимадир ёрилиб кетди, деб айтди. Мен шуни биламанки, Сторми ҳеч қачон майда-чуйда нарсаларга нолимайди. Шунинг учун қандайдир даҳшатли воқеа юз берганини тушундим. Вазият шунчалик тезкорликни талаб қилар эдики. Биз ҳатто тез ёрдамнинг келишини ҳам кутиб ўтирмадик. Мен Стормининг оёқ кийимларини қидириб, пальтосини кийдиришга уринардиму аммо ўзим титрар эдим. Қизим Аманда икковимиз оғриқдан букчайиб олган Стормини машинагача олиб бордик. Мен Стормига ҳеч қандай ёрдам беролмас эдим. Мен шифо ҳақида етарли даражада ибодатларни биламан. Ўша зоҳотиёқ шифокорлар дарҳол у билан машғул бўлишлари учун чин дилдан ибодат қилдим. Биз етиб келдик, мен дарҳол қабулхонага югуриб кетдим. Худога шукрки, ҳамшира ўз жойида экан. Биз Стормини текширишга олиб бориш учун замбилни машинага яқин олиб бордик. Бир қатор текширишлардан кейин уни хирургия бўлимига ўтказдилар.

Мен ҳеч қачон ўша тундагидек бунчалик қизғин ибодат қилмаганман. Ҳаёт-мамот олдида бизнинг шафоат ибодатимиз янгича маъно касб этади. Мен ҳеч қачон, хотинимнинг хавфсизлиги учун доимий ибодатларимнинг кучини ва маъносини ўша вақтдагидек ҳис этмаганман. Ўша тунда мен бир неча йил мобайнида қилган ибодатларимнинг ҳаммасига жавоб олдим. Сторми шу вақтда саёҳатда бўлганда ёки китобхонлари билан навбатдаги учрашувни ўтказаётган бўлганда-чи? Унинг хавфсизлиги учун қилган ибодатларим туфайли Худо иноят кўрсатди ва шундай бўлдики, у ўша вақтда уйда бўлди.

Ибодат

Эй Раббим! Сен хотинимни (хотинингизнинг исми) ҳар қандай бахтсиз ҳодисадан,ҳар қандай хасталиклардан, ёвуз одамларнинг таъсиридан ҳимоя қилишингни сўрайман. Ундан ҳар қандай балони узоқлаштир.

Раббим, Сен Ўз Каломингда: «Фосиқ кишилар солиҳни кузатиб уни ўлдирмоқ учун пойлайдилар. Эгам улар қўлига солиҳни топширмас» (Забур 36:32–33), деб айтгансан. Хотинимни фосиқ одамлардан ҳимоя қил. Сендан илтимос қиламан: у чуқур сувлардан ўтаётганда, Сен у билан бўлгин; у дарёлардан ўтаётганда, сувлар уни ғарқ қилмасин; оловдан ўтаётганда, у куймасин; аланга уни ёндирмасин (қаранг: Ишаё 43:2). Ибодат қиламан: у (хотинингизнинг исми) «Балолар қайтмагунига қадар, қанотларинг соясида паноҳ топсин» (Забур 56:2). Эй Раббим, хотиним (хотинингизнинг исми) ўзининг танасига, Сенинг Руҳинг яшаётган Маъбаддек муносабатда бўлишига ўргат: уни ўзи ҳақида тўғри ғамхўрлик қилишига, шу ўринда тўғри овқатланишига ўргат. Жисмоний машқлар билан доимий равишда шуғулланиши учун унга сабр-қаноат бер. Кучни тиклашга ёрдам берадиган яхши уйқунинг муҳимлигини тушунишим учун унга ёрдм бер. Сен унинг қадамларини тўғрилаш учун доимо унинг ёнида эканлигингни англашига ёрдам бер.

Унга қарши қаратилган ҳеч қандай қурол муваффақиятга эришмасин (Ишаё 54:17). Уни Ўз паноҳингда асра, унга ҳеч қандай бало яқинлашмаслиги учун душмандан халос эт. Сенинг фариштанг уни барча йўлларида сақласин (қаранг: Забур 90:11). Мен хотинимга айтаман: «Сени У патлари остига олур, Унинг қанотлари остида паноҳ топурсан, Садоқати билан сенга қалқон, девор бўлар. Шунда қўрқмассан туннинг ваҳимасидан, Қўрқмассан кундузи учган ўқдан, Зулматда билдирмай келадиган вабодан, Қоқ пешинда қирғин келтирувчи ўлатдан. Мингтаси чап ёнингда йиқилиб қолур, Ўн мингтаси ўнг ёнингда йиқилиб қолур, бу кулфатлар сенга яқин келмайди» (Забур 90:4–7).

Сен хотиним (хотинингизнинг исми) ни бу кунда қанотларинг соясига олиб, осойишта уйқу бераётганингдан миннатдорман. Чунки, эй Эгам, Сен унинг хотиржамлигига посбондирсан (қаранг: Забур 4:9).

Муқаддас Китобдан
сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар

Эгам — менинг қоям, қалъам, қутқарувчим.
Худодир менинг қоям, Ундан паноҳ топаман.
Удир менинг қалқоним, қудратли қуролим, қўрғоним.
Эгамга илтижо қиламан, ғанимларимдан У мени халос қилади.

Эгамизга ҳамду санолар!

Забур 17:3–4

Агар Эгамизни ўзингнинг паноҳинг қилсанг, Худойи Таолони қўрғонинг қилсанг, Бошингга бирон бахтсизлик келмас, Бирон фалокат чодирингга йўламас. У сен тўғрингда фаришталарига амр берар, Фаришталар ҳамма йўлларингни қўриқлар. Фаришталар қўлларида сени кўтариб борар, Оёғинг тошга қоқилиб кетмасин, дея.

Забур 90: 9–12

Мен сенга малҳам қўйиб, яраларингга шифо бераман.

Ерм. 30:17

Наҳот билмасангиз? Сизнинг баданингиз ўзингизда яшаётган Муқаддас Руҳнинг маъбадидир. Уни сизга Худо берган, сизлар ўзларингизга тегишли эмассизлар. Қиммат баҳо билан сотиб олиндингизлар. Шунинг учун баданингиз [ва руҳингиз] билан Худони улуғланглар. [Чунки сизлар Худога тегишлисиз.]

1 Кор. 6:19–20

Имон билан қилинган дуо беморни соғайтиради, Раббимиз Ўзи уни тузатади.

Агар бемор гуноҳ қилган бўлса, Раббимиз уни кечиради.

Ёқуб 5:15


Книга на узбекском языке Сила молящегося мужа (Сторми Омартиан)

О книге: Муж и жена, как известно, одно целое, поэтому если ваша жена счастлива, вы тоже счастливы; если она несчастна, несомненно, несчастным будете и вы, так как ее проблемы — это и ваши проблемы. Вот почему ваши молитвы за нее так важны: ведь они касаются вас обоих. Сторми Омартиан рассказывает, как противостоять врагу, стремящемуся разлучить то, что соединил Бог, как мужу молиться за свою жену, в частности за:

    Ее безопасность;
    Ее отношения с людьми;
    Ее духовную жизнь;
    Ее красоту;
    Ее работу;
    Ее материнство.

Что бы ни произошло между вами и вашей женой, помните, что Бог может все исправить, если вы в молитве обратитесь к Нему.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак