Ибодатгуй эрнинг қудрати (С.Омартиан) 18 bob

Сторми Омартиан. Ибодатгуй эрнинг қудрати (18-боб) Узбек тилида

МУНДАРИЖАAudiokitob Uzbek tilida

Кириш. Ибодатнинг кучи. Бобларнинг тузилиши
1 боб. Сиз уйландингиз
2 боб. Хотинингизнинг руҳий ҳаёти
3 боб. Хотинингизнинг туйгулари
4 боб. Хотинингизнинг оналиги
5 боб. Хотинингизнинг кайфияти
6 боб. Хотинингизнинг никоҳи
7 боб. Хотинингизнинг эрига итоат қилиши
8 боб. Хотинингизнинг одамлар билан муносабати
9 боб. Хотинингизнинг устувор ёъналишлари
10 боб. Хотинингизнинг чиройи
11 боб. Хотиннинг интим ҳаёти
12 боб. Хотинингизнинг қорқувлари
13 боб. Хотинингизнинг мақсадлари
14 боб. Хотинингизнинг ишончи
15 боб. Хотинингизнинг хавфсизлиги
16 боб. Хотинингизнинг истаклари
17 боб. Хотинингизнинг ишлари
18 боб. Ўтмиш кишанларидан озод бўлиши
19 боб. Хотинингизнинг Худога итоат қилиши
20 боб. Хотинингизнинг келажаги


18-боб Унинг ўтмиш кишанларидан озод бўлиши

Шундай манзарани тасаввур қилинг: Ҳаво очиқ ажойиб кунда сиз яхтада сузиб кетяпсиз. Енгил шабада сочларингизни ўйнайди. Тўйиб-тўйиб нафас оласиз. Қайиғингиз сув юзасида силлиқ, бир текис сузиб бормоқда. Денгиз ҳавосидан баҳри-дилингиз очилиб, кучга тўлиб бораётганингизни ҳис қиляпсиз. Дунё сизга ранг-баранг кўринмоқда. Сиз бир текис, қатиъят билан манзилингиз томон сузиб боряпсиз. Лекин сиз фақат қайиғингизни тўғри бошқарганингиздагина, бундай бамайлихотир сузиш имкони бор. Шунингдек, елканлар тўғри ўрнатилган бўлиши керак, токи шамол елканни ҳаракатлантирсин, қайиқ олдинга силжисин. Агар шамол елканни етарлича ҳаракатга келтира олмаса, яхта у ёқдан-бу ёққа чайқалаверади. Сиз тўғри йўналишни ололмайсиз, мақсадингизга эриша олмайсиз ёки ундан ҳам ёмонроғи, бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетасиз.

Шунга ўхшаш ҳодисалар сизнинг ҳаётингизда ҳам содир бўлади. Агар биз Худо билан нотўғри муносабатда бўлсак, бизнинг номукаммаллигимиз, ҳаётнинг нобоп қояларидан олиб ўтувчи, бизни истаган қирғоққа етказувчи Муқаддас Руҳ шабадасини елканларимиз ҳеч қачон ушлаб ололмайди. Биз ўтмишимизнинг бандаргоҳига доимо қайтар эканмиз, ўтмишдан халос бўла олмас эканмиз, бизнинг саёҳатимиз унча муваффақиятли бўла олмайди. Баъзида биз бошқарувни йўқотиб, чўкиб кетаётгандай бўламиз. Лекин Муқаддас Руҳ бизни бошқараёт-гандай бўлса, У йўлимиздан адашишимизга йўл қўймайди. У доимо бизни тўғри йўналишда олиб боради. Гап шундаки, биз лангарни кўтариб, ўтмишимиз бандаргоҳини тарк этмас эканмиз, мақсад томон ҳаракат қила олмаймиз. Ўтмиш воқеаларининг қачон юз бергани муҳим эмас — 30 йил аввалми ёки кечами — агар биз ўтмишни тарк этмасак, у бизни тинч қўймайди. Худо бизнинг сафаримиз эркин бўлишини истайди. Биз эски аламларни унутиб, барқарор шахс бўлишимизни хоҳлайди. Бу айниқса, турмушда муҳим, турмуш гўё кўзгуда акс этгани сингари, бизнинг кундалик ҳаётимизда акс этади. Биз кундалик ҳаётимизда ҳар дақиқада ўз аксимизни — қанчалик яхши ё ёмонлигимизни кўрамиз. Ҳар қайсимизнинг қалбимиз қанчалик яхшироқ шифо топса, оиламиз шунчалик соғлом бўлади. Бироқ бизни олдинга еткаловчи Муқаддас Руҳнинг мусаффо шабадасини изламас эканмиз, биз ҳеч қачон ҳаётимизнинг сокин ва бахтли қирғоғига етиб боролмаймиз.

