Майя Огородникова. Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси - (3-Эртак) Китоб Ўзбек тилида
Mitti Tillaqo‘ng‘iz va Serquyosh o‘tloqzor aholisi (Mayya Ogorodnikova) O‘zbek tilida Audiokitob
МУНДАРИЖА
Биринчи қисм
СЕРҚУЁШ ЎТЛОҚЗОРДАГИ САРГУЗАШТЛАР
Беҳаловат тун
Миттивой қандай қилиб дўст топиб олди
Кекса арининг туғилган куни
Шошқалоқ Ғалла қўнғизи
Ёмғирли кун
Иккинчи қисм
ТАП-ТАҚИР ЧЎЛГА САЁҲАТ
Каркидон Каркидонбоевич
Қазувчи Афодий
Кимўзар пойга
Бақалоқ қўнғизларни қутқариш
Бадарға қилинган генерал
Учинчи қисм
ЯНГИ УЧРАШУВЛАР
Адмирал ва Чакамуғ
Чақалоқ филча
Амазонкалар босқини
Кеккайган Ялтироқ Қўнғиз
Фазогир ўргимчак
Кекса арининг туғилган куни
Эртаси кун тонг саҳардан Серқуёш ўтлоқзорда ғай риодатий ғовур-ғувур бошланди.
— Миттивой, тезроқ қимирлагин! Нимага имиллаяпсан? — деб шошилтирди тиллақўнғизни онаси уйдан чиқаётганда. — Кечикиб қолмайлик, тағин…
Ўтлоқзорда катта байрамга тайёргарлик борарди. Бугун ўтлоқзорнинг энг донишманди Кекса арининг туғилган куни, ҳамма унга ўз ҳурматини намоён қилишни истарди.
— Эй, бир четга ўтиб туринглар! — деб бақиришарди майдончанинг четларидаги ўтларни ўраётган айиқчалар. Майдончада эса чигирткалар, қора чигирткалар, чирилдоқлар юбилярнинг шарафига концерт беришга тайёргарлик кўришарди. Муғомбир буғулар мусобақа ўтказмоқчи эдилар. Бутун атроф гўё табрик нутқи ва саҳна кўринишларини машқ қилиш билан банд эди. Ҳеч ким уялиб қолмаслик учун, яъни бошқалардан орқада қолмаслик учун ҳаракат қиларди.
— Уф, мени ўтказиб юборинглар! Ўтказиб юборинглар! — дея ғўлдиради шиллиқ қурт оломон орасини ёриб ўтар экан. — Байрамдан кеч қолмаслик учун икки кундан бери эмаклайман. Энди орқа қаторда қолишим тўғри эмас. Олдинга ўтиб олай. Йўл беринглар!
Шиллиқ қуртни олдинга ўтказиб юбордилар, у савлат тўкиб, энг ҳурматли ўринлардан бирини эгаллади. Унинг бу қилиғи кимларнингдир жаҳлини чиқариши мумкин эди, аммо Серқуёш ўтлоқзорда яшовчилар Кекса аридан доимо намуна олардилар. Кекса ари доимо хушмуомала бўлиб, ҳамма унга тақлид қилишга ҳаракат этардилар.
Ниҳоят, ўрмонда какку қуш тўққиз марта сайради, тантана “айбдор”и думалоқ инидан чиқиб келди. Шу пайтда бутун ўтлоқзорни шодиёна қийқириқлар ва табриклар босиб кетди:
— Туғилган кунингиз билан табриклаймиз! Сизга узоқ умр тилаймиз! Шодлик ва бахт-саодат сизга ёр бўлсин!
Юбиляр майин табассум қилиб, таъзим қилди ва нимадир демоқчи бўлиб, оёқчаларини кўтарди. Аста-секин шовқин-сурон босилди...
— Бугун мени табриклашга келганларнинг ҳаммасига раҳмат, - деб гап бошлади тукли ари, у ҳаяжонланаётгани учун одатдагидан баландроқ овозда гапирарди. — Сизлар менга энг қимматли нарсани – ўзларингизнинг диққат-эътиборингизни ва самимий севгингизни инъом қилдингизлар. Мен жуда бахтиёрман — У яна табассум қилиб, кўз ёшларини артди. — Қани, энди байрамни бошлайлик!