Ўтмишда бошдан ўтган хотиралардан озод бўлиш

Хотинингизнинг ўтмиши қандай кечган бўлмасин, у ўтмиш билан алоқани батамом узиб ташламас экан, у ҳозирги ҳаётидан мамнун бўлмайди. Келажакда ҳам Худо учун тайёрлаб қўйган марҳаматга эга бўлолмайди. Хотинингиз оилага қандай оғриқ ва аламларни олиб кирган бўлмасин, бу оғриқлар албатта сизнинг ҳозир биргаликда кечираётган ва келажакда кечирадиган ҳаётингизга таъсирини ўтказади. Эҳтимол, кимдир қачондир уни камситган ёки алам ўтказгандир, ўзи катта хатога йўл қўйгандир. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, агар хотиралар хотинингизга тинчлик бермаётган бўлса, демак, у озодликка муҳтож. Бунинг учун эса сиз у учун қиладиган ибодатларингизга муҳтож.

Мен ўтмишимдаги шодликка тўлмаган ҳаётим ҳақида сўзлаган Сторми деган китобимни ёздим. Шу китобим чоп этилгандан сўнг менга эркаклардан кўп хатлар келди. Бу хатларида улар, хотинимиз қалбидаги жароҳатларнинг салбий оқибатларидан азоб чекяпти, деб ёзган эдилар. Ўша ҳолатларнинг ҳар бирида аёллар турмушга чиқаётганларида вазмин туюлган. Бироқ кейинчалик уларнинг руҳиятида қандайдир нохуш кечинмалар содир бўла бошлаган. Хотинлари бошларидан ўтказаётган руҳий тушкунлик, танглик олдида эркаклар ўзларини тамомила ожиз ҳис қилар эканлар. Ҳатто эркаклар хотинлари олдида турган муаммонинг моҳиятини тушунганларида ҳам, хотинларининг руҳий ҳолатига тўғри жавоб бера билмай хотинларининг муаммоларини тўғри ҳал қилишга тайёр эмас эканлар. Мана, менга мурожаат қилган эркакларга қандай жавоб берганман: «Сиз танлаган хотинингизни севар экансиз, у билан оила қураётганингизда, сизга ғамхўрлик қиламан деб ваъда берган экансиз, у учун само каби бехатар бошпана яратишга бурчлисиз. Сизнинг севгингиз — Худо севгисининг акси. Хотинингиз сизнинг севгингиз билан ўралган, у Худо иноятининг таъсири остида сизнинг севгингиздан халос бўлиши учун яна ўтмишининг қўрқувлари билан тўқнашади. Хотинингиз ўзини бехатар ҳис қилиб, ўзига шифо берадиган Раббийси олдида қалбини очиишга тайёр бўлади. Лекин сиз хотинингизни доимо севишингизни, ҳатто унинг ҳис-туйғуларини охиригача тушунмасангиз ҳам қўллаб-қувватлашингизни у билиши керак. У сизнинг ибодатларингиз кучига муҳтож. Чунки бу куч душманни яксон қилишга қодир, шифоланиш жараёни вақтида хотинингизни душмандан ҳимоя қилади.

Кечиримнинг зарурлиги

Агар биз кечииришни билмасак, қайиғимиз ҳеч қачон қаршиликларсиз ўтмиш кўрфазини тарк этолмайди. Худо биз учун тайёрлаб қўйган келажак денгизига чиқа олмайди. Энг кучли оғриқлар бизга инсонлардан келади. Агар хотинингиз ким биландир олдин мулоқот қилиб, қайғу орттириб олган бўлса (масалан, аввалги эркак дўстлари ёки собиқ эри билан), ўтмиш шарпалари сизнинг ҳозирги оилавий ҳаётингизга келмаслиги керак. Бунинг учун, хотиним ўша мулоқот оқибатидан озод бўлсин, деб ибодат қилинг. Бу шарпалар сизнинг эр-хотинлик ҳаётингизда энг интим дақиқаларда пайдо бўлиши мумкин. Сиз эса бу нима учун содир бўлаётганини билмайсиз. Ахир, сиз хотинингизга аввал у билан бўлган, унинг қалбида аламли из қолдирган ўша эркакка ўхшамаслигингизни доимий равишда исботлаб беришни хоҳламайсиз-ку!

Унинг ҳаётида шифо топишга муҳтож бўлган бошқа муҳим томон — у заминий отаси билан муносабатига боғлиқ бўлиши мумкин. Хотинингизнинг Худога ва сизга бўлган муносабати отасининг илгари унга қилган муносабатининг акси бўлиши мумкин. Отаси илгари доимо қизининг тарафини олиб, ҳимоя қилишга тайёр кучли одам бўлганми? Ёки қизини ташлаб кетиб, дилини оғритганми? Агар отаси унга ёмон муносабатда бўлган қандайдир ҳолатда қизида ўзига нисбатан жирканишни пайдо қилган бўлса, хотинингиз сизга осонликча ишонмайди. Хотинингиз истамаяпти, демоқчи эмасман. Бу дегани — отаси қизини ҳимоя қилмаган, севмаган, яъни бажариши керак бўлган бурчини бажармаган, деганидир. Агар хотинингиз заминий отасининг севгисидан шубҳаланса, у самовий Отасининг севгисидан, натижада сизнинг ҳам севгингиздан шубҳаланадиган бўлади. Айниқса, шу ерда сизнинг ибодатларингиз ўз таъсирига эга бўлади.

Баъзида аёл ҳаётида содир бўлган ҳодисалар унга шунчалик қаттиқ салбий таъсир қиладики, хаёлдан кетмайдиган ўша нохуш хотиралардан фақат ибодат озод бўлишига ёрдам бериши мумкин. Масалан, бир куни менинг рўпарамда бир одам даҳшатли аварияга учради. У кўп қон йўқотди. Мен бу қандай содир бўлганини кўрмадим, лекин уяли телефон орқали тез ёрдамни чақириш учун дарҳол пачақланган машина олдига келиб тўхтадим. Автомобилда фақат ҳайдовчи бор экан, у худда қопқонга тушгандек сиқилиб олган эди. Мен унинг ҳаётдан кўз юмаётганини кўришдан, тез ёрдамнинг келишини кутиб, ибодат қилишдан бошқа чорам йўқ эди. Кўзларим кўриб турган воқеадан шунчалик ларзага келдимки, бир неча кун давомида мен босинқираб чиқдим. Эрим мен учун ибодат қилди. Бу қўрқинчли хотирадан халос бўлишим учун у ибодат қилаверди. Бир неча вақтдан сўнг қўрқув босилди.

Озодликка эришиш

Ҳар биримиз ҳам у ёки бу кишанлардан — ғазаб, кек сақлаш, алам, руҳий тушкунликдан озод бўлишга муҳтожмиз. Руҳий тушкунлик билан курашишга мажбур бўлган аёлларнинг кўплиги одамни саросимага солиб қўяди. Лекин аёллар бу хасталиклар билан курашишни хоҳламайди. Худо эса уларни озод ҳолда кўришни истайди. Агар хотинингиз руҳий тушкунликдан азоб чекаётган бўлса, у озодликка эришмагунча, бунинг учун қанча вақт керак бўлмасин, ибодат қилишга бурчлисиз.