Тукли арининг шу сўзларидан кейин ҳамма чапак чалиб, қанотларини қоқиб, олқишладилар. Мана шундай қувонч садолари ва қий-чувлари ичида ҳеч ким ҳавода тобора кучайиб бораётган гувиллашни эшитмади. Шунинг учун улар тепаларида асалариларнинг бутун бошли галасини кўрганларида, ҳайрон бўлдилар, улар чигирткаларнинг мусиқаларига оҳиста-оҳиста айланиб, рақсга тушаётган эдилар. Кекса арига унинг қариндошлари – асаларилар мана шундай одатдан ташқари совғани қилишга қарор берган эдилар. Ўзларининг чиқишлари сўнгида ҳар бир сертук тезучар бу жонивор жойини шундай эгалладики, ҳавода “Табриклаймиз!” деган сўз пайдо бўлди.
Миттивой бундай катта байрамда биринчи марта бўлиши эди, у кўз олдида намоён бўлган бундай ажойиб манзарадан ниҳоятда завқланди. Асаларилар табрик рақсини тугатганларидан кейин, париллаб учадиган турли рангдаги капалакларга жой бўшатдилар. Улардан кейин осмонда паҳлавон қўнғизлар эскадриляси саф тортдилар. Сўнгра қатъий тартибда Серқуёш ўтлоқзорда яшовчиларнинг ҳар бири қўлларидан келганча, имконияти борича Кекса арини тарбиклади.
Ҳамма хурсанд бўлиб, чин дилдан яйрадилар. Байрам роса қизиганда, кимдир бақирди:
— Қаранглар, ўргимчак!
Ўтлоқзорда ҳамма овозлар бир лаҳза тинди. Ҳақиқатан, йиғилганларга томон заҳарли ўргимчак яқинлашиб келаётган экан. У шошилмасдан, еттита қўрқинчли оёғини галма-гал алмаштириб юриб келар, саккизинчи оёғида мойчечакни маҳкам қисиб олган эди.
— Бу ерда унга нима бор экан? — дея Серқуёш ўтлоқзорда яшовчилар саросимага тушиб қолди.
Уларнинг ҳаяжон ва қўрқувларини тушунса бўларди: ахир, ҳамма судралиб юрувчилар ёвуз ўргимчакдан қўрқар, ундан нафратланарди. Ҳатто тиллақўнғиз Миттивой ўргимчак тўрларининг ҳийласини бошдан ўтказган эди-да.
Жим бўлиб қолган оломон икки томонга айрилиб, заҳарли ўргимчакка йўл очиб берди. У Қари тукли арининг олдига келиб, эгилди:
— Ҳм… туғилган кунинг билан табриклайман!
Чақирилмаган меҳмон тантана сабабчисига ромашка ушлаган оёғини узатди.
— Совғанг учун раҳмат, — деб жавоб берди юбиляр “Яшасин тукли ари!” деган ҳайқириқ садолари остида, кейин ўргимчакнинг оёғини қисиб қўйди.
Миттивой алламаҳал бўлганда ўрин тўшагида ётар экан, ўйлади: «Бугун қандай ажойиб кун бўлди-я! Ҳатто қўрқинчли заҳарли ўргимчак ҳам тукли ари бобони табриклагани келди!»
Миттивой ҳали кўп нарсани кўрмаган, яхшилик ва ҳақиқий олийжаноблик ҳатто душманларни ҳам дўстлашишга ундашини билмас эди.
Дўстим, сиз ҳозиргина тушунганингиздай, Серқуёш ўтлоқзор аҳолисининг ҳаммаси Қари тукли арини ҳурмат қиларкан, ундан ўрнак олишга ҳаракат қиларкан. Эҳтимол, сизнинг танишларингиз орасида атрофдагиларда тукли ари бободаги ҳис-туйғуларни пайдо қиладиган одам бордир. Ўша одамга диққат билан назар солиб, шунга ишонч ҳосил қиласиз: ҳар доим куч ва шафқатсизликка қараганда, донолик ва яхшилик кўпроқ ҳурмат олиб келади.
Муқаддас Китоб шундай таълим беради: «Эгамизга инсоннинг йўллари маъқул келганда, душманлари билан ҳам яраштиради» (Сулаймоннинг ҳикматлари 16:7).
Книга на Узбекском языке: Светлячок Крошка и другие жители Солнечной поляны (Майя Огородникова)
Веселая и поучительная сказка о приключениях гнома по имени Митти и его друзей предназначена для детей дошкольного и младшего школьного возраста. Юные читатели не только узнают о разнообразном мире насекомых, но и научатся вместе с героями книги быть искренними, щедрыми, внимательными, сострадательными, доброжелательными по отношению к своим близким. Небольшие истории из жизни каждого из героев повести завершаются мудрыми поучениями, основанными на Библии.