Кўп аёллар ортиқча машаққат билан оғир кураш олиб борадилар. Бу жуда жиддий муаммо. Хотинингиз бу муаммони ҳал этиши учун унга озодлик керак. У ҳолдан тойдирадиган бу курашда ғалабага эришиши учун, эрининг ибодат билан доимий қўллаб-қувватлашига муҳтож.

Хотинингизнинг озод бўлиши учун ибодат қила туриб, сиз барча саволларга жавоб топишингиз шарт эмас. Ахир, хотинингиз ҳам сиздан буни кутмаяпти. Сиз ҳаммасини тушунишингиз шарт ҳам эмас. Унинг ўзи ҳали ҳаммасини тушуниб етганича йўқ. Лекин Худо ҳаммасини тушунади, барча саволларга Унда жавоб бор. Шундай экан, Худо сизнинг ишончингизга лойиқ. Хотинингиз, у қандай ҳолатда бўлишидан қатъий назар сизнинг севгингизни, қувватлашингизни билса, бас.

Хотинингиз бутунлай озодликка, шифо топишга муҳтож эканлигини тушунганингиз ҳолда, сиз шундай фикрга боришингиз мумкин: «Мен хотинимнинг ҳамма муаммоларини тушуна олмаяпман. Мен тинчгина ҳаёт оқимида сузишни истайман, у эса менга ҳалақит беряпти». Лекин зиддиятлар айнан бир-бирини тўлдириб туриши сабабли ҳам, айни замонда бир-бирларига интиладилар. Сиз ҳар жиҳатдан ўзингизга ўхшаган аёл билан ҳаётингиз қанчалик зерикарли бўлишини англаяпсизми? Сизларнинг бир-бирингизга бўлган қизиқишларингиз манбаи — муносабатларингиздаги учқунни қаердан олган бўлардингиз? Ўша аёл нима дейишини, нима қилишини сиз олдиндан билган бўлардингиз, чунки унинг сўзлари ва хатти-ҳаракатлари айнан сизникини қайтарган бўлар эди.

Мен бир семинарда иштирок этганман. Бу семинар одамларни шахсиятига қараб гуруҳларга бўлиб чиқиш ҳақида эди. Бу семинарни ҳеч қачон унутмайман. Худди шу сингари, масалан, доимо кўпчиликнинг диққат марказида бўлган фаол, киришимли одамлардан бир гуруҳ тузилди, дейлик. Бу гуруҳнинг фаолияти охири яхшилик билан тугамаган бўларди. «Фаоллар» доимо бир-бирини гуруҳдан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилган бўлардилар. Аъзолари сентиментал, ўйчан одамлардан ташкил топган гуруҳдаги одамлар бир-бирини зериктириб қўярдилар. Мен аралашган гуруҳга қайтиб бориш мумкин бўлган дақиқага энди етиб келдим. Одам бошқаларга ўхшайман, деб жуда ҳолдан тойиб қолади.

Балки сиз охирги пайтларда бошингиздан ўтказишга тўғри келган изтиробни осойишта, бир маромдаги ҳаётга бажонидил алмашишга тайёрдирсиз? Мен сизнинг истагингиз сабабини тушунаман. Лекин умр йўлдошингизнинг ҳаётини мураккаблаштираётган қийинчиликлар бизга қарши экан, биз тинч, хотиржам бўла олмаймиз. Хотинингиз ҳозир мушкул дамларни бошидан кечираётган экан, майли, бу сизга чидаб бўлмайдигандай туюлсин. Аммо шуни билингки, сизга Худонинг шифо қуроли бўлиш шарафи берилган. Сизга ўз рафиқангиз билан руҳан ўсиш имконияти берилганига Худодан миннатдор бўлинг.

Озод бўлиш жараёни

Ҳомиладорлик вақтимда ўзим топган ажойиб кашфиёт шу бўлдики, бу пайтда ўзим тасаввур қила олмайдиган қандайдир жараён бошланган. Бу жараён мутлақо менга боғлиқ бўлмаган ҳолда давом этарди. Ўз танасини бошқара олмаслик ғалати ҳиссиётларни туғдираркан. Ҳомиладорлик ҳолатида рўй берадиган кўп жараён озодлик жараёнига ўхшаб кетади. Сизни озод қилишни истаган Худога ҳаётингизни берганингиз сабабли, ҳаётингиз ўтишига ҳеч ҳам таъсир ўтказолмайсиз. Худо сизни озод бўлишга тайёрсан, деб топганда, У янгидан озод қлбингиз юзага келмагунча сизда ўсиб, кучга тўлиб борадиган уруғни экади. Худди туғиш сингари, озод бўлиш ҳам оғриқли жараён.

Ҳаётингиз давомида оғриқ қалбингизда қат-қат бўлиб, йиғилиб келади. Бизни азоб берувчи хотиралардан озод қилаётиб, Раббимиз бу оғриқларни бирин-кетин қатлам-қатлам қилиб олиб ташлайди. Шунинг учун агар хотинингиз оғриқли хотиралардан ўта олишига муваффақ бўлса, унинг озод бўлиш жараёни тезлашиши мумкин. «Тўлғоқлар» борган сари тез-тез қайтарилаверади, ҳар сафар оғриғи кўпроқ бўлади. Буни кўриб, хижолат чекманг, хафа ҳам бўлманг. Хотинимнинг аҳволи ёмон бўлди, деб ҳам ўйламанг. Аксинча, хотинингизга енгил бўляпти, чунки унинг қалби оғриқнинг янада чуқурроқ қатламларидан покланмоқда. Худо уни янада озодликка юқорироқ олиб чиқмоқда. Одатга кўра, энг қийини оғриқнинг энг чуқур қатламларидан халос бўлишдир. Бу бўрон вақтида Худонинг қўлидан ушланг. У сизни сақлаб қолади.

Боланинг туғилишига ўхшаб, биз ўтмишдаги қўрқувдан узоқ кутган озодликка тўғридан-тўғри эришиш олдидан, энг кучли оғриқни бошимиздан ўтказамиз. Буюк марҳаматни қабул қилиш олдидан таранг вазият охирги нуқтага етади. Лекин Худонинг танлаган вақти мукаммалдир. Агар аёлларнинг ўзлари бола туғилишининг вақтини белгилаганларида эди, улар, эҳтимол, бу жараённи биринчи эрталабки кўнгил айниш пайдо бўлгунга қадар — икки ойга қисқартирган бўлардилар. Бироқ у ҳолда бола тирик қолмас эди. Чунки бола чала туғилган бўларди. Худди шу нарса озодлик жараёнига ҳам тегишли. Биз ўзимизнинг севгилиларимиз ўтмишида олган яраларни даволай олишлари учун уларга қулай шароитни яратиб беришга бурчлимиз, воқеалар боришини ўзимиз тезлаштирмаслигимиз керак.

Фақатгина Худонинг севгиси ҳаётимизда авжига чиққан довулни босиши мумкин. Фақатгина Худо сафаримизнинг йўналишига тузатиш киритиши мумкин. «Хотиним яхта лангарини олиб ўтиб, ўтмиш бандаргоҳини тарк этсин, Муқаддас Руҳнинг енгил шабадаси елканларни бошқариб, хотинимни манзилга равон олиб борсин», деб ибодат қилинг.

Аёлларнинг эҳтиёжлари

Илтимос, хотинингиз учун қуйидагилар тўғрисида ибодат қилинг:

• хотинингиз озод бўлишини, озодлигини Худодан топиши учун;

• хотинингиз билан Худонинг марҳамати ўртасида тўсиқ бўлмаслиги учун;

• у ақлан ва жисмонан соғ бўлиши учун;

• ўз ўтмишининг кишанларидан бутунлай озод бўлиши учун;

• ҳамма кечириши керак бўлганларни у кечириши учун;

• сиз уни доимо севиб, қўллаб-қувватлашингиз учун;

• унинг ҳаёти Худонинг шифоловчи кучи гувоҳи бўлиши учун.

Эрларнинг гувоҳликлари

«Масиҳдаги озодлик» ташкилотининг Президенти ва «Зулмат устидан ғалаба», «Кишанларни узиб ташлаб» китобларининг муаллифи Нил Т. Андерсон сўзлайди. У рафиқаси Жоан билан оила қурганларига 33 йил бўлди, иккита фарзандлари ва иккита набиралари бор.

1986 йилнинг баҳорида хотиним контакт линзасини алмаштириши керак бўлиб қолди. Чунки бу линзани тузатиб бўлмас экан. Бу одатдаги операция эди. Лекин Жоанга наркоз ёмон таъсир кўрсатди. У 15 ой давомида қаттик оғир руҳий тушкунликни бошидан кечирди. Шифокорлар уни даволай олмадилар. Мен оғир муаммо тўрига тутилиб қолдим, чунки бу шароитда хотиним учун ким эканимни тушуна олмасдим: қавмбошими, мураббийми ёки консультантми (бошқа одамлар учун мен ана шулар эдим), ёки унинг эрими? Ниҳоят, мен шуни тушуниб етдимки, бундай вазиятда мен фақатгина унинг эри бўлишим мумкин эди. Чунки ниманидир ўзгартиришга ёки нимагадир таъсир ўтказишга ожиз эдим.

Ўша вақтда биз ўзимизда бор нарсаларимизни йўқотдик, бутунлай хароб бўлдик. Шунда мен ҳаётимда биринчи бор шуни тушуниб етдим: агар Худо мендаги бор нарсам бўлса, У мен муҳтож бўлган нарсамнинг барчаси. Менинг хизматим шундан иборат эдики, мен ҳар куни Жоаннинг ёнида бўлар эдим. Унга: «Буларнинг ҳаммаси ўтиб кетади», деб тасалли берар эдим. Буларнинг ҳаммаси ибодатлар, Худога бутунлай итоаткорлигимизни эътироф этишимиз туфайли ўтиб кетди. Мен янги манбаларни Унда қидиришим учун, ўзимнинг манбаларимдан фойдаланиб, тамомлашимга имкон берди. Фақатгина Худо бузилган кўнгилларга тасалли бериб, асирларни озод қила олади. Оғир синовлар вақтида «Масиҳдаги озодлик» ташкилоти туғилди, бизнинг оиламиз эса ғаройиб тарзда мустаҳкамланди.

Ибодат

Эй Раббим! Сенга илтижо қиламан: хотиним (хотинингизнинг исми) ни нима асир қилиб турган бўлса, Ўзингдан ташқари ҳаммасидан халос қил. Унинг устидан қудратга эга бўлиб, уни ўтмиш тўрларида ушлаб турган ҳар қандай хотиралардан озод қил. Гина-кудурат унинг озодликка бўлган сўқмоғига тўсқинлик қилмаслиги учун, уни хафа қилган ҳамма одамларни кечириши учун ёрдам бер. Хотиним (хотинингизнинг исми) ни Сен маъқул топган аёл бўлиши учун ҳалақит берадиган душманидан ҳимоя қилгин. Ундан ўғирланган барча нарсани юз карра кўпайтириб бергин. Мен биламанки, Сенинг ҳузурингда бизнинг қалбларимиз қайтадан янгиланади. Хотиним шифо топиши учун Сенинг ҳузурингда яшашига ўргат.

Эй Раббим, мен «ҳаётимиз бандалик бўлса ҳам, башарий куч билан жанг қилмаяпмиз. Бизнинг жангдаги қурол-аслаҳамиз башарий эмас, балки қалъаларни яксон қилиш қудратига эга бўлган руҳий аслаҳалардир. Биз Худонинг қудрати билан сафсаталарга барҳам беришимизни» (2 Кор. 10:3–4) биламан. Исо Масиҳ номидан душман хотиним (хотинингизнинг исми) атрофида қуриб олган қалъаларни яксон қиламан. Айниқса, мен (шифо топишига муҳтож бўлган аниқ холатни айтинг)… нинг шифо топиши учун ибодат қиламан. Исо номидан хотиним учун сўрайман: уни хасталиклардан халос қил. Унинг ҳаётида ҳақлиги нур каби юзага чиқмагунча, унинг нажоти ёниб турган чироқдек бўлмагунча тинч бўлмас» (Ишаё 62:1) лигингдан иборат бўлган ваъдангни бажо бўлиши учун сўрайман. Хотинимнинг йўлини ёрит. Эгри йўлларини тўғри қил (қаранг: Ишаё 42:16). Эй Раббим! Каломингда «…ақл билан юрадиган нажот топади» (Ҳикмат. 28:26) деб айтилган. Хотинимни ақл билан юришга ўргат, унга бутунлай озодлик ато қилгин. Уни мен доимо севиб, қўллаб-қувватлашимга ўргат.

Муқаддас Китобдан
сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар

Олдинги нарсаларни эсламанг, Эски нарсаларни ўйламанг.
Мен янги нарсани яратяпман, Ҳозир пайдо бўлади-сезмаяпсизми уни?
Мен саҳрода йўл қиламан, Чўлда дарёлар яратаман.

Ишаё 43:18–19

Раббим мени ҳар қандай ёмон ишлардан халос қилади ва Ўзининг самовий Подшоҳлигига соғ-саломат киргизади. Унга абадулабад шон-шарафлар бўлсин! Омин.

2 Тим. 4:18

Сизлар Масиҳнинг сўзларини эшитиб, У ҳақда таълим олгансизлар. Шунинг учун энди Исонинг ҳақиқий йўлида юриб, эски ўзлигингизни бир четга олиб қўйинглар; яъни илгариги турмушингизга оид, алдовчи эҳтирослар билан бузилиб бораётган эски, ёмон табиатингизни соқит қилинглар. Бунинг ўрнига янги фикрга, руҳга эга бўлинглар. Худога муносиб суратда, ҳақиқий солиҳлик ва муқаддаслик билан яратилган янги табиатни ўзлаштиринглар.

Эфес. 4:21–24

Бинобарин, ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Қадимги ҳолат ўтиб кетди, энди [ҳаммаси] янги бўлди.

2 Кор. 5:17

Биродарлар, мен ўзимни муродимга етишганман деб ўйламасам-да, фақат бир нарсанигина ўйлайман: орқамда қолганларни унутиб, олдимдагиларга кўз тикаман. Худо Исо Масиҳ орқали мени олий мақсадга чорлади. Мен буни адо этиб, ғалаба гулчамбарини қўлга киритиш учун жон-жаҳдим билан ҳаракат қиламан.

Фил. 3:13–14


Книга на узбекском языке Сила молящегося мужа (Сторми Омартиан)

О книге: Муж и жена, как известно, одно целое, поэтому если ваша жена счастлива, вы тоже счастливы; если она несчастна, несомненно, несчастным будете и вы, так как ее проблемы — это и ваши проблемы. Вот почему ваши молитвы за нее так важны: ведь они касаются вас обоих. Сторми Омартиан рассказывает, как противостоять врагу, стремящемуся разлучить то, что соединил Бог, как мужу молиться за свою жену, в частности за:

    Ее безопасность;
    Ее отношения с людьми;
    Ее духовную жизнь;
    Ее красоту;
    Ее работу;
    Ее материнство.

Что бы ни произошло между вами и вашей женой, помните, что Бог может все исправить, если вы в молитве обратитесь к Нему.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак